Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 168.3KB
Покупки 0
Дата загрузки 07 Март 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

“Таълим тўғрисида”ги Қонун

Купить
“ Таълим тўғрисида”ги қонун Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни - Биринчи марта 1992 йил 2 июлда; - Иккинчи марта 1997 йил 29 августда; - Янги тахрирдагиси 2020 йил 23 сентябрда қабул қилинган . Қонунларнинг бир-биридан фарқи 1997 йил 2020 йил Мактабгача таълим. Умумий ўрта таълим. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими. Олий таълим. Олий ўқув юртидан кейинги таълим. Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта таёрлаш. Мактабдан ташқари таълим. КТМДнинг қабул қилиниши 30-модда мактабгача таълим ва тарбия; умумий ўрта ва ўрта махсус таълим; профессионал таълим; олий таълим; олий таълимдан кейинги таълим; кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш; мактабдан ташқари таълим. Қонунларнинг бир-биридан фарқи 1997 йил 2020 йил 5 бўлим 34 моддадан иборат Таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат: таълим ва тарбиянинг инсонпарвар, демократик характерда эканлиги; таълимнинг узлуксизлиги ва изчиллиги; умумий ўрта, шунингдек ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг мажбурийлиги; ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишини: академик лицейда ёки касб-ҳунар коллежида ўқишни танлашнинг ихтиёрийлиги; таълим тизимининг дунёвий характерда эканлиги; давлат таълим стандартлари доирасида таълим олишнинг ҳамма учун очиқлиги; таълим дастурларини танлашга ягона ва табақалаштирилган ёндашув; билимли бўлишни ва истеъдодни рағбатлантириш; таълим тизимида давлат ва жамоат бошқарувини уйғунлаштириш 12 та боб 75 та моддадан иборат Таълим соҳасидаги асосий пр Қонунларнинг бир-биридан фарқи 1997 йил 2020 йил Ўзбекистон Республикасининг таълим тизими қуйидагиларни ўз ичига олади: - давлат стандартларига мувофиқ таълим дастурларини амалга оширувчи давлат ва нодавлат таълим муассасалари; - таълим тизимининг фаолият кўрсатиши ва ривожланишини таъминлаш учун зарур бўлган тадқиқот ишларини бажарувчи илмий-педагогик муассасалар; - таълим соҳасидаги давлат бошқарув органлари, шунингдек уларга қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар. Ўзбекистон Республикасининг таълим тизими ягона ва узлуксиздир. Таълим тизими: - давлат таълим стандартларини, давлат таълим талабларини, ўқув режалари ва ўқув дастурларини; - давлат таълим стандартларини, давлат таълим талаблари ва ўқув дастурларини амалга оширувчи таълим ташкилотларини; таълим сифатини баҳолашни ама Қонунларнинг бир-биридан фарқи 2020 йилдаги қонунга биринчи маротаба профессионал таълим тушунчаси киритилди 10-модда. Профессионал таълим Профессионал таълим эгалланадиган касб ва мутахассислик бўйича қуйидаги даражаларни ўз ичига олади:  бошланғич профессионал таълим;  ўрта профессионал таълим;  ўрта махсус профессионал таълим. Қонунларнинг бир-биридан фарқи 2020 йилдаги қонунга таълим олиш шакллари моддаси киритилди 15-модда. Таълим олиш шакллари Таълим олиш шакллари қуйидагилардан иборат:  ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим олиш (кундузги);  ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим олиш (сиртқи, кечки, масофавий);  дуал таълим;  оилада таълим олиш ва мустақил таълим олиш;  катта ёшдагиларни ўқитиш ва уларга таълим бериш;  инклюзив таълим;  экстернат тартибидаги таълим;  мудофаа, хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти соҳасида кадрлар тайёрлаш. Қонунларнинг бир-биридан фарқи 2020 йилдаги қонунга масофавий таълим моддаси киритилди 16-модда. Масофавий таълим Масофавий таълим ўқув режалари ва ўқув дастурларига мувофиқ таълим олувчилар томонидан зарур билим, малака ва кўникмаларни ахборот-коммуникация технологияларидан ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб олишга қаратилган. Масофавий таълимни ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Қонунларнинг бир-биридан фарқи 2020 йилдаги қонунга дуал таълим моддаси киритилди 17-модда. Дуал таълим Дуал таълим таълим олувчилар томонидан зарур билим, малака ва кўникмаларни олишга қаратилган бўлиб, уларнинг назарий қисми таълим ташкилоти негизида, амалий қисми эса таълим олувчининг иш жойида амалга оширилади. Дуал таълимни ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Қонунларнинг бир-биридан фарқи 2020 йилдаги қонунга катта ёшдагиларни ўқитиш ва уларга таълим бериш моддаси киритилди 19-модда. Катта ёшдагиларни ўқитиш ва уларга таълим бериш Катта ёшдагиларни ўқитиш ва уларга таълим бериш бутун умр давомида ўқитишнинг марказий таркибий қисми бўлиб, таълим бериш ҳамда ўқитишнинг жамият ҳаётида ва меҳнат фаолиятида катта ёшдагиларнинг иштирок этишини таъминлашга қаратилган барча шаклларини ўз ичига олади, шунингдек расмий, норасмий ва информал ўқитиш жараёнларининг бутун мажмуини қамраб олади. Қонунларнинг бир-биридан фарқи 2020 йилдаги қонунга илк маротаба инклюзив таълим тушунчаси киритилди 20-модда. Инклюзив таълим Инклюзив таълим алоҳида таълим эҳтиёжлари ва индивидуал имкониятларнинг хилма-хиллигини ҳисобга олган ҳолда барча таълим олувчилар учун таълим ташкилотларида таълим олишга бўлган тенг имкониятларни таъминлашга қаратилган. Жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар (шахслар) учун таълим ташкилотларида инклюзив таълим ташкил этилади. Инклюзив таълимни ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Қонунларнинг бир-биридан фарқи 2020 йилдаги қонунга экстренат таълим тушунчаси киритилди 21-модда. Экстернат тартибидаги таълим Экстернат тартибидаги таълим олиш ўқув дастурларини мустақил равишда ўзлаштиришни ўз ичига олиб, унинг якунлари бўйича таълим олувчилардан давлат таълим муассасаларида якуний ва давлат аттестацияларидан ўтишни талаб этади. Экстернат тартибидаги таълим олишни ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Қонунларнинг бир-биридан фарқи 22-модда. Мудофаа, хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти соҳасида кадрларни тайёрлаш Мудофаа, хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти соҳасида кадрларни тайёрлаш уларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади Қонунларнинг бир-биридан фарқи 2020 йил Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таълим соҳасидаги ваколатлари 19 тани ташкил этмоқда1997 йил Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таълим соҳасидаги ваколатлари 14 тани ташкил этган. Нима учун янги қонунга эҳтиёж сезилди?  2020 йил 19 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди .  Қонун лойиҳасини такомиллаштириш жараёнида 238 та нормага тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Лойиҳадан идоравий руҳдаги бир неча норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қисқартириш, умумий тусдаги, ҳаракатсиз ва ҳуқуқни қўллашга таъсир этмайдиган қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш оқибатида 123 та норма чиқариб ташланди. Уларнинг ўрнига 54 та янги тўғридан-тўғри амал қилувчи нормалар киритилди. Ортиқча маъмурий тартиб-таомиллар ва тартибга солишнинг эскирган механизмларини бартараф этиш ҳисобига киритилган 7 та моддадан бутунлай воз кечилиб, аниқ соҳалардаги муносабатларни тартибга солувчи 9 та янги модда киритилди .
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiyaviy ishlarni tashkil etishda pedagoglarning vazifalari
  • O`zbekistonda yosh avlod tarbiyasining dolzarb muammolari
  • Abu Ali ibn Sino ijodida oila tarbiyasi
  • Эволюция методов преподавания литературы в школе ХХ–ХХI веков
  • Abdulla Avloniyning «Tarbiya biz uchun yo hayot - yo mamot, yo najot - yo halokat, yo saodat - yo falokat masalasidir» degan g'oyasining mazmun-mohiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha