Валютани тартибга солиш ва холқаро резервларни бошқариш

Мавзу :   Валютани тартибга солиш ва холқаро  резервларни 
бошқариш .
Режа :
1.  Пул тизими ҳамда пул   муомаласини ташкил этиш .
2.  Марказий банкнинг пул-кредит операциялари .  
3.  Валютани тартибга солиш ва   халқаро резервларни бошқариш .   1.  Пул тизими ҳамда пул   муомаласини ташкил этиш .
Ўзбекистон   Республикасининг   пул   тизими   –   Ўзбекистон
Республикасининг  пул бирлигини, пул муомаласи ташкил этилишини
ва уни тартибга солишни ўз ичига олади.
Ўзбекистон   Республикаси   Конституциясининг   122-моддасига,
“Ўзбекистон   Республикаси   давлат   мустақиллигининг   асослари
тўғрисида”ги   Қонуннинг   11-моддасига   ва   Ўзбекистон   Республикаси
Олий Кенгашининг 1993 йил 3 сентябрдаги қарори ҳамда Ўзбекистон
Республикаси   Президентининг   1994   йил   16   июндаги   “Ўзбекистон
Республикасининг   миллий   валютасини   муомалага   киритиш
тўғрисида”ги   Фармонига   мувофиқ   1994   йилнинг   1   июлидан   бошлаб
Ўзбекистон   Республикасининг   миллий   валютаси   –   “Сўм”   муомалага
киритилди.
Бир   сўм   юз   тийиндан   иборат.   Сўм   Ўзбекистон   Республикасида
ягона, чекланмаган ва қонуний тўлов воситаси ҳисобланади.
Марказий   банк   Ўзбекистон   Республикаси   ҳудудида   қонуний
тўлов   воситаси   сифатида   банкнотлар   ва   тангалар   кўринишидаги   пул
белгиларини   муомалага   чиқаришда   мутлақ   ҳуқуққа   эга.   Уларни
қалбакилаштириш ва ноқонуний тарзда тайёрлаш қонун ҳужжатларига
мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
Муомалада   бўлган   банкнотлар   ва   тангалар   Марказий   банкнинг
қатъий мажбуриятлари ҳисобланади ва унинг жамики активлари билан
таъминланади.
Марказий банк йўқ қилиб юборилган, йўқотилган, қалбаки, ясама
ва   қонуний   кучини   йўқотган   банкнотлар   ва   тангаларнинг   ўрнини
қопламайди.
Марказий   банк   банкнотлар   ва   тангаларнинг   намуналарини,
шунингдек   уларнинг   дизайнини   Олий   Мажлис   Сенатининг   Кенгаши
билан келишган ҳолда тасдиқлайди. Банкнот ва тангаларнинг дизайни
Марказий   банкнинг   мулки   ҳисобланади.   Марказий   банк   янги
намуналардаги   банкнот   ва   тангалар   муомалага   чиқарилиши
тўғрисидаги   ахборотни,   шунингдек   уларнинг   тавсифини   оммавий
ахборот воситаларида эълон қилади. Марказий   банк   ва   у   ваколат   берган   банклар   талабга   кўра   бир
номинал   қийматдаги   банкнот   ва   тангаларни   бошқасига   ҳеч   қандай
тўловсиз ёки воситачилик ҳақисиз айирбошлаб беради.
Марказий   банк   банкнотлар   босилиши   ва   тангалар   зарб
қилиниши,   муомалага   чиқарилмаган   пул   белгилари   сақланишини,
шунингдек   босма   қолиплар   ва   бўёқлар   сақланиши   ҳамда   йўқ
қилинишини   таъминлайди,   нақд   пуллаpни   сақлаш,   ташиш   ва   инкассо
қилиш,   шунингдек   уларни   йўқ   қилиб   юбориш   қоидаларини
белгилайди.
Марказий   банк   муомалага   чиқарган   банкнот   ва   тангалар
Ўзбекистон   Республикасининг   бутун   ҳудудида   тўловларнинг   барча
турларида   ёзилган   қиймати   бўйича   қабул   қилиниши,   шунингдек
ҳисобвараққа,   омонатга   ўтказиш   ва   жўнатма   сифатида   ўтказиш   учун
қабул қилиниши мажбурийдир.
Тўловлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд пул билан ёки
нақд пулсиз ҳисоб-китоблар кўринишида амалга оширилади.
Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида
банклар орқали амалга оширилади. Марказий банк нақд пулсиз ҳисоб-
китоблар шакллари ва қоидаларини белгилайди.
Марказий   банк   юридик   шахсларнинг   касса   операцияларини
амалга ошириш тартибини белгилайди.
Марказий   банк   пул   белгиларининг   фойдаланишга   яроқлилигини
аниқлаш   ҳамда   путур   етган   банкнотлар   ва   тангаларни   алмаштириш
тартибини   белгилайди.   Пул   белгилари   яроқлилигини   аниқлаш   ва
уларни алмаштириб бериш тартиби эълон қилиниши лозим.
Банклар   путур   етган   банкнотлар   ва   тангалаpни   белгиланган
қоидаларга мувофиқ чекловсиз айирбошлаб беради.
Нақд пул маблағларини муомалага чиқариш ва қайтариб олишни
фақат Марказий банк амалга оширади.
Марказий   банк   Ўзбекистон   Республикаси   ҳудудида   ҳар   қандай
банкнот   ва   тангаларни   муомаладан   қайтариб   олишга   ҳақли.   Бунга
Марказий   банкнинг   айирбошлаш   тартиби   ва   муддати   кўрсатилган
норматив   ҳужжат   асос   бўлиб   хизмат   қилиши   керак,   айирбошлаш
муддати бир йилдан кам бўлиши мумкин эмас. Марказий  банк  айирбошлаш  учун  белгилаган   муддат   тугаганида
айирбошланиши   керак   бўлган   банкнот   ва   тангалар   қонуний   тўлов
воситаси сифатидаги ўз кучини йўқотади.
2.  Марказий банкнинг пул-кредит операциялари .  
Марказий   банк   келгуси   йил   учун   Ўзбекистон   Республикаси
монетар   сиёсатининг   асосий   йўналишларини   ишлаб   чиқади   ва   ҳар
йили   кейинги   молия   йили   бошланишидан   камида   ўттиз   кун   олдин
Олий Мажлиснинг Сенатига бу ҳақда ахборот беради.
Монетар сиёсатнинг асосий йўналишлари:
-               иқтисодий   конъюнктуранинг   таҳлили   ва   истиқбол
кўрсаткичларини;
-               муомалада   бўлган   пул   массасининг   иқтисодий   жиҳатдан
асосланган чегараларини;
-               пул   массаси   йиллик   ўсиш   суръатининг   аниқ   мақсадли
кўрсаткичларини,   шу   жумладан   Марказий   банк   ички   активларининг
ўзгаришини;
-               валюта ҳамда фоиз сиёсатининг асосий йўналишларини;
-               пул-кредит соҳасини тартибга солишга доир ҳаракатларнинг
аниқ мақсадли асосий кўрсаткичларини ўз ичига олиши лозим.
Марказий банк Ўзбекистон Республикасидаги пул-кредит, молия,
валюта ва нарх муносабатлари  ҳолатидан  келиб чиқиб, битта ёки  бир
қанча   монетар   кўрсаткичлар   ўзгаришларининг   аниқ   мақсадли
мўлжалларини белгалаши мумкин.
Марказий   банк   давлатнинг   қимматли   қоғозлари,   шунингдек
Марказий   банкнинг   ўзи   чиқарган   қарз   мажбуриятларини   харид
қилиши ва очиқ бозорда сотиши мумкин.
Марказий   банк   ҳар   қандай   даражадаги   бюджетларни   молиявий
таъминлаш   учун   очиқ   бозордаги   операциялардан   фойдаланиши,
шунингдек   давлат   қимматли   қоғозлари   бирламчи   жойлаштирилганда
уларни сотиб олиши мумкин эмас.
Очиқ бозордаги операциялар лимитини бошқарув тасдиқлайди. Марказий банк қиймати тўланишини банклар кафолатлаган қисқа
муддатли хазина векселлари, шунингдек тижорат векселлари ҳисобини
юритиши мумкин.
Ҳисоб операцияларини ўтказиш шартларини, шу жумладан ҳисоб
ставкаси миқдорларини Марказий банк белгилайди.
Марказий   банк   ўз   операциялари   бўйича   фоиз   ставкаларини
мустақил белгилайди.
Марказий   банк   ўзи   белгилаган   энг   кам   миқдорда   резервлар
сақлаш   тўғрисида   банкларга   кўрсатма   беради.   Марказий   банкда
депозитга   ўтказиладиган   мажбурий   резервларнинг   энг   кам   миқдори
Марказий   банкнинг   норматив   ҳужжатлари   билан   белгиланиб,   у
омонатларнинг   ҳажми,   тури,   муддатига,   банкларнинг   бошқа
мажбуриятларига   боғлиқ   бўлади.   Мажбурий   резервларнинг
миқдорлари   жалб   этилган   маблағлар   ва   омонатларнинг   ҳар   бир
тоифаси бўйича барча банклар учун бир хилдир.
Мажбурий   резервлар   Марказий   банкда   нақд   пул   ёки   омонатлар
кўринишида,   Марказий   банк   белгилайдиган   тартибда   депозитга
ўтказилади.
Мажбурий   резерв   талабларининг   нормативлари   ёки   таркиби
белгилангани   ёки   ўзгартирилгани   тўғрисидаги   кўрсатмаларда   камида
бир ойлик муддат кўрсатилади, резервларнинг таркиби ёки миқдорига
доир   янги   нормативларни   банклар   ана   шу   муддатгача   бажаришлари
шарт.
Марказий   банк   мажбурий   резервлар   бўйича   фоизларни   тўлаш
тўғрисида қарор қабул қилади.
Банк мажбурий резерв талабларининг энг кам миқдорини сақлаб
туриш   тўғрисидаги   28-модда   қоидаларини   бажармаган   тақдирда
Марказий   банк   қатъий   тартибда   бу   банкдан   етишмаётган   маблағ
суммасини,   шунингдек   қайта   молиявий   таъминлашнинг   икки
ставкасидан ошмайдиган миқдорда жарима ундириб олади.
Марказий   банк   ўзи   белгилаган   шартларда   банкларга   кредит
беришга ҳақли, бунда қуйидаги активлар гаровга қўйилиши мумкин:
-               олтин,   чет   эл   валютаси,   халқаро   резервлар   тоифасига
кирувчи валюта бойликлари ва бошқа бойликлар; -               давлат қарз мажбуриятлари ва ҳукумат кафолатлаган бошқа
қарз воситалари;
-               Марказий   банкда   депозитга   ўтказилган   ва   унинг
депозитарийси   учун   мақбул   бўлган,   харид   қилиниши   ва   сотилишига
рухсат   берилган   ёки   Марказий   банк   улар   билан   қонун   ҳужжатлари
доирасида бошқа хил операциялар ўтказиши мумкин бўлган активлар;
-               тўланишига банклар кафолат берган тижорат векселлари.
Марказий   банк   ўзининг   қайта   молиявий   таъминлаш   тизимида
банкларнинг иштирок этиш шартларини эълон қилади.
Маpказий   банк   қонун   ҳужжатларида   назарда   тутилган   таpтибда
ва   шаpтлаpда   давлат   ҳокимияти   ва   бошқаpув   оpганлаpи,   улаpнинг
муассасалаpи   ва   ташкилотлаpи,   Ўзбекистон   Республикаси   Мудофаа
вазиpлиги,   Ички   ишлаp   вазиpлиги,   Миллий   хавфсизлик   хизмати,
Фавқулодда   вазиятлар   вазирлиги,   Давлат   божхона   қўмитаси,   Давлат
чегараларини   ҳимоя   қилувчи   қўмита   шунингдек   Маpказий   банкка
қаpашли   коpхоналаp,   муассасалаp   ва   ташкилотлаpнинг   асосий
ҳисобваpақлаpига   хизмат   кўpсатиш   бўйича   банк   опеpациялаpини
амалга ошиpиши мумкин.
  3.  Валютани тартибга солиш ва   халқаро резервларни 
бошқариш .  
Ўзбекистон   Республикасининг   “Ўзбекистон   Республикасининг
Марказий   банки   тўғрисида”ги   ва   “Валютани   тартибга   солиш
тўғрисида”ги қонунларига биноан Ўзбекистон Республикаси Марказий
банки  Ўзбекистон Республикасида валютани  тартибга солувчи  давлат
органидир.
Марказий банк ўз ваколатлари доирасида:
1)                       Ўзбекистон   Республикасида   чет   эл   валютасининг   ҳамда
чет   эл   валютасидаги   тўлов   ҳужжатларининг   муомаласи   тартибини
белгилайди;
2)                       миллий валютанинг чет эл валютасига нисбатан курсини
аниқлаш механизмини белгилайди;
3)                       Ўзбекистон   Республикаси   ҳудудидаги   банкларда
норезидентлар   томонидан   миллий   валютада   ҳамда   резидентлар   ва
норезидентлар   томонидан   чет   эл   валютасида   ҳисобварақлар   очиш   ва
уларни юритиш тартибини белгилайди;
4)                       резидент   юридик   шахслар   томонидан   Ўзбекистон
Республикасидан   ташқаридаги   банкларда   ҳисобварақлар   очиш
тартибини белгилайди;
5)                       резидентлар   ва   норезидентлар   томонидан   Ўзбекистон
Республикаси   ҳудудида   миллий   валютада   чет   эл   валютасини   сотиб
олиш ва сотиш тартибини белгилайди;
6)                       Ўзбекистон   Республикасида   ва   ундан   ташқарида   барча
турдаги валюта операцияларини амалга оширади;
7)                       чет   эл   валютасида   операцияларни   амалга   ошириш   учун
банкларга   лицензиялар   беришнинг   умумий   қоидаларини   белгилайди,
бундай   лицензияларни   беради   ва   чақириб   олади,   шунингдек   банклар
фаолиятини назорат қилади ва тартибга солиб туради;
8)                       жорий   халқаро   операцияларни   амалга   ошириш   билан
боғлиқ бўлган одатдаги қисқа муддатли банк ва кредит механизмлари
муддатининг чегарасини белгилайди; 9)                       кредитларни,   қарзларни   узиш   учун   ёки   тўғридан-тўғри
инвестициялар   амортизацияси   учун   тўловларнинг   мақбул   суммалари
миқдорини белгилайди;
10)             чет   эл   валютаси   билан   боғлиқ   бўлган   ҳосила   молиявий
воситалар билан операциялар ўтказиш тартибини белгилайди;
11)             капитал   ҳаракати   билан   боғлиқ   айрим   валюта
операцияларини амалга ошириш тартибини белгилайди;
12)             ваколатли банклар реестрини юритади ва эълон қилади;
13)             ваколатли банклар учун очиқ валюта мавқеи лимитларини
белгилайди;
14)             қабул   қилинган   халқаро   стандартларга   мувофиқ   валюта
операциялари статистикасини тайёрлайди ва эълон қилади;
15)             чет эл валютасидаги тушумнинг бир қисмини резидентлар
томонидан   мажбурий   тарзда   сотишнинг   миқдори   ва   тартибини
белгилайди;
16)             валютани   тартибга   солиш   масалалари   бўйича   барча
юридик   ва   жисмоний   шахслар   бажариши   мажбурий   бўлган   норматив
ҳужжатлар   қабул   қилади,   шунингдек   қонун   ҳужжатларига   мувофиқ
бошқа ваколатларни амалга оширади.
  Марказий   банк   ўз   номидан   ёки   Ҳукумат   топшириғига   кўра
Ўзбекистон   Республикаси   номидан   чет   элда   жойлашган   клиринг
муассасалари   билан   клиринг   ҳамда   тўлов   битимлари,   шунингдек   ҳар
қандай шартномалар тузишга ҳақлидир.
Марказий   банк   ўзининг   баланс   ҳисобварақларида   Ўзбекистон
Республикасининг халқаро pезеpвларини шакллантиради. Бу pезеpвлар
қуйидагиларни:
-               олтин ва бошқа қимматбаҳо металларни;
-               нақд чет эл валютасини;
-               чет   эл   банкларида,   халқаро   молия   ташкилотларида
ҳисобварақлар ва депозитларда бўлган чет эл валютаси қолдиқларини;
-               чет   эл   ҳукуматлари,   банклари   ва   халқаро   молия
ташкилотлари   чиқарган   ёки   кафолатлаган   чет   эл   валютасидаги
қимматли қоғозларни ўз ичига олади.
Марказий   банк   Ўзбекистон   Республикасининг   монетар   ҳамда
валюта   сиёсатини   амалга   ошириш   учун,   шунингдек   халқаро операциялар бўйича ҳисоб-китобларни таъминлаш учун етарли бўлган
даражада халқаро pезеpвлар сақлаб турилишига ёрдам беради.
Маpказий банк Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ва унинг 
ташқаpисида Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлаpига 
ҳамда халқаpо амалиётга мувофиқ чет эл валютасидаги 
операцияларни амалга оширишга ҳақлидир. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИ Ё ТЛАР РЎЙХАТИ:
1.  Банк ҳуқуқи дарслик  – 2007-йил ТДЮУ
2.  Банк ҳуқуқи дарслик   – 200 8 - йил Эркин Хожиев
3.  Банклар ва банк фаолияти тўғрисида –  ЎРҚ-580-сон 05.11.2019 
4 . Банклар ва банк фаолияти тўғрисида - ЎРҚ-154 - I -сон   21.12.1995
5 .  Lex . uz