Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 79.9KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

Тарбиянинг умумий методлари

Купить
Тарбиянинг умумий методлари • Тарбия методи (юнонча «методос» – йўл) тарбия мақсадига эришишнинг йўли; тарбияланувчиларнинг онги, иродаси, туйғулари ва хулқига таъсир этиш усуллари. Мактаб амалиётига татбиқ этилганда, методлар – бу тарбияланувчиларнинг онги, иродаси, туйғулари ва хулқига таъсир этиш усулларидир. Тарбиянинг мақсад ва вазифалари . Тарбиянинг мазмуни Халқ педагогикасида тарбия методлари . Тарбияланувчиларнинг ёш хусусиятлари. Халқ педагогикасида қўлланилган хилма-хил тарбия методларини қуйидаги тарзда умумлаштириш мумкин Тушунтириш (ҳикоя қилиш, ўргатиш) Машқлантириш (одатлантириш, машқ қилдириш) Намуна (маслаҳат бериш, узр сўраш, яхшиликлар ҳақида сўраш, ўрнак бўлиш) Насиҳат қилиш, ўгит (ундаш, кўндириш, илтимос қилиш, ёлвориш, тилак-истак билдириш, маъқуллаш, раҳмат айтиш, дуо қилиш, оқ йўл тилаш ва ҳоказолар) Қоралаш ва жазо (таъкидлаш, таъна, гина, танбеҳ бериш, мажбур қилиш, койиш, айблаш, уялтириш, қўрқитиш, нафратланиш, онт-қасам ичириш, уриш, калтаклаш ва ҳоказолар) Ижтимоий онгни шакллантирувчи методлар Ижтимоий онгни шакллантирувчи методлар ўқувчиларда маънавий-ахлоқий сифатлар, эътиқод ҳамда дунёқарашни шакллантириш мақсадида уларнинг онги, ҳис-туйғуси ва иродасига таъсир кўрсатиш усуллари саналади. Бу гуруҳ усулларининг моҳияти шундаки, улар орқали ўқувчилар онгига жамиятда устувор ўрин тутувчи ижтимоий ғоя ва мақсадлар сингдирилади. Ёшлар дунёқарашини шакллантириш, уларнинг ҳаёт мазмунини тушуниб олишларига кўмаклашиш учун ижтимоий онгни шакллантирувчи усуллар қўлланилади. Ўқувчиларда ғоявий онглилик ва ижтимоий фаоллик, яъни, давлатнинг ичик ва халқаро сиёсати мазмунини тушуниш ва идрок қилиш кўникмаларини тарбиялаш лозим. Тушунтириш ижтимоий онгни шакллантиришда энг кўп ишлатиладиган усулдир. Тушунтиришнинг вазифаси ўқувчиларни юксак маданиятли, миллий ғурур туйғусига эга бўлиб вояг Суҳбат Суҳбат мавзулари этик мавзулар (ижтимоий маънавий- ахлоқий меъёрлар, жамиятда устувор ўрин тутувчи ижтимоий муносабатлар, жамоа орасида ўзини тутиш қоидалари ва бошқалар) эстетик мавзулар (табиат гўзаллиги, шахслараро муносабатлар, инсон гўзаллиги) сиёсий мавзулар (давлатнинг ички ва ташқи сиёсати, дунё воқеалари, халқаро муносабатлар ва бошқалар) таълим ва билишга оид мавзулар (коинот, ҳайвонот ва ўсимликлар дунёси, электроника ва бошқалар) Ҳикоя . Ўқувчилар одатда ҳаёт ва турли адабиётлардан олинган аниқ мисоллар билан бойитилган ҳикояларни катта қизиқиш билан тинглайдилар. Уларга ахлоқ меъёрлари, халқ ўтмиши, табиий бойлар, қаҳрамонлар ҳаёти ва жасорати, шунингдек, тарих, адабиёт ва санъат ҳақида ҳикоя қилиб бериш мумкин. Бадиий адабиёт намуналари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари - радио, телевидение, газета ва журналлар саҳифаларида эълон қилинган маълумотлар ҳам ўқувчилар учун қимматли материал бўлади. Суҳбат ҳам, ҳикоя ҳам ўқувчиларнинг ёшига мос мавзуларда улар тушунадиган сўзлар воситасида адабий тилда ўтказилиши мақсадга мувофиқдир. Суҳбат ёки ҳикоя мавзусининг ўқувчилар томонидан белгиланиши, уларнинг самарали кечишини таъминлайди, бунинг натижасида ўқувчилар илгари сурилаётган мавзуга бефарқ қарамайдилар. Намуна . Ўқувчилар ўз атрофидаги кишиларда ҳамма яхши ахлоқий сифатларни кўришлари ва ибрат олишлари ниҳоятда муҳим. Ўқитувчининг шахсан ўзи намуна бўлиши, айниқса, ёшларга катта таъсир кўрсатади. Улар ўқитувчининг дарсда ва ҳаётда ўзини қандай тутишини, атрофдаги кишилар билан қандай муомала қилишини, ўз вазифаларини қандай бажаришини кузатиб юрадилар. Ўқувчилар ўзларига яқин кишиларнинг хулқ-атворига тақлид қиладилар, Хулқ-атворлар болаларда яхши сифатларнинг, баъзан эса ёмон сифатларнинг ҳам таркиб топишига таъсир кўрсатади. Шунинг учун ўқитувчи ва ота-оналар ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзларини тута билишлари керак. Улар қаерда бўлишмасин, атрофларида болалар борлигини ҳис этишлари лозим. Катталарнинг сўзи билан юриш-туриши ва хатти- ҳаракатларида тафовут бўлмаслиги керак. Илғор кишиларнинг Ўз-ўзини тарбиялаш методлари • Ўз-ўзини тарбиялаш методлари . Ўқувчида ўз-ўзини тарбиялашга, яъни, ўз устида онгли, бартартиб ишлашга эҳтиёж пайдо бўлгандагина тарбия жараёнини самарали деб ҳисоблаш мумкин. Тарбия жараёнида ўз- ўзини тарбиялаш методларидан фойдаланиш самарали ҳисобланади. Ўз-ўзини тарбиялаш методлари ўқувчиларнинг ўзини ўзи идора қилишлари, турли ўқувчилар органлари фаолиятида фаол иштирок этишларини таъминлаш, уларнинг ижтимоий мавқеларини ошириш мақсадида қўлланилувчи усуллардир. • Ўз-ўзини тарбиялаш ўқувчиларнинг ўзини ўзи идора қилиш ва ўқувчиларнинг турли органлари фаолиятида фаол иштирок этишни таъминлаш, уларнинг ижтимоий мавқеини оширишнинг таъсирчан воситасидир. Ўқувчилар ўқиш, тарбия ва дам олишда ўз-ўзини тарбиялаш усулларидан фойдаланадилар, бу усуллар ўқувчиларни ўз-ўзини тарбиялаш ташабб Ўз шахси, мавжуд фазилатлари, хатти- ҳаракати, хулқ-атворини таҳлил қилиш, мавжуд сифатларни бойитиш ёки салбий одатларни бартараф этишга қаратилган фаолият усули. Ўз-ўзини таҳлил (назорат) қилиш учун ўқувчи ўзининг юриш-туриши, интизоми, ижобий фазилатларининг ортиб бориши ва аксинча, салбий одатларининг камайиб бориши ҳақида мунтазам равишда кундалигига ёзиб боради.Ўз-ўзини таҳлил (назорат) қилиш Ўз-ўзини баҳолаш Мавжуд фазилатлари, хатти-ҳаракати, хулқ- атворини таҳлил қилиш асосида ўз шахсига баҳо беришга йўналтирилган фаолият усули. Ўқувчининг қобилиятини ўз кучи билан юзага чиқишига ёрдамлашиш зарур. Ўз-ўзини баҳолаш қийин, лекин ўқувчини бунга етарли тайёрлаш мумкин. Шу боис ўқувчи иродали бўлиши, ўз бурчини тушуниши, таҳсил ва тарбия олиш учун сабабли асос бўлиши, яъни, тарбияланишни хоҳлаши, ўзини ўртоқлари, атрофдагиларнинг кўзи билан кўриш ва ўз-ўзини такомиллаштиришга интилиши лозим. Ўз-ўзини баҳолаш ўқувчи учун шахсий имкониятларини ҳисоб-китоб қилиш, ўзига четдан туриб холисона баҳо бериш, ўзидан қониқиш ҳосил қилишда ёрдам беради. Изоҳлаш Изоҳлаш – тарбияланувчига ҳиссий-оғзаки таъсир этиш усули. Изоҳлашнинг ҳикоя ва тушунтиришдан фарқланадиган муҳим белгиси муайян гуруҳ ёки алоҳида шахсга йўналтирилганлигидир. Ушбу методни қўллаш синфнинг ўқувчиларининг умумий ёки жамоа аъзоларининг шахсий хусусиятларини билишга асосланади. Бошланғич синф ўқувчилари билан иш олиб боришда изоҳлашнинг элементар усул ва воситалари қўлланилади: «Шундай ҳаракат қилиш керак», «Ҳамма шундай қилади». Ўсмирлар билан ишлаганда маънавий-ахлоқий тушунчаларнинг ижтимоий аҳамияти ва маъносини изоҳлаш зарур. Изоҳлаш қуйидаги ҳолатларни юзага келтириш учун қўлланилади янги маънавий-ахлоқий сифатлар ёки хулқ кўникмаларини таркиб топтириш ва мустаҳкамлаш тарбияланувчиларнинг содир этилган муайян ҳодиса (масалан, синф ўқувчилари оммавий равишда дарсга келмаганлари)га тўғри, онгли муносабатни ҳосил қилиш0E 16 19 1B 04 02 02 1B 22 1C 0C 04 0F 15030B031F Мунозара Мунозара тарбияланувчиларга ҳиссий-оғзаки таъсир кўрсатиш асосида уларда маънавий-ахлоқий сифатларни шакллантиришга йўналтирилган баҳс-мунозара усули бўлиб, сиёсий, иқтисодий, маданий, эстетик ва ҳуқуқий мавзулар («Дид ҳақида баҳс», «Машҳур бўлиш йўллари», «Биз маданиятли кишилармизми?» ва ҳоказолар)да ўтказилади. Мунозара турли нуқтаи назарлар тўқнашган вазиятда ўқувчиларда маълум ҳодисага нисбатан ишонч ҳосил қилишга ёрдам беради. Мунозара асосида турли қарашлар ётади. Баҳс ижобий натижа бериши учун пухта тайёргарлик кўриш мақсадга мувофиқ. Мунозара учун мустақил мулоҳаза ва қарашни юзага келтирувчи 5-6 та савол тайёрланади. Ушбу саволлар билан мунозара иштирокчилари олдиндан таништириладилар. Баъзан тарбиячи мунозара иштирокчиларини ўзи тайинлаши ҳам мумкин. Чиқишлар жонли, эрк Машқ ва ўргатиш Машқ ва ўргатиш (фаолиятда машқлантириш) методлари муайян машқёрдамида болалар фаолиятини оқилона, мақсадга мувофиқ ва ҳар томонлама пухта ташкил қилиш, уларни ахлоқ меъёрлари ва хулқ-атвор қоидаларини бажаришга одатлантиришдир. Одатлар болаликдан таркиб топади ва шахс ривожланишининг кейинги босқичларида мустаҳкамланиб боради. Ўқитувчи ҳамда ота-оналар болаларда ижобий одатларнинг тарбияланиб бораётганлигини кузатиб боришлари керак. Ўқувчилар одатларни ўз яқинларидан мерос қилиб олмайди, балки улар атрофдагилар билан фаол мулоқотга киришишлари туфайли тақлид қилиш, узлуксиз тарбияни йўлга қўйиш асосида таркиб топтирилади. Натижада одат характерга айланади. Машқ муайян хатти-ҳаракатларни кўп маротаба такрорлашни ўз ичига олади. Машқ ва одатлантириш ўқувчи учун онгли, тжобий Ўргатиш Ўргатиш тарбияланувчилар ижтимоий хулқ-атвор кўникмалари, одатларини шакллантириш мақсадида режали ва изчил ташкил қилинадиган турли ҳаракатлар, амалий ишлардир. Ўргатиш бир неча изчил ҳаракатлар йиғиндисидир. Ўқитувчи бу ҳаракатларни кўрсатиб бериши, тушунтириши, кузатиши лозим. Тарбия амалиётида машқ қилишнинг турлари фаолиятда машқ қилиш кун тартиби машқлари махсус машқла р1B 08 06 1E 08 11 0102 0A 0A06 0A 07 ТОПШИРИҚ ТОПШИРИҚ ЎҚУВЧИЛАРДА МЕҲНАТ, ИЖТИМОИЙ ХУЛҚ ВА ҲАЁТИЙ ТАЖРИБА КЎНИКМАЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ МАҚСАДИДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН УСУЛ. ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ТОПШИРИҚЛАРНИ ЖАМОА БЎЛИБ БАЖАРИШЛАРИ УЛАРДА ИЖТИМОИЙ ХУЛҚ ТАЖРИБАЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА АЛОҲИДА АҲАМИЯТГА ЭГА. ЎҚУВЧИЛАР ЎЗ КУЧЛАРИНИ УМУМ ИШИГА САРФЛАШГА, ЖАМОА УЧУН МАСЪУЛИЯТНИ ҲИС ЭТИШГА ЎРГАНАДИЛАР, МЕҲНАТ ҚИЛИШ ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ҲАРАКАТЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРАДИ, МУСТАҲКАМЛАЙДИ. ПЕДАГОГИК ТАЛАБ ПЕДАГОГИК ТАЛАБ ТУРЛИ ХАТТИ- ҲАРАКАТЛАРНИ БАЖАРИШ ҲАМДА ФАОЛИЯТДА ИШТИРОК ЭТИШ ЖАРАЁНИДА ЎҚУВЧИ ТОМОНИДАН АМАЛ ҚИЛИНИШИ ЗАРУР БЎЛГАН ИЖТИМОИЙ ХУЛҚ-АТВОР МЕЪЁРЛАРИ. ПЕДАГОГИК ТАЛАБ ТАРБИЯНИНГ ЭНГ МУҲИМ УСУЛЛАРИДАН БИРИДИР. ПЕДАГОГИК ТАЛАБ МАЪЛУМ ҲАРАКАТЛАРНИ РАҒБАТЛАНТИРУВЧИ ЁКИ ТЎХТАТУВЧИ ҲАМДА ЎҚУВЧИНИ ОҚИЛОНА ҲАРАКАТЛАРНИ БАЖАРИШГА УНДОВЧИ ХАРАКТЕРГА ЭГА БЎЛИШИ МУМКИН. • Рағбатлантириш тарбияланувчининг хатти-ҳаракати ва фаолиятига ижобий баҳо бериш асосида унга ишонч билдириш, кўнгилини кўтариш ва уни қўллаб-қувватлаш усулидир. Рағбатлантириш Ўқувчининг зиммасига масъулиятли вазифа юклаш Мақташ (ота-оналар ҳамда ўқувчилар жамоаси олдида ) Мақтов ёрлиғи билан тақдирлашЭсталик совғасини бериш (бадиий китоб ва ўқув қуроллари) Фотосуратини щурмат тахтасига қўйишМахсус стипендиялар тайинлаш Мактаб деворий газетаси ёки радиоси орқали номини қайд этишСафда биринчи ўринда туриши Мусобақаларда байроқдор бўлишиҚўллаб-қувватлаш Жамоа номидан миннатдорчилик билдириш Жазолаш Жазолаш тарбияланувчининг хатти-ҳаракати ва фаолиятига салбий баҳо беришдир. Жазо ҳам ўқувчининг индивидуал хатти- ҳаракатлари ва умумжамоанинг фаолияти учун қўлланиладиган энг сўнгги тарбия усули. Жазо чораларини қўллашда жисмоний жазо, уриш, калтаклаш каби усуллардан фойдланиш мумкин эмас, ўқувчини қўрқитиш, ғазаблантириш ҳам ижобий натижа бермайди. Аксинча, ўқувчи қўрққанда ёлғон гапиришни ўрганади, икки юзламачи бўлиб қолади. Жазо чоралари Танбе ҳ бериш Ого ҳ лантириш Ҳ айфсан бериш УялтиришМактабларда қўллаш мумкин бўлган жазо чораларига қуйидагилар киради: Тарбия жараёнининг умумий ҳолатидан келиб чиққан ҳолда тарбия методларини қуйидаги уч гуруҳга бўлиш мумкин: Ра ғ батлантириш Шахс онгини шакллантирувч и методлар Фаолиятни ташкил этиш ва ижтимоий хул қ ни шакллантириш методлари Хул қ ва фаолиятни ра ғ батлантириш методлари Фойдаланилган адабиётлар: • Каримов И.А. Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. – Тошкент, Шарқ нашриёт-матбаа концерни, 1997. • Авлоний, Абдулла. Туркий гулистон ёҳуд ахлоқ. – Тошкент, Ўқитувчи, 1993. • Ҳошимов К. ва бошқалар. Педагогика тарихи. – Тошкент, Ўқитувчи, 1996. • Подласўй И.П. Педагогика. I-II т. – Москва, ВЛАДОС, 1999. • Педагогика //А.К.Мунавваровнинг умумий таҳрири остида. – Тошкент, Ўқитувчи, 1999. • Мавлонова Р. ва бошқалар. Педагогика. – Тошкент, Ўқитувчи, 2001.
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiyaviy ishlarni tashkil etishda pedagoglarning vazifalari
  • O`zbekistonda yosh avlod tarbiyasining dolzarb muammolari
  • Abu Ali ibn Sino ijodida oila tarbiyasi
  • Эволюция методов преподавания литературы в школе ХХ–ХХI веков
  • Abdulla Avloniyning «Tarbiya biz uchun yo hayot - yo mamot, yo najot - yo halokat, yo saodat - yo falokat masalasidir» degan g'oyasining mazmun-mohiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha