Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 521.3KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

Таълим муассасаси менежменти

Купить
РЕЖА: 1. Таълим муассасасини бошқаришнинг педагогик- психологик асослари. 2. Умумий ўрта таълим мактаби, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ҳақидаги Низом, таълим муассасасаларининг Устави – таълим муассасаларини бошқариш ва унга раҳбарлик қилишнинг асосий ҳужжати 3. Таълим муассасасини бошқаришнинг тамойиллари ва вазифалари www.arxiv.uz ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ МЕНЕЖМЕНТИ • Таълим муассасасини бошқаришнинг педагогик- психологик асослари. Бошқариш фақат ишлаб чиқаришгагина хос бўлган жараён эмас. Балки ижтимоий соҳалар, шунингдек, таълим тизимида ҳам бошқаришни тўғри ташкил этилиши жуда муҳим. • Ҳозирги пайтда ягона педагогик жараённи бошқаришга илмий ёндашиш ҳаракати кучайди. Бу эса интеллектуал салоҳияти юқори кадрларни шакллантириш учун ўта муҳим ҳисобланади. • Аввало, бошқаришнинг ижтимоий моҳиятини англаб олайлик. Бошқариш маълум бир объектга ташкилий, режали, тизимли таъсир кўрсатиш демакдир. www.arxiv.uz • Таълим муассасасининг педагогик фаолиятини бошқариш таълим муассасасининг фаолият хусусиятига кўра педагогик жараёнини режалаштириш, ташкил этиш, рағбатлантириш, натижаларни назорат ва таҳлил қилиш мақсадида амалга оширилувчи бошқарув фаолиятидир. • Бугунги кунда педагогика фанига таълим муассасаларини бошқариш бўйича янгидан-янги тушунчалар кириб келяпти, уларнинг моҳияти аввалгилардан ҳам теранроқдир. Масалан, «таъсир этиш» тушунчасининг ўрнига «ўзаро ҳаракат», «ҳамкорлик», «рефлексив бошқариш» каби тушунчалар қўлланилмоқда. • Таълим муассасаларини бошқариш назарияси таълим муассасаларининг менежменти назарияси билан бойитилди. Менежмент назарияси ходимларга нисбатан ишонч, уларнинг унумли меҳнат қилишлари учун шароит яратиш ҳамда ўзаро ҳурмат билан тавсифланади. www.arxiv.uz • Хўш, менежмент ва менежер атамаларининг асл моҳияти нимани англатади? • Биз ушбу тушунчаларнинг моҳияти, таълим муассасида давлат- жамоа бошқарувининг педагогик-психологик асосларини тушунишимизда ушбу йўналишда тадқиқот олиб борган педагог Р.Аҳлиддиновнинг қарашлари алоҳида диққатга сазовор. • «Менежмент» ва «менежер» атамалари ҳозирги талқинда корхона ва муассаса эгалари ўз мулклари ва ходимларни ўзлари бошқарганларидан кўра танланган йўналиш бўйича махсус тайёргарликдан ўтган мутахассисларни жалб этиш афзал эканлигини тушуниб етганларидан сўнг пайдо бўлди. Бугунги кунда менежер ривожланган демократик мамлакатларда нуфузли касблардан бири ҳисобланади. www.arxiv.uz • Менежмент деганда, одатда раҳбарлик лавозимига расман тайинланган шахсларнинг ишигина тушунилади. Бошқаришга, шунингдек, мураббийлик иши ҳам тааллуқли ҳисобланади. Менежмент (ёки бошқариш) мавжуд минимал имкониятлардан максимал натижаларга эришиш мақсадида муайян ходим ёки гуруҳга таъсир этиш, улар билан ҳамкорлик қилиш жараёнидир. Таълим муассасаси менежменти ҳақида сўз юритилганда, Ўзбекистон Республикасининг «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури»нинг 4.6-бандида сўз юритилаётган жараённинг моҳияти ҳақида батафсил тўхталиб ўтилганлигини алоҳида таъкидлаш зарур. Ушбу ҳужжатда қайд этилича, таълим муассасаси менежментида қуйидаги ҳолатлар назарда тутилади: www.arxiv.uz • узлуксиз таълим тизими ва кадрлар тайёрлашнинг давлат ва нодавлат таълим муассасаларини таркибий жиҳатдан ўзгартириш ва уларни изчил ривожлантириш давлат йўли билан бошқариб борилиши; • барча даражадаги таълим бошқарув органларининг ваколат доиралари «Таълим тўғрисида»ги қонунга мувофиқ белгиланади; • таълимнинг норматив-ҳуқуий базаси ривожлантирилади; • молия-хўжалик фаолиятини олиб бориш ҳамда таълим жараёнини ташкил этишда ўқув юртларининг ҳуқуқлари кенгаяди ва мустақиллиги таъминланади; • таълим муассасалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилади ҳамда аккредитацияланади. Аккредитация якунларига кўра таълим соҳасида фаолият кўрсатиш ҳуқуқи берилади; www.arxiv.uz • муассис ташкилотларнинг, маҳаллий ҳокимият органларининг, савдо-саноат доираларининг, жамоат ташкилотларининг, фондларнинг ва ҳомий вакилларни ўз ичига олувчи васийлик ва кузатиш кенгашлари тизими орқали таълим муассасаларининг самарали, жамоат бошқаруви тизими жорий этилади. • Бундан ташқари, олимлар таълим менежметининг бир қатор ўзига хос хусусиятларга эга эканлигини ҳам таъкидлаб ўтишади. Улар орасида қуйидаги хусусиятлар асосий ҳисобланади: • таълим менежменти «мақсадга мувофиқлик» сўзи билан аниқланадиган маънавий ўлчовга эга; • таълим менежменти – бу фан ва санъат (чунки бунда инсонлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар катта роль ўйнайди); • менежмент мазмунида ўз аксини топадиган шахс, давлат ва жамият манфаатларининг ўзаро диалектик бирлиги; • таълимни бошқаришда жамоатчиликнинг фао • Юқоридагилардан кўриниб турибдики, эндиликда таълим тизимини давлат томонидан бошқаришдан давлат-жамоатчилик бошқарувига ўтилади. Давлат-жамоатчилик бошқарувининг мақсади –таълим муассасаларининг долзарб масалаларини давлат ва жамоатчилик ҳамкорлигида ҳал қилиш, ўқитувчилар, ўқувчилар ҳамда ота-оналарга таълим дастурларини, турларини, таълим муассасаларини танлашда ҳуқуқ ва эркинлик беришни кенгайтиришдан иборат. • Таълим тизимини давлат томонидан бошқариш Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонунининг (1997 йил) 3-моддасида белгиланган таълим соҳасида давлат сиёсатининг асосий тамойилларига мувофиқ амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонунида Ўзбекистонда таълим соҳасини бошқариш республика тасарруфидаги юқори ҳукумат ва унинг бошқариш органла www.arxiv.uz • Халқ таълими Вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлиги Ўзбекистон Республикасида таълимни бошқаришнинг давлат юқори органлари ҳисобланади. Вазирликлар ўзини ваколатлик доирасида: • таълим соҳасида ягона давлат сиёсатини рўёбга чиқаради; таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштиради ва услуб масалаларида уларга раҳбарлик қилади; • давлат таълим стандартлари, мутахассисларининг билим савияси ва касбий тайёргарлигига бўлган талабларнинг бажарилишини таъминлайди; • ўқитишнинг илғор шакллари ва янги педагогик технологияларни, таълимнинг техник ва ахборот воситаларини ўқув жараёнига жорий этади, ўқув ва ўқув- усулбий адабиётларни яратади ва нашр этишни ташкил қилади; • таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси ва давлат таълим муассасаларида экстернат тўғрисидаги низомларини тасд Хал қ таълими Вазирлигининг ма ҳ аллий органлари Хал қ таълими вилоят бош қ армаси Ша х ар хал қ таълими б ў лими Туман хал қ таълими б ў лими Хал қ таълими Вазирлиги тасарруфидаги ма х аллий органлар Хал қ таълими Вазирлиги тасарруфидаги ма х аллий органлар www.arxiv.uz Халқ таълими бўлимлари, шунингдек, маҳаллий ҳокимлик органлари тасарруфига киради ва унга бўйсунади. қорақалпоқ республикаси Халқ таълими вазирлиги фаолияти икки юқори орган назорати остида ташкил этилади: Ў збекистон Республикаси Хал қ таълими Вазирлиги Қ ора қ алпо ғ истон Республикаси Вазирлар Махкамаси Вилоят х окимлиги Шахар х окимлиги Туман х окимлиги Қ ора қ алпо ғ истон Республикаси хал қ таълими Вазирлиги Хал қ таълими вилоят бош қ армаси Ша ҳ ар хал қ таълими б ў лими Туман хал қ таълими б ў лими 36 - чизма. Қ ора қ алпо ғ истон Республикаси хал қ таълими Вазирлиги фаолиятини назорат қ илувчи х амда унинг тасарруфига кирувчи ма х аллий органлар www.arxiv.uz • Юқорида қайд этилган органлар мактаб фаолияти юзасидан давлат назоратини олиб боради ва унинг ривожини таъминлаш учун кўмаклашади. Уларнинг ваколатига мактаб директорлари ва уларнинг ўринбосарларини тайинлаш ҳам икради. • Мактабни бошқариш ишига мактаб инспекцияси, яъни, вазирликлар ва халқ таълими бўлимларининг мактаб инспекторлари хизмати ёрдам беради. Улар мактаб фаолиятини ўрганади, таълим-тарбия жараёнининг натижаларини таҳлил қилади, илғор тажрибаларини аниқлайди ва уларни оммалаштириш чора-тадбирларини белгилайди, камчиликларни аниҳлаб, уларни бартараф этиш йўлларини излайди, мактаб директори ва ўқитувчиларга методик ва моддий ёрдам кўрсатади. www.arxiv.uz • Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига ташкилий, ўқув- услубий ва илмий раҳбарлик қилиш, давлат таълим стандартини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, ўқув-таълим ва касб- ҳунар дастурларини бирлаштириш, педагог кадрлар билан таъминлш, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлиги (Ўрта махсус касб-ҳунар таълими Маркази), унинг ҳудудий бошқармалари томонидан тармоқ вазирликлари, идоралар ва корхоналар билан биргаликда амалга оширилади 1 . • Таълим тизимини жамоатчилик асосида бошқариш ўқитувчилар, ўқувчилар, ота-оналар ва жамоатчилик вакилларидан иборат педагогик Кенгашнинг умумий ўрта таълим муассасаси фаолиятини самарали ташкил этишга йўналтирилган фаолиятидир. • 1 «Ырта махсус касб-щунар таълими ты\\рисида»ги Низом, 1998. www.arxiv.uz • Бир йилда бир марта ўтказиладиган мактаб конференцияси ҳам жамоатчилик бошқарувига киради. Конференцияда мактаб Кенгаши, унинг раиси сайланади, мактабнинг Устави қабул қилинади. • Давлат таълим муассасалари билан бир вақтда нодавлат таълим муассасаларининг фаолият кўрсатиши ҳам таълимни бошқаришнинг жамоатчилик характерини ифодалайди. www.arxiv.uz Умумий ўрта таълим мактаби, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ҳақидаги Низом, таълим муассасасаларининг Устави – таълим муассасаларини бошқариш ва унга раҳбарлик қилишнинг асосий ҳужжати . • Ўзбекистон Республикасининг «Умумий ўрта таълим тўғрисида»ги Низоми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 13 майдаги 203-сонли қарорига мувофиқ қабул қилинган. Ушбу Низомда қуйидаги масалалар ёритилган: • Умумий қоидалар. • Умумий ўрта таълимнинг мақсади ва вазифалари. • Умумий ўрта таълимни ташкил этиш. • Ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш ва унинг мазмуни. • Педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш. • Умумий ўрта таълимни бошқариш. • Маблағ билан таъминлаш ва моддий-техника таъминоти. www.arxiv.uz • Халқаро ҳамкорлик. • Низомга асосан, умумий ўрта таълимнинг мақсади ўқувчиларни давлат таълим стандартларига мувофиқ ўқитиш ва тарбиялаш ҳамда шахснинг таълим олиш ҳуқуқини рўёбга чиқариш ҳисобланади. • Умумий ўрта таълим мазмунини ёритиш Низомнинг асосий ғояларидан бири бўлиб, мажбурий ва қўшимча компонентлар умумий ўрта таълим мазмунининг асосини ташкил этади. • Мажбурий компонент давлат таълим стандарти билан белгиланади ва ўқувчиларни тайёрлашнинг ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасаларида билимлар асосларини янада пухта ўрганиш ва касб эгаллаш учун етарли бўлган зарур даражасини белгилайди. • қўшимча компонент ўқувчининг эҳтиёжлари ва қобилияти, мактабнинг моддий- техника ва кадрлар билан таъминланганлик даражасидан келиб чиқиб белгиланади. қўшимча ўқув юкланмаларининг ҳажми Ў • Босқичли назорат ўқув йили тамом бўлгандан кейин имтиҳонлар, тест синовлари, синовлар шаклида амалга оширилади. Унинг асосида рейтинг аниқланди ва ўқувчини навбатдаги синфга ўтказиш тўғрисидаги қарор қабул қилинади. • Мактабга бевосита раҳбарлик бошқаришнинг юқори органлар томонидан тайинланадиган директор, давлатга қарашли бўлмаган таълим муассасаларида эса муасссис томонидан амалга оширилади. • Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълим халқаро ҳамкорлик асосида ҳам ташкил этилади. «Умумий ўрта таълим тўғрисида»ги Низомнинг саккизинчи бўлимида қайд этилганидек, умумий ўрта таълимни бошқариш органлари ва уларнинг маҳаллий органлари саналган таълим муассасалари ҳалқаро ҳамкорликни педагогик ахборот ва тажриба алмашиш, педагог ходимларнинг тажриба ўрганиш ва малака ошириш мақсадида прог • Умумий қоидалар. • Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг мақсади, вазифалари ва уни ташкил этиш. • Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига ўқувчиларни қабул қилиш, таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш ва унинг мазмуни. • Педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш. • Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини бошқариш. • Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини маблағ билан таъминлаш ва моддий- техника таъминоти. • Халқаро ҳамкорлик. • Умумий қоидаларда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими умумий ўрта таълим негизида ўқитиш муддати 3 йил бўлган узлуксиз таълим тизимининг мажбурий мустақил тури ҳисобланиши ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонуни ва «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури»га мувофиқ амалга оширилиши, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг юрид • Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг вазифалари сифатида қуйидагилар белгиланади: • давлат таълим стандартлари доирасида умумтаълим ва касб-ҳунар дастурини бажариш; • ўқувчиларнинг узлуксиз таълимнинг кейинги босқичида ўқишни давом эттириш, танлаган мутахассисликлар бўйича меҳнат фаолияти билан шуғулланиш учун зарур ва етарли бўлган билимлар ҳам касб тайёргарлиги даражасини чуқурлаштириш; • республика иқтисодиётининг малакали кичик мутахассис кадрларга бўлган эҳтиёжини қондириш. • Низомда академик лицейларнинг олий таълим муассасалари ҳузурида, касб- ҳунар коллежларининг эса ҳудудларнинг демографик ва географик шароитлари, тегишли соҳа мутахассисликларига бўлган маҳаллий эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ташкил этишлари кўрсатиб ўтилган. • Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг а www.arxiv.uz • Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар, таълим муассасасига профессор-ўқитувчилар ва муҳандис педагогларни ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги маълумотлар бериб ўтилади. • Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини бошқариш тартиби академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига ташкилий, ўқув- услубий ва илмий раҳбарлик қилиш, давлат таълим стандартини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш, ўқув таълим ва касб-ҳунар дастурларини бир хиллаштириш, педагог кадрлар билан таъминлаш, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тармоқ вазирликлари, идоралар ва корхоналар билан биргаликда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Маркази), уларнинг ҳудудий бошқармалари, шунингдек, таълим муассасаси директори томонидан амалга оши • Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини маблағ билан таъминлаш амалдаги қонунчиликка мувофиқ таъминланади. Таълим муассасасининг молиявий маблағлари унинг тасарруфида бўлади. • Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари белгиланган тартибда хорижий шериклар билан битимлар тузиш ҳуқуқига эга бўлиб, хорижий мамлакатлар учун мутахассислар тайёрлаши мумкин. • Таълим муассасаларининг фаолияти, шунингдек, меъёрий ҳужжатлардан бири саналган Устав ёрдамида ҳам амалга оширилади. • Таълим муассасининг Устави таълим муассасаси фаолиятига раҳбарлик ва бошқариш тизимини аниқловчи ҳужжатдир. • Таълим муассасасининг Уставида таълим жараёнининг қуйидаги икки муҳим таркибий жиҳати ажратиб кўрсатилади: • давлат таълим стандартида белгиланган билимлар заҳирасини эгаллаш йўлида амалий ҳаракатларни ташкил этиш т • Шунингдек, таълим муассасасининг Уставида муассасани бошқаришга қўйилувчи талаблар, ўқитувчи, ўқувчилар ҳамда таълим муассасаси раҳбарларининг ҳуқуқ ва бурчлари ҳам аниқ баён этиб берилган. • Мазкур ўқув юртида ўқувчилар таълим стандартлари асосида таълим олиш учун интилишлари, таълим муассасасининг педагогик ходимлари эса юқори даражада таълим беришлари, таълим олувчиларнинг ўқув дастурларини давлат таълим стандартлари даражасида ўзлаштиришларини таъминлашлари зарур. Таълим муассасаси раҳбари (директори) эса ўқув-тарбия жараёнининг муваффақиятли кечишини таъмин этади, ўқув дастурлари талабларининг бажарилишини назорат қилади, таълим-тарбия ишларининг сифати ва самарадорлиги, болалик ва меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига тўлақонли риоя этилиши, маънавият ишларининг самарали ташкил қилин • Уставда ўз-ўзини бошқариш, жамоада ўзаро муносабатнинг ўрнини каби масалалар моҳияти ҳам ёритиб берилади. Чунончи, таълим муассасасининг директори ўқитувчилар билан баланд овозда, уларнинг нафсониятига тегадиган сўзлар билан муомала қилиш ҳуқуқига эга эмас. • Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган «Умумий ўрта таълим муассасаси (мактаби)нинг муваффақ намунавий Устави» Халқ таълими Вазирлигининг 221-сонли (1998 йил 17 декабр), «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг Устави» эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 5-сонли (1998 йил 5 январ) қарорлари билан тасдиқланган. Мазкур Уставлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Таълим муассасаси Уставини ишлаб чиқиш тартиби тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган. Таълимни бошқаришнинг ваколати масъул давлат о • Таълим муассасасининг Уставида таълим муассасасининг жойлашган ўрни, унинг тури, таълим тили, гуруҳ рақбарлари, ўқитувчиларнинг ҳуқуқ ва бурчлари, таълим олувчилар ва уларнинг ота-оналарининг ҳуқуқ ва бурчлари, шунингдек, таълим муассасасининг иқтисодий тузилиши ва хужалик фаолияти, бошқариш тартиби аниқ белгиланиши кўрсатиб берилган. • Таълим муассасасининг Устави қуйидаги бўлимлардан ташкил топади: • қисқача таълим муассасаси ҳақидаги маълумотлар. • Таълим муассасасининг мақсад ва вазифалари. • Таълим муассасасини бошқариш; • а) таълим муассасасини бошқаришнинг ошкоралик, демократик ва ўз-ўзини бошқариш асосида амалга оширилиши; • б) педагогик-жамоа Кенгаши; • в) директор, унинг ҳуқуқ ва бурчлари; • г) директорнинг ўқув-тарбия ишлари бўйича ўринбосарининг ҳуқуқ ва бурчлари; • д) маънав • Ўқув-тарбия ва илмий-услубий ишларни ташкил этиш: • а) таълим мазмунининг Давлат таълим стандартлари бўйича ишлаб чиқилган ўқув режа ва дастурлари асосида белгиланиши; • б) ўқув жараёнини ташкил этиш; • в) иқтидорли ёшлар билан ишлаш; • г) ишлаб чиқариш амалиётини ўтказиш тартиби; • д) қўшимча пулли машғулотларни жорий этиш; • ж) кунлик иш тартиби (семинар, машғулотларнинг давом этиши, танаффуслар, уй вазифаларини бериш тартиби ва ҳоказолар). • Ўқитувчи. Ҳуқуқ ва бурчлари. • Ўқувчи. Ҳуқуқ ва бурчлари. • Ўқув-ишлаб чиқариш таълими усталари, маъмурий ва ёрдамчи ходимларнинг ҳуқуқ ва бурчлари. • Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг ҳуқуқлари, мажбурият ва масъулиятлари. • Таълим муассасасининг моддий ва молиявий хўжалик таъминоти. • Таълим муассасасини бошқаришнинг тамойиллари • Педагогик тизимни бошқаришни демократиялаш ва инсонпарварлаштириш . Педагогик кадрларни танлов ва шартнома асосида ишга қабул қилиш, қабул қилинаётган қарорларни очиқ муҳокама қилиш, ахборотларнинг барча учун очиқ ва тушунарли жорий этиш, таълим муассасаси жамоатчилиги олдида маъмуриятнинг мунтазам ҳисобот бериши, ўқитувчи ва ўқувчиларга таълим муассасаси ҳаётига оид ўз фикрларини билдиришга имкон бериш, таълим муассасасида демократик ғояларнинг устувор ўрин тутишини англатади. • Таълим тизимини бошқаришда шахсга алоҳида ҳурмат билан муносабатда бўлиш, унга ишониш, педагогик фаолиятда субъектнинг субъектга муносабати даражасига эришиш, ўқувчи ва ўқитувчининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ўз истеъдодлари ва касбий маҳоратларини эркин намоён этиш учун шароит яратиш инсонпарварлик там • Бошқаришнинг марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган ҳолатларининг рационал уйғунлиги . Бошқарувни марказлаштириш керагидан ортиқ бўлганда, албатта, маъмурий бошқарув кучаяди. Бу ҳолат ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг эҳтиёжлари, талаб ва истакларини ҳисобга олмасликка, раҳбар ва ўқитувчиларнинг кераксиз меҳнат ва вақт сарфлашларига олиб келади. • Шунингдек, марказлаштирилмасликка ҳам керагидан ортиқ эътибор берилса, педагогик тизим фаолиятининг сустлашиши кўзга ташланади. • Таълим муассасаси ичидаги бошқарувда марказлаштириш ва марказлаштирмасликни уйғунлаштириш маъмурий ва жамоатчилик бошқаруви раҳбарларининг фаолиятини жамоа манфаатига қаратади ҳамда касб малакаси даражасида қарорларни қабул қилишга шароит яратади. • Якка ҳокимлик билан жамоатчилик бошқарувининг бирлиги тамойили педагоги www.arxiv.uz • Таълим тизимини бошқаришда ахборотларнинг объективлиги ва тўлиқлиги . Таълим тизимини бошқаришнинг самарадорлиги ахборотларнинг қанчалик аниқ ва тўлиқлигига ҳам боғлиқ. Агар ахборотлар аниқ, тўлиқ йиғилса ёки ҳаддан зиёд кўп бўлса, қарор қабул қилишда чалкашликка олиб келади. • Биз таълим-тарбия жараёнида ўқувчиларнинг ўзлаштириши ҳақидаги маълумотларни йиғамиз, лекин уларнинг қизиқишлари, хулқ-атвори, шахс сифатидаги йўналишига эътибор берамиз. Ана шунинг учун ҳам тарбия жараёнида кўплаб оғишлар кузатилади. • Таълим муассасасининг раҳбари ўзининг фаолиятида менежер вазифасини ҳам бажаради. Шунинг учун у ўз фаолиятида кузатиш, анкета, тест, инстуктив ва методик материаллардан кенг фойдалана билиши лозим. Таълим муассасаси маъмурияти мактаб ичидаги ахборотли бошқарув технологиясини ишлаб Адабиётлар: 1. Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонуни ғғБаркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. – Тошкент, Шарқ нашриёт-матбаа концерни, 1998. 2. Ўзбекистон Республикасининг «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури» ғғБаркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. – Тошкент, Шарқ нашриёт-матбаа концерни, 1998. 3. «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тўғрисида»ги Низом ғғХалқ таълими ж., № 6, 1999. 4. «Умумий ўрта таълим мактаби Педагогика Кенгаши тўғрисида»ги Низом ғғТаълим тараққиёти ж., № 3, 2002. 5. «Умумий ўрта таълим мактаби Методика Кенгаши тўғрисида»ги Низом ғғТаълим тараққиёти ж., № 3, 2002. 6. Умумий ўрта таълим мактаби фан Методика бирлашмалари тўғрисида»ги Низом ғғТаълим тараққиёти ж., № 3, 2002. 7. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизими бошқарув о
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiyaviy ishlarni tashkil etishda pedagoglarning vazifalari
  • O`zbekistonda yosh avlod tarbiyasining dolzarb muammolari
  • Abu Ali ibn Sino ijodida oila tarbiyasi
  • Эволюция методов преподавания литературы в школе ХХ–ХХI веков
  • Abdulla Avloniyning «Tarbiya biz uchun yo hayot - yo mamot, yo najot - yo halokat, yo saodat - yo falokat masalasidir» degan g'oyasining mazmun-mohiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha