Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 538.3KB
Покупки 0
Дата загрузки 12 Июль 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Медицина

Продавец

Bohodir Jalolov

Терминал ҳолатлар

Купить
Терминал ҳолатлар  Терминал ҳолат бу организм ҳаётининг охирги сўниш даври бўлиб, биологик ўлимдан олдинги ҳолатдир. Биологик ўлим ҳолатида орган ва тўқималарда, аввало марказий нерв системасида қайта тикланмайдиган ўзгаришлар вужудга келади. Шунинг учун биологик ўлим холатида организмни ҳаёт фаолиятини қайта тикланиш имкони йўқ  Ўлимнинг жараёни, хамма стадиялари ва бошланғич постреанимацион даври терминал холат ҳисобланади. Бу маънодаги ўлим организмнинг ҳаёти учун зарур функцияларнинг давомий сустлашиши хамда гомеостазга жавобгар системаларнинг парчаланиши жараёнидан иборатдир. Ўлим жараёнини организм ўз кучи билан тўхтата олмайди, ташқи муҳит ёрдамисиз эса албатта биологик ўлимга олиб келади. Ўлим жараёнининг сабабларидан каътий назар, унинг ривожланишида гипоксия асосий ва умумий патофизиологик омил ҳисобланади. Маълумки тўқималарда кислороднинг критик миқдори 1 – 3 мм симоб устунига тенг. Бунда албатта митохондрияларнинг нафас олиши бузилади. Тўқималарда О 2 нинг ушбу миқдорини сақлаш учун эса РО 2 нинг капиллярдаги миқдори 10 мм симоб устунидан кам бўлмаслиги керак. Умумий кислород танқислиги организмнинг  Терминал ҳолатларнинг сабаби хилма-хил булиб, аксари бир сабабнинг ўзи нафас ҳамда юрак фаолиятининг тўхташига олиб келиши мумкин, айрим ҳолларда эса улардан бирининг фаолияти тўхтайди. Шунинг учун маълум бир вақт давомида нафас ёки қон айланишининг тўхташи терминал ҳолатдан ва аввало реанимация муолажалари ўтказиш кераклигидан, бу эса ёш болаларда нафас олиш системасининг ҳали такомиллашмаганлигидан ва ҳимоя мослашув имкониятлари камлигидан далолат беради  Шундан қилиб, кичик ёшдаги болаларда нафаснинг сусайишига ва тўхташига олиб келадиган анатомо- физиологик хусусиятлар ҳамда кислородга талабнинг юқори бўлиши, боланинг нафас системаси нормал шароитда ҳам газ алмашувини таъминлаш учун зўриқишини белгилаш керак. Шунинг учун бола организмга бўлган ҳар қандай салбий таъсирлар терминал ҳолатга ва нафас тўхташига олиб келиши мумкин.  бош миядаги хажмли жараёнлар;  нафас марказини сусайтирадиган моддалар билан организмнинг заҳарланишида;  углерод оксиди билан заҳарланишда;  анестетик ва наркотик анальгетикларнинг ортиқча дозалари таъсирида.Нафаснинг тўхташи марказий келиб чиқиши қуйидаги ҳолатларда вужудга келади:  чақалоқларда ҳомила суви билан аспирация;  регургитация ва қусуқ моддалари билан аспирация;  яллиғланиш пайтида шиллиқ моддалар ва йиринглар билан аспирация;  ларинготрахеит;  юқори нафас йўлларида ёт жисмлар;  кома, наркоз, наркоздан кейинги ҳолатларда тил билан нафас йўлларининг беркилиши;  юқори нафас йўллари аномалияси, ўсмасиНафас йўллари ва ўпка шикастланишида пайдо бўладиган нафас тўхташи кўпинча нафас йўллари эркин ўтказувчанлиги бузилишларида кузатилади:  асфиксия, гипоксия, гиперкалиемия;  кўп қон йўқотиш;  дори моддалари ва анестетиклар дозаси ортиб кетиши;  электролитлар алмашинуви бузилиши;  ацидоз;  жароҳатлар ва рефлексоген соҳаларда муолажа қилиниши. Қуйидаги ҳоллар қон айланиши тўхтаб қолишини вужудга келтиради Терминал ҳолатлар патофизиологияси ва клиник кўриниши  Ҳаётий зарур функциялар сусайиши билан терминал ҳолатлар асосий босқичлари кучаяди, орган ва тўқималар гипоксияси кўпаяди. Гипоксияга жавобан организмда ҳимоя мослашув реакцияси ривожланади. Натижада гипофизар-кортикал ва симпатико-адренал система активлашади. Тўқималар ва органларни кислород билан таъминлашга қаратилган катехоламинлар ва гормонларни кўп ишлаб чиқариш юрак фаолияти, нафас функцияси ва моддалар алмашинуви жараёнлари кучайишига олиб келади  Маълум муддатгача бу реакция тўлдирувчанлик вазифасини ўтайди. Лекин салбий таъсирлар тўхтамаса ёки ўз вақтида даво қилинмаса, тез орада ҳимоя механизмлари сусая бошлайди. Нафас мушакларининг актив иштироки, юракнинг қисқариш функцияси ошиши ва алмашинув жараёнининг кучайиши организмнинг кислородга бўлган талабини яна ҳам оширади.  Тўқималарга етарлича янада кислород тушмаслиги ва унинг хазм бўлиши қийинлашиши, модда алмашинуви жараёнларининг охиригача бажарилмаслиги ацидоз ривожланишини вужудга келтиради.  Клиник ўлим ҳаётнинг биологик ўлимга ўтиш жараёни хисобланиб, нафас ва қон айланиш фаолияти тўхташи вақтида бош мия пўстлок қавати хужайраларида қайта тикланмайдиган ўзгаришлар юзага келгунгача даврни ўз ичига олади. Нерв хужайралари тотал гипоксияни 3 мин 10 сек кўтариши мумин. Клиник ўлим 4 – 5 мин давом этади. Бу вақт ичида жарохатланганни тирилтириш мумкин. Шуни белгилаш керакки, гипотермия шароитида бу вақт чўзилиши ҳам мумкин, паст ҳароратда бош мия хужайраларининг кислородга эхтиёжи камаяди. Қон айланиши ва нафас тўхтагандан кейин бош мия тўқималарида, миокардда, жигарда, ўпка ва буйракларда оксидланиш жараёнлари бузилиб, моддалар алмашинуви кислотали қолдиқлари йиғилади ва огир метаболик ацидоз ривожланади. Клиник улим бошидаёк, маълум даражада хужайра тузилиши бузилади, лекин 5 Бирламчи реанимация (АВС қонуни) тадбирлари.  Кўпгина давлатлардаги анестезиология ва реаниматология фаннинг ривожланиши, охирги бир неча 10 йиллар давомидаги реанимация борасидаги ютуқ ва аччиқ камчиликлар, уларни ўрганиш тажрибалар систематизацияси олимлар томонидан реанимация усуллари, техникаси ва терминологиясига ўзгариш киритишга имкон берди. Хусусан, кенг тарқалган "юрак-ўпка реанимацияси" "юрак-ўпка-мия реанимацияси" билан ўзгартирилди. Чунки охирги натижа организмни шахс сифатида тўлиқ тикланиши кўп жиҳатдан бирламчи реанимация муолажаларининг зудлиги, сифати ва эффективлигига, ҳамда постреанимацион давридаги ҳаётий зарур функциялар, биринчи навбатда бош мия фаолиятини тиклащ ва мутадиллаштиришга қаратилган замонавий интенсив даво муолажаларига боғлиқ. Буларни П. Бирламчи реанимация.  1. Жадал оксигенация даври организм ҳаётий зарур фаолиятини тиклаш ва сақлашга қаратилган муолажалар.  А) нафас йўллари эркин ўтказувчанлигини таъминлаш ва назорат қилиш;  Б) сунъий нафас олдириш ва ўпкалар оксигенацияси;  В) юрак массажи ёки қон айланиш сунъий таъминлаш, қон оқишини назорати, магистрал томирлар пульсациясини аниқлаш.  2. Мустақил қон айланишини тиклаш даври.  Мустақил қон айланиши тиклашга қаратилган даво муолажалари юрак, қон томир ва ўпкалар фаолиятини стабиллаштириш, кислороднинг артериал транспортини нормага яқин сақлаш. Бу давр уч босқичдан иборат.  Г) вена ичига фармакологик моддалар ва эритмалар киритиш;  Д) электрокардиоскопия (ёки ЭКГ);  Е) электрик дефибрилляция. Иккиламчи реанимация.  3. Постреанимацион интенсив терапия ва бош мия реанимацияси даври.  Бош мия ва бошқа ҳаётий зарур органлар адекват фаолиятини тиклаш, сақлаш, мўтадиллаштиришга қаратилган муолажалар. Бу давр ҳам уч босқичдан иборат.  Ж) юрак фаолиятини тўхташ сабабини, беморни қутқариш ва даволаш чора тадбирларни аниқлаш;  З) янги усул ва методлардан фойдаланган ҳолда бош мия фаолиятини тўлиқ тиклашга қаратилган муолажалар;  И) постреанимацион давридаги ҳаётий зарур органларнинг узоқ вақт интенсив терапияси. Қон айланишини сунъий равишда таъминлаш  Қон айланиш етарли ва самарали бўлиши учун юрак фаолиятини сунъий таъминлаш: уни бевосита ёки билвосита уқалаш керак. Юракни бевосита уқалаш жуда кам ҳолларда қўлланилади. Нафақат касалхонадан ташқари шароитда жарроҳлик бўлими бор касалхоналарда ҳам юрак тўхтаса юракни билвосита уқалаш зарур Юракни билвосита массажи  Катта ёшдаги болаларда уқалаш бир қўл кафтини ўрта чизиқ бўйлаб кўкрак пастки қисмига қўйиб, устидан иккинчи қўл билан босилади, бу куч тўшни умуртқа поғонасига 4-5 см яқинлаштириши керак. Чақалоқларда юрак соҳасига бош бармоқ билан босиб уқалаш ўтказилади. Бунда тўшни сиқилиши 1-2 см атрофида бўлиши керак. Тўш шундай сиқилиши керакки, чақирилган сунъий тебраниш тўлқини ўмров ва уйқу артериясини тебрантирсин. Кўкрак қафасини сиқиш сони ритмик ва шу ёшдаги боланинг юрак қисқариши сонига тенг бўлсин.  Эхокардиографиянинг кўрсатишича сунъий "систола"да икки табақали ва аорта клапанлари очиқ қолиб, уч табақали клапан эса ёпиқ бўлади. Сунъий "диастола"да уч табақали ва ўпка артерияси клапанлари очилади. Янги тушунчалар таърифидан юракнинг чап бўлаги сиқилиш камераси ҳисобланмай балки ўпка ва бошқа кўкрак тизимларидан аортага фақат қон ўтказгич бўлиб қолади.  Юракнинг 4 – 5 марта сиқиб ўпкага ҳаво пуркаш, ички босимни янада ошириб, ўпкадан қон ҳайдашни кўпайтиради. Ҳақиқатдан ҳам бир вақтни ўзида юракни ўқалаш ва ўпка вентиляцияси яхши натижа бериши, яъни мияда қон айланиши стандарт усулидагига нисбатдан 113% дан 643%гача кўпайиши тасдиқланган. Юрак ичига дори юбориш усули  Тўш суягининг чап томонидаги 4-5 қовурғалар орасида пастда ётувчи қовурғанинг устки қиррасидан тик ҳолда 6-8 см узунликдаги игна санчилади.Юрак чап қоринчаси мушаклари тешилаётганда озгина қаршилик сезилади.Шприцда қон пайдо бўлиши ёки дастаси тортиб кўрилганда қон чиқиши , игнанинг қоринча бўшлиғида эканлигидан далолат беради.Юрак ичига битта шприцда адреналин (0,1 % 0,1 –0,3 мл) ,атропин (0,1% 0,1-0,3 мл) ва кальций хлорид 10% эритмалари хар ёшига 1,0 мл дан юборилади. Вена ичига 20-40% глюкоза эритмаси, 5% аскорбин кислотаси, кортикостероидлар преднизалон 5-8 мг/ кг ёки дексаметазон 1 мг/кг юборилади. Ацидозга қарши албатта 1-2 ммоль/кг 4% натрий гидрокарбонат эритмасидан юборилиши шарт. Натрий гидрокарбонатнинг ярмисини ҳар 5-10 минут реанимация давомида Мияни ишемиядан ҳимоя қилиш  Бирламчи реанимация муаммоларини ҳал қилишда реаниматологларни эришган катта ютуқларига қарамасдан бутун дунё бўйлаб реанимациядан кейин тирик қолганларнинг 20%га яқини неврологик заиф бўлиб қоляптилар. Гипоксиядан сўнг юзага келадиган бош мия хужайраларининг шишиши, эс – хуш, идрок, эшитиш, айрим ҳолларда кўриш қобилиятини сусайишига олиб келади. Маълумки гипоксия ҳолатида 4-5 минут тўлик аноксия холатида 3 мин 10 сек дан сўнг бош мия пўстлоқ қавати хужайраларида қайта тикланмайдиган ўзгаришлар юзага келади. Шунинг учун бош мия хужайраларини гипоксиядан сақлаш, уларнинг гипоксия шароитига чидамлилигини ошириш алохида ахамият касб этади. Энцефалопатия болаларда анча оғир кечади. Аммо, айрим функционал ўзгаришлар катталарга нисбатан осонроқ тикланади Постреанимацион касаллик ва реанимациядан кейинги даврида интенсив терапия хусусиятлари  Реанимациядан кейинги эрта давр 20-24 соатгача давом этади. Бу реанимациядан кейинги биринчи давр. Организм асосий функцияларнинг тикланиши ва бемор умумий аҳволини яхшиланиши жараёни бир неча соатдан 2 – 3 кунгача бўлади, бу иккинчи давр. Реанимациядан кейинги даврни ёмон ўтишида нафас етишмовчилиги ва қайта тикланмайдиган ўзгаришлар вужудга келиш босқичи ажратилади. 1. Юрак қон томирлар системасининг гипердинамик ҳолати. 2. Функциянинг ўз меъёрига келиш даври. 3. Юрак қон томирлари тизимининг гиподинамик ҳолати "юракдан кам қон хайдалиш аломати".  Қон айланиши тикланиши ёки қайтмас ўзгаришларни вужудга келиши, албатта реанимация муолажаларини самардорлигига боғлиқ. Биринчи фаза мослашиш ва чидамлик характерига эга бўлиб, 10 – 40 дақиқа давом этади. Кислород танқислиги бартараф этилган иккинчи фазада 30 – 60 дақиқадан кейин гемодинамика кўрсаткичлари ўз меъёрига келади. 3 фаза (1,5 – 2 соатдан кейин) юрак қон томирлар фаолияти ёмонлашиши билан таърифланади: умумий периферик қаршилик кўпайганда артериал қон босим кўтарилади. Юрак кам қон хайдашининг асосий сабаби энергетик маънабалар камайишининг миокардга таъсири натижасидир Организмнинг тирил
Купить
  • Похожие документы

  • Sog‘liqni saqlash tizimi va uning xususiyatlari
  • Rentgenologik tekshirishning umumiy, xususiy va maxsus usullari
  • Jigarda gormonlarning zararsizlantirilishi
  • Qon ivishi, qon guruhlari va rezus omili
  • Sust boruvchi neyrovirusli infeksion kasalliklar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha