Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 233.0KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

Тарбия назарияси

Купить
Тарбия назарияси 1. Шахс ва уни ривожланиши ҳақида тушунча. 2. Шахс ривожланишига таъсир этувчи омиллар. 3. Тарбия жараёнининг мақсади. 4. Тарбия усуллари ҳақида тушунча. 5. Тарбия турлари. Инсон шахси ва унинг шаклланиши муаммолари билан педагогика билан бир қаторда фалсафа, психология, социология, генетика, тиббиёт каби фанлар шуғулланади. • Инсон ижтимоий муносабатлар тизимига қўшилганда ва мустақил фаолият учун арзигулик ижтимоий сифатга эга бўлганда шахс бўлиб қарор топади. • Индивидуаллик - бу - ҳулқ-атворнинг ўзига хослигини ва муайян фаолият турига мувофиқликни белгиловчи шахснинг хусусияти. Бу шахснинг биоижтимоий ўзига хослиги, унинг такрорланмаслиги. Ривожланиш деганда, биз шахснинг ҳам жисмоний, ҳам ақлий ва маънавий камол топиш жараёнини тушунамиз. Ҳар бир жамиятда шахснинг шаклланиши, камол топиши муҳим муаммолардан ҳисобланади. Шу сабабли шахснинг шаклланиши масалаларига тўғри ёндашиш учун шахснинг табиатини, тузилишини, унинг хулқ-атворини ва унга таъсир қилувчи сабаб ва воситаларини билиш зарур. • Усиб ва ривожланиб борувчи инсон тарбия объекти ҳисобланади. Бутун ҳаёти давомида инсоннинг ривожланиш жараёни давом этади. Бу жараёнга турли жисмоний ва психик ўзгаришлар киради. Шахс ривожланишига таъсир этувчи омиллар. ШАХС БИОЛОГИК ОМИЛ ИЖТИМОИЙ МУ ҲИТ ТАРБИЯ Бихевиоризм • Бихевиористлар инсоннинг шахс сифатида ривожланишида табиий биологик омиллар ҳал қилувчи роль ўйнайди деб биладилар. Уларнинг фикрича, бола она қорнидалик вақтида авлод-аждоддан ўтган туғма хусусиятларгина ривожланади. Бу нуқтаи назар педагогикада биологик - бихевиоризм йўналиши деб номланади. Бихевиоризм оқимига америкалик педагог ва психологик Э.Торандайк асос солди. Унинг фикрича, шахснинг барча хусусиятлари, шу жумладан онг ва ақлий қобилият ҳам наслдан-наслга ўтади. Джон Бродес Уотсон (John Broadus Watson) – америкалик психолог, бихевиоризмнинг асосчиси , киёсий психология буйича китоблар муаллифи • Худди шундай нуқтаи назарни яна бир америкалик прагматик педагоглар Льюи ва Комбослар ёқлаб чиқадилар. Улар тарбиянинг шахсга бўлган актив таъсирини инкор этиб, ривожланишни фақат миқдорий ўзгаришдан иборат деб қўрсатдилар. Ўрта Осиё мутафаккирларидан Форобий, Абу Али ибн Синолар ҳам инсон тарбиясига таъсир этадиган омиллар аҳамиятига эътибор бериб келганлар. биологик омил • Наслнинг таъсири деганда инсон организмининг ўзига хослиги унинг генетик кодида яширинган бўлади. Бундай коднинг мавжудлиги инсон наслининг давомийлигини таъминлаб беради. Биологиянинг асосий тушунчаси бўлган ирсиятнинг, яъни инсоннинг насл- насабининг ролига олимларимиз алоҳида эътибор бермоқда. Чезаре Ломброзо (итал. Cesare Lombroso ) (6 ноября 1835, Верона, Италия — 9 октября 1909, Турин, Италия) — итальянский тюремный врач-психиатр, родоначальник антропологического направления в криминологии и уголовном праве, основной мыслью которого стала идея о прирождённом преступнике. С 1862 г. профессор Павийского университета, с 1896 г. профессор Туринского университета. Генлар ва хромосомалар • Ҳар бир бола инсонларга хос туғма хусусиятлар билан дунёга келади. Инсон ўзининг авлод- аждодларидан кўпгина биологик белгиларни мерос сифатида қабул қилиб олади, хатто айрим касалликлар ҳам наслдан наслга ўтади. Биологик омиллар шахснинг жисмоний ривожланишига таъсир кўрсатади. Шундай экан, соғлом ота-онадан соғлом фарзанд дунёга келишини унутмаслигимиз лозим. Шахснинг ривожланиши, тараққий этиши мураккаб жараёндир. Шахснинг ҳамма руҳий фазилатлари унинг атроф-муҳит билан боғланган ҳолатда қулга киритилади. Инсон камолотига таъсир этадиган омиллардан бири муҳит деганда кишига таъсир этадиган ташқи воқеалар мажмуаси тушунилади. Бунга табиий муҳит, ижтимоий муҳит, оила муҳити киради. • Табиий (географик) муҳит (мамлакатнинг иқлими, табиий шароити ва бойлиги) инсоннинг ҳаёт тарзига ва меҳнат фаолиятига таъсир этади. • Ижтимоий муҳит катта аҳамият касб этади. Ижтимоий алоқасиз, одамлар билан алоқа қилмасдан одам инсон бўла олмайди. Ижтимоий муҳит кўп жиҳатдан социал шарт-шароитларга бевосита боғлиқ. Инсоннинг ижтимоий қиёфаси, унинг давлатнинг фуқаролиги, шахснинг синфий ўрнини белгилайдиган мазкур жамиятда ўрнатилган иқтисодий муносабатларнинг маҳс Тарбия • Унинг фарқли томони шундаки, тарбия аниқ мақсадни кўзлаб, системали равишда, инсонда ижобий фазилатларни таркиб топтириши йўлида тарбиячининг раҳбарлигида амалга ошириб борилади. • Лекин тарбия таъсирининг кучи ва унинг натижаси ирсият ва муҳит каби омилларнинг ҳамкорлиги билан белгиланади. • Энг асосийси, тарбия доимо келажакка қаратилган мақсадни белгилайди. Шу туфайли, у шахснинг камолга етишини тезлаштирувчи омил ҳисобланади. Тарбиячининг вазифаси ўқув муассаса билан ўқувчи яшаётган жойидаги маҳаллалар орқали ҳамкорликларни ташкил этишдан, тарбиявий ишларни фаоллаштиришдан иборат. • Айниқса, меҳнат инсоннинг ҳам жисмоний, ҳам маънавий камол топишида муҳим манба ҳисобланади. Ёш хусусиятлари • Шахснинг ривожланиб камол топиши, ҳаётнинг ҳамма босқичларида бир хил бўлмай, балки ёш хусусиятлари ва ҳаёт тажрибаларига қараб ҳар хил бўлади. Тарбия жараёнида усаётган авлоднинг ёш ва ўзига хос хусусиятларини билиш ва хисобга олиш жуда зарур. – дастлабки болалик даври ( 3 ёшгача бўлган); – мактабгача болалик даври (3-6 ёш) – тайёрлов гуруҳи (6-7 ёшлилар); – бошланғич мактаб ёшдагилар (7-11 ); – ўрта мактаб (12-15 ёшдагилар); – юқори мактаб (15-17 ёшдагилар). • Ёш хусусиятларини хисобга олиш, бола хусусиятига мослашиш эмас, балки шу ёш даврда бола имкониятларини ҳисобга олган ҳолда таълим ва тарбия ишларини ташкил этиш демакдир. Шундагина шахс ривожланишига тарбиянинг таъсири самарали бўлади.
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiyaviy ishlarni tashkil etishda pedagoglarning vazifalari
  • O`zbekistonda yosh avlod tarbiyasining dolzarb muammolari
  • Abu Ali ibn Sino ijodida oila tarbiyasi
  • Эволюция методов преподавания литературы в школе ХХ–ХХI веков
  • Abdulla Avloniyning «Tarbiya biz uchun yo hayot - yo mamot, yo najot - yo halokat, yo saodat - yo falokat masalasidir» degan g'oyasining mazmun-mohiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha