Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 15.8MB
Покупки 0
Дата загрузки 31 Март 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Медицина

Продавец

Bohodir Jalolov

Тиббий aрахноэнтомология

Купить
Тиббий Арахноэнтомология Мавзунинг долзарблиги Буғимоёқлиларнинг табиатда ва одам ҳаётида аҳамияти жуда хилма-хилдир. Уларнинг кўпчилиги тиббий аҳамият касб этади-бу одам паразитлари, паразитларнинг оралиқ ва асосий хўжайинлари, касаллик қўзғатувчиларини ташувчилар ва захарли хайвонлар. Буғимоёқлиларнинг ўргимчаксимонлар ва ҳашоротлар синфининг баъзиларининг организмида махсус безлар бўлиб, улар захарли суюқлик ишлаб чиқаради. Бу билан улар ўзининг ўлжасини ўлдиради ёки душманларидан ҳимояланади. Бу моддаларнинг кўпчилиги одам учун ҳам захарлидир. Қисқичбақасимонларнинг айрим турлари паразит чувалчангларнинг оралиқ хўжайини ҳисобланади. тиббий арахноэнтомология тиббий паразитологиянинг бўлими бўлиб, буғимоёқлиларни инфекцияси ва инвазия қўзғатувчиларини ташувчиси ва қўзғатувчиси сифатида ўрганади. Маъруза режаси 1. Буғимоёқлилар типининг умумий характеристикаси ва классификацияси (Arthropoda). 2. Ўргимчаксимонлар синфи (Arachnoidea). 2.1. заҳарли ўргимчаклар ва чаёнларнинг тиббий аҳамияти ва характеристикаси. 2.2. каналар – касаллик қўзғатувчилар, ташувчилар ва касаллик қўзғатувчиларнинг таббиий резервуарлари. 3. Ҳашаротлар синфи (Insecta). 3.1. хашаротлар – касаллик қўзғатувчилар, ташувчилар ва касаллик қўзғатувчиларнинг таббиий резервуарлари Ўргимчаксимонларнинг асосан 70 000 га яқин тури бўлиб, асосан қуруқликда тарқалган. Ўргимчаксимонларнинг асосий туркумларига фалангалар (Solifugae), чаёнлар (Scorpiones), ўргимчаклар (Aranei), каналари (Acarina) киради. Ўргимчаксимонлар синфи (Arachnoidea) - Туллаш миқдорини камайтириш мақсадида тана ўлчами-нинг камайиши; - Копулятив органларнинг ривожаланиши ва ички уруғла-ниши. Ўргимчаксимонларнинг қуруқликда ҳаёт кечиришга мосланишининг асосий хусусиятлари: - Ўпка ва трахеяларининг пайдо бўлиши - (нафас олиш органлари атмосфера кислороди билан нафас олади); - Кутикуланинг мумсимон модда ажратиши туфайли сув буғлатишининг камайиши; Систематика ва хилма хиллиги: Ўргимчаклар туркуми(27000) Каналар туркуми(25000) Чаёнлар туркуми (около 700 та тур) – қуруқлик буғимоёқлиларнинг Ташқи тузилиши ўргимчаксимонларнинг ўзига хос хусусиятлардан бири улар танасининг қисмларини ўзаро қўшилиб, яхлитлашиши ҳисобланади, яъни бош-кўкрак ва қорин. Нисбатан содда тузилган турларида(фалангалар) бу бўлимлар алоҳида жойлашган. Чаёнларда қорин қисми фақат бўғимларга ажралган, ўргимчакларда эса қорин бўлими бўғимларга ажралмаган, каналарда танасибош-кўкрак ва қорин бўлимларига ажралмаган. Бош-кўкракда 6 жуфт оёқлар жойлашаган:хелицералар(захарли безларнинг йўллари билан), улар озиқни ушлаш ва майдалашга мослашган, оёқ пайпаслагичлар(педипальпалар), улар озиқни тутиб туриш ва спермани жинсий йўлларга ўтказилишини ва 4 жуфт юриш оёқлари бор Ўргимчаксимонларнинг ўлчами: 0,1 мм - 30 см. Нерв системаси Ўргимчаксимонларда бош- кўкракнинг олдинги қисмида ягона нейронлар тўплами бош- кўкрак нерв массаси пайдо бўлган. Сезги органларидан пайпаслагичлар (танаси ва оёқларидаги сезгир тук-чалар) ва хид билиш ривожланган. Кўриш органи жуда кучсиз ривожлан-ган, бир неча жуфт оддий кўзлари бор. Ички тузилиши Овқат хазм қилиш системаси Кўпчилик ўргимчаксимонлар йиртқич, ярим суюқ озиқ билан озиқланишига мослашганлар. . Овқатни хазм қилиш ўргимчаксимонларда 2 босқичда ўтади: 1) ташқи, 2) ички(ичакда). Нафас олиш системаси Ўргимчаксимонларда нафас олиш системаси «ўпка»(ўпка халталари) ёки трахея(тармоқланган найчалар системаси) иборат. Иккаласи ҳам махсус тешиклар-ён бўғимлардаги стигмалар орқали ташқарига очилади. Каналар ўлчамининг жуда кичиклиги сабабли кислородни бутун танаси ёрдами Қон айланиш системаси Нафас олиши ўпка билан бўлган чаён ва ўргимчакларда мураккаб. Юраги бош-кўкрак бўлимининг орқа томонида жойлашган бўлиб, ундан қон томирлар чиқади. Трахея билан нафас олувчи ўргимчаксимонларда қон- айланиш системаси соддароқ тузилган. Энг оддий тузилишга эга ўргимчаксимонлар- каналардир. Уларда қон айланиш системаси умуман йўқ, ёки халтасимон юракдан ташкил топган ва 1 жуфт тешиклари бўлади. Айириш системаси мальпигий найларидан иборат бўлиб, учи берик бўлади. Баъзи содда вакилларида-метанефрадий рудементлари мавжуд. Жинсий системаси Уруғланиш кўпчилигида ички. Спермалар эркакларининг уруғдонларида ҳосил бўлиб, копулятив орган ҳосил қилувчи педипальпалар ёрдамида урғочининг жинсий йўлига етказилади. Тухумаларида сариқлик миқдори кўп бўлиб, ривожланиши тўғри. чаёнларнинг танаси бош-кўкрак ва қоринга бўлинади, қорин қисми ўз навбатида олдинги ва ингичка орқа – «дум» қисмларига бўлинади. Қориннинг охирги буғимида найза бўлиб, унинг асосида иккита захар безлари жойлашган. Чаён думини белдан букиб, захарли найзасини педипальпалари биан ушлайди. Уларнинг захарли бўлиши йиртқичлик. Хаёт тарзи билан боғлиқ. Улар барча ўргимчаксимонлар сингари асосан хашаротлар билан озиқланади. Бутун эмбрионал ривожланиши она танасида боради. Урғочиси бир неча ўн баробар ривожланган, чаёнларни тирик туғади. Жинсий вояга чаёнлар 4-5 йилда етади. ўргимчаксимонлар синфи ( АRACHNOIDEA ) чаёнлар туркуми ( Scorpiones ) МДХда чаёнлар бир неча турга кириб, Қримнинг жанубий қисмида, кавказнинг Қора Денгиз соҳилида ва Ўрта Осиёда яшайди. Фақат Қримда Қрим чаёни яшайди. (Euscorp Ўргимчаксимонлар синфи ( АRACHNOIDEA ) чаёнлар туркуми ( Scorpiones ) МДХ худудида яшовчи чаёнлар чақиши ўлимга олиб келмайди, лекин кучли оғриқ, шишиш(ва ваража тутиш) кузатилади. Тропик мамлакатларда яшовчи чаёнлар чақиши ўлимга олиб келади. Чаён захарида кичик малекуляр оқсиллар бўлиб, у нейротоксик холатга олиб келади. Чаён чаққанда жуда кучли оғриқ бўлади. Чаён чаққан жой қизаради, сезувчанлиги йўқолади, шиш пайдо бўлади, терида суюқлик билан тўлган пуфаклар хосил бўлиши мумкин. Захар кучли бўлганда беморнинг юрак уруши тезлашади, қурқув хисси пайдо бўлади, кўнгил айниши, буғилиши кузатилади. Баъзан тутқаноқ кузатилади(айниқса болаларда), хушидан кетиши мумкин бемор нафас олиш органларининг шол бўлиши натижасида ўлиши мумкин . Чаён чаққанда биринчи ёрдам Компресс ёки мазли бинт, анестизирли модда шимилган(новонкаин, лидокаин), муз(чаққан жойга) қўйилади. Чаққан тана қисмини қимирлатмаслик зарур. Оғир холатларда-дарҳол шифохонага ётқизилади ва антитоксик модда бошқа дорилар билан бирга юборилади. ўргимчаклар 2700 тури тарқалган. Ўргимчакларда бош-кўкрак ва қорин бўлимлари бўғимларга бўлинмаган, фақат тортма билан ажратилган. Хелицералари тирноқ билан тугайди, тирноқнинг учида захар безларининг йўли очилади. Эркагининг Педипальпаларида копулятив орган жойлашган. Қорин қисмининг охирги буғими ўргимчак безларига айланган, охирги қисмига ўргимчак безларининг йўллари очилади. Ўргимчак турини ўрғочилари тўқийди. Ўргимчак ўпкаси ва трахеяси билан нафас олади. Уруғлантиргандан кейин урғочилари эркагини еб қуйади. Ўргимчаксимонлар синфи(ARACHNOIDEA) ўргимчаклар туркуми(Aranei) Ўзбекистон фаунасида ўргимчаклар орасида одам учун хавфли бўлганларга: Қорақурт ( Latrodectus tredecimguttatus ) • тарантул ( Lycosa singoriensis )Ўргимчаклар синфи (ARACHNOIDEA) Ўргимчаклар туркуми (Aranei) Тарантул Lycosa singoriensi . Чаққанда кучли оғриқ бўлади, у 1 кун давом этади, кейин чаққан жой териси қизаради ва шишади. Қорақур т Latrodectus tredecimguttatus Ўрта Осиёнинг чўл ва тоғолди зонасида ва чўлларининг жанубий қисмида яшайди. Қорақуртнинг урғочисининг узунлиги 1,5-2 см, эркагиники 1 смдан ошмайди, танаси қора рангда бўлиб, тўқ қизил доғлар билан қопланган.Қорақуртнинг захари хайвонлар ва одамнинг ўлимига сабаб бўлади(2-4% одам қорақурт чақишидан ўлади). Захарланиш жараёни оғир кечади. Захар нерв системасига таъсир қилиб, бутун танада кучли оғриқ ҳосил қилади, ақлий фаолияти бузилади, қўрқув хиссини пайдо қилиб у кейинчалик апатияга айланади, оёқ-қўллари фалажланади, харорат 38 С га кўтаралид. Қуй ва чўчқаларша қорақурт захари таъсир этмайди, улар бемалол уларни ейишади, шунинг учун улардан яйловларда қорақуртларни йўқотишда фойдаланилади. Аҳоли яшайдиган жойларда ҳовлилардаги, трамвай йўлларидаги Ўргимчак чаққанда биринчи ёрдам Яра антисептиклар билан тозаланади, асептик моддалар қўйиб боғланади, совуқ қуйилади, антигистаминли(аллергияга қарши) дорилар ичилади. Даволашда қорақуртга қарши зардоб ишлатилади, бемор 3-4 кунда тузалади. Биринчи ёрдам кўрсатилиб, шифокорга мурожаат қилинади. • Каналарда танасининг бош- кўкрак ва қорин қисмлари тўлиқ қўшилиб, яхлит танани ҳосил қилади. • Танаси овал ёки шарсимон шаклда(0,05-13 мм) қон сўргандан кейин 3-4 гача катталашади. • танасининг олдинги қисмида хелицералари ва оёқ пайпаслагичларининг қўшилишидан ҳосил бўлган сурувчи ва кемирувчи типда. • огиз аппарати санчибғсурувчи, еки кемирувчи типда. • Вояга етган каналарнинг 4 жуфт оёғи бўлиб, уларнинг учида тирноқлари ва поясимон сўрғичлари бўлади. Улар билан кана хўжайинга ёпишади. Ўргимчаксимонлар синфи ( АRACHNOIDEA ) каналар туркуми ( Acarina ) Ўргимчаксимонларнинг ичида энг катта гуруҳ бўлиб, 20 000 турни ўз ичига олади. Улар жуда хилма-хил бўлиб, акариформ ва паразитоформ каналарнинг вакиллари тиббий аҳамиятга эга. Ривожланиш босқичлари Каналар орасида одамнинг доимий ва вақтинчалик паразитлари учрайди.Ўргимчаклардан фарқ қилиб, каналар билвосита ривожланишга эга(метаморфоз билан). Урғочиси қуйган тухумлардан олти оёқли личинкалар чиқади. Уларда стигма трахея ва жинсий тешик бўлмайди. Туллагандан кейин личинка саккиз оёқли вояга етмаган нимфага айланади. Каналарнинг турига қараб бир ёки бир нечта нимфая босқичи бўлади. Нимфа охирги туллагандан кейин жинсий етилган-имагога айланади. Ўргимчаксимонлар синфи ( АRACHNOIDEA ) каналар туркуми ( Acarina ) иксод каналари авлоди ( Ixodidae ) Иксад каналари-облигат гематофаглар, вақтинчалик ташқи паразитлар, ўзининг хўжайинини очиқ табиатда кутиб туради. Улар унча баланд бўлмаган ўсимликларда, сезувчи органлари бўлган олдинги оёқларини олдинга чўзиб ўтиради. Каналарнинг хўжайинлари жуда хилма-хилдир. Вояга етган(имаго) кана йирик хайвонларда- туёқлилар, йиртқичларда, личинка ва нимфалари- кемирувчиларда, хашаротхўрларда, кичик йиртқичларда, қушларда, калтакесакларда паразитлик қилади. Вояга етган каналар одамда ҳам паразитлик қилиши мумкин. Уларнинг бош қисимида илмоқли хартумчаси бўлади. Хелицералари билан каналар терини кесади, илмоқли хартуми ёрдамида эса бир неча кунга(4-16) ёпишади ва кўп миқдорда қон сўради ва оғирлиги 22 Ўргимчаксимонлар синфи ( АRACHNOIDEA ) каналар туркуми ( Acarina ) иксад каналар авлоди ( Ixodidae ) Қон суриш жараёни: 6-12 кун (эркагида камроқ) урғочи кана 100-10 000 тухум қуяди, улардан 2-4 хафтадан кейин личинкалар чиқади. Қон суриш давомийлиги личинкаларда: 2-4 кун нимфаларда: 3-5 кун. Вояга етган каналар 2-3 йилгача оч яшаши мумкин. Вояга етган кана 3-6 йил яшайди. Ўргимчаксимонлар синфи ( АRACHNOIDEA ) каналар туркуми ( Acarina ) иксад каналар авлоди ( Ixodidae ) Тайга канаси – оғир вирусли касалликлар-кана(тайга) энцефалитини ва Омск геморрагик безгакни ташувчиси ҳисобланади. Кана энцефалити-одам ногирон бўлиб қолади. Касаллик табиий манбаларда май ойидан августгача муддатда қайд қилинади(бахорги-ёзги энцефалит) Тайга канаси ( Ixodes persulcatus ) Тайга канаси кўпчилик сутэмизувчиларда ва қушларда паразитлик қилади. Вируснинг асосий табиий манбаларига бурундуқлар, типратиканлар, кемирувчилар ва бошқа сут эмизувчилар киради. Энцефалит вируси каналарда трансовариал берилади.Тарқалиш жойи Тайга, асосан Уралдан Шарққа томон майдонда, лекин Европанинг ўрмон худудида ҳам учрайди. Ит канаси-тулярелияни, бахорги-ёзги энцефалитни, шотдланд энцефалитини, Омск геморрагик безгагини қўзғатувчини ташувчи ҳисобланадию ит канаси шунингдек кана энцефалити, Беркет риккетсияларини ва Ку безгагини қўзғатувчиларини ҳам ташувчиси ҳисобланади. Ит канаси (Ixodes ricinus) Тарқалиш жойи. Ўзбекистоннинг баргли ва аралаш ўрмонлари, бутазорлари, яйловлари, Европа, Қрим, Кавказ ва Шимолий Америка ҳисобланади. Каналарнинг кейинги авлодига вируслар трансовариал берилади. Каналар қон сўрган жойда, терида яллиғланиш жараёни пайдо бўлади.Ўримчаксимонлар синфи ( АRACHNOIDEA ) каналар туркуми ( Acarina ) иксад каналари авлоди ( Ixodidae ) Ўргимчаксимонлар синфи ( АRACHNOIDEA ) каналар туркуми ( Acarina ) Аргас каналари (Argasidae) Аргас каналари-ёпиқ биноларда яшайди. Улар ғорларда, инларда, одамяшайдиган ва яшамайдиган биноларда, асосан лой биноларда яшайди. Кечаси фаоллашади,қоранғи жойларда кундузи ҳам фаол ҳисобланади. Бу каналар шу бинодаги ўлжа билан озиқланади. Шунинг учу уларнинг хўжайинлари жуда хилма-хил, умуртқалилар, судралиб юрувчилардан одамгача. Уларнинг мосланган хусусияти шуки, улар хўжайин шу бинодалигида қон сўриб олади. Сўриш муддати 3-50 минут давом этади. Агар бинога узоқ муддат хўжайин кирмаса, каналар озиқланмайдилар, шунинг учун уларнинг ривожланиши 20-28 йилгача чўзилади. Бунга сабаб, аргазидларнинг метаморфозида тухумдан ва личинкадан кейин 3-7 гача нимфал шакллар бор. Хўжайин бўлмаса метаморфоз б Қишлоқ канаси тўқ кўлранг рангда, узунлиги урғочисининг-8,2 мм, эркагининг-5,8 мм. Кўзи бўлмайди. Вояга етган каналар 3 йилгача озиқланмасдан яшаши мумкин. 25 йил умр кўрадилар. Қон суриш муддати 3-60 мин.Қишлоқ канаси ( Ornithodorus papillipes ) Ўргимчаксимонлар синфи( АRACHNOIDEA ) каналар туркуми ( Acarina ) Аргас каналари (Argasidae) Қишлоқ канаси-қайталама канас терламасининг қўзғатувчиси бўлган спирохеталарни ( Borrelia sogdiana ) ташувчиси хисобланади. Бу касалликни ёввойи хайвонлар орасида тутиб туради ва одамдан қон сўрганда унга юқтиради. Касаллик манбасига нисбатан икки гурухга бўлинади: табиий ва синантроп. Каналар ғорларда, қуш ва сут эмизувчиларнинг инларида, лой уйларнинг тирқишларида яшайди. Кемирувчилар, кўршапалаклар, қушлар, шунингдек, уй хайвонларининг: ит, қорамол, муш Гамазидлар (Gаmаsоиdеа) – паразитоформ каналарга киради улар 20 та оилага бирлашади. Дунёнинг барча жойларида учрайди. Асосан йиртқич ёки ҳаммахўр хайвонлар. Тупроқда, органик модда қолдиқларида, инлар ва уяларда ҳаёт кечиради. Кўпчилиги рептилияларда, қушлар ва сутэмизувчиларда, баъзи турлари одамга хужум қилиб, дерматитлар ҳосил қилади ва инфекцион касалликлар қўзғатувчини юқтиради. Ўргимчаксимонлар синфи ( АRACHNOIDEA ) каналар туркуми ( Acarina ) Гамозид каналари (Gamasoidae) Чанг каналари ёки дерматофагоидла р(тери билан озиқланувчилар). 0.2 - 0.3 мм Аллергияга асосий сабабчилар ҳисобланадилар. Тўшакда 2 млнтагача кана бўлииш мумкин. Тўшакда 2 млнтагача кана бўлииш мумкин. Ўргимчаксимонлар синфи ( АRACHNOIDEA ) каналар туркуми ( Acarina ) корастянкалар авлоди (Sarcoptidae) Қичима кана-сут эмизувчиларнинг доимий, териости, жуда майда паразитларидир. Улар бир хўжайинга мослашмаганлиги учун битта хўжайиндан, иккинчисига осонлик билан ўтади. Урғочи кана терида йўллар очади, Эпидермис билан озиқланиб, тухум қўяди. Тухумдан 3-5 кундан сўнг 6 оёқли личинкалар чиқади, уларнинг ўлчами 0,1-0,15 мм. 10-15 кундан кейин, бир неча ривожланиш босқичини ўтаб, вояга етади ва тухум қўя бошлайди. Оғиз органи каналарникига ўхшаб, кемирувчи типда 2 ой яшайди. ўргимчаксимонлар синфи ( АRACHNOIDEA ) каналар туркуми ( Acarina ) Коростянка авлоди (Sarcoptidae) Қичима кана ( Sarcoptes scabiei seu Acarus siro ) Қичима касаллигини қўзғатувчиси (scabies). Қичима канаси-териости паразити, эпидермиснинг шохсимон қаватида яшайди. Морфофизиологик хусусиятлари. Терига каналар энг нозик қисми жойларидан(бармоқлар ораси, қўлтиқ ости, қорин, чов қисмларидан) киради урғочи кана бир кунда тери остида 2-3 мм узунликда йўл очади(эркаклари йўл қилмайди). Каналар хўжайин тери хўжайралари билан озиқланади. Урғочиси очган териости йўлларига тухум қуяди(умри давомида 20 дан ортиқ) метаморфоз шу йўлларда 2-3 ҳафта давом этади. Каналарнинг фаоллиги кечаси кучаяди, бунда тана юзи исийди ва одамда кучли қичиш ҳолати юзага келади. Бемор қашган вақтда йўллар очилади. Канала Касаллик каналар зарарланган тери қисмларида қаттиқ қичишиш рўй бериши билан боради. Одамнинг зарарланиши касал одам билан мулоқот қилганда ёки унинг нарсалари орқали юқади. Ташхис теридаги йўлларда топилиши билан қўйилади. Касаллик максимал куз ва қишда қайд этилиб, ёзда камаяди. ПРОФИЛАКТИКА Шаҳсий-тана тозалигини сақлаш, ич кийимлар ва уйларни тоза сақлаш, касал одамлар ва хайвонлар билан мулоқот қилганда санитария қоидаларига риоя қилиш. Жамоат-ётоқхона, ҳаммомларда санитария назоратини ўтказиш. ўргимчаксимонлар синфи ( АRACHNOIDEA ) каналар туркуми ( Acarina ) коростянка авлоди (Sarcoptidae) уй хайвонлари ва ёввойи хайвонлар ҳам қичима касаллиги билан касалланади. Улар бу касалликни свербун-терихўрлар қўзғатади. Бу касаллик ҳайвонлардан одамга ўтиб-псевдокорост касаллигини чақиради.. Битлар туркумига майда(0,4-0,6 мм), қанотсиз ташқи, сутэмизувчиларнинг махсус паразитлари ҳисобланади. Оғиз аппарати сўрувчи типда бўлиб, хўжайиннинг қаттиқ тери қопламларини тешишга мослашган. Одам танасида 3 та бит тури паразитлик қилади: 1 – Бош бити, 2 – кийим бити ва 3 – қов бити. Хашаротлар синфи ( INSECTA ) Битлар туркуми (Anoplura) бургалар-майда қон сурувчи қанотсиз хашаротлар. Танаси ён томондан яссилланган, бошида тикансимон оғиз аппарати жойлашган. 3 жуфт оёғи бўлиб, охирги жуфти сакрашга хизмат қилади. Бурга чаққанда, уларнинг сўлаги теккан тери қисмларида пигментли доғлар пайдо бўлади, шунингдек шу қисмлари яллиғланади ва қизаради. Бургаларнинг асосий тиббий аҳамияти, улар инфекция қўзғатувчиларини ташувчисидир. Хашаротлар синфи (INSECTA) бургалар туркуми (Aphaniptera) бургалар чақиши хавфи(оқибати). Табиий шароитда бургалар-ўлат қўзғатувчисини асосий ташувчиларидир. Бурга чаққанда улатдан ташқари эндемик қорин терламаси билан зарарланиши мумкин.Хашаротлар синфи (INSECTA) Бурглар туркуми (Aphaniptera) Aedes aegypti Anopheles CulexЎзбекистонда ва унга чегарадош худудларда 3 авлод қон сўрувчи чивинлар тарқалган: Anopheles, Aёdes, Culex. Улар безгак, туляремия, куйдирги, арбовирусли инфекцияларни шунингдек, япон энцефалитини, лимфоцитор хориоменингитни сариқ безгакни, Денге безгагини қўзғатувчиларини ташувчилардир. Шунингдек, чивинлар инвазияларни яъни зелминтозларни ташувчиларидир.Хашаротлар синфи ( INSECTA ) икки қанотлилар туркуми (Diptera) чивинлар оиласи (Culicidae) Бу оиладан тиббий аҳамиятга эга бўлганларига пашшалар киради. Улар (уй пашшаси, кузги пашша) касалликларнинг ва миазларининг қўзғатувчиларини механик ташувчиларидир. Шунингдек це-це пашшаси Африка трипанасомозини қўзғатувчилари бўлган трипаносомаларнинг ҳақиқий ташувчиларидир.Хашаротлар синфи ( INSECTA ) икки қанотлилар туркуми (Diptera) пашшалар оиласи (Culicidae)
Купить
  • Похожие документы

  • Sog‘liqni saqlash tizimi va uning xususiyatlari
  • Rentgenologik tekshirishning umumiy, xususiy va maxsus usullari
  • Jigarda gormonlarning zararsizlantirilishi
  • Qon ivishi, qon guruhlari va rezus omili
  • Sust boruvchi neyrovirusli infeksion kasalliklar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha