Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 2.3MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

Таълимни ташкил этиш турлари ва шакллари

Купить
ТАЪЛИМНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТУРЛАРИ ВА ШАКЛЛАРИ Таълим турлари ва шаклларининг тавсифи. Дидактик ғоялар (тизимлар) тарихий тараққиёт жараёнида янги ғоялар билан бойиб давр талабига мос келувчи тизимларга айланади. Дидактик тизимларнинг кетма-кетлиги ўқитиш назарияси ва амалиётининг умумий қонуниятидир. Педагогик тизимларнинг асосий турлари архаик (ибтидоий) қадимги (Шумер, Миср, Хитойда эрамиздан аввалги учинчи минг йиллик) авестий (Бақтрия, Суғдиёна, Хоразмда – эрамиздан авв. VII-VI асрлар) юнон (Эллинс, рим-юнон, рим – эрамиздан авв. V-I асрлар) ўрта аср (догматик, схоластик V- XVI асрлар) янги (тушунтириш, тушунтириш- кўргазмали, дастурлаштирилган, масофали ўқитиш муаммоли- дастурлаштирилган, компьютерлаштирилган инновацион) хорижий (тушунтириш, тушунтириш-кўргазмали, дастурлаштирилган, муаммоли- дастурлаштирилган, компьютерли ўқитиш, масофали, Internet ёрдамида ўқитиш ва шу кабилар) “ Авесто” ғояларига биноан болалар ва ёшларни ўқитиш ҳамда тарбиялаш диний ва маънавий тарбиялаш жисмоний тарбия ўқиш ва ёзишга ўргатиш Замонавий таълим муассасаларида таълимнинг энг муҳим шаклларитушунтирувчи- намойиш этувчи таълим (у анъанавий ёки ахборот берувчи таълим ҳам деб аталади) муаммоли ўқитишдастурлаштирилган таълим ёки компьютерли ўқитиш Дастурий таълимнинг асосий хусусиятлари қуйидагилардан иборат:  ўқув материалининг алоҳида қисмларга ажратилиши;  ўқув жараёнининг билимларни ўзлаштириш бўйича билимлар порциялари ва фикрлаш амалларидан иборат бўлган кетма-кет қадамлардан иборат бўлиши;  ҳар бир қадамнинг назорат билан якунланиши (савол, топшириқ ва шу кабилар);  назорат топшириқларини тўғри бажарганида ўқувчининг янги материалларни олиши ва навбатдаги қадамни бажариши;  тўғри жавоб топганда ўқувчининг ёрдамчи ва қўшимча тушунтиришларни олиши;  ҳар бир ўқувчининг мустақил ишлаши, кучи етадиган мавзу бўйича ўқув материалини эгаллаиши;  барча назорат топшириқлари бажарилиш натижаларининг қайд этилиши (улар ўқувчиларнинг ўзларига (ички қайта алоқа) ва педагогга (ташқи қайта алоқа) маълум қилинади);  ўқитувчининг таъли Компьютерли таълим. Ўқитиш соҳасида жаҳон дидактикасининг муҳим тажрибаси - шахсий электрон- ҳисоблаш машиналари (ШЭҲМ) ривожланиши компьютерли (компьютерлаштирилган) таълимнинг шаклланишига имкон берди. Махсус таълим дастурлари билан таъминланган компьютерларни деярли барча дидактик масалалар: ахборотни бериш, ўқитиш жараёнини бошқариш, натижаларини назорат қилиш ва тузатиб бориш, машқларни бажариш, ўқув жараёни ривожланиши ҳақида маълумотларни тўплаш ва бошқалар ни ҳал этишга мослаштириш мумкин. Компьютерли таълимнинг сифатлари ўқитиш дастурларининг сифати ҳисоблаш техникасининг сифати “ Инновацион” (янгилик киритиш) таълимни ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари Бу олдиндан кўра билиш, яъни, ўқувчинини аввалги ва ҳозирги тажрибаси асосида ўқитиш эмас, балки уни узоқ келажакни мўлжаллашга ўргатишдан ибора бўлиб, ўқувчи ижтимоий ҳаёт ва касбий фаолиятда тахмин қилиш, кўзлаш, моделлаштириш ва лойиҳалаштириш амалга ошира олиши зарур. Ўқувчининг ҳамкорликда таълим олиш ва муҳим қарорларни қабул қилиш (локал ва хусусийдан тортиб дунёни, маданият, цивилизация ривожланишини ҳисобга олишдан глобал муаммоларни ҳал этиш)да фаол иштирок этишини таъминлаш. Айни вақтда таълимнинг қуйидаги шакллари ажратиб кўрсатилади: индивидуал, индивидуал-гуруҳли, синф-дарс, лекцион-семинарли ва синфдан ташқари, аудиториядан ташқари, мактаб ва мактабдан ташқари . Ўқувчиларни қамраб олиши, ўқувчилар фаолиятини ташкил этиши, жамоавий ва индивидуал шаклларининг нисбатлари индивидуал синф-дарсли маъруза-семинарли Индивидуал ўқитишнинг устунликлари билан бир қаторда бир қатор камчиликлари вақтнинг тежамли эмаслиги ўқитувчи таъсирининг чекланганлиги (ўқитувчининг вазифаси ўқувчига топшириқ бериш ва уни бажарилишини текширишдан иборат) бошқа ўқувчилар билан ҳамкорликда ишлаш имконияти чекланганлиги (бу ҳолат ижтимоийлашиши жараёнига салбий таъсир кўрсатади) жамоада ишлаш тажрибасининг шаклланмаслиги ХI асрдаёқ Абу Али ибн Сино ўзининг “Тадбири манзил” номли илмий асарининг махсус “Амузиш ва парвариши модрасас фарзанд” («Болаларни мактабда ўқитиш ва тарбиялаш») бўлимида ўқувчиларга жамоали ўқитиш ҳақида қуйидаги тавсияларни беради: 1) агарда ўқувчилар биргаликда ўқисалар, улар зерикмайдилар, фанни ўрганишга қизиқиш кучаяди; уларда бир-бирларидан ортда қолмаслик учун ўзаро мусобақалашиш истаги ривожланади, улар боланинг ўқиши яхшиланишига ёрдам беради. 2) ўзаро суҳбатларда ўқувчилар китобдан ўқиш ёки катталардан эшитган қизиқарли маълумотларни бир-бирларига айтиб берадилар; 3) болалар биргаликда йиғилганларида бир- бирилари билан дўстлашадилар ва бир-бирларини ҳурмат қиладилар; улар фақатгина мусобақалашмайдилар, балки бир-бирларига ўқув материалларини ўзлаштиришда ёрдам берадилар; бу б Синф-дарс тизими К.Д.Ушинский томонидан янада ривожлантирилади. У бу шаклнинг ҳамма устунликларини илмий асослаб берди. Дарс, айниқса, унинг ташкилий қурилиши ва типологиясининг ихчам назариясини яратди. К.Д.Ушинский ҳар бир дарснинг бир-бири билан кетма-кет боғланган қуйидаги учта қисмини ажратиб кўратади: 1. илгари ўрганилган билимлар асосида янги билиларни англашни амалга ошириш ва ўқувчиларда материални жадал қабул қилишга мақсадли кўрсатмани яратишга қаратилади. Дарснинг бу қисми К.Д.Ушинскийнинг фикрича дарсга гўёки “эшик” ҳисобланади. 2. асосий масалани ҳал этишга йўналтирилади ва дарснинг муҳим, марказий қисми ҳисобаланади. 3. амалга оширилган фаолиятга якун ясаш ва билим, кўникма ва малакаларни мустаҳкамлашга қаратилади. Дарсда ўқувчилар ўқув фаолиятини ташкил этиш замонавий шаклларининг турлари Таълимнинг оммавий шакли Ўқиш гуруҳли шаклида Индивидуал таълим Жамоавий ишлаш Ўқувчиларнинг янги материаллар билан танишиш дарси ёки янги билимларни бериш (ўрганиш) дарси Билимларни мустаҳкамлаш дарсларида Умумлаштирувчи дарслари (билимларини умумлаштириш ва тизимлаштиришлар) Текшириш (назорат) дарслариКўникма ва малакаларни ишлаб чиқиш ва мустаҳкамлаш дарслари Фойдаланилган адабиётлар: • Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни //Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. – Тошкент, Шарқ нашриёт-матбаа концерни, 1997. • Ўзбекистон Республикасининг «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури» //Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. – Тошкент, Шарқ нашриёт- матбаа концерни, 1997. • Каримов И.А. Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. - Тошкент, Шарқ нашриёт- матбаа концерни, 1997. • Мавлонова Р. ва бошқ. Педагогика. – Тошкент, Ўқитувчи, 2001. • Подласўй И.П. Педагогика. Новўй курс. В 2 кн. Кн. 1. – Москва, Владос, 1999.
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiyaviy ishlarni tashkil etishda pedagoglarning vazifalari
  • O`zbekistonda yosh avlod tarbiyasining dolzarb muammolari
  • Abu Ali ibn Sino ijodida oila tarbiyasi
  • Эволюция методов преподавания литературы в школе ХХ–ХХI веков
  • Abdulla Avloniyning «Tarbiya biz uchun yo hayot - yo mamot, yo najot - yo halokat, yo saodat - yo falokat masalasidir» degan g'oyasining mazmun-mohiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha