Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 2.4MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

Umum ta’lim maktabda olib boriladigan ishlar

Купить
Umum ta’lim maktabda olib boriladigan is hlar  1 . УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДАГИ ПСИХОЛОГ ИШИ.  2. Ўқитувчи психологнинг мижози ва яқин ҳамкори сифатида.  3. МАКТАБГА ҚАНДАЙ ПСИХОЛОГ КЕРАК. REJA Психолог ишини нимадан бошлаши керак  Бугунги кунда кўпчилик умумий ўрта таълим мактаблари ўзининг психологларига эга. Бироқ шунга қарамай директор ва ўқитувчилар кўпинча психологнинг қўлидан нима келиши мумкинлигини яхши тасаввур этолмайдилар  Уларга психолог ҳамма муаммоларини бир зумда ҳал қилиб берадигандек туюлади. Аммо психологнинг мактабда иш бошлаганидан кейин мактабда ташқи жиҳатдан ҳеч нарса ўзгармаганини кўришгач, уларда «Мактаб психологининг ўзи нима кераги бор Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, мактабдаги амалий иш учун психолог ўрганган назарий билимлар етмай қолади  . Мактабга келиб қолгач, психологлар кўпинча амалиётнинг улар олдига қўйган муаммоларидан довдираб қоладилар  Шундай аҳволга тушиб қолмаслиги учун психолог аввало мактабга нима мақсадда бораётганлигини аниқлаштириб олиши керак  Психологик хизматнинг умумий мақсадларидан келиб чиқиб, психолог умумий ўрта таълим мактабида қуйидаги вазифаларни бажариши талаб этилади: PSIXOLOG VAZIFASI  1. Болаларнинг ҳар-бир ёш босқичида шахс сифатида ва интеллектуал жиҳатдан тўлақонли ривожланишини таъминлаш, уларда ўз-ўзини тарбиялаш ва ривожлантириш қобилиятини шакллантириш:  2. Ҳар бир болага индивудуал ёндашувни ва унинг психологик- педагогик ўрганилишини таьминлаш  3. Боланинг интеллектуал жиҳатдан ва шахс сифатида ривожланиш жараёнида юз бериши мумкин бўлган четга чиқишларни профилактика қилиш Шундай қилиб, психолог мактабга аввало болалар учун келади. Лекин бу психолог ўқитувчилар билан ишламайди, дегани эмас . • Психолог мактабда енгиб ўтиши керак бўлган биринчи тўсиқ - бу мактабнинг педагогик жамоасига қўшила олишдир. Борди-ю, психолог бу мураккаб организмга қўшилиб кета олмаса, ўз ишида муваффақиятга эришиши даргумондир. • Ўз- ўзига ишончи суст бўлган ўқитувчилар психологни гўё унинг камчиликларини ошкор этувчи шахс сифатида идрок этиб, уни қандайдир инспектор сифатида қабул қиладилар  Бунинг олдини олиш учун психолог ўқитувчилар билан ўзаро тенг муносабатларга киришиши, иккала тараф ҳам ўзини билағон қилиб кўрсатмаслиги, энг муҳими бир- бирини рақиб деб ҳисобламаслиги зарур.  Шунга эришиш керак-ки, ўқитувчилар психологни уларга ёрдам бера оладиган бошқа мутахассис сифатида қабул қилсинлар. Мактабдаги илк қадамларданоқ психолог маъмуриятга уларнинг фаолият доирасига нималар кирмас-лигини,мўжизалар кўрсатиш унинг қўлидан келмаслигини тушунтириши лозим.  Ўқитувчи билан бўлган суҳбатда у ёки бу боланинг муаммоси психологик муаммо бўлмагани учун у бўйича ҳеч нарса қила олмаслигини тан олишдан қўрқмаслик керак.  Дастлабки қадамларни қўйишда ота- оналар билан алоқа ўрнатиш жуда муҳим. Дастлабки алоқа ихтиёрий характерда бўлиши ва ўзи мурожаат қилган ота- оналар билан амалга оширилиши керак. Демак, умумий ўрта таълим мактабида ишни бошлашдан аввал психолог  . Ўзининг педагоглар жамоаси ва мактаб маъмурияти билан бўлган муносабатларни тўғри йўлга қўйиши.  2. Ўз ишининг асосий мақсади - бу боланинг оптимал ривожланишини таъминлаш эканини доим ёдда сақлаши  3. Ўзининг фаолиятида профилактик ишга у билан бевосита боғлиқ бўлган диагностик ва ривожлантирувчи ишга алоҳида эътибор билан қараши (ахир касални тузатгандан унинг олдини олган маъқулроқ- да) лозим бўлади. 3-Ўқитувчи психологнинг мижози ва яқин ҳамкори сифатида.   Дастлабки кезларда психолог ўқитувчиларга ўз ёрдамини ҳаддан ташқари фаоллик билан тиқиштирмаслиги зарур. Камтарона равишда, агар зарур бўлса, ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилса, шунинг ўзи кифоя.  . Кимдир дарров ҳамкорликка шошилади кимдир бироздан сўнг кимгадир умуман психолог ёрдами керак бўлмайди. Мана шундай позиция педагоглар билан бўлган конструктив ҳамкорликни таъминлай олади.  Ўқитувчилар билан ишлашда болада рўй бераётган ижобий ўзгаришларга асосан ўқитувчи сабабчи бўлаётганини таъкидлаб туриши керак. Психологнинг иши «сояда» қолиши керак.  . Шунда у педагоглар орасида тан олинади. Ўқитувчилар билан олиб бориладиган индивидуал ишлардан ташқари улар билан семинарлар шаклида психологик тарғибот ишларини олиб бориш мақсадга мувовиқдир. • Бундан кўзланган асосий мақсад кимгадир ўз билимларини кўз-кўз қилиш эмас, балки педагогларнинг психологик маданиятини оширишдир. Ушбу машғулотларни шундай ташкиллаштириш керакки, ўқитувчилар пассив тингловчи бўлиб қолмасинлар. Бунинг учун ҳар бир психологик маълумотга уларни ўз тажрибаларидан мисоллар келтиришга ундаш керак. Охирида эса бирор бир ҳазил аралаш тестни бажариш ҳаммага яхши кайфият бахш этади. Майли бу саволга ҳар ким ўз вазиятидан келиб чиқиб жавоб бера қолсин. Лекин психолог бир нарсани унутмасинки, ўқитувчиларнинг унга мурожат қилиши уларнинг педагогик стажи ва тажрибасига боғлиқ эмас. ҲАР ҚАЙСИ МАКТАБ ПСИХОЛОГИ ОЛДИДАГИ САВОЛ ШУКИ «ЎЗИМ ЁРДАМИМНИ ТАКЛИФ ҚИЛАЙМИ ЁКИ ЎҚИТУВЧИЛАР МУРОЖААТ ҚИЛИШИНИ КУТАЙМИ?»  Бу кўпроқ уларнинг шахсий фазилатларига: мулоқатга киришувчанлик даражаси, хавотирланувчанлик, қизиқувчанлиги янгиликка очиқлиги ва бошқаларга боғлиқ. Ўқитувчилар болалар ҳақида ҳар қандай узоқ муддатли психологик тадқиқотлар натижаларидан кўра кўпроқ нарса билади  Улар болалар билан ҳар куни мулоқатга киришадилар ва табиийки, уларга таъсир этиш учун кўпроқ имкониятга эгалар. Бас шундай экан, психолог ўқитувчининг яқин ҳамкори ва ёрдамчиси бўлиши керак. Психологлар шуни унутмасинларки, мактаб ҳаётини ўзига хос саҳна асари деб тасаввур қилсак, ундаги роллар қуйидагича тақсимланган бўлади:  1 Болалар  2 Ўқитувчи  3 Психолог  4 Ҳисобчи  5 OSHPAZ  МАКТАБГА ҚАНДАЙ ПСИХОЛОГ КЕРАК  Назарий психологиядан амалий психологиягача бир қадам, лекин уни амалга ошириш жуда қийин.  ( Икки назарий психологларнинг суҳбатидан).  Ҳақиқатдан ҳам, мактабга қандай психолог керак? Қизиқ савол. «Ҳар-хил» психологлар мавжудми?  ! Ҳар ҳил касблар, уларга мос ҳар хил психологлар мавжуд. Мактабда ўзларини психолог деб ҳисоблайдиган инсонлар билан учрашганингизда, ҳар-хил инсонларни кўришингиз мумкин.  . Сизнинг кўз олдингизда кам гап ҳеч билан қўшилмайдиган, унча ўзига тортмайдиган инсон кўриниши мумкин. Шу билан бирга, ҳамма билан чиқишиб кетадиган, хушчақчақ, сергап, чиройли инсон кўриниши ҳам мумкин. Натижада сиз ҳар-хил таассурот оласиз. Кутилмаган ва энг ёқимли таасуротлар олишингиз мумкин.  Бироқ барча инсонлар ҳар-хил касбга, ҳар-хил билимга ва ҳар-хил касбий хулқ - атвор усулларига эга бўлсалар- да,ўзларини психолог деб санайдилар. Баъзан «қанча инсонлар мавжуд бўлса, шунча психологлар мавжуд», - деб ҳам айтишади  Психология - муаллиф касби бўлиб, унда инсоннинг индивудуаллиги, ички руҳий дунёсини трансляция қилиш қобилияти намоён бўлади.  Булардан ташқари, ҳар бир психологнинг индивидуал касбий стилистика муаммоси мавжуд.  Ҳар-хил психологларнинг ишдаги фарқи, нафақат ҳар-хил психологларнинг шахсий хусусиятлари билан боғлиқ бўлиб қолмай, «психология» деб номланган умумий касбий соҳадаги 4 нафар психологик касблар ётиши билан ҳам боғлиқдир. Улар: назарий психология, экспериментал психология, амалий психология ва психокоррекция.  Назарий психология мактаб амалиёти эҳтиёжларини қондиришга бевосита хизмат қилмасада, у жамиятга шунинг учун керакки, унда инсон тафаккури кучларининг ўзига хос ўйини содир бўлади • Назарий психология мактабга тўғридан-тўғри таъсир кўрсатмаса- да, «мактаб ғоялари» нинг шаклланишига таъсир кўрсатади: ўқувчига муносабат, таълим ва тарбия концепцияларини ишлаб чиқиш, мактабнинг бошқа жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлиги мактаб таълими ривожланадиган йўналиш бўйича жамиятнинг диний ва қадриятлар тизимини ишлаб чиқиш. Экспериментал психология ҳаёт ва амалиётдан узоқ бўлган лаборотория шароитида ўрганилади ва назарий ғояларни тасдиқлаш учун хизмат қилади ЭКСПЕРИМЕНТАЛ ПСИХОЛОГИЯ АКАДЕМИК ИНСТИТУТЛАРДА КЎПРОҚ ИНСОННИНГ ПСИХИК ҲАЁТИ ҲАҚИДАГИ ФИКРЛАРНИ ЙИҒИШ ВА УМУМЛАШТИРИШГА ЙЎНАЛГАН Амалий психология  Амалий психология бўлса инсон меҳнат фаолиятининг ҳар-хил соҳаларига хизмат қилади, жумладан тиббиёт психологияси, педагогик психология, бизнес психологияси ва ҳоказо.  . Амалий психологиянинг ҳар бир йўналишида ўзига хос методлари, усуллари мавжуд.  Амалий психологнинг муваффақиятли иш олиб боришида педагогик жамоага қўшила олиши ва улар томонидан ижобий қабул қилиниши муҳим омил ҳисобланади.  Назариётчи психолог таълим ва тарбиянинг мавҳум, назарияга асосланган концепциясини яратади, мактабда семинарлар ташкил қилади, ҳар бир ўқитувчига ўқиб чиқиш учун илмий адабиётларнинг узун рўйхатини тавсия этади, педагогик жамоага мураккаб назарий маърузалар ўқийди. Асосий муаммо бўлмиш мактабга қандай психология керак деган саволга тўхталамиз.  Мактабга педагогик профессионал соҳага хизмат қиладиган амалий психология йўналиши ҳисобланмиш, амалий педагогик психология керак. Психология тавсиялари, ёрдами, қўллаб- қуватлаши билан ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг ҳаётига тўлиқ кириб бориши керак  Мактабга педагогик профессионал соҳага хизмат қиладиган амалий психология йўналиши ҳисобланмиш, амалий педагогик психология керак. Психология тавсиялари, ёрдами, қўллаб- қуватлаши билан ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг ҳаётига тўлиқ кириб бориши керак  . Булардан ташқари, ўқитувчи меҳнатининг жуда оғирлиги ва ўқувчиларда маълум ҳис туйғуларнинг мавжудлиги сабабли мактабда психопрактиканинг у ёки бу техникаси - ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг иш қобилиятини ошириши учун, реакция (чарчоқ ва қўрқинч ҳолатларини йўқотиш) машқларини қўллаш даркор. Мактаб психологи  Мактаб психологи - бу ўқитувчилар билан кириша оладиган педагогик жамоа томонидан тан олинган, ота-оналар ва ўқувчилар орасида касбий обрўга эга бўлган психолог амалиётчидир.  Унга мактаб ҳаёти яқин ва тушунарли, у кўпгина психологик-педагогик жамоалар билан шуғулланишга психодиагностик ва психокоррекцион иш методларини эгаллашга тайёр . психологи бу ҳар томонлама етук, билимли, универсал инсон  Агар психолог назариётчи - психологларнинг семинарларига доимо қатнашиб, турли хил психологик ассоциацияларга аъзо бўлса, буларнинг бари унинг мутахассис сифатида ўсишига, мактаб ҳаётидаги одатий фактларга янгича қарашнинг шаклланишига олиб келади.  Мактаб психологи нашр қилинган ишларни ўқиб, экспериментал тадқиқот натижалари билан қизиқиб танишиши мумкин. Мактаб амалиётига яқин фактларни билиш дунёқарашни кенгайтиради, мактабдаги ишларни ва ўз муваффақиятларини тўғри баҳолаш имкониятини беради.  Турли психология соҳаларидан мактабда амалий психология ва психопрактика кўпроқ керак. Назарий ва экспериментал психология мактабга эмас, мактаб психологига мутахассис сифатида ўсиши учун керак. 
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiyaviy ishlarni tashkil etishda pedagoglarning vazifalari
  • O`zbekistonda yosh avlod tarbiyasining dolzarb muammolari
  • Abu Ali ibn Sino ijodida oila tarbiyasi
  • Эволюция методов преподавания литературы в школе ХХ–ХХI веков
  • Abdulla Avloniyning «Tarbiya biz uchun yo hayot - yo mamot, yo najot - yo halokat, yo saodat - yo falokat masalasidir» degan g'oyasining mazmun-mohiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha