Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 71.8KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

Таълим мазмуни

Купить
Таълим мазмуни Режа: 1.Таълим мазмуни ҳақида тушунча. 2. Таълимни стандартлаштириш. 3. Ўқув режа. Ўқув фан дастури. Дарслик. 4. Ўқув адабиётларининг янги авлодини яратиш. 5. Ўқув адабиётларининг шакллари ва турлари. 6. Ўқув адабиётларига қўйиладиган талаблар. www.arxiv.uz Таълим мазмуни ҳақида тушунча.  1997-йил 29-августда Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисид а ги Қонуни ва «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури» қабул қилинди. Бу қонунда таъкидланишича, таълимнинг мазмуни ҳар бир ўсиб келаётган ёш авлодни ҳаётга ва дунёвий демократик жамият бахт - саодати йўлидаги юқори унумли меҳнатига баркамол авлод қилиб тайёрлаш билан белгиланади.  Таълимнинг асосий мазмуни унинг вазифаларида ойдинлаштирилади. Асосий вазифаларга ақлий тарбия билан боғлиқ бўлган вазифалар киради. www.arxiv.uz Янги демократик жамият қуришда таълимнинг мазмуни бу жамият эҳтиёжларидан келиб чиқиб қуйидагиларга амал қилган ҳолда белгиланади:  илмий билимларни е такчи роли тўғрисидагиги қоидага;  инсониятнинг маданий-маърифий меросий бойликларини умуминсоний қадриятларни эгаллаб олиш ҳақидаги "Миллий дастур" кўрсатмаларига;  тарбияланувчи шахсни баркамол қилиб ривожлантириш, иймон- э ътиқодини, илмий дунёқарашини таркиб топтириш;  илмий ҳаёт билан янги демократик жамият қурилиши тажрибаси боғлиқлиги ҳақидаги қоидага;  та ъл имнинг бир мақсадга қаратилганлиги;  та ъл им соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принципларига ва дидактик принципларига мувофиқлигига амал қилинади. www.arxiv.uz Янги демократик жамият қураётган бизнинг мамлакатимизда таълимнинг мазмунини қуйидаги йўллар билан такомиллаштиришни назарда тутилади:  фан ва тажрибадаги энг янги муваффақиятларни акс эттириш;  иккинчи даражали ва ортиқча мураккаблаштирилган материаллардан қутилиш;  ўрганилаётган фанлар рўйхатини ва материаллар ҳажмини аниқ л аш ҳамда ўқувчи ёшлар, албатта, ўзлаштириб олиши керак бўлган малака ва кўникмаларнинг оптимал ҳажмини белгилаш;  ўқув фанларига оид асосий тушунчаларни ва етакчи ғояларни жуда ҳам аниқ баён қилиш;  ўқувчиларни педагогик технологиялар компъютер, ксеркс, электрон почта ва шу каби бошқалар тўғрисидаги билимлар билан қуроллантириш ҳамда уларда шу технологиялардан фойдаланиш кўникмаларини ҳосил қилиш. www.arxiv.uz Таълимнинг мазмуни илмий билимлар, кўникма ва малакалар тизимидир.  Таълим мазмунига инсоният тўплаган барча ижтимоий тажрибалар киради. Унинг мазмуни, ҳажми, ижтимоий тузумнинг иқтисодий талаб ва эҳтиёжлари, фан-техника тараққиёти даражаси билан белгиланади. Яъни унинг мазмунига табиат, жамият, инсон ва унинг тафаккури ҳақидаги билимлар, ҳозирги замон фани, техникаси, маданияти, ишлаб- чиқаришдаги янгиликлар киритилади. Таълимнинг мазмуни ўзгарувчан, у доимо янгиланиб туради. www.arxiv.uz Таълим жараёни ўқувчиларда:  билимдонлик, мустақил фикрлаш, ижодкорлик, тиришқоқлик, ташаббускорлик, зийраклик, интизомлилик, қизиқувчанлик каби хислатларни шакллантиради. Табиат, жамият, инсон ва унинг тафаккурига муносабати ҳам таълим мазмунини белгилашга, таълим олишга ёрдам беради. Ўқувчи ўзида шаклланган муносабатларга асосланиб теварак-атрофдаги нарсаларни, воқеаларни баҳолайди; оқ-қорани ажратади, илмий ва ғайри и лмий ҳодисаларнинг фарқига боради. www.arxiv.uz Таълим мазмунига киритилган ўқув материали юқори илмий ва амалий аҳамиятга эга бўлиши, таълим жараёнининг имкониятларига мос бўлиши (таълимни ташкилий шакллари, қонуниятлар, тамойиллари, усуллари, ўқувчиларнинг умумий ривожланиши даражаларига, таълим муассасасининг ўқув-методик ҳамда моддий ҳолати ҳисобга олиниши) лозим.  Шунингдек, таълим мазмунини белгилашда таълимда ўқитиладиган барча фанларнинг ўзига хос хусусиятлари ва фанлараро алоқа ҳисобга олиниши шарт.  Таълим мазмуни илмий асослаган Д С , ўқув режалари, дастурлари ва дарсликларида ифодаланади.  Хусусий методика нуқтайи назари бўйича «таълим» айнан бир ўқув фани асосида ўқитиш ва ўқиш фаолият - ларини биргаликда амалга оширишни англатади. www.arxiv.uz 2. Таълимни стандартлаштириш.  Стандарт -таълимда яратилган меъёрий режа, дастур, дарсликларни ўзлаштириш эквиваленти, яъни таълим мазмунини ўзлаштириш даражасидир.  Таълимни стандартлаштириш инсониятнинг ижтимоий онгида рўй берган туб ўзгаришлар туфайли келиб чиққан заруратдир.  Стандартни ишлаб чиқишда ўқувчини ҳаддан ташқари зўриқтириб юбормаслик талабларига риоя қилиш, яъни у ўқувчи ёшига мос, ўзлаштира оладиган даражада бўлиши керак.  Бунда албатта, таълим олувчининг қизиқиши, хоҳиши, эҳтиёжи ҳисобга олиниши лозим. Таълим стандартларини ўзлаштиришда шахсга муҳим аҳамият берилиши, унга якка тартибда ёндашилиши мақсадга мувофиқдир. Стандартларни ўқув жараёнига татбиқ этишдан олдин ўта пухталик билан тажриба-синовдан ўтказилади ва шу аснода босқичма-босқич ўқув жараёнига киритиб бори Давлат ва жамият таълим муассасалари олдига муайян ижтимоий буюртмалар қўяр экан, ўша муассасалар томонидан тайёрланадиган кадр эгаллаши лозим бўлган ижтимоий сифатларининг минимал чегарасини ҳам кўрсатиб бериши табиийдир.  Тарбияланувчи ёки таълим олувчилар эгаллаши лозим бўлган билим, кўникма, малака ёхуд маънавий сифатлар - нинг энг қуйи миқдори илмий асосланиб белгилаб берил - ган расмий педагогик ҳужжат-давлат таълим стандарти ҳисобланади. Стандартларда белгиланган натижаларга эришилмаса, ёки ўша кўрсаткичларни эгаллай олмаган бола, ёхуд ёшларда муайян билим, кўникма, малака ва маънавий сифатларни шакллантира олмаган педагогикани мукаммал деб бўлмайди. www.arxiv.uz Демак, давлат таълим стандарти (ДТС) назорат воситаси, айни вақтда, таълим муассасаларида кўзланган кўрсаткичларни қўлга киритиш учун зарур бўлган шароитни белгилаш ўлчови ҳамдир.  Давлат таълим стандартларининг икки асосий вазифасини алоҳида таъкидлаб кўрсатиш лозим. Бундай стандартлар умумий ўртамактабда ўқувчиларга бериладиган таълим мазмунининг мажбурий минимумини ҳамда битирувчиларнинг тайёргарлик даражасига қўйиладиган талаблар мажмуасини белгилаб беради. Таълим мазмунининг мажбурий минимуми ўқув дастурлари ва дарсликларда тўлиқ ўз ифодасини топиши шарт.  Битирувчиларнинг тайёргарлик даражасига кўра ўқувчи муайян босқичда эгаллаши лозим бўлган билим, кўникма ва малакаларнинг минимал миқдори белгиланади. www.arxiv.uz Таълим-тарбия жараёнига ДС ни жорий этиш талаблари ривожланган ғарб мамлакатлари тажрибасига асосланади. Аммо, шуни ҳам айтиш керакки, ҳали дунёдаги бирорта жамиятда таълимни стандартлаштириш кенг кўламда амалга оширилаётгани йўқ.  Чунончи, мазкур масалага биринчи бўлиб қўл урган Францияда бу иш ҳанузгача синов даражасида.  АҚШда эса ДС яратишга эндигина киришилмоқда. Япония ва Германия таълим муассасаларида мазкур муаммони ҳал этиш режалаштириш босқичида турибди.  Мамлакатимизда таълим стандартлари масаласига давлат миқёсида ёндашилди ва уни илмий йўсинда ҳал этишдан ташқари, таълим-тарбия амалиётига жорий қилиш мақсадида узоқ вақт изланишлар олиб борилди, тажриба-синовлар амалга оширилди. www.arxiv.uz 3. Ўқув режа. Ўқув фан дастури. Дарслик. 3.1. Ў қув режаси - давлат ҳужжатидир.  Унга барча таълим м уассаса лари сўзсиз амал қилади. Бу ҳужжатда синф л ар бўйича ўрганилиши лозим бўлган ўқув фанлари ва шу фанлар учун ажратилган ўқув соатлари кўрсатилади. Бу ҳужжат мактабнинг ягона ўқув режаси ҳисобланиб, у халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади. Алоҳида аниқ бир фаннинг ўқув режаси - шу фанни ўқитиш учун ажратилган соатлар ва ўқув йилининг, тузилишини белгилаб берувчи давлат ҳужжатидир. www.arxiv.uz 3.2. Ўқув фан дастури  Ҳар бир алоҳида фан учун ўқув дастури тузилади. Дастур ўқув режасига асосланади. Фаннинг мақсадидан, ўқув режаси бўйича ажратилган соат ва билим ҳажми мавжуд жамиятнинг ғоявий-сиёсий йўналишини ўзида акс эттирадиган давлат ҳужжатидир.  Ўқув дастурида бир синфда алоҳида фанлар бўйича ўқувчиларга берила-диган илмий билим, кўникма ва малакаларнинг ҳажми белгилаб берилади. Дастурда фаннинг мазмуни, мавзу кетма-кетлиги иккинчи мавзу биринчини тўлдириши, изчиллик билан ёритилади ва маълум мавзулар орқали кўрсатилади. Ўқув дастурида шу фан бўйича ўқувчиларга берилиши лозим бўлган билим, кўникма ва малакалар кичик мавзуларда ифодаланиб, мавзу мақсади қисқача изоҳланади. www.arxiv.uz Дастурда фаннинг мақсади ва вазифасидан келиб чиққан ҳолда у бобларга бўлинади. Боблар катта мавзуларга, катта мавзулар эса кичик мавзуларга бўлиниб, шу мавзу юзасидан ўқувчи қандай билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштириши лозим бўлса, унинг мазмуни қисқача ифодаланиб берилади.  Ўқув дастурининг ўзини амал қилиниши керак бўлган принциплари мавжуд. (Уларни келгуси слайдда келтирамиз) www.arxiv.uz 1. Дастурнинг аниқ бир ғояга асосланган бўлиши зарур.  Мустақил жамиятимиз тараққиётининг тамойилларига асосланган ҳолда ислоҳ қилинган ҳар бир соҳадаги фан, техника, ишлаб чиқариш, ижтимоий муносабатларда эришилган ютуқлар даражасини илмий асосда акс эттириши лозим. www.arxiv.uz 2. Дастур илмийлик принципига асосланади.  Ҳар бир таълим ва тарбия ғоялари, илмий жиҳатдан текширилган, ишончли далиллар, кузатишлар, манбалар ва материаллар асосида киритилади. www.arxiv.uz 3. Ўқув дастури  аниқ мазмун ва мантиқий ғояларни ўзида акс эттириши лозим.  Дастурда фаннинг мақсад ва вазифа- лари, ундаги билим асослари, мисол-лар ва масалалар орқали ўргатилади. Акс ҳолда ўргатилаётган билим асосларини назарий жиҳатдан тушуниш қийин бўлади. www.arxiv.uz 4. Назария билан амалиётнинг бирлиги принципи га амал қилиш .  Талабалар олган назарий билимларини, амалда қўллай олиши кўникмасини шаклланти - риш назарда тутилади. www.arxiv.uz 5. Ўқув дастурини тузишда фаннинг тарихий сабоқлари инобатга олинади.  Вақт ўтиши билан фан оламида янги- янги кашфиётлар, маълум бир илмий қонун-қоидалар пайдо бўлиб, фан такомиллашиб боради. Дастур фаннинг келажакдаги истиқболини ўзида қисқача ифодалайди. www.arxiv.uz 6. Ўқув дастури  Ўқув дастури давлат томонидан тасдиқланган режа асосида бакалавр, магистр, лицей, гимназия, коллежлар учун алоҳида-алоҳида тузилади. www.arxiv.uz 3.3. Дарслик - ўқув жараёнининг асоси .  Дарслик ўқувчининг уйдаги муаллими , ҳар бир фаннинг мазмуни, мақсади, вазифаси дарсликда ёритилади. Дарслик фан билан обектив борлиқ ўртасидаги муҳим қонуниятли боғланишларини акс эттиради. Дарсликдаги билимлар тизими ўзаро ички, мантиқий боғланишларга эга бўлиб, улар дидактика талабига мувофиқ равишда баён қилинади. www.arxiv.uz Дарслик қуйидаги талабларга амал қилган ҳолда яратилади. 1. Ҳар бир ўқув фани учун яратиладиган дарсликда илмий билимлар тизими ва унинг ҳажми дастур талабларига, синф ўқувчиларининг ёш хусусиятларига мос келиши керак. 2. Дарсликда баён қилинган илмий билимларнинг назарий асослари, ғоявий йўналишлари тизимли ва изчил бўлиши талаб қилинади. Улар ҳаётдан олинган, ишонарли бўлиши лозим. Келтирилган факт ва далилларнинг ишончли бўлиши, улар тўғри таҳлил, аниқ таъриф этилиши, тегишли хулосалар чиқарилиши лозим. Шу ҳолдагина ўқувчилардаги илмий дунёқараш, энг яхши инсоний фазилатлар таркиб топтирилади. www.arxiv.uz Ҳозирги даврда яратилаётган дарсликларнинг асосий камчилиги миллатимиз болаларининг психологик ўзига хосликларини, фикрлаш тарзини тўлиқ ҳисобга олишга эриша олинмаётганида, деб биламиз .  Бизнинг мутахассисларимиз дидактик воситалар орқали ўқувчиларга ҳамма гапни айтиб беришга одатланиб қолишган. Ҳолбуки, ўқувчини ўқитиш керак эмас, уни ўзини ўқийдиган ҳолатга олиб келиш лозим. Токи боланинг ўзи изланмас экан, таълимда ютуққа эришиш мумкин эмас. Демак, яратилаётган дидактик воситалар жумбоқли характерга эга бўлиши, ўқувчиларни ўйланишга, изланишга, синаб кўришга даъват қиладиган тарзда тузилиши лозим. www.arxiv.uz 3. Назарий билимлар ишлаб чиқариш амалиёти билан боғланган бўлиши керак. 4. Дарсликда мавзу содда, равон тилда ёзилиши ҳамда тегишли қоида ва таърифлари берилиши керак. Дарслик ичидаги ва муқовасидаги чизилган расмлар ва безатилиши ўқувчининг ёшига мос, фаннинг характерига монанд бўлмоғи зарур. 5. Мавзулардаги фикрлар аниқ ва қисқа бўлиши, илмийликка асосланиши керак. www.arxiv.uz 4. Ўқув адабиётларининг янги авлодини яратиш.  Кадрлар тайёрлаш миллий моделига мувофиқ узлуксиз таълим тизимида ўқув адабиётлари таълим турлари учун тасдиқланган давлат таълим стандартлари (ёки давлат талаблари) ва фанлар бўйича узвий боғланган ўқув дастурлари асосида тайёрланади. Бунда муайян фаннинг ўқув адаби - ётлари мазкур таълим турида ўқитиладиган бошқа фанлар билан боғлиқлигини ва бошқа таълим турларида ушбу фаннинг ўқув дастурларидаги узвийликни таъминлаш лозим. www.arxiv.uz Ҳар бир таълим тури учун яратилаётган ўқув адабиётларига психологик- педагогик, услубий-дидактик, санитария- гигиеник ва бошқа талаблар алоҳида белгилаб қўйилади. Узлуксиз таълим тизимининг барча турларида фундаментал билимлардан иборат бўлган умумтаълим фанлари бўйича ўқув адабиётлари асосан ананавий босма шаклда тайёрланади. www.arxiv.uz Электрон ўқув адабиётлар  замонавий ахборот технологиялари асосида маълумотларни жамлаш, тасвирлаш, янгилаш, сақлаш, билимларни интерактив усулда тақдим этиш ва назорат қилиш имкониятларига эга бўлган манба. www.arxiv.uz Анъанавий (босма) ўқув адабиёти  Анъанавий (босма) ўқув адабиёти - таълим олувчиларнинг ёши ва психофизиологик хусусиятлари, маълумотлар ҳажми, шрифтлари, қоғоз сифати, муқова тури ва бошқа кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда қоғозда чоп этиладиган манба. www.arxiv.uz Дарслик Дарслик - давлат таълим стандарти, ўқув дастури услубияти ва дидактик талаблари асосида белгиланган, миллий истиқлол ғояси сингдирилган, муайян ўқув фанининг мавзулари тўлиқ ёритилган, тегишли фан асосларини мукаммал ўзлаштирилишига қаратилган ҳамда турдош таълим йўналишларида фойдаланиш имкониятлари ҳисобга олинган нашр.  Дарсликда бирор-бир таълим турининг мақсад ва вазифаларини қамраб олган, билим олувчиларнинг ёши ва бошқа хусусиятларини ҳисобга олган бўлади. Дарсликда назарий маълумотлардан ташқари, амалий-тажриба ва синов машқлари бўйича зарур кўрстамалар берилади. www.arxiv.uz Ўқув қўлланма  Ўқув қўлланма - дасрликни қисман тўлдирувчи, муайян фан дастури бўйича тузилган ва асосларининг чуқур ўзлаштирили- шини таъминловчи, айрим боб ва бўлимлар- ни кенг тарзда ёритишга ёки амалий машқ ва машғулотлар ечимига мўлжалланган нашр.  Ўқув қўлланмада муайян мавзулар дарсликка нисбатан кенгроқ ёритилади. www.arxiv.uz Луғат  Луғат - аниқ бир тартибда жойлашган сўзлар (ёки сўз бирикмаси, идиомалар ва ҳоказо) тўплами, уларнинг мазмуни, ишлатилиши, келиб чиқиши, бошқа тилдаги таржимаси тўғрисида маълумот берувчи ёки сўзнинг тушунчаси, у билан белгиланувчи предметлар ҳақида ахборот берувчи нашр. www.arxiv.uz Изоҳли луғат  Изоҳли луғат - сўзларнинг мазмунини изоҳлайдиган, ҳар бир сўзнинг грамматик, этимологик ва стилистик тавсифи берилган, уларни қўллашга оид мисоллар ва бошқа маълумотлар келтирилган, қўшимча адабиёт сифатида фойдаланиладиган нашр. www.arxiv.uz Маъумотлар тўплами Маъумотлар тўплами - фойдаланишга қулай шаклда яратилган муайян фанни ёки таълим йўналишини ўзлаштириш учун зарур бўлган, исбот талаб қилмайдиган маълумотлар, илмий кўрсаткич ва ўлчамлар, турли белги ва рақамлардан, илмий, ижтимоий-сиёсий, амалий, иқтисодий, маданий ва бошқа соҳалардаги қисқа маълумотлардан ташкил топган нашр.  Маълумотлар тўпламида бир қатор муҳим илмий-амалий масалаларни ечиш намуналари келтирилиши лозим. www.arxiv.uz Лекциялар курси  Лекциялар курси - фаннинг ўқув дастури бўйича ундаги барча мавзуларнинг асосий мазмуни қисқа ёритилган, бирламчи янги билимларни олишга қаратилган, фойдаланиладиган асосий ва қўшимча ўқув адабиётлар кўрсатилган, ўз-ўзини назорат қилишга оид саволлар туркуми, мавзуга тегишли таянч атама ҳамда иборалар келтирилган нашр, лекциялар курсининг номи тегишли фан номи билан аталади. www.arxiv.uz Лекциялар тўплами Лекциялар тўплами - муайян фаннинг ўқув дастури бўйича ундаги айрим мавзуларнинг асосий мазмуни қисқа ёритилган, бирламчи янги билимларни олишга қаратилган, фойдаланиладиган асосий ва қўшимча ўқув адабиётлар кўрсатилган, ўз-ўзини назорат қилишга оид саволлар туркуми, мавзуга тегишли таянч атама ва иборалар келтирилган, даврий равишда илмий-тадқиқот изланишлар асосида янгиланиб туриладиган, таълим муассасаларининг илмий (педагогик) кенгаши тавсияси бўйича чиқариладиган кичик ададли тарқатма материал. www.arxiv.uz Методик (услубий) кўрсатма  Методик (услубий) кўрсатма - муайян фаннинг ўқув дастури бўйича курс ишлари (лойиҳалари), лаборатория ва амалий ишларни бажариш тартиби аниқ ва батафсил ифодалан - ган ҳамда ушбу фан бўйича талабаларда зарур амалий кўникмалар ҳосил қилишга мўлжалланган, таълим муассасаларининг илмий (педагогик) кенгаши тавсияси асосида нашр этиладиган кичик ададли тарқатма материал. www.arxiv.uz Методик қўлланма  Методик қўлланма - ўқитувчилар (профессор-ўқитувчилар) ва билим олувчилар учун мўлжалланган бўлиб, унда бир дарснинг мақсади, дарс ўтиш воситалари ва улардан фойдланиш усуллари, дарснинг мазмуни, амалий машғулотлар, қўшимча топшириқлар ва бошқалар ҳақида тавсиялар баён қилинади - ган, таълим муассасаларининг илмий (педагогик) кенгаши тавсияси асосида чоп этиладиган нашр. www.arxiv.uz Шарҳ  Шарҳ -жамият тараққиёти учун муҳим аҳамият касб этадиган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни, шунингдек, баҳсга лойиқ асарларни, ғояларни, фикрларни ва таърифлар - ни изоҳловчи, муайян масалалар ечимини кўрсатувчи, кенг оммага мўлжалланган қўшимча адабиёт сифатида фойдаланиладиган нашр. www.arxiv.uz Дайжест  Дайжест - илмий, илмий-услубий, ўқув, даврий адабиётлар, давлат ва турли ташкилотлар фаолиятига тегишли қонунлар қарорлар, низомлар мазмунининг қисқача баёни ва шарҳи келтирилган, соҳаларга оид маълумотлар тўплами сифатида фойдаланиладиган даврий нашр. www.arxiv.uz Электрон дарслик  Электрон дарслик - компютер технологиясига асосланган ўқув услубини қўллашга, мустақил таълим олишга ҳамда фанга оид ўқув материаллар, илмий маълумотларнинг ҳар томонлама самарали ўзлаштирилишига мўлжалланган бўлиб :  - ўқув ва илмий материаллар фақат вербал (матн) шаклда;  - ўқув материаллар вербал (матн) ва икки ўлчамли график шаклда;  - мултимедиа (кўп ахборотли) қўлланмалар, яъни маълумот уч ўлчамли  график кўринишда, овозли, видео, анимация ва қисман вербал (матн) шаклда;  - тактил (ҳис қилинувчи, сезиладиган) хусусиятли, ўқувчини «экран оламида» стерео нусхаси тасвирланган реал оламга кириши ва ундаги обектларга нисбатан ҳаракатланиш тасаввурини яратадиган шаклда ифодаланади. www.arxiv.uz Маълумотлар банки  Маълумотлар банки - ахборот технологияларининг имконияти ва воситалари асосида яратилган, статик ва динамик режими тузилган, товуш ва рангли тасвирлар билан таъминланган, катта ҳажмдаги ахборотларни ўз ичига қамраб олган ва уларни турли кўринишда (жадвал, диаграмма, гистограмма, матн, расм, ва ҳоказо) бера оладиган, ўқув жараёнида билим олувчилар томонидан ўз устида мустақил ишлаши ва ўз билимларини назорат қилиши учун қўлланила- диган, доимий равишда тўлдириб бориладиган, кенг доирада фойдаланишга мўлжалланган, тегишли ваколатли давлат ташкилотида қайд этилган соҳалар бўйича маълумотлар тўплами. www.arxiv.uz Ўқув адабиётларига қўйиладиган талаблар  Таълим турларининг хусусиятларидан ва нашр шаклидан қатъий назар барча ўқув адабиётлар қуйидаги умумий талабларга жавоб бериши керак: www.arxiv.uz  - давлат таълим стандартлари (давлат талаблари) асосида тайёрланиши;  - таълим-тарбия жараёнига ҳамкорлик педагогикаси ва ўқитишнинг интер - актив услубларини татбиқ қилишда кўмак бериши;  - тегишли ўқув фанининг назарий амалий ривожланишида, узоқ ва яқин ўтмишдаги бой интеллектуал меросимизнинг ўрни ва аҳамиятини кўрсатиши;  - интеллектуал инсонпарварлик ғояларининг акс эттирилиши, инсоннинг табиат ва ижтимоий ҳаётда ўта масъулиятлилигини англатишга қаратилиши; www.arxiv.uz  - ватанпарварлик ва миллий ғурур ҳиссини шакллантириши, мустақил ва ижодий фикрлашга йўналтириш;  - маънавий-ахлоқий сифатларни шакллантириши, таълим-тарбия узвийлигини таъминлаши;  - билимларни онгли равишда ўзлаштириш, қизиқиш уйғота оладиган ва мустақил фикрлашга йўналтира оладиган хусусиятларга эга бўлиши;  - билим олувчиларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантиришга қаратилиши, мустақил таълим олишга қизиқиш уйғотиши; www.arxiv.uz  - юқори даражада умумлаштирилган ва замонавий илмий билимларга асосланган маълумотлар (қонунлар, айниятлар, таснифлар, ва ҳоказо) дан ташкил топиши;  - иллюстрацияларга бой, кўргазмали тасвир ва бадиий- услубий жиҳатдан амалий фаолиятга қаратилган бўлиши;  - билим олувчиларнинг ёши ва психофизиологик хусусиятларини ҳисобга олиши;  - билимларнинг мутлақлиги ва нисб ийлигини ёрқин ифодалаши;  - таълим олувчиларнинг билими, уқуви ва кўникмаларини назорат қилиш имкониятига эга бўлиши;  - таълим ва тарбияни ижтимоий ҳаёт, унумли меҳнат билан узвий боғлани-шига эътибор бериши; www.arxiv.uz  - фан ва техника ютуқларининг аҳамиятини ифодалаши, илмий масалалар-нинг мантиқий кетма- кетликда, фаннинг ўқув дастурига мувофиқ баён этилиши;  - яхлитликни идрок қилиш ҳисси шаклланиши учун барча маълумотлар мантиқий бир тизимда берилиши;  - матн жозибали шаклда баён этилиши.  -асосий тушунча ва хулосаларнинг таърифлари ниҳоятда аниқ ва равшан ёзилиши, атамаларнинг умумийлигига эришиш.  -санаб ўтилганлардан ташқари ҳар бир таълим турининг ўқув адабиётларига ўзига хос бўлган талаблар қўйилади. www.arxiv.uz Эътиборингиз учун раҳмат! www.arxiv.uz
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiyaviy ishlarni tashkil etishda pedagoglarning vazifalari
  • O`zbekistonda yosh avlod tarbiyasining dolzarb muammolari
  • Abu Ali ibn Sino ijodida oila tarbiyasi
  • Эволюция методов преподавания литературы в школе ХХ–ХХI веков
  • Abdulla Avloniyning «Tarbiya biz uchun yo hayot - yo mamot, yo najot - yo halokat, yo saodat - yo falokat masalasidir» degan g'oyasining mazmun-mohiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha