Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 136.4KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

Таълимни ташкил этиш турлари ва шакллари 2

Купить
ТАЪЛИМНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТУРЛАРИ ВА ШАКЛЛАРИ Педагогик тизимларнинг асосий турлари архаик (ибтидоий) қадимги (Шумер, Миср, Хитойда эрамиздан аввалги учинчи минг йиллик) авестий (Бақтрия, Суғдиёна, Хоразмда – эрамиздан авв. VII-VI асрлар) юнон (Эллинс, рим-юнон, рим – эрамиздан авв. V-I асрлар) ўрта аср (догматик, схоластик V- XVI асрлар) янги (тушунтириш, тушунтириш- кўргазмали, дастурлаштирилган, масофали ўқитиш муаммоли- дастурлаштирилган, компьютерлаштирилган инновацион) хорижий (тушунтириш, тушунтириш-кўргазмали, дастурлаштирилган, муаммоли- дастурлаштирилган, компьютерли ўқитиш, масофали, Internet ёрдамида ўқитиш ва шу кабилар) “ Авесто” ғояларига биноан болалар ва ёшларни ўқитиш ҳамда тарбиялаш диний ва маънавий тарбиялаш жисмоний тарбия ўқиш ва ёзишга ўргатиш ТУШУНТИРУВЧИ- НАМОЙИШ ЭТУВЧИ ТАЪЛИМ (У АНЪАНАВИЙ ЁКИ АХБОРОТ БЕРУВЧИ ТАЪЛИМ ҲАМ ДЕБ АТАЛАДИ) ДАСТУРЛАШТИРИЛГАН ТАЪЛИМ ЁКИ КОМПЬЮТЕРЛИ ЎҚИТИШ МУАММОЛИ ЎҚИТИШБИЗНИНГ КУНДА ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ТАЪЛИМНИНГ ЭНГ МУҲИМ ШАКЛЛАРИ Дастурий таълимнинг асосий хусусиятлари қуйидагилардан иборат: ўқув материалининг алоҳида қисмларга ажратилиши; ўқув жараёнининг билимларни ўзлаштириш бўйича билимлар порциялари ва фикрлаш амалларидан иборат бўлган кетма-кет қадамлардан иборат бўлиши; ҳар бир қадамнинг назорат билан якунланиши (савол, топшириқ ва шу кабилар); назорат топшириқларини тўғри бажарганида ўқувчининг янги материалларни олиши ва навбатдаги қадамни бажариши; тўғри жавоб топганда ўқувчининг ёрдамчи ва қўшимча тушунтиришларни олиши; ҳар бир ўқувчининг мустақил ишлаши, кучи етадиган мавзу бўйича ўқув материалини эгаллаиши; барча назорат топшириқлари бажарилиш натижаларининг қайд этилиши (улар ўқувчиларнинг ўзларига (ички қайта алоқа) ва педагогга (ташқи қайта алоқа) маълум қилинади); ўқитувчининг таълим ташкилотчиси в Ривожланган мамалакатларда компьютерлардан таълимдан фойдаланишнинг кенг ривожланишининг асосий йўналишлари алоҳида ўқув фанлари (математика, табиий фанлар, она тили, чет тили, георафия ва бошқалар) бўйича ўзлаштириш даражасини оширишни таъминлаш умумий когнитив (идрок этиш) қобилиятлари – қўйилган масалани ҳал этиш, мустақил фикрлаш, коммуникатив малакаларни эгаллаш (ахборотни тўплаш, анализ, синтез қилиш)ни ривожлантириш, у ёки бу кўникмани шакллантиришга имкон берувчи жараёнларга эътиборни кучайтириш Компьютерли таълимнинг сифатлари ўқитиш дастурларининг сифати ҳисоблаш техникасининг сифати “ Инновацион” (янгилик киритиш) таълимни ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари Бу олдиндан кўра билиш, яъни, ўқувчинини аввалги ва ҳозирги тажрибаси асосида ўқитиш эмас, балки уни узоқ келажакни мўлжаллашга ўргатишдан ибора бўлиб, ўқувчи ижтимоий ҳаёт ва касбий фаолиятда тахмин қилиш, кўзлаш, моделлаштириш ва лойиҳалаштириш амалга ошира олиши зарур. Ўқувчининг ҳамкорликда таълим олиш ва муҳим қарорларни қабул қилиш (локал ва хусусийдан тортиб дунёни, маданият, цивилизация ривожланишини ҳисобга олишдан глобал муаммоларни ҳал этиш)да фаол иштирок этишини таъминлаш. Айни вақтда таълимнинг қуйидаги шакллари ажратиб кўрсатилади: индивидуал, индивидуал- гуруҳли, синф-дарс, лекцион-семинарли ва синфдан ташқари, аудиториядан ташқари, мактаб ва мактабдан ташқари. Улар ўқувчиларни қамраб олиши, ўқувчилар фаолиятини ташкил этиши, жамоавий ва индивидуал шаклларининг нисбатлари, мустақиллиги даражаси ва ўқиш жараёнига раҳбарлик қилиш хусусиятлари каби белгиларига кўра қуйидаги уч асосий турга ажратилади: индивидуал синф-дарсли маъруза-семинарли Индивидуал ўқитишнинг устунликлари билан бир қаторда бир қатор камчиликлари вақтнинг тежамли эмаслиги ўқитувчи таъсирининг чекланганлиги (ўқитувчининг вазифаси ўқувчига топшириқ бериш ва уни бажарилишини текширишдан иборат) бошқа ўқувчилар билан ҳамкорликда ишлаш имконияти чекланганлиги (бу ҳолат ижтимоийлашиши жараёнига салбий таъсир кўрсатади) жамоада ишлаш тажрибасининг шаклланмаслиги ХI асрдаёқ Абу Али ибн Сино ўзининг “Тадбири манзил” номли илмий асарининг махсус “Амузиш ва парвариши модрасас фарзанд” («Болаларни мактабда ўқитиш ва тарбиялаш») бўлимида ўқувчиларга жамоали ўқитиш ҳақида қуйидаги тавсияларни беради: 1) агарда ўқувчилар биргаликда ўқисалар, улар зерикмайдилар, фанни ўрганишга қизиқиш кучаяди; уларда бир-бирларидан ортда қолмаслик учун ўзаро мусобақалашиш истаги ривожланади, улар боланинг ўқиши яхшиланишига ёрдам беради. 3) болалар биргаликда йиғилганларида бир-бирилари билан дўстлашадилар ва бир-бирларини ҳурмат қиладилар; улар фақатгина мусобақалашмайдилар, балки бир-бирларига ўқув материалларини ўзлаштиришда ёрдам берадилар; бу билан болалар мағрурланадилар, бир-бирларидан яхши одатларни ўрганадилар. 2) ўзаро суҳбатларда ўқувчилар китобдан ўқиш ёки кат Синф-дарс тизимининг мазмуни ўқув ишларини ташкил этиш ўзига хос шакли сифатида қуйидагиларда иборат: - бир хил ёшдаги ва тахминан бир хилдаги тайёргарлик даражасига эга бўлган ўқувчилар синфни ташкил этади. Бу синф мактабда ўқишнинг умумий даврига асосан доимий тартибини сақлаб қолади; - синф фаолияти ягона йиллик режа ва дастур асосида, доимий дарс жадвали бўйича ташкил этилади, бунинг натижасида болалар мактабга йилнинг бир вақти ва олдиндан белгиланган кун соатларида келишлари керак бўлади.; - машғулотларнинг асосий бирлиги дарс ҳисобланади; - дарс одатда бир фан ёки мавзуга бағишланган бўлади, шу боис ўқувчилар синфда битта материал устида ишлайдилар; - дарсда ўқувчиларнинг ишига ўқитувчи раҳбарлик қилади, у ўз фани бўйича ўқиш натижалари, ҳар бир ўқувчини алоҳида билимини баҳолайди в Синф-дарс тизими К.Д.Ушинский томонидан янада ривожлантирилади. У бу шаклнинг ҳамма устунликларини илмий асослаб берди. Дарс, айниқса, унинг ташкилий қурилиши ва типологиясининг ихчам назариясини яратди. К.Д.Ушинский ҳар бир дарснинг бир-бири билан кетма-кет боғланган қуйидаги учта қисмини ажратиб кўратади: асосий масалани ҳал этишга йўналтирилади ва дарснинг муҳим, марказий қисми ҳисобаланади. илгари ўрганилган билимлар асосида янги билиларни англашни амалга ошириш ва ўқувчиларда материални жадал қабул қилишга мақсадли кўрсатмани яратишга қаратилади. Дарснинг бу қисми К.Д.Ушинскийнинг фикрича дарсга гўёки “эшик” ҳисобланади. амалга оширилган фаолиятга якун ясаш ва билим, кўникма ва малакаларни мустаҳкамлашга қаратилади. Замонавий дидактикада дарс қуйидаги турлари ажратиб кўрсатилган:  аралаш дарслар;  янги маълумотлар, аниқ ҳодисалар билан танишиш бўйича ёки умумлаштиришларни англаб етиш ва ўзлаштириш мақсадига эга дарслар;  билимларини мустаҳкамлаш ва такрорлаш дарслари;  ўрганилганларни умумлаштириш ва тизимлаштириш асосий мақсадига эга дарслар;  малака ва кўникмаларни ишлаб чиқиш ва мустаҳкамлаш дарслари;  билимларни текшириш ва текшириш ишларини ўрганиш дарси;  ўз тузилиши бўйича оддий бўлган, яъни битта асосий дидактик мақсадга эга бўлган дарс турлари (ўрта ва катта синфларда қўллаш учун мос келади). Замонавий дарслар қуйидаги талабларга жавоб бера олиши лозим: - фаннинг илғор ютуқлари, педагогик технологиялардан фойдаланиш, дарсни ўқув- тарбиявий жараён қонуниятлари асосида ташкил этиш; - дарсда барча дидактик тамойил ва қоидаларнинг оптимал нисбатларини таъминлаш; - ўқувчиларнинг қизиқишлари, лаёқати ва талабларини ҳисобга олиш асосида улар томонидан билимларнинг пухта ўзлаштирилиши учун зарур шароитларни яратиш; - ўқувчилар англаб етадиган фанлараро боғлиқликларни ўрнатиш; - илгари ўрганилган билим ва малакалари, шунингдек, ўқувчиларнинг ривожланиш даражасига таяниш; - шахснинг ҳар томонлама ривожлантиришни мотивациялаш ва фаоллаштириш; - ўқув-тарбиявий фаолият барча босқичларининг мантиқийлиги ва эмоционаллиги; - педагогик воситалардан самарали фойдаланиш; - зарур билим, кўникма ва Фойдаланилган адабиётлар: 1. Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни //Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. – Тошкент, Шарқ нашриёт-матбаа концерни, 1997. 2. Ўзбекистон Республикасининг «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури» //Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. – Тошкент, Шарқ нашриёт- матбаа концерни, 1997. 3. Каримов И.А. Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. - Тошкент, Шарқ нашриёт- матбаа концерни, 1997. 4. Мавлонова Р. ва бошқ. Педагогика. – Тошкент, Ўқитувчи, 2001. 5. Подласўй И.П. Педагогика. Новўй курс. В 2 кн. Кн. 1. – Москва, Владос, 1999.
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiyaviy ishlarni tashkil etishda pedagoglarning vazifalari
  • O`zbekistonda yosh avlod tarbiyasining dolzarb muammolari
  • Abu Ali ibn Sino ijodida oila tarbiyasi
  • Эволюция методов преподавания литературы в школе ХХ–ХХI веков
  • Abdulla Avloniyning «Tarbiya biz uchun yo hayot - yo mamot, yo najot - yo halokat, yo saodat - yo falokat masalasidir» degan g'oyasining mazmun-mohiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha