Тасвирий санъат жанрлари

Тасвирий санъат жанрлари
Мундарижа 
  Кириш  
I – БОБ :  Тасвирий санъат жанрлари хақида умумий маълумот  
1.1.   Рассомлар ижодида энг кенг тарқалган жанрлар (портрет, 
манзара, натюрморт, тарихий жанрлар 
1.2.   Анималистик, батал, маиший жанрларнинг ўзига хос 
жихатлари
  I I – БОБ   Буюк рассомлар ижоди орқали тасвирий санъат 
жанрларини ўрганиб чиқиш 
2.1. Леонардо да Винчи-биринчи психологик портрет асосчиси. 
2.2. Франс Хальс, Рембрандт Хармес ван Рейн, Малик Набиев  
портрет 
чўққисини эгаллаган рассомлар 
2.3. Никола Пуссен, Клод Лоррен-манзара жанрининг асосчилари 
2.4. ХХ аср Ўзбекистон рассомлари ижодида она табиат сиймоси 
 Хулоса  
  Фойдаланилган адабиётлар рўйхати  
 
 
 
  Кириш 
Мавзунинг   долзарблиги .   Ўзбекистон   Мустақиллигининг   асосчиси,
бунёдкори   бўлмиш   Президентимиз   И.А.Каримовнинг,   -   «Биздан   келажак
авлодларга озод ва обод Ватан қолсин», - деган чақиригини тафаккуримизга
маҳкам жойлаган ҳолда, уни амалга оширишга кучимиз, илмимиз, ижодимиз
ва  саҳоватимиз   етгунча   курашамиз   дейди,  шу  ўринда  тасвирий   санъат   катта
роль   эгаллайди.   Санъат   жуда   қадим   замонларда,   меҳнат   жараёнининг
тараққиёти   натижасида   пайдо   бўлди.   Меҳнат   жараёнида   инсон   тафаккури
камол   топди,   гўзаллик   ҳисси   ортди,   воқеликдаги   гўзаллик,   қулайлик   ва
фойдалилик  тушунчалари   кенгайди.   Синфий  жамият  вужудга  келиши  билан
эса   ижтимоий   тараққиётда   катта   узгаришлар   содир   бўлди:   ақлий   меҳнат
жисмоний меҳнатдан ажралиб чиқа бошлади. Бу эса фан ва санъат ривожида
муҳим   аҳамият   касб   эди.   Профессионал   санъат   ва   санъаткорлар   шу   даврда
пайдо   бўлди.   Санъат   эса   ўзининг   специфик   хусусиятини,   синфийлигини
намоён  этиб,  ҳукмрон  синфнинг  идеологиясини   таргиб  этувчи  кучли  гоявий
қуролга   айланди.   Лекин   шунга   қарамай,   омма   орасидан   етишиб   чиққан
истеъдодли   ижодкорлар   меҳнаткаш   халқ   оммасининг   орзу-истакларини,
уларнинг  гўзаллик   ва   худбинлик,   олижаноблик   ва   инсонпарварлик   ҳақидаги
тушнчаларини ифода этувчи асарлар яратдилар. Халқнинг турмуши, хулқ ва
одатлари, ютуқ ва мағлубиятлари  уларнинг асарларида  ўз ифодасини топди.
Ҳар   бир   даврда   мавжуд   бўлган   ана   шундай   санъат   ҳаёт   гўзалликларини
тасвирлаб, одамларда юксак хислат ва фазилатларни камол топтирди, уларни
тенглик,   озодлик,   биродарлик,   ёрқин   келажакка   интилиш   йўлидаги   курашга
даъват   этди.   Санъатнинг   ана   шу   сафарбарлик   кучи,   айниқса,   эзувчи   ва
эзилувчи синфлар орасидаги зиддият кескинлашганда ортди. Икки ижтимоий
система   орасидаги   кураш   янада   кучайган   бизнинг   асримизда   унинг   бу
хусусияти   янада   ортиб   бормоқда.   Бизнинг   мамлакатимизда   санъат
коммунистик тарбиянинг кучли воситаси булиб, киши-ларни илғор қарашлар
билан   қуроллантиришда,   мустаҳкамлашда,   уларнинг   келажакка   ишончи   ва
коммунистик   ахлоқ   асосларини   мустаҳкамлашда   муҳим   ўрин   эгаллайди.
  2 Илғор,   ўз   моҳияти   жиҳатидан   халқчил   бўлган   социалистик   санъат   киши-
ларни   актив   фаолиятга,   жамиятни   революцион   тарзда   қайта   қуришга
ундайди. 
Ижодкорларимизнинг ҳаққоний ва ҳаётбахш коммунистик ғоялар билан
суғорилган   асарлари   совет   киши-лари   учун   шодликва   илҳом   манбаиҳамда
ахлоқий   тарбия   воси-таси   бўлиб   хизмат   қилмоқда.   Санъатшунослик
фанининг бир бўлими бўлган санъат тарихи ана шу санъат (асосан, тасвирий
санъат)   нинг   пайдо   бўлишидан   то   ҳозирги   замон   босқичи-гача   бўлган   давр
санъати   тараққиётини   ўрганади,   шу   давр   мобайнида   яшаб   ижод   этган   ва
ижод   қилаётган   санъаткорлар   ҳаёти   ва   ижодий   фаолияти   билан   танишади,
уларнинг   асг\рла-рини   таҳлил   этади,   таққослайди.   Санъат   тарихи
тараққиётида содир бўлган турли бадиий мактаб, йўналиш, оқим ва услублар
курашининг моҳиятини ёритади. 
Ҳақиқатан   ҳам   инсоният   яратиб   қолдирган   маданий   бойликлар   фақат
ўтмиш кишиларидан қолган ёки яратилаётган бойликлар бўлиб қолмай, балки
ўзида   инсон   ақл-заковати,   ҳаёт   тўғрисидаги   фикр-ўйларини   акс   эттирувчи
кўзгу   ҳамдир.   Жаҳон   санъати   тарихини   ўрганиш,   унинг   тараққиёт   қонунла-
рини   тушуниш,   нодир   ёдгорликлар   билан   танишиш   ўтмиш   одамларининг
ҳис-туйғу,   ҳаётий   тажрибаларини   ўрганиш   ғоя-вийэстетик   қарашларининг
шаклланишини   билиш   демакдир.   Бу   сўзсиз,   кишиларда   ҳаётий
тажрибаларнинг бойишига, ҳаётга янада кенг ва атрофлича ёндашишга ёрдам
беради. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
  3 I – БОБ: Тасвирий санъат жанрлари хақида умумий маълумот
1.1.   Рассомлар ижодида энг кенг тарқалган жанрлар (портрет,
манзара, натюрморт, тарихий жанрлар)
Жанр   сўзи   француз   тилидан   -   тур   кўриниш   деган   маънони   англатади.
Умумий тушунчаси бу - чегараланган мавзуни ўзида акс эттирадиган санъат
асарлари.   Масалан,   манзара,   табиат   кўринишларини   акс   эттирадиган
расмларни   манзара   жанрига   оид   расмлар   дейилади.   Алоҳида   ёки   одамлар
тўпини   акс   эттирадиган   расмлар   эса   портрет   жанридаги   расмлар   дейилса,
мева,   гул,   уй   буюмлари   ва   шунга   ўхшаш   нарсаларнинг   тасвирини   акс
эттирувчи расмлар натюрморт жанридаги расмлар дейилади 
ва х. к. 
Портрет   (франц.   portrait.   portraire   -   тасвирлаш)   –   Одам   ёки   одамлар
гуруҳини   акс   эттирувчи   тасвирий   санъат   жанри.   Мазкур   жанрда   мавжуд
бўлган   ёки   ўтиб   кетган   бирор   бир   шахс   ёки   шахслар   гурухи,   рассом
(ижодкор) тасаввурида пайдо бўлган ҳаёлий қиёфалар акс этиши мумкин. П.
ҳам   санъатнинг   бошқа   турлари   сингари   ижодкорнинг   дунёқараши   билан,
унинг ҳаётга, борлиққа бўлган муносабати билан боғлиқ. Портретнинг муҳим
томони   бу   тасвирланувчининг   айнан   ўзига   ўхшатиш   билан   боғлиқ.   Портрет
иборасининг   келиб   чиқиши   ва   дастлабки   маъноси   ҳам   эски   француз   тилида
«ўхшатиш»,   «бор   нарсани   ўзига   ўхшатиб   қайтариш»   мазмунидан   олинган.
Лекин бу рассомнинг тасвирланувчига бўлган муносабати (хурмати, нафрати
ва х.к.) ни акс эттиришга халақит бермайди. 
Рассом   портрет   орқали   тасвирланувчи   шахснинг   маънавий   дунёсининг   бой
ёки қашшоқлигини, ижтимоий ҳаётдаги ўрни, касби, жамиятдаги мавқини акс
эттириши ва унинг шу жихатлари орқали давр хусусияти, сиёсий иқтисодий
аҳвол   ҳақида   маълумот   бераолади.   Бу   эса   рассомнинг   ғоявий   эстетик   ва
сиёсий   қарашлари   даражаси   билан   боғлиқ.   Шунинг   учун   етук   портрет
асарлари   орқали   на   фақат   шахс   ҳақида   балки   шу   шахс   яшаган   давр,   мухит
ҳақида маълумот олиш мумкин. Рассомнинг профессионал махорати, портрет
ишлаш   учун   танлаган   материаллари   (бўёқ,   расм   ишланадиган   асос,   иш
  4 асбоблари ва х.к.) эса унинг яратган асарларига қайтарилмас, бетакрор ўзига
хослик бахш этади ва дастхатини белгилайди. 
Тарихан   Портрет   санъатида   хилма   хил   тур   ва   кўринишлар   шаклланган.
П.   ишланиш   услуби   (техникаси),   бажарадиган   вазифаси,   мазмунига   қараб
Дастгоҳ, монументаль портрет тарзида 
Тасвирланувчи   (ёки   тасвирланувчилар)   нинг   фақат   бош   қисми,   бош   ва   елка
қисми, белигача, бутун бўй басти билан унинг олд, ён томонидан ишланиши
мумкин.   Мазмунига   қараб   тантановор   парад   портрет,   интим,   интим   лирик
портрет бўлиши мумкин. 
Портрет   турли   нишон,   танга,   медаллар   юзасига   ишланиши   (Медальер
санъати), гемма(Глиптика)да, медальонларда учрайди. 
Портретда   тасвирланган   одамлар   сони,   улар   тасвирланган   мухит(заминфон)
ва   мазмунига   кўра   якка,   қўшалоқ   ва   гуруҳ   портретларга   ажралади.
Портретнинг яна бир тури автопортрет бўлиб, рассомнинг ўзини ўзи ишлаган
портретлар   назарда   тутилади.   Портрет   санътида   тасвирланувчи   соф   холда
атрофдаги   мухитни   кўрсатмасдан   тинч   холатда   тасвирланиши   ёки   унинг
бирор   фаолияти   билан   маълум   мухитда   ишланиши   мумкин.   Бунда
тасвирланувчи   фаолиятини   билдирувчи   буюмлар,   уларнинг   сифати   ва
хусусияти,   яшаётган   мухит   ва   х.к   тасвирланувчи   фъели   ва   фаолияти
моҳиятини   тушунишга   хизмат   қилади.   Шунинг   учун   портретларни   шартли
соф   партрет   ва   портрет   –   картинага,   аниқроғи   жанрли   портретга   ажратиш
мумкин,   Жанрли   портрет   мазмунига   кўра   тарихий   портрет   ёки   маиший
портрет деб номланади. 
Портрет   санъатининг   яна   бир   кўриниши   бу   йиғма   портрет-   портрет
типдир.   Бундай   портретларда   рассом   турли   одамларнинг   энг   характерли
томонларини   йиғиб,   жамлаб   янги   умумлашма   қиёфа   яратади.   Бундай
портретда   бирир   аниқ   шахс   бўлмаслиги,   лекин   даврнинг   энг   характерли
шахси қиёфасини акс эттиради. 
 Шаҳснинг фақат ижобий томони эмас, балки унинг салбий томонларини акс
эттирувчи сатирик портрет, кулгили томонини кўрсатувчи  шарж  портретлар
ҳам   шу   жанрга   мансуб.   Сатирик   портретлардан   шаржнинг   фарқи   у   хазил
  5 мутоиба, самимий тарзда бўлади ва шахснинг шаъни, ғурурини камситмаган
холда   унинг   фъел   атворидаги   айрим   ўзига   хос   томонларини   кўрсатиши
мумкин.  
Манзара   жанри   Тасвирий   санъатнинг   лирик   турларидан   бири,   унда
реал   ёки   ҳаёлий   табиат   кўринишлари   орқали   рассомнинг   хис   туйғулари,   ўй
хаёллари,   орзу   истаклари   ўз   ифодасини   топади.   Бу   жанрда   инсон   фаолияти
билан   ўзгариб   бораётган   табиат   манзаралари,   меъморий   қурилмалар,   тоғ
манзаралари, денгиз тўлқинлари тасвирланади. Табиат кўринишлари мавзули
композициялар   мазмунини   тўлдирувчи   восита   сифатида   ҳам   иштирок   этиб
рангтасвир   ва   графика   асарларида,   ҳайкалтарошликнинг   бўртма
кўринишларида   кенг   ишлатилади.   Табиат   манараларининг   акси   қадимдан
рассомларнинг диққатини ўзига жалб этиб келган. Турли маиший, тарихий ва
батал жанрида ишланган расмларда табиат кўринишлари ва унинг унсурлари
кенг учрайди. Қадимги Шарқ мамлакатлари жумладан Оссурия, Бобил, Миср
деворий   расм   ва   бўртма   тасвирларида   шуни   кўриш   мумкин.   Ўрта   Осиё
маданиятида Қадимги Хоразм деворий суратларида манзара жанрининг ўрни
салмоқли. Ўрта асрларга келиб манзара жанри миниатюраларда, монументал
деворий   расмларда   учрайди,   Ўрта   асрлар   Хитой   санъатида   ҳам   манзара
жанри   мухим   ўринни   эгаллаб   «тог   ва   сувлар»   туркум   асарларида   ўз   аксини
топди.   Ўрта   аср   хитой   рассомлари   Го   Си   (11   аср),   Ма   Юань,   Ся   Гуй   (хар
иккиси.   12   асрнинг   1-ярми.   13   аа.),   Му-ци   (13   а.   1-ярми.)   манзара   жанрида
салмоқли   асарлар   яратиб   қолдирдилар.   Ўрта   аср   япон   манзарачилиги   ҳам
сезиларли   ютуқларга   эришдилар.   Инсоннинг   табиат   қўйнидаги   фаолиятини
манзара кўринишларида ифодаладилар. Кацусика Хокусай ва Андо Хиросигэ
ижоди   шу   ўринда   эътиборга   лойиқ.   13-15   асрлардан   бошлаб   европа
рассомчилигида   манзара   мухим   ўринни   эгаллай   бошлади.   Ва   яратилаётган
асарларнинг   ажралмас   қисмига   айлана   борди.   Уйғониш   даври   рассомлари
табиатни   ўрганиш,   инсонни   ўраб   турган   мухитни   тўлақонли   тасвирлашга
интилиш   реалистик   саъат   ривожида   мухим   ўринни   эгаллай   бошлади.   Шу
харакатлар   манзара   жанрининг   мустақил   жанр   даражасига   кўтарилишига
замин   яратди.17   аср   бошларига   келиб   қатор   рассомлар   ижодида,   жумладан
  6 италиялик   ака   ука   Каррачилар   ижодида   мумтоз   манзара   тамойиллари
шаклланди.   Манзара   жанри   ҳам   ўзида   юксак   идеалларни   акс   эттирувчи
санъат   тури   қаторига   ўта   бошлади.   Никола   Пуссен,   Клод   Лорен   ижоди,
Сальвадор   Роза   ва   б   ижоди   шу   хусусиятларни   ўзида   ифодалади.   Манзара
жанри ривожида голланд рассомлари ҳам сезиларли ўринни эгалладиар.   ван
Гойен,   X.   Сегерс,   Я.   ван   Рёйсдал,   М.   Хоббема,   Рембрандт,   Я.   Вермер
Делфтли   ва   бошқа   рассомлар   ўз   асарларида   табиатнинг   жонли   кўринишини
ўз   хиссий   кечинмалари,   ўй   хаёллари   билан   бойитдилар.   Манзара   мустақил
жанр   сифатида   ҳаётга   кенг   кўламда   кириб   келди.   Манзара   жанрининг   янги
босқичи   19   асрнинг   иккинчи   ярмидан   бошланди.   Табиат   кўринишларини
хаққоний   тасвирлашга   нур   -   хаво   тўла   асарлар   яратишга   харакат   қилиш
француз рассомлари ижодида сезиларли ўринни эгаллади. 19 аср ўрталаридан
бошлаб   очиқ   кенгликда   (пленерда)расм   ишлаш   одат   тусига   кира   борди.   Бу
хусусда   Буюк   Британияда   Ж.Констебл,   Россияда   А.Иванов   каби   рассомлар
фаоллик   кўрсатдилар.   Аста   Францияда   барбизон   мактаби   вакиллари,
шунингдек К.Коро шу масала билан жиддий шуғулланиб унинг ривожига ўз
хиссаларини   қўшдилар.   Пленэрнинг   ҳақиқий   ривожи   19   асрнинг   иккинчи
ярмига тўғри келиб айни шу даврдан бошлаб Пленеэр ибораси ҳаётга кириб
келди, муомалада қўлланилиб француз импрессоинист рассомлари –К.Моне,
К.Писсаро, О.Ренуар ижодига нисбатан ишлатила бошланди. 19 аср охри 20
аср   бошларида   пленэр   рангтасвири   Европа,   Осиё,   Америка   рассомлари
ижодида   ўз   ифодасини   топди.   Ўзбекистонга   бу   рангтасвир   19   аср
охриларидан   кириб   келди.   Л.Бурэ,   И.Казаков,   О.Татевосян,   А.Исупов   ва   б.,
кейинроқ   П.Беньков   ва   унинг   шогирдлари   (Р.Тимуров,   А.Розиқов   ва   б.)
ижодида ривожланди. 20 аср манзара рассомлиги шу даврнинг ғоявий пласти
изланишлари   билан   узвий   боғлиқ.   Турли   оқим   ва   йўналишлар   манзара
жанрида   ҳам   ўз   ифодасини   топди.   Ўзбекистонда   манзара   жанри   ҳам   узоқ
тарихга   эга   бўлса   ҳам   лекин   унинг   кенг   кўламда   ривожланиши   20   асрнинг
ўрталаридан   бошланди.   Урол   Тансикбоев,   Рашид   Тимуров,   Николай
Корахон, Неъмат Қўзибоев кейинроқ Анвар Мирсоатов, Абдуманноп Юнусов
ва бош. ижоди шу жанрнинг турли кўриниш ва йўналишларини намоён этади.
  7 Неъмат Қўзибоев 
Марина   (итал.   денгизники,   денгиздан)   жанри-   денгиз   кўринишлари,
ундаги   ҳаёт,   инсон   ва   денгиз   муносабатлари,   инсоннинг   денгиз   ичидаги
курашларини акс эттирувчи санъат (расм, рангтасвир, гравюра, рельефбўртма
тасвир) тури. XVII асрда Голландияда мустақил жанр сифатида шаклланган.
Италиялик Ж.Верне, инглиз Ж.Тернер, рус И.Айвазовский, 
Боголюбовлар   шу   жанрда   самарали   ижод   қилишган.   Ўзбекистонда   бу   жанр
ХХ асрнинг 50 - йиллардан шаклланиб Мадгазин ва Матевосянларнинг Орол
денгизига   бағишланган   асарларида,   Г.Абдурахмоновнинг   Гурзуфда   ишлаган
композицияларида ўз ифодасини топган. 
Натюрморт   (франц.   nature   morte,   итал.   natura   morta,   ўлик   табиат)
инсонни   ўраб   турган   борлиқ   -   турли   буюмлар,   овда   отилган   қуш   ва
ҳайвонларнинг   жонсиз   таналари,   ов   меҳнат   ва   жанг   қуроллари,   гул   ва
мевалар   ва   бошқа   шунга   ўхшаш   буюмларларни   ўзида   акс   эттирадиган
тасвирий   санъат   тури.   Бу   жанр   асосан   17   асрда   шаклланган   ва   ривожлангн.
Бунга қадар у мавзули композицияларнинг тўлдирувчи, мазмунини чуқурроқ
тушунишга   хизмат   қилувчи   восита   сифатида   қўлланилиб   рамзий   мазмунда
ишлатилган   Натюрморт   жанри   унсурлари   қадимги   дунё   санъатида   учрайди,
лекин   мустақил   жанр   бўлиб   шаклланиши   янги   давр   билан   боғлиқ.   Моддий
дунёги қизиқишнинг ортиши билан натюрморт жанри ҳам ривож топа борди.
Италия,   нидерландиялик   рассомлар   шу   жанрда   дастлабки   асарларини
яратдилар.   17   асрга   келиб   бу   жанр   ўзининг   гуллаш   даврини   бошидан
кечирди.   унинг   турли   тип   ва   шакллари   пайдо   бўлди.,   миллий   мактаблар
шаклланди.   Италиялик   Караважо   ва   унинг   давомчилари-   караважистлар   шу
жанр   ривожида   катта   хисса   қўшдилар.   Италия,   Испания   ва   голландия
рассомлари   шу   жанрнинг   бой   имкониятларини   ўз   ижодлари   билан   намоён
этдилар.   Натюрморт   ишловчи   рассомларнинг   севимли   мавзулари   гуллар,
мева ва сабзовотлар, ошхона анжомлари, денгиз ноз неьматлари эди. В. Хеда
ва П. Клас «нонушталари», В.Кальфнинг «дисертлари, А.Бейрен «балиқлари»
ва   бошқа   натюрмортлар   унинг   рангбаранглигини   билдиради.   Расм.   В.   Хеда.
«Нонушта» .17 асрнинг охри 18 асрларда Франция санъатида ҳам натюрморт
  8 жанрида мухим  асарлар яратилди. Ж. Б. С. Шарден  натюрмортлари ўзининг
нозик   колорити,   эркин   композицияси   билан   эсда   қолади.   Расм.   Ж.   Б.   С.
Шарден.Санъат   атрибутлари.   19-20   асрларда   яратилган   натюрморт   асарлари
шу   йилларда   бадиий   ҳаётда   содир   бўлган   жараёнлар   билан   узвий   ривожда
бўлди.   19   асрнинг   ўрталаридан   бирин   кетин   пайдо   бўлган   турли   саеъат
йўналишлари натюрморт жанрида ҳам ўз ифодасини топди. 
Э.Манэ,   К.Моне,   П.   Сезанн,   В.   ван   Гог   А.   Матисс,   Ж.   Брак,   П.   Пикассо,   X.
Грис   ва   б   ижодида   янги   жараёнлар   ўз   ифодасини   топди.   Ўзбекистон
санъатида   натюрморт   жанрининг   айрим   кўринишлари   қадимги   дунё   ва   илк
ўрта   асрлар   санъатида   учраса   ҳам,   масалан   Тупроқ   қальа   шохлар   саройи
деворий расмларида гул ва мевалар тасвири, Афросиёб деворий расмида тус
товуқлар   олдида   турган   вазадаги   мевалар,   ўрта   аср   наққошлик   ва   деворий
рассомлигида   учрайдиган   гулдондаги   гуллар   ва   х.,   лекин   унинг
ривожланиши   ва   жанр   тарзида   шаклланиши   20   асрнинг   20-30   йилларига
тўғри   келади.   Латиф   Насриддинов,   Шамсирўй   Хасанова   каби   ўзбек
рассомлари   шу   жанрнинг   дастлабки   дастгох   кўринишларини   яратдилар.
Расм.   Ш.Хасанова.   Натюрморт.   1943йил.   Ю.Елизаров,   Н.Кашина,
З.Ковалевская,   Р.   Ахмедов,   /   Абдурахмонов   ва   б.   шу   жанрда   сезиларли
асарлар   яратдилар.   Бугунги   кунда   бу   жанр   ўзбек   рассомларининг
кўпчилигининг   севамли   жанри   хисобланади,   А.Юнусов,   А.Икромжонов,
В.Бурмакин,   Е.   Мельников   ва   б.   ларнинг   шу   жанрдаги   асарлари   музей
экспозицияларидан ўрин олган. Расм. А.Икромжонов, натюрморт, 
Тарихий жанр.  Тасвирий санъатнинг мухим жанрларидан бири тарихий
жанр   хисобланади.   Ижтимоий   хаётда   содир   бўлган   ва   жамият   ривожида
бурилиш   нуқталарини   белгилаган   воқеа   ва   ходисалар,   тарихий   шахслар
рассомнинг дастгох ва махобатли асарларида, бўртма тасвирларда, ҳайкал ва
ёдгорликларда, кичик хажмдаги миниатюралару дастгох графика асарларида
ўз   ифодасини   топиши   мумкин.   Тарихий   манзиллар,   қадамжолар   ҳам   шу
жанрнинг сюжети исобланади. Тарихий жанр батал жанри билан яқинлашиб
кетади.   Жанг   воқеаларининг   хал   қилувчи   дамларини   акс   эттирувчи
композициялар   шундай   асарлар   қаторига   киради.   Жумладан   Александр
  9 Македонскийнинг Доро билан бўлган жангини акс эттирувчи мозайика, (мил.
ав 4-3 асрлар) 
1.2.   Анималистик, батал, маиший жанрларнинг ўзига хос
жихатлари
Анималистик   жанри .   Тасвирий   санъат   жанрилари   ичидаги   «кекса»
жанрлардан   анима   жанри   бўлиб   унда   ҳайвонлар   ҳаёти,   уларнинг
хусусиятлари, фел атвори ўз ифодасини топган. Анима сўзининг маъноси ҳам
лотинча   бўлиб   ҳайвон   маъносини   анлатади.   Ибтидоий   давр   рассоми   ўз
атрофида   мавжуд   бўлган   зубр,   мамонт,   кийик   ва   бошқа   ҳайвонларнинг
кўринишини   ҳаққоний   тасвирлаб   бугунги   кун   тамошабинини   ҳамон   лол
қолдириб   келмоқда.   Деярли   10-15   минг   йил   аввал   ишланган   бу   расмларда
рассом   хайвонларга   хос   эпчиллик,   куч   қудратлиликни   махорат   билан
тасвирлайди,   бўртма   тасвирини   ишлайди.   Евроосиё   худудида   яшаб   ижод
қилган   скифлар   ҳам   санъат   тарихида   хайвонларни   тасвирлаш   услублари
билан   шу   жанр   имкониятларини   кенгайтирдилар.   Расм.   Қадимги   Миср
тарихи ҳам анима жанрига бой. Бу ерда ҳайвонларнинг улуғвор ва ҳаққоний
ҳайкалларни   ярадилар.   Чунки   мисрликлар   хайвонларга   нисбатан   хурмат
билан   қараганлар   ва   уларни   худо   даражасида   эъзозлаганлар.   Расм.   Қадимги
Америка   маданиятида,   у   ернинг   махаллий   ахолиси   -   хиндулар   ҳам   анимал
жанрида   бетакрор   асарлар   яратдилар.   Хитой   маданиятида   бу   жанрда   ўта
харакатли   ажоиб   хайвонларнинг   хайкалларини   яратдилар.   Расм   Олд   Осиёда
буқа   боши   тасвири   кенг   учрайди.   Бундай   деярли   5000   йил   аввал   ишланган
арфа   асбоби   тепа   томонига   ишланга   буқа   боши   ҳайкали   ўзинингҳаётийлиги
билан характерланса. Иккинчи томондие ишланиш махоратининг юқорилиги
билан   ҳам   кишини   ҳайратлантиради.   Инкрустация   услубида   бажарилган   бу
ҳайкалда турли қимматбахо маданлар уйғунликда яратилган. Оссурия бўртма
тасвирларидаги   ов   манзараларининг   акс   эттирувчи   бўртма   тасвирлар   жаҳон
ҳайкалтарошлигининг ажойиб намунаси хисобланади. Ов пайтидаги харакат.
Яраланган шерлар даги сўниб бораётган куч хайкалтарош томонидан усталик
билан   кўрсатилган.   Расм   Яраланган   шер   бўртма   тасвири.   Уйғониш   даврига
  10 келиб   ҳайвонларнинг   ўзига   қараб   расмини   ишлаш   одати   кенгайиб   борди.
Шундай расмларни италиялик рассом 
Леонардо   да   Винчи,   немис   рассоми   Альбрех   Дюрер   ижодида
учратамиз.   Анима   жанрининг   ривожланиши   ва   мустақил   жанрга   айланиши
15-17   асрларга   бориб   тақалади.   Шу   жанрни   бошловчилари   голландиялик
А.Кейп   ва   П.   Поттер   хисобланади.   Улар   уй   ҳайвонларини   табиат   қўйнида,
яйловларда   мохирона   тасвирлайдилар.   19   асрнинг   йирик   рассоми   француз
А.Бари   ҳайвонларни   эрксевар   ва   енгил   холда   акс   эттиради.   К.Труайон
қишлоқ   манзараси   қўйнида   осойишта   ўтлаб   юрган   ҳайвонларни   мехр   билан
тасвирлайди.   Рус   рассомлари   В.Ватагин,   хайкалтарош   ва   рассом   И.   Ефимов
ўз   асарларида   ҳайвонларнинг   ўзига   хос   фазилатларини   мохирона
тасвирлайдилар.   Расм...Ўзбек   санъатида   бу   жанр   қадимий   бўлиб   ибтидоий
даврнинг   палеолит   ва   айниқса   мезолиа   ва   неолит   даврида   ҳайвонларга
бағишланган   кўплаб   асарлар   яратилди.   Зараутсой   расмлари,   Тақатош,
Хўжакент   тасвирлари   шунга   мисол   бўлаолади.   Тупроқ   қальа,   Варахша,
Афросиёб   деворий   расмларида   ҳам   ҳайвонлар   тавири   кенг   учрайди.   Турли
қушлар   йиртқич   ҳайвонлар.   Енгил   безакка   бой   от   ва   архарлар   тасвири   шу
давр   деворий   расмларига   алохида   пайз   киритган   Расм.Ўзбек   замонавий
тасвирий   санъатининг   ривожланиши   ҳам   шу   жанрда   бошланди   десак
муболаға бўлмайди, Чунки 19 аср охрида ўзбек санътидаги янги жараён айни
шу   санъатда   кўрина   бошлади.   Абдурахим   тоштарошнинг   Бухоро   амири
Олимхон   сарой   кира   веришига   ишлаган   шерлар   ҳайкали,   княз   Романов
саройи   атрофига   ўрнатилган   кийик,   ит   ва   қурбақалар   ҳайкали   шу   янги   давр
қарашининг  натижаси  эди.  20  аср   ўрталарига   келиб  бу  жанр  кенг  кулоч   ёйа
бошлади.   Унинг   ижодкорлари   пайдо   бўла   бошлади.   Халқ   усталари   Усто
Умар Жўрақулов, Хамро Рахимова, кейинроқ Абдурахимовлар ижодида халқ
санъати   услубида   бажарилган   афсонавий   ҳайвонлар,   ҳайкалчалари
кўргазмаларда намойиш этила бошланди. 
Профессионал ҳайкалтарошлик А.Бойматов, М.Иванов, Т.Қосимов, Ш. 
Мўминова   ва   б.   ижодида   ривожланиб   борди.   Анималист   (латин.
"аnimal" - хайвон) - хайвонларни тасвирловчи рассом ёки хайкалтарош. 
  11 Botal   janr   -   “botal”   frantsuzcha   so’z   bo’lib,   “jang”,   “urush”   ma’nosini
bildiradi.   U   jang   manzaralarini   o’zida   aks   ettiradi.   Bu   janrda   jang   va   xarbiy
yurishlar manzarasi asosiy o’rinni egallaydi. 
Маиший   жанр -   жамият   ва   шахсий   хаётдаги   кундалик   турмуш   тарзини
ўзида   акс   эттирувчи   тасвирий   санъат   жанри .  Бу   жанрда   рассом ( ҳайкалтарош )
ўз   замонасидаги   кундалик   турмушда   бўлаётган   воқеа   ва   ходисаларни ,
одамларнинг   яшаш   тарзи ,  дам   олиши ,  мехнати   ва   спорт   билан   шуғулланиши ,
хуллас   уларнинг   кундалик   фаолияти   бу   жанрнинг   мазмунини   ташкил   этади .
Инсонларнинг   маиший   ҳаётини   акс   эттиришга   қизиқиш   қадимдан   мавжуд
бўлса   ҳам   лекин   унинг   ривожланиши   ва   мустақил   жанр   даражасига   айланиши
17   асрдан   бошлаб   жамиятда   содир   бўла   бошлаган   демократик   тамойилларни
ортиши   билан   боғлиқ ,   Шу   даврдан   бошлар   рассомлар   ижодида   оддий   халқ
хаётига   бағишланган   асарлар   кўпайди ,   мавзуси   кенгайди .   Бу   жанр
Голландияда   кенг   ривожланди.   Буюк   Рембрандт,   кичик   голандлар   Питер   де
Хоох, Терборх, 
Ян   ван   Остаде   ва   бош.   ижодида   шу   жанр   етакчи   ўринни   эгаллади.
Францияда   Жан   Батист   Шарден,   Англияда   Уиьям   Хогарт,   Россияда
П.Федотов, В. Перов, И.Репин ва бош. ижодида ҳам шу жанр хусусиятлари ўз
ифодасини   топди.   Ўзбек   санъатида   майиший   жанр   20   асрнинг   20-30
йилларидан бошлаб ривожлана бошлади. Б.Хамдамий, Л. Абдуллаев, 
Х.Рахмонов,   З.Иноғомов   ва   бошқалар   шу   жанрнинг   дастлабки
намуналарини   яратдилар.   Н.Кашина,   З.Ковалевская,   М.Саидов   ижодида   хам
шу   жанр   етакчи   ўринни   эгаллайди.   Бугунги   кунда   ҳам   бу   жанр   кўплаб
ижодкорларни ўзига жалб этиб келмоқда. 
 
 
 
 
 
 
 
  12  
 
I I – БОБ: Буюк рассомлар ижоди орқали тасвирий санъат 
жанрларини ўрганиб чиқиш 
2.1. Леонардо да Винчи-биринчи психологик портрет асосчиси 
Юқори Уйғониш даври услубининг асосчиси ва типик вакили Леонардо
да Винчи санъатнинг кўпгина турларида ўз кучини синаб кўрди, математика,
механика,   физика   соҳасида   илғор   фикрларни   илгари   сурди.   Леонардо   учун
санъат   ҳаётни   билиш   воситаси   бўлди.   Унинг   реал   воқелик   асосида   ишлаган
суратлари кейинчалик илмий асарлари учун иллюстрация вазифасини ўтади.
Ижодкор   характерига   хос   бўлган   бу   хусусият   у   яратган   ранг-тасвир
асарининг   ўзига   хос   томонларини   белгилайди.   Унинг   ҳар   бир   асари   ҳаётни
ўрганиш   замирида   юзага   келган,   ижодкорнинг   қалб   ҳарорати   билан
иситилган   ва   ҳаётга   бўлган   муносабатини   ифодаловчи   асарлардир.
Рассомнинг   «Гул   ушлаган   Мадонна»   (Бенуа   Мадоннаси)   деб   номланган   илк
асарида   шундай   хислатлар  мавжуд.   Рассом   композицияда   ортиқча   деталь   ва
лавҳалардан   воз   кечиб,   тасвирланувчининг   характеристикасини   кучайти-
ришга,   шаклларини   умумлаштиришга   интилган.   Композицияда   ёш   она
тиззасида   ўтирган   гўдакнинг   она   қўлидаги   гулга   талпи-наётган   пайти
тасвирланган.   Тепа   томондан   тушаётган   ёруғлик   тасвирнинг   янада   яққол
кўринишига   имконият   яратган.   Дарчадан   кўринаётган   осмон   композиция
мувозанатлигига хизмат қилиб, образни ческиз табиат билан узвий боғлаган.
Асарда  ҳеч  қандай  диний-мистик  кайфият  йўқ. Она  ва  бола боши  ат-рофига
ишланган   тилла   гардишни   ҳисобга   олмаганда,   ҳаммаси   оддий
флоренцияликнинг   уйидаги   бахтни,   она   ва   бола   шод-лигидаги   гўзалликни
куйловчи   асар   сифатида   намоён   бўлади.   Бу   асар   дунё   сирларини   билишга
қизиққан,   нур   ва   гўзалликка   интилган   инсонни   севган   рассомнинг
дунёқарашини намоён қилади. 
Милан   француз   қўшинлари   томонидан   босиб   олинган   йили   Леонардо
Флоренцияга   қайтиб   келади.   Бу   ерда   «Ангиари   олдидаги   жанг»   деворий
  13 суратининг   картонини   яратади,   шунингдек,   ўзининг   машҳур   асари   «Мона
Лиза»   (Жаконда)   асарини   ишлайди.   «Мона   Лиза»   портрети   (1503)   жаҳон
рангтасвирининг машҳур ёдгорлигидир.  Бу портрет билан Европа санъатида
чуқур психологик портрет  санъати бошланади. 
Аслида   хотиржам,   ўз   суҳбатдошига   нисбатан   самимий   ва   меҳр   кўзи
билан   боқиб   ўтирган   флоренциялик   аёл   тасвирланган.   Унинг   ортида
мураккаб   табиат   кўриниши   акс   эттирилган.   Аёл   шу   табиатнинг   ажралмас
қисми   ва   у   билан   узвий   боғланган.   Сочлари,   кийимларидаги   букланиш   ва
жимжималар   гўё   табиат   ритмини   қайтараётгандек   туюлади.   Ана   шулар
фонида   майин   ва   нозик   қилиб   ишланган   аёл   қиёфаси,   ниҳоятда   чиройли
қўллари   янада   латофатли   ва   гўзал   бўлиб   туюлади.   Бу   латофат   ва   гўзаллик
унинг   нигоҳидаги   самимийлик   ва   меҳрибон-лик   билан   уйғунлашиб,   идеал
гўзал инсон қиёфасини гавдалантиради. 
2.2. Франс Хальс, Рембрандт Хармес ван Рейн, Малик Набиев –
портрет жанрининг чўққисини эгаллаган рассомлар
Frans Xals   (1560-1666). Golland realistik portret san’ati asoschisi, xarakteri
jixatidan maishiy janrda guruh portret janirini yaratib, jahon portretchilik san’atini
boyitgan   novator   san’atkor   Frans   Xal’s   Antverpen   shaxrida   tug’ilgan.   Garlem
shaxriga   ko’chib   kelib,   butun   umr   shu   erda   yashagan.   XUII-asr   10-30   yillarida
yaratgan portretlari to’g’risda fikr bildirishdan boshlandi. Xal’s o’zining barkamol
psixologik   asarlarini   yaratgan.   Uning   asarlarida   tanqidiy   qarashlar   yaqqol   ko’rina
boshlagan 
Голланд   саьнатининг   энг   гуллаган   даври   XVII   аср   40-60   йилларига
тўғри   келади.   Бу   ривож   буюк   голланд   рассоми   Рембрандт   Харменс   ван
Рейн   (1606-1669)   номи   билан   боғлиқ.   Рембрандт   голланд   санъатининг
ютуқларини умумлаштириб, уни янги юксак поғонага кўтарди ҳамда ўз даври
санъаткорларидан   асарлари   мавзусининг   ранг   -   баранглиги,   ранггасвир,
гравюра   (офорт)   ва   қаламсуратда   юксак   махоратли   асарлар   ярата   олиши
билан   ўзиб   кетди.   Унинг   қаҳрамонлари   кучли   иродага   эга,   маънавий   бой,
оғир   шарт   -   шароитда   ҳам   инсонийлик   фазилатларини   сақлай   оладиган
  14 шахслардир.   Рембрандт   1606   йили   Лейден   шаҳрида   тегирмончи   оиласида
туғилган.   Шу   ерда   лотин   мактабини   тугатгач,   Лейден   университетига   қабул
қилинган.   Лекин   Рембрандт   у   ерда   бир   йилча   ўқиган,   ҳолос.   Рассомликка
бўлган қизиқиш туфайли Яков 
Сваненбюрх   деган   ўрта   ҳол   рассом   устахонасида   уч   йил,   кейинрок,   эса
Амстердамда   Питер   Ластман   устахонасида   бир   ярим   йилча   тасвириёт
асосларини   ўрганган.   Сўнг   ўз   шаҳрига   қайтган.   1625   йили   ўз   устахонасини
ташкил   этган.   Рассомнинг   илк   ижоди   20-йиллар   сўнгги   ва   30-йиллар
бошларига   тўғри   келади.   Рассом   бу   йилларда   автопортрет   соҳасида   кўп
меҳнат қилиб инсон мимикаси ва унинг киши ички дунёси билан алоқасини
тушуниб   етишга   ҳаракат   қилади.   Офорт   санъатида   дастлабки   машқларини
бошлайди.   Санъаткор   1632   йили   Амстердамга   кўчиб   келади   ва   тезда   энг
машҳур   рассомга   айланади.   Буюртма   ишларнинг   кўпайиб   бориши   унинг
моддий мустақил бўлиб, атрофига шогирдларни тўплашига имконият яратди.
Рассомнинг   бу   йилларда   яратган   асарлари   кўтаринки   рухда   ишланган.   У
композицияларини   ёрқин   бўёқларда   тасвирлайди,   қимматбақо   буюмлар,   гул
ва   биллурлар,   либослар   унинг   яратган   асарларга   қувонч   ва   шодлик
туйғуларини киритади. 
"Адашган   ўғилнинг   қайтиши"   рассомнинг   сўнгги   асарида   ҳаёт   қанчалик
мураккаб   эканлигини   акс   эттиргани   ҳолда,   инсонга   хос   фазилат   -   унинг
кечирувчинлигини   илохийлаштиради.   Асарда   ота   оёғига   йиқилгаи   ўғил   ва
уни меҳри ва изтироб билан қаршилаётган ота образи тасвирланган. Отанинг
ўз   ўғли   қилмишларини   кечириб,   унга   меҳр   ва   ачиниш   билан   қарши
олаётганини   рассом   зўр   маҳорат   билан   очиб   беради.   Отанинг   қўллари
ҳаракатида   унинг   меҳрибонлиги   сезилиб   туради.   Аксинча,   ўғилнинг
ялангоёқ,   кир,   йиртилган,   жулдур   кийимида   тиз   чўккан   ҳолатда   тасвирлаб,
афсусланишни   акс   эттиради.   Композицияда   тасвирланган   бошқа
образларнинг   сокин,   осойишта,   чуқур   ҳаёлга   чўккан   ҳолатларини   аниқ
кўрсатилиши   бўлаётган   воқеа   мазмунини   янада   тўлиқроқ   очилишига   ёрдам
беради. Рембрандт қаламсурат ва офортчи сифатида ҳам машҳур. 
  15 Ўзбек   тасвирий   санъати   тарихида   Малик   Набиев   яратган   асарларидан
буюк   алломаларимиз:   Абу   Райхон   Беруний,   Ал-Хоразмий,   Ибн   Сино,
АлРозий, Мирзо Улуғбек,  Заҳриддин Мухаммад Бобур, Амир Темур, Аҳмад
Фарғоний,   Камолиддин   Беҳзод   портретлари   етуклиги,   инсон   руҳиятини
очилиши   билан   айниқса   машҳурдир.   Барча   дарсликларда   ва   тарихий
меросимизда ушбу портретлардан фойдаланилмокда. 
Ўзбекистон   тарихи   музейида   сақланаётган   «Спитамен   қўзғалони»,
Жиззах   ўлкашунослик   музейидаги   «Жиззах   қўзғалони»   ва   бошқа   ўнлаб
тарихий   асарлари   томошабинларимизга   ёд   бўлиб   кетган.   Халқимизнинг   асл
фарзандлари, адолат деб бош кўтариб, қатағон қилинган Файзулла 
Хўжаев,   Мунавварқори   Абдурашидхонов,   Абдурауф   Фитрат,   Абдулла
Кодирийлар   қиёфалари   ўзига   хос   кўринишларда   жонланган.   Босқинчилар
билан мардоновор олишган Дукчи Эшонга бағишланган асар. 
Малик   Набиев   ўз   халқи   ҳаётини   пухта   билган   мусаввирлигини
унутмаслик   керак.   У   ижодини   ўз   миллати   «Узбек   портрета»   (1937   йил)   дан
бошлаганди.   У   устозлари   Акром   Тошканбоев   ва   Баҳром   Ҳамдамийларнинг
«Сен   ўзбексан,   ўзбек   рассомисан,   шундай   экан,   ўз   халқинг   ҳаётини   чуқур
ўрган,   ўзбекларни   тасвирла,   кейин   бошқаларни»   деган   васиятларига   амал
қилгани   учун   ишлари   ўнгидан   келаверди.   Лекин   муваффақият   осонликча
қўлга   киритилмаслигини   Малик   Набиев   яхши   биларди.   Масалан,   саксон
ёшни   қоралаб   қолган   бир   пайитда   чизилган   “Соҳибқирон   Амир   Темур”
портрета   ўзига   хос   тарихга   эга.   1941   йилда   тарих   музейига   келтирилган
Темур ва темурийларни мумёлаб қўйилган жасадларини ўз кўзи билан кўрган
рассом   уни   тасвирлашда   жуда   кийналди.   Ўй-ҳаёллар   оғушида   ғарқ   бўлган
пайитларидан   бирида   туш   кўрди.   Тушига   соҳибқирон   Темур   кириб,   гўё   уни
руҳлантиргандек   бўлди.   Мана   шу   ерда   ушбу   шох-асар   ҳисобланган   Малик
Набиевнинг   «Амир   Темур»   портретини   қисқача   тахлилини   қилсак   ўринли
ҳисобланади. 
Тарихий   шахслар   портрета   борасида   узоқ   йиллар   давомидаги   ижодий
тажриба,   билим   ва   малакалар   эвазига   юзага   келган   Амир   Темур   портретида
такрорланмас   образни   кўрамиз.   Санъат   ихлосмандлари   эътиборини   ўзига
  16 жалб   қилган   бу   портретда   Соҳибқирон   саркарда   қиёфасида
гавдалантирилган.  Бошига олтин тож кийган Темурнинг нигоҳи бир нуқтага
қаратилагн   бўлиб,   жиддий   хаёл   огушида   эканлиги,   чап   қовоги   бироз
кўтарилиб, қоши тепага чимирилганидан сезилиб туради. Юз қиёфаси асосан
бугдойранг   туслар   орқали   тасвирланган.   Пешона,   юз   қисмидаги   чизикдар,
шунингдек,   бурун,   лаб,   қулоқ,   соқол-мўйлабларнинг   ҳолати   Темурнинг
нуронийлигини   кўрсатсада,   унинг   ҳали   тетик   ва   бақувват   экани   яққол
сезилиб   турибди.   Айниқса   бу   ҳолат   юзда   кўзга   ташланаётган   пишикдик,
чайирликда   аниқроқ   кўринади.   Жиддий   фикр   ва   хаёл   билан   бандлиги
Соҳибқиронни   янада   салобатли   қилиб   кўрсатади.   Елкадор   қўллари   эса
бамайли   хотир   қиличга   таянган   ҳолда.   Қўл   бармоклари   шундай   характерли
тасвирланганки   улар   Соҳибқироннинг   машаққатли   жангу   жадаллардан
мардонавор   ўтганини   тасдиклаб   турибди.   Портретдаги   ўткир   ва   синчковли
кўз   қарашлар   рассомнинг   Темур   образи   борасидаги   чинакам   изланишлари
натижасидир. 
Амир   Темур   қиёфасида   магрурлик   ва   куч-қудратга   эгалиги   унинг
хотиржам   ўтириши   ҳолатида   аниқ   гавдаланган.   Шарқона   безатилагн   шоҳ
саройининг бир бўлаги деразадан Самарканд шахри манзараси кўринади. 
Девордаги   фонда   нақшин   безаклар,   Соҳибқирон   ўтирган   салтанат
курсисининг   бадиий   кўркамлиги,   шунингдек,   Амир   Темур   эгнидаги
либосларнинг   бой   кўриниши   томошабинни   замона   ҳақида   тўлиқроқ
тушунчага   эга   бўлишида   ёрдам   беради.   Умуман   мусаввир   Амир   Темур
образини   тасвирлаш   борасида   бутун   маҳоратини   ишга   солиб   улкан
муваффақиятни қўлга киритади. 
Мусаввирнинг   дунё   миқиёсида   қабул   қилинган,   ЮНЕСКО   тан   олган
иши   Абу   Райхон   Беруний   портрета   бўлса,   эндигиси   қариган   чоғида
тасвирланган Амир Темур портрети бўлганлиги ҳам бежиз эмас. Буниси хам
мезон   сифатида   қабул   қилинди.   Пойтахтимиздаги,   Самарканд   ва
Шаҳрисабздаги,   хуллас,   барча   яратилган   Амир   Темур   ҳайкалларида   ана   шу
қиёфа   ўз   аксини   топган.   Айнан   шу   киёфа   асосида   тақвимлар,   ллакатлар,
маркалар чикди. 
  17 2.3. Никола Пуссен, Клод Лоррен-манзара жанрининг
асосчилари. 
17   аср   француз   санъатининг   йирик   намоёндаси   Никола   Пуссен   (1594-
1665)   классицизмнинг  йирик  вакили сифатида  унинг  бутун  имкониятларини
рўй-рост   очиб   берди.   Н.Пуссен   Франциянинг   шимолий   шаҳарчаларидан
бирида ҳарбий хизматчи оиласида дунёга келди. Тасвирий санъат асосларини
шу ердаги рассомлардан ўрганди. 1610 йил бошларида Пуссен Италия бўйлаб
саёҳат   қилди,   уйғониш   даври   санъати   намуналари   билан   танишди.   Айниқса
Рафаэл ижоди унда катта таассурот қолдирди. Рассомнинг диний воқеаларга
ишлаган   суратларида   барокко   таъсири,   унинг   мифология   асосида   ишлаган
суратларида   Тицианга   хос   ранг   ҳис   қилиш   ҳаётни   тўлақонли   англаш
сезилади.   Бу   суратлар   кўтаринки   руҳда   чизилган.   Ёзув   услуби   ҳам   эркин,
колорити   илиқ,   нурга   бой.   1620   йил   охирларидан   бошлаб,   Пуссен   ижодида
классицизмнинг   ўзига   хос   томонлари   кўрина   бошлади.   Ишлаган   асарларида
образларни 
идеаллаштириш   ва   композицияни   ақл   -   идрок   орқали   тартибга
келтиришга   интилиш   сезилади.   “Танкред   ва   Эрминия”   асарида   рассом
амазонка   Эрминиянинг   ўз   рақиби,   яраланган   рицаръ   Танкредга   нисбатан
уйғонган   муҳаббати   тасвирланади.   Асарда   яраланган   Танкредни   жуда
эҳтиёткорлик   билан   кўтараётган   Бадрин   (Танкреднинг   дўсти)   ва   оқ   отидан
тушиб, ўз  қиличи  билан сочини  кесиб,  ярадор   Танкреднинг  ярасини  боғлаш
учун   ҳаракат   қилаётган   Эрминия   кўрсатилади.   Асарда   икки   қарама   -   қарши
образ   -   бир   томондан,   ҳаётдан   кўз   юмаётган   Танкред   ва   иккинчи   томондан,
ҳаяжонланаётган   Эрминия   ҳатти   -   ҳаракатлари   таъсирчан   ифода   қилинган.
Танкред   ва   унинг   дўсти   устидаги   темир   ниқоб   ва   ҳилпираётган   Эрминия
кийимлари   асарнинг   драматиклигини   оширади.   Ботиб   бораётган   қуёшнинг
шафақ   нурлари   эса   бўлиб   ўтган   воқеалардаги   қайғуни   билдиради.   Пуссен
ижодига хос муҳим хусусиятлардан бири воқеликни ҳаракатда 
тасвирлашдир.   Рассом   ҳаракатни   "гавданинг   тили"   деб   таърифлайди.
Гавда  ҳаракати,   юзда  бўладиган  мимик  ўзгаришлар,   имо  -   ишорадан  рассом
  18 шахснинг   ички   дунёсини   таърифлашда   фойдаланади.   1630   йилларга   келиб,
Пуссен   ижодида   ҳаёт   тўғрисидаги   мунгли   фалсафий   қарашлар   намоён   бўла
бошлади. Инсон ҳаёти ниҳоятда қисқа ва ўткинчи эканлигини ачиниш билан
ифодалайди. 1640 йил охирларига келиб, Пуссен манзара жанрига мурожаат
қила   бошлайди.   Табиат   кўринишидаги   улуғворлик,   бепоёнлик,   сирга   тўла
ҳолат рассомни ҳаяжонлантиради. Пуссен табиатни одамларсиз тасаввур эта
олмайди.   Рассом   асарларида   табиатнинг   улуғвор   ва   чексизлигини   ифода
қилади. Уларда инсон ва табиат уйғунлиги, инсон табиат олдида кичик зарра
эканлиги   талқин   этилади.   Пуссен   ижодининг   сўнгги   босқичида   яратилган
Геркулес   ва   Какус   жанги"   асари   сюжети   I   аср   Рим   ёзувчиси   Вергилийнинг
"Энеида"   поэмасидан   олинган.   Унда   антик   қаҳрамон   Геркулеснинг   Какус
билан бўлган жанги ҳикоя қилинади. Композицияда табиат кўриниши асосий
ўринни   эгаллайди.   Мақобатли   тоғ,   баланд   дарахтлар,   осмондаги   булутлар
улуғвор,   табиат   кўринишини   яратади.   Шу   табиат   қўйнида   тасвирланган
Геркулес   ва   мағлубиятга   учраган   Какус   кўриниши   бу   улуғворликни
бузмагандек   сокин   ва   хотиржам.   Шу   хотиржамлик   ва   табиат   ичидаги
зиддиятларда   рассом   ҳаёт   мазмунини   кўради.   Пуссеннинг   йил   фаслларига
бағишланган   асарлари   инсон   ҳаётининг   тўрт   фасл   рамзи   сифатида   талқин
этилади.   Пуссен   ижодида   қаламсурат   ҳам   алоҳида   ўрин   эгаллайди.   Бу
суратлар бўлажак асарнинг яратиш пайтида ишланган бўлиб, рассом ҳар бир
асари композицияси устида узоқ вақт ишлаганлигини ва композиция яратиш
борасида излаганлигини кўрсатади. Пуссен ижоди француз санъати тарихида
муҳим   ўринни   эгаллайди.   У   яратган   мумтоз   услуб   француз   санъатида
кейинги   асрда   давом   этди,   ривожлантирилди.   Клод   Лоррен   (1600-1682)
Классицизмнинг йирик вакили, классик манзарани таниқли намояндаси Клод
Желле   (Лоррен   унинг   адабий   тахаллуси)   ёшлигида   Италияга   келиб   қолди.
Кейинги   ҳаёти   Рим   билан   боғлиқ   бўлди.   Лоррен   асосан   классик   манзарада
ижод   қилган.   Унинг   манзаралари   лирик   хис   туйғу   билан   суғорилган   бўлиб,
улар кўп ҳолларда мунгли кайфиятда тасвирланади. Рассом асарларда табиат
тинч ҳолатда кўрсатилади. Унинг асарларида ярим вайрона бўлган антик ёки
афсонавий   меъморлик   қолдиқлари   кўркам   дарахтлар   фонида   ғоят   жозибали
  19 кўринади.   Лоррен   классик   манзара   санъатининг   вакилидир.   Унинг
композициялари   аниқ   тартибда   ишланган.   Лекин   бу   унинг   реалистик
ҳарактерига путур етказмайди. Рассом ҳавога тўла бепоён кенгликни усталик
билан   кўрсатади.   Ундаги   нур   ва   соя   товланишларини   маҳорат   билан
гавдалантиради.   Рассомнинг   "Тонг",   "Туш   пайти",   "Кечки   пайт"   асарлари
ўзига хос ранг тизимида ечилган. Лоррен қаламсурат санъатида ҳам самарали
ижод   қилди.   Унинг   натурадан   ишлаган   суратлари  ҳамда  офортлари  ўзининг
ҳаётийлиги билан ажралиб туради ва рассомнинг кузатувчанлигидан далолат
беради.   Рассом   классик   манзара   жанрининг   мукаммал   кўринишини   яратди.
Унинг   ижоди   кейинчалик   француз   ва   Европа   санъатига   сезиларли   таъсир
ўтказди. 
2.4. ХХ аср Ўзбекистон рассомлари ижодида она табиат
сиймоси
  Ўзбекистон   рассомлари   ижодида   манзара   жанрининг   турли   қирралари
нaмоён   бўлади.   Рaссомлaр   бошқa   жaнр   вaкллaридaн   aввaлроқ   шу   сaнъaтдa
ўзлaрининг   интим   лирик   кaйфиятлaрини,   хиссий   кечинмaлaрини
ифодaлaйдилар. Шундaй ютуқлaр О.Тaтевосян, 
A.Волков, М.Новиков Тaнсиқбоев, Қорaхон, Р. Тимуров, A.Розиқов кaби 
ижодкорлaр aсaрлaрдa кўринa бошлaди вa мукaммaлликкa эришди. 
Тaнсиқбоев урушдaн кейинги дaстлaбки йиллaрдa кўпроқ колхоз ҳaётигa 
боғиштлaнгaн aсaрлaр ярaтди. “Тоғдaги колхоз” 1949, “Пешин. Овқaт пaйти “
1949, «Гуруч экaдигa колхоздa» 1949., aсaрлaридa ҳaётий воқеaлaргa кенг 
ўрин берилгaн. 40 –йиллaр охри 50- йитллaрнинг бошлaридaн рaссом 
ижодидa мaнзaрa жaнри етaкчи ўрингa чиқa бошлaди. Унинг «Ғўзa суғориш»,
«Ўзбекистондa бaҳор», кaби aсaрлaрдa ҳaётий воқеaлaргa кенг ўрин берилгaн
бўлсa ҳaм лекин aсaр ғоявий мaзмунини тaбиaт кўриниши ўз устигa олaди. 
Рaссом бу aсaрлaридa тaбиaтнинг эртaлaбки жонлaниши пaйтини мaҳорaт 
билaн тaсвирлaйди. Бу дaврдaн бошлaб рaссом ижтимоий ҳaётдa содир 
бўлaётгaн муҳим воқеa вa ходисaлaрни ҳaм мaнзaрa жaнридa aкс эттиришгa, 
онa юрт обрaзини ярaтишгa ҳaрaкaт қилa бошлaйди вa бу борaдa ютуқлaрни 
  20 қўлгa киритиб мaнзaрa рaссомчилигидa тaниқли ижодкорлaрдaн биригa 
aйлaнди. Лиро-эпик плaндa мaнзaрлaр ишлaйдигaн рaссом сифaтидa 
тaнилaди. Тaнсиқбоев 1951 йилдa ярaтгaн «Жонaжон ўлкa” aсaридa 
Ўзбекистон гўзaллигини, ундa тинч, ярaтувчилик иштиёқи билaн меҳнaт 
қилaётгaн ҳaётини кўрсaтaди. Aсaрнинг ёрқин колорити, нур вa ҳaвогa тўлa 
композиция вa энг муҳими воқеликни янгичa тaлқин этиши aсaргa aлоҳидa 
жaзибa киритaди. Рaссомнинг “Жонaжон ўлкa» aсaри мaнзaрa 
рaссомчилигидa юртнинг бaдий обрaзини ярaтиш борaсидaги ҳaрaкaтининг 
дaстлaбки босқичи бўлди. Бу aсaр шу дaвр сaнъaтидa мaвжуд бўлгaн 
ҳикоянaвисликдaн холи эмaс. Хaддaн тaшқaри мaйдa детaллaргa эьтибор 
бергaнлиги, aсaр колоритидa яхлитлик етишмaслиги кўзгa тaшлaнсa ҳaм, 
лекин ўшa йиллaр ўзбек мaнзaрa жaнри учун кaттa ютуқ эди. Шу дaврдaн 
бошлaб унинг мaвзуси янaдa кенгaйиб борaди. Ўртa Осиё мaнзaрaлaри, унинг
боғу роғлaрининг гўзaллиги рaссом aсaрлaридa ўз aксини топa бошлaйди. 
“Иссиқ кўлдa оқшом”, «Тоғдaги яйлов», “Тоғдa куз” вa б. 50-йиллaрнинг 
ўртaлaридaн бошлaб рaссом aсaрлaридa рaнг, aсaр колорити aввaлгилaргa 
қaрaгaндa ёрқинлaшиб aсaр тaьсир кучини ошириб борди. 50 – йиллaрдaн 
Ўзбекистондa вa умумaн Мустaқил ҳaмдўстлик мaмлaкaтлaридa кaттa 
қурилиш ишлaри олиб борилди, йирик иншооaтлaр бaрпо этилди, aсрлaр 
бўйи қaқрaб ётгaн чўллaргa сув чиқaрилди, янги шaҳaрлaр бaрпо этилди. 
Рaссом ижодидa инсон меҳнaти билaн ўзгaрб борaётгaн тaбиaт кўриншлaри 
ўз ифодaсини топди. Рaссом индустриaл мaнзaрa борaсидa меҳнaт қилaр экaн 
шу борaдa ярaтилгaн ютуқлaрни умумлaштиргaн холдa янги ерлaрни 
ўзлaштириш мaвзусигa мурожaт қилaди. 1957 йили ярaтгaн «Қaйроққум 
ГЭСидa тонг» aсaри индустриaл мaнзaрaдa ярaтилгaн энг яхши aсaрлaрдaн 
ҳисоблaнaди. Ундa кишилaрнинг меҳнaти билaн ярaтилaётгaн тўғон орқaли 
янги қўриқ ерлaрни ўзлaштирaётгaни, сув чиқaрaётгaн хaлқнинг жaсорaтини 
кўрсaтaди. Aсaрнинг муҳим томони шундaки рaссом индустриaл обьект 
кўринишини ишлaш билaн чегaрaлaнмaй тaсвирлaнaётгaн обьектдaн 
гўзaллик топишгa интилaди. Ўринли топилгaн композиция вa нозик рaнг 
тизими aсaргa aлоҳидa жозибa берaди. Улaр сaҳaр пaйтидaги енгил шaбaдaси 
  21 зaвқини киши қaлбигa олиб кирaди. Тaнсиқбоевнинг «Қaйроққум ГЭСидa 
тонг” aсaри Хaлқaро кўргaзмaлaрдa кўмиш вa бронзa медaллaри билaн 
тaқдирлaнди.  
  Н.Корохон ижодидa обрaз ярaтиш, ҳикоянaвислик кўчaйди. «Жонaжон
ўлкa»   (1948)   «Қaдирдон   дaллaлaр»   примитив   сaнъaт   тaъсири   кучли.   50-
йиллaрдaн  бошлaб  тоғ  мaнзaрaрaси  етaкчи   ўрингa   шу  борaдa  ўзининг  етук
aсaрлaрини   ярaтиб   мaнзaрaчи   сaфaтидa   тaнилди.   «Тоғдa   оқшом»,
«Гуллaётгaн   водий»,   «Олтин   кўз»   (1961),   «Тоғдa   кўз»,   «Олтин   симфония»
(1962) йил вa бошқaлaр. 
  Тимуровнинг   урушдaн   кейинги   йиллaридa   ярaтгaн   aсaрлaри   кўпроқ
Сaмaрқaндгa бaғишлaнгaн. Унинг гулгa ўрaлгaн aжойиб тaбиaти, шу тaбиaт
қўйнидa   сукут   сaқлaб   ётгaн   ноёб   обидaлaри,   ўз   юмушлaри   билaн   бaнд
одaмлaр   бу   йиллaрдa   ярaтгaн   aсaрлaрининг   мaзмунини   тaшкил   этaди.
Рaссомнинг   мaнзaрaчиликдaги   мaҳорaти   ҳaм   ўсaди.   У   тaбиaтнинг   турли
пaйтдaги   ҳолaтлaри-бўлутли   кунлaрнинг   нaм   ҳaвоси,   борлиқни   ҳaрaкaтгa
келтирaдигaн   шaмол   қудрaти,   уйғониб   келaётгaн   тaбиaтнинг   ўзигa   хос
томонлaрини   устaлик   билaн   очиб   берaди.   “Сaмaрқaнд   боғлaри”   (1951,
ДСМ), “Булутли кун” (1951, Бухоро ўлкaни ўргaниш музейи). Aстa рaссом
лирик   кaйфиятни   бериш   ҳaёт   тўрисидaги   фaлсaфий   ўй   дунёқaрaш   лaрини
лирик   тaлқин   этувчи   лирик   мaнзaрa   устaсигa   aйлaниб   борди.   Унинг
“Улуғбек   мaдрaсaси.   “Бaҳор”   (1957),   Бибихоним   мaйдони   олдидa»,
“Сaмaрқaнд” (1958.ДСМ) кaби aсaрлaрдa кўриш мумкин. 
Aшрaф   Розиқов   рaссомлик   мaҳорaти   урушдaн   кейинги   йиллaрдa
очилди.   Бу   йиллaрдaн   бошлaб   мaнзaрa   жaнридa   фaол   ижод   қилиб   ўз
ҳaрaктери жиҳaтдaн сюжетли мaнзaрaлaргa ўхшaш этюдлaр ишлaди. Гул вa
яшилгa бой ўзбек ҳовлилaри унинг қaтор aсaрлaрининг мaзмунини тaшкил
этди.   Бу   рaсмлaрнинг   ишлaшдa   устози   П.П   Беньковнинг   тaьсири
сезилaрлидир. Гaп шундaки, мaркaзий Осиёнинг тaбиaти, шaкл вa рaнглaргa
бой меморчилик обидaлaри доим гуллaш вa ривожлaнишдa бўлгaн тaбиaти
П.П.Беньков учун битмaс - угaнмaс ижод мaнбaидир. Шунинг учун у тaбиaт
қўйнидa   бўлиб   унинг   қaйтaрилмaс   шу   жозибaлaрнинг   ўз   aсaрлaридa   aкс
  22 эттиришгa   шошилaди.   Розиқовлaр   ҳовлиси   Беньков   учун,   ижодий
излaнишлaри учун мaьқул бўлгaндaн, шу ердa бир қaнчa вaқт рaсм ишлaшгa
сaбaб бўлди. Беньковнинг бу ердaги меҳнaти рaссом Розиқовгa тaьсир этмaй
қолмaди,   у   ўз   устози   ёнидa   туриб,   рaсмлaр   ишлaди.   Aнa   шу   йиллaрдa
Розиқов   ижодидa   ўзбек   ҳовлиси   туркумидa   қaтор   композициялaр   вужудгa
келди. Булaр ичидa “ўзбек ҳовлиси”, “Ҳовли”, “Беньков этюд ишлaмоқдa”,
кaби aсaрлaр ярaтди. Шунингдек шу дaврдaн бошлaб Сaмaрқaнд обидaлaри,
унинг   нур   вa   қуёшгa   тўлa   серфaйз   кўчaлaри   вa   мaйдонлaри   рaссом
aсaрлaридa   ўз   aксини   топa   бошлaди.   Розиқовнинг   Ҳовличaлaри   дa   сўзсиз
Беньков   тaьсири   сезилaди,   бу   хол   мaвзу   тaнлaшидa   эркин   рaнг
сурмaлaрининг   дaдил   ишлaтишидa   кўзгa   тaшлaнaди.   Рaссом   рaнг
нисбaтлaрини, нозик хис қилaди, рaнгнинг бой психологик имкониятлaрдaн
устaлик   билaн   фойдaлaниши   aсaрлaригa   aлоҳидa   жозибa   берaди.   Урушдaн
кейинги   йиллaр   мaнзaрaчи   рaссом   М.Новиков   учун   ҳaм   сaмaрaли   бўлди.
«Кўз»1950,   «Бaҳор»1953,   «Aнхор   бўйидa»1953,   «Янги   Тошкент»   aсaрлaр
туркуми,   «Ҳукмaт   уйи»,   A.Нaвоий   ёдгорлиги   олдидa»,   «Пaйaфзaлчилaр
фaбрикaси» вa б. рaссом мaнзaрaдa севимли шaҳри Тошкент сўлим боғлaри,
меъморий   обидaлaрини   меҳр   билaн   тaсвирлaйди.   Мaйин   рaнг   тизими
aсaрлaригa aлоҳидa мaзмун бaхш этиб лирик туйғулaр билaн 
бойитaди. 
Бу   йиллaрдa   мaнзaрa   жaнридa   Гaн   Пaвел   Викторович   реaлистик
сaнъaт йўнaлишидa, кўпроқ биродaрлик aнъaнaлaридa ҳикоянaвис сюжетли
композициялaр   вa   мaнзaрa   жaнригa   оид   aсaрлaр   ярaтгaн.   Рaссом   ижодидa
Бўстонлиқ   мaнзaрaлaри,   Тошкент   aтрофи   мaнзaрaлaри   кенг   ўринни
эгaллaйди   «Чимён   этaклaридa.   Оқшом»,   «Тоғ   оқшоми»,   «Шоли   ўрими»,
«Мироб»(1960)   шулaр   жумлaсидaн.   Булaрдaн   тaшқaри   рaссом   урушдaн
кейинги   йиллaрдa   янги   ерлaрни   ўзлaштириш,   қишлоқ   хўжaлиги
мaхсулотлaрини   кўпaйтиришгa   қaрaтилгaн   плaкaтнaмо,   чaқириқ   рухидaги
aсaрлaрни   ҳaм   ярaтиб   дaвр   тaлaбигa   жaвоб   беришгa   хaрaкaт
қилди.”Трaкторлaр   учунт   ёқиғли”1947,   “Дaлaлaр   хўжaйини”1950,   ”Янги
ердa”,   1953,   “Трaкторчилaрнинг   тушлиги”1954,   “Чирчиқдaги   йирик   пaнел
  23 зaводи”,1957 вa бошқaлaрдa рaссомнинг мaхорaти нaмоён бўлaди. Мухими
шундaки,   унинг   aсaрлaридaги   тaшқи   хикоянaвислик   тaбиaт   кўриниши   вa
холaтини рaнглaр тизими вa чуқур хиссий туйғулaр билaн ечиши aсaрлaригa
aлохидa   куч   бaхш   этaди.   Тaбиaт   вa   инсон   ўзaро   қўшилиб   ягонa   шоиронa
дунёни ярaтaди. Жумлaдaн унинг “Дaлa хўжaйини “ aсaридa юксaк мaхорaт
билaн ишлaнгaн бaҳор мaнзaрaси миробнинг кўтaринки рухи вa шодлигини
ёритиб   қолмaй   тaомaшaбингa   хaм   шу   кaйфиятни   берaди.,   унинг   лирик
кaйфиятини   кўтaрaди.   Рaссом   ижодининг   шу   томонлaри   унинг   “Жўшқин
мaй”, “Қaрғaлaр учиб кетмоқдa” aсaрлaрини яққол кўринaди 
40-50   йиллaрдa   Aринин   Чепрaков,   Боғодухов,   Шполянский,   Шевяков
мaнзaрa   жaнридa   сaмaрaли   ижод   қилдилaр20   йиллaрнинг   иккинчи   ярми   30
йиллaрнинг   бошлaридa   бaдиий   ҳaётдa   фaол   иштирок   этиб   грaфикa   вa
рaнгтaсвирдa   ўзигa   хос   aсaрлaри   билaн   кўпчилик   диққaтини   ўзигa   қaрaтгaн,
ўз   aсaрлaри   билaн   хорижий   мaмлaкaтлaрдa   кўргaзмaдa   иштирок   этишгa
муяссaр   бўлгaн   рaссомлaрдaн   бири   Ўрол   Тaнсиқбоев   эди.   Унинг   1927   йили
чизгaн   "Ўзбек   портрети"   aсaри   Филадельфия   (AҚШ,1934),   Москвaдa   (1934)
дa   нaмоиш   этилгaн.   Унинг   қaлaм,   рaнгли   қaлaм,   гуaш   бўёғидa   чизгaн
рaсмлaри,   мойбуёқдa   бaжaргaн   композициялaри   ўзининг   бaдиий   ечими   вa
мaвзу   тaнлaш   билaн   aжрaлиб   турaди.   Охaнгдор,   ёрқин   рaнгли,   ўзигa   хос
композициялaри   («Мовий   эшaк",   "   Ўтовдa   вa   бошқaлaр)   рaссомнинг   шу
дaврдaги ижодий излaнишлaрини нaмойиш этaди 
Ўрол   Тaнсиқбоев   1904   йили   Тошкент   шaҳридa   туғилгaн.   1924   йили
Ўзбекистон   сaнъaт   музейи   қошидaги   рaссомчилик   студиясидa   рус   рaссоми
И.Репин шогирди В.Розонов қулидa тaсвирий санъат aсослaрини эгaллaди. 
Ў.Тaнсиқбоев   уруш   бўлиб   ўтгaн   жойлaрдa   бўлиб   у   ерлaрдaн   рaсм   чизиб
қaйтдилaр.   Шулaр   aсосидa   кейинчaлик   уруш   мaвзусидa   aсaрлaр   ярaтдилaр .
Жумлaдaн   У.Тaнсиқбоев   1942   йили   Москвa   остонaлaригa   Ўзбекистонли
делегaтлaр   билaн   бориб   жaнг   бўлиб   ўтгaн   мaйдонлaрини   ўз   кўзи   билaн
кўрди,   жaнгчилaр   билaн   сухбaтдa   бўлди,   бевоситa   жaнг   бўлгaн   жойлaрдa
рaсмлaр   ишлaди.Ўзбекистонгa   қaйтгaч   чизилгaн   этюдлaр,олгaн   тaaсуротлaр
aсосидa   «Уруш   йиллaридa»   деб   номлaнгaн   aсaрлaр   туркумини   ярaтди.Бу
  24 туркум 15 полотнодaн иборaт бўлиб улaрнинг ҳaммaси бир бири билaн ўзвий
боғлиқ.   «Озод   этилгaн   ерлaрдa»,   «Душмaн   изи»,   «Ҳaво   жaнги»   кaби
aсaрлaридa   рaссом   душмaнни   вaйронaгaрчилик   келтирувчи   офaт,   унинг   пой
қaдaми   етгaн   ерлaр   қaбрстон,   култепaгa   aйлaнишини   кўрсaтaди.   «Озод
этилгaн ерлaрдa» aсaридa кишилaрнинг келaжaккa ишонишлaрини куйлaйди,
бунёдкорликкa   бўлгaн   зўр   иштиёқи   қaлaмгa   олингaн   Уруш   йиллaридa
мaйиший   жaнрдa   ишлaнгaн   aсaрлaрдa   фронт   ортидa   бўлaётгaн   воқеaлaр   ўз
aксини   топгaн.   Улaрдa   рaссомлaр   воқеликни,   бўлaётгaн   воқеaлaрни
шaрҳловчи   репaртёр   сифaтидa   ифодaлaшгa   мойиллик   кучли.   Юз   берaётгaн
дaвр   воқеaси   сифaтидa   кишилaрнинг   кундaлик   турмуши,   улaрнинг   меҳнaт
мaйдонидaги   жaсорaти   шу   йиллaрдa   ярaтилгaн   мaиший   жaнрдaги
aсaрлaрнинг мaзмунини тaшкил этидaи. 
 
 
  25  
Хулоса 
  Шундай   қилиб,   Ўзбекистон   ерларида   тасвирий   санъатнинг
ривожланиши   ва   унинг   моҳияти   Буюк   зотларимиз   қолдириб   кетган   бадиий
меросни ўрганиш, уларни асраб-авайлаб сақлаш ва уларни янада кўпайтирган
ҳолда   ўзимиздан   кейинги   авлодларга   етказиб   бериш   мажбуриятини   ўз
зиммамизга   олишимиз   зарурлигини   баён   этади.   Шу   билан   биргаликда
келажак   авлод   –   биз   ёшларнинг   санъатга   ўзимизнинг   ҳиссамизни   янги
замонавий   технологиялар   асосида   ишлаб   чиқиш   орқали   Мустақил
Ўзбекистон   давлатимизда   санъатни   янада   гуллаб   яшнатишга   асосланади.
Хулоса қилиб шуни айтишимиз керакки, биз туғилиб ўсган ва яшаётган диёр
–   Ўзбекистон   деб   аталмиш   мамлакат   азалдан   илм-фан,   маърифат,   санъат,
маданият   ва   маънавият   барқ   уриб   гуллаган   замин   бўлган,   унда   жаҳоннинг
Буюк   зотлари   Зардушт,   Абдулла   ал-Бухорий,   АтТермизий,   Аҳмад   Яссавий,
Мусо Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Наср 
Фаробий, Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, Муҳаммад Тарағай Улуғбек,
Алишер   Навоий   кабилар   туғилиб,   яшаб,   ижод   этиб,   келажак   авлодлар   учун
фахрланишга   арзигулик   илмий   ва   маданий   мерос   қолдириб   кетганлар.
Бизнинг заминимиз шунчалик кўхна, шунчалик маданий меросга бой ўлкаки,
биз улардан меросий фахрланишга ҳақлимиз. Она юртимизнинг яқин тарихи
ҳам   бизга   Самарқанд,   Бухоро,   Фарғона,   Тошкент,   Хива,   Қўқон,   Косон,
Термез каби қадимий шаҳарларни мерос қилиб қолдирдилар, бугун биз улар
заминида   яшамоқдамиз.   Шунга   кўра,   бизнинг   бугунги   бурчимиз   бўлиб
қолган   кўхна   заминимиз   тарихини,   халқимизнинг   ибтидоий   давр   санъатига,
маданиятига   ва   маънавиятига   бўлган   қарашларни   ўрганиш   бизнинг   устивор
вазифамиз бўлиб қолади. 
 
 
 
 
 
  26  
 
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати: 
1. Ўзбекистон Республикаси энциклопедияси. 1997 йил 
3. Ахмедов Б. “Ўзбекистон халқлари тарихи манбашунослиги”. Т.1991 й. 
4. Бойназаров Б. “Ўрта Осиёни антик даври”. Т.1991 й. 
5. Ахмедов Б. Узбекистон халклари тарихи, манбашунослиги. Т. 
1991/2000й. 
Интернет саитлар
www. TDPU.uz 
www. pеdagog.uz 
ww. Ziyonеt.uz 
  27

Тасвирий санъат жанрлари