Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 3.8MB
Покупки 0
Дата загрузки 09 Сентябрь 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Медицина

Продавец

Bohodir Jalolov

Таркибида ёғ ва ёғсимон моддалар бўлган доривор ўсимликлар ва маҳсулотлар

Купить
Таркибида ёғ ва ёғсимон моддалар бўлган доривор ўсимликлар ва маҳсулотлар Режа : 1. Ёғ ва ёғсимон моддаларга тавсиф, кимёвий тузилиши, физик ва кимёвий хоссалари, олиш усуллари, миқдорий тахлили. 2. Ёғларни сифат реакциялари, таркибидаги аралашмаларни тахлили. 3. Ёғ константаларини аниқлаш. 4. Ёғ ва ёғсимон моддалар сақловчи доривор ўсимлик маҳсулотлари ва бошқа манбалар. Таянч иборалар: липидлар, ёғ кислоталар, мураккаб эфирлар, триглицирид, мум, стеринлар, фосфолипидлар, сульфолипидлар, цереброзидлар, ганглиозидлар суюқ совун, қаттиқ совун акролеин, элоидин. Адабиётлар 1. X.X.Xolmatov, O’.A.Ahmеdov, Farmakognoziya: darslik, Toshkеnt, Ibn Sino nomidagi NMB, 2007. 2. Комилов Х.М. Фармакогнозия фани бўйича маърузалар матни. – Т.: 1999. – 404 б. 3. Самылина И.А., Ермакова В.А., Бобкова И.В., Аносова О.Г. Фармакогнозия. Атлас: учебное пособие в 2-х томах.-М.:ГЭОТАР-Медиа, 2009.-Т.3.-488 с. 4. Машковский М.Д. Лекарственные средства: В 2 т. – 14-е изд., перераб, испр. и доп. – М.: ООО «Новая волна», 2010. 5. Abu Ali Ibn Sino, Tib qonunlari, II - kitob, Toshkеnt, 1982. Ёғ моддаларга тавсиф • Ёғлар ўсимлик ва ҳайвонот дунёсида жуда кенг тарқалган бўлиб, улар учун заҳира озиқ модда сифатида хизмат қилади. • Ёғлар ўсимлик ва ҳайвонлардан олинадиган мураккаб органик моддалар аралашмасидан иборат. Бу аралашмаларнинг асосий қисмини глицеридлар глицерин билан ёғ кислоталарнинг мураккаб эфирлари ташкил қилади. Шунинг учун ҳам ёғларни уч атомли спирт глицериннинг юқори ёғ кислоталари билан ҳосил қилган мураккаб эфири дейиш мумкин. • Одатда глицериннинг ҳамма гидроксил гуруҳи ёғ кислоталари билан бирикади. Глицериннинг 3 та гидроксили 3 та бир хил ёки хар хил кислоталар билан бирикиб, мураккаб эфир ҳосил қилиши мумкин. • Ёғларни ташкил этувчи кислоталар сони 30 дан ортиқ бўлса ҳам, ёғ таркибида доимо учрайдиган кислоталар сони асосан 8 тадан ошмайди. • Ёғлар таркибида қуйидаги тўйинган кислоталар: миристин С 1З Н 27 СООН палмитин С I5 Н З1 СООН стеарин С I7 Н З5 СООН. тўйинмаган кислоталар: олеин С 17 Н ЗЗ СООН линол С I7 Н З1 СООН линолен C l7 H 29 COOH кислоталари. Баъзи ёғлар таркибида: ёғ С 3 Н 7 СООН капрон C 5 H ll COOH каприл C 7 H I5 COOH каприн C 9 H 19 COOH лаурин С ll Н 2З СООН арахин С 19 Н 39 СООН беген С 21 Н 43 СООН Тўйинмаган эрук C 21 H 41 COOH кислоталар бўлиши мумкин. Булардан ташқари, баъзи ёғлар таркибида 4 ёки 5 тадан тўйинмаган боғланиши ёки оксигуруҳи бўлган, баъзан эса циклик кислоталар ҳам учрайди. Ёғлар таркибида глицеридлардан ташқари қуйидаги бирикмалар учрайди: 1. Соф ҳолдаги ёғ кислоталар ёғлар таркибида доимо учрайди. Улар ёғни олиш ва сақлаш даврида ёғларнинг гидролизланиши натижасида ҳосил бўлади. 2. Стеринлар юқори молекулали полициклик бир атомли спиртлар ва уларнинг ёғ кислоталари билан ҳосил қилган мураккаб эфиридир. Ҳайвонлар ёғида учрайдиган стеринлар – зоостеринлар (холестерин), ўсимлик мойидагилари эса – фитостеринлар (ситостерин, стигмастерин ва эргостеринлар) деб юритилади. 3. Фосфатидлар глицериннинг ёғ ва фосфат кислоталар билан ҳосил қилган аралаш мураккаб эфирларидир. Ёғ таркибида фосфатидлардан кўпинча лецитин учрайди. 4. Липохромлар ёғларга ранг берувчи бўёқ моддалардир. Буларга хлорофилл, каротиноидлар каротин, ксантофилл, шунингдек, пахта мойида бўладиган госсипол ҳамда балиқ ёғи таркибидаги пигментлар киради. 5. Витаминлар ёғлар таркибида кўпинча А (ёки каротин), D , Е ва бошқа витаминлар бўлади. 6. Хромоген моддалар ёғларнинг баъзи рангли реакцияларига сабаб бўладиган органик моддалардир. Масалан, кунжут ёғи таркибидаги сезамол ва пахта мойи таркибидаги госсипол шулар жумласига киради. Булар липоидлар деб аталади. Липоидлар ёғларда эрийди, сувда эса эримайди. • Липоидлардан ташқари ёғлар таркибида оқсил ва шиллиқ моддалар, ферментлар, углеводородлар, эфир мойлари, смолалар, юқори молекулали спиртлар, минерал ҳамда бошқа моддалар бўлади. Ўсимлик ва ҳайвон органларидан ёғ олинаётганда бу моддалар улар таркибига ўтиб қолиши мумкин. • Ёғлар асосан ўсимликларнинг меваларида, уруғларида, ҳайвонларда эса тери ости тўқималарида ҳамда ички органлар атрофида тўпланади. Тирик ўсимлик ҳужайрасида мойлар доимо суюқ ҳолда бўлади. Ҳужайрада мой билан бирга липаза ферменти учрайди. Липаза ферменти мойни глицерин ва мой кислоталаридан синтез қилади ҳамда шу моддаларга парчалайди. • Ўсимликларнинг ўсиш даври, иқлим, намлик миқдори, тупроқ таркиби ва б. улар таркибидаги мойлар миқдорига ва сифатига катта таъсир этади. • Совуқ иқлим шароитида ўсадиган ўсимликлар кўпроқ қўш боғи кўп бўлган кислотали мойларни , иссиқ иқлимли мамлакатларда (тропик туманларда) ўсадиган ўсимликлар, аксинча, кўпроқ тўйинган кислоталарга бой бўлган ёғларни синтез қилади. • Шунинг учун ҳам тропик туманлардаги ўсимликлар мойи кўпинча қаттиқ (шоколад ва палма дарахтларининг мойлари), ўрта ва совуқ иқлимда ўсадиган ўсимликлар мойи суюқ бўлади. Липидлар гурухларга бўлиниши • Оддий липидлар - юқори молекулали ёғ кислоталарининг айрим спиртлар билан ҳосил қилган мураккаб эфирлари. Масалан: триглициридлар, мумлар ва б. Мумларга стеринлар ҳам киради. • Мураккаб липидлар - липидларнинг молекуласи таркибига ёғ кислоталари ва спиртлардан ташқари яна фосфат, сульфат кислоталарнинг қолдиқлари, азот сақловчи асослар, қандлар бўлади. Уларга фосфолипидлар, сульфолипидлар, цереброзид ва ганглиозидлар ва бошқалар киради. Липидлар гурухларга бўлиниши • Липидларнинг бошқа турлари - юқорида кўрсатилган липидларни биосинтези ёки парчаланишидан ҳосил бўлган оралиқ моддалар киради. • Масалан: моноглицеридлар диглицеридлар стеринлар витамин А ёғда эрийдиган витаминлар D, Е, ва К юқори молекулали углеводлар глицериннинг оддий эфирлари киради. Ёғларнинг физик -кимёвий хоссалари • Ёғлар оддий ҳароратда қаттиқ, юмшоқ, суюқ, оқ ёки сарғиш рангли бирикмалардир. Ҳар хил бўёқлар туфайли баъзи ўсимлик мойлари бўялган бўлади. • Сувдан енгил 0,910-0,970, сувда эримайди, спиртда ёмон эрийди, органик эритувчиларда яхши эрийди. Канакунжут мойи спиртда яхши эрийди. Ёғга эмульгатор қўшиб ишланса сув билан эмульсия ҳосил қилади. Қоғозда доғ қолдиради. • Ёғлар гидролизга учраб парчаланади.Y o g ' N a O H g lis e rin + (s o v u n ) C R O O N a • КОН билан ёғлар суюқ совун ҳосил қилади. • NаОН билан ёғлар қаттиқ совун ҳосил қилади. • NH 4 ОН билан ёғлар линимент (учувчи малхам) ҳосил қилади. • Қўрғошин билан ёғлар малхам ҳосил қилади. • Агар суюқ мойларда тўйинмаган кислоталар тўйинтирилса, қаттиқ мой ҳосил бўлади. • Ёғларнинг қаттиқ, қуюқ, суюқ бўлиши уларнинг таркибидаги кислоталарнинг тўйинган ёки тўйинмаганлигига боғлиқ. Суюқ мойлар ўз навбатида 3 га бўлинади: 1. Қуримайдиган. 2. Ярим қурийдиган. 3. Қурийдиган мойлар. Ёғ олиш усуллари • Мева ва уруғлардан сиқиш - пресслаш (қиздириб ёки қиздирмасдан) усули. Тиббиётда асосан қиздирмасдан олинган мойлар ишлатилади. • Органик эритувчилар орқали экстракция усули (петролеин эфири ва б.). Бу мойлар асосан техникада қўлланилади, сабаби, ёғ таркибида қисман эритувчи қолади. • Ҳайвон ёғи эритиш ва қайнатиш усули билан олинади. Сокслет аппарати ёрдамида ёғ миқдорини аниқлаш 1г уруғ "патрон"га солинади, тарозида тортилади. Сокслет аппаратига солинади ва эфир қуйилади, мой бутунлай экстракция бўлгунча қиздирилади. Сокслет аппаратидан оқиб тушаётган эфир қоғозга томизилади. Сўнгра патрон қуритилади ва тарозида тортилади. 1. Шиша колба, электр плита; 2. Экстрактор; 3. Сифон трубка; 4. Қайтар совутгич; 5. Иссиқликни изоляцияловчи юқорига кўтарилувчи трубка; 6. Намуналар. Мой миқдори қуйидаги формула бўйича аниқланади: а - экстракция бўлган мой миқдори. в - уруғнинг оғирлиги.в а х 100   Ёғларга сифат реакциялар 1. Акролеин реакцияси. Пробиркага 2- 3 мл ёғ ва 3-4г калий бисульфат (КНSО 4 ) солиб қиздирилса, бир оздан сўнг акролеин ҳиди чиқади. (хиди кўз-бурунни ачитади).C H 2 O H C H O H C H 2 O H K H S O 4 t 0 C H 2 C H 2 C H O 2. Элоидин реакцияси • Тўйинмаган ёғ кислотасига хос бўлиб, натижада суюқ холдаги цис холатдан , қаттиқ холдаги транс холатига ўтади. Олеин к-та (цис ҳолатда) Элоидин к-та (транс ҳолатда) Пробиркага 3 мл ёғ + 10мл 30% HNO 3 + 1 г КNО 3 (1-8 соат) тинч қўйилади. Натижада пробиркани юқори қисмида суюқ ёғ устида қаттиқ оқ массали аралашма ҳосил бўлади. Бу реакцияни қуримайдиган ёғлар бермайди. C H 3 (C H 2)7 C H C H (H 2C )7 H O O C (C H 2)7 H 2C C H C H (C H 2)7 C O O H 3. Совуқ усул билан олинган ёғларга реакция • Пробиркага 2 - 3 мл ёғ солиб, унга 1 мл концентрланган Н 2 SО 4 қўшилади. Ёғ агар иссиқ усулда олинган бўлса, қорая бошлайди, агар совуқ преcслаш усулида олинган бўлса ўзгармайди. 4. Крейс реакцияси Ёғларнинг оксидланганлиги (бузилганлиги) аниқланади (пероксид ва альдегидлар аралашмаси ). • Пробиркага 1 мл ёғ + 1 мл конц. НСl солиб, 1 дақиқа аралаштириб, 1 мл флороглюциннинг эфирдаги эритмасидан (1:1000) қўшилади ва чайқатилади. Агар ёғ бузилмаган бўлса, ранги ўзгармайди. Агар ёғ бузилган бўлса, аралашма қизил рангга бўялади. 5. Ёғ таркибидаги совун аралашмасини аниқлаш (XI ДФ бўйича) Инъекция учун ишлатиладиган мойлар (бодом ва шафтоли) таркибида совун аралашмаси 0,01% дан ошмаслиги керак. • 5 г мой тигелга солиб, муфел печида куйдирилади, кул миқдори 0,01% дан ошмаслиги керак. Ҳосил бўлган кулни янги қайнатилган 1 мл сувда эритиб, унга 2 томчи фенолфталеин қўшилади. Эритма пушти рангга кирмаслиги, кирса ҳам тезда ранги ўчиб кетиши керак. Бу мой таркибида совун аралашмасининг 0,001% дан ортиқ эмаслигини кўрсатади. • Ҳажми 250 мл конуссимон колбага 50 мл сув ва 10 томчи фенолфталеин эритмасидан солиб 1 дақиқа қайнатилади. Бу иссиқ аралашмага 5 г мой солиб, яна 5 дақиқа қайнатилади ва хона ҳароратигача совутилиб, 10 томчи фенолфталеин қўшиб оқ қоғоз устида кўрилади. Колбадаги эритма рангсизлигича қолса унда совун аралашмаси йўқлигини ёки 0,01% дан кўп эмаслигини кўрсатади. 6. Ёғлар таркибидаги парафин, мум, смола аралашмаларини аниқлаш • 1 мл мой ва КОН нинг 0,5 м спиртли эритмасидан 10 мл солиб, чайқатиб қиздирилади. Бу аралашма тезда совунланиб, тиниқ эритма ҳосил қилади. Бу аралашмага 25 мл сув қўшилганда, у лойқаланмаслиги керак, агар лойқаланса унинг таркибида парафин, мум, смола аралашмалари борлиги маълум бўлади. Ёғларнинг физик константалари • Ёғларнинг солиштирма оғирлиги - зичлиги (пикнометр). • Эриш ва қотиш харорати. • Рефракция (рефрактометр) сони. • Ёпишқоқлиги. • Эрувчанлиги ва бошқалар киради. Ёғларнинг кимёвий константалари • Кислота сони. • Совунланиш сони. • Йод сони. • Эфир сони ва бошқалар киради. Кислота сони • Кислота сони деб, 1 г ёғ таркибидаги соф кислоталарни нейтраллаш учун кетган КОН нинг мг миқдорига айтилади; • 10 г ёғ + 50 мл эфир + спирт (1:1) + 1 мл ф.ф. 30 секунд ичида ўзгармайдиган пушти рангга киргунча титрланади. V - титрлашга кетган 0,1 м КОН ни мл миқдори Р - ёғни г. миқдори 5,61 - титрлашга кетган 1 мл ишқор таркибидаги 0,1м КОН ни мг миқдори.        ) 1,0( н NaOH ёки KOH P V с К 61, 5  Ёғларни таҳлил қилишда кислота сонининг аҳамияти Кислота сони ёғлар сифатини кўрсатади. Ёғларни ёмон сақланиши, намлик ва ферментлар таъсирида глицеридларнинг парчаланишидан нормадан ортиқча соф кислоталар пайдо бўлади. Глицеридлар қанча кўп бузилса ва парчаланса, соф кислоталар шунча кўп ҳосил бўлади. Натижада кислота сони нормадан ошиб кетади. Совунланиш сони • Совунланиш сони деб, 1 г ёғ таркибидаги соф кислоталарни нейтраллаш ва мураккаб эфирларни совунлаш учун кетган КОН нинг мг миқдорига айтилади. • 2 г ёғ + 0,5 м КОН 25мл спиртли эритмаси • текшириш (солиштириш) тажрибаси ҳам ўтказилади (ёғсиз). • Сўнгра иккала идишга 25 мл дан иссиқ сув, 1 мл ф.ф. қўшиб, ортиқча ишқорни 0,5м НСl билан рангсизлангунча титрланади.    0 t соат 1 Совунланиш сони қуйидаги формула бўйича: • V 1 - текшириш тажрибаси учун кетган НСl нинг мл миқдори. • V 2 - асосий тажриба учун кетган НСl нинг мл миқдори. • Р - ёғнинг миқдори, г. • 28,05 - КОН нинг 0,5м эритмасини 1мл даги мг миқдори.P V V C C 05, 28 ) ( 2 1     ЭФИР СОНИ Эфир сони деб, 1 г ёғ таркибидаги мураккаб эфирларни совунлаш учун кетган калий ишқорининг миллиграмм миқдорига айтилади. Эфир сони ( Э. С. ) совунланиш сони билан кислота сонининг айирмасига тенг: Э.С. = С.С.- К.С. Ёғларни таҳлил қилишда эфир сонининг аҳамияти • Эфир сонининг катта-кичиклиги ёғ таркибидаги ёғ кислоталарнинг молекула оғирлигига боғлиқ. Эфир сони (совунланиш сони ҳам) ёғни чинлигини аниқлашда ёрдам беради. Бундан ташқари, эфир сони ёғларнинг тозалигини ҳам кўрсатади. • Ёғга совунланмайдиган бошқа бирикмалар (парафин, минерал мойлар ва бошқалар) қўшилган бўлса, эфир сони (совунланиш сони ҳам) камайиб кетади. Йод сони • Йод сони деб, 100 г мой таркибидаги тўйинмаган ёғ кислоталарнинг қўшбоғларини тўйинтириш учун кетадиган йоднинг г миқдорига айтилади. (йод хлорид ёки йод бромид реактивлари) • Йод хлорид қуйидагича олинади. • 2KJ + КJO 3 + 6НСl → 3JCl + ЗКСl + ЗН 2 О • Реакцияга киришмай ортиқча JCl га КJ эритмасидан қўшилгандан кейин ажралиб чиққан соф йод 0,1м натрий тиосульфат эритмаси билан титрланади. • JCl + KJ → KCl + J 2 • J 2 + 2Na 2 S 2 O 3 → 2NaJ + Na 2 S 4 O 6 Йод сонини аниқлаш техникаси (XI ДФ бўйича) • Ёғ + 3 мл эфир (эритилади) + 0,2 м JCl эритмасидан 25 мл қўшиб, бир минут чайқатилади ва 1 соатга қоронғи ерга қўйиб қўйилади. • Кейин аралашмага КJ нинг 40%ли эритмасидан 10мл ва 50мл сув қўшилади. Ажралиб чиққан йод 0,1м тиосульфат натрий билан титрланади. • Индикатор крахмал, 2-3 мл хлороформ қўшилади, хлороформли қаватидаги кўк ранг йўқолгунча титрланади. Худди шу шароитда контроль тажриба ўтказилади. Йод сони қуйидагича аниқланади: • V 1 – текшириш тажрибасига кетган тиосульфат натрий миқдори мл. • V 2 – асосий тажрибага кетган тиосульфат натрий миқдори мл. • Р - ёғнинг миқдори • 0,01269 - 0,1 м йод эритмасининг 1 мл даги йоднинг г миқдори.P V V с Й 100 01269, 0 ) ( 2 1      Ёғларни таҳлил қилишда йод сонининг аҳамияти • Йод сони ёғларнинг қайси гуруҳга мансублигини, тозалигини аниқлашда ва чинлигини аниқлашда (идентификация қилишда) катта аҳамиятга эга. ЁҒЛАРНИНГ ТИББИЁТДА ВА ФАРМАЦЕВТИКАДАГИ АҲАМИЯТИ • Тиббиётда ёғлар асосан суртма дори, линиментлар, малҳамлар, тиббиёт совунлари, шамчалар, шарчалар ва бошқа дори турларини тайёрлашда ҳамда баъзи доривор моддаларни эритиш учун ишлатилади. • Тиббиётда баъзи ёғлар соф ҳолда таъсир этувчи доривор восита сифатида (канакунжут мойи, балиқ ёғи ва бошқалар) ҳамда витаминларга ва бошқа биологик фаол моддаларга бой (чаканда мойи, балиқ ёғи) маҳсулот сифатида ишлатилади. ЁҒЛАРНИНГ ТИББИЁТДА ВА ФАРМАЦЕВТИКАДАГИ АҲАМИЯТИ • Тўйинмаган, таркибида икки ва ундан ортиқ қўшбоғи бўлган ёғ кислоталар (линол, линолен, арахидон ва бошқалар) одам организмида моддалар алмашинувида жуда катта аҳамиятга эга бўлиб, улар витамин F номи билан юритилади. ЁҒЛАРНИ САҚЛАШ • Ёғлар одатда салқин, ёруғлик кам тушадиган (қоронғи) хоналарда стеллажлар устида сақланади. Дорихоналарда ёғлар оғзи зич ёпиладиган идишга тўлдириб солинган ҳолда, складларда эса бидонларда сақланади . Канакунжут мойи - Oleum Ricini Канакунжут-Ricinus communis L. Сутламадошлар - Euphorbiaceae Бир йиллик ўт ўсимлик, бўйи 2 м. Пояси шохланган. Барги йирик, туксиз, 5-11 бармоқсимон бўлакли, барг пластинкасининг марказига ўрнашган узун банди билан пояда кетма-кет жойлашган. Барг бўлакчалари чўзиқ тухумсимон, чети тишсимон қиррали. Гуллари шингил, кўримсиз, бир жинсли, гулқўрғони оддий, оналик гуллари шингилнинг юқори қисмига, оталик гуллари эса пастки қисмига жойлашган. Меваси уч уруғли, уч чаноқли, тикан билан қопланган кўсак. Кўсак пишганда ёрилади ва уруғлари сочилиб кетади. Географик тарқалиши. Ватани тропик Африка. Тропик зонада ўсадиган канакунжут кўп йиллик бўлиб, пояси ёғочланган, бўйи 10 м га етади. Канакунжут бир йиллик ўт ўсимлик сифатида Ўрта Осиё, Шимолий Кавказ, Украинанинг жанубий қисмида ва Волга бўйида экилади. Канакунжут уруғини тайёрлаш Шингилдаги пастки учта кўсак пиша бошлаши билан, шингил мевалари билан қирқиб олинади ва махсус хирмонга йиғилади. Мева қуруқ ва иссиқ ҳавода тез етилади. Пишган кўсак ёрилиб, уруғлари тўкилиб қолади. Қуриб қолган шингиллар ҳаскаш, чаноқ пўстлари эса супурги билан йиғиб олинади. Уруғни мева қолдиқларидан тозалаш учун машинада совурилади. • Кимёвий таркиби . Уруғида 40-56% қуримайдиган мой бор, 14-17% оқсил, 0,1-1% рицинин ва никотин алкалоидлари бор. Кучли заҳарли оқсил модда - рицин бор. • Мой совуқ преслаш усули билан олинади. Захарли рицинни парчалаш учун мой орқали иссиқ сув буғи ўтказилади. • Канакунжут мойи - сарғиш, тиниқ, хидли ва мазаси ёқимсиз. У спиртда эрийди (бошқа ёғлардан фарқи). Мой 80-85% рицинол (оксиолеин) кислота глицеридларидан ташкил топган. Канакунжут кунжараси захарли, у фақат азотли ўғит сифатида ишлатилади. • Ишлатилиши. Сурги ва гинекологияда, кўз касаллигида, тери касалликлари (лейшманиоз)да ишлатилади, сочни ўстиришга ёрдам беради. • Доривор препаратлари . Канакунжут мойи, эмульсияси, Ундицилен мази, Вишневский мази. • Техникада моторларни мойлашда ишлатилади. Бодом уруғи ва мойи - Semina et oleum Amygdalarum Бодом - Amygdalus communis L. Раъногулдошлар - Rosaceae Бўйи 2-5, баъзан 8 м дарахт. Новдалари қизғиш - жигарранг, шохларининг пўстлоғи кулранг- қўнғир, танасиники эса қорамтир. Барги оддий, ланцетсимон ёки тор эллипссимон, ўткир учли, чети эса ўтмас, майда тишсимон бўлиб, банди билан пояда кетма-кет ўрнашган. Гуллари оқ ёки оч пушти рангда бўлиб, шохларида якка-якка жойлашган. Гулқўрғони мураккаб, тўғри, косача ва тожбарглари 5 тадан, бирлашмаган, оталиги кўп сонли, оналик тугуни юқорига жойлашган. Меваси - қийшиқ ёки чўзиқ тухумсимон данакли мева. Бодомнинг икки тур хили учрайди: • чучук бодом - Amygdalus communis L. varietas dulcis D.С. • аччиқ бодом - Amygdalus communis L. varietas аmаrа D.С. Географик тарқалиши . Аччиқ бодом ёввойи ҳолда тоғ ёнбағрларида ва денгиз сатҳидан 800-1800 м баландликдаги тоғли туманларда ўсади. Аччиқ бодом асосан Ўрта Осиё тоғларида, Озарбайжоннинг жанубий қисми, Жанубий Арманистонда ўсади. Аччиқ ва чучук бодом Ўрта Осиёда, Кавказда ва Қримда кўп ўстирилади . • Маҳсулот тайёрлаш . Пишиб етилган бодом меваси қоқиб олинади ва пўстидан данаги ажратилади. Сўнгра данагини чақиб, уруғ олинади. Баъзан данагини чақмай, озиқ- овқат саноатига юборилади. Mahsulot tashqi ko’rinishi Тайёр маҳсулот данакдан ажратиб олинган тухумсимон, чўзиқ, ясси бодом уруғидан иборат. Бодом уруғи ғадир- будир бўлиб, асосида қора доғга ўхшаш халаза жойлашган. Уруғнинг ўртача узунлиги 2 см, эни эса - 1,5 см. Иссиқ сув билан намланганда, пўсти тез кўчади. Уруғ иккита палладан иборат. Эмбрионнинг илдизчаси ва куртаги уруғининг уч томонига жойлашган. Чучук бодом уруғи ҳидсиз, ёғсимон ёқимли мазаси бор. Аччиқ бодом уруғи эса аччиқ, қуриганида ҳидсиз бўлади, намлаб ҳавончада эзилса, цианид кислота ҳиди келади. • Кимёвий таркиби . 45-62% мой, витамин В 2 , 20% оксил, 2-3% қанд ва эмулсия ферменти бўлади. Аччиқ бодом уруғида 2,2-3,5% амигдалин гликозиди учрайди. Бодом мойи қуюқ, сарғиш суюқлик . Бодом мойи совуқ пресслаш усули билан ажратиб олинади. Мой олинаётганда сув аралашиб кетса, амигдалин парчаланади ва ажралиб чиққан моддалар мойга ўтади ва мой захарли бўлиб қолади. • Ишлатилиши . Уруғдан тайёрланган эмульсия меъда ва ичак оғриқларини қолдириш учун, мойи эса ични юмшатувчи дори сифатида қўлланилади. Бодом мойи айрим дориларни эритиш (камфора) ва мазь тайёрлашда ҳам кўлланилади. • Дори препаратлари . Бодом мойи ва мой эмульсияси. Шафтоли мойи Оlеum реrsicorum Шафтоли-Реrsiса vulgaris Ўрик - Аrmeniаса vulgaris Олхўри-Рrunus domestiса Тоғолча-Рrunus divaricata Раъногулдошлар - Rosaceае • Шафтоли мойи оч сариқ рангдаги қуюқ суюқлик бўлиб, мазаси ёқимли, ўзига хос кучсиз ҳиди бор бўлиб совуқ пресслаш усули билан олинади. • Ишлатилиши. Бодом мойи каби. • Кимёвий таркиби. Шафтолида 55%, ўрикда 30- 50% мой бор. Яна эмульсин ферменти, шафтоли данагида амигдалин бодомникидан кўп миқдорда. Иккала ўсимлик данагидан олинган мой умумий номи "персиковое масло" таркиби деярли бир хил (бодом мойи ҳам). Зайтун мойи Оleum Olivarum Зайтун - Оlеа еurораеа Зайтундошлар Оlеасеае Доим яшил дарахт бўлиб, бўйи 3- 7 м. Барги оддий, қалин, ланцетсимон ёки чўзиқ, текис қиррали, устки томони тўқ яшил, пастки томони эса кулранг, қисқа банди билан пояда қарама-қарши ўрнашган. Гуллари кўримсиз, майда, шингилга ёки кам шохли рўвакка тўпланган. Меваси - тухумсимон ёки шарсимон данакли хўл мева. Май-июн ойларида гуллайди, меваси сентябр - декабрда пишади. Зайтун ҳосилининг 90 фоизи зайтун ёғи ишлаб чиқариш учун ишлатилади ва деярли зайтун ўстириш учун ажратилган ерларнинг 98%и Ўрта Ер денгиз худудида жойлашган. Умумий хисобда, Европада 500 млн.га яқин зайтун дарахтлари мавжуд. Зайтун меваси ноябр–март ойларида, гуллаш вақти тугаганидан, сўнг 6-8 ой ўтгач терилади. Агарда зайтун меваси ёғ ишлаб чиқариш учун етиштирилган бўлса у узилган захоти босувчи мосламага жўнатилади. Шунингдек, зайтун ёғи – махсус ишловсиз истеъмол қилса бўладиган ягона ёғ тури хисобланади. Янги терилган зайтун мевасини истеъмол қилиб бўлмайди, чунки улар бу вақтда жуда аччиқ бўлади. Уларни истеъмол қилиш учун ишқорлаш ёки денгиз тузида ёки тузли сувда консервалаш керак бўлади. Бу амал тиббиётда кенг қўлланадиган олеуропеин (масалан қон босимини тушириш учун) моддасини чиқариб юбориш учун қилинади, ушбу модда зайтун мевасида ва баргларида мавжуд бўлади. Инсон цивилизациясинг илк қадамлари деб бемалол зайтун мевасини маданийлаштирилишини эътироф этиш мумкин, археологлар маълумотларига қараганда милоддан аввалги 3000 йилларда Критда зайтун ўстирила бошланган. Анча вақт зайтунни Критда ва Сирияда алоҳида ўстириб келишган. Зайтуннинг ўртача умри – 500 йилни ташкил этади, айрим зайтун дарахтлари умр давомийлиги эса 1500 йилни ташкил этади. Иерусалимдаги Зайтун (Елеон) тоғидаги зайтун дарахтлари ўртача ёши тахминан 2000 йил деб баҳоланади. • Географик тарқалиши. Қрим, Кавказ ва Ўрта Осиёнинг баъзи туманларида ўстирилади. Қадимдан Ўрта денгизи бўйидаги давлатларда кўп миқдорда ўстириб келинади. • Кимёвий таркиби. Меванинг юмшок, қисмида 70%, уруғида эса 30% мой бўлади. Мойнинг 80% ни олеин, 10% пальмитин, 5-8% стеарин ва бошка кислоталардан ташкил топган глицеридир. • Ишлатилиши. Зайтун мойи эмульсияси буйрак, ўт ва қовуқ тоши касалликларида истеъмол қилинади. Мазлар, эритувчи сифатида ҳам ишлатилади. Зайтун меваси ва зайтун мойидаги айрим ёғ кислоталари моно-тўйинмаган ҳисобланади. Моно тўйинмаган ёғ кислоталари таркибида холестерин бўлмайди. Шу сабабли зайтун мойи холестерин миқдорини оширмайди, балки уни назорат остида сақлаб туради. Зайтун мойи таркибида инсон танаси учун муҳим бўлган омега-6 линолеик кислотаси ҳам мавжуд. Мана шу хусусияти туфайли соғлик муаммолари билан шуғулланувчи (Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти каби) ташкилотлар аҳолиси артерия қон томирлари атеросклерози ва қандли диабет касаллиги билан кўп оғриган давлатларда истеъмол қилинадиган ёғ кислоталарнинг камида 30% и омега-6 дан иборат бўлиши кераклигини тавсия қилади. Бу зайтуннинг аҳамиятини янада кўпроқ оширади. Юрак томирлари ва артериал соғлик учун фойдалари Бу соҳада олиб борилган изланишлар бир ҳафта давомида кунига 25 миллилитр (тахминан икки чой қошиқ) табиий зайтун мойи истеъмол қилган одамларда кам миқдорда зичлиги кичик липопротеин (ёмон холестерин) ва кўп миқдорда антиоксидловчи мавжуд бўлишини аниқлади. Антиоксидловчилар танадаги эркин радикаллар деб номланадиган зарарли моддаларни нейтраллаш ва ҳужайра бузилишининг олдини олиши сабабли жуда муҳимдир. Кўплаб изланишларда яна шу нарса аниқландики, зайтун мойини истеъмол қилиш холестерин миқдорини камайтиради ва юрак касаллигининг олдини олади. Юрак томирлари ва артериал соғлик учун фойдалари • Зайтун мойи ичак саратонига қарши ҳимоявий таъсирга эга эканлигини кўрсатди. Зайтун мойи ичак саратони бошланишининг олдини олиш учун ошқозон кислотаси билан реакцияга киришишини аниқладилар. • Зайтун мойи сафро миқдорини камайтиради • Диамин ферменти оксидазасининг миқдорини кўпайтиради • Организм нонормал ҳужайра ўсиши ҳамда саратондан ҳимоя қилади. Оксфорд университети шифокорлари томонидан ўтказилган тадқиқот лар • Зайтун мойи таркибида мавжуд бўлган Е, А, В, D ва К витаминлари катталар ва болаларда суякларнинг ўсиб ривожланишига ёрдам беради. • Кальций миқдорини барқарорлаштириш орқали суякларни мустаҳкамлайди. • Улар осон ҳазм бўлиши ва ўз минераллари орқали танада витаминларнинг ишлатилишига ёрдам бериши туфайли, ёши катталарга ҳам тавсия этилади. У суякнинг минералланишини кўпайтириш орқали кальций йўқолишининг олдини олади. • Суяклар организмнинг минерал структура омбори ҳисобланади. Суякларда минерал моддалар тўпланишининг йўқолиши суякнинг мўртлашиши каби жиддий асоратларни келтириб чиқариши мумкин. Зайтун мойи бу масалада энг фойдали таъсирга эгадир. Зайтун мойи суякларнинг ўсишига ёрдам беради Кунгабоқар мойи - Оleum Неliаnthi Кунгабоқар - Неliantus аnnuus L . Астрадошлар - Аstегасеае Кунгабоқар бир йилик ўт ўсимлик, бўйи 2,5 м. Пояси шохланмаган. Барглари юраксимон, йирик, кетма-кет жойлашган. Баргларини узунлиги 15 - 25 см гача, йирик тишсимон - аррасимон қиррали, дағал туклар билан қопланган. Гуллари йирик саватчага тўпланган, диаметри 25 см гача, четидаги тилсимон гуллари тўқ- сарик. Саватча ўртадаги гуллари найчасимон, мева берувчи. Меваси бир уруғли писта. Ватани - Шимолий Африка. • Кимёвий таркиби . Уруғида 35% мой, углеводлар 27%, 13 - 20% оқсил, 2% фитин, хлороген кислота (2%). Баргида 11 мг% каротиноидлар бор. Кунгабоқар мойи оч сариқ тиниқ ва қуюқ суюқлик, ўзига хос ҳиди ҳамда ёқимли мазаси бўлади. Кунгабоқар мойи ярим қотувчи мойларга киради. • Ишлатилиши. Мой учувчан суртма, мингдевона мойи, малхамлар хамда тиббиёт совуни тайёрлашда ишлатилади. Зиғир мойи - Оleum Lini Зиғир - Linum usitatissimum L . Зиғирдошлар - Linасеае Зиғир уруғи таркибида 30- 48 % мой бўлади. Мой иссиқ пресслаш усули билан олинади. Зиғир мойи сариқ тиник қуюқ суюқлик бўлиб, ўзига хос ҳиди ва мазаси бор. Зиғир мойи қурийдиган мойларга киради. Таркибида 60% гача изолинолен, 15% линолен, 15% линол ва бошқа кислоталарнинг глицеридлари бўлади. • Ишлатилиши . Суюқ мазь ва тиббиёт совуни тайёрланади. Линол препарати нур билан зарарланган терига сурилади. Линетол эса атеросклерозни даволашда ва куйган жойларни даволашда ишлатилади. • Зиғир мойидан простогландин препарати ҳам олинади. • Бўйи 80 - 120 см гача. Пояси битта, тик ўсувчи, сершох. Поя ва барглари туклар билан қопланган, кўпинча қўнгир нуқталарида госсипол тўпланади. Барглари банди билан кетма - кет жойлашган, йирик, умумий кўриниши юмалоқ, 3-5 бўлакли, асос қисми юраксимон, барг бўлаклари ўткир учли. • Гуллари йирик (диаметри 6-7 см ) узун бандли биттадан барг қўлтигига жойлашган, гулолди барглари бор. Гул косача барги 5 - тишли бўлиб 3 та йирик баргчани ташкил килади. Тож барги 5 та бўлиб оч - сариқ рангда, оталиги кўп сонли, меваси - шарсимон 3-5 бўлакли кўсак,узунлиги 4 см, очиладиган. Уруғи кўп сонли, тухумсимон, қора - қўнгир бўлиб қуюқ, одатда оқ узун туклар билан қопланган.ПАХТА МОЙИ — OLEUM GOSSYPII ҒЎЗА ТУРЛАРИ — GOSSYPIUM SP. ГУЛХАЙРИДОШЛАР — MALVACEAE Пахта мойи тук ва пўстлоғидан тозаланган уруғдан совуқ пресслаш усули билан олинади. Уруғда мой 17-41% бўлади. Уруғ таркибида яна 36,1 % гача оқсил, 1,8 % гача заҳарли пигмент - госсипол ва бошқа моддалар учрайди. Физик хоссалари • Биринчи ажратиб олинган мой қўнғир-қора рангли, аччиқ, таркибида жуда кўп бегона моддалар (госсипол) бўлади. Ёғни тозалаш учун нейтраллаш, намлаш, қуритиш, рангсизлантириш, ҳидини йўқотиш жараёнлари ўтказилади. • Тозаланган мой оч-сариқ рангдаги ўзига хос мазали, қуюқ суюқлик, ярим қурийдиган ёғларга киради. Таркибида 48,2% линол, 26,4% олеин, 22,4% палмитин, 2,8% стеарин, 1,2% арахин кислоталарнинг глицеридлари бўлади. • Мой +3–4 0 ҳароратда қотади. • Пахта (туклари) 95% дан кўпроқ тоза целлюлозадан иборат. • Уруғида 40% мой, госсипол (заҳарли фенол бирикма) бўлади. • Илдиз пўстлоғида витамин К ва С бор. • Баргида 5-7% лимон, 3-4% олма кислоталари бор. Ишлатилиши. Мойи суртма, малхам хамда тиббиёт совуни тайёрлашда ишлатилади. • Озиқ - овқат саноатида ва техникада ҳам кенг қўлланилади. Кимёвий таркиби МАККАЖЎХОРИ МОЙИ — OLEUM MAYDIS МАККАЖЎХОРИ — ZEA MAYS L . Бошоқдошлар - Роасеае Маккажўхори бўйи 1 - 3 - 5 м га етадиган 1 уйли бир йиллик ўт ўсимлик. Пояси тик ўсувчи, шохланмаган, ичи ғовак, бўғимли. Барги оддий кенг ланцетсимон, қини билан пояга кетма - кет ўрнашган. Гуллари бир жинсли. Оталик гуллари поянинг юқори қисмида рўвакка, оналик гуллари эса барг қўлтиғидан чиққан сўтага тўпланган. Меваси - донча. Август - сентябрда гуллайди, меваси сентябрь - октябрда пишади. Ватани -Жанубий Мексика. Маккажўхори мойи сарғиш рангли, ўзига хос ҳидли ва мазали қуюқ суюқлик, ярим қурувчи мойларга киради. Мой таркибида 45-48 % олеин, 40% гача линол, 11-16% гача тўйинган кислоталарнинг глицеридлари ҳамда фосфатидлар, токофероллар, витамин Е , фитостеринлар ва бошқа моддалар бор. Ишлатилиши • Маккажўхори мойи атеросклероз касаллигининг олдини олиш ва даволашда ишлатилади. Қондаги холестерин миқдорини камайтиради ва организмдаги липоидларнинг алмашиниш жараёнини яхшилайди. • Бу мой биологик фаол моддаларга бой бўлиб, организмга комплекс таъсир этади. Ёғсимон моддалар ва мумлар • Ёғсимон моддалар ва мумлар бир атомли, юқори молекулали спиртларнинг ёғ кислоталари билан ҳосил қилган мураккаб эфирларидир. Бу эфирлар таркибида стеарин, пальмитин ёғ кислоталари, церотин, мелиссин ва бошқа спиртлар бўлади. • Ёғсимон моддалар ва мумлар ишқорнинг сувдаги эритмаларига турғун, улар ишқорнинг спиртдаги эритмасида кўп қиздирганда совунланади. • Ёғсимон моддалар ва мумлар мазлар, малхамлар тайёрлашда ишлатилади. Мум - Сеrа • Мумни ишчи асал арилар қорнининг пастки томонига жойлашган безлар ишлаб чиқаради. • Мум олиш учун асали олинган инни махсус идишга солиб сувда қайнатилади. Асал сувга эриб чиқиб кетади, мум эса сув юзасига кўтарилади ва совутилганда қотиб қолади, йиғиб қайта эритилади, фильтрланиб тозаланади. • Бу усулда олинган мум - Сариқ мум дейилади. Асалари инидан 10% мум олиш мумкин. • Сариқ мум - Сеrа flava асал ҳиди келиб туради. У мазасиз, қаттиқ, мўрт эмас, бармоқлар орасида осонлик билан эзилади. • Оқ мум - Сеrа аlbа сариқ мумни қуёшда оқартиш йўли билан олинади. Намланиб, қуёш нурига ёйиб қўйилса сариқ мум оқариб қолади. Оқ мум ҳидсиз, қўлга ёпишмайдиган, мўрт бўлади. • Мумлар хлороформ, скипидар ва мойларда тўла эрийди. • Ишлатилиши. Мазлар, малхамлар тайёрлашда қўлланилади. Айрим ўсимликлардан қириб олинган карнауб - мумли шамчалар тайёрлашда қўлланилади. Спермацет, кашолот ёғи - Сеtасеum, sреrmaceti • Спермацет ялтироқ, оқ модда бўлиб, сут эмизувчилар синфига кирадиган, океанда яшайдиган кашалотдан олинади. • Спермацет кашалотнинг бош ва умуртқа суяклари бўшлиғидаги ярим суюқ ёғ таркибида бўлади. Ёғи совутилса спермацет ажралиб чиқади. (сода билан ажратиб олинади). • Битта кашалотдан 3000 кг спермацет ва 15000 кг суюқ ёғ олинади. • Спермацет асосан пальмитин кислотанинг цетил спирти билан ҳосил қилган эфиридан иборат. Ишлатилиши • Спермацет анальгезия (оғриқ сезишни йўқотиш) учун ишлатиладиган эмульсия ва айрим мазлар таркибига киради . Ланолин юқори молекулали, бир атомли полициклик спиртлар (холестерин ва изохолестерин)нинг юқори молекулали ёғ кислоталари церотин ҳамда палмитин кислоталар билан ҳосил қилган мураккаб эфирларидан иборат. Ланолин - Lanolinum, Adeps Lanae Қўй териси остидаги безлар ёғ билан бир қаторда ёғсимон модда - ланолин ҳам ишлаб чиқаради. Тери устига чиққан ёғ билан ланолин жунгга ёпишади. Жунни сув билан ювиб, ёғ ва ланолиндан тозаланади. Шу ювинди сувдан ланолин олинади. Иссиқ сувга сода ёки ишқор қўшиб, қўй жунини ювилганда эмульсияга ўхшаш суюқлик ажралади. Шу суюқлиқ центрифугада айлантирилса, гидролизга учрамаган бадбўй ланолин йиғилади. Ланолин ацетон ёки бензинда эритилиб, фильтрланади ва эритувчи ҳайдалса, сувсиз ланолин хосил бўлади. Ҳидини кетказиш учун КМnО 4 ёки активланган кўмир билан ишланади. Ланолин олиниши Ланолин - Lanolinum, Adeps Lanae • Ланолин қўнғир - сариқ, ёғсимон, юмшоқ масса, ўзига хос ҳиди бор. Сувда эримайди, спиртда қисман, эфир, СНСl3, ацетон ва бензинда яхши эрийди. Кўп миқдордаги сув билан аралашади. У 150% сувни шимганда ҳам ўзгармайди. • ХI ДФ га кўра ланолиннинг эриш ҳарорати 36-42 0 , совунланиш сони 90-105га тенг. Кислота сони l дан, умумий кули 0,1 % дан, 100-105 0 ҳароратда қиздирилганда йўқотилган оғирлик 1% дан юқори бўлмаслиги керак. Ланолинни чинлигини аниқлаш (идентификация қилиш) • Ланолинни чинлигини аниқлаш учун холестеринга сифат реакцияси қилинади. Бунинг учун пробиркадаги 5 мл конц. сулфат кислота устига пробирка четидан 0,2 г ланолиннинг 5 мл хлороформдаги эритмаси аста- секин қўшилади. Натижада эритма ва кислотанинг учрашган жойида аниқ кўринадиган қўнғир- қизил рангли халқа ҳосил бўлади. • ХI ДФ га кўра сувсиз ланолин билан бир қаторда сувли ланолин ( Lanolinum hydricum ) ҳам ишлатилади, сувли ланолин тайёрлаш учун 70 г сувсиз ланолинга секин-аста 30 г сув аралаштирилади. Ланолин - Lanolinum, Adeps Lanae • Ишлатилиши. Ланолин турғун бўлиб, одам терисига тез шимилади. Мазлар тайёрлашда асос, какао мойи билан шамчалар тайёрлашда эса бириктирувчи модда сифатида ишлатилади. БАЛИҚ МОЙИ – OLEUM JECORIS ASELLI • Тиббиётда ишлатиладиган балиқ мойи треска балиқлари (треска, сайра, ва б.) нинг янги жигаридан олинади. • Тресканинг усти кулранг-қўнғир доғли, қорни оқимтир бўлади, катталарининг узунлиги 1 м, оғирлиги эса 50 кг га етади. Балиқ жигари балиқ умумий оғирлигининг 4-7% ни ташкил этади. • Треска балиғи Атлантика океанининг шимолий қисмида ва Шимолий муз океанида бўлади ва у йилнинг совуқ ойларида (декабр ойидан апрелгача) тутилади. • Тиббиётда ишлатиладиган балиқ мойи олиш учун жигарни ўтдан ажратиб олиб, сув билан яхшилаб ювилади ва пардаси олиб ташланади. Сўнгра тозаланган жигардан махсус қозонларда мой ажратиб олинади. • Тресканинг катта-кичиклигига қараб, жигаридан 35-73 % гача ёғ олиш мумкин. • Балиқ мойи оч сариқ, тиниқ, қуюқ суюқлик бўлиб, ўзига хос ҳид ва мазаси бор. • Мой спиртда қийин, эфир ва хлороформда яхши эрийди. Кимёвий таркиби • Витамин А ва D , пигментлар (липохром), оз миқдорда йод бўлади. Мой глицеридлари сифатида физентол, асселин, олеин, эрук ҳамда 4 та туйинмаган боғланишга эга бўлган терапин ва бошқа кислоталарнинг глицерин билан ҳосил қилган мураккаб эфирлари учрайди. • 1 г балиқ мойидан 350 МЕ (халкаро бирлик) витамин А ва 60-80 МЕ витамин D бўлади. • Витаминларга бойитилган 1 г балиқ мойида эса 500 МЕ витамин А ва 150-200 МЕ витамин D бўлади. Чинлигини аниқлаш Липохром мойга: • 1 томчи балиқ мойини 20 томчи хлороформда эритиб, устига бир томчи конц.сулфат кислота қўшилса, аралашма тезда қўнғир рангга айланадиган кўк-бинафша рангга бўялади. • 15 томчи балиқ мойини 3 томчи конц.нитрат кислота билан чинни идишда аралаштирилса, дарров сариқ рангга ўтувчи пушти қизил ранг ҳосил бўлади. Витамин А га: • 1 мл хлороформда эритилган 0,1 г балиқ мойига висмут хлорид эритмасидан 5 мл қўшилса, аралашма турғун бўлмаган ҳаво рангга бўялади. Ишлатилиши • Балиқ мойи рахит, ширинча, лимфа безлари сили ва бошқа касалликлар ҳамда яраларни даволашда ишлатилади. Доривор препаратлари. Витаминлаштирилган балиқ мойи, балиқ мойи эмулсияси. Балиқ мойи шиша идишларда тўла ҳолда салқин, қоронғи жойда сақланади (витамин D ёруғлик таъсирида парчаланиб кетади).
Купить
  • Похожие документы

  • Sog‘liqni saqlash tizimi va uning xususiyatlari
  • Rentgenologik tekshirishning umumiy, xususiy va maxsus usullari
  • Jigarda gormonlarning zararsizlantirilishi
  • Qon ivishi, qon guruhlari va rezus omili
  • Sust boruvchi neyrovirusli infeksion kasalliklar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha