Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 9.8MB
Покупки 0
Дата загрузки 09 Сентябрь 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Медицина

Продавец

Bohodir Jalolov

Тромбоз. Эмболия. Стаз. Инфаркт

Купить
“ ТРОМБОЗ. ЭМБОЛИЯ. СТАЗ. ИНФАРКТ” ТРОМБОЗ – thrombosis – свертывание - ивиш • Тромбоз, бу – тирикликда юрак бўшлиқлари ва томирлар ичида қоннинг ивиши. • Тромбоз – патологик жараён бўлгани билан, унинг асосида қонни ивитадиган физиологик хоссалар ётади. • Тромб пайдо бўлиши, бирин-кетинлик билан келадиган 4 та даврдан иборат: • 1) тромбоцитлар агглютинацияси, қондан тромбоцитлар эндотелийнинг шикастланган соҳасига адгезияланади ва дегрануляцияланиб, серотонин ва тромбопластин пайдо қилади; • 2) фибриноген коагуляцияси ва фибрин пайдо бўлиши; • 3) эритроцитлар агглютинацияси; • 4) плазма оқсиллари преципитацияси.  Тромбоз сабаблари маҳаллий ва умумий омилларнинг ўзаро боғланиб келишидан иборат.  Маҳаллий сабаблар:  1. Томир девори эндотелийсининг шикастланиши (тошмали тиф, сил, захмдаги артериитлар, флебитлар; инфекцион-аллергик касалликлар; атеросклероз, ярали эндокардит).  2. Қон оқимининг секинлашиши (юрак-томир етишмаслик-ларидаги веноз димланишлар - веналарда тромбоз).  Умумий сабаб , 3) қоннинг ивиш ва ивишга қарши тизимлари бошқарилишининг бузилиши (инфекциялар, интоксикациялар, аутоиммун касалликлар, лейкозлардаги коагулопатиялар). ТРОМБОЗ сабаблари ва патогенези  Тромб одатда томир деворига эндотелий шикастланган жойда ёпишган, юзаси нотекис, бурмаланган, қаттиқ, қонга нисбатан қуруқ. Унинг шакли ва ўлчамлари юрак бўшлиқлари ва йирик томирлар ичида пайдо бўлишига қараб ҳар хил.  Тромб таркиби ва ташқи кўринишига қараб: оқ, қизил, аралаш ва гиалинли фарқ қилинади.  Оқ тромб: тромбоцитлар, фибрин ва лейкоцитлардан қон тез оқадиган артерияларда, секин пайдо бўлади.  Қизил тромб: тромбоцит ва фибриндан ташқари кўп миқдорда эритроцитлардан иборат ва қон секин оқадиган веналарда тез пайдо бўлади.  Гиалинли тромб: парчаланган эритроцит, тромбоцитлар ва преципитацияланган плазма оқсилларидан иборат бўлиб, гиалинни эслатади. МЦТда пайдо бўлади. ТРОМБОЗ морфологияси  Аралаш тромб , қат-қат тузилишли тромб ёки ола-була тромб ҳисобланади.  Аралаш тромбнинг: бошчаси (оқ тромб), танаси ( аралаш тромб) ва думи ( қизил тромб) фарқ қилинади . Бундай аралаш тромб кўпинча веналарда, аорта ва юрак аневризмларида пайдо бўлади.  Тромб томир бўшлиғида эгаллаган жойига қараб : деворолди ва обтурациялайдиган кўринишларда учрайди.  Майда веналарда пайдо бўлган тромб ўсиб катталашиб йирик веналарга тарқалади, буни прогрессияланувчи тромб дейилади.  Юрак бўшлиқларидаги тромб қон харакати таъсирида шарсимон кўринишга киради – шарсимон тромб .ТРОМБОЗ морфологияси • Тромб ташқи кўриниши • Микро-тузилиши: 1.фибрин, 2.лейкоцитлар, 3.эритроцитларТРОМБОЗ морфологияси 3 • Деворолди тромб, митрал қопқоқча юзасида • Шарсимон тромб , юрак бўшлиғидаТРОМБОЗ морфологияси Макро-обтурацияловчи тромб, юракга кирувчи ковак венада • Микро-обтурацияловчи тромб. 1.томир девори, 2.тромбТРОМБОЗ морфологияси 1 2 • Тромбоз оқибатлари : яхши ва ёмон оқибатларга бўлинади. • Яхши оқибатлари: 1) асептик аутолиз; 2) тромб канализацияси; 3) тромб васкуляризацияси. • Ёмон оқибатлари: 1) септик аутолиз, 2)тромбоэмболия; 3) томирнинг обтурацияланиши. • Тромбознинг аҳамияти: 1) яхши – қон кетишни тўхтадади, ёрилган томир ва юракни тампонадалайди. • 2) ёмон – инфарк ва гангрена; бактериал эмболия ва сепсис; дарвоза венаси тромбози – портал гипертензия ва асцитга; буйрак венаси тромбози – нефротик синдромга; тромбофлебит ва флеботромбоз – ўпка артерияси тромбоэмболиясига олиб келади. ТРОМБОЗ оқибатлари • Эмболия , бу – қон оқимига ёт таначаларнинг тушиши ва томирларга тиқилишидир. • Эмболлар қон оқими бўйича 3 та йўналишда харакатланади: • 1) Катта қон айланиш доираси веналаридан, ўнг бўлмача ва ўнг қоринча орқали кичик қон айланиш доираси томирларига келиб тиқилади. • 2) Юрак чап қоринчаси, аорта ва йирик артериялардан, юрак, мия, буйрак, талоқ, ичак ва оёқлар томирларига келиб тиқилади. • 3) Портал веналар тизимидан жигар дарвоза веналарига келиб тиқилади. • 1) Ортоград; 2) Ретроград; 3) Парадоксал эмболия. ЭМБОЛИЯ – em-ballein – томир ичига ташлаш  Эмболия – эмбол таначалар табиатига қараб қуйидаги турларда учрайди.  1) Тромбоэмболия  2) Ёғ эмболияси  3) Хаво эмболияси  4) Газ эмболияси  5) Тўқима ёки ҳужайра эмболияси  6) Бактериал эмболия  7) Ёт жисмлар эмболияси  8) Қоғаноқ суви эмболияси ЭМБОЛИЯ – турлари • Ўпка артерияси тромбоэмболияси (макро-)ЭМБОЛИЯ – турлари • Ўпка артерияси тромбоэмболияси (микро-)ЭМБОЛИЯ – турлари • Ёғли илик эмболияси (микро-)ЭМБОЛИЯ – турлари • Ёғ эмболияси (микро-)ЭМБОЛИЯ – турлари • Бактериал эмболия (микро-)ЭМБОЛИЯ – турлари • Хавфли ўсма ҳужайра эмболияси (микро-)ЭМБОЛИЯ – турлари • Ўпка артериясида қоғаноқ эмболияси (микро-)ЭМБОЛИЯ – турлари  Инфаркт, бу ички аъзоларнинг ишемик некрозидир.  Ташқи кўриниши, яъни шакли, катталиги, рангги бўйича: 1) панасимон, 2) ноаниқ шаклли, 3) йирик, 4) микроинфаркт бўлади.  Инфаркт ўчоғининг қон билан шимилиши ёки қонсизлигига қараб: 1) оқ, 2) қизил хошияли оқ , 3) қизил га ажратилади.  Бевосита сабаблари: 1) тромбоз, 2) эмболия, 3) томир спазми, 4) аъзонинг функционал зўриқишида қон билан таъминланишининг бузилиши. ИНФАРКТ – infarcire - қиймалаш  Инфаркт ривожланишининг навбатма-навбат келадиган 2 даври мавжуд:  1) Ишемия даври (донекротик) – бу давр жигар ва талоқда қисқа; миокард, буйрак, бош мия учун узоқ давом этади.  Бу давр тўқиманинг авж олиб борувчи дистрофик ва некробиотик ўзгаришлари билан давом этади. Дастлаб ишемия соҳасида анаэроб гликолиз, гипоксия ва оксидланиш- қайтарилиш реакцияси бузилади.  Микроскопик жиҳатдан – дастлаб гликоген йўқолади, митохондрий шишиб, деструкцияланади. Натижада ички муҳит нордонлашиб, оқсиллар денатурацияланади ва тўқима гидротацияланади.  Бу даврда инфаркт ўчоғини макроскопик жиҳатдан кўриб бўлмайди , фақат оқариш бўлиши мумкин. Инфаркт ўчоғини аниқлаш учун тетразолий тузи ёки калий теллурит сурилса соғ миокард кул рангга бўялиб, инфаркт ўчоғи оқариб кўринади . ИНФАРКТ – infarcire -  2) Некрозланиш даври – инфаркт ўчоғида ишемиядан кейин 6-8 соат ўтиб, макроскопик белгилари пайдо бўлади.  Инфаркт ўчоғи оқаради, юмшайди, қиймаланади, атрофига қон қуйилади, вақт ўтиши билан сариқроқ рангга кириб боради. 1,5 – 2 ой давомида некрозланган тўқима макрофаглар томонидан фагоцитозланиб, сўрилиб йўқ қилинади.  Инфарктнинг оқибатлари ҳар хил:  1) тўлиқ қайта тикланиш – жигарда  2) инфарк ўрнида чандиқ пайдо бўлиш – юрак, буйрак, талоқда  3) инфаркт ўрнида киста пайдо бўлиш – бош мияда.  4) некротик кальциноз оқибатида охакланиш  5) инфекция қўшилишидан йирингланиш ИНФАРКТ – infarcire - қиймалаш  ОҚ ИНФАРКТ  Талоқ Буйрак ИНФАРКТ – морфологик турлари ИНФАРКТ – морфологик турлари Қизил хошияли оқ инфаркт - юракда  ОҚ ИНФАРКТ  Ўпка Ичак ИНФАРКТ – морфологик турлари
Купить
  • Похожие документы

  • Sog‘liqni saqlash tizimi va uning xususiyatlari
  • Rentgenologik tekshirishning umumiy, xususiy va maxsus usullari
  • Jigarda gormonlarning zararsizlantirilishi
  • Qon ivishi, qon guruhlari va rezus omili
  • Sust boruvchi neyrovirusli infeksion kasalliklar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha