Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 921.3KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

Таълим методлари ва воситалари 2

Купить
Таълим методлари ва воситалари Таълим методлари: тушунча, функция, тасниф. «Метод» сўзининг юнонча таржимаси «тадқиқот, усул, мақсадга эришиш йўли» каби маъноларни англатади. Филофосия луғатида ушбу тушунча умумий тарзда «мақсадга эришиш усуллари» дея шарҳланган. Шунингдек, таълим методларининг ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ўзаро ҳамкорликдаги тартибли фаолиятлари усуллари эканлиги тўғрисидаги фикрлар ҳам мавжуд. «Таълим методлари дастлаб педагог онгида муайян йўналишдаги фаолиятнинг умумлашма лойиҳаси тарзида намоён бўлади. Мазкур лойиҳа амалиётга ўқитувчи ва ўқувчилар фаолиятининг ўзаро туташуви, ўқитиш ва ўқишга қаратилган аниқ ҳаракатлар, амаллар ёки усуллар мажмуаси сифатида жорий этилади. Метод бошқа шаклларда намоён бўлмайди, бунинг боиси таълим методи ўзида умумий ҳолда фаолиятнинг дидактик моделини ифода этади» Таълим методлари Мотивацияли Ривожлан тирувчи Ташкилий Тарбиявий Таълимий Таълим методларини танлаш қуйидаги мезонлари асосида аниқланади: Ўқитувчининг раҳбарлиги: назарий материалларни ўзлаштирилишини таъминлаш, мавзуни ифодалаш, ижодий ишлар характерини белгилаш, уларнинг бажарилишини назорат ва таҳлил қилиш, синтезлаш, хатони кўрсатиш ҳамда тўғрилашдан каби ҳолатларда намоён бўлади. Келтирилган тасниф «билимлар манбаи» бўйича тизимлаштирилган методлар – оғзаки, кўргазмали ва амалий методларни у ёки бу даражада ўзида мужассамлаштиради. Бироқ, М.А.Данилов ва Б.П.Есиповлар асосий эътиборни «таълим методини тўғри танлаш»га қаратишади. Гап шундаки, собиқ Шўро умумтаълим мактабларининг ўқув жараёнида методларнинг чексиз кўплиги, хатто уларни бир неча тасниф билан ҳам қамраб олиш мумкин эмаслиги, шу боисдан ҳам ўқув-тарбиявий ишлар муваффақиятининг бош омили ва энг муҳими тўғри, асосланган методни танлаш ҳисобланган, Ана шу «ғоя» И.Я.Лернер ва М.Н.Скаткинларнинг қарашларига кўра . Изоҳли-тасвирли. . Репродуктив. . Эвристик ёки қисман-изланувчан муаммоли баён. . Тадқиқотчилик Таълим методларининг таснифи Ушбу методлар, муаллифларнинг таъкидлашларича, бир-биридан ўқувчиларнинг таълим мазмуни турларини ўзлаштиришда амалга ошадиган билиш фаолиятлари характери ва ўқувчиларнинг хилма-хил фаолиятларини ташкил этувчи ўқитувчи ҳолати ... бўйича фарқланади. Изоҳли-тасвирли таълим методлари (бошқа номланиши ахборотли- репцепция)нинг моҳияти: одатда назарий билимлар тайёр ҳолда узатилади, ўқувчилар эса уларни қабул қиладилар (репцепция). Бу йўлда турли таълим воситалари (шу жумладан, кўргазмали воситалар)дан фойдаланилади. Ўқитувчи фаолияти бунда нафақат ахборотларни узатиш, балки уларнинг ўқувчилар томонидан қабул қилинишини ҳам ташкил этишдан иборат бўлади. Изоҳли-тасвирли методдан таълим жараёрида фойдаланишда қуйидаги ҳолатлар юзага келади Ўқитувчи фаолиятининг тузилмаси Ўқувчи фаолиятининг тузилмаси - Тушунтириш; - Ҳаракатни кўрсатиш; - Далиллардан хабардор қилиш; - ўқувчининг материални англаб етишини рағбатлантиришга йўналтирувчи усуллар; - турли дидактик материаллардан фойдаланиш - ахборотларни қабул қилиш; - ўқув материалини тушуниб олишга интилиш ва дастлабки маълумотларни ёдда сақлаш; - ўқув материалини тушуниш Репродуктив таълим методлари юқорида келтирилган методлардан қуйидаги унсурларнинг мавжудлиги билан фарқланади: ўқитувчининг билимларни тушунтириши, уларни ўқувчиларнинг ёдида сақланишини таъминлаши ва қайта ишлаб чиқиши (репродукция). Ўзлаштирилган билимларнинг мустаҳкам бўлишига уларни кўа марта такрорлаш эвазига эришилади. Мазкур метод таълимнинг барча босқичлари, асосан, бошланғич синфларда ўқиш ва ёзиш, арифметик ҳаракатларни амалга ошириш кўникмаларини ўзлаштиришда муҳим ўрин тутади. Репродуктив методдан фойдаланишда ўқитувчи ва ўқувчилар томонидан қуйидаги ҳаракатлар ташкил этилади Ўқитувчи фаолиятининг тузилмаси Ўқувчи фаолиятининг тузилмаси - аввал ўзлаштирилган мавзу, параграф ёки боб бўйича сўров; - ўқувчилар учун турли машқларни саралаш ва таклиф қилиш; - масалаларни ечишдаги ўқув ҳаракатларининг намунаси ва алгоритмини намойиш қилиш; -ўқув ҳаракатлари кўникмаси ва малакасини шакллантириш - турли контексда билимларни қайта ишлаш; - намуна бўйича топшириқларни бажариш; - машқларни бажариш; - намунавий масалаларни ечиш усулларини эгаллаш; - намунавий масалаларни ечиш алгортмини эгаллаш Эвристик таълим методини қўллашда ўқитувчи томонидан турли воситалар ёрдамида янги билимларни излаб топиш талаб этилади. Ўқитувчи билимларнинг бир қисмини ўқувчиларга маълум қилади, қолганини эса ўқувчилар билиш топшириқларини ечиш жараёнида саволларга жавоблар топиш асосида ўзлаштиради, ўзлари билимларни мустақил эгаллашади. Ўқитувчи томонидан қўйилган масалани бир неча қарашларга ажратилиши, уларни бажаришда ўқувчиларнинг кетма-кетликка риоя этишлари муҳим методик жиҳат саналади. Шу боис мазкур метод қисман изланувчан метод ҳам деб аталади. Эвристик методни қўллашда ўқитувчи ва ўқувчилар томонидан қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилади Ўқитувчи фаолиятининг тузилмаси Ўқувчи фаолиятининг тузилмаси - ўқувчиларни масаланинг моҳиятини ўрганишга жалб этиш; - ечим режасини аниқлашда мулоҳаза юритиш намунасини кўрсатиш; - масалани босқичларга ажратиш; -эвристик суҳбат - эвристик суҳбатда қатнашиш; - масалани ечиш режасини олға суриш; - изланувчан ҳаракат усулларини эгаллаш; - масалалар ечиш йўлларини излаб топиш Муаммоли метод нинг моҳияти машғулотлар жараёнида муаммоли вазиятларни яратиш ва ечишдан иборат бўлиб, унинг асосида дидактик зиддиятлар ётади. Зиддиятларни бартараф этиш нафақат илмий билиш йўли шу билан бирга ўқув йўли ҳамдир. Бу методни қуйидаги чизма ёрдамида ифодалаш мумкин Муаммоли тизим Зиддиятлар ВазиятУсуллар Муаммоли вазият Муаммоли ўқитиш методининг тузилмаси Дидактикада таълим методларининг бинар (икки)ли ва кўпбинарли омил асосида тизимлаштиришга бўлган уринишларни ҳам кузатиш мумкин. Чунончи, М.И.Махмутов томонидан таълим методлари ва ўқиш методлари ажратилади М.И.Махмутовнинг бинарли таълим методлари Таълим методлари . Ахборотли-маълумотли. . Тушунтирувчи. . Йўриқли-амалий. . Тушунтириш-ундовчи. . Ундовчи Ўқиш методлари . Бажарувчи. . Репродуктив (номаҳсул). . Продуктив (маҳсулдор)-амалий. .қ исман изланувчи. Изланувчи И.П.Подласўй бирмунча кенг тарқалган таълим методлари таснифига яқинлашар экан, қуйидаги фикрни таъкидлайди: «Бошқа бир қатор таълим методлари таснифи ҳам мавжуд. Масалан, немис дидакти Л.Клинберг таълим жараёнида методларни ҳамкорлик шакллари билан уйғунлаштиришга алоҳида урғу беради» ва қуйидаги методларни кўрсатади Монологик методлар Ҳамкорлик шакллари Диологик методлар Маъруза Индивидуал Суҳбатлар Ҳикоя Гуруҳли Интервью Намойиш Фронтал - - Жамоавий - Таълим методлари турли шакллар ҳамда хилма-хил таълим воситалари ёрдамида жорий этилади. Таълим шакллари таълим жараёнининг ташкилий-тузилмавий кўринишидир. Бугунги кунда таълим муассасаларида қуйидаги таълим шаклларидан самарали фойдаланиб келинмоқда: маъруза, семинар, амалий мушғулот, учрашув, тақдимот, саёҳат, ўқув конференцияси ва бошқалар. Таълим жараёнида таълимнинг самарадорлигини таъминловчи муҳим элементлардан бири сифатида таълим воситалари эътироф этилади. Таълим воситалари сирасига қуйидагилар киради: техник ҳамда ахборот қурилмалари (диопроектор, кинедоскоп, ускуналар, радио, телевидение, компьютер, аудио ҳамда видео магнитафонлар), лаборатория жиҳозлари (кольбалар, пробиркалар, кимёвий реактивлар, микроскоп), харита, макеталар, диаграммалар, плакатлар, расмлар, чизмалар ва ҳо Н.С.Сайидаҳмедов томонидан асосланган таълим методлари таснифи асосида дидактик жараён назарияси ётади. Маълумки, дидактик жараён ҳар қандай педагогик технологиянинг асоси сифатида ўзида қуйидаги учта компонентни мужассамлаштиради Сайидахмедов Н.С. Методў обучения и коллектив механизированному Оғзаки баён қилиш методлари Ҳикоя Суҳбат Тушунтириш Маъруза Кыргазмали методлар Намойиш Тасвир Амалий методлар Машқ Амалий ишларЛаборатория Фойдаланилган адабиётлар:  Бабанский Ю.К. Методў обучения в современной обҳеобразовательной школе. – Москва, Просвеҳение, 1985. – 205 с.  Лернер И.Я. Дидактические основў методов обучения. – Москва, Педагогика, 1981. – 186 с.  Окань В. Введение в обҳую дидактику. – Москва, Вўсшая школа, 1990. – 382 с.  Педагогика //Учеб. пособие для студентов педагогических вузов и педагогичских колледжей. Под ред. П.И.Пидкасистого. – Москва, Педагогическое обҳество России, 200. – 640 с.  Рўжков В.Н. Дидактика. – Москва, ЮНИТИ-ДАНА, 2004. – 318 с.  Сайидахмедов Н.С. Методў обучения школьников механизированному труду в хлопководстве. – Ташкент, Укитувчи, 1991, - 112 с.  Сайидаҳмедов Н.С. Янги педаггогик технологиялар. – Тошкент, Молия, 2003. – 172 б. Эътиборингиз учун раҳмат!
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiyaviy ishlarni tashkil etishda pedagoglarning vazifalari
  • O`zbekistonda yosh avlod tarbiyasining dolzarb muammolari
  • Abu Ali ibn Sino ijodida oila tarbiyasi
  • Эволюция методов преподавания литературы в школе ХХ–ХХI веков
  • Abdulla Avloniyning «Tarbiya biz uchun yo hayot - yo mamot, yo najot - yo halokat, yo saodat - yo falokat masalasidir» degan g'oyasining mazmun-mohiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha