Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 427.1KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Медицина

Продавец

Bohodir Jalolov

Валеологиянинг назарий-методологик асослари

Купить
BUXORO DAVLAT UNIVERSITETI «FIZIKA MATEMATIKA» FAKULTETI 3-E GURUH AMINOV ALIJON Валеологиянинг назарий- методологик асослари Валеология “саломатлик”, “соғлом бўлиш” маъноларин билдиради. “Валеология асослари” фанининг мақсади – талабаларни жисмоний, психологик саломатлик асосида соғлом турмуш тарзи кўникмаларига ўргатиш, организмнинг репродуктив вазифалари билан таништириш, бундан ташқари шахс ва миллат саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш. Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримовнинг раҳбарлиги остида маънавий ва жисмоний соғлом авлодни дунёга келтириш, тарбиялаш, ҳар томонлама баркамол шахсни шакллантириш ғояси давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Соғлом авлод ғоясини амалга ошириш учун:  миллий генофондни сақлаш, миллий менталитетни кучайтириш;  жисмоний ва маънавий жихатдан соғлом авлодни тарбиялаш;  эркин ва мустақил, кучли ва софдил авлодни ўстириш;  иқтидорли ва соғлом фикрли, тўғри мулоҳаза юритувчи эркин ёшларни тарбиялаш. Концепция ўзида уч вазифа, 2 шарт ва 6 йўналишни акс эттиради. Концепцияда кўрсатиб берилган 6 та асосий йўналишлар:  балоғат ёшидаги йигит ва қизларда тиббий-гигиеник маданиятга оид билим ва малакаларни шакллантириш;  ёшларни соғлом оила қуришга тайёрлаш;  тиббий-гигиеник нуқтаи назардан қизларни бўлғуси оналикка тайёрлаш;  бир йилгача болаларни тарбиялаб катта қилиш;  бир ёшдан етти ёшгача болаларни соғлом ўстириш;  ногирон болаларнинг туғилиш сабабларини ўрганиш ва аниқлаш, профилактик чора-тадбирларни ишлаб чиқиш; Соғломлик белгилари қуйидагиларда акс этади:  зарарли омиллар ҳаракатига специфик ва носпецифик чидамлилик;  ўсиш ва ривожланиш кўрсаткичлари;  организмни функционал ҳолати ва резерв имкониятлари;  қандайдир касаллик ёки ривожланишдаги нуқсоннинг мавжудлик даражаси;  ахлоқий-иродавий ва қадриятли- мотивацион установкаларнинг даражаси. Валеологиянинг асосий вазифаларига қуйидагилар киради:  Инсон саломатлиги ҳолати ва резерфларини миқдорий баҳолашни тадқиқ этиш;  Соғлом турмуш тарзи установкаларини шакллантириш;  Уни соғлом турмуш тарзига иштирок эттириш орқали инсон саломатлиги резервларини сақлаш ва мустаҳкамлаш.  Курсга оид материалларни ўрганиш натижасида талаба:  Жисмоний, психик ва ижтимоий саломатликни сақлаш мустаҳкамлаш асосларини билиши;  Ўз-ўзининг саломатлигини ташхис этиш, коррекциялаш, баҳолашнинг замонавий методларидан фойдалана олиши; ўқув, меҳнат фаолияти шароити ва экстремал вазиятларда психофизиологик чидамлилик даражасини сақлай олиши;  Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, ўзининг жисмоний ҳолатини ўзгартириш малакасини эгаллаши зарур. ВАЛЕОЛОГИЯ СОҲАЛАРИ (ЙЎНАЛИШЛАРИ). Ҳозирги вақтда валеологиянинг қуйидаги асосий йўналишларини ажратиб кўрсатиш мумкин:  Умумий валеология –  Тиббий валеология –  Ёш даврлар валеологияси –  Дифференциал валеология –  Касбий валеология –  Махсус валеология –  Экологик валеология –  Педагогик валеология –  … Соғлиқни сақлаш нуқтаи назаридан педогогик технология аниқ тамоилларга мувофиқ амага оширилиши керак: 1. ўқувчиларнинг ёш – жинсий ҳамда индивидуал- типологик ўзига хосликларини ҳисобга олиш; 2. соғломлик даражасини ҳисобга олиш; 3. организмнинг оралиқ ҳолати ва ишончлилик даражасини ҳисобга олиш; 4. ўқувчиларнинг ақлий зўриқишлари ва қаттиқ чарчашларини олдини олиш, ҳамда ишончлиликни ошриш механизмларини фаоллаштириш; 5. ўқув мотивлари ва ўз-ўзига таълим бериш (ўз- ўзини тарбиялаш)га иштиёқини ҳосил қилиш. Юқорида қайд этилган принципиал қоидалардан ташқари, соғлиқни сақлашга оид педогогик технология ишланмаларининг характерли принциплари ўқувчилар организмининг ҳолатига ижобий таъсир кўрсатувчи таълим технологияларини аниқлаштириб берувчи қатор талабларни шарт қилиб қўяди:  Гипокинез ва унинг ўқувчилар учун салбий таъсирини олдини олиш;  Ўқувчиларнинг адекват имкониятлари асосида топшириқларни шакллантириш;  Билимларни эгаллаш масалаларини ҳал қилишда онглилик ва фаоллик тамоили (принципи)га амал қииш;  Борлиқни ҳиссий билишнинг эмоционал- образли усули билан таълимнинг оғзаки воситаларини бирга қўшиб олиб бориш;  Хатти-ҳаракатларни эркин танлаш асосида ўқувчиларнинг изланувчан фаоллиги ва ижодий қобилиятларини ривожлантириш;  Ижобий ҳис-туйғу (эмоция) асосида таълимни ташкил этиш. Мустақил Ўзбекистоннинг биринчи Конституциясида бизнинг республикамизда ёш авлод саломатлигини шакллантиришнинг зарурий шароитларида инсон, оила ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, фуқаролар соғлиғини сақлашга тегишли эркин фуқаролик жамиятининг ҳуқуқий асослари аниқ белгилаб берилган. Ҳалқаро хайрия жамғармалари - “Соғлом авлод учун”, “Экосан”, “Қизил ярим ой жамияти”, хотин-қизлар қўмитаси, “Ибн Сино”, “Болалар”, “Маҳалла”, “Нуроний”, “Меҳр нури”, “Сен ёлғиз эмассан”, “Камолот ёшлар ижтимоий харакати”, “Маънавият ва маърифат” Республика маркази, “SOS – Ўзбекистон болалар шаҳарчаси”, “Оила” Республика илмий-амалий маркази аҳолини соғломлаштириш жараёниларига йўналтирилган, болалар ва ўсмирларни соғлом тарбиялашда аниқ мақсадга эга бўлиб, ўз фаолиятини ривожлантирмоқда. E’TIBORINGIZ UCHUN RAHMAT !!! X a y r !
Купить
  • Похожие документы

  • Sog‘liqni saqlash tizimi va uning xususiyatlari
  • Rentgenologik tekshirishning umumiy, xususiy va maxsus usullari
  • Jigarda gormonlarning zararsizlantirilishi
  • Qon ivishi, qon guruhlari va rezus omili
  • Sust boruvchi neyrovirusli infeksion kasalliklar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha