Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 312.4KB
Покупки 0
Дата загрузки 03 Август 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган одоб-ахлоқ қоидалари

Купить
Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган одоб-ахлоқ қоидалари  Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган одоб-ахлоқ қоидалари янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”, “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”, “Бола ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида”, “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”, “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги Қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ва “Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг “Узлуксиз маънавий тарбия консепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора т  4-та боб  Ta’lim muassasasining har o’quv yili uchun qabul rejasi “my.maktab.uz” elektron platformasida shakllantirilishi  30 та банд:  1-боб. Умумий қоидалар  2-боб. Жамоа аъзоларининг қоидаларга риоя қилиши  3-боб. Рағбатлантириш ва чора кўриш тартиби  4-боб. Якуний қоидаларУмумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган одоб-ахлоқ қоидалари 1. Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган одоб-ахлоқ қоидалари (кейинги ўринларда – қоидалар) умумий ўрта таълим муассасаси раҳбарияти, педагог ва техник ходимлари ҳамда ўқувчилари, уларнинг ота-оналари (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) учун муассасадаги ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларига ўзаро муносабатларида одоб-ахлоқ тамойиллари, хулқ-атвор меъёрларига қўйиладиган талабларни белгилайди.  Ушбу қоидалар умумий ўрта таълим муассасасида (кейинги ўринларда – таълим муассасаси) таълим ва тарбиянинг ўзаро уйғунлигини таъминлаш, ўқитувчи мавқейининг дахлсизлигини эътироф этиш, дўстона муҳитни яратиш, ўқувчилар томонидан ўқув дастурини муваффақиятли ўзлаштириш, инсон ва унинг ҳуқуқларига ҳурматни ошириш, одоб-ахлоқ ва мулоқот маданиятини ривожлантиришга қаратилган. Умумий  2. Мазкур қоидалар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тасарруфидаги умумтаълим муассасаларида татбиқ этилади, нодавлат ва бошқа турдаги ўқув муассасалари учун тавсиявий хусусиятга эга.  3. Қоидаларнинг мақсади таълим муассасасида соғлом ижтимоий-психологик муҳитни шакллантириш, ўқувчиларга замон талаблари ва миллий қадриятлар асосида таълим-тарбия бериш, шахс ва унинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, одоб-ахлоқ маданияти ва мулоқот қобилиятини ривожлантириш, юксак маънавий-ахлоқий фазилатларини шакллантириш, ўқувчилар соғлиғини сақлаш, таълим муассасаси мулки, ўқув жиҳозлари ва ходимлар хавфсизлигини таъминлашга имкон берадиган дўстона иш муҳитини яратишдан иборат.  4. Қоидалар таълим муассасаси жамоа аъзоларининг таълим муассасаси ва унинг ҳудудида, дарсда, танаффусда, дарсдан ташқари ма  6. Таълим муассасасида шаффофлик, ҳамжиҳатлик, бағрикенлик ўзаро ишонч, иззат-ҳурмат, бир- бирига ғамхўрлик қилиш, зўравонликсиз хавфсиз дўстона муҳитни яратиш ҳамда аҳил-иноқлик жамоа аъзоларининг ўзаро муносабатларидаги муҳим шартлардан бири ҳисобланади.  7. Таълим муассасалари ҳар бир ўқувчига эътиборли ва одилона муносабатда бўлади, таълим- тарбия жараёнида барча ўқувчиларнинг билим олишлари учун тенг имкониятларни яратади.  Таълим муассаси жамоа аъзолари:  таълим-тарбия жараёнида вужудга келадиган муаммоларни, шу жумладан интизомий муаммоларни Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва қонун ости ҳужжатларига, ички тартиб қоидаларига кўра ҳал этади;  ўқувчиларнинг физиологик ва психологик ривожланиш даражаси, уларнинг шахсий ҳаётини тегишли даражада ҳурмат қилиш, ота-оналарининг(оил  10. Жамоа аъзолари таълим муассасасида қуйидагиларга амал қилишлари лозим:  педагог шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш ;  раҳбар, педагог ходимлар ўзаро муносабатларда ягона жамоа сифатида ҳурмат, дўстлик, ҳамжиҳатлик, ҳалоллик ва адолат тамойилларига риоя этишлари;  ўқитувчилар ва ўқувчилар орасида турли хил зўравонлик ва камситувчи (буллинг) хатти-ҳаракатларига йўл қўймаслик;  ўқитувчилар ва ўқувчилар тасдиқланган машғулотлар жадвали асосида ишга ва дарсга ўз вақтида келишлари;  таълим муассасаси ҳудуди ва йўлакларида тартиб билан юришлари;  жамоа аъзолари бир-бири билан саломлашишлари, бунда, ўқувчилар ўқитувчиларга, кичик ёшдагилар катта ёшдагиларга биринчи бўлиб салом беришлари ( ушбу ҳолатларда қўл бериб сўрашиш истисно бўлиб, ёши катта шахслар ёки хотин-қизлар биринчи бўли  педагог ва техник ходимлардан иш вақтида касб этикаси ҳамда мактабнинг устави билан тасдиқланган талабларга кўра кийинишлари;  кийимларнинг ўта тор ёки ўта кенг бичимда бўлмаслиги;  кийимларнинг тоза ва дазмолланган бўлиши.  Муассаса уставида жамоа аъзоларининг меҳнат фаолияти давомида кийиниш маданиятига бўлган талаблар акс эттирилмаган бўлса, қуйидагилар намунавий талаб сифатида ўрнатилади:  эркаклар мавсумга қараб – классик услубдаги шим, костюм-шим (имкон қадар қора, тўқ кўк рангдаги), кўйлак (оқ, ҳаворанг ва шу каби), бўйинбоғ, поябзал (қора рангда бўлиши тавсия этилади) кийиши;  аёллар мавсумга қараб – классик услубдаги юбка, костюм-юбка (имкон қадар қора, тўқ кўк рангдаги), ҳаво ҳароратига қараб классик услубдаги шим (имкон қадар қора, тўқ кўк рангдаги), танани шаффоф кўрсати  Шунингдек, ходимларнинг ташқи кўриниши бўйича қуйидаги талаблар белгиланади:  танасининг очиқ қисмига татуировка туширилмаган ёки пирсинг қилинмаган бўлиши, сочи тартибга келтирилган ва ёрқин (ғайриоддий) рангларга бўялмаган бўлиши;  эркакларнинг соқоли олинган бўлиши;  қулоқ ва бармоқлардан ташқари тананинг турли қисмларига зирак ёки металл буюмлар тақиб юрмаслиги;  ходимлар бошқа давлат ташкилотлари ходимлари билан хизмат доирасидаги ўзаро самарали ҳамкорликка эришиш учун ўзларининг намунали хулқ-атвори ва меҳнатсеварлигини намоён этиши;  ходимлар ўз фаолиятида манфаатлар тўқнашувига сабаб бўладиган ҳолатларга йўл қўймасликлари;  ҳар бир ходим ўзининг педагогик ва психологик соҳадаги кўникма ва билимларини доим такомиллаштириб бориши, шу билан бирга малакасини ҳамда профессионалл  жамоада ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни шакллантиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва қарорлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан танишиб бориши ва уларга оғишмасдан амал қилиши, мавжуд барча стандартлар, баёнлар, тавсиялардан хабардор бўлиши;  ўқитувчилар ва ота-оналар ўртасидаги муносабатлар ўзаро ҳурмат, ишонч ва шаффофлик тамойилларига асосланиши;  ходим ўз билим, кўникма ҳамда тажрибаларини беминнат ва беғараз улашишга тайёр бўлиши;  жамоа аъзолари ўртасидаги ўзаро муносабатда танқидий фикрларни тўғри ва асосли қабул қилиши, танқид қилаётган ходимнинг зарур ва керакли тавсияларини қабул қилиш;  аёллар юзини кўзга ташланадиган даражада пардоз қилма  11. Таълим муассасаси ҳудудида жамоа аъзоларининг ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) билан муносабатлари ўзаро ҳурмат ва хушмуомалалик тамойилларига асосланиши лозим, бирор бир тараф томонидан бошқасининг шахсиятига зўравонликни акс эттирувчи ва камситувчи (буллинг) хатти- ҳаракатларнинг содир этилишига йўл қўйилмайди;  ота-оналарнинг (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) таълим муассасасидаги дарс жараёнига аралашиши мумкин эмас, томонлар ўртасида юзага келадиган баҳсли вазиятлар фақатгина муассаса раҳбарияти (директор ва унинг ўринбосарлари) ҳамда муассаса психологи билан дарс жараёнига халақит бермаган ҳолатда ҳал этилади;  томонлар юқоридаги талабларга риоя этмаган ҳолатларда вазиятни барқарорлаштириш учун маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари вакили ва таълим муассасасига би  12. Ўқувчиларга таълим муассасасида қуйидагилар тақиқланади:  таълим муассасаси Уставида ман этилган либос ва қиёфада, жумладан, ўғил болалар калта шим, футболка, шиппакда ва қиз болалар калта, очиқ, тор ва танани шаффоф кўрсатувчи кийимда келиши ҳамда бўйни ва бармоқларига турли хил тақинчоқлар тақиши;  ўзаро муносабатларда инсон шахсиятини ва қадр-қимматини камситиш (буллинг), ҳақорат қилиш ва беҳаё сўзларни ишлатиши, турли хил (жисмоний, руҳий ва бошқа) зўравонликни кўрсатиш;  қонун билан тақиқланган, миллий ва умумбашарий қадриятларга хос бўлмаган ёки таълим муассасасининг ички муносабатларига тегишли, шунингдек, таълим муассасаси, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг обрўсини туширишга қаратилган муносабатлар акс этган аудио ҳамда видеоматериалларни турли ижтимоий тармоқларга жойлаштириши ё  дарс жараёнида қулоқчинлар (наушник) орқали уяли алоқа воситалари ва турли хил аудио қурилмалардан фойдаланиши, дарс жараёнини уяли алоқа воситасининг камераси орқали суратга олиши;  таълим муассасаси компютерларида таълим муассасасига тегишли бўлмаган маълумотларни, шунингдек, қонун ҳужжатларида кўзда тутилган болаларнинг ёш хусусиятларига мос бўлмаган турли видеоматериаллар, ноқонуний диний маълумотлар, беҳаё суратлар, миллий, ирқий, этник, диний адоватни, зўравонликни тарғиб қилувчи, порнографик характердаги ҳар қандай видео, аудио ва фотоматериалларни тайёрлаш, сақлаш, фойдаланиш ва тарғиб этиш;  таълим муассасаси ҳудудига турли тадбирлар (туғилган кун, байрам, юбилей ва б.)ни нишонлаш ва ичимлик, озиқ-овқат маҳсулотларини олиб кириш. Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштир  13. Ўқитувчи томонидан огоҳлантирилишига қарамасдан дарс жараёнида телефондан фойдаланиш ҳолатлари давом этган ҳолатда синф раҳбари ва муассаса раҳбарияти инспектор-психолог иштирокида ўқувчининг телефони (смартфон, планшет ва бошқа гаджет қурилмалар) олиб қўйилади, ҳолат юзасидан мактаб раҳбарияти ва ўқувчининг ота-онаси огоҳлантирилади.  Мактабнинг Жамоат кенгаши ва кузатув кенгашлари доирасида ҳолат муҳокама этилиб тегишли тушунтиришлар олиб борилганидан сўнг телефон (мобил алоқа воситалари) ўқувчининг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)га қайтариб берилади.  Шундай ҳолат ўқув йили давомида такрорланганда ўқувчининг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаси асосида маъмурий жавобгарликка то  14. Ўқитувчиларга қуйидагилар тақиқланади:  жамоа аъзолари ва бошқаларнинг шахсиятини, қадр-қимматини камситиш, руҳий ва жисмоний зўравонлик кўрсатиш;  ўқувчиларни дарс машғулотларидан чиқариб юбориш ёки киритмаслик (ўқувчининг саломатлиги ва бошқа узрли сабалар бундан мустасно) ;  “ Чиқиш” қўнғироғи чалингандан кейин ўқувчиларни сабабсиз ёки уларнинг эркинликларига қарши синфхонада ушлаб ўтириш;  дарс машғулотларида диний ташвиқот олиб бориш;  таълим муассасасига ва дарс машғулотларига спиртли ичимликлар истеъмол қилган ҳолда келиш;  таълим муассасаси ҳудуди ва биносида спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш;  муассаса ҳудуди ва биносида ўқувчиларнинг таълим-тарбиясига алоқаси бўлмаган турли хил тадбирлар (байрамона дастурхонлар ) ни ташкил этиш;  таълим муас  15. Тажрибали устозлар ва ёш ўқитувчиларнинг таълим-тарбия жараёнидаги ўзаро муносабатлари “Устоз-шогирд” анъанаси асосида тартибга солинади.  16. Таълим муассасасида дарс машғулотларининг бошланиши ва тугаши мактаб раҳбарияти томонидан тасдиқланган қўнғироқлар жадвали асосида тартибга солинади.  17. Таълим муассасасида ўтказиладиган дарс машғулотлари бошланишида:  ўқитувчи синфга кириб келиши билан ўқувчилар ҳурмат юзасидан ўринларидан турган ҳолда кутиб олишлари, бир овоздан “Ассалому алайкум” (рус тили ёки чет тили фанларида тегишли тилда саломлашиш) деб салом беришлари;  ўқитувчи “Ва алайкум ассалом” (рус тили ёки чет тили фанларида тегишли тилда саломлашиш) деб алик олишлари ва унинг рухсатидан сўнг ўқувчилар ўринларига ўтиришлари, бунда 1-4-синф ўқувчилари ўқув кунининг биринчи  18. Ўқитувчи дарс машғулотлари бошланганидан сўнг беш дақиқа ичида ўқувчиларнинг давоматини аниқлаш, сурункали ва мунтазам дарс қолдираётган ўқувчилар ҳақида муассаса раҳбариятига ёзма равишда тақдим этиши талаб этилади.  19. Таълим муассасасида “Чиқиш” қўнғироғи чалиниши билан ўқувчилар ўқитувчининг рухсати билан синф хонасини тарк этадилар. Ўз навбатида, ўқитувчи дарс мавзусини академик соат регламентига мувофиқ тўғри тақсимлаши талаб этилади.  Ўқитувчи синфдан чиқаётганда ўқувчилар ўринларидан туришлари, “Хайр, саломат бўлинг!” деб ҳурмат кўрсатишлари лозим. Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган одоб-ахлоқ қоидалари 2-боб. Жамоа аъзоларининг қоидаларга риоя қилиши  20. Ўқитувчиларнинг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этишига қўйиладиган талаблар:  ўқувчиларни жазолаш мақсадида уларга нисбатан жисмоний куч ишлатиш ёки руҳий тазйиқ ўтказиш ҳолатларига йўл қўймаслик;  ўқувчиларнинг шахси билан боғлиқ муаммоларни синфдошлар ёки муассаса жамоаси олдида муҳокама қилмаслик;  ўқувчилар томонидан уйга вазифани бажармай келган ўқувчини оммавий изза қилиш ҳолатларини уюштирмаслик;  чет элга ноқонуний равишда чиқиб кетган ўқувчилар тўғрисидаги маълумотларни муассаса раҳбариятидан яширмаслик, шунингдек ўқувчиларнинг чет элга чиқиб кетиши ЭРП база орқали мактаб раҳбарияти ҳамда ИИБ орқали интегратсиялаштирган ҳолда назоратини олиб бориш;  ўқувчининг ота-онаси ёки қонуний вакиллари билан шахсий адоватга бормаслик;  мазкур қоидаларга риоя қилишда ў  ўқувчининг ота-онаси ёки қонуний вакиллари билан шахсий адоватга бормаслик;  мазкур қоидаларга риоя қилишда ўқувчиларга ибрат бўлиб, шахсий намуна кўрсатиш, улар билан дўстона муносабатда бўлиш;  таълим муассасаси манфаатларига зид бўлган хатти-ҳаракатлардан тийилиш;  бирор-бир нохуш воқеа ёки ҳодиса рўй берса, зудлик билан таълим муассасаси раҳбариятини хабардор қилиш;  таълим муассасасининг шаъни ва нуфузига доғ туширадиган ҳар қандай ҳолатларнинг олдини олиш;  таълим муассасаси тўғрисидаги ахборотлардан унинг манфаатлари ва обрўсига зиён етказиш учун ёки ўз манфаатлари йўлида фойдаланмаслик;  мазкур қоидаларни ҳар ҳафтанинг жума кунларида ўтказиладиган “Синф соати”да ўқувчиларга кенг тушунтириб бориш;  ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларни зарарли одатла  21. Ўқувчиларнинг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш талаблари:  а) таълим муассасаси биноси ва унинг ҳудудида:  таълим муассасасида барча дарсликлар ва ўқув қуроллари сиғадиган ўқувчи учун мос бўлган сумкасидан фойдаланиш;  таълим муассасасига машғулотлар бошланишидан 10-15 дақиқа олдин, амалдаги қонунчиликда белгиланган ўқувчилар либосида келиш;  тоза ва ораста кийиниш, сочларни озода ва тартибга келтирилган ҳолда тутиш;  ўзидан кичикларга нисбатан иззатда бўлиш, катталарга эса ҳурмат кўрсатиш;  ўқитувчилар ва таълим муассасасига келган меҳмонлар билан учрашганда салом бериш;  таълим муассасаси мулки (парта, стол, стул, доска, ўсимликлар, ҳайвонот дунёси ва ҳоказолар) ва ўқув жиҳозлари (компьютер техникаси, лаборатория жиҳозлари, синфхоналардаги стенд ва баннерлар)  б) дарс машғулотларида:  тегишли дарслик ва зарур ўқув қуроллари билан иштирок этиш;  вақтини ва диққатини ўқув жараёнига тегишли бўлган мақсадларга сарфлаш ва қаратиш;  ўқитувчига мурожаат қилмоқчи ёки саволига жавоб бермоқчи бўлганда қўлини кўтариб рухсат сўраш;  санитария-гигиена ва техника хавфсизлик қоидаларига тўлиқ амал қилиш.  д) танаффусда:  ўз ўқиш жойини тоза сақлаш ва тартибга келтириш;  навбатдаги дарс бўладиган синф хонасига ўз вақтида ўтиш;  фан ўқитувчисининг кўрсатмаси бўйича синфни келгуси дарсга тайёрлаш;  катта танаффус вақтида навбатчи ўқувчилар томонидан синф хонасининг тозалигини таъминлаш; Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган одоб-ахлоқ қоидалари 2-боб. Жамоа аъзоларининг қоидаларга риоя қилиши  э) таълим муассасаси ошхонасида:  овқатланишдан олдин ва кейин қўлларини ювиш;  умумий овқатланиш жойларида белгиланган тартиб қоидаларга риоя қилиш;  таомларни олишда “навбатга туриш” тартибига риоя қилиш ва имкони борича ижтимоий масофани сақлаш;  тирбандлик ҳолатида устозлар, ўзидан кичикларга ва қизларга ҳурмат кўрсатиш;  овқатланиш вақтида шовқин солмаслик; Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган одоб-ахлоқ қоидалари 2-боб. Жамоа аъзоларининг қоидаларга риоя қилиши  ошхонадан олинган овқат ва ичимликларни ошхонанинг ўзида истеъмол қилиш;  овқатлангандан сўнг идишларни йиғиштириб қўйиш;  ф) таълим муассасаси кутубхонасида:  кутубхона ходимлари билан хушмуомалада бўлиш;  китоблар ва жиҳозларга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш;  китобларни олиш ва топшириш тартиб-қоидаларига риоя қилиш.  г) спорт зали (мажмуаси) да:  спорт залига хос бўлган кийим ва поябзалда кириш;  спорт инвентарларидан оқилона ва самарали фойдаланиш;  машғулотлардан кейин спорт инвентарларини белгиланган жойларга қайта топшириш;  спорт мажмуасининг белгиланган тартиб-қоидаларига тўлиқ риоя қилиш. Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган одоб-ахлоқ қоидалари 2-боб. Жамоа аъзоларининг қоидаларга риоя қилиши  22. Ўқувчиларга қуйидагилар тақиқланади:  а) таълим муассасасида ва унинг ҳудудида:  ўзгаларга нисбатан жисмоний куч ишлатиш ёки руҳий тазйиқ ўтказиш, ҳақортали сўзларни ишлатиш;  дарс машғулотлари вақтида таълим муассасаси ҳудудида сабабсиз юриш;  таълим муассасаси йўлаклари, синф хоналари, ошхона ва кутубхонасида баланд овозда гаплашиш, безорлик қилиш;  турли наркотик ва психотроп моддалар, спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини олиб келиш, истеъмол қилиш ҳамда тарқатиш ёки тарғиб қилиш; Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган одоб-ахлоқ қоидалари 2-боб. Жамоа аъзоларининг қоидаларга риоя қилиши  таълим муассасаси ҳудудига турли хил пиротехника воситалари, пневматик қуроллар, ўткир кесувчи ва тиғли буюмларни олиб келиш;  мобиль алоқа воситалари орқали “оммавий маданият”, турли хил ёт ғояларни тарғиб этувчи ва террористик-экстремистик характердаги аудио ва видео материаллар ҳамда порнографик характердаги маълумотларни кўриш ва тарқатиш, кибербуллингни ўтказиш;  мобиль алоқа воситаларини бўйнига осиб олиши, кўйлак, шим, юбкалари чўнтакларида ва шу кабиларда сақлаш.  Дарс машғулотларидан сўнг синфларда навбатчиликни ташкил этган ҳолда, синф хонасиниг тозалигига ўқувчиларнинг масъулиятини ошириш ва уларни бириктириш; Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган одоб-ахлоқ қоидалари 2-боб. Жамоа аъзоларининг қоидаларга риоя қилиши  б) дарс машғулотлари (синф хоналари) да:  дарс вақтида ўринсиз гаплашиш, овқатланиш, сақич чайнаш;  қоғоз ва бошқа кераксиз нарсаларни қолдириб кетиш;  машғулотлар якунлангунга қадар таълим муассасаси ҳудудидан ўқитувчилар рухсатисиз ташқарига чиқиш;  ёзма ишлар ва оралиқ назоратларни бажариш вақтида четдан ёрдам сўраш;  бошқа ўқувчилар томонидан тайёрланган топшириқлар ёки ёзма ишларни ўз номидан топшириш;  телефондан (смартфон, планшет ва бошқа гаджет қурилмалар) фойдаланиш.Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган одоб-ахлоқ қоидалари 2-боб. Жамоа аъзоларининг қоидаларга риоя қилиши  23. Ўқув йили давомида қоидаларга тўлиқ риоя қилган, таълим муассасасида юксак маънавий-ахлоқий муҳитнинг қарор топишига ва янада мустаҳкамланишига хизмат қилган жамоа аъзолари қуйидагича моддий ва маънавий жиҳатдан рағбатлантирилади:  таълим муассасаси буйруғи билан ўқитувчиларга “Фахрий ёрлиқ”, “ташаккурнома” эълон қилиш, уларни тармоқ ва давлат мукофотларига тавсия қилиш;  мактабдан ташқари топилган маблағлар ҳисобидан қимматбаҳо ва эсдалик совғалар билан мукофотлаш;  муассасанинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали эълон қилиш;  “ Энг фаол ўқувчи”, “Энг фаол синф” номинациясини бериш;  ўқувчиларнинг уйига, уларнинг ота-онасининг иш жойига ёки маҳалла фуқаролар йиғинига ташаккурнома юбориш. Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган одоб-ахлоқ қоидалари 3-боб. Рағб  24. Жамоа аъзолари ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларини бузганида уларга нисбатан муассасанинг ички меҳнат тартиби қоидалари асосида интизомий жазо чоралари қўлланилади.  Ўқувчиларга нисбатан :  ота-онаси ёки уларни ўрни босувчи шахсларни оғзаки, ёзма огоҳлантириш;  қоида бузилиш ҳолатлари такроран кузатилганда, ўқувчини муассаса ички назорат рўйхатига олиш ва якка тартибда шуғулланиш;  ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) ни муассасага таклиф қилиш, муассасага бириктирилган инспектор-психолог иштирокида суҳбат ўтказиш, амалдаги қонунчилик талабларидан келиб чиқиб ота-онага тўғри таъсир ўтказиш чораларини кўриш; Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган одоб-ахлоқ қоидалари 3-боб. Рағбатлантириш ва чора кўриш тартиби  фарзанди тарбиясига масъулиятсизлик билан ёндашаётган ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) нинг иш жойига ёки маҳалла фуқаролар йиғинига маълумот юбориш.  фарзанди билан бошқа бир ўқувчи ёки педагог томонидан турли кўринишдаги келишмовчилик юзага келган ҳолатларда тўғридан-тўғри муносабат (самасуд) қилиш;  таълим жараёнидаги муаммоли вазиятлар туғрисида мурожаат қилиш тартиби (субординатция)га риоя қилмаслик;  асосаланмаган мурожаатларни тегишли ташкилотларга юбориш;  25. Мазкур қоидаларга риоя этмаганлик ҳолатлари таълим муассасасидаги Кузатув кенгашларида ҳам муҳокама қилиниши мумкин. Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган одоб-ахлоқ қоидалари 3-боб. Рағбатлантириш ва чора кўриш тартиби  26. Ўқувчиларнинг ота-онаси (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) ушбу қоидалар билан ҳар янги ўқув йили бошланишида ўтказиладиган “Ота-оналар мажлиси”да, педагоглар жамоаси “Педагогик кенгаш”да таништирилади.  27. Қоидаларнинг мактаб жамоаси аъзолари томонидан бузилиши ҳолатларини муассасанинг беш нафар тажрибали педагогларидан иборат махсус комиссия кўриб чиқади, кўриб чиқиш натижалари бўйича интизомий ёки бошқа тарздаги қоида бузилишларининг мавжудлиги (мавжуд эмаслиги) тўғрисида хулоса чиқарилади.  Мактаб раҳбари комиссия ҳулосасига кўра йўл қўйилган қоида бузилишининг характерини ҳисобга олган ҳолда мактаб устави ҳамда амалдаги қонунчиликка кўра қоидабузарга нисбатан чора кўради.  Педагоглар ўзлари йўл қўйган қоида бузилиши, қоида бузилишининг кўриб чиқилиши жараёни ҳақида ахборо  28. Мазкур қоидаларда кўрсатилган вазифалар ҳар бир таълим муассасаси томонидан қабул қилинадиган уставда акс эттирилади ва унинг ижроси шахсан мактаб раҳбари томонидан таъминланади.  29. Мазкур қоидалар таълим муассасаси биносининг ички кириш (фое) қисмига кўринарли тарзда жойлаштириб қўйилади.  30. Қоидаларда акс эттирилмаган масалалар юзасидан вужудга келган муаммоли вазиятлар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади. Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган одоб-ахлоқ қоидалари 4-боб. Якуний қоидалар  E’tiboringiz uchun tashakkur !
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiyaviy ishlarni tashkil etishda pedagoglarning vazifalari
  • O`zbekistonda yosh avlod tarbiyasining dolzarb muammolari
  • Abu Ali ibn Sino ijodida oila tarbiyasi
  • Эволюция методов преподавания литературы в школе ХХ–ХХI веков
  • Abdulla Avloniyning «Tarbiya biz uchun yo hayot - yo mamot, yo najot - yo halokat, yo saodat - yo falokat masalasidir» degan g'oyasining mazmun-mohiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha