Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 71.8KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

Таълим методлари ва воситалари

Купить
Та ъ лим методлари ва воситалари Таълим олувчининг вазифалари : - маъруза вазифаларини баён этиш; - ўқув элементларини фарқлаш; -ўқув маълумотларини ўқув элементларига ажратиш ва уларнинг таркибий боғланишларини намоён қилиш ; - ўқув материалини баён қилиш усулларини таҳлил қилиш ; - таълим методларнинг асосий турларини фарқлаш www.arxiv.uz Ўқитувчининг ўқув-тарбиявий мақсади  - ўқув материалини ўқув элементларига бўлиш усулига ўргатиш ва уларнинг таркибий боғланишларини аниқлаш  - ўқув материалини баён қилиш усулларини ва машғулотнинг асосий турини таҳлил қилиш  - талабаларга ўқув маълумотларини баён қилишда шахсий фикрлар орқали ифодалаш усули бўйича фаоллаштириш. www.arxiv.uz Машғулот режаси:  Оғзаки баён методлари: Суҳбат, маъруза, ҳикоя.  Кўргазмалилик методи.  Амалий методлар. www.arxiv.uz Ахборот манбалари 1. И.А.Каримов. Баркамол авлод - Ў збекистон тараққиётининг пойдевори. Т., «Шарқ», 1998. 2. Педагогика. Ў қув қў лл анма. А.Мунавваров таҳририда. Т., « Ў қитувчи», 1996, 86-102-б. 3. Н. Ғ айбуллаев, Р.Ёдгоров. Педагогика. Маърузалар матни. Т., 2000, 104-110б. 4. Л . Турсунов, У.Нишоналиев. Педагогика курси. Т., « Ў қитувчи», 1998. 5. Ғ айбуллоҳ ас-Салом. Э згуликка чо ғл ан, одамзод. Т., «Шарқ»,1997,312-313-б. 6. Асқарова Ў. М. ва бошқалар. Педагогика. Т: «ТАЛҚИН» 2008. 81-88 б. 7. Х. Ибрагимов “Педагогика назарияси” Т., “Фан ва технология”,2008. 223-232 б. www.arxiv.uz Мавзу : Ў қитиш методи ва усуллари  Ў қитиш методи деганда таълим жараёнида ўқитувчи ва ўқувчиларнинг кутилган мақсадга эришишга қаратилган биргаликдаги фаолияти тушунилади.  Ўқитиш усуллари таълим жараёнида ўқитувчи ва ўқувчи фаолиятининг қандай бўлишини, ўқитиш жараёнини қандай ташкил этиш ва олиб бориш кераклигини белгилаб беради. Ўқитиш усуллари ҳар иккала фаолиятнинг :  ўқитувчи томонидан ўқувчиларни билим, кўникма ва малакалар билан қуроллантириш;  ўқувчилар томонидан берилаётган илмий билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштириш фаолиятида қўлланадиган йўлларни ўз ичига олади. www.arxiv.uz Таълим бериш ўқитувчидан изланишни, педагогик маҳоратни талаб қилади. Илмий салоҳият га бой бўлган устозгина мавзуни талабаларга маҳорат билан е тказиб беради. Мавзунинг мақсадига қараб, таълим методларини танлай билади, керакли воситалардан ўз ўрнида фойдаланилади.  Таълим методи таълимнинг мақсади ва вазифаларига боғлиқ. Методлар ўқувчиларнинг ёшига таълимнинг мазмунига ва функ ц иясига қараб танланади.  Методларни ҳар қандай муаммони узатиш ва қабул қилиш характерига қараб қуйидаги турларга ажратиш мумкин: www.arxiv.uz Таълим методлари :  Сўз орқали ифодалаш методи  Кўргазмали метод  Амалий метод www.arxiv.uz Таълим мазмунини ўзлаштиришда ўқувчиларининг билим савияси, ўзлаштириш қобилияти, таълим манбаи, дидактик вазифаларига қараб, қуйидаги методлар қўлланилади:  ўқитишнинг оғзаки методи;  ўқитишнинг амалий ишлар методи;  ўқитишнинг кўргазмали методи;  муаммоли эвристик моделлаштириш методи;  ўқитишнинг муаммоли изланиш ва репродуктив методи;  ўқитишнинг индуктив ва дедуктив методи;  ўқитишда рағбатлантириш ва танбеҳ бериш методи;  ўқитишда назорат ва ўз-ўзининг назорат қилиш методи. www.arxiv.uz Методлар ўз навбатида гуруҳларга бўлинади:  Таълимнинг оғзаки методлари  Таълимнинг амалий методлари  Таълимнинг муаммоли методлари Ў қув информациясини сўз орқали узатиш ва ахборотни эшитиш орқали қабул қилиш методларига нималар киради ва уларга қандай талаблар қўйилади? www.arxiv.uz Ў қитишнинг оғзаки методлари уч турга бўлинади  ўқитувчининг ҳикояси;  суҳбат;  маъруза турларга бўлинади. www.arxiv.uz  Таълим мазмуни ўқувчига қисман таниш бўлса суҳбат усули қўлланилади. Оғзаки баён қилиш усулида ҳар иккала фаолиятнинг ўқитувчининг баён қилиши ва ўқувчиларнинг шу баён қилинган билимларини диққат билан тинглаб онгли ва мустаҳкам ўзлаштиришлари бирлигига амал қилади. www.arxiv.uz Ҳикоя  М актаб таълим тизимида энг кўп қўлланадиган усул бўлиб, у ҳамма синфларда барча фанларни ўқитишда, мактаб таълимининг ҳамма босқичларида қўлланилади.  Бошланғич синфларда бу анча қисқа ва аниқ бўлади, синфларнинг ўрта гуруҳига келиб ҳикоя анча катта - роқ ҳажмда ва давомли бўлади. Юқори синфларда ҳажми катта бўлади, маърузадаги каби бутун дарсни банд қилмайди.  Нутқ маданиятини ўстиришда. ҳикоянинг ўрни катта бўлади. Шу жиҳатдан ўқитишнинг оғзаки усуллари таълимда доимо энг кўп қўлланилади www.arxiv.uz Ў қув маърузаси  Ў қув материалини оғзаки баён қилиш учун мулжалланган. Унинг ҳажми ҳикоядан катта бўлади. Ў қув маърузаси дарс ёки машғулотнинг барча қисмини эгаллаб олади. www.arxiv.uz  Маъруза, асосан, юқори синфлар, коллеж , академик литцей ва олий ўқув юртларида қўлланилади. М аъруза ўтилаётган мавзунинг ҳақиқий илмий моҳиятини очиб бериш, улардан илмий хулосалар чиқариш ва умумлаштириш йўли билан тўлиқ машғулот давомида билимларни изчиллик билан баён этишдир. www.arxiv.uz Ў қув материалини оғзаки баён қилиш усули қуйидаги бир қатор дидактик қ ои да ва талабларга асосан қўлланилади:  Баён қилинаётган материаллар ғоявий жиҳатдан мазмунли, илмий ҳамда назарияни амалиёт билан боғлашга қаратилган бўлиши керак.  Баён қилинадиган материалларнинг тарбиявий аҳамиятини тўғри кўрсатиш орқали ўқувчига тарбиявий таъсир кўрсатиш.  Баён қилишда ўқитувчининг нутқи ягона манба ҳисобланади ва у ниҳоятда катта аҳамият касб этади.  Баён қилишда ўқитувчи ишлатадиган таърифлар, қ ои да ва қонунлар китоб матнидан фарқ қилиши, мазмунига мос бўлиши керак. www.arxiv.uz Қандай ҳолларда суҳбат усули қўлланилади? Уни қўллашда қандай қ ои даларга амал қилиш лозим?  Суҳбат усули - савол-жавоб усули деб ҳам юритилади.  Ў қувчилар дарсга е тарли даражада тайёр бўлса ўқитувчи раҳбарлигида муаммоли саволларга жавобларни ўзлари ахтариб топадиган суҳбатлар мақсадга мувофиқдир. Бундай суҳбатлар эвристик изланиш, ахтариб топиш характерида бўлади. www.arxiv.uz  Ў қитиш жараёнида ўрганилаётган мавзу юзасидан кириш, асосий ва якунловчи суҳбатлар ҳам қўлланилади.  Суҳбатлар, айниқса, ўқитишнинг тарбияловчилик характерида дунёқараш, э т иқодни таркиб топтиришда қўл келади. Суҳбатлар бутун синф ҳамда ўқувчиларнинг айрим гуруҳлари билан ҳам ўтказилади. www.arxiv.uz Суҳбатлар орқали:  Ў қувчиларнинг ўз ҳаётларида учратган воқеа, ҳодисалар юзасидан саволлар бериш орқали ўқувчиларнинг мустақил фикр қилишларини амалга оширадиган ҳолатларга эътибор қилиш;  Ў қувчиларнинг илгари ўрганган таянч билимларини эсга туширишга эришиш лозим. www.arxiv.uz Суҳбат усули билан иш кўрганда ўқитувчи қуйидагиларга амал қилиши лозим:  Ў қитувчининг суҳбат учун тайёрлаб келган саволлари гуруҳ ўқувчиларининг ҳаммасига тааллуқли бўлиб, сўроқ ўртага ташланиши керак.  Ў қувчилардан бири жавоб бериш учун чақирилади.  Синфнинг ҳамма ўқувчилари жавоб бераётган ўқувчини қунт билан тинглаши, унинг жавобини тўлдириши, тузатиши, ойдинлаштиришга ёрдам беришини таъминлаши керак.  Ў қувчиларнинг жавоби қай даражада тўғри-нотўғри бўлишидан қатъи назар ўқитувчи томонидан изоҳланиши, якунланиши ва баҳоланиши зарур. www.arxiv.uz Кўргазмали усул  Таълим жараёнида турли кўргазмали қуроллардан фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Хўш, ушбу ўқув информация - сини кўргазмали узатиш ва кўриш орқали қабул қилиш методининг аҳамияти қандай? Кўргазмалиликнинг қандай турлари мавжуд? деган саволларга жавоб топишга ҳаракат қилайлик. www.arxiv.uz www.arxiv.uz www.arxiv.uz  Кўргазмали усулнинг муҳимлиги ўрганилаётган нарса ва ҳодисаларни ҳиссий идрок этишга, уларни кузатиб мушоҳада қилишга ўқувчини ундаш, мантиқий ва назарий элементларнинг бирлигига ишонч ҳосил қилишга, ниҳоят назарий билимларни амалиётда қўллай олишга ўргатишдан иборат.  Таълимда кўргазмалилик усули намойиш этиш, иллюстрация ва экскурсия тариқасида олиб борилади . www.arxiv.uz Таълим жараёнида намойиш этиш усулидан ф о йдаланиш асосий материалнинг характерига - мазмуни, шакли ва ҳажмига боғлиқ. Бу характер икки турлидир:  Аслича кўрсатилиши мумкин бўлган буюм ва нарсалар: ўсимликлар, уларнинг таркиби, ҳайвонлар, маъданлар, коллек ц иялар, асбоб ва машиналар, моделлар ва ҳ.к.  Тасвирий кўргазмали материаллар: А) буюм, нарса, ҳодиса ва воқеаларнинг тасвирини ифодаловчи материаллар, расм, сурат, фотосурат, диафилъм ва ҳ.к. Б) буюм, нарса, воқеаларнинг бирор шартли белгиси орқали ифодаланган символик ва схематик тасвирий материаллар география ва тарих карталари , чизмалар, жадваллар, диаграммалар ва ҳ.к. www.arxiv.uz Тасвирий кўргазмали материаллар турлилиги ҳар хил қўллашни талаб этади. Масалан:  I . Буюм ва нарсаларни табиий ҳолда кўрсатишни икки усулда намойиш этилади: а) ўтилаётган мавзуга оид бадиий кўргазма материаллари ўқ иту вчи баён қилаётган бир вақтда (фақат ўқитувчи кўрсатади); б) табиий кўргазмали материалларнинг сони е тарли бўлса улар ҳар бир ў қувчига тарқатиб берилади. www.arxiv.uz II . Тасвирий кўргазмали материалларнинг ҳар иккала турини ҳам икки хил усулда олиб бориш мумкин: a) кўргазмали материалларни ўқитувчи намойиш этади; б) кўргазмали материаллар ўқувчига тарқатилади. www.arxiv.uz Э кскур с ия методи  Мавзуни экскур ц ия усули билан ҳам кўрсатиш мумкин. Бу усулда ўрганилаётган нарса ҳодисаларни табиий шароитда завод, фабрика, табиатда, музей, кўргазмаларда ташкилий равишда кўрсатилади. Агар кўрсатилаётган жойда ўтилаётган мавзу мазмунини кенг очиб бериш имкони бўлса, буни ўқитувчи олдиндан бориб кузатиб кейин ўқувчиларни олиб боради, экскур с ия усулидан фойдаланади . www.arxiv.uz  Ў қувчилар экскурсия давомида обект устидан маълумотларни эшитиш ёки кузатиш билан чегараланмасдан зарур материалларни ёзиб оладилар, расмини чизадилар, ўлчаш, ҳисоблаш ишларини олиб борадилар.  Ў қитувчи экскурсия охирида мулоҳаза ва фикрларни умумлаштириб, хулоса чиқаради ва машғулотни якунлайди. www.arxiv.uz Ў қитишнинг амалий методлари  Бунда ў қув информациясини амалий меҳнат ҳаракатлари орқали бериш (амалий методлар, машқлар, лаборотория, ишлари, дастур тузиш, педагогик масалаларни ечиш, меҳнат ҳаракатлари ва бошқалар) амалга оширилади . www.arxiv.uz Ў қитишнинг амалий усуллари доираси кенг :  Бу усулларга: ёзма машқ, тажриба, лаборатория характеридаги машқлар, меҳнат топшириқларини бажариш кабилар мисол бўлади. www.arxiv.uz Ёзма машқлар  Ёзма машқлар жараёнида олинган назарий билимлар бевосита амалиётда қўлланади.  Машқ қилиш давомида илмий билим ва маълум иш ҳаракат ўзлаштирилади, такомиллашади, улар аниқ ўқув фанининг характери ҳисобига мақсадли, режали тарзда амалга ошади.  Машқ давомида ҳар бир машқ эътиборга олинади. Масалан, она тилидан грамматик таҳлил, математика - дан мисол, масала ечиш, табиий фанлардан химиявий тенгламалар тузиш, коеффициентлар танлаш, масала ечиш, ўсимликлларни турларга ажратиш ва ҳ.к.  Машқ давомида илгари эгалланган билим, кўникма, малакалар, қонунлар фаолиятга татбиқ этилади. www.arxiv.uz  Ў қувчиларнинг ўзлаштирилган кўникма ва малакаларни мустаҳкамлаш ижодий қобилиятлари - ни ривожлантириш асосида олиб борилади:  М ашқ учун берилган топшириқнинг мақсади ўқувчиларга аниқ тушунтирилган бўлиши;  М ашқ устидан гуруҳ ўқувчилар жамоаси ва ҳар қайси ўқувчиларнинг шахсий интилиш, қизиқишини ҳисобга олиши;  Т опшириқ бутун гуруҳ ўқувчиларининг актив фаолиятини таъминлайдиган бўлиши ва машқни белгиланган вақт ичида бажариши талаб этилади. www.arxiv.uz Ё зма, ижодий машқлар :  Машқ қилишда ўқувчиларнинг ёзма, ижодий машқлари алоҳида ўрин эгаллайди.  Ёзма ижодий машқлар она тили, адабиёт, тарих, география ва барча ижтимоий фанларида ҳам қўлланилади. Улар иншо, ваъз, рефератлар ёзиш кабиларда ўз аксини топади.  Ў қувчилараинг ёзма график ишлари га расм солиш, хариталар чизиш, чизма ва схемалар ишлаш, жадвал, диаграмма, график, плакат, албом, стендлар ишлаш ва бошқалар . www.arxiv.uz Л аборатория машқ ишлари  Л аборатория машқ ишлари, тажрибалар ўқитиш жараёнида ўқувчиларга атрофни ўраб олган обектларни борлиқдаги нарса ва ҳодисалар, уларнинг шакли, ҳажми, таркиби, тузилиши, ўзгариш ва ривожланиши қонуниятлари ҳақида янги билим беради. Бу усуллар ўқувчилар билан ёппасига ва алоҳида о ли б борилади. www.arxiv.uz Амалий машғулотлар нинг аҳамияти нимада ?  Амалий машғулотлар ўқувчиларга умумий политехник таълим бериш ва меҳнат малакаси билан қуролантиришда асосий усул бўлиб хизмат қилади.  Касб-хунур таълимида ўқувчиларда амалий кўникма ва малакаларни оширади. www.arxiv.uz Ў қитишнинг репродуктив методи :  Репродактив билиш фаолияти — бу фаолият билимларни амалий ва ижодий фаолиятда пировард натижада қайта ишлаб чиқиш билан боғлангандир. Билиш фаолия - тининг бу намунаси билмларни ўзлашти - риш, уларни ижодий ишда қўллаш ва ўқув фаолятининг турли усулларини эгаллашни қамраб олади. www.arxiv.uz Продуктив билиш фаолияти :  Продуктив билиш фаолияти — у фаолият - нинг шундай намунасики, унда турли тоифа - даги ижодий вазифалар ҳал қилинишга қаратилган. Продуктив билиш турларидан бири — эвристик фаолиятдир. Эвристик фаолият талабаларнинг мустақил ишлари билан бирга амалга оширилади. www.arxiv.uz Ў қитишнинг репродуктив методини қачон қўллаш мумкин?  Бу усуллар ўқувчиларнинг янги тушунча, ҳодиса ва қонунларни билишдаги ижодий фаолликлари даражасини баҳолаш асосида қисмларга ажратила - ди.  Репродуктив усуллар ўқувчиларнинг ўқув материалларини мустаҳкамроқ эслаб қолишларини таъминлаш, билишга доир фаолиятни бевосита б ошқариш, камчиликларни тез аниқлаш учун амалий кўникма ва малакаларни таркиб топтириш мақсадида қўлланилади. www.arxiv.uz  Репродуктив усуллар - ўқув материалининг мазмуни, асосан, ахборот характерида бўлса, амалий ҳаракатларнинг усулларини таърифласа, ўқувчиларнинг билимларини мустақил қидириб ола билишлари учун жуда янги ҳисобланса, вазиятлар - ни ҳал қилиш учун тайёр билимлар йўқ бўлса, самарали қўлланади.  Бу усулда тафаккур қилиш катта самара беради. Репродуктив усулда ўқувчилар илгари ёки яқинда эгаллаган билимларини қўллайди. www.arxiv.uz Муаммоли метод Муаммоли таълим нима? Қандай қилиб муаммоли вазият яратиш мумкин?  Муаммоли дейилганда ўқув материалини ўқувчилар онгида илмий изланишга ўхшаш билиш вазифалари ва муаммолари пайдо бўладиган қилиб ўрганиш тушунилади.  Ў қувчиларнинг фикрлаш фаолиятида мантиқий тўғри, илмий хулосаларни излаш ва ўзлаштиришга рағбатлантирадиган муаммоли вазиятлар вужудга келади.  Ҳар қандай таълим ўқувчи учун муаммолидир. www.arxiv.uz  Ў қувчи онгида муаммоли вазиятни вужудга келтириш, ўқувчининг фаол фикрлаш фаолияти ўқув материалини пухта ўзлаштириб олишлари ҳақида шарқ педагоглари қимматли фикрлар айтиб ўтганлар.  Мутафаккир Абу Райҳон Беруний (937-1048) дидактик қарашларида ўқувчиларни ўқитиш ҳамда тарбиялаш жараёнида, биринчидан, турли мавзуларда мулоҳазалар юритишни, ўқувчининг зерикмаслигини, зўриқмаслигини таъкидлаган. www.arxiv.uz Муаммоли вазиятда ўқувчи ва ўқитувчи :  ўқувчи учун билиш қийинчилигига эга, яъни ўрганилаётган муаммо устида фикр юритиш;  ўқувчиларда билишга қизиқиш ўйғотиш;  таҳлил жараёнида ўқувчиларнинг аввалги тажрибаси ва билимига суяниш. www.arxiv.uz  Таълим жараёнида муаммоли вазиятни вужудга келтириш, ундан фойдаланиш усулларини яратиш, таълим тизимининг ҳар бир босқичида ўрганиладиган фанларга хосдир.  Муаммоли вазият фаннинг мазмуни ўзига хос характер хусусиятлари, уни ўрганиш усулларини ҳисобга олган ҳолда яратилади. www.arxiv.uz Таълим жараёнида ўқитишнинг индуктив ва дедуктив усуллари  Индукция - лотинча сўздан олинган бўлиб, indicto – тўғрилаш, тартибга келтириш деган маънони англатади. Индукция айрим фикрлардан умумий хулосалар чиқаришда ва мантиқий тадқиқотларда қўлланиладиган муҳокама усулидир.  Дедукция - лотинча deducto – хулоса чиқариш деган маънони англатади. Дастлаб формал мантиқда умумийликдан хусусийлик, айримлик томон муҳокама юритиш дедукция деб аталган. www.arxiv.uz Қандай ҳолда индуктив ва дедуктив усуллар қўлланилади?  Айниқса, дедуктив ўқитишга талаб ва эътибор кучайди. Бу усулда тафаккур қилиш катта самара беради. Индуктив ёки дедуктив усулларни қўл - лаш ўрганилаётган мавзу мазмунини очишнинг маълум мантиғини - хусусийдан умумийга ёки умумийдан хусусийга ўтишни танлашни англатади.  Индуктив усуллар техник қурилмаларни ўрганишда ва амалий топшириқларни бажаришда кенг қўлланилади. www.arxiv.uz Дедуктив усул нинг аҳамияти нимада ?  Дедуктив усул ўқув материалини тезроқ ўтишга ёрдам беради, тафаккурни бирмунча фаол ривожлантиради.  Назарий материални ўрганишда анчагина умумий ҳолатлардан айрим оқибатларни аниқлашни талаб қилувчи масалаларни е чишда дедуктив усулни қўллаш, айниқса, фойдалидир. www.arxiv.uz Таълимда рағбатлантириш ва танбеҳ бериш методлари  Таълимда рағбатлантириш ва танбеҳ беришнинг қандай турларидан фойдаланилади? 1. Таълимга қизиқишни рағбатлантириш методи. 2. Таълимга бурч ва масъулиятни рағбарлантириш методи. www.arxiv.uz Ў қув фаолиятини рағбатлантириш  Ў қув фаолиятини рағбатлантириш деб кишининг актив фаолиятига бўлган ташқи майлига айтилади. Шу сабабли, рағбатлантириш ўқитувчи фаолиятининг омили ҳисобланади.  Рағбатлантириш кишининг ички майлига таъсир қилганда реал мақсад сари ундайдиган кучга айланади. Ў қишга қизиқишни рағбатлантириш турларидан бири-ўқишда маълум қийинчилик сезаётган ўқувчиларга муваффақиятли шароит яратишдир. www.arxiv.uz Танбеҳ ва жазо методи  Ў қишга доир танбеҳлар дарс пайтида, оғзаки танбеҳ бериш, баҳосини пасайтириб қўйиш, иш дафтарига ёзиш, хатоларни кўрсатиш каби усуллар билан амалга ошади.  Мактабда ўқувчига тан жазоси бериш, ўзлаштирмагани учун ҳақорат қилиш, шахсига тегиш, ёмон иборалар билан сўкиш асло мумкин эмас !  Рағбатлантириш ва танбеҳ бериш усуллари ўзига хос хусусиятларга эга. Рағбатлантириш: баҳо билан, имо-ишора билан, мукофот билан амалга ош ирил ади. www.arxiv.uz Таълимда назорат ва ўз-ўзини назорат қилиш методлари  Таълимда назорат ва ўз-ўзини назорат қилиш методларининг зарурати нимада ва унинг қандай турлари бор? 1. Оғзаки назорат ва ўз-ўзини назорат қилиш. 2. Ёзма назорат ва ўз-ўзини назорат қилиш. 3. Лаборатория - амалий назорат ва ўз- ўзини назорат. 4. Тест назорати. www.arxiv.uz Назоратнинг мақсади :  Ў қитиш тизимида назоратнинг зарурлиги шундан иборатки, бутун ўқув юртлари тизимига самарали ишлаётганлиги ҳақида ахборот олишга бўлган ижтимоий эҳтиёж ҳисобга олинади.  Назорат мактабдаги ўқитиш жараёнига хос бўлган: таълимий, тарбиявий, ривожлантиришдек асосий вазифаларни бажаради. www.arxiv.uz Назоратни қуйидаги турларга бўлиш мумкин:  I . Оғзаки назорат - якка ва гуруҳий сўраш йўли билан амалга оширилади. Алоҳида сўрашда ўқитувчи маълум вақт даврида ўқувчилар тушунча, қонун назария ҳолда далилларни қай даражада эгаллаганлик - ларини аниқлайди. Ў қувчилар билими она тили, математика, физика, кимё фанларида ёзма тарзда ҳам баҳоланади. www.arxiv.uz II . Ёзма ишлар турли давомийликка эга.  Айрим вақтда қисқа, айримда эса тўла дарс давомида ёзма ишлар ўтказилади. Ёзма назоратда баҳолар обектив бўлиши ва ўқувчиларнинг типик хатолари аниқланиб, келгусида уларнинг бартараф этилиши белгилаб олинади. Ў з-ўзини назорат қилиш- ўқувчиларнинг ўқув фаолиятини муҳим элементидир. Назорат келгусидаги ишларга режа тузиш ни маларга эътибор бериш кераклигини аниқлаб беради. www.arxiv.uz Таълим воситалари  Таълим мақсадини муваффаққиятли амалга ошириш йўлида таълим воситаларидан фойдалани - лади. Компютер, Мултимедиа, кодаскоп, фил ь мос - коп, логорифм линейкаси, ц иркул, аппарат турлари - ш улар жумласига киради.  Таълим методларини тўғри танлаш ва улардан ўринли фойдаланиш - таълим самарасини таъминлашга ёрдам беради. Таълим методи мавзунинг мақсадига қараб танланади. www.arxiv.uz Мавзу юзасидан савол ва топшириқлар 1. Ў қитиш усулларининг таълим жараёнидаги аҳамияти қандай? 2. Услуб ва восита нима? Уларнинг моҳиятини очиб беринг. 3. Ў қитишнинг о ғ заки усули қандай турларга бўлинади? 4. Ў қитишнинг кўргзмали усулидан фойдаланишга қўйилган талаблар қандай? 5. Ў қитишнинг амалий усулларига нималар киради? 6. Ў қитишнинг репродуктив ва муаммоли изланиш усулларини қайси ҳолларда қўллаш яхши самара беради? 7. Ў қитишнинг индуктив ва дедуктив усулларини қўллашга доир мисоллар келтиринг (мутахассислик фанингиз мисолида). 8. Агар сиз ўқитувчи бўлганингизда таълим тизимини яхшилаш учун яна қандай методларни татбиқ этган бўлардингиз? 9. Муаммоли изланиш ва репродуктив методларининг қўлланилишини ўз мутахассислик фанингиз мисолида айтиб беришга тайёрланинг. www.arxiv.uz
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiyaviy ishlarni tashkil etishda pedagoglarning vazifalari
  • O`zbekistonda yosh avlod tarbiyasining dolzarb muammolari
  • Abu Ali ibn Sino ijodida oila tarbiyasi
  • Эволюция методов преподавания литературы в школе ХХ–ХХI веков
  • Abdulla Avloniyning «Tarbiya biz uchun yo hayot - yo mamot, yo najot - yo halokat, yo saodat - yo falokat masalasidir» degan g'oyasining mazmun-mohiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha