Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 597.5KB
Покупки 0
Дата загрузки 13 Октябрь 2025
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Медицина

Продавец

Bohodir Jalolov

Телемедицина

Купить
Мавзу : Телемедицина Биотиббиёт муҳандислиги - фан ва техниканинг йўналишидир. Биотиббиёт муҳандислиги - фан ва техниканинг тиббиёт ва биология соҳаларида муҳандислик тамойиллари ва тушунчаларини қўллашни ўрганадиган ва ривожлантирадиган йўналиш ҳисобланади. Тиббиёт соҳасида муҳандислик: тиббий техника ва технология муаммоларини ечишда лойиҳалаш ва кўникмаларни; соғлиқни сақлаш муолажаларини ривожлантиришни; молекуляр ва ҳужайра биологиясининг асосий тамойиллари асосида диагностика, мониторинг ва терапияни олиб боришни ўзида мужассамлаштирган. 3Биотиббиёт муҳандислигининг замонавий муаммоларини таҳлил қилишни, касалликларга ташхис қўйишни сунъий интеллект ва нейрон тармоқлари асосида тиббиёт амалиётни башоратли баҳолаш соғлиқни сақлаш тизимида муҳим омил ҳисобланади. Илмий тадқиқотлар “ Биотиббиёт муҳандислиги ” нинг ўзига хос хусусиятлари “ Биотиббиёт муҳандислиги ” нинг бошқа илмий йўналишларга нисбатан ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардан иборат: - фойдали маълумотларни тўплаш учун ҳамда етарли даражада таъсир қилиш учун (терапевтик, жарроҳлик, профилактика, реабилитация ва бошқалар) мўлжалланган биологик объектни техник воситалар билан боғлаш муаммосига тадқиқотчилар эътиборини кучайтириш; - инсон саломатлиги ва касалликлари моҳиятини англаш мақсадида илм-фан, техниканинг турли соҳаларида: информатика, биология, тиббиёт, физика, кимё, радиотехника ва микроэлектроника, материалшунослик, компьютер техникаси ва бошқаларни бирлаштириш; - биотиббиёт тадқиқотларини илмий- техник муаммоларини синтез қилиш ва ҳал қилишни асосини ташкил қиладиган биологик объектнинг ўзига х 5Биотиббиёт муҳандислигининг асосий йўналишлари 1.Тиббий муҳандислик - диагностика, терапия ва жарроҳлик, сунъий органларни яратиш учун янги юқори технологик тиббий маҳсулотларни тадқиқ қилиш, лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш; тўғридан-тўғри тиббий марказларда, турли даражадаги даволаш-профилактика муассасаларида ва бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларида тиббий тизимлар, комплекслар ва қурилмаларни ишлатиш ва уларга хизмат кўрсатиш. 2. Биоахборот муҳандислиги - тиббий мақсадлар учун автоматлаштирилган ахборот тизимларини, муаммога йўналтирилган маълумотлар базаларини ва билим базаларини, эксперт тиббий тизимларини ва бошқаларни яратиш. 3. Қурилмали ва дастурий биотиббиёт муҳандислиги - электрокардиографик, электроэнцефалографик, электромиографик сигналлар характеристикаларини ва функцияларини таҳлил қилиш, қайта ишлаш ва ўлчаш учун усулларни, алгоритмларни, қурилмали-дастурий ва дастурий комплексларни ишлаб чиқиш . / 4. Тиббий-экологик муҳандислик (инсон экологияси) - инсоннинг тобора мураккаблашиб келаётган яшаш муҳити билан ўзаро алоқаси, шунингдек инсонни ташқи муҳитнинг патоген омилларидан назорат қилиш ва ҳимоя қилиш муаммосини ҳал қилиш . 7- "жонли ва жонсиз" масалалар туташган жойда илмий тадқиқотлар олиб бориш, шу жумладан "тирик" ва "жонсиз" табиат ўртасидаги алоқани яратиш; - биотехник тиббий тизимларнинг янги авлодини яратиш мақсадида, нанодаражадаги техник ва биологик объектларнинг етарли даражада ўзаро таъсири устида тадқиқотлар олиб бориш; - соғлиқни сақлаш тизимида диагностик тадқиқотлар, даволаш процедуралари ва реабилитацияларни олиб бориш;Биотиббиёт муҳандислигининг тиббиёт ва техника соҳасидаги фундаментал ва амалий масалалари: 8- тиббий асбоб-ускуналарни, аппаратларни, тизимларни ва комплексларни, шунингдек биологик лабораторияларнинг техник воситаларини метрологик таъминлашнинг ностандарт усулларини ишлаб чиқиш; - биологик объектлар ҳолатини ўрганиш ва ушбу ҳолатни бошқариш учун янги усулларни, шунингдек юқори самарали техник ва компьютер воситаларидан фойдаланган ҳолда янги тиббий технологияларни ишлаб чиқиш; - биотиббиёт маълумотлари ва биосигналларни қайта ишлаш, тахлил этиш, диагностика ва даволаш жараёнларини ахборот таъминоти учун замонавий дастурий таъминот тўпламларидан фойдаланган ҳолда тиббий маълумотлар базаларини, эксперт, монитор тизимларини яратиш ва улардан фойдаланиш. 9Ҳозирги вақтда жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, янги биотиббиёт технологиялар ва уларни таъминловчи техник воситалар биринчи навбатда физика, кимё, математика, радиоэлектроника, информатика ғоялари ва ютуқларини биологик ва тиббий муаммоларни хал қилишга ўтказиш орқали пайдо бўлади ва клиник амалиёт томонидан ўзлаштирилади. Жаҳон тажрибаси Биологик сигнал ва тасвирларни қайта ишлаш, шу жумладан сунъий интеллект ва нейрон тармоқлари усуллари ва воситаларидан фойдаланган ҳолда янги ахборот технологиялари асосида танани, унинг органларини, тизимларини, тўқималарини ҳолатини диагностика қилиш, даволаш ва башорат қилиш учун қурилмали- дастурий комплексларни ишлаб чиқиш; Мультимедиали маълумотларни узатиш учун тегишли инфратузилма, шунингдек, глобал миқёсда ишлайдиган тиббий рақамли ахборот тармоқларига эга телетиббиёт тизимларини яратиш . Биотиббиёт мухандислигини замоновий ривожланиш истиқболли йўналишлари: 10 Ҳозирги кунда бу уч йўналишда ривожланмоқда: беморнинг аҳволини масофадан назорат қилиш, диагностика ва даволаш; тиббий диагностика ускуналарини масофадан бошқариш; масофадан туриб бошқариладиган робототехника воситаларидан фойдаланган ҳолда даволаш ва жарроҳлик операцияларини масофадан туриб амалга ошириш; Барча юқори даражада ривожланган мамлакатларда фаол ўрганилаётган клиник амалиёт, хизмат кўрсатиш, реабилитация қилиш учун тиббий роботлаштирилган тизимлардан фойдаланишга асосланган ХХI асрнинг юқори тиббий технологиялари ни ишлаб чиқиш; Соғлиқни сақлашни рақамлаштириш . Ҳозирги вақтда соғлиқни сақлашни рақамлаштириш илмий ва амалий тадқиқотлар ўтказиш ва соғлиқни сақлаш тизимининг муаммоларини ҳал қилишда муҳим аҳамиятга эга. Унда асосан, биотиббиёт маълумотлар соҳасидаги тадқиқотлар, Биотиббиёт муҳандислиги кафедрасида биотиббиёт муҳандисликнинг инновацион муаммолари ва ривожланиш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда “ Сунъий интеллектнинг ва нейрон тармоқларининг замонавий усулларига асосланган электрокардиографик сигналларни таҳлил қилиш, қайта ишлаш, тахлил этиш ва масофадан туриб кузатиш учун алгоритмик ва дастурий таъминот комплексини яратиш" йўналиши бўйича илмий ишлар олиб борилмоқда. Барча дастурий маҳсулотлар МАТLАB ва РУТНОN дастурлаш тизимлари ёрдамида амалга оширилган ва синовдан ўтказилган. Электрокардиографик сигналларни масофадан кузатиш соҳасида беморнинг аҳволини масофадан кузатиб бориш ва бошқариш учун аппарат-дастурий комплекс, шунингдек тиббий телеметрия аппарати ишлаб чиқилган. Инновацион ечимлар 12 131-Rasm . Mobil tibbiy telemetriya qurilmasining strukturali sxemasi. E'tiboringiz uchun rahm at!!!
Купить
  • Похожие документы

  • Sog‘liqni saqlash tizimi va uning xususiyatlari
  • Rentgenologik tekshirishning umumiy, xususiy va maxsus usullari
  • Jigarda gormonlarning zararsizlantirilishi
  • Qon ivishi, qon guruhlari va rezus omili
  • Sust boruvchi neyrovirusli infeksion kasalliklar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha