Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 43.0KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Медицина

Продавец

Bohodir Jalolov

Тропик ва саҳро шароитида одамларнинг физиологик ҳолатлари

Купить
Тропик ва саҳро шароитида одамларнинг физиологик ҳолатлари Тропик минтақа  Тропик минтақанинг асосий типик биотопларидан бири гилея ёки нам тропик ўрмон ҳисобланади. Бундай биотопларда ўсимликлар йил бўйи мева беради. Ўсимликлар дунёси жуда бой бўлади. Гилея ҳайвонот дунёси турларининг сони ва ҳаётий шакллари буйича бошқа биоценозлардан устун туради. Экологик жовон (ниша) ва бошпаналарнинг жуда кўплиги бўйича ҳам барча биотоплардан юқори ўринни эгаллайди.  Нам тропик ўрмонларда яшайдиган ҳайвонлар термофил ва гигрофил турлардан ташкил топган. Ҳавода доимий равишда сув буғларининг миқдори жуда юқори бўлганлигидан, одатда сувда яшайдиган ҳайвонлар мазкур биотопда қуруқлик юзасида ҳам яшай олишади (планария, зулуклар, квакша). Дарахт ва буталарнинг қалинлиги, юқори ярусларда озиқанинг мавжудлиги сабабли кўпгина турлар уларда яшашга мослашган. Фитофаг турлар дарахтларнинг барглари ва мевалари билан озиқланишади.  Тропик минтакада биомассаси бўйича умуртқасизлар биринчи ўринни эгаллашади (П.П. Второв, Н.Н.Дроздов, 1974). Айниқса термитлар алоҳида аҳамиятга эга. Африка гилеяларида уларнинг 500 тури учрайди. Сувараклар, йирик размерли қўнғизлар (голиаф, геркулес, титан) ва бошқалар ҳам мазкур ҳудуд табиатига хос турлардир. Тропик ўрмонларда шамолнинг бўлмаслиги сабабли ўсимликларнинг чангланиши асосан асаларилар, капалаклар, чивинлар, қушлар ва қўшқанотлилар иштирокида юз беради  Йирик йиртқичлар кам. Африка ва Осиёда леопард, Жанубий Америкада ягуарлар учрайди. Т'ропик ўрмон ва чўл биотоплари оралағида саванналар жойлашади. Саваннадаги ўсимликлар формацияси иссиқ иқлим натижасида шаклланади. Саванналар асосан Африка учун хосдир. Улар Ҳиндистон ярим оролида, Жанубий Америкада ҳам учрайди.  Тропик ва мўътадил минтақа чегарасида катта майдонни чўллар згаллайди. Чўллар қитъаларнинг 23 % майдонини ташкил этади. Чўллар учун асосий иқлимий омил намликнинг етарли даражада бўлмаслигидир. Намлик чўлларда 100-200 мм дан ошмайди. Ўрта Осиё ва Қозоғистон чўлларида намлик 55-180 м атрофида тебранади.  Субстратнинг характерига кўра чўллар қумли, шағалли тупроқли, шўрхок ва бошқа турларга бўлинади. Чўл шароитида ўсимликлар сийрак, ҳайвонларнинг яшаш шароитлари жуда нокулай. Шундай бўлишига қарамасдая ҳайвонлар чўл шароитида яшашга турлича мосланишлар ҳосил қилган.  Чўл ва унга ёндош ҳудудлар ҳам ўзига хос хусусиятлари билан инсон жисмига маълум ҳолатда таъсир кўрсатади ва шу ер учун мос хасталикларни келтириб чиқаради. Мазкур ҳудудлар ҳаво ҳарорати ва буғланишнинг юқорилиги, нисбий намликнинг пастлиги билан тавсияланади. Аслида инсон жисмининг ҳаёти учун 18 – 210С ли ҳаво ҳарорати ва 40 – 60% ли нисбий намлик қулай ҳисобланади.  Доимий юқори ҳарорат ва намликнинг маълум меъёрда бўлмаслиги киши танасига салбий таъсир кўрсатади. Бу ҳол ўз навбатида асаб ва гармонал тизимлар билан боғлиқ хасталикларни, қон – томир касалликларини келтириб чиқаради. Бундай шароитда кўпинча дармонсизланиш, алаҳлаш, чидаб бўлмас ташналик белгилари билан ажралиб турувчи «Чўл касаллиги» кўп учрайди.  «Чўл касаллиги»га чалиниш оқибатида руҳий хасталиклар ҳам юзага келиши мумкин. Жумладан, тропик мамлакатлар аҳолиси орасида астиния касаллиги тарқалган ва унинг вужудга келиши мазкур ҳудудлар табиий шароити билан узвий боғлиқдир.  Иссиқ ўлкалар табиати ва уларнинг инсон саломатлигига таъсири ҳақида Ибн Сино асарларида ҳам учратиш мумкин.  Иссиқ ўлкаларда одам танасининг қорамтирлиги, сочларининг жингалаклиги, ҳавода намликнинг кўп буғланиши натижасида кескин камайиб кетиши инсон жисмининг тез қаришига олиб келишини таъкидлаган эди. Табиб баландлик ёки пастликда жойлашган ҳудудлар аҳолисининг доимий иссиқлик ва димликда яшашлари, бундай ўлкаларда шўрхок ва ботқоқликларнинг кўплиги сабабли сувлар таркиби ҳам салбий хусусиятларга эга эканлигини батафсил ёритиб берган.
Купить
  • Похожие документы

  • Sog‘liqni saqlash tizimi va uning xususiyatlari
  • Rentgenologik tekshirishning umumiy, xususiy va maxsus usullari
  • Jigarda gormonlarning zararsizlantirilishi
  • Qon ivishi, qon guruhlari va rezus omili
  • Sust boruvchi neyrovirusli infeksion kasalliklar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha