Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 311.0KB
Покупки 0
Дата загрузки 07 Август 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

Таянч ва фанга оид умумий компетенцияларнинг мазмун моҳияти ва уларнинг танланиши

Купить
ХХ асрда ўқиш ва ёзишни билмайдиган одамни саводсиз дейишса, ХХI асрда ўрганган билимларидан амалиётда фойдалана олмайдиган одамни саводсиз дейиш керак. ТАЯНЧ ВА ФАНГА ОИД УМУМИЙ КОМПЕТЕНЦИЯЛАРНИНГ МАЗМУН МОҲИЯТИ ВА УЛАРНИНГ ТАНЛАНИШИ Нима сабабдан таълимга компетенциявий ёндашувни жорий этиш керак ? Ҳозирги кунда ўқувчиларда ўқув предметлари бўйича фақатгина билим, кўникма ва малакаларга эга бўлишнинг ўзи етарли эмас лиги маълум бўлмоқда. Жумладан:  Таълим муассасасини муаффақиятли битирган айрим ўқувчилар, ҳаётда кўп муаффақиятсизликларга учрайди ;  Олий таълим муассасини битириб янги ишга борган ёш мутахассис университет ёки институтда касбига оид билим ва кўникмаларни етарли даражада олган бўлсада, иш жойига кўникиши узоқ вақт давом этади;  Критик моментда маълум бўладики, мактаб ёки лицейда олинган билим ва кўникмалар тезда ҳал қилиниши керак бўлган ҳаётий вазиятларга тўғри келмайди ёки умуман ҳаётида керак бўлмайди. Компетентциявий ёндошув деганда нимани тушунамиз? “ Competence ” сўзи “ to compete ” сўзидан келиб чиққан бўлиб, “ мусобақалашмоқ” , “рақобатлашмоқ”,” беллашмоқ” деган маънони билдиради. Сўзма-сўз таржима қилинса “ мусобақалашишга лаёқатлилик” маъносида келади. Илмий педагогик, психологик манбаларда берилишича, компетенция,компетентлилик ўта мураккаб, кўп қисмли, кўпгина фанлар учун муштарак бўлган тушунчалардир. Шу боисдан унинг талқинлари ҳам ҳажман, ҳам таркибига кўра, ҳам маъно, мантиқ мундарижаси жиҳатидан турли-туман. Атаманинг моҳияти шунингдек "самарадорлик", "мослашувчанлик", “ютуқлилик", муваффақиятлилик", "тушунувчанлик", “натижалилик", "уқувлилик”, "xocca", хусусият”, сифат", "миқдор" каби тушунчалар асосида ҳам тавси билим — ўрганилган маълумотларни эслаб қолиш ва қайта тушунтириб бериш; кўникма — ўрганилган билимларни таниш вазиятларда қўллай олиш; малака — ўрганилган билим ва шаклланган кўникмаларни нотаниш вазиятларда қўллай олиш ва янги билимлар ҳосил қилиш; компетенция — мавжуд билим, кўникма ва малакаларни кундалик фаолиятда қўллай олиш қобилияти. . Қисқача тарихи: Биринчи босқич – 1960–1970 йиллар. – тилни ўрганишга доир дастлабки компетенциялар киритила бошланди. Бунда Д. Хаймс томонидан «коммуникатив компетенция»тушунчаси киритилади. Иккинчи босқич – 1970–1990 йиллар – компетенция/компетентлик категорияларини тилни айниқса иккинчи (она тилидан ташқари) тилни ўрганиш назарияси ва амалиётида, бошқаришда, раҳбарликда, менежментда профессионаллик ва мулоқотни ўрганишда фойдаланила бошланди.Бу пайтда «ижтимоий компетенция компетентлик» тушунчасининг мазмуни ишлаб чиқилади.. . Учинчи босқич –1990 ва кейинги йилларда компетенциявий ёндошув, касбий таълимга, умумтаълим фанларига ва бошқа йўналишларда қўлланила бошланди . Ўзбекистонда дастлаб Биринчи Президентимиз фармонига мувофиқ , чет тилларни ўқитишни такомиллаштиришга қаратилган 2012 йил 12 декабр фармонига мувофиқ илк бор компетенциявий ёндошувга асосланган ДТС ишлаб чиқилиб 2013/2014 ўқув йилидан босқичма босқич амалиётга жорий этиш бошланди. Компетенциянинг структура компоненталари рўйхати  - компетенциянинг номи;  - компетенция типи ва унинг умумий кетма- кетлигидаги ўрни (таянч, умумпредмет, предмет) ;  -компетенциялар киритиладиган, реал фаолият кўрсатадиган объектлар доираси;  -компетенциянинг ижтимоий-амалий боғлиқлиги ва аҳамияти (у жамият учун нима сабабдан керак?) ;  -компетенциянинг шахсга нисбатан аҳамияти( нима сабабдан ўқувчи компетент бўлиши керак?);  - реал объектлар доирасига оид билимлари, кўникмалари ва малакалари;  - мазкур компетенция доирасида ўқувчининг фаолият кўрсатиши учун керак бўладиган минимал тажрибаси (ўқитиш босқичлари бўйича);  - индикаторлар –ўқувчи компетентлиги (ўқитиш босқичлари бўйича) даражасини аниқлаш учун ўқув ва назорат –баҳолаш топшириқлари намуналари, мисоллари . Қандай компетенцияларни таянч компетенциялар деб олиш керак: Дунё бўйича ўзаро келишиб олинган ягона таянч компетенциялар рўйхати йўқ. Компетенциялар, энг аввало жамиятнинг фуқароларини тайёрлаш учун берилган буюртма бўлганлигидан , бундай рўйхат маълум давлат ёки региондаги жамиятнинг ўзаро келишилган нуқтаи назари билан белгиланади. Шунга кўра компетенцияларнинг Европа варианти ва Россия вариантларини қарайлик. “ Европа учун таянч компетенциялар” номли Европа кенгаши симпозиумида белгиланган таянч компетенциялар Ўрганиши керак:  тажрибадан фойдали бирор нарсани чиқариб олиши;  ўз билимлари орасидаги ўзаро алоқани ташкил қилиш ва уларни тартиблаштириш;  ўзининг шахсий ўрганиш усулларини ташкил қилиш(ўрнатиш);  муаммоларни еча олиш; Излаш:  мустақил билим олиш билан шуғулланиш;  турли маълумотлар базасини излаш;  теварак атрофдан суриштириш;  экспертдан маслаҳат олиш;  ахборот олиш;  хужжатлар билан ишлаш ва уларни туркумлаш(классификациялаш). Ўйлаш: - ўтган ва ҳозирги воқеалар орасидаги ўзаро боғлиқликни топмоқ; -жамият ривожланишининг у ёки бу аспектига танқидий ёндошмоқ; -мураккаблик ва ўзига бўлган ишонч йўқолишига қарши турмоқ; -бахслашувларда ўз позициясини эгаллаш ва шахсий нуқтаи назарига эга бўлмоқ; - ўқиётган ва ишлаётган жойдаги сиёсий ва иқтисодий муҳитнинг муҳимлигини англаш; - саломатлик, истеъмол қилиш, ҳамда тасвирий санъат ва адабий асарларини баҳолай билиш. Ҳамкорлик қилиш:  Гуруҳда ишлаш ва ҳамкорлик қила олиш;  Қарорлар қабул қилиш –англашилмовчилик ва жанжалларни бартараф этиш;  Келиша олиш;  Шартномаларни ишлаб чиқиш ва бажариш. Ишга киришиш:  Лойиҳада қатнашиш;  Жавобгарликни олиш;  Гуруҳга ёки жамоага кириш ҳамда ўз ҳиссасини қўшиш;  Ҳамкор эканлигини исботлаш;  Ўз ишини ташкил қила билиш;  Ҳисоблаш ва моделлаштириш асбобларидан фойдалана билиш. Кўникиш;  Янги ахборот ва коммуникация технологияларидан фойдалана олиш;  Тез ўзгаришлар олдида мослашувчанлигини исботлаш;  Янги ечимларни топа билиш. Таянч компетенцияларнинг Россия варианти  - Қадр-қиммат, эътиқод компетенцияси  - Умуммаданий компетенциялар  - Ўқув-ўрганиш компетенцияси  - Ахборот компетенцияси.  - Коммуникатив компетенция  - Ижтимоий-меҳнат компетенцияси  - Шахсни такомиллаштириш компетенцияси Ўзбекистон таълим тизими учун ишлаб чиқилган таянч компетенциялари  Коммуникатив компетенция  Ахборотлар билан ишлаш компетенцияси  Ўзини-ўзи ривожлантириш компетенцияси  Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси  Миллий ва умуммаданий компетенция  Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси 1.Коммуникатив компетенция  Ижтимоий вазиятларда она тилида ҳамда бирорта хорижий тилда ўзаро мулоқотга кириша олишни, мулоқотда муомала маданиятига амал қилишни, ижтимоий мослашувчанликни, ҳамкорликда жамоада самарали ишлай олиш лаёқатларини шакллантиришни назарда тутади. Ахборотлар билан ишлаш компетенцияси  Медиаманбалардан зарур маълумотларни излаб топа олишни, саралашни, қайта ишлашни, сақлашни, улардан самарали фойдалана олишни, уларнинг хавфсизлигини таъминлашни, медиа маданиятга эга бўлиш лаёқатларини шакллантиришни назарда тутади. Ў зини-ўзи ривожлантириш компетенцияси  Доимий равишда ўз-ўзини жисмоний, маънавий, руҳий, интеллектуал ва креатив ривожлантириш, камолотга интилиш, ҳаёт давомида мустақил ўқиб-ўрганиш, когнитивлик кўникмаларини ва ҳаётий тажрибани мустақил равишда мунтазам ошириб бориш, ўз хатти-ҳаракатини муқобил баҳолаш ва мустақил қарор қабул қила олиш кўникмаларини эгаллашни назарда тутади. Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси  Жамиятда бўлаётган воқеа, ҳодиса ва жараёнларга дахлдорликни ҳис этиш ва уларда фаол иштирок этиш, ўзининг фуқаролик бурч ва ҳуқуқларини билиш, унга риоя қилиш, меҳнат ва фуқаролик муносабатларида муомала ва ҳуқуқий маданиятга эга бўлиш лаёқатларини шакллантиришни назарда тутади. Миллий ва умуммаданий компетенция  Ватанга садоқатли, инсонларга меҳр- оқибатли ҳамда умуминсоний ва миллий қадриятларга эътиқодли бўлиш, бадиий ва санъат асарларини тушуниш, ораста кийиниш, маданий қоидаларга ва соғлом турмуш тарзига амал қилиш лаёқатларини шакллантиришни назарда тутади. Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси  Аниқ ҳисоб-китобларга асосланган ҳолда шахсий, оилавий, касбий ва иқтисодий режаларни туза олиш, кундалик фаолиятда турли диаграмма, чизма ва моделларни ўқий олиш, инсон меҳнатини енгиллаштирадиган, меҳнат унумдорлигини оширадиган, қулай шарт-шароитга олиб келадиган фан ва техника янгиликларидан фойдалана олиш лаёқатларини шакллантиришни назарда тутади. Предметга оид компетенциялар (дастлабки лойиҳада) Физика ўқув предметида:  Физик жараён ва ҳодисаларни кузатиш, тушуниш ва тушунтириш:  Физик катталикларни ўлчаш ва аниқлаш:  Тажрибалар ўтказиш ва хулосалар чиқариш:  Физик билимлар ва асбоблардан амалиётда фойдалана олиш: Она тили ўқув предметида:  Мустақил ва ижодий фикрлаш компетенцияси  Нутқий(Лингвистик) компетенция  Социолингвистик компетенция  Прагматик компетенция Предметга оид компетенциялар (тасдиқланган вариантда) Она тили ўқув предметида: 1. Нутқий компетенция ( тинглаб тушуниш, сўзлаш, ўқиш, ёзиш ):  Лингвистик компетенция ( фонетика, графика, орфоэпия, орфография, лексика, грамматика ва услубиятга оид ): Физика ўқув предметида:  1. Физик жараён ва ҳодисаларни кузатиш, тушуниш ва тушунтириш компетенцияси  2. Тажрибалар ўтказиш, физик катталикларни ўлчаш ва хулосалар чиқариш компетенцияси  3.Физик билимлар ва асбоблардан амалиётда фойдалана олиш компетенцияси Ишни нимадан бошлаш керак ? Машғулотларни олиб борадиган педагог ўқитувчи мазкур фандан компетентлик ёндошувига асосланган ДТС ва ўқув дастурини синчиклаб ўрганиб чиқиши керак . Бунда ҳар бир ўқув фани бўйича шакллантирилиши зарур бўлган таянч ва фанга оид компетенцияларни ўқувчилар ёши , психо-физиологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда синфларга тақсимлаб чиқилиши зарур. Ҳозирда бу иш ўқув дастурларида келтирилади. Лекин мазкур компетенциялар ярим йиллик ва йил охиридаги натижа кўринишида берилмоқда. Шунга кўра педагог уларни тақвим мавзу режада майдалаб кўрсатиши зарур бўлади. Шу билан бирга ўқувчиларда компетенцияларни шакллантиришда қўлланиладиган самарали усул, метод ва технологияларни танлашлари керак бўлади. Иш қандай давом этдирилади? Ўқувчиларда ушбу компетенцияларни шакллантиришда уларнинг қизиқиши, эҳтиёжини ҳисобга олиш зарур. Бунинг учун эса ўқитувчи томонидан педагогик ташхис ўтказиш яхши натижа беради. Ҳозирги даврда педагогик ташхис қуйидаги йўналишларда ўтказилади: - дидактик ташхис бунда ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларни эгаллаганлик даражаси; - руҳий-педагогик ташхисда эса таълим жараёни субъекти бўлган ўқувчининг эҳтиёжи, шахсий хусусияти ва ўзини тута билиши ўрганилади; - ижтимоий-педагогик ташхис да ўқувчининг тарбиясига таъсир этувчи оиладаги, мактабдаги, мактабдан ташқаридаги муҳит ўрганилади. - бошқариш бўйича ташхис да мактабда ва синфда ўқув-тарбия жараёнининг ташкил этилиши, педагогик жамоанинг малакаси, методик хизмат ва техника воситаларининг мавжудлиги (жумлад Ташхислар ишонарли ва тўлақонли бўлиши учун улар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:  ташхислаш ишига таълимнинг барча иштирокчилари (ота- оналар, фан ўқитувчилари, синфдошлар) жалб этилиши керак;  ташхислашни иложи борича турли усуллар-сўровнома, суҳбат, кузатиш, тест, ўз-ўзини ташхислаш орқали ўтказиш лозим;  қайта алоқа бўлиши ва баҳолаш жараёни доимий равишда муҳокама қилиниши керак;  шахсий характерлари ҳисобга олиниши керак. Бунда ўтказилган ташхис натижаси олдингиси билан солиштирилиши ва ижобий(салбий) ўзгаришлар эътироф этилмоғи лозим;  тизимлилик, ташхислаш бутун ўқув йилини қамраб олиши керак;  барча ўқувчилар, уларнинг ота-оналари, мутахассислар ва бошқаларга ўқувчилар нималарни билиши, қандай кўникма ва малакаларга эга бўлиши ошкор бўлиши керак.  Бошланғич ташхисни ўқув предмети янгидан бошланадиган синф(м: физикадан 6-синфда)ларда ўқув йилининг биринчи ярмида, сўнгра ҳар чорак охирида ўтказиш мақсадга мувофиқ. Қолган синфларда ҳар чоракда ўтказилади. Ўқувчиларнинг таълимга бўлган эҳтиёжини ўрганиш усуллари  Усуллардан бири–бу кузатишдир. Кузатиш ишлари дарсда ва дарсдан ташқари пайтларда ҳам ўтказилиши керак. Бунда қайси мавзудаги китобларни кўпроқ ўқиши, қандай тўгаракка қатнаши, саёҳатга чиққанида, музейга борганида, кўргазмаларда бўлганида ўзини тутиши ҳам ҳисобга олинади.  Ўқувчининг қизиқиши ва маъқул кўрадиган фаолияти билан биргаликда таянч компетенциялар таркибига кирувчи билим, кўникмаларга бўлган эҳтиёжларини кузатиш жараёнида аниқлаш керак. Масалан, ахборот билан ишлаш компетенцияга эҳтиёжи бор ўқувчи физика бўйича қўшимча ахборотларни қаердан олиш мумкинлигини сўрайди. Тажриба-намойишларини кузатишга қизиқади. Уй вазифаси сифатида тажриба ўтказишни танлаб олади. Ташхислаш варағи  Ташхислаш натижаларининг ишонарлилигини ошириш мақсадида ўқувчиларга ўз-ўзини ташхислаш варағини тўлдириш тавсия қилинади. Ўқувчи ота-оналари ёрдамида бу варақларда ёзилган таянч компетенцияларга тегишли билим, кўникма, малака ва амалиётда қўллаш тажрибаларига оид жойларини тўлдиради.  Ўқувчининг қизиқишлари, таянч компетенцияда белгиланган эҳтиёжлари, ўқувчи маъқул кўрадиган фаолият турлари аниқланганидан сўнг, ўқитувчи олдига мазкур талабларни қандай бажариш вазифаси қўйилади. Таянч компетенцияларни қачон, қандай шакллантириш мумкин ?  Таянч компетенциялари таркибига кирган коммуникатив компетенцияни жорий назоратлар даврида оғзаки сўров, уй вазифаларни бажарганлиги, синфдошларининг тушунтиришларини англай олиши, баҳсга киришиш кабилар орқали шакллантирилса, ахборот билан ишлаш компетенциясини дарслик ва ўқув қўлланмалар билан ишлаш, бадиий адабиёт, кинофильмлардан жараён, ҳодиса, қонун ҳамда қоидалар қўлланилган вазиятлар тўғрисида ахборотларни излаб топиш, уларни тушунтириш орқали шакллантириш мумкин. Шу билан шахс сифатида ўз-ўз ини ривожлантириш компетенцияси ҳам шакллантирилиб борилади. Таянч компетенцияларни қачон, қандай шакллантириш мумкин ?  Ижтимоий фаол фуқаролик компетенциясига оид кўникмаларни дарс жараёнида гуруҳларда ишлаш, ролли ўйинлар каби усулларни қўллаб дарсларни ташкил этишда ҳосил қилиш мумкин. Умуммаданий компетенцияларни ўқувчиларда шакллантириш учун фан соҳасида буюк кашфиётлар қилган олимларнинг ибратомуз ҳаёти, фан ривожланиши билан инсониятнинг умуммаданияти ҳам юксала боришини кўрсатиш орқали амалга оширилиши мумкин. Ечимини кутаётган муаммолар 1. Ўқувчиларда компетенцияларни шаклланганлик даражасини белгилайдиган мезонлар ишлаб чиқилиши зарур. Бу мезонлар ўқувчиларнинг ёши, психофизиологик хусусиятларини ҳам ҳисобга олиши керак. 2. Педагог томонидан ташкил қилинадиган дарс ҳам - Компетент дарс бўлиши керак. Бунинг учун унинг структураси ва экспертиза қилиш мезонлари ишлаб чиқилиши керак. Хулоса  Юқорида келтирилган вазифаларни бажариш билан биргаликда таълим муассасасида илмий-методик, ахборот базасини шакллантириш, педагог кадрларни тайёрлаш, ишлаб турган педагогларимизда янгича фикрлашни шакллантириш керак .  Ўқитувчиларни таълимдаги компетенциявий ёндошув билан таништириш;  Таянч компетенцияларни шакллантиришни таъминлайдиган технологияларни эгаллаш  Ўқитувчиларни компетенцияларга йўналтирилган топшириқларни туза олиш ва дарсда ҳамда дарсдан ташқари фаолиятда қўллай олишга ўргатиш;  Ўқитувчиларни берилган топишириқларни ўқувчилар томонидан қандай бажарилганлигини анализ қилиш ва баҳолашга ўргатиш.  Мониторинг ўтказа олиш.  Ўз педагогик фаолиятига коррекциялар кирита олиш. Эътиборингиз учун раҳмат!
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiyaviy ishlarni tashkil etishda pedagoglarning vazifalari
  • O`zbekistonda yosh avlod tarbiyasining dolzarb muammolari
  • Abu Ali ibn Sino ijodida oila tarbiyasi
  • Эволюция методов преподавания литературы в школе ХХ–ХХI веков
  • Abdulla Avloniyning «Tarbiya biz uchun yo hayot - yo mamot, yo najot - yo halokat, yo saodat - yo falokat masalasidir» degan g'oyasining mazmun-mohiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha