Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 699.0KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

Таълимда ишлаб чиқариш, таълим методлари

Купить
Таълимда ишлаб чиқариш таълим методлари 1. Ишлаб чиқариш таълими методлари ҳақида умумий тушунчалар. 2. Оғзаки методлар. 3. Кўргазмали методлар. 4. Амалий методлар. 5. Тажриба - амалий ишлар. 6. Таълим методларини танлаш.Режа: Ишлаб чиқариш таълими методлари ҳақида умумий тушунчалар Таълим методи деганда ўқитувчи (ишлаб чиқариш таълими устаси) ва ўқувчиларнинг биргаликдаги фаолият йўллари тушунилади. Буларнинг ёрдамида ўқувчилар билим, малака- кўникма, касбий маҳоратларни эгаллашга эришадилар, уларда дунёқараш ҳамда хулқ одатлари тарбияланади, ақлий ва жисмоний куч ва ижодий қобилят ривожланади. Методлар методик усуллар деб аталувчи алоҳида элементларга бўлинади. Масалан, ўқувчиларга йўриқнома беришда иш ҳаракатини кўрсатиш методи қуйидагиларни ўз ичига олади: ҳаракатни иш жараёнида секинлаштириб ва элементар ҳаракатларга бўлиб кўрсатиш. Оғзаки методлар Оғзаки методларга: ўқув материалини ўқитувчи ёки ишлаб чиқариш таълими устаси томонидан оғзаки баён қилинишига - ҳикоя тушунтириш, маъруза, сухбат; ўқувчиларнинг техника адабиёти билан мустақил ишлаши, ёзма йўриқнома бериш, овоз ёзуви, телевидение кабилар киради. Материални оғзаки баён қилиш . Ишлаб чиқариш таълимида ҳикоя қилиш, тушунтириш, маъруза, суҳбат ўқув материалини оғзаки баён қилишнинг асосий методлари ҳисобланади. Ҳикоя ишлаб чиқариш таълими устаси томонидан ўқув материалини тартибли, мантиқан изчил, нисбатан кенгроқ баён қилишда фойдаланилади. У пухта ўйланган режа асосида тузилиши материални баён қилишда ноаниқликка йўл қўймаслик учун барча деталлари билан тайёрланиши лозим. Йўриқнома пайтида одатда ҳикоя плакат, диаграмма ишлаб чиқиш материалларида намуналар, Кўргазмали методлар Кўргазмали методлар - бу кўрсатмали қуролларни намойиш қилиш (кўрсатиш); меҳнат усулларини кўрсатиш; ўқувчиларнинг мустақил кузатишлари; ўқув-ишлаб чиқариш экскурсиялари (2-расм). Кўрсатмали қуролларни намойиш қилиш (кўрсатиш) методи ёрдамида ўқувчиларда меҳнат ҳаракатларининг муайян ва аниқ образи шаклланади. Улар унга тақлид қиладилар ва ўз ҳаракатларини қиёслайдилар. Мазкур методни қўлланилиши ишлаб чиқариш таълимида кўргазмалилик тамойилини яққол намунаси бўлиб ҳисобланади. Ишлаб чиқариш таълимида кўпинча кўрсатиш учун натурал объектлар қўлланилади. Тасвирий қўлланмалардан операциялар, асбоблар ёки техник қурилмаларнинг энг муҳим элементларини йирик режада кўрсатиш зарур бўлганда фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Бир вақтда фойдаланиладиган кўргазмали қуроллар миқдорини қатъий чегаралаш керак, акс ҳолда уларнинг ҳар бирини идрок қилиш сифати пасайиб кетади. Ишлаб чиқариш таълими устаси кўрсатиш жараёнида ўқувчиларга нимани кўрсатишини маълум қилади; ўзининг ҳар бир хатти ҳаракатини тушунтиради; ҳар бир ҳаракатнинг вазифасини қайд қилади; кўрсатишни тегишли плакатлар ва бошқа кўрсатмали қуроллар намойиш қилиб кўрсатиб боради. Кўрсатиладиган кўпчилик усуллар аввал ишлаб чиқариш таълими устаси томонидан секинлаштирилган суръатда бажарилиши керак. Бу ўқувчиларга усулларнинг қайси меҳнат ҳаракатларидан иборат экалигини англашига, уларни бажариш йўлларини эслаб қолишига ёрдам беради. Шу мақсадда меҳнат жараёнини паузалар ёрдамида алоҳида усул ва бажариш босқичларига бўлиш мақсадга мувофиқ. Усул деталларини кўрсатиш учун баъзан фақат қандайдир тугалланган босқичлардагина эмас, балки алоҳида ўринларда ҳам тўхталиш муҳим. Бу ўқувчиларга намойиш этилад 1. Ишлаб чиқариш таълими устаси ўқувчилар диққатини бирданига бир неча моментга жалб этади. Бунинг натижасида улар ўз диққатларини биржойга йиғолмай қоладилар, кўрсатилган нарсани аниқ ва тўла идрок қилишга қурблари етмайди. Ўқувчилар диққатини бир моментдан бошқасига муайян мантиқий изчилликда кўчириш зарур. 2. Ишлаб чиқариш таълими устасининг тушунтиришлари айни шу пайтда кўрсатаётган иш усулига мос келмайди. Масалан, ишлаб чиқариш таълими устаси ўз тушунтиришга ўқувчилар диққатини кўрсатилаётган иш турларидан чалғитувчи назарий материалларни киритади, бошқа усулларга ўхшатади, ўтилган машқлар ҳақида гапиради ва ҳоказо. Меҳнат усулларини кўрсатишда ҳар қандай тушунтириш кўрсатилаётган нарсани бевосита идрок қилиш имконини бергандагина ўринли бўлади. Мабодо намойиш қилинаётган нарса била Кўрсатиш вақтида ишлаб чиқариш таълими устасининг нутқи узоқ бўлмаслиги керак, чунки намойиш жараёнидаги ҳар қандай тушунтириш ёрдамчи аҳамиятга эга бўлади. Ўқувчиларнинг ишлаб чиқариш таълимидаги мустақил кузатишлар ишлаб чиқариш методи сифатида ҳодиса ва жараёнларни табиий шароитда узоқ ўрганиш учун қўлланилади. Бу метод технологик жараённинг боришини, иш режимларини, узел ва агрегатлар ҳаракатини ва шу кабиларни ўрганишда қўлланилиши мумкин. Кузатишнинг бу тури автомобилларнинг бирор узел ёки агрегатига хизмат кўрсатиш жараёнларини ўргатишда кенг қўлланилади. Касб-ҳунар коллежлари кузатишларни кўпинча табиий ишлаб чиқариш шароитларида амалга оширадилар. Улар қуйидаги тартибда ташкил қилинади ва ўтказилади: ишлаб чиқариш таълими устаси томонидан таърифланган ва қўйиш лозим бўлган масалаларни кузатишларда ҳал этиш; кузатишлар тартиби ҳақида кўрсатмалар; кузатишларни ўтказиш ва уларнинг натижаларини расмийлаштириш; ишлаб чиқариш таълими устасининг ўқувчилар мустақил кузатишига раҳбарлик қилиш фаолиятининг асосий элементлари қуйидагилардан иборат: кузатишнинг мақсад ва тартибини маълум қилиш; ўқувчилар ўзлаштириши керак бўлган асосий ўринларни танлаш; ўқувчилар кузатиш якунлари чиқарилаётганда жавоб беришлари лозим бўлган саволларни санаб ўтиш; ўқувчилар диққатини кузатиш пайтида юзага келадиган қийинчиликларга жалб қилиб уларни бартараф этиш йўлла Ишлаб чиқариш таълими устаси ўқувчиларга мустақил кузатиш учун бериладиган вазифаларни махсус технология ўқитувчиси билан ҳамкорликда тузади. Ўқувчиларнинг мустақил кузатишларини тўғри ташкил этишда ишлаб чиқариш таълими устасининг топшириқ бўйича берадиган йўриқномаси муҳим аҳамият касб этади. Ўқувчилар вазифанинг мақсадини, жавоб беришлари керак бўлган саволларни кузатишни ўтказиш тартибини, кузатиш жараёнида юз берадиган қийинчаликлар ва уларни бартараф қилиш йўлларини аниқ тасаввур этиб, кузатиш натижаларини расмийлаштира олишлари ва якуний хулосалар чиқара билишлари керак. Ўқув-ишлаб чиқариш экскурсиялари ўқувчиларнинг ишлаб чиқариш таълими устаси раҳбарлигида автокорхона устахоналарида, лабораторияда, ишлаб чиқариш илғорларнинг иш жойида, яъни табиий шароитларда ишлаб чиқариш жараёнини кузатишнинг уюшган шаклларидан биридир. Экскурсияларнинг педагогик таъсири айниқса, таълимнинг бошланғич даврида кучли бўлади, чунки улар ўқувчиларда касбга, ишлаб чиқаришда хавфсизлик техникаси ташкил этишга, қизиқишнинг ривожланишига ёрдам беради. Ўқув-ишлаб чиқариш экскурсияларини ташкил этиш ва ўтказишга қўйиладиган талаблар турли хил мақсадга йўналтирилган бўлади. Ўқувчилар бундай экскурсиялар пайтида автотранспорт ёки автомобилларни таъмирлаш корхоналаридаги ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишадилар. Бошқа мақсадга йўналтирилган экскурсияларда ўқувчиларни ишлаб чи Ишлаб чиқариш таълими устаси ишни қабул қилишда вақт меъёрини бажарилишини техникавий талабга мувофиқ баҳолайди. Ўқувчилар билан биргаликда у белгиланган технологиянинг режаси ва унинг бажарилишини таққослайди, иш пайтида дуч келган қийинчиликларни ҳал қилади. Ўқувчиларда техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашдаги мустақилликни ишлаб чиқариш таълими устаси томонидан кўрсатиладиган ёрдамсиз ривожлантириш муҳимдир. Бундай ҳолда ишлаб чиқариш таълими устаси асосан оғзаки кўрсатмалар беради ва ўқувчилар ишида жиддий камчилик кўзга ташланган пайтида тузатишлар киритади. Ишлаб чиқариш таълими устаси ўқувчиларда ишлаб чиқариш топшириқларини бажаришдаги мустақилликни ривожлантиришда айниқса ташаббус, дадиллик, ишга ижодий ёндашишга эътиборини қаратиш лозим. Ишларни мустақил бажариш усуллари ўқув устахоналардаги таълимда кенг қўлланилади. Ишда мустақилликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш ишлаб чиқариш устахоналарида амалга ошрилади. Ишлаб чиқариш таълими методлари тизими ва ҳар бир метод алоҳида фан техника, ишлаб чиқариш технологиясининг ривожланиши билан ўзгариб боради. Ҳозирги пайтда методлар ўзгаришининг ҳаққоний замини ишлаб чиқариш жараёнларидаги кўпгина касбдаги ишчилар меҳнатининг мазмуни ва характерининг комплекс механизациялаш ва автоматлаштириш суръатининг ошиши билан боғлиқ. Шу муносабат билан ўқув жараёнини жадаллаштириш (ўқувчилар таълимининг мураккаблашган мазмунини эгаллай олмайдилар), кўникмаларни мақсадга йўналган ҳолда шакллантириш, фаоллик, ташаббус кўрсатиш имконини берувчи методлар ва методик усулларни қўллаш зарурати юзага келади. Ишлаб чиқариш методларини танлаш турли шароитларга боғлиқ. У таълим ва тарбия масалалари, ўқувчилар томонидан ўзлаштирилган ўқув материалининг мазмуни, уларнинг ёши в
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiyaviy ishlarni tashkil etishda pedagoglarning vazifalari
  • O`zbekistonda yosh avlod tarbiyasining dolzarb muammolari
  • Abu Ali ibn Sino ijodida oila tarbiyasi
  • Эволюция методов преподавания литературы в школе ХХ–ХХI веков
  • Abdulla Avloniyning «Tarbiya biz uchun yo hayot - yo mamot, yo najot - yo halokat, yo saodat - yo falokat masalasidir» degan g'oyasining mazmun-mohiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha