Товар ҳаётий даврининг таҳлили асосида ассортиментни кенгайтириш дастури (“Пастдарғом тикувчи” МЧЖ мисолида)

Товар ҳаётий даврининг таҳлили асосида
ассортиментни кенгайтириш дастури
(“Пастдарғом тикувчи”   МЧЖ мисолида) 
КИРИШ 
Курс   ишининг   долзарблиги.   Мамлакатимизда   иқтисодиётни
модернизациялаш ва иқтисодиётимиз таркибидаги чуқур ўзгаришлар кейинги
йилларда   саноатни   устувор   даражада   ривожлантиришга   қаратилмоқда.
Саноат соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида мамлакатимиз
иқтисодиётида   ушбу   соҳа   саноати   ривожланган   давлатлар   даражасига
етмоқда.   Мамлакатимиз   иқтисодиётида   юз   бераётган   жиддий   сифат
ўзгаришларида   саноатнинг   ўрни   ҳақида   Президентимиз   И.А.Каримов   2014
йилнинг   17   январида   Ўзбекистон   Республикаси   Вазирлар   Маҳкамасининг
2013   йилда   мамлакатни   ижтимоий-иқтисодий   ривожлантириш   якунлари   ва
2014   йилга   мўлжалланган   иқтисодий   дастурнинг   энг   муҳим   устувор
йўналишларига   бағишланган   маърузасида   шундай   таъкидлаган   “...
Юртимизда   қабул   қилинган   2011-2015   йилларда   саноатни   устувор   даражада
ривожлантириш   дастури   ва   ишлаб   чиқаришни   модернизация   қилиш,   техник
ва   технологик   янгилашга   доир   тармоқ   дастурларининг   изчил   амалга
оширилиши   натижасида   саноат   таркибида   юқори   қўшимча   қийматга   эга
бўлган, рақобатдош маҳсулотлар тайёрлаётган қайта ишлаш тармоқларининг
ўрни   тобора   ортиб   бормоқда.   Бугунги   кунда   мамлакатимизда   ишлаб
чиқарилаётган   саноат   маҳсулотларининг   78   фоиздан   ортиғи   айнан   ана   шу
тармоқлар   ҳиссасига   тўғри   келмоқда.   2013   йилда   юқори   технологияларга
асосланган   машинасозлик   ва   металлни   қайта   ишлаш   саноати   121   фоизга,
қурилиш   материаллари   саноати   113,6   фоизга,   енгил   саноат   113   фоизга   ва
озиқ-овқат   саноати   109   фоизга   ўсган.   Ялпи   ички   маҳсулот   таркибида
саноатнинг   улуши   ҳозирги   вақтда   24,2   фоиздан   зиёдни   ташкил   этмоқда. Бундан  кўриниб турибдики,  мамлакатимизда   саноат,  унинг асосий  таркибий
тармоқлари,   жумладан   енгил   саноат   ва   истеъмол   товарлари   ишлаб
чиқаришни   юксалтириш,   ушбу   саноат   тармоқларида   кенг   ассортиментли
товарлар   ишлаб   чиқариш   муҳим   масалалардан   ҳисобланади.   Ишлаб
чиқарилаётган   товарларнинг   ички   ва   ташқи   бозорлардаги
рақобатбардошлигини таъминлаш, товарларнинг сифати, товар ассортименти
ва   товар   ҳаётий   даврини   ўрганиш   бугунги   куннинг   долзарб   муаммоларидан
биридир. 
Шундан   келиб   чиққан   ҳолда   курс   иши   мавзуси   танланган.   Маҳаллий
енгил саноат корхоналарида ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник
ва   технологик   янгилашга   доир   дастурларнинг   амалга   оширилишидан   келиб
чиқиб, корхоналарда ички ва ташқи бозор конъюнктурасини ўрганиш асосида
истеъмолчилар   талабига   мос   товар   ассортимент   дастурини   шакллантириш
маркетинг фаолиятининг муҳим тадбирларидан ҳисобланади.  
  Курс ишининг асосий мақсад ва вазифалари.  Курс ишининг асосий
мақсади   иқтисодиётимиз   таркибидаги   чуқур   ўзгаришлар   амалга   ошаётган
шароитда   маҳаллий   енгил   саноат   корхоналарида   ички   ва   ташқи   бозор
конъюнктурасининг   жорий   ва   истиқболдаги   ҳолатини   ўрганиш   асосида
товарлар   ҳаётий   даврини   таҳлил   қилиш   ҳамда   ассортимент   дастурини
кенгайтириш   стратегияларини   ишлаб   чиқиш.   Ушбу   мақсадларни   амалга
ошириш қуйидаги вазифаларни ечиш орқали амалга оширилади: 
• мамлакатимиз   иқтисодиёти   таркибидаги   чуқур   ўзгаришларда
енгил саноат корхоналарининг ўрни ва ривожланиш ҳолатини таҳлил қилиш; 
• енгил   саноат   корхоналарида   товар   сиёсатининг   шаклланишини
ўрганиш; 
• товар   ҳаётий   даври   концепцияси   ва   товар   ҳаётий   даври
босқичларини ўрганиш;  • “Пастдарғом тикувчи” масъулияти чекланган жамиятининг товар
ҳаётий даврини таҳлил қилиш; 
• корхонанинг товар ассортименти таркибини таҳлил қилиш; 
• корхонада   товар   ҳаётий   даври   таҳлили   асосида   ассортимент
сиёсатини ишлаб чиқиш; 
• янги товарларни ишлаб чиқишда маркетинг стратегияларини 
қўллаш.     
 
1. Ишлаб чиқариш корхоналарида товар сиёсатининг шаклланиши 
Ҳар қандай корхонанинг тижоратдаги муваффақияти биринчи навбатда
замонавий,   юқори   сифатли,   истеъмол   учун   яроқли   товар   ишлаб   чиқариш
билан   боғлиқ.   Ушбу   масалаларни   ҳал   этиш   маркетинг   стратегиясининг
умумий   доирасида   асосий   рол   ўйнайди.   Бу   товарни   бозорга   самарали,
таъсирли восита эканлиги корхонани асосий ташвиши ва фойда олиш манбаи
эканлиги   билан  боғлиқ.   Бундан   ташқари   у  маркетинг   мажмуасини   марказий
элементи   эканлигини   ҳам   билдиради.   Нарх,   сотиш   ва   коммуникациялар
товарнинг   ўзига   хослигига   асосланиб   шаклланади.   Амеркалик   маркетолог
С.Малжаро   “Агар   товар   харидорни   ва   унинг   эҳтиёжларини   қондирмаса   ҳеч
қанақа   харажатлар   ва   кучлар   маркетингни   бошқа   элементларини   қўшиб
фойдаланганликда ҳам корхонани бозордаги мавқеини яхшилай олмайди” 1
  –
деб тўғри айтган.  
Фаолият   йўналиши,   соҳасидан   қатъий   назар   ҳар   қандай   корхонанинг
товар   сиёсатини   шаклланишида   товарнинг   ўзи   ва   унинг   ташкил   этувчилари
муҳим   роль   ўйнайди.   Лекин   ҳар   бир   корхонанинг   фаолият   йўналишининг
маҳсули   бўлган   товар   ўзининг   хусусиятларига   эга   бўлади.   Масалан,   енгил
саноат   корхонасининг   товари   билан,   озиқ-овқат   маҳсулотлари   ёки
1  Котлер Ф. Основы маркетинга. Учебное пособие. – М.: Издательский дом «Вильямс», 2010. -656 стр. 
  меҳмонхона   маҳсулотлари.   Маркетинг   нуқтаи-назардан   эса   ушбу   фаолият
маҳсули бўлган товар умумий назарий қарашларга бирлашади. 
Оддий   бозорда   товар   ишлаб   чиқарувчи   корхонанинг   бозор   ва   бутун
хўжалик   сиёсати   бўйича   тақдирини   белгилайди.   Шу   сабабли   ҳам   товарни
яратиш,   ишлаб   чиқариш,   такомиллаштириш,   сотиш,   сотилгандан   кейинги
хизмат   кўрсатиш,   реклама   тадбирларини   ишлаб   чиқиш,   шубҳасиз,   товар
ишлаб   чиқарувчининг   бутун   фаолиятида   марказий   ўринни   эгаллайди.   Мана
шу комплекс тадбирлар товар сиёсати деб аталади. Айнан шу сабабли, ишлаб
чиқарувчида   истеъмолга   қаратилган   сифатли   товар   бўлмаса,   унда   ҳеч   нарса
йўқ! – бу маркетингнинг қатъий қоидаси ҳисобланади 2
. 
Товар   –   бутун   маркетинг   комплексининг   асосидир.   Агар   товар
харидорнинг   талабини   қондирмаса,   у   ҳолда   маркетинг   тадбирлари   учун   ҳеч
қандай   қўшимча   харажатлар   рақобатли   бозорда   унинг   мавқеини   яхшилай
олмайди. Энди эса маркетингда товар қандай таърифланишини келтирамиз. 
Товар   деб   маълум   бир   эҳтиёжни   қондириш   мақсадида   бозорга   сотиб
олиш,   фойдаланиш   ва   истеъмол   қилиш   учун   таклиф   этилаётган   маҳсулот
тушунилади.   Маҳсулотга   нарх   белгиланиши   ва   бозорга   таклиф   этилиши
биланоқ   товарга   айланади.   Шунинг   учун   ҳам   «товар»   атамаси   «маҳсулот»
атамаси билан тенг маънода ишлатилади. 
Товар эҳтиёжларни қондириш учун яратилган ва эътиборни жалб қилиш,
сотиб   олиш,   фойдаланиш   ёки   истеъмол   қилиш   мақсадида   бозорда   таклиф
этиладиган   маҳсулдир.   Булар   турли   хил   жисмоний   объектлар,   хизматлар,
шахслар,   жойлар,   ташкилотлар   ва   ғоялар   бўлиши   мумкин.   Маркетинг
тизимида   у   истеъмолчилар   мақсадли   гуруҳининг   эҳтиёжларини   тўлиқроқ
таъминлайдиган   фойдали   хусусиятлар   йиғиндиси,   бозорда   маҳсулотга
талабнинг мавжудлиги ва сотилиш кунининг (муайян нарх билан биргаликда)
2  Голубков Е.П. Основы маркетинга. Учебник. – М.: Издательство «Финпресс», 1999. – 656 с.   белгиланганлиги   сифатида   қаралади.   Демак,   ҳақиқий   товарнинг   учта   асосий
ташкил этувчилари мавжуд 3
: 
 фойдалилик; 
 бозордаги обрў-эътибор;   тўғри келадиган нарх. 
Товар-мураккаб   кўп   қиррали   тушунча,   бироқ   бунда   энг   асосий   нарса
истеъмол хусусиятлари , яъни   товарнинг ўз вазифасини бажариш - унга эга
бўлган истеъмолчининг эҳтиёжларини қондириш хусусиятидир. 
Товарнинг   истеъмол   қиймати   унинг   истеъмол   хусусияти   мажмуасидир.
Товарнинг қуйидаги  хусусиятларига қараб алоҳида эътибор берилади: ранги,
қадоқланиши   (ўраш,   боғлаш),   ташқи   кўриниши   (дизайни),   эргономик
хусусиятлари   (фойдаланиш,   таъмирлаш   ва   бошқаларнинг   қулайлиги   ва
бошқалар). 
Товарни   ишлаб   чиқаришдан   олдин   унинг   истеъмол   хусусияти   таҳлил
қилинади 4
. 
Маркетинг   нуқтаи   назаридан   товар   маълум   бир   истеъмол   қийматга   эга
бўлиши   керак.   Товарнинг   истеъмол   қиймати   эса,   инсон   эҳтиёжларини
қондириши мумкин бўлган хусусиятларининг мажмуидан ташкил топади. 
Американинг таниқли олими, маркетолог Ф.Котлернинг  таснифига кўра
товарнинг уч даражаси мавжуд (1-чизма). 
3  Ибрагимов Р.Г. Маркетинг. Дарслик. – Т.: “Шарқ”, 2002 
4  ААЭргашходжаэва Ш.Ж., Қосимова М.С., Юсупов М.А. Маркетинг. Дарслик. – Т.ТДИУ, 2011.-202 б. 
   
1-чизма. Ф.Котлер бўйича товарнинг уч даражси 
Ф.   Котлер   бўйича   товарнинг   уч   даражасини   ўрганиб   қуйидаги
хулосаларни қилиш мумкин: 
1. Товарни яратиш ғоядан бошланади. Бу ғояда яратиладиган товар
истеъмолчининг   қандай   муаммосини   ҳал   қилиши   ва   ундан   қандай   асосий
фойда олиниши ўз аксини топади. 
2. Товарнинг   техник   таснифи,   дизайни,   нархи,   ўраб-жойланиши,
сифати,   маркаси   қандай   бўлиши,   яъни   реал   бажарилишини   ўйлаб   кўриш
зарур ҳисобланади. 
3. Товарни   сотиш,   етказиб   бериш   ва   ўрнатиш,   сотишдан   кейинги
хизмат   кўрсатиш,   кафолатлар,   кредитлаш,   рағбатлантириш,   яъни   товарни
қўллабқувватловчи омиллар ҳақида ҳам ўйлаш керак бўлади. 
Товар   яратишдаги   яна   бир   муҳим   қоида   шундан   иборатки,   товарни
лойиҳалаштириш   «ўрта   статистик»   истеъмолчиларга   эмас,   балки   потенциал
истеъмолчиларга   мўлжаллаб   лойиҳалаштирилиши   мақсадга   мувофиқ
ҳисобланади.   Монтаж қилиш  
Етка -
зиб 
бериш 
ва 
кре -
ди т ла
р  Сотил -
гандан 
кейин -
ги хиз -
матлар  
Кафолатлаш  Ўраб -
жойланиши  
Хос -
саси  
Ташқи 
безаги  Сифати  Мар -
каси   Асосий 
фо й да ва  
  Товарни қўллаб 
қувватловчи 
тадбирлар  
Реал 
б а жарил -
ган товар  
Ғ оя 
б ўйича   Товарга баҳо беришда унинг сифати асосий ўринда туради. Бу тушунча
қуйидагиларни ўз ичига олади: 
 техники-қтисодий тавсифлар; 
 тайёрлаш технологияси; 
 ишончлилик ва узоқ вақт давомида ишлатилиши; 
 мўлжалланадиган мақсадга мос келиши; 
 экологик   хусусиятлари     (атроф-муҳитни   ҳимоя   қилиш
талабларига мос келиши); 
 эргономик   хусусиятлари   (инсон   организмининг   тузилиши   ва
хусусиятларини ҳисобга олиш); 
 эстетик   хусусиятлари   (ташқи   шакли   ва   кўриниши,   жозибалиги,
ифодаланиши) 5
. 
Товар ассортименти — бу иккита асосий кўрсаткич: кенглик ва чуқурлик
билан   тавсифланиши   мумкин   бўлган   корхонанинг   товар   маҳсулоти
йиғиндисидир.   Ассортимент   кенглиги   ҳар   хил   товарлар   ёки   улар
гуруҳларининг   сони   билан,   чуқурлиги   эса   —   модификациялар,   битта   гуруҳ
доирасида   бу   товарларнинг   вариантлари,   яъни   эҳтиёжларни   қондиришнинг
ҳар хил даражаларига мўлжалланган товарларнинг сони билан аниқланади 6
. 
Товар   ассортиментининг   ривожланиши   корхона   маркетингининг   энг
муҳим функцияси ҳисобланади. У ишлаб чиқарувчининг анъанавий ёки 
яширин техникавий ва моддий имкониятларини муайян истеъмол қийматига
эга   бўлган,   харидорни   қондирадиган   ва   корхонага   фойда   келтирадиган
маҳсулот ва хизматларга тадбиқ этишда намоён бўлади. 
Бозордаги   товар   таклифининг   хилма-хиллигига   фақатгина
ассортиментни   кенгайтириш   йўли   билан   эришилмайди.   Агар   таклиф
этиладиган   товарлар   тўплами   сифати,   ассортименти   ва   нархлари   бўйича
5  Солиев А., Бузрукхонов С. Маркетинг. Бозоршунослик. Дарслик. – Т.: Иқтисод-Молия, 2010. -424 б. 
 
6  Панкрухин А.П. Маркетинг. Учебник. – М.: Омега-Л, 2009. -656 стр. 
  бирбирига яқин бўлса, биринчи ўринга уларнинг сервиси чиқади. Сервис энг
кўп   яккаланган   ва   бозорга   таклиф   этилган   товарларнинг
рақобатбардошлигини   қўшимча   равишда   ошириш,   мустаҳкамлашнинг   энг
муҳим   воситаси   сифатида   намоён   бўлади.   Фирманинг   истеъмолчилар
орасидаги имижини ҳам сервис аниқроқ белгилайди. 
Қатор белгиларига қараб товарларни қуйидагиларга бўлиш (таснифлаш)
мумкин 7
: 
 бевосита  инсонларнинг  шахсий  эхтиёжларини  
қондиришга 
мўлжалланган товарлар, яъни истеъмол товарлари; 
 бошқа   товарларни   ишлаб   чиқаришни   давом   эттириш   учун
ишлатиладиган   товарлар   ёки   ишлаб   чиқаришга   мўлжалланган   товарлар
(ишлаб чиқариш воситалари). 
Истеъмол   товарлари   –   бу   шахсий   истеъмол   учун   ёки   оила,   уй
хўжалигига   мўлжалланган   товарлардир.   Улар   кундалик   талаб   товарлари,
дастлабки танлов асосида олинадиган товарлар, алоҳида талабдаги товарлар,
пассив талабдаги товарларга бўлинади. 
2. Товар ҳаётий даври ва унинг босқичлари 
Товарнинг   ҳаётий   даври   –   товарнинг   бозорда   пайдо   бўлган   давридан
бошлаб,   то   унинг   сотилмай   қолишигача   бўлган   вақт   оралиғидир.   Товарнинг
ҳаётий   даври   концепцияси   ҳар   қандай   товар   қанчалик   даражада   мукаммал
бўлмасин,   бу   товар   бозордан   эртами-кеч   ундан   ҳам   мукаммалроқ   товар
томонидан сиқиб чиқарилишига асосланади. Амалий фаолиятда товар ҳаётий
даврининг   диапазони   анча   кенг   бўлиб,   у   бир   кунлик   товардан   бозорда   ўз
ўрнини узоқ вақт давомида сақлаб қолувчи  товаргача бўлиши мумкин. 
  Товарнинг   ҳаётий   даври   концепцияси   илк   бор   америкалик   маркетолог
Т.Левитт   томонидан   1965   йилда   тарифланган   эди.   Ушбу   назариянинг
7  Ибрагимов Р.Г. Маркетинг. Дарслик. – Т.: “Шарқ”, 2002  моҳияти   шундан   иборатки,   товар   ўзига   хос   тирик   организм   каби   ҳаётий
даврини   ўтайди.   Маълумки,   тирик   организм   ривожланиш,   кейин   туғилиш,
сўнгра   етуклик,   қарилик   босқичларини   ўтиб,   ўлим   билан   ўз   яшаш   даврини
тугатади.   Товарнинг   типик   ҳаётий   даврини   қуйидаги   4   -   чизмада   эгри
чизиқлар билан тасвирлаш мумкин. 
 
4-чизма. Товарнинг ҳаётий даври мобайнида товарнинг  сотилиши
ва фойданинг тавсифи 
 
Энди   эса   4   -   чизмада   кўрсатилганидек,   товарнинг   ҳаётий   даври
босқичларини тўлароқ тушунтиришга ҳаракат қиламиз. 
  Тадқиқотлар   ва   товарни   ишлаш   босқичи .   Товарнинг   ҳаёти   унинг   маҳсулот
сифатида   шаклланишидан   анча   олдин   –   ғоялар,   ишланмалар   кўринишида
бошланади.   Юқорида   келтирилган   чизмада   бу   босқичга   тартиб   рақами
қўйилмаган,   чунки   ҳали   товарнинг   ўзи   мавжуд   эмас.   Бу   босқичда
тадқиқотчилар   маркетинг   ёрдамида   истеъмолчининг   мазкур   маҳсулотга
муҳтожлигини, потенциал истеъмолчилар кимлар бўлишини ва ғояни амалга
оширишда   қандай   бозорни   мўлжаллаш   мумкинлигини   атрофлича
ўрганадилар.  Корхона  учун  товарни  яратишнинг  мазкур босқичи   – бу  фақат        
1 -
босқич       2 -
босқич           3 -
босқич             4 -
босқич  
                       
                             
Сотиш  
                 
Фойда  
                   
                         
    
Капитал                               
 
    
қуйилмалар     Тадқиқотлар       Бозорга       
Ўсиш           
Етуклик             
Чиқиш  
    
ва зарарлар   ва товарни иш -      
чиқиш      
босқичи          
ва тўйиниш      босқичи
                 
лаш босқичи        босқичи               
босқичи  
 Сотиш ва фойда  Ва қ
  харажат   ва   келажакда   кутиладиган   даромадлардир.   Бу   ерда   маркетингнинг
вазифаси   потенциал   истеъмолчиларга   янги   ғоя   асосида   яратилажак   товар
улар учун қандай фойда келтиришини тушунтириб беришдан иборатдир. 
Бозорга чиқиш босқичи . Бу босқич товарни тарқатиш ва унинг бозорга
келиб   тушиши   билан   бошланади.   Бу   босқичда   сотишнинг   аста-секин   ўсиши
кузатилсада,   товарни   тарқатиш   харажатлари   кўплиги   туфайли   фойда   ҳали
ҳосил бўлмайди. Бу ерда маркетингнинг мақсади аниқ, яъни янги товар учун
бозорни   яратишдан   иборатдир   (айниқса,   агар   бу   мутлоқ   янги   товар   ва   унга
эхтиёж   ҳали   бозорда   намоён   бўлмаса).   Бу   босқичда   рақобатчилар   деярлик
йўқ   ёки   улар   жуда   кам   сонни   ташкил   этади.   Бу   босқичда   истеъмолчилар
деярлик   новаторлар   бўлганлиги   учун,   дастлаб   реклама   айнан   шуларга
мўлжалланган   бўлиши   керак.   Бу   босқичда   маркетингнинг   асосий   вазифаси
бирламчи   талабни   тез   шакллантириш   ва   потенциал   харидорларни   ҳақиқий
харидорларга   айлантиришдан   иборатдир.   Шунингдек,   бу   босқичда   сотишни
рағбатлантириш,   рекламани   ташкил   этиш   ва   товарни   тақсимлашнинг
ишончли каналларини шакллантириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. 
  Ўсиш   босқичи .   Агар   янги   товар   бозорнинг   талабини   қониқтирса,   у   ҳолда
товарни   сотиш   катта   даражада   ортади.   Чунки,   янги   товарларни   такроран
харид қилаётган фаол харидорларга кўп сонли бошқа харидорлар қўшилади.
Бу   босқичда   товар   ишлаб   чиқариш   технологиясини   такомиллаштириш
ҳисобига товар сифатининг барқарорлигига эришилади. Бу босқичда корхона
анча   фойда   олишга   киришади,   бу   фойда   ўсиб   боради   ва   ушбу   босқичнинг
охирига келиб энг юқори кўрсаткичга етади. Корхона бу босқичнинг узоқроқ
давом этишидан манфаатдор, шунинг учун ҳам у бутун ҳаракатларини сотиш
ҳажмининг   ўсишига   қаратиши   керак   бўлади.   Бу   ерда   маркетингнинг   асосий
вазифаси   товар   сифатини   ошириш,   бозорнинг   янги   сегментларини
ўзлаштириш,   мазкур   товарни   сотишнинг   қамраб   олинмаган   каналларини
топиш,   истеъмолчиларни   товарлар   хусусиятларининг   афзаллиги   ҳақида ишонарли   реклама   ишларини   ташкил   этиш   каби   тадбирларни   амалга
оширишдан иборат ҳисобланади. 
  Етуклик   босқичи .   Бу   босқичда   товар   йирик   партияларда   такомиллашган
технологиялар бўйича юқори сифат билан ишлаб чиқарилади. 
  Бу босқичда кўпгина ишлаб чиқарувчиларда сотилмай қолган товарларнинг
заҳиралари   тўпланиб   қолади,   оқибатда   товарларнинг   сотилиши   камаяди.
Натижада   рақобат   кескинлашади.   Рақобатчилар   кўпроқ   паст   нархларда
сотишга   ҳаракат   қилади.   Реклама   кучайтирилиб,   товарларнинг   яхшиланган
вариантларини ишлаб чиқаришга маблағлар сарфланади. Буларнинг ҳаммаси
фойданинг   камайишини   келтириб   чиқаради.   Энг   кучсиз   рақобатчилар
курашдан   четга   чиқа   бошлайдилар.   Тармоқда   фақат   мустаҳкам   ўрин
эгаллаган рақобатчиларгина қолади. 
  Маркетинг   хизмати   товарнинг   ҳаётий   даврини   узайтириш,   сотиш   ҳамда
фойданинг   камайишига   йўл   қўймаслик   учун   товар,   бозор   ва   маркетинг
комплексини модификациялаш усулларини излаши керак бўлади. 
  Ф.Котлер   бозорни   етилиш   босқичини   ҳам   уч   даврга:   “етилиши”,   “етилган”
ва “қарши” ҳолатларига бўлинади 8
. 
  Чиқиш босқичи . Қандай ҳолат юз бермасин барибир маълум вақтдан сўнгра
товарнинг   сотилиши   пасая   боради.   Товар   сотилишининг   пасайиши   баъзан
тезлик билан борса, баъзи ҳолларда секинлик билан бир-текис боради. 
  Товар   сотишнинг   пасайиб   кетиши   товар   ишлаб   чиқариш   технологиясидаги
ютуқлар,   истеъмолчилар   талабининг   ўзгариши   ҳамда   маҳаллий   ва   хорижий
рақиблар   томонидан   рақобатнинг   кескинлашувининг   вужудга   келиши   каби
сабаблар билан изоҳланади. Сотишнинг ва фойданинг камайиши натижасида
бир   қанча   фирмалар   ва   корхоналар   бозордан   чиқишга   мажбур   бўладилар.
Қолганлари эса таклиф этилаётган товарлар ассортиментини қисқартиришга,
самараси   юқори   бўлмаган   савдо   каналлари   ва   бозорнинг   кичик
8  Ф.Котлер. Маркетинг-менежмент, СПб: Питер. Ком. 1998  сегментларидан   воз   кечишга,   рағбатлантириш   учун   сарфланаётган
маблағларни камайтиришга ва нархни тушуришга мажбур бўладилар. 
3. “Пастдарғом тикувчи” МЧЖнинг товар ишлаб чиқариш фаолияти
тавсифи 
  “Пастдарғом   тикувчи”   масъулияти   чекланган   жамияти   2010   йил   6
мартда   Пастдарғом   туман   ҳокимлиги   ҳузуридаги   Тадбиркорлик
субъектларини рўйхатга олиш инспекцияси томонидан №76/75-Реестр билан
рўйхатга   олинган   ҳамда   фаолият   бошлаган.   Корхонанинг   асосий
таъсисчилари   “Ўзмарказимпекс”   Давлат   акционерлик   ташқи   савдо
компанияси   (Низом   жамғармасидаги   улуши   96,73%)   ва   “ГУЛШОД”     жамоа
корхонаси   (Низом   жамғармасидаги   улуши   3,27%)лари   ҳисобланади.
“Пастдарғом   тикувчи”   масъулияти   чекланган   жамияти   асосан   трикотаж
кийим-кечаклар   ишлаб   чиқаришга   ихтисослашган.   “Пастдарғом   тикувчи”
масъулияти   чекланган   жамиятининг   тасдиқланган   “Низом”ига   кўра
фаолиятининг асосий турлари қуйидагилардан иборат: 
• тўқимачилик   саноати   маҳсулотларини,   ишлаб   чиқариш,   қайта   ишлаш,
транспорт воситасида ташиш ва сотиш; 
• тўқимачилик   саноати   маҳсулотларини   халқ   истеъмоли   молларини
ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва уларни савдо шахобчалари, ўзига тегишли
тижорат   дўконлари   тармоғи,   шунингдек   бошқа   савдо   ташкилотлари   орқали
сотиш; 
• ишлаб   чиқариш   ва   ижтимоий-маиший   мақсадлар   учун   тайинланган
объектларни сотиб олиш, қуриш, ер майдонларини ижарага олиш; 
• тўқимачилик   саноати   маҳсулотларини   чакана   савдосини   амалга
ошириш; 
• тўқимачилик саноати маҳсулотларини чакана савдоси бўйича кимошди
савдолар,   кўргазмалар,   симпозиум,   презентация,   анжуман,   семинарлар   ва
бошқа тадбирларни ташкил этиш;  • фуқаролар,   ташкилотлар,   корхоналар,   фирмалар   ва   бошқа   юридик
шахсларга   пулли   воситачилик,   шу   жумладан   тўқимачилик   саноати
маҳсулотлари бўйича савдо ва воситачилик хизматларини кўрсатиш. 
Ҳар   қандай   корхона   фаолиятини   ташкил   этиш   ва   иш   жараёнини
юритиш   бошқарув   тузилмаси   ва   ходимларнинг   тажрибасига   кўп   жиҳатдан
боғлиқдир.   Корхонанинг   корпоратив   маданиятини   шаклланишида   бошқарув
аппарати   билан   ходимлар   ўртасида   ўрнатилган   қоидалар,   анъаналар   муҳим
аҳамият касб этади. “Пастдарғом тикувчи” масъулияти чекланган жамиятида
бугунги кунда 100 штат бирлигида иш жойлари мавжуд бўлиб, 2014 йилнинг
1-январ   ҳолатига   кўра   ушбу   иш   штат   бирлиги   учун   6875585   (олти   миллион
саккиз   юз   етмиш   беш   минг   беш   юз   саксон   беш   минг)   сўм   иш   ҳақи
белгиланган.   Корхонанинг   асосий   иш   штат   бирлиги,   яъни   энг   кўп
ишчиходимлар   тикув   цехида   фаолият   олиб   боради.   Бундан   ташқари
корхонанинг асосий иш фаолиятида “Тижорат ва таъминот” бўлими маркази
ўринни эгаллайди (1-жадвал).  
1-жадвал 
“Пастдарғом тикувчи” масъулияти чекланган жамиятининг 
бошқарув тузилмаси ва ходимлари ҳақида маълумот 
(01.01.2014 й. ҳолатига) 
т/р  Лавозим  Разряд  Коэффицент  Базавий 
лавозим 
маоши  Қўшимча
15 %  Жами 
Бошқарув аппарати 
1.  Директор  14  6,893  548613 
  548613 
2.  Директор муовини  11  5,733  456289 
  456289 
Ҳисобчилар бўлими 
1.  Бош ҳисобчи  10  5,362  426762 
  426762 
2.  Ёрдамчи ҳисобчи  8  4,64  369298 
  369289 
3.  Иқтисодчи  7  4,284  340963 
  340963 
Кадрлар бўлими 
1.   Бўлим бошлиғи  7  4,284  340963 
  340963  Тижорат ва таъминот бўлими 
1.  Омбор мудири  6  3,941  313664 
  313664 
2.  Хайдовчи  4  3,297  262408 
  262408 
3.  Сотувчи  4  3,297  262408 
  262408 
4.  Дизайнер-бичувчи  5  3,612  287479 
  287479 
5.  Бош мастер  6  3,941  313664 
  313664 
6.  Ошпаз  1  2,476  197065 
  197065 
Тикув цехи 
1.  1-тикув гуруҳи
устаси ва
тикувчилари  5  3,612  287479 
  287479 
2.  2-тикув гуруҳи
устаси ва
тикувчилари  5  3,612  287479 
  287479 
3.  3-тикув гуруҳи
устаси ва
тикувчилари  5  3,612  287479 
  287479 
4.  4-тикув гуруҳи
устаси ва
тикувчилари  5  3,612  287479 
  287479 
Дазмолчилар ва қадоқловчилар гуруҳи
 
1.  Дазмолчилар 
    287479 
  287479 
2.  Қадоқловчи 
    287479 
  287479 
Техник ходимлар 
1.  Механик ва
техникахавфсизлиги  6  3,941  313664 
  313664 
Цех электро энергия назоратчиси 
1.  Электрик  6  3,941  313664 
  313664 
Ёрдамчи персоналлар гуруҳи 
1.  Фаррошлар  1  2,476  197065  35830  232895 
Қўриқлаш хизмати бўлими 
1.  Қаровуллар  3  2,998  238611  35792  274403 
Корхонанинг   тикув   цехида   76   ставкалик   иш   жойлар   бўлиб,   1-тикув
гуруҳида битта 1-тикув гуруҳи устаси ҳамда 17 та тикувчи, 2-тикув гуруҳида
битта уста  ва 17 та  тикувчи, 3-тикув гуруҳида    битта уста  ва 17 та тикувчи,
4тикув гуруҳида битта уста, 17 та тикувчи ва 4 та бичувчи ишлайди.  “Пастдарғом тикувчи” масъулияти чекланган жамияти асосан трикотаж
кийим-кечаклар   ишлаб   чиқараётган   бўлиб,   асосий   хом-ашёларни
мамлакатимиздаги   таъминотчи   корхоналардан   харид   қилмоқда.   Корхона
ишлаб   чиқараётган   трикотаж   кийим-кечакларнинг   хом-ашёлари   асосий   ва
қўшимчага бўлинади. Асосий хом-ашёларга трикотаж мато, тикув ипи, астар
мато, қўшимча хом-ашёларга эластик лента, безак учун тошча, кнопка, турли
хил   наклейка,   масалан   айиқчали   ва   бошқалар.   “Пастдарғом   тикувчи”
масъулияти чекланган жамиятида   тайёр трикотаж кийим-кечакларни ишлаб
чиқаришда ишлатиладиган хом-ашё таркиби ва миқдорини асосан тижорат ва
таъминот   бўлимининг   дизайнер-бичувчиси   аниқлайди.   Корхонада   ишлаб
чиқарилаётган тикилган кийим-кечаклар учун астар газлама ҳам ишлатилади.
Трикотаж   кийим-кечаклар   учун   эса   асосий   хом-ашё   трикотаж   мато
ҳисобланади.   Корхонада   тайёрланаётган   трикотаж   кийим-кечаклардан
болалар   футболка   шортиги,   болалар   тройка   спортивкаларига   айиқчали
наклейка, аёллар халат комплекти ва қизлар футболкасига безак учун тошча,
болалар футболка кнопкали кийимга кнопка ишлатилган. 
Ушбу   асосий   ва   қўшимча   хом-ашёларни   Республикамиз   ҳудудидаги,
асосан   Тошкент   шаҳридаги   хом-ашё   етказиб   берувчи   корхона   ва   улгуржи
савдо   корхоналаридан   харид   қилади.   Ҳар   бир   кийим-кечак   учун   турли
ҳажмдаги хом-ашё материаллари ишлатилади. Ишлатилган хом-ашё таркиби
бўйича   кийим-кечакларнинг   размери,   тури,   нархи   шаклланади.   Бундан
ташқари   хом-ашё   таркиби,   табиий,   сунъий-синтетик   толалар   ишлатилишига
қараб   товарларнинг   сифати   шаклланади.   Қўшимча   хом-ашёлар   асосан
кийимкечакларнинг эстетик безигини ошириш учун ишлатилади.  
2-жадвал 
“Пастдарғом тикувчи” масъулияти чекланган жамиятининг 2014 
йилнинг И-чоракида  ишлаб чиқарилган трикотаж кийим-кечаклар ва  уларга сарфланган асосий хом-ашёлар ҳақида 
т/р Маҳсулот
номи  Миқдори
дона  Трикотаж мато  Тикув ипи 
1-дона
маҳсулот
учун 
хом-ашё
сарфи 
(грамм)  Жами
хомаш
ё 
сарфи
кг  Сўммаси 1-дона
маҳсулот
учун ип
сарфи 
(метр)  Жами
ип 
сарфи
метр/
дона  Жами
ип 
сарфи
дона  Сўммаси
1.  Қизлар
футболкаси  32  0,124  3,970  70969  60  1920  0,384 1221 
2.  Болалар
майка
турсиги  20  0,060  1,200  21452  45  900  0,180 572 
3.  Болалар
футболкаси  70  0,145  17,744  317199  40  2800  0,560 1781 
4.  Болалар
футболка
кнопкали  10  0,126  1,260  22524  50  500  0,100 318 
5.  Эркаклар
футболкаси  94  0,180  16,920  302469  80  7520  1,504 4783 
6.  Чақалоқ
комплекти  22  0,174  3,828  68431  75  1650  0,330 1049 
7.  Аёллар
халати
комплект  12  0,324  3,888  69504  210  2520  0,504 1603 
8.  Болалар
футболка
шортиги  20  0,132  2,640  47194  65  1300  0,260 827 
9.  Болалар
тройка
спортивка  15  0,402  6,030  107795  140  2100  0,420 1336 
10. Эркаклар
футболкаси
енгли  21  0,395  8,295  148285  90  1890  0,378 1202 
11. Болалар ички
кийими  36  0,164  5,904  105542  212  7632  1,526 4854 
12. Ўқувчилар
учун сарафан  1 
      200  200  0,040 127 
13. Ўқувчилар
учун 
жилетгалсту
к  1 
      173  173  0,035 110 
Айниқса   аёллар   ва   қиз   болалар   кийим-кечаклари   алоҳида   безаклар
билан безатилади. “Пастдарғом тикувчи” масъулияти чекланган жамиятининг
трикотаж   товарлар   ишлаб   чиқаришда   ишлатилаётган   хом-ашё   таркибини ўрганиш   учун   2014   йилнинг   март   ойида   ишлаб   чиқарилган   маҳсулотлар
мисолида ўрганиб чиқдик (2-жадвал).  
 
4 .  “Пастдарғом тикувчи” МЧЖда ишлаб чиқарилаётган товарлар
ассортименти таркибининг таҳлили 
  “Пастдарғом   тикувчи”   масъулияти   чекланган   жамиятида   ҳам   бугунги
кунда   ишлаб   чиқарилаётган   трикотаж   кийим-кечаклар   ассортиментини
кенгайтириб   боришга   эътибор   берилмоқда.   Корхона   қисқа   уч   йил   ичида   40
дан   ортиқ   ассортиментда   товар   ишлаб   чиқаришга   эришган.   Лекин   ишлаб
чиқарилаётган   товарлар   ассортиментининг   10   дан   ортиқи   корхонанинг
асосий   ишлаб   чиқариш   кучини   ташкил   этмоқда.   Айрим   турдаги   товарлар
ассортименти буюртмалар асосида ишлаб чиқарилади. “Пастдарғом тикувчи”
масъулияти   чекланган   жамиятининг   2011-2013   йиллар   давомида   ишлаб
чиқарилган ҳамда 2014 йилда ишлаб чиқарилиши режалаштирилган товарлар
ассортименти таркиби қуйидаги 8– жадвалда келтирилган. 
3- жадвал 
“Пастдарғом тикувчи” масъулияти чекланган жамияти ишлаб 
чиқариш корхонасида трикотаж кийим-кечаклар турлари ва нархлари 
(1.01.2014 й. ҳолатига) 
№  Маҳсулот турлари  Нархи 
1.  Қизлар футболкаси ва тоникаси  12000 
2.  Эркаклар футболкаси  8500 
3.  Болалар футболка шортиги  13600 
4.  Болалар футболкаси  8000 
5.  Болалар майкаси  3500 
6.  Болалар трусиги  2200 
7.  Эркаклар ички кийими  16000 
8.  Болалар иштончаси  2000 
9.  Қизчалар куйлакчаси ва ласенаси  4000 
10.  Болалар куйлаги  7000 
11.  Болалар вадаласкаси  6000 
12.  Эркаклар футболкаси енгли  11000  13.  Болалар ички кийими  5000 
14.  Болалар майка трусиги  2500 
15.  Шапкача  4000 
16.  Болалар футболкаси енгли  6000 
17.  Эркаклар трусиги  3000 
18.  Эркаклар майкаси  4000 
19.  Чақалоқлар комплекти  6000 
20.  Қизлар спорт кийими капюшонли  16000 
21.  Аёллар куйлак лозими  17000 
22.  Аёллар халати  18000 
23.  Болалар шортиги  4000 
24.  Эркаклар трикоси  8000 
25.  Қизлар куйлаги ва ласенаси  17000 
26.  Қизчалар майкачаси  2000 
27.  Қизлар майкаси  4000 
28.  Қизлар куйлак иштончаси  6000 
29.  Чақалоқлар куйлаги  2500 
30.  Қизчалар куйлаги енгли, енгсиз  6000 
31.  Қизлар спорт трикоси  9000 
32.  Қизлар спорт кийими (тройка)  30000 
33.  Болалар спорт кийими комплект  20000 
34.  Қизчалар спорт кийими  19000 
35.  Болалар спорт костюми  10000 
36.  Қизлар спорт кийими комплект  28000 
37.  Қизчалар халати (комплект)  18000 
38.  Аёллар халати (комплект) велюрь мато  35000 
39.  Эркаклар спорт кийими комплект  28000 
40.  Эркаклар спорт костюми капюшонли  28000 
41.  Чойшаб ғилофи комплект раз 1,30 х 1,10  21000 
42.  Чойшаб ғилофи комплект раз 2,15 х 1,50  27000 
 
Жадвал   маълумотларидан   кўриниб   турибдики,   “Пастдарғом   тикувчи”
масъулияти   чекланган   жамияти   томонидан   ишлаб   чиқарилаётган   трикотаж
товарларнинг асосий қисмини ёш ўғил ва қизлар, шунингдек спорт товарлари
ташкил этмоқда. Ишлаб чиқарилаётган товарларнинг асосий қисми ўзимидан
чиқарилган хом-ашёлар асосида ишлаб чиқарилмоқда. Ишлаб чиқарилаётган
трикотаж   кийим-кечакларнинг   асосий   қисмини   кийим-кечак   тури   бўйича спорт   кийим-кечаклари   ташкил   этмоқда.   Бундан   ташқари   ички   трикотаж
кийим-кечаклар, устки кийим-кечаклар, бош кийимлар ишлаб чиқарилмоқда.
Трикотаж   кийим-кечаклар   ассортиментини   шакллантирувчи   асосий   омиллар
кийим-кечак   тури,   размери,   безаклари,   ранги,   истеъмолчининг   ёш-жинс
белгиси   каби   кўрсаткичлар   ҳисобланади.   “Пастдарғом   тикувчи”   масъулияти
чекланган жамиятида  ишлаб чиқарилаётган  кийим-кечаклар  ассортиментини
қуйидаги   4   –   жадвалда   келтирилган   кўрсаткичлар   асосида   таҳлил   қилиб
чиқдик. 
4- жадвал 
“Пастдарғом тикувчи” масъулияти чекланган жамиятида ишлаб 
чиқарилаётган трикотаж кийим-кечаклар ассортименти таркибининг 
таҳлили 
№  Кийим-кечаклар
ассортименти  Тури  Ҳиссаси, % 
Мақсадли ишлатилиши бўйича 
1.  Спорт товарлари  15  35,7 
2.  Ички кийим-кечаклар  9  21,4 
3.  Устки кийим-кечаклар  10  23,8 
4.  Бош кийимлар  3  7,2 
5.  Уй хўжалиги учун 
кийимкечаклар  5  11,9 
Ёш-жинс белгисига кўра 
1.  Болалар кийим-кечаклари  13  30,9 
2.  Қиз  болалар  кийим-
кечаклари  12  28,5 
3.  Ўғил  болалар  кийим-
кечаклари  3  7,2 
4.  Эркаклар  кийим-
кечаклари  8  19,1 
5.  Аёллар кийим-кечаклари  6  14,3 
  Ушбу   жадвал   маълумотларидан   кўриниб   турибдики,   корхонада   ишлаб
чиқарилаётган   товарларнинг   35,7   фоизини   спорт   товарлари,   23,8   фоизини
устки   трикотаж   товарлари,   21,4   фоизини   ички   трикотаж   товарлари,   11,9
фоизини уй хўжалиги учун, яъни чойшаблар, пардалар, дастурхонлар ишлаб
чиқармоқда.   “Пастдарғом   тикувчи”   масъулияти   чекланган   жамияти
товарларининг   қариб   67   фоизи   болалар   кийим-кечаклари   ҳисобланади.
Эркаклар   кийим-кечаклари   19,1   фоиз,   аёллар   кийим-кечаклари   14,3   фоизни
ташкил қилмоқда.  
Хулоса ва таклифлар 
Мамлакатимизда   амалга   ошириб   келинаётган   босқичма-босқич
ислоҳотлар   натижасида   бугунги   кунда   ички   истеъмол   бозоримиз   ўзимизда
ишлаб чиқарилган юқори сифатли маҳаллий товарлар билан тўлдирилмоқда.
Айниқса,   маҳаллий   хом-ашёларни   қайта   ишлаш   натижасида   яратилаётган
товарлар ўзининг  таннархи ва экологик тозалиги  билан жаҳон бозорида  ҳам
ўз   ўрнига   эга   бўлиб   келмоқда.   Саноатимизнинг   муҳим   таянчларидан   бири
бўлган   енгил   саноат   ҳам   йилдан-йилга   ривожланиб   бормоқда.   Бунда   жалб
қилинаётган   инвестициялар   ушбу   соҳага   қаратилиши,   кичик   бизнес   ва
хусусий тадбиркорликни шу соҳадаги улушини ошиши муҳим аҳамиятга эга
бўлмоқда. 
  “Пастдарғом   тикувчи”   масъулияти   чекланган   жамияти   бугунги   кунда
40   дан   ортиқ   турдаги   кенг   ассортиментли   трикотаж   товарлар   ишлаб
чиқармоқда.   Жумладан,   қизлар   футболкаси   ва   тоникаси,   болалар   майка
трусиги,   болалар   футболкаси,   эркаклар   футболкаси,   чоқалоқ   комплекти,
аёллар   халати   комплект,   болалар   футболка   шортиги,   болалар   ички
кийимлари,   қизлар   спорт   кийимлари   ва   бошқалар.   Корхона   ишлаб
чиқараётган трикотаж товарларнинг ҳаётий даври ва ассортиментини таҳлил
қилиш натижаларида қуйидагиларга эришилди:  1. Корхона   асосан   трикотаж   кийим-кечаклар,   қисман   тикилган
кийимкечаклар ишлаб чиқараётган бўлиб, асосий хом-ашёлар трикотаж мато,
тикув   ипи,   астарбоп   газлама,   эластик   ленталар   ўзимизнинг   маҳаллий
таъминотчилардан   олинмоқда.   Корхонада   ҳозирги   кунда   4   та   тикув   цихи
фаолият   кўрсатмоқда.   Тикув   цихларида   корхонада   ишлаётган
ишчиходимларнинг асосий қисми фаолият кўрсатади. 
2. Корхона   ишлаб   чиқараётган   товарлари   ҳаётий   даврининг
таҳлилидан   маълум   бўлдики,   корхонанинг   аксарият   товарлари   2011-2013
йиллар давомида ўзининг “бозорга кириб келиш” босқичини якунлаб “ўсиш”
босқичини   бошлаган.   Жумладан,   қизлар   футболкаси   ва   тоникаси,   эркаклар
футболкаси   енгли,   болалар   ички   кийимлари   бозордаги   талаб   ҳажми,   яъни
сотиш   ва   фойда   кўрсаткичи   таҳлили   бўйича   ўсишга   ўтган.   Шу   билан   бирга
корхона бозорга  янги товарлар чиқармоқда. Шундай товарлардан ўқувчилар
учун   сарафан,   ўқувчилар   учун   жилет-галстуклар   бозорга   чиқарилган.   Ушбу
товарлар айни пайтда бозорга кириб келиш босқичини бошлаган. 
3. Корхона   товарлар   ассортиментида   асосий   ўринни   болалар
кийимкечаклари, спорт товарлари, ички трикотаж товарлар ташкил этмоқда.
Шунингдек чойшаб ғилофи комплект, ўқувчилар учун сарафанлар ҳам ишлаб
чиқилмоқда. 
4. Корхона   маркетинг   фаолиятида   товар   ассортиментини
кенгайтиришда матрица усулларидан фойдаланилди. БКГ, “маҳсулот-бозор”,
“товар   ҳаётий   даври”   моделлари   асосида   “Пастдарғом   тикувчи”   масъулияти
чекланган жамиятининг товар ассортименти таҳлил қилинди. 
“Пастдарғом   тикувчи”   масъулияти   чекланган   жамиятининг   товарлари
ҳаётий   даври   ва   ассортимент   дастурини   кенгайтириш   бўйича   қуйидаги
таклифлар ишлаб чиқилди:     
1. Корхонада   маркетинг   тадқиқотлари   ташкил   этиш   орқали   талаб,
таклиф   ва   нархларни   ўрганиш   орқали   товар   ҳаётий   даврининг   ҳар   бир босқичи   бўйича   аниқ   маркетинг   стратегияларини   ишлаб   чиқиш.   Агар
ҳозирги   кунда   корхона   товарларидан   ҳаётий   даврининг   “ўсиш”   босқичини
бошлаганлари   учун   сотиш   каналларини   кенгайтириш,   сотишнинг   янги
шаклларини   жорий   қилиш,   мунтазам   харидлари   учун   истеъмолчиларга
рағбатлар   жорий   этиб   бориш,   нархларни   бозор   вазиятидан   келиб   чиқиб
ошириб бориш лозим; 
2. Корхона   товарлар   ассортиментининг   БКГ   таҳлили   асосида
“юлдузлар”  ҳудудида  жойлашган  товарлар улушини кенгайтириш, интенсив
сотиш,   рағбатларни   кучайтириш,   “соғин   сигир”лар   ҳудудидаги   товарларни
сақлаб   қолиш   бўйича   аниқ   ишларни   амалга   ошириш   лозим.   Соғин
сигирлардан   келадиган   маблағларни   болалар   майка   турсиги,   болалар
футболкаси   ва   болалар   вадаласкаси   товарларини   қўллаб-қувватлашга
йўналтириш керак. Корхонадаги болалар футболка шортиги ва эркаклар ички
кийимлари   стратегияси   киритилаётган   инвестицияларни   тадқиқот   қилиш   ва
муҳокама қилишдан иборат ёки товарлар ассортиментидан болалар футболка
шортиги   ва   эркаклар   ички   кийимини   олиб   ташлаш   ёки   болалар
вадаласкасининг   бозордаги   улушни   кенгайтиришдан   иборатдир.   Болалар
ички   кийими,   қизлар   спорт   кийими   комплект   ва   эркаклар   трикоси   каби
товарларнинг   нархини   пасайтириш,   ишлаб   чиқариш   ҳажмини   камайтириш
керак. 
3. Корхона товар ассортимент дастурини кенгайтиришда: бозорнинг
янги   сегментларини   ўзлаштириш,   масалан,   ободонлаштириш   департаменти
ишчилари,   темир   йўл   ишчилари,   “Жума”   пахта   тозалаш   заводи   ишчилари
учун   формалар   ишлаб   чиқаришни,   мактаб   ва   касб-ҳунар   коллежлари
ўқувчилари   учун   формалар   ишлаб   чиқаришни   ташкил   этиш   мақсадга
мувофиқ. 
4. Корхонада   ишлаб   чиқарилаётган   товарларнинг
модификацияларини   амалга   ошириш.   Товарларнинг   ўрами   ва   маркасини шакллантириш,   бозордаги   мавқеини   ошириш   билан   боғлиқ   маркетинг
коммуникациялари   воситаларидан   самарали   фойдаланиш.   Жумладан:
жамоатчилик   билан   алоқалар,   сотишни   рағбатлантириш,   шахсий   сотувни
жорий қилиш. 
   
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 
1. Ўзбекистон   Республикасининг   “Реклама   тўғрисида”ги   қонуни,   1998   й.
25 декабр 
2. Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги қонуни, 2012 й. 6
январ 
3. Ўзбекистон   Республикаси   Вазирлар   Маҳкамасининг   “Саноатда   ишлаб
чиқариш   харажатларини   қисқартириш   ва   маҳсулот   таннархини   пасайтириш
бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғриси”даги қарори, 08.01.2014 й. 
4. Каримов И.А. “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, уни Ўзбекистон
шароитида   бартараф   этишнинг   йўллари   ва   чоралари”   Т.:   -   “Ўзбекистон”,
2009 
5. Каримов   И.А.   “Ўзбекистон   мустақилликка   эришиш   остонасида”   Т.:   -
“Ўзбекистон”, 2011 
6. Каримов   И.А.   «Бош   мақсадимиз-кенг   кўламли   ислоҳотлар   ва
модернизация   йўлини   қатъият   билан   давом   эттириш».   Ўзбекистон
Республикаси   Президентининг   2012   йилда   мамлакатимизни
ижтимоийиқтисодий   ривожлантириш   якунлари   ҳамда   2013   йилга
мўлжалланган   иқтисодий   дастурнинг   энг   муҳим   устувор   йўналишларига
бағишланган   Вазирлар   Маҳкамасининг   мажлисидаги   маърузаси.   Халқ   сўзи.
2013 йил 19 январ 1-3 бетлар. 
7. Каримов   И.А.   “2014   йил   юқори   ўсиш   суръатлари   билан   ривожланиш,
барча   мавжуд   имкониятларни   сафарбар   этиш,   ўзини   оқлаган   ислоҳотлар
стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади”  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар   Маҳкамасининг   2013   йилда   мамлакатни   ижтимоий-иқтисодий
ривожлантириш   якунлари   ва   2014   йилга   мўлжалланган   иқтисодий
дастурнинг   энг   муҳим   устувор   йўналишларига   бағишланган   мажлисидаги
маърузаси. “Зарафшон” газетаси, 2014 йил 18-январ №7-8 
8. Ергашходжаэва Ш.Ж., Қосимова М.С., Юсупов М.А. Маркетинг. 
Дарслик. – Т.ТДИУ, 2011.-202 б. 
9. Басовский Л.Е.   Маркетинг. Учебное пособие. – М.: Издательский дом
«Вильямс», 2010.-424 стр. 
10. Голубков Е.П. Основы маркетинга. Учебник.  – М.:  Издательство
«Финпресс», 1999. – 656 с.  
11. Ибрагимов Р.Г. Маркетинг. Дарслик, Т.: «Шарқ», 2002 
12. Котлер Ф. Основы маркетинга. Учебное пособие. – М.: 
Издательский дом «Вильямс», 2010. -656 стр. 
13. Котлер Ф. Маркетинг-менежмент, СПб: Питер. Ком. 1998 
14. Лукина А.В. Маркетинг: Учебное пособие. – М.: ФОРУМ: 
ИНФРА-М, 2006. – 224 с. 
15. Морозов М.Ю. Основы маркетинга: Учебное пособие. – 5-е изд.,
испр. и доп. – М.: Изд. «Дашков и К о
», 2006, - 148 с. 
16. Панкрухин  А.П.  Маркетинг.  Учебник.   –  М.:  Омега-Л,  2009.  -656
стр. 
17. Салимов С.А. Маркетингни бошқариш. Т.: Алоқачи, 2010 й. 
18. Салимов С.  Маркетинг   назарияси.  Т.:  Тошк. Автомоб.  ва  йўллар
инст-ти, 2006 й. 
19. Солиев  А.  Маркетинг.   Бозоршунослик.  Т.:  Иқтисод-Молия,  2010
й. 
20. Солиев А., Бузрукхонов С. Маркетинг. Бозоршунослик. Дарслик. 
– Т.: Иқтисод-Молия, 2010. -424 б.  21. Юсупов  М.А.,  Абдурахмонова  М.М.  Маркетинг.  
–  Т.: 
Иқтисодиёт, 2011.-190 б. 
22. Эргашходжаева Ш. Инновацион маркетинг. – Т.: ТДИУ, 2013.- 
186 б. 
23. Эргашходжаева  Ш.  Саноат  маркетинги.   –  Т.:   ТДИУ,  2013.  –  200
б. 
24. Қосимова   М.С.,   Эргашхўжаева   Ш.Ж.   «Маркетинг»   фанидан
маърузалар матни. - Т.: ТДИУ, 2005. – 164 б. 
25. Қосимова М.С., Эргашхўжаева Ш.Ж., Абдухалилова Л.Т. 
«Стратегик  маркетинг»  фанидан маърузалар матни. – Т.:  ТДИУ, 2005. – 240
б. 
26. Қосимова М.С., Эргашхўжаева Ш.Ж. Маркетинг. – Т.: ТДИУ, 
2004. – 260 б. 
27.   Қосимова М.С., Эргашхўжаева Ш.Ж., Абдухалилова Л.Т., 
Мухитдинова   У.С.,   Юлдашев   М.М.   Стратегик   маркетинг.   –   Т.:   Ўқитувчи,
2004. – 298 б. 
Интернет маълумотлари: 
www. stat.uz www. 
Samarkand. Uz www.
lex. uz www. 
ZiyoNet