Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 264.7KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

Тарбия жараёни моҳияти ва мазмуни. Тарбия тамойиллари

Купить
Тарбия жараёни моҳияти ва мазмуни. Тарбия тамойиллари ТАРБИЯ ЖАРАЁНИ МОҲИЯТИ ВА МАЗМУНИ. ТАРБИЯ ТАМОЙИЛЛАРИ Тарбия назариясининг моҳияти 1. Тарбия жараёнининг мазмуни 2. Тарбия жараёнининг умумий моҳияти 3.Тарбия қонуниятлари Реж а : Тарбия назарияси педагогика фанининг муҳим таркибий қисми бўлиб, тарбиявий жараённинг мазмуни, шакл, метод, восита ва усуллари ҳамда уни ташкил этиш муаммоларини ўрганади. Ҳаётга янгича сиёсий ва иқтисодий нуқати назардан ёндашиш ўсиб келаётган ёш авлод тарбияси билан боғлиқ жараённи ҳам қайтадан кўриб чиқишни тақозо этмоқда. Тарбия назарияси Шарқ мутафаккирлари ва халқ педагогикасининг тарбия борасидаги бой тажрибаларига таянади. Тарбия назарияси ўз қоидаларини асослаш учун фалсафа, социология, этика, эстетика, физиология, психология каби фанларнинг маълумотларидан фойдаланади. Тарбия назарияси педагогиканинг бошқа бўлимлари: педагогиканинг умумий асослари, таълим назарияси ҳамда халқ таълими тизимини бошқариш билан узвий боғлиқ. Тарбия жараёнининг мазмуни Тарбия – муайян, аниқ мақсад ҳамда ижтимоий-тарихий тажриба асосида шахсни ҳар томонлама ўстириш, унинг онги, хулқ-атвори ва дунёқарашини таркиб топтириш жараёни. Бошқачароқ талқин этилганда, тарбия ёш авлодни муайян мақсад йўлида ҳар томонлама вояга етказиш, унда ижтимоий онг ва хулқ-атворни таркиб топтиришга йўналтирилган фаолият жараёнидир. Тарбия хусусида таниқли ўзбек педагоги Абдулла Авлоний шундай дейди: «Ал-ҳосил, тарбия бизлар учун ё ҳаёт, ё мамот, ё нажот - ё фалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидур». Ушбу фикрлардан англаниладики, шахс тарбияси хуссий иш эмас, балки ижтимоий, миллий ишдир. Зеро, ҳар бир халқнинг тараққий этиши, давлатларнинг қудратли бўлиши авлодлар тарбиясига кўп жиҳатдан боғлиқ. Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўқрисида»ги Қонуни, «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури» ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг қатор асар ва нутқлари, чунончи, «Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори», «Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда» номли асарларида мустақил республикада ижтимоий тарбияни йўлга қўйиш мақсади ва вазифалари белгилаб берилган. Тарбия жараёнининг умумий моҳияти Тарбия Ўз-ўзини тарбиялаш Ўз-ўзини қ айта тарбиялаш Ма қ сад, шакл, методлар, фаолиятни ташкил этиш, уни бош қ аришИжтимоий буюртма Педагогик шарт- шароитлар Шахсни шакллантириш жараёни Ижтимоий тарбиянинг асосий вазифалари Ижтимоий тарбияни ташкил этиш жараёнида бир қатор вазифалар ҳал этилади. Ушбу вазифалар ижтимоий тарбия мақсадидан келиб чиқиб белгиланади. Мустақил Ўзбекистон Республикасида айни вақтда ёш авлодни тарбиялаб вояга етказиш жараёнида қуйидаги вазифаларни ҳал этиш муҳим аҳамият касб этмоқда: а) ёшларни ижтимоий ҳаётга тайёрлаш, уларда кенг дунёқарашни таркиб топтириш, ўз шахсий турмушига мақсадли ёндашув, режа ва амал бирлиги ҳиссини уйғотиш; б) ўқувчиларни миллий ва умуминсоний қадриятлар моҳиятидан огоҳ этиш, чуқур билим ва тафаккурга эга ёшларни тарбиялаш, уларнинг онгини бойитиш; в) умуминсоний ахлоқ меъёрлари (одамийлик, камтарлик, ўзаро ёрдам, меҳр-муҳаббат, мурувват, алодатни ёқлаш, инсонпарварлик, ахлоқсизликка нисбатан нафрат ва ҳоказолар)нинг моҳиятини англаш, ўқувчиларда муомала од ижтимоий тарбия йўналишлари – ахлоқий, ақлий, жисмоний, экологик, иқтисодий, ҳуқуқий ва сиёсий тарбиянинг хусусий мақсадидан келиб чиққан ҳолда бир қатор вазифалар амалга оширилади ахлоқий тарбияни экологик тарбияни ақлий тарбияни жисмоний тарбияни иқтисодий тарбияни ҳуқуқий тарбияни ғоявий-сиёсий тарбияни эстетик тарбияни Тарбия тамойиллари Тарбия мақсадининг аниқлиги Тарбиянинг шахсга йўналтирилганлиги Болалар ва катталарнинг биргаликдаги фаолияти Ихтиёрийлик Ўз-ўзини англаш Жамоа йўналиши Тарбия ма қ садининг ани қ лиги Болалар ва катталарнинг биргаликдаги фаолияти Ўз-ўзини англаш Жамоа йўналишиТарбиянинг шахсга йўналтирилганл игиИхтиёрийлик Тарбия мазмуни Тарбия қонуниятлари Ижтимоий тарбия мақсади ҳамда вазифаларини амалга ошириш учун тарбия жараёнининг ўзига хос қонуниятларини англаб олиш муҳим аҳамиятга эга. Тарбия жараёни ўзига хос хусусиятларга эга. Унинг энг муҳим хусусияти аниқ мақсадга йўналтирилганлигидир. Замонавий талқинда тарбия жараёни ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасидаги муайян мақсадга эришишга қаратилган самарали ҳамкорлик демакдир. Зеро, тарбия жараёнида ўқитувчи ва ўқувчиларнинг биргаликдаги фаолиятлари ташкил этилади, бошқарилади ва назорат қилинади. Ягона мақсадга эришиш йўли замонавий тарбия жараёнининг мақсадини тавсифлайди. Тарбия жараёни кўп қиррали жараён бўлиб, унда тарбия моҳиятини ёритишга хизмат қилувчи ички ва ташкил (субъектив ва объектив) омиллар кўзга ташланади. Субъектив омиллар шахснинг ичики эҳтиёжлари, қизиқишлари, ҳаётий муносабатлари мазмунини англашга ёрдам берса, объектив омиллар шахснинг ҳаёт кечириши, шаклланиши, ҳаётий муаммоларни ижобий ҳал этиш учун шароит яратади. Тарбия фаолиятининг мазмуни, йўналиши ва шакли обектив шароитлар билан қанчалик мутаносиб келса, шахсни шакллантириш борасида шундай муваффақиятга эришилади. Тарбия жараёнининг ташкил этилиши ва бошқарилишида нафақат ўқитувчи фаолияти, балки ўқувчининг ёш ва психологик шахсий хусусиятлари, ўй- фикрлари, ҳаётий қарашлари ҳами муҳим ўрин тутади. Кўп қиррали жараён Узлуксиз жараён Икки томонлама алоқа жараёни Қарама- қаршиликлардан иборат жараён Узоқ муддатли жараён Яхлит тизимли жараён Тарбия жараё ни Юқорида баён этилган фикр-мулоҳазаларга таянган ҳолда мавзуга қуйидгича хулоса қилиш мумкин: 1. Тарбия муайян, аниқ мақсад ҳамда ижтимоий- тарихий тажриба асосида шахсни ҳар томонлама ўстириш, унинг онги, хулқ-атвори ва дунёқарашини таркиб топтириш жараёни бўлиб, ҳар қандай тузум ва замонда ижтимоий муносабатлар мазмунини аниқлаш, уларни ташкил этиш асоси бўлиб келган. 2. Ёш авлод тарбияси турли макон ва замонда муайян мақсад асосида ташкил этилади. Ижтимоий тарбияни йўлга қўйиш жараёнида бир қатор вазифалар ҳал этилади. Тарбиянинг мақсад ва вазифалари ижтимоий тузум моҳияти, тараққиёт даражаси, ижтимоий муносабатлар мазмуни, шунингдек, жамият фуқароларининг дунёқараши, интилишлари, орзу-ниятлари асосида белгиланади. 3. Тарбия жараёнининг хусусиятларини чуқур англаш ва уларни инобатга олга Адабиётлар: 1. Каримов И.А. Ўзбекистонниннг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли. – Тошкент, Ўзбекистон, 1992. 2. Каримов И.А. Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. – Тошкент, Шарқ нашриёт- матбаа концерни, 1997. 3. Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. – Тошкент, Шарқ нашриёт-матбаа концерни, 1997. 4. Форобий, Абу Наср. Фозил одамлар шаҳри. – Тошкент, Халқ мероси нашриёти, 1993. 5. Педагогика ҒА.Қ.Мунавварованинг умумий таҳрири остида. - Тошкент, Ўқитувчи, 1993. 6. Зиёмуҳаммедов Б. Маърифат асослари. – Тошкент, Чинор ENK, 1998. 7. Подласўй И.П. Педагогика. В 2 кн. Кн. 2. – Москва, Владос, 1999.
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiyaviy ishlarni tashkil etishda pedagoglarning vazifalari
  • O`zbekistonda yosh avlod tarbiyasining dolzarb muammolari
  • Abu Ali ibn Sino ijodida oila tarbiyasi
  • Эволюция методов преподавания литературы в школе ХХ–ХХI веков
  • Abdulla Avloniyning «Tarbiya biz uchun yo hayot - yo mamot, yo najot - yo halokat, yo saodat - yo falokat masalasidir» degan g'oyasining mazmun-mohiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha