Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 456.7KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

Таълим назарияси (дидактика)

Купить
ТАЪЛИМ НАЗАРИЯСИ (ДИДАКТИКА) Режа : 1. Дидактика ва унинг тузилиши тўғрисида тушунча. 2. Таълим мазмуни. 3. Таълим принциплари ва методлари тўғрисида тушунча www.arxiv.uz 1 . Дидактика ва унинг тузилиши тўғрисида тушунча. Таълим жараёнини тасаввур қилар эканмиз, доимо кўз ўнгимизга икки киши – ўқитувчи ва ўқувчи келади. Ўқитувчи раҳбарлигида ўқувчилар фан чўққиларини эгаллайдилар: ўқиш – ёзишга топшириқлар, масалалар ечишга ўтадилар, мавзу бўйича хулосалар қилишга, ўз фикрларини асослаб бериш, таққослашни ўрганадилар. Ўқитиш жараёнининг самарали бўлиши ҳам ўқувчиларга фаоллик, ҳамфикрликни талаб қилади. Хусусан бугунги кунда оммавий ахборот воситаларининг кенгайишини, ҳаётимизга компьютер, интернет тармоқларининг кириб келиши ўқитувчидан жуда катта меҳнатни талаб қилади. Бугунги ўқитувчи ўз фанини чуқур билиши билан бир қаторда ўқитишни замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда ташкил қила олиши даркор. www.arxiv.uz Демак, ўқитиш – билимлар, малакалар, кўникмалар ҳосил қилиш ва ўзлаштириш жараёнидир. Ўқитишнинг асосий вазифаси – ёш авлодни билимлар билан қуроллантиришдир. Ёшларга билим беришда нималарни асос қилиб олиш?, нимага ва қандай ўргатиш йўлларини педагогиканинг дидактика қисми ўрганади. Дидактика грекча сўз бўлиб, «Дидайко» - ўқитиш, «Дидаско» - ўргатувчи деган сўзлардан келиб чиққан бўлиб, таълим назарияси деган маънони англатади. Қайси фан бўлишидан қатъий назар дидактика умумий қонуниятларини ҳисобга олган ҳолда ўтилади, чунки у ҳар бир ўқув фанини ўқитиш усуллари учун умумий асос бўлиб хизмат қилади. www.arxiv.uz . Дидактикада таълимни ташкил этишнинг умумий масалалари, ўқитиш жараёнининг моҳияти, таълимнинг мазмуни, ўқитиш принциплари, методлари, унинг ташкилий шакллари ёритилади. Ўқитиш жараёни педагогнинг ўргатувчилик фаолиятини ва ўқувчиларнинг махсус ташкил этилган билиш фаолиятини ўз ичига олади. Шу ўринда бу жараёнларнинг таҳлилига эътибор қаратайлик. Таълимда ўқитувчининг бошқарувчилик роли ўз касбининг ижтимоий асосларидан келиб чиқиб, аждодларининг бой тажрибасини, инсониятнинг асрлар давомидаги билиш, меҳнат, мулоқот, умумий алоқалар, эстетик ҳамда ахлоқий қарашлар жараёнида қўлга киритган ютуқларни эгаллашни шарт қилиб қўяди. www.arxiv.uz Буларнинг барчаси ўқитувчининг таълимий, тарбиявий, ривожлантирувчи вазифаларини амалга оширишида ўз аксини топмоғи лозим. Ана шу асосдан келиб чиқиб айтиш мумкинки, таълим жараёнида ўқитувчи ўқувчиларига қўлга киритилган билимларни ўргатади. Ўқув фаолиятида уларни кўникма ва малакалар билан қуроллантиради. Шу билан бир пайтда у ўқувчиларда дунёқараш ва ахлоқ нормаларини ҳосил қилади, қизиқиш ва қобилиятларни шаклантиради, уларнинг билиш фаоллигини оширади . www.arxiv.uz Ўқитувчининг фаолияти ўқувчи шахсининг мақсадга мувофиқ шаклланишига катта имкониятлар очиб беради. Янада аниқ қилиб айтсак, бутун ўқув жараёнини режалаштиради, ушбу жараёнда ўқувчилар билан биргаликдаги фаолиятни ташкил этади. Ўқувчиларга қийинчиликларни енгиб ўтишда ёрдам беради ҳамда уларнинг билимларини ва бутун таълим жараёнини ташхис қилади. Ўз навбатида ўқувчиларнинг фаолияти ўқув жараёнида ўрганишга, билим, кўникма ҳамда малакаларни эгаллашга, ўзини жамиятга фойдали фаолиятга тайёрлашга йўналтиради. Таълим жараёнида ўқувчиларнинг фаолияти кўп қиррали йўналган ҳаракатни ифодалайди ва бу ҳаракат билишга доир вазифаларни ҳал қилишда уларга катта ёрдам беради. Дидактика ва методика мустаҳкам алоқа ва ўзаро боғлиқликда жойлашади. Дидактика ўқитишнинг умумий қонуниятларини ўрганади. Аниқ 2. Таълим мазмуни Ўқув дастурида ўқув йили давомида ҳар қайси синфда алоҳида фанлар бўйича ўқувчиларга бериладиган илмий билим, кўникма ва малакаларнинг ҳажми белгилаб берилади. Дастурда ҳар қайси ўқув фанларининг мазмуни изчиллик билан ёритилади ва маълум мавзулар орқали кўрсатилади. Маълум мавзу юзасидан ўқувчи ўзлаштирилиши лозим бўлган билим, кўникма ва малакалар қисқача ифодалаб берилади. Касб – ҳунар коллежлари дастурининг тузилиши уч бўлимдан иборат бўлиб, биринчи бўлимда мазкур дастурга амал қилиш юзасидан йўл – йўриқлар – қисқача уқтириш хати; иккинчи бўлимда – ўқув материалларининг мазмуни; учинчи бўлимда эса ўқувчиларнинг қўшимча равишда ўрганишлари лозим бўлган адабиётлар рўйхати берилади. Дарслик ўқув жараёнининг зарур қисмидир. Кўп вақтлардан бери у ўқитишнинг энг муҳим восит Ҳар бир ўқув фани учун ўқув дастури ўқув режаси асосида ишлаб чиқилади. Ўқув дастури ҳар бир ўқув фанининг ўқитиш учун ажратилган билим ҳажми, тизими ва ғоявий – сиёсий йўналишини аниқлаб берадиган давлат ҳужжатидир. www.arxiv.uz Ўқув режаси – давлат ҳужжатидир. Ўқув режаси – барча ўқув юртларида сўзсиз амал қилиниши лозим бўлган давлат ҳужжатидир. Унда курслар бўйича ўрганилиши лозим бўлган ўқув фанлари ва ўша фанлар учун ажратилган ўқув соатлари кўрсатилган бўлади. Мактабнинг ягона ўқув режаси халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади. Ўқув режаси деб, ўқитиладиган фанлар, ўқитиш учун ажратилган соатлар ва ўқув йилининг тузилишини белгилаб берувчи давлат ҳужжатига айтилади. Ҳар бир ўқув фани учун ўқув дастури ўқув режаси асосида ишлаб чиқилади. Ўқув дастури ҳар бир ўқув фанининг ўқитиш учун ажратилган билим ҳажми, тизими ва ғоявий – сиёсий йўналишини аниқлаб берадиган давлат ҳужжатидир. www.arxiv.uz Дарслик – ўқувчиларнинг иккинчи «муаллими». Чунки у, аввало, ўқувчи учун зарур қўлланмадир. Ҳар бир ўқув фанининг мазмуни дарсликда батафсил ёритилади. Дарслик тегишли фанга оид илмий билим асосларини дастурга ва дидактика талабларига мувофиқ равишда баён қилувчи китобдир. www.arxiv.uz 3 . Таълим принциплари ва методлари тўғрисида тушунча. Таълим қоидалари ўқитувчининг ўз фаолиятини режалаштириш ва талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларини эгаллашларида риоя қилишлари керак бўлган асосий қоида ва йўл – йўриқларни ўз ичига олади. Сўнгги йилларда олимлар томонидан яратилган педагогик адабиётларда дидактик қоидалар турлича гуруҳлаштирилмоқда. Ана шуларга асосланган ҳолда қуйидагича таълим қоидаларини кўрсатиб ўтиш мумкин: 1. Таълимнинг илмий бўлиш қоидаси. 2. Таълимнинг тизимли ва изчил бўлиш қоидаси. 3. Таълимнинг тарбияловчилик характери www.arxiv.uz 4 . Таълимда назариянинг амалиёт билан боғлиқлик қоидаси. 5. Таълимда онглилик, фаоллик ва мустақиллик қоидаси. 6. Таълимда кўрсатмалилик қоидаси. 7. Таълим жараёнида ҳар қайси ўқувчига хос хусусиятларни ҳисобга олиш қоидаси. 8. Таълимда илмий билим ва кўникма, малакаларни пухта, мустаҳкам ўзлаштириш қоидаси.. 9. Таълим ва тарбиянинг бирлиги қоидаси. Таълим методлари. Ўқитиш методлари – ўқитувчи ва ўқувчиларнинг иш усулллари бўлиб, улар ёрдамида ўқувчиларнинг билим, малака ва кўникмаларни ўзлаштиришларига эришилади, уларнинг дунёқараши таркиб топтирилади ва қобилиятлари ривожлантирилади. www.arxiv.uz Таълим методлари. www.arxiv.uz Ўқитиш методлари маълум воситалар ёрдамида амалга оширилади. Восита – маълум ўқитиш усулини амалга оширмоқ учун зарур бўлган ёрдамчи ўқув материаллари – асбоб, қурол, аппарат ва бошқа шу кабилардан фойдаланишдир Ўкитишнинг ташкилий шакллари: Замонавий ўқитиш тизимида ўқитишнинг янги педагогик технологияларини қўллаш билан бир қаторда, ўқитишнинг анъанавий – ташкилий шаклларидан қўлланилмокда. Ўқитишнинг анъанавий – ташкилий шаклларига: 1.Синф – дарс шаклида олиб бориладиган дарслар. 2.Амалий ва тажриба шаклида олиб бориладиган машғулотлар киради. www.arxiv.uz 1. Синф – дарс шаклида олиб бориладиган дарслар режа асосида, маълум тизимда, хилма – хил усуллар ёрдамида ўқув материалини баён қилиш, талабаларда шаклланаётган билим, кўникма, малакаларнинг изчиллигига эътиборни қаратиш, уларни мустақил фикрлашга ўргатишни ўз ичига олади. www.arxiv.uz 2.Амалий ва тажриба шаклида олиб бориладиган машғулотлар ўқув устахоналари, тажриба ер участкалари, ишлаб чикариш корхоналари, экин майдонларида амалиёт шаклида олиб борилиши ёки экскурсия шаклида ташкил қилиниши мумкин. Бундан ташқари семинар шаклида олиб борилади. Амалий тажриба машғулотларининг синф – дарс шаклидаги машғулотдан асосий фарқи талабаларнинг маълум билим, кўникма ва малакаларини шакллантириш ҳамда мустаҳкамлаш, талабаларда мутахассисликлари бўйича назарий билимлар билан бир қаторда амалий билимга эга бўлиш ҳамда уни тадбиқ қила олиш имкониятини яратади. Чунки, талабалар амалий тажриба машғулотларида ўзларининг мутахассисликларига оид иш қуроллари ва бошқа воситалар билан танишиб, улардан қандай фойдаланишни ўрганадилар. Шу билан бир қаторда санитария гигиена талаблари, техн АДАБИЁТЛАР: 1. Педагогика. А.Қ.Мунаваров таҳрири остида. Т., “Ўқитувчи”, 1994 йил, 62-63 бетлар. 2. Педагогика. И.Н.Решетен ва В.В.Белорусова таҳрири остида. Т., “Ўқитувчи”, 1990 йил, 72-78-бетлар 3. Криско В.Г. Психология и педагогика (Схемы и комментарии). М. “Владос”, 2001, стр 295-299. 4. Педагогика. Под ред. Ю.К.Бабанского. 2-е издание. Дополненное и переработанное. М. “Просвеҳение”, 1988 г. стр-324-239. 5. Подласый И.П. Педагогика. В 2-х книгах. 1-часть. М. “Владос” 1999 г, стр-291-316. 6. Современный словарь по педагогике. Сост. Рапоцевич Е.С. М. “Современное слово”, 2001 г. Стр-181-184. www.pedagog.uz www.ziyonet.uz www.arxiv.uz
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiyaviy ishlarni tashkil etishda pedagoglarning vazifalari
  • O`zbekistonda yosh avlod tarbiyasining dolzarb muammolari
  • Abu Ali ibn Sino ijodida oila tarbiyasi
  • Эволюция методов преподавания литературы в школе ХХ–ХХI веков
  • Abdulla Avloniyning «Tarbiya biz uchun yo hayot - yo mamot, yo najot - yo halokat, yo saodat - yo falokat masalasidir» degan g'oyasining mazmun-mohiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha