Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 101.5KB
Покупки 0
Дата загрузки 08 Сентябрь 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Медицина

Продавец

Bohodir Jalolov

Терига таъсир қилувчи захарловчи моддалар

Купить
Терига таъсир қилувчи захарловчи моддалар  Ипритлар : - олтингургутли иприт; - азотли иприт; - хайдалган иприт; - кислородли иприт; - бир ярим иприт.  Люзит Саноатда қўлланилиши:  Этиленамин  Этиленоксид ва бошқалар .  Қуёш нурларининг сурункали таъсири остида трансформатор мойи ипритга хос бўлган умумий сўрилувчи таъсир кўрсатиши мумкин. Олтингургутли ипритнинг асосий хоссалари (HD) Агрегат холати Мойсимон суюқ Буғларининг зичлиги (хавога нисбат) 5,4 Суюқлигининг зичлиги 1,269 (25 0 С) Қайнаш ҳарорати 217 0 С (хисоб учун) Парчаланиш харорати 149-177 0 (С) Ўртача ўлим дозаси (буғларидан нафас олинганда ) 1,3 г мин/м 3 Ўртача ўлим дозаси (тери орқали буғлари таъсир қилганда) 10 г мин/м 3 Ўртача ўлим дозаси (суюқ холида терига таъсир қилганда) 90 - 100 мг/кг Кўзни зарарлайдиган энг кам дозаси 0,2 г мин/м 3 Ўртача ўлим дозаси (ошқозон орқали) 0,7 мг/кг Азотли ипритнинг асосий хоссалари (HN) Агрегат холати Мойсимон суюқлик Буғларининг зичлиги (хавога нисбат) 170,1 Суюқлигининг зичлиги 5,9 Қайнаш ҳарорати 1,09 ( 25 0 С) Парчаланиш харорати 86 0 С Ўзига хос хиди Енгил балиқ хиди Ўртача ўлим дозаси (тери орқали буғлари таъсир қилганда) 1,0 г мин/м 3 Ўртача ўлим дозаси (буғ холида терига таъсир қилганда) 20,0 г мин/м 3 Кўзни зарарлайдиган энг кам дозаси 0,2 г мин/м 3 Ипритларнинг тўла гидролизи Ҳавода ортиқча сув буғларининг кўп миқдорда мавжудлигида юз беради (1 гр. олтингургутли ипритга 2000 гр. сув керак). Гидролиз жараёнини сувни қиздириш ёки ишқор қўшиш билан жадаллаштириш мумкин. Ипритлар таркибида хлор бор моддалар билан дегазация қилинади. Люзитнинг асосий хоссалари: (Амеркалик олим Люис ва немис олими Виланд томонида 1917 йили ажратиб олинган).  Рангсиз, ўртача учувчан суюқлик  Эзилган хантал барглари хидини таратади.  Қайнаш ҳарорати - 196,4 0  Музлаш ҳарорати = 44,7 0  Хавога нисбатан зичлиги - 7,2  Сувга нисбатан зичлиги - 1,9  Ўртача ўлим дозаси: нафас йўллари орқали - 1,2 – 1,5 г мин/м 3 тери орқали - 100 г мин/м 3 ОИЙ орқали - 2 - 10 мг./кг. Люзитнинг асосий хоссалари:  Резиналарга, бўялган сиртларга ва ғовак материалларга яхши ютилади.  Органик эритувчилар ва ёғларда яхши эрийди.  Сувда ёмон эрийди ва суст гидролизланади. Ишқорий муҳит гидролизни кучайтиради.  Ҳамма оксидловчи моддаларда осон оксидланади (йод, хлорамин, водород пероксиди). Терига таъсир қилувчи захарли моддаларнинг токсикологик тавсифи – Ўта захарлилиги; – Кўп қиррали захарловчи таъсири (ҳамма аъзолар ва тизимларни зарарлайди); – турғун ўчоқлар ҳосил қилиши; – Зидди-захарлари мавжуд (БАЛ, унитиол). Ипритлар - алкилловчи захарлардир  Алкиллаш – захар молекулалари томонидан оқсилнинг ва нуклеопротеидларнинг актив гуруҳларини (масалан – SН груҳи)сиқиб чиқариш жараёнидир.  Гуанин ипритларга энг юқори таъсирчанликка эгадир. Ипритлар - алкилловчи захарлардир  ДНК таркибига кирувчи пурин асосларининг алкилланиши натижасида ДНК структураси бузилиши, яъни иккита полинуклеотид занжирнинг битишуви келиб чиқиб, хромосомалар шикастланишига олиб келади, бу эса ўз навбатида ирсий (генетик) бузилишларни келтириб чиқаради. Нурланиш теорияси (радиометрик эффект)  Аниқланишича, организмда ипритнинг гидролизланиши натижасида электронлар хужайра ичкарисида гуруҳланиб, оқибатда кимёвий жихатдан фаол оний бирикмалар (Н +, ОН -, Н0 2 ) ҳосил қилади ва улар алкиллаш хоссаларини келтириб чиқаради. Буларнинг тўқималарга таъсири радиациядан нурланишдаги тўқималар шикастланиши жараёнини эслатади. Иприт билан захарланишнинг асосий клиник белгилари: 1) Суюк-томчи холатидаги иприт таъсир этганда тери ва шиллиқ пардаларда маҳаллий зарарланишлар пайдо бўлади, уларнинг кечиши биринчи навбатда заҳарли модданинг миқдорига боғлиқ бўлади. Иприт терига тушганда зарарлаш зичлиги, яъни заҳарли модданинг 1 см 2 тери қопламига тўғри келадиган грамм миқдори катта ахамиятга эга.; 2) Шокка ўхшаш ҳолатга тушиб қолиш; 3) Нурланишга хос белгилар пайдо бўлиши. Люзитнинг таъсир механизми  Люизит ўз-ўзидан захарли эмас, лекин инсон танасида унга эркин кислород атоми (О-) бирикади ва мишяк оксидини хосил қилади.  мишьяк организмда монотиол ва дитиол ферментлари билан реакцияга киришиш хусусиятига эга. Бунда монотиол ферментлар билан бириккан мишьяк беқарор бирикма ҳосил килади.  Дитиол ферментлар билан бирикканда маҳкам циклик бирикма ҳосил бўлади, бу тезда парчаланиб кетади ва фермент ўз фаоллигини тиклайди.  мишьяк моддалари организмда пируватоксидаза ферментини ингибирлаш хусусиятига эга, бунда люизит дегидролипой кислота билан бирикади ва циклик меркаптид ҳосил қилади Люзит билан захарланишнинг асосий клиник белгилари:  1) Люизитдан заҳарланиш ўзига хос хусусиятларга эга:  - организмга тушганда таъсири яққол кўринади, тушган жойида оғриқ пайдо бўлади;  - зарарланиш клиникаси тез ривожланади, яширин даври бўлмайди, 5-20 дақиқадан сўнг яллиғланиш симптомлари пайдо бўлади;  - таъсирланиш оқибатида ва қон томир деворларининг зарарланиши туфайли тўқималарда шиш пайдо бўлади;  - яллиғланиш жараёни жуда тез кечади ва тез тузалади.  2) Шокка ўхшаш холатга тушиб қолади.  3. Иприт ва люзит билан захарланишнинг клиник манзараси. Иприт билан захарланишнинг асосий белгилари. Захарланишнинг енгил даражаси  2-4соатдан сўнг юқори нафас йўлларининг зарарланиш белгилари пайдо бўлади, яъни томоқ қуриши, овоз бўғилиши, баъзан афония, бурундан сув оқиши, қуруқ йўтал кузати лади. Маҳаллий ўзгаришлар 1-2 сутка давомида кучайиб боради ва юқори нафас йўллари шиллиқ, пардаларининг катарал яллиғланиши кузатилади. Кейинчалик терида эритематоз ўзгаришлар кўзга кўрина бошлайди. Кўпинча субфебрил ҳарорат, бош оғриши ва ҳолсизлик кузатилади Ўрта даражадаги зарарланиш  Бунда яширин давр 5-6 соатгача давом этади. Зарарланиш енгил даражадаги зарарланиш симптомлари билан бошланади. Йўтал кучаяди, аввал шиллиқ -йирингли, сўнгра балғам ажралади, туш суяги орқасида оғриқ пайдо бўлади.  Ипритли трахеобронхит ривожланади. Тана ҳарорати кўтарилади (38—39°С). Йўтал вақтида юқори нафас йўлларидан шиллиқ пардаси аралаш балғам ажрала бошлайди, бу хавфли аломат бўлиб, ўпкада йиринглаш жараёни борлигидан хабар беради Ошқозон-ичак йўлларининг зарарланиши  Ипритдан оғиз орқали захарланиш дозаси - 5- 10 мг/кг. Оғизорқали ипритдан захарланиш оғир кечади, чунки захар тез сўрилади ва унинг резорбтив таъсири тезда намоён бўлади.  Бунда захарланишнинг яшрин даври 1-3 соат. Кўнгил айниб, қусиб бошлайди, қорин сохасида оғриқ бошланади, иштаҳа йўқолади ва ичи кетади.  Захарланишнинг юқори дозаларида оғиз, қизилўнгач ва ичакларнинг шиллиқ қаватларини некрози бошланади ва ахлат қорамтир тусга киради.  Захарланишнинг асорати сифатида ошқозон қизилўнгач девориларида чандиқ ҳамда қизилўнгачнинг стенози ривожланиши мумкин. Резорбтив таъсири  Терининг барча турдаги зарарланишлари, агар у катта соҳани қамраб олган бўлса, организмга умумий таъсир кўрсатади.  Енгил даражадаги зарарланишларда (терининг кам ўчоқли зарарланиши) одатда умумий таъсир бўлмайди. Ўрта ва оғир зарарланишларда ипритнинг интоксикацияси ўткир ёки бироз енгил кўринишда ривожланади.  Етакчи белгилар сифатида қон, асаб, қон- томир тизимларидаги, ўзгаришлар ва моддалар алмашинувини бузилишини кўрсатиш мумкин.  Оғир захарланишларда қондаги ўзгаришлар сезиларли ва доимий кўриниш олади. Терининг зарарланиши  Яра юзасига тушган иприт субъектив сезгиларни чақирмайди, зарарланиш 2-3 соатдан сўнг ривожланади. Яширин вақт ўтгандан сўнг яра атрофида гиперемия ва шиш ҳосил бўлади. Яра тўқималари «қайнатилган гўшт» рангида бўлади, бунга сабаб яра тўқимасида колливацион некроз пайдо бўлишидир. Биринчи сутканинг охнрига бориб яра атрофидаги терида иприт пуфакчалари ҳосил бўлади. 2-3 сутка ўтгандан сўнг эса ярада тўқималари некрози кузатилади, яъни ярали юза қон лахталарини тутувчи некротик парда билан қопланади (жигарранг), яралар атрофида эса қонсизланган сариқ, соҳа кўринади.  Некроз жараёни секин ривожланиб бориб, 7-10 кундан сўнг ўзининг максимал ривожланиш чўққисига етади. Некротик массаларнинг ажралиши жуда секинлик билан бориб, 20-30 кунгача давом этиши мумкин.  Зарарлани Заҳарли модданинг таъсир хусусияти Люизит Иприт Томчининг ёйилиши Кўп миқдорда Жуда оз миқдорда Сўрилиш вақти 5 дақиқадан сўнг 20-30 дақиқадан сўнг Яширин даври бўлмайди 4-6 соатдан Эритема Теридан аниқ ажралиб туради Чегараси ноаниқ, рангсиз Терининг шишиши Яхши ривожланган бўлмайди Пуфаклар 12-13 соатдан сўнг пайдо бўлади 24 соатдан сўнг, майда “ мунчоқсимон ” ярачалар Яралар Яралар қип-қизил рангда Пайдо бўлади. Яллиғланишнинг юқори даражага етиш вақти 48 соатдан сўнг 10-12 соатдан сўнг Тузалиш вақти 2-3 ҳафтадан сўнг 6-8 ҳафтадан сўнг Пигментация бўлмайди Турғун пигментацияДифференциал диагностикаси Терга таъсир қилувчи захарли моддалар билан захарланганда бажариладиган умумий тадбирлар  -ипритнинг зидди-захари йўқ; -зарарланишнинг бошланғич симптомларига қарши курашиш;  -пуфаклар пайдо бўлганда ошиғич тиббий чораларни кўриш;  -пуфак ёрилганда терига инфекция тушишига йўл қўймаслик;  -тери қопламлари зарарланган шахсларни даволаш муассасаларига жўнатиш
Купить
  • Похожие документы

  • Sog‘liqni saqlash tizimi va uning xususiyatlari
  • Rentgenologik tekshirishning umumiy, xususiy va maxsus usullari
  • Jigarda gormonlarning zararsizlantirilishi
  • Qon ivishi, qon guruhlari va rezus omili
  • Sust boruvchi neyrovirusli infeksion kasalliklar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha