Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 62.7KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

Таълим тизимидаги ўзгаришларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига таъсири

Купить
Таълим тизимидаги ўзгаришларнинг ижтимоий- иқтисодий ривожланишига таъсири ва кадрлар тайёрлашнинг миллий модели Режа: 1) Юксак тараққиётни таъминлашда “Кадрлаш тайёрлаш миллий дастури”нинг ўрни ва аҳамияти. 2) “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”нинг тамойиллари, улардан кўзланган мақсадлар ва амалга ошириш босқичлари. 3) “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” асосида узлуксиз таълим тизимининг ҳаётга тадбиқ этилиши. 4) “Портлаш эффекти” тушунчаси ва моҳияти. Ўзбекистон Конституцияси 41-моддасида: • “ Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади. Мактаб ишлари давлат назоратидадир” 1997 йил 29 августда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” қабул қилинди. • “ Агар ҳақиқатан ҳам қашшоқлик ва қолоқлик кишанларидан қутулмоқчи бўлсак, ёшларни тайёрлаш билан жуда жиддий равишда шуғулланишимиз, замонавий касбни эгаллашда уларга ёрдам беришимиз керак. Бу соҳада хасислик ярамайди.” Ислом Каримов. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида қуйидагиларга урғу берилди: • Умумий таълим мактабларида дарс бериш сифатини ошириш (ўқитувчиларини, методларни қўшимча равишда моддий рағбатлантириш, махсус синфхоналар барпо этиш, олий ўқув юртларининг мактабларни оталиққа олишни йўлга қўйиш; • Энг истеъдодли болалар учун мактаблар очиш; • Корхоналар билан мактаблар ўртасида сифат жиҳатларидан янги муносабатларни жорий этиш; • Ҳунар –техника билим юртларида хўжалик ҳисобини жорий этишни ва шу асосда оммавий касб кадрларини тайёрлаш сифатини кескин оширишни; • Олий ўқув юртларида кадрлар тайёрлашнинг буюртма бериш усулини жорий этишни ўз ичига олиш керак • “ Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да эркинлик, ижодкорлик, ташаббускорлик, яратувчилик муҳитини вужудга келтириш кўзда тутилган бўлиб, унда барча мутахассис кадрларни профессионал кўникмаларни эгаллаши учун қулай шарт- шароитлар яратиб беришга мўлжалланганлиги билан муҳимдир. “ Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”нинг тамойиллари • Таълим ва тарбиянинг инсонпарвар, демократик характерда экани; • Умумий ўрта, шунингдек, ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг мажбурийлиги; • Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимнинг йўналиши академик лицейда ёки касб-ҳунар коллежида ўқишни танлашнинг ихтиёрлиги; • Таълим тизимининг дунёвий характерда экани; • Давлат таълим стандартлари доирасида таълим олишнинг ҳамма учун очиқлиги; • Таълим дастурларини танлашга ягона ва табақалаштирилган ёндашув; • Билимли бўлишни ва истеъдодни рағбатлантириш; • Таълим тизимида давлат ва жамоат бошқарувни уйғунлаштириш Таълим қуйидаги мақсадларни кўзда тутади: • Мустақиллигимизни ҳис эта биладиган, ўзлигини англаб етган инсонларни тарбиялаш; • Мамлакатимизни ақл-заковат ва илм борасидаги салоҳиятини ривожлантириш; • Оила, жамият, давлат олдидаги маъсулиятни англайдиган ҳар жиҳатдан баркамол шахсни шакллантириб бориш; • Аҳлоқий пок, жисмоний бақувват, Ватан туйғуси билан яшайдиган фидоий инсон, изланувчан, ташаббускор соғлом авлодни шакллантириш; • Ўрганганларини ҳаётга татбиқ эта биладиган шахсни тарбиялаш; • Янги жамиятни қуриш, унда яшаш, ишлашни биладиган ёшлар тарбиялаш. Таълим ислоҳотларининг босқичлари: • Биринчи босқич – 1997-2001 йиллар, кадрлар тайёрлаш дастурининг моддий- техник базасини яратиш даври. • Иккинчи босқич – 2001-2005 йиллар, кадрлар тайёрлаш дастурининг сифат босқичи. • Учинчи босқич – 2005 ва кейинги йиллар, таълим тизимини модернизациялаш даври. Узлуксиз таълим тизими • 1) Мактабгача таълим. 3-6 ёш. • 2) Бошланғич таълим. 1-4 синфлар. • 3) Умумий таълим. 1-9 синфлар. • 4) Ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими. Академик лицейлари ва касб-ҳунар коллежлари. • 5) Олий таълим: бакалавриатура ва магистратура. • 6) Олий таълимдан кейинги таълим. Доктарантура, касбий малака ошириш. • 7) Мактабдан ташқари таълим: ўқувчиларнинг қизиқишига кўра ташкил қилинган ўқув марказлари, спорт машғулотлари ва ҳак. • Бакалаврлик – йўналишларидан бири бўлиб, базавий олий таълим бериш демакдир. Унда ўқиш камида 4 йил давом этиб, олий маълумот ва таянч мутахассислик дипломини олиш билан тугайди. • Магистратура аниқ мутахассислик бўйича олий касбий таълим бўлиб, бакалаврлик негизида камида икки йил давом этади. Ундаги таҳсил якуний квалификацион давлат аттестац Олий таълим: • Бакалаврлик – йўналишларидан бири бўлиб, базавий олий таълим бериш демакдир. Унда ўқиш камида 4 йил давом этиб, олий маълумот ва таянч мутахассислик дипломини олиш билан тугайди. • Магистратура аниқ мутахассислик бўйича олий касбий таълим бўлиб, бакалаврлик негизида камида икки йил давом этади. Ундаги таҳсил якуний квалификацион давлат аттестацияси ва магистрлик диссертациясини ҳимоя қилиш билан ниҳоясига етказилади. Олий таълимдан кейинги таълим: • Докторантура фан номзоди илмий даражаси негизида ёки магистратура негизида 3 йил давом этади, диссертация ҳимоя қилиш билан якунланади. Якунига кўра, танланаган мутахассислик бўйича “фан доктори” илмий даражаси берилади. 1996 йилда ишлаб чиқилган Олий таълимни ривожлантириш концепциясининг устувор йўналишлари қуйидагича: • Олий таълимнинг икки босқичли тизими – бакалавриат ва магистратура ўтиш; • Олий таълим тизимини молиялашнинг янги тизимига ўтиш (давлат грантлари шаклида бюджет маблағлари ва шахсий манбалар ҳисобидан молиялаш, яъни талабаларни олий ўқув юртига тўлов-шартнома асосида қабул қилиш); • Талабаларни мамлакатнинг барча худудида бир кунда ва бир вақтда замонавий компьютер технологияларидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган кириш тест синовлари орқали қабул қилишга (аввалги оғзаки ва ёзма имтиҳонлар ўрнига) тўлиқ ўтилди. Ўзбекистонда таълим ислоҳотларига ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга бўлган масала деб қаралди. Таълимнинг янги модели жамиятда мустақил фикрловчи эркин Шахснинг шаклланишига олиб келади. Ўзининг қадр-қимматини англайдиган, иродаси бақувват, иймони бутун, ҳаётда аниқ мақсадга эга бўлган инсонларни тарбиялаш имконига эга бўламиз. Ана шундан кейин онгли турмуш кечириш жамият ҳаётининг бош мезонига айланади. Шунда одам оломон бўлиб, ҳар лаҳзада серкага эҳтиёж сезиб эмас, аксинча – ўз ақли, ўз тафаккури, ўз меҳнати, ўз масъулияти билан, онгли тарзда, озод ва ҳур фикрли инсон бўлиб яшайди. “ Портлаш эффекти” нима? • “ Ҳар қайси инсон Оллоҳ таоло ато этган ноёб қобилиятни аввало ўзи учун, оиласининг миллати ва ҳалқининг, давлатнинг фаровонлиги бахт-саодати манфаати учун тўлиқ бахшида этса, бундай жамият шу қадар кучли тараққиётга эришадики, унинг суръат ва самарасини хатто тасаввур қилиш ҳам осон эмас. Олдимизда турган буюк мақсадларга эришишда жамиятимизнинг ҳар бир аъзоси қўшадиган ҳисса шу ҳисобдан беқиёс бўлиши муқаррар. Мен “Портлаш эффекти” деганда айнан шундай ҳолатни назарда тутмоқдаман”. Ислом Каримов. • Амир Темур: “Куч - адолатда” • Ислом Каримов: “Куч – билим ва таффккурда”
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiyaviy ishlarni tashkil etishda pedagoglarning vazifalari
  • O`zbekistonda yosh avlod tarbiyasining dolzarb muammolari
  • Abu Ali ibn Sino ijodida oila tarbiyasi
  • Эволюция методов преподавания литературы в школе ХХ–ХХI веков
  • Abdulla Avloniyning «Tarbiya biz uchun yo hayot - yo mamot, yo najot - yo halokat, yo saodat - yo falokat masalasidir» degan g'oyasining mazmun-mohiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha