Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 2.1MB
Покупки 0
Дата загрузки 08 Февраль 2023
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

Таълим технологиялари фанининг илмий назарий асослари

Купить
 1. Педагогик маҳоратнинг назарий асослари  2. Педагогик технологияларнинг назарий асослари  3. Шарқ мутаффакирларининг қарашлари 1ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ФАНИНИНГ ИЛМИЙ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ  Юнонистонда мактаб ва маданиятнинг тез ривожланиши педагогика назариясининг ҳам туғилишига имконият яратди. Педагогика назариясига олим ва файласуфлардан Суқрот, Платон, Аристотель ва Демокритлар асос солдилар. Улар ўз қарашлари билан таълим-тарбия ривожланишига жуда катта ҳисса қўшдилар. 2  Суқротнинг тушунишича, ақл билан ахлоқ ўртасида зиддият бўлиши мумкин эмас. У тарбияда ахлоқий, эстетик, жисмоний тарбия мезонини ишлаб чиқди.  У тингловчиларни савол-жавоб йўли билан ҳақиқатни ўзлари топишларига ва билишларига ундар, шу йўл билан одамларни ҳақиқатни излашга ўргатар эди. Суҳбатни бу методи «Суқрот методи» деб юритилган. У педагогика оламига ана шундай савол-жавоб методини, яъни «эвристик» суҳбат методини янги (савол бериш ва саволни тўлдириш) методини олиб кирди. 3  Платоннинг фикрича, болалар 3 ёшдан бошлаб 6 ёшгача давлат томонидан тайинлаб қўйилган тарбиячилар раҳбарлигида майдончаларда турли ўйинлар ўйнаш билан шуғулланишлари муҳимдир. Платон ўйинларни мактабгача тарбия воситаси деб ҳисоблаб, уларга катта аҳамият беради,  мактабгача тарбия тўғрисида, давлат томонидан изчиллик билан олиб борилиши лозим бўлган тарбия тизими тўғрисида бир қанча муҳим фикрларни айтди, ижобий ўрнак намунасида тарбиялаш кабиларни талаб қилди. 4  У инсоннинг ёшлик йилларини учга бўлиб ўрганади: 7 ёшгача бўлган давр; 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган давр (жисмоний балоғат даврининг бошланиши) ва жинсий балоғат даврининг бошланишидан 21 ёшгача бўлган давр. Унинг фикрича, бундай даврларга бўлиш табиатга мос бўлиб тушади.  Арасту ўз педагогик қарашларида ирода, фаолиятни асос қилиб олгани ҳолда, ақлий тарбия соҳасида ахлоқий кўникмаларга катта аҳамият беради. Табиий истеъдод, шу билан бирга, кўникма орттириш (матлуб ҳаракатларни ўрганиш, тез-тез такрорлаб туриш) ва ақл — булар ахлоқий тарбиянинг уч манбаидир, дейди.  Конфуци (эрамиздан ав. 551 - эр. ав. 479) - Хитойнинг таниқли мутафаккири.  Конфуци таълимда ўқиш ва фикрлаш, ўйлаш муҳимлигини айтди. 5  Билиш назариясида Демокрит моддий оламни билиш ва ҳақиқатга эришиш мумкинлигини таъкидлади, билиш жараёнида сезги ва тафаккур ролини кўрсатди. Унингча сезгиларимиз орқали олинган билим «қоронғи»; у оламнинг моҳиятини очиб беролмайди; ақл орқали олинган билим «ёруғ», ҳақиқий билимдир. Табиат сирларини фақат фикрлаш йўли билан билиб олиш мумкин. 6  Квинтилиан болаларнинг қобилиятларига юксак баҳо беради. Унинг фикрича, бола мактабда тарбияланмоғи лозим.Ўқитувчи ўзи тарбиялаётган ҳар бир болага эҳтиёткорлик билан ва эътибор бериб муомала қилиши керак.  Ўқитувчининг ўзи ўқимишли бўлиши, болаларни севиши, ўзини яхши тута билиши,болаларни бўлар-бўлмасга мукофатлай бермаслиги ёки жазолай бермаслиги, ўз шогирдлари учун ўрнак бўлиши лозим. 7  биринчи бор машғулотларнинг синф-дарс шаклида бўлиши зарурлигини асослаб берди.  Коменский ўзининг «Буюк дидактика» асарида мактабда ўқитиш тизимини амалга оширишда қуйидаги дидактик тамойилларга амал қилишни тавсия этади.  Кўрсатмалилик тамойили;  Онглилик тамойили;  Изчиллик ва тизимлилик тамойили;  Машқ қилиш, билим ва малакаларни пухта эгаллаш тамойиллари. 8 ўқитиш жараёнига катта аҳамият берган ва уни тубандаги тарзда ташкил қилиши зарур, деб ҳисоблаган:  Ўқувчини бирдан китобга жалб қилиб қўймаслик керак.  Ўқитиш аста-секин, осондан қийинга ўтиш йўли билан олиб борилиши шарт.  Ўқувчилар билан амалга ошириладиган тарбия уларнинг ёшига мос бўлиши шарт.  Ўқитиш жамоа тарзида уюштирилиши даркор.  Ўқитиш ўқувчининг майли ва қобилиятини ҳиобга олган ҳолда олиб борилиши зарур.  Ўқитиш жисмоний машқлар билан қўшилиб олиб борилиши шарт. 9 Тарбиячи ростгўй, доно, одил, озода кийинадиган, хушмуомала бўлиши зарурлигини уқтиради ва улар олдига бир қанча талаблар қўйган:  Тарбиячи-болалар билан муомалада босиқ бўлиши керак.  Муаллим ўқувчилар таълимни қандай ўзлаштираётганини кузатиб бориши зарур.  Ўқитиш жараёнида муаллим ҳар хил усулларни қўллаши даркор.  Тарбиячи ўқувчининг хотираси ва бошқа ақлий қобилиятларини билиши лозим.  Тарбиячи болаларни тарбиялашда тегишли жазо чораларини қўллаши, ўтилганларни такрорлашга мажбур қилиш орқали уларни фанга қизиқтириши керак.  Тарбиячи ўз фикрини ўқувчига баён қилишдан олдин ундан масаланинг моҳиятига ўзи тушуниб олиши, кейин уни қисқа адабий тилда тушунтириши, бунда кўп гапиришдан қочиши керак.  Ҳар бир фикр ҳақиқат билан тасдиқланиши, болаларда ҳиссиёт уйғотадиган бўлиши лозим.  инсон камолотида уч нарса муҳимлигини таъкидлайди. Бу ҳозирги давр педагогикаси ҳам эътироф қилувчи ирсият, муҳит, тарбиядир.  Ёшларни тарбиялашда эса ахлоқий меҳнат тарбияси, нафосат тарбияси, оила тарбияси, инсоннинг шахсий гигиенаси, халқлар ўртасидаги дўстлик, ҳамкорлик ҳақидаги тушунчалар катта аҳамиятга эгадир. 11  Фарзандлар тарбияси ниҳоятда эрта бошланмоғи шарт. Шундагина уларнинг ноўрин хатти- ҳаракатларга берилишининг олди олинади. Бунинг учун махсус тайёрланган, тайёргарликка эга бўлган, эзгу ниятли ва покиза мураббий таклиф этилиши керак. Шундагина болаларимиз тўғри тарбия олади. 12  Кошифий ўқитувчиларга болаларни тарбиялашда қуйидаги усулларни қўллашни олға сурган: насиҳат, танбеҳ бериш, амру фармон, мажбурият қўйиш.  Кошифий-ўз педагогик қарашларида болаларга мустақил фикрлаш қобилиятини ўстириш масаласига алоҳида эътибор беради. 13  Навоий ёш авлодни тарбиялаш-ўқитиш ишини ҳар қандай тасодифий кишига топширишни қоралаган.  У ўқитувчига энг юксак талаблар қўйган. Болани тарбиялаш ва унга илм бериш, уни қобилиятини ўстириш учун ниҳоятда билимдон ва уста тарбиячи бўлиши кераклигини, болаларга таълим-тарбия берадиган ўқитувчилар ёшларга илм,одоб ўргатиш маҳоратига эга бўлиши, ўқитиш йўлларини яхши билиши лозим ва зарурлигини уқтирган. 14  У ўқитувчининг талабаларга кучли таъсир этувчи деб билади. Унинг таъкидлашича, ўқитувчилик касбини танлаганларнинг нопоклик ниятида бўлиши ғоятда зарарлидир, чунки улар ўзларидаги аҳлоқий бузуқликни ёш авлодга тарқатадилар. ўқитувчининг ахлоқий қиёфасига катта эътибор беради  У ўқитувчидан ёш авлод манфаатини биринчи ўринга қўйишни талаб қилади. Ўқитувчи ўқувчи ва талабаларга кўп билим бериш,ўз билимини ошириш ва чуқурлаштириш учун ўз устида кўп ишлаши лозимлигини айтади. 15
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiyaviy ishlarni tashkil etishda pedagoglarning vazifalari
  • O`zbekistonda yosh avlod tarbiyasining dolzarb muammolari
  • Abu Ali ibn Sino ijodida oila tarbiyasi
  • Эволюция методов преподавания литературы в школе ХХ–ХХI веков
  • Abdulla Avloniyning «Tarbiya biz uchun yo hayot - yo mamot, yo najot - yo halokat, yo saodat - yo falokat masalasidir» degan g'oyasining mazmun-mohiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha