Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 988.3KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Информатика и ИТ

Продавец

Bohodir Jalolov

Windows ОС ва унинг имкониятлари

Купить
МАВЗУ: Windows ОС ва унинг имкониятл ари Р Е Ж А 1. Windows ҳақида умумий тушунчалар 2. Windows мухитида асосий имкониятлари 3. WINDOWS операцион системаси ишчи столи 4. Компьютернинг асосий иш принципи 1. Windows ҳақида умумий тушунчалар Ахборот - бу 1) манбалари ва тақдим этилиш шаклидан қатъий назар шахслар, предметлар, фактлар, воқеалар, ҳодисалар ва жараёнлар тўғрисидаги маълумотлардир. 2) инсоннинг сезги органлари орқали қабул қилинадиган барча маълумотлар мажмуи. Ахборотнинг ҳусусиятлари : • Ахборотнинг узлуксиз равишда пайдо бўлиши; • Ҳар қандай маълумот ахборот бўлавермаслиги; • Ахборотлар ҳарф ёки рақамларда ифодаланишлиги; • Ахборот унинг яратувчиси доирасидан ташқарида фаолият кўрсатишлиги; • Ахборотлар устида мантиқий амаллар бажарилишилиги; • Ахборотлар шакл ва тасвирдан иборат бўлишлиги. Windows нинг асосий тушунчалари Шакл ва тасвирдан иборат ахборотларни компьютерда қайта ишлаш технологиясини яратиш борасида Microsoft фирмаси кўпгина изланишлар олиб борди. Натижада компьютерни график режимда ишлатиш технологиясини ишлаб чиқди, яъни MS DOS мухити учун график қобиқ дастури яратилди ва уни Windows деб атади. Ушбу график қобиқнинг яратилиши компьютер қурилмалари ишлашини мувофиқлаштиришда ва янада янги технология асосида тараққий эттиришига ҳамда компьютер хизматини ҳаётга кенгроқ жорий қилишга олиб келди. Демак, Windowsнин г асосий вазифаси – бу график қобиқлар учун яратилган амалий дастурлар билан ишлаш технологиясини бошқаришдан иборат. Windows худди DOS дастурлари каби Win.com билан юкланади. давоми Windowsнинг асосий элементлари дастурлар ва файллар менежери бўлиб, улар NC вазифаларига ўхшаш функцияларни бажаради. Windows қобиғининг асосий тушунчаси– ойна (окно ) бўлиб, ҳар бир амаллий дастур ўз ойнасига эга ҳолда иш юритади. Windows мухитида ишлаш жараёнида дастурлар рангли белги билан ифодаланган тўғри тўртбурчак шаклида ўз аксини топади ва уни пиктограмма деб атаймиз. Пиктограммаларни юклаш учун тез ҳаракат қиладиган « сичқонча » тугмачаларидан фойдаланамиз. Контекстменю - сичқончани ўнг тугмачасини босиш натижасида пайдо бўладиган буюруқлар кетма- кетлигидан иборат бўлган ойначадир. Бир турдаги вазифаларни бажарадиган қатор дастурлар дастур гуруҳи деб аталади ва улар ўз пиктограммасига эга бўлади. Операцион тизим таърифи: Операцион тизим (ОТ) - бу компьютер захираларини бошқариш, амалий дастурларни чиқариш ва уларнинг ташқи қурилмалар, бошқа дастурлар билан ўзаро алоқасини амалга оширувчи, шунингдек, фойдаланувчининг компьютер билан мулоқотини таъминловчи дастурий воситалар йиғиндисидир. ОТнинг қисқача таърифи . 3 . 2 . 1 ОТ       чилар Фойдаланув дастурлар бошка ва Амалий захиралари Компьютер Windows имкониятлари қуйидагилардан иборат: • универсал графика – Windows дастурларини қурилмалар ва программа таъминотига боғлиқ эмаслигини таъминлайди, • ягона интерфейс – Windowsд а фойдаланув- чи компьютер билан мулоқот қилиш (боғланиш) тартиби бир хил, яъни турли дастурлар билан ишлаш қоидалари умумий. Бу эса янги дастурлар билан ишлашнинг умумий қоидаларидан фойдаланиш имкониятини яратади. давоми • Мослашиш – WINDOWS нинг бош қ а дастурий таъминоти билан мослашиши , яъни MSDOSнинг барча амалий дастурлари билан матнли мухаррирлар, электрон жадваллари ишини таъминлайди ; • Кўп масалалиги – Windows бир вақтнинг ўзида бир неча масалаларни ечади ва бир дастурдан бошқасига ўтишни таъминлайди ; • Windows мавжуд оператив хотирадан ва қурилма ресурсларидан тўлиқ фойдаланади ҳамда бу қурилмалар билан мулоқотни ўзи таъминлайди, • маълумотлар алмашуви – Windows дастурлараро маълумотлар алмашиш имкониятига эга. WINDOWS операцион системаси ишчи столи WINDOWS ОС ишга тушгандан сўнг экраннинг чап қуйи қисмида Пуск тугмачаси, юқори қисмида ишчи столи, экраннинг қуйи қаторида узун бит т а сатр- топшириқлар жадвали пайд о бўлади. Ишчи стол WINDOWS ОСнинг фундаментал тушунчаси ҳисобланади. Ишчи столида система ва амалий дастурларга мос келувчи ёрлиқларнинг турли кўринишлари ҳосил бўлади. давоми Ишчи столда камида 6 та ёрлиқ мавжуд бўлиб, улар : 1. «Мой комьютер», 2. «Мои документы», 3. «Корзина», 4. «Портфель», 5. «Сетовое окружение», 6. «Соединение с Интернетом» ва ҳакозалардан иборат Ишчи стол элементларининг характеристикаси • Мой комьютер – диск билан ишлаш, дискларни танлаш, уларнинг мундарижасини кўриш, оператив хотира ҳақида маълумот олиш, файл ва каталоглар билан ишлаш, компьютер ва ташқи қурилмаларни созлаш каби вазифаларни бажаришда қўлланилади. • Мои документы - ёрлигида фойдаланувчи- нинг ишчи материаллари, яъни файллари ва каталоглари жамланади. Ундаги бирор файлни ишга тушириш учун шу файл белгиси устида сичқонча чап тугмачаси икки марта босилади. давоми • Корзина – ёрлиги керак бўлмаган файллар ва каталогларни узил-кесил йўқотиш олдидан вақтинча сақлаш учун мўлжалланган. • Портфель – бу ёрлиқда фойдаланувчи турли компьютерларда фойдаланишига мўлжалланган файллар сақланади.Бу файллар билан бошқа компьютерда ишлаш учун портфелдан фойдаланилади. • Агар компьютер локал тармоққа уланган бўлса, у ҳолда ишчи столида Сетовое окружение ёрлиги пайдо бўлади ва кабул орқали уланган локал тармоқдан бир компьютерни иккинчи компьютер билан улаш учун хизмат қилади. • Соединение с Интернетом ёрлиги компьютерни глабол халқаро тармоқ, яъни Интернетга улаш учун хизмат қилади. 4. КОМПЬЮТЕРНИНГ АСОСИЙ ИШ ПРИНЦИПИ. Компьютер - бу маълум бир функциялар- ни бажарувчи 4 қурилмадан тузилган системадир: 1. Хотира қурилмаси, 2. Арифметик-мантиқий қурилма, 3. Бошқариш қурилмаси 4. Киритиш-чиқариш қурилмаси. Хотирани характерлаш учун қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланилади: • Хотира ҳ ажми га - байтларда ифодалан- ган сақланиши мумкин бўлган ахборотнинг максимал сони; • Хотиранинг тез ишлаши га - ахборотни ўқиш ёки ёзиш вақти билан аниқланувчи хотирага мурожаат қилиш вақти. Оператив хотира • Бу – компьютернинг вақтинчалик хотираси, у компьютер ишлаётган пайтда маълумотлар устида амалларни бажарадиган ва уларни сақлайдиган қурилма . Компьютер имкониятлари оператив хотира ҳажмига боғлиқ. Оператив хотира ҳажми қанчалик катта бўлса, шунчалик компьютер катта ҳажмдаги маълумотлар устида турли амалларни бажара олиш имкониятига эга бўлади. Доимий хотира • Бу – маълумотлар доимий сақланадиган махсус қурилма . Доимий хотира ҳажм билан ўлчанади. Ҳажм қанчалик кўп бўлса, компьютер шунчалик кўп маълумотларни сақлаш имкониятига эга бўлади. КЭШ ХОТИРА • Бу-компьютер ишлаш тезлигини ошириш учун ишлатилади. У оператив хотира ва микропроцессор орасида жойлашган бўлиб, унинг ёрдамида амаллар бажариш оператив хотира орқали бажариладиган амаллардан анча тез бажарилади.
Купить
  • Похожие документы

  • Operatsion tizimlarda journaling file system
  • I/O scheduling algoritmlari
  • O‘rta Osiyo kutubxonalarining o‘rganilish masalalari
  • Funksiyalar va arrow function
  • Tashkilot xodimlari ma’lumotlarini jamlovchi tizim

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha