Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.7MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет География

Продавец

Bohodir Jalolov

Трансчегаравий сув ресурслари

Купить
Трансчегаравий сув ресурслари Трансчегаравий сувлар  Бугунги кунда нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиё минтақасидаги барча мамлакатлар жамоатчилигини ташвишга солаётган сув ресурсларидан, биринчи навбатда, давлатлараро аҳамиятга эга бўлган Амударё ва Сирдарё оқимларидан оқилона фойдаланиш масаласи долзарб муаммолардан бирига айланиб бормоқда. Айниқса, сўнгги йилларда Тожикистон ва Қирғизистонда трансчегаравий дарёлар бўйича халқаро ҳуқуқ меъёрларига зид равишда минтақадаги дарёларнинг қуйи оқимида жойлашган давлатлар манфаатига путур етказувчи сиёсат олиб борилаётгани халқаро ҳамжамият ни бирдек ташвишга солаяпти. Сув ресурслари  Сайёрамизнинг 71 фоиз қисми сув билан қопланган бўлса-да, чучук сув умумий сув миқдорининг 2 фоизини ташкил этади. Шу сабабли чучук сув заҳираларини муҳофаза қилиш, ифлосланишдан сақлаш ва тежаб-тергаб фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга.  Бугунги кунда жаҳоннинг кўплаб давлатлари сув етишмовчилигини бошидан кечирмоқда. Ер юзидаги 6 миллиард аҳолининг 1,2 миллиарди тоза ичимлик сувга муҳтож. 2,3 миллиард аҳоли эса нотоза сувлардан истеъмол мақсадларида фойдаланмоқда. Дунё аҳолисининг ҳар 10 тасидан 4 таси тоза ичимлик сув етишмайдиган ҳудудда яшайди. Айнан шунинг учун сув масаласи Бирлашган Миллатлар Ташкилоти даражасида 1977 йилдан буён муҳокама этиб келинаяпти. Бу ҳолат кейинги 50-55 йил орасида инсониятнинг сув ресурсларидан хўжасизларча фойдаланиши оқибатида келиб чиқди.  Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов БМТ Бош Ассамблеясининг Минг йиллик ривожланиш мақсадларига бағишланган ялпи мажлисидаги нутқида «Кўплаб халқаро экология ташкилотлари ва нуфузли экспертлар тавсия қилаётганидек, ушбу дарёлардан шу миқдордаги энергетика қувватларини олиш учун нисбатан хавфсиз, аммо анча тежамкор кичик ГЭСлар қурилишига ўтиш оқилона йўл бўлур эди», дея масалага холисона ёндашганини эътироф этиш жоиз.  Трансчегаравий сув ҳавзаларидан фойдаланиш бўйича қўшни мамлакатлар билан ҳамкорликда тегишли чоралар кўрилмаса, бу ҳол дарёларнинг қуйи оқимида жойлашган мамлакатлар учун бир қатор салбий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин. Жумладан, етарлича сув билан таъминланмаслик, айниқса, суғориладиган деҳқончиликка жиддий таъсир кўрсатиб, ер шўрланишининг кескин ор Халқаро сув ҳуқуқи меъёрларига мувофиқ фойдаланиш лозим ТРАНСЧЕГАРАВИЙ СУВ РЕСУРСЛАРИ МУАММОСИ  Трансчегаравий сув ҳавзаларидан фойдаланиш бўйича қўшни мамлакатлар билан ҳамкорликда тегишли чоралар кўрилмаса, бу ҳол дарёларнинг қуйи оқимида жойлашган мамлакатлар учун бир қатор салбий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин. Жумладан, етарлича сув билан таъминланмаслик, айниқса, суғориладиган деҳқончиликка жиддий таъсир кўрсатиб, ер шўрланишининг кескин ортиши, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсига зиён етиши, табиий ўзанларнинг йўқ бўлиб кетиши, ер ости чучук сув заҳираларининг камайиши каби бир қатор экологик муаммолар юзага келади. Хуллас  трансчегаравий дарёлар сувидан фойдаланиш борасида миллий манфаатларни ҳимоя қилишда минтақавий манфаатларга, қўшниларининг хоҳиш- иродасига зид бўлмаган ҳолда иш кўрилса, қўшниларимиз ўзлари тан олишни ва имзо чекишни хоҳламаётган халқаро ҳуқуқ меъёрларини ҳурмат қилсалар, сих ҳам, кабоб ҳам куймас эди. Боз устига, Қирғизистонда ҳам, Тожикистонда ҳам истиқболли кичик ГЭСлар қуриш ғоясини қўллаб қувватлаётган кучлар оз эмас. Бундай саъй-ҳаракатларга халқаро ҳамжамият, хориж давлатлари, хусусанЎзбекистон ҳам бажонидил бош қўшиши мумкинку, ахир! 12-13 майда Тошкент шаҳрида Марказий Осиёдаги сув тақчиллиги муаммоларини ҳал этишга бағишланган халқаро анжуман ўтказилди. Дунё тажрибасидан маълумки  Дунё тажрибасидан маълумки трансчегаравий сувлардан фойдаланиш бўйича ҳамкорлик органлари тузиш мамлакатларнинг халқаро талабларга муносабатларини мувофиқлаштириб турувчи муҳим бўғин ҳисобланади. АҚШ- Канада Бирлашган ҳамкорлик комиссияси, Рейн комиссияси, Ҳиндистон-Покистон, Жанубий Африка шартномалари шулар жумласидандир.  Трансчегаравий дарёлар сувининг асосий қисми ўз ҳудудида ҳосил бўладиган мамлакатлар мазкур сув ресурсларини бошқариш ва фойдаланишни исташади. Бу эса халқаро ҳуқуқ меъёрларига мос келмайди.
Купить
  • Похожие документы

  • Belgilar, chiziqli belgilar, izoliniyalar, sifatli va miqdorli fon, nuqtalar, areallar, bir joyga taalluqli diagrammalar usuli
  • O'zbekiston aholisi va uning joylashuvi
  • Geodezik asosni yaratishda poligonometrik yo‘lni loyihalash va aniqligini baholash
  • O‘rta Osiyoning yirik suv omborlari
  • O’zbekiston yoqilg’i-energetika balansi

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha