Таълим хизматлари бозорида малака ошириш тизими маркетинг стратегиясини такомиллаштириш

Таълим хизматлари бозорида малака ошириш
тизими маркетинг стратегиясини такомиллаштириш
Мундарижа 
Кириш 
1. Таълим хизматлари маркетингининг назарий асослари 
2. Ҳозирги   шароитда   малака   ошириш   ва   қайта   тайёрлаш   тизимининг
таълим хизматлари бозоридаги ўрни 
3. Малака   ошириш   ва   қайта   тайёрлаш   таълим   хизматлари   тизимини
такомиллаштириш концепцияси 
Хулоса 
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
  Кириш
Тадқиқот   мавзусининг   долзарблиги.   Глобаллашув   жараёнлари   алоҳида
олинган   ижтимоий-иқтисодий   тизимларнинг   ахборотлашуви   билан   ёнма-ён
бораётган   шароитларда   илмий-техник   ва   инновацион   ресурслардан   самарали
фойдаланишга   талаб   тобора   ошиб   боради.   Бу   ўз   навбатида   кадрлар   тайёрлаш
сифати ва йўналишларини муттасил такомиллаштиришни, олий таълим  соҳасини
қисқа муддатларда янги босқичларга олиб чиқишни, олий таълим 
хизматлари   қамровини   кенгайтиришни,   замон   талабига   мос   янги
мутахассисликларни   жорий   этишни   ва   пировардда   олий   таълимнинг   иқтисодиёт
реал   сектори   тармоқлари   учун   сифатли   ва   малакали   кадрлар   тайёрлаш
жараёнларини жадаллаштиришни тақозо этади. Олий таълим 
тизимини   халқаро   андозалар   даражаларига   яқинлаштириш   ва   айни   вақтда   ушбу
таълим тизимининг ижтимоий самарадорлигини ошириш долзарб аҳамият касб 
этади. 
Кадрларнинг   билими   ва   малакасига   қўйиладиган   талаб   бугунги   кун
эҳтиёжларидангина   келиб   чиқмаслиги   керак,   албатта.   Ўзбекистон
Республикасининг Президенти Ислом Каримов таъкидлаганларидек, жаҳон 
молиявий-иқтисодий инқирози шароитида "...биз ҳозирданоқ 
тараққиётимизнинг   инқироздан   кейинги   даври   ҳақида   чуқур   ўйлашимиз,   бу
борада   узоқ   муддатга   мулжалланган   дастур   ишлаб   чиқиш   ҳақида   бош
қотиришимиз   керак.   Бу   дастур   иқтисодиётимизнинг   асосий   тармоқларини
модернизация қилиш ва техник янгилаш, мамлакатимизнинг янги марраларни 
эгаллаши учун кучли туртки берадиган  ва жаҳон бозорида  рақобатбардошлигини
таъминлайдиган замонавий инновацион 
технологияларни   жорий   қилиш   бўйича   мақсади   лойиҳаларни   ўзида   мужассам
этиши даркор". 1
 
Хорижда   таълим   соҳасидаги   маркетинг   ва   маркетингга   оид   айрим
тадқиқотлар ва ишланмалар таниқли олимлар ва таълим ташкилотчилари 
ҳисобланган V.Chinapah, K.Gellert, S.Heptonstall, L.Kavasos, T.Lipton, D.Sink ва 
1  Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари 
ва чоралари —Т.: Ўзбекистон, 2009. - Б. 36-37.  бошқалар томонидан, шу жумладан, ЮНЕСКО, СЕПЕС ва бошқа нуфузли халқаро
ташкилотларнинг ташаббускорлигида, уларнинг бевосита тадбир- 
лойиҳалари доирасида олиб борилган. 
Ўзбекистонда таълим хизматларининг назарияси ва амалиёти К.Х. 
Абдурахмонов, Г.Н. Ахунова, А.Ш. Бекмуродов, С.С. Ғуломов, 
Перегудов,   М.Х.   Саидов 2
,   Б.Ю.   Ходиев   ва   бошқалар   томонидан   ишлаб
чиқилган.   Жумладан,   М.Х.Саидов   томонидан   Ўзбекистон   Республикасида   олий
таълим   иқтисодиёти   муаммолари   тадқиқ   этилган,   олий   таълим   соҳасида
маркетингнинг   айрим   муаммолари   таҳлил   этилиб,   ушбу   йўналишдаги   илмий
изланишларнинг   ва   маркетинг   фаолиятини   амалга   оширишнинг   туб   муаммолари
ёритиб   берилган.   Г.Н.   Ахунованинг 3
  илмий   изланишлари   натижаларида
республикамиздаги таьлим хизматлари бозорида маркетинг 
фаолияти ва унинг самарадорлигини ошириш муаммолари ўз аксини топган. 
Тадқиқотнинг   мақсади   -   олий   таълим   тизими   педагог   кадрларини   қайта
тайёрлаш   ва   малакасини   оширрш   соҳаси   ривожланиш   хусусиятларини   аниқлаш
орқали   таълим   хизматлари   бозорида   малака   ошириш   тизимининг   маркетинг
стратегиясини шакллантириш ва такомиллаштириш бўйича илмий-амалий таклиф
ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир. Мазкур мақсадга эришиш 
учун қуйидаги  вазифалар  белгиланди: 
- таълим   хизматлари   бозоридаги   глобаллашув   ва   байналмилаллашув
жараёнлари   шарт-шароитларини   ҳамда   республикада   амалга   оширилган   таълим
ислоҳотларининг   устуворликларини   эътиборга   олган   ҳолда   таълим   хизматлари
тизимида малака ошириш ва қайта тайёрлашнинг ўрнини аниқлаш; 
- бозор трансформацияси жараёнлари негизида малака ошириш ва қайта 
тайёрлаш таълим хизматлари бозори шаклланиш ва ривожланиш 
хусусиятларини аниқлаш; 
- Ўзбекистон таълим хизматлари бозорида малака ошириш ва қайта тайёрлаш
хизматлари   маркетингини   ташкил   этиш   хусусиятларини   аниқлаш   мақсадида
2   Саидов М.Х. Олий таълим иқтисодиёти, инвестициялар ва маркетинги.-Т: Молия, 2002.-34 б. 
3   Ахунова Г.Н. Таълим хизматлари бозорида маркетинг фаолияти ва уни такомиллаштириш: автореф.дис. 
и.ф.д. илм. Даражаси.-Т.: ТДИУ, 2004, - Б. 15-16   таълим   хизматлари   маркетингининг   ташкилий-иқтисодий   асосларини   кўрсатиш
ҳамда малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизими 
ривожланишининг таркибий ва сифат таҳлилини амалга ошириш; 
- бозор   ислоҳотлари   ва   кадрлар   тайёрлаш   тизимини   такомиллаштиришнинг
янги сифат босқичи шароитларида малака ошириш хизматлари тизимини 
стратегик бошқариш муаммоларини аниқлаш; 
- олий таълим тизими мавжуд шарт-шароитларини ҳисобга олган олда малака
ошириш ва қайта тайёрлаш тизими маркетинг стратегиясини 
такомиллаштириш йўналишларини ишлаб чиқиш; 
- глобаллашув   ва   ахборотлар   оқимининг   жадаллашиши   шароитида   таълим
муассасалари ходимлари малакасини ошириш тизимини 
ривожлантириш имкониятларини кўрсатиш; 
- жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози ва унинг оқибатларини бартараф 
этиш шароитларида Ўзбекистон малака ошириш хизматлари бозорида 
маркетинг фаолиятини кенгайтириш истиқболларини аниқлаш. 
Ишнинг   объекти   сифатида   бозор   трансформацияси   шароитида   Ўзбекистон
Республикаси   олий   таълим   тизими   фаолияти   соҳалари   ва   таълим   хизматлари
бозори   танлаб   олинган   бўлиб,   олий   таълим   хизматлари   кўрсатиш   ва   таълим
хизматлари бозорида юзага келаётган ташкилий-ҳуқуқий, иқтисодий-молиявий 
ва ижтимоий муносабатлар унинг  предметини  ташкил этади. 
Ўзбекистон   Республикаси   Иқтисодиёт   вазирлиги   ва   Давлат   статистика
кўмитаси,   Олий   ва   ўрта   махсус   таълим   вазирлиги   иқтисодиёт   соҳасидаги   малака
ошириш муассасалари, шунингдек, олий ўқув юртларининг 
ҳисоботлари ҳисобланади. 
Ишининг илмий янгилиги қўйидагилардан иборат: 
- таълим   хизматлари   бозоридаги   глобаллашув   ва   байналмилаллашув
жараёнлари   шарт-шароитларини   ҳамда   республикада   амалга   оширилган   таълим
ислоҳотларининг устуворликларини эътиборга олган ҳолда таълим хизматлари 
тизимида малака ошириш ва қайта тайёрлашнинг ўрни аниқланди;  - бозор   трансформацияси   жараёнлари   негизида   малака   ошириш   ва   қайта
тайёрлаш таълим хизматлари бозори шаклланиш ва ривожланиш хусусиятлари 
аниқланди; 
- Ўзбекистон таълим хизматлари бозорида малака ошириш ва қайта тайёрлаш
хизматлари тизими ривожланишининг таркибий ва сифат 
йўналишлари кўрсатилди; 
- олий   таълим   тизими   мавжуд   шарт-шароитларини   ҳисобга   олган   ҳолда
малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизими маркетинг стратегиясини 
такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди; 
- илмий-назарий   ёндошувларни   ҳамда   талқинларни   умумлаштириш   асосида
малака ошириш хизматлари бозорини ўрганишнинг концептуал 
асослари тизимга солинди; 
- жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози ва унинг оқибатларини бартараф этиш
шароитларида Ўзбекистон малака ошириш хизматлари бозорида 
маркетинг фаолиятини кенгайтириш истиқболлари аниқланди 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
  1. Таълим хизматлари маркетинги назарий асослари.
Таълим   хизматлари   глобаллашув   даврида   хизматлар   сектори   ривожланиши
доирасида   кенг   ва   жадал   такомиллашиб   бораётган   йўналишлардан   бири
ҳисобланади.   Ижтимоий-иқтисодий   тараққиётнинг   постиндустриал   босқичида
ишлаб   чиқариш   самарадорлигини   оширишнинг   номоддий   омиллари   аҳамияти
ортиб бормоқда. Бу постиндустриал жамият, хусусан, иқтисодиёт тармоқларининг
динамик   ривожланишида   таълим   хизматлари   қўшаётган   салмоқли   ҳиссада   ўз
аксини   топмоқда.   Ахборот   таъминоти,   ахборот   алмашинуви,   ахборотларни   қайта
ишлаш ва ахборот технологияларидан фойдаланиш орқали юқори самарадорликни
таъминлаётган   жамиятларда   таълим   хизматларининг   замонавийлигига   ва
тезкорлигига,   унинг   истеъмолчилари   таркибини   такомиллаштиришга   интилиш
кундан кунга 
кучаймоқца,   соҳада   рақобат   муносабатлари   кескинлашмоқца.   Бундай   шароитда
таълим   хизматлари   маркетинггини   янада   такомиллаштиришга   эҳтиёж   ортиб
боради.   Энг   эътиборлиси   шуки,   таълим   хизматлари   тараққиёти   иқтисодиёт   реал
сектори ривожланиш суръатларига нисбатан янада динамик тус олиб, бутун 
жамиятни қамраб олаяпти. 
Таълим   хизматлари   доираси   кенгайиб,   унинг   турлари   кўпайгани   ва   сифат
кўрсаткичлари   такомиллашгани   сари   мазкур   соҳага   бағишланган   тадқиқотлар,
назарий   ва   илмий-услубий   ёндошувлар   ҳам   ривожланиб   келмокда.   Ғарбда,
хусусан,   Европада   ўтган   асрнинг   50-йилларидан   таълим   хизматлари,   таълим
хизматлари бозори ва таълим хизматлари маркетинги масалалари чуқур ўрганила
бошлади.   Таълим   хизматларининг   дифференциаллашуви   ва   технократик   оқимга
тобора тушиб бориши таълим хизматлари 
самарадорлигини   аниқлаш   масалаларига   ҳам   турлича   ёндошишни   талаб   қилди.
Бугунги   кунга   келиб   қатор   таълим   хизматлари   моделлари   шаклланиб,   унинг   бой
тажрибаси ривожланаётган давлатларда ҳам қўлланилиб келмоқда. 
Таълим хизматлари глобаллашгани сари, унинг байналмилал унсурлари яққол
намоён бўлиб бораяпти. Бу айниқса, олий таълим ва унинг ходимлари 
малакасини ошириш тизимида кўринади. Олий таълим ўз мазмуни ва  моҳиятига   кўра,   бошқа   таълим   турлари   ва   босқичларига   нисбатан   мураккаб
педагогик ва илмий-услубий унсурларга эга, шу сабабли олий таълим профессор-
ўқитувчилари   малакасини   ошириш   олдига   ҳам   мураккаб   вазифалар   қўйилади.
Олий   таълим   хизматлари   ходимлари   малакасини   ошириш   замонавий   социал-
психологик,   илмий-услубий,   илмий-педагогик,   ижтимоий-сиёсий   омилларнинг
барчасини   ҳисобга   олишни   тақозо   этади.   Шу   муносабат   билан   мазкур   соҳа
маркетингини ташкил этиш, унинг назарияларини ишлаб чиқиш ва 
таҳлил қилиш долзарб аҳамиятга эга. 
Таълим   хизматлари   маркетингги   назариялари   ҳам   маркетингнинг
фундаментал асосларига, унинг анъанавий ёндошувларига таянади. Аммо таълим
хизматларининг   ўзига   хос   номоддий   шакли   ва   уни   амалга   оширишнинг
мураккаблиги маркетинг назарияларида ҳам ўз аксини топади. Таълим хизматлари
маркетингги назариялари ривожланиши босқичлари тавсифи 
муаммонинг турли қирралари ҳали етарли ўрганилмаганлигини кўрсатади.  
Таълим хизматлари бозорида муваффақиятли фаолият кўрсатиш, таълим 
хизматлари сифатини доимий такомиллаштириб бориш маркетинг 
тадқиқотлари   хулосаларига   тўғридан   тўғри   боғлиқдир.   Кенг   маънода   маркетинг
тадқиқоти   «бозорни   ўрганиш»   тушунчаси   билан   бир   хилдир,   яъни   бозорнинг
ҳолати,   унга   бериладиган   баҳо,   асосий   тенденциялар   талқини   ва   ривожланиш
қонунларини   аниқлаш,   бозор   фаолияти   натижаларининг   таҳлили   -   буларнинг
барчаси   макро   даражани,   яъни   умуман   товарлар   ва   хизматлар   бозорини,   аниқ
маҳсулотлар ва хизматлар маҳаллий ва минтақавий бозорларни қамраб олади. Шу
маънода таълим хизматлари бозорини маркетинг тадқиқотлари ёрдамида 
таҳлил қилиш ижтимоий- иқтисодий аҳамиятга эга ҳисобланади. 
Top маънода маркетинг тадқиқотлари эса айрим таълим хизмати 
кўрсатувчи   муассаса   ва   ташкилотлар   (баъзан,   фирмалар)нинг   микро   даражадаги
манфаатларини   ўзида   акс   эттиради.   Бошқача   айтганда,   белгиланган   ва   муайян
таълим хизмати бўйича маркетинг тадқиқотлари учун зарур ахборотларни 
йиғиш ва таҳлил қилишга қаратилган бўлади.  Таълим хизматларининг алоҳида тури бўйича ўлчами ва тури, хизматларнинг
хусусиятларига   кўра   маркетинг   тадқиқоти   олдига   аниқ   вазифалар   қўйилади.   Шу
билан   бир   вақтда   таълим   хизматлари   мажмуаси   учун   маркетинг   фаолиятининг
барча субъектларига нисбатан қатор умумий 
йўналишларни ажратиш мумкин. 
Умумий ҳолатда маркетинг тадқиқоти вазифалари таркибига қуйидагилар 
киради: 
• ахборотларни йиғиш, ишлаб чиқиш ва ҳисобот тайёрлаш; 
• бозорнинг жорий ҳолати бўйича ахборот тайёрлаш; бозор ҳолатини 
баҳолаш ва таҳлил қилиш; 
• фирманинг ички имкониятлари ҳисобланган ишлаб чиқариш салоҳияти, 
молия-кредит имкониятлари, тижорий ва меҳнат салоҳияти, унинг 
рақобатбардошлигини баҳолаш, таҳлил қилиш ва башоратлаш; 
• рақибларнинг имкониятлари ва фаолликларини баҳолаш ва таҳлил 
қилиш; 
• аниқ товар ва хизматлар бозорининг асосий параметрларини мунтазам 
равишда ўлчаб бориш, унинг сиғимини аниқлаш; 
• талабни   башорат   қилиш,   унинг   эластиклигини   баҳолаш;   тижорат
хавфхатарини аниқлаш ва баҳолаш; маркетинг стратегияси ва маркетинг 
режаларини матрицали моделлаштиришни ахборотли - таҳлилий асослаш; 
• товар ёки хизматнинг мавжуд бўлиш даври, ҳар бир босқичдаги мувозанатли
нархларнинг башоратлари, нархни ташкил қилишнинг маркетинг 
стратегиясини ахборотли - таҳлилий таъминлаш;  
• истеъмолчиларнинг фикрлари ва афзалликларини, уларнинг хар хил 
бозор вазиятларидаги ҳатти-ҳаракатларини аниқлаш ва молиялаштириш; 
• товарнинг сифатини тестдан ўтказиш ва таърифлаш, унинг 
рақобатбардошлилигини баҳолаш; 
• рекламалар ва товарлар(хизматлар)ни илгари суришнинг бошқа 
шакллари самарадорлигини баҳолаш; 
• товар ва хизматларни тарқатиш тизими фаолияти ва товар ҳаракатининг  самарадорлигини таҳлил қилиш; 
• тижорий логистикаси моделларини ахборотли-таҳлилий 
• таъминлаш; 
• сервиснинг даражасини ва талабга таъсирини баҳолаш; 
• маркетинг   қарорлари   бажарилишининг   бориши   устидан   доимий   назорат   ва
уларнинг самарадорлигини баҳолаш, бюджет ижроси таҳлили, маркетинг 
режаси ва дастури.  
Таълим   хизматлари   бозорида   сотувчи   бозор   таклифини   намоён   этиш   ва
шакллантиришда кўмаклашувчи киши ҳисобланади. 4
 Бу одатда қадриятларни 
бошқа нарсалар билан айирбошлаш учун зарур бўлган баъзи 
ихтисослаштирилган билимларни талаб этади. Бунда сотувчининг роли ижодкор
сифатида   ёритилади.   Маркетинг   коммуникацияларнинг   икки   томонлама
тажрибаси   сифатида   кашф   қилинган,   бунда   сотувчи   баъзи   истеъмолчилар
гуруҳига уларнинг эҳтиёжларини қондиришга интилган ҳолда мурожаат қилади.
Таъкидлаш ўринлики, таълим хизматлари бозорида сотувчи қимматли ахборотни
шакллантиришнинг аҳамияти бўлиши лозим, деган ғояни 
маъқуллайди. 
Олий таълим ходимлари малакасини ошириш маркетинг стратегиясига 
таъриф беришда қуйидаги жиҳатларни эътиборга олиш зарур: 
1. Таълим   маҳсулотлари   ва   хизматлари   ишлаб   чиқарувчиларга,
унинг 
ходимлари, мижози ва бевосита талабаларга хизмат қилади. 
2. Таълим   муассасалари   харидор   томонидан   баъзи   чиқимларни
жалб қилишга интилади. Бошқача айтганда, таълим хизматлари узоқ давом
этиши   харажатларнинг   келишувга   нисбатан   ўзгаришига   олиб   келади.   Бу
ҳолат бозорнинг баъзи келишувлари доирасида тегишли ўзгартиришларга
олиб   келади,   ҳамда   маркетинг   стратегиясини   амалга   оширишга   монелик
қилади. 
3. Грантлар ва бошқа жамғармалар томонидан имтиёзли хизматлар 
кўрсатиш тизими таклиф этилади. 
4  Абдуллаев О. ва бошк. Маркетинг стратегиясининг асосий йўналишлари. - Т: НИМП, 1999. - 25 б.  4. Таълим   муассасалари   ижтимоий   йўналтирилган   функцияларни
ҳам бирваракай бажараётгани учун йирик ҳамжамиятлар ва бутун жамият
аъзолари 
томонидан умумий кўмакка мурожаат қилади. 
Олий   таълим   ходимлари   малакасини   ошириш   маркетинг   стратегияси
маркетингнинг   асосий   тўрт   унсури:   маҳсулот,   нархлар,   жой   ва   рекламадан
иборат   тўртбурчак   тизимига   мослашишни   ҳам   тақозо   этади.   Бошқача
айтиладиган   бўлса,   таълим   маркетингги   глобаллашув   ва   ахборот
алмашинувининг жадаллашиши босқичида локал ва глобал шарт- 
шароитларнинг   таҳлили   ва   синтезидан   ўтказилиши   лозим.   Жумладан,
таълим   хизматининг   шошилинч,   ўз   вақтида,   истеъмолчига   қулай   жойда   ва
нархларда   амалга   оширилиши,   таълим   хизматининг   байналмилал   характер
касб   этиши,   унинг   замонавий   шакл   ва   усуллари   қайишқоқ   шартларда
таъминланишига 
эришиш керак бўлмоқда. 
Агар маркетинг назариясида  аралаш маркетинг тушунчаси 1953 йилдан
эътиборан   қўлланилиб   келинаётган   бўлса,   маҳсулот,   нархлар,   жой   ва
рекламадан иборат тўртбурчак тизим «бозорнинг маълум жумбоғини ечишда
фойдали унсурлар аралашмаси» сифатида таъкидлаб келинади. 5
 
Маркетолог олимлар ўтган асрнинг 60-йилларидан маркетинг 
бирикмаларига   тааллуқли барча   унсурларнинг  узундан  узоқ  рўйхатини  туза
бошладилар.   Масалан,   1960   йилда   Джером   МакКарти   томонидан   ёритиб
берилган ва бугунги кунда асосий маркетинг маҳсулоти сифатида сақланиб 
келинаётган ёндошув диққатга сазовор. 
 
 
 
2. Ҳозирги шароитда малака ошириш ва қайта
Тайёрлаш тизимининг таълим хизматлари бозоридаги ўрни.
5  Van Waterschoot & Van den Bulte. The 4 P Classification of the Marketing Mix Revised // Journal of Marketing, 1992. 
Vol.56 (4) 83-93. *  Бозор   трансформацияси   ва   бозор   ислоҳотларнинг   ҳозирги   босқичида
Ўзбекистонда   амалга   оширилаётган   кадрлар   тайёрлаш   миллий   дастури   ҳам
ижтимоий-иқтисодий   самарадорлиги   юқори   бўлган   умуммиллий   тадбирлар
мажмуасидан иборат бўлиб, унинг муҳим бўғини олий таълим тизимида ўз 
ифодасини топади. 
Мазкур   таълим   босқичи   ва   уни   бошқаришнинг   ижтимоий-иқтисодий
аҳамияти,   жамият   ҳаётидаги   ўрни   ва   роли   унинг   миқёси   ва   аҳоли   муййян
қатламини   қамраб   олиши   даражаси   билан   белгиланади.   Шунингдек,   бозор
муносабатлари ривожланаётган шароитда меҳнат муносабатларининг 
характерига ҳам мазкур таълим босқичи ўзига хос таъсир кўрсатади. 
Таълим тизимини ижтимоий-иқтисодий бошқариш мураккаб, зиддиятли
бўлиб, иқтисодиётнинг реал сектори тармоқлари, ёки хизматлар соҳасининг бозор
тан   оладиган   кўпгина   тармоқларини   бошқаришдан   бир   қатор   сифат   белгиларига
кўра   фарқланади.   Уларнинг   асосийси   таълим   тизимининг   нафақат   бозор   учун
рақобатбардош кадрлар тайёрлаш билан чекланиши, балки жамият ва давлатнинг
сиёсий- ғоявий, ижтимоий- иқтисодий, маънавий- маърифий ва 
бошқа эҳтиёжларини таъминлашнинг муҳим омили бўлган меҳнат 
ресурсларини   тайёрлаши   ва   такомиллаштириб   боришидир.   Шу   сабабли
таълим   тизимини   бошқариш,   таълим   хизматлари   бозорини   тартибга   солиш   ва
маркетинг фаолиятлари самарадорлигига баҳо беришга жамиятнинг кенг 
қамровли эҳтиёжлари нуқтаи назаридан ёндошиш лозим. 6
 
Маълумки,   бошқариш   кенг   маънода   иқтисодий   тизим   ҳолатига   таъсир
кўрсатиш, уни тартибга солиш ва йўналтириш жараёни бўлиб, хўжалик юритувчи
субъектлар,   муайян   идоралар   томонидан   кишилар   ва   иқтисодий   объектларга
онгли,   мақсадга   мувофиқ   таъсир   кўрсатиш   ҳисобланади.   Бошқариш   умумий
олганда   ана   шу   субъектларнинг   фаолиятини   муайян   мақсадга   йўналтириш   ва
белгиланган ижтимоий-иқтисодий натижаларга 
эришишга қаратилган фаолиятдир. 
6  Панкрухин А.П. Образовательнме услуги // В кн.: Менеджмент в сфере услуг. Под ред. В.Ф. Уколов. - М.:Луч, 
1995.- С. 315-341.  Олий   таълим   тизими   ходимлари   малакасини   ошириш   таълими
хизматлари   натижаси   ўзига   хос   маҳсулот   бўлиб,   у   бозор   тан   оладиган,
рақобатбардош,   юқори   малакали   профессор-ўқитувчилар   ва   мутахассислардан
иборат.   Бу   маҳсулотни   ишлаб   чиқариш   узоқ   ва   узлуксиз   жараён   бўлиб,   ана   шу
ҳолат таълим тизимини ижтимоий-иқтисодий бошқаришнинг ҳам ўзига хос 
хусусиятларини белгилаб беради. 
Олий таълим тизими менежменти - бу ресурсларни, хусусан, кишиларни
(талаба   ва   ўқитувчилар,   таълим   тизими   ишчи   ва   хизматчиларини)   бозорнинг
ўзгарувчан   шароитларида   бошқариш,   самарали   фаолият   олиб   бориш   орқали
сифатли, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш талабларига мос келадиган, 
рақобатбардош кадрлар тайёрлаш жараёнини бошқаришдир. 
Маълумки   малакали   кадрлар   тайёрлашнинг   асосий   омиллари   узлуксиз
таълим   тизимининг   самарадорлигига,   олий   таълим   муассасасининг   моддий-
техника   таъминоти,   таълим   жараёнини   ўқув   ва   услубий   таъминлаш   ҳамда
малакали педагог ва раҳбар ходимлар таъминотидан иборат. Ана шу омилларнинг
ҳар   биридан   самарали   фойдаланиш   уларга   сарфланаётган   молиявий-иқтисодий
ресурсларни ҳам самарали бошқаришга тўғри 
пропорционалдир. 
Ўзбекистон   Республикасида   узлуксиз   таълим   босқичлари   аҳамиятига
кўра   фарқланади.   Олий   таълимни   ва   хусусан,   олий   таълим   тизими   ходимлари
малакасини   ошириш   босқичининг   таълимини   бошқа   босқичлардан   ажратиб
турадиган, мазкур таълим тизими роли ва ўрнини белгилайдиган хусусиятлар 
мавжуд. Уларни умумлаштирилган ҳолда қуйидагича ифодалаш мумкин:
- олий   таълим   босқичи   унда   таълим   олаётганлар   сонининг   барқарор
ўсиши   билан   характерланади;   хусусан   сўнгги   6-8   йил   ичида   олий   таълим
тизимини  битирувчилар  48000-51000 нафарни  ташкил  этиб  келмоқда.  Жумладан,
19981999 ўқув йилида олий таълим босқичида ўқиётганлар 158,7 минг талабадан 
иборат бўлса,  2007-2008 ўқув йилида бу  кўрсаткич 263,6 минг талабага
ошган. 7
 
7   Образование в Республике Узбекистан. 2008. Статистический сборник.  - олий   таълим   асосан   иқтисодиёт   тармоқларига   тўғридан-тўғри   боғлиқ
ўрта ва юқори бўғин ходим ва мутахассисларни тайёрлайди. Бу ушбу таълим 
тизимининг амалий аҳамиятини орттиради. 
- олий таълим ўрта махсус, касб-ҳунар таълими билан таълимнинг 
кейинги босқичини боғловчи асосий таълимнинг янги тури ҳисобланади.
- ушбу таълим босқичи иқтисодиётга малака жиҳатдан энг кўп ходим ва
мутахассис кадрлар етказиб беради. Масалан, олий таълимни йилига 45-50 
минг ёш мутахассис битиради. 
- олий таълим жойлашиш нуқтаи назаридан мамлакатнинг барча ўрта ва
йирик шаҳарларини қамраб олади. Бу ҳолат олий таълимнинг ижтимоий, 
жумладан,   илмий-услубий,   маънавий-маърифий   аҳамиятини   янада
орттиради. 
  «Таълим тўғрисида» ги қонун ва КТМД олий таълимни бошқаришнинг
янги тизимини яратишни шарт қилиб қўйди. Ҳозирги пайтда олий таълимни 
бошқаришнинг қуйидаги тизими мавжуд. 
Вазирлар   Маҳкамаси   -   ҳокимият   олий   органи   таълим   соҳасида   ягона
давлат   сиёсатини   амалга   оширади,   таълим   давлат   бошқарув   органлари   ишини
назорат   қилади,   таълимни   ривожланиш   дастурларини   ишлаб   чиқади   ва   амалга
оширади, таълим муассасалари фаолиятини тўхтатиш, ўзгартириш тартиб-
қоидаларини ўрнатади, дтсларини тасдиқлайди. 
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги  таълим соҳасида ягона давлат
сиёсатини   амалга   оширилишига   жавоб   беради.   Таълим   муассасаларини   услубий
бошқаришни   таъминлайди,   ўқув   жараёнларига   таълим   олишнинг   замонавий
шаклларини, янги педагогик технологияларни, ахборот 
технологияларини   жорий   қилади,   ўқув   ва   ўқув   услубий   адабиётларни
яратиш   ва   чоп   этишни   ташкиллаштиради.   Шунингдек,   у   ДТСларини
бажарилишини   таъминлайди,   мутахассислар   касбий   тайёргарлик   сифати   ва
таълим даражаси талабларини таъминлайди, билим олувчиларнинг якуний давлат
аттестацияси 
фаолиятини тасдиқлайди.  Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази:
- ЎМКҲТ тизимини бошқаришни таъминлайди ва мувофиқлаштиради; 
- AJI   ва   КҲКлари   йўналишлари   ва   турларини   белгилайди,   Республика
ҳудудлари   ижтимоий-иқтисодий   ўзига   хослиги,   демографик   ва   географик
жойлашишларини,   ўқувчиларнинг   максимал   оиладан   ажрамасдан   таълим
олишини ҳисобга олган ҳолда ўқув муассасаларининг рационал жойлашишини 
таъминлайди; 
- лицей ва коллежларни лойиҳалаш ва қуришни бош пудратчиси 
функциясини бажаради; 
- мавжуд ўқув юртларини ЎМКҲТ муассасаларига айлантириш учун 
сифатли капитал таъмирлаш ва реконструкция қилишни таъминлайди; 
- ДТС ни амалга ошириш ва назорат қилишни таъминлайди; 
- AJI ва КҲКлари педагоглари ва муҳандис-педагог кадрларини 
малакасини ошириш, тайёрлаш ва танлашни амалга оширади; 
- малакали кадрлар тайёрлашнинг илғор миллий ва жаҳон 
тажрибаларини умумлаштиради ва таҳлил қилади; 
- ЎМКҲТ моддий ва таълим базаси сифати талабларини ишлаб чиқади; 
- AJI ва КҲКлари ахборот таъминотини амалга оширади, ўқув 
жараёнига   ахборот   ва   илғор   педогогик   технологияларни,   ўқув
қўлланмаларни, 
янги дарсликларни яратиш ва тадбиқ этишни ташки л л аштиради; 
- AJ1 ва КҲКлари моддий-техника таъминотини амалга оширади. 
ОЎМКҲТ кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизими:
- Олий   таълим   назарий   ва   амалий   тараққиёти   йўналишларида
фундаментал 
ва амалий изланишларни ташкиллаштиради; 
- бозор   иқтисодиёт   тамойилларига,   умуминсоний   қадриятларга   ва
миллиймаданий   анъаналарга,   республика   ҳудудларининг   ўзига   хослигига   мос
равишда  ОЎМКҲТ   тизими   фаолиятининг   илмий-услубий   таъминотини   амалга
оширади; 
- ОЎМКҲТ ДТСларини ишлаб чиқади; 
- AJI   ва   КҲК   ўқувчиларини   тарбиялаш   ва   ўқитишнинг   илмий
асосланган янги шакл ва услубларини ишлаб чиқади ва амалга оширади; 
- AJ1   ва   КҲКда   таълим   жараёнлари   учун   замонавий   педагогик   ва
ахборот технологияларини тадбиқ этади; 
- ОЎМКҲТ тизими ходимлари малакасини оширади; 
- олий   малакали   илмий   кадрларни   тайёрлайди,   қайта   тайёрлайди   ва
малакасини оширади. 
Малака   оширишни   ўтказишнинг   вақтинчалик   параметрлари   малака
оширишнинг   белгиланган   шаклларига,   малака   оширишнинг   тўғридан-   тўғри
турларига эҳтиёж сезган педагогларнинг умумий контингентига ва жойларда ўқув-
тарбия   жараёни   сифати   энг   юқори   даражада   таъминланган   тақдирда,   малака
ошириш бўйича таълим муассасалари имкониятларига боғлиқ ҳолда 
белгиланади. 
Малака   оширишнинг   тўғридан-тўғри   шаклларидан   муваффақиятли   ўтган
педагог   кадрларга   белгиланган   намунадаги   сертификат   берилади.   Кадрлар
салоҳияти   таркибида   иқтисодчилар   алоҳида   ўринга   эга.   Бугунги   кунда   олий
малакага эга иқтисодчи кадрларга жамиятнинг иқтисодий ҳаётини ислоҳ қилиш ва
туб   ўзгаришлар   билан   боғлиқ   юқори   талаблар   қўйилмоқда.   Янги   авлод
мутахассисларининг   тайёргарлик   сифати   нафақат   иқтисодиётнинг   қайта
қурилиши ва ривожланаётган бозор механизми талабларига, балки халқаро 
стандартларга ҳам мувофиқ келиши лозим. 
Мутахассислар   замонавий   бошқарув   ва   маркетинг   концепциясини   яхши
билишлари, тизимли таҳлил ва моделлаштириш усулларига эга бўлишлари, турли
бошқарув даражаларида кенг касбий вазифалараро иқтисодий фаолиятни 
бажара олишлари зарур. 
  Таъкидлаш   жоизки,   Ўзбекистон   Республикаси   Вазирлар   Маҳкамасининг
2006   йил   16   февралдаги   25-сон   қарорига   биноан   "Педагог   кадрларни   қайта тайёрлаш   ва   уларнинг   малакасини   оширишга   қўйиладиган   давлат   талаблари"
ишлаб   чиқилган   ва   тасдиқланган.   Мазкур   педагог   кадрларни   қайта   тайёрлаш   ва
уларнинг   малакасини   оширишга   қўйиладиган   давлат   талаблари   "Таълим
тўғрисида"   ва   "Кадрлар   тайёрлаш   миллий   дастури   тўғрисида"ги   Ўзбекистон
Республикаси   қонунларига   мувофиқ   педагог   кадрларни   қайта   тайёрлаш   ва
уларнинг   малакасини   ошириш   тизимига   қўйиладиган   мажбурий   талабларни
белгилайди. Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга
қўйиладиган   давлат   талаблари   ўқув   режалари   ва   дастурларини,   шунингдек,   қайта
тайёрлаш   ва   малака   ошириш   таълим   муассасаларининг   ўқув   жараёни,   таълим
сифатини   назорат   қилиш   ва   баҳолаш   тартибини,   улар   фаолиятини   аттестациядан
ўтказиш тартиб- қоидаларини тартибга соладиган 
бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланади. 
2008   йилда   6586   (йиллик   прогнознинг   104,1%)   нафар   олий   таълим
муассасалари   профессор-ўқитувчилари,   шунингдек,   академик   лицей   ва   касб-
ҳунар   коллежлари   ўқитувчиларидан   12814   нафари   (100,9%)   малакасини
оширдилар. 762 нафар (100,4%) олий таълим муассасалари педагоглари, 242 нафар
(100,8%) академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқитувчилари 
педагогик ва касбий қайта тайёрлашдан ўтди. 
2007-2008   йилларда   малака   ошириш   ва   қайта   тайёрлаш   тизими   учун   36167
нусхага эга 618 номдаги (шу жумладан 6967 электрон вариантли) ўқув- 
услубий қўлланмалар тайёрланди ва чоп этилди. 
“Истеъдод” жамғармаси дастурлари бўйича 2007-2008 йиллар давомида 3232
нафар   олий,   ўрта   ва   махсус,   касб-ҳунар   таълими   муассасалари   педагоглари,
жумладан 258 нафар чет эл таълими муассасаларида малака 
оширдилар. 
Ўзбекистон Республикасида педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг
малакасини ошириш тизимининг шаклий тузилмаси мавжуд (1.1- 
расм қаранг).  Малака   ошириш   ва   қайта   тайёрлаш   тизимида   Давлат   тест   маркази
кадрларни   қайта   тайёрлаш   ва   уларнинг   малакасини   ошириш   таълим
муассасаларида қайта тайёрлаш ва малака ошириш сифати мониторингини 
олиб боради, шунингдек, аттестация ўтказиш йўли билан ушбу 
муассасаларнинг педагог кадрлари малака даражасини баҳолайди. 
Республикада   Кадрларни   цайта   тайёрлаьи   ва   уларнинг   малакасини
оширишнинг   базавий   таълим   муассасалари,   таълим   муассасаларига   эга   бўлган
вазирликлар ва идораларнинг илмий-тадцицот ва методик марказларифаолияти 
йўлга   ҳуйилган   бўлиб,   уларнинг   асосий   вазифаларига   цуйидагилар
киритилган:  
- фаннинг таълим амалиёти билан алоқасини таминлаш, илғор 
педагогик технологиялар соҳасидаги илмий тадқиқотлар натижалари педагог
кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнига ўз 
вақтида жорий этилиши механизмини амалга ошириш; 
- педагог   кадрларни   қайта   тайёрлаш   ва   уларнинг   малакасини
оширишнинг   илмий-методик   асосларини   ишлаб   чиқиш,   шунингдек,   таълимнинг
ушбу тури муассасаларини ўқув-методик ҳужжатлар билан 
таъминлаш; 
- таълим   дастурларининг   узлуксизлиги   ва   изчиллигини   ҳисобга   олиб,
танқидий   ва   ижодий   тафаккурни   ривожлантиришга   йўналтирилган   ўқитишнинг
интерактив   методларидан,   шунингдек,   замонавий   педагогик   ва   ахборот
технологияларидан   фойдаланиб   педагог   кадрларни   қайта   тайёрлаш   ва   уларнинг
малакасини ошириш бўйича намунавий ўқув режалари ва дастурларни ишлаб 
чиқиш; 
- кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимида 
масофадан туриб ўқитиш тартиб-қоидаларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш; 
- тарқатма материал ишлаб чиқилиши ва кўпайтирилишини ташкил 
этиш.  Тизимнинг   қуйи   бўғинини   Педагог   кадрларни   қайта   тайёрлаш   ва   уларнинг
малакасини   ошириш   институтлари   (факулътетлар,   марказлар,   курслар)   ташкил
этади. Мазкур бўғин тузилмаларининг функционал вазифаларига қуйидагилар 
киритилган: 
- буюртмачининг   якка   тартибдаги   топшириқлари   ёки   аниқ
йўналтирилган 
дастурлар асосида вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда 
табақалаштирилган ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқиш; 
- раҳбар   ходимлар   ва   педагог   кадрларни   қайта   тайёрлаш   ва   уларнинг
малакасини ошириш ташкил этилиши ва унинг зарур даражада бўлишини 
таъминлаш; 
- ўқитишнинг   интерактив   методларини.   Интернетнинг   глобал
тармоғидан фойдаланган ҳолда педагогларнинг танқидий ва ижодий тафаккурини
рағбатлантиришга, мустақил маълумот олишига йўналтирилган замонавий 
педагогик ва ахборот технологияларини жорий этиш.  1.1- расм. 
Ўзбекистон Республикасида Олий таълим педагог кадрларни қайта 
тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини тузилмаси
 
3. Малака ошириш ва қайта тайёрлаш таълим хизматлари
тизимини такомиллаштириш концепцияси
  Ўзбекистон   Республикаси   Вазирлар   Маҳкамаси   Раёсатининг   2009   йил   27
апрелда   ўтказилган   16-сон   мажлиси   баёнида   берилган   топшириқларнинг
ижросини таъминлаш ҳамда қайд этилган камчиликларни бартараф этиш, КҚТ ва    
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 Олий ва ўрта махсус, касб - хунар 
таълимини ривожлантириш маркази 
тайёрлаш ( вақайта    малака 
оширишнинг  илмий - методик 
ишлаб  ОЎЮ чиқиш, асосларини 
бўлинмалари тегишли 
раҳбарларининг малакасини ошириш)   Олий ва ўрта махсус таълим 
вазирлиги (кайта тайбрлаш ва малака 
оширишга умумий рахбарлик килиш, 
ОУЮ  раҳбарлари  мапакасини 
оширишни ташкил этиш  
  Давлат тест маркази (таълим 
сифати мониторингини олиб 
педагог бориш,  кадрлар 
даражасини малака 
ди ва агностика  килиш 
баҳолаш .  
О лий таълим муассасалари (ички 
назорат,  кайта  тайёрлаш  ва 
мапака  учун ошириш 
контингентини ўқитувчилар 
аниқлаш ва табақалаштирилган -
аниқ топшириқларни тузиш)  
 Қайта хузуридаги ОЎЮ 
тайёрлаш ва мапака ошириш 
( маҳсус, институтлари  ўрта 
ка с б -   хунар таълими ва олий 
таълим учун педагог кадрларни 
кайта тайбрлаш ва уларнинг 
мапакасини ошириш)  
 
ОЎЮ хузуридаги Малака ошириш 
марказлари ва факультетлари (ўрта 
махсус, касб -   хунар таълими ва олий 
таъл им учун педагог кадрларни кайта 
тайерлаш ва уларнинг малакасини 
ошириш) .   
"Истеъдод"  жамғармаси 
( илғор  педагогик 
ўрганиш технологияларни 
хорижий бўйича 
стажировкалар,курслар 
ташкил этиш   
Лойихаларни амалга ошириш 
гурухлари   Халкаро 
ташкилотлар  грантлари  
( Кред ит Линиялари)  б ўйича 
м апака   ошириш  
  МО   тизимини   тубдан   ислоҳ   қилиш,   уларнинг   моддий-техник   базаси,   меъёрий-
ҳуқуқий   ва   информацион   таъминотини   замон   талаблари   даражасига   кўтариш,
профессор-ўқитувчилар   таркиби   салоҳиятини   ошириш   ва   тармоқ   ва   соҳалар
мутахассисларининг   малакасини   оширишнинг   самарали   ташкилий   ва   услубий
шаклларини ишлаб чиқиш мақсадида Вазирлик Хайъати қўшимча чора тадбирлар
белгилади.Малака ошириш ва қайта тайёрлаш таълим хизматлари 
тизими бугунги кунда иқтисодиётни, жумладан, олий таълимни 
ривожлантириш   концепцияси   ва   асосий   тамойиллари   талабларидан   келиб
чиқиб   босқичма   босқич   такомиллаштирилиб   борилмоқда.   Шу   билан   бирга   олий
таълим ходимлари, профессор-ўқитувчилари малака ва илмий-услубий салоҳияти
юксалиш   жараёнлари   бошқа   соҳалар   ходимлари   салоҳияти   оширилиши   ва
юксалиши   жараёнларига   нисбатан   илдамроқ   ва   жадалроқ   бориши   зарурлиги
назарда   тутилса,   мазкур   тизимнинг   таркиби,   тузилмалари   ҳамда   таълим
жараёнининг кенг қамровли такомиллаштирилиши ва мазмунан 
чуқурлаштирилиши долзарб аҳамият касб этади. 
Олий таълим   тизими  профессор-ўқитувчилари  малакасини  ошириш  ва  қайта
тайёрлаш   тизимининг   такомиллаштирилишида   бир   қатор   янги   ёндошувларнинг
ишлаб   чиқилиши   зарур   бўлади.   Бунда   аввало,   олий   таълим   тизими   кадрлари
инвентаризацияси,   узлуксиз   таълимнинг   олий   таълим   босқичи   аҳамияти   ва
салмоғининг   янада   кўтарилиши,   олий   таълим   тизимининг   моддийтехник   базаси
кенгайтирилиши,   олий   таълим   тизими   ходимлари   ижтимоий   ҳимояланиш
тизимининг   мустаҳкамланиши,   олий   таълим   тизими   ходимлари   мобиллигининг
кучайтирилиши,   олий   таълим   ва   реал   сектор   ишлаб   чиқариш   соҳалари
интеграциясининг   янги   ташкилий-   ҳуқуқий   асосларда   шакллантирилиши,   олий
таълим   тизимида   бозор   муносабатларининг,   жумладан,   хусусийлаштириш
жараёнларининг   рағбатлантирилиши,   дарслик   ва   ўқув   қўланмалари   яратилиш
жараёнлари   ва   муаллифларнинг   моддий   рағбатлантирилиши   ишларининг   ўзаро
узвий   боғланиши   каби   тизимли   муаммолар   комплекс   таҳлил   қилиниши   ва
тегишли умумий концепция ишлаб чиқилиши лозим.   Бугунги   кунда   республикамиздаги   шарт-шароитлар,   таълим   хизматларидаги
таркибий   силжишлар   йўналишлари,   таълим   соҳасидаги   илғор   ёндошувлар   ва
тамойиллардан   келиб   чиқиб,   таълим   хизматларини   сегментлашда   қуйидагилар
алоҳида ажратиб кўрсатилиши мумкин: 
- таълим йўналиши ва мутахассисликлар босқичлари (бакалавриатура 
ва магистратура); 
- таълим йўналишлари турлари; 
- таълим хизматларининг соҳаси (иқтисодиёт, тиббиёт, ижтимоий 
соҳалар ва ҳ.к.); 
- малака ошириш ва қайта тайёрлаш йўналишлари; -   таълим хизматларининг
ҳудудий (географик) жойлашиши; 
- ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ва масофавий таълим. 
- Шахслар истеъмолчи сифатида иштирок этадиган бозор ижтимоий-
демографик,   иқтисодий   ва   маданий   мезонларга   мувофиқ   тарзда
сегментланади.   Тарихан   бу   маркетингнинг   умумий   таркибида,   таълим
соҳасидагидек дастлабки 
бўғин ҳисобланади. Бунда маркетингнинг муҳим хусусияти - 
истеъмолчиларнинг талаблари, таъби, устуворликлари ва муаммоларига кўра
фарқли доираси билан бирга фаолият олиб боришдан иборат. Шунинг учун, 
айнан бунда бозорни пухта сегментлаш жуда зарур. 
Педагог   кадрларни   қайта   тайёрлаш-   ўқитиш   сифатига   қўйиладиган
талабларни   оширишни   ва   меҳнат   бозори   эҳтиёжларини   ҳисобга   олган   ҳолда
ишлаб чиқилган таълим  дастурлари бўйича янги касб  билимларини, малака ва
кўникмаларни   ўзлаштириш.   Бунда   қайта   тайёрлашнинг   асосий   турлари
сифатидаа) педагогик қайта тайёрлаш ва б) касбий қайта тайёрлаш тан 
олинади. 
1. Педагог   кадрларни   қайта   тайёрлаш   мутахассисларнинг   базавий
касбий   маълумотини   таълимнинг   тегишли   тури   Давлат   таълим   стандарти
(Давлат   талаблари)   билан   белгиланадиган   ўқув-тарбия   жараёнининг   талаб
этиладиган  сифатини  таъминлайдиган  даражада  педагогик   фаолиятни  юритиш учун   зарур   ва   етарли   бўлган   педагогик   тайёргарлик   талабларига
мувофиқлаштириш мақсадида мутахассисларни қайта тайёрлаш ташкил 
этади. 
2. Касбий   қайта   тайёрлаш   (ихтисослашув)   эса   таълимнинг   тегишли
тури   Давлат   таълим   стандарти   (Давлат   талаблари)   билан   белгиланадиган
ўқитишнинг   талаб   этиладиган   сифатини   таъминлайдиган   даражада   ўқув   фани
еки   курс   бўйича   педагогик   фаолиятни   юритиш   учун   зарур   ва   етарли   ҳажмда
янги касбий билимлар, малака ва кўникмаларни ўзлаштиришни 
назарда тутади. 
 Мазкур мақсаддан келиб чиқиб, малака ошириш шакллари сифатида 
қуйидагилар ажратиб кўрсатилади: 
- тўғридан- тўғри малака ошириш (таълим дастурлари бўйича ўқитиш): 
- малака ошириш бўйича ихтисослаштирилган таълим муассасасида 
(академия, институт, марказ, факультет, курсларда) ўқитиш; 
- "Устоз- шогирд" методи бўйича таълим муассасасида ўқитиш; 
- ишлаб чиқаришда тажриба орттириш; 
- илмий-тадқиқот муассасасида тажриба орттириш; 
- хорижда тажриба орттириш; 
- мустақил ўқиб билим орттириш; 
- билвосита малака орттириш (таълим дастурларисиз ўқитиш): 
- илмий (илмий- педагогик) кенгашнинг қарори бўйича ижодий таътил; 
- очиқ ўқув машғулотлари; 
- илмий, илмий-методик ва илмий-амалий семинарлар, конференциялар, 
август   ўқишлари   ва   ҳоказоларда   маърузалар   билан   қатнашиш   ва   бошқалар.
малака   ошириш   бўйича   ихтисослаштирилган   таълим   муассасаси   (академия,
институт,   марказ,   факультет,   курслар)да   ўқитиш-таълим   муассасаларининг   якка
тартибдаги   топшириқлари   еки   аниқ   йўналтирилган   дастурлари   ва   меҳнат
бозорининг   таклифлари   асосида,   таълимнинг   тегишли,   тури   ўқув-   тарбия
жараенининг мониторинги натижаларини ва кадрлар тайёрлаш сифатини хисобга олиб   Давлат   талабларига,   шунингдек,   таълимни   бошқариш   бўйича   ваколатли
давлат органи талабларига мувофиқ ишлаб 
чиқилган фанлар бўйича мақсадли касбий таълим дастурларини ўзлаштириш. 
“Устоз- шогирд" методи бўйича таълим муассасасида ўқитиш 
(инновация   методи)   -   танлов   асосида   танлаб   олинган,   мамлакатда   (минтақада),
илмий   ва   педагогик   жамоатчилик   ўртасида   ўзининг   юқори   натижалари,   касбий
фаолиятининг юқори кўрсаткичлари, рақобатбардошлик кадрлар тайёрлаш бўйича
ўз мактаби билан машғул бўлган юқори малакали педагог- устозлар раҳбарлигида
тегишли   типдаги   таълим   муассасаларида   фанлар   бўйича   педагог   ходимларнинг
малакасини мақсадли ошириш. 
Тажриба   орттириш   (ишлаб   чиқаришда,   илмий   тадцицотмуассасасида,
хорижда   тажриба   орттириш)   -   педагог   кадрларни   иқтисодиёт,   фан,   маданият,
соғлиқни   сақлашнинг   тегишли   тармоқларида   фан-   техника   тараққиетининг   энг
янги  ютуқлари,  замонавий  техника   ва  технологиялар   билан  таништириш,  фанлар
бўйича   ўқув   дастурлари   мазмунининг   узлуксиз   такомиллаштирилишини
таъминлаш, фанни ишлаб чиқариш, билан интеграциялаш мақсадида аниқ фанлар
бўйича мақсадли касбий таълим дастурларини ўзлаштириш. 
  Ишлаб чицаришда тажриба орттириш  педагогларнинг амалий 
билимлари,   кўникма   ва   малакаларини   кенгайтиради   ва   чуқурлаштиради
ҳамда   ҳар   хил   ихтисосликдаги   касб-ҳунар   коллежлари   ва   олий   таълим
муассасалари 
педагог кадрлари малакасини оширишнинг энг самарали шакли ҳисобланади. 
  Педагог кадрларнинг хорижда тажриба орттириши Ўзбекистон 
Илмий-тадқиқот   муассасасида   (Фанлар   академиясининг   илмий
муассасалари, тармоқ илмий-тадқиқот институтлари, марказлари, лабораториялар
ва ҳоказоларда тажриба орттириш педагогларни фаннинг 
замонавий ютуқлари, тегишли мутахассисликлар бўйича уни 
ривожлантиришнинг   устувор   йўналишлари,   илмий   экспериментларни
олдинга   қўйишнинг   самарали   методлари   билан   таништириш,   илмий   тадқиқотлар
ўтказиш мақсадини кўзлайди. У таълимнинг барча даражалари педагог ходимлари учун   фойдалидир).   Республикаси   Президентининг   “Истеъдод"   жамғармаси,
хорижий» мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар томонидан мамлакатимиз таълим
тизимини   ривожлантириш   ва   такомиллаштиришга   кўмаклашиш   учун   ажратилган
грантларга   мувофиқ,   шунингдек,   таълимни   бошқариш   органлари   билан   таълим
муассасаларнинг ўзлари ўртасида тузилган 
шартномалар асосида амалга оширилади. Жумладан, бугунги кунда 
республикамизда АҚШ, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Туркия ва бошқа
қатор   хорижий   мамлакатлар   билан   халқаро   алоқалари   ўрнатилиб,   «Фульбрайт»,
«Тинчлик   корпуси»,   «ACCELS»,   «British   Council»,   «DAAD»,   «ESI»,   «JICA»,
«KOICA» каби ташкилотлар олий таълим тизими ходимларининг малакасини 
хорижда орттиришларига кўмаклашмоқда. 
      Мустақил   ўқиб   билим   орттириш   -   таълим   даржаси   ва   сифатида
қўйиладиган   Давлат   талабларига   муфовиқ   ўқитиладиган   фан   бўйича   янги
билимлар,   малака   ва   кўникмаларнинг   педагог   кадрлар   томонидан   мустақил
ўзлаштирилишидир. Ўқитишнинг мазмуни, қанча давом этиши ва даврийлиги 
шахсан педагогнинг ўзи томонидан белгиланади. 
Ижодий   таътил   -   янги   ўқув   адабиётлари   (дарслик   ёки   ўқув   кўлланма)
яратиш   замонавий   педагогик   ахборот   технологияларини   ишлаб   чиқиш   ва
ўқувтарбия   жараёнига   жорий   этиш,   педагогларнинг   касбий   фаолияти,   йўналиши
билан   боғлиқ   бўлган   йирик   илмий   ишни   (монография,   диссертация   ва
ҳоказоларни) тугаллаш учун таълим муассасасининг илмий (педагогик) 
кенгаши қарори билан педагог кадрларга бериладиган таътил ҳисобланади. 
Очиқ ўқув машгулотлари -  замонавий ахборот-коммуникация 
технологиялари,   ўқитишнинг   интерактив   методлари   қўлланилган   ҳолда
академик гуруҳларда жадвал бўйича ўтказиладиган олдиндан эълон қилинган 
муаммо   еки   инновация   мавзуси   бўйича   машғулотдир.   Очиқ   ўқув
машғулотларига   билимларнинг   ушбу   соҳасидаги   тажрибали   педагоглар,   олимлар
ва   мутахассислар   мажбурий   тартибда   таклиф   этилади.   Ушбу   машғулотларнинг
сифати таълим муассасасининг кафедрасида еки 
 
илмий-методик (педагогик) кенгашида муҳокама қилинади.  Ахборотлашган   жамият   унсурлари   тобора   жиддий   таъсир   кўрсатаётган
экан, бугунги  кунда малака ошириш ва қайта тайёрлаш  тизимининг  илмий-
техник,   инновацион   асосларини   кенгайтириш   соҳани   ривожлантиришнинг
устувор   йўналишларидан   бирига   айланиши   керак.   Олий   таълим   тизими
малака   ошириш   хизматларини   ривожлантириш   концепциясининг   устувор
таркибий 
қисмлари қуйидагилардан иборат бўлиши белгиланади: 
1. Малака ошириш ва қайта тайёрлашнинг инновацион таъминот 
концепцияси. 
2. Малака ошириш ва қайта тайёрлашнинг инновацион маркетинг 
концепцияси. 
Малака ошириш ва қайта тайёрлашнинг инновацион таъминот 
концепцияси   ва   инновацион   маркетинг   концепциялари   глобаллашув
босқичида   бозор   муносабатлари   тизимида   соҳанинг   тезкор   ўзгаришларга
қайишқоқ ва тез мослашувчан хизматларни таклиф этишини назарда тутади.
Чунки,   малака   ошириш   хизматлари   истеъмолчиларининг   мазкур   таълим
хизматлари   истеъмоли   натижасида   олишлари   кутиладиган   фойда   юқори
даражада   таъминланиши   учун   инновацион   маҳсулотлардан   самарали
фойдаланиш талаб 
этилади. 
Шу   муносабат   билан   малака   ошириш   таълим   тизимида   амалга
инновацион ислоҳотларда қуйидаги таснифга амал қилиш мақсадга мувофиқ
бўлади: 
1. Таълим   жараёнининг   тингловчиларнинг   эҳтиёжини
ўрганиб чиқишга 
асосланган устувор мақсадини аниқлаш. 
2. Малака   ошириш   ва   қайта   тайёрлаш   тизимининг   фаолияти
тўғрисида 
тасаввур берувчи таркибий дифференциация.  3. Тингловчиларнинг   ижтимоий   хусусиятлари,   уларнинг
ўқишга 
тайёрлик   даражасига   мувофиқ   ҳолда   малака   ошириш   ва   қайта
тайёрлашни   (МО   ва   ҚТ)   ташкил   этилиши   даражавий   дифференциацияси   -
малака   оширишнинг   истеъмол   бозорига   мослашувидаги   кенг   доирали
масалаларни эътиборга олган ҳолда рақобатбардошликни таъминлаш тизими
таркибига   тайёрлов   ишлари   каби   ташҳис,   таҳлил   ва   қарорлар   қабул   қилиш
ишлари кичик тизимлари ҳам 
киритилиши лозим. 
Таълим   хизматлари   маркетинг   концепциясига   мувофиқ   қуйидаги
чора- 
тадбирлар назарда тутилади: 
- истеъмол   қилинадиган   "маҳсулот"   таҳлили   ва   ўқитиш
технологиялари; 
- талаб   таҳлили   ва   буюртмачиларнинг   эҳтиёжларини
аниқлаш; 
- таълим хизматлари бозорини тадқиқ этиш; 
- малака   ошириш   тизимининг   ривожланишини   стратегик
режалаштириш, 
хизматлар   дифференциацияси,   рақобат,   амал   қилиш   муҳитини   таҳлил
этиш.      Мазкур   ҳолатда   маркетингнинг   мақсади   бозорларнинг   (таълим
хизматлари   бозори,   меҳнат   бозори,   таълим   технологиялари   бозори   ва
технологиялар 
бозори) ҳамма иштирокчиларининг малака ошириш ва қайта 
1.2. - расм
Малака ошириш ва қайта тайёрлашнинг инновацион маркетинг 
Концепцияси 22 
 
Тайёрлаш маҳсулоти ишлаб чиқилишига таъсирини таҳлил этиш,   Таълимнинг илмий - услубий ва моддий - техник 
асосини инновацион таъминлаш  
Таълим ва тарбияфаолиятининг   
инновацион таъминоти  
Фаолият мақсади ва турлари  
Эҳтиёжни аниқлаш  
Вазиятлар таҳлили   Фаоли ят турларини 
амалга ошириш  
 
Таълим хизматлари 
бозори    
 
 
Меҳнат бозори  
Таълим 
технологиялари 
бозори   МО ва ҚТ   Технологиялар бозори  
Таълим сифати   МО ва ҚТ маҳсулотларининг 
рақобатбардошлиги   шунингдек   унинг   асосида   бутун   малака   ошириш   ва   қайта   тайёрлаш
тизимининг   таълим   хизматлари   сифати   ва   рақобатбардошлигини   ошириш
мақсадида   таълим,   илмий-услубий   ва   таркибий   фаолиятнинг   иновацион
таъминотини   ҳисобга   олувчи   нисбатан   адекват   вазиятлар,   моделлар   ва
тадбирдарни ишлаб 
чиқиш ва амалга оширишдан иборат бўлади. 
Таклиф этилган инновацион маркетинг концепцияси қуйидаги 
тадбирларни самарали амалга ошириш имконини беради: 
- таълим хизматлари бозорида нисбатан қулай ва ҳали етарли 
эгалланмаган сегментларга нисбатан малака ошириш ва қайта тайёрлаш
тизими   ривожланишининг   устувор   йўналишларини   башоратлаш,   истеъмол
бозорида   унинг   рақобатбардошлигини   таъминлаш   учун   кўрсатиладиган
хизматлар 
ассортиментини янгилаш; 
- инновацияларни   татбиқ   этишнинг   янги   соҳалари,   шунингдек   малака
ошириш   ва   қайта   тайёрлаш   тизимида   оқилона   новаторлик   чегаралари   ва
хизматларнинг эҳтимолдаги табақалашув (дифференциация) йўналишларини
аниқлаш. 
Таълим   хизматлари   ривожланишининг   ҳозирги   сифат   босқичида   олий
таълим   тизими   ходимларининг   малакасини   ошириш   ва   қайта   тайёрлаш
хизматлари бозорини янада такомиллаштириш қуйидаги устувор 
йўналишларда ислоҳотларни жадаллаштиришни тақозо этади: 
- олий таълим тизими ходимлари ёш таркибини такомиллаштириш 
мақсадида   илмий   тадқиқот   ва   педагог-ўқитувчилик   фаолиятига
битирувчи   ёш   мутахассислар   ва   ишлаб   чиқаришда   фаолият   олиб
бораётганлар   орасидан   иқтидорли,   қобилиятли,   истеъдодли   ёш
мутахассисларни жалб қилиб, уларга 
малака   ва   турмуш   даражасини   оширишлари   учун   қулай   шароитлар
яратиш;  - стипендияни ошириш ва бошқа моддий рағбат турлари ҳисобига қулай
шароит   яратиш,   диссертация   бўйича   илмий-тадқиқот   ишларнинг   бориши
юзасидан   мониторинг   ва   назоратни   кучайтириш,   материалларни   тўплаш   ва
қайта   ишлашда,   қўлёзма   матнини   нусхалаштириш,   апробация   ва   мақолалар
чоп этишда ёрдам кўрсатиш, жиддий саралаш конкурси орқали аспирантура
ва 
доктарантура фаолиятини яхшилаш; 
- кафедра   ва   илмий   раҳбарларнинг   тадқиқот   ишларини   вақтида
тайёрланганлиги   ва   ҳимоя   қилинишини   кузатиш   жавобгарлигини,   уларга
моддий   ва   маънавий   манфаатдорликни   яратиб   берган   ҳолда   маълум
даражада 
ошириш; 
- ўқитувчиларнинг   жорий   аттестациясини   тартибга   солиш,   танлов
ҳайъати аъзолари иштирокида мажбурий синов дарсларини ўтказиш орқали
эгалланган   лавозимларга   танлов,   илмий   маълумотларни   тинглаш,   мувофиқ
назарий семинарлар, симпозиумлар ва анжуманларда маърузалар билан 
иштирок этиш; 
- ўқитувчиларга ўз устиларида ишлашлари учун қулай шароит яратиш,
мувофиқ   бошқарув   тузилмалари,   ишлаб   чиқариш   тармоқларининг   зарурий
материаллари билан ташкилий таъминлаш орқали ёрдам кўрсатиш, масалан,
статистик ва таҳлилий материалларнинг тегишли кафедралар, кутубхоналар
ва 
бошқа   бўлинмаларига   мажбурий   тарқатиш   тартибини   ўрнатиш   ва
бошқалар; 
- малака ошириш ва қайта тайёрлаш натижаларининг моддий 
рағбатлантириш даражаларига бевосита боғлиқлигини таъминлаш; 
- малака ошириш, қайта тайёрлаш тизими фаолиятида рақобат 
муҳитини   яратиш   ва   ривожлантириш   мақсадида   нодавлат   сектори
фаолиятини 
рағбатлантириш, монопол муассасалар мавқесини пасайтириш;  - малака   ошириш   натижаларининг   олий   таълим   сифатини   оширишга
таъсирини кучайтириш мақсадида профессор-ўқитувчилар касбий маҳорати,
илмий-педагогик салоҳияти бўйича республика миқёсида рейтинг тизимини 
жорий этиш. 
 
 
  Хулоса 
Битирув   малакавий   ишнинг   бош   йўналишига   мувофиқ   белгиланган   мақсадга
эришиш   ва   вазифаларни   амалга   оширишга   қаратилган   таҳлиллар   ҳамда
мулоҳазаларни умумлаштириш натижаларини 
қуйидагича ифодалаш мумкин: 
1. Жаҳон   хўжалигидаги   глобаллашув   жараёнлари   ва   унинг   натижалари
сифатида   юзага   чиқаётган   янги   ижтимоий-иқтисодий   мазмундаги   тенденциялар
республикамизда   ҳам   бошқа   тармоқ   ҳамда   соҳаларда   бўлгани   каби   олий   таълим
тизимини   сифат   жиҳатидан   юқори   поғоналарга   олиб   чиқишни   ҳаётий   заруратга
айлантирмоқда.   Шу   жиҳатдан   Олий   таълим   тизимини   халқаро   андозалар
даражаларига яқинлаштириш ва ижтимоий- иқтисодий самарадорлигини ошириш
долзарб аҳамият касб этади. 
2. Бугунги   кунда   давлатнинг   таълим   сиёсати   қатор   ижтимоий-   иқтисодий
муаммоларнинг самарали ечимига йўналтирилган бўлиб, айтиш лозимки, ҳар бир
таълим босқичининг аҳамияти мазкур таълим босқичи олдига қўйилган вазифалар
ва   устувор   ижтимоий-иқтисодий   муаммоларнинг   ҳал   этилишига   қўшадиган
ҳиссасига   боғлиқ   бўлади.   Олий   таълим   тизими   ходимлари   малакасини   ошириш
олий   таълимнинг   ўзини   интеллектуал   ресурслар   билан   янада   бойитишни
англатади, унинг долзарб амалий аҳамиятини яққол намоён қилади. 
3. Жаҳон   тажрибасида   кузатилишича,   ахборот   таъминоти,   ахборот
алмашинуви,   ахборотларни   қайта   ишлаш   ва   ахборот   технологияларидан
фойдаланиш   орқали   юқори   самарадорликни   таъминлаётган   жамиятларда   таълим
хизматларининг   замонавийлигига   ва   тезкорлигига,   унинг   истеъмолчилари
таркибини   такомиллаштиришга   интилиш   кундан   кунга   кучаймоқда,   соҳада
рақобат   муносабатлари   кескинлашмоқда.   Бундай   шароитда   таълим   хизматлари
маркетинггини   янада   такомиллаштиришга   эҳтиёж   ортиб   боради,   таълим
хизматлари   тараққиёти   иқтисодиёт   реал   сектори   ривожланиш   суръатларига
нисбатан янада динамик тус олиб, бутун жамиятни қамраб олмокда. 
4. Таълим   хизматлари   глобаллашгани   сари,   унинг   байналмилал   унсурлари
яққол   намоён   бўлиб,   олий   таълим   хизматлари   ходимлари   малакасини   ошириш замонавий   социал-психологик,   илмий-услубий,   илмий-   педагогик,
ижтимоийсиёсий   омилларнинг   барчасини   ҳисобга   олишни   тақозо   этади.   Бу   ўз
навбатида   мазкур   соҳа   маркетингини   ташкил   этиш,   унинг   назарияларини   ишлаб
чиқиш ва 
тахдил қилишни долзарб қилиб қўяди. 
5. Олий   таълим   ходимларининг   малакасини   ошириш   маркетингини   амалга
ошириш   инфратузилмаси   етарли   даражада   ривожланмаган.   Бу   инфратузилма
бошқа  фаолиятлар  инфратузилмасидан  фарқ  қилиб,  маркетинг   жараёнини  амалга
оширишни   яхши   йўлга   қўйиш,   бунинг   учун   шарт-   шароитлар   яратиш   билан
боғликдир. Олий таълим тизими маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш 
бир   томондан,   меъёрий-ҳуқуқий   базанинг   янгиланиши,   яъни   таълим
тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштиришга боғлиқ бўлса, иккинчи томондан
таълим   тизимида   хусусий   сектор   фаолиятини   шакллантириш   ва   яқин   келажакда
уни   кенгайтириб   боришга   ҳам   боғлиқдир.   Шу   муносабат   билан   олий   таълим
тизимида   ҳам   бозор   муносабатларининг   ривожланишига   эришилади   ҳамда
маркетинг тадқиқотлари, маркетинг стратегияси ва олий таълим тизими 
ходимларининг малакасини ошириш соҳаси маркетинги том маънода ўз 
механизмига эга бўлиб боради. 
6. Малака   ошириш   ва   қайта   тайёрлаш   таълим   хизматлари   тизими   бугунги
кунда   иқтисодиётни,   жумладан,   олий   таълимни   ривожлантириш   концепцияси   ва
асосий   тамойиллари   талабларидан   келиб   чиқиб   босқичма   босқич
такомиллаштирилиб   борилмоқда.   Шу   билан   бирга   олий   таълим   ходимлари,
профессор-ўқитувчилари   малака   ва   илмий-услубий   салоҳияти   юксалиш
жараёнлари бошқа соҳалар ходимлари салоҳияти оширилиши ва юксалиши 
жараёнларига нисбатан илдамроқ ва жадалроқ бориши зарур. 
7. Олий   таълимнинг   истиқболдаги   ривожланиш   тамойиллари,   концепцияси
олий   таълим   тизими   юқори   ходимларининг   малакасини   ошириш   ва   қайта
тайёрлаш   тзимини   ривожлантириш   концепциясига   мос   бўлиши,   улар   бирбирини
тўлдириши   мақсадга   мувофиқ   бўлади.   Мазкур   масалани   ҳал   қилишда   устувор
атама ва тушунчалар, асосий тамойил ва қонуниятлар шархи ҳам  ишлаб чиқилиши керак бўлади 
8. Таълим   хизматлари   маркетинггини   ташкилий-иқтисодий   жиҳатдан   йўлга
қўйиш, унинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини бозор муносабатлари тамойилларига
таянган   ҳолда   ривожлантириш   бирмунча   мураккаб   тус   олади.   Ўзбекистон
шароитида   миллий   кадрлар   тайёрлаш   ва   узлуксиз   таълим   тизимини
такомиллаштириб   бориш   концепциясида   таълим   хизматлари   маркетинггини
ривожлантиришга   алоҳида   аҳамият   берилган   бўлсада,   бу   соҳада   бозор
унсурларини   жадал   жорий   этиш,   рақобат   муҳитини   айнан   хусусий
тадбиркорликни   тез   рағбатлантириш   орқали   яратиш   каби   йўналишларга
устуворлик   берилмаган.   Шу   маънода   таълим   хизматлари   маркетинггини
ташкилий-иқтисодий жиҳатдан такомиллаштириш бир томонлама, торроқ 
маънода тушунилиши мумкин. 
9. Таълим   хизматлари   маркетинггининг   ташкилий-иқтисодий   жиҳатлари   ўз
ичига   таълим   муассасасида   маркетинг   хизматларини   ташкил   этиш   ва   иқтисодий
асосларини   мустаҳкамлаш   билан   боғлиқ   фаолиятни;   шунингдек,   таълим
хизматлари маҳсулоти бўлган битирувчилар (талабалар, илмий 
тадқиқотчилар,  тингловчилар  ва  бошқ.)  га  бўлган   талаб-эҳтиёжларни ўрганиш,
таълим   хизматлари   бозорида   экспансионистик   фаолиятларни   жонлантиришга
қаратилган фаолиятни ташкил этиш ва молиялаштиришни қамраб олади. 
10. Таълим   хизматлари   маркетингги   бозор   стратегияси,   маркетингнинг
анъанавий   ёндошувлари,   бозор   сементациясининг   назарий-илмий   асосларига
таянган ҳолда ривожлантирилиб, таълим хизматлари бозори, таълим 
истеъмолчилари ва буюртмачиларининг реал эҳтиёжлари, тўловга қобил бўлган
талаб   ўзгаришлари   динамикасига   боғлиқ   ҳолда   ташкил   этилади.   Шунинг   учун
малака   ошириш   муассасида   хизматлар   ҳажмини   ошириш   ва   сифат   даражасини
кафолатлаш ҳамда уни мунтазам такомиллаштиришнинг зарурий шарти сифатида,
фаол маркетинг олиб боришнинг умумий қонуниятлари ва 
тамойиллари, механизмлари ва зарурий шартларини аниқлаб олиш зарур. 
11. Бугунги кунда малака ошириш ва кадрларни қайта тайёрлаш  тизимининг   тингловчилари   асосан   5   институт   ва   27   марказда   жамланган.   Бу
икки таълим тури тизимида жами малака оширувчиларнинг қарийб 92 фоизи 
жалб этилган. Айтиш ўринлики, малака ошириш тизимининг 
диверсификациясида мазкур ҳолатлар эътиборга олиниши муҳим. Глобаллашув
ва   трансформация   шароитларида   малака   ошириш   тизимидаги   аҳволни   тубдан
янгилаш   зарурати   юзага   чиққан.   Бунда   биринчи   навбатда,   иқтисодиётнинг
таркибий   қайта   қурилиши   ва   ўсиб   борувчи   тезлик   белгиси,   янги   технология   ва
техника кашфиётларининг давомийлигини кадрлар тайёрлашнинг умумий 
муддатлари билан мувофиқлаштиришни ҳисобга олиш лозим. 
12. Малака   ошириш   ва   кадрларни   қайта   тайёрлаш   тизимининг   шаклланган   ва
такомиллашаётган   таркибий   тузилмаси   ҳали   иқтисодиёт   соҳалари   ва   тармоқлари
учун   илғор   малакали   мутахассислар   тайёрлаш   учун   етарли   талабга   жавоб
бермайди.   Бу   айниқса,   мавжуд   малака   ошириш   ва   кадрларни   қайта   тайёрлаш
тизими фаолияти меҳнат бозорининг реал талаб ва ўзгаришларига тўғридан тўғри
боғланмаганлиги,   унинг   моддий-техник   базаси   аксарият   ҳолларда   олий   таълим
муассасалари   ҳамда   касб-ҳунар   коллежлари   моддийтехник   базаси   даражасидан
ортда   қолаётганлиги,   тизим   муассасаларининг   халқаро   муассасалар   билан
ҳамкорлик   алоқалари   ҳамда   интеграцион   муносабатлари   жуда   заиф   эканлиги,
малака   ошириш   ва   кадрларни   қайта   тайёрлаш   тизими   ва   уларнинг   таълим
хизматлари истеъмолчилари ўртасидаги 
муносабатларда маъмурий-буйруқбозлик усулларининг таъсирининг 
юқорилигида кўринади. 
13. Олий   таълим   ва   жумладан,   малака   ошириш   ва   кадрларни   қайта   тайёрлаш
тизими   фаолиятини   янада   такомиллаштиришга   қаратилган   чора-   тадбирлар
истиқболда   олий   таълим   муассасаларининг   мустақиллигини   кенгайтириш,   олий
ўқув   юртларида   ОТМларни   коллегиал   бошқарувини   мустаҳкамлаш   ва   бошқарув
ходимларининг малакасини ошириш ва уларнинг 
ваколатлари тақсимотини аниқлаш мақсадида ички бошқарувни 
такомиллаштириш; ички аудитларни модернизациялаш, давлат аттестацияси ва 
аккредитацияси, шунингдек, жамоатчилик кузатуви механизмларини  ривожлантириш   асосида   таълим   сифатини   баҳолаш   тизимини
такомиллаштириш;   олий   таълим   муассасаларининг   илмий-тадқиқот   фаолиятини
танлов  асосида   молиялаштириш  улушини  кенгайтириш  орқали  меъёрлар  асосида
молиялаштиришни кўзда тутувчи олий таълимни 
молиялаштиришнинг янги усулларига ўтиш; нодавлат таълим муассасаларини 
тизимини ривожлантириш кабиларни қамраб олиши мақсадга мувофиқ. 
14. Жаҳон   молиявий-иқтисодий   инқирозини   Ўзбекистон   шароитида   бартараф
этиш   чора-тадбирлари   амалга   оширилаётган   ҳозирги   шароитда   таълим   тизимини
ислоҳ   қилишнинг   сифат   босқичи   давом   этмоқца.   Бу   таълим   тизими
трансформация   қилиниб,   айниқса,   иқтисодий   таълим   диапазонлари
кенгайтирилаётганлигида,   иқтисодий   фанларни   ўқитишнинг   илмий,   услубий   ва
услубиёт   асослари   такомиллаштирилаётганлигида,   узлуксиз   таълим   тизимида
иқтисодий   фанларни   ўқитиш   ва   кадрларни   қайта   тайёрлаш   тизимининг   кўп
босқичли   тизимига   ўтилаётганида,   соҳада   меҳнат   қилаётган   профессор   ва
ўқитувчиларнинг   моддий   рағбатлантириш   асослари   кенгайтирилаётганида,
иқтисодий соҳада тайёрланаётган кадрларга бўлган талаб ва таклиф ўртасидаги 
мутаносибликни таъминлаш ишлари жадаллаштирилаётганида намоён 
бўлмоқда. 
15. Ривожланаётган   ахборот   жамиятлари   талаб   қилаётган   билимлардан   орқада
қолиш,   илгари   яратилган   билимларни   ўзлаштириш   ва   қайта   такрор   ишлаб
чиқариш билан чекланиш, таълим жараёнини ташкил этишда 
узилишларнинг   кўплиги,   таълим   ходимлари   таркибидаги   илмий   салоҳиятнинг
пасайиб   бораётганлиги   каби   тенденциялар   янги   таълим   концепциясини   ишлаб
чиқишни талаб қилади. Янги концепция аввало, ҳар қандай таълим босқичи ёки 
йўналиши бўлишдан қатъий назар ижодий ёндошув устуворлигини 
таъминлашга қаратилган бўлиши лозим. 
16. Малака   ошириш   тизими   таълим   хизматлари   сифатини   таъминлаш   ва
юксалтириб   боришда   уни   бошқариш   самарадорлигини   ошириш   муҳим   аҳамият
касб   этади.   Шу   муносабат   билан,   малака   ошириш   тизими   муаммоларига
фақатгина   таълим   тизими   вакиллари   муаммоси   сифатида   ёндошиш   нотўғри бўлади.   Малака   ошириш   таълим   хизматларининг   савиясини   юксалтиришда
шубҳасиз давлат бошқарувининг турли поғоналари манфаатларидан келиб чиқиб,
турли   интеграллашган   вариантларни   ишлаб   чиқиш   лозим.   Бу   борада   жаҳон
тажрибасида   кенг   қўлланиладиган   очиқ   университетлар,   малака   ошириш   таълим
хизматларини   профессор-   ўқитувчилар   ва   иқтисодиёт   амалиётчилари   аралаш
таркибига тақдим этиш, таълимни жадал тақдим этиш модуль тизими 
кабиларни жорий этиш самарали бўлади. 
17. Малака   ошириш   таълим   хизматлари   соҳасида   хусусий   ташаббусларни
қўллаб-қувватлаш   учун   шарт-шароитлар   юзага   келмоқда.   Мактабгача   таълим
муассасалари,   мактаб   таълими,   ўрта-махсус   касб   таълими   ва   олий   таълим
босқичларида  хусусий ташаббусларнинг  юзага  келганлиги, бу  ташаббуслар  яхши
самара   бераётганлигини   кўриш   мумкин.   Худди   шунингдек,   тажриба   тариқасида
олий таълим профессор-ўқитувчиларининг малакасини ошириш 
тизимида ҳам хусусий сектор имкониятларини синаб кўриш мақсадга мувофиқ. 
18. Бугунги кунда иқтисодиёт соҳаси кадрларининг малакасини ошириш 
тизимида малака ошириш ва кадрларни қайта тайёрлаш тизимининг 
шаклланган   ва   такомиллашаётган   таркибий   тузилмасини   иқтисодиёт   соҳалари
ва   тармоқлари   учун   илғор   малакали   мутахассислар   тайёрлаш   талабларига   жавоб
берадиган   ҳолда   қайта   қуриш   зарур.   Бу   мавжуд   малака   ошириш   ва   кадрларни
қайта тайёрлаш тизими фаолияти меҳнат бозорининг реал талаб ва ўзгаришларига
тўғридан   тўғри   боғлашни   ҳамда   малака   ошириш   ва   кадрларни   қайта   тайёрлаш
тизимининг   моддий-техник   базасини   кучайтиришни   тақозо   этади.   Шунингдек,
малака   ошириш   ва   кадрларни   қайта   тайёрлаш   тизими   муассасаларининг   халқаро
муассасалар   билан   ҳамкорлик   алоқалари   ҳамда   интеграцион   муносабатларини
ривожлантириш,   малака   ошириш   ва   кадрларни   қайта   тайёрлаш   тизими   ва
уларнинг   таълим   хизматлари   истеъмолчилари   ўртасидаги   муносабатларда
маъмурий- буйруқбозлик усулларининг таъсирини 
камайтириш зарур. 
 
  Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Т. Ўзбекистон - 1998. -45 б. 
2. "Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги 
Ўзбекистон Республика 2007 йилдан 9 апрелдаги ЎРҚ-87- сонли Қонуни. 
3. Президентининг фармонлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
4. Маҳкамасининг қарорлари ва бошқалар 
5. "Таълим тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997
йил 29 августдаги 464-1- сонли қарори. 
6. "Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури" тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 29 августдаги 463-1- сонли қарори. 
7. "Кадрлар тайёрлашда таълим хизматлари бозорини шакллантириш ва 
маркетингни жадаллаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг 1998 йил 28 январдаги 48-сонли қарори. 
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим 
9. муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали 
мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора тадбирлари 
10. тўғрисида” ги 2011 йил 20 майдаги қарори.