Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 83.4KB
Покупки 0
Дата загрузки 20 Ноябрь 2023
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

Таълимни педагогик технология асосида ташкил қилиш

Купить
МАВЗУ : Таълимни педагогик технология асосида ташкил қилиш Педагогик жараённинг моҳияти - ўқитувчи хамда таҳсил олувчининг биргаликдаги фаолияти мазмунида акс этади, мазкур жараёнда педагог таҳсил олувчига юзага келган қийинчиликларни енгишга ёрдам беради. Педагогик ёрдамнинг асосий мохияти педагогик жараённинг тавсифи, унинг маълум мақсадга йўналтирилганлиги, шунингдек, шахсни шакллантириш ва тарбиялаш борасида ҳал этиладиган вазифалар билан ифодаланади. Педагог ахборотларни эълон қилиш, кўрсатиш, эслатиш, тушунча ёки маслаҳат бериш, йўналтириш, ҳаққонийлаштириш, кенгашиш, бартараф этиш, ҳамдардлик қилиш, илҳомлантириш, қизиқиш ва ҳурматни изхор қилиш, талабчанликни қўллаб- қувватлаш каби кўринишларда ёрдам беради. Замонавий ўкитиш технологиялари - мажмуавий интеграл (бутун, узвий боғлиқ) тизим бўлиб, унда таълим мақсадлари асосида белгиланган кў Педагогик вазифани белгилашда қуйидагиларни инобатга олиш максадга мувофикдир: • таълим мақсадларини таҳлил этиш асосида ўқув предмети мазмунини аниқлаш; • ўқув предмети ахборот тузилмасини ишлаб чикиш ва уни ўқув элементлари тизими кўринишида ифодалаш; • таҳсил олувчиларнинг ўқув элементларини ўзлаштириш даражаларини аввалдан белгилаш; • таҳсил олувчиларнинг дастлабки билим даражасини аниқлаш (бу кўрсаткич ўқув предметининг мазмуни асосланадиган ўқув материалини ўзлаштирганлик даражасидан келиб чикади); • моддий база ҳамда таълимнинг ташкилий шаклларига қўйиладиган чегараларни белгилаш. Педагогик вазифаларнинг ҳал этилишини таъминловчи ўқитиш технологиясини лойиҳалашга қаратилган ўқитувчи фаолиятининг мазмуни метод, шакл ва воситалар асосида шакллантирилади.01 0E 01 09 11 04 01 09 13 11 0 Анъанавий таълим ўзида XVI асрнинг охири ва XVII асрнинг бошларида яшаб ижод этган буюк чех педагоги Ян Амос Коменский (1592-1670 йиллар) томонидан асосланган синф-дарс тизими мохиятини акс эттиради. Мазкур тизимнинг моҳияти куйидагилардан иборат: а) таҳсил олувчилар ёши ва тайёргарлик даражаларига кўра синфлар тарзида гуруҳланадилар ва умумий ишни бажарадилар; б) ўкув предметининг мазмуни бир қатор бўлим ва мавзуларга, бўлим ва мавзулар эса бир қатор баравар ва изчил жойлаштирилган қисмларга ажратилиб, улар бирин-кетин маълум жадвал бўйича келадилар (дарслар). Синф ёши ва билими жиҳатидан бир хил бўлган муайян таҳсил олувчилар гуруҳини; дарс эса бевосита ўқитувчининг раҳбарлиги ҳамда назорати остида муайян таҳсил олувчилар гуруҳи билан олиб бориладиган таълим жараёнини англатувчи тушунчал Дарс - ўкув ишларининг асосий ташкилий шакли ҳисобланади. Синф-дарс тизими қуйидаги мазмунга эгадир: 1. Ҳар қайси синф ёши ва билим даражасига кўра бир хил бўлган таҳсил олувчиларнинг доимий гуруҳига эга бўлади. 2. Дарс жараёни асосан 45 дақиқа (ёки бир академик 80 дақиқа) давом этиб, қатьий жадвал асосида олиб борилади. 3. Дарс ўқитувчи ва таҳсил олувчиларнинг фаолият бирлигига асосланган бўлиб, бевосита ўқитувчи раҳбарлигида жамоа, гуруҳли ва якка тартибда олиб борилади. 4. Дарс машғулоти ўтилаётган ва ўзлаштирилаётган материалнинг мазмунига қараб турли хил методлар ёрдамида олиб борилади ҳамда умум таълим тизимининг бир қисми сифатида, албатта, тугалланган билим беради ва навбатдаги билимларни ўзлаштириш учун замин яратишга хизмат қилади.3B 3A 09 32 06 09 35 1404 09 40 1B 1B 09 3D 1404 Бугунги кунда дарсларни ташкил этишга нисбатан қуйидаги дидактик талаблар қўйилмоқда: 1. Дарснинг мақсади ва вазифаларининг аниқлиги ҳамда педагогик жиҳатдан тўғрилиги. 2. Дарснинг таълимий, тарбиявий ва шахсни ривожлантирувчанлик вазифаларининг бирлиги ва узвийлиги. 3. Ўқитишнинг яхлит дарс ва унинг маълум қисмлари, вазифалари ҳамда мазмунига мувофиқ келадиган, таҳсил олувчиларнинг билиш фаолликлари ва мустақил фаолиятларини таъминлашга хизмат қилувчи макбул методларни танлаш. 4. Машғулотларнинг турли шакллари: жамоа, гуруҳли ва якка тартибдаги шаклларини мақбул равишда қўшиб олиб бориш. 5. Укитувчининг раҳбарлик роли билан таҳсил олувчилар фаол билиц фаолиятини бирга олиб бориш. 6. Дарсларнинг ўзаро узвий ва диалектик хусусиятга эга бўлишига эришиш. 7. Таҳсил олувчиларнинг ёш ва психолог Таълим назариясида ўқитиш (таълим) методлари марказий ўрин эгаллайди. Таълим методлари ўқитишнинг ўз олдига қўйган мақсадларига эришиш усуллари ҳамда ўкув материалини назарий ва амалий жиҳатдан йўналтирилган йўлларини англатади. Ўқитиш методлари таълим жараёнида ўқитувчи ва таҳсил олувчи фаолиятининг қандай бўлиши, ўқитиш жараёнини қандай ташкил этиш ва олиб бориш кераклигини хамда шу жараёнда таҳсил олувчилар қандай иш-ҳаракатларни бажаришлари кераклигини белгилаб беради. Методлар бир канча асосий гуруҳлардан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири ўз навбатида кичик гуруҳлар ва уларга кирувчи алохида методларга бўлинади. Ўқув- билиш фаолиятининг ташкил этилиши, ўкув ахборотларининг узатилиши, қабул килиниши, англаб олиниши, ёдда сақланиши, ўзлаштирилган билимларнинг амалиётда қўлланилишини таъми Оғзаки баён қилиш методи мактаб таълим тизимида энг кўп қўлланилладиган методлардан бири бўлиб, мазкур методга барча ўкув предметлари бўйича барча синфларда мурожаат килиш мумкин. Ушбу метод баён қилинаётган маълумотларнинг тўғридан-тўғри ўқитувчининг жонли нутқи оркали идрок қилиниши билан тавсияланади ва ана шу хусусиятига кўра таълимнинг бошқа методларидан фарқ қилади хамда 5 турда қўлланилади. Оғзаки баён қилиш методининг турлари: • а) ҳикоя қилиш; • б) ўкув материалини тушунтириш; • в) маъруза; • г) суҳбат; • д) дарслик ва китоблар билан ишлаш. Ҳикоя қилиш ўқитувчи томонидан янги ўтилаётган мавзуга оид далил, ҳодиса ва воқеаларнинг яхлит ёки кисмларга бўлиб, образли тасвирлаш йўли билан ихчам, қиска ва изчил баён қилишдир. • Ҳикоя қилиш ижтимоий-гуманитар предметларни ўқитишда кенг кў Суҳбат методи аксарият ҳолатларда савол-жавоб методи деб хам юритилади. Чунки ушбу метод асосида таълим жараёнини ташкил этиш асосан савол-жавоб тарзида олиб борилади. Суҳбат методи таҳсил олувчиларда муайян фаолликни юзага келтиради, шунингдек, берилган саволга жавоб топищ жараёнида таҳсил олувчи фикр юритади, шахсий фикрларини баён этади, уни далиллашга уринади. Бу эса уларда фикрлаш кўникмаларини такомиллаштиради. Таълим жараёнида ўрганилаётган мавзу юзасидан кириш, асосий ва якунловчи суҳбатлар ҳам қўлланилади. Таҳсил олувчилар томонидан янги мавзунинг қай даражада ўзлаштирилганлигини аниқлаш максадида ҳам суҳбат ташкил этилади. Дарслик ёки манба (китоб) билан ишлаш - материални оғзаки баён қилиш методининг асосий тури бўлиб, ОТМ амалиётида муҳим ўрин тутади. Ўқув адабиётлари билан иш Таълим технологияси жараёнининг умумий мақсади қуйидаги даражаларда ойдинлашади: • таълим муассасасининг мақсади ҳамда ўқитувчи ва унинг методик фаолияти идентификацияси; • ўқув предмети (бўлим)нинг мақсади, ўқитувчи ва унинг методик фаолияти идентификацияси; • модул (ўкув элементи) мақсади ва ўқитувчининг таҳсил олувчилар билан ҳамкорликдаги фаолияти модули, унинг ташҳис қилинадиган охирги натижалари. Педагогик технологияни амалга оширишда таълим мазмунига таянган холда маълум метод ва воситалар кўлланилади. Педагогик технология методларининг қўлланилиши куйидаги омиллар: • ўкитишнинг фаол методлари; • педагогик техника ва педагогик ишлаб чикариш асослари; • таълим жараёнини индивидуаллаштириш; • илғор педагогик тизимларни лойиҳалаш; • таълим жараёнининг самарадорлигини ошириш; • модулли таълим технологиялари; • педагогикада инновацион жараёнлар; • педагогик меҳнатни ташкил этишнинг илмий асослари; • педагогик тест ва стандартлар; • таҳсил олувчилар ва ўқув муассасалари рейтинги (шунингдек, ўқув режалари ва дастурлари); • ишбилармонлик ўйинлари; • ўйин техиикаси ва маданияти услубларига боглиқ. Фаол таълим методларининг тадқиқотчилари (И.Д.Зверев, М.И.Махмудов, Ю.К.Бабанский) таълим методларини қуйидаги уч гуруҳга ажратадилар: • таълим методларининг гуруҳлари; • оғзаки методлар; • кўргазмали методлар; • амалий методлар. Таълимнинг фаол методларига хос илк белгилар XIV-XVI асрларда намоён бўлган. Буюк гуманистлар - Ф.Рабле, М.Мантень, Ф.Беконлар билимларни тайёр ҳолда узатилган маълумотлар асосида эмас, балки амалий тажриба, мунозара орқали мустакил ўзлаштиришни тавсия этганлар. Кейинчалик таълим методлари Я.А.Коменский, И.Г.Песталоцци, Ф.А.Дистервег, Д.Дьюи, К.Д.Ушинский, П.Ф.Каеровлар томонидан ривожлантирилган. Улар дидактикада илғор, яъни, билимларни мустақил равишда ўзлаштириш гоясини илмий жиҳатдан асослаганлар. • П.П.Блонский, С.Т.Шацкий, П.М.Керженцев, А.К.Гастов, М.М.Рубинштейн ва бошқалар эса таълимнинг суст методларини инкор этиб, таълим жараёнида фаол методлар кабиларни қўллашга даъват этишган. Таълим муассасасидан ташқарида очиқ, масофали, билвосита ва глобал шакллардаги таълим ташкил этилади. Очиқ ва масофали таълим (сиртқи вариант сифатида) олий маълумотга эга бўлишни хоҳловчиларнинг истакларини рўёбга чиқаришда муҳим аҳамият касб этади. Айни вақтда Америка, Англия ва Канада мамлакатларининг айрим университетларида «уйдан чикмасдан» таҳсил олиш ва таълимни якунлаганлиги тўғрисидаги дипломга эга бўлиш мумкин. Анъанавий сиртқи таълимдан фарқли равишда бу таълим компьютер хизмати (модем, таълимий видеодастур, тест ва бошқалар)дан фойдаланиш оркали амалга оширилади. Бугунги кунда жаҳоннинг 30 мамлакатида жойлашган 700 дан ортиқ университет ва коллежларда масофавий таълимни ташкил этишда катта тажриба тўпланган. Индивидуаллаштирилган таълим табақалаштирилган, очиқ, дастурли, масофа Педагогик технология ривожланишининг концептуал педагогагехнолопик схемаси№ Таълим воситалари Таълим усуллари Таълимга ёндашувлар Таълим турлари 1 . Мувофиқлаштирилмаган Гуруҳли Тизимсиз Оғзаки 2. Мувофиқлаштирилган, мослаштирилмаган Жуфт- гуруҳли Технологик Аудио- визуалли 3. Машиналаштирилган, мослаштирилган Индивидуал-гуруҳли Тизимли Дастурли 4. Интерфаол Индивидуал, автоматлаштирилган Кўпқиррали Мульти- медиали 5. Интеллектуал Индивидуал, автоматлаштирилган, оммавий Гипер- матнли Гипер- медиалиПедагогик технология ривожланишининг концептуал педагоготехнологик схемаси Ўқитиш тамойиллари ўқитиш мазмуни, усуллари, ташкил этилиши ва воситаларини аниқлайди; амалиётда дидактик тамойиллар тизими ўқитиш қоидалари билан биргаликда қўлланилади. Ўқитишнинг турларига боғлиқ равишда баъзи ўқитиш тамойиллари кучайтирилади, баъзилари камаяди. Натижада махсус ўқитиш тамойиллари пайдо бўлади. 1. Ўқитиш жараёнининг тарбиявийлик тамойили. 2. Ўқитишнинг илмийлик ва тушунарлилик тамойили. 3. Ўқитувчи раҳбарлигида таҳсил олувчиларнинг онглилик ва фаол ёндашувларини ташкил этиш тамойили. 4. Аниқлик ва мавҳумликнинг бирлиги (ўқитишнинг кўрсатмалилиги) тамойили. 5. Назарияни амалиёт ва ўқитишнинг узвийлиги билан боғлаш тамойили. 6. Билимларни пухта ўзлаштириш ва билишнинг ҳар томонлама ривожланиши тамойили. 7.Ўқитишнинг замонавийлик хусусияти ва таҳсил олувчиларнинг шахсий хус Ҳар бир ўқитиш методи ўргатиш ва ўрганиш йўллари мажмуи сифатида қаралади. Таълимий методларини қуйидагича классификациялаш мумкин: • Илмий изланиш методлари ( кузатиш, тажриба, анализ ва синтез, умумлаштириш, абстракциялаш, классификациялаш ). • Хулоса чикариш методлари ( индукция, дедукция, аналогия ). • Ўқитиш методлари ( эвристик, дастурланган таълим, муаммоли таълим, маъруза ва суҳбат методлари, шунингдек, модулли таълим ).01 3C 22131A1A 45 081A 01 4A 0506 0810 080F 29 01 55 0A 0810 29 01 42 1C 09 1514 29 • Кузатиш - теварак-атрофдаги, борлиқдаги объектларни табиий ҳолда хосса ва муносабатларини ўрганиш методидир. • Тажриба - объект ва ҳодисаларни ўрганиш методи бўлиб, уларнинг табиий ҳолати ва ривожланишига таъсир кўрсатамиз, уларни қисмларга бўламиз ҳамда бошқа объект ва ҳодисалар билан бирлаштирамиз. • Таккослаш - объектлар ва муносабатларнинг ўхшашлиги ҳамда фарқи, шунингдек, унинг таркибий компонентларини ЭМТ мақсадларида аниқлаш методидир. • Аналогия - маълум янги объект ва муносабатлар орасидаги ўхшашликни қонуниятлар, янги боғланишлар тизимини ўрганиш максадида аниқлашдир.01 31 06 13 01 45 1B 11 1B 01 45 13 08 0E02 01 2C0D 06 1B 04 Анализ - фикрлаш жараёнининг номаълумдан маълумга бориш шакли ёки номаълумлардан маълумларга томон изланиш методидир. Бунда таҳсил олувчи берилган объектда қатнашаётган номаълумни аниқлагандан сўнг, объектни майда объектларга бўлиб ўрганади. Синтез - фикрлаш жараёнининг рост, бир қийматли, аниқланган қонуниятларнинг ноъмалумга бориш шаклидир. Индукция фикрлаш (фикрлашга олиб келиш) бўлиб, унинг воситасида айрим ёки хусусий фикрлардан умумий фикрлар ҳосил килинади. Ёки айрим, хусусий хулоса(маълумот)ларга таяниб, умумий хулоса чиқаришга индукция дейилади. Дедукция - фикрлаш (келтириб чиқариш) бўлиб, унинг воситасида умумий фикрлардан айрим, хусусий фикрлар келтириб чиқарилади. Умумий маълумотларга таяниб айрим, хусусий хулоса чикариш дедукция дейилади.09 2C 09 23 0E 1404 06 3A07 1209 040D Эътиборингиз учун рахмат!02
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiyaviy ishlarni tashkil etishda pedagoglarning vazifalari
  • O`zbekistonda yosh avlod tarbiyasining dolzarb muammolari
  • Abu Ali ibn Sino ijodida oila tarbiyasi
  • Эволюция методов преподавания литературы в школе ХХ–ХХI веков
  • Abdulla Avloniyning «Tarbiya biz uchun yo hayot - yo mamot, yo najot - yo halokat, yo saodat - yo falokat masalasidir» degan g'oyasining mazmun-mohiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha