Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 975.7KB
Покупки 0
Дата загрузки 26 Февраль 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Медицина

Продавец

Bohodir Jalolov

Умумий фармакология. Фармодинамика ва фармокинетика

Купить
Умумий фармакология. Фармодинамика ва фармокинетика РЕЖА; 1.УМУМИЙ ФАРМАКОЛОГИЯ Ҳ А Қ ИДА. 2.ДОРИ МОДДАЛАРИНИ ОРГАНИЗМГА КИРИТИШ ЙЎЛАРИ. 3.ДОРИ МОДДАЛАРИНИНГ ОРГАНИЗМГА СЎРИЛИШИ. 4.ДОРИ МОДАЛАРИНИНГ ТА Қ СИМЛАНИШИ . Фармакология икки бўлимдан — умумий ҳамда хусусий фармакологиядан иборат. Умумий фармакология дори моддалари таъсири туфайли инсон организмида келиб чиқадиган ўзгаришларнинг қонун-қоидаларни, уларнинг фармакокинетикаси ва фармакодинамикасини ўрганади. Фармакокинетика — дори моддаларини организмга юбориш, уларнинг сўрилиши, оқсиллар билан боғланиши, тақсимланиши, ўзгариши (метаболизми) ва организмдан чиқиш жараёнларини ўрганади. Фармакодинамика — дори моддаларининг қўллаш натижасидаги самарасини, таъсир жойи ва таъсир механизмини ўрганади. ЭНТЕРАЛ * 1.ТИЛ ОСТИГА. * 2.ОҒИЗ БЎШЛИҒИГА. * 3.ЛУНЖ ОРҚАСИГА. * 4.ЎН ИККИ БАРМОҚЛИ ИЧАК ОРҚАЛИ. * 5.ТЎГРИ ИЧАККА. ПАРЕНТЕРАЛ 1.НАФАС ЙЎЛЛАРИ ОРҚАЛИ. 2.ТЕРИ ИЧИГА, ОСТИГА. 3.ТЕРИ УСТИГА. 4.МУШАК ОРАСИГА. 5.ВЕНАГА. 6.ОРҚА МИЯ КАНАЛИ ОРҚАЛИ. 7.БЎШЛИҚЛАРГА. 8.БЎҒИМЛАРГА. 9.СУЯК ИЧИГА. 10. ЖИНСИЙ АЪЗОЛАР ОРҚАЛИ. 11. ШИЛЛИҚ ҚАВАТЛАРГА.* ДОРИ МОДДАЛАРИНИ ОРГАНИЗМГА КИРИТИШ ЙЎЛЛАРИ Сўрилиш – бу доривор модданинг организмга киритилиш йўлидан қатъий назар унинг қон ёки лимфа оқимига тушишидир. 1. Пассив диффузия – ҳужайралар қобиғи орқали, моддаларнинг концентрaциялари градиентига боғлиқ ҳолда амалга оширилади. Бу сўрилишнинг асосий механизми ҳисобланади. Ушбу механизм орқали асосан липофил бирикмалар сўрилади. 2. Енгиллаштирилган диффузия – бунда ҳужайранинг энергия сарфланишини талаб қилмайдиган транспорт тизими иштирок этади. 3. Фильтрaция – ҳужайра қобиқлариаро тирқишлар орқали фильтрланиш. Ичак эпителийси қобиғининг тирқишлари диаметри жуда кичик (0,4 нм ёки 4 Å). 4. Актив транспорт – ушбу жараёнда ҳужайра қобиғининг транспорт механизмлари иштирок этади 5. Пиноцитоз. . Доривор модда организмга киритилганидан сўнг маълум вақт бирлиги ўтганидан кейин унинг қонда аниқланадиган концентрatsiясининг дастлабки киритилган дозасига нисбатини белгилаш учун биоэришувчанлик атамаси киритилган бўлиб, бу орқали киритилган препаратнинг самарадорлигига ҳам баҳо берилади. Ичишга тавсия қилинадиган препаратларнинг биоэришувчанлиги паст бўлса , вена орқали киритиладиган препаратларнинг биоэришувчанлиги 100 % га тенг бўлади. Препаратларни артерия орқали киритиш усулидан нисбатан кам фойдаланилади. Бунда дори моддаси бевосита маълум соҳани қон билан таъминловчи артерияга киритилади ва киритилган жойда юқори концентрatsiя ҳосил қилади. Дори воситаларининг организмда тақсимланиши. Биологик тўсиқлар . Деполаниш. • Абсорбцияланган дори воситалари қонга тушганидан кейин турли аъзо ва тўқималарга етиб боради. • Уларнинг тақсимланиш хусусиятига организмдаги биологик тўсиқлар ва деполар таъсир кўрсатади. Биологик тўсиқлар га қуйидагилар киради: 1) капиллярлар девори 2) ҳужайралар (цитоплазматик) мембранаси 3) гематоэнцефалик тўсиқ 4) йўлдош тўсиғи (ҳомиладорлик пайтида) и омиллар Дори моддаларининг организмда тақсимланиши аввало препаратнинг қайсидир аъзо ёки тўқима билан ўхшашлигига боғлиқ. Бундан ташқари аъзо ва тўқималарнинг қон билан таъминланиш даражаси ҳам ўзига хос аҳамиятга эга. Кўпчилик дори препаратлари уларнинг организмдан ажратилиш жойларида тўпланиш хусусиятига эгалар. Шунингдек организмда фаолият кўрсатадиган деполар ҳам ўзига хос аҳамият касб этадилар. Уларнинг 2 тури мавжуд: 1) ҳужайрадан ташқари (экстрацеллюляр) депо; 2) ҳужайра (целлюляр) депоси. Дори воситаларининг организмда парчаланиши (биотрансформaцияси, метаболизми Дориларнинг организмда парчаланишининг иккита тури мавжуд: • метаболик трансформaция; • конъюгaция Метаболик трансформaция – бу дори воситаларининг оксидланиш, қайтарилиш ва гидролиз ёрдамида бир турдан иккинчи турга айланиши. Бунда соф кимёвий парчаланиш реакцияси юзага чиқади. Ҳосил бўлган парчаланиш маҳсулотларига метаболитлар дейилади. Конъюгaция – бу биосинтетик жараён бўлиб, у дори воситасига ёки унинг метаболитларига қатор кимёвий гуруҳчаларнинг ёки эндоген бирикмалар молекулаларининг бирикиши орқали янги, организмдан чиқариб юборилиши енгиллашган бирикмаларнинг пайдо бўлиши билан кечади Дори воситалари, уларнинг метаболитлари ва конъюгатлари организмдан қуйидаги йўллар орқали ажратилади: • буйраклар орқали; • ўт орқали; • ичак орқали; • безлар орқали (сўлак безлари, меъда безлари, ичак безлари, кўз ёш безлари, тер безлари, эмизикли даврда сут безлари); • ўпка орқали (газсимон воситалар, ингаляцион наркоз воситалари, этил спирти) Дори воситаларининг қуйидаги таъсир турлари тафовут қилинади: 1. Маҳаллий ёки чегараланган таъсир . 2. Умумий ёки резорбтив таъсир . 3. Асосий таъсир. 4 . Ножўя ёки нохуш таъсир. 5. Бевосита ёки тўғридан-тўғри таъсир. 6. Билвосита ёки бирор нарса орқали таъсир. 7. Рефлектор таъсир. 8. Специфик таъсир. 9. Танлаб таъсир қилиш 10. Қайтар таъсир 11. Қайтмас таъсир 12. Аллергик таъсир. 14. Идиосинкразия 17. Фетотоксик таъсир.14. Мутаген таъсир. 15. Канцероген таъсир. 16. Эмбриотоксик таъсир. 18. Тератоген Доза ва концентрaция Дори воситаларининг таъсир самаралари кўпинча уларнинг организмга киритилаётган дозасига боғлиқ ҳолда намоён бўлади. Дозага (ёки концентрaцияга) боғлиқ ҳолда самарасининг юзага чиқиш тезлиги, кучининг ифодаланганлиги, таъсир давомийлиги, баъзида хусусиятлари ҳам ифодаланади. • минимал ёки бўсаға доза; • терапевтик ёки ўрта доза, td; • максимал ёки юқори доза, md; • токсик ёки заҳарли доза; • летал ёки ўлим чақирадиган доза. Дори воситаларини организмга қайта киритиш Айрим дори моддаларини организмга қайта киритганда улар самарасининг кучайиши асосан кумуляция ҳисобига амалга ошади. Лотинчадан cumulatio – кўпайиш, ошиш Кумуляциянинг иккита тури мавжуд: • моддий кумуляция – бунда организмда дори моддасининг ўзи тўпланиб қолади. Бу узоқ вақт давомида таъсир қилувчи кўпчилик препаратлар учун хос бўлиб, бундай бирикмалар қон зардобидаги оқсиллар билан кучли бирикадилар ва организмда узоқ вақт мобайнида айланиб юрадилар. • функционал кумуляция – бунда организмда дори моддасининг таъсир самараси тўпланиб қолади, модданинг ўзи эса қонда умуман аниқланмайди. Масалан, алкоголизмда МНС томонидан зўрайиб борувчи ўзгаришлар оқ алаҳлашга олиб келади . Дори моддаларини организмга қайта киритганда улар самарасининг пасайишига ўрганиб қолиш (толерантлик) дейилади. Лотинчадан tolerantia – сабр, бардош. Айрим дори моддалар организмга қайта киритилганда уларга нисбатан қарамлик пайдо бўлади. Унинг икки тури фарқланади: • руҳий қарамликда дори моддасининг бемор организмига вақтида тушмаслиги унда фақат эмоционал дискомфорт келтириб чиқаради холос • жисмоний қарамлик ўзига хос оғир даражада кечади. Унда беморга киритилаётган модда унинг организмига ўз вақтида тушмаса ёки препартни киритиш бирданига бекор қилинса, у ҳолда ўта оғир кечувчи бекор қилиш – абстиненция синдроми юзага чиқади. Лотинчадан abstinentia – нафсини тийиш, сақланиш Дори воситаларининг ўзаро таъсирлари I. Фармакологик ўзаро таъсир (дори воситаларининг инсон организмига тушгандан кейинги ўзаро таъсири): II. Фармацевтик ўзаро таъсир (дори воситаларининг инсон организмига тушгунига қадар бўладиган ўзаро таъсири). Баъзан дорила Фармакокинетик типдаги ўзаро таъсир қуйидаги параметрлар орқали намоён бўлади: – дори воситаларининг организмдаги сўрилиш босқичидаги ўзаро таъсири . – дори воситаларининг организмдаги тарқалиш (оқсиллар билан бирикиш) босқичидаги ўзаро таъсири – дори воситаларининг биотрансформaция босқичидаги ўзаро таъсири . – дори воситаларининг элиминaция босқичидаги ўзаро таъсири. Фармакодинамик типдаги ўзаро таъсир Бир дори модда иккинчи бир дори моддасининг таъсирини кучайтирадиган бўлса, у ҳолда буни синергизм дейилади. Синергизмнинг қуйидаги турлари тафовут қилинади: Юнончадан synergos – биргаликда таъсир қилувчилар. – сенситизaцияланган синергизм . Таъсир механизми бўйича бир-бирига мос келмайдиган (ўзаро бефарқ) бир дори моддаси иккинчи дори моддасининг таъсирини оширади (0+1=1,5). – аддитив синергизм. Икки ва ундан ортиқ дори воситаларини бир пайтда қўллаш натижасида келиб чиқадиган охирги фармакологик самара уларни алоҳида қўлланилгандагисига қараганда кучлироқ, аммо уларнинг кутилаётган таъсирлари йиғиндисидан паст даражада (1+1=1,75) юзага чиқади. Лотинчадан additio – устига қўшилиш – суммар синергизм . Мазкур синергизмда дори воситаларини биргаликда қўллаш натижасида келиб чиқадиган охирги фармакологик самара ҳар бир дорининг алоҳида самараси йиғиндисига тенг (1+1=2,0) бўлади. – потенцирланган синергизм . Дори воситаларини биргаликда қўллаш натижасида келиб чиқадиган охирги самара ҳар бир дорини Дори воситалари таъсирининг юзага чиқишида организм индивидуал хусусиятларининг ва ҳолатининг аҳамияти 1. Ёшнинг аҳамияти. 2. Жинснинг аҳамияти. 3. Генетик омилларнинг аҳамияти (фармакогенетика). 4. Организм ҳолатининг аҳамияти. 5. Суткалик ритмларнинг аҳамияти. Дори билан даволашнинг асосий турлари 1. Профилактик терапия. (ю нончадан prophylaktikos – сақлаш, ҳимоя қилиш) 2. Этиотроп (каузал) терапия. (ю нончадан aitia – сабаб, tropos – йўналиш; лотинчадан causa – сабаб) 3. Симптоматик терапия. 4. Ўрин босувчи терапия.
Купить
  • Похожие документы

  • Sog‘liqni saqlash tizimi va uning xususiyatlari
  • Rentgenologik tekshirishning umumiy, xususiy va maxsus usullari
  • Jigarda gormonlarning zararsizlantirilishi
  • Qon ivishi, qon guruhlari va rezus omili
  • Sust boruvchi neyrovirusli infeksion kasalliklar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha