Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.7MB
Покупки 0
Дата загрузки 05 Сентябрь 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Медицина

Продавец

Bohodir Jalolov

Универсал-прогрессив модел. Унинг эски моделдан фарқи ва асосий янгиланишлари

Купить
Универсал-прогрессив модел. Унинг эски моделдан фарқи ва асосий янгиланишлари Ҳомиладорлар, чилла давридаги аёллар ва илк ёшдаги болаларга патронаж хизматини кўрсатишнинг 3та асосий модели мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири ўз афзалликлари ва камчиликларига эга: 1. Универсал (умумий) модель – бу барча илк ёшдаги болаларни, ҳомиладор ва туққан аёлларни патронаж кузатуви билан қамраб олади ва уларнинг маълум ёшда ҳамда ҳолатларда зарурий ташрифларини амалга оширади. 2. Прогрессив (мақсадли) модель – алоҳида эҳтиёжларга муҳтож бўлган тиббий ёки руҳий-ижтимоий хавфи юқори бўлганларни патронаж кузатуви билан қамраб олади. 3. Патронажнинг универсал-прогрессив (аралаш) модели – «хонадонга ташрифлар»ни ўз ичига олувчи аралаш модел бўлиб, у универсал ва мақсадли моделларнинг афзалликларини бирлаштиради, чекловларни енгиб ўтиб, самарасини оширади. Универсал-прогрессив (аралаш) модели амалиётга татбиқ этишга асос 1. Илк болалик даврида заиф томонларни бартараф этишга ва имкониятларни ривожлантиришга қаратилган чоралар боланинг ҳаёти давомида энг юқори натижаларга эришишига олиб келади. 2. Бу даврда боланинг саломатлиги ва ривожланишининг асосий воситачиси унинг ота-онаси ва оила аъзоларидир. Боланинг оиласи билан танишиш муаммоларини тўлиқ тушуниб етиш ва қийинчиликларни енгиш яхши натижа беради. 3. Патронаж ташрифларига, айниқса, ҳомиладор ҳамда туққан аёллар, ота-оналар ва болалар кўпроқ муҳтож бўладилар. Патронаж янги моделининг анъанавийсидан фарқи Патронаж қатновининг сонига эмас, балки унинг бажарилиш сифатига урғу берилади: • «Муаммони аниқлаш ва йўналтириш» тамойилидан «муаммони келтириб чиқарадиган хавфни ўз вақтида аниқлаш ва йўқотиш ёки сезиларли даражада камайтириш» тамойилига ўтилади; • касалликни ва тиббий муаммоларни аниқлаш билан чегараланмасдан, балки тиббий, ижтимоий, маърифий ва бошқа соғлиқни мустаҳкамлашга қаратилган тадбирлар мажмуасига урғу берилади; • боланинг нафақат жисмоний саломатлигига, балки руҳий-ҳиссий, ижтимоий ривожланиши, хавфсизлиги ва фаровонлигига эътибор қаратилади; • бола саломатлиги оила ва атроф-муҳитдан ажратилган ҳолда эмас, балки оила (масалан, ота ёки онада руҳий тушкунлик ҳолатлари мавжудлигида, бепарволик ёки шафқатсиз муносабатда) ва маҳалла ар Патронажнин г янги моделини амалиётга муваффақият ли амалга ошириш учун қуйидаги тамойилларга риоя қилиш керак: 1. Энг муҳтожлар билан алоқа ўрнатиш ва уларга кўпроқ эътибор бериш керак. Одатда, энг муҳтож оилалар мавжуд хизматлар билан кам таъминланадилар. 2. «Муаммолар ва йўналишларни аниқлаш» механик моделидан «хавф омилларини баҳолаш ва муаммо юзага келмасидан олдин ҳаракат қилиш» моделига ўтилади, яъни хавфнинг олдини олишга йўналтирилган ёндашувга ўтилади. Патронаж ҳамшира боланинг асосий эҳтиёжларини баҳолайди. 3. Турли хил бўлимлар, соғлиқни сақлаш, маҳалла, таълим ва ижтимоий таъминот алоҳида хизматлар ўртасида вазифаларнинг тақсимланишини енгиб ўтишни, тармоқлар ичра ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкор алоқаларни ривожлантиради. 4. Патронаж ҳамшираларининг касбий маҳорати ривожлант Универсал-прогрессив моделини амалиётга тадбиқ этиш • Патронаж хизматининг универсал-прогрессив модели УАШ, педиатр ва акушер-гинеколог ишлайдиган ҳудудда тадбиқ этилади. • Шунингдек, аёллар ва болаларнинг руҳий аҳволига кўра мурожаат учун туман кўп тармоқли поликлиникаларида руҳшунос мутахассиснинг бўлиши мақсадга мувофиқ бўлади. • Болалардаги хавфларни бирламчи баҳолашга ва оилани ўқитишга ўртача 40–60 дақиқа вақт керак бўлса, индивидуал режа бўйича қайта ташрифлар учун бажариладиган иш ҳажмига қараб 15–30 дақиқа вақт сарфланади. Шундай қилиб, патронаж ҳамшираси ўзининг 3 соатли ташрифлари учун ажратилган иш соатида 2–3 та хонадонга ташрифни сифатли бажара олади. Универсал-прогрессив моделини амалиётга тадбиқ этиш (2) • Патронаж ҳамширалари зарур бўлган хизматларни кўрсатиши учун етарли билим, кўникмаларга ва яхши тайёргарликка эга бўлишлари лозим. • Патронаж ҳамшираларнинг фаолиятини ташкиллаштиришда ишининг самарасини ошириш учун уларни керакли материаллар тўплами билан таъминлаш зарур (қўл тарозиси, сантиметрли лента, 2 турдаги ҳарорат ўлчагич, яъни термометрлар – тана ва хона ҳароратини ўлчаш, тонометр, қўлни дезинфекцияловчи восита, биринчи ёрдам кўрсатиш учун дорилар тўплами) . • Ҳар бир патронаж ҳамшираси керакли маълумот манбалари (ушбу амалий қўлланма, патронаж ҳамширалари учун услубий кўрсатмалар, брошюралар, эслатмалар ва бошқалар) билан таъминланиши лозим Патронаж ҳамширани нг кундалик бажарадига н ишларини тузиш ва ташрифлар ни режалашти риш 2 хил режа тузилади: • универсал ташрифлар (ойлик режа, бажарилиш назорати ҳар ҳафтада) ва • кучайтирилган прогрессив хизматлар (кунлик режа).  Режани тўғри тузиш ва уни тўғри бажариш мониторингини катта ҳамшира ва умумий амалиёт шифокори/педиатр назорат қилади.  Катта ҳамшира режани тузишда ва маълумотларнинг етказилиши билан режага ўзгартиришлар киритишда фаол кўмаклашади. Ҳомиладор аёлларда хавф омилларини аниқлаш учун қуйидаги 7 та йўриқнома ишлаб чиқилган: 1. Ҳомиладор аёлнинг ҳаётига хавф солувчи белгилар борлигини аниқлаш. 2. Ҳомиладорлик даврида нотўғри овқатланиш омилларини аниқлаш. 3. Ҳомиладорлик даврида депрессияни аниқлаш. 4. Ҳомиладорликкача бўлган хавфли омилларни аниқлаш. 5. Ҳомиладор аёлда хавф омилларини аниқлаш. 6. Ҳомиладорликда зарарли одатлар хавфини аниқлаш. 7. Ҳомиладор аёлнинг ижтимоий хавфларни аниқлаш. Туққан аёл ёки ота- она ва 5 ёшгача болада хавф омилларини баҳолаш учун қуйидаги 14 та йўриқнома ишлаб чиқилган: 1. Бола ва чилла давридаги аёлнинг ҳаётига хавф солувчи белгиларни аниқлаш. 2. 6 ойгача бўлган болаларни истисносиз кўкрак сути билан эмизишнинг муаммоларини аниқлаш. 3. 6 ойдан 5 ёшгача бўлган болаларнинг қўшимча овқатлантириш муаммоларини аниқлаш. 4. Болада эмлаш билан боғлиқ бўлган муаммоларни аниқлаш. 5. Ота-она ва бола орасида ишончли боғлиқлик йўқлиги хавфини аниқлаш. 6. Бола тарбиясида оталарнинг иштироки бўлмаслиги хавфини аниқлаш. 7. Боланинг ривожланиши учун рағбатлантирувчи муҳит етишмаслигини аниқлаш. 8. Ота-оналарда депрессия ҳолатини аниқлаш. 9. Бола учун хавфсиз муҳитни яратиш, жароҳатлар ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш. 10. Болага нисбатан эътиборсизлик, қўп Агар бирорта ҳам хавф омили аниқланмаса, патронаж ҳамшираси услубий кўрсатмани келтириган мавзулардан биттасини танлаши ёки унинг фикрича муҳим бўлган ва ота-оналарни қизиқтирган мавзу асосида маслаҳат ўтказиши лозим. Ҳар қандай хавф аниқланиши заҳоти патронаж ҳамшираси прогрессив моделга ўтиши ва катта ҳамшира, УАШ ёки акушер-гинеколог, зарурат бўлса, бўлим бошлиғи билан биргаликда мазкур болани ёки туққан аёлни олиб бориш бўйича индивидуал режа ишлаб чиқиши керак. Видеолавҳа 1. Анимацион фильм
Купить
  • Похожие документы

  • Sog‘liqni saqlash tizimi va uning xususiyatlari
  • Rentgenologik tekshirishning umumiy, xususiy va maxsus usullari
  • Jigarda gormonlarning zararsizlantirilishi
  • Qon ivishi, qon guruhlari va rezus omili
  • Sust boruvchi neyrovirusli infeksion kasalliklar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha