XIX асрнинг иккинчи ярми ва хх аср бошлари тожик адабиётида лирик жанрларнинг тадрижий такомил тамойиллари

XIX АСРНИНГ ИККИНЧИ ЯРМИ ВА ХХ АСР БОШЛАРИ  ТОЖИК
АДАБИЁТИДА ЛИРИК ЖАНРЛАРНИНГ ТАДРИЖИЙ ТАКОМИЛ
ТАМОЙИЛЛАРИ
МУНДАРИЖА
1. Кириш…………………………………………………………………… 3
2. I   БОБ: XIX АСРНИНГ ИККИНЧИ ЯРМИ - ХХ АСР БОШЛАРИ
ТОЖИК   АДАБИЁТИНИНГ   ТАРИХИЙ   ШАКЛЛАНИШ
ТАМОЙИЛЛАРИ................................................................................. 17
3. 1.1. XIX   асрнинг   иккинчи   ярми   ва   ХХ   аср   бошлари   тожик   адабиёти
шаклланишининг тарихий ва назарий хусусиятлари..................... 17
4. 1.2. Давр   адабиётининг   умумий   манзаралари   ва   унинг   муҳим
белгилари............................................................................................. 37
5. 1.3. Адабий жараённинг тадрижий такомили ва асосий йўналишлари 51
6. II   БОБ.   МАЪРИФАТПАРВАРЛИК   ВА   ЖАДИД
АДАБИЁТИНИНГ   ЛИРИК   ЖАНРЛАР   ТИЗИМИДА
АНЪАНАВИЙ ТАМОЙИЛЛАР............................................................ 68
7. 2.1.   Лирик   жанрлар   тизими,   адабий   меъёрлар,   адабий   таъсир   ва
анъанавийлик................................................................................................ 68
8. 2.2.   Маърифатпарварлик   поэзиясида   ғазал   жанри   хусусиятларининг
янгиланиши (анъана ва новаторлик)...................................................... 79
9. 2.3. XIX асрнинг иккинчи ярми ва ХХ аср бошларида маснавий жанри
ва унинг ривожи..................................................................................... 104
10. III   БОБ .   МАЪРИФАТПАРВАРЛИК   ВА   ЖАДИД   АДАБИЁТИДА
АНЪАНАВИЙ ЛИРИК ЖАНРЛАР ПОЭТИКАСИ ......................... 129
11. 3.1. Қасида жанри ва унинг тадрижи.................................................... 129
12. 3.2.   Мусаммат   ва   таржиот   туркумидаги   лирик   жанрлар   мазмун
мундарижасининг эврилиши.................................................................. 150
13. 3.3. Давр шеъриятида поэтик шакл ва мазмун уйғунлиги...................... 166
14. IV   БОБ.   МАЪРИФАТПАРВАРЛИК   ДАВРИДА   АДАБИЙ-
ЭСТЕТИК   ҚАРАШЛАРНИНГ   ТАКОМИЛИ,   ЯНГИ   ШЕЪР   ВА
ИЖОДИЙ УСЛУБНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ......... 182
15. 4.1.   Маърифатпарвар   ва   жадид   адибларнинг   адабий-эстетик
қарашлари ва улардаги танқидий моҳият................................................ 182
16. 4.2.   Жадид   адабиётида   “янги   шеър”нинг   пайдо   бўлиши   ва   унинг
тарихий-умумназарий манбалари........................................................ 203
17. 4.3.   Маърифатпарварлик   ва   жадид   шоирлари   шеъриятида   ижодий
услуб муаммолари................................................................................... 220
18. Хулосалар................................................................................................ 247
19. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати................................................ 252
1 КИРИШ (докторлик (DSc) диссертацияси аннотацияси)
Диссертация мавзусининг   долзарблиги   ва зарурати .   Жаҳон миллий
уйғониш   даври   адабиёти   контекстида   маърифатпарварлик   ва   жадид
адабиётининг   жанр  хусусиятлари   ва  услуб  категорияларини  қиёсий-тарихий
ва комправистик тамойиллар асосида ўрганиш бугунги глобаллашув даврида
муҳим   масалалардан   биридир.   Айниқса,   XIX   асрнинг   иккинчи   ярми   ва   ХХ
аср   бошлари   адабиётини   жаҳон   цивилизацияси   тараққиётининг   ажралмас
қисми   сифатида   баҳолаш,   бу   даврда   инсоният   тафаккур   ва   дунёқарашида
содир   бўлаган   эврилишлар   сатҳини   аниқлаш   концептуал   аҳамият   касб
этмоқда.   Шу  боис,   янги   адабий   оқимга   хос   бўлган   поэтик   мезонлар,   адабий
алоқалар,   адабий   таъсир,   анъанавий   лирик   жанрларнинг   функционал
такомили,   ижодий   услуб   хоссаларининг   синхрон   ва   диахрон   аспектда
шаклланиши   каби   муаммоларни   замонавий   таҳлил   методлари   асосида   ҳал
этиш  зарурияти юзага келмоқда . 
Дунё илм-фанида бадиий адабиётнинг жамият тараққиёти ва инсоният
тафаккурининг   ривожланишидаги   таъсири,   бу   ҳодисанинг   адабий   жараён
янгиланиши   билан   боғлиқ   тенденцияларни   тадқиқ   этишга   жиддий   эътибор
қаратилмоқда.   Хусусан,   ХХ   аср   бошлари   тарихий-сиёсий,   ижтимоий-
фалсафий   воқелигининг   бадиий   адабиётга   таъсирини   аниқлаш,   мазкур   давр
адабиётига   хос   бўлган   лингвопоэтик   мезонлар   ва   адабий-эстетик
қонуниятларни   тавсифлаш,   жадид   адабиётини   жа ҳ он   халқлари
маърифатправарлик   адабиётидаги   муштарак   хусусиятлар   негизида   қиёсий-
типологик аспектда таҳлил этиш диққатга сазовордир. Шунинг учун, бу давр
адабиётининг   тарихий-назарий,   ижтимоий-фалсафий   моҳияти,   лирик,   эпик,
лиро-эпик   жанрлар   генезисининг   типологик   таснифи,   бадиий   асар   шакл   ва
мазмун   унсурларидаги   конструктив   ўзгаришлар,   адабий   жанрларнинг
итеграцияси   ва   дизинтеграцияси   каби   масалаларни   ҳал   этиш
адабиётшунослик олдида турган асосий вазифалардан ҳисобланади..  
2 Мустақиллик   йиларида   уйғониш   даври   адабиётининг   асосий
концепцияси   б ў лган   миллий   истиқлол   ғоясини   ҳаётга   татбиқ   этиш   давлат
сиёсати   даражасигача   кўтарилди.   Учинчи   Ренесанс   даврининг   ибтидосида
бадиий -эстетик   ва   танқидий-назарий   тафаккур   тараққиётининг   муҳим
тарихий   босқичи   бўлган   маърифатпарварлик   ва   жадид   адабиёти   моҳиятини
теран   англаш   учун   ҳам   “...биз   жадидчилик   ҳаракати,   маърифатпарвар
боболаримиз   меросини   чуқур   ўрганишимиз   керак.   Бу   маънавий   хазинани
қанча   кўп   ўргансак,   бугунги   кунда   бизни   ташвишга   солаётган   жуда   кўп
саволларга   тўғри   жавоб   топамиз.   Бу   бебаҳо   бойликни   қанча   фаол   тарғиб
этсак,   халқимиз,   айниқса,   ёшларимиз   бугунги   тинч   ва   эркин   ҳаётнинг
қадрини   англаб   етади” 1
.   Шу   нуқтаи   назардан,   умуминсоний   қадриятлар   акс
этган, эзгулик ва маънавий-маърифий юксакликка чорловчи, ватанпарварлик
ғоялари   билан   йўғрилган   жадид   адабиёти   намояндалари   ижодий   фаолияти,
уларнинг энг етук   асарлари поэтик қиймати, жанр ва услубий хусусиятлари,
композицион   тузилишини   ўрганиш,   жадид   адабиётида   лирик   жанрларнинг
тадрижий   такомил   тамойилларини   белгилаш,   адабий   оқимда   анъанавийлик,
ворисийлик, новаторлик масалаларини ёритиш,   улар томонидан қолдирилган
бой   адабий   меросини   илмий   муомалага   киритиш   мавзунинг   долзарблигини
белгилайди.
Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   2016   йил   13   майдаги   ПФ-
4797-сон “Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти
университети фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармони, 2017 йил 20
апрелдаги ПҚ-2909-сон “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-
тадбирлари   тўғрисида”ги,   2017   йил   13   сентябрдаги   ПҚ-3271-сон   “Китоб
маҳсулотларини   нашр   этиш   ва   тарқатиш   тизимини   ривожлантириш,   китоб
мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича
комплекс   чора-тадбирлар   дастури   тўғрисида”,   2017   йил   17   февралдаги   ПҚ-
2789-сон   “Фанлар   академияси   фаолияти,   илмий   тадқиқот   ишларини   ташкил
этиш,   бажариш   ва   молиялаштиришни   янада   такомиллаштириш   чора-
1
  Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   Шавкат   Мирзиёевнинг   Олий   Мажлисга   мурожаатномаси.
https://uza.uz/uz/posts/zbekiston-respublikasi-prezidenti-shavkat-mirziyeevning-oliy-25-01-2020  - Б. 31.
3 тадбирлари тўғрисида”ги, 2020 йил 19 октябрдаги ПҚ-4865-сон “Буюк шоир
ва   мутафаккир   Алишер   Навоий   таваллудининг   580   йиллигини   кенг
нишонлаш   тўғрисида”ги   Қарорлари,   “Адабиёт   ва   санъат,   маданиятни
ривожлантириш   –   халқимиз   маънавий   оламини   юксалтиришнинг   мустаҳкам
пойдевори”   мавзусидаги   маърузаси   ҳамда   бошқа   меъёрий-ҳуқуқий
ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация
иши муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг   республика   фан   ва   технологиялари   ривожланиши-
нинг устувор йўналишларига мослиги.  Диссертация тадқиқоти Республика
фан   ва   технологиялар   ривожланишининг   I.   “Ахборотлашган   жамият   ва
демократик   давлатни   ижтимоий,   ҳуқуқий,   иқтисодий,   маданий,   маънавий-
маърифий   ривожлантириш,   инновацион   иқтисодиётни   ривожлантириш”
устувор йўналишига мувофиқ бажарилган.  
Диссертация мавзуси бўйича хорижий илмий тадқиқотлар шарҳи 1
.
Маърифатпарварлик   ва   жадид   адабиёти   ҳамда   унинг   жанр   хусусиятлари
юзасидан   жаҳондаги   бир   қатор   илмий   марказларида,   хусусан,   Columbia
University,   Indiana   University   (USA),   Humbold   Universitât   (Germany),   Tokio
University   (Japan),   İstanbul   Üniversitesi   (Туркия),   Балх   давлат   университети
(Афғонистон),   Azerbaycan   milli   elmler   akademiyasi   Nizami   adına   ədəbiyyat
İnstitutu   (Озарбайжон); Институт Востоковедения,   Восточный факультет при
СПБГУ,   Институт   восточных   рукописей   в   Санкт-Петербурге   (Россия);
А.Рўдакий   номидаги   тил   ва   адабиёт   институти,   Тожикистон   миллий
университети,   Хўжанд   давлат   университети   (Тожикистон),   Ўзбекистон
Фанлар   академияси   Ўзбек   тили,   адабиёти   ва   фольклори   институти,   Алишер
Навоий   номидаги   Тошкент   давлат   ўзбек   тили   ва   адабиёти   университети,
Тошкент   давлат   шарқшунослик   университетида   илмий   тадқиқотлар   олиб
борилмоқда.
1
  Диссертация   мавзуси   бўйича   хорижий   илмий   тадқиқотлар   шарҳи   www.indiana.edi ,
www.humbold.edu ,   www.ziyonet.uz ,   https://www.ankara.edu.tr ;   http://gazi.edu.tr ;
https://www.orientalstudies.az/ru ;   http://literature.az/?lang=aze ;   http://www.kaznu.kz/ru ;   www.iaas.msu.ru ;
https://www.ivran.ru ;   https://spbu.ru ;     www.orient.spbu.ru/ru ;   http://www.orientalstudies.ru ;   http://oriental-
studies.org.ua/uk/home ;   http://zoa.dmt.tj ;   https://www.dissercat.com/content/ ;   http://iza.tj/ru/institut-yazyka-
literatury-vostokovedeniya-i-pismennogo-naslediya-im-rudaki        ва бошқа манбалар асосида амалга оширилди.  
4 Жаҳон   адабиётшунослигида   миллий   уйғониш   ва   маърифатпарварлик
ҳаракати   ҳамда   жадид   адабиётининг   ўрганилишига   йўналтирилган
тадқиқотлар   асосида   қуйдаги   илмий   натижалар   олинган:   Ўрта   Осиёнинг
маҳаллий   халқлари   ўз   ўтмишларини   ҳар   жиҳатдан   мукаммал   ва   тадрижий
равишда   тушуниб   бориши   натижасида   бадиий   адабиётда   миллий   ўзликни
англаш   ғояси   ва   тарихий   ифтихор   туйғуси   каби   мотивлар   бирламчи   мақом
касб   этган   (АҚШ   ХИТМ-IREX);   мумтоз   адабиёт   тенденциялари   хусусан,
Фитратнинг   “Ҳинд   сайёҳи   баёноти”   қиссаси   ва   мумтоз   насрий   асарларнинг
ўзаро   боғлиқлик   масаласи   уйғунликда   изоҳланган   (Stanford   University,
АҚШ);   Фитратнинг   “Сайҳа”   тўпламига   киритилган   янги   типдаги   шеърлар
миллий   шеъриятнинг   юксак   намунаси   сифатида   эътироф   этилган   (Humbold
Universitât   (Germany);   мумтоз   адабий   анъаналарнинг   маърифатпарварлик   ва
жадид   адабиёти   намояндалари   асарларига   таъсири   масаласи   ёритилган
(Columbia   University,   АҚШ);   Фитратнинг   “Мунозара”,   “Қиёмат”,   “Роҳбари
нажот”, “Мавлуди шариф” каби асарларининг ғоявий қиймати ва баён услуби
аниқланган   ва   структурал   таҳлил   орқали   унинг   янги   давр   прозасига   асос
солгани,   Айнийнинг   “шеъри   нав”   (“янги   шеър”)   асосчиларидан   бири
эканлиги белгиланган (Тожикистон ФА, Тил ва адабиёт институти); “Сайҳа”
таркибидаги   айрим   шеърий   парчалардаги   бадиий   чизгилар   ва   Фитратнинг
новаторлиги   эътироф   этилган   (ТМУ,   Тожикистон);   Ажзийнинг   поэтик
маҳорати,   шоир   шеъриятидаги   анъанавийлик   ва   бадиий   услуб   тадрижи,
ижодкорнинг   мумтоз   адабий   меросга   муносабати   масаласи   тадқиқ   этилган
(Ўзбек   тили,   адабиёти   ва   фольклори   институти);   жадид   шеърияти,   унинг
бадиияти,   бу   давр   прозасининг   ўзига   хос   хусусиятлари,   жадид
драматургиясининг   асосий   белгилари   аниқланган   (СамДУ,   БухДУ,   Алишер
Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети). 
Дунё   адабиётшунослигида   ХIX   асрнинг   иккинчи   ярми   ва   ХХ   аср
бошлари   тожик   адабиёти   тарихи,   мазкур   давр   адабий   жараёни   ва   унинг
шаклланиш   тамойиллари   бўйича   бир   қатор,   жумладан,   қуйидаги   устувор
йўналишларда   тадқиқотлар   олиб   борилмоқда:   давр   адабиётининг   илмий   ва
5 тарихий   манбалари,   тожик   адибларининг   ижодий   фаолияти,   улар   адабий
меросининг   ғоявий-тематик   кўлами,   бадиий   асарда   сиёсий   ва   фалсафий
қарашлар   талқини,   маърифатпарвар   ва   жадид   адиблар   ижодиётида   миллий
истиқлол   ва   ҳурфикрлик   ғояларининг   уйғунлиги,   давр   адабиётининг   жанр
хусусиятлари,   Шарқ   халқлари   адабиётининг   тожик   маърифатпарварлик   ва
жадид адабиётига таъсири, уларнинг типологик хусусиятлари, мумтоз адабий
анъаналарнинг ХХ аср бошлари тожик адабиётига таъсири.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.   Яқин вақтларгача ушбу давр
тожик   адабиёти   тарихининг   инқироз   ва   таназзулга   юз   тутган   даври   деб
ҳисобланган. Шўролар  замони  ва мустақилликкача б ў лган давр оралиғида бу
соҳадаги   тадқиқотлар   чекланган   доирада,   баъзан   эса,   сунъий   ва   бир   ёқлама
қарашлар   асосида   якун   топган.   Бу   ҳолатни   мазкур   адабиётнинг   изчил
ташвиқий   ва   тарғибий   пафосга   миллийлиги,   бадиий   асарлар   мазмуни   ва
мундарижасининг   шўролар   даври   расмий   сиёсати,   идеологияси   ҳамда
мафкурасига   мос   келмаслиги   билан   изоҳлаш   мумкин.   Ҳолбуки,   ушбу   давр
адабиётининг   туб   моҳиятини   истиқлол,   эрк   ва   ўзликни   англаш,   озодлик,
ҳурфикрлилик, ватанпарварлик ва бирлик, тарихий ифтихор ва миллий ғурур
каби юксак ғоялар ташкил этади. 
Жадид   шеъриятини   жаҳон   адабиётшунослигида   ўрганиш   жараёнида,
бадиий   асарнинг   яратилган   давр   воқелиги   билан   узвийлиги,   шеъриятда
истиқлол   ва   озодлик   ғояларининг   ифодаси   белгиланган 1
  бадиий   асарнинг
ижтимоий   ҳодисалар   таъсирида   ў згаришга   юз   тутиши,   образлар   тизими,
бадиий   деталлар,   асар   конструкциясидаги   барча   унсурларнинг   маълум   бир
ижтимоий   концепцияга   хизмат   қилгани   ёритилган 2
,   Фитрат   асарларининг
ўзига   хос   хусусиятлари,   уларнинг   давр   прозаси   шаклланишидаги   мавқеи
белгиланган 3
,   аналитик   тамойиллар   асосида   жадид   адабиётининг
1
  Edvard   A.   Uzbek   literary   Politics.   The   Hague:   Maunton   and   Colifornia,   1964;   Allworth.   The   Modern   Uzbeks.
From   the   Fourtenth   Century   to   the   Present.   /   A   Cultural   History.   -   Colifornia,   Hoover   Institution   Press   Stenford
University, 1990.
2
  Baldauf Ingeborg. Some Thoughts on the Making of the Uzbek  Nation. //Cahiers du Monde russe et  sovietique.
Berlin: 1991. Vol. 32. No 1-P. 79-96.
3
  Komatsu H. Fitrat’in Munozara’si Uzerine Notlar. //Dogu Dilleri.  1981. Cild 2. Sayy 4. - S.157 - 168 .
6 ривожланиш   аспектлари   аниқланган 1
,   ХХ   асрнинг   биринчи   чорагидаги
сиёсий-ижтимоий   ҳодисаларнинг   давр   миллий   шеъриятида   акс   этиши
кўрсатилган 2
,   ХХ   аср   бошлари   тожик   шеъриятидаги   янгича   қофияланиш
формулалари ва вазн хусусиятлари ўрганилган. 3
ХХ   асрнинг   бошларидан   эътиборан   ушбу   давр   адабиётининг   айрим
вакиллари   ҳаёти   ва   ижодий   фаолияти,   адабий   жараённинг   энг   муҳим
хусусиятлари,   адабий   алоқалар   ва   зуллисонайнлик   масалалари   маълум
даражада   тадқиқ   этилган.   Жумладан,   С.Айний,   Н.Маъсумий,   З.Ражабов,
Х.Мирзозода, Р.Ҳодизода, Т.Неъматзода, Г.Галимова, Ғ.Каримов, Б.Қосимов,
П.Мусамуҳаммедов,   Р.Асланов,   И.Низомиддинов,   У.Долимов,   Э.Каримов,
С.Ҳалимовларнинг   ишлари   бунинг   исботидир 4
.   Ў ша   даврдаги   ҳукмрон
мафкура   талаби   илмий   ҳақиқатларни   тўлиқ   рўёбга   чиқариш   имконини
бермаган   бўлса-да,   мазкур   тадқиқотларда   маълум   даражада   илмий-назарий
қарашлар қайд этилган.
Ўзбек   адабиётшунослари   Б.Қосимовнинг   “Мирмухсин   Фикри   и   его
литературная среда”, У.Долимовнинг “Жизнь и творчество узбекского поэта-
просвитителя   Ибрата”,   П.Мусамуҳаммедовнинг   “Жизнь   и   творчество
Фикири”   каби   тадқиқотлари   XIX   асрнинг   охири   ва   ХХ   аср   бошларидаги
маърифатпарвар   адибларнинг   ҳаёт   йўлини   тадқиқ   этишдаги   жиддий   қадам
ҳисобланади.   И.Ғаниев   ва   Н.Афоқовалар   томонидан   яратилган   “Жадид
1
  Темир Хўжа : Indian Revolutionaries as Metaphtor in Modern Uzbek Literature // Asia Annaul. 2004 .
2
  Educating the Poets and Fostering Uzbek poetry of the 1910s to Early 1930   s .  
3
Алиасғар Шеърдўст. Чашмандози шеъри имрўзи то ик.-Душанбе: Адиб, 1997.ҷ
4
  Айн  С. Таърихи инқилоби Бухоро.-Душанбе: Адиб, 1987.; Маъсум  Н. Хислатҳои асосии забони адабии	
ӣ ӣ
то ик дар охири асри XIX ва ибтидои асри XX.  . 2, серияи филолог	
ҷ ҷ ӣ .-   Душанбе: ИДПД, 1949.;   Асланов Р.
Мировоззрение   Саида   Ахмада   Сиддики.-Душанбе:   1962. ;   Ҳодизода   Р.   Ахмад   Дониш   и   таджикская
просветительская литература.   //АДД.-М.: 1968,- 55 с.; Аҳмади Дониш. Тар имаи ҳол ва мероси илм -адаб .-	
ҷ ӣ ӣ
Душанбе: Ирфон, 1976.; Насри бадеии Аҳмади Дониш. // Аз гузашта ва ҳозираи адабиёти то ик.- Душанбе:	
ҷ
Ирфон,   1974.;   Адабиёти   то ик   дар   нимаи   дуввуми   асри   XIX.-Душанбе:   Дониш,   1968.;   Ра абов   З.Ш.	
ҷ ҷ
Маорифпарвар   Аҳмади   Дониш.   -   Душанбе:   Ирфон,   1964.;   Мирзозода   Х.Материалҳо   аз   таърихи   адабиёти
то ик   (асрҳои   XVI-XIX   ва   ибтидои   асри   ХХ).-	
ҷ Сталинобод,   1952.;   Адабиёти   адидаи   демократ .   //Садои	ҷ ӣ
Шарқ.-1969.-   №9.;   Баъзе   масъалаҳои   шакл,   услуб   ва   воситаҳои   баде   дар   э одиёти   Шамсиддин   Шоҳин,	
ӣ ҷ
Ҳотифи   тамаддуни   нав   //   Адабиёт   аз   нуқтаи   назари   ҳаёт,-   Душанбе:   Ирфон,   1973.;   Муносибати   баъзе
ақидаҳои Аҳмади Дониш ва маорифпарварони ибтидои асри ХХ // Афкори рангин. -Душанбе: Ирфон, 1982.;
Касымов   Б.   Мирмухсин   Фикри   и   его   литературная   среда.-Ташкент.;   1967;   Каримов   Ғ.   Ўзбек   адабиёти
таърихи.  3-китоб.-Тошкент:   Ўқитувчи,  1976.;  Халимов   С.  Из  истории   узбекской   и  таджикской  литературы
второй   половины   XIX   нач.   ХХ   веков   в   Самарканде.-Самарканд:   1965.;   Долимов   У.   Жизнь   и   творчество
узбекского   поэта-просветителя   Ибрата.   -   Т ашкент :   1971 . ;   Мусамухаммедова   П.Р.   Жизнь   и   творчество
Факири.   -   Т ашкент :   1974 . ; Каримов Э.А. Развитие реализма в узбекской литературе.   -   Т ашкент : 1975 .
7 адабиёти   ва   адабиётшунослиги   библиографияси” да   5307   та   маҳаллий   ҳамда
хорижий   олимларнинг   тадқиқот   ишлари   жамланган.   Бу   эса,   мустақиллик
даврида   маърифатпарварлик   ва   жадид   адабиёти   тадқиқи   янги   босқичга
кўтарилганлигидан   далолатдир.   Бу   борада   Б.Қосимов,   Н.Каримов,
Ғ.Каримов,   Э.Каримов,   О.Шарофиддинов,   Ҳ.Болтабоев,   Ш.Ризаев,
Ш.Юсупов,   У.Долимов,   Н.Жабборов,   Р.Иномхўжаев,   И.Ғаниев,   Н.Афоқова,
У.Ҳамдам,   Ғ.Маҳмудов,   Б.Мухиддинова,   М.Тожибоева 1
  каби   ўзбек
тадқиқотчиларининг ишлари муҳим  ўрин тутади . 
Истиқлол   даврида   ушбу   масала   бўйича   тожик   адабиётшунослигида
олиб   борилган   тадқиқотларнинг   ҳам   ўзига   хос   ўрни   бор.   Хусусан,
М.Шукуров,   С.Табаров,   А.Маҳмадаминов,   А.Манниёзов,   М.Ражабов,
С.Амирқулов,   С.Саъдиев,   П.Гулмуродзода,   Ҳ.Боқиев,   Б.Муҳаммад,
Ж.Жўразода,   Ш.Абдуллоев,   А.Худойдодов,   Ж.Ҳамроев,   А.Расулов,
У.Сафаров, Л.Бобоёрова, К.Зейнобиддин, Б.Самиев, Н.Ғафуров, З.Юнусзода,
И.Эшонқуловларнинг 2
 тадқиқот ишларини алоҳида таъкидлаш зарур.
1
  Б.Қосимов.   Маслакдошлар.-Тошкент:   Шарқ,   1994.;   Миллий   уйғониш:   Жасорат,   маърифат,
фидоийлик.-Тошкент:   Маънавият,   2020.;   Миллий   уйғониш   даври   адабиёти.   (Ш.Юсупов,   У.Долимов,
Ш.Ризаев,   С.Аҳмедов   ҳаммуал.)-Тошкент:   Маънавият,   2004.;   Н.Каримов.   ХХ   аср   ўзбек   адабиёти   тарихи.-
Тошкент: Ўқитувчи, 1999.;  ХХ аср адабиёти манзаралари.-Тошкент:  Ў збекистон, 2008.; Ҳ.Болтабоев. ХХ аср
бошлари ўзбек адабиётшунослиги ва Фитратнинг илмий мероси. // Филол.ф.д. диссертация автореферати. -
Тошкент:   1996.;   Фитрат   ва   жадидчилик.   //Илмий   тадқиқий   мақолалар.   Алишер   Навоий   номидаги
Ўзбекистон   Миллий   кутубхонаси.-Тошкент:   2007.;   У.Долимов.   Туркистонда   жадид   мактаблари.-Тошкент:
Университет,   2003.;   Ш.Юсупов.   Фурқат   йўлларида.   //Адабий-танқидий   мақолалар.-Тошкент:   Адабиёт   ва
санъат, 1984.; Ш.Ризаев. Жадид драмаси.-Тошкент: Шарқ, 1997.; Н.Жабборов. Фурқатнинг хориждаги ҳаёти
ва ижодий мероси: манбалари, матний тадқиқи, поэтикаси. Филол.ф.д. дис.-Тошкент, 2004.,   Р.Иномхўжаев.
Афғонистон маърифатпарварлик адабиёти очерклари. - Тошкент: ТошДШИ, 1999.;   Факторы   формирования
и   идейно-эстетические   основы   афганской   просветительской   литературы.   АДД.   -   Ташкент,   2004. ;   Маҳмуд
Тарзий   ва   афғон   маърифатпарварлик   адабиёти.-Тошкент:   ТДШИ,   2004.;   Н.Афоқова.   Жадид   шеърияти
поэтикаси.-Тошкент:   Фан,   2005.;   Жадид   ғазалиёти.-Тошкент:   Фан,   2005.;   Шеърият   ва   сабабият.
(М.Ражабзода   ҳаммуал. )-Тошкент:   Академнашр,   2012,;   И.Ғаниев.   Фитрат   драмалари   поэтикаси.   АКД.-
Тошкент:   ЎзМУ,   1988.;   У.Ҳамдамов.   ХХ   аср   шеърияти   бадиий   тафаккур   тадрижининг   ижтимоий
психологик   хусусиятлари.   Филол.ф.д.   (DSc)   дис.   автореферати.-Тошкент:   2017.;   Ғ.Маҳмудов.   Жадид
адабиётида   миллий   истиқлол   мавзуси.-Тошкент:   Ўзбекистон,   1999.;   Ўзбек   ва   то ик   адабиётидаҷ
маърифатпарварлик   ғоялари.-Самарқанд:   Зарафшон,   1998,;   Б.Мухитдинова.   Саидаҳмад   Васлий
Самарқандий мероси ва унинг адабий муҳитдаги ўрни. Филол. ф.н.д. авт. - Самарқанд: 2009.; М.Тожибоева.
Жадид адиблари ижодида мумтоз адабиёт анъаналари. Филол ф.д. (DSc) дис. авт.-Тошкент: 2018.
2
  М.Шакур .   (М.Шукуров).   Сайри   адабии   Садриддин   Айн   ва   марҳилаҳои   он.   ашнномаи   Айн ,   .9.-	
ӣ ӣ Ҷ ӣ ҷ
Душанбе: Дониш, 2002.; Навиштаҳои Садри Зиё ва аҳамияти таърихии онҳо. //Гули мурод, 1997,-№ 4-6 (2).;
Садри   Бухоро.-Душанбе:   Деваштич,   2005.;   Нигоҳе   ба   адабиёти   то икии   садаи   XX.-   Душанбе:   Пайванд,	
ҷ
2006.; С.Табаров. Мунзим.-Душанбе: Ирфон, 1991.; “Баёноти сайёҳи ҳинд ”-и Фитрат.-Душанбе: Деваштич,	
ӣ
1993.;   “Мунозара”-и   Абдурауфи   Фитрат.-Душанбе:   Деваштич,   1997.;   аҳони   андешаҳои   Абдуррауфи
Ҷ
Фитрат.   Иборат   аз   ду   илд.   -Душанбе:   Дониш,   2008   -   2009.;   С.Амирқулов.   Таҳаввули   адабиёти   то ик   дар	
ҷ ҷ
нимаи   якуми   асри   XIX.   -   Душанбе:   Дониш,   1997.;   Нигоҳе   ба   инкишофи   таърихи   адабиёти   то ик   дар	
ҷ
Мовароуннаҳр (Қарни XIX). - Душанбе: 2010.; С.Саъдиев. Маркази адабии Самарқанд дар шоҳроҳи таърих.
-Тошкент:   Ўзбекистон   миллий   эн циклопедияси,   2012,;   А.Маниёзов.   Марҳилаҳои   таҳаввули   шеъри
С.Айн .   // ашнномаи   Айн ,   .   IХ.-Душанбе:   Дониш,   2002.;   Али   Асғар   Буванд   Шаҳриёр .   Становление	
ӣ Ҷ ӣ ҷ ӣ
8 Бироқ,   мазкур   тадқиқотларда   XIX   асрнинг   иккинчи   ярми   ва   ХХ   аср
бошлари   тожик   адабиёти   тарихининг   янги   тараққиёт   даври   ибтидоси
сифатида   эътироф   этилса-да,   маърифатпарварлик   ва   жадид   адабиётининг
лирик   жанрлар   тизимидаги   анъанавийлик   ва   новаторлик   тенденциялари,
адабий   турларнинг   эврилиш   тамойиллари,   лирик   жанрлар   тизими   ва   поэтик
шакл   унсурларининг   тадрижий   такомили,   уларнинг   лингвостилистик
хусусиятлари  монографик тарзда тадқиқ этилмаган. 
Тадқиқотнинг   диссертация   бажарилган   олий   таълим   муассасаси
илмий-тадқиқот   ишлари   режалари   билан   боғлиқлиги.   Диссертация
Самарқанд   давлат   университетининг   илмий   тадқиқот   ишлари   режасига
мувофиқ   “ Тожик   адабиётида   адабий   жанрлар   ва   ижодий   услублар
рангбаранглиги ” мавзусидаги тадқиқотлар доирасида бажарилган.
Тадқиқотнинг   мақсади   маърифатпарварлик   ва   жадид   адабиётида
лирик   жанрлар   шаклланишининг   тарихий-назарий,   ижтимоий-сиёсий   ва
адабий-эстетик   асослари,   тадрижий   такомили   ва   янгиланиш   тамойилларини
аниқлашдан иборат.
Тадқиқот нинг  вазифалари:  
анъанавий   лирик   жанрларнинг   тарихий   ва   умумназарий   асослари,
янгиланиш жараёнида жанр хусусиятларининг эврилиш сатҳи ва асосий ички
ва ташқи омилларини белгилаш;
давр   шеъриятида   поэтик   мазмун   ва   шакл   уйғунлиги,   лирик
жанрларнинг   композицион   тузилишидаги   туб   ва   жузъий   ўзгаришлар,
улардаги лисоний ва услубий янгиланишлар муаммосини ўрганиш; 
“новых   стихов”   в   таджикской   поэзии.   АКД.   -Душанбе:   ДМТ,   2002.;   .Ҳамроев   Таърихи   танқиди   адаб .   -Ҷ ӣ
Душанбе: Ирфон, 2006.; Таърихи адабиёти навин. -Тошкент: Тамаддун, 2015.;   Х.Боқиев. Творческий путь и
просветительские   взгляды   Мирзо   Сироджа   Хакима.   АКД.-Душанбе:   ТГПУ,   2000. ;   У.Сафаров   Персидская
поэзия   ХХ   века   (эволюция   содержания   и   форм ы ).   Дис.   докт.   фил.   наук.-Душанбе:   2006.;   А.Худойдодов.
Холик   Мирзозода   и   таджикское   литературоведение   ХХ   века.   Авт.   докт.   фил.   наук .-Душанбе:   2014.;
А.Расулов   Персидская   гезел ь   в   ХХ   веке.   Дис.   док.   фил.   наук.   -Душанбе:   2009.;   М.Бейронванд.   Поэзия
литератур ы период просветительства в Иране  и  Таджикистане (конец  XIX   и начало ХХ вв. )  АКД. -Душанбе:
2012. ;   Б.Самиев. Социально-исторические идеи таджикских просветителей конца XIX - начала XX в. АДФ.
Душанбе:   2009.;   Н.Гафуров.   Джадидизм   в   Средней   Азии   в   конце   ХIX   в.   -   начале   XХ   в.:   Дис.   канд.   наук:
Душанбе: 2014.;   З.Юнусзода. Жанри сафарнома дар адабиёти маорифпарварии то ик.-Тошкент: Фан, 2014.;	
ҷ
И.Эшонқулов. Ҳашмати Бухоро  ва тазкираҳои ў.-Тошкент: Тўрон-иқбол, 2019. 	
ӣ
9 мумтоз   форс-тожик   адабиётидаги   анъанавий   лирик   жанрлар
трансформацияси, адабий  жанрлар  функциясининг  интеграцияси,  анъанавий
тенденцияларининг   бадиий   синтезлашуви   каби   масалаларни   янги   давр
адабий жараёнининг асосий ҳодисаси сифатида текшириш;
ижодкорнинг   поэтик   маҳорати,   шеъриятда   ижтимоийлашув   ва
мафкуравийлик,   давр   адабий   танқидчилигининг   анъанавий   лирик   турларга
муносабати, уларнинг мумтоз поэтика меъёрий қонуниятларига бўлган ўзига
хос ёндашувларини ёритиш;
жадид   ва   маърифатпарварлик   адабиётида   умумий   адабий   жараён
контекстида   “рихвату   рукуд”,   “маънавий   инқироз”,   “шеъри   нав”,   “ишқий
шеърият”   ва   “миллий   шеърият”   тушунчалари   ва   атамаларини   илмий
изоҳлашдан иборат.
Тадқиқотнинг   объекти   сифатида   XIX   асрнинг   иккинчи   ярми   ва   ХХ
аср   бошлари   шеъриятида   маърифатпарварлик   ва   жадидчилик   ғоялари
бевосита   сингдирилган   ва   ўзида   турли   тарихий   босқичларга   хос
тенденцияларни   мужассам   этган   Аҳмад   Дониш,   Возеҳ,   Шоҳин,   Савдо,
Сомий, Мирзо  Сирож,  Абдурауф   Фитрат,  Ажзий,  Асирий, Васлий,  Мунзим,
Ҳамдий,   Журъат,   Айний,   Лоҳутий   каби   шоирларнинг   лирик   асарлари
танланди. 
Тадқиқотнинг   предмети ни   XIX   асрнинг   иккинчи   ярми   ва   XX   аср
бошалри тожик адабиётининг  лирик жанрлар тизими, улардаги анъанавийлик
ва   новаторлик,   жадид   шеъриятининг   лингвопоэтик   хусусиятларини   илмий
методлар асосида таҳлил ва тадқиқ этиш ташкил этади.  
Тадқиқотнинг   усуллари.   Тадқиқот   жараёнида   қиёсий-тарихий,
қиёсий-типологик,   тавсифий,   психоаналитик,   статистик,   структурал   таҳлил
усулларидан фойдаланилди.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги  қуйидагилардан иборат:
ХIХ   асрнинг   иккинчи   ярми   ва   ХХ   аср   бошлари   тожик   адабиётида
лирик   жанрларнинг   ўзгармас   мумтоз   поэтика   қонуниятлари   асосида
янгиланиши очиб берилган ;
10 тожик жадид  шеъриятида “иш қ” , “ёр”, “ағёр”, “дил”, “қалб”, “маҳбуб”,
“меҳмон” “сайд”,  “сайёд”  каби анъанавий тимсолларнинг сайқалланганлиги,
“маърифат”,   “ирфон”,   “иршод”,   “ислоҳот”,   “андиша”   сингари   туркум
ноанъанавий образларнинг метафорик хусусиятлари асосланган; 
жадид   лирикасида   анъанавий   аруз   вазнидан   бармоқ   вазнига   ўтиш,
сочма   (сочим)-қофиясиз   ва   вазнсиз     шеъриятнинг   ёйилиш,   қофияланиш
комбинацияларидаги эркинлик каби тамойиллар мавжудлиги исботланган;
жадид   шеъриятида   ахлоқий   ва   фалсафий   мотивларга   кирувчи
ижтимоий   муҳитга   боғлиқ   миллат   ва   халқ   қайғуси,   эрк   ва   озодлик
ғояларининг   бадиий   талқини,   давр   адабиётининг   татабу,   назира,   пайравлик,
ворисийлик   ҳамда   новаторлик   ҳодисалари   асосида   шаклланганлиги
аниқланган; 
миллий шеъриятнинг анъанавий лирик қолипдаги поэзиядан устунлиги,
“ашъори   ишқия”   ва   “ашъори   миллия”   каби   парадоксиал   тушунчаларга
эгалиги далилланган . 
Тадқиқотнинг амалий натижалари  қуйидагилардан иборат:
ХIX   асрнинг   иккинчи   ярми   ва   ХХ   аср   бошлари   тожик   адабиётида
лирик   жанрлар   тизими,   янгиланиши   ва   уларнинг   асосий   шаклланиш
тамойиллари аниқланган;
тожик   ҳамда   Шарқ   халқлари   маърифатпарварлик   адабиётида   бадиий
тафаккур   тадрижи,   лирик   жанрларнинг   функ ционал   ўзгариши,   уларнинг
типологик  хусусиятлари асослаб берилган;
жадид адабиёти янги тарихий даврнинг илк босқичи сифатида кейинги
даврларда   бадиий   тафаккур   тадрижи,   замонавий,   модерн   ва   миллий   поэзия
ҳамда проза ривожланишида муҳим ўринга эга эканлиги исботланган;
давр мутафаккирларининг илмий-назарий ва фалсафий қарашлари янги
жамиятнинг   мафкуравий,   ахлоқий,   эстетик   ва   маънавий-маърифий
юксалишида муҳим аҳамият касб этиши далилланган. 
Тадқиқот   натижаларининг   ишончлилиги   тожик   адабиёти,   хусусан,
Бухоро   ва   Самарқанд   адабий   муҳитида   яшаб   ижод   қилган   шоирларнинг
11 меросига оид маҳаллий, хорижий мамлакатлар олимларининг илмий-назарий
қарашлари   ўрганилганлиги,   тадқиқот   қамровига   маърифатпарвар   адиблар
асарларининг   танқидий   матнлари   ва   улардан   фойдаланилганлиги,   тадқиқот
хулосалари ва тавсиялари амалиётга татбиқ этилгани билан асосланади. 
Тадқиқот   натижаларининг   илмий   ва   амалий   аҳамияти.   Тадқиқот
натижаларининг   илмий   аҳамияти   XIX   аср   охири   ва   ХХ   аср   бошлари   тожик
адабиётининг   жанр   хусусиятлари,   лирик   жанрлар   тизими,   адабий
жанрларнинг ўзгармас категория эмаслиги, уларнинг ҳар бир тарихий даврда
муттасил   эврилиши,   адиблар   ижодиётидаги   ғоявий-бадиий   тенденциялар,
янги   адабий-эстетик   тамойилларнинг   юзага   келиши,   миллий   шеъриятнинг
тадрижий   такомили   ҳамда   лирик   жанрларнинг   шаклланишидаги   асосий
омилларни назарий жиҳатдан ўрганилганлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот   натижаларининг   амалий   аҳамияти   диссертациядаги
хулосалари   ва   тавсиялардан   тожик   адабиёти   тарихини   ёзиш,   адабий
жанрларнинг тарихий ва умумназарий қонуниятларини тадқиқ этиш, адабиёт
назарияси, адабий жараён фанларидан дарслик ва ўқув қўлланмалар яратиш,
маъруза   ва   семинар   машғулотлари   мазмунини   такомиллаштириш,   махсус
курслар   ташкил   этиш,   жадид   адабиёти   тарихи,   жаҳон   ва   эроний   халқлар
адабиёти   тарихи   каби   фанлар   мазмунини   назарий   хулосалар   билан
такомиллаштиришда  фойдаланиш мумкинлиги билан изоҳланади.  
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  Диссертацияда ишлаб
чиқилган назарий ва амалий хулоса, натижа ва ишланмалар асосида :
ХIХ   асрнинг   иккинчи   ярми   ва   ХХ   аср   бошлари   тожик   адабиётида
лирик жанрлар тадрижий такомили, бадиий тасвир воситаларининг табдили,
метафорик образларнинг анъанавий ва ноанъанавий кўринишлари, бармоқ ва
сочма   вазнларнинг   хусусиятлари   ва   бу   борада   чиқарилган   илмий
хулосалардан   ФА-Ф1-ОО5   “Қорақалпоқ   фольклоршунослиги   ва
адабиётшунослигини   тадқиқ   этиш”   мавзусидаги   фундаментал   тадқиқот
лойиҳасида   фойдаланилган   (ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил
06   июндаги   17.01/172-сон   далолатномаси).   Натижада   XIX   асрнинг   иккинчи
12 ярми   ва   ХХ   аср   бошлари   шеъриятининг   анъанавий   жанрлар   тизими,
уларнинг   такомиллашуви   муштарак   ва   узлуксиз   жараён   эканлиги,   лирик
жанрларнинг фольклор шеърий туркумлар асосида шаклланиш тамойиллари
тўғрисидаги хулосаларга асос бўлган; 
Жадид   адабиётида   миллий   шеъриятнинг   анъанавий   лирик   қолипдаги
поэзиядан устуворлиги, унинг юксак танқидий, тарғибий, ташвиқий руҳияти,
“ашъори ишқия” ва “ашъори миллия” каби жадид адабиётидаги парадоксиал
тушунчалар   шарҳига   оид   илмий   хулосалардан   ЎзРФА   ҚҚБ   Қорақалпоқ
гуманитар   фанлар   илмий-тадқиқот   институтида   2012-2016   йилларда
бажарилган   ФА-Ф1-ГОО2   “Қорақалпоқ   фольклори   ва   адабиёти
жанрларининг   назарий   масалаларини   тадқиқ   этиш”   мавзусидаги
фундаментал   лойиҳада   фойдаланилган:   (ЎзР   ФА   Қорақалпоғистон
бўлимининг   2021   йил   08   августдаги   17.01/219-сонли   далолатномаси).
Натижада   миллий   маърифатпарварлик   ва   жадид   адабиётида   рўё   услубида
яратилган   бир   қатор   асарлар,   улар  таркибидаги   хаёлий  фантастик   ҳикоялар,
хусусан   туркум   маснавийларнинг   эврилиши   ва   рўё   услубининг   ижодкор
бадиий   тафаккур   тараққиётида   тутган   ўрни   ҳақидаги   илмий-амалий
хулосаларга асос бўлган; 
Тожик, ўзбек, форс, афғон ва турк маърифатпарвар шоирлари ижодида
қўлланилган   ғазал,   маснавий,   қасида,   мухаммас,   мусаддас,   таркиббанд,
таржибанд   каби   лирик   жанрларнинг   функционал   ўзгариши   ва   типологик
хусусиятлари   борасидаги   илмий   хулосалардан   Хужанд   давлат
университетининг   филология   факультети   илмий-тадқиқот   ишларида
фойдаланилган.   (Б.Ғафуров   номидаги   Хужанд   давлат   университетининг
16.08.2021  йилдаги   маълумотномаси).   Натижада   бу   давр   адабиётида   мумтоз
адабиёт   анъаналарига   мойиллик   адабий   шакл   ва   бадиий   тасвир   усулида
намоён   бўлганлиги,   ижодкорларнинг   ижтимоий-фалсафий,   диний-маърифий
дунёқараши,   адабий   жараён   такомилига   доир   хулосаларнинг   шаклланишига
асос бўлган; 
13 Жадид   шеъриятида   танқидий   ва   ижтимоий   мотивлар   кучайиши
натижасида   янгича   бадиий   талқинлар,   образларда   рамзийлик,   поэтик
тасвирдаги енгиллик, ҳаёт ва мамот мотивлари каби  янгича ижодий ёндашув
концепцияларидан   М.Имомов   ва   М.Абдуллоевлар   томонидан   Абдуррауф
Фитратнинг лирик асарлари танқидий матнини яратиш жараёнида (Абдурауф
Фитрат.   Тавофи   Ватан.   -   Душанбе:   “Шарқи   озод”,   2013.   42   бет)   ва
Тожикистон   миллий   Университети   илмий   ахборотномасида   ( 2020.   №4.   200-
210 с.) чоп этилган   илмий мақоласидан иқтибослар олинган. (А.Шерназаров
“Фолклори   тожик”   (СамДУ,   2021.   89   бет).   (Самарқанд   давлат   университети
ўқув   ишлари   проректори   А.Солеевнинг   26.07.2021   й.   №   10-2595   -   сонли
маълумотномаси)   Илмий   натижаларнинг   қўлланилиши   шоир   шеърий
тўпламининг   танқидий   матни   мукаммаллашуви,   ўқув   қўлланманинг   илмий-
таълимий қиймати ошиши учун хизмат қилган; 
Давр   шеъриятининг   шаклланишида   адабий   алоқалар   ва   ўзаро   таъсир
ўрни,   шеърият   тили   ва   услуби ,   жадид   шеъриятида   миллий   ва   тарихий
ўзликни   англаш   ғояларига   оид   илмий-назарий   хулосалардан   Ўзбекистон
Миллий   телерадиокомпанияси   “ O’zbekiston ”   телеканалининг   “Бедорлик”,
“Таълим   ва   тараққиёт”,   “Адабий   жараён”,   “Рангинкамон”   туркумидаги
кўрсатувларини   тайёрлашда   маърифатпарвар   ва   жадид   шоирлари
шеъриятидаги   юксак   ғоявий   мазмун,   таълим   ва   тарбияга   йўналтирилган
мавзулардан тарбиявий ва эстетик мақсадларда фойдаланилган. (Ўзбекистон
Миллий   телерадиокомпанияси   “O’zbekiston”   телеканали   ДУКнинг   2021   йил
03   июньдаги   01-12-950   сон   маълумотномаси).   Илмий   натижаларнинг
қўлланилиши телекўрсатувларнинг сценарийларини тайёрланишда бирламчи
методологик   асос   бўлиб   хизмат   қилган   ҳамда   тамошобинларни   янги   давр
тожик   адабиёти   намуналари   билан   таништиришда,   кўрсатувларнинг
қизиқарли ва оммабоп бўлишини таъминлашда муҳим аҳамият касб этган.
Шунингдек,   ушбу   тадқиқот  асосида  олий  ўқув  юртлари  талабалари  ва
магистрлари   учун   “Миллий   уйғониш   даври   тожик   адабиёти”   (Тошкент:
14 “Ўзбекистон   миллий   энциклопедияси”,   Давлат   илмий   нашриёти,   2015.   350
бет) дарслиги яратилган.
Тадқиқот   натижаларининг   апробацияси.   Тадқиқот   натижалари   9   та
илмий-амалий   анжуман   ва   семинарларда,   жумладан,   5   та   халқаро
конференцияларда  апробациядан ўтказилган. 
Тадқиқот натижаларини эълон қилиш.  Диссертация мавзуси бўйича
27   та   илмий   иш   нашр   этилган,   шулардан   1   та   монография,   1   та   дарслик,
Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Аттестация   Комиссияси   томонидан
докторлик   диссертациялари   асосий   натижаларини   чоп   этиш   тавсия   этилган
илмий   нашрларда   17   та   мақола   (10   таси   Республика   ҳамда   7   таси   хорижий
журналларда), 8 та илмий ахборот ва маъруза тезислари нашр этилган. 
Диссертациянинг тузилиши.  Диссертация кириш, тўрт боб, хулоса ва
фойдаланилган   адабиётлар   рўйхатидан   иборат.   Унинг   умумий   ҳажми   275
бетни ташкил этади.
15 I  БОБ .  XIX АСРНИНГ ИККИНЧИ ЯРМИ  -  ХХ АСР БОШЛАРИ
АДАБИЁТИНИНГ ТАРИХИЙ ШАКЛЛАНИШ ТАМОЙИЛЛАРИ
1.1. XIX асрнинг иккинчи ярми ва ХХ аср бошлари тожик адабиёти
шаклланишининг тарихий ва назарий асослари
Ўрта   Осиё   халқлари   кўп   асрлик   ижтимоий-сиёсий   ва   маданий -
маърифий тараққиёт йўлини босиб ўтгани, ҳар бир тарихий давр ушбу ҳудуд
аҳолисининг   фалсафий-ахлоқий   ва   адабий-эстетик   қарашлари   эврилишида
алоҳида ўрин тутади. XIX асрнинг иккинчи ярми - ХХ аср бошлари тарихга
энг мураккаб ва зиддиятли давр сифатида кирди. Б.Ғафуровнинг “Тожикон”
китоби, 1
  Ҳерман   Вембергернинг   “Бухоро   ёки   Мовароуннаҳр   тарихи”
(“ История   Бохары   или   Трансоксании” ) 2
,   Ж.Жўразоданинг   “Шўролар   ва
ундан   кейинги   даврдаги   Бухоро   амирлигининг   сиёсий   тарихини   ўрганиш
муаммолари” (“Омўзиши таърихи сиёсии аморати Бухоро дар давраи шўравӣ
ва   пасошўрав ”),   Эрон   олими  	
ӣ Иброҳим   Худоёрнинг   “Ғарибаҳои   ошно” 3
номли   китобида   Хужанд   ва   Хоразм   ижтимоий-сиёсий   ва   маданий   ҳаёти   ва
мазкур  давр воқелиги муфассал ёритилган. 
XIX асрнинг охири ва ХХ аср бошлари адабиётининг ўзига хослигини
тўлиқ   идрок   этиш,   маҳаллий   халқнинг   ижтимоий-сиёсий   ҳаёти,   адабий
оқимлар,   тарихий   тенденциялар ,   янги   адабий   жараён,   бадиий   асарнинг
мазмун дорлиги ,   тематик ғоя, поэтик   шакл   ва мазмун такомил и , бадиий асар
тили   ва   услуби,   жанр   хусусиятлари,   Мовароуннаҳр ,   Хуросон   ва   қадимги
Туроннинг маҳаллий халқлари, айниқса, қардош тожик ва ўзбек   ҳамда   Эрон
ва   афғон   халқлари   адабиётининг   ўзаро   муштарак   ва   типологик
хусусиятларини   тадқиқ   этиш   жараёни   янгича   тамойиллар   ва   ёндашувларни
тақозо этади .
1 1
  Ғафуров   Б.   То икон.  
ҷ Китоби   2.   Охирҳои   асри   миёна   ва   давраи   нав.   -   Душанбе:
Ирфон,1985. - 416 с.
2
  http://www.kmt.tj/nushai-yagonai-kitobi-german-vamberi-az-tarihi-buhoro  
3
  Иброҳим Худоёр. Ғарибаҳои ошно. Шеъри форси Мовароуннаҳри қарни бистум бо такя
бар муҳитҳои адабии Хуқанд ва Хоразм. -Теҳрон: Муассисаи мутолеоти милл , 1384	
ӣ
16 XIX асрнинг иккинчи ярмида Ўрта Осиё  ҳудудидаги уч давлат -  Бухоро
амирлиги,   Қўқон   ва   Хива   хонлиги   сиёсий   ва   иқтисодий   заифлиги ,   дунёдан
ажралиб   қолгани ,   бошқарув   тизими нинг   замондан   ортда   қолиши ,   узоқ
муддат   давом   этаётган   маънавий   ва   сиёсий   турғунли к,   ўзаро   ички   низолар,
иқтисодий   инқироз,   адолатсизлик   ва   зулмнинг   кучайиб   бориши,   инқирозга
сабаб   бўлган   эди.   Минтақанинг   бу   тарихий   даври   хорижлик   олимлар
назаридан   ҳам   четда   қолмаган.   Тарихчи   олим   Ж.Кунитс   зиддиятли   давр
ҳақида   бундай   ёзади:   “Амир   ҳукмдорлиги   дахлсиз   ва   мутлақ   эди.   Барча
давлат   муассасалари   раҳбарлари,   вилоят   ва   туман   ҳокимлари   у   томонидан
тайинланар   эди   ва   улар   фақат   амирга   бўйсунар   ва   ҳисобот   берар   эди”
[205,23].   Англо - америкалик   тарихчи   Уеллер   фикрича:   “Бухоронинг
маъмурий   тизими   жуда   содда,   ҳукуматнинг   асосий   вазифаси   солиқ
йиғишдир”   [207,43].   Ин глиз   олими   Мэри   Холдсворднинг   “Turkestan   in   the
nineteenth   centure”   (“XIX   асрда   Туркистон”)   [208,10]   рисоласида   эса,
Ҳиндистон,   Миср,   Эрон   ва   Афғонистондан   Ўрта   Осиёнинг   энг   йирик
шаҳарларига   катта   миқдордаги   тижорий   маҳсулотлар   билан   бир   қаторда,
турли   хил   нашрлар,   хат   ва   газеталар   етказилган.   Бу   эса   ҳаётнинг   барча
соҳаларида   турли   хил   ўзгаришлар,   адабий   ва   маданий   жараёнда   янгича
ёндашувларнинг юзага келишига замин тайёрлаган.
Тадқиқотларда   қайд   этилишича,   Россия   империясининг   Ўрта   Осиёни
босиб   олиши   “буюк   ўйин”   мафкурасининг   ўзига   хос   бир   кўриниши,   англо-
рус рақобати натижаси эди [207,13]. Бу даврга доир энг ишончли манба ушбу
заминдан   етишган   шоиру   адибларнинг   тарихий,   илмий-адабий   асарлари
ҳисобланади. Жумладан, Аҳмад Дониш асарларидаги асосий прин ц ипга кўра,
“вилоятдорлик   ва   ҳукумат   бошқарувининг   асл   моҳияти   илм   ва   амалдадир”.
Унингча,   фақат   ақл   давлат   бошқарувининг   адолатли   пойдевори   ва
мезонларини мустаҳкамлайди: “Аксинча ғазаб  ва шаҳват ақлни тасхирловчи
манба бўлмаслиги лозим. Зеро, адолат ақлнинг камолотидан вужудга келади”
[14,54]. Ушбу тафаккур тарзи ўрта аср Шарқ мутафаккирлари нуқтаи назари
билан   бир   хил,   ҳамда   “офоқу   анфус”   (воқеийлик   ва   замон   зайлига)
17 мутаносибдир.   Мовароуннаҳрда   тахт   соҳибининг   алмашинуви   ҳаёт   ва
ижтимоий   вазият   яхшиланишининг   белгиси   сифатида   қабул   қилинган   ва
бунга   қаттиқ   ишонган.   Лекин   Бухоро   амирлигига   доир   манбаларда   ўзгача
муносабатлар   ҳам   кузатилади.   Масалан,   Амир   Насруллоҳдан   кейин   Амир
Музаффарнинг тахтга ўтириши маросимини Мирзо Азим Сомий қуйидагича
талқин қилган: “Жабру зулм ва кибру ғурур бобида у отасидан илдамроқ эди,
аслида   ҳам   нима   учун   “қобилиятли”   бола   отасидан   ўн   баравар   кам   бўлиши
лозим?!   Бора-бора   иш   шарриёт   чегараларигача   етиб   борди.   “Ал-оқилу
якфиҳил ишорат”. Бундан ортиқча гап-сўзга ўрин йўқ”. 
Холиқ Мирзозода тадқиқотларида мамлакатдаги  беқарорлик, халқнинг
хонавайронлиги,   инсон   ҳуқуқларининг   камситилиши,   Бухоронинг   Россия
империясига   қарам   б ў лиши,   олиму   уламолар   ва   ижодкорлар   қадр-
қийматининг пасайиши, жоҳил, мутаассиб, порахўр ва тамагир шахсларнинг
давлат   идораларига   жойлаштирилишини   алоҳида   таъкидлайди.   Ўша   давр
Бухоро   халқининг   энг   обрўли   намояндалари   -   Аҳмад   Дониш,   Савдо,   Возеҳ,
Шоҳин,   Музтариб,   Зуҳурий,   Муфтий   Иноят   махдум,   Шарифмахдум
Мўътасим,   Эсомахдум,   Зуфунун,   Муллошариф   Соат,   Мирзо   Азим   Сомий,
Садри   Сарир,   Ширин   кабилар   таъқиб   қилинди.   Адабиий   жараёнга   одоб   ва
ахлоқ меъёрларига мутлақо зид, фаҳш ва қабоҳат мавзуининг кириб келиши,
ижодда ҳаёсиз сўз ва ибораларнинг қўлланилиши ҳам шу масалага бевосита
боғлиқ.   Мирзо   Азим   Сомий   шеърларида   бу   ҳолатга   қуйидагича   муносабат
билдирилади:
То бинои тоқи ин фирўза манзар кардаанд,
Аҳли донишро ғизо аз хуни  игар кардаанд.ҷ
Кўнаполоне намеёбад саманди тезтаг,
Атласу кимхоб баҳри пўшиши хар кардаанд.
Аҳли маъниро ба ғайр аз хуни дил набвад ғизо,
Қути бемағзон ҳама аз қанд шаккар кардаанд.
Тирабахт  лозими фазлу камол афтодааст,	
ӣ
Аблаҳонро комрони мулку кишвар кардаанд.
Турфа вазъи нобакоре карда пайдо рўзгор,
Нокасонро бар умури мулк сарвар кардаанд. 
Эътибори дину миллат рафта ҳоло  оҳилон,	
ҷ
Ошкоро фаҳшу сабъ болои минбар кардаанд [ 121 ,203].
18 Ушбу   мисраларда   ўша   даврдаги   сиёсий-ижтимоий,   тарихий   вазият,
дину   миллат   тақдири   билимли,   донишманд   арбобларга   эмас,   жоҳилларга
қолгани, аҳли маъни ва фазлу камол соҳиблари хор, нокасу нобакорлар азиз
бўлганини   алоҳида   қайд   этган.   Натижада,   маърифатпарвар   зиёлилар
амирликнинг радикал тузумига ва бу тузумдаги жиддий сиёсий ва ижтимоий
камчиликларга   қарши   жамият   ҳаётининг   барча   жабҳаларини   ислоҳ   этиш
масаласини   кун   тартибига   қўйдилар.   Бадиий   адабиёт   янгича
маърифатпарварлик   ғояларини   тарғиб   қилишнинг   муҳим   воситаси,
ижтимоий   иллатлар   ва   камчиликларни   танқид   қилувчи   минбар,   жамиятдаги
камчиликларни фош қилишнинг энг муҳим платформаси, илм-фан, санъат ва
маданиятнинг   ривожланиш  даражасини  кўрсатувчи  асосий   мезон,   тараққиёт
ва   юксалиш   дастуруламали,   воқеийлик   динамикасини   белгиловчи   меъёр
сифатида намоён бўлди. 
Тожик   адабиётидаги   янгича   маърифатпарварлик   ва   миллий   уйғониш
жараёнининг   асосий   омили,   аввало,   миллий   анъаналар,   юксак   маънавий   ва
тарихий   илдизлар,   ўзликни   англаш   ғоялари   негизида   пайдо   бўлди,
ривожланди   ва   кейинчалик   ушбу   жараённинг   тараққий   этиши,   ижтимоий
ҳаётда   асосий   ўрин   эгаллашга   замин   яратди.   Албатта,   бу   жараёнда   Ғарб
мамлакатлари   ц ивилизациясининг   муайян   таъсири   борлигини   инкор   этиб
бўлмайди. Ўша даврда яратилган бадиий асарларда ҳам бу борада ишоралар
бор:
Он Мисри мамлакат, ки шунид , хароб шуд,ӣ
В-он Нили маърифат, ки ту дид , сароб шуд.
ӣ
Ёки   Шамсиддин   Шоҳин   худди   шу   маънода   “Тўҳфаи   дўстон”   асарида
Фирдавсий услубига тазмин тариқасида мана бундай ёзади:
Шукўҳе дар оини давлат намонд,
Ба тўронзамин зебу зийнат намонд.
Янгича   маърифатпарварлик   ва   жадид   адабиёти   шаклланишининг  икки
омилини ажратиб кўрсатиш зарур: 
1. Ижтимоий-тарихий   вазият   тақозоси   ўлароқ   жамият   ҳаётининг
барча жабҳаларини ислоҳ этиш зарурати етилгани.
19 2. Адабиётнинг ижтимоийлашуви, халқ ҳаётига яқинлашуви.
Ижтимоий-тарихий   вазият   тақозоси   ўлароқ   жамият   ҳаётининг
барча   жабҳаларини   ислоҳ   этиш   зарурати   етилгани.   Бу   даврда   халқ
мустамлака   зулми   гирдобида   қолди.   Чор   ҳукуматининг   Ўрта   Осиёдаги
мустамлакачилик   сиёсати   оддий   халқнинг   ҳуқуқсизлигини   ва   моддий-
маънавий   қашшоқлашув   жараёнини   тезлаштирди.   Иқтисодиётнинг   умумий
даражаси   саноат   корхоналарининг   ҳиссаси   ва   ишлаб   чиқаришдаги   сифат
ўзгаришлари   туфайли   бир   оз   ўсган   бўлса-да,   оддий   халқ   ва   маҳаллий
ҳунармандларнинг аҳволи йилдан-йилга оғирлашиб борди. Россия “мустақил
Бухоро”нинг   ички   сиёсий   ишларига   гўё   аралашмас   эди.   Х.Асосзоданинг
сўзларига кўра, “Бу замин ўзининг анъанавий ҳаёти қобиғидан чиқмаган эди,
янгича ғоя ва фикрлар фақат энг қийин шароитларда ўз ўзани ва йўналишини
топарди”   [72,8].   XIX   асрнинг   иккинчи   ярмида   бошланган   Россиянинг   Ўрта
Осиёни   босиб   олиш   сиёсати   ХХ   асрнинг   бошларида   барча   шаҳар   ва
вилоятларни қамраб олди. 
Бухоро   амирлиги   аста-секин   сиёсий   мустақиллигини   йўқотди.   Чор
Россияси   маҳаллий   ҳукуматнинг   аҳволи   яхшиланишига   йўл   қўймади.
Аввало,   сарой   ҳукумати,   маъмурияти   бунга   жиддий   қаршилик   кўрсатди   ва
мамлакатда   ҳатто   заррача   ислоҳот   унсурларининг   амалда   татбиқ   этилишига
имкон   бермади.   Шу   тариқа,   амирлик   салтанати   нуфузига   путур   етди,
аморатнинг  сиёсий кучи  таназзулга  юз  тутди.  Аммо Туркистон ва  Бухорода
ана   шундай   зулматли,   эскича   шароитда   маърифатли,   маънан   уйғоқ   зиёли
шахсиятлар   пайдо   бўлиб,   жамият   равнақи   йўлида   жиддий   кураш   бошлади.
Янгича   маърифатпарварлик   ва   жадидчилик   ҳаракатининг   ғоя   ва   мафкураси
бадиий адабиёт саҳифаларига ўтди. Сиёсий, ижтимоий, иқтисодий, маданий-
маърифий   ўзгаришларнинг   юзага   келиши   маълум   объектив   ва   тарихий
омилларга   боғлиқ.   М.Ражабий   фикрича:   “Жадидчилик   учун   қадимий
маданият   халқни   маънавий   қолоқлик   ва   турғунликдан   халос   этиш   ҳамда
ғарбона   дунёвий   билимлар   фазоси   билан   таништириш   воситаси   эди.   Ушбу
мақсадга   эришиш  учун   илмий-тарихий  нуқтаи   назардан   Ғарб  олимларининг
20 сўнгги   асрларидаги   фикрий   ютуқлари   Шарқ   мутафаккирларининг   илмий
ишларини   қайта-қайта   ўқиб-ўрганиш   ва   уларнинг   изланишларини   давом
эттириш орқали эришилганини ва бу каби тараққийпарварлик эса аслида ҳам
ҳақиқий Исломга зид келмаслигини кўрсатди” [148,33]. Айнан шу таважжуҳ
ва таъсирлар  орқали Европанинг  айрим  мамлакатларида  санъат  ва маданият
ривожланди, илм-фан юксалди.
Миллий   уйғониш   даврини   замонавий   мафкуранинг   тадрижий   такомил
босқичи, миллий ёки фикрий инқилобнинг пайдо бўлиши сифатида баҳолаш
мумкин.   Дастлаб   билвосита,   кейинчалик   бевосита   XIX   асрнинг   бошларида
Шарқ   мамлакатларида,   шу   жумладан,   Марказий   Осиё   хал қ лари   адабиётида
миллий-мафкуравий,   ахлоқий-тарбиявий   ва   фалсафий-ижтимоий   ғояларнинг
таъсири   ва   уларнинг   изчил   тарзда   ёйилиши   натижасида   миллий   уйғониш
ҳаракати   юзага   келди   ва   бу   ижтимоий   ҳаракат   асосан   иртижоий   характерга
эга бўлган  диний хурофотлрга қарши қаратилган  эди. Илмий тадқиқотларда
ушбу ижтимоий ҳаракат расмий тарзда фикрий уйғониш, маърифатпарварлик
ёки  жадидчилик  ҳаракати   сифатида  талқин  қилинади.  XIX  асрнинг   иккинчи
ярмидан   бошлаб   янгича   маърифатпарварлик   ҳаракати   Ўрта   Осиёда
ижтимоий   ҳаракат   сифатида,   кейинчалик   адабий   жараён   сифатида   муҳим
мавқега   эга   бўлди.   Шу   тариқа,   XIX   асрнинг   охири   ва   ХХ   аср   бошларидаги
тарихий,   сиёсий,   ижтимоий-иқтисодий   ҳодисалар,   рус-япон   уруши
воқеалари,   1905-1907   йиллардаги   инқилоблар,   Туркия,   Эрон,   Сербия,
Албания,   Ўрта   Осиё   минтақаларидаги   инқилобий   ҳаракатлар,   фан   ва
маданиятнинг ривожланиши, таълим ва тарбия, мактаб ва маърифатга бўлган
эътибор,   даврий   матбуотнинг   юзага   келиши,   бадиий   ижоддаги   янгича
ёндашувлар,   янгича   маърифатпарварлик   ва   жадидчилик   ғояларининг
ёйилиши, Осиёдаги маҳаллий халқлар орасида; турк, тожик, форс, араб, рус,
француз,   немис,   инглиз   тилларининг   кенг   ми қ ёсда   эътибор   қозониши,
маҳаллий   халқнинг   маънавий   ва   маърифий   юксалишида   алоҳида   аҳамият
касб   этди.   Афсуски,   етмиш   йилдан   ортиқ   вақт   давомида   XIX   асрнинг
иккинчи   ярми   ва   ХХ   аср   бошлари   адабиётини   ўрганишда   марксистик
21 таълимот   концепциясининг   т ў лақонли   татбиқ   этилиши   адабиётшуносликни
тор бир қолипга солиб қўйди. Бу давр адабиётининг шакл ва мазмун, ғоявий-
бадиий,   адабий-эстетик,   лингвостилистик   хусусиятларлари   сунъий   талқин
этилди.   Тарихий   ҳақиқатлар   сохталаштирилди.   С.Амирқулов   давр   адабий
жараёнини   ўрганишда   шўролар   замонидаги   ҳукмрон   мафкура   талабларидан
келиб   чиқиб,   учта   муҳим   масалани   илгари   суради:   а)   Европа   маданиятига
муносабат, б) мумтоз форс ва тожик адабиётига бўлган муносабат, в) дин ва
унинг   тарихий-азалий   илдизлари   ва   шаръий   асосларига   бўлган   эътиқодга
муносабат   борасида   нохолис   ёндашув   бўлганини   таъкидлайди   [71,29].   Ўша
даврдаги   адабий-эстетик   онгнинг   ривожланиш   даражаси,   бадиий   тафаккур
тадрижи,   ижодий   дунёқарашнинг   кенгайиши,   бадиий   асарлардаги   поэтик
тасвир   тарзининг   эврилишини   ҳисобга   олиш   ва   ўша   давр
мутафаккирларининг   илмий,   фалсафий,   ижтимоий,   назарий   ва   ахлоқий
қарашларининг юксалиши масалаларига ҳам диққат қаратиш зарур.
Бироқ,   Ўрта   Осиё   янгича   маърифатпарварлик   мафкураси,   ҳатто   рус
халқи   ҳаётида   юзага   келган   демократик   муносабат   унсурлари   XIX   асрнинг
иккинчи ярмида Бухоро амирлиги ҳаётининг турли қатламларига тўлиқ етиб
бормаган   эди.   Ушбу   фикрий   жараён   ва   маърифий   ҳаракат   намояндалари
ҳамда   унинг   хайрихоҳлари   унчалик   ҳам   кўп   эмас   эди.   Рус   олими
Р.Г.Эймонтова   бу   борада   шундай   ёзганди:   “...   маърифатпарварлик   ёки
маърифат   тушунчаси   нафақат   илм   ва   таълимни   тарғиб   қилишдан   иборат.
Маърифатпарварлик   моҳиятан   кенг   тушунча   бўлиб,   у   онгли   ёндашувлар,
соғлом   фикрлашни   тарғиб   қилади,   асл-солим   ижтимоий   ғояларни
ифодалашни   талқин   этади.   Шунингдек,   у   бидъатлар   ва   хурофотлар   ва
жамиятдаги   ахлоқий-фалсафий   нуқсонларни   танқид   қилади”   [273,39].
Маърифатпарварлик ва жадидчилик ҳаракати негизида XIX асрнинг иккинчи
ярми   ва   ХХ   аср   бошларидаги   маърифатпарвар   зиёлилиларнинг   энг   юксак
гуманистик ғоялари ётади ва улар қуйидагича: биринчидан, ўша давр давлат
тизимидаги   маъмурий   ва   ижтимоий   тузилиш   ҳамда   тартиб-қоидаларидаги
нуқсонларни   танқид   қилиш;   иккинчидан,   дунёвий   илм-фан   ва   билимлар,
22 замонавий   (модерн)   Европа   турмуш   тарзини   тарғиб   қилиш,   учинчидан,
умуминсоний   манфаатларни   ҳимоя   қилиш,   тўртинчидан,   ибтидоий   ва
мадрасавий   таълим   тизимини   тубдан   ислоҳ   қилиш,   бешинчидан,   жамиятда
инсон   ва   шахснинг   нисбий   эркинлигини   таъминлашдир.   Ҳар   ҳолда,   айнан
маърифатпарварлик   ва   кейинчалик   жадидчилик   ҳаракати   ва   ижтимоий-
адабий   жараёни   янги   давр   адабиётининг   шаклланиши,   айниқса,   ушбу   давр
назмий ва насрий асарлари эволюцияси ва  янгиланишининг асосий омилига
айланди. 
Айни   шу   масалалар   ечими   жамиятнинг   зиёли   табақаси   мафкурасида
асосий   ўрин   эгаллайди.   Шубҳасиз,   XIX   асрнинг   иккинчи   ярмида   Аҳмад
Дониш   тожик   маърифатпарварлик   ҳаракатининг   асосчиси   эди.   У   Марказий
Осиёда   биринчилардан   бўлиб   ўзининг   бадиий,   тарихий   ва   фалсафий
асарларида   янги,   замонавий   илғор   ижтимоий-сиёсий   ғояларни   қатъият   ва
жасорат   билан   ифода   эта   олди.   “Наводир   ул-вақоеъ”   асарининг   алоҳида
боблари   ва   замон   воқелигининг   кўплаб   ижтимоий-сиёсий   масалаларига
бағишланган   илмий,   диний,   сиёсий   ва   тарихий   рисолалари   орқали   ўз
даврининг   етук   ва   маърифатпарвар   кишилари   онгу   тафаккури   ва   танқидий
фикрлаш қобилиятини тарбиялай олди. 
XIX асрнинг охири ва ХХ аср бошлари адабиёти янги тарихий, сиёсий
ва   ижтимоий   шароитлар   ва   реал   ҳаётнинг   турли   соҳаларидаги   туб
ўзгаришларнинг   маҳсулидир.   Унинг   шаклланиши   ва   ривожланиш   даври
Марказий   Осиё   халқларининг   янги   тарихий,   иқтисодий,   сиёсий   ва   маданий
даврига   тўғри   келади.   Янги   ижтимоий   мавзу   ва   мазмуннинг   муомалага
ижобий   киритилиши   давр   адабиёти   тадрижий   такомили   ва   ривожининг   энг
асосий   омили,   миллий   уйғониш   ғоясининг   вужудга   келиши   учун   муҳим
қадам   бўлди.   Ушбу   давр   адабиёти   ижтимоий-фалсафий   қарашлардаги
ўзгаришлар ва янгиликларни қамраб олиш, поэтик шакл ва мазмун эврилиши,
лирик   ва   эпик   турлардаги   композицион   тузилиш,   тадрижий   такомил   нуқтаи
назаридан   форс   ва   тожик   адабиётининг   бошқа   тарихий   босқичларидан
жиддий фарқ қилади.
23 Адабиётнинг   ижтимоийлашуви,   халқ   ҳаётига   яқинлашуви .   Тожик
маърифатпарварлик   адабиёти   янги   тарихий   шарт-шароитлар   маҳсули
бўлгани сабабли,  унда янгича  тамойиллар ва ўзгаришлар  юз бериши табиий
ҳолдир.   Адабиётнинг   ижтимоийлашуви,   халқ   ҳаётига   яқинлашуви   янги
мавзулар,  мотивлар  ва  услубларни  келтириб  чиқарди.   XIX  асрнинг  иккинчи
ярмидаги поэзия ва прозаик асарларнинг ғоявий-тематик, мазмун ҳамда шакл
унсурларининг   эврилиш   тамойилларини   белгиловчи   асосий   хусусиятлар
қуйидагилардан   иборат:   замон   ижтимоий   иллат   ва   нуқсонларини   изчил
танқид   қилиш;   миллий   руҳият   ифодасининг   кучайиши;   халқпарварлик;
дунёвий   илм-фан,   айниқса,   Европанинг   илғор   илм-фани   ва   маданиятини
тарғиб   қилиш;   адабиётнинг   ҳаёт   ва   замон   ҳақиқатлари   билан   боғлиқлиги;
бадиий   асар   тилининг   соддалашуви;   адабиётда   назмий   асарларга   нисбатан
насрий   асарларнинг   устунлиги;   маърифатпарварлик   адабиётида   махсус
жанрларининг   қайта   жонланиши   (саёҳатномалар,   мунозаралар,   бадиий   ва
фалсафий   ҳикоялар);   янги   маърифатпарварлик   ва   танқидий   реализм
унсурлари   ва   воқеий   тасвирлаш   услубининг   нуфузи   ва   унинг   проза
жанрларидаги устуворлиги.
Ушбу   тарихий   давр   XIX   асрнинг   охиридан   ХХ   аср   йигирманчи
йиллари охиригача давом этди ва у сиёсий, иқтисодий, маданий ва ижтимоий
ҳаётда   муҳим   рол  ўйнайди.   Қори  Раҳматуллоҳ  Возеҳнинг   “Туҳфат  ул-аҳбоб
фи   тазкират   ул-асҳоб”   асарида   шундай   маълумот   бор:   “ Минг   дариғ   ва
ҳайфким,   бу   каби   аср   ва   замонлар   ҳамда   ҳукмдорлар   тарих   саҳифаларидан
муқим   ўрин   топа   олмайди,   зеро   давр   исёнлари,   ошўблари   ва   фитналари   шу
қадар кучликим, ҳатто  ўз ҳолинга назар  ҳам  сола  олмайсан, кўнгил таскини
ва   хотир   фароғатини   буткул   унутиш   лозим.   Воқеалар   оний   лаҳзалар   сайин
кўпайиб бормоқда  ва  уларнинг  амалга  оширилиши сон-саноқсиз  муаммолар
келтириб   чиқаради.   Уларнинг   барчасини   ўнглаш   ва   тўғрилаш   учун   бахт
маъшуқи   янглиғ   фурсат   ҳам   берилмайди”   [18,11].   Ёзувчининг   бу   сўзлари
Бухоро   амирлиги   жамияти   ва   халқ   реал   ҳаётининг   барча   соҳаларидаги
ўзгаришлар кўлами ҳақида яққол тасаввур беради.
24 Русия   ҳукуматининг   мустамлакачилик   сиёсати   ва   унинг   кун   сайин
кенгайиб   бориши   натижасида   қонунбузарликлар,   қашшоқлик,   разолат   ва
маҳаллий   халқнинг   риёзату   машаққатлари   ортиб   борди.   Европа
мамлакатларида юзага келган инқилобий ҳаракатларнинг кучайиши, айниқса,
1905-1907 йиллардаги Россия инқилоби, Шарқий мамлакатларнинг, хусусан,
Туркия   ва   Эронда   капиталистик   тузумнинг   ривожланишига   бўлган   ижобий
мойилликлар,   XIX   асрнинг   биринчи   ярмида   Эрон   машрутият   даври   сиёсий-
ижтимоий   ҳаракати,   XIX   асрнинг   70-90-йилларидаги   Туркиядаги   танзимат
даври   инқилобий-сиёсий,   адабий   оқимлар   ва   кейинчалик   Усмонли
Туркиядаги   “ёш   турклар”нинг   ижтимоий-маърифий   ҳаракатлари,   Ўрта
Осиёда   миллий   уйғонишнинг   юзага   келиши   ХХ   аср   бошларидаги   янги
ижтимоий-сиёсий,   маданий-маърифий   тенденциялар   шаклланишига   замин
яратди.   Бундан   ташқари,   ҳаётнинг   барча   жабҳаларида   юзага   келган
ўзгаришлар Ўрта Осиёда миллий озодлик, ҳурфикрлилик ғоялари ва ҳаттоки
Бухоро   амирлиги   ботиб   қолган   жаҳолат   ботқоғига   ҳам   кириб   боришига
замин яратди. 
Ушбу   даврда   маърифатпарвар   адиблар,   хусусан,   бир   ҳудудда   халқ
манфаатлари   йўлида   бирлашган,   тожик   ва   ўзбек   миллий   уйғониш   даври
адабиётининг   шаклланиши   ва   ривожланишига   ўз   ҳиссаларини   қўшган
адибларнинг   хизматлари   беқиёсдир.   Зеро   зиёлиларнинг   аксарияти
зуллисонайн  ижодкорлар   эди  ва   шунинг   учун   миллий  маърифатпаварлик   ва
жадидчилик адабиётини шакллантиришда уларнинг таъсири каттадир. 
ХХ   асрнинг   бошларида,   айрим   объектив   ва   субъектив   омиллар,
жумладан, Руссияда Исмоил Гаспиринский асос солган жадидчилик ғоялари
таъсири остида, миллий озодлик ҳаракатлари, маҳаллий халқларнинг илмий,
адабий, маданий ва ижтимоий ҳаётида туб ўзгаришлар, миллий тикланиш ва
тарихий ўзликни англаш ғоялари авж олди. Шу асосда, Бухорода жадидчилик
ҳаракати   таъсири   остида   “жавонбухориён”   (бухоролик   ёшлар)   миллий-
тикланиш   ҳаракати   юзага   келди.   Жавонбухорийларнинг   асл   ғоявий   маслаги
тараққиёт,   маърифатни   юксалтириш,   миллий   нашрларни   йўлга   қўйиш   эди.
25 Ҳаракат  аъзолари асосан  ёш жадидлардан  таркиб топгани  боис, Туркиянинг
“ёш   турклар”   жамиятига   таассуб   қилиб,   ўзларини   “жавонбухорийлар”   деб
атадилар  [70,70].  Ушбу ташкилот  ва  унинг  аъзолари   турли манбаларда:   “ёш
мутафаккирлар”,   “жадидлар”,   “ислоҳотчилар”,   “янги   фикрловчилар”,
“тараққийпарвар”,   “маърифатпарвар”,   “эркин   фикрловчилар”   тарзида   қайд
этилган.   Дарҳақиқат,   маҳаллий   халқларнинг   илмий,   адабий,   маданий   ва
ижтимоий   муҳити   ушбу   ҳаракат   ва   миллий   уйғониш   мафкураси   таъсири
остида   янгича   йўналишлар   -   эркинлик,   янгиланиш   ва   маҳаллий-миллий
тикланиш сари ривожланди. Жадидлар ҳаракати таъсирида ёш бухороликлар
жамиятининг тикланиши ва уларнинг сиёсий ва ижтимоий ўрни бевосита шу
омиллар   асосида   белгиланади.   Аммо   руслар   мустамлакачи   давлат   сифатида
жадидларнинг   сиёсий   ғоялари   -   мустақил   ва   озод   давлат   барпо   этишига
қаттиқ қаршилик кўрсатдилар. 
Жадидлар   жамиятни   ислоҳ  қилишнинг  ўзига  хос  мукаммал  дастурини
ишлаб   чиқди.   Бу   дастурда   Ватан   озодлиги   ҳамда   миллатни   дунёнинг
мутараққий   халқлари   даражасига   юксалтириш   мақсади   кўзда   тутилган   эди.
Уларнинг   ғоялари   Мирзо   Сирож,   Абдуррауф   Фитрат,   Маҳмудхўжа
Беҳбудий,   Сиддиқий   Ажзий,   Тошхожа   Асирий,   Иброҳим   Журъат,
Абдулвоҳид   Мунзим,   Аҳмаджон   махдум   Ҳамдий   сингари   маърифатпарвар
ижодкорлар   асарларида   акс   этди.   Бироқ   бу   орзуларнинг   рўёбга   чиқишига
монелик қилган омиллар ҳам юзага келди. Уларни иккига бўлиш мумкин: 1)
аввал   Чор   Россияси,   кейин   шўролар   истибдодининг   қатъий   қаршилиги;   2)
зиёлиларнинг жадидлар ва қадимчиларга бўлиниши. 
Табиийки,   мустамлакачи   давлат   тобеъ   миллат   вакилларининг
бирлашувига,   ўз   миллий   манфаатлари   йўлида   ислоҳотлар   қилишига   йўл
қўймайди.   Бу   -   мустамлакачиликнинг   характерли   хусусияти.   Бу   ўринда   энг
ёмони   миллат   зиёлиларининг   бўлиниши   эди.   Фитрат   жадид   ва   қадим
можаросининг   сабабларини   қуйидагича   тушунтиради:   “Бухоронинг   нажиб
миллатидан яширин эмаски, жадид ва қадим ўртасидаги баҳс ва мунозаралар
ва   маънавий   муноқашалар   тўрт-бешта   миллат   хоинининг   хатолик   ва
26 фасодкорлик   ишидан   бошқа   нарса   эмас.   Бу   иллат   бизнинг   муқаддас
ватанимизни тўлиқ қамраб олган ва бутун бошли бир жамиятни икки фирқа
ва икки мазҳабга ажратди ва уларнинг ҳар бирини иккинчисининг душманига
айлантирди” [47,7]. 
Янги   даврда   тарихий,   сиёсий,   ижтимоий-иқтисодий,   илмий-маданий
шароитнинг   таъсири   ва   янгиланишига   боғлиқ   ҳолда,   адабиётнинг   ижодий
йўналишлари ва унинг ғоявий тематикаси тадрижий равишда ўзгариб борди.
Бадиий асардаги танқидий, ахлоқий, фалсафий ва ижтимоий руҳият бевосита
халқ   ҳаётининг   барча   соҳаларида   муайян   ўзгаришлар   ва   янгиланишларни
юзага   келтирди.   Ушбу   ғоялар   таъсири   остида   адабиёт   ўзига   хос   мазмун   ва
мундарижа   касб   этган   ҳолда,   янги   тарихий   тараққиёт   босқичига   ўтди.   Ўз
навбатида,   адабий   жараёнда   тараққийпарварлик   ва   маърифатпарварлик
ғоялари   талқини,   янги   мавзуларнинг   кириб   келиши   бадиий   асар
мундарижасини бойитди. Рус шарқшуноси А.Н.Самойлович 1910 йилда “ХХ
аср   бошларида   Туркистонда   мутлақо   янги   адабиёт   пайдо   бўлган”ини
таъкидлайди.   Олим   бу   янгиликни   драма   жанрининг   юзага   келиши   билан
боғлайди.   Лекин   чуқурроқ   разм   солинса,   XIX   асрнинг   охири   ХХ   аср
бошларида   мумтоз   адабиётнинг   анъанавий   ва   барқарор   бадиий-эстетик
канонлари   ўрнига,   ғоявий   мундарижа,   шакл   унсурлари   ва   ижодий   услуб
жиҳатидан   янги   шакл   ва   мазмундаги   адабиёт   вужудга   келгани   кузатилади.
Қисқа   бир   вақт   ичида   адабиёт   янгиланди.   Поэтик   шакл   ва   мазмун,   поэтик
образ ва бадиий асар тили, ижодий услуб ва тамойиллар ўзгарди. Буларнинг
барчаси юқорида кўрсатилган омиллар билан чамбарчас боғлиқ.
Афсуски,   узоқ   йиллар   давомида   жадидчилик   ҳаракати
адабиётшунослик   тарихида   салбий   ҳодиса   сифатида   баҳоланди.   Яқин
вақтларгача   бу   ҳаракат   “маҳаллий   тижорий   буржуа   ҳаракати”   ва   унинг
аъзолари   “миллатчи   зиёлилар”   деб   қаралган.   Бундай   ёндашув   тарихни
сохталаштириш   ёки   нигилистик   қараш   натижаси   эди.   Аслида,   жадидчилик
тожик   адабиётида   шаклан   ва   мазмунан   янгиланиш,   адабиётнинг
ижтимоийлашуви ва халқ ҳаётига  яқинлашуви омили сифатида  алоҳида бир
27 тарихий   даврнинг   юзага   келишини   таъминлади.   М.Шукуров   бу   жараённи
қуйидагича   таърифлайди:   “Зиёли   маърифатпарварлар   қадимги   ва   ўтмиш
тузумнинг   консерваторларига   нисбатан   ўзларини   жадидлар   деб   атади   ва
жамиятни   янгилашни,   миллатни   таассублар,   бидъатлар,   жаҳолат   ва
хурофотлар   гирдобидан   чиқариб,   янги   тарихий   босқичга   йўналтиришни
хоҳлади, токи халқ ва миллат янги асрнинг замонавий илм-фан ютуқларидан
баҳраманд бўлсин” [196,327]. 
Дарҳақиқат,   миллатни   қолоқлик   ва   жаҳолат   чангалидан   қутқариш,
дунёнинг тараққий этган халқлари даражасига юксалтириш жадидчиликнинг
асосий   мақсади   эди.   Шунинг   учун   улар   ягона   “нажот   йўли   –   илм”   деб
тушунишган.   “Илм”,   “маърифат”,   “билим”,   “маориф”,   “ақл”,   “ирфон”,
“иршод”,   “ислоҳот”,   “тажаддуд”,   “тараддуд”   мазкур   давр   шеъриятида
энг муҳим  истилоҳлар, бу  давр бадиий асарларининг  ғоявий  асоси, жавҳари
ҳамда энг муҳим хоссаларидан ҳисобланади. 
Ўрта Осиё халқларининг маданий ва адабий ҳаётига Европа илм-фани,
техника-технологияси ютуқларининг кириб келиши тараққиётга катта таъсир
кўрсатди. Самарқанд, Когон, Қўқон ва Тошкентда литографик босмахоналар
очилиб,   ХХ   аср   бошларидаги   маърифатпарварлик   адабиёти   вакиллари   -
Мирзо   Сирож   Ҳаким,   Асирий,   Туғрал,   Васлий,   Ажзий   ва   бошқаларнинг
асарлари   ушбу   нашриётларда   чоп   этилди.   Тожик,   ўзбек,   форс   ва   араб
тилларида бир нечта маҳаллий ва хорижий газета ва журналларнинг ташкил
этилиши;  хусусан,   Самарқандда   “Ойна”,  “Самарқанд”  ва   “Зарафшон”  газета
ва   журналлари,   Бухорода   “Бухорои   шариф”,   бошқа   вилоятларда   “Тўрон”,
“Ҳуррият”, “Ҳуббул матин” ва бошқа матбуот нашрларининг чиқиши муҳим
тарихий   ҳодиса   бўлди.   Уларда   сиёсий   ва   иқтисодий   воқеалар,   жаҳон
янгиликлари,   дунёвий   илм-фан   тарғибига,   жамият   тараққиётига   тўсиқ
бўлаётган   иллатлар   танқидига   доир   мақолаларнинг   чоп   этилиши   янгича
тафаккур   шаклланишига   асос   бўлди.   Миллий   матбуот,   айниқса,   янги
адабиётнинг ривожи учун замин ҳозирлади.
28 XIX   асрнинг   иккинчи   ярми   -   ХХ   аср   бошларида   Ўрта   Осиёда   ягона,
қудратли   адабий   муҳит   мавжуд   бўлмаса-да,   Қўқон,   Тошкент,   Бухоро,   Хива,
Самарқанд,   Хўжанд,   Каттақўрғон,   Конибодом   ва   Истаравшанда   ўзига   хос
адабий   муҳит   мавжуд   эди.   Ушбу   адабий   марказлар   зоҳиран   бир-биридан
ажралиб   турса-да,   умумий   адабий   жараёнда   янги   тур   ва   жанрлар,   янгича
мазмун   ва   шакл,   янги   образлар   ва   уларнинг   талқини   жиҳатидан   муштарак
хусусиятларга  ҳам эга эди. Ушбу каттаю  кичик адабий муҳитларни тарихий
илдизларининг   умуммиллий   тамойиллари,   ўзаро   уйғун   анъаналар
бирлаштириб турар эди. Шунга кўра, бадиий адабиёт ўзига хос йўналишлар
ва янгича принциплар асосида тараққий этди.
XIX   асрнинг   иккинчи   ярмидан   тожик   адабиётининг   шаклланиши   ва
ривожи   бевосита   Бухоро   ва   унинг   адабий   муҳитига   боғлиқдир.   Бу   даврда
Бухорода   иккита:   мумтоз   адабиёт   анъаналарига   ва   янгича
маърифатпарварликка   асосланган   моҳиятан   бир-бирини   тўлдирувчи   адабий
жараён   ривожланди.   Шўролар   замонида   “иртижоий-қолоқ   адабиёт”   тамғаси
қўйилган   биринчи   йўналиш   моҳиятан   мумтоз   адабий   анъаналарнинг
мантиқий   давоми   сифатида   қаралиши   ва   тавсифланиши   лозим.   Шунингдек,
ушбу   давр   намояндалари   асарлари   мазмун   ва   мундарижасининг   энг   муҳим
хусусиятлари   ижодкорнинг   “амир   саройига   тааллуқли   экани”   ёки   “саройга
тегишли   эмаслиги”   мезонлари   асосида   ҳам   белгиланган.   Аслида,   сарой
адабиёти   ўзининг   мазмун-моҳияти,   ғоявий-бадиий   хусусиятларидан   қатъий
назар, ўзига хос алоҳида мақомга эга. Бошқа томондан, XIX асрнинг иккинчи
ярмидаги адабий муҳитда ушбу анъанавий тенденциянинг мавжудлиги, янги
адабий жараённинг муҳим хусусиятларини аниқлаш ва давр адабий ҳаётини
тўғри   талқин   қилиш,   бадиий   асардаги   асосий   хусусиятларини   таққослаш,
давр адабий оқимининг ўзига хос характеристикасини таъминлаш учун жуда
муҳимдир.   Гарчи   саройда,   амалдорлар   ҳукми   остида   шоирнинг   ижод
эркинлиги   чегараланган,   хожасининг   завқу   салиқаси,   унинг   дунёқараши
теграсидан ортиқча сўз ишлата олмаган бўлса ҳам, чинакам истеъдод эгалари
29 мажоз ва образли тасвир замирида Ҳақ ва ҳақиқатни куйлай олган. Натижада,
маърифатпарварлик адабиёти ривожига замин яратган эди. 
Агар   XIX   асрда   бадиий-эстетик   тафаккур   ривожи   Бухоро   адабий
муҳити билан бевосита боғлиқ бўлса, XIX асрнинг иккинчи ярми ва ХХ аср
бошларидан   Ғарбий   Европа   ва   Россия   илм-фани,   цивилизацияси   таъсирида
Самарқанд   ижтимоий-сиёсий,   маданий-адабий   ҳаётнинг   марказига   айлана
борди.   Азалдан   шеър   ва   адабиёт   диёри   бўлган   бу   минтақада   адабиёт   ва
санъатнинг   икки   асрлик   сукутидан   кейин   маънавий   уйғониш   юз   берди.   Бу
борадаги   энг   муҳим   омил,   авваламбор,   даврнинг   муҳим   тарихий,   сиёсий,
ижтимоий ва маданий воқеаларидир. Самарқанд ҳар доим Шарқда адабий ва
илмий   марказлардан   бири   бўлгани   сабабли   бу   ерда   адабиёт,   санъат   ва
инсоният   цивилизациясининг   мустаҳкам   илдизларини   қайта   тиклаш,   унинг
янги   қирралари   ва   йўналишларини   бунёд   этиш   ишлари   жадаллашди.
Даврнинг   бир   қатор   ижодкорлари   ва   амалдорлари   саъй-ҳаракатлари   ва
ҳаётдаги  объектив  ва субъектив  омиллар туфайли бадиий адабиёт  маънавий
инқироздан   халос   бўлиб,   тадрижий   равишда   ривожлана   бошлади.   Агар   бу
адабиёт, бир томондан, мумтоз форс ва тожик адабиёти  анъаналари асосида
қайта   тикланган   бўлса,   бошқа   томондан,   тарихий   шароит   тақозоси   билан
янгича руҳ ва мазмунга эга бўлди. Масаланинг яна бир ва энг муҳим жиҳати,
Қўқон,   Тошкент,   Хоразм,   Бухоро   ёки   Хўжанддаги   каби   Самарқанд   адабий
муҳитида   ҳам   зуллисонайнлик   анъанаси   алоҳида   ижодий   йўналиш   ва
типологик   ҳодиса   сифатида   қайта   тикланди.   Юксак   савиядаги   бадиий
асарлари   билан   давр   воқелигининг   энг   муҳим   белгилари   ва   хусусиятларини
ифода   этган   Маҳмудхўжа   Беҳбудий,   Сипандий   Самарқандий,   Фахриддин
Рожий,   Саидаҳмад   Сиддиқий   Ажзий,   Шакурий   Самарқандий,   Ҳожи   Муин,
Нақибхон Туғрал, Саидаҳмад Васлий, Иброҳим Журъат, Абдулғани Жавдат,
Тамҳид   ва   бошқа   ижодкорлар   адабий   ҳаёт   ривожига   муносиб   ҳисса   қўшди.
Кейинчалик   Абдуррауф   Фитрат   ва   Садриддин   Айнийлар   ҳам   ушбу   адабий
муҳитда   фаолият   кўрсатди.   С.Саъдиевнинг   таъкидлашича,   бу   даврда
Самарқанд   адабий   муҳити   нафақат   мазмун   ва   ғоявий   мундарижа   такомили
30 жиҳатидан Бухоро адабий муҳитига тенглашди, балки айрим хусусиятларига
кўра   ундан   юқорироқ   мақомга   эга   бўлди.   Ушбу   давр   шоирларининг   адабий
мероси, ҳаёти ва ижодий фаолияти, Самарқанд адабий муҳитининг ўзига хос
хусусиятлари   билан   боғлиқ   илмий   тадқиқотлари   сон   жиҳатдан   кўп   эмас   ва
мазкур   масала   ҳали   тўлиқ   ўрганилмаган.   Ўтган   асрнинг   60-йилларидан
бошлаб   олимларнинг   саъй-ҳаракатлари   билан   самарқандлик   ижодкорлар
мероси қисман ўрганилди. Бу борада С.Ҳалимов “XIX асрнинг иккинчи ярми
ва ХХ аср бошларида тожик-ўзбек адабий алоқалари” мавзусида, кейинчалик
Х.Мирзозода   ХХ   аср   бошларида   Самарқанд   адабий   муҳити   ижодкорлари
асарларининг асосий йўналишлари борасида салмоқли тадқиқот яратди.
ХХ   аср   бошларида   Самарқанд   адабий   муҳитидаги   асосий   ижодий
йўналиш   маърифатпарварлик   ва   жадидчилик   бўлди.   Шунинг   билан   бирга,
мумтоз   форс-тожик   ва   ўзбек   поэзияси   ҳамда   прозасининг   энг   яхши
анъаналари давом этди. Янги адабиётнинг пайдо бўлишида Аҳмад Дониш ва
маслакдошларнинг таъсири катта. Ушбу адабий муҳит шаклланишининг яна
бир   муҳим   омили   фан   ва   маданиятдаги   ўзгаришлар,   хусусан,   даврий
матбуотнинг   пайдо   бўлиши   ва   кенг   миқёсда   ёйилиши,   адабий   таъсир   ва
алоқалар   билан   боғлиқ.   Миллий   драманинг   пайдо   бўлиши   ва   изчил
ривожланиши   ҳам   ана   шу   муҳитда   кечди.   Тадқиқ   қилинаётган   давр
адабиётидаги   тожик   ва   ўзбек   маърифатпарварлик   адабиёти   вакиллари
нафақат   миқдор   жиҳатидан,   балки   қийматли   асарлари   билан   ҳам   ўзига   хос
мавқе   ва   ўринга   эга.   ХХ   аср   бошларидаги   маърифатпарварлик   адабиёти
бугунги   янги,   замонавий   дунёқараш,   ватанпарварлик,   тарихий-миллий
ўзликни   англаш,   ҳурфикрлик,   эрк   ва   озодлик   ғояларини   талқин   қилиши
нуқтаи назаридан бугунги миллий истиқлол мафкурасига ҳамоҳангдир.
ХХ   аср   бошлари   Самарқанд   адабий   муҳити   нисбатан   кам   ўрганилган.
Бу   борада   Айний,   Абдулғани   Мирзоев,   Холиқ   Мирзозода,   Расул   Ҳодизода,
Муҳаммаджон  Шукуров,  Соҳиб   Табаров,   Садри   Саъдиев,   Маъруф   Ражабий,
Абдулҳай   Маҳмадаминов,   Оламхон   Кучаров,   Субҳон   Амирқулов   сингари
таниқли   адабиётшуносларнинг   салмоқли   тадқиқотлари   бўлса-да,   муайян
31 қисми   шўролар   ҳукумати   даврида   яратилгани   боис,   уларда   коммунистик
мафкура ва ўша давр илмий-методологик прин циплари  таъсири сезилади. Бу
эса,   ушбу   давр   адабиётини   янгича   ёндашувлар   асосида   тадқиқ   қилиш
вазифасини кун тартибига қўяди.
Шу асосда, бу босқичда “адабиёт ижтимоий маъно касб этди ва миллий
адабиётга айланди, нафақат алоҳида бир шахс ҳақида, балки миллат қайғуси
ва дарду армонлари, миллат тақдири, унинг бугуни ва келажаги ҳақида, гарчи
ўша   давр   ва   ундан   кейинги   илк   тарихий   босқичларда   ҳам   “миллат   ва
миллийлик”   тушунчаси   борасида   аниқ   тасаввурлар   мавжуд   бўлмаса-да,   бу
адабиёт миллий ўзликни англаш, тарихий ифтихор ғоялари билан уйғунликда
шаклланди” [196,29]. “Миллат ва миллият” тўғрисида жадидларнинг “аниқ ва
теран   тасаввурларга   эга   эмаслиги”,   улар   томонидан   тузилган   амалдаги
миллий   тикланиш   дастурларнинг   мазмун-моҳиятида   намоён   бўлади.   Шуни
алоҳида   таъкидлаш   керакки,   Ислом   жадидчилик   мафкурасининг   асосий
рукни   эди.   Ислоҳотчилар   ўзларининг   ҳаракат   дастурларини   диний
таълимотлар ва мазҳаблар моҳиятига эмас, айнан Ислом ахлоқиий меъёрлари
ва   тафаккурига   асосланиб   туздилар.   Бу   масала   ўз   ўрнида   Аҳмад   Дониш,
Шоҳин,   Мирзо   Сирож,   Фитрат,   Ажзий   ва   Асирий   асарлари   мисолида   аниқ
фактлар асосида ишимизда ёритилади.
ХХ   аср   бошларида   жадид   зиёлиларининг   янгича   ақида   ва   ғоялари
адабиётда янги маданий, илмий ва маърифий тараққиётни таъминлади. Янги
ижодий   йўналиш   ёки   адабий   оқимни   юзага   келтирди.   Шунинг   учун,   ушбу
янги адабий  жараённи сўзнинг тўлиқ маъносида  баъзан  “жадид”,  “жадидия”
ёки   “маърифатпарварлик-жадид   адабиёти”   тарзида   аташ   урф   бўлган.   Ушбу
адабиёт   мактаб   ва   таълим   тизимини   ислоҳ   қилиш,   ўқитишнинг   янги
усулларини   тарғиб   қилиш,   тараққийпарварлик,   янги   тамаддун,   европача
турмуш   тарзини   ташвиқ   қилиш   ҳамда   мафкуравий,   ижтимоий-сиёсий
ўзгаришларни   амалга   ошириш,   миллий   ўзликни   англаш   ва   тарихий   хотира,
жамият   иллатларини   танқид   қилиш,   шариат   қонунлари   устуворлигини
таъминлаш   ва   миллий   моделга   асосланган   тизимни   жорий   қилиш,   аёллар
32 эркинлиги,   уларнинг   ҳуқуқий-ижтимоий   мавқеи,   давлат   тузилиши   ва
маъмурий   тузулмасини   ислоҳ   қилиш,   миллий   озодлик   ва   мустақиллик   учун
кураш каби ғояларни ўз ичига олади. 
ХХ   аср   бошлари   тожик   миллий   уйғониш   адабиётида   янги   адабий
жанрлар,   поэтик   шакл   ва   мазмун   янгиланиши,   бадиий   тафаккур   тадрижи
масаласида  дунё халқлари, шу жумладан Россия ва Европа адабиётининг энг
илғор анъаналари, хусусан, “Турк танзимат”, татар маърифатпарварлик, Эрон
“машрутият даври”, афғон “рўшанфикрлик” ҳамда ўзбек маърифатпарварлик
адабиётлари билан ўзаро мустаҳкам алоқада бўлган ва ўз навбатида, улардан
баҳраманд   бўлган.   Маълумки,   XIX   асрнинг   иккинчи   ярмида   барча   Шарқ
мамлакатларида   янги   маърифатпарварлик   ғояларининг   пайдо   бўлиши
бевосита сифат жиҳатидан янги типдаги бадиий адабиётнинг пайдо бўлишига
асос   бўлди.   Мовароуннаҳрда,   жумладан   тожик   ва   ўзбек   халқлари   ҳаётида
маърифатпарварлик   жараёни   бевосита   ўзининг   устувор,   барқарор   тарихий
илдизларига, манбаларига таянади. Унинг тарихий, генетик асослари, чуқур,
мустаҳкам фалсафий, ахлоқий, маънавий ва маърифий илдизларга боғланади.
Демак,   Мовароуннаҳрда   юзага   келган   маърифатпарварлик   ҳаракати
инсониятнинг   маънавий   борлиғи,   миллий   ўзликни   англаш   ва   тарихий
ифтихор   каби   чуқур   антропоцентрик   ҳамда   гуманистик   фалсафа   билан
боғлиқ   ижтимоий,   сиёсий,   иқтисодий   ва   маданий   масалалар   негизида
шаклланди.   М.Шукуровнинг   сўзларига   кўра:   “тожик   маърифатпарварлиги
шунчаки   илм   ва   фан   ташвиқоти   эмас,   у   фақат   ўқиб-ўрганиш,   халқни
замонавий   илм-фан   ва   адабиёт   ҳимоясига   жалб   қилиш   ва   мамлакатни
қолоқлик   гирдобидан   чиқариш,   саноат,   қишлоқ   хўжалиги,   савдо   ва
бошқаларни ривожлантиришдан иборат ҳам эмас, балки унинг кўлами ушбу
мақсад ва вазифалар мажмуасидан ҳам кенгроқдир, унинг асосий мақсади ва
асл   моҳияти   жамиятда   инсоннинг   маънавий   дунёсини   юксалтириш   ва
мустаҳкамлашдан иборат” [196,49].
ХIХ   асрнинг   иккинчи   ярми   ва   ХХ   аср   бошлари   тожик   адабиётининг
ўзига   хос   ижодий   йўналишларидан   яна   бири   Абдулқодир   Бедил   ижодий
33 услубига   тақлид   ва   шеъриятдаги   ҳиндий   услубнинг   устуворлиги   эди.
Таъкидлаш   керакки,   Бедилнинг   рамзга   асосланган,   муаммоли   ва   мураккаб
шеърий   услубининг   нуфузи   ва   ундан   таъсирланиш   кейинги   даврда   тожик
поэзиясининг   “турғунлик   ва   суқут”ига   сабаб   бўлди.   Минтақа   шоирлари
Бедил   услубига   етишиш   ва   тенглашиш   учун   тақлидчиликка   зўр   берди.
Адабий   жараёндаги   турғунлик   XIX   асрнинг   икинчи   ярми   етук
ижодкорларидан бири - Шамсиддин Шоҳин томонидан бартараф этилди. Шу
нуқтаи   назардан,   маърифатпарвар   жадид   адиблари   Мовароуннаҳрда   адабий
ва   мафкуравий   инқилобни   юзага   келтирди.   Шеъриятни   Бедил   услубиёти
мақтуллиги   ва   маънавий   асоратидан   озод   қилди.   Ижодда   хуросоний   ва
ироқий   сабк   (услуб)ни   қайта   тиклади   ва   бу   минтақада   ўзига   хос   “адабий
қайтиш”   ҳодисасини   таъминлади.   Шоҳиндан   кейин   шеъриятда   аксар
шоирлар   содда   ва   равон   услубга   ўтди,   шеърни   ҳаётга   яқинлаштирди,
танқидий   ва   тараққийпарварлик   ғояларини   тарғиб   қилишга   кўпроқ   эътибор
берди.   Агар   ХVIII-XIX   аср   ижодкорлари   асарлари,   Аҳмад   Дониш   ва
Шамсиддин   Шоҳин   замондошларининг   ижод   намуналари   жадид   шоирлар
ижодиёти   билан   таққосланса,   адабий   жараёнда   жиддий   инқилоб   содир
бўлгани   янада   ойдинлашади.   Демак,   Шоҳин   ва   унинг   маслакдошлари
шеъриятида   адабий   қайтишнинг   янги   тамойилига   асос   солди,   “жоҳилият
фазоси” (Расул Ҳодизода), “рихвату рукуд” (У.Каримов), “сакта ва таваққуф”
(Айний), “гумроҳлик” (Н.Масумий) адабиётига янгича руҳ бағишлади.
Маърифатпарварлик   ва   жадидчилик   ҳаракати   инсонпарварлик,
эрксеварлик   ва   маънавий-маърифий   тамойилларнинг   энг   олий
концепцияларини  ўзида  мужассам   этган   эди.  Мутафаккир   жадидлар  жамият
ҳаётидаги   муаммоларга   ана   шу   мезонлар   асосида   ечим   топдилар.   Натижада
бадиий   адабиёт   танқидий-таҳлилий,   тарғибий-ташвиқий   характер   касб   этиб,
ҳаётнинг   аччиқ   ҳақиқатларини   очиб   берди.   Айни   шу   жараён   янги   бадиий
шаклларнинг   пайдо   бўлишини,   бадиий   ижодда   янгидан-янги   ижодий
услублар   юзага   келишини   тақозо   этди.   Азалдан   поэтик   жиҳатдан   юксак,
маъно ва пафосни уйғунлаштирган  мумтоз адабиёт  анъаналарига  эга бўлган
34 миллат   адабий-эстетик   тафаккурида   ҳаётий   ҳақиқат,   танқидий   мазмун   ва
реалистик услуб мутаносиблигига эришилди. 
Масаланинг   яна   бир   баҳсли   жиҳати   эътиборга   олиниши   керак.   Гап   бу
даврда янги тарихий шароит, объектив ва субъектив омиллар тақозоси билан
бадиий ижод шаклланишининг муҳим тамойили сифатида пайдо бўлган ижод
услуби   ҳақида   кетмоқда.   Даврнинг   айрим   тадқиқотчилари,   шу   жумладан
Р.Ҳодизода, М.Адашев ва бошқаларнинг фикрига кўра, XIX асрнинг иккинчи
ярми ва ХХ аср бошларида тожик маърифатпарварлик адабиётида кузатилган
реализм   унсурлари   ижодий   услуб   ва   тўлиқ   ижодий   жараён   даражасида
бўлмаган. У бадиий тасвирнинг махсус шакли сифатида муайян мавқега эга,
аммо   Ғарб,   шу   жумладан   Россия   маърифатпарварлик   реализми   даражасига
етмаган.   Ушбу   қарашлар   ўзбек   олими   Иззат   Султоннинг   “Адабиёт
назарияси”да   янада   мукаммалроқ   шарҳланган.   Тадқиқотчининг   фикрига
кўра, “XIX асрнинг иккинчи ярми ва ХХ аср бошидаги ўзбек адабиётнинг бу
хусусиятлари   реализмнинг   Европа   халқлари   адабиётларидаги   хусусиятлари
билан   жуда   яқиндир.   Аммо   револю циядан   аввалги   ўзбек   адабиётидаги
реализм тараққиёт даражасини Европадаги етук реализм (танқидий реализм)
тараққиёт   даражасига   тенг   ва   мустақил   реализм   деб   тушуниш   тўғри   эмас.
Чунки   реализмнинг   жаҳон   миқёсидаги   ривожи   ягона   про цесс   бўлса   ҳам,
реалистик тараққиётда Европа халқлари адабиётида XIX асрда, айниқса, рус
адабиётида XIX асрнинг иккинчи ярми ва ХХ аср бошида эришилган даража
жуда   юксак   бўлиб,   реализм   тарихида   алоҳида   ўрин   тутади.   ХХ   аср   бошида
ўзбек   адабиётида   мавжуд   ижодий   методни   “маърифатпарвар   реализм”,
“демократик реализм” терминлари билан ифода этиш маъқулроқдир.
  Ўзбек адабиётида  реализм тараққиёти даражасини Европа адабиётида
эришилган   даражага   тенг   қилиб   қараш,   тарихий   фактларга   зид   бўлишдан
ташқари,   етук   реализмдан   сабоқ   олиш   аҳамиятини   пасайтиради”   [164,372].
Ҳар   ҳолда,   масаланинг   бу   тарзда   муҳокама   этилиши   замонавий
адабиётшунослик   тамойилларига   ҳам   мос   ва   адабий-эстетик   ва   танқидий
нуқтаи назардан ўз аҳамиятини йўқотмаган.
35 Таъкидлаш   керакки,   ўзбек   ва   тожик   адабиётшунослигида
маърифатпарварлик реализмини баҳолашга доир қарашлар ўша давр ҳукмрон
мафкураси   талаблари   асосида   айтилган   бўлиб,   улар   ислоҳ   этилмоғи   зарур.
Чунки   маърифатпарвар   адиблар   асарларида   танқидий   руҳ   ва   ижтимоий
ҳаётни   ҳаққоний   тасвирлашнинг   янгича   услуби   намоён   бўлди.   Жамиятдаги
иллатларни   кескин   фош   этиш,   ижтимоий   турмушдаги   камчиликларни   аниқ
тасвирлаш урфга кирди. Бедилона тасвир услуби таъсиридан тобора чекиниб
бораётган   давр   етакчи   шоирларининг   лирик   шеърлари   сингари
маърифатпарвар   адиблар   асарларида   ҳам   асосан   ушбу   услуб   таъсири   яққол
намоён   бўлди.   Ушбу   асарларда   виртуал   ва   аллегорик   образлар   уйғунлигига
эришилган, аммо уларнинг реалистик асослари кучлироқ. Шунингдек, кўриб
чиқилаётган давр адабиётида ҳажвий асарларнинг шаклланиши ва такомилга
эришуви маърифатпарварлик реализмининг ижодий самараси ҳисобланади.
1.2. Давр адабиётининг умумий манзаралари ва унинг муҳим
хусусиятлари.
Адабиётшуносликда   ушбу   давр   адабиётининг   шаклланиш   омиллари,
идеалогик   ва   назарий   асослари,   фалсафий   ва   ижтимоий   тафаккур   тадрижи,
тарихий   илдизлари,   бу   давр   адабиётида   ворисийлик   масалалари,   Марказий
Осиё маърифатпарварлик ва жадид адабиётининг яқин Шарқ мамалакатлари
шу типдаги адабиёти  билан ўзаро  муштарак  ва дифференциал хусусиятлари
борасида   турлича   қарашлар   билдирилган.   Шўролар   даврида   яратилган
тадқиқотларда   социалистик   мафкура   нуқтаи   назари   етакчилик   қилса,   айрим
ҳолларда масалага холис ёндашув асосида баҳо берилганлигини ҳам кузатиш
мумкин.   Мустақиллик   йиллари   адабиётшунослик   илмида   бадиий
адабиётнинг   мазмун   ва   моҳияти,   адабий   оқимлар   ҳамда   унинг   асосий
йўналишлари, бадиий ижод ва миллат тафаккуридаги эвирилишларга асосли
ёндашилди. Аммо шуни ёдда  тутиш керакки, айнан шу даврда минг йиллик
тарихга   эга   бўлган   адабий   анъаналар   ўзига   хос   тарзда   янгиланди.   Шунинг
учун   маърифатпарварлик   ва   жадид   адабиётини   янгича   нуқтаи   назардан
ўрганиш,   уни   янги   тенденциялар   ва   замонавий   тадқиқот   усуллари   асосида
36 қайта   кўриб   чиқиш,   ушбу   соҳага   доир   илмий   тадқиқот   ишлари   ютуқларини
амалиётга татбиқ этиш бугунги давр талабидир. 
Аксар   тадқиқотларда   бу   давр   адабиёти   пайдо   бўлиши   ва
ривожланишининг   асосий   омили   сифатида   Россия   империяси   томонидан
Марказий   Осиёнинг   босиб   олиниши   кўрсатилган.   Дарҳақиқат,   Ўрта
Осиёнинг   мустамлака   этилиши   сиёсий,   иқтисодий,   ижтимоий,   маданий
ҳаётни   тубдан   ўзгартириб   юборди.   Маҳаллий   зиёлилар   қатлами   орасида
миллатни   уйғотиш,   мустақилликка   интилиш   туйғусини   пайдо   қилди.
Маърифатпарварлик   ва   озодлик   ҳаракатлари   юзага   келди.   Афсуски,   сўнгги
йилларда   айрим   тадқиқотларда   масаланинг   айни   шу   жиҳати   ҳисобга
олинмаган.   1911   йили   рус   тарихчиси   ва   шарқшуноси   Д.Н.Логофет   мана
бундай   ёзган   эди.   “Бухоро   хонлиги   ўтмишда   дунёнинг   энг   гуллаб-яшнаган
мутараққий   мамлакатларидан   бири   бўлган   ва   сўнгги   уч   асрда   гўё   асрлар
давомида тўпланган билимларни унутиб, зулмат ва жаҳолатга ботгандек эди”
[108,1].   Бундай   мураккаб,   кескин   ижтимоий   вазиятда   халқнинг   фалсафий-
диний,   ижтимоий-маърифий   фикрлаш   жараёни   ва   умумий   сиёсий   манзара,
ўша даврнинг маънавий, маданий ҳолати ўзига хос конгломерат, яъни чалкаш
ғояларнинг   мураккаблиги   хилма-хиллиги   билани   изоҳлаш   мумкин.
Маърифатпарварлар   дунёқарашини   ва   ушбу   ижтимоий   оқим   ғоявий
таълимотини   ана   шу   мезон   асосида   ўрганиш,   янги   ижтимоий-тарихий
воқеийлик тамойиллари асосида тадқиқ этиш илмий заруриятдир. 
Садриддин   Айнийнинг   “Тарихи   инқилоби   фикр   дар   Бухоро”   асаридаӣ
бу   масаланинг   муҳим   жиҳатлари   акс   этган   [70,255].   Афсуски,   бундай
шафқатсиз сиёсат  XIX асрнинг иккинчи ярми ва ХХ аср бошларида мавжуд
бўлган   ва   бу   сиёсатнинг   асосини   зулму   истибдод   ташкил   қилган.   Зулм   ўз
моҳиятига кўра, жамиятнинг бутун тизимини фалаж ва карахтликда сақлайди
ва бу жамиятдан хамир зуваласи каби ўзи истаган нарсасини ясаши мумкин.
Шу   муносабат   билан   Д.Н.Логофет   “кейинги   даврда   Бухорода   илм-фан
соҳасидаги   чекланган   схоластик   ёндашув   ислом   мутаассиблиги   билан
биргаликда   ҳамма   нарсани   вайрон   қилди,   мадрасаи   олиялар   тадрижий
37 равишда   таназзулга   юз   тутди   ва   аста-секинлик   билан   соф   илм-маърифат
билан барча алоқаларни йўқотди. Бир вақтлар Европа илмининг асоси бўлган
бу сарзамин барча ижобий хусусиятларини бой берди”[108,1] дейди. Бу каби
фикрларни Абдуррауф Фитратнинг “Ҳинд сайёҳи баёноти”да ҳам учратамиз:
“Мирзожон   Шерозий   дахолати   билан   Бухоро   уламоси   ҳавоший   ўқиш,   яъни
лафз   ва   калом   илмига   мансуб   қоидаларни   ўзлаштиришга   майл   ва   ружуъ
қилдилар   ва   фойдасиз   илмлар   мажмуасини   таҳқиқ   этишга   уриндилар.   Шу
тариқа,   Бухорода   таҳсил   олган   бошқа   туркистонликлар   ҳам   бухороликлар
билан   биргаликда   нодонлик   ва   жаҳолат   тубсизлигига   тушиб   қолишди   ва
ниҳоят маданият осмонининг ёрқин юлдузи, инсоният китобининг мунаввар
саҳифаси   саналмиш   Туркистонни   дўст   тили   айланмайдиган   ва   душман
қулоғи эштишдан шармандали ҳолатга тушадиган даражада касифликка олиб
келишди”   [48,23].   Ўз   ҳукмронлигини   мустаҳкамлаш   учун   маҳаллий   халқни
жаҳолат гирдобида сақлаш Россия империяси бошқарув сиёсатининг асосини
ташкил этарди. 
Айрим   адабиётшунослар   XVI-XIX   асрлар   адабиётининг   ривожланиш
даражасини   феодал   жамиятининг   иқтисодий   ва   сиёсий   инқирозига   боғлаб
изоҳлайди   ва   бу   тарихий   давр   хусусиятини   XIX   асрнинг   иккинчи   ярмидаги
“маърифатпарварлик” адабиёти юксалиш даражаси билан асослашга уринади
[123,219].   Адабиётшунос   олим   С.Амирқулов   “Европа   маданиятининг
нигилистик   руҳи   янги   давр,   яъни   XIX   асрнинг   иккинчи   ярми   адабиёти
моҳиятини   тушунишга   татбиқ   этилди.   Бошқача   қилиб   айтганда,   бу   давр
адабиёти   сўнгги   тўрт  аср  адабиётига   қатъиян   муқобил  равишда   кўрсатилди,
Зеро   олдинги   адабиёт   XIX   асрнинг   иккинчи   ярмидаги   рус   маданиятига
таъсири   ва   содиқлиги,   адабиёт   олами   янгича   ғоя   ва   мафкурага   эга
бўлмаганлиги   туфайли   ривожланган   бу   давр   адабиётга   қараганда   муайян
аҳамиятга   қодир   эмас   эди.   Аммо   аслида   қадимги   Юнон   маданияти
Европаликлар   тамаддунининг   ривожланишида   қандай   мақомга   эга   бўлса,
Аҳмад Дониш адабий мактабининг шаклланиши ва юксалишида, ўрта асрлар
маданияти   асосий   омил   сифатида   худди   шу   мақомга   эга   эди”   [215,10]   деб
38 муносабат   билдиради.   Бу   матлаб   ва   муддао   ҳақиқатга   анча   яқин   бўлса-да,
XVII   асрнинг   иккинчи   ярмидан   XIX   асрнинг   биринчи   ярмигача   бўлган
даврда адабиёт таназзул жараёнини бошдан кечирганини алоҳида таъкидлаш
зарур. Шунга кўра, айрим тадқиқотларда тожик адабиёти тарихининг мазкур
даврига   нисбатан   қўлланган   “турғунлик”,   “сукунат”,   “маънавий   карахтлик”,
“фалажлик унсурларининг зуҳуроти”, “фан ва маданиятнинг таназзули” каби
иддаолар муайян даражада илмий асосларга эга. 
Маърифатпарварлик   ҳаракатининг   бадиий   адабиётга   кенг   миқёсдаги
ҳал   қилувчи   таъсирини   XIX   асрнинг   иккинчи   ярмидан   бошлаб   кўриш
мумкин   бўлса-да,   ўша   давр   адабиётининг   бутун   ривожланиш   жараёни   бир
текисда   тараққий   этмаган.   Ҳар   ҳолда,   адабиётнинг   очиқ,   танқидий   ва
интибоҳий   руҳи,   маърифий   ва   маънавий   инқирозга   нисбатан   муросасизлик,
мавжуд   давлатчилик   тузилишига   нисбатан   қатъий   эътирозлар,   таълим   ва
ўқитишнинг   схоластик   услуби   борасидаги   танқидий   мотивлар   тадрижий
равишда кучайиб борганлиги кузатилади. Бадиий адабиётда  шикоят мотиви,
давр ижтимоий тенгсизликларига нисбатан нафрат туйғуси кучайди, жамият
арбобларининг товламачилик ва риёкорлик хатти-ҳаракатлари қаттиқ танқид
остига   олинди.   Ижод   аҳлининг   жамият   нуқсонларидан   шикояти,   норозилик
ҳисси,   лирик   қаҳрамоннинг   пессимистик   кайфияти,   умидсизлиги,   маънавий
ҳаётдаги   кучли   депрессион   руҳият   ўрта   асрлар   адабиётидаги   ночорликдан
нолишлар   ва   мазкур   мавзудаги   оҳанглардан   тубдан   фарқ   қилади.
Маърифатпарвар   шоир   фақат   ўзини   ўйламайди,   у   миллат   ва   жамиятнинг
фожиали тақдирига нисбатан бефарқ эмас, халқ ва миллат бошидаги зулм ва
истибдодни ўз бошига тушган фожиа сифатида қоралайди ва бу фалокатдан
қутилиш   ҳамда   нажот   йўлларини   излайди.   Гарчи   Эсомаҳдум,   Зарир,   Возеҳ,
Туғрал,   Васлий   каби   айрим   шоирларнинг   асарларида   бу   мавзу   ва
оҳангларнинг анъанавий қолиплари сақланган бўлса-да, давр тараққийпарвар
адабиётининг янги йўналишларида бу мавзунинг ривожлангани кузатилади.
XIX   асрнинг   иккинчи   ярми   адабиётининг   яна   бир   муҳим   хусусияти
шундаки, у муайян мақсадларга қаратилган, чуқур адресли ҳажвиётни юзага
39 келтирди.   Ҳажв   ва   юморнинг   мақсад-объекти   аниқ,   реал   ва   ҳаётий   эди.
Маърифатпарвар   адибларнинг   асарларида   сатира   нафақат   мажлис   аҳли
дилхушлиги   ва   хушҳоллиги   учун,   балки   маънавий   чандиқларни   даволаш   ва
камчиликларни   фош   қилиш,   жамиятнинг   ахлоқий   бузуқлигини,   ундаги
иллатларни очиқ кўрсатишга қаратилган эди. Адабиётда ҳажвий талқиннинг
кучайиши ва қизғин сатирик мотивларнинг пайдо бўлиши ижодкор шахснинг
дунёқараши, ижтимоий ва танқидий онги ўсганидан далолатдир.
Янги   давр   адабиётининг   пайдо   бўлишидаги   муҳим   тарихий-генетик
асосларидан бири бу замон воқелиги ва аччиқ сабоқларидан ўз вақтида тўғри
ва мантиқий хулосалар чиқарилганидадир. Бу давр шеъриятида адабиётнинг
етакчи   вакиллари   ҳаётнинг   маъмулий-панегрик   мазмуни   (мақташ,   улуғлаш,
таърифлаш   ва   тавсифлаш)дан   воз   кечган   ва   баъзан   уни   бутунлай   рад   этган.
Замонавий   психоаналитик   ва   адабиётшунослик   илмида   бу   “адабиётнинг
ижтимоий моҳияти ва унинг асл табиатига қайтиш” ёки адабиётга ижтимоий
ёндашувлар   нуқтаи   назаридан   баҳо   бериш   ҳаракати   сифатида   қаралади.   Бу
даврда вужудга келган иккинчи ҳодиса - лирик асарларда мафкуравийлик ва
идеологик   тамойилларнинг   кучайиши   билан   изоҳлаш   ўринлидир.   Ўзбек
адабиётшунос   олимларидан   бири   У.Ҳамдам   бу   масалани   ҳақли   равишда
кўриб чиқиб, ХХ  аср бошларида, жадидлар  бадиий адабиётнинг  моҳиятини,
“энг   аввало,   ўз   мафкураларини   оммага   сингдириш   воситаси”   сифатида
кўрганини қайд этади. Агар жадид нашрларида чоп этилган шеърлар кўздан
кечирилса,   улар   шеъриятни   жадидчилик   ғояларини   тарғибу   ташвиқ   этишга
тўла   сафарбар   қилганига   амин   бўлишимиз   мумкин”.   Агар   ушбу   мавзуни
талқин қилишнинг умумий натижасини янги давр шоирларнинг шеърларидан
изласак,   “ўша   даврдаги   ижтимоий   вазиятдан   норозилик   туйғуларининг
барқарорлигини”   кўриш   мумкин   [311,17-18].   Бу   назарий   қарашлар   эса   давр
шоирлари   лирик   асарларининг   энг   муҳим   характер   ҳамда   хусусиятини
белгилайдиган жуда аниқ, объектив хулосадир.
Аслида,   озодлик,   эркин   фикрлаш   замирида   юзага   келган
маърифатпарварлик   ва   жадидчилик   ўша   даврда   мутлоқ   ва   барқарор   ҳоким
40 бўлган  тақлидий   дунёқарашга   нисбатан  ўзига  хос  янгича   ёндашув  сифатида
талқин   қилиниши   лозим.   Айнан   воқеий   ҳаётнинг   ана   шу   каби   парадоксал
жиҳатлари   янги   адабий   жараённинг   ёйилиши   ва   унинг   шаклланишига   олиб
келди.   Маълум   маънода,   шу   каби   айрим   адабий   ҳодисалар   бадиий   асар
мазмун   ва   мундарижасининг   тадрижий   такомилини   таъминлади   ва   бу   ўз
навбатида   анъанавий   адабий   ҳодисаларни   инкор   этади.   Яъни,   бадиий   асар
мазмун, шакл унсурлари ҳамда тил ва услубининг ўзгариши, унинг тадрижий
такомили,   умуман   адабий   жараённинг   янгиланиши   ижодий   дунёқарашнинг
кенгайиши   ва   шаклланишининг   муҳим   омилларидан   биридир.   Шу   маънода,
файласуф   олим   Ш.Абдуллаев   қуйиагича   ёзган   эди:   “Маърифатпарварлик
дунёқараши   ушбу   жамиятларнинг   мазҳарида   пайдо   бўлади   ва   ўзга   олам,
жамоа   ҳамда   хорижий   мамлакатлар   билан   ўзаро   рақобатда   янгича   қараш,
ижтимоий   масъулият,   ўзига   хос   дунёқараш   сифатида   ўтмиш   тарихий
босқичларидан   мутлақо   янги   ижтимоий   ҳодиса   сифатида   юзага   келади”
[61,13].   Демак,   даврнинг   ҳар   қандай   ўзгаришлари   ва   янгиликлари   замирида
билимли   ва   маърифатли   инсоннинг   нисбатан   ривожланган,   замонавий   ва
динамик дунёқараши алоҳида мавқега эга. Ушбу дунёқарашнинг асл мақсад
ва   моҳияти,   меъёр   ва   мезонлари,   энг   аввало,   жамиятнинг   карахтлашган,
ғафлат   тўла   маънавий   дунёсини   ўзгартириш,   миллий   уйғонишни   юзага
келтириш,   унинг   ўзига   хослигини   ўзига   англатиш   ва   халқу   миллатни
истиқлол,   озодлик,   эркинлик,   тамаддун   ва   тараққиётга   сафарбар   этишга
қаратилганлиги   билан   муҳим   аҳамият   касб   этади.   Шу   маънода,
маърифатпарвар   шахс   нафақат   жамиятнинг   маълум   бир   қисми   ёки   маънан
таъқиқ   ва   тазйиққа   олинган   этник   гуруҳ   билан   муомала   қилади.   Ҳар   бир
маърифатпарварнинг тимсоли, аввало, жамиятнинг ғамхўр тарбиячиси, халқ,
миллат   ҳомийси,   ислом   ва   шариат   қонунлари   ҳимоячиси   сифатида   ушбу
мезон асосида тавсифланиши ва тушунилиши лозим. Миллий уйғониш даври
шоирларининг   илҳом   манбаи   ҳаётнинг   воқеий,   сиёсий   ва   ижтимоий
ҳодисаларидир. Шу билан бирга, ушбу давр шоирининг фалсафий, илмий ва
диний   дунёқараши   ўзаро   ижодий   уйғунликда   ва   гармоник   ҳолатда   содир
41 бўлади, яъни айрим  шоир ва адибларнинг ташқи олам, ижтимоий ва табиий
муҳитга   нисбатан   қарашлари   тубдан   ўзгарди.   Ушбу   тоифадаги   ижодкорлар
ҳаётни ва унинг барча унсурларини абстракт, мавҳум ва хаёлий тарзда эмас,
балки   аниқ   мақсадларга   мувофиқ,   ҳаёт   ҳақиқатлари   билан   боғлиқ   ҳолда
тасвирлаш   ва   ифодалаш   йўлларини   излашди.   Ушбу   тасвир   усули   қанчалик
янги бўлса, у маҳаллий миллат ва халқларнинг азалий маданият илдизлари ва
қадимий эътиқодларидан бошланади, ушбу эзгу мақсадларни рўёбга чиқариш
учун   янада   муҳимроқ   рол   ўйнайди   ва   унинг   энг   узоқ   ва   чуқур   маънавий-
генетик манбалари, аслида, тарихий ўзлик ва миллиятга бориб тақалади.
Шунинг учун янги давр Шарқ халқлари адабиётида маърифатпарвар ва
маданий  шахснинг  ҳар  бир  сўзи   ва  унинг  тафаккурида,   шарқ  шеъриятининг
асл жавҳари, сўз ва калом масъулияти, тасаввуфий-ирфоний ваҳдат, нозиклик
ва   латофат,   энг   замонавий   модернистик   қараш,   мантиқий   таҳлил,
файласуфона   ижобий   тафаккур   тарзи   ва   исломий   маърифат   руҳияти   уйғун
ҳолатда мужассамдир. Шу тарзда улар ғарбона ғоялар ва миллиятга ёт бўлган
мафкураларга   кўр-кўрона   эргашмаган.   Дарҳақиқат,   уларнинг   табиатида
азалий   маърифат   учқунлари,   маънавият,   илм-фан   ва   маданият   соҳаларида
тарихнинг оловли ва жўшқин оқими мавжудлигини унутмаслик керак. Улар
маънан ва руҳан маърифат, илм, иршод, ирфон, ислоҳ, тажаддуд каби янгича
идеологиялар   ҳамда   кенг   кўламли   ижтимоий-маданий   ислоҳотларни   қабул
қилиш зарурлигини англаб улгурган эди. 
Аслида,   назарий   ва   методологик   асослари   заиф   бўлган   маъмулий
тушунчалар   ва   адабиёт   тарихини   ўрганишнинг   мавжуд   тамойилларига   кўра
нафақат   ўрта   асрлар   адабиётидан   “жадид   аҳди”гача   “ўтиш   даври”нинг
чегаралари аниқланмаган, балки “ўтиш даври адабиёти”, янги адабий жараён
масаласининг   ўзи   ҳам   айрим   тушунмовчиликлар   ва   бирёқлама   қарашларга
олиб келади. Масалан, XIX асрнинг иккинчи ярми адабиётида янги даврнинг
муҳим ҳодисаси сифатида юзага келган “маърифатпарварлик” янги йўналиш
сифатида   Европанинг   “шонли   ерларидан”   Шарқнинг   “карахт   ва   ўлик
ўлкалари”га  ўтгани  бот-бот  такрорланади.  С.Амирқуловнинг  сўзларига  кўра
42 тожик   адабиёти   тарихидаги   “ўтиш   даври”ни   адабиётшунослигимизнинг
ҳозирги   тамойиллари   негизида   қайта   кўриб   чиқиш   ва   ўрганиш   катта   илмий
аҳамиятга   эга   [72,10-11].   Бинобарин,   давр   адабиёти   эволюцияси   ва
янгиланишида фавқулодда шахсларнинг туркум хислатлари ва фазилатларига
бевосита   боғлиқ   бўлган   омиллар;   масалан,   жамиятнинг   эркин   фикрловчи   ва
либерал   шахсиятлари,   фитрий   истеъдодлар,   янги   давр   шахсининг
креативлиги,   Шарқ   мутафаккирининг   ижодий   ва   руҳоний   кечинмалари,
қизиқувчанлик, изланувчанлик, ўтмишга назар сола билиш, ўтмишдан ибрат
олиш,   ҳаёт   моҳиятининг   прагматик   томонларини   ўрганиш,   дин   ва
диёнатнинг   асл   моҳиятини,   олам   ва   одамнинг   ўзаро   диалектик
муносабатларини   англаш   ва   бу   борадаги   фалсафий   нуқтаи   назар,   “офоқ   ва
анфус”   (ҳаёт   ва   воқеийлик   ҳақиқатларининг   ўзаро   уйғунлиги),   ботиний
тафаккур, ақл ва идрок асосида  ҳақиқатни излашга интилиш ва бошқаларни
ҳам эътиборга олиш зарур. 
Сўнгги йиллардаги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, маърифатпарварлик
ва   жадид   адабиётидаги   айрим   янгича   ғоя   ва   қарашлар   Шарқ   фалсафаси   ва
тасаввуфий-ирфоний   таълимотлар   негизида   шаклланган.   Аҳмад   Дониш   ва
ХХ   аср   бошларидаги   адабиётининг   айрим   вакиллари,   хусусан,   Абдуррауф
Фитрат   фалсафий   қарашлари   аждодлар   меросини   миллий   тажрибалар
асосида   чуқур   ва   муттасил   ўрганиш   замирида   юзага   келган.   Аҳмад
Донишнинг   “ҳикмати   тамаддун   ва   таовун”   таълимоти   ва   Фитратнинг
“роҳбари   нажот”   борасидаги   фалсафий   қарашлари   “ихвануссафо”   (“нажот
маслаги”) таълимотининг назарий асосларига уйқаш ва ҳамоҳанг. Худди шу
нуқтаи   назардан,   бир   вақтлар   Аҳмад   Дониш   тан   олганидек;   “Бу
фазилатларнинг   кўп   қисми   менинг   вужудим   ва   тафаккуримда   ғайриирсий
фазилатлар   сифатида   давр   ва   замон   маъмулий   (расмий)   илмларини   жиддий
ўрганишларимдан, хорижий йирик мамлакатлар сафарлари таассуротларидан
кейин   юз   берди”   [14,187].   Маълум   бўладики,   Аҳмад   Дониш   ва   унинг
маслакдошлари   ижодиёти,   энг   аввало,   асрлар   давомида   аждодларимиз
томонидан   яратилган   бой   илмий-адабий,   тарихий-фалсафий,   ахлоқий   ва
43 маънавий   меросдан   озиқланганлигини   инкор   этиб   бўлмайди.   Демак,   бу
даврда илм-фан, маданият ва адабиёт соҳасининг ривожида нафақат хорижий
давлатларнинг   цивилизацион   дунёси,   балки   мавжуд   миллий   маданий
тажриба ҳам катта таъсир кўрсатгани аниқ. Бундан хулоса қилиш мумкинки,
ХХ   аср   бошларидаги   маърифатпарварлар   ва   жадидлар   томонидан   илгари
сурилган   ўзликни   англаш   ғояси,   биринчидан,   диний-маънавий   ўзликни
англаш (мумтоз адабиёт ҳамда диний ва маънавий мероснинг ўрганилиши) ва
иккинчидан,   илмий-маданий   таъсир   (Европа   мамлакатлари   цивилизация-
сидан   сабоқ   олиш)   натижасидир.   Шунга   кўра,   Мовароуннаҳрдаги   маҳаллий
халқларнинг   мустақиллик   ва   ислоҳот,   маориф   ва   маърифатпарварлик
йўналишидаги   ижтимоий   ҳаракатлари   тадрижий   равишда,   энг   аввало,
миллийлик асосида шакллангани маълум бўлади. 
С.Амирқуловнинг   фикрича,   “Биргина   Аҳмад   Дониш   адабий
мактабининг   янги   адабий   оқим   сифатида   алоқасини   ва   унинг   келиб   чиқиш
муҳити   ўртасидаги   муносабатни   ўрганиш   жуда   мураккаб   ва   зиддиятлидир”
[215,12].   Бошқача   айтганда,   Ўрта   Осиё   маърифатпарварлик   ва   жадидчилик
адабий   оқимини   Европа   мамлакатлари   миллий   уйғониш   ҳаракати   билан
тенглаштириш ва қиёслаш қанчалик  тўғри ёки мақбул? Агар  адабий  жараён
моҳиятини   аниқлаш   учун   асосий   мезон   бадиий   ижод   усули   бўлса,   ушбу
масалани ҳеч қандай ғаразсиз, объектив ва ҳар томонлама холисона баҳолаш
мақсадга   мувофиқдир.   Чунки   Аҳмад   Дониш   ва   унинг   маслакдошлари
даврида   “маърифатпарварликнинг   адабий   жараён   экани”   ҳақида   ҳеч   қандай
илмий қарашлар бўлмаган ва бу фикр ХХ асрда Садриддин Айний томонидан
“Тожик   адабиёти   намунасида”   қайд   этилган   эди:   “Маълумки,   ўша   пайтда
Бухорода   янгича   мафкура   ва   жадидона   адабиёт   бўлмаган.   Шундай   экан,   бу
туғма   даҳонинг   барча   фикрлари   кимнингдир   талқини   ва   китобидан   олинган
эмас, балки айнан шахсий тадаббуру тафаккури маҳсулидир” [69,201]. Аммо
бундай дунёқараш ва фикрий уйғониш Аҳмад Донишда ҳам ўз-ўзидан пайдо
бўлмаган.   Аждодларимизнинг   бой   меросини,   қадимий   илм-фан   ва   маданият
44 ҳамда   Европа   цивилизациясини   англаш,   ҳис   этиш   натижасида   янги   адабиёт
шаклланганлигини ҳам таъкидлаш жоиздир. 
Тадқиқотлар   Ўрта   Осиё   ва   бутун   Шарқдаги   маърифатпарварлик,
Европа   ва   Россиядаги   маърифатпарварликдан   фарқли   ўлароқ,   нафақат
феодализмга,   балки   мустамлакачиликка   қарши   ҳам   йўналтирилганидан
далолат   беради.   Маърифатпарварлик   ҳаракати   шаклланишининг   биринчи
босқичида   Ғарб   ижтимоий-сиёсий   ҳаракатининг   бевосита   таъсири
кузатилмайди.   Аксинча,   Шарқ   маърифатпарварлик   ҳаракати   асосида   Ислом
шариатидаги ҳуқуқий қоида ва меъёрлар бирламчи ўрин тутади. Ҳатто жадид
адиблари   асарларида,   хусусан,   Шамсиддин   Шоҳиннинг   “Туҳфаи   дўстон”,
Ажзийнинг “Анжумани Арвоҳ”  ва “Миръоти  Ибрат”,  Тошхожа Асирийнинг
“Тимсол” каби назмий асарлари ва мазкур давр насрий асарларида анъанавий
тамойиллар   негизида   амирлик   ва   ўша   давр   ҳукумати   тартибларининг   ислоҳ
қилиниши   ғояси   бадиий   талқин   этилади.   Шу   йўл   билан   ижтимоий-
иқтисодий, сиёсий ва маданий ҳаётни ўзгартириш мумкинлиги ифодаланади.
Ушбу   асарларнинг   айримларида   Шарқ   халқларининг   азалий   орзуси   –   “одил
подшоҳ”   образини   талқин   қилиш,   салтанатнинг   ислоҳотлар   борасидаги
ролини   тайинлашга   уринишлар   каби   ғоялар   мавжуд.   Айрим   тадқиқотларда
“тожик   маърифатпарварларининг,   яъни   Аҳмад   Донишдан   Айнийгача,
ижтимоий   ривожланиш   концепциясидаги   асосий   камчилик   улар   томонидан
ўша даврдаги  жамиятдаги  диннинг моҳияти ва мавқеини тўлиқ англамаслик
ва   тушунмасликлари”   [247,9]   экани   кўрсатилган.   Шу   маънода,   даврнинг
айрим   шоирлари   гоҳ   онгли   ва   гоҳида   онгсизларча,   гоҳ   ихтиёрий   ва   гоҳида
ғайриихтиёрий   равишда   бу   масалада   бир   бирига   қарама-қарши,   турлича
парадоксал фикрларни билдиришган. Масалан, Абдулвоҳид Мунзим ўзининг
“Арзи ҳол” деб номланган шеърида шундай дейди:
Ҳазор афсўс шуд умри ман барбод ба гумроҳ ,ӣ
Дар он вақте ки  оям мас иду меҳробу минбар шуд...	
ҷ ҷ
Зи анвои хурофоту хатоҳо майнаам шуд пур,
Сабаб бар ин балоҳо оину дини паямбар шуд  [ 165 ,24] .
45 (Мазмуни:   Минг   афсусларки,   умрим   гумроҳлик   билан   ўтди.   Қачонки
жойим масжиду  меҳробу  минбар  бўлди. Хатоликлар ва хурофотдан  бошим
қотди. Бунга сабаб эса Пайғамбар (с.а.в)нинг дини ва ойини бўлди.)
  Бундай   шеърларнинг   пайдо   бўлиши   уша   давр   учун   табиий   ҳол   эди.
Аммо,   Аҳмад   Донишдан   Айнийгача   бўлган   маърифатпарварларнинг
буюклиги уларнинг ўша даврда Бухоро амирлиги жамият тузилиши, айниқса,
ислоҳотлар жараёнида ижтимоий тартиб ва миллатнинг маънавий юксалиши
учун диннинг муҳим мавқеи ва мақомини чуқур англагани билан изоҳланади.
Муҳими, улар янги ижтимоий ва адабий жараён ривожида диннинг ахлоқий-
фалсафий   мавқеини   яхши   билган.   Бу   жиҳат,   аввало,   миллий   ва   тарихий
ўзликни   англаш   ғояларига   асосланади   ва   уни   шу   нуқтаи   назардан   кўриб
чиқиш методологик жиҳатдан тўғри ва мақсадга мувофиқдир. Мазкур даврда
Аҳмад   Донишнинг   “Меъёр   ут-тадоюн”,   “Рисолаи   тарихий”,   “Наводир   ул-
вақоеъ”,   Возеҳнинг   “Ақоид   ун-нисо”,   Шамсиддин   Шоҳиннинг   “Бадоеъ   ус-
саноеъ” ва “Туҳфаи дўстон”, Мирзо Сирожнинг “Ёд бод” шеъри ва “Туҳафи
аҳли   Бухоро”   асари,   Фитратнинг   поэзия   ва   прозаси,   Ажзий,   Мирзо   Азим
Сомий, Абдулвоҳид Мунзим, Аҳмаджон Махдум Ҳамдий, Иброҳим Журъат,
Васлий   ва   Асирий   каби   ижодкорларнинг   асарлари   ушбу   фикрни
тасдиқлайди.   Улар   диний   ва   илмий   дунёқараши   мукаммал   экани   боис,   асл
Исломни ўша давр Бухоро амирлигида жорий қилинган сунъий қоидалардан
устун   қўя   олган.   Шунинг   учун   бу   тамойил   давр   адабий   жараёнининг   ўзига
хос, сифат ва тузилиш жиҳатдан ўзгаришида муҳим омил ҳисобланади.
М.Шукуровнинг   фикрича,   собиқ   шўролар   ҳукмронлигининг   қарийб
етмиш йиллик даврида миллий адабиётшуносликда адабий-эстетик тафаккур
бир   хил   қолипда   сақланган,   ҳеч   ким   унинг   мазмун   ва   моҳиятини
ўзгартиришга   уринмаган,   бу   соҳанинг   барча   тафсилотлари   зиддият   ва
парадоксал   илмий   ғоялардан   холи   тарзда   сақлаб   қолинган.   Бироқ,   даврнинг
кўплаб   маърифатпарвар   адиблари,   шу   жумладан,   ХХ   аср   бошларидаги
зиёлилар-Абдуррауф   Фитрат,   Саидаҳмад   Сиддиқий   Ажзий,   Маҳмудхўжа
Беҳбудий, Мирзо Ҳайит Саҳбо, Мирзо Сирож Ҳаким Бухороий, Хожа Ҳасан
Кангуртий,   Нақибхон   Туғрал   ва   бошқалар   шахсияти   ҳамда   ижодига   оид
46 нотўғри   талқинлар   ҳам   шаклланиб   улгурган   эди.   “Маърифатпарвар”
тушунчаси замирида, иш ва фаъолияти фақат илм-фан ва маърифатни тарғиб
қилгувчи, жаҳолат ҳамда нодонликни ислоҳ ва инкор этгувчи шахс сиймоси
гавдаланар эди, холос. Аммо сўнгги йилларда олиб борилган тадқиқотлар бу
каби   тушунчаларнинг   бирёқлама   қараш,   мантиқий   чекланганини   исботлади.
“Маърифатпарвар   мужоҳидлар   ҳақ   ва   Оллоҳга   тазарруъ   қилгувчи   шахс
сиймосини   наинки   сўфийлар   хонақоҳининг   бурчакларида,   муаззинлар
масжиди   меҳроби   тоқида,   балки   тараққиёт   кураш   майдонларида,   “тоғутий”
мустабид   ва   мустамлакачи   ҳукумронликларга   қарши   жиҳодда,   ўзликни
англаш бобида асосий мезонлардан бири бўлган манқуртлик тузоғидан халос
бўлиш   йўлидаги   муборазаларда   кўради.   Айнан   ушбу   дунёқараш   тарзида
“дард”, “ишқ” ва “амал” ўртасидаги мантиқий узвийликни топамиз [61,127].
Шу боис, жамиятда шахс улуғворлигини англаш, унинг мавқеини тан олиш,
Ватанга бўлган ишқ ва муҳаббат, инсонга бўлган ҳурмат мезонлари айнан шу
меъёр   ва   ўлчов   бирликларида   таҳлил   ва   талқин   қилиниши   лозим.
Маърифатпарварлик   ва   жадид   адабиёти   намояндалари   ҳеч   қачон   динни
инкор   қилмаган,   аксинча   улар   жамият   ривожи,   миллат   дунёқарашини
ўзгартириш   ва   ижтимоий   аҳволини   яхшилашда   шариат   қонунларининг
ўрнини теран англашган. Уларнинг танқидий ва интибоҳий қарашлари динни
шахсий   манфаат   воситасига   айлантиришдек   қабоҳат   ва   разолатга   қарши
қаратилган. 
Тожик   ва   ўзбек   халқлари   янги   адабиётининг   шаклланиши   ва
тараққиётида   Европа   адабий-эстетик   тафаккури   таъсирини   ҳаддан   ортиқ
бўрттириш тўғри иш эмас. Бу давр адабиётида энг аввало, замонавий адабий
тенденцияларнинг пайдо бўлиши, мазмун ва ғоявий мундарижа тадрижи, тил
ва   услубнинг   такрорланмаслиги   мумтоз   Шарқ   адабиёти   илдизлари   билан
чамбарчас   боғлиқликда   шаклланиб   келган.   Зеро,   ушбу   даврнинг   энг   илғор
тенденцияси   -   “маърифатпарварлик   адабиёти”   саналмиш   тушунчанинг
моҳиятини аниқлаш масаласи замонавий адабиётшуносликнинг энг муҳим ва
долзарб   масалалардан   биридир.   Ўтган   асрнинг   60-йилларида   Расул
47 Ҳодизоданинг   XIX   асрнинг   иккинчи   ярми   маърифатпарварлик   ҳаракатига
доир   ақидаларига   Холиқ   Мирзозода   муносиб   жавоб   берган   эди.   Олимнинг
айтишича,   “...XIX   асрнинг   иккинчи   ярмида   “маърифатпарварлик”   алоҳида
ижтимоий-адабий   оқим   сифатида   эмас,   балки   фақат   маърифатпарварлик
фаолияти   кўринишида   мавжуд   бўлган.   Ўша   пайтда   ҳатто
“маърифатпарварлик” атамаси ҳам ишлатилмаган [121,26]. Р.Ҳодизода ушбу
қарашларни   рад   этар   экан,   XIX   асрнинг   иккинчи   ярмида
“маърифатпарварлик”   атамасининг   бадиий   манбаларда   йўқлиги,   ўша
пайтдаги   “маърифатпарварлик”   идеологиясининг   мавжудлигини   инкор
этмаслигини   таъкидлайди.   Бундай   атама   ижтимоий   фикр   ёки   мафкуравий
ҳаракатнинг ҳаётий ифодаси сифатида ислоҳотлар энг юқори даражага етган
мамлакатларда ҳам (масалан, Англия, Франция, Германия ва Россияда), ҳатто
маърифатпарварлик   тафаккури   ривожланган   пайтларда   ҳам   мавжуд
бўлмаган...   “Маърифатпарварлик”   истилоҳи   мазкур   атама   ватани   бўлган
Англияда энг кам истеъмолда бўлган”[181,98].
Масаланинг асосий жиҳати эса, Ўрта Осиё ва Яқин Шарқ мамлакатлари
учун   классик   адабиётдан   маърифатпарварлик   ва   жадид   аҳдига   ўтиш   даври
чегараларини   аниқлаш   ва   “делимитация”   қилиш   масаласи   XVII   асрнинг
ўрталарида,   рус   адабиёти   тарихий   шаклланиш   босқичлари   аналогияси
миқёсида   белгиланган   ва   ўрнатилган   [110,13].   Ушбу   даврабандлик   сунъий
равишда   амалга   оширилган.   XVI-XIX   асрлардаги   ўзгаришлар   ва   адабий
тараққиётни   тўғри   тушуниш   учун,   авваламбор,   Ўрта   Осиё   феодал   жамият
тузилишининг   ўзига   хос   хусусиятлари,   шарқона   менталитет   ва   табиатини,
айниқса,   маҳаллий   тамаддун   тарихидаги   эврилиш   босқичларини   ҳисобга
олиш   зарур.   Зеро,   Европа   мамлакатлари   тарихий   тараққиётига   хилоф
равишда   деярли   500   йил   давомида   бу   юртларда   таназзул,   нисбатан   илмий-
маърифий   карахтлик,   қолоқлик   ҳукмронлик   қилди   ва   миллат   маданий-
ижтимоий   ҳаётида   чуқурлашиб,   буржуа   тузилиши   унсурларининг   ўсишисиз
юзага келди.  Бу ҳол, аслида, ўрта  асрлар адабиётидан  инқилобий ва фаврий
равишда   жадид   аҳдга   ўтиш   жараёнини   жуда   кечиктирди”   [71,12].   Шунинг
48 учун,   маърифатпарварлик   ва   жадидчилик   аҳдидан   олдинги   тожик
адабиётининг   тарихий   шаклланиш   босқичларига   нисбатан   “инҳитот”
(таназзул),   “суқут”   (қулаш),   “рихват   ва   рукуд”   (карахтлик),   инқироз   каби
тушунчаларни татбиқ этиш тўғридир.
Шу   тариқа,   хулоса   қилиш   мумкинки,   маърифатпарварлик   давридан
олдин,   яъни   XIX   асрнинг   иккинчи   ярмида   тожик   адабиётида
адабиётшунослар   маърифатпарварлик   даври   ҳодисаси   ҳисоблаган   ва
маърифатпарварлик адабиётига нисбат берилган янги тенденция мавжуд эди.
Бу   тенденция   тарихан   маърифатпарварлик   равияси   эмас,   балки   ўзига   хос
ўтиш даврида пайдо бўлган европача талқин тарзи ҳисобланади.
Иккинчидан, Мовароуннаҳр маҳаллий халқларининг ислоҳотпарастлик,
истиқлол,   эрксеварлик   ва   маърифатпарварлик   руҳияти   миллий-тарихий   ва
маънавий илдизлар негизида тадрижий равишда ўсиб борди ва натижада XIX
асрнинг   иккинчи   ярми   ХХ   бошларида   мафкуравий   ва   ижтимоийлашган
кон цепциялар   асосида   жаҳолат   ва   нодонликка   қарши   курашувчан   адабиёт
намунаси сифатида юзага келди .
Учинчидан,   маърифатпарварлик   ва   жадид   адабиёти   мумтоз   форс   ва
тожик   адабиёти   тарихининг   мантиқий   давомидир.   Унинг   ҳар   бир   сатри   ва
жумласида, шарқона менталитетнинг асл жавҳари, сўз ва калом масъулияти,
тасаввуфий-ирфоний   ваҳдат,   нозиклик   ва   латофат,   энг   замонавий
модернистик  қараш тарзи,  мантиқий таҳлил, файласуфона ижобий тафаккур
тарзи ва исломий маърифат руҳияти уйғун ҳолатда мужассамлашган. 
Тўртинчидан,   маърифатпарварларнинг   Ғарб   ғояларига   ва   мафкурасига
тақлид қилгани ва уларга эргашгани борасидаги талқинларда илмий асослар
мавжуд   эмас.   Чунки   бу   давр   адабиёти   вакиллари   буюк   ва   шонли   тарихий
ҳамда   адабий-маданий   мерос   ворислари   сифатида   миллий   адабиётни
янгилади, миллат дунёқарашини ўстирди. Бу даврда шеъриятда адабиётнинг
етакчи   вакиллари   шеъриятнинг   панегрик   мазмунидан   воз   кечиб,   айрим
ҳолларда   уни   рад   этди.   Шеъриятни   миллий   маърифат   ва   тараққиётни
таъминлашнинг муҳим воситаси деб англашди. 
49 1.3. Давр адабий жараёнининг тадрижий такомили ва унинг асосий
йўналишлари.   XIX   аср   бошларида   Ўрта   Осиёнинг   марказий   шаҳарлари
(Бухоро,   Қўқанд   ва   Хива)   билан   бир   қаторда   бошқа   бир   қанча   шаҳар   ва
туманлар;   Самарқанд,   Каттақўрғон,   Хўжанд,   Шаҳрисабз,   Истаравшан,
Андижон, Наманган, Ҳисор, Хатлон каби ҳудудлар асосий савдо марказлари
бўлган [132,18-19]. Бу каби савдо ва тижорий муносабатлар адабий ҳаётнинг
ривожланишида   ҳам   катта   рол   ўйнади.   Шу   боис,   ҳам   ушбу   ҳудудларда
кўплаб шоиру адиблар қизғин ижодий фаолият билан шуғулланган. Шавқий
Каттақўрғоний,   Мирий   Каттақўрғоний,   Аҳжар,   Ноқис,   Хожа   Ҳусайн
Хатлоний (Кангуртий) ва бошқа ижодкорлар шулар жумласидандир. 
XIX   асрнинг   биринчи   ярмидан   бошлаб   Марказий   Осиё   халқлари
тарихида   турли   қўзғолонлар   ва   халқ   исёнлари   бўлиб   ўтгани   адабий   ҳаётда
турли ўзгаришларга  олиб келди. Ижтимоий-фалсафий жараён, ўз навбатида,
жамият   ҳаётининг   барча   жабҳаларига   таъсир   кўрсатиб,   адабий   жараённинг
умумий   ва   яхлит   фаоллашувини   юзага   келтирди   [71,19].   Энг   муҳими,
нафақат   йирик   шаҳарлар   ва   адабий   марказларда,   балки   Самарқанд,
Каттақўрғон,   Миёнкол,   Шаҳрисабз,   Хўжанд,   Ўротеппа,   Ҳисор,   Кўлоб,
Қаротегин,   Дарвоз,   Бадахшон   ва   бошқа   ҳудудларда   маҳаллий   адабий
доиралар   пайдо   бўлди   [62,35].   Натижада   адабий   жараёнда   соғлом   рақобат
вужудга   келиб,   муайян   ижодий   муҳит   шаклланиши,   янгиланишига   ва
ижтимоий-иқтисодий   алоқаларнинг   юксалишига   олиб   келди.   Бу   эса,   адабий
алоқаларнинг   ривожланиши,   адабий   таъсир   ва   анъаналарнинг   шаклланиши
ва   тикланиши   ҳамда   зуллисонайнлик   анъаналарининг   давр   адабиётида
ривожланиши   учун   асосий   омил   бўлди.   Адабий   жараёнда   ўзаро   ижодий
таъсир   ҳодисаси,   жанр   хусусиятларининг   синтезлашуви   ва   адабий   жанрлар
синкретизмини юзага келтирди. С.Амирқулов фикрича:  “Аслида беқарорлик
ҳукм   сурган,   доимий   ички   уруш   ва   низолар   бўлган   сиёсий   ва   ижтимоий
вазият   “марказий   адабий   ҳавзалар   билан   маҳаллий   адабий   доиралар
ўртасидаги   алоқаларнинг   ўрнатилиши,   адабий   мажлислар   ва
машваратларнинг   ташкил   этилиш   жараёнининг   ўзи   эрксевар   шоирлар
50 дунёқарашининг   ривожланишига   кучли   туртки   бўлди.   Шу   асосда,   янги
ғоявий   ва   бадиий   тенденциялар   ривожланиб,   адабиётнинг   демократик   руҳи
янада ошди” [ 71 ,20].
  Аслида,   бу   ижтимоий-сиёсий   ўзгаришлар   типологик   ҳодиса   бўлиб,
фақат мазкур давр тожик адабиётигагина тегишли эмас, балки ушбу босқичда
адабиёт   ва   санъат   ривожланиш   тамойилларини   турли   минтақаларнинг
иқтисодий, ижтимоий, адабий ва маданий ҳаётида, келиб чиқиши ва тарихий
илдизлари   муштарак   бўлган   ички   омилларга   бевосита   боғлиқ   тарзда   тадқиқ
ва   талқин   этилиши   лозим.   Рус   олимаси   И.Г.Неупокоеванинг   таъкидлашича
“Бу   даврда   жаҳон   адабиёти   харитасида   юз   берган   турли   хил   ўзгаришлар
минтақавий   адабий   ривожланиш   анъаналарини   ҳам,   эндигина   шаклланиш
босқичида   бўлган   адабиётларни   ҳам   жунбушга   келтирди”   [132,106].
Академик   Н.И.Конрад   эса,   “Адабий   алоқалар   -   бу   аниқ   тарихий   фактлар
замирида   юзага   келиб,   ўз   кўлами,   адабий   жараёндаги   ўрни,   фалсафий   ва
ижтимоий   аҳамиятидан   қатъий   назар,   ҳар   хил   тарихий   шароитларда,   турли
даврларда ҳар бир халқ адабиёти тарихида бутунлай ўзгача кечиши”ни қайд
этади [102,143]. Хусусан, маҳаллий ва хорижий нашрлар ҳам ушбу даврнинг
турли   соҳаларида   адабий   алоқаларни   кенгайтириши   ва   мустаҳкамлашда   ҳал
қилувчи   рол   ўйнаган.   Садриддин   Айнийнинг   ёзишича,   1905   йилдан   бошлаб
Бухоро ва Самарқандга хорижий газета ва журналларининг ёйилиши тарихий
шароит   туфайли   ортиб   борган.   Қозондан   “Таржумон”   газетаси,
Ҳиндистондан   –   “Ҳуббул-матин”   журнали,   Мисрдан   “Чеҳранамо”   ва
“Парвариш”   каби   форс   тилидаги   журнал   ва   газеталар   ҳар   бир   зиёли
хонадонида   бўлган.   Шу   билан   бирга,   Қозон,   Истанбул,   Эрон,   Миср   ва
Ҳиндистондан   келтириладиган   матбуотнинг   Бухорода   тарғибот   ҳамда
мафкуравий   табаддулотдаги   ўрни   ва   таъсири   жуда   катта   экани   эътироф
этилган.   Вадуд   Маҳмуднинг   ёзишича,   “ХХ   асрнинг   бошларида   Самарқанд,
Миср,  Калкутта,  Теҳрон, Боку,  Тбилиси, Қозон,  Оренбург   ва  Боғчасаройдан
келган нашрлар ўқитувчи Шакурий иш столида сақланган. Жумладан, “Сури
Исрофил”,   “Чеҳранамо”,   “Танин”,   “Эрони   нав”,   “Иқбол”,   “Вақт”,   “Юлдуз”,
51 “Таржимон” каби нашрлар қаторида “Сирот-ул-мустақим”, “Шўро”, “Аддину
вал-адаб”,   “Тилимиз”,   “Фузалот”,   “Мулло   Насриддин”   каби   журналлар   ҳам
бор   эди   [233,29].   Мовароуннаҳрдаги   тожик   ва   ўзбек   маърифатпарварлари
ўша   даврдаги   форс,   турк   ва   татар   зиёлиларининг   янгича   қарашлари   ва
ғоялари   сингдирилган   асарларидан   намуналар   олиш   имкониятига   эга   эди.
Маърифатпарварлик адабиёти, хусусан, ХХ аср бошларидаги жадид адабиёти
такомиллашуви,   унинг   янгиланиши   ва   эврилишида   -   хорижий   ва   маҳаллий
даврий   матбуотнинг   ҳал   қилувчи   мавқеини   яна   бир   муҳим   омил   сифатида
қараш   керак.   Янги   адабий   жараён   ривожи,   унинг   тадрижий   такомили   ва
кенгайишида   бошқа   бир   ташқи   омил   -   Эрон,   Туркия   ва   Афғонистонда
яратилган   баёзлар   ва   китоблар   муҳим   ўрин   тутган.   Шу   нуқтаи   назардан
Аҳмад   Донишнинг   “Наводир   ул-вақоеъ”,   Зайнулобиддин   Мароғаийнинг
“Иброҳимбек   саёҳатлари   ва   унинг   мутаассиблик   балоси”,   Абдураҳим
Толибовнинг   “Сафинаи   Толибий   ёки   Аҳмад   китоби”   ва   “Масолик   ул-
муҳсинин”   асари,   маҳаллий   мутафаккирлардан   Маҳмудхўжа   Беҳбудийнинг
“Тарбият   ул-атфол”   ва   “Истанбул   саёҳати   хотиралари”,   Абдулқодир
Шакурийнинг   “Жомеъ   ул-ҳикоёт”   ва   Садриддин   Айнининг   “Тазҳиб   ус-
сибён”   китобларини   эслатиб   ўтиш   мумкин.   Раҳим   Ҳошим   айрим
хотираларида   “Сафинаи   Толибий   ёки   Аҳмад   китоби”нинг   мунтазам
ўқилишини   [184,84]   қайд   этган   бўлса,   Садриддин   Айний   дастлабки   икки
китобнинг   давр   зиёлилари   ижтимоий   онгининг   шаклланишида   беқиёс
эканига   мана   бу   тарзда   урғу   берган   эди:   “Наводир-ул-вақоеъ”   ва
“Иброҳимбек   саёҳатлари”ни   мутолаа   қилиш   натижасида   биз   илмий   ва
ижтимоий инқилоб зарурлигини англадик” [70,31]. Бу фикрларнинг илмий ва
ҳаётий   қиймати   шундаки,   яқин   Шарқ   ва   Мовароуннаҳр   минтақасидаги
сиёсий, ижтимоий ва тарихий вазият типологик характерга эга бўлиб, ғоявий
ва   идеологик   нуқтаи   назардан   муштараклик   касб   этган   эди.   “Наводир   ул-
вақоеъ”да   танқид   ва   муҳокама   қилинган   ўша   давр   ижтимоий,   сиёсий,
маънавий   ва   иқтисодий   ҳолатлар   қўшни   давлатлар   илғор   ёзувчилари
асарларида   ҳам   шу   йўсинда   ўз   аксини   топган.   М.Шукуровнинг   ёзишича,
52 “Зайнулобиддин   Мароғаий   асарлари   Эронда   қай   даражада   ғоявий   аҳамият
касб   этган   бўлса,   худди   шу   функ цияни   Мовароуннаҳрда   ҳам   бажарди,   бу
ерда   ҳам   фикрий   уйғонишлар,   адибларнинг   жамият   ҳодисаларига   бўлган
танқидий   муносабатлари   ва   уларнинг   фикр   эркинлигини   кучайтирди”
[196,45]. 
Кузатишлар ва мавжуд илмий манбалардаги маълумотлар асосида ХIХ
асрнинг иккинчи ярми ва  ХХ  аср бошлари адабиёти да  моҳиятан бир-биридан
фарқ   қиладиган   ўзига   хос   бешта   ижодий   йўналиш   мавжуд   деган   тўхтамга
келдик :   биринчи,   мумтоз   форс   ва   тожик   адабиёти   анъаналарини   давом
эттириш;   иккинчи,   маърифатпарварлик   ва   жадидчилик   адабий   оқими;
учинчи,   маърифатпарварлик   ва   жадидчилик   жараёни дан   қисман
таъсирланиш   ёки   унга   мойил   бўлган   адабиёт   тенденцияси;   тўртинчи,
бедилий ё худ ҳинд ижодий услубига пайравлик;  бешинчи,  зуллисонайнлик. 
Таъкидлаш   керакки,   Мовароуннаҳр   тожик   маърифатпарварлик
ҳаракати ХХ аср бошлари ўзбек жадидчилик ва маърифатпарарлик ҳаракати
билан узвий боғлиқ эди. Тарихи ва тақдири бир бўлган бу икки қардош халқ
қийин   ижтимоий,   мафкуравий   шароитда   бирлашди.   Бу   ҳолатни   фақат
зуллисонайнлик ҳодисаси билан чеклаш ё бу ҳодиса теграсида талқин қилиш
нотўғри.   Мазкур   масалага   бу   тарзда   ёндашиш   нигилистик   қараш
ҳисобланади. Зеро, тарихий фактлар шуни кўрсатадики, бу даврда ҳар ҳолда
Мовароуннаҳрда   форс-тожик   адабий   ҳавзасининг   маркази   бўлган   Бухоро
амирлигидан   ташқарида,   Самарқанд,   Хўжанд,   Истаравшан,   Хатлон   ва   унга
яқин   туманларда   мустаҳкам   адабий   алоқалар   шаклланган   эди.   Айнан   шу
даврда   тожик   ва   ўзбек   адабиёти   шу   қадар   яқинлашдики,   бу   ҳол
Мовароуннаҳрда   ҳар   икки   халқ   маърифатпарварлик   ва   жадидчилик
адабиётининг   шаклланиши   ва   такомиллашувида   муҳим   рол   ўйнади.   XIX
асрда   билингуализм   ёки   зуллисонайнлик   масаласи   тожик,   ўзбек   адабий
алоқалари   жараёнида   махсус   тамойиллар   замирида   ривожланди,   бу   анъана,
тадқиқотчиларнинг   фикрига   кўра,   бир   вақтнинг   ўзида   мутлақо   янги
ривожланиш   ва   шаклланиш   босқичига   кўтарилган.   Ҳозирги   вақтда   ушбу
53 анъана   “ўзбек   адабиётига   хос   тенденция   ёки   унинг   давоми   эмас,   балки
тожик-ўзбек   адабий   алоқаларининг   тарихий   жиҳатдан   янгича   кўриниши”
экани   аёнлашди.   Бундан   ташқари,   “зуллисонайнлик”   “типологик
муносабатларнинг   янги   тизилмаси   сифатида   тожик   адабиётининг   ғоявий-
эстетик  ривожланиши  ва  энг муҳими,  тожик ва  ўзбек  адабиётининг   умумий
адабий жараёнга қўшилишида муҳим омил бўлди [174,32]. 
ХХ   асрнинг   бошларида   Садриддин   Айний   давр   зиёлилари   томонидан
умумий   адабий   жараён   ва   маълум   ижодий   тенденцияларга   янгича   руҳ   олиб
кириши,   ижодий   жараённинг   янгиланиши   б ўйича   қуйидагича   фикр
билдирган :   “Бедилга   бўлган   самимий   эътиқоди   ва   кучли   ихлосмандлигига
қарамай,   Аҳмад   Калла   Бедил   услубига   тақлид   қилишга   қарши   кураш   эълон
қилди ва ўзининг насрий ва назмий асарлари мисолида содда ва равон тилда
асар   ёзишни   таклиф   этди.   Шунинг   баробарида,   у   мунтазам   равишда   ўз
мусоҳибларига   Бедилга   тақлид   қилишни   қатъий   тақиқлади   [70,201].   Аҳмад
Донишнинг бу хатти-ҳаракатлари бедил услубига нисбатан манфий қарашда
эканини   билдирмайди,   аксинча,   бу   услубнинг   фақат   Бедилгагина   хос
истеъдод   ва   маҳорат   мактаби   сифатида   қаралишини   ёқлашидан   далолат
берар эди. 
Кузатишлар бундай қатъий талаб ва ёндашув давр адабий жараёни вазъу
ҳолати,   ижодий   йўналишларининг   эврилиши,   бадиий   тафаккур   тадрижи
тақозоси   бўлганини   тасдиқлайди.   Ш.Раҳмоновнинг   фикрича:   “Миллий
маънавий доираларнинг бегоналашиши, анъанавийликка шубҳа билан қараш
назарияси,   кечаги   анъанавий   жанрларнинг   бугунги   кунга   мослаштириш   ва
мослаштира олмаслик муаммоси кўплаб анъанавий жанрларнинг аҳамиятини
камайтирди [140,9]. 
Ғазал   жанрининг   янгиланишини   Мирзо   Сирож,   Ажзий,   Асирий,
Фитрат,   Айний,   Мунзим,   Васлий,   Хатоий,   Ҳамдий,   Рожий,   Хожи   Муин   ва
бошқа   адибларнинг   асарларида   кўриш   мумкин.   Шу   асосда   давр   шоирлари
ижодиётида   асрлар   давомида   мумтоз   поэтиканинг   афзаллик   жиҳатларидан
саналмиш   балоғат   ва   фасоҳати,   шеъриятнинг   маънавиятжўйлик   моҳияти,
54 унинг   сатрларидаги   нуктапардозлик,   чуқур   мазмундорлиги   ва   бадиий-
эстетик   диднинг   фалсафий   асослари   йўқолди.   “Бадиий   адабиёт   тарихий   ва
ижтимоий   инқирознинг   энг   жиддий   дақиқаларида   фалсафий   фикрлаш
тамойилларидан   тийинди,   замон   моҳиятини   ва   атрофдаги   воқеаларни   чуқур
англашдан   четга   чиқди...”   [119,176].   Ҳеч   бир   даврда   тожик   шеърияти   ўз
тарихи   давомида   бу   қадар   ижтимоийлашмаган   эди.   Лирик   асарларда,   ҳатто
ғазал,   қасида,   туюуқ,   мухаммас,   мусаддас,   таржибанд   ва   таркиббанд   каби
анъанавий   жанрларда   ҳам   туркум   ижтимоий   образлар,   ғоялар,   янгича
тушунчалар   кенг   ўрин   олди.   Ижодкорларнинг   асосий   мақсади   содда   тилв   а
услубда,   оддий   ва   жўн,   тушунарли   бўлган   мотивлар   замирида,   бадиий
асарлар   таъсири   орқали   халқ   ва   миллатни   уйғотиш   эди.   Шу   маънода,
Зайнулобиддин   Мароғаийнинг   саёҳатномасида   шоир   маҳорати   шеърият   ва
санъат   қадр-қийматини   баҳолашда   “ҳай   боракалло,   аҳсанта-аҳсанта”
“бошдан   оёқ   руҳий   калом”,   “тақлиду   тазмину   назирагўйлик”   бобида   давр
шоирлари   ифротий   чегараларга   етиб   келганлиги,   аслида   эса   бу   каби
“такллуфбозлик ҳамда қофияпардозлик кўзбўямачиликдан бошқа ҳеч қандай
руҳиятга эга эмаслиги”, “назмда бу баён услубининг эски ва сарқитлиги”, “бу
каби   ҳарзагўйликнинг   ҳеч   қандай   қиймати   йўқлиги   ва   бу   тарздаги   баён
услуби   билан   фақатгина   ишсиз,   лаёқатсиз,   паст,   амалсиз   ва   ғофил   бир
инсонни   тараннум   этишдан   бошқа   нарсага   арзимаслик…”   каби   қатъий   ва
танқидий   иборалар   келтирилган.   Айнан   шу   сўзлар   моҳиятидан   муайян
танқидий,  назарий  мезон  асосида  давр   шеъриятини  таснифлаш,  бу   борадаги
илк   уринишлар   ва   айни   замонда   ҳаққоний   баҳолаш   ҳолатларини   топиш
мумкин. 
ХIХ   аср   охири   ва   ХХ   аср   бошларидаги   Эрон   маърифатпарварлари   ва
зиёлилари,   Мароғаий   мулоҳазаларидан   келиб   чиққан   ҳолда,   шеърият   ва
умуман   адабий   жараённинг   янги   сиёсий-тарихий   даврдаги   функциясини
илғор   ва   тараққийпарварлик   ғояларни   тарғиб   қилишда   деб   билишган.   Шу
ёзувчи   мана   бундай   фикр   билдиради:   “Бугун   белга   тушгувчи   сочлар   васфи
керак   эмас,   камон   қошлар   ёйи   синган,   оҳу   кўзлар   қўрқувда,   лабдаги   хол
55 ўрнига   маъдан   ва   унинг   зуғоласидан   сўзлаш   лозим,   сийминбар   маҳбубалар
етагидан   воз  кеч,   улар  тузоғидан  сақлан,  кумуш  ва  темир  рудаларини  кашф
эт,   айшу   ишрат   бисотини   йиғиштир,   қолинбофлик   дастгоҳларини   ёй,   бугун
булбулнинг хонишлари эмас, балки темир йўл товушидан роҳатланиш керак,
шаъм   ва   парвона   воқеаси   эскирган,   шаъм   ишлаб   чиқариш   корхонаси
хусусида гапириш керак” [26,36]. Ушбу иқтибосдан хулоса қилиш мумкинки,
давр   маърифатпарварларининг   бу   каби   қарашлари   ижодий   тамойилларнинг
ўзгариши, ижодкор шахс бадиий тафаккур тадрижининг юзага келганлигини
яққол кўрсатади.
Уйғониш   даври   зиёлилари   адабий-эстетик   ва   илмий-танқидий
мунозаралар   бобида   ҳам   икки   тоифага   ажралган.   Аммо   давр
ижодкорларининг   ҳаммаси   ҳам   ушбу   ижодий   принципга   мойил   эмаслар.
Улар   орасида   Нақибхон   Туғрали   Аҳрорий,   Қори   Масеҳо   Тамҳид   каби
ижодкорлар   ҳам   бор.   Масалан,   Адаш   Истаднинг   сўзларига   кўра,   “Қори
Масеҳо   Тамҳид   бол ь шевистик   ғояларини   қабул   қилмаган   ва   шўролар
ҳукумати   шарафига   бағишлаб   шеърлар   ёзмаган.   Унинг   бадиий   тахайюли
бошқа   дунёга   -   жадидлар   эски   ва   ўлик   деб   ҳисоблаган   мумтоз   адабиёт
дунёсига саёҳат қиларди. Аммо унингча, асл бадиий адабиёт сабк ва услуби у
танлаган   йўлдир,   содир   бўлаётган   “янгиланишлар”   денгиз   тўлқинининг
кўпигига   ўхшайди,   унинг   қаъридаги   гавҳар   эмас”   [325,2].   Ушбу   нуқтаи
назарда   шоир   маълум   даражада   ҳақ   эди,   зеро   шеърнинг   асл   жавҳари,
адабиётнинг   асосий   моҳияти   бадиийлик   ва   унинг   устувор   поэтик
жиҳатларидир.   Бироқ,   замон   билан   ҳамнафас   бўлиш,   адабиётнинг
функциясини   ўзгартириш   ва   такомиллаштириш   ҳам   давр   талаби   ва   адабий
жараённинг долзарб масаласи эди.
Шунга   ўхшаш   парадоксал   қарашлар   ХХ   аср   бошларида   айрим   лирик
жанрлар функциясининг ўзгаришига олиб келди. Табиийки, маърифатпарвар
шоирларнинг лирик шеърлари ғоявий мундарижасининг янгиланиши ана шу
тамойиллар   асосида   белгиланиши   керак.   Ушбу   давр   шеърияти
моддиюнчиликка тааллуқли бўлиб, унда моддий олам тавсифи бирламчи асос
56 ҳисобланади.   Шу   нуқтаи   назардан,   жадид   шеърияти   асл   жавҳарини
ҳиссиётлар, ички кечинмалар, шавқ ва ружуъ, чуқур бадиий тахайюл, руҳий
олам   ташкил   этган   анъанавий   классик   адабиётдан   сезиларли   даражада   фарқ
қилади. 
XIX асрнинг биринчи ярмидан бошлаб ижодий жараённи ўзгартиришга
интилиш,   уни   халқ   ва   миллат   манфаатларига   мослаштириш   ва   йўналтириш
масаласи   кун   тартибига   қўйилди.   Бейронванд   Муҳаммад   фикрича:
“Маърифатпарварлик   ва   жадидчилик   даврида   сўзлашув   тили   ва   услубида
жиддий   ўзгаришлар   юз   берди,   сўзнинг   тўлиқ   маъносида   бадиий   фикрлаш
объективлик ва новаторликка мойил эди” [284,12].
Маърифатпарварлик  ва жадидчилик  миллий-мафкуравий ҳаракати ҳам
мазмун   ва   ҳам   шакл   жиҳатидан   янги   поэтик   талқиндаги   адабиётни   вужудга
келтирди.   Янги   фалсафий   ва   ижтимоий   ғоялар   таъсирида   жамиятнинг
маърифатли   ва   зиёли   табақаси   дунёқараши   тубдан   ўзгарди   ва   бу
янгиланишлар   замирида   адабиёт   мутлақо   ўзгача   ривожланиш   босқичига
ўтди.   Адабиётнинг   мазмуни,   тематикаси   янгиланди.   ХХ   асрнинг   бошлари
адабиёти   бадиий   жанр   ва   турларнинг   шаклланиши   ва   тадрижий   такомилига
кўра   мутлақо   янги   босқич   ҳисобланади.   Адабиётшуносликда   тожик
адабиётининг   мазкур   даври   икки   алоҳида   босқич   -   маърифатпарварлик   ва
жадид адабиёти  сифатида кўриб чиқилган. Агар  Бухоро маърифатпарварлик
адабиёти   Аҳмад   Дониш   ва   унинг   маслакдошлари   номи   билан   боғлиқ   бўлса,
ХХ   аср   бошларида   юзага   келган   жадидчилик   ҳаракатининг   шаклланиши
бевосита Самарқанд ва Хўжанд адабий муҳити  ҳ амда Ўрта Осиё жадидчилик
ҳаракати   асосчиси   Маҳмудхўжа   Беҳбудий   ва   унинг   издошлари   фаолиятига
боғлиқ.   Таъкидлаш   керакки,   маърифатпарварлик   жадидчиликнинг   асоси   ва
унинг   вужудга   келишида   энг   муҳим   омил   ҳисобланади.   Ўрта   Осиёдаги
жадидчилик   ҳаракати   ғоявий   илдизлари   ҳамда   маънавий   озиғини
маърифатпарвар адиблар асарларидан олади. 
Янги   тарихий   даврда   ижодкорнинг   адабий-эстетик   қарашларидаги
ўзгаришлар,   қарийб   минг   йиллик   классик   адабиёт   анъаналаридаги   устувор
57 поэтик   нормалар,   адабий   анъаналарга   бўлган   ўзгача   муносабат,   шакл   ва
мазмун   унсурларининг   эврилиши,   сифат   ва   моҳият   жиҳатидан   янги   адабий
оқимнинг   пайдо   бўлиши   каби   адабий   ҳодисалар,   адабий   жанрлар   тизимида
жиддий   эволюцион   ва   янгиланиш   даврини   юзага   келтирди.   Бу   ҳақда
С.Саъдиев   мана   бундай   ёзади:   “Адабий   жанрларнинг   қайта   тикланиши   ҳаёт
ва   замон   талаблари,   моҳиятан   янги   адабиёт   тақозоси,   яъни   тожик
маърифатпарварлик   адабиёти   талабларига   мувофиқ   равишда   амалга
оширилди.   Ҳаётий   ҳақиқатлар   ва   ижтимоий   шарт-шароитлар   билан   кўпроқ
боғланган,   аниқ   реалистик   мазмун   ва   моҳиятга   эга   бўлган,   сифат   ва   моҳият
жиҳатидан   янгиланган   адабиёт,   албатта,   ўзининг   шакл   ва   жанрлари
жиҳатидан   ўзгармасдан   қолмасди”   [250,32].   Адабиётшунос   олим
фикрларидаги асосий урғу бадиий шаклдаги ўзгариш, унинг мундарижадаги
ўзгаришлар   ҳисобидан,   кўпроқ   маърифатпарварлик   жараёнидаги   ижтимоий
эврилишларга,   шунингдек,   ушбу   жараённинг   адабиётдаги   таъсир   кўламига
боғлиқлиги   билан   изоҳланади.   Шу   боис,   “шаклнинг   ўзгариши   ва   классик
адабиётнинг   меъёрий   қолиплари   синиши   тасодифий   ҳолат   эмас,   балки   янги
ижтимоий   мазмун   ва   мундарижанинг   шаклланиши,   унинг   адабиётдаги
бадиий   инъикоси   муҳим   шартлардан   бири   эди”   [250,32].   Шу   тариқа,   янги
адабий-ижтимоий   ҳодиса   ва   мавзулар   бадиий   асар   шаклий   унсурларининг
янгиланишига   олиб   келди.   Бадиий   асарнинг   шакли   ва   мазмуни   бир-бири
билан   кучли   боғлиқликка   эга   бўлгани   сабабли,   бирининг   ўзгариши
бошқасининг ўзгаришини тақозо этади. 
Адабий   жанрларнинг   айрим   турларидаги   эврилиш   тамойиллари,
уларнинг   қайта   тикланиши,   адабиётда   устувор   ва   барқарор   мавқеъ   топиши
типологик   ҳодисадир.   Хусусан,   мустазод   жанрининг   фаоллашиши   ва   айрим
адибларнинг ушбу жанрга  бўлган диққат-эътибори нафақат “маиший, ватан,
ижтимоий-сиёсий   мундарижани   ифода   этиш”,   балки   буюк   адабий   жараён
ичидаги   энг   батафсил,   жузъий   нуқталардан   иборат   ва   ўз   навбатида,
фавқулодда муҳим ўзгаришлардан биридир. 
58 Анъанавий   жанрлардан   ижодий   ёндашувлар   асосида   фойдаланиш,
бадиий   шакл   ва   мазмуннинг   янгиланиши,   поэтик   жанрнинг   функ цияси   ва
хусусиятларидаги   ўзгаришлар   маърифатпарвар   шоирлар   ижодий
йўналишининг асосий тамойиллари эди. Бу - масаланинг бир томони. Адабий
турлар   ва   жанрлар   ривожланиши,   янгиланишининг   яна   бир   жиҳати,   янги
шеъриятнинг   пайдо   бўлиши,   бадиий   ифода   воситаларининг   ўзгариши,
анъанавий   жанрларнинг   ўзига   хос   мазмун,   моҳият   касб   этгани   билан   ҳам
боғлиқ.   Ижодий   тамойилларнинг   ўзгариши   адабий-эстетик   тафаккур
янгиланишининг   асосларидан   бири   эди.   Адабиётнинг   ижтимоий-сиёсий
ҳаётга   яқинлашуви   адабий   жанрларнинг   мавзу   ва   ғоявий   мундарижаси
такомиллашувини тақозо этди.   Шу асосда мутаносиб равишда   бадиий ифода
воситаларининг   поэтик   функ циялари   ҳам   ўзгарди.   Янги   ижтимоий   мазмун,
ўзига хос туркум бадиий ифода воситаларининг юзага келиши, шеъриятнинг
воқеийликка   асосланган   лингвостилистик   хусусиятлари,   лирик   жанрлар
тузилишидаги   яхлит   компози цион   ва   функционал   ўзгаришлар   заруриятини
ҳисобга   олган   ҳолда,   маърифатпарварлик   адабиётидаги   шеърий   жанрлар   ва
мумтоз   адабиётнинг   анъанавий   лирик   жанрлари   орасидаги   фарқ   сезиларли
даражада намоён бўлади. Чунки ҳаётий ва воқеий мазмун, даврнинг сиёсий,
иқтисодий, ижтимоий ва маданий ўзгаришлари ҳамда кўплаб бошқа омиллар
тақозоси билан адабиётнинг шакл ва турларида туб ўзгаришлар юз берди.
Бу   борада   яна   бир   муҳим   омил   -   адабий   жараённинг   воқеий   ва   реал
ҳолати,   хусусан,   XIX   асрнинг   иккинчи   ярми   сарой   адабиёти   намояндалари,
маърифатпарвар ижодкорлар орасидаги ғоявий ва мафкуравий тортишувлар,
ХХ   аср   бошларидаги   жадидлар   ва   қадимчилар   ўртасидаги   ижтимоий   ва
идеологик   зиддиятлар   адабий   жараёнга   ўз   таъсирини   ўтказди.   XIX   асрнинг
иккинчи   ярми   сарой   амалдорлари   ва   шоирлари   ҳамда   Аҳмад   Дониш
издошлари   ва   маслакдошлари   ўртасидаги   мунозаралар,   давр
ижодкорларининг   бир-бирига   нисбатан   нохолис   ва   ғаразли   танқидлари
бунинг   исботидир.   Ушбу   масала   кўплаб   тадқиқотчиларнинг   илмий
асарларида   ва   айниқса,   Садриддин   Айнийнинг   “Бухорода   фикрий   инқилоб
59 тарихи”   рисоласида   атрофлича   ёритилган   бўлса   ҳам,   адабий-эстетик
тафаккурнинг   бугунги   ривожидан   келиб   чиқиб,   муносабат   билдириш
зарурати туғилади.
Янги   адабий   ҳодисаларнинг   шаклланиши   ва   эволюцияси,   поэтик
мазмун   ва   образ   янгиланишида   адабий   кечалар,   мушоиралар   ва   ижодий
машваратларнинг   таъсири   катта   бўлганлигини   ҳам   қайд   этиш   зарур.   Аҳмад
Дониш   ва   унинг   маслакдошлари   томонидан   мунтазам   ташкил   этиладиган
адабий   учрашувлар,   ҳовли   ва   мадраса   суҳбатлари   янги   ғояларнинг   кашф
этилиши, уларни ривожлантириш ва кенг жамоатчиликка ёйиш учун алоҳида
аҳамият   касб   этади.   Хусусан,   академик   Муҳаммаджон   Шукуровнинг
сўзларига   кўра,   “Садри   Зиё   ҳовлисида   ташкил   этилган   мушоиралар,   адабий
кечалар   янги   адабий   йўналишларни   шакллантириш,   янгидан-янги   адабий
сиймоларни   кашф   этиш,   Садриддин   Айний,   Муҳаммадсидиқ   Ҳайрат,
Аҳмаджон   Ҳамдий,   Абдулвоҳид   Мунзим   каби   ёш   ижодкорлар   асарларида
янги   услубни   вужудга   келтириш”   борасида   алоҳида   ўрин   тутган.   Айнан
мазкур   ижодкорлар   ижод   намуналари   “Тазкори   ашъор”   назмий   тазкирасида
“янги   шеърият”   туркуми   сифатида   баҳоланган.   Дарҳақиқат,   Садри   Зиёнинг
адабий тўгараги ўз даврида бир неча жиҳатдан “адабиёт мактаби”га айланди.
XIX асрнинг охири ХХ асрнинг бошларидаги адабий-эстетик тафаккур
янгиланишининг   яна   бир   асосий   омили   -   ижод   аҳли   дунёқарашидаги
ўзгаришлар,   шоиру   адиблар   идеалининг   ижтимоийлашуви,   бадиий   идрок   ва
ижод   услубининг   тубдан   ўзгариши,   шеърият   ва   умуман   санъат   турлари
моҳиятига   нисбатан   танқидий   қарашларнинг   такомиллашувидир.   Бу   даврда
бадиий   ижоднинг   турли   қирралари,   шеъриятдаги   янгиланиш   масалалари,
хусусан,   лирик   турнинг   маиший   ва   ижтимоий   шарт-шароитларга
мутаносиблиги,   бадиий   ижоднинг   давр   ҳаётий   ҳақиқатлари   ва   воқелигини
ўзида қай даражада мужассам эта олиши каби муаммолар адабий жараённинг
энг муҳим масаласи сифатида   кун тартибига чиқди. Янги ижтимоий-сиёсий
муҳит таъсири, маърифатпарварлик ҳаракатининг тадрижий равишда умумий
адабий   жараённи   қамраб   олиши   натижасида   танқидий   мотивдаги
60 манзумалар,   янги   типдаги   ҳикоялар,   катта   ҳажмли   насрий   асарлар,
саёҳатнома,   мунозаралар,   драмавий   ва   публицистик   асарлар   яратилганлиги
билан   изоҳланади.   Давр   маърифатпарварлари   томонидан   илгари   сурилган
фикрий   янгиланишлар   маърифатпарварлик,   жадид   адабиётида   ижодий
йўналишларининг   шаклланиш   босқичлари   ҳамда   назм   ва   насрнинг   поэтик
хусусиятлари   такомиллашувига   катта   таъсир   кўрсатди.   Натижада,   поэзия   ва
прозанинг   мазмуни   унинг   ғоявий   мундарижасини   ўзгартириш   билан   бир
қаторда,   структурал   ва   шаклий   жиҳатдан   ҳам   янгиланишини   таъминлади.
Ш.Раҳмоновнинг фикрларига кўра, “Бу ҳолат шеъриятда ўзига хос ифодалар
ва   ижодий   тўлқинларни,   янги   маънавий   интилишларни   келтириб   чиқарди.
Аслида   шеърият   тараққиётининг   ҳар   бир   даври   ўтмишга   нисбатан   янги.
Унинг   бу   даврдаги   янгилиги   ва   тозалигини   фақат   анъана   ва   замон   билан
узвий боғлиқлигида англаш мумкин” [140,36]. 
Бадиий   ижод   хоссаларининг   эврилиши,   унинг   мазмунини
такомиллаштириш   ва   янгилаш   борасидаги   саъй-ҳаракатлар   XIX   асрнинг
иккинчи   ярмидаги   маърифатпарвар   адиблар   асарлари   орқали   амалга
оширилган   бўлса,   ХХ   аср   бошларида   шеърият   ички   ва   композицион
тузилишидаги   ўзгаришлар,   лирик   қаҳрамон   табиати   ва   руҳиятидаги
янгиланиш,   бадиий-эстетик   идеалнинг   ижтимоийлашуви   сингари
тенденциялар   кучайиб   боргани   кузатилади.   Зеро,   поэзиянинг   турли
масалалари:  вазн ва қофия,  бадиий образлар  тизими, бадиий ифода тарзи  ва
услуб,   мумтоз   адабиёт   анъаналарининг   давом   эттирилиши   ва   янгиланиши,
Шарқ   ва   Ғарб   шеъриятининг   таъсири,   адабий   жараёнлар   ва   ижодий   метод,
шеър лисоний хусусиятларининг лексик-семантик хоссалари, бадиий нутқни
соддалаштириш   ва   шунга   ўхшаш   ҳодисалар   ХХ   асрнинг   бошларида   айнан
маърифатпарварлик   ва   жадид   адабиёти   намояндалари   ижодининг   асосини
ташкил   этди.   Миллат   ва   миллият   масаласининг   кун   тартибига   қўйилиши,
адабий-эстетик   тафаккур   янгиланиши,   ўзликни   англаш,   санъат   ва   адабиётга
бўлган   янгича   ёндашув,   ижодкор   идеалининг   ўзгариши   ана   шу   мураккаб
жараён   маҳсули   сифатида   намоён   бўлди.   ХХ   аср   бошлари   адабиётини
61 мутлақо   янги   адабиёт   сифатида   баҳолаш,   мумтоз   адабиётга   хос   поэтик
хоссаларнинг   ўзгаришини   бадиий-эстетик   тафаккур   тадрижига   хос   табиий
жараён маҳсули, деб қараш мумкинлигини исботлайди.
Шу   тариқа,   тожик   адабиётида   XIX   асрнинг   иккинчи   ярмидан   бошлаб
узоқ вақт давом этган “рихват ва рукуд” (турғунлик) давридан сўнг сиёсий ва
ижтимоий   ҳамда   умумий   адабий   жараёндаги   ўзгаришлар   асосида   бадиий
ижоднинг   мазмуни,   ғоявий   мундарижаси,   услуб   ва   шаклида   бир   қатор
янгиликларни   кузатиш   мумкин.   Ушбу   ўзгаришлар   аслида   XIX   асрнинг
биринчи   ярмидан   бошланган   бўлиб,   турли   халқлар   маданияти   ва
адабиётининг   яқинлашуви,   адабий   таъсир   ва   алоқалар,   миллий
тамаддунларнинг   ўзаро   тўқнашуви   натижасидаги   ўзига   хос   маданий   синтез,
янги   эстетик   қарашлар   ва   ҳаттоки   адабий   ҳодисалар   интеграцияси   юзага
келишини   таъминлади.   Давр   зиёлилари   ва   маърифатпарварлари   саъй-
ҳаракатлари заминида адабий жараёнда, унинг йўналишлари ва услубларида,
мавзу, мазмун ва ғоявий мундарижа янгиланиши, адабий турлар ва жанрлар
эволюцияси юз берди. 
Дарҳақиқат,   Мовароуннаҳр   маърифатпарварлик   ва   жадидчилик
ҳаракатининг   энг   муҳим   хусусиятларидан   бири   шундаки,   охир-оқибат
тадрижий   равишда   Шарқ   ижтимоий-сиёсий   қарашлари   ўзининг   кўп   асрлик
қобиғи  ва  изоляциясидан  чиқиб,  теварак  атрофдаги   дунёга  янгича   қарашлар
асосида   разм   солди,   айниқса,   Ғарб   мамалакатлари   тараққиёт   тамойилларига
юзланди.   Европа   цивилизациясидан   таъсирланиш   баробарида   Ғарб
ижтимоий   ва   адабий   хаётига   дифференциал   муносабатнинг   шаклланиши,
Европа   маданиятига   миллий   манфаат   мезонлари   асосида   ёндашув,   бадиий
ижод   миқёси   ва   масштабига   нисбатан   ўз   қарашларини   тубдан   ўзгартириш
янгича   маърифатпарварлик   ҳаракати   ҳамда   жадидчиликнинг   асосий
хусусиятлари   сифатида   гавдаланади.   Ғарбнинг   фан-техника,   саноат
борасидаги   ютуқларини   ўзлаштириш,   ижтимоий   ҳаётга   татбиқ   этиш
баробарида,  маънавий-ахлоқий  масалаларда   миллат  ва миллият  мезонларига
асосланиш   тамойилига   ҳам   жиддий   эътибор   қаратилди.   Шу   жиҳатдан,
62 “...тожик   маърифатпарварларнинг   дунёқараши   жуда   мураккаб   ва   зиддиятли
бўлиб,   унинг   ижтимоий   ва   идеологик   илдизлари   ҳам   турлича.   Зеро   Шарқ
мамлакатларида маърифатпарварлик ғояларнинг шаклланиши ва жонланиши
учун   ички   омиллар   билан   бир   қаторда   ташқи;   ҳам   шарқий   ва   ҳам   ғарбий
миллар   таъсири   сезиларли   даражада   мавжуд.   Яъни,   маърифатпарварлик
ҳаракати   мутлақо   Шарқ   мамлакатларининг   ички   ижтимоий-иқтисодий
омиллари  асосида  юзага  келган  ҳодиса  эмас“  [61,52], деган   қарашда  ана  шу
дифференциал ёндашув устуворлик қилади. 
Методологик нуқтаи назардан бу масалани ушбу мезон асосида таҳлил
ва тадқиқ этиш зарурати ҳам мавжуд. Бошқа томондан, XIX асрнинг охири -
ХХ   аср   бошлари   адабиётини   ўрганиш   асносида   унинг   фақат   мафкуравий-
идеологик   мазмун   хусусиятларини   ёки   тожик   адабиёти   ривожланишининг
ушбу   тарихий   босқичини,   унинг   турли   адабий   оқимлари   ва   йўналишларини
фақатгина, маърифатпарварлик жараёнига боғлиқ ҳолда тасниф этиш, таҳлил
ва   талқин   қилиш,   давр   адабиётининг   анъанавий   хусусиятлари   ва   ўзига   хос
тамойилларини   бутунлай   эътиборсиз   қолдириш,   мавжуд   замонавий-ижодий
йўналишлар ва ушбу даврда яратилган бадиий асарларнинг лингвопоэтик ва
лингвостилистик   хусусиятларини  тан  олмаслик,  умумий тарзда   адабиётнинг
яхлит тарихий босқичини тўлиқ қамраб олмаслик каби чалкаш муаммоларга
олиб келиши мумкин.
Шу   тариқа,   адабий   асарлар,   умуман,   адабиётнинг   тадрижий   такомили
ва   янгиланиши,   ҳақиқатга   интилиш,   ўзликни   англаш   ғоялари,   миллий
қадриятларни идрок этиш, янгиликка мойиллик, мумтоз адабиётнинг сатирик
мазмуни, XIX асрнинг 70-90 йилларида яратилган илмий, тарихий, фалсафий
ва   танқидий   асарларнинг   таъсирига   бевосита   боғлиқ.   Бу   даврда   яратилган
насрий   асарлар   асосан   классик   адабиётнинг   қайта   жонланган   ва   тикланган
адабий   жанрлари   (саёҳатномалар,   мунозаралар,   ахлоқий-фалсафий
ҳикоялар)дан   иборат   бўлиб,   маърифатпарварлик   адабиётига   боғлиқ   бўлган
янги реалистик мазмун уларда ўзининг бадиий ифодасини топди. Шу асосда
мумтоз   адабиётнинг   анъанавий   жанрлари   янгича   маърифатпарварлик
63 адабиёти   талабларига   мувофиқ   равишда   маълум   идеологик   функ циялар   ва
янги   адабий-эстетик   моҳият   касб   этди.   Бадиий   синтез   асосида   мумтоз
адабиётнинг   анъанавий   жанрлари   қайта   тикланиб,   барқарорлашди,   адабий
жараёнда   муайян   мавқега   эга   бўлди,   янгича   мазмун   касб   этди.   XIX   аср
иккинчи ярмидаги наср мумтоз адабиёт  анъаналари негизида тараққий этди.
Давр   ижодкорлари   мумтоз   форс-тожик   адабиётининг   анъанавий   шакл   ва
бадиий тасвир воситалари асосида соф ижтимоий мундарижага мос равишда
асарлар   яратди.   Уларнинг   аксарияти   мавзу,   услуб,   компози цион   тузилиш
жиҳатидан   янги   реалистик   мазмунни   ифодалашга   мослаштирилди.   Мазкур
даврда   объектив   ва   субъектив   омиллар   замирида,   жадидчилик   ҳаракати
доирасида   адабий-эстетик   тафаккур   ва   ижодкор   идеали   ўзига   хос   тарзда
янгиланди. Миллий маданият янги замон ривожланиш концепцияларига мос
равишда тараққий этди. 
Бобнинг хулосалари:
1. XIX   асрнинг   иккинчи   ярмида   муайян   сиёсий,   ижтимоий-тарихий
шарт-шароитлар   замирида   моҳият   жиҳатидан   мутлақо   янги   адабиёт   юзага
келди.   Тарихий,   сиёсий,   ижтимоий-иқтисодий   ўзгаришлар   янгича
маърифатпарварлик   ва   жадидчилик   ҳаракатларини   юзага   келтирди.   Янгича
маърифатпарварлик   ҳаракати   фикрий   ва   адабий   жараён   сифатида,   моҳиятан
ўша даврнинг диний-схоластик ва иртижоий ғояларига зид равишда, халқ ва
миллат равнақига  хизмат қилди. Маънавий  ва  маданий қолоқлик, ғофиллик,
бепарволик   ва   жаҳолатга   қарши   кураш   минбари   сифатида   хизмат   қилди.
Маърифатпарварлик  адабиёти  миллатни илм  ва маърифатга  йўналтирди,  шу
йўл билан жамият равнақи ва тараққиётига муносиб ҳисса қўшди.
2. Маърифатпарвар   адиблар   ва   жадидлар   ижод   тутумини   ўзгартириш,
романтизмдан реалистик тасвир услубига ўтиш ҳамда бадиий ижодни ҳақ ва
ҳақиқат   мезонларига   мослаштириш   борасида   қатъият   кўрсатдилар.   Аслида,
кўп   асрлик   миллий   адабиётда   мазкур   босқич   адабий   жараённинг   тадрижий
такомиллашувини   таъминлади.   Пировард   натижада   поэтик   жанрларнинг
хусусиятлари,  ғоявий  мундарижаси,  мавзу  ва  мазмуни, шакл унсурларининг
64 эврилиши ҳамда тажаддуд топиши учун хизмат қилди. Ушбу давр шеърияти
тадрижий   равишда   эзопий-бедилона   услуб   таъсиридан   узоқлашиб,   унда
танқидий,   тарғибий,   таблиғий,   ташвиқий   пафослар,   ҳажв   ва   сатирик
мотивлари кучайиб борди.
3. XIX   асрнинг   иккинчи   ярми   адабиёти   ўрта   асрлар   цивилизацияси
тадрижий   такомили нинг   хотимаси,   янги   тарихий   давр   маданиятининг
ибтидоси   тарзида   эмас,   балки   ўзига   хос,   янги   ўтиш   даври,   илм-фан
шаклланиши   ҳамда   тараққиётининг   юксалиш   босқичи   ҳисобланади.   Бу
жараён,   аслида,   миллий   адабиётнинг   узоқ   ва   яқин   ўтмишидан   узилмаган,
аммо сифат ва моҳият жиҳатидан янги, том маънодаги мукаммал ижтимоий,
маданий-адабий   ҳодисадир.   XIX   асрнинг   иккинчи   ярмидаги   адабиётнинг
ҳаққонийлиги ва ўзига хослиги ушбу давр тожик адабиёти шаклланишидаги
алоҳида тарихий босқич эканлигини исботлайди.
4. Бу   давр   шеъриятида   адабиётнинг   етакчи   вакиллари   ҳаётнинг
умумэътирофий   панегрик   мазмунлари   (мақташ,   улуғлаш)дан   воз   кечди.
Замонавий   адабий   танқид   ва   психоаналитик   фанда   бу   “адабиётнинг
ижтимоий   табиатига   қайтиши”   ёки   адабиётга   ижтимоий   ёндашувни   тиклаш
ҳаракати   сифатида   қаралади.   Зеро,   давр   ижодкорлари   шеъриятнинг
функ ционал   моҳияти   ва   куч-қудратини   жамиятда   шахс   онги   ва
мафкурасининг   шаклланиши   ва   юксалиш   даражасида   кўришган.   Мавжуд
ижтимоий   муҳитдан   норозилик   туйғуларининг   давом   этиши
ижодкорларининг лирик асарлари характерини ва энг муҳим хусусиятларини
белгилайдиган, ҳаёт ва жамиятнинг энг долзарб масаласига айланди.
5. Ўрта   Осиёда   маърифатпарварлик   ўз   моҳиятига   кўра   биринчи
навбатда  миллий шарқона илдизлар, қадриятлар  ва анъанавий  тамойилларга
таянган.   Шу   маънода,   бу   ижтимоий   жараён   айрим   эски   ва   янги
стереотиплардан   мафкуравий   фарқлар,   маънавий   ва   идеологик   имтиёзларга
ҳам эга эди. Бу йўналишда бўлиши керак бўлган ва амалда татбиқ этиладиган
ягона   ва   қудратли   йўл   -   маърифат   йўли   эканлигини   давр   зиёлилари   теран
англашган.   Ўша   давр   маърифатпарварлари   нуқтаи   назаридан   илм   ва
65 маърифат,   дунёвий   билимлар   маънавий   карахтлик   ҳукмронлигини   бекор
қилиш,   инсониятни   тақлидий   онг,   маънавий   “турғунлик”   ҳолатидан   халос
қилиш учун ягона нажот йўли эди.
6. Барча   мафкуравий   таъсирлар  ва   маънавий   тазйиқ  ҳамда  хуружларга
қарамай,   маърифатпарварлик   жараёни   эволюцияси   ва   шаклланишининг   энг
муҳим   тарихий   ва   генетик   асосларидан   бири   -   сифат   ва   моҳият   жиҳатидан
янги адабиётнинг пайдо бўлишидир. Ушбу янги адабиёт маърифатпарварлар
ва   жадидларнинг   тарихий,   сиёсий,   ижтимоий   ҳаёт   ва   давр   воқелигидан   ўз
вақтида чиқара олган илмий-назарий ҳамда мантиқий хулосалари, маънавий
ва   ҳаққоний   қарашлари   натижасида   юзага   келди.   Зеро,   адабий   жараёнда
янгиликка интилиш, янги ҳодисаларни кашф этиш ва бошқа барча жузъий ва
умумий   ҳодисалар   аслида   ҳам   миллий   анъаналарга   таяниш   тенденцияси
асосида юзага келди, буни эса давр зиёлилари тўлиқ англай олишди.
7. ХХ   аср   бошларидаги   маърифатпарвар   ва   жадид   адибларининг
ўзликни   англаш,   фалсафий   ва   ахлоқий   дунёқараши,   адабий-эстетик   диди,
ҳаётий тушунчалари билан чамбарчас боғлиқ ҳолда икки турдаги дунёқараш:
анъанавий   диний-маънавий   ўзликни   англаш   (аждодларимизнинг   бой   диний-
ирфоний, ахлоқий-фалсафий ва маънавий мероси асосида) ва илмий-маданий
ўзликни   англаш   (Европа   классик   фалсафаси   ва   цивилизацияси   таъсири
остида) юзага келган ва шаклланган.
8. Маърифатпарварлик   дунёқарашнинг   шаклланиши   тарихий   ва
мафкуравий   асослари   кўп   жиҳатдан   зиёлилар   ижтимоий-сиёсий   онгининг
ўсиш   даражаси   билан   боғлиқлиги   асосланади.   Шарқ   мамлакатларида
маърифатпарварлик   ҳаракатининг   эволюцияси   ва   шаклланиши   учун,   энг
аввало,   ички   омил   ва   унинг   асл   тарихий-генетик,   типологик   хусусиятлари,
иккинчидан,   ташқи   омиллар:   Шарқ   ва   Ғарб   маданиятининг   таъсири   муҳим
ўрин тутди. Бошқача  айтганда,  маърифатпарварлик ва жадидчилик ҳаракати
Шарқ   ва   Ғарбнинг   ижтимоий-сиёсий   ҳаёт,   илм-фан,   адабиёт   ва   маданият
соҳасидаги   тараққиёти   натижаларининг   синтези   сифатида   шаклланди   ҳамда
тараққий этди.
66 II   БОБ:   МАЪРИФАТПАРВАРЛИК   ВА   ЖАДИД   АДАБИЁТИ
ЛИРИК ЖАНРЛАР ТИЗИМИДА ҒАЗАЛ ВА МАСНАВИЙНИНГ ЎРНИ
2.1. Лирик жанрлар тизими, адабий меъёрлар, адабий таъсир, анъана ва
ворисийлик масалалари
Тожик адабиётида жанрларнинг янгиланиши, унинг мазмун ва шаклий
унсурларидаги   ўзгариш   жараёни   янгича   маърифатпарварлик   давридан
бошланган   бўлса-да,   ХХ   аср   бошларида   каноник   хусусият   касб   этди,
такомилга   етди.   Ушбу   босқичда   янгиликка   интилиш,   адабий   жараён
йўналишлари,   бадиий   адабиётнинг   мазмун-моҳияти   ва   функциясини
ўзгартиришга   уриниш   кўзга   ташланади.   Таниқли   ўзбек   адабиётшунослари
фикрича,   “Бу   давр   адабиёти   янгиланиш   даври   адабиётидир.   Унда   қадим
даврлардан   келаётган   адабий   турлар   сақланди.   Девон   адабиётида   шеърият
(поэзия) асосий ўрин эгаллади. Аруз асосий вазн бўлди. Ғазал, рубоий, туюқ,
тарих, муаммо, мухаммас, мусаддас, мусамман ва айниқса, маснавийдан кенг
фойдаланилди.   Саёҳат   хотираларини   ифодаловчи   саёҳатнома   жанри
майдонга   келди...   Бадиий   адабиётда   ҳажвиёт   ривож   топди.   Адресли   танқид
кучайди.   Реалистик   тасвир   кенг   ўрин   ола   бошлади”   [106,21].   Маълум
бўладики,   бу   даврда   адабиёт   ўзининг   тарихий   илдизлари   ҳамда   поэтик
анъаналари   негизида   ривожланди.   Аммо   шу   билан   бирга,   давр   адабиётида
поэтик   мазмун,   шакл   ва   услуб   унсурларининг   эврилиши,   адабий   жанрлар
янгиланиши,   шеърий   образлар   туркуми,   тил   ва   нутқ,   ғарбона
тамойилларнинг   намоён   бўлиши   кузатилади.   Шунингдек,   бу   даврда   эстетик
тамойиллар   ўзгарди,   вазн   ва   қофия   тизими   янгиланди.   М.Ражабийнинг
фикрича:   “Жадидия   тушунчасини,   лексик   маъносидан   қатъий   назар,
шарҳлаш   ва   тафсир   этиш   зарур.   Чунки   “жадидия”   тушунчасини   “янгиликка
интилиш”   ва   “тажаддудпарастлик”   янги   мазмунларини   ифодаловчи
ижтимоий,   тарихий   ва   маданий   жараён   сифатида   эътироф   этишдан   кўра,
жадидларнинг   асл   мақсад-муддаоси   ва   уларнинг   мафкуравий   маромини
бунёд этгувчи омил сифатида баҳолаш мақсадга мувофиқдир” [148,33]. Айни
шу   асослар   анъанавий   жанрлар   такомилига   замин   бўлиб   хизмат   қилган
67 бўлиши мумкин. Ушбу давр адабиётида бадиий асарнинг мазмуни ва шаклий
унсурларининг   босқичма-босқич   ўзгариши   ва   мумтоз   адабиётнинг   қадимий
жанрлари тикланиши бадиий ижоднинг энг муҳим омили ҳисобланади. 
Тожик   маърифатпарварлик   ва   жадид   адабиётида   шакл,   мазмун,
шеърият тили ва услубий хусусиятлари нуқтаи назаридан ижодкорлар асосан
адабий   анъаналарга   суянгани   маълум.   Бунинг   асосий   сабаби,   у   пайтларда
давр   адабиётининг   тарихий-назарий   асослари   исботланмаган   бўлиб,
шаклнинг   мазмунга   нисбатан   барқарорлиги   яққол   сезилади.   Али   Асғар
Буванд   Шаҳриёрийнинг   “Тожик   поэзиясида   “янги   шеър”нинг   шаклланиши”
рисоласида   бу   даврда   классик   адабиётнинг   маъмулий   ва   асосий   лирик
жанрлари   ва   энг   сермаҳсул   адабий   турлари   эътироф   этилган.   Олим   ушбу
масалани   таққослаш   ва   исботлаш   учун   ушбу   даврдаги   Эрон   ва   Афғонистон
адабиётига   мурожаат   қилади   ҳамда   Эрон   машрутият   даври   адабиётида
адиблар “ўзларининг ижтимоий ғояларини” ифодалашда мумтоз адабиётнинг
анъанавий   жанрлари;   қасида,   ғазал,   маснавий   ва   рубоийдан   кенг   миқёсда
фойдаланганини   аниқлайди.   Мусаммат,   мустазод,   таржибанд   ва   бошқа
шеърий   шакллар   мазкур   давр   адабиётида   кам   ривожланган   ва   кам
ишлатилган”   [67,14].   Бизнингча,   тадқиқотчи   бу   ерда   фақатгина   мазкур   давр
адабиётида   анъанавий   жанрларнинг   мавжудлиги   нуқтаи   назаридан
юқоридаги   хулосани   баён   этган,   холос.   Бу   жиҳат   масаланинг   бир   томони.
Масаланинг   бошқа   муҳим   томони   шундаки,   бу   даврдаги   анъанавий
жанрларни   мумтоз   лирик   ва   эпик   жанрлар   билан   тенглаштириш,   айнан   бир
хил   тушунчалар   асосида   қабул   қилиш   бадиийлик   мезонларига   тўғри
келмайди.   Чунки   улар   мазмун,   услуб,   шакл   ва   композицион   тузилиши
жиҳатидан   классик   адабиёт   жанрларидан   сезиларли   даражада   фарқ   қилади.
Ҳар   қандай   шароитда,   бу   каби   ўзгариш   ва   янгиликларнинг   барчаси   ҳаётий
омиллар ва адабий жараённинг барқарор ўзгаришлари асосида юзага келди. 
Бошқа бир эронлик олим Зиё Бароҳанийнинг сўзларига кўра, “Ҳар бир
янги аср ибтидосида тил ва шеъриятга янгича ашё ва унсурлар кириб келади
ва   ижодкорлар   ўзларининг   руҳий   кечинмаларини,   ҳис-туйғулари   ва   янги
68 ҳодисалар ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини бу янгиликларга нисбатан турлича
сатҳларда   баён   этади.   Аммо   азалдан   тил   ва   шеърият   структурасида   мавжуд
бўлган   унсурлар   инкор   қилинмайди ,   уларнинг   асл   табиий   хоссалари
сақланган ҳолда қайта ишланади” [220,4]. Адабий жанрларнинг янгиланиши,
уларнинг   қайта   тикланиши   ва   ривожланиши ,   адабий   анъаналарнинг   давом
этиши   ва   мумтоз   адабиёт   қолипларининг   барқарорлиги,   ушбу   даврда   эркин
тарзда фикрлаш, ислоҳотчилик ва ҳурфикрликни ифодалаш учун муҳим омил
бўлган ижодий  тамойиллардан  биридир.
Шарқ   адабиётининг   жанр   хусусиятларини   Ғарб   адабиётшунослиги
тамойиллари асосида ўрганиш ва жанрнинг адабий жараёнда ги  мавқеини шу
асосда   белгилаш   ҳам   мантиққа   зиддир.   Лекин   бу   фикр   айрим   назарий
масалаларни   ўрганишда   улардан   фойдаланиш   мумкинлигини   истисно
қилмайди. Ҳар бир жанр ва унинг асосий хусусиятлари тарихий тамойиллар
асосида   юзага   келади.   Яъни,   даставвал   жанр   тарихий   категория   сифатида
намоён бўлиб, адабиётнинг умумназарий категорияси сифатида тушунилади.
Шу   нуқтаи   назардан,   ХХ   аср   бошларида   анъанавий   лирик   жанрлар   ўз
тарихий   хусусият   ва   белгиларидан   узилмаган   эди.   Бу   даврда   лирик   асарлар
шакл   жиҳатдан   жиддий   ўзгаришга   учрамади.   Барча   адабий   тур   ва   жанрлар
ўзининг   тарихий   ва   умумназарий   қоидаларига   мос   равишда   янгиланди.
Шунинг   учун   ХХ   аср   бошлари   адабиёти   жанр   хусусиятларини   белгилашда
айнан   шу   икки   жиҳат;   яъни,   адабий   жанрнинг   тарихий   ва   умумназарий
хусусиятларига   эътибор   қаратиш   зарур.   Аслида,   бу   икки   тушунча   бир-
бирини инкор  этмайди,  балки  бир хил  тушунчаларнинг  турли ракурсларини
ифодалайди.   Жанрни   тарихий   категория   сифатида   тушуниш   адабий   жараён
тараққиёти   давридаги   қонуний   меъёрлар   таҳлилини   ўз   ичига   олса,   уни
умумий категория  сифатида англаш адабиёт тараққиётининг барча даврлари
умумназарий хоссалари доирасида алоҳида жанр хусусиятларини аниқлашни
тақозо этади.
Адабиётшуносликнинг   ҳозирги   ривожланиш   сатҳида   жанрни   умумий
атама   сифатида   тушуниш,   яъни   бадиий   асарнинг   шаклий   унсурларини
69 кўрсатувчи   ва   мазмуннинг   барқарор   хусусиятларини   ифоловчи   восита
сифатида   англаш,   адабий   жанр   ҳақидаги   умумий   тушунчани,   ХХ   аср
бошидаги   адабий   жанрлар   тизимининг   ривожланиш   принципларини
ўрганишни   енгиллаштиради.   Адабиётнинг   маълум   бир   давридаги   жанрий
тизимининг   шаклланиш   ва   ўзгариш   тамойилларини   аниқлаш   учун   ҳар   бир
давр   адабиётининг   мазмун-моҳияти   ва   тарихий   ривожланиш   босқичларини
кўриб   чиқиш   зарур.   Шу   сабабли,   маълум   бир   давр   адабиётини   ўрганишда
анъанавий   ва   устувор   мавқега   эга   бўлган   асосий   адабий   жанрларнинг
шаклланиш   тарихи,   уларнинг   тадрижий   такомили   ҳамда   умумназарий
хусусиятлари   ҳисобга   олинади.   Бундан   ташқари,   адабий   жанрларга   хос
белгиларни   аниқлаш   учун   уларнинг   синкретик   хоссалари   инобатга   олиниб,
адабий тур ва жанрларнинг ўзаро боғлиқлик жиҳатларини ўрганиш борасида
мундарижанинг   турли   жиҳатлари   (мавзу,   ғоя,   ашёлар   тасвири)   ҳамда
шаклнинг  асосий унсурлари (композиция,  сюжет,  ҳажм, вазн,  қофия,  тасвир
тарзи,   баён   услуби)   тадқиқ   этилиши   лозим.   Демак,   жанрнинг   ўзи   мураккаб
илмий   истилоҳ   бўлиб,   бу   тушунчанинг   кўлами   бадиий   асарларнинг   турли
томонларини   акс   эттирадиган   адабий   жинс,   услуб,   пафос   ва   бошқа
жиҳатларига   қараганда   анча   кенгро қ дир.   Жанр   бадиий   асар   мундарижа си ни
ифода   этиш   воситасидир   ва   мундарижа   жанрга   бўйсунади.   Шу   нуқтаи
назардан,   жанр   категорияси   бадиий   асарнинг   мазмунига   ҳам,   шаклига   ҳам
тегишли   бўлиб,   уларнинг   мутаносиблиги   ва   бирлигини   аниқлаш да   бадиий
асарнинг   хусусиятлари   ва   таркибий   қисмларини   ўрганиш   ва   кўриб   чиқиш
зарур.   Б адиий   асар   мазмун и   ва   шакл   унсурларининг   ўзгарувчан
хусусиятларини   аниқлашда   адабий   анъаналарнинг   аҳамияти   ҳам   муҳимдир .
Чунки жанр га хос барча   унсурлар  адабий анъана маҳсули  сифатида қаралади .
  Бу даврда классик адабиётнинг анъанавий жанрлари бадиий синтез ва
синкретизм   асосида   қайта   тикланди,   маълум   мавқе   касб   этди   ва   замон
эстетик   талабларига   мослашди.   Бадиий   жанрларнинг   шаклланиши   бевосита
адабиётнинг   ички   қонуниятларига   асослангани   сабабли,   адабий   жараённинг
муҳим   қонуниятлари,   янги   тематика   ва   мазмун   эврилишининг   моҳияти   ва
70 мазмуни   жанр   хусусиятлари   ва   унсурларини   ўзгартиришда   муҳим   рол
ўйнайди.   Демак,   жанрнинг   мавжудлиги   ва   унинг   ҳар   бир   тарихий   босқичда
давом   этиши   анъана   натижаси,   аммо   унинг   шаклланиш   жараёни   бошқа
масала.   Адабиёт   тарихи   ривожининг   ҳар   бир   босқичида   жанр   ва   умуман
жанр   тизимининг   ўзига   хос   хусусиятлари   адабий   жараённинг   энг   муҳим   ва
асосий   масалаларидан   биридир.   Чунки   бадиий   адабиёт   мазмун   ва
мундарижасининг барқарор ривожланиш омили ўша давр адабиётининг жанр
иерархияси   ва   адабий   жанр лар   тизими нинг   равнақига   жиддий   боғлиқ.
Шунинг   учун   XIX   асрнинг   иккинчи   ярми   ва   ХХ   аср   бошларидаги   сиёсий,
ижтимоий,   иқтисодий   ва   маданий   воқеийликлар   бадиий   асарнинг   шакл   ва
мазмуни,   тил   ва   услубининг   ўзгаришига,   эпик   ва   лирик   жанрларининг
тадрижий   равишда   ривожланишига   ва   ҳаттоки   янги   адабий   жанрларнинг
пайдо бўлишига олиб келди. 
Марказий   Осиё   халқлари   ва   эрон   адабиёти да   анъанавий   мумтоз
жанрларнинг   давом   этиши   ва   мазмунан   янгиланиши   умумий   типологик
ҳодисадир.  Мазкур  даврдаги ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар нуқтаи назаридан
адабий   жараёнда   ушбу   ўзгаришларнинг   асосий   тамойил ларини  тадқиқ   этиш
ва   аниқлаш   лозим .   Эронлик   олим   Парвиз   Нотили   Хонлари йнинг   ёзишича:
“Эрон   машрутият   адабиётида   шеърий   қолипларни   ўзгартириш га   бўлган
эҳтиёж адибларнинг жамиятдаги нисбатан катта роқ   гуруҳ лар   билан муомала
қилиши   натижасида   пайдо   бўлган,   яъни   ижодкор   мухотаби   жамиятнинг
кичик   бир   табақаси   дарду   ҳасратларидан,   умуммиллий   муаммолар   ва   халқу
миллат   қисматидан   гапириш   жараёнида   юзага   келди ”   [256,147].   Эронда   бу
ҳолат   миллий   машрутият   ҳаракат и нинг   ижтимоий   ривожланиши   билан
изоҳланади   ва   бу   XIX   асрнинг   иккинчи   ярми   -   ХХ   аср   бошларидаги   тожик
адабий   жараёнидаги   ўзгариш ларнинг   типологик   кўринишидир .   Бошқача
айтганда,   маърифатпарварлик   таъсирида   давр   адабиёти   мазмун,   шакл   ва
услуб нуқтаи назаридан  ўзга рди . 
Адабий   жанрлар   такомили   даражаси   тараққиётнинг   барча
босқичларида   бир   хил   эмас.   Яъни,   ҳар   бир   жанр   маълум   бир   босқичда,
71 адабиётнинг   асосий   тематикаси   кўлами   ва   даврнинг   тарихий,   сиёсий,
ижтимоий   омиллари   таъсирида,   шунингдек,   халқ   ва   миллатнинг   маънавий
эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, ўзига хос ва тадрижий тараққиёт йўлини
босиб   ўтади.   Адабиёт   тарихининг   маълум   бир   босқичида   адабий   жанрлар
мавқеининг   барқарорлиги   кўпинча   ижодкорнинг   анъанавий   ва   новаторлик
тамойилларига   мойиллиги,   шунингдек,   ижодкорнинг   индивидуал   салоҳияти
билан   чамбарчас   боғлиқдир.   XIX   аср   охири   ва   ХХ   аср   бошлари   адабиётида
анъанавий   жанрлар   -   ғазал,   маснавий,   қитъа,   мусаммат,   мухаммас   ва
бошқалар   нисбий   маънога   эга.   Яъни,   улар   ҳам   анъанавий   ва   ҳам   янгидир.
Л.В.Чернец   ўз   тадқиқотларида   “Жанрда   адабий   жараённинг   энг   муҳим
қонунияти   шакл   ва   мазмун   мутаносиблиги,   муаллифнинг   мақсад   ва
муддаоси,   анъанавий   меъёрлар,   соғлом,   асл   ғоялар,   янгича   бадиий   тасвир
каби   бадиий   адабиётнинг   ўзгарувчан   ва   мутлоқ   доимий   хусусиятлари   ўз
ифодасини   топади”   [188,12-13]   дейди.   Г.Н.Поспеловнинг   фикрича,   “асарга
тегишли   бўлган   жанрий   хусусиятлар   типологик   хоссалар   бўлиб,   уларни
фақат бадиий шакл унсурларига тааллуқли деб ҳисоблаш нотўғри” [137,206]. 
Ижодкорларнинг   барча   янги   ижтимоий-фалсафий,  тарбиявий,   ахлоқий
ва  эстетик   қарашлари  мумтоз  адабиётнинг   ғазал,   мухаммас,  қасида,   рубоий,
маснавий   каби   анъанавий   шаклларида   ифодаланган.   Эстетик   тамойилларга
асосланган ҳар бир жанр ўзига хос моҳият ва функцияга эга бўлгани сабабли,
улар   бир   вақтнинг   ўзида   чуқур   ижтимоий-сиёсий   ҳамда   ҳаётий   мавзу   ва
мазмунни   ифодалашга   мослаштирилди.   Бу   босқичда   мумтоз   форс   ва   тожик
адабиёти анъаналарининг давом этиши адабий жараённинг муҳим тамойили
сифатида   эътибордан   четда   қолмаслиги   керак.   Чунки   мумтоз   адабий
анъаналар жадид адабиётида кенг қўлланилди. Гарчи баъзи ҳолларда шакл ва
мазмун   мутаносиблиги   масаласи   маълум   даражада   ўз   аҳамиятини   йўқотган
бўлса-да, моҳиятан ва сифат жиҳатидан янги жадид адабиёти ўзининг ёрқин
ўтмишидан   ажралмаган   эди.   Кенг   кўламли   ижтимоий   мавзулар,   даврнинг
муҳим   тарихий   ва   сиёсий   масалалари,   ижтимоий-маданий   ўзгаришларнинг
барчаси   қадимий   шеъриятнинг   анъанавий   жанрлари   ва   қ олипларида
72 мукаммал   суратда   акс   этиши   имконсиз   эди.   Соф   ижтимоий
маърифатпарварлик ғоя ва қарашлар моҳиятини ифодалашда шеърият (лирик
шеърият)   доираси   торлик   қилди.   Аммо   шеъриятда   янги   шакл   ва   мазмун
унсурларининг   уйғунлашуви,   ўзига   хос   бадиий   образлар   ва   туркум   тасвир
воситаларининг   пайдо   бўлиши,   бадиий   асарнинг   услубий   тозалиги,
адабиётнинг   умумий   жараёнида   муҳим   воқеа   сифатида   тан   олиниши
эътиборга   моликдир.   Бадиий   асарда   ушбу   ҳолатни   ифода   структурасидаги
ўзгариш,   жанр   ички   имкониятлари   кенгайиши,   ижодкор   истеъдоди   ва
маҳорати,   тасвирлаш   усулидаги   ўзига   хослик   ва   шоир   дунёқарашининг
кенгайиши   билан  боғлаш   мумкин.   Бу   ҳолат   бадиий   асар   ғоявий   мазмуни  ва
шаклий   унсурларининг   янгиланиши   ва   такомиллашуви   учун   асос   бўлган
омиллардандир. Яъни аслида ижодий жараённинг ички қонуниятлари худди
шу нарсани белгилайди. 
Шу тариқа, тасвирлаш масштабининг кенгайиши, бадиий образларнинг
пайдо   бўлиш   масаласини   шеъриятда   ҳам,   насрда   ҳам   кўриш   мумкин.   Бу
ўринда ижтимоий-сиёсий инқилоблар, ижодкорларнинг саёҳат хотиралари ва
сафар   таассуротлари,   адабий   таъсир   ва   ижодий   алоқалар,   замонавий   даврий
нашрлардан хабардорлик,  илмий ва адабий  таржималар муҳим  ўрин тутади.
Шунингдек,  аждодлар меросига муносабат  ўзгарди,  ижтимоий ҳаётдан  Ғарб
ва  рус тамаддуни  унсурлари  кенг  ўрин  ола бошлади.  Бу  эса,  адабиётга  янги
бадиий   образ   ва   тимсоллар   кириб   келиши   ҳамда   дунёвий   илм-фан   ва
маданиятга   интилиш   кучайишига   сабаб   бўлди.   Бизнингча,   ушбу   ҳодисани
сўнгги йиллар тадқиқотларидаги каби салбий баҳолаш, давр ижодкорларини
Ғарб   маданияти   тарғиботчилари   сифатида   айблаш   мантиққа   зиддир.   Чунки
бу нарса фавқулодда ҳолат эмас, балки замон талаблари ва тақозоси асосида
ўзбек,   араб,   туркман,   қозоқ,   татар,   миср,   форс,   афғон   ва   тожик   адабиётида
муштарак   ҳодиса   сифатида   юзага   келди   ва   XX   аср   бошларидан   бадиий
адабиётда   кенг   акс   этди.   Ушбу   ҳолатни   адабиёт   шаклланишидаги   ижобий
воқеа, қадимий ва устувор анъаналарни қайта кашф этиш босқичи, ижтимоий
онг   ва   мафкуранинг   тикланиши,   адабий   жараённи   ривожлантириш,   янги
73 шеърий   шаклларнинг   вужудга   келиши,   анаънавий   жанрларнинг
синтезлашуви, публицистик ва драматик жанрларнинг пайдо бўлиши, мумтоз
адабиётнинг айрим лирик ва эпик жанрларидаги мазмун ва шакл янгиланиши
борасидаги муҳим қадам сифатида изоҳлаш мумкин. 
Ушбу   давр   поэзиясидаги   энг   муҳим   ўзгаришлар   шеъриятнинг   мазмун
ва бадиий ифодасида юз берди. Шеъриятнинг шаклий қолипи (ғазал, қасида,
мусаммат,   маснавий,   таржеот,   муссаммат   ва   бошқалар)   асосан   ўзгармаган
бўлса-да, унинг шакл унсурлари (композицион тузилиши, тил, услуб, бадиий
ифода   воситалари)   маълум   даражада   янгиланди.   Бунинг   асосий   сабаби,
аввало,   адабий   анъаналарнинг   бадиий   адабиёт   ва   анъанавий   шакллардан
тўлиқ узилиб  қолмаганидадир.  Садри  Саъдиевнинг  таъкидлашича:  “XIX аср
охирида   жадид   адабиётини   қамраб   олган   янги   воқеийликка   мойил   бўлган
мазмун ва оҳанглар ўзига хос шакл ва жанрларни тақозо қилар эди”[250,32].
Шу сабабли, жанрнинг янгиланиши ва мумтоз адабиётнинг баъзи анъанавий
шакллари   ва   жанрларининг   бирламчи   мақомига   эга   бўлиши   адабий
жараёнининг   асосий   масалаларидан   бирига   айланди.   Ушбу   давр   тожик
адабиёти жанрлар тизимининг янгиланишини адабий жанрлар такомилининг
махсус йўналиши деб аташ мумкин. ХХ аср бошлариданоқ жанрлар шакл ва
мазмун унсурларининг тадрижий такомили кузатилади. Бу хусусиятнинг XIX
аср   иккинчи   ярмидаги   адабиётдан   фарқи   шундаки,   лирик   жанрлар
хоссаларининг янгиланиши драматик ва публицистик жанрлар ривожи билан
бирга   кечди.   ХХ   асрнинг   бошларида   анъанавий   шеърий   ва   насрий   жанрлар
тубдан   ўзгариб,   моҳият   ва   сифат   жиҳатидан   жадид   адабиёти   талабларига
мувофиқлашди.   Улар   зиммасига   ўзига   хос   янги   ғоявий-эстетик   вазифалар
юкланиб, мутлақо янги типдаги жанрларга айланди.
Жанр   тизимининг   умумий   манзараси,   гарчи   Марказий   Осиё,   Эрон   ва
Афғонистон   халқлари   адабиётида   типологик   ҳодиса   сифатида   қаралса-да,
айрим   тафовутлар   ва   фарқларга   ҳам   эга.   Асосий   фарқ   анъанавий   лирик
шеъриятнинг   умумий   ривожланиш   ва   такрорланиш   циклида   кузатилади.
Агар   мовароуннаҳрлик   маърифатпарварлар   янги   ғояларни   талқин   этиш   ва
74 баён   қилишда   мумтоз   форс   ва   тожик   адабиётининг   энг   сара   ва   қадимий
анъаналарига   таянган   бўлса,   Эрон   машрутият   адабиёти   вакиллари   ўрта   аср
ижодкорлари   меросини   бутунлай   инкор   этади.   Ҳатто   иш   шу   даражагача
етадики,   Ҳофиз   Шерозий   девони   ёқиб   юборилади.   Тожик   адабиётида   эса
адабий жанрларни қўллашда мумтоз адабиёт анъаналаридан фойдаланилган. 
ХХ   аср   бошлари   адабий   жанрлар   тузилиши,   унинг   бадиий
хусусиятларини тадқиқ этиш учун, жанрларни таснифлаш зарурати туғилади.
Жанрларнинг   шаклланиш   тамойили   ҳамда   такомилига   кўра   ушбу   даврдаги
бадиий   ижод   турларини   тўрт   йўналиш   асосида   ўрганиш   мумкин:   а)   мумтоз
форс   ва   тожик   адабиётининг   қадимий   анъаналарини   давом   эттириш   ва
классик шеърий меъёрларга риоя қилиш (соф анъанавий жанрлар); б) адабий
жанрларда функционал хоссаларнинг ўзгариши, тематик-ғоявий мазмуннинг
эврилиши ҳамда анъанавий жанрлар тадрижий такомили; в) давр адабиётида
янги   бадиий   турларнинг   пайдо   бўлиши,   тасвир   воситалари   ва   баён
услубидаги   ўзгаришлар;   д)   шеъриятда   лингвопоэтик   ва   лингвостилистик
хусусиятлар синтези.
Муҳаммад   Бейронванд   нуқтаи   назаридан   Эрон   машрутият   ва   тожик
маърифатпарварлик   шеъриятида   мундарижанинг   типологик   хусусиятларга
эга   бўлган   учта   шакли   мавжуд;   биринчидан,   маъно   аниқлиги,   инсон   ақлу
тафаккури идрок эта оладиган ва ҳар хил шаклларда ифодаланадиган, муайян
шахсга   қаратилган   шеърий   туркумлар;   иккинчидан,   маънонинг   ноаниқлиги,
уни   англаш   учун   одам   маълум   бир   тарихий   босқичдан   ўтиши   керак   ва   бу
босқичда ижодкор объектга қаратилган бирон нарсани яширади, уни хуфиёна
тарзда мураккаб ва ноаниқ туйғулар асосида яратади;  учинчиси - маъно кўп
қиррали ва уни фақатгина тасаввур қилиш мумкин, унинг замирида турлича
ҳиссиётлар юзага келиши мумкин. Тожик жадид шоирлари нуқтаи назарида,
мундарижа   ўша   даврнинг   маънавий,   руҳий   ва   ижтимоий   эҳтиёжларини   акс
эттириши,   сарой   шеъриятининг   мазмунини   инкор   этиши,   замонга
мослашиши лозим ва шу нуқтаи назардан бадиий асар мазмунини ижтимоий
ва   оммабоп   қилиш   шарт   эди   [284,308].   Шунга   кўра,   давр
75 маърифатпарварлари   томонидан   шеъриятнинг   бошқа   бадиий-эстетик
хусусиятлари   нисбатан   камроқ   эътиборга   олинган.   Бу   даврда   тожик   ҳамда
форс,   турк   ва   афғон   маърифатпарварлик   адабиётларида   типологик   ҳодиса
сифатида туркум мавзулар; жумладан, миллий бирлик, тараққиёт, ҳақиқат ва
ҳақиқатпарастлик,   синфий   курашлар,   миллий   ўзликни   англаш   ва   тарихий
ифтихор, миллий эркинлик ва озодлик, дунёвий илм-фаннинг қадр-қиймати,
адолат,   жаҳолат   ва   хурофотга   қарши   кураш,   ижтимоий   иллатларни   танқид
қилиш   ва   бошқалар   пайдо   бўлди.   Бу   давр   шоирлари   лирик   асарлар   яратиш,
уларнинг   асосий   мазмундорлигини   таъминлаш   бобида   ўрта   асрлар   мумтоз
адабиёти анъаналаридан маълум даражада узоқлашиб, романтизмдан реализм
томон   жиддий   қадамлар   қўйишди.   Ушбу   мавзулар   силсиласи   талқини
ҳақиқат ва ҳақиқий ҳаёт моҳиятини тушуниб етишга асос бўлди.
В.Г.Белинский   фикрича:   “У   ёки   бу   давр   адабиётининг   шаклланиш
асосларини   ўрганишда   аввало   уни   поғоналар   ва   барча   асарларни   жанрларга
тасниф   этиш   муҳимдир.   Зеро   ижодкор   мақсад   ва   муддаоси,   қобилиятнинг
ранг-баранглиги,   ижодий   имкониятларнинг   хилма-хиллиги,   ғоявий   ва
ахлоқий   қадриятлар,   услубий   ва   жанрий   тафовутлар   адабий   жараённинг
умумий   манзарасини   тасаввур   этишда   бир   қатор   қийинчиликлар
туғдиради.   ...Бу   хусусдаги   энг   муаммоли   жиҳат   бадий   асар даги   шакл   ва
мазмуннинг  ўзаро  таносубидир”  [81,II,6]. Ушбу  даврда  адабий   жанрларнинг
тадрижий   ривожланиш   тамойиллари   ва   уларнинг   шаклланишида   бутунлай
ўзгача   манзара   кузатилади.   Бинобарин,   ХХ   аср   бошлари   адабиёти
намояндаларини   уларнинг   асарларида   адабий   анъаналарнинг   давом   этиш
сатҳи, бадиий асарлардаги шакл ва мазмун мутаносиблиги нуқтаи назаридан
икки   гуруҳга   ажратиш   мумкин.   Биринчидан,   бадиий   ижодда   мумтоз   адабий
анъаналар   (мавзу,   мазмун,   ғоявий   мундарижа,   бадиий   асарниг   шакл   ва
услуб)га   содиқ   қолган   ижодкорлар,   яъни   -   Муҳаммадшариф   Анбар,   Зарир,
Нақибхон   Туғрал,   Сипандий,   Васлий,   Писандий,   Ҳайрат,   Тамҳид   ва
бошқалар. Масалан, Нақибхон Туғрал “Танланган шеърлар”и муқаддимасида
Носиржон   Маъсумий   мана   бундай   ёзади:   “Нақибхон   Туғрал,   Зуфархон
76 Жавҳарий,   Қори   Масеҳо   Тамҳид,   Гулханий   ва   бошқалар   XIX   асрнинг
охирларидан   бошлаб   инқилобгача   (1920)   бу   йўналишдан   чиқа   олмадилар”
[111,13].   Бу   ижодий   йўналиш   адабиётнинг   ўтиш   босқичидаги   табиий
ҳодисадир. Зеро, ушбу ижодий йўналиш, яъни адабий анъаналарга эргашган
шоирлар   шеърияти   жанр   тизимининг   ривожига   ва   ҳатто   янги   адабий
жараённинг шаклланишига муайян ҳисса қўша олмади. 
Бу   даврда   иккинчи   тамойил   сифатида   юзага   келган   етакчи   ижодий
йўналиш - маърифатпарварлик ва жадид адабиёти бўлиб, мазкур йўналиш ўз
даврида   адабий   жараённинг   ривожланиши   ва   шаклланишига   катта   таъсир
кўрсатди.   Унинг   таниқли   вакиллари   янги   мавзулар   ва   ижтимоий   мазмун
талқини,   шеърият   шаклий   унсурларининг   тадрижий   такомили   ва   мавжуд
анъананинг янгиланишига катта ҳисса қўшдилар. Улардан Садри Зиё, Мирзо
Сирожи   Ҳакими   Бухорий,   Фитрат,   Айний,   Мунзим,   Ажзий,   Асирий,   Хожи
Муин, Фахриддини Рожий ва бошқаларни тилга олиш мумкин.
Умуман олганда, XIX асрнинг иккинчи ярми - ХХ аср бошлари тожик
адабиёти тарихида ўзига хос тарихий босқич бўлиб, бу давр адабий жанрлар
тизими   тадрижий   такомили   нуқтаи   назаридан   ўрта   асрлар   адабиётидан
сезиларли   даражада   фарқ   қилади.   Янги   тарихий   даврда   ҳар   бир   жанр   ва
бадиий   ижод   тури   ижодкорнинг   ғоявий   мақсадларига   қараб   янгича   тус   ва
маънавий-мантиқий   юкни   ўз   зиммасига   олди   ва   давр   мафкурасининг   энг
муҳим ифода воситасига айланди. Ижодий услубда кечаги кунни инкор этиш,
янги   давр   адабиёти   моҳиятига   мослашиш,   бадиий   асарнинг   тамойиллари
етакчилик   қилади.   Адабий   жараёнда   мавжуд   анъаналарга   таянилган   ҳолда,
мумтоз адабиётга хос бўлган шакл барқарорлиги ва поэтик нормалар асосида
адабий жанрларнинг тадрижий такомиллашув тамойили таъминланди.
Жанр   умум назарий   ва   тарихий   категория   сифатида   қотиб   қолган
тушунча   эмас.   Жанр   айрим   ҳолларида   жанр   ва   гоҳида   ўзининг   турғун
хусусиятларини   йўқотади .   Ҳар   бир   адабий   жанрнинг   моҳияти   давр
ҳақиқатлари та қозоси , тарихий воқеалар, ҳаёт ий   мезонлар асосида  ўлчанади
ва   ўзгариб,   ривожланиб ,   маълум   даражада   янгиланиб   боради .   Жанр   ўз
77 хусусиятларини   асрдан   асрга ча   эмас,   балки   асардан   асарга   қадар
ўзгартиради.   Тожик,   ўзбек ,   форс   ва   афғон   маърифатпарварлик   ва   жадид
адабиёти   учун   лирик   жанрларнинг   тадрижий   ривожланиш   тамойили   ва
шаклланиши,   уларнинг   мазмун   ва   шакл   жиҳатдан   янгиланиши   типологик
ҳодиса   бўлиб,   бу   давр   адабий   жанрлар   тизимини   асосан,   анъанавий   мумтоз
лирик жанрлар ташкил этади.
2.2. Маърифатпарварлик поэзиясида ғазал жанри хусусиятларининг
янгиланиши
Бу   даврда   ўрта   асрлар   шеъриятининг   барча   муҳим   хусусиятларини
мужассам   этувчи   жанр   ҳисобланган   ғазал   мазмуни   ва   ғоявий   мундарижаси,
шакл   унсурлари   жиҳатидан   сифат   ўзгаришларига   дуч   келди   ва   адабий
жараёнда   тарихий   анъана   сифатида   давом   этди.   Ғазал   янги   даврнинг
фалсафий-ахлоқий   мазмуни   ҳамда   ижтимоий   ҳаётнинг   ғоявий-эстетик
янгиликларини   тўлиқ   қабул   қилди.   Форс-тожик   адабиёти   тарихидаги   энг
асосий ва муҳим жанрлардан бири бўлган ғазал ушбу босқичда ҳам бирламчи
ва   мустаҳкам   мавқега   эга   эди.   Мазкур   даврда   яратилган   кўпгина   ғазаллар
асосан   анъанавий   характерга   эга   бўлиб,   ғоявий   мазмун,   композицион
тузилиш ва поэтик хусусиятлари, ҳажм, вазн, қофияланиш комбинациялари,
махсус   радифларнинг   қўлланилиши   ва   лингвопоэтик   хусусиятлари   нуқтаи
назаридан   тадрижий   такомилга   эришди .   ХХ   аср   бошлари   шоирлари
шеъриятида   замонавий   муаммолар;   ижтимоий   ва   маиший   ҳаёт   ҳодисалари ,
уруш   ва   унинг   инсоният   ҳаётига   таъсири,   мардикорлик   ва   давр   маданий-
маърифий   воқелигининг   турли   манзаралари,   сиёсий,   ахлоқий,   фалсафий   ва
табиий мавзулар мазкур жанрда янгича қолип ва услубларда акс этди.
Форс   ва   тожик   адабиётида   ғазал   жанрининг   илмий-назарий   асослари,
генезиси,   тадрижий   ривожланиш   тамойиллари   бўйича   Европа   ва   рус
шарқшунос   олимлари,   форс,   т ожик   ва   ўзбек   адабиётшунослари   томонидан
муҳим фундаментал тадқиқотлар амалга оширилган. Шу қаторда, Ян Рипка,
Э.Е.Бертел ь с,   П.Шикебий,   К.Аминпур,   А.Мирзоев,   Р. Ҳ одизода,
Р.Мус у лм он қулов,   Р.Орзибеков,   Н.Нуров   ва   бошқа   олимларнинг
78 тадқиқотларини эслатиб ўтиш кифоя.   Барча давр ва замонларда   ғазал асосан
ишқий   муносабат   ва   ошиқона   муомала   воситаси ,   инсон   руҳоний   олами
кенгликларини   тасвирлаш,   айрим   ҳолларда   эса   ижтимоий-ахлоқий   ва
фалсафий   мавзулар   талқини   учун   қўлланилган   бўлса,   кўпинча   бадиий
адабиётнинг   муҳим   жанри   сифатида   ишқ-муҳаббат   мавзусини   ифода   этган.
Тадқиқотларда   мазкур жанрнинг шаклланиш босқичлари, эврилиш   даражаси
ва   унинг   тарихий   такомиллашув   тамойллари   бир   маромда   тасниф   этилган.
Жумладан,   Эрон   адабиётшунос и   Сир ў с   Шамисо нинг   “Форс   шеъриятида
ғазал  сайр и”  китобида бу борада кўплаб далиллар келтирилган.  Яъни, ишқий
мавзулардаги   ғазал   жанрининг   тараққиёт   босқичлари   тағаззул   асри   (“ғазал”
қасида   жанри   таркибида   бўлган   давр)   ривожланиш   ва   юксалиш   даври,
ироқий   ва   ҳиндий   услуб   оралиғидаги   ғазал,   ҳиндий   услубдаги   ғазал   адабий
қайтиш   (“бозгашт”)   даври   ғазали   ва   янги   давр   ғазалчилиги   [ 300 ,5]   тарзида
тасниф   этилган.   Ушбу   таснифда   Эрон   адабиёти   шаклланишининг   тарихий
босқичлари эътиборга олинган. Мовароуннаҳр минтақаси адабиёти тарихини
ўрганиш  жараёнида   “адабий  қайтиш”  босқичи  назардан  соқит  қилинади  ёки
маърифатпарварлик ва жадид адабиёти билан ўзаро мувозанатда ўрганилади.
Дарҳақиқат,   ғазал   тожик   адабиётининг   ушбу   ривожланиш   босқичида
бадиий   ижодда   кенг   қўлланиладиган   жанр   сифатида   етакчи   ўрин   эгаллайди
ва   бошқа   жанрларга   нисбатан   кўпроқ   ғоявий   имтиёзларга   эга.   Ғазаллар
байтининг   миқдори   уларнинг   мазмунига   қараб   турлича   бўлади.   Возеҳ,
Шоҳин   ва   Савдо   каби   шоирлар   шеъриятида   ғазал   ишқ-муҳаббат,   фалак   ва
олам шафқатсизлигидан шикоят, ҳажру фироқ, ижтимоий воқеийлик тавсифи
каби мазмунларни ифода этиш учун ишлатилган. Р.Ҳодизода сўзларига кўра,
“бу   асрда   мумтоз   шеъриятнинг   энг   қадимги   жанри   шаклида   сезиларли
даражада ўзгаришлар кузатилмайди” [181,113]. Аммо ушбу даврнинг етакчи
шоирлари   ғазалларида   ижтимоий   мазмун   талқини,   шикоят   мотивлари
тадрижий   равишда   кучайиб,   уларнинг   тил   ва   услубий   хусусиятларида
сезиларли   ўзгаришлар   юзага   келган,   лирик   қаҳрамон   руҳияти   теран
тасвирланган.   Кўпгина   адабиёт   намояндаларининг   ижодиётида   бедилий
79 услубга   тақлид   тарзида   ғазаллар   яратилган   бўлса,   бошқа   шоирлар
шеъриятнинг   зоҳирий   шакли   ва   қолипларига   жиддийроқ   эътибор   қаратган.
Радифсозлик ва қофияпарастлик бобида ижодий изланишлар авж олди, аммо
маърифатпарварлик   ҳаракатига   мойил   бўлган   Шамсиддин   Шоҳин,   Савдо,
Возеҳ   ва   Ҳайрат   ғазалларида   халқона,   мумтоз-анъанавий   ва   мураккаб
қофияланиш   комбинациялари   қайта   ишланиб,   ўзига   хос   тарзда   қўлланди.
Агар   ғазалнинг   анъанавий   шакли   мумтоз   поэтика   меъёрлари   асосида   ошиқ
муҳаббати,  ишқ дарду  ҳасратлари, ошиқ орзу-умидлари,  маъшуқа  гўзаллиги
таърифи   каби   ошиқона   мазмунларни   ўз   ичига   олса,   маърифатпарварлик   ва
жадидона   ғазалиёт   янгича   ижтимоий,   маънавий-маърифий,   ғоявий-
мафкуравий юкни ифодалаш вазифаларини зиммасига олди.
Унинг асосий мавзуси нафақат ишқ ва муҳаббат васфи, балки ҳаётнинг
энг долзарб ижтимоий-сиёсий масалаларини муҳокама қилиш, уларни таҳлил
ва   талқин   қилишдан   иборат   эди.   Янги   бадиий   мавзу   ғазалнинг   мазмун   ва
шаклий   унсурларини   ўзгартиришни   тақозо   этди.   Ғазал   сўзи   луғатларда
“муҳаббат   изҳори”   маъносини   англатади.   Унинг   истилоҳий   маъноси   ғазал
сўзининг   лексик   маъносига   мантиқан   яқин.   Яъни   ғазал   поэзияда   шаклий
тузилиши   ва   мундарижавий   қонуниятларидан   қатъий   назар,   умумий   тарзда
ошиқона   сўздир.   Иккинчидан,   ғазал   лирик   жанр   сифатида,   кўпинча   ишқ
мавзусида   5-12   байт   ҳажмида   яратилади   ва   аа,   ба,   ва,   га....   қофияланиш
услубига эга бўлиб [127,169], мазкур давр ғазалларида ҳам ушбу қонуниятга
риоя  этилган  ва у  сақланган.  Энг  аввало,  ғазал   адабий  жанр сифатида  ўзига
хос “юпун” - “сарбаст” шаклга эга. Унинг шаклий бирлиги матлаъ байтидан
бошланади   ва   бу   нарса   мавзу   муқаддимаси,   асл   муддаога   киришнинг   бир
туридир ва шунинг баробарида сўз оҳанги ҳам ҳисобланади. Унинг таркибий
қисмлари   ўзаро   алоқасини   махсус   қофияланиш   тарзи   белгилайди,   яъни   ҳар
бир   байт   охирида,   айнан   такрорланувчи   оҳанг   матлаъдан   мақтаъгача   бир
маромда   давом   этиб,   айнан   шу   нарса   мазкур   жанрнинг   ички-композицион
тузилиши умумийлигини таъминлайди. 
80 Ғазалнинг   анъанавий   устувор   шакл   ва   мазмун   унсурлари,   тарихий   ва
назарий асослари, ушбу жанрнинг иеархик тузилишини ўзгартириш, мазмун
ва   мундарижавий   ғоясини   замонавий   мавзуларга   мослаштириш,   ушбу
жанрнинг консерватив хусусиятларини бузиш осон иш эмас эди. Аммо айрим
жадид   шоирлар   ижодиётида   тадрижий   равишда   мумтоз   адабиётнинг
анъанавий   меъёрларидан   узоқлашиш,   ижтимоий   шикоятлар   мазмундорлиги,
бадиий   тафаккур   ва   ифода   услубидаги   жиддий   бурилишлар,   консерватив   ва
штампли   лирик   қолипларнинг   дарз   кетиши,   ҳаётий   ва   воқеий   масалалар
ифодасига   жиддий   урғу   бериш   каби   ҳолатлар   кузатилади.   XIX   асрнинг
иккинчи   ярмидаги   адабий   жараённинг   энг   муҳим   масалаларидан   бири   бу
Шарқ   поэзиясида   Абдулқодир   Бедил   асос   солган   ҳиндий   услубга   тақлид
қилиш   ва   бу   услубнинг   адабий   жараёнда   амал   қилиши,   сўнгги   уч   аср
давомида мисли кўрилмаган тарзда ушбу анъананинг бутун адабий жараёнда
ҳукмронлик қилиши ва ўзининг афзаллик ва устунлигини сақлаб қолишидир.
Бу даврда ҳам   Бедил  услуб ига мойил бўлган, бу услубни мутлақо муҳим деб
билган ашаддий  мухлислари ва тақлидчилари жуда кўп. Бироқ Аҳмад Дониш
ва   унинг   замондошлари   саъй-ҳаракати   ва   қатъий   эътирозлари   таъсирида
тадрижий равишда мумтоз адабиётнинг хуросоний сабк ва услубига қайтиш,
ҳиндий   услубдан   воз   кечиш,   адабиёт   мазмунини   оддий,   ҳаётий   ва   реал
муаммолар талқинига мослаштириш, хаёлий-романтик тимсоллар яратишдан
сақланиш,   фикрни   бадиий   ўрамалардан   тозалаш   каби   муҳим   адабий
ҳодисалар   жорий   этилди.   Аслида,   бу   каби   танқидий-эстетик   қараш   ва
тафаккур   тарзи   бедилий   услубнинг   салбий   ҳодиса   эканини   исботлашга
интилиш   тарзида   қаралмаслиги   лозим.   Зеро,   биринчидан,   давр
мутафаккирлари   ўз   вақтида   кўпгина   ижодкорларнинг   ушбу   юксак   ва
мураккаб  адабий   анъанани  давом  эттиришга  қодир  эмаслигини  англаб  етди.
Иккинчидан ,   сиёсий   ва   тарихий   шароит   тақозоси   билан   Бедил   услуби   янги
қурилаётган   жамиятнинг   адабий-эстетик,   фалсафий-ахлоқий   ва   ҳаётий-
маънавий   эҳтиёжларини   қондира   олмас   эди.   Эҳтимол,   шунинг   учун   ҳам
мазкур  давр етакчи ижодкорлари реалистик тасвир услубига ўтиш, тадрижий
81 равишда ўз  асарларида танқидий  реализм  унсурларини қўллашни бошлаган.
Давр   шоирларининг   лирик   асарлари   шакл   ва   маълум   бир   қолип   жиҳатдан
мумтоз   адабиётга   тўлиқ   таянса-да,   айрим   ҳолларда   уларда   муҳим   мазмуний
ва   мундарижавий   ўзгаришларни,   ўзига   хос   янги   бадиий   чизгилар   ва
новаторлик   тамойиллар   ифодасини   ҳам   кўриш   мумкин.   Бу   ҳолат   ижод д а
тақлидни   тўлиқ   рад   этишдан   далолатдир .   Аксар   шоирлар   ижодий
фаолиятининг биринчи босқичида мумтоз адабиёт вакиллари ижодига тақлид
қилган   бўлса,  тафаккури   ўзгариши   натижасида   замонавий   услубларга   ўтиш,
дунёнинг   етакчи   ижодкорларига   эргашиш   тамойили   кучайди.   Масалан,
Шамсиддин   Шоҳин   Бедил   тақлидини   камтарона   ва   мулоҳазали   тарзда,
ахлоқий   меъёрлар   негизида   баҳолайди,   аммо   ижодий   жараёнда   бу   йўлни
мақбул кўрмайди:
Ч  нисбат аст ба Бедил камина Шоҳинро,ӣ
Ки қатраро натвон ҳаммаънои қулзум кард.
Яъни,   мени   Бедил   билан   қиёслашга   ҳеч   ҳожат   йўқ,   зеро   қатрани
қулзумга қиёслаш мантиқсизликдир. Ёки давр шоирлари Бедилнинг қуйидаги
байтининг маъносини янада чуқурроқ англаган бўлиши ҳам мумкин:
Мудда  даргузар аз даъвии тарзи Бедил,	
ӣ
Сеҳр мушкил, ки ба кайфияти эъ оз расад [	
ҷ 82 ,217]
Яъни,   эй   кимса,   менинг   услубим   тарзидан   воз   кеч.   Зеро,   унинг   сирру-
синоати мушкуллик ва сўз қадри мўъжазлик касб этди.  
Тўғри,   Шоҳин   ўз   даврининг   истеъдодли   шоири   сифатида   Бедил
шеърияти таъсиридан ҳам баҳраманд бўлган. Холиқ Мирзозода ўзининг бир
мақоласида Шамсиддин Шоҳин томонидан Бедилнинг машҳур ғазалига ёзган
тазмини тўғрисида сўз юритади: “Бедил ғазалидан:
Ба ав и кибриё, к-аз паҳлўи а з аст, роҳ он  о,	
ҷ ҷ ҷ
Сари мўе гар ин  о хам шав , бишкан кулоҳ он  о.	
ҷ ӣ ҷ
Шоҳин ғазалидан:
Ба ав и кибриё, к-аз саъйи озодист роҳ он  о,	
ҷ ҷ
Бикун тарки кулоҳ ин  о, шикан тарки кулоҳ он  о.	
ҷ ҷ  
Шоҳин   байти   мазмун   жиҳатидан   Бедил   байтидан   устунроқ   туради.
Чунки   улуғворлик   чўққисига   Бедил   “ажз”   билан,   Шоҳин   “озодликка
интилиш”   тариқасида,   Бедил   “бошини   эгиб”,   Шаҳин   “кулоҳни   тарк   этиб”
82 эришишни   хоҳлайди.   Лекин   бу   даражадаги   ғазал   унинг   ижодиётида   ушбу
ғазал   билан   чекланади.   Бундан   ташқари,   Шоҳин   шеърларининг   сабк   ва
услубида   Бедил   услуби   таъсири   умуман   сезилмайди”   [121,95].
С.Амирқуловнинг қайд этишича “Шамсиддин Шоҳин ақл ва билим, ижод ва
шеърият   соҳасида   уйғониш   даврининг   ўзига   хос   вакили,   фавқулодда
истеъдодли   шахс   сифатида   зуҳур   қилди.   У   ўзининг   улуғвор   фитрий
истеъдоди   билан   ажам   уйғониш   даври   адабиётининг   энг   кўзга   кўринган
шоирлари   орасида   ўз   сўзини   айта   олди   ва   янги   тарихий   даврда   тожик
адабиётини қайта тиклаш ва юксалтиришга интилди” [215,55].
Аслида,   Мовороуннаҳр   ташқарисида,   яъни   Эронда   ҳинд   услубидан
қайтиш   тамойили   шоирлар   томонидан   адабий   инқилоб   тариқасида,   ўзаро
маслаҳат   ва   машваратлар   заминида   амалга   оширилган   бўлиб,   бу   иш
Ҳиндистонда   Мирзо   Ғолиб   ва   Покистонда   Иқбол   Лоҳурий   томонидан
бажарилган.   Тожик   адабиётида   бу   амал   поэзияда   Шамсиддин   Шоҳин   ва
прозада   Аҳмад   Дониш   асарлари   орқали   амалга   оширилди.   Аммо   шу   даврда
азалий   илдизлари   бир   бўлган   форс   ва   тожик   адабиёти,   яъни   Хуросон   ва
Мовароуннаҳр   минтақаларида   адабий   қайтиш  ҳодисаси   бир-биридан   тубдан
фарқ   қилади.   Бу   борада   Нурал   Нурзоднинг   Нақибхон   Туғрал   Аҳрорийӣ
адабий   мероси   танқидий   матнини   яратишга   бағишланган   “ Султони   авранги
сухан”   номли  тадқиқий  ишида  қуйидагича   мулоҳазалар   билдирилган:  “ Агар
Эронда   адабий   қайтишда   (сабки   бозгашт)   ижодий   услуби   хуросоний
(Рўдакий   ва   унинг   замондошлари   ижодий   услубига   хос)   сабкга   қайтиш
тарзида қабул этилган бўлса, Моваруннаҳрда ижодкорлар бедилий услубдан
қочиш   мақсадида   кўпроқ   Ҳофиз   Саъдий,   Амир   Хусрав,   Камол   Хужандий
ижодий   услубини,   яъни   ироқий   сабкни   маъқул   деб   топдилар.   Бу   соҳада
Мовароуннаҳрда   энг   таниқли   давр   ижодкорлари   Мирзо   Содиқ   Мунший,
Шўхии   Хужандий,   Парии   Ҳисорий,   Фориғи   Ҳисорий,   Қонеъи   Насафий,
Сарир, Сират, Исо, Мирзо Ато Бухороий, Шавқий, Ҳайрат, Ҳумулии Ургутий
ва   бошқлар   эдилар”   [142,16-17].   Шамсиддин   Шоҳиннинг   лирик   асарлари
ҳиндий услубдан қайтишнинг устувор ва жиддий қадамлари ҳамда ибтидоси
83 бўлиб,   у   шеъриятда   ижодий   инқилобни   вужудга   келтирди,   ғазал,   қасида   ва
маснавий   яратишда   қадимийлар   ва   ўрта   аср   адиблари   ижодий
йўналишларини   қайта   жорий   этди.   Унинг   сўз   юритиш   тарзи   содда,   аммо
журъатли,   риндона,   аниқ   ҳаётий   мантиқларга   асосланган   ҳамда   халқона
оҳангда.   Мазкур   жанрда   қофия,   радиф   ва   баён   услуби   Ҳофиз,   Жомий,
Ҳилолий ва Мушфиқий шеъриятига ҳамоҳанг равишда садо берди.
Айнан   шу   тамойил   асосида   Аҳмад   Дониш   ва   унинг   издошлари
тадрижий равишда бу  услубдан узоқлашди, уни тарк  этиб, ўзига  хос янгича
эстетик   принциплар   асосида   ижод   қила   бошлади.   XIX   асрнинг   иккинчи
ярмидаги   адабий   жараёнда   кундалик   ҳаётнинг   айний   ва   зеҳний
воқеийликлари   контекстида   ижодкорларнинг   адабий   канонларга   бўлган
муносабатидаги  тадрижий ўзгариш адабиётдаги янгиланиш асосидир. Зотан,
Шамсиддин  Шоҳин  замондошларини  адабий   оқимга   янги   поэтик   ва  эстетик
мезонлар   киритиш   зарурлиги   тўғрисида   огоҳлантирди.   Келтирилган   икки
байтдаги   бир-биридан   фарқ   қилувчи   таянч   сўзлар   ҳам   бу   фикрни
тасдиқлайди. Шоҳин ғазалида тасвир лиризми шу қадар нозикки, у инсоний
туйғуларни   жунбушга   келтиради,   қалбни   ҳаяжонлантиради,   дил   ором   олади
ва хаёл парвоз қилади. 
Жадид   адабиётига   ўтиш   даври   ғазалиётида   ҳам   анъанавий   услублар
орқали  мафкуравий  ва   ғоявий   курашлар,   тарғибий   ва   ташвиқий  оҳанглар   ўз
ифодасини   топа   бошланган   эди.   XIX   асрнинг   иккинчи   ярмида   ғазал   ёзиш,
унинг услубини янгилаш тамойили асосан янги истилоҳлардан фойдаланиш,
кенг тарқалган “мусталиҳотилурфий” атамалар, халқона “чапани” ва ё “кўча-
бозор”   таркиблар,   баъзида   нутқ   маданияти   ва   ҳатто   шеърият   услубига   хос
бўлмаган фаҳшоният, дағал ва қабиҳ сўзларнинг қўлланилиши билан боғлиқ.
Бу   ҳолатнинг   яққол   намунасини   Возеҳ,   Савдо,   Саҳбо,   Ҳайрат   ва   баъзан
Шамсиддин Шоҳин ғазалларида кўриш мумкин. 
Бу даврда ғазал жанрий хусусиятларидаги асосий янгиланиш белгилари
Савдо,   Шоҳин,   Ҳайрат,   Мунзим,   Ажзий,   Туғрал,   Фитрат,   Айний,   Иброҳим
Журъат,   Фахриддин   Рожий   ижодий   фаолияти   билан   боғлиқ.   Янги   давр
84 адабиёти   ва   мумтоз   ғазаллар   ўртасидаги   фарқ,   энг   аввало,   унинг   мазмуни,
мавзу   ва   ғоявий   мундарижаси,   бадиий   тасвир   воситалари,   ижодий   услуб   ва
айрим   шакл   унсурларидаги   ўзгаришларда   намоён   бўлади.
Маърифатпарварлик   ва   жадид   шоирлари   ғазалларида   чуқур   рамзий   ва
мажозий   маънолар   олами,   хаёлий   ва   романтик   тасвирлашнинг   ўзига   хос
усуллари   кўзга   ташланмайди.   Унинг   ривожланиши   ва   адабий   жараёнда
муҳим   ўрин   эгаллаши   бу   жанрнинг   барқарор   тарихий   мавқеи,   умумназарий
хусусиятлари ва поэтик табиати билан чамбарчас боғлиқдир. Чунки ҳажм ва
вазндаги   нисбий   эркинлик,  мазмун  ва   мавзунинг   чегараланмаганлиги,   ягона
қофияланиш   структураси   асосида   умумий   композицион   тузилишни
таъминлаш,   ўзга   хос   ритмик   ва   оҳангдорликнинг   уйғунлиги   кўпроқ
имтиёзларга   эга   бўлиб,   ушбу   жанр   мавқеининг   нисбатан   ўсишини
таъминлади.   Шу   сабабли,   маърифатпарварлик   адабиётининг   асл   ғояларини
тарғиб ва ташвиқ қилиш, янги мазмун ва мундарижа баёни ғазал ва умуман
бадиий адабиёт ва унинг айрим махсус жанрлари ривожига сезиларли таъсир
кўрсатди. 
XIX   асрнинг   иккинчи   ярмидаги   ғазал   жанрининг   тадрижий
ривожланиш   тамойили   тўғрисида   Х.Мирзозода   ва   Р.Ҳодизода   китобларида
айрим   умумий   шарҳлар   келтирилган.   Ушбу   масала   Шамсиддин   Шоҳин
ғазалларининг энг муҳим хусусиятлари борасидаги Х.Мирзозода мақоласида
нисбатан   ҳал   этилган   [238,95].   Бироқ   биргина   мақолада   бутун   бир   адабий
даврда   ғазал   жанрининг   шаклланиши   ва   тадрижий   такомилига   доир   барча
масалаларни   қамраб   олиш   имкони   йўқ   эди.   Бу   жанрнинг   айрим
хусусиятлари,   унинг   XX   аср   бошларида   тадрижий   такомил   тамойиллари
нисбатан   кенгроқ   тарзда   С.Ҳалимов   тадқиқотида   ўрганилган.   У   жадид
адабиётининг барча ғазалларини икки катта гуруҳга ажратди: ишқий ғазаллар
ва   ижтимоий   ғазаллар   [174,54].   Ўзбек   олимаси   Н.Афоқова   ўзининг   “Жадид
ғазалиёти”   монографиясида   ХХ   аср   бошларида   мазкур   жанрда   яратилган
шеъриятни учта катта гуруҳга ажратади: ишқий ғазаллар, маърифий ғазаллар
ва   ижтимоий   ғазаллар   [77,5].   Расулзода   Алидод   эса   ўзининг   “ХХ   аср   Эрон
85 адабиётида   ғазал”   мавзусидаги   докторлик   диссертациясида   ушбу   жанрнинг
форс адабиётида тарихий ривожланиш хоссалари ва унинг тадрижий такомил
тамойилларини   аниқлайди   ва   уни   Сирўс   Шамисо   ҳамда   Муҳаммадризо
Шафеъ Кадканий тадқиқий ишлари асосида қуйидагича тасниф этади: ибҳом
даври ( III-IV асрлар), шаклланиш даври (IV-VII асрлар), классик давр (VII-X
асрлар),   ҳинд   услуби   даври   (X-XII)   ва   жадид   даври   [303,5].   Бу   таснифот
ҳижрий-қамарий тақвим санадларига асосланган. Масаланинг муҳим жиҳати
шундаки,   ушбу   тадқиқотчининг   таснифига   кўра,   Эрон   машрутият   даври
адабиёти   ғазал   жанрининг   мутлақо   янги   тарихий   ривожланиш   босқичи
ҳисобланган.   Расулзода   Алидод   ва   Эрон   олимлари   ғазал   жанрининг   шакл,
мазмун,   ғоявий   мундарижа   ва   тадрижий   такомили   асосида   ушбу   таснифни
аниқлаган.   Шу   жиҳатдан,   бу   таснифлаш   услуби   ҳар   томонлама   мақбулдир.
Масаланинг   яна   бир   муҳим   жиҳати,   мазкур   диссертациянинг   тўртинчи
бобида   ғазал   турлари   ғоявий   мазмунига   кўра   ишқий   ғазаллар   (мистик-
тасаввуфий),   ғазал-эллегия   (марсиявий),   панегрик   ғазал   (мадҳиявий   ва
фахриявий),   тақлидий   ғазаллар,   хамосавий   (эпик)   ғазаллар   ва   эътирозий-
шиквоий ғазаллар (ижтимоий-сиёсий) каби турларга бўлинган [303,48]. Агар
чуқурроқ   разм   солинса,   ушбу   турдаги   ғазалларнинг   барча   намуналарини,
уларнинг   адабий   жараёндаги   мавқеи   ва   миқдоридан   қатъий   назар,   тожик
маърифатпарварлик ва жадид адабиётида топиш мумкин. Ҳатто бу таснифга
атъимавий,   бедилона   ва   ҳурриятпарастлик   мавзусидаги   ғазаллар   каби   янги
турларини   ҳам   қўшиш   мумкин.   Тожик   маърифатпарварлик   ва   жадид
адабиётида   ғазал   жанрининг   энг   муҳим   жиҳатларидан   бири   бу   мумтоз
адабиётнинг  деярли барча тарихий ва анъанавий  ютуқлари, сабк ва услубий
хусусиятлари,   тарихий   йўналишларини   ўзида   мужассам   этганидир.   Эрон
машрутият   даври   адабиётидан   фарқли   ўлароқ,   кўриб   чиқилаётган   давр
адабиётида   ўз   ўрни   ва   мавқеига   эга   бўлган   ғазал   турларидан   бири   бу,   шак-
шубҳасиз, бедилона ғазалдир.
Маърифатпарварлик   ва   жадид   даври   шоирларининг   кўпчилиги   ўз
ижодий   фаъолиятининг   ибтидосини   бедилона   тарздаги   ғазаллар   яратиш   ёки
86 анъанавий классик услубларга риоя қилиш билан бошлаган. Хусусан, Савдо
ғазалларида ушбу мотив кучли. 
Ғайри ран урон зи кас аҳволи ран урон мапурс,ҷ ҷ
Захм донад чист ҳоли  исми лоғар теғро [40,64-65].	
ҷ
матлаъли   ғазалда   шоирнинг   ахлоқий   ва   танқидий   қарашлари   ифода
этилган. “Теғ” (“ханжар”) радифи шеъриятда бедилий-ҳиндий ижодий услуб
унсуридир   ва   шоир   ижодий   нияти   изҳорида   ушбу   с ўз   асосий   ўрин   тутган.
Гарчи   шоир   мумтоз   поэтика   мезонларига   амал   қилган   бўлса-да,   унинг   сўз
оҳангида   кўпроқ   давр   руҳияти   акс   этган.   Байтда   воқеий   таассуротлар,   ҳаёт
ҳақиқатлари   ва   шоирнинг   шахсий   кузатувлари   маҳсули   бўлган   танқид   ва
шикоят   мазмуни   уйғунлиги   бунинг   яққол   исботидир.   Шоирнинг   ғазалларда
мумтоз   адабиётнинг   ирфоний-тасаввуфий   мазмунлар   тақлидидан   воз
кечганлиги   кузатилади.   Савдо   бундай   шеърларида   диний   мутаассиблик   ва
жаҳолатга қарши фикрларини халқона оҳангда ифодалайди: 
Зоҳид, ч  диҳ  маро ту пандо?	
ӣ ӣ
Чун панди ту нест судмандо [40;40] .
матлаъли ғазал характеридаги шеърлар миқдори шоир лирик меросида
кам   эмас.   Уларда   гўзаллик   хаёлий-романтик   метафоралар   орқали   берилади.
Ижодкор   ўзига   хос   бетакрор   образ   яратиш   маҳоратига   эга   ва   бунда   ирсоли
масал   санъатидан   фойдаланган   ҳолда   ,   шеърият   ифода   услубида   жиддий
одим   ташлайди.   Унинг   шеъриятида   ошиқ   руҳияти,   лирик   кечинма,   ҳажру
фироқ   билан   бир   қаторда   танқидий   оҳанглар,   чорлов   ва   хитобатлар,
ижтимоий ғоя етакчи ўрин тутади. 
Саидаҳмадхожа   Сиддиқий   Ажзий   ижодий   фаолиятининг   илк
босқичидаги   ғазаллар   асосан   ишқ   мавзусида.   Шоирнинг   ғазалнависликдаги
маҳорати   унинг   фитрий   истеъдоди   баланд   бўлганини   кўрсатади.
Неъматуллоҳ   Муҳтарамнинг   “Тазкират-уш-шуаро”   асарида   Ажзийнинг   ишқ
мавзусидаги икки ғазалидан намуна келтирилган, улардан бирининг матлаъи
қуйидагича:
Ғалтида бар ораз зи по зулфат чу паҳлў мезанад,
Ҳар дам ба  ҷ они ошиқон сад хан ҷ ар он мў мезанад  [60 ,91 ] .
87 Ушбу ғазалнинг анъанавий услубда яратилиши шундан ҳам маълумки,
унинг   оҳанг   ва   услуби   XVII   аср   адабиёти   таниқли   шоири   Шавкат
Бухорийнинг қуйидаги матлаъини эслатади:
Ҳар ку о наққош нақши он парирў мекашад,ҷ
Чун ба райҳони хаташ навбат расад бў мекашад  [69,160].
Бу   эса,   Ажзийнинг   дастлаб   мумтоз   адабий   анъаналарга   содиқ
қолганлиги   исботидир.   Бу   босқичда   Шоир   бедилчилик   мактабида
шаклланган.   С.Саъдиев:   “Ажзий   Бедил   услубида   яратилган   шеърлари   ушбу
адабий   мактабга   мансуб   шоирлар   шеърларига   монандлигини   таъкидлайди.
Олимнинг   фикрича   “Бу   турдаги   ғазалларнинг   XIX   аср   охири   ва   ХХ   аср
бошларидаги   ғазаллари   билан   уйғунлиги   нафақат   ушбу   адабий   услубнинг
образлари   ва   махсус   ифодалар   тизимида,   балки   мазкур   шеърлар   мазмун   ва
мундарижасида ҳам яққол сезилиб туради” [163,14]. Қуйидаги матлаъ ҳам бу
фикрни тасдиқлайди: 
Баҳори тоза бо гул мекунам улфатгузиниҳо,
Ҷ аҳонро сабза берун карда аз ранги заминҳо  [58,33].
Бедил   шеъриятига   пайравлик   нафақат   Ажзий,   балки   ушбу   давр
адабиётининг   барча   шоирлари   учун   ҳодисадир.   Бедилдан   кейинги   адабий
жараёнда   бу   ижодий   мусобақа   мезони   бўлиб,   давр   ижодкорларининг
аксарияти   мазкур   мактаб   издошлари   ҳисобланади.   Бошқа   томондан,   ушбу
хусусият   адабий   жараённинг   юксалиш   даражасини   кўрсатар   эди.   Ажзий   ва
бошқа   шоирларнинг   бедилона   ғазаллари,   уларнинг   аксарияти   ушбу   шеърий
услубда   мукаммал   истеъдод   ва   салоҳиятга   ва   ўз   даврида   анъанавий
шеъриятда   маълум   бир   ижодий-адабий   мавқега   эга   эканини   ҳам   кўрсатади.
Юқоридаги ғазалнинг шаклий унсурлари ва услуби анъанавий. Бироқ, бошқа
маърифатпарвар   шоирларнинг   ушбу   услубдаги   ғазалларидан   жиддий   фарқ
қилади.   Шоир   ғазалларида   мазмун   тадрижий   равишда   янгиланиб   боради:
шеър   тўлиғича   эмас,   ундаги   сатрлар   ва   байтлар,   ҳатто   алоҳида   байтлар
кетмакетликда   янги   ғоявий   мазмун   касб   этади.   Муҳими,   замонавий   руҳдаги
бундай   байтлар   сони   бир   ёки   икки   байт   оралиғида   эмас,   балки   ғазал
ҳажмининг деярли ярмини шу мазмундаги байтлар ташкил этади. Бундай ҳол
88 Ажзийга   замондош   бошқа   шоирлар   ижодида   кам   учрайди.   Ажзий   ғазалда
анъанавий услуб, соф замонавий ва ҳаётий мазмунни уйғунлаштира олган ва
шунинг баробарида, ғазалнинг поэтик қийматини таъминлай олган. Бу жиҳат
шоир   ижтимоий-танқидий   ғазалларининг   энг   муҳим   хусусиятларидан
биридир.   Юқоридаги   ғазалда   шоир   2,   3,   6,   7,   8   ва   10   -   байтларда   янгича
мазмун,   фалсафий,   ахлоқий-маънавий   мотивларни   ифодалаш   билан   бирга,
улар негизида танқидий, назарий-эстетик қарашларини мужассамлаштиради.
Маълум   бўлишича,   ғазалда   янги   ва   анъанавий   мазмунли   байтлар   кўлами   ва
миқдорининг   таносуби   қатъий   тарзда   риоя   қилинган   ва   ўзаро   мувозанат
сақланган. Яъни, ғазалнинг 10 байтидан 5 байти анъанавий, 6 байти мазмунан
янги   ёки   ақаллан   бу   байтлардаги   оҳанг   ва   руҳият   ўзгача   бўлиб,   замонавий
характер   касб   этган.   Мазкур   байтларда   халқ   ва   жамият   муаммолари   лирик
қаҳрамон   руҳиятига   мослаштирилган,   ижтимоий-сиёсий   ғояларни   поэтик
идрок   этиш,   даврнинг   зиёли   ва   илғор   одамлари   орзу-умидлари   билан   узвий
боғлиқда   ҳал   этилган.   Тадқиқотчилар   нуқтаи   назарида,   янги   мазмундаги
биргина   байтнинг   бўлиши   ҳам   ғазалга   маърифатпарварлик   руҳини   олиб
кириш учун кифоя. Демак, Ажзий анъанавий поэтик меъёрларга қатъий риоя
этиш билан бирга, ғазалчиликни янгилай олган, бу борада наваторлик қилган
шоирдир. 
Аммо   адиб   ижодининг   кейинги   босқичида   бутунлай   бошқача
манзарани   кузатиш   мумкин.   Эндиликда   унинг   шеърият   ва   ижодкорнинг
жамиятдаги   ўрни   борасидаги   тасаввури   мутлақо   ўзгарди,   у   янгиликка
интилувчан,   илғор   ва   новатор   шоир   сифатида   намоён   бўлади.   Гарчи   унинг
лирик   асарларида   анъанавийлик   тамойиллари   сақланган   бўлса-да,   бу
шеърият   бошдан   оёқ   танқидий,   ижтимоий,   исёнкорлик   руҳи   билан
йўғрилган.   Янги   давр   сиёсий,   ижтимоий,   тарихий   воқеалари   уни   жўшқин,
фидойи ва курашчан шоир сифатида шакллантирди. С.Айнийнинг “Намунаи
адабиёти   тожик”   тазкирасида   келтирилган   мана   бу   ғазал   ушбу   фикрни
тасдиқлайди: 
Ноумед  дар намоишгоҳи ибрат мотам аст, ӣ
89 Ҳар қадар беш аст саъй, матлаби ирфон кам аст [69,434].
Мазмуни:   Яъни   ибрат   томошохонасида   ноумидлик   мотамга  тенгдир.
Бу   жамиятда   ҳар   қанча   саъй-ҳаракат   қилсанг,   ирфон   матлаби   камроқ
мавқеъга эга. 
Бу   байт   ўзига   хос   сиёсий   ва   ижтимоий   даъватдир.   Ажзий   ўз   даври
ижодкорларига маъшуқа холу хати, мавҳум ва ноаниқ тимсоллар тасвиридан
узоқлашган   ҳолда,   жафокаш,   ҳунарманд   халқ   манфаатлари,   мамлакат
озодлиги   ва   унинг   равнақи   учун   ҳаракат   қилиш   лозимлигини   уқтирмоқчи
бўлади.   Шоир   ғазалларида   ҳуқуқлари   поймол   этилган   мазлум   миллат,
Ватаннинг   аянчли   аҳволи   кейинги   асрларда,   илмдан   йироқлашган,   элнинг
эскича ҳаёт тарзи, жаҳолат, мустамлакачиларнинг маккор сиёсати тўлақонли
акс   эттирилган.   “Намунаи   адабиёти   тожик”   тазкирасида   Ажзийнинг
танқидий   руҳдаги   ғазаллари   алоҳида   эътироф   этилган.   Тазкира   муаллифи
сўзларига қараганда, “Ажзий битикларининг барчаси танқидий ва интибоҳий
(танбеҳ)дир,   шоир   шеърларининг   ҳар   бир   байти   олам-олам   маъно   ва
мазмунга   эга,   улар   талқинида   шунчаки   юзаки   муносабатда   бўлиш   асло
мумкин   эмас”   [69,433].   Ажзий   ғазалларида   дар   ҳақиқат   даъват   мотиви
тадрижий   равишда   шакллангани   кузатилади.   Шоир   ғазалларидан   бирида
ғафлат   аросатида   қолган   миллатнинг   ўз   тақдирига   эътиборсизлиги   қаттиқ
қораланади:
Бурда аз хонат таом ағёр аз бебокият, 
Аз макиданҳои дандон худ чаро дор  маош?! [239,8ӣ ] 
Мазмуни:   Дастурхонингдан,   бепарволигинг   боис,   душманинг   сенинг
ризқингга   чанг   солмоқда.   Энди   сен   тишларинг   ковагидаги   қолдиқлар
ҳисобидан кун кўрасан! 
Исёнкор   шоирнинг   бу   даъват   ва   таъкидлари   шунчаки   юзаки   ва   саёз
чақириқдан иборат эмас, балки қатъий танбеҳ ва шоирнинг адабий анъаналар
асосида   ушбу   янги   воқеий   мазмунни   ифода   этишдаги   изчил   изланишлари
нишонасидир.   Байтда   “ағёр”   сўзи   кўпроқ   сиёсий   ва   глобал   ижтимоий
характер   касб   этганини   пайқаш   қийин   эмас.   Ушбу   тимсол   ва   тушунча
замирида   босқинчи   ғанимлар   назарда   тутилган.   Энг   муҳими,   Ажзийнинг   бу
тарздаги   қарашлари   бугунги   кунда   ҳам   тарихий,   ижтимоий   ва   сиёсий
аҳамиятини   йўқотмаган.   Миллатга   муҳаббат,   хайрихоҳлик,   унинг
90 манфаатлари   йўлида   хизмат   қилиш,   яхшиликка   чақириш   Шарқ   халқлари
адабиётининг   азалий   ва   буюк   ғояларидандир.   Бу   ғоя   миллатнинг   энг   оғир
дамларида,   ёв   истилоси,   ғоявий   хуружлар   мустамлакачилик   пайтида   халқга
ҳамдаму   йўлдош   бўлган   ва   барча   мусулмон   халқлари   тарихида   аналогик
характерга   эга.   Шу   маънода   Эрон   машрутият   даври   шоири   Мирзода
Ишқийнинг бир байти бор: 
Хокам ба сар, зи ғусса ба сар хок агар кунам, 
Хоки ватан, ки рафт, ч  хоке ба сар кунам ӣ [22,509-510]. 
Яъни,   ғам-ғуссадан   бошимга   тупроқ   тўкмоқчиман,   лекин   Ватан
тупроғини бой бердик, қай тупроқни бошимга сочай?!?  
Демак,   тожик   маърифатпарварлик   ва   Эрон   машрутият   даври   адабиёти
етакчи   шоирлари   мустамлакачи   ғанимларга   нисбатан   бир   хил   ғоявий-
мафкуравий   пози цияда   бҳлган .   ХХ   асрнинг   бошлари   адабиётида   ғазал
тарихий   жараёнга   ҳамоҳанг   тарзда   қадам-ба   қадам   ривожланиб,   ижтимоий
характер   касб   этди.   Ушбу   давр   адабиётидаги   ғазал   жанрининг   ўзига   хос
хусусиятлари   кучли   ижтимоий   пафос,   образ   ва   тимсоллар   олами,   мумтоз
адабиёт   сабк   ва   услубларига   содиқлик,   баён   тарзидаги   чекловларга
эътиборсизлик,   бадиий   тил   хусусиятларнинг   шаклланиши   ҳамда   шакл   ва
мазмун   унсурларининг   тадрижий   такомилга   юз   тутганлиги   билан
изоҳланади.   Шу   ўринда   Ажзий,   Фитрат,   Журъат,   Авлоний,   Камий,   Ибрат
каби ижодкорлар ғазаллари ўзгача мазмун касб этганлиги, ислоҳотпарварлик,
ижтимойлик   ва   янги   ғоялар   замирида   яратилганлиги   билан   характерланади.
Масалан,   Ажзийнинг   замонавий   адабиёт   руҳини   мужассам   этган   яна   бир
ғазалини келтирамиз:
Боғе, ки дар ў нест зи ирфон самар ин  о,	
ҷ
Халқе, ки надорад сўи ибрат назар ин  о.
ҷ
амъе, ки фурў рафта ба дарёи тағобун,	
Ҷ
Баҳре, ки надорад зи маориф гуҳар ин  о.	
ҷ
Чун мардумаки чашм ҳама тирадилонанд,
Аз мардумии даҳр набошад асар ин  о.	
ҷ
Ҳар қавм, ки зи таҳқиқ сўи мо назар андохт, 
Гўяд, ки дар ин бодия ин мушти хар ин  о.	
ҷ
Ин мурдадилонро кафан аст  уббаву дастор,	
ҷ
Кас мурдаи  унбанда набинад магар ин  о.	
ҷ ҷ
То чанд зи худ бехабар , баҳри худо гўй,	
ӣ
91 Як бор ба худ ову ба ибрат нигар ин  о!ҷ
Аз номфурўш  ч  кун  саъйи ти орат?	
ӣ ӣ ӣ ҷ
Суде натавон бурд каси беҳунар ин  о. 	
ҷ
Моем фурўмояи дунёву ҳам уқбо,
Шарманда дар ин маъракаву ханда дар ин  о.	
ҷ
А з , ч  хўр  ғуссаи ин қавми парешон,	
ҷ ӣ ӣ ӣ
Ҳар як ба саре сохта савдо дигар ин  о	
ҷ   [69, 434].
Ушбу   ғазал   мумтоз   поэтиканинг   меъёрий   қоида-қонуниятларига   ва
унинг   талабларига   жавоб   бера   олади.   Ҳатто,   мазкур   ғазалда   мукаммал
мантиқий   ғоявий   юк   олган   “ин   о”   (“бу   ер”)   радифи   тарихий-анъанавий	
ҷ
ғазалчилигида   маълум   ва   машҳурдир.   Ғазалнинг   қофия   тизими   ( аа,   ба,   ва,
га ),   аруз   вазни,   байтлар   миқдори   (9   байт),   компози цон   тузилиш   тўлиқ
анъанавий,   аммо   унинг   бошқа   барча   унсурлари   янги.   Шу   боис,   уни
анъанавий ғазаллар билан бир қаторга қўйиш хато. Ғазал мавзуси - мамлакат
қолоқлиги   ва   одамлар   саводсизлигининг   кескин   танқиди.   Х.Шарипов
сўзларига  кўра:   “Мавзу   яхлит ва  умумий  ҳодиса  бўлиб, унда  шахс  ва  унинг
хислатлари бадиий тарзда талқин этилади. Бу ҳолат ижтимоий муносабатлар
тарзида   намоён   бўлади   ва   у   асосан   ўзгарувчан   бўлиб,   тасаввурлар   оламида
юзага   келади.   Мавзу   ва   истеъдод   уйғунлиги   шахснинг   намоён   бўлиш
воситаси   бўлса,   нутқнинг   оҳанг   (мотив)и   биринчи   ўринга   чиқади.   Чунки
риторик   шаклни   олган   монолог   нутқ   услубига   ўтадиган   сўзнинг   балоғий
(хитобий   ва   риторик   маъно   белгиси)   сифати   сўз   ҳолати   ва   вазиятига,   яъни
объектнинг субъектга муносабатига боғлиқ, аксинча эмас. Шунинг учун нутқ
оҳанги ҳам, ифода шакли ҳам маъно вазифасини бажаради. Натижада, ифода
тарзидаги   нутқ   оҳанглари   ўзига   хос   маъно   яхлитлигини   олади.   Демак,
ғазалнинг шаклий ва композицион бирлиги шундан келиб чиқади” [193,131].
Яъни,   юқоридаги   ғазалда   шакл   ва   мазмун   уйғунлиги   ҳамда   ўзаро
мутаносиблиги   сақланган   ҳолда   мавзунинг   умумийлиги,   нутқ   оҳанги   шоир
ёхуд   лирик   қаҳрамоннинг   ҳаёт   ҳақиқатларига   ҳаққоний   -   реал   қарашларига
асосланади.   Ғазалда   “танқидий”   ва   “танбеҳий”   маънолар   лирик
қаҳрамоннинг   исёнкорлик   руҳини   кучайтиради.   Ғафлат   ва   жоҳиллик
гирдобида   қолган   халқ   ҳаётини   тасвирлашда   у   ўта   кескин   ва   танқидий
92 талқинлардан,   халқона   ифода   услублари   ёки   “ағлоти   урфий”   таркиблардан
фойдаланади. ХХ аср бошларидаги адабиёт учун бу - типик ҳодиса. Ғазалда
келтирилган   “сияҳдилу   тирадил”,   “мушти   хару   мурдаи   жунбанда”,
“худбехабару  номфуруш”, “шармандаву  фурўмоя”,  “шармандаи  маърака”  ва
“қавми   парешон”   каби   истиоралар,   рамз   ва   мажозлар   халқона   мазмунни
ифодалаш   воситасига   айланиб,   шоир   услубининг   янгилигини   таъминлаган.
Ғазалда жой ва макон тасвири -“ ин  о” анъанавий шаклга эга бўлиб, Сайидо,ҷ
Бедил   ва   Зебуннисонинг   машҳур   ғазалларини   эслатади.   Аммо   Ажзий
ғазалидаги “ин  о” радифи уларга нисбатан мушаххас, жиддий ва мукаммал	
ҷ
тушунча,   тугал   ва   ўзига   хосдир.   Н.Нуровнинг   фикрича,   “қофиянинг
такрорланиши   ва   ғазалларнинг   мазкур   қолипдаги   радифлар   орқали   эътибор
топиши,   шоирнинг   ижодий   маҳоратига   боғлиқ   бўлиб,   унинг   шеърларидаги
семантик   бадиийликка   асосланган   ғазалнинг   энг   муҳим   мундарижавий
хусусиятларидан   биридир”   [300,   26].   Худди   шундай   хусусиятларни   ушбу
ғазалда ҳам кўриш мумкин. Ушбу тушунча аждодлар замини бўлган “Ватан”
сўзи билан синоним бўлиб, у Бухоро амирлиги жамиятининг тарихий, воқеий
ва ҳаққоний ҳолати ҳамда Самарқанднинг ўша давр ижтимоий муҳити, илм-
фаннинг   таназзулга   юз   тутиши,   одамларнинг   маънавий   қолоқлигини   ўзида
мужассам   этган.   Демак,   Ажзий   давр   шеъриятига   янги   руҳ   ва   ижтимоий
мазмун   олиб   кирди.   У   гулларнинг   “бинафша   куртаклари”да   “бегуноҳ
тўкилган   қон”   доғларини   ва   “жигарранг   баргларида”   “Ватан   тупроғи”
рамзиётларини кўрди. Шу тарзда шоир бефарқ ва маънавий ғафлатда қолган
маҳаллий   аҳолини   ғафлат   уйқусидан   уйғотмоқчи   эди.   Ғазалда   миллий
ўзликни   англашга   даъват   асосий   жиҳатлардан   биридир.   Бизнингча,   бу   каби
қатъий танқидий мотивлар ва жамият нуқсонларини очиқчасига фош этиш бу
давр   шеъриятида   танқидий   реализм   унсурларининг   муҳим   ўрин
эгаллашишининг   илк   нишоналари,   дейиш   мумкин.   Шоирнинг   “Ганжинаи
ҳикмат”   (Тошкент,   1915)   тўпламида   мазмун   ва   ғоявий   маъноси   жиҳатидан
ушбу ғазалга ўхшаш кўплаб ғазалларини учратиш мумкин. Масалан: 
Ашки хунин то кай аз ҳасрат бирезам аз  игар?! 	
ҷ
93 Осиёи осмон то чанд гардонам ба сар?! 
Ҳар қадар беэътибор  шуд зи миллат ошкор, ӣ
они ман дар оташи ғам сўхт пинҳон алҳазар 	
Ҷ [239,8].
Ушбу   ғазал   зоҳиран   анъанавий   ишқий   мазмунда   ёзилган   ғазалларига
ўхшайди   ва   уни   худди   шу   йўсинда   ҳам   талқин   қилиш   мумкин.   Дарҳақиқат,
мумтоз   шоирларнинг   аксарияти   қайғу   ва   ҳасратларини   шу   тарзда
ифодалаган,   гўё   барча   дарду   ғам   “ишқ   ва   севги   изтироб”ларидан   келиб
чиққандай.   Бироқ,   ушбу   ғазалда   Ажзий   лирик   қаҳрамонининг   куйиб-
ёнишлари   ва   қалб   изтироблари   сабаби   замондошларидаги   жаҳолат   ва
журъатсизлик,   бепарволик   ва   қўрқоқлик,   миллат   тақдирига   бефарқлигидир.
Бу   давр   ғазалиётининг   ўзига   хослигини   айнан   шундай   байтлар   белгилаб
беради.   Ғазалнинг   учинчи   байти   худди   шундай   хусусиятга   эга.   Ажзий   ва
замондошлари   ижодиётининг   ўзига   хос   жиҳатларидан   бири,   бир   ёки   икки
байт   билан   мумтоз   адабиётнинг   анъанавий   жанрлари   моҳиятан   янгиланган
жанрларга табдил топишида намоён бўлади. Ажзий ғазалларида жамиятнинг
ана шу каби иллатлари катта жасорат ва шужоат билан танқид қилинган: 
  Маро санги сиёсат сурмаи овоз шуд, ё раб,
  Зи нолиш мондаам, қонуни бемизробро монам... 
  Ба шохи ҳар дарахтам доми  сайёде  бувад,
  А з , Аз он к-аз ҳар нигоҳ рам хўрдаам, сан обро монам 	
ҷ ӣ ҷ [239,8].
Ажзий   шеърларида   “ирфон”   сўзига   алоҳида   эътибор   беради.   Шоир
нуқтаи назаридан жаҳолатдан қутилишнинг ягона йўли ирфондир:
Тўшаи  ирфон  ба каф дор  сафар душвор нест,	
ӣ
Варна, А з  роҳи матлаб дуру манзил ҳавлнок 	
ҷ ӣ [239,8].
Холиқ Мирзозоданинг фикрича, “Сиддиқий Ажзий тажаддуд - ренесанс
даври   шоири   эди,   у   халқ   дарду   ҳасратлари   ва   ўз   даврининг   долзарб
муаммоларини   билар   эди   ва   ундан   чиқиш   йўлларини   излар   эди.   Ўша
пайтдаги   энг   глобал   муаммо   жамиятдаги   ғоявий   тарқоқлик,   маънавий
паришонлик, “иттиҳод” ва “иттифоқ”нинг йўқлиги, маҳаллийчилик низолари
ва   қарашларнинг   хилма-хиллиги   эди”   [239,8].   Ажзий   ғазалларида   лирик
қаҳрамон руҳан уйғоқ, шижоатли ва ҳақиқат йўлида кураша оладиган метин
иродали   киши   сифатида   гавдаланади.   Аммо   баъзида   Ажзий   каби   даврнинг
етакчи   шоири   ижодий   фаолиятида   ҳам   адабий   анъаналар,   ҳаётнинг   ғоявий-
94 фалсафий   жиҳатлари   ва   эскича   дунёқараш   таъсири   кўпроқ   сезилади,   шоир
айрим   ҳолларда   тушкунликка   тушади   ва   унинг   ғазалларида   пессимизмга
берилиш, умидсизлик, афсусланиш ҳисси ғолиблик қилади. Шу жумладан;
Ба фикри иттифоқи халқ то кай хун хўр , А з ,ӣ ҷ ӣ
аҳоне як забон натвон шуд аз бисёрдиниҳо 	
Ҷ [69,294].
Яъни,   қачонгача   халқ   ва   миллат   иттифоқи   йўлида   қон   ичасан,   азоб
чекасан,   зеро   унинг   эътиқоди   хилма-хиллигидан,   ундаги   дарзлардан,   бу
миллатни бирлаштириб бўлмас.  
Бошқа ғазал мақтасида қуйдагича келтирилган:
  Яъси маъюс  басе уммедворам мекунад,	
ӣ
  Шояд, эй А з , расад офат ба ин кирму вабо 
ҷ ӣ [239,8].
Мазмуни:   Баъзида   ғамгинлик   ва   паришонлик   мени   умидворликка
ундайди, шояд бу балоларга ҳам офат етса!  
Нафақат   Ажзий,   балки   ўтиш   даврининг   бошқа   шоирлари   ижод
намуналаридан   ҳам   мумтоз   адабиёт   анъаналари   бўй   кўрсатади.   Уларнинг
тарихий   услубда   ижод   қилиши,   ўтмиш   давр   адабиётига   таяниши   табиий
ҳолдир.   Буларнинг   барчаси   моҳиятан   ўша   давр   шоирлари   ўз   услуб   ва   шеър
яратиш   тарзида   муайян   даражада   ўзгартиришлар   киритганидан   далолатдир.
Агар   бу   ҳолат   тожик   маърифатпарварлик   ва   жадид   адабиёти   шоирлари
шеъриятида   бадиий   санъатлар   орқали   мажозий   ва   киноявий   тарзда   содир
бўлган   бўлса,   Эрон   машрутият   даври   адабиёти   шоирлари   ижодиётида   ҳеч
қандай   бадиий   чизгиларсиз   эркин   тарзда   ошкора   ифодаланган.   Жумладан,
Эрон шоири Фаррухий ғазалдаги мазмун ва шаклий ўзгаришларни қуйдагича
ифодалаган:
  Дар  аҳони кўҳна монад номи мову Фаррухий, 	
ҷ
Чунки э оди ғазалро тарҳи нав афкандаем 	
ҷ [42,14]. 
Яъни, эски дунёда мен билан Фаррухий номи абадулабад сабт бўлғуси,
зеро ғазал яратишда янгича нақш солдик.
Абдуррауф   Фитрат   ижодиётида   Ватан   ва   ватанпарварлик   мавзуси   энг
муҳим   ва   асосий   мавзулардан   ҳисобланади.   Шоирнинг   энг   яхши
шеърларидан   бири   “ Эй   модари   азизи   ман,   эй   хиттаи   Бухор!   Эй   бо   ту
ифтихораму в-эй бо ту эътибор!” (Эй азиз онам, эй Бухоро ўлкаси! Мен сен
билан фахрланаман ва сен билан эътибор топаман!”)   хитобий матласи билан
бошланувчи ғазалдир.   Бу шеър миллий руҳ ифодасига намуна бўла олади ва
95 гарчи   у   ватан   ичра   “кичик   ватан”   ҳақидаги   миллий-маҳаллий   мазмун   ва
мундарижага   эга   бўлса-да,   ижтимоий,   умумий   ва   якунловчи   маъно   касб
этган.   Ушбу   шеър   таҳлили   Соҳиб   Табаровнинг   “Жаҳони   андешаҳои
Абдуррауф   Фитрат”   [168,I;161-164]   номли   китоби   ва   10-синф   “Адабиёт
“дарслигида   келтирилган   [161,159].   Бу   манбалардаги   таҳлил   қисқача   шарҳ
тарзида   бўлиб,   уларда   ушбу   шеърнинг   янгича   мазмунини   ҳар   томонлама
қамраб   олиш,   унинг   ўзига   хос   композицияси,   тил   хусусиятлари   ва   услуби,
ҳар   бир   сўз,   таркиб   ва   иборанинг   мантиқий   мазмундорлиги   эътиборга
олинмаган.   ХХ   асрнинг   бошларида   ватан   ва   ватанпарварлик   руҳияти
шеъриятдаги   энг   муҳим   жиҳат   ва   янги   ҳодисалардан   биридир   ва   озодлик
учун   кураш   маҳсули   бўлган   бу   каби   оҳанглар   жадид   шеъриятини   ўтмиш
адабий   меросдан   ажратиб   туради.   “Ватан”   мавзуси   ва   ватанни   севмоқ
туйғуси   Фитрат   ижоди,   умуман,   ХХ   аср   бошлари   адабиётининг   насрий   ва
назмий   асарларида   ижтимоий   мазмун   касб   этган.   Зеро,   у   нафақат   киндик
қони   тўкилган   жой,   балки   дин   ва   эътиқоди   бир   бўлган   бутун   миллат   ва
халқнинг борлиқ маконини ифода этган. Шеърда ўзгача услуб, уни марш ёки
мадҳия   (гимн)   жанрига   яқинлаштирувчи   шиддатли   хитобат   оҳанги   бор.
Мазкур   ғазал   мазмунидан   “аён   бўлишича,   ХХ   асрнинг   дастлабки   икки   ўн
йиллигида   тарихий   хотира   янгича   ижтимоий   моҳият   касб   этиб,   миллий
ифтихор   туйғусига   айланди   ва   миллатнинг   тарихий   ўзлигини   англашга
ундади”   [192,   113].   Бинобарин,   Ватан   ва   ватанпарварлик,   унинг   қисмати
ҳақида   қайғуриш,   халқ   бошига   тушган   азият   ва   кулфатлар   сабабини   излаш,
шонли ўтмишдан миллий ифтихор ва тарихий ўзликни англаш кабилар давр
шеъриятининг энг муҳим мавзулари бўлди. Бу борада Маъруф Ражабийнинг
фикрлари   ўзига   хос   аҳамиятга   молик:   “Бу   маслак   жадидчилик   ва   ХХ   аср
бошидаги   шоир   ва   ёзувчиларнинг   Бухоро   ва   унинг   ўша   даврдаги   муҳити
тўғрисида   қадимий   Шарқ  ва   замонавий   Европанинг   ёш   маданияти   ҳақидаги
тарихий ҳукмидир” [148,2]. 
Аҳмад   Донишдан   Айнийгача   маърифатпарвар   адибларнинг   алоҳида
шеърларида   ҳам,   насрий   асарларида   ҳам   бу   мавзу   етакчи   мавқега   эга.   Фарқ
96 шундаки,   ватанпарварлик   туйғуси   ва   миллий   ғурур,   Бухоронинг   ижтимоий
ҳолати ва халқ кайфиятининг тушкун ифодаси ҳар бир ижодкор шеъриятида
ўзига   хос   тарзда   келган.   Аслида,   ушбу   шеър   ва   унинг   мазмун   ва   ғоявий
мундарижаси  тўғрисида  кўплаб  олимларнинг тадқиқотлари  ва турли илмий-
адабий   манбаларда   маълум   миқдорда   фикрлар   билдирилган.   Аммо   Соҳиб
Табаровнинг   бу   борадаги   қийматли   танқидий   қарашлари   муҳимроқдек.
Жумладан, Фитрат “ушбу шеърда Бухоро ва унинг манзараларини тавсифлаш
жараёнида   айнан   шу   шаҳр   номи   ва   унинг   шонли   тарихига   мутаносиб   ва
мувофиқ   бўлган   энг   яхши   мажозий   таркиблар,   ташбеҳлар,   мукаммал
тавсифлардан   фойдаланган   ва   бу   борада   ўзининг   туғма   истеъдоди   ва
ижодкорлик   маҳоратини   ишга   солаган.   Шу   билан   бирга   форс-тожик
шеъриятининг   поэтик   қонуниятлари   ва   меъёрларига   мувофиқ   тарзда   тоғ,
денгиз, осмон, дала, боғ, арш, қалқон, жаннат, лавҳ, юлдуз, бурж, ҳунар каби
аниқ   ташбеҳлар   Бухорога   нисбат   берилган   ва   шунинг   замирида   илм-фан,
шаҳомат, файз, мажд, қадр-қиймат, шараф, саодат, адолат, поклик ва иқтидор
каби   маънавий   (моддий   эмас)   ташбеҳ   бўлгувчи   шакллар   ҳам   қўлланилган”
[169,   I;   162].   Бизнингча,   бу   каби   бадиий   тасвир   воситаларидан   фойдаланиш
ва   маънавий   символик   тизилмаларни   шеъриятда   қўллаш   шоир   миллий   ва
ижтимоий   онгининг   шаклланиши   ва   адабий-эстетик   тафаккур   тадрижи
даражасини   кўрсатади.   Ғазалнинг   дастлабки   уч   байтида   гўё   шоир   қасддан
куннинг  муҳим  мавзуси тақозоси  билан миллий ва тарихий ўзликни англаш
ғояси талқини асносида тантанали мотивни сақлаб тургандек туюлади. Аммо
кейинги   байтларда   мантиқий   зиддиятлар   кузатилади.   Лирик   қаҳрамон
руҳиятидаги   кўтаринкилик   ўрнини   тушкунлик   эгаллайди.   Шоир   “ғазалда
ўзининг   Ватанга   боғлиқлигини   “Эй   менинг   азиз   онам!”   хитобаси   орқали
ифода   этиб,   унинг   тарихий   қиёфасини   хаёлий   “иззат   ва   соғинч”   ўлчамлари
негизида   (олам   тоғи,   шаҳомат   денгизи,   фазо   файзи),   унинг   ҳозирги
хорликлари ва аянчли аҳволи тасвири жараёнида (ўлик жасад, дунё тупроғи)
каби   қолипларга   эътибор   қаратган”   [196,308].   Ғазалда   лирик   қаҳрамоннинг
ватанпарварлик  ва   маърифатпарварлик   ақидалари,  лирик  нидолар,  саволлар,
97 хитобатлар,   риторик   таъкидлар   орқали   ифодаланган.   Эрон   шоири
Маликушшуаро Баҳор ижодида шунга ўхшаш алоҳида бир ғазал ҳам мавжуд:
Эй хитаи Эрон, меҳан эй ватани ман,
Эй гашта ба меҳри ту азиз  ону тани ман,ҷ
Дур аз ту лолаву сарву сумаанам нест,
Эй боғи гулу лолаву сарву сумани ман.
Агар   эътибор   қаратилса,   ҳар   иккала   шеърнинг   лирик   қаҳрамонлари
руҳий   ҳолати,   ғоявий   мақсадлари   унинг   мазмун   ва   оҳангида   фақат   ягона
фарқ   сезилади.   Бу   фарқ   шундаки,   Бухоро   амирлиги   ижтимоий   аҳволи
забунлигининг   асосий   омили   ички   низолар   бўлса,   Эрон   жамиятини
тубанликка йўлиқтирган омил ташқи ҳодисаларга боғлиқ. Иккала шеърда ҳам
ватан   туйғуси   асосий   жавҳар   бўлиб,   ватанпарварликнинг   юксак   мазмуни   ва
улуғворлиги ижодкорларнинг бадиий тафаккури билан уйғунлашган. Ғазалда
“руҳ”,   “ўлик   жасад”,   “адолат   биноси”,   “раҳм-шафқат   асоси”,   “мадор”,
“қарор”,   “беқарор”,   “умид   манзили”,   “ҳол”,   “умидворлик”   каби   сўзлар
муҳимроқ   мавқеъга   эга   бўлиб,   ушбу   ғазалнинг   танқидий   мазмуни,   янги
қолипи ва услубда яратилишини таъминлаган.
Уйғониш   даври   адабиётида   ғазал   жанрининг   мавзу   кўлами   кенг   ва
шунинг   учун   давр   шеъриятида   хилма-хил   ва   янги   қолипдаги   истилоҳларни
қўллаш   имконияти   юзага   келган.   Поэзиянинг   ижтимоийлашув   ва
мафкуравийлашув босқичида тадрижий тарзда шеърият лексикасига ва унинг
поэтик   талқинларида   “уйғониш,   эрк,   ирфон   (соф   янгича   талқинда),   зулм,
истибдод,   жавр,   ватан,   истиқлол,   озодлик,   она   (модар),   миллат,   ислом,
бонг,   дод,   фарёд,   ижтиҳод,   рууннат”   ва   шу   каби   атамаларнинг   кириб
келиши   табиий   қонуниятдир.   Мазкур   давр   шеъриятида   ижтимоий-сиёсий
мазмун   ва   моҳият   касб   этган   туркум   бадиий   образлар   ва   истилоҳлар   ўзига
хос ва такрорланмас оҳангга эга. Бундай шеърлар нафақат Ажзий ва Фитрат,
балки бошқа шоирлар ижодида ҳам учрайди. Масалан, самарқандлик таниқли
шоир   Иброҳим   Журъат   шеъриятида   даврнинг   тарихий,   сиёсий,   ижтимоий
мавзулари, маърифатпарварлик ва жадидчилик ҳаракатига хос муҳим ғоялар
ифодаланган.   Ҳуррият   ва   эркинлик   мавзуларини   тарғиб   ва   ташвиқ   қилиш
98 шоир   ижодиётининг   мавзу   ва   ғоявий   мундарижасини   мутлақо   ўзгартириб
юборди   ва   адабиётда   “миллий   шеърлар”   туркумининг   юзага   келишини
таъминлади.   С.Саъдиевнинг   эътироф   этишича,   Журъатнинг   “Туҳфат-ул-
аҳбоб”   тўпламидаги   58   ғазалдан   28   таси   Туркистон   халқларининг   февраль
инқилоби   туфайли   ҳурриятни   қўлга   киритиши   мавзусига   бағишланган.
Умуман,   Журъатнинг   ушбу   туркум   шеърлари   мустамлакачиликка   қарши
курашиш   ғоялардан   илҳомланиб,   Туркистон   халқининг   миллий-озодлик
йўлидаги   саъй-ҳаракатлари   ва   ҳурфикрлилик   мафкурасини   ифода   этишга
хизмат   қилган.   Шунинг   учун   Журъатнинг   “миллий   шеърлари”   аниқ   сиёсий
ва  публицистик  характерга   ва  кескин ижтимоий-сиёсий  мазмун  ва  моҳиятга
эга бўлди” [163,388]. 
Бу   давр   адабиётида   ғазал   тахайюл   ва   бадиият   жиҳатдан   заифдир   ва
янги   замон   ижодкорлари   поэзиядаги   янги   тамойиллар   туфайли   шеърий
санъатлар   ва   бадиий   тасвир   унсурларини   мукаммал   қўллашдан   чекинган.
Уларнинг ғазаллари фақатгина мавзу, мазмун, ғоявий мундарижа, замонавий
сўз   ва   ибораларни   қўллаш,   шунингдек,   жамиятнинг   реал   ва   воқеий
ҳодисаларига   мос   равишда   яратилганлиги   билан   эътиборга   лойиқ.   Бошқа
томондан,   бу   турдаги   шеърлар   жамиятнинг   барча   қатламларига   бирдай
тушунарли   эканлиги   ҳамда   миллат   учун   долзарб   бўлган   озодлик   ва
ҳурфикрлик талқинига бағишланганлиги билан аҳамиятлидир. Журъат ушбу
мавзуга оид бир ғазалида мана бундай ёзади:
Арўси ҳурриятро якдилу якранг базм оред, 
Худо бар мо фиристодаст ин ҳури дилороро...
  Каримо, қодиро, исломи моро муттаҳид гардон, 
Ба подоши амал бахшанд, ин дунёи уқборо.
Бошқа ғазалда: 
Дар ин пайғоми ҳуррият бигуфтам марҳабо, ё Раб, 
Ки бар носури захми мо расид ин дам шифо, ё Раб...
Бошқа ғазалда:
Зи ҳуррият шуда пайдо  мусовот,
Риёзатҳо ба роҳат шуд  мукофот .
Ташаддудро та аддудҷ  кард мағлуб,
Тазаллуморо таъаннум  шуд  му озот	
ҷ .
99 Бошқа ғазалда:
Ниҳоли ҳуррият оварда бори тоза падид,
Яке ба ном шуда  кўҳнаву  дигар ба  адидҷ   [58,31]. 
Аслида,   жамиятнинг   зиёли   табақаси   ҳурриятдан   -   озодлик,   бирлик,
мутлоқ   эркинлик   каби   муҳим   ижтимоий-сиёсий   натижа   ва   оқибатни   кутган
эди.   Шоир   учун   ҳуррият   -   бу   унинг   орзу   ва   умидлари   ушалиши   нишонаси,
маънавий қамалдан қутулиш йўли, асрий ва азалий ибодатларининг ижобати
ва   ҳатто   келинлик   либосида,   тарихий   орзулар   ниҳолининг   гуркираши,
янгиланиш   манбаи,   таъаннум   манбаи,   зулмат   иксирининг   зиё   ва   нурга
айланиши,   зулм   ва   азобларга   барҳам   бериш,   “ташаддуд”   (жоҳиллик,
нодонлик   ва   азоб)   нинг   “тажаддуд”   га   айланиши,   “тазаллум”нинг
“таъаннум”га   мубаддал   бўлиши,   миллий   бирликка   эришув   ва   “эски
жароҳатларнинг   даво   малҳами”   маъносида   қўлланилган.   Бироқ,   бу   ҳуррият
унинг   манбаи   хоҳ   ички   ва   хоҳ   ташқи   омиллар   бўлсин,   Мовароуннаҳр   туб
аҳолисининг   мақсад   ва   истакларини   рўёбга   чиқармади.   Аксинча   уларнинг
орзулари   сароб   бўлиб   чиқди.   Замон   зайли   билан   бу   истилоҳнинг   асл
мантиқий маъносидаги аксилмоҳият ўзгаришини ҳатто Иброҳим Журъатнинг
кейинги   ғазалларида   ҳам   яққол   кўриш   мумкин.   Масалан,   Жиззах   қўзғолони
манзаралари,   мустамлакачилик   урушлари   мавзуси   ва   унинг   қонли
оқибатлари ҳақида ёзилган “сурх” радифли ғазалда шоир мана бундай ёзади
Хуни ҳуррият хокро кард чун гулзор сурх, 
Пошикаста, сарбурида, синаи афгор сурх....  [58,31]. 
Ғазалда шоирнинг янгилик яратиш маҳорати нафақат шеър мазмунида,
балки унинг ифода услуби ва тил хусусиятларида ҳам намоён бўлади. Шоир
Россия   ҳукуматининг   уруш   бобидаги   сиёсатини   очиқчасига   фош   этишга
интилади.   Агар   юқорироқда   келтирилган   байтларда   “ҳуррият”   сўзи   эрк   ва
озодликнинг рамзи сифатида қўлланилган бўлса, бу ғазалда ушбу тушунчага
нисбатан   нафрат   туйғуси   ифодаланган.   Журъатнинг   инсоният   сийрати
талқинига   бағишланган   алоҳида   бир   ғазалида   янги   замонга   муносабат,
гуманистик мотивлар ва характерларни кўриш мумкин: 
Зийнати дунё паси илму фунун кўшидан аст, 
Баҳри матлаб бо тамоми халқҳо  ўшидан аст. 
ҷ
100 Рўз то шаб ғам хўрию хидмати миллат кун ,ӣ
  Беҳ аз он далқи мурассаъ, ё қабо пўшидан аст.
  Сурати одамнамо  тарк кун, сират бихар,	
ӣ
  Одамият аз барои заҳри ғам нўшидан аст...
Баҳаравар будан зи ҳар илме, ки дар олам бувад, 
Акси он,  уръат, ба  они мардумон дўшидан аст 	
Ҷ ҷ [58,31].
Ушбу ғазал   мисолида  шоирнинг  ижтимоий онги  юксалганини  мушоҳада
этиш   мумкин.   Ғазалда   жадид   адабиётининг   илғор   ғоялари   ифодаланиб,
ижодкорнинг   ўша   давр   таниқли   шоирларидан   экани   ва   унинг   шеърияти
ижтимоий   ҳаётнинг   энг   долзарб   масалаларига   жавоб   бера   олиши   намоён
бўлади.   Унингча   олам   зебу   зийнати   илм-фанга   интилишда,   эзгу   мақсад   ва
муддаоларнинг   рўёбга   чиқиши,   жўшқинликда,   ташқи   кўриниш   ва   зоҳирий
ясанишдан   кўра   миллат   қайғусини   емак,   сийратни   такомиллаштиришда,
одамийликни  шакллантиришда,  дунявий   илмлардан  баҳраманд   бўлишдадир.
Бу давр шеъриятида айни шу хусусият тобора кучайиб, такомиллашиб борди.
Жумладан,   Саид   Мансур   исмли   шоирнинг   “Адабиёт”   сарлавҳали   шеърида
( “Бухорои шариф”, №59, 19 майи соли 1912)  мана бундай сатрлар бор:
Замона гарчи чу гулшан зи илм хушранг аст,
Барои пайрав , афсўс, пойи мо ланг аст.	
ӣ
Ба мағзи калла чунон гашта жаҳл мустаҳкам,
Ки унси мову  маориф  чу шишаву санг аст…
Миёни мову тамаддун масофаест таъвил,
Зи ишқ то ба сабур  ҳазор фарсанг аст.	
ӣ
Худой тоат аз инсон талаб кунад, Мансур,
Улум касб кун, ва бандаги-т оҳанг аст.
Ушбу   ғазал   мавзуси   ва   сарлавҳасидан   қатъий   назар,   у   ижтимоий
муаммолар   талқинига,   жамиятнинг   долзарб   масалалари   таҳлилига
бағишланган.   Шеърда   мавжуд   тарихий   вазиятга   нисбатан   танқид   руҳияти
устунроқ. Юқоридаги мисралардан ташқари,  “Тамоми миллати мо ҳамчу ман
сиёҳранг   аст”,   “Миёни   мову   тамаддун   масофаест   таъвил”…   ( Бутун   бошли
халқимизнинг   юзи   мен   сингари   қора”,   “Биз   билан   тамаддун   ўртасида   узоқ
масофа бор”) каби сатрлар мавжуд бўлиб, улар моҳиятан ҳаёт ҳақиқатларига
мос   эди.   Иккинчи   сатрда   шоир   эслатиб   ўтган   “пайрав-издошлик”   сўзи
ижодий пайравлик тушунчаси билан бир хил мақом ва мартабага эга эмас, бу
сўз замирида шоир дунёвий илм-фан ва маданиятни, мутараққий тамаддун ва
101 ижтимоий   ўзгаришларга   интилиш   маъноларини   мужассам   этган.   Шеърнинг
танқидий   ва   ижтимоий   мотивлари   “чўлоқ”,   “мия”,   “мен”,   “биз”   ҳамда
“тамаддун”   ўртасидаги   “таъвил   масофа”,   “муҳаббатдан   сабр-тоқатгача   минг
чақирим   оралиқ   борлиги”,   “биз   ва   илм-маърифатнинг   бир-биримизга
мойиллигимиз нисбати шиша ва тошга ўхшашлиги” каби ташбеҳ ва иборалар
билан изоҳланади. 
Бу даврда ишқ тушунчаси ва шеър моҳияти мутлақо ўзгариб, ижтимоий
мақомга эга бўлди. Шеъриятда “ишқ” тушунчаси замирида миллат ва халқни
севиш,   илму   маърифатга   муҳаббат   тимсоли   сифатида   қарала   бошлади.   Шу
маънода,   Вадуд   Маҳмуд   Сиддиқий   Ажзий   ҳақида   ёзган   битикларидан
бирида:   “бу   шоиримиз   ҳам   ошиқдур.   Фақат   бунинг   ишқи   на   тасаввуф
ишқидур,   на   реалист   шоирларнинг   зоҳирий   ишқи.   Шоиримиз   ошиқдир,
маъшуқа   эса   халқдир,   миллатдир.   Миллат   ва   халқига   муҳаббати   унинг
ишқидир.   У   ишқ   бизга   шуни   билдирадир”   [233,78]   дейди.   Шу   нуқтаи
назардан,   тадқиқ   этилаётган   давр   адабиётида   яна   бир   парадоксиал   атама
“миллий шеърият” ва “ишқий шеърият” масаласига ҳам муносабат билдириб
ўтиш зарур. Илк маротаба ушбу атамалар Шарифжон Махдум Садри Зиёнинг
шеърий   тазкирасида   ишлатилган.   Аслида   бу   тушунчани   негизида   жадид
шоирлари   ва   анъанавий   йўналишдаги   шоирларнинг   поэзияси   тушунилиши
лозим.   Оддийроқ   қилиб   айтганда,   “ашъори   ишқия”   -   ишқ   ва   муҳаббат
мавзусига бағишлган ҳақиқий ва мажозий ишқ рукнидаги туркум анъанавий
шеърларни қамраб олади, улар адабиётнинг анъанавий услубига хос. Бундай
шеърлар ушбу давр адабиётида жуда кўп. 
Умуман, маърифатпарварлик ва жадид адабиётида  ғазалнинг маъно ва
мазмун   жилолари,   композицион   тузилиши,   бадиияти,   шакл   унсурлари   ва
услубий хусусиятларини такомиллаштиришда Абдулқодирхожа Савдо, Қори
Раҳматуллоҳи   Возеҳ,   Шамсиддин   Шоҳин,   Ҳайрат,   Мунзим,   Мирзо   Сирож,
Ажзий, Фитрат, Ҳамдий, Журъат  ва Айнийларнинг ўрни беқиёс.  Ушбу давр
шоирлари шеъриятни реалистик тасвирга йўналтирди. Ғазал ва бошқа лирик
жанрлар  ғоявий  мазмун жиҳатидан  ҳам, тузилиши  ва  услубий хусусиятлари
102 нуқтаи   назаридан   ҳам   янгиланди.   Буларнинг   барчаси,   ўз   навбатида,   тожик
адабиёти тарихининг янги босқичга ўтиш жараёнининг муайян кўринишидан
далолатдир.
2.3. XIX асрнинг иккинчи ярми ва ХХ аср бошларида маснавий жанри
ва унинг тадрижий такомил тамойиллари.
Маърифатпарварлик   ва   жадид   адабиётида   муайян   мавқега   эга   бўлган
маснавий жанрининг мазмун ва шакл унсурларида ҳам жиддий ўзгаришларни
кўриш   мумкин.   Тарихий   ва   умумназарий   категориялар   асосида   маснавий
дастлаб   сюжетли   лирик   асар   сифатида   пайдо   бўлиб,   кейинчалик   нисбатан
муҳташам   жанрга   айланган   ҳамда   турли   романтик,   ирфоний,   ахлоқий-
дидактик   ва   ижтимоий-фалсафий   моҳият   касб   этган.   Маснавий   мумтоз
адабиётнинг   энг   асосий   жанри   сифатида,   ўзининг   махсус   услуби,   жанр
имкониятларининг   композицион   кенглиги   ва   муаллиф   ижодий   ниятини
ифодалаш   учун   ҳартомонлама   мос   эканлиги   ушбу   жанр   тараққиётини
таъминлади.
“Маснавий”   тушунчаси   дастлаб   Родуёнийнинг   “Таржумон   ул-балоға”
асарида учрайди. У Унсурий асарларининг айрим байтлари шарҳ ва тафсири
асносида   бу   тушунча   борасида   фикр   билдирган.   Рашидуддин   Ватвотнинг
“Ҳадоиқ   ус-сеҳр”ида   бу   жанр   ҳақида   сўз   юритилмаган.   Шамс   Қайс
Розийнинг   “Ал-мўъжам   фи   ашъор-ил-ажам”   асарида   бу   жанрнинг   номи
“муздаваж”   шаклида   берилган.   Бунда   ҳар   бир   байтдаги   мисралар   ўзаро
“издивож”   (никоҳланган)   ҳолатда   келтирилган,   яъни   уларнинг
қофиядошлиги   эътиборга   олинган.   Шамс   Қайснинг   бу   борадаги
мулоҳазалари Шамси Фахрийнинг “Меъёри Жамолий” асарида такрорланган.
Тож   ал   -   Ҳалавийнинг   “Дақойиқ   уш-шеър”   асарида   ҳам   бу   борада
такрорланувчи   характерга   эга   маълумотлар   келтирилган.   Ҳусайн   Воиз
Кошифий   маълумотлари   нисбатан   мукаммал   бўлиб,   унингча;   “Маснавий   -
луғатда   мусаннога   тегишли,   яъни   икки-икки   қўшликни   айтиш”.   Атоуллоҳ
Ҳусайнийнинг   ушбу   жанрга   доир   фикрлари   янада   асослироқ.   Яъни
“маснавий   тилидаги   салосат,   товушларнинг   нозиклиги   ва   улар   таркибининг
103 ёқимли   ва   равонлигидадир”.   Чунки   маснавийга   хос   бўлган   махсус   нутқ
услуби   унинг   ички   қонуниятларига   тегишли   бўлиб,   кучли   лирик
чекинмаларга   таянади.   Демак,   ушбу   даврдан   бошлаб   маснавий   ва   достон
жанрлари бир-биридан ажратилаг ва уларнингқатъий фарқлари белгиланган. 
Адабиёт   тарихида   маснавий   жанри   фалсафий   ва   тарихий   мавзуларни
ёритиш,   нисбатан   каттароқ   ва   кенгроқ   бўлган   масалаларни   ифодалашга   мос
келади   ва   давр   шоирлари   ушбу   жанр   қолипида   ўзларининг   энг   долзарб
сиёсий,   ижтимоий,   фалсафий   ва   ахлоқий-дидактик   ақидаларини
ифодалашган.   Маърифатпарварлик   ва   жадидчилик   ғоялар   талқинида   ҳам
ушбу жанр хусусиятлари кўпроқ мувофиқ келган. Чунки маснавий тарбиявий
ва   фалсафий   маъноларни   ифода   этиш   учун   катта   имкониятларга   эга.   Бироқ
вақт тақозоси билан ушбу жанр такомиллашув жараёнини бошдан кечирган.
Мазкур   давр   тожик   адабиётида   Абдулқодирхожа   Савдонинг   танланган
асарларида 3 та, Возеҳ адабий меросида 1 та, Шамсиддин Шоҳин куллиётида
1   та,   Сиддиқий   Ажзий   адабий   меросида   5   та,   Асирийнинг   танланган
асарларида   5   та,   Нақибхон   Туғрал   девонида   6   та,   Муҳаммадсидиқ   Ҳайрат
асарлари   таркибида   2   та   ва   Садриддин   Айнийнинг   куллиётида   12   та
маснавий мавжудлиги  бу давр таниқли шоирларининг ушбу жанрга  жиддий
эътиборидан   далолат   беради.   Ушбу   маснавийларнинг   мавзуси   ва   ғоявий
мазмуни турлича: ҳажв ва мутойибот (Савдо ва Хайрат), ариза ва соқийнома
(Шоҳин,   Туғрал),   икки   ва   уч   тилли   (Асирий),   пейзаж   асосида   (Возеҳнинг
“Барфу   ях”   (“Қор   ва   муз”)   асари),   ижтимоий-танқидий   йўналишларида
(Шоҳин, Савдо, Мирзо Азими Сомий, Ажзий, Асирий, Хатоий) маснавийлар
ижод этилган. 
Танқидчилар   Мирзо   Азими   Сомийнинг   кўплаб   асарларини   тилга
олишган.   Улардан   бири   “Миръот   ул-хаёл”   “бўлиб,   унинг   бир   нусхаси
Ўзбекистон ФА қўлёзмалар фондида 2188/1 иккинчиси эса Санкт-Петербург
Шарқшунослик   институтида   (ПCР,   1,   540-бет,   №   4002)   рақами   остида,
сақланмоқда.   “Миръот   ул-хаёл”   маснавийсида   Амир   Абдулаҳаднинг
адолатпаноҳлиги   мадҳ   этилган.   Асарнинг   шакл   ва   тузилишида   яхлитлик   ва
104 умумий   сюжет   мавжуд   эмас.   Муалиф   маснавийда   арузнинг   тўрт   баҳридан
фойдаланган.   Маснавий   таркибида   баъзида   муаллифга   таниш   бўлган
шоирлар  ижодиётидан  ғазаллар  келтирилгани  асарнинг  яхлитлигини  бузган.
Ушбу асар танқидий руҳда бўлиб, унда маснавийга доир жанр хоссаларининг
синкретик ҳодисалари кузатилади. Асарда амир саройининг ачинарли ҳолати,
ғайриахлоқий   қилмишлар   ва   бу   муҳитдаги   маънавий   фисқу   фужурлар   фош
этилган.
Айни   шундай   ифода   услубини   Шамсиддин   Шоҳиннинг   “Туҳфаи
дўстон”   (“Дўстлар   совғаси”)   маснавийсида   ҳам   кўриш   мумкин.   Асарнинг
баён   тарзи   аниқ   ва   равон,   тузилиши   ўзига   хос   бўлиб,   ахлоқий,   эстетик,
тарихий   ва   фалсафий   хусусиятлари   жиҳатидан   ушбу   даврда   яратилган
маснавийлардан жиддий фарқ қилади. Шамсиддин Шоҳин ижодининг сўнгги
йилларида   яратилган   ва   энг   сара   асарларидан   бўлган   ушбу   маснвий   янги
тожик   адабиёти   ривожида   муҳим   ўрин   тутади.   Асар   танқидий   мазмунда
ёзилган.   Шунинг   учун   ҳам   Шоҳин   ижодий   фаолиятининг   илк
тадқиқотчиларидан   Садриддин   Айний   “Тожик   адабиёти   намуналари”
тазкирасида   “Шоҳин   ғазал,   қасида,   қитъа   ва   шунга   ўхшаш   жанрлардан
ташқари   бошқа   турдаги   муҳим   асарларни   ҳам   яратган.   Улардан   бири
“Туҳфаи   дўстон”   маснавийсидир.   Муаллиф   Айний   мазкур   маснавийнинг
айрим   мисраларида   Амир   Музаффар   мадҳу   саносига   бағишлангани   аслида
тўғри   бўлмаганлиги,   шоир   уни   беҳуда   яхши   хотиралар   билан   эслаганидан
афсусланади. “Шоҳин, албатта, ушбу ҳиссиётлари билан алданган эди, чунки
Музаффар баъзи хислатлари билан Абдулаҳаддан яхшироқ бўлиши мумкин,
аммо   қон   тўкиш   ва   шафқатсизлик   бобида   ундан   бир   қанча   даража   юқори
турган”   [69,250-251]   деб   таъкидлайди.   Буларнинг   барчаси   ушбу   асар
шоирнинг   яшаш   замонидан   ҳозирги   кунга   қадар   адабиётшунослар
эътиборини жалб қилиб келганлигидан далолат беради. Кейинчалик таниқли
адабиётшунос   Холиқ   Мирзозоданинг   “Шамсиддин   Шоҳин”   номли
рисоласида   адиб   ҳаёти   ва   ижоди,   шунингдек,   ушбу   маснавий   ҳақида   ҳам
айрим   муҳим   фикрлар   билдирилган.   Расулхон   Ҳодизода   ҳам   “Тўҳфаи
105 дўстон”   маснавийси   ҳақида,   унинг   тузилиши   ва   жанрий   хусусиятлари
борасида   ўз   фикр-мулоҳазаларини   билдирган.   Бундан   ташқари   Шамсиддин
Шоҳин куллиёти муқаддимасида Саъдийнинг “Бўстон” асари ва Шоҳиннинг
“Тўҳфаи   дўстон”   маснавийсининг   типологик   хусусиятлари,   унинг
тугалланмаганлиги   боис,   ҳажм   жиҳатидан   қисқа,   аммо   фавқулодда   муҳим
асар   эканлиги   ва   асарнинг   тугалланмай   қолганлигининг   асосий   сабаби
кейинги даврда шоир онгида фикрий инқилобнинг вужудга келиши эканлиги
кўрсатилган.   Р.Ҳодизода   асарнинг   алоҳида   бобларида   шоирнинг   янгича
дунёқараш   тарзи,   унинг   ижтимоий,   ахлоқий   ҳамда   фалсафий   нуқтаи
назарининг намоён бўлиши ва ижодкорнинг тафаккур тадрижи муҳимлигини
қайд   этади.   С.Амирқулов   эса,   алоҳида   бир   мақолада   бу   борада   муҳим
фикрларни   ва   янгича   талқинларни   келтириб,   Шамсиддин   Шоҳин   ва
Абулқосим   Фирдавсий   қарашларини   таққослаш   асосида   ўзаро   ўхшаш
ғояларни   таҳлил   қилган.   Ушбу   мақолада   муҳокама   қилинган   энг   муҳим
масалалардан   бири   бу   иш   услубининг   янгилиги   ва   тадқиқотчи   “Тўҳфаи
дўстон”нинг   қолган   боблари   иккита   алоҳида   ва   ҳар   хил   услубларда,   яъни
Саъдийнинг   “Баҳористон”   ва   Фирдавсийнинг   “Шоҳнома”   асари   услуби
таъсирида   ёзилганлигини   таъкидлашидир   [71,213].   Ушбу   иқрор
Р.Ҳодизоданинг   асар   боблари   ва   алоҳида   бўлимлари   табиатининг   хилма-
хиллиги,   унинг   мураккаб   ва   тартибсиз   тузилиши   ҳақидаги   фикрларини   ҳам
тасдиқлайди.   Аммо   маснавийда   берилган   алоҳида   бўлим   ва   боблар
(тамсиллар)   маснавий  сюжетига  халақит  бермайди,   аксинча,  улар  шоирнинг
фикр   ва   ғояларини   мустаҳкамлаш   мақсадида   келтирилган.   Ушбу   боблар
ҳикоя,  масал, таснид ва тамсилий ҳикоялар  шаклида бўлиб, шоирнинг ғоявий
мақсадлари   ва   ҳикоя   мазмуни   изчиллигини   таъминлайди.   Асарда   уч   ҳ икоя
тамсил   тарзида,   иккита   таснид,   бешта   тамсил   ва   учта   алоҳида   ҳикоят
келтирилган. 
Х.Мирзозода   “Тўҳфаи   дўстон”   маснавийсини   тузилиши,   мундарижаси
ва   таркибий   қисмлари   бўйича   тўлиқ   якунланган   асар   сифатида   эътироф
этган. Бироқ, бу фикрлар юқорида бу борада билдирилган олимларнинг барча
106 фикр-мулоҳазаларини   инкор   этади   ва   маснавийнинг   асосий   хусусиятларини
очиб   бера   олмайди.   Аслида   тожик   адабиётида   маснавий   жанрида   янгича
шакл   ва   мазмун   унсурларининг   киритилиши,   унинг   композицион   ва
мундарижавий   янгиланиши,   бу   жанрда   ижодий   изланишлар   айнан
Шоҳиннинг   “Тўҳфаи   дўстон”   масанависидан   бошланади.   Зеро
С.Амирқуловнинг   эътироф   этишича   шоирнинг   бир   услубдан   бошқасига,
ўзининг   ижодий   маслак   ва   муддаосидан   воз   кечиб,   бошқа   услуб   ва
йўналишга ўтиши, Шоҳиннинг ижтимоий-сиёсий ва бадиий тафаккур тарзида
катта   инқилобий   фикрнинг   вужудга   келиши   билан   белгиланади.   Шоирнинг
ўзи   ушбу   асарнинг   бир   қисмида:   “Ки   дунё   ғаюр   ва   даврон   ажулдур”   (Ки
гетий   ғаюр   асту   даврон   ажул)   дейди.   Айнан   шу   тамойил   шоир   ижодий
принципларининг   ўзгаришидаги   асосий   омилидир.   Шоҳин   тадрижий   тарзда
ҳаётий   ҳақиқатларнинг   адабий   меъёрлар   ва   уларнинг   макон   ҳамда   замон
фалсафий   жараёнлари   билан   номутаносиблигини   англабетди.   У   бошиданоқ
ирфоний-ахлоқий   мазмундаги   мумтоз   адабиёт   қонуниятларига   мутаносиб
равишда мукаммал асар яратиб, уни давр ҳукмдорига тақдим этишни мақсад
қилган эди, аммо бу амал замон талабларига мутаносиб эмаслигини пайқади.
Шоҳин   ўз   вақтида   жамиятдаги   сиёсий   камчиликлар,   давр   ҳукмдорларидаги
қобилиятсизлик,   уларнинг   илм-маърифат,   панд   ва   насиҳат,   тараққиёт   ва
тамаддунга   майлу   рағбати   йўқлиги,   улардаги   жоҳиллик,   маърифатсизлик,
фосиқлик,   авлоддан   мерос   бўлиб   келаётган   бефарқлик   ва   тубанлик,
шунингдек   мазкур   даврдаги   нотинчликлар   боис,   бу   каби   асарнинг
яратилишига   мутлақо   эҳтиёжнинг   мавжуд   эмаслигини   англаган   эди.   Ҳар
ҳолда, Шамсиддин Шоҳин даврнинг айрим ижодкорларидан фарқли ўлароқ,
“Тўҳфаи   дўстон”   маснавийсида   ўзининг   сиёсий,   ижтимоий   ва   ахлоқий
қарашларини   бадиий   тарзда,   тизимли,   ўзига   хос   танқидий   хитобатлар   ва
равон   тил   ҳамда   услубда   ифодалай   олди.   Маснавий   мазмунидан
муаллифнинг амир саройи билан яқинлигига қарамай, катта шижоат ва ирода
билан   ҳукмдор   ва   унинг   амалдорлари   ахлоқий   ва   маънавий   қиёфасини,
уларнинг   сиёсий   ва   танқидий   қарашларини   баён   эта   олганлигини   кўриш
107 мумкин.   Шоир   ўз   асарларида   амир   ва   сарой   мулозимларини   тўғри   йўлга,
инсонпарварликка   чорлашга   интилган.   Бу   асарда   эса   муаллиф   ўзининг
ислоҳотпарвар ғояларини баъзида насиҳат йўли билан, баъзан эса ижтимоий
шикоят   ва   танқидлар   орқали   ифода   этган.   Бироқ,   Шамсиддин   Шоҳиннинг
маснавийдаги   шикояти   оддий   ва   маъмулий   шикоятлар   ва   анъанавий
муқаррарий   танқид   хусусиятларидан   фарқли   тарзда,   парадигматик
меъёрларга асосланган. Дарҳақиқат, шоирнинг ушбу манзумада ифодаланган
ғояларининг ижтимоий ва ахлоқий моҳияти, танқидий ва фалсафий қиймати
нуқтаи назаридан шикоятлари шу даражада кенгайганки, у миллат, давлат ва
жамиятнинг   тақдири,   ҳатто   шеъриятнинг   жамиятдаги   мавқеи,   замоннинг
иллатли муаммолари каби ҳаётнинг энг долзарб масалаларини қамраб олган.
Шу маънода у жасорат билан айтади: 
Аз ин қавм уммеди ёр  хатост, ӣ
Ки аз душман уммедвор  хатост. 	
ӣ
Яъни,   бу   қавмдан   ёрдам   кутиш,   душмандан   жон   умидворлиги   каби
хатодир.   Ушбу   маснавийда   шиквоий   мазмун   ва   жидий   дағал   оҳанг   ҳамда
ижтимоий   танқиддан   ташқари,   бошқа   барча   унсурлар   анъанавийдир.
“Тўҳфаи дўстон” асарини ғоявий мазмуни жиҳатидан “ахлоқий ва ижтимоий
маснавий”лар   туркумига   мансуб   деб   билиш   мумкин.   Юқорида   таъкидлаб
ўтилганидек,   ушбу   асарнинг   композицион   тузилиши   ва   унинг
мундарижасида   муайян   бир   тизим   риоя   этилмаган   ва  асар   тўлиқ   эмас.  Асар
композициясида   “тамсил”   кўринишидаги   ҳар   хил   шеърий   парчалар   гоҳида
кетма-кетликда, гоҳида эса тартибсиз тарзда келтирилган.
Ушбу   асарнинг   шакли   тўлиқ   тартибга   солинмаганлиги   боис,   дастлаб
асарнинг   танқидий   қисмлари   махфий   доираларда,   дўстлар   ва   ҳаммаслаклар
даврасида маҳрамона ва яширинча муҳокама қилинганлигини тахмин қилиш
мумкин.   Ушбу   парчаларнинг   ҳар   бири   ўз   мазмуни   бўйича   мустақил   бўлиб,
асосан   ҳикоя   ва   масаллардан   иборат.   Шуни   таъкидлаш   керакки,   бу   ерда
“тамсил”   атамасини   умумназарий-илмий   тушунча   сифатида   эмас,   балки
шоирнинг   ижтимоий   мавқеи,   унинг   дунёқараши,   адабий-эстетик   ақидалари,
ижтимоий онгининг кенгайиши нуқтаи назаридан тушуниш керак. Маснавий
108 композициясидаги   “тамсил”лар   асосан   киноя   ва   рамзий   мундарижа
қолипида,   ибратли   тарихий   ҳикоялар,   тарихий-реал   фактлар   ва   далилларга
асосланган.
Манзуманинг   кириш   қисмида   Шоҳин   ўзининг   ахлоқий,   тарбиявий
насиҳатларини бир неча шеърий порчаларда ўта оқиллик билан ифода этади.
У ўз даврининг маърифатли инсони сифатида, жамиятнинг паст-баландлари,
фалакнинг   адолатсизлиги,   зиёли   ва   донишманд   кишиларнинг
таҳқирланишидан, самонинг гардишидан шикоят қилади. Шоир сўзларининг
бундай   оҳанг   касб   этишига   асосий   сабаб,   раҳмсиз   фалакнинг   давр
донишмандлари   бошига   ёғдирган   азоблари,   шу   жумладан,   ўзи   ва   бошқа
ижодкорларнинг бечоралик ва камбағалликка маҳкум этилганлигидадир: 
  Маро дил ба ғам бар сафиле чунон,
  Ки доно ҳамон асту нодон ҳамон.
  Надонад тафовут сафеҳ аз фақеҳ, 
Кадом аст пунба, чи сон аст меҳ [55,463].
Шоир сўзлари, албатта, автобиографик характерга эга. Чунки у илм ва
диёнатнинг қиймати аҳамиятсиз бўлган даврда яшашга маҳкум, бу жамиятда
“сафеҳ”дан   “фақеҳ”ни   ва   “пунбадан   меҳни”   фарқ   қила   олмаслик   каби
ижтимоий ҳуқуқий иллат борлигидан, унинг ғамгин ва изтиробга тўла юраги
мотам   тутган.   Асарнинг   кириш   қисми   маснавийнинг   композицион
тузилишида   жуда   муҳим   рол   ўйнайди.   Маснавийнинг   кириш   қисми   ҳажм
жиҳатидан   катта   бўлишига   қарамай,   унда   масала   мазмун-моҳияти   ва
ғояларини талқин этиш майдони ниҳоятда кенг. 
Шоир ушбу мисраларда амирлар ҳозир эгалик қилаётган дунё шоҳлиги
аслида   Оллоҳга   тегишли   эканлигини   бот-бот   таъкидлайди.   Уларнинг   оддий
одамлардан фақат битта олтин тож билан фарқ қилиши, агар шу тож бўлмаса,
гадодан   фарқи   қолмаслиги   баён   этилган.   Шоҳиннинг   айтишича,   тахт   ва
подшолик   амали   Худо   томонидан   синов   тариқасида   бандасига   берилади   ва
ундан   фахрланиш   ва   нозланиш   ҳаргиз   раво   эмас.   Шоирнинг   танқидий
сўзлари кўпинча ҳақиқат ва ҳаққонийлиги билан муҳимдир. Унинг фикрича,
Бухоро   амирлигининг   таназзулга   юз   тутишига   давлат   амалдорларининг
109 жоҳиллиги ва ахлоқсизлиги сабаб бўлган. Илм ва адабиётдан бехабар, завқ ва
шавқ,   моддий   рағбат   ва   нафсониятга   мойил   бўлган   амир   ва   давлат
амалдорлари  атрофдаги   барча   жоҳил  одамларни  ўзига   жалб   қилдилар.   Илм-
фан   ва   адабиётнинг   қиймати   аста-секин   пасайиб   борди.   Амалдорлар   илм
аҳлига   беҳисоб   азоб-уқубат   ва   туҳматлар   қилишди.   Масалан,   қуйидаги
мисраларда шоир бу ҳолатни афсус билан эсга олади: 
Кулаҳдорро зери  ул дар кашанд, ҷ
Наматпўшро хилъати зар кашанд.
  Хареро ба минбар хитобат диҳанд,
  Ба хуни Масеҳо хитобат диҳанд. 
Шамсиддин   Шоҳин   Аҳмади   Донишнинг   издоши   ва   ҳаммаслаги
сифатида   ўзининг   маърифий   ғоялари   билан   янги   давр   адабий   жараёни
шаклланишига   беқиёс   ҳисса   қўшган.   Ушбу   адабий   мактабдан   у   ўзининг
янгича тажаддудий ғоялари манбасини мустаҳкамлади. “Тўҳфаи дўстон” ҳар
жиҳатдан   Шоҳин   ижодий   фаолиятининг   янги   босқичи   маҳсулидир.   Асар
муқаддимасида   шоирнинг   ижтимоий   нуқтаи   назари   ҳеч   қандай   рамзларсиз,
киноя   ва   мажозларсиз   очиқ-ойдин   ифода   этилган.   Асарнинг   кириш   қисми
бевосита амирлик ҳукмронлиги ҳақидаги ҳикоядан бошланади:
Маро шиква поён надорад гузор,
Ки худ шиква баҳре бувад беканор.
Ушбу   байтдан   маснавий   жанрининг   асосий   мақсади,   аввало,   ўз
давридаги   хатолар   ва   ижтимоий-сиёсий   камчиликларни   танқид   қилиш   ва   ўз
даври   одамларининг   руҳий   ҳолатини   акс   эттиришдир.   Дастлаб,   шоирнинг
шикоятлари жамиятнинг алоҳида шахсиятига аталганлигини англаш мумкин.
Шоҳин   биринчи   навбатда   сарой   хизматининг   муваффақиятсизлигидан   ва   ўз
бахту   иқболининг   омадсизлигидан   шикоят   қилади.   Бироқ,   тадрижий   тарзда
бундай   фикрлар,   шикоятлар   ва   танқидий   мотивлар   одатий   ҳолга   айланиб
боради.   Шоир   амалдорларнинг   ҳийла-найрангини   ва   хиёнатини   мунтазам
фош   этиб,   бошқа   одамларга   қийноқлардан   сабоқ   олишни   маслаҳат   беради,
агар   улар   бахтли   бўлишни   истасалар,   амир   ва   сарой   хизматидан   бош
тортишлари керак эканлигини таъкидлайди: 
Фиғон к-ин ҳарифоин кинаозмой,
110 Ба меҳр андароранд халқе зи пой!
Чу фарзанд аз онат ҳаме парваранд,
Ки чун гурба фарзанди худ мехўранд. . .(мех(в)аранд...)
Аз ин фирқа доманкашон даргузор!
Чу биншаст , аз ҳирқа афт  ба дор.ӣ ӣ
Шоҳин амир ва унинг сарой вакилларини қоралаган бўлса-да, у форс ва
тожик   адабиётининг   азалий   ғоялари   таъсиридан   бутунлай   четга   чиқмади.   У
Фирдавсий,   Низомий   ва   Амир   Хусрав   сингари   подшоҳ   саройида   бўлиш   ва
улар билан суҳбатлар қуришни биринчи навбатда ҳаёт ва мамот масаласи деб
ҳисоблайди.   Ушбу   маснавийда   Амир   Музаффарни   мадҳ   этувчи   алоҳида
парчалар   мавжуд.   Амир   тавсифид а   шоир   ўзига   хос   услубни   -   яъни   зоҳирий
кўринишда   мақтов лар,   сиртдан   қараганда   танқидий   услубни   қўллаган.
Масалан,   шоир   амирни   “ғайратли   ва   жасур”   киши   сифатида   таърифлаб,
Восеъ   қўзғолонида   унинг   ҳукми   билан   Хатлон   аҳолисининг   қон   ва   тупроқ
билан яксон этилишини кўрсатмоқчи  бўлади : 
Ба Хатлонзамин хуни мардум бирехт, 
К-аз он мотам аз чарх ан ум бирехт.	
ҷ
Ёки шоир Амир Музаффарни нг   “ соҳибқирон ” лигини гўё кўрсатгандек,
у   томонидан   Фарғона   аҳолисини   талон-тарож   қилингани   ва   бу   минтақада
қирон келтирганлигини  ҳамда уни   вайрон қилганини таъкидлайди:
Ба Фарғона аз кина кард,   он ч  кард,	
ӣ
  Ки не зан зи теғаш бирасту на мард. 
Шоҳин   ўз   таърифларида   кинояли   тарзда   Амир   Музаффарни   “илм-фан
ва   адабиёт   ҳомийси”   сифатида   кўрсатади   ва   унинг   тасвирларида   гўё   амир
зулмидан азият чеккан  Возеҳ, Аҳмади Дониш, Савдо, Мирзо Азими Соми й  ва
бошқа давр етакчи шахсларини тарбиялашда  амирнинг  хизматлари беқиёсдек
кўринади .   Ушбу   парча   ва   ундан   кейин   ҳам   Шоҳин   гўё   амир   Музаффар
ҳукмронлигини   мақтагандек   ва   амир   Абдулаҳад   даврида   давлат   ва
ҳукуматнинг   таназзул   даражасини   таққослагандек   туюлсада,   аксинча   маъно
тушунилиши   лозим.   Бу   услуб   ва   баён   тарзи   уйғониш   даври   асарларининг
ўзига   хос   хусусиятларидан   бўлиб,   Аҳмад   Донишнинг   “Таърихий   рисола”си
ва   Ажзийнинг   “Анжумани   арвоҳ”   (“Руҳлари   анжумани”)   маснавийсида   ҳам
ўз аксини топганлиги маълум.
111 “Тўҳфаи   дўстон”   маснавийсининг   кириш   қисмида   амир   Абдулаҳадни
мадҳ   этувчи   алоҳида   боб   мавжудлиги   айтилди.   Шоир   ушбу   мадҳиянинг
биринчи   қисмида   табиат   манзараларини   тасвирлайди:   баҳор   ўрнига   куз   ва
совуқ   қиш   келган,   дарахтлар   гуллари   ва   япроқлари   ҳаммаси   сарғайган,
чаманда   булбул   ўрнида   қарғалар   қўним   топганлиги,   инсониятнинг   ғамгин
қиёфаси,   жамиятнинг   харобага   айланганлиги,   оддий   халқнинг   мотам   тутган
ҳолати   тасвирланган.   Ҳаётнинг   бундай   табиий   тасвири   мажозий   тарзда
шоирнинг   руҳий   ҳолати   ва   замон   ҳақиқатлари   билан   уйғун   ҳолда
ифодаланган.   Бошқача   қилиб   айтганда,   буларнинг   барчаси   мамлакатдаги
вайронагарчиликлар,   инсоният   бошига   тушган   тушкуник,   тараққиёт   ва
фаровонликнинг тугаганлиги, мамлакатдан обрўли кишиларнинг кетганлиги,
ҳақиқий   ҳунарманд   ва   ижодкорларнинг   харобаларда   яшашлигидан
далолатдир. Шоҳин маснавий охирида хулоса тариқасида аслида амирлар ва
жамиятнинг   қуйи   табақасидаги   инсонларнинг   ҳуқуқий   жиҳатидан   тенг
эканлигини таъкидлаб, ўз сўзларини якунлайди. Шоирнинг ақидасига биноан
жамиятнинг   қуйи   табақаларига   нисбатан   ҳукмрон   синфларнинг   ҳеч   қандай
имтиёзлари   йўқ.   Шоир   ўз   даврининг   бошқа   маърифатпарварлари   сингари
илм-фан ва адабиётнинг  ривожланиши мамлакат иқтисодиёти  тараққиёти ва
халқ фаровонлиги омили эканлигини таъкидлайди. Шу  боис, шоир Искандар
образини   ўз   даврининг   ҳукмдорлари   билан   таққослайди.   У нинг
таъкидлашича,   Искандар   ўз   давлатининг   шон-шарафига   илм-фан,   маърифат
ва   соғлом   фикрни   ривожлантириш   орқали   эришган.   Шу   нуқтаи   назардан,
Шоҳин   Аҳмад   Дониш   сингари   ижтимоий,   сиёсий   тараққиёт   ва   миллат
тамаддунининг устуворлигини илм-фанда деб ҳисоблайди:
аҳонбонию ҳукумронию дод,Ҷ
Сазовори он гурди фарзона бод.
Диҳад ган у омўзад асрори или,	
ҷ
Кунад ҳосили мулк дар кори илм.
Чу омўхт анвоъи ҳикмат тамом,
Диҳад мулки худро ба ҳикмат низом.
Ҳамин аст расми  аҳонхусравон,	
ҷ
Ки донишситоянду душманситон.
Хилофи амирони ин марзу бум,
112 Ҳуморо надонад фарқе зи бум.
Дареғе, ки ин аблаҳон беҳисанд,
Тавонгар ба зар дар ҳунар муфлисанд. 
Аммо, юқорида айтиб ўтилганидек, Шоҳиннинг асосий мақсади бундай
мадҳлардан   танқидий   муносабат   бўлган.   Яъни,   ушбу   маснавийда   бир   нечта
тарихий   тимсолларни   кузатиш   мумкин.   Масалан,   Жамшид   образи   ва   Амир
Музаффар   ҳукмронлигини   Жамшид   шоҳлигига   қиёслаш   ҳатто   Садриддин
Айнийнинг   норозилигига   сабаб   бўлган.   Агар   асарнинг   ушбу   қисми   ўқиб
чиқилса ,   худди   шундай   таассуротга   эга   бўласиз,   лекин   Шоҳин   мумтоз
адабиёт   ва   Фирдавсий нинг   ўзига   хос   ижодий   услубидан   фойдаланади   ва
Жамшид   образининг   кўп   қирралилигини   биринчи   ўринга   қўяди.
С . Амир қулов нинг   ёзишича,   “Шоҳин   Жамшидни   Амир   Музаффар   билан
қиёслаб   тасвирлашида   маънавий   таназзулга   учраган   подшоҳ,   мағрурлик   ва
такаббурлик туфайли ўз замонасининг моддий ва маънавий ютуқларини хор
қилган, уни камситган ва Заҳҳокнинг пайдо бўлишига сабаб бўлган шоҳдир”.
Музаффарнинг   руҳий   ҳолати   ва   жоҳил она   ҳаракатлари   мантиқ   жиҳатдан
ушбу   ҳолат   билан   муштарак   хусусият   касб   этган .   Айнан   давр
ҳукмдорларининг   манманли ги   ва   такаббурли ги   жамиятни   жаҳолат   тубига
олиб борди.
“Тўҳфаи   дўстон”   м аснавий си   ўзига   хос   ноёб   асар   бўлиб,   у   бир
томондан XIX аср охирларида мумтоз форс ва тожик адабиётининг энг яхши
анъаналарини   ўзида   мужассам   эттан   бўлса,   бошқа   томондан   Шоҳин   ушбу
асарида махсус принциплар асосида янги типдаги асар ёзиш услубини жорий
этди.   Услуб   ва   ғоявий   мундарижанинг   тадрижий   такомили   ижодий   рақобат
ва янгиланиш тамойиллари учун янгидан янги имкониятларни яратди. Ушбу
асарнинг   мазмуни   ва   моҳиятини   тўлиқ   англаш   учун   Шоҳин   каби   ҳийла-
найранглар, таъқиб ва   тазйиқу зулматдан   иборат бўлган ниҳоятда  тор сарой
адабий   муҳитида   ижод   қилиш   керак   эди .   Бинобарин,   Шоҳин   мумтоз
адабиёти   ижодкорлари,   хусусан,   Фирдавсий   каби   турли   хил   сўз   ва
ибораларда   маъно   товланиши,   бадиий   образларининг   рамзий   жиҳатларидан
фойдаланиб,   содда   ва   равон   услубда   ўзининг   юксак   ғояларини   халқнинг
113 ватанпарварлик   ва   миллатсеварлик   ғояларини   мажозий   ва   киноявий   тарзда,
бадиий   тўқималар   асосида   ифода   эта   олди.   Бу   ижодкорлик   соҳасида
маърифатпарварлик ва кейинчалик жадидларнинг ўзига хос услубини жорий
этишнинг   ибтидоси,   янги   давр   шоирлари   орасида   машҳур   бўлган   азалий
мумтоз   адабиёт   ижодий   услубига   қайтишдир.   Чунки   замон   ҳодисалари
тақозоси шу эди ва ижодкор ҳар лаҳза ўз қарашларига жавоб бериши, бу каби
ошкоралик ва танқидлар унинг ҳаётига доимо хавф ва таҳдидларни келтириб
чиқариши   мумкинлигини   биларди.   Шоҳин   ҳаётида,   унинг   ижтимоий   ва
шоирлик   мавқеидан   келиб   чиқиб   бу   манзара   ўта   кескин,   таҳликали   ва
фожиали   бўлган.   Шунинг   учун,   шоир   ўзининг   ижтимоий-танқидий
ғояларини рамзиётлар, ташбеҳлар, метафоралар, истиора, татол, луғв, тамсил
каби   бошқа   бадиий   тасвир   воситалар   замирида   бадиий   тарзда   ифодалайди.
Шу маънода таъкидлайди:
Ҳунар хор шуд,  оду  ар манд,ҷ ӣ ҷ
Ниҳон-рост , ошкоро-газанд.	
ӣ
Шуда бар бад  дасти девон дароз,	
ӣ
Зи нек  набуд  сухан  уз ба роз.	
ӣ ӣ ҷ
Ушбу   танқидий   қараш   илмий,   тарихий,   ахлоқий,   маънавий,   услубий,
эстетик ва адабий аҳамиятга эга. Шунинг учун ҳам Шамсиддин Шоҳиннинг
ушбу   маснавийси   мумтоз   адабиёт   услубидан   бошқача   тарзда   яратилганлиги
билан ҳам аҳамиятлидир.
  Янги асрнинг бошиданоқ маснавий жанрининг шакл ва мазмуни ҳамда
услубий   тузилишининг   барча   унсурларида   маълум   ўзгаришлар,   янгиликлар
ва   шаклланишлар   вужудга   келди.   Адабиёт   тарихидаги   ушбу   давр
шоирларининг шеъриятини эски давр адабиёти ва XIX аср охири шеъриятига
тенглаштириш   керак   эмас.   Маснавийнинг   янгича   хусусиятлар   касб
этганлигини   бу   жанрнинг   Ажзий   ижодидаги   икки   намунаси   ҳамда
Асирийнинг   “Тимсол”   маснавийси   мисолида   англаш   мумкин.   Шакл   ва
мазмун   хусусиятларига   кўра   бу   уч   асар   ҳам   маснавий   жанрига   мансуб.
Ажзийнинг   “Миръоти   ибрат”   ва   “Анжумани   арвоҳ”   ҳамда   Асирийнинг
114 “Тимсол”   маснавийлари   ХХ   аср   бошлари   адабиётидаги   маърифатпарварлик
маснавийларининг энг етук намуналари ҳисобланади.
Ажзий икки маснавийсида  маърифатпарварлик ва  замонасининг илғор
тафаккури,   ўзининг   жамият   ва   воқеийлик   ҳақидаги   энг   муҳим   ҳаётий
ғояларини   рўё   услубида   ифодалаган.   Айтиш   мумкинки,   шоирнинг
ғазалларида   ўз   ифодасини   топган   маърифатпарварлик   дунёқараш   шу   икки
маснавийда   умумлашган   тарзда   яхлит   ҳолатга   келтирилган.   Мазкур
манзумалар   маснавийнавислик   анъанасининг   меъёрий   қонун-қоидалари
заминида   ёзилган.   Уларда   асарнинг   шаклий   унсурлари,   сюжет,   вазн,
қофияланиш тарзида мумтоз адабиёт анъаналари тўлиқ риоя этилган. Бироқ,
иккала   маснавий   ҳам   мазмун   ва   айрим   шаклий   унсурлар   (композицион
тузилиш,   образлар   силсиласи,   бадиий   тасвир   воситалари,   сабк   ва   услуб)
жиҳатидан бир қатор янги хусусиятларга эга. Ажзийнинг бу икки маснавийси
Самарқанд ва ундан ташқарида ҳам инқилобий фикрларнинг вужудга келиши
ва тўлқинланишига сабаб бўлди. Ушбу давр воқеалари ва янги адабий жараён
билан   бевосита   таниш   бўлган   энг   таниқли   шахслардан   бири   Вадуд   Маҳмуд
“Миръоти   ибрат”   ва   “Анжумани   арвоҳ”   маснавийларини   ўша   кунларда
қўлма-қўл   ўтганлигига   гувоҳлик   беради.   Улар   ҳужраларда   бедилхонлик,
соибхонлик   ва   нозимхонлик   ўрнини   эгаллаган   эдилар”   [233,28].   Мана
шунинг   ўзи   ушбу   манзумаларнинг   ўз   вақтида   қай   даражада   эътибор
қозонганлигининг ва нечоғлик эътироф этилишининг исботидир. 
“Миръоти   ибрат”   маснавийси   мазмуни   ва   ҳатто   ижодий   услуби
жиҳатидан кўпроқ характерлидир. Ўзбек адабиёти тадқиқотчилари “Миллий
уйғониш   даври   ўзбек   адабиёти”   китобида   Ажзийнинг   мазкур   маснавийсини
буюк   тотор   ислоҳотчиси   Исмоилбек   Гаспиринскийнинг   “Дорурроҳат
мусулмонлари”   романи   билан   ҳамоҳанг   деб   ҳисоблаб,   уни   мазкур   роман
таъсирида яратилганини таъкидлайдилар [105, 37]. Дарҳақиқат, ифода услуби
ва   унинг   мазмуни   ва   баён   тарзида   “Дорурроҳат   мусулмонлари”   романи
(мусулмоний   Анадалусия,   яъни   ёзувчининг   идеал   мамлакати   “Ғанимат
мамлакат”   ҳамда   “Миръоти   ибрат”   да   шоирнинг   идеал   она   ватани   тимсоли
115 ҳақида   сўз   боради)   бир-бирига   ўхшаш   жиҳатлар   кўзга   ташланади.   Бироқ,
Сиддиқий   Ажзий   маснавийси   форс   ва   тожик   адабиётининг   асл
тамойилларидан   четга   чиқмади.   Сюжет   жараёнига   кўра   Ажзийнинг
маснавийси   икки   асосий   қисмдан   иборат   бўлиб,   воқеа   муаллифнинг   ўз
тилидан баён этилган. Ҳақиқатни ифода этишда ёзувчи ўзига хос анъанавий
йўлни,   яъни   мумтоз   адабиётнинг   махсус   услуби   -   рўё   услубини,   яъни   ҳаёт
манзараларини   туш   ва   хаёллар   орқали   романтик   тарзда   тасвирлашни
танлайди   ва   бу   ҳолат   жаҳон   халқларининг   миллий   уйғониш   адабиёти
тарихида   кўп   учрайди.   Шоир   асарда   мужассам   этган   барча   воқеаларни
тушида   кўради.   Шоирнинг   ижтимоий-танқидий,   маърифатпарвар   ва
ислоҳотталаб,   тараққийпарвар   ва   жадидчиларга   хос   фикрлари   Пир   тимсоли
воситасида   баён   этилган.   Шу   аснода   шоирнинг   ижтимоий   тимсоли   Пир
тимсоли  билан муштарак   хусусиятга   эга.  Асарнинг   умумий мазмуни ҳақида
Айний   шундай   ёзади:   “ Шоир   бу   маснавийда   ўз   тушини   тасвирлайди.   Гўё
тушида   илмли   ва   муданиятли   бир   оламда   пайдо   бўлади   ҳамда   бир   Пирга
йўлиқиб,   ундан   она   юрти   Самарқанд   аҳволини   сўрайди.   Жавобида
Самарқанд   ва   унинг   аҳволини   дунёдан   бехабар   юзаки   фикрловчи   шахс
ақидасига   мос равишда   тасвирлайди.   Ў ша мажлисда қафасга солиб дарахтга
осиб ,   қўйилган   тўтиқуш   унинг   сўзларига   истеҳзо ли   кулади.   Пир   ва   тўти
сўзлари дан   дастлабки   хулоса   шуки,   Самарқанддаги   илмий,   и ж тимоий   ва
иқтисодий нуқсонлар зоҳирий далиллар билан исботланган ҳамда бундай ҳол
давом   этадиган   бўлса,   оқибати   ҳалокатдан   бошқа   нарса   эмас ”   [69,345].
Дарҳақиқат,   маснавий   бошдан   оёқ   ижтимоий-маърифатпарварлик   ғоялар   ва
мазмуни   билан   йўғрилган.   Маснавийнинг   ҳар   бир   байти   шоирнинг   янгича
фикр-туйғулари   асосида   ёзилган.   Жумладан,   юртнинг   маънавий-маданий   ва
моддий   аҳволининг   хароблигини   аччиқ   танқид   қилиши,   схоластик   таълим
тарзининг   нуқсонли   эканлиги   ҳам   асарда   асосий   масалалардан   биридир.
Шоир ёзади:
…Гирифтам хомаро бар дасти дардам,
Шурўъи назми ин афсона кардам
Кунам исбот то хосияти илм,
116 Халоиқро шавад то рағбати илм.
Касофатҳои нодон  намудам,ӣ
аҳолат чист? Нуқсонаш кушудам.	
Ҷ
Бигуфтам ҳар ч  нуқсон дар миён буд,	
ӣ
Ба ин афсона гуфтам асли мақсуд [16,19].
Шоирнинг   ўзи   таъкидлаганидек,   асарни   “афсона”   тарзида,   романтик
туш,   хаёл   ёки   рўё   тарзида   яратган.   Шу   жиҳат   эътиборидан   баъзи
тадқиқотчилар   мазкур   маснавийнинг   рўё   жанрида   ёзилганлигини   ҳамда
унинг   хаёлий   сафарнома   жанрига   ўхшашлигини   таъкидлайдилар.   Бироқ,   бу
асарнинг   жанри   маснавий   бўлиб,   туш   ва   хаёл   ёки   рўё   унда   ижодий   услуб
сифатидагина   қўлланган.   Маснавийда   жамиятнинг   таназзулга   юз   тутган
ачинарли   ҳолати   ва   ундаги   ижтимоий-маиший   шароит,   тараққий   топган
мамлакатлар муҳити билан таққосланади. “Наводир-ул-вақоеъ” даги бадиий-
фалсафий   ҳикоятларда   ҳам   кўзга   ташланадиганидек,   Ажзий   ҳам   янги
ижтимоий   мазмун   ва   танқидий   фикрлари   ифодаси,   ўзининг   ижтимоий   ва
сиёсий   идеалини   тасвирлаш   учун   бадиий   образлардан   махсус   адабий   услуб
сифатида   фойдаланади.   Жумладан,   мамлакатнинг   харобазорларидан
ободончилик,   жоҳилият   ва   ғафлатдан   маърифатни,   зоҳирий   гўзалликдан
ботиний   гўзалликнинг   афзаллигини   бирма-бир   тасвирлайди.   Шоир
воқеийлик   ва   ўзининг   асл   мақсад-муддаосини,   яъни   идеалини   тасвирлашда
анъанавий   достончиликда   асрлар   давомида   мавжуд   бўлган   романтик   тасвир
услубини   қўллайди.   Бу   ижодий   услубни   мумтоз   достонларда   ҳам   кўриш
мумкин.   Аммо   Ажзий   маснавийсининг   тили   ва   услуби   нисбатан   содда   ва
тушунарли.   Шоир   Самарқанд   тимсоли   ва   унинг   истиқболида   ўзининг   идеал
Ватан   ҳақидаги   хаёлий   орзуларини   кўради.   Шу   маънода   Ажзийнинг
ижодиёти   ўзига   хос   руҳият   ва   яратиш   услубига   эга   бўлган   Исмоил
Гаспиринский   ва   унинг   баъзи   замондошлари   ижодига   ўхшайди.   Зеро,   агар
Самарқанд  шаҳри  Ажзийнинг   идеал  шаҳри  сифатида  намоён  бўлса,  Исмоил
Гаспиринский   учун   Дорурроҳат   армонлар   мамлакатига   монанд,   бу
шаҳарлардаги   муҳит,   осойишталик,   намунали   маданий   муносабат,   юксак
билим,   донолик   ва   ақл-идрокка   эга   идеаллик   асосида   тасвирланган.   Бошқа
жиҳатдан, иккала асарда ҳам шунга ўхшаш образлар мавжуд. Бошқача қилиб
117 айтганда,   Ажзийнинг   “Миръоти   ибрат”даги   донишманд   чолнинг   образи   ва
Исмоил   Гаспиринский   асаридаги   Мулло   Аббос   образи   муштарак
хусусиятларга   эга   бўлиб,   Ажзийнинг   Гаспиринсикйдан   таъсирланганлигини
яна   бир   карра   исботлайди.   Қандай   бўлмасин,   Ажзий   босиб   ўтган   йўл   илғор
ижодкорлик йўли бўлиб, шоирнинг ижтимоий ва маърифий ғояларини ҳаётда
мужассамлаш   ва   тарғиб   қилишда   мазкур   маснавийнинг   алоҳида   ўрни   бор.
Шу   нуқтаи   назардан   айтиш   мумкинки,   юқоридаги   асар   мавзу,   мазмун   ва
ғоявий   мундарижа   жиҳатидан   ғоят   эътиборга   лойиқдир.   М.Дадабоевнинг
алоҳида   мақоласида   Ажзийнинг   “Миръоти   ибрат”   маснавийси   тузилиши
ҳақида   ҳам   фикр   билдирилган.   Унингча,   “Миръоти   ибрат”   маснавийси
композициясини   икки   ўзаро   фарқланувчи   қисмлар   ташкил   этади.   Аввалги
қисмда яхлит ҳодиса: шоирнинг туш кўриши, тушида донишманд Пир билан
учрашуви ва уларнинг Самарқанд шаҳри сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаёти
ҳақидаги   суҳбати   келтирилади…   Муаллифнинг   бу   қисмдаги   баён   тарзи   ва
услуби шу давр адабиётидаги насрий сафарнома ва хотира асарлар, хусусан,
Фитратнинг   “Ҳинд   сайёҳи   қиссаси”   асари,   Аҳмад   Донишнинг   “Наводир-ул-
вақоеъ”   асаридаги   бир   неча   бобига   ўхшаш   бўлиб,   уларнинг   асосини
Мовароуннаҳрнинг   маҳаллий  аҳолиси   намояндалари   (Самарқанд   ва   Бухоро)
билан   бошқа   шахслар   (Ҳинд   сайёҳи   ва   фаранг   донишманди)   ўртасидаги
мубоҳаса   ташкил   этади.   “Миръоти   ибрат”   тузилишининг   иккинчи   қисмида
муаллиф   тушининг   таъбири   хулоса   сифатида   баён   этилади   [225,6-9]”.
Асарнинг   композицияси   тўғрисида   тадқиқотчининг   қарашлари   илмий
аҳамиятга молик. Муаллиф асар услуби ва баён тарзини аниқлашнинг тўғри
йўлини   танлаган   бўлиб,   у   ушбу   даврдаги   саёҳатномалар   ва   эсдаликлар
услубига   мос   келади   деб   ҳисоблайди.   Бу   давр   насрий   асарларида,   хусусан,
сафарнома   ва   хотираларда   реалистик   тасвир   устунлик   қилишини   ҳисобга
олган   ҳолда,   ифода   услуби   ва   баён   тарзининг   монандлиги   бу   асарни
маърифатпарварлик   адабиётидаги   сафарномаларга   яқинлаштиради.   Лекин
Ажзийнинг “Миръоти ибрат” асаридаги воқеий-ҳодисалар романтик тасвир -
туш   ва   хаёл   асосида   кўрилган.   Шунга   биноан   гарчи   бу   асар   мазмун
118 жиҳатидан сафарнома жанрига нисбат берилса-да, ундаги “хаёлий идеалдаги
мамлакатга   рўҳоний   сайр   этиш   сафарнома”дир.   Бироқ,   бу   асарни   мукаммал
тарздаги   саёҳатнома   жанри   деб   ҳисоблаш   ҳам   тўғри   эмас.   Шуни   ҳам
таъкидлаш   жоизки,   унда   синкретизм   ва   адабий   жанрларнинг   синтезлашуви
ва трансформациясининг ўзига хос ҳодисаси мавжуд. 
Шу тариқа, “Мираъти ибрат” маснавийси жанрий хусусиятларига кўра,
анъанавий   мумтоз   достонларга   монанд   бўлса-да,   мавзу,   мазмун   ва   ғоявий
мундарижа   жиҳатидан   буткул   янгича   асардир.   Асарда   замонавий   илм-фан
тарғиби,   миллий   ўзликни   англашга   даъват,   фикрий   уйғониш,   ҳушёрликка
чорлов, Ватан ва мамлакат озодлиги ва ободлигига ундаш мавзунинг асосий
тезислари сифатида келтирилган. Мавзу ва янгича мазмун, тузилиш ва услуб
эътибори   билан   “Миръоти   ибрат”   асарини   ўз   даври   поэзиясида   алоҳида
мавқега эгалигини таъкидлаш мумкин. Бу асар юксак ватанпарварлик ғояси,
ўзига   хос   муносиб   муҳташам   шаклни   талаб   қилар   экан,   шоир   Сиддиқий
Ажзий   хамсанависликка   хос   достонлар   шаклини   танлади.   Миллий
достончилик   шакли   бўлган   маснавий,   эскича   руҳдаги   амалда   бўлган   адабий
тил, “мутадорики мусаммани мақсур вазни” ва бошқа жиҳатлар махсус ғояни
ифодалаш   учун   асарнинг   аслий   моҳиятига   мувофиқ   тарзда   қўлланган.
Шунинг учун асар янги, ўзгача ғоя ўзига хос бадиий ифодани тақозо этади ва
уни   алоҳида   мақомга   эга   асар   сифатида   тилга   олиш   мақсадга   мувофиқдир.
Умуман,   ХХ   аср   бошлари   анъанавий   шеъриятида   бу   маснавий   мавзу
аҳамияти   ҳамда   мазмун   ва   ғоявий   мундарижа   жиҳатидан   юксак   даражадаги
асарлар сирасига киради.
Мазкур   даврда   Ажзий   томонидан   яратилган   яна   бир   асар   “Анжумани
арвоҳ”   (“Руҳлар   анжумани”)   деб   номланиб,   1912   йилда   Тифлисда   чоп
этилган.   Бу   маснавий   Бухоро   амирларининг   ахлоқий   иллат   ва   нуқсонлари,
хусусан,   улар   ва   бошқа   амалдорларнинг   разил   ва   ва   маънавий   тубанлиги,
камчилик   ва   нуқсонлари,   қабиҳ   ва   жоҳиллигини   фош   этишда   ўзига   хос
ўринга эга. Маснавий мавзусини ёритиш услубида Ажзий яна бир бор мумтоз
форс   ва   тожик   адабиёти   анъаналаридан   фойдаланади.   Чунки   тарихий
119 жиҳатдан   “бу   дунёни   тарк   этган   шоҳлар   ва   амирларни   тирилтириш”   ва
уларнинг   тилидан   ижтимоий   ҳаётдаги   воқеаларни   тушунтириш   ва   унинг
тарихий ҳолатини таҳлил қилиш анъанаси мавжуд эди. Масалан, Мирзосодиқ
Муншийнинг   “Дахмаи   шоҳон”   асари   бу   каби   маснавийларнинг   етук
намуналаридандир.   Айтиш   жоизки,   Мирзо   Содиққача   эронликлар   орасида
шу   каби   асарларнинг   яратилишига   замин   бўлган   халқ   ривоятлари   мавжуд
эди. Бироқ Мирзосодиқ Мунший асарида аштархонийлар сулоласига мансуб
бир гуруҳ амирларнинг кирдикори ҳажв йўли билан фош этилган. Бу жиҳат
эса   мазкур   асарни   эроний   халқларининг   хаёлий   ривоятларидан   ажратиб
туради.   Бу   анъана   кейинчалик   ҳам   давом   этиб,   XIX   асрнинг   бошларида
Мирзо   Абдулазим   Сомий   ҳам   шу   номда   асар   ёзиб,   унда   Муҳаммад
Раҳимхондан Амир Музаффаргача бўлган манғитийлар сулоласи амирларини
қатъий   тарзда   аччиқ   ҳажв   ва   масхара   қилган.   Шуни   таъкидлаш   керакки,
Мирзо   Абдулазим   Сомийнинг   маснавий   яратишида   ижодкорнинг   субъектив
мавқеи   анча   барқарорлик   касб   этган.   Чунки   манғит   амирларининг
ижодкорларга,   хусусан,   Мирзо   Азими   Сомийга   бўлган   муносабати,   бундай
асарни   яратиш   учун   муҳим   асос   бўлган.   Шуни   ҳам   алоҳида   эътироф   этиш
керакки,   ушбу   асарнинг   ғоявий,   бадиий,   маърифий   ва   ахлоқий   қиймати
Ажзий ва Асирий маснавийлари даражасида эмас.
Ажзий   юқоридаги   шоирларга   эргашиб   ўзининг   “Анжумани   арвоҳ”
асарида   амир   Музаффар   (1860-1885),   амир   Абулаҳад   (1885-1910)   ва   амир
Олимхон   (1910-1920)   каби   давр   ҳукмдорларининг   салбий   характерлари   ва
нуқсонларини   фош   этди.   Шоир   асар   яратишнинг   ўзига   хос   анъанавий
усулига   мувофиқ,   амир   Музаффарга   ижобий   характер   бахш   этади   ва   шу
образ орқали манғит амирларининг барча кирди-корларини таҳлил ва танқид
қилади.   Фош   этиш   ва   танқид   қилишда   шоир   ўз   қаҳрамони   тилидан   қаттиқ
танбеҳлар қўллайди. Айнан шу жиҳат мазкур асарни шу услубда ундан олдин
яратилган бошқа асарлардан ажратиб туради.  Жумладан, маснавийда шундай
келтирилган :  
Маро он девсират салладорон,
120   Ба сурат инс, ба фитрат зи шайтон. 
Ба гардан ресмони макр бастанд, 
Шукўҳи шаъни султон  шикастанд.ӣ
  Ба ҳар роҳе, ки мебурданд, бурданд, 
Вагарна куфри моро арз карданд  [16 ,22 ] .
Ушбу   парчада   амирларга   нисбатан   “Шайтони   салладорон”,   саллаю
дасторга   нисбатан   “Ресмони   макр”   ибораларининг   қўлланиши,   шоҳларнинг
“ба  сурат   инс”  -   у  “ба  фитрат  шайтон  (“кўриниши  инсону,   аслида  шайтон”)
эканлиги шоирнинг янгича, ўзига хос таъбирлари бўлиб, халқона услубга эга.
Масаланинг   бошқа   бир   муҳим   жиҳати   шундаки,   бу   ҳолат   давр
ижодкорларининг   халқ   оғзаки   ижодига   мойиллиги,   ундан   унумли
фойдаланганлигини   кўрсатади.   Бу   ҳолат   мазмун   унсурлари,   мундарижа,
бадиий   ижод   тактикаси,   ижодкор   мақсадининг   ифодаланиши   тарзида
ўрганиш жараёнида яққол кўзга ташланади. Шоир шу йўл билан мамлакатни
хароб   қилган   амалдорларга   нисбатан   ўз   “заҳр”ини   сочади.   Ҳар   иккала
маснавий,   хусусан,   улардаги   танқидий   ва   ижтимоий   янги   мазмун   Ҳайрат,
Асирий,   Шоҳин,   Мирзо   Азими   Сомий,   Фитрат,   Ажзий,   Журъат,   Айний,
Рожий,   Хатоий   Самарқандий   каби   давр   ижодкорларининг   ижтимоий
тафаккур   тарзи   ва   ғояларини   шакллантиришга   катта   таъсир   кўрсатди.
Айнининг ўзи бу борада таъкидлаган: 
“Тар умон”-  кард аҳволи замон аз ҳоли ман, 	
ҷ ӣ
“Вақт”-ро дар пеши худ “Миръоти ибрат” доштам [11,8,97].
Асирий   ҳам   “Тамсил”   маснавийсини   яратишда   Ажзий   ва   унинг
асаридан   унумли   фойдаланганлигини   таъкидлайди.   Унинг   маснавийси
бевосита Ажзийнинг “Миръоти ибрат” маснавийсига жавобан ёзилган: 
Китоб аз А зии фархундафитрат,	
ҷ
Мусаммо буд бо “Миръоти ибрат”.
Маромашро ба худ ҳамдард дидам,
Ту гў  ган и бодовард дидам.	
ӣ ҷ
авобашро ба худ во иб шумурдам,	
Ҷ ҷ
Агарч  нест имкон ран  бурдам [12,10].	
ӣ ҷ
Шу   ўринда   таъкидлаб   ўтиш   жоизки,   Тошхожа   Асирий   назмий
асарларида   ҳам   адабий   жанрларнинг   мазмун   ва   шаклий   унсурлари
такомилини   кўришимиз   мумкин.   Шоир   шеъриятида   дунёвий   билимларни
121 ўрганишга   даъват,   замонавий   техникани   ўзлаштириш,   мамлакатнинг
ижтимоий-иқтисодий   ҳолатини   ислоҳ   қилиш   кабилар   янги   мавзулар   бўлиб,
улар   анъанавий   шеърий   шакл   ва   қолипларда   ўз   аксини   топди.   Бироқ,
“Тимсол”   маснавийси   ва   “Қасидаи   бурҳони   Асирий”   муаллифни   ХХ   аср
бошлари маърифатпарварлик  ва  жадид  адабиётининг  тўлақонли  намояндаси
сифатида   эътироф   этиш   имконини   беради.   Зеро,   бу   икки   асарда   ҳам   ғоявий
мазмун-мундарижа   ҳам   шаклу   услуб   ва   тил   хусусиятлари   жиҳатидан
шоирнинг ўзига хос тасвир услублари, янгича бадиий топилмаларини кўриш
мумкин. 
Асирийнинг   “Тимсол”   маснавийси   адабиётшунос   С.Асадуллаевнинг
“Тошхожаи   Асирий   Хўжандий.   Ашъори   мунтахаб   китоби”   сўз   бошисида
ҳамда   М.Дадабоевнинг   юқорида   тилга   олинган   “Маснавийи   “Тимсол”   ва
мавқеи   он   дар   эжодиёти   Тошхожаи   Асирий   Хўжандий”   мақоласида   қисман
тадқиқ   этилган.   М.Дадабоев   ёзади:   “Асирийнинг   “Тимсол”   маснавийси
ҳажман   кичик   (416   байт)   бўлиб,   мавзу   ва   ғоявий   мундарижа   жиҳатидан
“Миръоти   ибрат”   достонига   ўхшаш.   Асирий   Сиддиқий   Ажзий   фикр   ва
ақидаларини   ривожлантиради.   Бироқ   тузилиш   ва   бандлар   таркиби,   ифода
услуби   жиҳатидан   бу   икки   асар   ўртасида   жиддий   фарқ   кўзга   ташланади
[225,7]. Маснавий таркибидаги манзумаларнинг мустақиллиги нисбий бўлиб,
улар   мавзу,   ғоявий   мундарижа   ва   баён   тарзи   юзасидан   ўзаро   боғлиқликда
яратилган [225, 7]. Демак, мазкур манзумалар даставвал алоҳида қисматларда
турли   масалаларга   бағишлаб   ёзилган   ва   кейинчалик   муайян   идеологик
мақсадлар асосида яхлит асар шаклига келтирилганлиги маълум бўлади. 
Асирийнинг “Тимсол” маснавийси умумий хусусиятларига кўра янгича
услубдаги асардир. Айниқса, “Дар мазаммати фақр” деб номланган бешинчи
манзума кучли воқеабанд мазмунга эга бўлиб, шоирнинг ўзига  хос услуб ва
йўналиш соҳиби эканлигини кўрсатади. 
Асардаги   тасвир   услуби   маснавий   жанридаги   жиддий   янгилик
ҳисобланиб,   уни   ўша   даврнинг   бошқа   маснавийларидан,   шу   жумладан,
Ажзийнинг  “Миръоти  ибрат”   маснавийсидан  ажратиб  туради.   Ушбу  қисмда
122 баъзи   янги   атамалар,   масалан,   “пудратиршод”,   “ҳаффор   мошини”
(экскаватор),   “уктобир”   (мелодий   ой   номи)   ва   бошқалар   асар   услуби   ва
тилини янгилашдаги уринишлар бўлиб, жадид реалистик тасвир унсурларини
шеърият   тилига   киритишдан   далолатдир.   Мазкур   асар   маснавий   жанрининг
тадрижий   ривожланиш   тамойилини   аниқлаш   ва   унинг   ғоявий   мазмуни   ва
янги   хусусиятларини   белгилашда   алоҳида   аҳамиятга   эга.   Шоирнинг
воқеийликка муносабати, ҳаёт ҳодисаларига  янгича назари, мавзу характери
ҳамда   маснавийнинг   тарғиботий   ва   ташвиқотий   хусусиятига   эга   эканлиги
асарнинг   уммуий   тарихий   тили   ва   услубини   белгилайди.   Шу   жиҳатдан,
Асирийнинг   “Тимсол”   маснавийси   унинг   бошқа   лирик   асарларидан   жиддий
фарқланиб   туради.   Демак,   Асирийнинг   мазкур   маснавийси   бадиий   қиймати
юқори   бўлган   асар   сифатида   мазмун   ва   ижтимоий   моҳияти,   тарбиявий
аҳамияти,   шунингдек,   тузилиш,   тил   ва   услуби   жиҳатидан   ХХ   аср   бошлари
адабиёти  жанрий тизимининг янгиланишида  ўзига  хос мавқега  эга.   Бу жанр
адабий жараёнда инсон ҳаёти ва турмушининг ижтимоий-сиёсий воқелигига
хос   турли   жиҳатларни   акс   эттиришда   хизмат   қилди.   Унда   мазмун
янгиланиши   ва   янги   ҳаётий   ғоялар   ифодаси   жанрий   хусусиятларнинг
синтезланиши, турли эпик хусусиятлар касб этишига сабаб бўлди.
Шу   даврда   Хатоий   тахаллуси   билан   ижод   қилган   ва   Айнийнинг
“Намунаи   адабиёти   тожик”   тазкирасида   унинг   исми   Мулломуҳаммад
Нурмуҳаммдазодаи   Самарқандий   тарзида   тилга   олинган   ижодкорнинг
маснавийи   манзум   қолипидаги   асарига   бир   назар   ташласак.   Хатоийнинг
м аснавий қолипида яратилган “Фохта саёҳати” номли ҳажм жиҳатидан кичик
манзумаси   бор.   Ушбу   манзума   1914   йил   17   майда   “Оина”   журналининг   30-
сони, 529-593 бетларида босилган. Манзума анъанавий услубда, яъни   тушда
кечгувчи ва рўё шаклидаги  саёҳатномалар структурасига мутаносиб равишда
яратилган   бўлиб,   Ажзийнинг   “ Миръоти   ибрат”   маснависида   келтирилган
ифода   услубини   эслат ади.   Асар   жамъулжамъ   28   байтдан   иборат.   Воқеалар
тафсилоти   фохта   (ёввойи   каптар га   ўхшаш   қуш ,   лекин   жисман   кичикроқ)
тилидан   баён   қилинади .   Ушбу   асар   ҳажм   жиҳатидан   кичик   бўлса-да,   унда
123 олам   ва   одам   муаммоси,   инсониятни   ўраб   олган   муҳит   ва   бевосита   инсон
тақдири   ва   қисматига   боғлиқ   учта   умумий   манзарани   таққослаш   асосида
яратилган.   Шоир   аввало   ривожланиб,   гуллаб-яшнаган   тасаввурий
мамлакатларнинг   мафтункор   манзараси   ҳақида   гапиради.   Ушбу   қисмда
фохтанинг тамсилий тимсоли ва баён тарзи мадҳ ва таърифга асосланганлиги
табиий ҳолатда намоён бўлади . Бу ҳолат ижодий принципларга мос равишда,
шоирнинг   ғоявий   мақсадларини   рўёб   қилиш   учун   ҳам   мажбурий   тарзда
келтирилганлигини   англаш   қийин   иш   эмас.   Иккинчи   қисмда   Шарқ
мамлакатларидаги ижтимоий ва воқеий манзараларга эътибор қаратилади, бу
ерда   мамлакатни   кўриш   ва   унинг   манзараларини   тасвирлаш   тафсилотлари
муҳокама   қилинади   ва   у   қисматда   қаҳрамоннинг   руҳий   ҳолати   ва   унинг
қарашларидаги   вазият   унчалик   кўтаринки   эмас.   Асарда   Рум   шаҳри
тимсолидан   асосий   мақсад   Шарқ   мамлакатларида   тобора   хиралашиб
бораётган   жамиятининг   қиёфаси ни   тасвирлашдир .   Бу   мазмунни   қуйидаги
байтларда топиш мумкин: 
Қавме дароз карда ба озор дасти хеш, 
Қавме фирор карда зи  ойи нишасти хеш. ҷ
Қавме ба хок хуфта, ба тан решу ғарқи хун,
Қавме зи по фитода, асири ғаму забун. 
Қавме дигар ба кўчаву бозор мустаманд,
Қавми дигар зи рафтани номус мустаманд.... [69,370]
Ўз-ўзидан,   тадрижий   равишда   учинчи   қисм   фохтанинг   туш   кўриш
жараёни   ва   хаёлий   саёҳати   она   Ватанига   қайтишдан   иборат   бўлиб,   “Ватан”
образи   ва   унинг   манзаралари   “ин   о”   (“бу   ер”)   олмоши   воситасида	
ҷ
ифодаланган. 
Ин  о расидаму ба сарам ғусса сар гирифт,	
ҷ
Зад шўъла оташу дилу  онам шарар гирифт.	
ҷ
Дидам  амоъаҳову басе маъшари касир,	
ҷ
Яксар ба дасти ғафлату бедониш  асир....	
ӣ
Аз ҳодисоти арз на воқиф, на гуфтугўй,
Не баҳри илм саъю такопўю  усту ўй [69,371]	
ҷ ҷ
Маълум   бўлишича,   айрим   давр   шоирлари   анъанавий   услубда   янги
ғоявий   мазмун   ва   маъно   тўлқинларини,   ўзларининг   ижтимоий-сиёсий   ва
фалсафий   ақидаларни   ифода   этишга   уриниб,   бу   борада   муайян   ижодий
124 ютуқларга ҳам эришганлар. Дарҳақиқат, мазкур асар мумтоз поэтик меъёрлар
асосида   яратилишидан   қатъий   назар,   маснавий   қолипида   янгича   ғоявий
мундарижанинг   сиғими,   композицион   тузилиши,   шакл   унсурлари,   баён
услуби, мавзу ва мазмун ифодаси жиҳатидан мутлақо янги типдаги асардир.
Демак,   устоз   Садриддин   Айний   “Намунаи   адабиёти   тожик”   тазкирасида   бу
асарни сабабсиз янги давр шеърлари билан бир қаторда зикр этмаган.
Шу тариқа, мумтоз форс-тожик адабиётининг мазкур анъанавий жанри,
ўзига   хос   жанр   хусусиятлари,   ички   композицион   тузилиши,   имкониятлари,
янгича   ижтимоий   ва   ғояларни   ифода   эта   олиш,   ҳажм   ва   услубий
хусусиятларига боғлиқ ҳолда, ушбу давр лирик жанрлар системасида муҳим
ўрин тутди, шаклланди ва янгиланди. Ушбу даврда юзага келган ижтимоий-
сиёсий,   тарихий-иқтисодий   ғоявий-мафкуравий   янгиликлар,   фалсафий-
ахлоқий   қарашлар,   панд ва насиҳатга  асосланган  ақидалар,  ижодкорларнинг
ижодий   мақсадлари   маснавий   жанри   қолипида   мукаммал   тарзда   мужассам
бўлди. Бу даврда яратилган маснавийлар ўзларининг композицион тузилиши,
лисоний   хусусиятлари,   ижодий   услубнинг   оммавийлигидан   қатъий   назар,
асосан   мумтоз   адабиёт   анъанавий   қолиплари   негизида   яратилди.   Уларда
бадиий   асарнинг   анъанавий   шаклий   унсурлари,   сюжет,   вазн,   қофияланиш
структурасига   қатъий   риоя   этилди.   Бироқ,   Шамсидин   Шоҳин,   айниқса,
Ажзий, Асирий ва Хатоий каби шоирларнинг маснавийлари туфайли мумтоз
адабиётнинг ушбу анъанавий жанри такомиллашдгани ва янгиланганди.
Боб хулосалари:
1. Бу даврда маҳаллий ва хорижий нашриялар янги миллий маданиятни
барпо этиш вазифасини ўз зиммасига олиб, давр етакчи зиёлиларининг илғор
ғоялари   ва   фикрларини   тарғиб   ва   ташвиқ   этишга   амалий   ёрдам   берди,   XIX
асрнинг   охирлари   ХХ   аср   бошларида   юзага   келган   жадид   адабиётининг
юксалиши   ва   ҳартомонлама   ривожланишини   таъминлаб   бергувчи   асосий
омил   бўлди.   Худди   шу   ва   шунга   ўхшаш   объектив   ва   субъектив   омиллар
таъсирида давр адабиётининг поэзия ва проза жанрлари системасида муайян
ҳолатларда   эврилишлар,   тадриджий   такомил   тамойиллари,   адабий
125 жанрларнинг   тарғибий,   ташвиқий,   таҳлилий,   ахборий   хусусиятлар   касб
этишини, анъанавий адабий жанрларнинг ўзаро синтезлашув, трансформа ц ия
ва синкретизм ҳодисасини кузатиш мумкин. 
2.   XIX   асрнинг   охири   ва   ХХ   аср   бошларида   шеърий   жанрлар,
жумладан;   ғазал,   маснавий,   қасида,   мухаммас,   мусаддас,   таржибанд,
таркиббанд, мустазод, қитъа ва рубоий каби анъанавий жанрлар функционал
жиҳатдан   тадрижий   эврилишга   юз   тутди   ва   янги   даврдаги   ижтимоий   ҳаёт
талаб   ва   тақозоси,   муайян   объектив   ва   субъектив   омиллар,   тарихий   ва
ижтимоий   шарт-шароитлар,   устувор   ва   барқарор   эстетик   тамойиллар
замирида   янги   типдаги   жанрларга   мубаддал   бўлди.   Насрда   саёҳатнома,
мунозара,   воқеий-ахлоқий   ва   фалсафий   ҳикоялар   янгича   хусусиятлар   касб
этиб,   бадиий   ижодда   янги   шаклларининг   пайдо   бўлиши   ва   ривожланишига
сабаб   бўлди.   Хусусан,   саёҳатнома   ва   мунозара   жанрлари   ноанъанавий
сифатлар   касб   этиб,   янги   ғоявий   ва   мантиқий   мазмун   касб   этиб,   давр
воқелигига мутаносиб тарзда ривожланди.
3.   Лирик   жанрлар   тизимида   мазмун,   ғоявий   мундарижа,   шакл   ва
услубдаги ўзгаришлар қуйидаги соҳаларда содир бўлди: анъанавий жанрлар,
жумладан   ғазал,   қасида,   маснавий,   таржибанд,   таркиббанд,   мусаддас,
мустазод   ва   бошқаларнинг   мазмун,   ғоя,   мундарижа   ва   тузилиши   жиҳатдан
ўзига   хос   ноанъанавий   хусусиятлар   касб   этиши,   шеърий   образлар   ва
шеъриятдаги бадиий тасвир услубининг янгиланиши, қофияланиш тарзидаги
янги   комбинацияларининг   пайдо   бўлиши,   шеъриятдаги   ифода   ва   услубнинг
соддалиги,   бадиий   тимсолларнинг   воқеийликка   мутаносиблиги,   бадиий
санъатларни   қўллашда   янгича   услубларнинг   пайдо   бўлиши,   “ишқий
шеърият”га   нисбатан   “миллий   шеърият”нинг   адабий   жараёндаги   устунлик
мақоми,   шеъриятда   рамзий   ва   мажозий   тасвирларга   нисбатан   реал-воқеалар
тасвирининг   ҳаётий   аҳамиятга   молик   эканлиги,   анъанавий   миллий   шеърият
ва   Европа   шеъриятининг   синтезлашуви,   жадид   шоирлар   шеъриятида
мафкуравий,   ғоявий,   маънавий-маърифий   жиҳатларнинг   устуворлиги,
126 шеърият   тилида   халқона   оҳангларининг   кириб   келиши,   анъанавий   шеърий
қолипларнинг конструктив бузилиши ва бошқалар. 
4.   Соф   ижтимоий   мазмун   ва   янги   бадиий   ифода   воситаларига   бўлган
эҳтиёжни   ҳисобга   олган   ҳолда,   жадид   адабиётининг   лирик   жанрларини
худди   шу   қолипдаги   анъанавий   мумтоз   адабиёт   жанрлари   билан
тенглаштириш нотўғри.  Хусусан, уларнинг функционал вазифалари, мазмун
унсурлари, тасвирлаш  услуби,  ифода  ва  баён  тарзи,  тил  ва услуби,  мавзу  ва
бошқа   жиҳатлардан   жадид   адабиёти   ғазал   ва   маснавийлари   мумтоз   адабиёт
намуналаридан   ажралиб   туради.   Нафақат   ғазал   жанри,   балки   ушбу   давр
шеърий   жанрларининг   бутун   тизимида   сўнгги   асрларда   ҳинд   ва   ё   Бедил
услуби   орқали   катта   таъсирга   эга   бўлган   анъанавий   ва   рамзий   тасвирлар
ўрнига, ҳаёт ҳақиқатлари, воқеийлик тасвири урфга кирди.
5.   Уйғониш   даври   адабиётида   ғазал   жанри   жамоатчилик   фикрини
қўзғатиш,   эркинлик   ва   меҳнатсеварлик   ғояларини   тарғиб   қилиш,   сиёсий
сафарбарлик мақсадларни ифода этишнинг муҳим воситасига айланди. Ушбу
мумтоз адабиёт жанри даврнинг айрим истеъдодли ижодкорлари асарларида
муҳим ижтимоий, сиёсий, маданий воқеалар ва ҳодисалар таъсирида мазмун,
шакл, қолип, ифода тарзи, баён услуби жиҳатидан тадрижий ўзгариб борган
бўлса-да,   мазкур   жанрнинг   аслий,   азалий   ва   тарихий   шаклининг   матрицаси
сақланиб қолинди.
6.   Ажзий   ва   Асирий   маснавийларида   жамият   ва   ҳаётий   воқеийликка
боғлиқ   бўлган   муҳим   ғоялар,   замонавий   ва   маърифатпарварлик   қарашлар
ўзига   хос   тарзда   баён   этилган.   Айтиш   мумкинки,   шоирнинг   ғазалларида
ифода   этилган   жадидчилик   ақидалари   фикрлар   ушбу   икки   маснавийда
умумийлаштирилган   ва   том   маънода   хулоса   қилинган.   Ушбу   маснавийлар
анъанавий-мумтоз   поэтиканинг   меъёрий   қоида   ва   қонунларига   мутаносиб
равишда яратилган. Уларда асарнинг шаклий унсурлари, сюжетдаги тарихий,
ижтимоий   ва   сиёсий   чизгилар,   анъанавий   вазн   ва   қофияланиш   тарзига   риоя
этилган.   Бироқ,   иккала   маснавий   ҳам   мавзу,   мазмун,   ғоявий   мундарижа   ва
айрим шаклий унсурлар жиҳатидан мутлақо янги типдаги ҳисобланади.
127 III БОБ: МАЪРИФАТПАРВАРЛИК ВА ЖАДИД АДАБИЁТИДА
АНЪАНАВИЙ ЛИРИК ЖАНРЛАР ПОЭТИКАСИ
3.1. Қасида жанри ва унинг тадрижий такомил тамойиллари
Ҳар бир давр адабиёти тарихий жиҳатдан мураккаб ва ўзига хос жараён
бўлиб,   тарихий-ижтимоий,   ғоявий   ва   фалсафий   воқеийликларга   боғлиқ
ҳолда, эстетик тамойиллар мажмуаси ҳамда хилма-хил жанрлар тизимини ўз
ичига  қамраб  олади. Бинобарин,  адабиётнинг  умумий  жараёнини ва  маълум
бир   тарихий   босқичининг   ривожланиш   ва   шаклланиш   даражаси   ҳар   бир
адабий   жанрнинг   умумий   моҳияти,   уларнинг   шакл   ва   мазмун   унсурлари,
адабий   жанрлар   тизимининг   шаклланиш   тамойилига   асосланади.   XIX
асрнинг иккинчи ярми ва ХХ аср бошларидаги адабиётда  ғазал  ва маснавий
жанрлардан   ташқари   анъанавий   лирик   жанрларнинг   маълум   тизими,
жумладан   қасида,   мусаммат,   таржиот,   таркиббанд,   қитъа,   рубоий,   мустазод
каби   жанрлар   алоҳида   ўрин   тутган.   Маълум   даражада   давр   шоирлари   ушбу
лирик   жанрлар   доирасида   турли   хил   анъанавий   ва   янги   маъноларни,
замонавий   илғор   ва   марифатпарварлик   ғояларини   ифода   этдилар.   Умумий
адабий   жараён   ва   реал   ҳаёт   талаблари   туфайли   айрим   жанрлар   алоҳида
мавқега эга бўлиб, қайта тикланган бўлса, бу даврдаги айрим лирик жанрлар
ўзларининг ички имкониятлари ва ўзига хос қонуниятлари туфайли азалий ва
тарихий мавқеларини йўқотди. Чунки янги тарихий ва маданий даврда кичик
ва   турли   лирик   жанрлар   қолипида   янги,   замонавий   ва   ижтимоий   мазмун-
мавзуларни   татби қ   этиш   адабий   жараённинг   энг   муҳим   ва   долзарб
масаласига   айланди.   Гарчи   ҳар   бир   ижодкорнинг   асарларида   адабий
анъаналар   талаб   ва   тақозосига   мувофиқ   жанрлардан   фойдаланиш   даражаси
турлича   бўлсада,   замон   ижодкорлари   асарларнинг   рангбаранглиги   ва   янги
ноанъанавий   услубларда   яратилиши   урфга   кирди.   Шу   боис,   адабий
жанрларнинг камдан кам қисми адабий жараёнда азалий ва устувор мавқеини
том   маънода   сақлаб   қола   олди.   Хусусан,   қасида,   рубоий,   фард,   дубайтий,
қитъа,   таркиббанд,   мухаммас,   таржибанд,   мусаддас,   мустазод   жанрлари
янгича,   ноанъанавий   мазмун,   ғоявий   мундарижа   ва   услуб   ҳамда   айрим
128 лисоний   ўзгаришларидан   қатъий   назар,   асосан   анъанавий   мавзуларда
яратилган.   Ушбу   фаслда   муҳокама   қилинадиган   энг   муҳим   масала   -   қасида
жанрининг   шаклланиши   ва   ривожланиш   тамойиллари   ва   ё   таназзулга   юз
тутишидир.   Чунки   маърифатпарварлик   ва   миллий   уйғониш   даври   адабиёти
тарихига   оид   кўпгина   тадқиқотларда   бу   борада   бир-бирида   қарама   қарши
турлича   фикр   ва   тахминий   мулоҳазалар   билдирилган.   Ушбу   соҳадаги
тадқиқотларнинг   аксарияти   статистик   маълумотларга   йўналтирилганлигини
ҳам алоҳида таъкидлаш зарур.
Қасида   -   форс-тожик   ва   умуман   Шарқ   халқлари   адабиётининг
муҳташам   жанрларидан   бири   бўлиб,   мазкур   жанр   асрлар   давомида   ҳар   бир
тарихий   даврнинг   сиёсий   ва   ижтимоий   манзаралари   тақозоси   билан   адабий
жанрлар системасида муайян мақом касб этган. Ушбу жанрнинг шаклланиши
ва   ривожланиш   тамойили,   баъзида   эса   унинг   таназзул   ва   инқирозга   юз
тутиши борасидаги мулоҳазалар ўша даврнинг тарихий ва сиёсий ҳодисалари
билан боғлиқ ҳолда шарҳланади ва бу ақидалар аслида ҳам мукаммал илмий-
назарий   асосларга   эга   бўлиб,   шунчаки   тахминий   ва   асосланмаган   қуруқ
фразалар эмас. Е.Э. Бертельс қасидани сарой жанри деб атаган бўлса, яна бир
рус шарқшуноси А.Куделин (унинг тантанали оҳанг ва мотивлари ҳамда ўрта
асрлар   адабиётидаги   мавқеига   мутаносиб   тарзда)   “аристократик   жанр”
тизимига  киритган.   Мазкур   жанрнинг   бошқа  турлари,  жумладан;   ҳасби  ҳол,
ҳажвий   ва   шиквоий   қасидалар   ҳаётнинг   турли   хил   манзаралари,   фалсафий,
ахлоқий   ҳамда   инсонпарварлик   ғояларини   ифодалашга   бағишланган   бўлиб,
ўша даврнинг тарихий, ижтимоий-сиёсий ҳолатини ҳамда халқнинг маиший
шарт-шароитларини   чуқур   ёритиб   беради.   Шу   муносабат   билан,   аксарият
олимлар   қасида   жанрини   сарой   адабиётининг   махсус   жанри   бўлиши   ёки
бўлмаслигидан қатъий назар, уни энг муҳим сиёсий ва ижтимоий жанрлардан
бири   сифатида   эътироф   этиб,   бу   жанрни   одамларнинг   кайфиятини
ўзгартириш,   инсон   дунёқарашини   кенгайтиришдаги   ролини   алоҳида
таъкидланганликлари   мақсадга   мувофиқдир.   Адабий   жараёнда   ушбу
жанрнинг   узоқ   тарихга,   ҳатто   шеърий   асарнинг   илк   намунаси   сифатида
129 эътироф этилганлигига ҳеч қандай шак-шубҳа йўқ. Буларнинг асосий сабаби
жанр хусусиятларининг замон руҳиятига мутаносиб бўлган шакл имтиёзлари
ва   имкониятлари,   сўз   қудрати,   кучли   психологик   таъсири,   унинг   чуқур
эстетик туйғуларни ифода этиш имкониятидаги мослашувчанлигидир. Ушбу
жанр   муроса   ва   мадорога   келтирувчи   жанр   сифатида   қаралиши   ҳам   айни
ҳақиқат. Деярли барча ўрта аср шоирлари уларнинг саройга боғлиқлиги ва ё
боғлиқ эмаслигидан қатъий назар, мазкур жанрда ижод қилдилар. Шоҳ, вазир
ва   давлатнинг   бошқа   арбобларини   тавсифлаш,   давр   амалдорларини   мақташ,
бадиий   мумтоз   сўз   қудрати   билан   давлат   сиёсатини   юритиш   ва   бошқариш,
ижтимоий   вазият,   ижодий   ҳаёт,   одамларнинг   турмуш   шароитларини   акс
эттириш   каби   барча   муҳим   масалалар   мазкур   жанр   қолипида   тасвирланган.
Қасида ҳукмрон синф мафкураси ва уларнинг сиёсий тамойиллари мазмун ва
моҳиятини   ифода   этгани   учун   ҳам,   уни   адабиётнинг   тарихий   ва   сиёсий
жанрлари   тизимига   мансуб   деб   ҳисоблаш   мумкин.   Шуни   ҳам   таъкидлаш
керакки,   қасидалар   тарихан   мазмуни   ва   маъносига   кўра   таснифланган   ва
мадҳий,   ҳажвий   ва   “жиддий”   қасидалар   турларига   бўлинган.   Мақтов
қасидаларининг мазмуни одатда ҳаётнинг иккита асосий томонини - базм ва
разм   масалалрини   тасвирлайди.   Ҳажв   қасидаларида   масхара   қилиш   асосий
рол ўйнайди. Қасида сарой адабиётининг расмий жанри бўлганлиги ва асосан
давлат   арбобларига   бағишланганлиги   сабабли,   сарой   шоирларининг   адабий
ижодида   алоҳида   ўрин   тутган   ва   шоир   ҳаётининг   асосий   моддий   манбаси
шеъриятнинг   ушбу   туридан   келиб   чиққанлиги   сабаб,   улар   асрлар   давомида
сарой шоирларининг диққат марказида бўлиб келган. Шоирлар бор санъат ва
адабий   маҳоратларини   ҳамда   нутқ   бойликларини   ушбу   жанр   асосида
намойиш этдилар. Айни замонда сарой шоирининг ижодий маҳорати, унинг
фитрий   истеъдод   ва   қобилияти,   сўз   қудрати   ва   обрў-эътибори,   шунингдек,
сиёсий ва ижтимоий мавқеи ушбу жанр туфайли белгиланган.
Шўролар   даври  адабиётшунослигида   қасида   жанри   ва   қасиданавислик
биргина ишора (отклик) асосида сарой адабиётининг махсус жанри ва сарой
шоири   ижодиётининг   муҳим   равияси   эканлиги   боис,   ҳам   қадрланмаган   ва
130 аксинча   камситилган.   Шу   сабабли,   ушбу   жанрда   яратилган   асарлар,   барча
сарой   адабиёти   намуналари   қатори   ҳартомонлама   мукаммал   тарзда
ўрганилмаган. 
Қасида   ёзувчи   шоирлар   юксак   ватанпарварлик   ва   кучли
инсонпарварлик   туйғуси   туфайли   ўзларининг   иродалари   ва   маънавий
жасоратларини   давлат   ишларининг   ваколатлигига,   адабиёт   ва   маданият
ривожига   бағишладилар.   Давр   ҳукмдорлари   муайян   ва   зарур   ҳолларда   ўз
сарой шоирларининг дипломатик билимлари ва сиёсий қобилиятларидан ҳам
фойдаланганлар.   Барча   давр   ва   замонларда   сарой   шоири   ўз   хожасининг
инъом ва ҳадяларига мўҳтож бўлган. Табиий ва ҳаётий зарурат туфайли давр
ҳукмронлари тўғрисида бир ёки бир нечта қасида айтгани учун унга нисбатан
нафратда бўлиш ва унинг асарларини умуман эътиборсиз қолдириш мақсадга
мувофиқ   эмас.   Бу   шоирларни,   энг   аввало,   ноқулай   турмуш   тарзи   ва
ижтимоий   муҳит   шунга   мажбур   қилган.   Шуларга   қарамай,   турли   даврдаги
шоирларнинг   мадеҳавий   қасидаларида   сиёсий,   ижтимоий,   ахлоқий   ва
фалсафий   маънолар,   фикр   эркинлиги,   янгича   тасвир   услублари   маълум
даражада   сезилиши   мумкин.   Ш.Раҳмоновнинг   ёзишича:   “Сарой   шоирлари
давр ва замон тарозисини бир маромда мувозанатда сақламоқчи бўлганлар ва
тажовузкор   амалдорларга   жамиятдаги   амалдорларни   адл   ва   инсофга
чақирмоқчи ҳам бўлишган” [144,22]. Бу ҳолат нафрат, ғазаб ва адоват, тақлид
туфайли   эмас,   энг   аввало,   адабиёт   шаклланишининг   ҳар   бир   тарихий   даври
ижодкорларининг   ўзликни   англаш   ва   маънавий   уйғониш   ҳисси,   уларнинг
дунёқараши   кенгайиши   асосида   юзага   келади.   Р.Ҳодизода   ҳажвий
қасидаларида   бу   жанрнинг   эркинлиги   ва   унинг   имтиёзларини   таъкидлаган
бўлса-да,   шикоят   ва   танқидий,   фалсафий   ва   ахлоқий   қасидаларда   жанрнинг
ушбу   хусусиятлари   кузатилмайди.   Ушбу   турдаги   қасидаларда   шоир   образи
умумбашарий ёки динамик хусусият касб этади, ҳеч қандай мазмун ва шакл
унсурлари,   услуб   ва   поэтик   қоидалар,   адабиётнинг   анъанавий   қонунлари
билан чекланмайди. Бошқача қилиб айтганда, танқидий қасидаларда, мадҳий
131 ва   васфий   қасидаларида   учрайдиган,   шоирнинг   тасаввурлари   ҳар   қандай
чекловлардан холидир.
Қасида   жанрининг   умумий   тан   олинган   ва   композицион   схемаси
матлаъ   байти,   ташабиб,   насиб,   мақтаъ,   тағаззул,   мадҳ,   талаб   ва   дуо
байтларидан   иборат.   Бироқ,   аксарият   тадқиқотчилар   томонидан   ушбу
жанрнинг   асосий   қисми   ташабиб,   насиб   ва   мадҳ   сифатида   эътироф   этилган
[160,18]. Бунинг  асосий сабаби,  қасида жанрида  ушбу  композицион схемага
ҳанузгача   қатъий   риоя   қилинмайди.   Яъни,   мумтоз   форс-тожик   адабиёти
шоирлари   асарларидаги   каби   қасида   жанридаги   қолипли   ва   структуравий-
схематик қатламлардаги барча таркибий қисмларининг мавқеи ва ўрни аниқ
эмас. Эҳтимол, шу маънода қасида жанри “жанрларнинг онаси” сифатида тан
олинган.   Ш.Раҳмоновнинг   сўзларига   кўра,   “бу   ҳамма   нарсани   қамраб
олгувчи,   барча   нарсалардан   ажралувчи   бўлиб,   интеграция   ва   дизинтеграция
ҳодисаларига   учрашиши   мумкин”   [144,24].   Тадқиқотчининг   таъкидлашича,
қасида   жанрининг   ушбу   хусусиятини   аниқлаш   учун,   аввало,   унинг
композицион   таркибий   қисмлари   алоҳида   ўрганилиши   керак.   Яъни,   ушбу
жанр   пайдо   бўлишининг   асосий   омиллари   аслида   шеърий   байтларнинг
бирлиги,   кичик   халқ   қўшиқларининг   бир-бирига   боғланиши,   ахлоқий   ва
маърифий   шеърлар,   ҳикматлар,   араб   шеъриятининг   баъзи   қонун   ва
қоидаларига чамбарчас боғлиқдир. Муаммонинг яна бир жиҳати шундаки, бу
жанрнинг   алоҳида   композицион   таркибий   қисмларини   ажратиш   асосида
бошқа лирик жанрларнинг пайдо бўлишига олиб келган, яъни, фардбайтлар,
қитъалар, дубайтий, рубоий, тағаззул ва бошқалар.
Ушбу   давр   лирик   жанрлари   тизимида   умумназарий   ва   тарихий
асослардан   қатъий   назар,   қасида   жанри   алоҳида   ўрин   тутади.   Ажиб   томони
шундаки,   миллий   уйғониш   даврида   Шарқ   халқлари   адабиётида,   шу
жумладан,   ҳинд,   турк,   араб,   форс   ва   афғон   халқлари   адабиётида   лирик
жанрлар тизимида қасида жанрининг ўрни ва унинг олий мақоми аста-секин
таназзулга   юз   тутганлигини   кузатиш   мумкин.   Бироқ,   буларнинг   барчасидан
фарқли ўлароқ, XIX аср охири ва ХХ аср бошлари тожик адабиётида қасида
132 жанри   алоҳида   устувор   ўрин   эгаллайди.   Ушбу   ҳолатни   Неъматуллоҳ
Мўҳтарам,   Қори   Раҳматуллоҳ   Возеҳ,   Абдулқодирхожа   Абдий,   Абдулкарим
Шаръий,   Мирсиддиқ   Ҳашмат,   Садри   Зиё   ва   Садриддин   Айнийларнинг
тазкираларида   келтирилган   қасидалар   миқдори   статистик   маълумотларидан
ҳам   англаш   мумкин.   Ушбу   давр   шоирлари   қасидаларини   таҳлил   қилиш
жараёнида   мумтоз   адабиёт   қасидалари   анъаналарининг   барқарорлиги   билан
бир   қаторда,   жадид   шоирлар   қасидаларида   янги   мавзу,   шакл   ва   услуб
унсурлари,   ноанъанавий   ғоялар   ва   тасвир   тарзи   асосий   ўрин   эгаллаган.
Қасида  жанри  шоирларнинг  идеаллари  ва  мақсадларини  ифода  этишга,  ҳис-
туйғуларини ифода этишга, ҳукуматнинг зулм ва адолатсизликларига қарши
норозилигини   билдиришга,   жамиятдаги   камчиликларни   танқид   қилишга
ёрдам берган.
XIX   асрнинг   иккинчи   ярми   ва   ХХ   аср   бошларида   қасида   жанрининг
барқарор   мавқеини   қуйидаги   статистик   маълумотлар   асосида   исботлаш   ҳам
мумкин. Хусусан, Аҳмад Дониш шеъриятида битта мадҳия ва иккита бошқа
мавзудаги қасидалар, Возеҳнинг бадиий меросида 10 дан ортиқ форс ва араб
тилларида   яратилган   қасидалар,   Шамсиддин   Шоҳин   куллиёти   таркибида   37
та   қасида,   Ҳайратнинг   танланган   асарларида   3   та   қасида,   Нақибхон   Туғрал
ижодиётида   13   адад,   Ажзийнинг   марсия   қасидаси:   “Беҳбудий   шаҳодати
муносабати   билан”   (1920),   Асирийнинг   танланган   асарларида   10   адад,
Абдулвоҳид   Мунзим   ижодиётида   15   дан   ортиқ   қасида,   Садриддин   Айний
куллиётининг   8   жилдида   12   та   қасида   мавжуд.   Бу   ҳолат   шундан   далолатки,
қасида жанри унинг мазмуни ва мавзусидан қатъий назар жадид адабиёти ва
ундан   кейинги   даврларда   ҳам   бадиий   ижоднинг   энг   машҳур   жанрларидан
бири бўлган.
Бизнинг   фикримизча,   муаммони   айнан   шу   тарзда   ҳал   этилиши
мақсадга   мувофиқдир.   Бу   даврда   ҳам   адабий   жараёнлар   ва   жанрларнинг
назарий   ва   тарихий   асосларига   қарамай   қасида   жанри   лирик   жанрлар
тизимида   ўз   ўрнини   сақлаб   қолди.   Бироқ,   янги   мавзунинг   пайдо   бўлиши   ва
унинг   Аҳмад   Дониш,   Возеҳ,   Шоҳин,   Савдо,   Асирий,   Айний   сингари   янги
133 давр   шоирлари   қасидаларида   кенгайиши   туфайли   классик   қасидаларнинг
тузилиши   ва   мазмуни,   мундарижаси   ва   композиция   қисмлари,   жумладан
ташбиб,   мадҳия,   ҳусни   матлаб,   мақтаъ   каби   асосий   расмий   унсурлари   асл
схематик ҳолатини йўқотди. Ушбу даврда ўзига хос жадид адабиёти ғоялари,
танқидий   фикрлар,   ижтимоий   воқеалар,   фалсафий   ва   ахлоқий   қарашлар
анъанавий   таржимаи   ҳол   қасидаларида   янада   муҳим   ўрин   эгаллади.   Чунки,
айнан   мана   шу   қасида   шакли   шикоят   мазмуни,   танқидий   кайфият,   маиший
турмуш   муаммолари,  ижодкор   дунёқараши   ва  ҳаттоки   ўша   даврдаги   сиёсий
ва ижтимоий вазиятни таҳлил ва талқин қилиш учун ҳартомонлама мувофиқ
жанр ҳисобланган.
Аммо,   Аҳмад   Дониш,   Возеҳ,   Шоҳин,   Асирий,   Айний   сингари   етакчи
шоирларнинг қасидаларида мумтоз қасидаларнинг тузилиши ва унинг асосий
шакл ва мазмун унсурлари сақланиб  қолинган бўлиб, уларда  баъзан  мазмун
ва   мундарижанинг   жиддий   ўзгарганини   кузатиш   мумкин.   Ижтимоий   ва
ижодий мавқеидан қатъий назар Аҳмад Донишдан Садриддин Айнийга қадар
барча   ижодкорлар   Шарқ   адабиётининг   ушбу   қадимий   жанрида   қалам
тебратганлар. Бироқ, бу фаслдаги таҳлил ва тадқиқотларимиз мазкур даврда
қасида   жанрининг   эврилиш   ҳодисаларига,   унинг   мазмун,   шакл   ва   услубий
унсурлари   жиҳатидан   ўзгаришларга   учраган   қисмлари   хусусида   амалга
оширилган. Адабиётнинг ушбу тарихий даврида қасида жанрининг муножот,
наът,   фахрия,   ҳажвия,   баҳория   ва   хамрия   турларидан   кўра   мадҳия   (сарой
шоирлари ижодида), марсия ва айниқса, ахлоқий-фалсафий қасидалар кўпроқ
ривожланган.
Бошқа   маърифатпарвар   шоирлар   қатори   Тошхожа   Асирий   Хужандий
шеъъриятида   ҳам   қасида   жанри   асосий   жанрлардан   биридир.   Асирийнинг
адабий   меросидан   номатбўъ   (нашр   этилмаган)   шеърлар   мажмуаси   қолган
бўлса-да,   ушбу   ижод   намуналаридан   ҳам   шоирнинг   поэтик   маҳорати,
қасидаларининг   мукаммал   ғоявий   мазмуни,   ўзига   хос   услуби,   тили   ва   ўша
даврнинг бошқа  янгиликлари ва шоирнинг юксак маҳорат эгаси  эканлигини
англаш   қийин   эмас.   Шу   нуқтаи   назардан   айтиш   мумкинки,   ушбу   адибнинг
134 асарлари   мумтоз   форс-тожик   адабиёти   ва   жадид   адабиётнинг   кесишган
йўлларида қарор топган. Чунки, у мумтоз ва янги давр адабиёти ижодкорлари
асарларидан   тенг   баҳраманд   бўлган   ва   масаланинг   яна   бир   муҳим   томони
Асирий бошқа шу давр шоирларидан фарқли ўлароқ, Қўқон адабий муҳитида
тобланган   ҳамда   Муқимий,   Фурқат   ва   Завқий   каби   ўзбек   шоирлари   билан
мустаҳкам дўслик ва ижодий алоқада бўлган. Аслида унинг қасида яратишда
ўзига   хос   маҳорати   ва   юксак   эстетик   диди   бор.   У   ўзининг   бир   қасидасида
замон воқелиги мазаммати тўғрисида шундай келтиради:
Ман аз риштаи худ қасаб менигарам,
Набофад, Асирий, палоси касона  [12,49].
  Яъни,   мен   ўз   ипларимдан   қасба   тўқийман,   Асирий,   ўзгалар   палосини
асло тўқимас.
Асирийнинг   Бедилга   тақлид   қилиб   айтган   қасидаларида   ҳам   шоир
қаламининг   нозикбаёнлигини   ҳис   этиш   қийин   эмас.   Ушбу   услубдаги
қасидалар   шоир   ижодиётида   кам   эмас,   улар   таркибида   бедилона   байт   ва
парчалар   мавжуд.   Масалан,   унинг   бир   қасидасида   ниҳоятда   гўзал   ва
такрорланмас   тасвирларни   учратамиз   ва   бу   байт   чуқур   романтик   мазмунга
эга:
Намози шукри саломати ў тавонад он кас гузорад, аммо,
Зи субҳи ҳастий қиём варзад су ҷ удаш ба шоми мурдан   [12,53] .
Шоирнинг   баён   тарзида   Бедил   услуби   таъсир ини   мушоҳада   этиш
қийин   эмас .   Бошқача   қилиб   айтганда,   инсон   абадий   яшаши   мумкин   эди,
лекин туғилган кун и дан бошлаб у   ўлимга   мойил  бўлиб   ибодат қилиш и  фарз .
Яъни,   ўлим   ва   туғилиш   бир-бирига   боғлиқдир .   Асирий   қасида ларининг
муҳим   хусусиятларидан   бири   шундаки,   улар   ушбу   парчада   яққол   намоён
бўлган   замон нинг   ўзига   хос   ҳолатига,   кайфиятига   ва   давр   руҳиятига
мос лаштирилган . Асири й нинг ўзи  ҳам  бундай  қасида лар  ҳошиясида  шарҳлар
қолдирган . Масалан, 
Эй шамъ туий ҳамнафаси сўзи дарунам,
Ҳамрози забондонаму асрори  унунам ҷ [12,54].
сатрлари   билан   бошланадиган   шеър   ҳошиясида,   шоир   бу   ҳолатнинг   шоир
“Юрак   доғи   қиссаси”   эканлигини   таъкидлайди.   “Ушбу   қасида   дебочаси
135 Асирийнинг   ожизона   ҳаёти   ҳақида   айтиш   мумкин   бўлган   хаёлий
малолатдир.”
Тошхожа Асирий Хужандийнинг лирик асарларида “Бурҳони Асирий”
ё худ “Одамият чист?” номи билан кўплаб манбаларда келтирилган қасидаси
алоҳида   мавқега   эга.   Шоирнинг   ушбу   қасидаси   мазмун   ва   ғоявий
мундарижаси жиҳатидан унинг энг сара ва янги типдаги қасидаларидан бири
сифатида қаралиши мумкин, чунки мазкур қасида юқори фалсафий, ахлоқий,
инсонпарварлик   ва   маърифий   мазмунга   эга.   Ушбу   қасида   1909   йили,   яъни
ҳижрий   1327   йилда   ёзилган.   Кўпгина   манбаларда   ушбу   қасида   ҳақида
умумий   фикрлар   мавжуд.   Хусусан,   Зариф   Ражабов,   Раҳим   Ҳошим,
Худойназар  Асозода,   Жумъа  Ҳамроев ва  бошқаларнинг  тадқиқотида  мазкур
қасида   эътироф   этилган   ва   умумий   тарзда   тавсиф   қилинган,   аммо   аслида
шоирнинг асосий мақсади тўлиқ ёритилмаган.
Асирийнинг   ўзи   ушбу   қасидани   ёзиш   ғоясини   насрий   асарларидан
бирида   алоҳида   таъкидлайди.   Муаллиф   билан   тўрт   киши,   дўстлар
мусоҳабаларидан бирида, улардан иккитаси - Мулло Мирамини Мударрис ва
Ҳожи Мирзоёдгор, яъни Асирий билан узоқ вақт таниш бўлган ва учинчиси
Абдулқодир   бўлиб,   ўзини   қошғарйинажоду   турку-чинийнажод   деб
таъкидлаган   киши   шоир   Тажаллий   Кашмирий   ижоди   тўғрисида   сўз   очади.
Суҳбат   давомида   Абдулқодир   шоирнинг   ғазал,   қасида   ва   мавзун
шеърларидан   иборат   поэзиясидан   гап   очади.   Асирийнинг   қизиқиши   авж
олиб,   мазкур   шоир   баёзини   етти-саккиз   саҳифасини   варақлади.   “Етти   ёки
саккиз   саҳифани   варақлаганимдан   сўнг,   мен   қасиданинг   қочирим   (гурезгоҳ)
қисмини   ўқидим   -   унинг   матлаъси:   “Чист   мардий?   Он,   ки   худро   ғазанфар
доштан...”,   Гўё   Тажаллий   Бедил   раҳиммуллоҳнинг   “Чист   гардун?   Он,   ки
яксар сифларо мепарварад” мисрасидан шарафёр бўлиб, тақлид йўсинида ва
мадҳий   мазмунда,   ҳақиқат   рамзларини   ўзлаштирганлигини   ва   таассуб
чеҳрасига   гирифторлигини   пайқадим.   Асирий   икки   шаҳир   шоир
қасидаларининг   бош   байтларини   мутолаа   қилгач   қуйидагича   ҳукмга   келди:
“кулла шайъан тасанни ва тасалли” (икки марта содир бўлган нарса, учинчи
136 марта содир бўлиши ҳам тайин). Шу тариқа, иккита қасиданинг шакл, услуб,
вазни   ва   оҳангига   риоя   қилиш   асосида   учинчи   қасида   -   “Бурҳони   Асирий”
қасидаси   яратилди.   Ушбу   шеърий   парча   биринчи   мисраларидан   бошлаб
кучли   ижтимоий-фалсафий   маъно   касб   этган.   Унда   замон   руҳи   жиддий   ва
изчил   тарзда   тасвирга   олинган.   Қасиданинг   умумий   мазмуни   шахснинг
жамиятдги   ўзига   хос   мавқеи,   аниқроғи   инсон   ва   инсонпарварлик   мақоми,
инсоннинг   жамиятдаги   қадр-қиймати   улуғворлигини   тараннум   этишга
қаратилган.   Унда   инсоннинг   етуклиги,   унинг   маънавий   дунёси,   макон
таъсири   муҳим   рол   ўйнайди.   Шоир   биринчи   мисраларданоқ   юксак
одамийлик   ва   инсоннинг   ички   кенчинмаларини   таҳлил   қилишга   ҳаракат
қилади.   Шоирнинг   эски   ва   янги   даври   инсон   ҳамда   инсонийгарчиликка
нисбатан   танқидий   қарашлари   Шарқ   дунёқараши   ахлоқий-меъёрий
мезонлари   доирасидан   ташқарига   чиқмайди.   Бошқача   қилиб   айтганда,
шоирнинг   фикрлари   Шарқ   халқлари   томонидан   анъанавий   равишда   миллий
қадрият   сифатида   тан   олинган   маънавий,   ахлоқий   ва   рўҳоний   қадриятларга
таянади.   Айнан   шу   қасида   асосида   Асирий   ва   умуман   жадид   адабиёти
ижодкорларнинг инсон табиати, унинг ички олами, ҳиссиётлари тўғрисидаги
тушунчларини   теран   англаш   мумкин.   Қасида   бошдан   охиригача   янгича
дунёқараш ва услубда яратилган бўлиб, унда шоир ҳақиқий комил инсоннинг
асл қиёфасини тасвирланган:
Одамият чист ?   -   Худро дур  аз  шарр доштан,
Ҳайрхоҳи халқ будан, нафъи безар доштан.
Аз сафо Ойина бастан хонаи дилро мудом,
Аз чароғи сидқ, хотирро мунаввар доштан ...
Хешро дар шоҳроҳи фақр афкандан ба хок,
Дар тариқи фоқа, худ аз хок камтар доштан .. .
Дил манеҳ бар мантиқу бар қазяи маъдулашон,
Асғари авсофро маҳмули акбар доштан.
Касрати ваҳдаттарошони тасаввуф чуну чанд,
Корашон мав уд воҳидро муқаррар доштан ҷ [12,55-58].
Ушбу парчанинг мазмунини таҳлил қилишдан олдин, ушбу қасиданинг
зоҳирий   кўринишига   бир   назар   ташлаш   лозим.   Мазкур   қасиданинг   умумий
ҳажми   30   байтдан   кўпроқ.   У   арузнинг   анъанавий   “рамали   мусаммани
137 маҳзуф”   (фоилотун,   фоилотун,   фоилотун,   фоилун   (-V-   -/   -V-   -/   -   V-   -/   -V-)
вазнида   ёзилган.   Маълум   бўлишича,   шоир   услуби   ҳанузгача   бедилона
услубга яқинроқдир. Бироқ, қасида таркибида янги шеърий образлар, и одийҷ
тасаввурнинг ривожланиши, бадиий тафаккур тадрижи, лирик қаҳрамоннинг
фалсафий ақидалари, ижодкор реализмининг унсурлари кўпроқ кўринади ва
шоир   аввало   жадид   адабиёти   асосий   ғояларидан   бири   бўлган   инсоннинг
жамиятдаги мавқеи ва инсонийлик ўрни ҳақида гапиради. Жамиятда инсон ва
инсониятни   талқин   қилиш   ва   тарғиб   қилиш   масаласи   Ғарбда   ҳам,   Шарқда
ҳам   жадид   адабиётининг   асосий   ғояларидан   бири   ҳисобланган.   Қасида
байтларида   нафснинг   тийилиши,   сабр-тоқат,   қашшоқлик,   қалб   ва   дил
поклиги,   итоатсизлик,   кураш,   ҳалоллик,   ростгўйлик,   давр   воқеалари,
ҳалоллик,   ваъдага   вафо   қилиш   ва   аҳд-паймон   масалалари   тасвирланган.
Жанрлар   таснифотига   кўра,   бу   қасидани   мадҳия   қасидаси   сифатида   эмас,
балки,   фалсафий-ахлоқий   ёки   “жиддий”   қасида   турига   мансуб   қасидалар
сирасига   қўшиш   мумкин.   Шоир   ижтимоий   ҳаётнинг   энг   мураккаб
масалаларини   бадиий   тарзда   муҳокама   қилади   ва   даврнинг   ахлоқий   ва
фалсафий   зиддиятларини   танқид   қилиб,   ўзининг   эркин   фикрларини
жузъийликдан (инсон ва инсонийлик муаммолари) кулл (инсоннинг ҳаётдаги
ижтимоий мавқеи ва унинг маънавий дунёси)га ўзгартиради. Унда шоирнинг
хаёлот олами ва тафаккур тарзи эркин ва мукаммалдир. Унинг моҳияти шоир
қалбининг   кучли   туйғуларидан   иборат.   Шу   боис,   ҳис-туйғуларни
ифодалашда   маҳдудликлар   ёки   қарама-қаршиликлар   мавжуд   эмас.   Расмий
шеърият   анъаналаридан   бу   қасидада   фақат   вазн,   қофия,   радиф   ва   ҳажм
бирликлари: мисра ва байт мавжуд. Демак, янги ғайримадҳий қасида типида
шоирнинг хаёлоти мутлақо эркиндир. Шу тариқа, шоир янги ижтимоий мавзу
ва   уни   бадиий   талқин   қилиш   зарурлиги   тўғрисида   ўз   фикрларини   эркин
ифода   эта   олган.   Унда   образ   ва   бадиий   тимсоллар   кучли   ҳаётийлиги   ва
реалистик   тасвир   тизилмасига   эга   бўлиб,   ҳар   бир   байт   чуқур   фалсафий
хулосалар,   танқидий   мазмун,   хитобатлар   ва   ўзига   хос   оҳанглар   билан
ишлатилади. Агар мазкур парчадан қасида жанрига хос бўлган қофия, радиф,
138 вазн,   шакл   ва   услуб   каби   шаклий   бирликлар   истисно   қилинса,   унинг
танқидий   ва   ғоявий   мазмунининг   янгилиги   тўлиқ   ҳис   этилади.   Бу   ахлоқий
қасидада   фақат   ташқи   кўриниш   билан   қасида   жанрига   тааллуқли   эканлиги
аён бўлади, халос. Айнан шу туйғу шеъриятдаги ифода занжири ва фикрнинг
мантиқий   давомийлигини   бузган.   Чунки   “ҳис-туйғулар   одатдаги   мантиқ   ва
ифода   тартибига   таяна   олмайди”   [160,31].   Бу   ерда   комил   инсоннинг
маърифатпарварлик   адабиётида   тан   олинган   ўзига   хос   қиёфаси,   унинг   ички
ва   зоҳирий   дунёси   (ҳақиқий   ҳаётий   тимсол)   ва   инсониятнинг   жамиятдаги
мавқеи   муҳим   аҳамият   касб   этган.   Назаримизда,   қасидадаги   “доштан”
радифи   зарворли   мантиқий   ва   фалсафий   юкини   ўз   зиммасига   олгандек.
Зоҳирий   такрорланиш   тақозоси   ва   бу   феъл   ёки   масдар   шаклидаги   сўзининг
моҳияти асосида ушбу қасида ҳақиқий - реал ва фалсафий мазмун касб этган.
Хусусан, “худро дур аз шарр доштан” (ёмонликлардан тийиниш), “хайрхоҳи
халқ будан”  (одамларга  хайрхоҳ бўлиш), “нафъи  безар доштан”,  (миннатсиз
фойда кўрсатиш), “аз сафо хонаи дилро оина бастан” (қалб кўзини софликдан
безамоқ), “аз нури сидқ хотиррро мунаввар доштан” (онгни самимийлик нури
билан ёритмоқ), “камолоти маънав  доштан” (маънавий камолотга эгалик) ваӣ
бошқалар   миллий   ахлоқий   қадриятларга   хос   бўлиб,   шоир   уларга   алоҳида
эътибор   қаратган.   Ҳар   бир   байтда   айнан   “доштан”   радифининг   муттасил
такрорланиши туфайли умумий мазмун ва маъно чуқурлашган, нутқ моҳияти
аниқ   ва   теран   тарзда   тасвирланган.   Ушбу   қасидадан   шоирнинг   ахлоқий,
фалсафий,   инсонпарварлик   ва   гуманистик   қарашлари   моҳиятини   англаш
қийин   эмас.   Мумтоз   Шарқ   адабиёти   қасидаларида   бўлганидек,   шоир   учун
қасида таркибидаги композицион ва схематик қисмлар кетма-кетлиги муҳим
эмас.   Шоирнинг   сўзлари   кўпроқ   фалсафий   ва   ижтимоий   хусусиятга   эга
бўлганлиги   ва   мавзу   янги   эканлиги   боис,   у   ўзини   байтларнинг   умумий
мазмунини   бир-бирига   мутаносиб   тарзда   келтириш   учун   мажбур   ва   масъул
деб   билмайди.   Бошқача   қилиб   айтганда,   унинг   учун   шаклий-қолип   ва
жанрнинг   консерватив   бирликлари   муҳим   эмас.   Шеърнинг   тўртинчи
139 мисрасида   шоирнинг   ўзига   хос   эстетик   нуқтаи   назарини   кўриш   мумкин.   У
таъкидлайди:
Аз шамими атри зулфи шоҳиди ҳусни баён,
Шоммаи асҳоби маъниро муаттар доштан  [12,56].
Байтда   “шамими атр ” (атр хушбўйлиги), “шоҳиди ҳусни баён” (ифода
гўзаллиги шоҳиди) ва “асҳоби маъний” (маъно саҳобаси) истиоралари муҳим
назарий-эстетик   ва   маънавий   моҳиятга   эга.   Ушбу   байт,   аввало,   шоирнинг
эстетик ва танқидий дидининг шалланганлигидан далолатдир. Унинг нақадар
нозик   ва   теран   мазмунларда   ифодаланиши   мумкинлигини   ҳам   кўрсатади.
Бошқача қилиб айтганда, шоир ўз давридаги ижодкорлар ва замондошларига
-   “шоҳиди   ҳусни   баён”   (ифода   гўзаллиги   шоҳидлари)   қабилида   мурожаат
қилиб, ҳар ким  ижодда ўз услубига эга бўлиши керак эканлиги ва “шоммаи
асҳоби маън ” яъни халқ ва миллат учун хушбўй ҳид таратиш лозимлигиниӣ
таъкидлайди.   Бундай   фикрлаш   шоирнинг   янгича   тасвир   услубига   эга
эканлигидан дарак беради. Чунки кейинги мисрада шоир нуқтаи назарининг
нисбатан   кучайганини   кўриш   мумкин   ва   шоир   қуйидаги   фикрни   янада
қизғин оҳангларда ва изчиллик билан айта олган:
Дур будан аз гизофи қилу қоли фалсафий,
В-аз хурофоти каломи беҳ танаффар доштан.
Дар м и зо ҷ и  бадрагони   даҳр, аз нў к и забон.
Баҳри ислоҳи р у унат, неши ништар доштан…   [12,58]
Шоир   нуқтаи   назаридан   мақсад   ва   вазифаларни,   янги   ва   инқилобий
ғояларни   ифода   этиш   учун   оддий,   одатий   ва   маъмулий   сўзлардан   кўра,
ўткирроқ тил нишларига эга бўлиш зарур. Унинг фикрича, кескин сиёсий ва
ижтимоий   ғалаёнлар   ва   маънавий   фалажлик   даврида   ҳар   бир   сўз   шоирнинг
қаламидан   наштар   учидай   тўкилиши   лозим.   Бу   ерда   гап   адабий   жараённи
ўзгартириш ва ижодий йўналишларга  янги тенденцияларни киритиш ҳақида
кетмоқда.   Худди   шундай   маънолар   қасиданинг   қолган   байтларда   ҳам
келтирилган.
Юқорида   таъкидлаб   ўтилганидек,   ушбу   қасида   ўзининг   юксак
ижтимоий мазмуни ва поэтик унсурларининг ҳаётий мазмунлар билан ўзаро
мутаносиблиги   ва   уйғунлиги,   чуқур   мантиқий   хулосалари   жиҳатидан   шоир
140 ижодида   муҳим   аҳамиятга   эга.   Қасидада   шоирнинг   соф   ҳаётий-ижтимоий
қарашлари ва шахсий ички ҳиссиётлари тасвирланган. Ҳаттоки, Асирийнинг
Айний истагига кўра “Жадид ва қадимий мактаб тўғрисида” ёзган қасидасида
ҳам   фикрларини   ифода   этиш   усули   бунчалик   табиий   ва   шоирона   эмас.   У
бунга қуйидагича қарайди:
Равзаи ризвони миллатро ба оби и тиҳод,ҷ
Ҳамчу боғи хулд доим тазаву тар доштан .
Давр гардидан ба гирди муддао паргорвор,
Бар муҳити маркази омол меҳвар доштан...  [12,57]
Ҳеч   шубҳа   йўқки,   шоир   “миллат”   сўзи   мазмуни   теграсида   бутун
мусулмон халқини, хусусан, ҳақ ва ҳуқуқи поймол бўлган Бухоро  амирлиги
ва   Қўқон   хонлиги   ҳудудларида   истиқомат   қилгувчи   халқ   ва   миллатларни
назарда   тутган.   Шу   асосда,   “равзаи   ризвони   миллат”   (миллатнинг   жаннат
боғи)   таркиби   шоирнинг   янгича   образларидан   бири   бўлиб,   унинг   замирида
Ватан,   чуқур   ғафлатга   ботган   Шарқ   халқ   ва   миллатлари   тимсоли
тушунилади. Шоир ардоғидаги  Ватанни обод қилиш вақти келганини ва шу
тариқа   Ватан   равнақи,   ижтимоий   ҳолатни   ислоҳ   қилиш   орзулари   ва
интилишларини   рўёбга   чиқариш   ва   ҳар   бир   инсон   фикрий   ва   мафкуравий
инқилоб иродасига содиқ бўлиши кераклигини таъкидлайди.
Маърифатпарвар   шоир   тараққиёт   ва   ривожланиш   йўлида   шунчаки
оддий ва маъмйлий тарзда гаплашишни етарли деб билмайди:
Хубу зишти халқро хўгарм будан ҳамчу меҳр,
Оташ ин  о баҳри Иброҳиму Озар доштан. 	
ҷ
То шавад равшан раҳу расму русуми инқиёд,
Даст бар ҳуббулматини шаръи анвар доштан...  [12,57]
Бундай ҳолда, шоирнинг дунёқараши ва тасаввурлари тарих йўлларини
кесиб ўтиб, жамиятни тубдан ўзгартириш, ислоҳ қилиш учун оловда ёнмаган
ва Каъбани қайта тиклаган бошқа бир Иброҳим (Озар ўғли)нинг зарурлигини
таъкидлайди.   Жадид   ва   маърифатпарвар   шоирларнинг   асосий   мақсадлари
эркинлик   ва   озодликни   тарғиб   этишдан   иборат   бўлиб,   улар   жамиятда
тобеълик   ва   мутеълик   йўқ   қилиш   мақсадида   унинг   ҳар   бир   аъзоси   иродаси,
имон   ва   эътиқоди   ҳамда   маънавий   эҳтиёжларига   бўлган   ишончининг
141 барқарорлигини таъминлашда ҳаракат қилади. Албатта, бу ҳолда шоир зулм
ва мустамлакачиликка қарши маънавий қўзғолонни назарда тутади.
Ушбу   қасидада,   шоирнинг   асосий   мақсади   инсон   ва   одамийлик
қиёфаси ва унинг ахлоқий хусусиятларини тарғиб қилишдир. Шоир фикрича,
инсоннинг   жамиятдаги   ҳуқуқлари   ва  ижтимоий  мавқеи  ушбу  мезон  асосида
тан олиниши лозим: 
Сафҳаи дебочаи ҳусни рухи аъмолро,
Аз сироти мустақим адли мусаттар доштан...
Чашм нобино гузаштан бар сари айби хасон,
Гўшро аз ҳарфи лағви ҳарзагон кар доштан...  [12,57]
Раҳим   Ҳошим   Тошхожа   Асирийнинг   “Бурҳони   Асирий”   ёки
“Инсонийлик   нима?”   қасидасини   шоир   ижодиётининг   юксак   намунаси
сифатида   эътироф   этиб,   бу   тўғрида   бир   қатор   қийматли   фикрларни
билдирган:   “Инсонийилик   нима?”   сўзининг   тўлиқ   маъносида,   бир   буюк
фалсафий   асар   яратилган   ва   биз   учун   қувонарли   жиҳати   шундаки,   мазкур
асар бизгача тўлиқ тарзда этиб келган. Ушбу қасида шоир ҳаётининг низоми
ва   маромномасидир.   У   ҳаёт   мазмуни   ҳақидаги   тушунчасини,   атрофдаги
одамларга бўлган қарашларини ва ҳаётда кўрганларини ушбу қасидада ифода
этишга ҳаракат қилган. Ушбу қасида маъноси, тафаккур теранлиги ва муддао
аниқлиги,   унинг   фалсафий   қиймати   жиҳатидан   Абдураҳмон   Жомийнинг
машҳур   “Лужжат-ул-асрор”   ва   Алишер   Навоийнинг   “Туҳфат-ул-афкор”
қасидаларига тенгдир [183,96].
  “Инсонийлик   нима?”   қасидаси   аслида,   инсон   сўзи   маъно   ва   моҳияти,
ҳалол   одам,   ростгўй   ва   адоватсиз   инсон   даҳоси   ҳамда   ижодкор   шахс
фазилати   ва   буюклиги   хилқатини   мадҳ   этиш   борасидаги   ўзига   хос   мадҳия
ҳисобланади.   Ушбу   қасидада   Асирий   ернинг   барча   неъматлари   яратгувчиси
бўлган одамни, ўз фикрлари парвозида табиатнинг очилмаган муаммолари ва
жамиятининг   долзарб   масалаларига   тегишли   бўлган   ҳазрати   одамни
мақтайди   ва   уларни   ўз   табиатини   ўрганишга   ва   хизмат   қилишга   мажбур
қилади. У ҳар доим ўзи ва инсоният жамияти тинчлиги ва фаровонлиги учун
ҳаракат   қилган.   Ўша   давр   шоир,   мутафаккир   ва   олимлари,   айниқса,   давр
142 зиёлилари олдида инсоният бахт ва тинчлиги учун курашиш энг олий мақсад
бўлган. Бироқ, Асирий даврида инсон мавқеи унинг ижодий қудрати, юксак
фазилатлари   жиҳатидан   аниқланмаган,   балки   аксинча   унинг   ташқи   қиёфаси
ва ҳашамати, белининг қуввати, ҳамёнининг семизлигига қараб белгиланган.
Замон   мансабдорлари   давр   жиловини   ўз   қўлига   олиб,   халқ   оммасининг
бугунги  ва  келажак  тақдири ҳақида  ўйламасдан  уларни барча   бойликлардан
маҳрум этиб, фақат бойлик орттириш ва обрў ва эътибор қозонишни мақсад
қилганлар.   Обрў   ва   эътибор   ва   бойлик   орттириш   учун   ҳар   қандай
бузуқликдан   ёки   ношойиста   ишлардан   тийилмаганлар.   Уларнинг   фикрига
кўра,   иноят   ва   комиллик   камситилиши   керак   бўлиб,   илм   ва   маърифат   эса
халқ фаровонлигига хизмат қилиш эмас, балки уларни эътиборсиз қолдириб,
ўз назорати остида ушлаб туриш воситасидир. Зеро ҳаётда мазмун ва   маъно
ўз   эътиборини   йўқотди,   ташқи   кўриниш   инсон   қадр-қийматини   тан   олиш
мезонига айланди. Илм ва маърифат, шу жумладан, шеърият ва шоирлик ҳам
ўзининг   азалий   вазифалари,   яъни   халқни   маърифатга   ҳидоят   асл   тарихий
рисолати ва фазилатидан маҳрум этилиб, ўша давр уламо ва фузалолари деб
ном олган бир гуруҳ мансабдор “шоирпарастлар” қўлида хушомадгўйлик ва
тамаллуқписандлик   воситаси   сифатида   хизмат   қилган.   Шоирнинг   руҳий
исёни   мана   шу   жаҳолатга   қарши   қаратилган.   Бу   ҳолат   давр   шоирлари
ижодида   ижтимоий   шеърият   ва   янги   мундарижанинг   пайдо   бўлиши   учун
асосий омил бўлган.
Асирий   ўз   қасидасида   ҳукуматнинг   бу   каби   хунук   қилмишларини
қоралайди   ва   аслида   инсонийлик   меъёр   ва   мезонларининг   нима   эканлигини
эътироф  этади. Ушбу қасидада  шоирнинг комил инсонни тан олиш ахлоқий
ва   фалсафий   концепцияси   бир   қатор   шоирона   тасвирлар   воситасида,
андишамандлик билан ва мутафаккирларча акс этган. Ушбу фазилатларга эга
бўлмаган   киши,   ё   одам   эмас   ёки   бу   олам   жинсидан   эмас.   Жаҳолат   ва
бепарволик   муҳитида   у   одамларни   илм-фанга   йўналтиришни   жамиятнинг
зиёли   табақаси   ва   маърифатпарварларнинг   асосий   вазифаси   деб   билган.
Аммо,   шоир   замонасининг   жоҳил,   қобилиятсиз   амалдорлари,   аксинча,   илм-
143 фан   ва   маърифат   изловчиларининг   миясини   зарурий   ва   замонавий   илмлар
билан   эмас,   балки   хурофот   ва   бидъатлар   билан   тўлдириб,   одамларни
жаҳолатга   етакладилар.   Асирийнинг   бундай   одамларга   хайрихоҳлиги   йўқ,
уларни “зоҳидони нажосаттинат” (нопок зоҳидлар) қабилида қарайди, уларни
ўз   ҳийла-найранглари   тўрига   ўралашиб,   қонларини   сўриб   оладиган
ўргимчакка   ўхшатади.   Зоҳидлик   ва   эътикоф   (зоҳирий   тақводорлик)   дан
уларнинг   мақсади   фақат   “сайфи   мазлумон”   (“мазлумлар   шамшири”)
эканлигини   таъкидлайди.   Шоирнинг   танқидий   сўзлари   охирги   замонлар   ва
ўзининг   энг   юқори   ифротий   чўққисига   чиққан   тасаввуф   таълимотининг
хурофотлари ва бидъатларига қарши қаратилгандир. Аммо шоирнинг оловли
юраги   бу   сўзлар   билан   таскин   топмайди,   у   ғазабга   лиммо-лим   қалб   билан
ҳайқиради:
Касрати ваҳдаттарошони тасаввуф чуну чанд,
Корашон мав уд воҳидро муқаррар доштан.ҷ
Аз сару кори намозу рўзаи эшон мапурс,
Хешро дар зери бори охират хар доштан.
Ман ки дар си ни Ватан шабзиндадори дуриям,
ҷ
То ба кай рўзи маро з-ин сон муқаддар доштан...  [12,58]
Дин аҳли ислом номи ва ҳукуматнинг норасмий қоидалари асосида бу
дунёни   ўткинчилиги,   охиратнинг   фаровонлигига   эгалик   қилиш   учун
одамларни   ибодат,   рўза   ва   итоаткорликка   чақирган.   Асирий   бу   ишни   “дар
зери   бори   охират   хар   шудан”   (“охират   юки   остида   эшак   бўлиш”)   тарзида
қоралаб, манғитийлар даврида расмиятга кирган асоссиз итоаткорлик ва зуҳд
ва   тақвопарастликни   эътироф   этгувчи   тасаввуф   таълимоти   рукнларидан
бирига қарши қўрқмасдан норозилик билдирган;
Оҳ аз ин  инси но асаттинатони зўҳдкеш,
ҷ ҷ
уз ба оби теғ нотавон  мутаҳҳар доштан.	
Ҷ ӣ
Анкабутонанд ҳангоме ки гиранд эътикоф, 
Сайди мазлуме-ғараз дар зери чодар доштан…
Ҷ умла тарророни роҳи дину имони туанд,
Чашм бар ҳамёни симу кисаи зар доштан   [12,58].
Асирий   яшаган   замон   ва   муҳитда   бундай   шеърни   ёзиш   катта   жасорат
талаб   қиларди.   Бу   жасоратни   фақат   ўша   даврдаги   жорий   расмий   таълим
сирлари,   қонун   “барқарорлиги”   ва   жамоат   сирларига   тўлиқ   сингиб   кетган,
144 мукаммаллиги   ва   билими   билан   замондошларидан   бир   қадам   бўлсада
олдинда  бўлган,   тўғри  ва  холис  йўлда   яшаган  пок  тийнатли  одамгина   қўлга
киритиши   мумкин   эди.   “Инсонийлик   надир?”   қасидаси   Асирийнинг   энг
юксак   даражадаги   билим   ва   маърифат   эгаси   ва   ўз   замондошлари   орасида
камдан-кам учрайдиган ўзига хос маҳорат ва истеъдод соҳиби эканлигининг
исботидир.
Мунзимнинг   лирик   асарлари   таркибида   ҳам   бир   қасида   бор,   уни
мазмун   ва   мундарижаси   жиҳатидан   мадҳия   қасидалари   сирасига   қўшиш
мумкин.   Қасида   “Мактаб”   деб   номланиб,   жами   22   байтдан   иборат,   шунинг
учун   унинг   тасвир   объекти   ҳам   аниқ.   Унинг   шеърий   услуб,   ифода   тарзи,
мазмуни, поэтикаси, тасвирлаш маҳорати, қасидадаги мурожаатлар, риторик
оҳанглар,   шакл   унсурлари,   қофияланиш   тизими,   мактаб,   ўқитувчи   ва   янги
таълим   тарзини   мадҳ   этиш   мавзуси   тўлиқ   қасида   жанри   талабларига   жавоб
беради.  Ушбу  асарда  замон  нуқтаи назаридан   мавзу  аниқ  ва  тасвир  объекти
янги ҳисобланади. Шоир келтиради:
Ало атфоли боиқбол, бар оеду бинмоед,
Ҳусули гавҳар з ӣ  қиймати одоб дар мактаб,
Ало, эй ташнакомони зулоли маърифат, оед!
Хўред аз чашмаи илму маориф об дар мактаб.
Агар хоҳед кардан синаро ган инаи маън ,ҷ ӣ
Бар ин матлаб расидан ҳаст, эй аҳбоб, дар мактаб  [165,96].  
Барча   байтлар   “мактаб”   радифи   билан   тугаганлиги   сабабли,   шеър
давомида   мактаб   нур   маскани   сифатида   тасвирланган.   Қасидада   “толиби
хушбахт”  ( бахтли  талаба),   “зулоли  маърифат”   (маърифат   зулоли)”,   “чашмаи
илму   ирфон”   ( илм   ва   ирфон   булоғи),   “ташнагони   маърифат”   (маърифатга
чанқоқ),   “дидаи   бино”   ( очиқ   кўз),   “хуршеди   ирфон”   ( ирфон   қуёши),   “дили
доно”   ( доно   юрак),   “анвори   илм”   ( илм   зиёси)   каби   тимсоллар,   “дарёи
разолат”   ( жаҳолат   дарёси),   “хоби   жаҳолат”   (жаҳолат   уйқуси),   “дили   торик”
(қоронғу   юрак),   “лашкари  адвони  жаҳл”  (қаҳр  лашкари)  ва   “хасми  хонасўз”
(тажовузкор   душман)   каби   ибораларга   қарама-қарши   ишлатилган.   Ушбу
қасида,   янги   ва   замонавий   услубдаги   мактабларнинг   вужудга   келиш   вақти
маҳсулидир. Шоирнинг ушбу қасидаси таркибида баъзида давр амирлари ва
145 вазирларининг   тавсифига   эътибор   берилганлиги   кузатилади.   Аввало   шоир
ушбу ҳолатни ўша давр амалдорлари ва аҳолиси томонидан мазкур қасидани
яхши   қабул   қилиниши   ва   ўзини   ҳимоя   қилиш   мақсадида   яратган   ва   унинг
бошқа   иложи   ҳам   йўқ   эди.   Ушбу   қасида   таҳлилидан   маълумки,   мазкур
жанрда   ҳам   янги   ва   ноанъанавий   мавзулар   татбиқ   этилиб,   давр   қасидалари
мазмуни ва ғоявий мундарижа жиҳатдан ўзига хос тарзда янгиланган.
Садриддин   Айний   ижодидан   истисно   тарзда   бир   қасида   таҳлил
этилади.   Садри   Зиё   ҳам   ўзининг   “Тазкори   ашъор”   тазкирасида   унинг   янги
мазмуни   ва   баён   услубини   қайд   этган.   Бизнинг   манзуримиз   Айнийнинг
“Қасида…   фил-мусталаҳотилурфия”   номли   шеъри   бўлиб,   у   шоирнинг
“Эсдаликлар”   китобида   “Қасидаи   даҳяк”   тарзида   келтирилган.   Қуйида
мазкур  қасида нинг бир неча нисбий байтлари келтирилади:
Боз ор зи бозор, шарик, аз пули даҳяк,
Ҳалвову мураббову кабобу маю шўрак.
Як халта пур аз соягиву пиставу бодом,
Як қутти пур аз кўфтаву руставу пашмак.  [11 , 8 ,593-594 ] .
Қасиданинг   насиб   қисми   мазмунан   янги.   Бу нда   Бухоро   мадрасалари
муллоларининг   дангасали ги,   мадраса   талабаларининг   маиший   ҳаёт
ҳодисалари  халқона оҳангларда   тасвирланган . Садри Зиё ушбу шеърни  “ янги
шеър ”  ва  “тоза  услубдаги шеър ”  деб атаган бўл са-да , шеърнинг вазни ва нутқ
оҳанглари   анъанавий   ҳам   ва   е нгил   ва   шўх   бўлиб,   у   руҳ и ят ни   кўтаради.
Ширинликлар   ва   айшу-ишрат   асбоблари   номини   ифодаловчи   сўзлар
“ мустал иҳот и урфия ”  бўлиб, улар сўзлашув тили,  омиёна  лаҳжалари ва кўча -
бозор   тилидан   келиб   чиққан.   Бу   табиий   ҳолат   бўлиб,   уни   шеър   ритми   ва
оҳанги   та қозо   қилади.   Зеро ,   тадқиқотчи   Х.Шариповнинг   фикри ча ,   “ Агар
мақсад ва маъно таъмни тавсифлаш  бадиий завқ  орқали ифода этил са , бу сўз
шакл жиҳатидан  оғзаки   нутқга   ўхшаш бўлиши табиий.  Ушбу нутқ шакли ни
махсус   реалистик   тасвир   ҳам   та қозо   этади ...   Бир   қарашда   содда нависликка
ўтиш   дастлаб   осон   туюлиши   мумкин .   Яъни   халқ   урфиётига   мос   воқеий
тарзда   шеър   мазмунини   ифодалаш,   унинг   шакл   ифодаси   ҳам   ҳисобланади”
[193,125].   Шу   нуқтаи   назардан,   ушбу   қасида   лисоний   ва   услубий
146 хусусиятлари,   бадиий   ифода   ва   шакли   жиҳатидан   ҳам   янги   ҳисобланади.
Қандай бўлмасин, бу  қасида  лингвостилистик хусусиятлари жиҳатдан янги ва
ноанъанавий жиҳатларга эга бўлса-да, ҳар жиҳатдан жадид адабиёти тағаззул
жанри   талабларига   мувофиқ   эмас   ва   соф   ижтимоий-маърифий   мазмунни
англатмайди.   Ушбу   қасида да   шаҳрошўб   жанрининг   айрим   хусусиятлари
кузатилади.   Қасидан инг лирик қаҳрамони руҳияти истеҳзоли. У маълум бир
ижтимоий кучга нисбатан муросада эмас. Шунинг учун шоир нутқ оҳангини
такаллуфларсиз очиқ-ойдин ифодалаган. Шунга қарамай, Айнийнинг қасида
жанрида   баён   тарзи,   қасида   яратиш   қонун   қоидалари   ва   янги   услубда
ўзгаришларни   мушоҳада   этиш   мумкин.   Ш.Раҳмонов   фикрига   кўра   “Эрон
инқилобининг   дастлабки   йилларида   Ориф   Қазвиний,   Абулқосим   Лоҳутий,
Маликушшуаро Баҳор ва Мирзода  Ишқийнинг инқилобий шеърлари тасниф
кўринишида   яратилган.   Тасниф   содда   ва   самимий,   илиқ   ва   мулойим,
меҳрибон ва енгил мутоибавий мавзуларда ёзилган, ўта романтик, мафтункор
оҳангга эга, шунингдек танқидлар билан безатилган, одамларнинг қувончи ва
ҳаяжонига   ҳисса   қўша   оладиган   шеър   туридир”   [140,70].   Айнийнинг   ушбу
шеърида, гарчи янги маърифатпарвар ва ижтимоий мазмун назарга илинмаса-
да,   бу   жиҳатлар,   яъни   соддалик   ва   самимийлик,   ҳазл   ва   тантанаворлик,
нутқнинг   латифлиги   янги   ҳодисалар   сифатида   қаралиши   керак.   Бироқ,   бу
жадид   адабиётида   пайдо   бўлган   барча   янги   ғоявий   мундарижани   қисман
шакл   ва   таркибнинг   уйғунлигини   таъминлаганлиги   билан   изоҳланади.   Буни
ҳар бир анъанавий лирик жанрнинг шакли ва мазмунида кўриш мумкин ва бу
ҳол табиийдир.
Абдулқодир   Маниёзов   “С.Айний   шеъриятининг   ривожланиш
тамойили”   мақоласида   Айнийнинг   ижодий   жараёни   ҳақида   сўз   юритиб,
унинг   шеъриятини   мадраса   давридан   то   инқилобий   юришларига   қадар
бўлган   асарларини   кўриб   чиққан.   Янги   инқилобий   маъно   ва   мазмунлар
асосида   мумтоз   адабиёт   жанрлари   (ғазал,   қитъа,   қасида,   рубоий,   маснавий,
мухаммас,   мусаддас)   ва   мустазод   турларининг   янгиланишини   таъкидлайди:
“устод   Айний   ўз   ижодий   фаолиятининг   ушбу   босқичида   тожик   назмида
147 инқилобий   ва   сиёсий   шеърларни   яратишга   муяссар   бўлиб,   бу   борада   янги
шеърият   турларини   татбиқ   этган.   Ҳамда   тожик   замонавий   шеъриятида   янги
ва ноанъанавий маъноларни киритди” [232,87].
  Айний   лирик   ижодиётининг   янги   услуби   ҳақида   гап   кетганда,   унинг
шеърлари   жуда   содда   ва   равон,   самимий   услубда   яратилганлигини   айтиш
кифоя.   Айний   шеъриятида   реализм   унсурларининг   кўплаб   жиҳатлари
қўлланилган.   Таниқли   тадқиқотчи   М.Шукуров   ўз   тадқиқотларидан   бирида
“Айний   шеърияти   (XX   асрнинг   дастлабки   икки   ўн   йиллигида   ёзган
шеърлари)   жадид   реализми   ва   Европа   реализмининг   бошланишига
яқинроқдир”   деб   таъкидлайди   [191,56].   Нафақат   Айний   шеърияти,   балки
бошқа   маърифатпарварлик   адабиёти   шоирларининг   шеъриятида   ҳам   нутқ
унсурлари   ва   халқ   шевалари   намуналарининг   синтезлашувини   кўриш
мумкин.   Ушбу   давр   шеъриятидаги   халқона   таркиблар   (“ағлоти   урфия”   ва   ё
“мусталаҳотилурфия”)   мазкур   давр   шеърияти   ва   фольклор   ўртасидаги   ўзига
хос   уйғунлик   ва   яқинликни   кўрсатади.   Зеро,   ҳар   қандай   ҳолатда   ҳам
ижодкорлар ўз асари тилини соддалаштириш мақсадида халқ оғзаки ижодига
яқинлашганлар.   Ҳозиргача   яратилган   тадқиқотларда   билдирилган   фикр-
мулоҳазалардан фарқли ўлароқ, бу ҳолат, яъни шеъриятда халқона сўзлар ва
иборалардан   фойдаланиш   “оддий   нутқ   унсурлари   ва   шоирона
образларнининг   қийматини   пасайтирмади.   Янги   шеър,   шеърият   ва   шоирлик
мезонининг   пасайиши   эмас,   балки   ушбу   давр   адабиётининг   соф   эстетик
тамойилларининг  вужудга  келиш  ибтидосидир”   [191,117].  Миллий  уйғониш
адабиётидаги соф эстетик сифат, хусусан, шеърият ва бадиий асарда шакл ва
мазмуннинг   уйғунлиги,   бадиий   сўзнинг   ижтимоий   ҳаётнинг   маданий   ва
маънавий соҳалар билан ўзаро муносабати, ижодий алоқаларнинг мумтоз ва
замонавий ижодкорлари мероси билан уйғунлиги, унинг тарбиявий ва ҳаётий
роли, сиёсий, ахлоқий ва маънавий масалаларнинг айнан адабиётда ҳал этиш
йўллари билан чамбарчас боғлиқдир.
Шу тариқа, зикр этилган қасидалардан ташқари Асирийнинг “Таъбири
манзумаи   хоби   муаммо   ба   “Ҳадиқаи   Вафо”,   “Қасидаи   қареҳа”,   “Қасида   дар
148 жавоби   қасидаи   Васлии   Самарқандий”,   “Қасидаи   ба   Айний   ирсолкардаи
Асирий   дар   бобати   мактаби   жадид   ва   қадим”   каби   қасидаларда   шоирнинг
танқидий   ва   таҳлилий   тафаккур   тадрижини   кўриш   мумкин   ва   шу   сабабли
шоир   қасидалари   катта   аҳамиятга   молик.   Бошқача   қилиб   айтганда,   ушбу
қасидаларда таассурот, хаёл ва реал воқеийликлар шеърнинг асосий мавзуси
бўлиб,   кўп   ҳолларда   унинг   маънавий   ҳусн   ва  тароватини   оширади.   Шунинг
учун   бу   давр   шоирларининг   бошқа   қасидалари   таҳлилини   кейинги
ишларимиз доирасига қолдирамиз. Қасида жанри нафақат бир ёки икки шоир
ижодида,   балки   бошқа   шеърият   турлари   ва   умуман   жанрлар   тизими   билан
бир   қаторда   тожик   маърифатпарвар   ва   уйғониш   даври   адабиётида   ҳам
мазмун   ва   ҳам   шакл   жиҳатдан   янги   ва   ноанъанавий   хусусиятларни   касб
этган. 
Қасида   муҳим   анъанавий-сарой   адабиёти   жанр   сифатида   энг   кўп
ишлатилаган   адабий   жанрлардан   биридир.   Тарихий   ва   анъанавий
тенденцияларга   асосланиб,   ушбу   адабий   жанр   мадҳ   этиш   воситаси
бўлганлигини   алоҳида   қайд   этиш   зарур.   Ушбу   давр   жадид   адабиётида   том
маънода   маърифатпарварлик   мавзусида   яратилган   қасидалар   сони   кўп   эмас.
Бироқ,   янги   тарихийсиёсий   ижтимоий   ва   илмий-маъданий   шароитларда
Бухоро,   Самарқанд   ва   Хўжанд   адабий   муҳитининг   талабларига   мувофиқ
ушбу   адабий   жанр,   Эрон,   афғон,   араб   жадид   адабиётидан   фарқли   ўлароқ,
қисман ривожланиб, мукаммал бадиий жанрга айландики, давр ижодкорлари
бу   жанр   қолипида   ўзларининг   ички   кечинмалари,   фалсафий   ва   ахлоқий
ғоялари,   ҳиссиётлар   олами,   танқидий,   сиёсий   ва   ижтимоий   қарашларини
ифода этдилар.
3.2. Мусаммат ва таржиот туркумидаги лирик жанрлар мазмун
мундарижасининг эврилиши
Ушбу   давр   лирик   жанрлари,   хусусан,   мусаммат,   унинг   турлари,
шаклланиш   тамойиллари   ва   жанр   хусусиятлари   ўзбек   адабиётида   Зокиржон
Фурқат   ижодиёти   мисолида   Н.Жабборов   ва   жадид   шеърияти   асосида
Н.Афоқова   тадқиқотларида   муфассал   ўрганилган.   Мазкур   тадқиқотларда
149 ушбу   лирик   жанрлар   ва   уларнинг   хоссалари   илк   бор   монографик   тарзда
тадқиқ   этилган.   Адабий   анъаналар   ва   жанрларга   доир   илмий   ишларда
мусаммат   ва   унинг   шакллари,   таржеиот   ва   таркиббандлар   алоҳида   таҳлил
қилинган. Жадид адабиётида мусаммат ва унинг турлари, таржиот, мустазод
ва   таркиббанд   жанрлари   мумтоз   адабиёт   анъаналари   давомчилари   бўлган
шоирлар   ижодида   поэтик   мазмун   ва   шакл,   тил   ва   услуб   жиҳатдан   янги   ва
ноанъанавий   хусусиятларни   касб   этган   шеърий   жанрлар   сифатида   алоҳида
ўрин   тутади.   Тадқиқотчилар   ижодкорларни   ушбу   жанрларнинг   каноник
хусусиятларига   муносабатига   кўра   икки   гуруҳга   ажратади:   1)   ижодда   ғазал,
қасида,   маснавий,   қитъа   ва   рубоий   жанрларига   кўпроқ   эътибор   берувчилар;
2) нисбатан эркинроқ бўлган мустазод , дубайтий, тарона, муссаммат турлари
(мураббаъ,   мухаммас,   мусаддас),   такриббанд   ва   таржибанд   каби   жанрларга
майл   этгувчилар.   Иккинчи   гуруҳга   кирувчи   шоирлар   форс-тожик   мумтоз
адабиёти   меъёрий   поетик   қоидаларига,   классик   шеъриятнинг   аруз   вазни,
радиф,   қофияланиш   тарзи   ва   ҳатто   шеърият   расмий   тилининг   лисоний
хоссаларига   қатъий   амал   қилмайди.   Улар   нисбатан   эркинроқ   жанрлар
имкониятларидан   унумли   фойдаланиб,   ундан   ўзларининг   янги   қараш   ва
ғоялари,   фикрий   хулоса   ва   тажрибалари   ҳамда   маънавий   ҳис-туйғуларини
баён этишда фойдаланади. 
Мазкур   давр   адабиётида   мусамматнинг   энг   фаол   тури   мухаммасдир.
Форс-тожик   адабиётшунослигига   доир   аксар   фундаментал   тадқиқотларда
мухаммас   жанри   пайдо   бўлиши   ва   ривожланиши   тўғрисида   маълумотлар
учрайди.   С.Айний,   А.Мирзоев,   С.Имронов,   Ш.Раҳмонов,   Ж.Ҳикматов,
Ҳ.Шарифов,   Н.Афоқова   тадқиқотлари   шулар   жумласидандир.   Мухаммас
мавзу жиҳатдан ғазалга яқин турса-да, кейинги асрларда жанр мазмуни замон
ва   ижодий   муҳит   тақозосига   кўра   кенгая   борди.   Шоирларнинг   сиёсий   ва
ижтимоий қарашлари, энг аввало, бу жанрда нисбатан тўлиқ акс этди. Яъни
тазмин   мухаммасларнинг   бу   даражада   ривожланишига   ғазал   жанрининг
маъновий юксалиши ва тарихий эврилиши сабаб бўлган. Бироқ, С.Айнийдан
бошлаб   барча   шарқшунос   ва   адабиётшунос   олимлар   мухаммас   жанрининг
150 шаклланиш   тамойиллари   ва   эврилиш   чўққисини   ХVII   аср   таниқли   шоири
Сайидо Насафий ижодиёти ва унинг номи билан боғлайди. 
Мухаммас маърифатпарварлик ва жадид адабиётида ҳам асосий адабий
жанрлардан   бири   ҳисобланган.   Барча   замонларда   мусамматнинг   бошқа
турларига   нисбатан   бу   жанрга   эҳтиёж   катта   бўлган.   Шамсиддин   Шоҳин
куллиёти   таркибида   уч   мухаммас;   улардан   2   таси   мустақил   ва   1   тазмин
мухаммас, Возеҳ шеърий тўпламларида тожик тилида 12 (196 байт)   ва ўзбек
тилида   2   мухаммас   (60   мисра),   Савдонинг   танланган   шеърларида   1   та,
Асирий   адабий   меросида   4   та   тазмин   мухаммас,   Ҳайрат   ижодиётида   1   та
мустақил ва 8 та тазмин мухаммас, Нақибхон Туғрал девонида 4 та мустақил
ва 8 та тазмин мухаммас, Айний куллиётининг 8 қисмида битта мустақил ва
10   та   тазмин   мухаммас,   Фитратда   1   та   тазмин   мухаммас   мавжуд.   Маълум
бўладики,   ушбу   жанр   бу   давр   адабиётида   алоҳида   ўрин   тутган.   Уларнинг
аксарияти тазмин мухаммас бўлиб, мазкур жанр талабига мувофиқ шоир улуғ
мухаммаснавис   салафлари   ва   замондошларининг   образ   яратиш   усули,
мазмун   ва   мундарижа,   баён   тарзи,   шакл   ва   қофиясига   тўлиқ   риоя   этилиши
талаб қилинган. 
ХХ   аср   шоирларидан   Абдуррауф   Фитратнинг   “Сайҳа”   шеърий
тўплами да  миллий  озодлик   ва  жаҳон  мусулмонлари  бирлашуви  каби  муҳим
мавзулар   ўз   ифодасини   топган.   Фитрат нинг   ҳижрий   XIX   аср   биринчи   ярми
шоири   Мирзо   Олимжон   Ҳасрат   Ҳисорийнинг   “Кулфатзадаам,   соғари   ишрат
киву ман кй?” (Кулфатзадамен, соғари ишрат киму, мен ким?) мисраси билан
бошланган   ғазали   асосида   яратилган   тазмин   мухаммаси   бу   жанрнинг  юксак
намунасидир.   Шоир   бу   тазмин   мухаммасни   яратишда   тўлиқ   анъана   таъсир
доирасида   қолиб   кетмаган.   Ҳасрат   ғазалининг   мазмун-мундарижаси,   ғоя   ва
шакл унсурлари, мавзу хусусиятлари, поэтик тимсоллари, бадиий унсурлари
ва   баён   услуби   асосида   мукаммал   мухаммас   яратишга   муяссар   бўлган.
Фитрат   Ҳасрат   ғазалининг   айрим   мисраларини   маъновий   жиҳатдан   таҳрир
қилган ва ўзининг юксак маҳорат эгаси эканлигини кўрсата билган. Аммо бу
мухаммас оддий ва умуммиллий тилда ёзилган. Унинг сабк ва услуби “саҳли
151 мумтанеъ”.   Ҳасрат   Ҳисорий   ғазали   икки   вариантда   8   байт   ҳажмида   бизгача
етиб   келган.   Аммо   Фитрат   тазмин   бўлгувчи   ғазалнинг   фақат   беш   байтидан
фойдаланган.   Бироқ   бу   байтлар   Ҳасрат   Ҳисорий   ғазалининг   икки
вариантдаги танқидий матнига ҳам мувофиқ эмас [62,49]. Маълум бўладики,
Фитрат бу шоирнинг баён тарзи  ва тасвирлаш усулига қойил эмасва тахмис
бҳлгувчи,   ғазалнинг   айрим   нуқсонли   байтларини   таҳрир   этиш   орқали
тузатишлар   киритган   ёки   унинг   қўлида   ғазалнинг   бошқа   нусхаси   бўлган.
Кузатишлар   биринчи   фараз   ҳақиқатга   яқинроқ   эканини   кўрсатмоқда.
Фитратнинг   айнан   мазкур   ғазални   мухаммас   яратиш   учун   танлагани   унда
қўлланган   сўз   ва   ташбиҳлар,   бадиий   тасвирнинг   шоир   ижодий   ниятига
мувофиқлигидир.   Жумладан,   Фитрат   мухаммаси   таркибида   қуйидаги   ибора
ва сўзлар: “дилбохтаам” (кўнгил бой берганман), “парвои маломат” (маломат
парвоси),   “савдоийи   дард”   (дард   савдойиси),   “тарки   муҳаббат”   (муҳаббатни
тарк   этмоқ),   “бемори   ғам”   (ғам   бемори),   “бистари   роҳат”   (фароғат   ёстиғи),
“тани   дардасар”   (дард   асар   қилган   жисм),   “пару   бол   фурўрехта”   (қаноти
қайрилган),   “вомондаву   ранжуру   гирифтору   ҳазин”   (касал,   аросатда   қолган,
ранжур),   “афсурдадил”,   “гўшагузин”   (узлатдаги   шахс),   “фориғ   зи   жаҳон”
(жаҳондан   бехабар),   “савдозада”   (савдойи),   “ҳастий   ба   фанодода”   (фанога
берилган   борлиқ),   “бозичаи   сарпанжаи   хунрези   рақиб”   (рақиб   қонли
панжасининг   ўйинчоғи),   “аз   фикри   тараб   дур”   (роҳат-фароғат   фикридан
йироқ),   “ба   андўҳ   қариб”   (ғаму   кулфатга   яқин)   ва   Ҳасрати   Ҳисорий   ғазали
таркибидаги   айрим   ибора   ва   сўзлар:   “кулфатзадаам”   (кулфат   урилганман),
“бемори   ғам”   (ғам   бемори),   “шаҳаншоҳи   фақр”   (фақр   шаҳаншоҳи),   “дар
маснади хории жаҳон садрнишин” (жаҳон хорлик тахтининг тўрида ўтириш)
каби   бадиий   тасвирлар   билан   ўзаро   маъно   жиҳатдан   мутаносиб   тарзда
қўлланилган.
Агар   иккинчи   талқин   инобатга   олинса,   бу   мухаммас   шоирнинг   бошқа
шеърларидан   фарқли   равишда   анъанавий   услубда   ёзилгани   маълум   бўлади.
Фитрат   шеъриятида   лирик   қаҳрамон   руҳияти   ғазалдаги   ҳолатнинг   аксидир.
Мухаммасда   лирик   қаҳрамоннинг   тушкун   руҳияти   ва   ҳолати   ифодаланган
152 бўлиб,   бу   ҳол   бевосита   ҳажр   ва   фироқ   гирдобида   қолган   ошиқ   шахсиятига
ишорадир.   Бу   оҳанг   ва   муқоясавий   мотив   ғазал   ва   унинг   асосида   яратилган
мухаммасда   кўп   маротаба   қўлланилган   “киву   ман   ки?”   (киму   мен   ким?)
радифи воситасида ўз ифодасини топган. Бу мухаммас арузнинг қариб баҳри
(мусаммани   ахраби   макфуфи   мақсур),   яъни   “мафъулу   мафоийлу,   мафоийлу,
фоилон”   афоилида   ёзилган   бўлиб,   мазкур   вазн   ва   оҳанг   шеър   ғояси   ва
мазмунига   мутаносибдир.   Мухаммаснинг   анъанавий   услуб   ва   оҳангда
ёзилгани унинг биринчи бандиданоқ аён бўлади:
Дилбохтаам, тарки муҳаббат киву ман кй?
Фикри худу парвои маломат киву ман кй?
Савдоии дардам, ғами сўҳбат киву ман кй?
Кулфатзадаам, бодаи ишрат киву ман кй?
Бемори ғамам, бистари роҳат киву ман кй?  [51,19] 
Мазмуни: дилбохтамен, кўнгил берганман, муҳаббат тарки нимаю мен
ким?   Ўзим   ҳақимда   фикрлаш   ва   маломатдан   уялиш   нимаю   мен   ким?   Дард
савдойисиман,   суҳбат   ғами   нимаю   мен   ким?   Кулфатдаман,   ишрат   бодаси
нимаю мен ким? Ғам бемориман, роҳат ва фароғат ёстиғи нимаю мен ким? 
Фитратшунос Соҳиб Табаров ҳам мазкур мухаммас тўғрисида ўз илмий
мулоҳазаларини   баён   этиб,   унинг   учинчи   банди   ва   Ҳасрат   ғазалининг
танқидий   матнини   қиёсий   тарзда   таҳлил   қилган   ва   биз   ҳам   ушбу   бандни
келтиришни мақбул билдик:
То азми сафар кард бути зўҳра абинам,ҷ
Вомондаву ран уру гирифтору ҳазинам,	
ҷ
Па мурдаву афсурдадилу гўшагузинам,	
ҷ
Дар маснади хори и  аҳон садрнишинам,	
ҷ ҷ
Бо мардуми олам сари сўҳбат киву ман кй?  [51,19]
Мазмуни: Ул зуҳражабин, маҳлиқо бутим - маҳбубим сафарга чиқишни
азм   қилди,   Аросатда   қолдим,   маҳзунман,   ғамгинман,   Касалмандман,   сўлиб
боряпман,   дилим   хуфтон,   Узлатдаман,   жаҳон   аҳлидан   айро   ғариблик
кулбаси тўридаман, Шу боис, олам аҳли билан суҳбат нимаю мен ким?
Му ҳаққиқ   бу   бандни   шундай   изоҳлайди:   “Фитрат   мухаммаснинг   бу
бандида   тахмис   байтнинг   биринчи   мисрасини   Ҳасрат   Ҳисорий   ғазали
биринчи   вариантининг   бешинчи   мисрасидан   олган   бўлса,   иккинчи   мисрада
мазкур ғазалнинг 14 мисрасини ҳеч қандай ўзгаришсиз келтирган. Аммо шу
мисра   Ҳасрат   Ҳисорий   ғазалининг   биринчи   вариантидаги   4-мисрасида   “Бо
мардуми   олам   сари   улфат   киву   ман   кй?”   шаклида   келтирилган”   [168, I ;192].
153 Айни шу факт Фитратнинг ўзига хос тарзда мухаммас ярата олиш қобилияти,
ва   новаторлиги   исботидир.   Чунки   шоир   шеър   мантиқи   ва   талабларига
мувофиқ   айнан   ҳамоҳанг,   уйқаш   мисраларни   танлашда   эркин   ёндашган.
Демак, Фитрат қўлида Ҳасрат ғазалининг фақат саккиз байти мавжуд бўлган
ёки   у   ўз   ижодий   ниятига   кўра   ғазалнинг   энг   сара   байтларини   танлаган.   Бу
ҳолат   ХХ   аср   биринчи   ярми   шоирларининг   анъанавий   қолипларни
синдиришга интилиши ва консерватив характерга эга бўлган азалий ва асрий
мумтоз поэтик мезонларни янгилашга бўлган қатъий рағбатининг исботидир.
С.Табаров   мана   бундай   ёзади:   “Агар   Ҳасрат   Ҳисорий   ва   Фитратнинг
мухаммасларидаги   мазкур   мисраларнинг   мазмун-моҳияти,   мажозий,
киноявий   ва   яширин   маъносига   жиддийроқ   назар   солсак,   мухаммас   лирик
қаҳрамони   ўз   “зуҳражабин   бути”ни,   яъни   Бухоро   мамлакатини   ниҳоятда
пассив, ожизона, хаста, ҳаракатсиз, бошқа мамлакатлардан айро ҳолда, ҳатто
унинг   халқини   азоб-уқубат,   озору   ғам,   асирлик   ва   паришонхотирлик   ҳамда
кучли   изтироблар   гирдобида   кўриб,   миллат   орасида   ўзини   ҳаммадан   ҳам
бахтсиз,   толесиз,   саодатсиз,   иқболсиз,   яъни   хорлик   тахти   -   маснадининг
юқори мақомоти эгаси сифатида билади” [168,I;192-193]. Бу фикрларга тўлиқ
қўшилиб   бўлмайди.   Чунки   бундай   талқин   жадид   ва   маърифатпарварлик
шеъриятини   тадқиқ   этишда   расмиятчиликка   кирган   сохта   ва   сунъий   жараён
натижаси бўлиб, “ҳар ч  пеш ояд, хуш ояд” (нимаки олдин келди, хуш келди)ӣ
тамойили   асосида   барча   маърифатпарвар   адиблар   ижод   намуналарини
сунъий равишда тўлиқ жадид адабиётига мансуб, деб билишдан бошқа нарса
эмас.  Зеро биринчидан,  Садриддин Айний Фитратнинг мазкур мухаммаси ва
ишқий мавзудаги   “Хуррам диле, ки дар шарари ғам кабоб шуд, Обод хонае,
ки   зи   ҳасрат   хароб   шуд”   матласи   билан   бошланадиган   ғазалини   “Намунаи
адабиёти   тожик”   тазкирасининг   иккинчи   қисми,   яъни   шеърияти   анъанавий
хусусиятларга эга бўлган Фитрат замондошлари бобига киритган. Тазкирада
Фитрат номи ва асарлари ўз хусусиятига кўра кўпгина ижодкорлар қаторида
икки фаслда зикр этилган.  Иккинчидан,  чуқурроқ назар солинса, мухаммасда
Фитрат   лирик   шоир   ва   унинг   лирик   қаҳрамони   “ишқ   толиби”   бўлган   ошиқ
154 тимсолини ифодалаши аён бўлади. Мухаммаснинг ҳар бир мисраси замирида
руҳий   тушкун   кайфият,   оташин   муҳаббат,   ҳажр   ва   фироқ   изҳори,   рақиб
жабри   ва   дилбар   макридан   озурда   ошиқ   қалбининг   туғёни   каби   маънолар
силсиласи ўз аксини топган.   Учинчидан,   мантиқ жиҳатдан “зуҳражабин бут
Бухоро тимсоли” бўла олмайди ва агар бўлганда ҳам у сафарга (“азми сафар
кард”) чиқолмас эди.  Тўртинчидан,  Муҳаммаджон Шакурий Бухорий ҳам ўз
илмий   қарашларида   Фитратнинг   бу   мухаммаси   тўғрисида   қуйдагича   ёзади:
“Бу мухаммас 20-йилларда машҳур бўлиб, 30-йилларда барча тожик адиблар
уни ёддан билишарди. Мухаммаснинг бу даражада шуҳрат келтириши сабаби
“уни ишқий шеър сифатида эмас, балки уни замонавий шахс ҳиссиётлари ва
ҳаяжонини ифодаловчи ноёб шеърий намуна сифатида севиб ўқиганларидир”
[196,175].   Бешинчидан,   ватанпарварлик   ёхуд   “миллий   шеърлар”   лирик
қаҳрамони   “ишқий   шеърлар”   лирик   қаҳрамонларидан   буткул   фарқ   қилиб,
ҳаётнинг   прагматик   жиҳатларини   ўрганишда   анчагина   устунликлар   ва
маънавий ҳамда руҳий имтиёзларга эгадир. 
Бу давр адабиётида бошқа кўпгина лирик жанрлар қаторида мухаммас
ҳам   ўз   ўрни   ва   мавқеига   эга.   Шайх   Абдулқодир   Кароматуллоҳи   Бухорий
томонидан яратилган “Тазкираи Саббоқ”да 60 га яқин айнан шу даврда яшаб
ижод   этган   шоирлар   мухаммаслари   келтирилган.   Шунинг   ўзиёқ   мазкур
жанрга   бўлган   илиқ   муносабатни   кўрсатади.   Бу   даврда   мухаммаслар
танқидий,   ошиқона,   эллигиявий   мотивларни   ифодалаб,   халқона   оҳангларга
(Возеҳ,   Ҳайрат   Абулхайр   Самарқандий,   Қонеъ,   Рожий   ва   бошқалар
мухаммаси) мувофиқ тарзда яратилган.
Мумтоз   адабиёт   тарихида   мусамматнинг   энг   фаол   шаклларидан   яна
бири - мусаддасдир. Бу жанр форс-тожик адабиёти ривожланиш тарихининг
барча босқичларида, жумладан  маърифатчилик ва жадид адабиётида алоҳида
ўрин   тутади.   Анаъанага   кўра   бир   шоир   иккинчисининг   ғазалига   мусаддас
боғлайдиган бўлса, ўша ғазалнинг нафақат шаклий ва услубий хусусиятлари;
вазн,   қофия,   шеър   руҳияти,   равий,   радиф,   ғоявий   йўналиши   ҳам   сақланади.
Давр   шоирлари   мазкур   жанрнинг   турли   хилдаги   қофия   комбинациясидан
155 фойдаланган.   Маълумки,   мазкур   жанр   кенг   кўламли   фикрлар,   катта
муаммоларнинг   ҳал   этилиши   ва   ҳаётий   воқеаларни   ифодалашда   ўзига   хос
имкониятларга   эга.   Садриддин   Айнийнинг   “Намунаи   адабиёти   тожик”
тазкирасида   муаллиф   билан   замондош   бўлган   шоирлар   шеъриятидан   6   та
мухаммас   ва   3   та   мусаддас   келтирилган.   Шамсиддин   Шоҳин   куллиётида   4,
Ҳайрат   танланган   асарларида   1,   Нақибхон   Туғрал   асарларида   5,   С.Айний
куллиётида   5   мусаддас   борлиги   аниқланди.   Шамсиддин   Шоҳиннинг   4
мусаддасидан   фақат   биттаси   эътиборимизни   тортди.   Бу   мусаддас   янгича
мазмуни,   баён   услуби,   янги   бадиий   тимсоллари   ва   камёб   тасвирлари   билан
бошқа шоирлар ижод намуналаридан жиддий фарқ қилади:
З-ин сон ки хоҳиши даҳр  уз шўру шар набошад,ҷ
Бадтар дар ин замона айб аз ҳунар набошад,
Суди матои дониш ғайр аз зарар набошад,
Одам касе нахоҳад онро, ки хар набошад,
ое равам, ки гардун боли сар набошад,	
Ҷ
Аммо ч  метавон кард,  ои дигар набошад?! 	
ӣ ҷ [51,278]  
Мазмуни:   Даҳрнинг   хоҳиш   иродаси   шўру   шардан   иборат   бўлганлиги,
замонда   энг   оғир   гуноҳнинг   “ҳунар”   эканлиги,   илмнинг   кони   фойдаси
зарардан   ўзга   нарса   эмаслиги   боис,   шундай   жойга   боришим   лозимким,   у
жойда бошим узра осмон бўлмасин,  аммо на қилай мен,  бошқа бирон паноҳ
топгувчи жой йўқ. 
Бу   мусаддас   умумий   тарзда   7   банд   (42   мисра)дан   таркиб   топган.   Ҳ ар
бир   банднинг   сўнгги   икки   сатри   таржибанд   шаклида   келган.   Музореъи
мусаммани ахраб вазнида (мафъулу, фоилотун, мафъулу, фоилотун; - - V/ - V
- - / - - V / - V - -) ёзилган. Бу каби туркум асарлари таҳлилидан Шамсиддин
Шоҳин   дунёқарашининг   ижтимоийлашуви,   фалсафий   ақидаларининг
теранлашуви,   танқидий   фикрларининг   адреслилигини   мушоҳада   этиш
мумкин.   Ҳар   бир   банд   мисраларининг   умумий   мазмуни   мантиқан
мусаддаснинг   фиқра   байти   моҳиятига   тобеъ   бўлиб,   шоир   танқидий   ва
ижтимоий   ғояларини   айни   шу   байт   атрофида   ифода   этган.   “Шўру   шар
будани   хоҳиши   даҳр”   ( даҳрнинг   хоҳиш-   иродаси   шўру   шардан   иборат
бўлгани),   “дар   замона   айб   будани   ҳунар”   ( замонда   энг   оғир   гуноҳнинг   ҳунар
экани ),   “кони   зарар   будани   суду   матои   дониш”   ( илмнинг   фойдаси   кони
зарардан   ўзга   нарса   эмаслиги ),   “сармояи   малолат   будани   эътибор”
156 (эътиборнинг   маломат   сармояси   экани ),   “хобу   хаёл   будани   уммеди   роҳат”
(роҳат   ва   фароғатдан   умид   қилиш   хом   хаёл   экани) ,   “дар   машом   рехтани
ғубори   андўҳ”   (андуҳ   ғуборининг   димоққа   қуюлиши),   “омодаи   завол   будани
ҳар як давлати оянда”  (қурилажак давлатнинг заволга юз тутиши),  “тиратар
аз   шом   будани   субҳи   умед”   (умид   тонгининг   зулматдан   торлиги)   каби
истиоралар   ва   мажозий   тасвирлар   воситасида   ижтимоий-сиёсий   вазият   ва
тарихий   шароит   ҳаққоний   тасвирланган.   Бу   эса   мусаддас   мазмунининг
танқидий характери ва юксак бадииятини таъминлаган. 
Аҳмад   Дониш,   Шамсиддин   Шоҳин,   Қори   Раҳматуллоҳ   Возеҳ
издошларидан   Мирзо   Сирож   Ҳаким   Бухорий,   Абдуррауф   Фитрат   ва   Эрон
ҳамда   афғон   маърифатпарварлари   -   Зайнулобидин   Мароғий,   Абдураҳим
Толибов,   Маҳмуд   Тарзий   ва   бошқалар   мумтоз   шеъриятнинг   консерватив
хусусиятлари   ҳамда   ғоявий   маҳдудлиги   ҳақида   мулоҳаза   билдиришган.
Мирзо   Сирож   Ҳаким   Бухорий   ғ азал,   рубоий,   қитъа,   қасида,   мухаммас,
маснавий ва бошқа адабий жанрлар шакли ва мавзусида ўзига хос янгилик ва
тоза   услуб   кашф   этишга   муяссар   бўлган.   Шоирнинг   Ҳофиз   Шерозий,
Абдулқодир   Бедил   ва   Шамсиддин   Шоҳин   ғазалларига   тақлидан   мусаддас
шаклида ижод қилган “Ёд бод...” шеъри бунга яққол мисол бўла олади:
Ёд бод, эй дил, ки мо ҳам обрўе доштем,
Дар гулистони тамаддун рангу бўе доштем,
Солу моҳи саъд, айёми накўе доштем,
Дар тараққий  ҷ идду  ҷ аҳд у  усту ўе доштем.ҷ ҷ
Доимо будем мо дар тавсани давлат савор,
Эмин аз қайди замину аз  ҷ афои рўзгор   [ 30 ,3]
Мазмуни:   Ёд эт! Бир замон обрўю эътиборимиз бор эди, бу тамаддун
гулистонида   рангу  бўйимиз   бор   эди,  ою   йиллар,  яхши   бир   давру   давронимиз
бор   эди,   тараққиётда   ўзига   хос   жидду   жаҳдимиз   бор   эди.   Биз   доим   тожу
давлат ва тахтга эга эдик. Ҳар хил бало ва қазолардан эмин эдик.
Айни   шу   типдаги   мусаддас   бошқа   замондош   шоирлар   ижодида
учрамади.   Шеърда   буюк   тамаддун   эгаси   бўлган   миллатнинг   ўша   даврдаги
хаста ҳоли сабаблари жаҳолат, ғафлат ҳамда илму адабдан бехабарлик экани
талқин   этилади.   Мусаддаснинг   икки   бандида   сўнгги   икки   сатр   таркиббанд
шаклида   қофияланган.   Айни   шу   бандларда   фиқра   байтлар   ўзгарувчандир.
157 Бир   қарашда   шеър   шаклидаги   бундай   жузъий   ўзгаришлар   оддий   ҳолдек
кўринади.   Бу   ҳол   шоирнинг   шаклий   ўзгаришга   интилганидан   дарак   беради.
Шунга ўхшаб “шеъри нав” адабий жанрларнинг янги тури сифатида биринчи
бўлиб   кичик   лирик   жанрларнинг   синтезлашуви   асосида   вужудга   келган
[140,71].   Демак,   бу   ҳол   Сирожийнинг   янги   ноанъанавий   бадиий   шаклни
вужудга   келтириш   бобидаги   изланишлари   сифатида   баҳоланиши   зарур.
Ушбу   шеърда   мусаддас,   маснавий,   таркиббанд   ва   таржибанд   жанрлари
унсурлари   синтезлашуви   ёки   адабий   жанрлар   трансформацияси   ҳодисаси
асосида   вужудга   келган.   Уни   мусаддасдан   кўра   таркиббанд   жанрига   нисбат
берилса,   тўғрироқ   бўлади.   Чунки   шеърда   байтлар   такрор   келиши,   ички
тузилиши   ва   композицияси,   ҳар   бир   банд   охиридаги   фиқра   байтларнинг
қофияланиш   жиҳатидан   мутаносиблиги   таркиббанд   жанри   талабларига
мувофиқ   келади.   Мазкур   шеър   услуб   ва   баён   тарзи,   мазмун   ва   мундарижа
жиҳатдан   ХХ   аср   ибтидосида   бошқа   янги   давр   маърифатпарвар   шоирлари
шеърияти   билан   мутаносиб   тарзда   яратилган.   Бу   шеърни   бошқа   банди   ҳам
мавжуд   бўлиб,   муаммони   янада   жиддийроқ   назардан   ўтказиш   учун   ушбу
бандни ҳам келтирамиз:
Боиси ин дарди бедармон намедонам, кй шуд?
Сояи ин  умлаг  нуқсон намедонам, кй шуд?ҷ ӣ
Ҳодии ин роҳи бепоён, намедонам, кй шуд?
Му табои ин ҳама нодон, намедонам, кй шуд?	
ҷ
Эй худо! Моро ту аз хоби гарон бедор кун,
Масту беҳушем, аз фазлу карам ҳушёр кун.
Аз камолоту улуми аср бархурдор кун,
Ақлу донишро музайян, бахтро ҳам ёр кун,
В–аз карам боби тариқатро ба рўи мо кушой,
Бар сироти мустақим (шав) илми моро раҳнамой  [272,134].
Мазмуни   (Бу   бедармон   дарднинг   боиси   ким,   билмадим,   бу   нуқсонлар
бари   сояси   нима,   билмадим,   бу   бепоён   йўлнинг   ҳодийси   ким,   билмадим,   бу
нодонларни   танлаган   ким,   билмадим.   Эй   худоё!   Бизни   бу   оғир   ғафлат
уйқусидан турғиз, мастмиз, беҳушмиз, фазлу карам ила ҳушёр қил, янги аср
улуми ва камолотидан  огоҳ қил, ақлу билимларимизга сайқал бер, бахтга ёр
этгил,   карамдан   тариқат   йўлини   бизга   кўрсат,   Сироталмустақмда   бўл,
бизларнинг илмимизга раҳнамой бўл!)
Агар   чуқурроқ   назар   солинса,   бу   банднинг   Оллоҳга   муножот
эканлигини   пайқаш   қийин   эмас.   Аммо   бу   жиҳат   ҳам   мавжудки,   давр
158 шоирлари   шеърият   бобида   ҳамиша   қўлланиб   келинган,   аслида   давр
ҳукмронларига   қаратилган   анъанавий   мадҳ,   пайғамбаримизга   (с.а.в)га   ҳамд,
наът   ва   муножотларни   моҳият   ва   сифат   жиҳатдан   ўзгартириб,   уларнинг
мотивларини   ҳаётнинг   маиший–ижтимоий   ҳолатларига   ва   воқеий   нуқсон
иллатларини фош этишга, қалб армонларини ифодалашга мабаддал этганлар.
Мирзо   Сирож   шеъриятида   ижтимоий   жиҳатдан   ривожланган   ғоя   ва
қарашлар,   танқидий   руҳ,   илм   ва   маърифат   ташвиқоти,   ҳаётий   воқеалар
тасвири,   миллий   ва   маданий   урф   одатларни   қадрлаш   каби   масалалар   энг
муҳим   аспект   (хосса)   ларини   ташкил   этади.   Шоир   ижодиётида   адабий
анъаналарини   қўллаш   билан   бирга   янги   мавзулар,   жадидона   образлар   ва
замонавий услуб унсурларидан унумли фойдаланишга катта эътибор беради.
Бу   масала   Х. Мирзозода,   С.Хожиев   ва   Ҳ.Боқиев   каби   олимлар   тадқиқотида
муайян   даражада   ўз   ечимини   топган.   Бизнингча   Мирзо   Сирож   ва   унинг
замондошлари   томонидан   давр   шеъриятида   шакл   ва   мазмун   жиҳатидан
қилинган   янгича   ўзгаришлар   XIX   аср   охири   ва   ХХ   аср   ибтидоси   адабий
жараён   эврилишида   жиддий   ўзгаришларни   вужудга   келтирган   бўлиб,   буни
янги   давр   адабиётига   ўтиш   марҳиласи   сифатида   эътироф   этиш   мақсадга
мувофиқдир. Аммо шеърнинг бошқа муҳим ва фавқулодда афзаллик жиҳати
шундаки, унинг иккинчи банди худди анъанавий шеъриятда мавжуд бўлгани
каби   Парвардигорга   муножот   тарзида   келтирилиб,   бало   ва   қазо   гирдобидан
нажод   топиш   ҳамда   ғафлат   ва   жоҳилият   уйқусидан   уйғониш   масалаларига
бағишланган.   Ҳайратнинг   қуйидаги   мухаммаси   билан   қиёсий   таҳлил
натижалари ушбу шеър турининг ривожланиш хоссаларини чуқурроқ англаш
имконини беради:
Ёд бод он дам ч  накў рўзгоре доштам,ӣ
Бар дили худ меҳри ёри гулузоре доштам,
Ҳар даме дар маҳфили ишрат гузоре доштам, 
Хуррам он рўзе, ки дар сар фикри ёре доштам,
Дида бар роҳи саманди шаҳсаворе доштам  [57,190].
Бири   мусаддас,   иккинчиси   мухаммас   жанридаги   бу   икки   шеър   бир
даврда   яратилган.   Адабий   жараённинг   икки   йўналишига   мансуб   бу   икки
шоир шеъриятида услуб, мавзу ҳамда ижтимоий-эстетик сатҳлараро таҳлили
159 жадид шоирлари учун анъанавий шеърий жанрлар талабларини ўзгартириш,
мумтоз   адабий   жанр   ва   турларни   янги   давр   ғояларига   бўйсундириш   каби
ижодий   тамойил   даражасида   бўлганлигидан   далолат   беради.   Жумладан,
Мирзо Жалол Юсуфзоданинг бир мухаммаси шакл ва мазмун жиҳатдан янги,
бироқ танланган иқтибослар Ҳофиз ижодиёти ва услубига хос: 
Гулу гиёҳ , ки аз  гулшани Ватан  рўянд,
Ғубори чеҳра  ба  борони меҳр  мешўянд.
Сафову лутф  зи  наззорагон ҳаме    ҷ   ўянд    ,
“ Рубобу чанг ба бонги баланд мегўянд ” .
“ Ки  гўшу ҳуш  ба пайғоми  аҳли роз  кунед ” .
Агар ба рўйи замин  ҳақ  бувад,  ҳамон дин  аст,
Маро  мухолифати навъи маслак   оин  аст,
Ки  ҳосилоти масолик   ашоъаи кин  аст.
Нахуст  мавъизаи   пири майфурўш  ин аст,
Ки аз  мусоҳиби но    ҷ   инс     эҳтироз кунед  [ 32 , 3 ] .
Янги   шеъриятга   тааллуқли   экани   мухаммаснинг   илк   мисрасиданоқ
маълум,   унинг   мавзуси   янги.   Шоир   “гулу   гиёҳи   Ватан”,   “ғубори   чеҳра   аз
борони меҳр шустан” (меҳр ёмғири ила юз ғуборини ювиш), “сафову лутф аз
наззорагон жустан” (назоратчилардан лутфу сафо исташ)”, “ҳақ будани дин”
(диннинг ҳақ экани), аммо маслак ва ойин аҳлининг динга муносабати сохта
эканлиги, “жамиятда маслак ва мазҳабталошлик учун вужудга келган адоват
ва найранглар” каби жадиларга фикрлар воситасида бадиий талқин этилган.
Маълум   бўладики,   мусаддас   жанри   ҳам   бу   давр   адабиётида   ўзига   хос
ўринга   эга.   Ушбу   жанр   адабий   жараённинг   ўзига   хос   тамойиллари   асосида
муайян   йўналишларда   баъзан   анъанавий   қолиплар   ва   услублар   орқали,
баъзан эса янгича ғоялар асосида янгиланиб борди. Жадид шеърияти ривожи
учун   замин   яратди,   замонавий   даврий   матбуотда   маърифатпарварлик
ғояларни талқин ва тарғиб этилишини таъминлади.
Маърифатпарварлик   адабиётида   таржибанд   ва   таркиббанд   каби
жанрларга   ҳам   муносабат   ўзгарди.   Бу   даврнинг   деярли   барча   ижодкорлари
ушбу   жанрларда   ижод   қилган.   Шамсиддин   Шоҳиннинг   Амир   Абдуллоҳ
илтимосига   биноан   ёзилган   ва   халқона   ва   тортишувларга   бой   оҳанг   ва
мотивга   эга   бўлган   “Ҳут   агар   ҳуттий   кунад,   кампира   дар   қуттий   кунад”
160 [55,296]   унвонидаги   шеъри   бор.   Ушбу   таржибанд   олти   банддан   ва   ҳар   бир
банд  16 мисрадан  иборат.  С.Имронов  ушбу  шеърнинг  жанрий хусусиятлари
ҳақида   мана   бундай   ёзган:   “Шоҳиннинг   новаторлиги   мураббаъ   шаклидаги
таржибандда,   соф   ижтимоий-сиёсий   мундарижани  ифода  этиш  билан  бирга,
мунтазам   ва   муттасил   тарзда   ҳар   бир   васила   байтининг   иккинчи   мисрасини
такрорлайди ва байтнинг иккинчи мисрасини ўзгартиради ва шу билан шоир
таржибанд   ва   таркиббанд   жанрларининг   васила   байтларини   бирлаштириб,
ўзига   хос,   моҳирона   тарзда   янги   типдаги   шеърни   ҳосил   қилади.   Бундай
ихтиро Шоҳиннинг фақат ўзигагина  тегишли”   [ 92,76 ] . Васила банди Шоҳин
таркиббандида   икки   марта   такрорланган   ва   ҳар   иккала   ҳолатда   ҳам   асосий
бандларни   такомиллаштиради   ва   тўлдиради.   Бироқ,   учинчи   бандда   шоир
васила   байтга   мурожаат   қилишдан   тийилади.   Бу   ҳам   Шамсиддин   Шоҳин
ижодида анъанавий жанрлар ўзгариши бошлангани исботидир. 
Фитратнинг   “Сайҳа”   тўпламида   олти   бандли   таркиббанд   мавжуд
бўлиб,   Садриддин   Айний   ундан   икки   бандини   “Намунаи   адабиёти   тожик”
тазкирасига   киритган.   “Тавофи   Ватан”   тўпламида   шеър   иккита   сарлавҳа
остида,   яъни   “Эй   боди   сабо!”   ва   “Ватани   ман”   тарзида   бўлинган   ҳолда
берилган.   Афсуски,   ушбу   таркиббанднинг   бошқа   бандлари   топилмади.
“Менинг Ватаним” номи билан машҳур ушбу таркиббандда энг аввало кўзга
ташланадиган   “Эй   боди   сабо!”   ундалмаси   негизида   ш оир   муқаддас   она
юртига   бўлган   ҳаётий   ва   ҳаққоний   муҳаббатини   ифода   этади.   Иккинчи
бандда Ватаннинг хорлиги ва аянчли аҳволи таъсирли ифодаланган:
Бинмо саҳар  азми тавофи ватани ман,ӣ
Ах - ах , ч  ватан, са	
ӣ ҷ дагоҳи  ҷ ону тани ман. 
Ҳам  маъ ман и  осоиши иззу шарафи ман,
Ҳам Каъбаи ман, қиблаи ман, ҳам чамани ман.
Он к-аз ғами ошуфтагии ҳоли харобаш,
Оғушта ба хун асту хароб аст, тани ман.
То пан аи зулми дигарон дод харошаш,
ҷ
Чок аст зи сарпан аи ғам пираҳани ман.	
ҷ
Он к-аз пайи тахлиси гиребони ҳаёташ
Дерест фитодаст ба дўшам, кафани ман.
Рав,   абҳаи таб ил фурў мол ба хокаш,	
ҷ ҷ
Зан   бўса ба девору дараш аз даҳани ман.
161 Аввал бирасон аз тарафам арзи дуоро,
В-он гаҳ бинамо лобаву баргўй: “Бухоро !”[51,23]
Яъни,   Эй   сабо!   Сен   саҳар   чоғи   менинг   Ватаним   тавофига   йўл   ол,   ул
менинг  саждагоҳимдир, жоним ороми ўша манзилда, менинг  иззат ва шону
шарафим посбони ўша жой, ул макон менинг Каъбам, менинг қиблам, менинг
чаманим, Ул жой ким, унинг хароблигидан, менинг таним қонга беланган, то
ки бул макон танида ўзгалар панжасининг захми изи бор, менинг пироҳаним,
менинг жисмим чок-чок эрур, бул Ватан озодлиги ва эрки ва ҳаёти мен учун
асл муддаодир, гарчи бу озодлик йўли мени қабр ва кафангача олиб борсада.
Эй   сабо,   боргил   пешонангни   унинг   тўпроқларига   қўйгил,   унинг   деворлари   ва
эшикларига менинг  номимдан   ўпич лар бергил. Аввал мендин дуолар етказ ва
кейин фарёдлар ила “Бухоро” деб наъра сол! 
Шеърнинг   ушбу   бандида   л ирик   қаҳрамон   қалбидаги   кечинмаларни,
орзу-армонларини,   ёниқ   туйғуларини   ифодалаш   баробарида,   кўнглидаги
уқубатга   қарамай,   жондан   азиз   Ватанини   юракдан   мадҳ   этади,
ватандошларини   уйғонишга   ва   ўзликни   англашга   чорлайди.   Бухоро
шоирнинг “мен”и учун тариқат йўлига юрган солик танлаган муқаддас маъво
ва   ибодат   макони,   хавфсиз   бошпана,   руҳнинг   фориғлик   манзили   ва   шон-
шараф   манбаи,   деб   таърифланган.   Мустамлакачи   босқинчиларнинг   зулми
миллатга улкан қайғу келтирди ва ғанимлар зулми остида қолдирди.
Яъни   бу   тасвир   замоннинг   адолатсизлиги   ва   тенгсизлиги   рамзи.
Зулмдан қонга беланган, шафқатсизлик панжаси кўйлагини йиртиб ташлаган
ва  елкасида  бир пайтлар  илм-фан ва  адабиётнинг   улуғвор  ёпинчиғини  эмас,
балки   юраги   уриб   турган   ҳолда   кафан   кийган   одамнинг   қиёфаси.   У   ундан
қочган   ва   бардавом   эсаётган   сабодан,   эҳтиром   ила   бир   чимдим   Бухоро
юртининг муқаддас  тупроғини юзига суртиш учун мадад сўраб, юракдан бу
муқаддас   маконнинг   қуёшда   тавланаётган   тупроғи   ва   эскирган   деворидан
ўпишга тайёрлигини изҳор этади. Шу тариқа, уйғониш даври шоирларининг
муносабати   классик   адабиёт   бадиий   тасвир   воситаларига   нисбатан   тубдан
ўзгарганини,   масалан   “боди   сабо” га   мурожаат   бошқача   йўналиш   ва   реал
мантиқий   мақсадга   кўчганини   ангалаш   мумкин.   Бу   образ   севимли   хушбўй
ҳид   таратувчи   (хоҳ   у   илоҳий,   мажозий   ё   лексик   маънолар   силсиласида
бўлсин)   сифатида   эмас,   балки   Ватан,   она   тупроқнинг   муқаддаслигини,
мантиқий моҳиятни ифода этишга хизмат қилди. Адабиётшунос олим Соҳиб
162 Табаров фикрича,  “боди сабо” образига мурожаат “ бир-бирига қарама-қарши
бўлган   икки   кучни,   қарама-қарши   бўлган   иккита   дунёни   ва   ҳатто   қарама-
қарши   бўлган   иккита   мафкура   ва   дунёқарашни   боғлаш   вазифаси   ва   юксак
поэтик вазифани ўз зиммасига олади. “Боди сабо” бир вақтнинг ўзида поэтик
образ   сифатида   алоқа   воситалари   ва   бадиий   жозибани   яратиш   вазифасини
бажарган бўлса, бошқа ҳолатда лирик қаҳрамонининг курашлари, ижтимоий
зиддиятлари   мавзу   ва   муаммолари,   Бухоро   ҳудудида   илм-фан   ва   маданият
шаклланиши   ва   ривожланишини   таъминлаш,   мамлакатни   тавофга,   тинчлик
ва   шараф   маконига,   Каъба   ва   қиблага,   гулистону   чаманзорга   айлантириш
учун хизмат қилган”  [168,I;171].
Бу   шеър   замон   шоирларининг   кўплаб   шеърлари   билан   бир   қаторда
миллий ва тарихий ўзликни англаш ғоясини ифода этган. Унинг услуб баёни
анъанвий бўлса-да, ғоя ва мазмун замон руҳига монанд. Фитратнинг “Ватани
ман”   шеъри   миллат   бирдамлиги   ва   ҳамжиҳатлиги,   Бухоро   қисматини   ўз
қисмати деб билиш туйғуси билан йўғрилган. Иккинчи бандда оҳанг ва нутқ
ҳолатининг ўзгариши яққол сезилади. Шоир юксак маҳорат билан мақтовдан
хитобатга   ўтади.   У   сўзларининг   заҳрини   барча   ижтимоий   нуқсон   ва
камчиликларга қарши қаратган. Шу жиҳатдан, Фитратнинг замон дардларини
мужассам этган ушбу шеърида мазкур давр турк шоирларидан Маҳмад Эмин
Юрдақул (1869-1944), Тавфиқ Фикрет (1868-1915), Зиё Гёк Алп (1875-1924)
каби ислоҳотчи адиблар билан ўзаро адабий алоқалари таъсири сезилади. 
Таржеот   ёки   таржиъбанд   жанри   ушбу   давр   шоирлари   ижодида   муҳим
ўрин   тутган   жанрлардан.   Давр   шоирлари   таржибандлари   асосан   анъанавий
йўналишда   яратилган.   Истисно   тариқасида,   “Намунаи   адабиёти   тожик”
тазкирасида   ота-боболари   аслида   Ҳисордан   бўлган   Саидмаҳмудхўжа   ибн
Аминхўжа   Бухорийнинг   бир   таржибанд   мусаддаси   келтирилган.   Айний   уни
“бу мусаддас узун эди, шунчасига қониқиш ҳосил қилдик” деб, тўрт бандини
иқтибос   келтиради.   Ушбу   таржибандда   энг   муҳими   жиҳат   ундаги   мавзу   ва
мазмуннинг янгилиги ва даврнинг реал ижтимоий ҳолатини акс эттирадиган
васила байтидир:
163 Намудан ошён дар Қофи узлат ҳамчу анқо беҳ,
Фикандан рахти ҳастии  аҳон дар қаъри дарё беҳ.ҷ
Гусастан аз тааллуқҳои даврон чун Масеҳо беҳ,
Чу Юсуф зери чоҳ аз ихтилоти аҳли дунё беҳ.
Агар ҳо атраво халқанд, мурдан дар таманно беҳ,	
ҷ
Зи чини абрўи ин нохудоён мав и дарё беҳ	
ҷ  [69,328].
Шеърда   ритм,   оҳанг   ва   қофияларнинг   қисман   риоя   қилинмаганига
қарамай,   лирик   қаҳрамон   руҳиятида   замон   амалдорларининг   адолатсизлиги,
ижтимоий   воқеийликка   нисбатан   норозилик   ҳисси   мавжуд.   Шоир   талмеҳ
воситасида   бу   жаҳолатманд   жамиятда   яшашдан   кўра,   Юсуф   каби   чоҳда
маҳбус   бўлишни   афзал   кўради   ва   агар   “ халқ   ҳожатини   чиқарувчилар”
( ҳожатравои   халқ)   бу   жоҳил   ва   масъулиятсиз   тоифа   бўлса,   ундан   ўлим
афзалроқ   эканини   айтади.   Ҳукумат   тизимини   “дашти   ноумидий”   (умидсиз
чўл),   “хасони   бесамар”   (самарасиз   сомон),   “мардумони   бебасар”   (кўр   кўзи
бўлган   халқ)   мажозлари   воситасида   танқид   қилади.   Шу   тариқа,   янги   жадид
адабиёти   ғояларининг   пайдо   бўлиши   турли   лирик   жанрларнинг   мазмуни   ва
ғоявий мундарижасидаги ўзгаришларга сабаб бўлган.
Бу даврда қитъа энг сермаҳсул жанрларидан биридир. Бироқ даврнинг
энг   муҳим   ижтимоий-ҳаётий   масалаларини   ёритиш   нуқтаи   назаридан   ушбу
жанр   анъана   таъсиридан   чиқмаган.   Қитъаларнинг   аксари   ижодкор   маиший
ҳаётида   содир   бўлган   воқеаларга   бағишланган.   Уларнинг   мазмуни   давр
тарихий   ҳаётининг   турли   воқеалари   билан   боғлиқ:   бир   қитъада   ижтимоий
ёки   сиёсий   ҳаёт   воқеалари,   бошқасида   маиший-маданий   ҳаёт   ҳодисаси
тасвирланган.   Қитъаларда   биз   жуда   кўп   фойдали   маълумотларни,   хусусан,
даврнинг   маданий,   илмий   ва   адабий   ҳаёти,   масалан,   сарой,   масжид   ва
мадрасалар   қурилиши,   зодагонлар   мадҳу   таърифи,   тўй   ва   турли   тантанали
маросимларни   ўтказиш   ёки   таниқли   шахслар   ўлимида   мотам   тутиш   ва
бошқаларни   кўрамиз.   Умуман   олганда,   қитъаларда   ҳар   хил   ҳаётий   воқеа
ҳодисалар акс эттирилган.
Шоҳин   куллиётида   7   та   (   1   та   тарихий,   3   та   ишқий   ва   яна   3   та
фалсафий-ахлоқий)   қитъа   бор.   Асирийнинг   25   қитъасидан   5   таси   ҳажм
жиҳатдан   катта   бўлиб,   биринчи   қисм   “Қитъа   дар   мадҳи   роқим   ул   Асирий”
164 (25   байт)   таржимаи   ҳол,   иккинчиси   “Абёт”   (18   байт)   деб   номланган   бўлиб,
Анбар   Бухороий   шеърига   жавоб   тариқасида   ёзилган,   учинчиси   “Таърихи
итмоми   минораи   масжиди   Шайх   Мулаҳутдин”   (15   байт)   таърихий   қитъа,
тўртинчиси   “Таърихи   тавваллуди   Сатторхон”   (15   байт)   –   “Сатторхон”   нинг
туғилиш тарихига бағишланган мавлуд қитъаси ва бешинчи қитъа “Марсияи
калхот”   (17   байт)   ҳажвий   қитъа   ҳисобланиб,   халқона   мотивлар   асосида
яратилган. Яна 21 та таржимаи ҳол, танқидий, тарихий, ҳажвий ва марсиявий
характерга эга қитъалари мавжуд. Садриддин Айний куллиётида 25 та қитъа
бор.
Шу тариқа, мазкур давр адабиётида шеърлар туркуми ғоявий мазмуни,
мавзуси,   услуби,   ижодкорнинг   адабий   жараёнга   муносабати   жиҳатдан   XX
асрнинг  бошларидан   тадрижий  тарзда   такомиллашиб  борган.  Бу   даврда   ҳам
ўрта   аср   форс-тожик   адабиёти   тарихи   сингари   лирик   жанрлар   такомили,
уларнинг поэтик хусусиятлари, шакл ва мазмун унсурлари синкретик ҳолатда
эди. Ушбу давр шеъриятида илму ирфон, мактаб ва таълимни тарғиб қилиш,
ишқ,   Ватан   ва   миллат   муҳаббати,   миллий   ва   тарихий   ўзликни   англашни
тарғиб   қилиш,   танқид   ҳамда   ижтимоий   воқеийлик   тасвири   каби   мавзулар
янгича   шаклда   бадиий   талқин   этилди.   Давр   адабиёти   ривожида   лирик
жанрларнинг   мавқеи  ошди.  Мусамматнинг  мухаммас  ва   мусаддас  шакллари
такомилга   етди.   Таржибанд,   таркиббанд,   қитъа   жанрлари   хусусиятлари
янгиланди. 
3.3. Давр шеъриятида поэтик шакл ва мазмун уйғунлиги
ХХ   аср   бошлари   шеъриятида   поэтик   шакл   ва   мазмун   уйғунлигини
тадқиқ   этишда   С.Ҳалимовнинг   “Из   истории   узбекской   и   таджикской
литературы второй половины XIX - начала XX веков в Самарканде” [174,81]
номли   тадқиқоти   алоҳида   илмий   аҳамиятга   эга.   Ушбу   тадқиқотда   давр
ижодкорлари асарларининг мазмун-мундарижаси, ғоявий тамоиллари, поэтик
шакл   янгиланиши,   жанрлар   табиатидаги   ўзгаришлар   таҳлил   этилган.
Самарқанд   адабий   муҳити,   тожик   ва   ўзбек   адабий   алоқаларининг   ўзига   хос
165 хусусиятлари   тадқиқ   қилинган.   Шеърий   асарларнинг   поэтик   таснифи
тўғрисида айрим фикр-мулоҳазалар билдирилган [181,139].
Маърифатпарварлик   ва   жадид   адабиёти   вакиллари   асарларида   давр
ижтимоий воқелиги теран  фалсафий тафаккур  асосида очиқ  ва эркин тарзда
ифодаланган.   Ушбу   очиқбаёнлик   методи   мавзуни   аниқ   ва   муфассал
ёритишни,   реалистик   ифодалашни   тақозо   этгани   аён.   Бу   давр   шеъриятида
лирик   қаҳрамон   қалбидаги   ботиний   ҳис-туйғулардан   кўра   жиддий   ҳаётий
воқеийликни   талқин   этиш   муҳимроқдир.   Чунки   бу   лирик   қаҳрамон   ҳаётий
ғоялар   билан   қуролланган   ва   унинг   шахсияти   ҳар   жиҳатдан   мукаммалдир.
Яъни   “бу   лирик   қаҳрамоннинг   шахсияти   кўп   қиррали.   Бу   одатдагидек   ички
дунёси мураккаб, илғор дунёқарашли, ўз миллатини Европанинг маърифатли
халқлари қаторида кўришни орзу қилган инсондир” [99,29]. 
Аҳмад   Донишнинг   қуйидаги   бу   шеъри   ижтимоий   воқеийликнинг
бадиий   тасвири   борасида   шакл   ва   мазмун   уйғунлиги   жиҳатидан   янада
қийматлидир:
аҳонхудой чу хоҳад,  аҳон хароб кунад,Ҷ ҷ
Ба ҳоли неку бади халқи худ напардозад.
Ба адл некиву бо зулм бад чаро надҳад?
Ба  саъйи фосиқу обид  назар наяндозад.
Равад шариф пиёда ба теғи кулфату ран ҷ ,
Вазеъ  асби тағаллуб  ба ҳар тараф тозад.
Фасоду фитна дар аркони коинот афтод,
Гули муроду тараб  обу ранг дарбозад.
На шавқатеву тараҳҳум бузургро бархўрд,
Ғаний ба у    ҷ   убу      такаббур  фақир нанвозад.
Чу  боғбон  шавад аз кишту заръи худ дилгир,
Ба сўи  шўраву гул чашми шавқ  нандозад.  [14,223].
Қози   ва   мингбошининг   амал   маснадида   қимирлашини   терак   барги
тебранишига   қиёслаш,   мамлакат   ҳолатини   самовий   унсурлар,   сайёра   ва
юлдузларнинг “беқарорлиги”га менгзаш, мудҳиш ижтимоий вазиятни кескин
танқид   қилиш   ўша   даврда   ҳар   қандай   ижодкорнинг   ҳам   қўлидан   келмаган.
Булар   аслида   ҳаётий-воқеий   ташбиҳлар   бўлиб,   бу   ҳолат,   яъни   “жунбишу
ларзиши   барги   сафедор”   (терак   баргининг   тебраниши)   ўқувчи   кўзи   олдида
яққол гавдаланади. “Рўятро ба муқобил гардон!” (Юзингни тескари ўгир) - бу
166 ибора   ҳам   халқ   нақлидан   олинган   бўлиб,   “кетиш,   тарк   этиш”   маъноларини
англатади. Шеърда “тараддуд” сўзи билан синоним бўлган, давр шеъриятида
алоҳида   мақомга   эга   бўлган   “саъй”   (ҳаракат)   сўзини   қўлланилган.   “Аспи
тағаллуб ба ҳар тараф тозонидан”  (тағаллуб отини ҳар томонга  югиртириш)
истиораси мақом ва мартабасиз кишилар танқидига қаратилган. Шоир бошқа
шеърида   эр   ва   мард   кишининг   ғурури   тўғрисидаги   фикрларини   қуйидагича
ифодалайди:
Ба шаклу ҳайъати инсон зи раҳ марав зинҳор,
Тавон ба сабру таҳаммул шинохт  ҷ   авҳари мард.   
Агар на пок бувад аз бало нахоҳад  ҷ аст,
В-гар дар асл бувад пок,  сабр  хоҳад кард  [14,223].
Ижодкор бу ўринда ўз мартаба ва амали учун пул сарфлайдиган лоқайд
ва жоҳил кишиларни танқид қилади.  Шеърда  мардлик моҳияти  ҳаққоний ва
воқеий тарзда талқин этилади. 
Шоир   Савдо   нопок   йўллар   билан   пул   ва   пулдорликка   интилиш
иллатини вабо каби жамиятни вайрон қилгувчи хислат сифатида баҳолайди:
Пораи ноне ба пеши  қоне    ъ   он     қурси маҳ аст,
Косаи обе ба чашми ташнагон  ҷ   оми мул     аст.
Он ки дорад кафш дар по,  ҷ ома бар дўш, зар ба  ҷ айб,
Гарчи беақл аст, мегўянд,   ў ақли кул аст.
Хоҳ  қонеъ  бош дар дунёи дун, хоҳи  ҳарис ,
Нафсро то вақти мурдан бар сари нон ғулғул аст.
Бонги     ҷ   уғзе     бар  сарои мо  навои б о рбат аст.
Лиқ-лиқи  деге ба базми мо садои  қул-ғул  аст.
Гарчи пулдорист дар олам маноти эътибор,
Ғам махўр аз бепул ӣ , Бепул, ки дарё бепул аст   [12,31].
Шеърнинг   марказида   бўлган   руҳий   ҳолат   ўтмиш   ва   янги   давр   во қеий
ҳаётининг парадоксидир. Тил ва услуб жиҳатидан бедилона тарзда яратилган
ушбу   шеърда   оддий   халқ   маиший   турмуш   тарзи   воқеий   ва   ҳаётий   йўсинда
берилган. Мумтоз адабиётнинг анъанавий поэтик тимсоллари - “ жоми мул”,
“қонеъ”,   “ақли   кул”,   “ҳарис”,   “жуғз”   (бойқуш),   “борбат”,   “маноти
эътибор”   ва   бошқалар   мажозий   ва   рамзий   маънолар   касб   этиб,   замон
авзосига мувофиқ тарзда, янгича реал мазмунни ифодалашга йўналтирилган.
Жамиятнинг   оддий   фуқароси   мумтоз   шеъриятда   салбий   ҳодиса   сифатида
талқин   қилинган   бойқушнинг   беўхшов   ва   хосиятсиз   қичқириғидан   ҳам
167 роҳатланади,   унинг   учун   “жоми   мул”   чанқоқни   қондирадиган   бир   коса   сув,
бир   бўлак   қотган   нон   -   ой   парчасидир.   Ватаннинг   ачинарли   ижтимоий-
маиший   шароити,   одамларнинг   оғир   иқтисодий   аҳволи   натижасида   пул,
пулдорлик ёки пулсизлик масалалари реал ва объектив тарзда бадиий тасвир
унсурларига   айланди.   Завқий   ижодидаги   “Қарз”   шеърида   барчанинг   қарзга
мубтало   бўлгани   айтилиб,   “фарзи   дар   пеши   Худо   бударо   адо   фармоем,   ё
қарзро?”   (Худо   олдидаги   фарзни   адо   этайликми   ёки   қарзни?)   каби   риторик
савол   ва   мурожаатлар   шеъриятда   муомалага   киритилди.   “Ҳар   бир   кўча   ва
маҳалладан   ўтсам   қарзларингни   тўла   деган   ҳайқириқларни   эшитардим”.
Шоирнинг   бу   сўзлари   миллат   ва   халқнинг   аҳволи   нечоғлиқ   оғир   эканини
англатади. 
Савдонинг   айрим   атъимавий   (овқатлар   тавсифи   мавзусидаги)   туркум
шеърларида амир ва амалдорларнинг ёмон нафси ва овқатга ҳарислиги киноя
ва мажоз воситасида танқид қилинган. Уларда дунё молига бўлган очкўзлик
ва   тамагирлик,   судхўрлик   ва   ўзгалар   ҳақидан   қўрқмаслик   иллатлари
жамиятдаги   бахтсизликни   келтириб   чиқарган   омиллар   сифатида   талқин
этилган.   Савдонинг   камбағалчилик   ва   ночор   халқнинг   яшаш   муҳитини
сатирик   мотивларда   тасвирлайдиган   шеърларида   давр   зиёлилари   ва
ижодкорлар ҳаётидаги мудҳиш ва оғир маиший вазият ҳам параллел равишда
кўрсатилган.   Атъимавий   шеърларда   такаллуф   ва   сўз   ўйини   устуворлик
қилади.   Савдонинг   бошқа   бир   шеърида   лайливаш   маҳбуб   чиройидан
нишолло   ва   мураббони   устун   билувчи,   маъшуқага   эмас,   балки   таомга
муҳаббат   қўйган   “ошиқ”нинг   ҳажвий   қиёфаси   тасвирлангани   бунинг
исботидир. 
Возеҳнинг   қуйидаги   қасидаси   қовун   мадҳига   бағишланган   бўлиб,
Савдонинг   атъимавий   шеъриятига   яқин   туради.   Возеҳ   аруз   вазнининг
мужтаси   мусаммани   аслам   баҳрида   қовун   таърифи   ва   унинг   шарафига   58
байтдан иборат қасида битган, унинг матлаъси:
Чу субҳ зад алами зар ба пои харбуза,
Ҷ аҳон гирифт беҳ ҷ ат сафои харбуза   [131,175].
168 байти   билан   бошланади.   Возеҳнинг   таъкидлашича,   ундан   олдин   ҳеч   ким
қовун тавсифида махсус шеър ёзмаган ва у бундан фахрланади. Аммо Возеҳ
каби маърифатпарвар ижодкорнинг ушбу шеъридан ғурурланиши, Абу Исҳоқ
Атъима   Шерозий   услубида   бундай   қасида   яратиши   муҳим   объектив
заруратга   асослангани   эътиборга   моликдир.   Возеҳ   ушбу   қасидада   қовунни
васф этар экан, уни сотиб олишга пули йўқлигини ҳам айтади:
Зи бепул  ба чаҳон ҳе  муфлисе ё раб,ӣ ҷ
Мабод монда чу ман дар балои харбуза   [131,175].
Халқнинг   ҳақиқий   реал   ҳаёти   тасвирини   “фонус”   (чироқ)   шеъри
мавзуси талқини орқали ҳам тушуниш мумкин. Завқийининг ушбу мавзудаги
шеъри   чироққа   мурожаат   қилиш   билан   бошланади.   Шоир   чироққа   худди
одамларга бўлгани каби мурожаат қилиб, у билан дардлашади ва уни тўралар
уйида   хор   бўлмасликка   чақиради.   Бундай   ҳолда   ташхис   санъатининг   ўзига
хос   шакли   юзага   чиқади.   Шоир,   образли   маънода,   чироқни   эмас,   балки
камбағаллар   оғир   аҳволию   “ҳазратлар”,   “тўралар”,   “хўжалар”нинг
лоқайдлигини нишонга олади.
Саидаҳмад   Васлийнинг   тожик   тилидаги   ижод   намуналарининг   катта
бир   қисми   ҳам   даврнинг   ижтимоий   мавзуларига   бағишланган.   Шоирнинг
“фалак”   радифли   ғазали   унинг   “Армуғони   дўстон”   девонидан   жой   олган
б ўл иб, 1909 йилгача ёзилган. Унинг биринчи ва охирги байтлари қуйидагича:
Дод аз бедоду  авру зулми нодони фалак,	
ҷ
Ҳасрато аз  унбиши вазъи парешони 	
ҷ фалак ....
Аз  ҷ афои ў на танҳо абр гиряд зор-зор,
Васл ӣ  шайху шоби олам ҳаст гирёни  фалак        [58,40].
Ғазалда   шикоят   ва   танқид   асосий   мавқега   эга.   У   “фалак”   дан   шикоят
қилишдан ташқари, кучли ижтимоий мазмунга эга. Чуқурроқ назар солинса,
шеърда   тамсилий   тарзда   “эшак   (жоҳил   ва   аҳмоқ   одамлар   тимсоли)   ва
ҳақиқий   одам”   парадокси   бор.   Ушбу   норозилик   ижтимоий   адолатсизликка
қарши   қаратилган   бўлиб,   “фалак”   сўзининг   мазкур   ғазалдаги   сифат   ва
семантик-маъновий   ўзгаришида   аниқ   намоён   бўлган.   Васлий   ўша   давр
ижтимоий тузумидан норизо бўлиб, унинг таназзулга юз тутишини олдиндан
169 англаган. Бундай кучли ижтимоий оҳангларни шоирнинг бошқа шеърларида
ҳам кўриш мумкин. 
Бу давр шоирлари, жумладан, Ажзий, Журъат, Рожий, Мунзим, Садри
Зиё   ва   Айний   Чор   Россияси,   кейинчалик   шўролар   ҳукумати   цензурасини
назарда   тутиб,   шеърларида   ҳаёт   ҳақиқатини   рамз   ва   мажоз   орқали
ифодалашган. Ажзий рамзий маънода ушбу маънога ишора қилади:
Дорад абётам зи кори даҳр рамзе дар бағал,
Сарв агар гўям зи қадди ёр намеорад хабар.
Яъни,   менинг   байтларим   бағрида   рамзий   маъно   яширинган,   агар   сарв
десам, ёр қаддидан далолат эмас. 
Шу нуқтаи назардан, ушбу давр поэзиясини ўрганишда поэтик шакл ва
маъно муносабатларига  алоҳида диққат қаратиш зарур. Ўзбек адабиётшунос
олими   Нурбой   Жабборов   Зокиржон   Фурқат   шеърияти   мисолида   муҳим   бир
далилни   келтиради:   “...бу   даражадаги   ҳаққоний   мазмунни   қилни   қирқ
ёрадиган  чор назорати  чиғириғидан  фақат шеърият  воситасидагина  ўтказиш
мумкин   эди.   Фурқат   шеърияти   айни   шу   фазилатлари   билан   ҳам   Шарқ
шеъриятининг   ўзига   хос   ифода   усулини,   маъно   кўпқатламлилигини   ўзида
мужассам   этган   юксак   намунасидир   [320,5].   Бу   борада   тожик
маърифатпарварлик   ва   жадид   адабиёти   намояндалари   ҳам   ўз
замондошларидан қолишмайди. Анъанавий образ воситасида янги ижтимоий
мазмунни   ифодалаш   уни   мустабид   ҳукумат   назорати   “Чиғириғидак”   силлиқ
ўтказиш давр адабий жараёнининг энг муҳим жиҳати ва хусусиятларидандир.
Абдулвоҳид   Мунзимнинг   Зайниддин   Восифий   шеърига   тазмин   сифатида
битилган   “Обу   теғ”   (“Сув   ва   тиғ”)   ғазали   шу   жиҳатдан   алоҳида   аҳамиятга
эга. Ушбу ғазал анча мураккаб бўлган илтизом санъати асосида яратилган ва
шу   сабабли   адабиётшунослар   томонидан   жиддий   эътирофлар   қозонган.
Шоирнинг   айни   услубни   танлаши   бежиз   эмас,   чунки   “об”   (сув)   ва   “тиғ”
(ханжар)   шеърий   тимсоллари   воқеийликни   ҳаққоний   тасвирлаш   учун   бир
воситадир.   С.Табаров   фикрича,   шоир   ҳар   иккала   тасвир   объекти   –   “сув”   ва
“ханжар”   дан   моҳирона   фойдалангани   ифода   тарзи   ва   баёнининг   хилма-
хиллиги ва ғазалнинг ғоявий-бадиий қийматини таъминлайди. Бунда бадиий
170 санъат   ва   тасвир   воситалари   -   ташбиҳ,   тажнис,   такрор,   муқобала,   эънот,
таносуб,   муколама   ва   бошқалар   лирик   қаҳрамоннинг   маънавий   оламини
кашф   этишга   ёрдам   беради”   [165,91].   Дарҳақиқат,   поэтик   шакл   ва   мазмун
мутаносиблиги ғазалнинг мана бу сатрларида яққол намоён бўлган:
Зан  ба теғу битобий руху азоб диҳ ,ӣ ӣ
Азоби мо ту ба ин ранг обутоб диҳ .	
ӣ
Намезан  ба дами теғи тез, мехоҳ ,	
ӣ ӣ
Маро чу моҳии беоб изтироб диҳий.
Нодида об, ба каф теғ, ташна хоҳ  кушт,	
ӣ
Ч  кардам, ки маро ин қадар азоб диҳ	
ӣ ӣ ...[165,91]
Ушбу давр шеъриятида замон ва фалакдан шикоят мотивлари ҳам ўзига
хос поэтик шакллар воситасида талқин этилди. Қори Раҳматуллоҳи Возеҳ ва
Шамсиддин   Шоҳиндан   бошлаб   кўпгина   шоирлар   деярли   барча   лирик
жанрлардаги асарларида ушбу мотив кузатилади. Ажзий ва Васлий ижодида
реалистик   тасвир   ва   ижтимоий   воқеийликка   муносабат   бошқа   шоирлардан
фарқ   қилади.   Шоир   “гиребони   халқро   гирфтан”   (халқ   ёқасидан   олиш)
ибораси   ўрнига   ҳайратланарли   тарзда   “ду   дасташ   дар   гиребон”   (икки   қўли
ёқада) иборасидан фойдаланади:
Фиғон зи ка ҷ равии оламу замони шум,
Дар ошьёнаи  булбул  гирифта маскан  бум,
Ба хок хуфта  шаҳидону  шод мардуми мо ,
Зи шодмонии мардум морост дил мағмун.
Хар ӣ  ба  гўшдароз ӣ  намешавад исбот,
Касе ба сурати зебо намешавад маълум.
Зи  ша ҳд и илму ҳунар  лаззат ар намегир ӣ ,
Ба  зери чоҳи саирию тўъмаат зақум .
Зи  мактаби адаб  ар баҳра мебар ӣ , А ҷ з ӣ ,
Ғуломи кўи ту гардад ҳазор қайсари Рум.
“Дар   ошёнаи   булбул   маскан   гирифтани   бум”   (булбул   уясида
бойқушнинг   маскан   олиши),   “зи   шаҳди   илму   ҳунар   лаззат”,   “зи   мактаби
адаб   баҳра”   иборалари   гарчи   анъанавий   тарзда   янграса   ҳам,   янгича
мазмуннинг   бадиий   ифодасидир.   Р.Ҳодизода   фикрича:   “ХХ   аср   бошлари
шеъриятнинг мазмун ва тасвир жиҳатдан янгиланишида Сиддиқхожа Ажзий
Самарқандийнинг   ҳиссаси   жуда   катта   бўлган”   [181,149].   Ўша   замон   даврий
нашрлари Ажзийнинг маърифатпарварлик руҳидаги ижод намуналарини кенг
171 тарғиб   қилгани   бежиз   эмас.   Шоир   ижодкорлик   маҳорати   ифода   услубида
намоён бўлади. 
  “Ойина”   журналида   1913   йили   Фитратнинг   “Тозиёнаи   таъдиб”
сарлавҳали таркиббанди чоп этилган. Ушбу таркиббанд таҳлили Фитратнинг
ўз даври шоирлари каби мумтоз бадиият анъаналарига риоя этиш баробарида
шеъриятга   янгича   мазмун   олиб   кирганидан   далолат   беради.   “Тозиёнаи
таъдиб”   шеърининг асл моҳияти ва асосий мавзуси интеллектуал тамаддун -
илм ва зиё, маданият ва инсонийлик ғояларини уйғунликда тарғиб этишдир.
Унда “андиша” тушунчаси теран моҳият касб этган. С.Табаров наздида, ушбу
шеърда   “эркин   фикрловчи,   демократик,   мулоҳазали,   маърифий   ва   янгича
қарашлар   ва   мафкуравий   ғоя   илгари   сурилган   бўлиб,   улар   шоир   томонидан
инсоният,   адабиётва   санъатни   ўрганиш,   ҳаракат   қилиш   ва   келажакни   яхши
фазилатлар билан зийнатлаш ҳамда ақлу фазилат ила бугунги кунга мувофиқ
тарзда   халқни   янада   яқинлаштириш   учун   фойдаланади”   [165,178].   Шеърда
лирик қаҳрамоннинг ҳолати, умидсизлик ва ғам-ғуссага тўла қалби ва руҳий
кечинмалари   маҳорат   билан   тасвирланган.   Аммо   бу   қайғу   ва   тушкун   руҳий
ҳолат   нафақат   шоирнинг,   балки   бутун   Бухоро   амирлиги,   қолаверса
миллатнинг дарди.  Таркиббанд 9 банддан иборат бўлиб, унинг 3 банди, яъни
5, 7, 8 - бандлари 5 байтдан, қолган бандлар эса 4 байтдан иборат. Бизнингча,
бу  асарнинг   шоир  томонидан  махсус  таркиббанд   жанрида   яратилиши  унинг
ғоявий   мақсадлари   билан   боғлиқдир.   Шоир   ўзининг   риторик   савол   ва
хитобатларини,   суҳбатдошининг   мурожаат   ва   жавобларини   -   “андиша”
тимсолида   мужассам   этиб,   унинг   мазҳарида   маърифатпарварлик   ғояларини
ифодалаган.   Жанр   талабларига   мувофиқ   шоир   ғазал,   қитъа,   қасида   ҳамда
маснавий   қофияланиш   тарзидан   фойдаланган.   Бу   ижод   услуби,   бир
томондан,   шоирнинг   ижод   эркинлигини   таъминлаган   бўлса,   иккинчидан,
барча янгилик ва тамойиллар шеърнинг мундарижавий яхлитлиги, таркибий
бирлиги ва шоирнинг ғоявий мақсадига боғланган. Хусусан, агар 1, 2, 3, 4, 6,
9 - бандлари  аа, ба, ва, гг  шаклида қофияланган бўлса, 5, 7, 8 - бандлар  бб, вб,
гб, дб, вв  шаклида қофияланган. Шеърнинг вазни анъанавий бўлиб, арузнинг
172 ҳафифи   мусаддаси   махбуни   мақсур   вазни   (мустафъилун,   фоилотун,
мустафъилун, фаул) қўлланган.
Аммо таркиббанднинг янгилиги фақат унинг таркиби ва услубидагина
эмас. Шеърнинг бошидан охиригача ҳаракат ва амалиётнинг динамик ҳолати,
тасвирлаш   усули,   шоир   ёки   лирик   қаҳрамони   -   “мен”ининг   хаёлий   образи,
“андиша”нинг мавҳум ва тасаввурий тимсоли орқали ифодаланган. Бироқ бу
икки   тимсол   бир-бирига   дўст   ҳам,   душман   ҳам   эмас,   аксинча,   бир   бирига
таянади, ўзаро яқиндир. Услуб жиҳатдан ушбу шеърда мусоҳаба шакли, икки
томон   -   лирик   қаҳрамон   ва   “мутафаккир”   нинг   махфий   савол-жавоби
кузатилади:
Дишаб ба кун и ғамкадаи тангу тори ман,ҷ
Оташ гирифта буд дили беқарори ман.
Бо гиря доштам қадаре ҳасби ҳол, лек
Андеша - он рафиқи шафоқатшиори ман,
Бо қомати хамидаву бо чеҳраи аниф,
Дохил шуду нишаст ҳаме дар канори ман.
Гуфто: “Ч  гуна	
ӣ ӣ , ба ч  кор	ӣ ӣ  ва ҳол чист,
Бозат чунин расида малолу кадар зи кист”?  [51,29]
Мазмуни;   Кеча   менининг   қоронғу   ва   торгина   кулбамда   қалбим
беқарорлиги, йиғи билан дардлашаётганимда, “андиша” менинг  шафоқатли
дўстим сифатида ғамгин чеҳра ва эгилган қомат билан олдимга кириб келди
ва мендан ҳол ва аҳвол сўради. 
Шоир   лирик   қаҳрамонининг   руҳий   ҳолатини   ташхис   санъати   орқали
ўзига   хос   ёндашув   ва  услублар   билан   очиб   беради.   Маърифатпарвар   шахс   -
“мен”   нидосининг   иккинчи   тасаввурий   қаҳрамон-“андиша”дан   фарқи
шундаки,   ўзи нинг   риторик   сўроқлари   мазмунли   ва   мўъжазлиги   билан   илм-
фан ва маданиятга интилувчи типологик образни мужассам этган. “Андиша”-
замон шоирлари учун тарихий-азалий-“мушки Хўтан”, “боди сабо”, “накҳат”,
“пири муршид”, “пири маънавий”, “пири ҳаким” каби рамзий характерга эга.
Давр   шеъриятида   айнан   шу   каби   тимсолларга   таянилди.   Бунда   шоир   ҳаёт
ҳақиқатларидан   хулоса   чиқариб,   муайян   шахсга   эмас,   балки   “фикр”,   “хаёл
орзу” ва “тафаккур” га мурожаат қилади. Лирик қаҳрамон ҳамдардини аввал
“ёнига   ўтқазиб”,   унга   олам   тараққиёти   ҳақида   арз   қилади   ва   қуйидаги
жавобни олади:
173 Инсоф деҳ, мулоҳиза кун, биншин, бигўй,
К-аз қавми мо барои ч  гардонд бахт рўй?!ӣ
“Андеша” з-ин саволи ман афтод дар шигифт,
Хандиду гиря карду сукуте намуду гуфт:
Алғофил аз дақоиқи қонуни зиндаг ӣ ,
В-эй монда пеши чашми ту сирри  аҳон нуҳуфт.	
ҷ
Дон ӣ , ки даҳр маърази саъй асту  и тиҳод
ҷ , 
Ин  о намедиҳанд ба кас обу нони муфт.	
ҷ
Ҳар кас ба қадри ҳар ч  бикўшад, к-аз ў барад,	
ӣ
Гандум фишонда, гандуму  ав кишта,  ав барад 	
ҷ ҷ [51,29].  
Мазмуни:   Инсоф   ила   мулоҳаза   қил,   ўтиргин   айт,   нима   учун   бизнинг
қавмимиздан   бахт   юз   ўгирди.   “Андиша”   менинг   бу   саволимдан   ҳайратда
қолди,   кулдию,   йиғлади   ва   айлади   сукут.   Ниҳоят   жавоб   қайтарди,   эй
турмуш   оний   лаҳзаларининг   ғофили,   эй,   сенинг   кўзларингдан   пинҳон   қолган
дунё сирлари, билурмисан бу олам ижтиҳод ва саъю ҳаракатлар заминидир,
бу жойда кишига текинга нону сув бермаслар. Ҳар ким ҳаракатлари эвазига
бу дунёдан ўз саъмини олар, буғдой эккан ,  буғдой ўрар, арпа эккан, арпа. 
Фитрат   адабий-эстетик   тафаккурида   янгича   мазмуннинг   “андиша”
тимсоли   орқали   ифодаланганида   кўринади.   Шоир   замоннинг   энг   муҳим   ва
дардли   мавзуларига,   Дониш,   Шоҳин,   Савдо,   Мирзо   Ҳайит   Саҳбо,   Ажзий,
Асирий   каби   шоирлар   асарларида   акс   этган   адолатсизлик   ва   тенгсизлик,
манғития   амирлиги   давридаги   таназзул,   турғунлик   ва   ахлоқий   бузуқлик
ҳолатлари,   Бухоро   халқининг   ночорлиги   ва   қашшоқликларга   дош   бериб
яшаганларидан надоматларини юксак маҳорат билан тасвирлаган. 
Фитрат   поэзияси   нафақат   ўзининг   замонавий   шеърият   талабларига,
балки   жаҳон   адабиёти   дурдоналари   мезонларига   ҳам   жавоб   бера   олади.
С.Табаровнинг фикрича, бу шеърият сабк ва услуб жиҳатидан Ажзий, Айний,
Мунзим,   Ҳамдий,   Сарвар   ва   бошқалар   поэзиясидан   маълум   даражада   фарқ
қилади   [165,188].   Муҳаққиқ   ушбу   тафовутни   шоирнинг   ижодий   муҳити
ҳамда   маънавий,   адабий,   сиёсий   ва   ижтимоий   ҳаётига,   яъни   Фитратнинг
Туркияда таҳсил олган йилларига замонавий турк адабиётидантаъсирланиши
боғлайди. Шу муносабат билан унинг лирикасида замонавий усмонли турк ва
Европа   шоирлари   поэзиясидаги   ғоялар   мумтоз   поэтикага   хос   шакл   ва   ўзига
хос   услубда   намоён   бўлади.   Шоир   назмида   рамзийлик,   эмоционализм   ва
психоанализ   апектлари   кузатилади.   Таркиббанддаги   “андиша”   рамзий
174 образи,   ташхиснинг   мукаммаллиги,   шеърдаги   бадиий-поэтик   қийматнинг
юқорилиги ҳам буни тасдиқлайди.
Агар   Фитрат   битта   таркиббандда   тўлиқ   “андиша”га   таянган   бўлса,
Ажзий   кичик   бир   шеърий   парчада   ўта   муҳим   ва   мавҳум   сўзлар   қаторини
моҳирлик билан изма из тизимлаштиради:
Эй  фикри босавод , биё, ан уман кунем!ҷ
Эй  ақл , ёр шав, ки салоҳи Ватан кунем!
Эй  гуфтугў , биё, зи маориф сухан кунем!
Эй  усту ў	
ҷ ҷ , рафиқ шав, оғози фан кунем!
Андеша  пеш о, зи улуми  адид гўй,	
ҷ
Асри нав аст, тарки хаёли куҳан кунем!  [239,8]
Мазмуни:   Эй   саводли   фикр,   келгин   мажлис   қилайлик,   эй   ақл   бизга   ёр
бўлгин,   Ватан   салоҳияти   йўлида   жадал   қилайлик,   эй   сўз   менга   ҳамдам   бўл,
маърифатдан   сўзлайлик,   эй   изланиш   келгин   илму   фанга   йўлбошчи   бўлайлик,
андиша   яқин   кел,   янгиланиш   илмидан   хабардор   қил,   бу   янги   асрдир,   эскилик
хаёлини тарк айлайлик. 
Шоир   давр   мафкурасининг   янгиланиш   ашёси   бўлган   “фикр”,   “ақл”,
“суҳбат”, “изланиш”, “андиша” рамзий белгилари асосида янги миллий ҳаёт
ҳақидаги   орзуларини   ифодалайди.   Ажзий   сўз   нисбатларини   бирлаштириш
воситасида “соғлом тафаккур”сиз жамиятни, Ватан ободлигини “соғ ақл” сиз,
маърифат   юксалишини,   “машваратсиз”,   таълим   ютуқларини,   “изланишсиз”,
янгиланиш   ва   янги   ҳаёт   яратишни   “андишасиз”,   “эски   ақидалардан
қутилишни эса “янгиланишларсиз” тасаввур қила олмайди.
Жадид   шеъриятида   йил   фаслларни   ифодаловчи   атамаларга   асл
маъносидан фарқли равишда замон руҳига боғлиқ ҳолда янги ғоявий мазмун
юкланди.   Айниқса,   шеъриятда   тушкун   кайфиятни   ифодалаш   бобида,   “қиш”
ва   “куз”   фаслларининг   манзаралари   тасвири   муҳим   ўрин   эгаллайди.   Ушбу
давр   шоирлари   шеъриятидаги   “қиш”   атамаси   қоронғулик   ва   зулматни
англатади.   Шоирлар   баъзан   байт   ва   мисраларда   қиш   ва   баҳор   фаслларини
ҳаётий   тазодлар   тарзида   қўллаш   замирида   даврнинг   ижтимоий   муҳитини
танқид   қиладилар.   Фитратнинг   табиат   манзараларига   бағишланган   лирик
асарлар   намуналарида   бола   тафаккури,   қобилияти   ва   ёш   хусусияти   жиддий
эътиборга   олингани   унинг   ижодкорлик   маҳорати   юксаклигидан   далолатдир.
175 Масалан,   қишга   бағишланган   қуйидаги   қитъа   тили   соддалиги   ва   бадиияти
юқори экани билан аҳамиятли:
Зимистон расидааст,  ҷ они бародар,
Ҷ аҳонро гирифтааст сармо саросар.
Ҳама дар таҳи барф гардида пинҳон,
Чи кўҳу чи саҳро, чи девору дар.
Чунон абр бебок гардида ин фасл,
Ки хуршед аз бар н-орад бурун сар.
Ч  ёро, ки оҳу ба саҳро занад сум,ӣ
Ч  ҳадде, ки пашша занад дар ҳаво пар
ӣ   [51,40].
Фитрат   мумтоз   адабиёт   таъсирида   тарбияланган   бадиий   ижод   арбоби
сифатида   болаларга   нима   дейишни   теран   англаган.   У   болаларнинг
шеъриятдаги мураккаб рамзийликни тушунишга тайёр эмаслигини, уларга ўз
тушунчаларига   мос   шеърлар   ёзиш   кераклигини   яхши   билар   эди.   Аммо   шу
билан   бирга   “гиристани   моҳу   ситорагон”   ( ой   ва   юлдузларнинг   йиғлаши)   ва
бу   ҳолатдан   ҳар   кеча   “пурдоғ   будани   домани   моҳ”   (ой   этагининг   доғли
экани)   ҳамда юлдузларнинг доимий кўз ёшлари мамлакат аҳволининг ночор
ва аянчли ҳолатидан далолат бериши билан боғлиқ тасвирлар болада адабий
идрокни   тарбиялашга   хизмат   қилишини   назарда   тутган.   Бошқача   айтганда,
шоирнинг   мақсади   аслида   қиш   манзарасини   тасвирлаш   эмас,   балки
замоннинг   нотинч   ижтимоий   ва   сиёсий   вазиятини   ифодалашдир.   Жамиятда
ҳукм   сурган   жаҳолат,   адоват   ва   зулмни   фош   этишда   шоир   қиш   тасвиридан
маҳорат билан фойдаланган. Жадид  шоирлари руҳиятига  кўпроқ қиш ва куз
фасллари   мувофиқ   келар   эди.   Фитратнинг   “Тирамоҳ”   ғазали   ҳам   ана   шу
хусусияти билан алоҳида аҳамиятга эга:
Ин фасли хазон аст, дарахтон ҳама зарданд,
Ку сабза, ку о лола, ба гулзор ч  карданд?	
ҷ ӣ
Аз чангу ғуборе, ки бувад моҳи хазонро,
Бечора дарахтон ҳама олудаи гарданд.
Мурғони ғазалхон, ки зи гулзор париданд,
То фасли баҳорони дигар ҳе  нагарданд.	
ҷ
Ҳар ғаллаву ҳар донаву ҳар мева, ки дидем,
Бурданд зи саҳрову ба анбор супурданд  [51,36].
Зоҳиран,   ушбу   ғазал   кузнинг   ноёб   манзараси   ва   олтин   мавсумини
тасвирлашга   бағишланган.   Аслида,   бу   жиҳатдан   ҳам   ғазал   юксак   бадиият
176 намунаси.   Аммо   XX   аср   бошларидаги   мураккаб   тарихий   шароит   ҳисобга
олинса, ушбу гўзал бадиий тасвир алдамчи эканини, моҳиятан у ўша кездаги
мустамлака   сиёсати   оқибатларини   рамзий   ифодалагани   аён   бўлади.   Фикрни
очиқ   ифодлаш   имконига   эга   бўлмаган   шоир   асл   ҳақиқатни   рамзлар   тили
орқали   ифодалаган.   Хазон   фасли   бўлган   куз   шоирнинг   тушкун   кайфиятига
ҳар   жиҳатдан   мувофиқ   келади.   Яна   бир   муҳим   томони,   шеърда   тасвир
доираси индивидуал хусусиятга эга эмас, яъни шоирнинг юрак дарди кўпроқ
ижтимоий характер касб этган. Шеърнинг ҳар бир сатри, ҳар бир сўзи рамзий
маънога   эга.   Ғазалда   “фасли   хазон”,   “зардии   дарахтон”   (дарахтларнинг
сарғайиши),   “ғаниматии   сабзаву,   лолаву,   гулзор”,   “чангу   ғубор”,   “моҳи
хазон”,   “дарахтони   бечораи   олудаи   гард”   (чангга   бурканган   бечора
дарахтлар), “рафтану барнагаштани мурғони ғазалхон” (ғазалгўй қушларнинг
бориши, аммо қайтмаслиги), “фасли баҳорони дигар” каби истиораларининг
рамзий ва семантик маъносидан фойдаланилган. Ғазал оҳанги маҳзун бўлиб,
танланган   вазн   ҳам   унга   мутаносибдир.   Агар   ғазалдаги   барча   рамзлари   бир
ипга   тизилса,   унинг   мукаммал   сарлавҳаси   “яъс”   ва   “умидсизлик”   бўлади.
Ушбу   шеър   XX   аср   бошларидаги   адабий   жараёнда   муҳим   кашфиётлардан
бири   бўлиб,   бадиий   ижод   тенденциясини   белгилай   оладиган   жиддий
янгиликдир.   Анъанавий   мавзуни   юқори   эстетик   қараш,   ўзига   хос   поэтик
мезонлар негизида ифодалаш ушбу даврнинг бошқа шоирлари - Мирзо Азим
Сомий,   Мирзо   Сирож,   Мирзо   Жалол   Юсуфзода,   Мунзим,   Абдулқодир
Шакурий ва Айний лирикасида ҳам кўринади. 
Маърифатпарварлик ва жадид адабиётининг муҳим жиҳатларидан бири
бўлган   даъватлар   ва   хитобатлар   давр   адабий   жараёнида   ватан   ҳимояси,
зулмга қарши кураш руҳидаги огоҳлантирувчи шеъриятнинг ривожланишига
олиб   келди.   Мисол   тариқасида   “хезед”   (туринг),   “фарёд”   сўзлари   ҳамда
риторик ва мурожаат мазмунига эга бўлган “эй” ва “аё”   мухотабларини зикр
этиш   мумкин.   Давр   шоирларининг   кўплаб   шеърларида   “Хезед!”   мурожаати
муҳим   восита   сифатида   ишлатилган.   Масалан,   Мирзо   Сирож   Ҳаким
қуйидаги   шеърида   Низомийнинг   машҳур   ахлоқий-тарбиявий   мазмундаги
177 шеърий   парчасидан   фойдаланган   ҳолда,   давр   шоирларига   қарата   адабий
жараённинг йўналишини ўзгартиришга даъват этган:
Хезед, ки на вақти ишқбозист,
“Вақти ҳунар асту сарфарозист” 
Равнақ бидиҳем илму фанро,
Обод кунем ин Ватанро . 
Бу   истилоҳ   тадрижий   тарзда   кейинги   давр   шоирларнинг   шеърларида
ижтимоий-типологик хусусият касб этиб, сиёсий тус олди. Бундай мазмун ва
ифода тарзини Аллома Иқболнинг машҳур шеъри  “Аз хоби гарон, хоби гарон
хез”   ва Абдуррауф  Фитратнинг   “Жанги Болқон” номли   сиёсий манзумасида
ҳам мушоҳада этиш мумкин. 
Уйғониш   даври   шоирлари   асарларида   даъват   билангина   чекланмайди,
балки кўнгилларга ҳуррият ва миллий озодликка интилиш туйғусини кўчира
билади.   Ушбу   давр   шоирларининг   ижодий   фаолияти   поэтик   жиҳатдан
мукаммал   бўлмаслиги   мумкин.   Бироқ,   ўтиш   даври   адабиётининг
ривожланиш   ва   юксалиши   даражаси,   ижодкорларнинг   фитрий   истеъдоди,
уларнинг табиати шундай ижод қилишни тақозо этди. Давр шоирлари Ватан
ва миллат учун хизматни ижодий бурч сифатида қабул қилди. 
Шу   тариқа,   ушбу   даврда   биринчи   навбатда   мафкуравий   жиҳатдан
барқарор   бўлган   ва   илму   ирфон   тарғибига   оид   шеърлар   катта   мавқега   эга
бўлди.   Бу   турдаги   шеърлар   аждодлардан   мерос   -   Ватанга   нисбатан   юксак
муҳаббат,   унинг   ўша   кездаги   хароб   аҳволидан   изтироб,   миллий   руҳ   ва
уйғониш   фалсафаси   ифодасига   хизмат   қилди.   Жадидлар   наздида,   реалистик
тасвирдан   йироқ,   ҳаётий   воқеийликни   акс   эттирмайдиган,   Ватан   ва   миллат
ғамини   ўзида   мужассам   этмаган   шеър   -   шеър   ҳисобланмаган.   Шу   нуқтаи
назардан,   XX   асрнинг   бошларида   адабий-эстетик   ва   танқидий-назарий
қарашлар   ҳамда   ижодий   завқнинг   ўзгариши   туфайли   тожик   шеъриятида
маълум   даражада   янгича   тамойиллар   пайдо   бўлди.   Поэтик   шакл   ва   мазмун
янгиланди ва айнан шу тамойиллар асосида миллий шеърият равнақ топди.
  Бобнинг хулосалари:
178 1.   Маърифатпарварлик   ва   жадид   адабиётида   ижтимоий   фикр   ва   янги
ғоялар   тарғиби   бадиий   адабиётнинг   асосий   вазифаси   этиб   белгиланди.   Шу
муносабат билан адабий жанрларнинг муайян турларидан фойдаланиш, илм-
маърифат,   тарихий-фалсафий   ақидалар,   ижтимоий-сиёсий   қарашлар,   ҳаётий
муаммоларни   таҳлил   қилиш,   шеъриятнинг   ижтимоийлашуви   зарурати   кун
тартибига чиқди. Қасида жанри адабиёт тарихининг ушбу босқичида қисман
бўлса-да эврилишга учради, янгиланди, янги даврнинг ахлоқий, ижтимоий ва
фалсафий ақидаларини талқин қилишга мослаштирилди.
2.   Ушбу   даврда   ижодкорлар   ҳуррият,   эрксеварлик,   илм-маърифат,
Ватан   мадҳи,   миллат   ва   миллатсеварлик   каби   муҳим   ғояларни   турли
жанрларда   катта   шижоат   ва   жасорат   билан   ифодалаган.   Шеъриятнинг
юксалишида озодлик, ҳурриятпарастлик, ижтимоий адолат, ҳаққоният, ҳақ ва
ҳуқуқ   сингари   янги   мавзулар   талқини   муҳим   рол   ўйнади.   Бадиий   адабиёт
воқеий ва реал ҳаётнинг муҳим ҳодисалари, яъни инсониятнинг умуммиллий
манфаатига йўналтирилди.
3.   Ҳар   бир   тарихий   даврда   шеъриятнинг   ўзига   хос   жанрий   таснифи
асосида   адабий   жараённинг   ривожланиш   тамойиллари,   бадиий-эстетик
қонуниятларини   аниқлаш   лирик   жанрларни   яхлит   тизим   сифатида
ўрганишнинг   энг   муҳим   шартларидан   биридир.   Адабий   жанрлар   мақомини
белгилаш,   ижодий   тафаккур   такомилидаги   ҳиссасини   аниқлаш   давр
адабиётининг   муҳим   масалалардандир.   Бу   давр   шеърияти   шаклланиши   ва
тараққиётининг   асоси   адабий-эстетик   тафаккурнинг   ижтимоийлашувида
намоён   бўлади.   Маърифатпарварлик   ва   жадид   шеърияти   ижодкорларнинг
нозик ва ботиний ҳиссиётлари олами, юксак мотивдаги риторик хитобатлари,
ўзига хос баён тарзи, тафаккур тадрижининг динамик ҳолати ҳамда жиддий,
изчил танқидий хусусиятлари билан алоҳида ажралиб туради.
4.   Адабиётнинг   анъанавий   жанрларида   янги   мазмунларни   ифодалаш
давр ижодкорларининг истеъдоди,  адабий-эстетик ва фалсафий дунёқараши,
ҳамда ижодий маҳоратига боғлиқ. Бу давр шоирлари ижодида ғазал, қасида,
маснавий,   мусаммат   ва   бошқа   жанрлар   поэтик   мазмун   ва   унинг   талқинига
179 кўра   янгиланди.   Ижодкорларнинг   асосий   эътибори   жанрларнинг   бадиий
хусусиятларини таъминлашга эмас, балки янги мавзулар талқини, шеъриятда
таъсирчанлик   ва   мазмундорликни   мустаҳкамлаш,   унинг   ҳаётий
самарадорлиги,   содда   услубни   таъминлайдиган   ноанъанавий   таркибларни
ифодалашга қаратилди.
5.   Жадид   шеъриятида   бадиий   тасвир   воситаларининг   янгиланиши
билан бир қаторда лирик қаҳрамон руҳий ҳолати ўзгаргани кузатилади. Янги
мавзулар   талқини   лирик   асарнинг   бадиий   қийматига   ҳам   ўз   таъсирини
ўтказди.   Лирик   шеърият   ифода   услубида   давр   тарихий   ва   ижтимоий
шароити,   ҳаётий   воқеийлик,   ижтимоий-маданий   муҳит   тақозоси   билан
публицистик тамойил, тарғибий ва ташвиқий ҳамда хитобий мотивлар муҳим
ўрин   эгаллади.   Шу   боис,   анъанавий   адабий   жанрларнинг   шакл   ва   мазмун
унсурлари   орасидаги   мантиқий   изчиллик,   бадиий   таносуб   ва   номувофиқлик
юзага келди. 
6.   Бу   даврда   мафкуравий   жиҳатдан   барқарор   бўлган   ва   илму   ирфон,
мактаб   ва   таълимни   тарғиб   қилиш   масалаларига   бағишланган   шеърлар
муҳим  ўринга  эга.  Бу  турдаги   шеърларнинг  аксарияти  илм-маърифат,  Ватан
ва   миллат   муҳаббати,   миллий   озодлик,   миллий   ва   тарихий   ўзликни   англаш,
умуммиллий   манфаатларни   ҳимоя   қилиш,   танқид,   даъват   мавзуларида
яратилган бўлиб, услуб ва ифода жиҳатидан ижтимоий характер касб этди. 
180 IV БОБ. МАЪРИФАТПАРВАРЛИК ДАВРИДА АДАБИЙ-
ЭСТЕТИК ҚАРАШЛАР ТАКОМИЛИ, ЯНГИ ШЕЪР ВА ИЖОДИЙ
УСЛУБНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
4.1. Маърифатпарвар ва жадид адибларининг адабий-эстетик
қарашлари ва уларнинг танқидий моҳияти
Маърифатпарвар   ижодкорлар   асарларидаги   нутқ   шакллари   ва   ижодий
услубни   янгилашга   уриниш   адабий   жараённинг   асосий   тамойилларидандир.
Бу борадаги новаторлик поэзия ва   прозада  Аҳмад Донишдан бошлаб  кейинги
даврларда изчиллик билан давом этди. Ушбу янгиланиш ва ислоҳотлар ўрта
асрларда   мавжуд  бўлган   Шарқ   илмий-назарий   ва   адабий-эстетик   қарашлари
негизида   шаклланди.   Давр   ижодкорларининг   бадиий   ижодга   муносабати,
адабий-эстетик   қарашларининг   асосий   тамойиллари   анъанавий   характерга
эга.   Н.Афоқованинг   таъкидлашича:   “...бизда   адабиёт   назарияси   фанининг
асослари   1917   йилдан   кейин   жаҳон   адабиётшунослигидаги   ёндашувларнинг
шаклланиши   асосида   пайдо   бўлган”   [74,50].   Демак,   шу   давргача   адабий-
эстетик   қарашлар   анъанавий   қолипларда   баён   этилган   ва   бу   ёндашув   XIX
асрнинг   иккинчи   ярмида   ҳам   давом   этди.   Афсуски,   бизгача   мавжуд   бўлган
тарихий-бадиий   манбалар,   илмий-тадқиқот   ишлари   ва   адабий
материаллардан,   ҳатто   ушбу   давр   адабий   танқидчилигининг   умумий
манзараси   ва   танқидий   ёндашув   тамойилларини   аниқлаш   қийин.   Шунинг
учун   Маъруф   Ражабий   муайян   даражада   чекланган   ва   мукаммал   бўлмаган
изланишлар   асосида   адабиётшунослик   соҳасида   “ХХ   асрнинг   дастлабки   10-
20-йилларида   назарий   ва   эстетик   ғоялар   соф   бадиий   асарларнинг
ривожланиши сатҳи анча орқада қолиб, адабий танқид бадиийликнинг барча
қирраларини   қамраб   оладиган   даражадаги   камолотга   етмаган   экан”   [149,7]
деган   хулосаларга   келган   эди.   Бироқ,   тадқиқотчи   кейинчалик   тадрижий
равишда тожик тилида нашр этилган журнал ва даврий газеталарнинг  барча
маълумотларини   тўплаш   ва   ўрганиш   адабий-эстетик   қарашлар   моҳиятини
ойидинлаштиришда катта аҳамиятга эга бўлиши мумкинлигини айтган.
181 Бироқ   адабиётшунос   Вали   Самад   “Бухорои   шариф”   газетасида   давр
зиёлиларининг   назарий-танқидий   мақолалари   нашр   этилгани   ҳақида   фикр
билдиради.   Бу   жиҳатдан,   Мирзо   Жалол   Юсуфзоданинг   танқидий   фикрлари
мужассам   бўлган   шеърий   асарлари   аҳамияти   ҳақида   тўхталиб   ўтади
[155,141].   А.Набиев   “Самарқанд”   газетаси,   “Ойина”   журнали   ва   уларда
босилган материалларни ўрганиш ва тадқиқ этиш асосида, назарий-танқидий
қарашларнинг   бадиий-эстетик   қолипларда   ифодаланишини   қайд   этган
[130,78]. Мазкур давр адабий танқидчилиги ва адабиётшунослик соҳасининг
муайян   тарихий   босқичларини   қамраб   оладиган   Расул   Ҳодизоданинг
“Адабиёти   тожик   дар   нимаи   дуввуми   асри   XIX” ,   Жонон   Бобокалонованинг
“Назаре ба таърихи танқиди адабии тожик” , Ҳамидулло Болтабоевнинг   “ХХ
аср  бошлари ўзбек  адабиётшунослиги   ва  Фитратнинг  илмий мероси”,   Жума
Ҳамроевнинг   “Таърихи   танқиди   адаб ”  ӣ каби   тадқиқотлари   алоҳида
аҳамиятга   эга.   Бироқ   мазкур   даврга   доир   адабий-танқидий   қарашларни
тадқиқ этишда энг ишончли ва қийматли манба даврий нашрлар эмас, балки
маърифатпарвар   ва   жадид   адибларнинг   ўз   ижод   намуналари   ҳисобланади.
Чунки   мазкур   масалалар   давр   ижодкорларининг   тарихий,   илмий   ва   адабий
асарларида ахлоқий, фалсафий, танқидий, ижтимоий қарашлари билан уйғун
ҳолда ифода этилган. Бошқача қилиб айтганда, бу асарларда тарихий хотира,
давр   адабий   жараёнининг   ижодкор   завқ   ва   салиқасига   боғлиқ   бўлган   энг
долзарб муаммолар муҳокама қилинган.
X IX   асрдан   бошлаб   Қўқонда   Умархон   (1809-22)   ташаббуси   билан
адабий   муҳит   шаклланди.   Хоннинг   фармойиши   асосида   1821   йилда   Фазлий
Намангоний   тузган   “Мажмуаи   шоирон”   тазкирасида   Умархон   саройига
боғлиқ бўлган шоирлар ижод намуналари ва айрим биографик маълумотлар
(75   киши)   келтирилган   ва   энг   муҳим   жиҳати,   уларнинг   асарлари   жанрий
хусусиятларига   кўра   таснифланган.   Бу   борада   муҳаққиқ   Носиржон
Маъсумий мана бундай ёзган: “У (Фазлий) саройнинг маддоҳи эди, шоирлар
ўртасига фитналар солди, эркин фикрловчи адибларни камситди, улар ҳақида
бўҳтонлар   тўқиди   ва   бу   ишидан   завқланарди”   [112,112].   Аммо   бу   каби
182 бирёқлама   ва   ғаразли   қарашлардан   қатъий   назар,   ушбу   асар   мазкур   давр
адабий   танқидчилиги   шаклланишига   муайян   замин   яратди.   Фазлий
Намангонийнинг   “Мажмуаи шоирон” Қори Раҳматуллоҳ   Возеҳнинг “Туҳфат
ул-аҳбоб   фи   тазкират   ил-асҳоб”   тазкиралари   ундан   кейинги   бошқа
тазкиралар   учун   ҳам   Қўқон   адабий   муҳитида   ижод   қилган   тожикзабон   ва
зуллисонайн   шоирлар   ижодий   биографиясини   ўрганишда   ишончли   манба
ҳисобланади. Шу тариқа,   XVIII асрнинг охири   - XIX аср бошларида Фазлий
Намангонийнинг  “Мажмуаи шоирон” тазкирасидан  ташқари, Муҳаммадамин
Насафийнинг   “Маҳзар   ул-мусаннифин”   тазкираси   ҳам   олимлар   томонидан
алоҳида эътироф этилган.
Ҳар   қандай   ҳолатда,   мазкур   даврда   тарихий   ва   сиёсий   вазият
адабиётнинг  ягона маданий марказда  шаклланишига муайян шароит яратди.
Бу   даврда   тарихий   воқеалар   таъсирида   ижодкорларнинг   адабий   жараёнга
муносабатлари   ўзгариб   борди.   Ижодий   ёндашувлар,   уларнинг   асосий
йўналишлари такомиллашгани сари танқидий тафаккур ўсгани кузатилади. 
Аслида,   бу   соҳада   вазият   таҳликали   эди.   Қори   Раҳматуллоҳ   Возеҳ   ва
Садриддин   Айнийнинг   таъкидлашича,   айнан   шу   даврдан   бошлаб   адиблар
номини   абадиятга   муҳрлайдиган   ҳеч   нарса   қолмади.   Масалан,   Айний   “бу
давр   ёзувчиларининг   асарлари   ҳижоб   пардасида”   эканини   айтади.   Ушбу
даврда яратилган илмий-адабий манбаларни қуйидагича таснифлаш мумкин:
а) XIX асрнинг иккинчи ярми ва ХХ аср бошларида яратилган тазкиралар; б)
XVIII-XIX   асрларда   таълиф   этилган   мусаввадалар   ва   баёзлар;   в)   илмий-
тарихий   рисолалар;   г)   миллий   матбуотда   нашр   этилган   адабий,   фалсафий,
тарихий асарлар; д) даврий нашрлар; е) дарслик ва таълимий қўлланмалар.
Бу   давр   адабий-танқидий   тафаккури   даражасидан   Возеҳнинг   “Туҳфат
ул-аҳбоб”, Мирсиддиқхон Ҳашматнинг “Тазкират уш-шуарои мутааххирин”,
Ҳожи   Неъматуллоҳ   Муҳтарамнинг   “Тазкират   уш-шуаро”   каби   асарларидан
воқиф   бўлиш   мумкин.   Возеҳ   нафақат   ижтимоий   вазият,   илм-маърифат   ва
адабий   жараён,   ижодкорлар   асарларининг   ғоявий   мазмуни,   адабий-эстетик
қиймати,   баъзан   мавзу   ва   мазмуннинг   янгилигига   ҳам   катта   эътибор
183 қаратган.   Адиблар   ижодий   йўналиши   ёки   уларнинг   алоҳида   асарларини
тавсиф   ва   таҳлил   қилишдан   ташқари,   ўз   ўрнида   танқидий   фикрларини   ҳам
билдирган.   Аммо   бу   қарашлардаги   асосий   камчилик   уларнинг   умумийлиги
ва илмий асосланмаганидир. Масалан, ушбу давр адабиётининг энг қудратли
шахсларидан   бўлган   Жунайдулло   Ҳозиқ   ҳақида   аниқ   жўяли   бир   хулоса
айтилмаган.   Возеҳ   адабий   жараёнда   Бедилнинг   издошларини   махсус
таъкидлайди. Унинг фикрича, бу даврда Бедил шеъриятига ихлосмандлар кўп
эди ва унинг ижодиёти ўз даврида юқори мартабаларга эришиш мактаби ҳам
ҳисобланган.   Ҳасрат   шеъриятининг   шикоятомез   мазмуни   ва   Ирсий
шеъриятининг   сатирик   хусусиятини   эътироф   этади.   Гарчи   тазкирадан
муаллифнинг   ўзига   хос   илмий-назарий   ва   танқидий   нуқтаи   назари   аниқ
англанмаса-да,   унинг   мулоҳазалари   ва   маълумотлари   мазкур   давр   адабий
жараёни ҳақида муайян тўхтамга келиш имконини беради.
Бу   даврда   адабий   жараён   йўналишини   ўзгартиришнинг   асосий
омилларидан   бири   бадиий   асарга   бўлган   ўзгача   муносабат,   ижоддан   мақсад
ва ижодкор функцияси ва вазифаларини англаш, шоир ва ёзувчининг адабий-
эстетик қарашларидаги эврилишлар, бадиий ва эстетик дид, бадиий тафаккур
тадрижи, адабий-эстетик қарашларнинг муттасил ўзгаришидир. Чунки ушбу
давр   умумий   адабий   жараёнининг   ўзгариши   айнан   шу   масалаларга
боғлиқдир.   Бу   даврда   тарихий,   ижтимоий-сиёсий  воқеийлик   таъсири   остида
маърифатпарварлик ҳаракатининг авж олиши, адиблар томонидан ижоднинг
турли   йўналишлари   кашф   этилгани,   махсус   ёндашув,   танқидий   шеърлар   ва
ҳикоялар   мавқеи   ошгани,   шеъриятнинг   турли   масалалар,   айниқса,   долзарб
ҳаётий муаммолар билан боғлиқлигини ҳал қилиш мақсадида Аҳмад   Дониш,
Возеҳ, Фитрат, Беҳбудий, Айний, Қодирий, Чўлпон, Камий, Ибрат, Авлоний,
Ҳамза   кабилар   катта   саъй-ҳаракатлар   қилдилар.   Озарбайжон,   Эрон   ва
Туркияда Мирзо Фатҳалихон Охундов, Зайнулобидин Мароғаий, Абдураҳим
Толибов,   Иброҳим   Шиносий,   Афғонистонда   Маҳмуд   Тарзий   ва   бошқалар
томонидан   давр   руҳини   мужассам   этган   масалаларни   муҳокама   этгувчи
асарлар   яратилди.   Маърифатпарварлик   ва   жадидчилик   адабиётининг
184 ривожланиши,   унинг   асосий   йўналишларидаги   мазмун   ва   сифат
ўзгаришлари,   ундаги   поэтик   хоссаларнинг   эврилиши,   адабий   таъсир   ва
алоқалар, ўша давр зиёлиларининг фикрий инқилоблари юзага келиши учун
муҳим   замин   яратди.   Муҳаммаджон   Шукуровнинг   фикрича   “...бадиий
ижодни   соддалаштиришга   мойиллик,   оддий   халқ   жонли   тилига   эътибор
қаратиш   ва   “муҳовароти   урфия”   Мовароуннаҳрда   XIX   аср   охири   -   ХХ   аср
бошларида   Эроннинг   “сабки   бозгашт”   (адабий   қайтиш   услуби)   таъсири
остида вужудга келгани ва ёки мустақил равишда юзага келгани ҳақида аниқ
хулоса   билдириб   бўлмайди.   Тахминимизча,   тожик   адабиётида   қисман   Эрон
машрутият   адабиётининг   таъсири   кузатилса   ҳам,   бу   жараён   мустақил
равишда   амалга   оширилган,   зеро   бизнинг   адабиётимизда   бу   ҳолат   ўзгача
ҳолатда   юз   берди.   Садри   Зиё   “мустақил   равия”   ёки   Эрон   адабиётининг
таъсири   остида   “тарзи   нав”   (янгича   тарз)   деб   юритган   ушбу   адабий   ҳодиса,
форс   “адабий   бозгашт”   услубидан   катта   фарқ   қилса   ҳам,   ҳар   ҳолда
Мовароуннаҳр   ва   Эрон   форсий   адабиёти   асосий   жараёнларининг   тарихий
бирлигини   кўрсатади   ва   икки   мамлакатдаги   асосий   адабий   шоҳкўча   азалий
бир   илдиздан   келиб   чиққанлигини   исботлайди,   гарчи   адабий   оқимларда
айрим   эгри-бугри   йўлакчалар   ва   чизгиларда   ўзаро   тафовутда   бўлса   ҳам”
[192,41-42].
Бир   томондан,   бундай   кескин   ижтимоий   оҳанглар   ва   соф   танқидий
ҳамда   тарғибий   мазмун,   мазкур   давр   шоирлари   учун,   форс   ва   тожик
шеъриятининг   реал   воқеийликка   майл   кўрсатгани   натижасидир.   Бошқа
томондан, анъанавий лирик жанрларни изчил инкор этиш ва улардаги эскича
услубини танқид қилиш ишқий-романтик шеъриятнинг ривожланмаслигини,
янги   мазмунларни   ифода   этишда   мавжуд   шаклий   қолипларни   мослаштира
олмаслик муайян анъанавий лирик жанрларнинг таназзулга юз тутишини ҳам
таъминлади.   Гарчи   янги   даврда   адабий   жараённи   бутунлай   ўзгартириш,
ўтмишга   янгича   нуқтаи   назар   билан   қараш,   миллий   доирадан   ташқарига
чиқиш   борасида   жиддий   ҳаракатлар   қилинган   бўлса-да,   “кечаги   жанрларни
янги   давр   руҳиятига   мослаштираолмаслик”,   анъанавий   шакл   ва   янги
185 мазмуннинг   ўзаро   номутаносиблиги,   кўплаб   анъанавий   жанрларнинг   азалий
мақоми,   поэтик   қиймати   ва   аҳамиятини   пасайтирди.   Ҳар   ҳолда   мумтоз
адабиёт анъаналаридан хабардорлик, унинг бадиий моҳиятини теран англаш,
маърифатпарвар   ва   жадидларнинг   янгиликка   интилиши   нигилистик
қарашларга эга бўлган форс ва афғон зиёлиларига қараганда мукаммалроқ ва
тугалроқ эди. Зеро, М.Шукуровнинг қайд этишича, “Эронда айрим зиёлилар
Рудакийдан Қоонийгача бўлган мумтоз адабиётнинг қадр-қийматини мутлақо
рад   этиб,   ҳатто   Аҳмад   Касравий   каби   янги   давр   ижодкори   Хожа   Ҳофиз
девонини   ёқиб   юборган”   [196,58].   Бироқ   эронликлардан   фарқли   ўлароқ,
Мирзо   Сирож,   Ажзий,   Асирий,   Фитрат,   Айний,   Мунзим,   Ҳамдий,   Журъат,
Рожий ва бошқа ижодкорлар асарлари мисолида мумтоз шеъриятга мослашув
жараёнини   адабий   эҳтиёж   самараси,   дейиш   мумкин.   Бошқача   айтганда,
ижодда   тарихий   қадрият   ва   маданий   муносабат   сақланди   ва   давр
ижодкорлари   кўр-кўрона   нигилистик   қарашлар,   дағалликлар   ҳамда
қўполликка   йўл   қўйишмади.   Бу   хусусият,   барча   маърифатпарвар   шоирлар
лирикасида ижобий типологик ҳодиса сифатида мушоҳада этилади.
Аҳмад   Дониш   ва   унинг   издошлари   асарларида   адабий   жараённи
янгилаш тамойили, зеҳний ва тафаккур уйғониши шаклида бўлса, “Бухоройи
шариф”   газетасининг   биринчи   сониданоқ   адабиётнинг   ижтимоийлашуви,
мумтоз   адабиёт   мазмуни   ва   ғоявий   мундарижасини   танқид   қилиш   ва   том
маънодаги   янги   давр   адабиётни   шакллантириш,   унинг   тараққиёт
параметрларини белгилаш, янги даврда янгича адабий-эстетик тамойилларни
жорий   этиш   борасидаги   масалалар   кун   тартибига   қўйилди.   Дарҳақиқат,
дунёда   маърифатпарварлик   адабиёти   пайдо   бўлиши   арафасидаги   ушбу
жараён   ва   тамойиллар   муштарак   хусусиятга   эга.   Яъни,   жаҳон   халқлари
тарихида   бутун   адабий   жараёнда   асарларнинг   ғоявий-тематик   доирасини
кенгайтириш,   уларни   мазмунан   бойитиш,   анъанавий   тасвир   усулларига
ижодий   ёндашув   ва   асарнинг   ҳаётий   аҳамиятга   моликлигини   таъминлаш
бирламчи мезон сифатида танланган.
186 Манғитийлар   сулоласи   даврида,   айниқса,   Амир   Шоҳмурод   ва   Амир
Ҳайдар   ҳукмронлиги   даврида   “адабиёт   аҳлига   шеъриятнинг   асл   талаблари
асосида   эмас,   балки   уларнинг   шариат   илмлари   ва   диний   қоидаларга   қай
даражада   мансублиги   тамойили   асосида   муносабатда   бўлинган.
Ҳукмдорларнинг   бундай   сиёсати   шеъриятнинг   моҳиятини   ғоявий,   диний
маслак   ва   мазҳабий   жараёнларга   йўналтирди,   санъатнинг   азалий-қадимий
табиатини,   яъни   ҳиссиётлар   оламига   сайр   этишига   халақит   берди   ва   шоир
хилқати  ҳамда   даҳосини   жамият   онгу   тафаккурида   йўқликка   маҳкум   қилди.
Манғитийлар   сулоласи   сиёсатда   диний   мафкурани   ҳимоя   қилиш   учун
кўтарилаётган   адабий   прин циплар   мажмуини   ўрнатишга   интилди   ва   шу
билан адиблар онгида ҳаётга, шеъриятпарварлик, ҳаётсеварлик ва эркинликка
нисбатан   муҳаббат   руҳини   сингдирди.   Бухоро   адабий   ҳавзасида   асл
шеъриятнинг   асоси   бўлган   фикр   эркинлиги   учун   кураш   тақиқланганининг
асосий   сабаби   ҳам   аслида   шу   эди   [72,21-22].   Гарчи   бу   ҳодиса   салбий
характерга   эга   бўлса-да,   жадидларнинг   дунёқараши,   илмий-танқидий
ақидалари,   ижодий   жараёнда   тафаккур   ва   зеҳн   такомилининг   муҳим
омилидир. Ана шу муҳитдаги адабий доираларда шеър ва шоирликнинг янги
равиялари   ва   ўзига   хос   йўналишлари   вужудга   келдики,   унинг   асосий
илдизини   хорижий   ёки   ғарб   адабиёти   таъсиридан   эмас,   балки   миллий   ва
тарихий асослардан қидирмоқ керак. 
Сомонийлар ва ғазнавийлар даври адабий танқидида ва ундан кейинги
ўрта асрлар адабиётшунослиги ва энг муҳим ёндашув сифатида - завқий нақд
эътироф   этилади.   Бошқа   барча   равиялар   -   истеҳсон   (таърифутаҳсин)   ий
танқидга   мансуб.   Бошқача   қилиб   айтганда,   амир   ва   унинг   амалдорлари
йиғилишида   маддоҳлик   асосида   баён   этиладиган   тавсифий   сўзлар,   асосан
шоирона   лутф   ва   иғроқий   иззату   икромлардан   таркиб   топган   эди.   Мазкур
давр   адабий-эстетик   ғояларини   ифодалашда   ҳам   кўпроқ   ушбу   тенденция
кузатилади   ҳамда   унинг   бошқа   равияларга   нисбатан   устуворлиги   ва
барқарорлиги сезилади. 
187 Тадрижий равишда шеърият ва умуман адабиётнинг тарихий рисолати,
унинг   моҳияти   жамият   мафкурасини   ўзгартиришдаги   функ цияси   теран
англана   бошланди.   Тожик   адабиётида   бу   йўналишдаги   дастлабки   жиддий
қадамлар   ва   тамал   тошини   ҳам   Аҳмад   Махдум   Дониш   қўйган.   Донишнинг
фикрича,   “шеърият   энг   муқаддас   ва   маҳмуд   касблардан   биридир,   шеърият
ақл   ва   руҳиятга   таянгани   боис,   маҳмуддир   ва   мақтовларга   сазовор,   аммо
шоирликдан   мақсад   бир   бурда   нон   бўлмаслиги   лозим,   ижодкор   учун   нафс
хуружи   ва   уни   қондириш   ғарази   ҳамда   очкўзлик   иллатлари   бу   касб
касифлигидир”.   Дониш   ақидасига   кўра   шеър   ва   шоирликдан   мақсад   халқ
манфаати,   жамият   тараққиёти   ва   маданият   ривожи   бўлмоғи   керак.   Шунинг
учун   у   шеър   ва   шоирликнинг   рисолатини   ҳамда   мақомини   мукаррам   деб
билади ва у шеъриятдан “қалам аҳлининг мубоҳотдалиги ва ифтихори бор”,
зеро   уларнинг   “тафаввуқ   (устунлик   ва   афзаллиги),   тафаззул   (икром   ва
марҳамат)га   сазоворлиги   шундандир”   дейди.   Бу   касб   эгаларига   “шоирликда
музовала   (тажрибага   эга   бўлиш)   ва   шеърнинг   мавзунлиги   ҳамда
мазмундорлиги   муҳимлиги”ни   муҳим   деб   билган.   “Ҳақиқатан   ҳам,   -   деб
ёзган   эди   Дониш,   -   шеър   ёзиш   ва   шеър   айтиш   -   фазилат   ва   санъатдир,   агар
маъвизат   ва   насиҳатга   йўғрилган   бўлса.   Ва   агар   у   фаҳш,   ғийбат,   туҳмат   ва
ағниё   (ғанимлар),   умаро   (амирлар)ни   мақташдан   иборат   бўлса,   бу   ёмон
хислат   ва   бузуқ   сифатдир”   [14,202].   Ушбу   иқтибосдан   Донишнинг   шеърият
санъати ва шоирлик мақоми камситилган ўз даврининг адабий ҳақиқатларига
кескин   танқидий   муносабати   аён   бўлади.   У   шеърият   ва   адабиётнинг
рисолатини   бошқача,   яъни   прагматизм   тамойиллари   билан   боғлиқ   ҳолда
талқин қилар эди. Ўзи ҳам ижодда шу маслакни тутган ва шу тарзда ижодий
рақобатга   киришар   эди.   Унинг   фикрича:   “...мазмуннинг   юксаклик
даражотини   икки-уч   пасткаш   оёғи   остида   поймол   қилдирмаслик   лозим”.
Ушбу   касбда   у   ўзини   мумтоз   шоирлар   анъаналари   давомчиси,   жумладан,
Абулмаоний издошларидан бири сифатида билади. Дарҳақиқат, “Наводир ул-
вақоеъ”нинг   ҳар   бир   бобида   у   кўпроқ   Бедилга   таянади   ва   унинг
фардбайтлари   ва   қитъаларидан   иқтибослар   келтиради.   Шеър   ва   шоирлик
188 бобида ҳар бир кимсага, аввало, ўз нафсий эҳтиёжларини жиловлай олишни
ва   ундан   сўнг   эса   санъатни   такомиллаштиришни   талаб   қилади.   Бунга   амал
қилмаслик   эса,   “абадий   залолат   ва   номусга”   қолиш   билан   тенгдир,   яъни
“ҳайф иборате, ки аз муаммои ифодааш номи жефа барояд ва афсўс маъние,
ки аз Ойинаи латофаташ муддаъои касиф чеҳра кушояд”, дейди мутафаккир.
Булардан аён бўлишича, Аҳмад Дониш қарашлари шеър мавқеи ва шоирлик
мақомини   белгилашда   қатъийдир.   У   нолойиқ   одамларнинг   мақтовидан
ғазабланган,   норозилик   билдирган   ва   “салотин   таърифи   билан
шуғулланадиган”   бундай   шоирларнинг   ҳаракатларини   “шайтоний   таълим”
тариқасида қоралайди ва бу мазмунни қуйидагича зийнатлайди:
Чист таълими шаётин? - ҳубби  оҳ.ҷ
Эй шаётин, муршидат, рўят сиёҳ!
Фахри табъат мадҳи шоҳе беш нест,
К   -   он ҳама тахту кулоҳе беш нест. ..
Тахт симу афсари заррин ду санг,
Ў чу оташ дар миёни ин ду санг.
Гар ба базми шоҳ қурбандеша ,	
ӣ
Бегумон, зардушти кофирпеша .
ӣ
Рафта гир Ойинаи динат зи даст,
Нест ҳаргиз ҳақпараст оташпараст  [14, 203 ].
У   қўшимча   равишда,   қатъий   тарзда   илова   қилади:   “Ва   мен   кўплаб
шоирлар ҳамда қофия арбобларини, уларнинг мағрур ва мутакаббир эканини
кўрдим,   улар   ўзларининг   саёз   ва   аҳамиятсиз   шеърларини   юксак   фазилат
сифатида   билган,   аслида   эса,   қуруқ   таъриф   ва   тавсифлар   билан   машғул
бўлишган. Уларнинг шеърларида шаҳват хаёлоти ва фаҳш талқинидан бошқа
нарса мавжуд эмас : ё уларда бирон бир кимсанинг ҳажви, ёки ботил бўлган
нарсаларнинг   тасвири:   ва   шеъриятда   мамдуҳдан   бошқа   киши   олдида   отил
эдилар,   чунки   бу   каби   ҳурматга   сазовор   ҳам   эмасдилар”.   Демак,   шоир
замонавий   тамойиллар   асосида   ғайриахлоқий,   фаҳшоният   ва   дағалликка
мойил бўлган бу каби шеърларни қаттиқ танқид қилади ва муаллифини ҳунар
аҳли сифатида қадрламайди.  Аҳмад Дониш ўз вақтида адабий танқидчиликда
ахлоқий   равиянинг   айрим   муҳим   унсурларига   асос   солди,   давр   адабий
жараёнида   сарой   адабиётнинг   чекланган   ва   ғайриахлоқий   тамойилларининг
189 руҳий   ва   ижтимоий   хавф-хатарларини   муҳокамага   тортди.   У   шеъриятни
оддий   муқаррарий   сўз   ва   ҳарф   деб   билмаган.   Шеърият,   унинг   фикрича,   энг
аввало,   юксак   намунадаги   бадиий   асар.   Демак,   у   “назм   ва   нозик   маънога
етишиш”ни ижодкор сўзининг сеҳри ва балоғатидан деб билади. Бу борада у
Абулмаонийдан бир байт келтиради:
Фасоҳат нест  уз фаҳми мизо и мустамеъ, варнаҷ ҷ
Ба қубҳи васфи номафҳум дашноме намебошад.
Ушбу   байтнинг   тафсирида :   “   қатъий   тарзда   балоғатнинг   фасоҳати   ақл
ва   ахлоқий   мезонлар   билан   ўлчанади,   бу   мезонга   тўғри   келмайдиган   барча
намуналар   балоғатдаги   фасоҳат   ҳисобланмайди ,   уларнинг   барчаси   дашном
тариқасида қаралиши лозим ”  [14, 305 ] деган тўхтамга келади .
Дониш   фикрига   кўра,   шеъриятда   ижодкорлик   маҳорати   ва   касбу-
камоли   тадрижийдир   ва   шоир   ҳеч   қачон   ёзганлари   билан   фахрланмаслиги
керак. Агар у шу йўлдан борса, “у учун камолот йўли ўла-ўлгунча ёпиқдир,
яъни охиратгача тазвир домидадир ва бу амал ҳам боқий ва ҳам фоний дунё
учун зарардан ўзга ҳеч нарса эмас” [14,314]. Мутафаккир шу ўринда тақлид
масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратган. “Наводир ул-вақоеъ”нинг биринчи
бобида,   инсоннинг   ҳар   бир   масалада   ва   ҳар   бир   бобда   ўз   фикри   ва   сўзи
бўлиши   кераклигини   алоҳида   эътироф   этади.   Буюк   мутафаккирнинг   бу
сўзлари ҳам ўша давр шоирлари ва ижодкорларига тегишли ва у ўз фикрини
исботлаш учун яна Абдулқодир Бедилга таянади:
Гар сухан аз худ надор , лаб бубанд аз гуфтугў,	
ӣ
То ба каф чун хома рон  ҳарфи мардум бар забон
ӣ   [14,61].
Яъни,   ўз   сўзингга   эга   бўлмасанг,   муошаратдан   тийил,   қачонгача
қаламдек бошқаларнинг сўзларини такрорлайсан! 
Аҳмад   Донишнинг   адабий   жараённинг   моҳияти   ва   мақсадини
ўзгартириш, назм ва насрда янги ифода услубини тарғиб қилишдаги ҳиссаси
жуда   катта.   Алломанинг   қарашлари   издошлари   томонидан   қўллаб-
қувватланди ва муносиб тарзда давом эттирилди.
Шамсиддин   Шоҳин   ижодида   адабий   анъаналарнинг   устувор   мақом
касб   этганлиги   боис,   шоир   адабий-эстетик   қарашларида,   унинг   айрим
манзумалари   ва   шеърлари   таркибидаги   байтларда   ўрта   асрларда   мавжуд
190 бўлган   адабий-танқидий   қарашлар   таъсирини   кузатиш   мумкин.   Шоҳин
асарларида бошқа зиёлилардан фарқли ўлароқ мағрурлик ва ижодий ифтихор
ҳиссини   кўпроқ   мушоҳада   қилиш   мумкин   ва   бу   мазмундаги   шеърлар   ҳам
маълум ғоявий, адабий-эстетик аҳамиятга эга. Масалан:
Мисли ман нозуктананда тору пуди шеърро,
Нест чун дар докабоф  аҳли Истанбул барин ӣ [55,245].
Яъни,   мен   каби   шеър   торларини   нозик   ўрувчи   ижодкор,   Истанбулда
дока тўқувчи ҳунармандлар каби ноёбдир. 
Бироқ   Шоҳиннинг   адабий-эстетик   тафаккури   манбаси   мумтоз   форс-
тожик   адабиётига   асосланган   эди,   бу   унинг   барча   адабий   асарларида   яққол
кўзга   ташланади.   Шоир   лирик   шеъриятининг   ҳар   бир   сатридан   ўқувчи
мумтоз   Шарқ   шоирларнинг   бой   ва   такрорланмас   мазмуни   ҳамда   ижодий
услубидаги   нозикликларни   англайди.   Шоҳин   “Бадоеъ-ус-саноеъ”да   ушбу
масалаларга ишора қилган, аммо бу киноялар баъзан индивидуал характерга
эга бўлса-да, танқидий ва умумназарий асосларга ҳам эга. Шоҳин бутун умри
давомида   сарой   амирлиги   хизматида   бўлганлиги   сабаб,   зоҳиран   амирлик   ва
аморатнинг   тузилишини   муҳташам   деб   ҳисоблаган   ҳамда   шу   тарзда   қабул
қилишга   мажбур   бўлган.   Аммо   охир-оқибат   адиб   бу   бемаънигарчиликдан
нафарат қилиб, тавба қилди:  “Аллоҳ, Аллоҳ, афсусларким, огоҳ бир қалб ва
очиқ бир кўз йўқдир, зеро кўрган нарсани юракда мужассам  этиш ва қалбга
солинган нарсани қаламга олиш иложу имкони йўқ. Исломдан “исм” қолган,
шунчаки унинг ўртасида “алиф” ва “лом“, инсофдан сўрасанг унинг ҳақиқати
“соф”.   Диннинг   асл   каломи   қулоқларга   оғириқли   юкдек,   шариат   сурати
қалбларда   “айн   уш-шарр”   ва   ё   “шарр   ул-айн”   каби   назарларда   аён.   Илм
қабрлардаги   байроқ   каби   уйқуда”   [55,542].   Биринчи   фиқрада   -   одамларнинг
ғафлатда   қолгани,   илмсизлиги,   ҳукуматнинг   авом   халқдан   узоқдалиги,   улар
тақдирига   нисбатан   бефарқлиги   ва   уларнинг   аҳволидан   бехабарлиги
ифодаланган.  Шоҳиннинг киноявий сўзлари ўша давр адабиёти вакилларига
ҳзам   қаратилган.   Ҳассос  ва   огоҳ  қалб,  кўргувчи  кўз,  қалбдаги  ҳиссиётларни
саҳифага   тушириши,   жамиятнинг   барча   муаммоларини   кўриб,   эшитиб,   бу
ҳолатни тузатмоқчи бўлмаган замондошларига мурожаатдир.
191 “Оҳ, бу доимий мунозаралардан! Уларнинг ҳар бири инсонни аблаҳлик
ва фисқу фасод оламига йўналтиради ва илм-фан ва билим қадрини тупроққа
қориштиради.   Ёниб   турган   чироғни   ўчирмоққа   шай   бўлиб   тургандан   сўнг,
порлоқ нурга, рушноликдан умид қилиш мумкин-ми?!” Ушбу асарда ўзликни
англаш ғояси устувор ва мукаммалик касб этган. Зеро, рамзий маънода  “ёниб
турган   чироқ”   иборасидан   мақсад   ёрқин   ўтмиш,   юксак   тамаддун ,   Шарқ
тарихий  миллий  уйғониш  даврлари,  юксак  илм-маърифат  ўчоғи,  кўп  асрлик
маданият илдизлари ва манғитийлар сулоласи даврида хўрланган халқ ҳамда
аждодларининг   энг   яхши   миллий   қадриятлари   ва   тарихий   анъаналаридир.
“Рўшнолик”   (ёруғлик)   ҳам   мажозий   маънога   эга   ва   бу   тушунча   замирида
маърифат, тараққиёт,  жамият равнақи, эркин ва фаровон ҳаёт манбаи ётади.
Демак, мантиқан, юқоридаги фикр миллатнинг жоҳилият уйқусидан уйғониб,
ота-боболаримиз   урф-одатларини   давом   эттириши   кераклигини   англатади.
Шоир  бунинг   учун   халқ   ва  жамиятни   миллий  ва   тарихий   ўзликни  англашга
чорлаб, айни дамда унинг ҳаётий зарурият эканлигини ўқтиради.
Шоҳин   сарой   шоирларининг   ҳолати   ҳақида   алоҳида   маълумот   бериб,
кўпроқ   ўз   ҳаётий   тажрибалари   негизида   автобиографик   жиҳатларга   этибор
берган.   “Бу   фалакнинг   найрангларидан   қафасдаги   каптарга   ўхшайман,   бу
дунёнинг   шўрликларидан   қалбимга   туз   сепгандек   роҳат   йўқдир.   Агар
чумчуқдай уй қурсам, болалар унга тузоқ қўйишар, агар қўй каби саҳрога йўл
олсам, ҳаққим - чўпоннинг таёғи; кимгадир шоҳмот шоҳи каби виқорли назар
солсам, “пишт” эшитаман” [55,556]. Ушбу ҳолатда адиб ўз даврининг нотинч
ва   парешон   маиший   ҳаётидан   шикоят   қилади.   Бу   фикрлар   билан   Шоҳин
саройда   мутлақ   эркинлик   йўқлигини   билдириб,   асл   воқеий   ҳолатни   баён
қилган. 
“Туҳфаи   дўстон”   маснавийсида   Шоҳин   сўзнинг   қадрсизлиги   ва
жамиятда   ижодкорлар   мавқеининг   йўқлигидан   шикоят   қилади.   Шоир   ўзига
хос   шеърият   услуби   асосида   бу   қарама-қаршиликни   замоннинг   ўз   бошига
солган бахтсизликларини янада ёрқинроқ акс эттириш мақсадида келтиради.
У   сарой   маддоҳларини   “тиланчи”га   ўхшатади.   Шоир   амирлик   жамиятининг
192 зулм   ва   жаҳолатга   асослангани,   сўзнинг   қадрсизлиги,   қалам   аҳлининг
хўрлангани,   унга   қилинадиган   илтифотларнинг   аслида   ҳеч   нарсага
арзимаслиги ҳақида мана бундай ёзади:
Сухан чунки хор асту беэътибор,
Хусусан ,  дар ин аҳду дар ин диёр ... .
Хирад гў ба абноъи ин марзу  бум ,
  Ки як  ҷ умла зоғанду як қитъа бум ...
  Ки ин шева доме бувад сайдгир,
Ки гар шер афтад дар ў, гў:  Б имир!
Дар ин дом оқил наафтад ба хост,
Чу афтад, ма ҷ оли тапидан ку ҷ ост?
Аз ин доми бедона дур  гузин,ӣ
Сари хештан  ҷ ои дона мабин. 
Ман идбор дидам, ту фирўз бош,
Зи аҳволи ман ибратомўз бош!   [55,464]
Шоҳин   амир   саройи   ва   унинг   зодагонларини   “овчининг   тузоғи”,
“донсиз тузоқ”, “ҳийлагарлар макони”, “қалбнинг заволи”, “жоннинг фаноси”
каби   мажозий   киноялар   воситасида   таърифлаб,   вақт   подшоҳининг   қурбини
айшсиз   нўш,   роҳатсиз   меҳнат,   неъматсиз   ҳаракатга   нисбат   беради.   Гарчи
шоир   ўзини   “фаровонлик   толиби”   ва   “сўз   устаси”   деб   билса-да,   аммо   унга
зид равишда бутун ватанни “битта қарға ва бойқушнинг” макони деб билади.
Шоирнинг   фикрича,   сарой   бу   “Донасиз   тузоғ”дир,   агар   унга   тушиб
қолсангиз,   “дона”   ўрнида   бошингизни   кўрасиз.   Қитъанинг   охирги   байтида
шоир ўз ҳаётини бошқа ижодкорларга ибрат сифатида тақдим этиб, ҳеч қачон
сохта   шон-шуҳратга   алданмасликни   таъкидлайди.   Дарҳақиқат,   унинг   ҳаёт
йўли   кўплаб   адиб   ва   ижодкорларга   дарс   бўлди.   Масалан,   Ҳайрат   умрининг
охиригача   ўзини   ҳукмронликдан   ҳимоя   қилди.   “Амир   мен   бечорани   ҳам
тузоққа   туширишга   уринди.   Бадруддин   қози   ва   унинг   ўғли   Бурҳониддин
ўртага   тушиб,   мажбурлади,   ўзимни   девоналикка   солдим.   Охир-оқибат,
уларнинг   мулозиматисиз   айрим   ҳолларда   бир   ғазал   ва   қасида   юборишга
муваффақ бўлиб, улардан қутулдим” [69,220 - 221].
Ушбу   даврда   ижтимоий   ва   маиший   ҳолат   ва   сиёсий   вазиятнинг
мураккаблиги   ва   кескинлиги   билан   боғлиқ   вазиятда   Шамсиддин   Шоҳин
шоирлар   ва   ҳамкасбларига   адабий   ривожланиш   ва   тараққиёт   йўлида
193 кўрсатмалар   беради.   Гарчи   унинг   танқидий   қарашлари   ва   фикрлари   том
маънода   назарий   ва   илмий   характерга   эга   бўлмаса-да,   улар   илм   аҳли   учун
муҳим. Жоҳилият даврида ижодкорлар қайси йўл ва қандай услубда ҳаракат
қилишини шоир аламли тарзда тасвирлаган. Айни шу ҳолат миллий уйғониш
ва   жадидчилик   давригача   ҳам   давом   этган.   Хатоийи   Самарқандийнинг
“Саёҳати   фохта”   деб   номланган   шеърий   манзумасида   шу   маънога   ишора
қилинади.
Уйғониш   даврида   шеъриятни   англаш   ва   танқид   қилиш   назарияси
ижодкорлар   адабий-эстетик   қарашларидан   устунроқ   эди.   Аҳмад   Дониш   ва
унинг   издошлари   шеърият   ва   адабиётнинг   қадр-қийматини   даврнинг
ижтимоий   ва   сиёсий   вазияти   ҳамда   сарой   аҳлининг   адабиётни   қадрлаш
даражаси   ва   мезонлари   асосида   кўриб   чиққан   бўлса,   ХХ   аср   бошлари
жадидлари   учун   классик   анъаналарга   мутаносиб   ва   мувофиқ   равишда
шеъриятнинг   асл   қадр-қиймати   унинг   ҳаётий   ҳақиқатлари   ва   одамлар
турмуш   тарзини   яхшилаш   борасидаги   тарғиботлар   ва   жамиятнинг   ҳақиқий
манзараларини ифода этиш, хуллас, шеъриятнинг ҳаётий прагматик қиймати
билан   белгиланади.   Аммо   бу   билан   мазкур   давр   лирикасини   тамомила   ҳис-
туйғулардан ва теран фалсафий фикрлардан йироқ деб тушуниш керак эмас.
Бу давр лирикаси, аксинча, чуқур ижтимоий-фалсафий фикр маҳсулидир. Бу
тафаккур   тадрижийдир.   Зеро   таниқли   адабиётшунос   олим   Ҳ.Умуров
таъкидлаганидек  “Лириканинг бош хислати субъективлик, шоир қалбида юз
берадиган кечинма, шу кечинма уйғотган сезгиларни воқе қилиш санъатидир.
Лирика   -   фикрдан   туғилган   сезги   меваси   -   бир   оний   кайфиятни   ҳосиласи
бўлгани   сабаб,   “шоир   руҳи   бўйсинмасдан   илгари   қоғозга   кўчиши”   шарт”
[172,   222].   Маърифатпарвар   ва   жадид   шоирлари   ҳам   давр   воқеийлигига
боғлиқ   ҳолда   ўзларининг   тафаккур   маҳсулларини   изчиллик   билан   бадиийят
ипига тизишга уриндилар ва айни пайтда унинг ижтимоий моҳиятига кўпроқ
эътибор қаратдилар.
Шунингдек,   уларнинг   концеп ц ияси   янгилик   яратиш   бўлгани   боис,
шеърнинг   барча   шаклий   ва   мазмуний   унсурлари   янги   қолипларда,   ёки   ҳеч
194 бўлмаганда кенг ижтимоий қадриятлар - ўзликни англаш, ахлоқий, фалсафий
ва   ҳаётий   контекстларда   ўрганилиши   керак   эди.   Айрим   ҳолларда,   давр
шоирлари анъанавий ва қадимий жанрларга шубҳа билан қарайдилар ва уни
қайта   ишлаш,   анъанавий   мавзулардан   воз   кечиш,   ҳақиқий   бўлмаган
таърифлар ва тавсифларни эътиборсиз қолдириш каби масалаларни кўтаради
ва   шу   нуқтаи   назарни   ўз   ижодий   прин ципларида   қатъий   қўллаб-
қувватлашади. 
Танқидий   қараш,   адабий-эстетик   фикрлашнинг   бу   усули   қардош
халқлар   адабий   жараёнида   жиддий   тарихий   синовлардан   ўтган   умумий   ва
типологик   ҳодисадир.   Тожик   ва   ўзбек   маърифатпарварлик   адабиётида,
шунингдек,  Эрон машрутият даври адабиётида  шеъриятнинг стереотиплари,
шаклсозлик  ва  такрорланишлар,  ҳаддан   ташқари  риторика,  тумтароқ  таркиб
ва иборалар, мажозий мадҳу тавсифлар, шеърият ва анъанавий мумтоз поэзия
тарафдорлари   билан   бир   қаторда   жамият   зиёли   табақаларининг   ҳам
норозиликларига   олиб   келди.   Бундай   аҳвол   ва   ижодий   номутаносиблик   ХХ
асрнинг   бошларида   ижод   қилган   шоирлар   шеъриятида   жуда   кўп.   Бироқ,
буларнинг  барчасини  “анъаналарга   зид”  ва   “анъанавий  адабий  ҳодисалар   ва
меъёрларга қаршилик” сифатида бу таркиблар ва сўзларининг том маъносида
талқин қилиш ҳам тўғри эмас. Шоирлар мумтоз адабиётнинг барча анъана ва
меъёрий   қонун-   қоидаларини   инкор   этмайди,   балки   уларнинг   айрим
аҳамиятсиз жиҳатларига ишора қилади. “Бу ерда муҳим нарса айнан уйғониш
эмас,   балки   қадимий   анъаналар,   Рудакий   шеърияти   ва   “хуросоний   сабк”га
асосланган   янгиликлардир.   Тажаддуднинг   ўтмишга   зид   қўйилмаганлиги
муҳим,   шоирлар   доимо   янгилик   жавҳарини   бугунги   кун   ва   ўтмиш
қадриятларидан   баробар   излашган,   жадидчилик   даврида   анъаналар
унутилмаган.   Янгилик   анъанавийлик   билан   бирга,   уйғун   ҳолда   давом
эттирилган”   [224,59].   Бу   эса   масаланинг   энг   муҳим   ва   принципиал
томонидир. 
Аслида,   ҳам   Мирзо   Сирож   Ҳаким   Бухороий   шахсияти   ижодкорлар
орасида   даврнинг   адабий-танқидий,   назарий-эстетик   қарашлари,   шеърият
195 оламига оид кўплаб масалаларининг шаклланиши, тадрижий такомили ҳамда
унинг мундарижасида янги ғояларни сингдириш бобида алоҳида мақомга эга.
Унинг   танқидий   фикрлари,   асосан,   шеърларида   акс   этган.   Сирожий
шеърларида ҳам маърифатпарварлик ғоялари билан бирга янгилик яратишга
интилади, уни тарғиб қилади ва ўтмишнинг аҳамиятсиз ҳодисаларини танқид
қилади.   Муҳими,   шоир   буларнинг   барчасини   жуда   содда   услуб,   халқона   ва
болалар адабиёти йўналишларига мутаносиб равишда айта олганидир. Бу эса,
шеърият қолипларини ўзгартириш, меъёрий анъанавий шаклларни синдириш
ва янги шеър яратиш борасида ўзига хос ижодий ёндашувни излашга уриниш
сифатида тарғиб қилиниши лозим. 
Холиқ   Мирзозода   бу   ҳолатга   шундай   баҳо   беради:   “Жадид   шоири   ва
ёзувчиси   янги   адабий   эстетикани   тарғиб   қилади   ва   эски   адабий   услубларни
танқид   қилган   ҳолда,   шеърият   ва   адабиёт   қадрининг   камситилиши,   эски
услубдаги   шоирларнинг   ўз   йўлини   йўқотганлигини   таъкидлаб,   буларнинг
барчаси   натижасида   “маҳбуб”   ғафлатда   қолганлигини,   ошиқларнинг
бепарволиги туфайли “маҳбуб”, яъни халқ ва ватаннинг нодонлик ва жаҳолат
гирдобига   тушиб   қолганлигини   тасвирлайди”   [121,128].   Дарҳақиқат,
шоирнинг   сўзларида   икки   томонлама   ёндашув   бор;   бири   мафкуравий-
ижтимоий   ғоявийлик   ва   иккинчиси   эстетик-маънавий   мақсад.   Сирожий   шу
маънода давом этади:
Умрест, ки  бехаёл  будед,
Овораи  хатту хол  будед.
Будед асири  бангу бода,
Дилдода  ба дилбарони сода.
Хўрдед фиреби  холи рухсор !
Афсурдаву хору зор  гаштед,
Бемўнису ғамгусор  гаштед.
Хуфтед   басе  чу орамида,
Маъшуқ  шуд аз шумо  рамида .
Бифтода кунун ба дасти ағёр. 
Шубҳасиз, шеърнинг ушбу қисми ҳам ўша давр шоирларига эслатма ва
илҳом   манбаи   бўлиб,   замон   ҳақиқатлари   контекстида   шоирнинг   “янги
тамаддун ” ҳақидаги ғояси ифодаланган. “Хатту хол” образига берилиб кетиш
196 -   бу   нодонлик   ва   ғафлатга   ишора,   “бангу   бода”нинг   таърифи   мастлик   ва
жоҳиллик нишонаси бўлса, “холи рухсор”нинг таърифи замонавий даврнинг
адабий   жараёнидаги   бефарқлик,   энг   кам   ҳаракат,   ижодий   фаолиятнинг
шоллиги,   карахтлиги   нишонасидир.   Шоир   нуқтаи   назаридан,   буларнинг
барчаси ижтимоий ва ахлоқий хавфга олиб боради, чунки “маҳбуб” (миллат,
Ватан) “ағёр” инону ихтиёрига ўтмоқда. 
Мирзо   Сирож   маърифатпарварлик   даври   ижодкори   сифатида   эскича
ёндашувларга   мойил   шоирларга   қатъий   қаршилик   кўрсатади.   Маълум
бўладики, унинг жаҳон   тамаддунидан   огоҳлиги, ўз давридаги  муҳим сиёсий
ва   ижтимоий   ўзгаришларни   билиши,   айнан,   бундай   масалаларнинг
муҳокамасини кун тартибига қўя олишига сабаб бўлган.
Ажзий   ўз   даврининг   етакчи   шоирлари   қаторида   янги   адабий-эстетик
йўналишларга   кўра   шеъриятнинг   функ ционал   моҳиятини,   умуман,   ижодий
жараён йўналишларини қуйидагича изоҳлайди:
Ба сар чоҳе кан, обе каш зи баҳри манзилобод ,ӣ
Хаёли осмонгард  макун бош аз заминиҳо	
ӣ   [69,433].
Яъни,  бошингни ишлат, осмонларда сайр этма, қудуқ қаз ва манзилингни обод айла,
ерликлар каби бўл. 
Эрон   шоирларидан   Мирзода   Ишқий   фикрлари   ҳам   шунга   монанд.   У
мумтоз   форс   адабиётини   тубдан   янгилаш   зарур   деб   ҳисоблайди   ва   қадимги
форсий   адабиётининг   ўзига   хос   миллий   руҳиятини   бузмаслик   учун   жуда
эҳтиёткорлик   билан   ҳаракат   қилиш   лозимлигини   таъкидлайди.   “Эрон
адабиёти   услуби   шу   қадар   ўзгаришга   муҳтожки,   унга   бошқа   маъмулий
адабий   жараёнларнинг   кийимларини   кийдирмасдан,   мутлақо   янгича,   қўл   ва
теша тегмаган қўмошдан либос тикиш ўринли бўларди” [22,415].
Ёки   Мирзо   Жалол   Юсуфзоданинг   ўзи   тожик   ижодкорларини
маърифатпарварлик   ҳаракатида   янги   ғояларни   излашга   чақирган   ва   буни
“Хитоб ба шуаро” - “Шоирларга хитоб” деб номланган шеърида қуйидагича
ифода этган:
Эй ҳамравишони ишқи шайдо,
Дар арсаи шоир  сафоро!	
ӣ
197 То чанд асири тори мўед?
Ё шефтаи узори Узро?
Узрову узори ў бипўсид, 
Бигзашт замони ҳусни Салмо...
Абрўи камону тири ми гон,ҷ
Гаштанд ҳадаф ба тири яғмо.
Гардида равони ишқ ворун,
Ҳам шеваи шоир  дигаргун 	
ӣ [32,3].
Маърифатпарвар   ва   жадид   шоирлар   тасвир   объектини   ўзгартиришга
муваффақ   бўлган,   улар   “маъшуқ”нинг   гўзаллигига   эмас,   балки   чинакам
ошиқнинг   ботиний   олами,   тафаккур   тарзи,   маърифатпарварлик   ғояларининг
табиати   ва   унинг   ўзига   хос   этик   ва   эстетик   дунёсига   мафтун   бўлади.   Ўша
даврдаги   маърифатпарвар   ва   жадид   шоирлар   ҳамда   мутафаккирларнинг
ижодий   тамойилларини   бутунлай   ўзгартириб,   шеъриятининг   мақсадга
мувофиқ   томонларини   келишувлар   ва   аниқ   кўрсатмалар   орқали
таъминлаганлиги   аллақачон   сезилиб   турибди.   Худди   шу   мазмунни
Абулқосим  Лоҳутийнинг  “Ба духтари  Эрон” (“Эрон  қизига”)  деб  номланган
шеърий мисраларида кўриш мумкин:
Ман аз имрўз зи ҳусни ту буридам сару кор,
Гў ба девонагиям халқ намоянд иқрор.
Эй маҳи мулки А ам, эй санами олами Шарқ,	
ҷ
Ҳуш гирд овару бар гуфтаи ман дил бигумор!
То кунун пеши ту чун банда ба даргоҳи Худо,
Лобаҳо кардаму бар хок бисудам рухсор.
Лекин имрўз  му иддонаву
ҷ  расмона туро, 
Ошкоро сухане чанд бигўям, ҳуш дор.
Баъд аз ин аз хату холат наҳаросад дили ман,
З–он ки бо ҳусни ту корам набувад дигар бор.
То кай аз зулфи ту зан ир ниҳам бар гардан,	
ҷ
То кай аз мижжаи ту тир занам дар дили зор?
То ба кай бе лаби лаъли ту дилам гардад хун,
Чанд бе мори сари зулфи ту бошам бемор?
Ба сарангушти ту то чанд занам, тўҳмати қатл,
Ё ба мижгони ту то чанд диҳам нисбати хор?...
Мадҳи ту бештар аз ҳар к  тавонам гуфтан,	
ӣ
Лек инҳо ҳама ҳарф асту надорад миқдор.
Ман ба зебоии беилм харидор наям,
Ҳусн мафрўш дигар бо ману кирдор биёр!  [25,137–139].
198 Яъни,   эй   Шарқнинг   мафтункор   гўзали.   Шу   кунгача   мен   сенинг   ҳусну
жамолингга   мафтунлигимни   билдириб   келдим,   таъзимлар   қилдим.   Аммо
бугун   мужиддона   (жадиларга)   эълон   қиламанки,   сенинг   хатту–холингдан
қўрқмайман,   Қачонгача   сенинг   зулфингни   ўз   бўйнимга   ханжар   деб   биламан
ва сенинг тийри мижанг асоратидан кўнглимга пайкон қадайман, қачонгача
сенинг   лаъли   лабингдан   жавру–жафо   сотиб   олман,   қачонгача   сенинг   илон
зулфингдан   беморликка   гирифтор   бўламан.   Сенинг   панжаларингга
мақтулликни   тўҳмат   қиламан.   Аслида   сен   биларсан,   буларнинг   ҳаммаси
қуруқ  гап ва сўзлардир ва аҳамиятга ҳам  эга эмас. Мен  илмсиз  ва билимсиз
гўзалликка   харидор   эмасман,   менга   ҳуснингни   кўз–кўз   қилма,   амал   ва
кирдоринг билан жавоб бер. 
Шоирнинг   ўз   иқрорига   кўра,   бу   манзума   1918   йил   январ   ойида
Истанбулда   ёзилган.   Ушбу   байтда   ҳам   маънавий   эътироз   ва   ҳам   шоирнинг
ўша   давр   аёлларнинг   хатти-ҳаракатларига   қарши   танқидий,   мафкуравий
исёнини   очиқ   ва   эркин   ифода   этилганлигига   гувоҳ   бўлиш   мумкин.   Бир
қарашда   шоир   ўз   мурожаатини   мазлум   ва   мутлақ   эркинликдан   маҳрум
бўлган   эронлик   қизларга   қаратгандек.   Аммо   бу   ҳолат   ҳам   шоир   даврида
умумий-   типологик   хусусиятга   эга,   яъни   шоирнинг   сўзларида   икки   хил
ёндашув   бор.   Шоир   сўзлари   зоҳиран   маъшуқага,   ботинан   эса   давр
ижодкорларига   қаратилган.   Лоҳутий   ўзининг   танқидий   ва   ибратли
мазмундаги   адабий–эстетик   қарашларини   лирик   қаҳрамон   образи   орқали
шужоат   билан   изчиллик   тарзда   ифодалайди   ва   бу   оҳангда   шоир   қаҳрамони
дадил   сўзловчи   ҳамда   тарғиботчи   шахс   сифатида   гавдаланади.   Хусусан,
тўртинчи,   бешинчи,   олтинчи,   еттинчи,   ўнинчи,   ўнбиринчи   ва   ўниккинчи
мисраларда   шоирнинг   ўткир   тиғли   сўзлари   бепарво   маъшуқага   ҳамда   давр
ижодкорларига   қаратилган.   Шеърда   ошиқнинг   “бефарқлиги   ва   лоқайдлиги”
ошиқ   сийратида   батафсил   тасвирланмаган   ва   лирик   қаҳрамон   тимсолининг
бунга   эҳтиёжи   ҳам   йўқ.   Бундай   ҳаққоний   образларни   келтиришдан   мақсад
замоннинг   асл   ҳолатини   кўрсатиш,   халқни   маърифатпарварлик,   миллий
ўзликни   англаш   ва   ўзликка   қайтишга   чақиришдир.   Шеърнинг   мазмуни   ва
шоирнинг   асл   мақсади   мумтоз   адабиётнинг   анъанавий   ижодий   услубига
қарши   кескин   норозиликдир.   Шоир   нуқтаи   назаридан   бу   каби   анъанавий
199 образлар   тасвири   аслида   такрордан   бошқа   нарса   эмас.   Худди   шу   тарзда,
тожик–ўзбек   уйғониш   даври   шоири   Сиддиқий   Ажзийнинг   ўзбек   тилидаги
асарларида   ҳазажи   мусаммани   солим   вазнидаги   ғазал   мавжуд   бўлиб,   у
қуйидаги сатрларга эга:
Маориф турраи мушкини савдоси -ла Мажнунам,
На сеҳр этмиш бани холу хати урфонни Лайлоси. 
Маълум   бўлишича,   уйғониш   даври   шоирларини   нафақат   маҳбуб   ва
маъшуқанинг   табиий   гўзаллиги,   балки,   энг   аввало,   унинг   ақл-заковати   ва
маърифатпарварлиги,   тафаккур   олами,   маънавий   қиёфаси,   илм-
маърифатлилик даражаси мафтун этади. 
ХХ   аср   бошларида   Абдуррауф   Фитрат   ўзининг   қомусий   қарашлари
билан шеърият ва адабиётшунослик концепциясини белгилаб берди. Аслида,
даврнинг замонавий эстетик қарашлари моҳияти Фитрат номи билан боғлиқ.
Аллома шеърият ва адабиётнинг вазифаси ва функцияларини аниқ тайинлай
олди.   Жумладан   “Адабиёт   қоидалари”   рисоласида   шундай   фикрлар   илгари
сурилган.   “Адабиёт, шеър торликни истмайдир, торликда ўсмайдир” [50,46].
Фитрат меросида бир қатор янги типдаги шеърлар борки, улар бир қарашда
ўша   давр   ижтимоий   воқеалари   тасвирига   асослангандек   кўринса-да,   бу
туркум   шеърларда   ижодкорнинг   муҳим   ғоявий   ва   илмий-эстетик   муддаоси
ифодаланган:
амъе ба тори зулфи паричеҳрагон асир,Ҷ
Ёди нигоҳи масти бутонро пиёлагир.
Гаҳ аз нишоти субҳдами васл дар ғирев,
Гаҳ аз балои нимашаби ҳа р дар нафир.	
ҷ
Ҳар қомате, ки дида ҳаме сарвро шабеҳ,
Ҳар чеҳрае, ки дида ҳаме моҳро назир.
Рўи Ватан зи нохуни ғафлат  ариҳадор,	
ҷ
Онҳо ба ёди рўи бутон карда  он нисор 
ҷ [51,30].
Қитъада   шоирнинг   мақсади   нафақат   давлат   ва   жамиятнинг   масъул
амалдорларини   фош   этиш,   балки   замонасининг   тилёғлама   ижодкорларини
ҳам   танқид   қилишдир.   Гарчи   Фитрат   шеър   матнида   бевосита   “шоир”,
“ёзувчи”,   “ижодкор”   ёки   “нотиқ”   сўзларини   ишлатмаса-да,   “жамъе”,
“оломон”,   “ғофил”   “жоҳил”   каби   сўзлар   воситасида   жамиятдаги
200 такаллуфпардоз   ва   хушомадгўй   ижодкорларга   қарата   кескин   мурожаат
қилган.   Фитрат   мутлақо   бефарқ   ва   бепарво   шахсиятлар,   тақлидкор,   ғафлат
ботқоғидан   чиқа   олмаётган   ижодкорларни   ҳеч   қачон   эътироф   қилмаган   ва
ҳатто улардан нафратланган:
Бинмой ҳоли миллати худ аввалан ҳисоб,
В-он гаҳ биёр толеъу иқболро итоб  [51,30] 
Шунингдек,   Фитрат   ва   ХХ   асрнинг   бошларидаги   жадидларнинг   шеър
қадр-қиймати   ва   шоирнинг   ижодкорлик   мақомини   тан   олиш   борасидаги
қарашлари ҳаққоний ҳамда прагматик хусусиятга эга. Ўша давр шоирлари ва
мутафаккирлари   шеъриятнинг   қадр-қийматини   биринчи   навбатда   унинг
мазмун   ва   ғояси,   мафкуравийлиги,   таъсир   кучида   кўрадилар.   Улар   ўтмиш
адабиёт   вакилларидан   истеъдод   бобида   ҳеч   қандай   қолишмасалар-да,
шеъриятларнинг бошқа бадиий ва поэтик хусусиятлари улар учун иккинчи ва
учинчи   даражадаги   унсурлар   ҳисобланган.   Хусусан,   ушбу   таркиббанд   ва
бошқа туркумдаги шеърларида Фитрат худбинлик ва ҳасад йўлида қурбон ва
мақтул   бўлган,   миллат   ва   Ватан   шон-шарафини   унутган   одамлар   гуруҳини
қаттиқ   қоралайди,   уларнинг   инсонийлик   жамиятидан   бегоналашганини
таъкидлайди.   Фитрат   фалакнинг   жабру   зулми   ва   тақдиру   қисматдан
нолийдиган шоирларга нисбатан қаттиқ норозилик билдиради. Шоир нуқтаи
назаридан, барча бахтсизликларни Оллоҳ ва тақдирга боғлаш нотўғри. Унинг
фикрича, ҳар қандай бахтсизликнинг энг катта масъулияти ва гуноҳи аввало,
маълум   бир   даврдаги   зиёлилар,   шоир   ва   ижодкорларнинг   зиммасидадир.
Чунки нафрат, аччиқланиш, ожизлик ва маънавий турғунлик бизни йўқликка
етаклашини,   энг   аввало,   улар   англаши   лозим.   Бу   каби   мунозара   ва
тортишувлар   масаласи,   асосан   ўша   икки   ижтимоий   низо   -   қадимийлик   ва
жадидчиликдан   бошланган   эди.   Шоир   қаттиқ   танбеҳлар   ва   даъвату
хитобатлар   билан,   “турмушнинг   урф-одати”   ҳақиқатлигини,   ҳаётнинг
тақозоси ва талаблари “замон ва жаҳон тозиёнаси” эканлигини қайд этади. 
Давр адабий-эстетик ғояларини ифодалашда миллий ўзликни англаш ва
тарихий   хотираларни   қадрлаш   масаласи   бир-бирига   боғлиқдир.   Масалан,
Васлий   Самарқандий   асарларида   шеърият   ва   адабиётнинг   келажагига   умид
201 бағишлайдиган   шеърий   парча   мавжуд.   Шу   парчани   мазкур   фасл   хулосаси
ўрнида ҳам келтириш мумкин. 
Будем ба ҳукми шаръ соҳиб-ул-албоб,
Бар зарваи фирўз  басе оли аноб.ӣ ҷ
Гар ташналабему вопасин обе нест,
Бошад, ки ба  ўйи канда боз ояд об.	
ҷ
Яъни,   тарихан   бизлар   ҳар   бир   бобда   юксак   мақомларга   эга   ва   мумтоз
эдик,   гарчи   ҳозир   ташналикда   азоб   чекиб,   сув   изламоқдамиз,   албатта
қозилган   ариқда   (тамаддун   сарчашмалари   бўлмиш   бу   сарзаминда)   бир   кун
сувлар   лимо-лим   бўлиши   тайин.   Демак,   тамаддун   илдизлари   бор   жойда   ҳеч
қачон   турғунлик,   сукунат,   маънавий   ва   маърифий   карахтлик   ҳамда   жимлик
ҳукм сурмайди.
4.2. Жадид адабиётида “янги шеър”нинг пайдо бўлиши, унинг
тарихий ва умумназарий асослари
ХХ   асрнинг   бошлари   адабиётининг   лирик   жанрлар   системасида   ўзига
хос тарзда шеърий қолипларнинг конструктив бузилишини кузатдик ва айнан
шу   ҳодиса   адабий   жараёнда   “янги   шеър”   истилоҳининг   пайдо   бўлишига
замин   яратди.   Адабий   фаолиятнинг   изчил   ривожланиши,   мумтоз   поэтик
адабий анъаналар ва маъмулий шеърий қолипларнинг тамойилларга нисбатан
ижодий   муносабатнинг   кескин   ўзгариши,   Европа   ва   Яқин   Шарқ
мамлакатлари   адабиётининг   ўзаро   мутақобил   таъсири   адабий   жараёнда
фавқулодда   муҳим   ва   янги   адабий   ҳодисаларга   олиб   келди.   Шеърият
мундарижасидаги   ўзгаришлар,   энг   аввало,   анъанавий   лирик   турларда
қофияланиш   тизимининг   турли   хил   савтиётларида,   ижодкорнинг   баён   тарзи
ва   унинг   тили   ҳамда   услубида   содир   бўлди.   Ушбу   ҳодисани   Мирзо   Сирож
Ҳаким, Абдулвоҳид Мунзим, Аҳмаджон Махдум Ҳамдий, Абдуррауф Фитрат,
Журъат,   Айний   ва   бошқа   маърифатпарвар   шоирларнинг   шеърларида
мушоҳада этиш мумкин. Аслида шеърий қолипларнинг бузилиши поэзиянинг
барча   таркибий-структруал   масалаларини,   умуман,   том   маънодаги
маърифатпарвар   ва   жадид   шоирларнинг   лирик   асарларини   қамраб   олмайди.
Бу   ўзига   хос,   тизимли,   сифатий   ва   таркибий   ўзгариш   бўлиб,   нисбий
202 хусусиятга эга. Бу жараён давр ижодкорларнинг муайян доираларига; ижодий
жараён ва йўналишларни ўзгартириш, такомиллаштириш ва янгилашга мойил
бўлган   адиблар   асарларига   тегишли   формалистик   ҳодисадир.   Бу   тоифадаги
шоирлар   ижодиётида   лирик   жанрларнинг   шакл   унсурларини   ўзгартириш   ва
унинг   қолипий   структурасини   синдириш   ва   бузишга   интилишлар   асосан
қуйидаги   ҳолатларда   кузатилади:   а)   устувор   адабий   анъаналар   шароитида
бадиий   ифода   воситалари   функ ц ияларининг   ўзгариши   ва   уларнинг   ғоявий
мақсадларга   мослаштирилиши;   б)   шеърият   тили   ва   адабий   услубни   имкон
доирасида   соддалаштиришга   интилиш,   унга   янгича   услуб,   “кўча-бозор”
тилига   хос   истилоҳларни   киритиш   ва   шу   йўл   билан   шеърият   тилини
соддалаштириш;   в)   адабий   жанрларнинг   айрим   турларига   ижодий
муносабатнинг   ўзгариши;   г)   ижодий   йўналишда   кўпроқ   янгиликка   эътибор
бериш,   мумтоз   адабий   анъаналар   ва   штампли,   консерватив   поэтик
тамойилларни   менсимаслик   ва   унинг   меъёрий   қонун-қоидаларидан   четга
чиқишга   уриниш;   д)   шеърятни   давр   ижодкорлари   томонидан   ижодий
фаолиятнинг   муҳмим   тури   сифатида   эмас,   балки   тарғибот   ва   ташвиқот
минбари   сифатида   қабул   қилиш;   е)   анъанавий   мумтоз   поэтика   қонуният-
ларини   тадрижий   равишда   инкор   этиш,   аруз   вазни   қоидаларига   муттасил
риоя   этмаслик,   қофиялаш   комбина ц иясида   янги   усулларни   киритиш,   бу
тизимига   ижодий   ёндашув;   ё)   лирик   асарларнинг   нисбатан   эркин   ва
муҳташам турлари бўлмиш; таркиббанд, таржеот, мусаммат ва мустазод каби
шаклларига кўпроқ эътибор бериш.
Адабиётнинг   мазкур   тарихий   босқичида   “янги   шеър”   (“шеъри   нав”)
истилоҳининг   вужудга   келиш   масаласи   адабиётшунослик   илмида   кўплаб
баҳс ҳамда мунозараларга сабаб бўлмоқда ва шу боис, бу муаммони алоҳида
кўриб чиқиш лозим деб топилди. Бу хусусда Эрон олими Али Асғар Буванд
Шаҳриёрийнинг  ХХ  аср   бошлари  тожик  шеъриятининг  қофияланиш  тизими
ва   вазн   хусусиятлари   борасида   яратган   илмий   рисоласи   илк   тадқиқотлар
жумласидандир.   Ўз   даврида   Шарифжон   Махдуми   Садри   Зиё
маърифатпарварлик даври шеъриятини биринчилардан бўлиб таснифлаган ва
203 маълум   маънода   бу   соҳада   янги   саҳифа   очган.   Академик   М.Шукуровнинг
фикрича,   бу   даврда   барча   адабий   ҳодисалар   қаторида   Садри   Зиё   томонидан
муттасил   ташкил   этиладиган   адабий   кечалар   ва   ижодий   тўгараклар   янги
адабий   равияларни   юзага   келтирди   ва   унинг   шаклланишида   муҳим   оммил
сифатида   хизмат   қилди.   Шу   билан   бирга,   тожик   шеъриятида   Садриддин
Айний,   Муҳаммадсиддиқ   Ҳайрат,   Аҳмаджон   Ҳамдий,   Абдулвоҳид   Мунзим
каби янги  авлод  вакилларининг  вужудга  келганлигини  ҳамда  уларнинг  ижод
намуналари   “Тазкори   ашъор”   назмий   тазкирасида   “янги   шеър”га   нисбат
берилди. Бу ҳодиса давр адабий жараёнида лирик шеърлар таснифида муҳим
рол ўйнаганлигини алоҳида таъкидлаш зарур. У қуйидагича таъкидлайди:
Аз он софтабъон, ки худ моҳиранд,
Валекин роҳи  шеъри нав  биспаранд  [54,12].
Садри   Зиё   ҳовлисидаги   адабий   тўгарак,   ҳартомонлама   Аҳмад   Дониш
“адабий   мактаби”,   ҳовли   ва   мадрасаларда   ўтказиладаиган   адабий   кечалар,
баҳс-мунозаралар   ва   машваратларининг   мантиқий   давоми   эди.   Шу   боис,
Садриддин Айний ушбу адабий маҳфилни “қалби уйғоқлар адабий доираси”
деб   атаган,   ўзини   айни   шу   адабий   марказда   шаклланганлигини,   танқидий,
адабий-эстетик   қарашларининг   такомиллашувига   замин   бўлганлигини
эътироф   этади.   Шу   нуқтаи   назардан   Садри   Зиёнинг   “Тазкори   ашъор”
тазкирасида   қўлланилган   “янги   шеър”   истилоҳининг   мазмун-моҳияти   ва   бу
истилоҳнинг илмий асослари нимада? Муаллифининг бу борадаги қарашлари
нималарга   асосланган   ва   бу   қандай   шеър?   Дастлаб   эътироф   этиш   лозимки,
XIX   асрнинг   охири   ва   ХХ   аср   бошлари   адабиётда   қўлланган   “янги   шеър”
истилоҳи   нисбий   маънога   эга.   Ушбу   тушунчани   адабиётшунослик   илмида
ҳозирги истилоҳий маъносида эмас, балки унинг муродифий “янги услубдаги
шеър”   ва   “замонавий   шеърий   туркумлар”,   миллий   шеъриятининг   қаринаси-
ўзига хос вариантив шакли сифатида ишлатиш ўринли бўлади. Демак, Садри
Зиёнинг   “Тазкори   ашъор”   (1904)   асарида   давр   шоирларининг   кўплаб   янги
услубдаги шеърлари айнан шу қаторда келтирилган. Шу ўринда биз ҳам ХХ
аср   бошларида   маърифатпарвар   ва   жадид   шоирларининг   айрим   янги
йўналишдаги   лирик   асарларининг   айрим   намуналарини   шартли   равишда
204 “янги   шеър”   сифатида   қабул   қилдик.   Шу   билан   бирга,   айрим   манбаларда
ушбу   туркум   шеъриятга   нисбатан   “муваъиза   шеърлари”   (“зинали  шеърлар”)
истилоҳи   ҳам   ишлатилган.   Хусусан,   Возеҳнинг   “Туҳфат-ул-аҳбоб”   (1914
йилда нашр этилган) тазкирасида Ажзий Самарқандий моддасида қуйидагича
келтиради:   “Ажзий   Самарқанд   адабий   музофотининг   шоири,   бошида   жуда
кўп ошиқона шеърлар ёзган. У ҳажв ва ҳазлга роғиб эди. Ажзий рус тилини
эҳтиёж   даражасида   билади   ва   бу   тилда   ҳам   шеърий   сатрлар   битган,   аммо
кўпроқ   миллий   ва   муваъиза   шеърлар”   ҳам   яратган   [18,236].   ФЗТ   нинг   1-
жилди,   714-бетида   “муваъиза”   сўзи   “бўлинган,   тақсимланган”   деб
шарҳланган.
Демак, “янги шеър” ва унинг жадидия даврида пайдо бўлиши, “шеърий
қолипларнинг   синдирилиши”,   “новаторлик”   ва   “новизн”   истилоҳларининг
ишлатилиши  нисбий  маънога   эга   экан.  Бу  янгиланишлар  ва   новаторликнинг
барча   элементлари,   энг   аввало,   адабий   анъаналарининг   устувор   назарий   ва
миллий   поэтик   асосларида   намоён   бўлади   ва   айнан   замонавий   “янги   шеър”
илмий истилоҳи билан бир хил тушунча ҳам эмас. М.Шукуровнинг фикрича,
тожик   шеърияти   ва   поэзияси   мундарижаси   ва   структурасидаги   қолипнинг
синиши   бизга   аслида   Европа   ва   рус   адабиётидан   ўтган   [192,127].   Мазкур
табаддулотнинг   тўғрилиги   ва   бу   фаразларнинг   муайян   даражада   илмий
аҳамиятга эгалигига шубҳа йўқ. Бироқ, шу нуқтаи назардан, адабий жараёнда
ўрта   асрлар   адабиётининг   қадимий   ва   анъанавий   жанрлар   қолипида
сезиларли   ўзгаришлар,   мумтоз   адабиётнинг   анъанавий   жанрларида   янги
идеологик   ақидалар,   лирик   жанрларнинг   синкретик   хоссалари   муҳим   ва
мўҳташам   ғоялар   талқини,   риторик   чекинмалар,   тарғибий,   ташвиқий
мотивларнинг   умумий   адабий   жараёнда   ғайриоддий   синтез   ҳодисаси
сифатида   кўринишларини   ҳисобга   оладиган   бўлсак,   мазкур   даврда   тожик
адабиётида   “янги   шеър”   ва   ё   “миллий   шеърият”нинг   ҳеч   қандай   адабий
таъсирларсиз   пайдо   бўлиши   табиий   ҳодиса   эканлиги   аён   бўлади.   Бошқа
томондан кўплаб олимлар “янги шеър” шаклланишининг тарихий асосларини
мумтоз поэзиянинг тақозоси ва анъанавий қонун-қоидаларига, шу жумладан,
205 мустазод   нинг   жанр   хусусиятлари   эволюцияси   ва   эврилишига   боғлиқ   деб
ҳисоблашади. Кузатиш ва таҳлиллар шуни кўрсатдики, тадқиқотчиларнинг бу
борадаги   қарашлари   ҳақиқатга   яқинроқ,   бироқ   бошқа   томондан,   айрим
шоирларнинг   сайру   саёҳатлари,   уларнинг   бадиий   тафаккур   тадрижи,
дунёқараши   кўламига   боғлиқ   ҳолда   янги   шеърий   шаклларнинг   пайдо
бўлишига  ҳам   муайян  замин  яратилди.  Жумладан,  Абдуррауф  Фитрат  лирик
асарларидаги   унинг   ўзигагина   хос   поэтик   чизгиларни   турк   танзимат   даври
адабиётининг   таъсирисиз   тасаввур   қилишнинг   иложи   йўқ.   Эстетик   онг   ва
танқидий   қарашларини   ривожлантиришга   билвосита   таъсир   кўрсатган
фран ц уз ва немис адабиёти ҳамда бевосита Эрон адабиётидаги муҳим адабий
ҳодисалар   таъсирида   бўлган   Мирзо   Сирож   Ҳакимнинг   ҳаёт   ва   ижодий
фаолияти   борасида   ҳам   худди   шундай   фикрларни   илгари   суриш   мумкин.
Поэзияда   янги   мавзулар   силсиласи,   ғарбона   мотив   ва   ритмлар,   адабий
жанрларнинг   конструктив   ва   қолипий   тузилишидаги   жиддий   ўзгаришлар
махсус   шаклларини   тақозо   этганлиги   табиий   ҳолат   ҳисобланади.   Ҳар   ҳолда
шу даврдан бошлаб, тожик шеърияти қофияланиш тизимида янгича усуллар,
ўзига   хос   ижодий   ёндашувлар,   анъанавий   лирик   жанрлар   қофияланиш
структурасидаги   синтезлашув   каби   ҳодисалар   пайдо   бўлди.   Бу   ҳодисанинг
яққол намунасини Садри Зиёнинг “Тазкори ашъор” асарида алоҳида эътироф
этилган   ва   Абдуррауф   Фитратнинг   “янги   шеър”и   сифатида   таснифланган
“Болқон уруши” шеърида кўриш мумкин. Бу шеърдан бир парча келтирамиз:
Эй ҳама, эй рафиқи садоқатқарини ман,
Эй ёваргузидаву ёри гузини ман,
Эй чашм дар ду дидаи оташфишони ман.
Эй қалби ғамрасидаи оташнишони ман,
Эй сина, эй хазинаи андўҳу меҳнатам,
Эй сабр, эй тасаллии ҳангоми кулфатам….  [192 ,167 ] .
М.Шукуров   ушбу   шеърни   мусаддас   жанрига   мансуб   деб   билади.
Шеърнинг   асосий   мавзуси   -   сиёсий.   Унинг   асосий   ғояси   эса   -   миллий   ва
тарихий ўзликни англаш, ҳалоллик ва ростгўйлик, ҳақиқат ва адолатни излаш
ва   рўёб   қилишдир.   Аммо,   ушбу   шеър   бандларидаги   васила   байтлари,
дастлабки   ўн   бир   мисрадан   ташқари,   ҳам   мазмун   ва   ҳам   қофия   жиҳатидан
206 муттасил   ўзгариб   туради   ва   шу   жиҳатдан   мазкур   шеър   мусаддас   жанридан
кўра   нисбатан   таркиббанд   жанрига   яқинроқ.   Бу   манзумадаги   энг   диққатга
сазовор   жиҳат,   унда   лирик   қаҳрамон   руҳиятнинг   ўзига   хослиги,   тафаккур
тарзининг   мутлақо   янгилиги,   кескин   ижтимоий   ва   танқидий   оҳанг,   унинг
тахайюл   олами   ва   ботиний   кечинмаларининг   давр   воқелигига   ва
адолатсизликларига   нисбатан   номуросокорлиги,   унинг   ўз   ички   олами   ва
ботиний   ҳис   туйғулари   билан   курашувчанлигидадир.   Дарҳақиқат,   мазмун   ва
ғоявий   мундарижа   жиҳатидан   Фитратнинг   ушбу   шеъри   зоҳиран   анъанавий
шаклга   эга   бўлишига   қарамай,   ХХ   аср   бошларида   миллий   адабиётда   янги
адабий ҳодиса, янгича ёндашув, кучли руҳий курашувчан пафосга эга бўлиб,
муаллифнинг   ўзига   хос   тарғибий   ва   ташвиқий   услубини   мужассам   этган.
Лирик   асарда   қофия   ва   унинг   шеъриятдаги   анъанавий   ва   маъмулий   шаклий
унсурларнинг   тадрижий   эврилишини   аниқлашда   энг   муҳим   элементларидан
биридир.   Ушбу   асар   жанрини   қофияланиш   тарзидан   аниқлаш   борасида
муайян қийинчиликлар ҳам мавжуд. Муаммо шундаки, шоир мумтоз адабиёт
анъанавий   шеъриятининг   бирон   бир   шаклидаги   қофияланиш   системасига
амал   қилмайди.   Қайсидир   маънода   ушбу   усул   маснавий   қофияланиш
системасига   ўхшаш.   Бироқ,   мисрадан-мисрагача   ва   байтма-байт   шоир
маснавий   жанрининг   қофияланиш   тизимига   ҳам   риоя   қилмаган   ва   бундан
янги   давр   ижодкори   учун   шеъриятнинг   шаклий   унсурлари   ва   консерватив
қолипларига   риоя   этиш   муҳим   эмаслигини   англаш   қийин   эмас.   Аслида,   бу
жиҳат   маърифатпарварлик   ва   жадидчилик   адабиётининг   ижодий
прин ципларига   тўлиқ   мос   келади.   Ушбу   ўзгариш,   биринчи   навбатда,   янги
сиёсий   мавзу   ва   мундарижадан   фойдаланиш   зарурати   туфайли   амалга
оширилди   ва   бу   ҳодиса   давр   шеъриятининг   такомиллашувида   муҳим   омил
ҳисобланади.   Зеро   давлатнинг   сиёсий-ижтимоий   тузилишида   содир   бўлган
жиддий   ўзгаришлар   туфайли   ушбу   босқич   шеърияти   даврнинг   ҳаётий,
тарихий,   сиёсий,   ижтимоий   ва   воқеий   ҳолатидан   озиқланади.   Зеро   шоирлар
жамиятнинг сиёсий онгини юксалтириш мақсадида ва ушбу масъулиятни ўз
зиммаларига   олганликлари   боис,   ҳам   мунтазам   сиёсий,   ижтимоий,   маиший
207 ҳаётда   учраб   турадиган   сўз   ва   истилоҳларидан   фойдаланишга   мажбур
бўлишди.   Бошқа   томондан,   ҳурфикрли   ижодкор,   унинг   ҳурриятпарстлик
фитрати,  эркин  фикрловчи  инсоннинг  янги  даврдаги   тўзонлар  сингари  шов-
шувли ва туғёнли уйғоқ қалбидан келиб чиқадиган ҳис-туйғулар тўлқинлари,
шоирона   фалсафий   ақидалари,   ҳаётнинг   оғриқли   нуқталарини   фош   этишга
уриниш, янгиликка интилиш ва изланишлар, унинг ҳасратлари ва қайғулари
мумтоз   форс-тожик   адабиётининг   қатъий   адабий   шаклларига   сиғмади.   Шу
боис, улар анъанавий шеърий қолипларни бузган ҳолда, замон ҳақиқатларини
ошкор   этишга   интиладилар.   Шеърда   шоир   учун   унинг   қофияланиш
тизимининг   анъанавий   устувор   шаклидан   кўра,   қалбнинг   яширин   дардлари,
ҳақиқат   туйғуси,   фикр   теранлиги,   руҳий   ҳолат   ифодаси,   мазмун   ва   мавзуни
аниқ   ифода   этиш,   жамият   иллат   ва   нуқсонларини   фош   этиш   муҳимроқдек.
Ушбу   шеърнинг   яна   бир   муҳим   жиҳати   шундаки,   унда   илк   сатрларданоқ
қалам,   кўз,   юрак,   қалб,   сабр,   тоқат,   йиғи,   мактуб   ва   шеърга   мурожаат
қилинади   ва   бу   жиҳат   янги   ижодий   тамойилларнинг   шеърий   сатрларга
тадрижий   равишда   ўтаётганлигидан   далолат   беради   ва   бу   борада   миллий
шеъриятга   Европа,   Туркия   ҳамда   Эрон   шоирлари   шеъриятининг   муайян
даражадаги таъсири ҳам сезилади. 
Шоир   мажозий   ва   рамзий   сўзлар,   таркиблар,   ҳавоий   иборалардан
фойдаланишдан ҳазар қилади, ижодкор учун асл миллий қадриятлар, халқ ва
миллат   тақдири,   унинг   орзу-истакларини   ифодалаш   муҳимроқ.   Шу   боис,
шоирнинг   бадиий   ижод   масалаларига   бўлган   янгича   муносабати,   адабий-
эстетик қарашлари, мунтазам янгиликка интилишлари пировардда анъанавий
шеърият   қолипидаги   ўзгаришларга   олиб   келди.   Шеърнинг   мавзуси   янги   ва
унинг   асосий   масаласи   сиёсий   бўлганлиги   сабаб,   шеър   шаклнинг   айрим
унсурлари   ҳам   ўзгарган.   Шеърият   ва   унинг   қофияланиш   услубида   мумтоз
шеърият   ва  Европа   адабиётининг   ўзига   хос  қофияланиш   тизимининг   синтез
ҳодисаси   мавжуд.   Фитратнинг   юқоридаги   манзумасида   қофияланиш   шеър
мазмуни   ва   мундарижасига   ҳамоҳанг,   аммо   ундаги   ритм   ва   зарб   шиддатли
хитобатга   мойил,   образлар   виқорли,   ўзига   хос   мутантан   нутқ,   даъват   ва
208 жозибадорлик   оҳангига   эга   бўлган.   Шеърнинг   дастлабки   11   байти   ўзгача
тарзда қофияланганлигини  истисно қилинса, уни таркиббанд жанрига мансуб
бўлади.   Демак,   Фитрат   ушбу   шеърда   қофияланиш   тизимида   жиддий
ўзгартиришни юзага келтирган. Шеър бандларининг ҳар бир мисраси   ааббвб,
вбвбгв,   ...   қофияланиш   тарзига   эга.   Бу   ҳолат   эса   ўз   навбатида   XIX   асрнинг
иккинчи   ярми   ва   ХХ   аср   бошларида   айрим   маърифатпарвар   шоирларнинг
саъй-ҳаракатлари   ва   ижодий   изланишлари   туфайли   поэзия   қофияланиш
тизимида   ўзига   хос   янги   услублар   ва   комбинациялар   пайдо   бўлганлигини
исботлайди.   Шунингдек,   Абдуррауф   Фитрат   шеъриятда   турли   қофияланиш
комбинац иялардан   фойдаланиш   асосида   янги   муҳташам   мавзулар   ва
ғояларни   ифодалаш   (таржеот,   таркиббанд   ва   мустазод   жанрлари   асосида)
ижодда   шоирга   кенг   имкониятлар   яратилишини   ҳам   исботлаб   берган.
Биринчидан, ушбу шеърда мисралар ўзаро мустаҳкам маънавий, мантиқий ва
синтактик   алоқага   эга.   Иккинчидан,   шеърда   эркин   тарзда   қофияланишдан
озод   бўлган   мисра   алоҳида   муайян,   мантиқий   ва   мушаххас   маънога   эга
бўлиб,   шеърнинг   бошқа   қофиядош   бандлари   билан   биргаликда   ғоявий
муштараклик касб этган. Кўринганидек, Фитратнинг мазкур шеърида ҳар бир
банднинг   бешинчи   мисраси   бир   хил   вазифани   бажаради.   Бироқ,   ҳар   бир
банднинг бешинчи мисраси, ушбу шеърнинг ўзига хос қофияланиш услубига
эга   эканлигини   кўрсатади.   Демак,   Фитрат   новатор   шоир   сифатида   янги
мантиқий   ва   маънавий   ифодалар,   ўзига   хос   шоирона   тасвирлар   ва   соф
ижтимоий-маърифатпарварлик   ғоялар   талқини   учун   махсус   универсал   шеър
шаклларидан   фойдаланган   ва   унинг   ўзига   хос   эстетик   қарашлари   бунда
мужассам.
Бизнинг фикримизча, Фитратнинг ушбу шеъри маснавий ва таркиббанд
жанрининг   қофиялаш   комбина циясидаги   синтезлашув   асосига   қурилган
бўлиб,   уни   икки   қисмга,   яъни   2   +   4   формуласига   солиш   мумкин.   Бу
қофияланиш   комбинацияси   мумтоз   форс-тожик   адабиёти   ва   Европа
адабиётида мавжуд маънавий ва мантиқий ифодаларни ўзаро бирлаштиришга
асосланган,   янги   қофия   услубидир.   Бу   ҳолат   форс-тожик   шеъриятининг
209 анъанавий   жанрлари   тизимида   (қофияланиш   тизими   мисолида)   муайян
адабий   ҳодисалар,   шакл   ва   мундарижа   ўзгариши,   мантиқий   ва   семантик
изчилликлар,   тематик-ғоявий   ўзгаришларни   юзага   келтирди.   Ш.Раҳмонов
“Қофия   ва   унинг   комбинация-лари   жаҳон   шеъриятининг   маънавий   ва
мантиқий   ифодаларини   синтез   қилиш   асосида   пайдо   бўлиб,   янги   жанр
ифодалари   тизимини   яратди   ва   шу   асосда,   мавзуни   кенгайтирди.   Янги
комбинацияларда   жанрнинг   тузилиши   ўзгармайди,   аксинча   янги   ифода
усуллари  вужудга   келади”   [140,50]   дейди.   Бунинг   яққол   мисоли   Абдуррауф
Фитратнинг   юқорида   келтирган   манзумаси   ва   Мирзо   Сирожнинг   “Ёд   бод”
(“Эсда тут”) шеъридир. Муаммонинг яна бир муҳим томони шундаки, жадид
шоирларининг   юксак   инсонпарварлик   руҳияти   билан   суғорилган   ижодий
концепциялари   ва   мафкуравий   қарашлари   нафақат   маҳаллий   миллат   ва
элатларнинг   орзу   ва   интилишлари,   балки   бутун   мусулмон   миллати   тақдири
ва   умуммиллий   манфаатларига   қаратилгандир.   Улар   жафокаш   халқ   дарду
ҳасратларини,   уларнинг   воқеий-ҳаётий   муаммоларини   бутундунё
мусулмонлари   ҳаётидаги   сиёсий,   ижтимоий,   ахлоқий   муаммолари
контекстида кўриб чиқдилар ва таҳлил қилишади.
Агар бу давр поэзиясида анъанавий шеърият меъёрларининг бузилиши
ва   унинг   қоида-қонунларига   риоя   қилинмасликни   илк   ижодий   қадамлар
сифатида   талқин   қилсак,   бу   давр   адабиётида   миллий-ижтимоий   шеърият
асосида   “янги   шеър”нинг   пайдо   бўлганлигини   эътироф   этишимиз   мумкин.
Н.Афоқованинг   фикрича,   Абдуррауф   Фитрат   асарларида   эркин   шеър
“сарбаст   шеър”   ва   анъанавий   бўғинли   (ҳижоий)   шеъриятнинг   синтези
мавжуд.   Хусусан,   Абдуррауф   Фитратнинг   ўзбек   шеъриятида   нафақат
мисраларда бўғинлар сонининг кўпайиши ёки камайиши, балки шеърларнинг
янги   эркин   шаклида   бўғинлар   вазнининг   тадрижий   ўзгариш   ҳодисаси   ҳам
бор   [75,22].   Ушбу   тадқиқотчининг   фикрича,   “Яна   ёндим”   шеърида   30
мисрадан   фақат   учта:   3,   7,   13-мисраларда   бўғинлар   сонининг   тенглик
қонунияти сақланган, қолган мисралар эса эркин тарзда ва ўзига хос ритмда
яратилган [75,22]. 
210 Ў збек   адабиётида   янги   шеъриятнинг   келиб   чиқиши   ва   ривожланиши
масаласи   адабиётшунос   Ҳ.Болтбоевнинг   “Сайҳа”   қисматидан   лавҳалар   ёки
шоир Фитрат ҳақида” мақоласида атрофлича муҳокама қилинган. Олимнинг
фикрича,   “Сайҳа”   -   бу   ХХ   асрнинг   бошларида   маҳаллий   халқнинг   қалбида
янги   шов-шувга   сабаб   бўлган   шеърлар   тўплами.   Чунки   “ушбу   шеърларда
Ватан мустақиллиги ғояси биринчи марта ёрқин шаклда ифодалаб берилди”
[83,72].   Ушбу   шеърнинг   муҳим   жиҳатларидан   бири   мумтоз   адабиёт
шеъриятининг оҳангдорлиги ва бадиий фазилатларининг жозибасидир. 
Абдуррауф   Фитратнинг   янги   услубдаги   ижоди   ва   шеъриятдаги
маҳоратини   шоир   ҳаётлиги   давридаёқ   Садри   Зиё   ва   Садриддин   Айний
эътироф   этишган   эди.   Хусусан,   Садриддин   Айний   шундай   дейди:   “Фитрат
ўзбек   адиблари   ичида   биринчилардан   бўлиб   фольклор   шаклларида   шеърлар
ёзган.   Бу   минг   йилча   давр   ичида   аруздан   бошқа   шаклни   билмаган   ёзма
шеъриятимиз   соҳасида   новаторлик   эди”   [69,47].   Ҳ.Болтабоевнинг   фикрича,
“Фитрат   шеърияти,   айниқса,   унинг   лирикаси   (ўз   сўзлари   билан   айтганда,
“рубоий   шеърлари”)   нафис   ва   буюк   Шарқ   шеъриятининг   бор
гўзалликларидан   тўйинган   ва   уни   ўзига   хос   суратда   ичдан   янгиланишга
камарбаста   шеърлардан   таркиб   топганини   сезмаслик   мумкин   эмас”   [83,72].
Ўзбек   адабиётида   ХХ   аср   бошлари   шоирлари   ижодида   нафақат   Фитрат,
балки Чўлпон, Мажидий, Ҳамза, Ибрат,  Авлоний, Камий ва бошқалар ушбу
шеърият   услубидан   фойдаланганлар   ва   “сарбаст”   ё   ки   “янги   шеър”
намуналарига   ушбу   адабиётда   асос   солганлар.   Зеро   Чўлпоннинг   “Тун”,
“Ҳукм   куни”   (1919)   ва   Ҳамзанинг   “Мансур   шеъри”   (бу   шеър   1914   йилда
“Садои Туркистон” газетасида чоп этилган) ва “Қутлуғ бўлсун” (1927) шакл
ва мазмуни жиҳатидан янги ва Ғарб адабиётининг верлибр шеърий шаклига
ўхшашдир   [83,22-23].   Буларнинг   барчаси   шеъриятда   янги   шаклнинг   қайта
тикланиши,   жадид   адабиётида   “янги   шеър”   ёки   “сарбаст   шеър”нинг   пайдо
бўлиш нишонасидир ва бу ҳодиса Мовароуннаҳр маҳаллий халқлари миллий
адабиётида типологик ҳодиса сифатида муҳим аҳамиятга эга.
211 Шу   нуқтаи   назардан,   адабиётнинг   ушбу   даврида   адабий   жанрлар
тизимидаги   эврилишлар,   унинг   мазмун   ва   шакл   унсурларидаги   тадрижий
такомил   ва   ўзгаришларни   бевосита   адабиётнинг   илғор   намоянадалари
ижодий   фаолияти   билан   боғлаш   мумкин.   Зеро   анъанавий   адабий
жанрларнинг   шаклланиш   ва   тадрижий   такомил   масаласи,   том   маънодаги
истилоҳий   “янги   шеър”нинг   пайдо   бўлиши,   бадиий   тасвир   воситаларининг
эврилаишларга   учрашиши   ва   анъанавий   жанрларни   махсус   функ ционал
вазифаларни эгаллаши давр адабиётининг ўзига хос хусусиятларига боғлиқ.
Абдулқодир Манёзов Айнийнинг ижодий жараёни ҳақида сўз юритиб,
унинг   мадраса   даври   шеъриятидан   то   инқилобгача   бўлган   асарларини
муҳокама этади ва адиб ижодиётида анъанавий жанрларнинг такомиллашуви
(ғазал, қитъа, қасида, рубоий, маснавий, мухаммас, мусаддас)   мустазод нинг
янгиланиши,   марш,   тарона,   рубоий   каби   жанрлар   мундарижасидаги   янги
инқилобий   мазмунлар   ва   замонавий   ғояларни   алоҳида   эътироф   этади.
А.Маниёзовнинг   таъкидлашича   “устод   Айний   ўз   шоирлик   фаолиятининг
ушбу   босқичида   тожик   шеъриятида   инқилобий   ва   сиёсий   шеърларга   асос
солди,   унда   янги   шеърий   турларни   татбиқ   этди   ва   миллий-замонавий
шеърият   шаклланишининг   янги   йўналишларини   белгилаб   берди”   [232,87].
Аслида бу ҳолат, яъни шеъриятда халқ оғзаки ижод намуналарига хос бўлган
сўз ва иборалардан фойдаланиш “шоир нутқининг матонатлиги, устуворлиги
ва   барқарорлигини   пасайтирмайди,   аксинча,   шеъриятда   янгича   ёнадашув,
янгича   халқона   услуб   шоирлик   ва   бадиият   меъёрлари   ва   мезонининг
таназзули эмас, балки бу давр адабиётининг соф бадиий-эстетик сифатининг
юзага   келишидан   далолатдир   [196,117].   Маърифатпарварлик   ва   жадид
адабиётида,   хусусан,   Айний   шеъриятида   соф   эстетик   сифат,   бадиий   асарда
шакл   ва   мазмун   уйғунлиги,   бадиий   нутқнинг   ижтимоий,   маданий   ва
маънавий  ҳаётнинг   бошқа  соҳалари   билан   ўзаро   алоқаси,  ўтмиш  ва   ҳозирги
адабий мерос орасидаги узвий ижодий алоқалар, унинг тарбиявий ва ҳаётий
роли,   сиёсий,   ахлоқий,   маънавий   қудрати   ҳамда   бадиий   адабиётдаги   ўзига
хос тизимли эчимларидир.
212 ХХ   аср   бошлари   поэзиясида   лирик   жанрлар   системасидаги   поэтик
меъёрларнинг   бузилиши,   анъанавий   қолипларнинг   эврилиши   “янги
шеърият”нинг пайдо бўлишига замин яратганлигини ҳам таъкидлаш мумкин.
Бу борада ҳам устод Айний ижодкор ва шоир сифатида тутган мавқеи муҳим
аҳамиятга эга. Тожик адабиётида   “Марши ҳуррият”   ( “Озодлик марши”) янги
типдаги шеъриятнинг олий намунасидир. Аммо, бу шеър ҳам аслида мумтоз
адабиёт   меъёрий   поэтикасининг   устувор,   консерватив   қонунийлиги   асосида
ёзилган ва шу муносабат билан шоирнинг бу борадаги ўзига хос иқрорлигини
келтирамиз. ”... мен “ Марши ҳуррият” (Марселйеза)- ни ёзмоқчи бўлганимда
жуда кўп муаммоларга дуч  келдим. Натижада мен ушбу қўшиқ вазнини рус
тилида бир хил вазнда, тожик шеъриятининг анъанавий вазн хусусиятларига
мувофиқ   равишда   тақтеъ   қилдим   ва   охир-оқибат   махсус   вазнни   чиқара
олдим: Ушбу қўшиқ “ фоилан, фоилан, фоилотун   -   фоилан, фоилан, фоилан”
(4 маротаба) вазнида яратилди. Нақаротда эса “фоилан, фоилан, фоилотун” (3
маротаба) ва “фоилан, фоилан, фоилан” (1 маротаба)  [196,110]. 
Тожик адабиётида янги шеъриятнинг юзага келиш тарихи ва тамойили
сифатида муҳим истинод тариқасида эътироф этилган ва кўплаб хорижий ва
маҳаллий адабиётшунослар томонидан қабул қилинган масала М.Шукуров ва
А.Маниёзовлар томонидан муҳокамага тортилган Айнийнинг бир шеъридир.
Мазкур   масала   Садриддин   Айнийнинг   ҳижрий   1324   йил   -   1907   мелодий
“ Марши   ҳуррият”- “Тожик   марселезия”си   дан   олдин   ёзилган   бир   шеъри
ҳақида. Бу шеър қуйидагича:
Субҳоноллоҳ,
Имрўз ба мо ҳодисае саъб расид, гаштем хароб
Аз хоҳиши чархи фалаки дўлоб .ӣ
Оҳи бепоён каш, пурсанд ч  ҳол?	
ӣ
Баргўй: бад ҳол!
Ҷ ангидани ғи ҷ дувониву кўлоб , ин аст 	
ӣ ҷ авоб  [11 ,8 ; 167 ] .  
Ёки 1918 йил 19 майда  “Машҳур эрлар”  китобининг сўнгги саҳифасига
киритилган кичик бир шеър:
Эй Ватан,
Ғайр аз харобии ту дигар нест корашон,
Онҳо, ки иддаои волои ту мекунанд.
213 Гар хидмате кунанд ба ном ту филмасал, 
Аз баҳри номи худ, на барои ту мекунанд....  [69,282].
Биринчи шеърда муаллиф томонидан шеърнинг шаклий қолипи, унинг
тузилишига   жиддий   ўзгаришлар   киритганлигини   пайқаш   қийин   эмас.
М.Шукуровнинг   фикрича,   “энг   қизиқарли   томони   шундаки,   шеър   рубоий
вазнида   ва   қитъа   жанрининг   қофияланиш   тизимида   яратилган.
Қисқартирилган   ҳазажи   мусаммани   ахраби   макфуфи   абтар   (ва   ё   мажбуб)
вазнида   ёзилган   бўлса-да,   рубоий   эмас,   чунки   унинг   қофияси   қитъа   жанри
қофиясига   мос.   Унинг   мустазод   жанрига   хос   бўлган   фиқра   мисрасидаги
қофияланиш   ҳам  номаълум,  иккинчи  мисранинг   келтирилиши  ҳам  мустазод
га   хос   эмас,   аниқроғи   унинг   мустазод   фиқраси   шеърнинг   бошида   келган   ва
бу фиқра “Субҳоноллоҳ”дир. Яъни, мустазод жанри қоидаси ҳам бузилган ва
шеър   фавқулодда   тус   олган.   Устоз   Айний   бу   ерда   шеърий   қолипга   катта
жасорат   ила   жиддий   ўзгартиришлар   киритган”[196,49-50].   Энг   муҳими   бу
ўзгартиришлар   мажбурий,   сунъий   (маснўъ)   тарзда   эмас,   аксинча   табиий
(матбўъ)дир.   Шеър   айнан   шу   жиҳати   билан   қизиқарли.   Бизнингча   ҳам   бу
шеър   на   мустазод   ,   на   рубоийдир   ва   у   замонавий   адабиётшунослик   илмида
алоҳида   эътироф   этиладиган   “ янги   шеър”   (“шеъри   нав”)   илмий   истилоҳи
рукнидаги   янгилаш   ва   яратиш   йўналишидаги   илк   жиддий   қадамларнинг
намунасидир. Яна бир муҳим жиҳат шундаки, ушбу шеърнинг келиб чиқиши
фақат   Ғарб   адабиёти   анъаналари   ва   тамойилларининг   Шарқ   халқлари
адабиётига таъсири оқимига ҳам бевосита тегишли эмас. Зеро Айний аслида
“янги   шеър”нинг   пайдо   бўлишига   асос   бўлган,   миллий   ва   анъанавий
мустазод   ,   рубоий   ва   қитъа   жанрлари   имкониятларидан   фойдаланган   ҳолда
тожик   шеъриятининг   янги   лирик   турини   ярата   олди.   Бизнингча,   ушбу
шеърнинг   тозалиги   нафақат   унинг   вазн,   қофияланиш   тизими   ва   ташқи
кўриниши (зинапоя) шаклида, балки нутқ оҳангида, лирик қаҳрамон руҳияти,
мундарижанинг комиллиги, метафорик фикрлаш тарзи, сиёсий ва ижтимоий
ақидалар   тўлқини,   шоир   сўзларининг   мантиқий   ва   мафкуравий   кучи,
шарқона   қадрият   ва   инсонийлик   қиймати   билан   ўлчанишидадир.   Демак,
айнан   юқоридаги   шеърий   парчанинг   яратилиш   тарихи,   унинг   кейинги   давр
214 адиблари учун ижодий мактаб эканлиги эътиборга олинса, тожик адабиётида
“янги   шеър”нинг   вужудга   келиш   тарихи   ўтган   асрнинг   эллигинчи   йиллари
эмас,   балки   ХХ   асрнинг   бошлари   эканлиги   ойдинлашади.   “Тожикча
марселеза”   -   “Марши   ҳуррият”   нинг   ёзилишига   ва   кўплаб   анъанавий   лирик
шеърлар   яратилганига   қарамай,   буларнинг   барчаси   янги   адабиётнинг
бошланишида   тожик   шеъриятининг   янги   адабий   жараёнида   шаклий
қолипдаги   ўзгаришлар   тизимига,   янгилик,   қатъиятлиликка   интилганидан
далолат   беради.   Давр   шеъриятининг   ички   тузилишидаги   кескин
янгиланишлар, унинг мазмун ва ғоявий мундарижасидаги тадрижий такомил,
мумтоз   лириканинг   меъёрий   анъаналарини   муттасил   инкор   қилиб   бориш,
қофияланиш   тизимидаги   ўзгача   ёндашув,   анъанавий   аруз   вазни   ҳамда   асар
тили   ва   услубидаги   изчил   синишлар,   умуман   поэзиянинг   янги   адабий
ҳодисалар   негизида   шаклланиши   борасида   барча   ижодкорлар   қаторида
Садриддин Айний ҳам биринчи қаторларда эди. Ш.Раҳмонов бундай шеърни
“шеъри   зинанок”- “пиллапояли   шеър”   тарзида   талқин   қилади:   “Зинали
(пилапояли)   шеърият   мантиқий   образлардан,   сўз   ўйинлари,   риторик
чекинмалардан   тийилган.   Уларда   фикрни   ифодалаш   тарзи   содда,   халқчил
тил, кўпроқ дунёвий эди. Зинали шеър ўзида анъанавий ва замонавий поэтик
тузилмаларни   уйғунлаштирди,   асарда   оҳангдорлик   шиддат   топди   ва
замонавий янги ҳис-туйғуларини ифода этишга мослаштирилди” [140,230]. 
Кейинроқ,   Мунзим   ижодиётида   Рудакийнинг   машҳур   шеърини
эслатувчи,   савол-жавоб   санъати   асосида   тақлидий   тарзда   яратилган,   лирик
қаҳрамоннинг   қайғули   ҳолати   ва   ички   ҳис-туйғуларини   ифода   этган   янги
типдаги   шеъри   вужудга   келди.   Ушбу   шеър   юксак   бадиий   сатҳда   ёзилмаган
бўлса-да,   шоир   ижод   йўлида   янги   йўналишлар   излашнинг   ёрқин   намунаси
сифатида қаралади.
Шуд рўзи ман.
Ч ? ӣ
Тира.
Ч  сон?
ӣ
Чу шаби сияҳ.
Баҳри ч ?	
ӣ
215 Баҳри он ки
Ба ғам кушт дил қариб?
Ғам ч  буд?ӣ
Аз аламу дард...  [165,137]
Ўзбек   адабиёти   тадқиқотчилари   Б.Қосимов,   Ш.Юсупов,   У.Долимов,
Ш.Ризаев,   С.Аҳмедовлар   А.Авлоний   лирикасини   таҳлил   қилиш   асносида,
миллий   уйғониш   даври   шеъриятини   шакллантирувчи   омиллар   ва   унинг
сифатий ўзгаришларини қуйидаги қисмларга ажратганлар: лирик асарда вазн;
шеърий   жанрлар;   поэтик   образлар;   асарга   сарлавҳа   қўйиш;   анъанавий
ҳамдларнинг мазмуни ва  мундарижасидаги  ўзгаришлар  [106,287-300].  Ушбу
босқичда   тожик-ўзбек   адабий   жараёнининг   ижодий   муҳити   ва   шаклланиш
ҳолати   кўп   жиҳатдан   бир-бирига   боғланганлиги   сабаб,   ушбу   умумий
тамойиллар   тожик   адабиёти   поэзиясини   таҳлил   қилишда   ҳам   бевосита
қўлланилиши мумкин.
ХХ   аср   бошларидаги   шоирларда   миллий   ифтихор   туйғусининг
чуқурлашиши зулм мавзуси ва уларнинг ижтимоийлашувида намоён бўлади
ва у нафақат жисмоний зулм билан, балки маънавий истисмор ва тазйиқларга
ҳам боғлиқдир. Юқорида келтирилган шеърнинг шиквоий мазмуни кучли ва
шоирнинг   арзу   доди   алоҳида   бир   шахсга   тааллуқли   эмас,   балки   умумий   ва
ижтимоий   характерга   эга.   Шоир   барча   мусулмонлар   бошига   тушган   зулм,
халқу   миллатнинг   бефарқлик   фожиасидан   шикоят   қилади.   Бу   эса   шуни
кўрсатадики, ХХ аср бошларида жадидлар учун халқ ва миллатнинг ўзлигини
англаши,   тарихий   ифтихор,   миллий   онг   туйғусини   мустаҳкамлаш   ва
шакллантириш   жараёни   жуда   оғир   кечган.   Б.Қосимовнинг   фикрича,
“Уйғониш   ота-онани,   эл-юртни   танишдан,   ўзликни   англашдан,   ўз   тарихи,
миллияти   ва   маданияти   билан   ифтихор   эта   олишдан   бошланади.   Ҳақ-ҳуқуқ
масалалари   бундан   кейинги   гаплар   эди”   [105,356].   Шу   нуқтаи   назардан   ХХ
асрнинг бошларида яратилган асарларни уларнинг сиёсий-ижтимоий мазмун
ва мавзу эътиборидан янги даврнинг муҳим тарихий босқичи сифатида тилга
олиш   мумкин.   Келтирилган   шеърдан   аён   бўлишича,   айнан   шу   даврдан
бошлаб   адабиётда   янги   типдаги   “шеъри   мансура”нинг   хусусиятлари
216 аллақачон илғор шоирларнинг асарларида кўрина бошлаган. Масалани янада
аниқроқ ёритиш учун, ишқий, романтик шеъриятдан миллий шеъриятга ўтиш
услуби   ва   бу   жараёндаги   шакл   ва   мазмун   унсурларининг   ўзгаришини
эронлик шоир Насим Шамолнинг бир шеъри мисолида кўриш мумкин:
Манам, ки парвариш аз илм ёфта  онам,ҷ
Зи маърифат шуда маҳкам чаҳор арконам,
Фақири илмаму мўҳто и бахшиши илмам,	
ҷ
Маризи илмаму  уз илм нест дармонам 	
ҷ [37,247].  
Шоирнинг   бу   таъбири   орқали   анъанавий,   лирик   қаҳрамон   ўзининг
мавжудлигини,   руҳияти   ва  жисму-жони,  борлиғи  моҳиятини  илм  арконидан
билади, аммо шоир лирик қаҳрамони ўрта асрлар шеъриятида мавжуд бўлган
тамойиллар каби ишқ-муҳаббатга гирифтор эмас, у илмсизликдан азиятда ва
илмсизлик   унинг   нотавонлиги   белгиси,   унинг   муддаоси   билим   олиш   ва   шу
дард унга азоб беради ва энг муҳими бу дардга даво ҳам илму маърифатдир.
“Ашъори   ишқия”   ва   “ашъори   миллия”ни   тўлиқ   фарқланишини   исботлаш
учун   бунданда   яхшироқ   ҳамда   ёрқинроқ   ҳужжат   йўқ.   Мовароуннаҳр
шоирлари ҳам бу борада четда қолмади. Шу маънода, “Ойина” журналининг
23-сони (1914 йил 29 март) 539 -бетида Қори Нажмиддин Самарқандийнинг
шу мазмундаги бир шеърига дуч келамиз:
Дилам пайваста дар унвони илм аст,
Ки  онам ошиқи пинҳони илм аст,	
ҷ
Худоё аз сари ман  аҳл бардор,	
ҷ
Ву удам ғарқаи ви дони илм аст. 	
ҷ ҷ
Абдуррауф   Фитратнинг   “Бухорои   шариф”   рўзномасида   (1912   йил   29
июнда   ва   3   июлда)   нашр   этилган   “Фарёд”   шеъри   эса   бу   каби   шеъриятнинг
энг олий ва юксак намунасидир:
Фарёд , ки зору нотавонем, 
Берўҳтарин мардумонем.
Нашкуфта ба гулшани тамаддун,
Афсурдаи меҳнати хазонем ... .
Не  уръати	
ҷ  он, ки як қадам пеш
Дар  ҷ одаи мардум  бимонем,	
ӣ
Не тоқати ин ки хештанро
Беғайрату беҳунар бихонем…
Эй пан ҷ аи беамони ғафлат, 
Моро зи ч  рў хароб кард .	
ӣ ӣ   [45,3].  
217 Мазкур   давр   маърифатпарвар   ва   жадид   адибларининг   ижодий
фаолиятида   агар   анъанавий   мавзу   ва   мазмунлар   ғазал,   маснавий,   қитъа,
қасида,   рубоий   ва   дубайтий,   мухаммас,   таржибанд   таркиббанд   ва   бошқа
мумтоз   адабий   ва   жанрларда   маъмулий   романтик   услубдан   фойдаланган
бўлсалар,   янги   даврда   шеърият   мазмуни   ижтимоий-сиёсий   ва   реал   ҳаёт
муаммоларини   бадиий   ўрганишга   бағишланди.   Бундай   шеърларни   хоҳ
“миллий   шеърият”,   хоҳ   “янги   шеър”   (“шеъри   нав”   ва   ё   “сарбаст   шеър”)
тарзида талқин қилсак-да, бу тарздаги барча таснифотлар лирик жанрларнинг
ўзига хос бирликлари эканлигини ва бу каби янги ҳодиса XIX аср охиридан
бошлаб тадрижий равишда турли шакл ва қолипларда вужудга келганлигини
пайқашимиз мумкин. Шоирларнинг умумбашарий маънолар, ҳаётдаги глобал
муаммолар ва кундалик маиший масалаларга мунтазам эътибор қаратишлари
адабий   жараёнда   турли   шакл   ва   услубларни,   янги   ифода   тарзини   вужудга
келтирди.
XIX   аср   охири   ва   ХХ   аср   бошларидаги   шеъриятда   ўзига   хос   даъват,
хитобат   ва   киноялар   мотиви   кучайди.   Маърифатпарвар   ва   жадид   шоирлари
шеъриятида адабий-эстетик масалалар атрофида ўзаро баҳс-мунозараларнинг
кучайиши   ижодкорлар   бадиий   тафаккур   тадрижи   ва   мафкуравий   бирлигига
олиб келди ва улар ўша даврнинг энг долзарб ҳаётий ва воқеий масалаларига
жавоб бериш учун ҳам бадиий асар мавзуси, мазмуни, ғоявий мундарижаси,
услубини   ўзгартириш   керак   деб   ҳисобладилар.   Демак,   шеърий   образлар
тизими,   тасвир   предмети   ва   объекти,   адабий   жанрлар   тузилиши   борасида
анъанавий   лирик   жанрлар   системаси   ҳамда   маърифатпарварлик   адабиётига
хос   бўлган   махсус   лирик   жанрлар   орасида   сезиларли   фарқлар   мавжуд.
Хусусан,   “бовафо   ёр”   ўрнига   ўз   миллати   ва   халқига   нисбатан   ғамхўр,
ватанпарвар, садоқатли, фидокор шахс, “гўзал маъшуқа” ўрнига она юртнинг
юракни   риққатга   келтирувчи   манзаралари,   ватан   тимсоли   (Мирзо   Сирож,
Фитрат   ва   айний   шеърлари   мисолида),   миллат   ва   халқнинг   умумий   дарди,
лирик   қаҳрамоннинг   жузъий   дарди   ўрнини   халқ   ва   миллатнинг   умумий
ҳасрат   ва   армонлари   эгаллади.   Лирик   қаҳрамон   руҳияти   мамлакатдаги
218 ачинарли   ҳолат   ва   вазиятдан,   халқнинг   тушкун   кайфиятидан   азобда.
Тасвирнинг   объекти   жузъийликдан   умумийликка   мубаддал   бўлди.
А.Набиевнинг   фикрича,   “ушбу   даврда   юзага   келган   танқидий   баҳснинг
ютуқларидан   бири   бу   ҳаётий-воқеий   фикрнинг   адабий   меросда   мужассам
этилишидир”   [130,33].   Мазкур   давр   шеъриятининг   махсус   жиҳатларидан
бири   улардаги   мазмун   теранлиги   ва   маънавий   жиҳатларининг   кучайиши
билан   изоҳланади   ва   бу   меъёр   маърифатпарварлик   шеъриятининг
хусусиятларини таҳлил қилиб чиқишда муҳим аҳамиятга эга. Шеърият тили
ва   услуби   нисбатан   содда.   Бироқ,   тажаддуд   ва   такомиллашув   масаласида
барча анъанавий адабий  жанрларнинг мавқеи бир хил эмас. Янги ижтимоий
тузумнинг   мазмун   ва   моҳияти,   мафкуравий   ғояларнинг   тузилиш   ва
мундарижасига   мувофиқ   тарзда   ўзида   акс   эттириши   мумкин   бўлган
жанрларгина бу давр адабиётида етакчи мавқега эга бўлди.
4.3.   Маърифатпарварлик ва жадид шоирлари шеъриятида ижодий
услуб ва унинг хоссалари
Маърифатпарварлик   ва   жадид   адабиёти   шоирлари   ижодиётининг
лингвопоэтик   ҳамда   услубий   хусусиятларини   тадқиқ   этиш   ва   уларнинг
моҳиятини   аниқлаш   филология   илмининг   энг   муҳим   ва   долзарб
масалалардан   биридир.   Бу   муаммо   юзасидан   алоҳида   тадқиқий   ишлар
мавжуд   ва   уларда   турли   хил   фикр-мулоҳазалар   билдирилган.   XIX   асрнинг
иккинчи   ярми   ва   XX   аср   бошлари   адабиёти   охирги   пайтларда   яратилган
кўпгина   манбаларда   ўтиш   даври   ҳисобланганлиги   боис,   поэзия   ва   прозада
тил   ва   ифода   услуби   масаласи   тадқиқи   муаммолигича   қолмоқда.   Давр
шоирлари шеъриятининг тили ва ифода услуби ҳақида гапирар эканмиз, энг
аввало   ХIХ   асрнинг   иккинчи   ярми,   айниқса,   ХХ   аср   бошлари   адабий
жараёнда   умумий,   ягона   ва   мукаммал   ижодий   услуб   бўлмаганлигини
таъкидлаш лозим. Бу давр шеъриятининг ижодий услуби ўрта асрлар мумтоз
адабиётининг   маъмулий   услубларининг   барча   хусусиятларини   ўзида
мужассам   этганлигини   эътироф   этиш   зарур.   Мавжуд   ижодий   йўналишлар,
шеъриятнинг   турли   раившлари   ва   юқоридаги   фикрлар   асосида   бу   давр
219 шеъриятини   ягона   умумий   услубга   бирлаштириш   ва   айнан   бир   хил   услубга
тааллуқли деб билиш асло мумкин эмас.
Давр   шеъриятининг   лингвистик   хусусиятларини   аниқлаш   учун   бу
масалага   уч   асосий   жиҳатдан   ойдинлик   киритиш   мақсадга   мувофиқ.
Биринчиси,   миллий   лаҳжаларга   хос   бўлган   сўзларнинг   шеърият   тилида
ишлатилиши   ва   халқ   оғзаки   ижодиётининг   бевосита   таъсири   нуқтаи
назаридан;   иккинчиси,   ўзга   ва   хорижий   тилларга   хос   бўлган   замонавий
истилоҳларнинг шеърият тилида зуҳур топиши; учинчиси, хаёлот оламидаги
мажозий,   рамзий,   киноявий   ҳамда   идеологик-тасаввурий   мотивларнинг
поэзия   тилида   ифодаланиши.   Дастлабки   икки   ҳолатда   муаммо   аниқ   ва
тушунарли.   Аммо   масаланинг   учинчи   томони   ҳартомонлама   чуқур   шарҳ   ва
тафсирни   талаб   қилади.   Бу   давр   шеърият   тили   ҳақида,   хусусан,   бадиий
тимсоллар   борасида   кўплаб   илмий   фаразлар   ва   ақидалар   мавжуд.   Зеро,
маърифатпарвар   ва   жадид   шоирлари   ҳам   ўзига   хос   тарзда   тахайюл   олами,
ижодий  тафаккур тадрижи, янги  бадиий тимсоллар ва бадиий тўқималардан
фойдаланган ҳолда асарларида сўзнинг таъсир қудрати, ҳаётий воқеийликлар
тасвири,   поэзиянинг   мазмундорлиги,   мазмуннинг   таъсирчанлиги,   ифода   ва
баён   тарзининг   риторик   хусусиятлари,   унинг   халчиллиги,   ижтимоий   ва
мафкуравий   моҳиятига   кўпроқ   эътибор   беришган.   Шубҳасиз,   бу   давр
шеъриятида тахайюл ва ижодий тасаввур оламининг ўрни аввалги даврларга
нисбатан   ёрқин   эмас.   Ушбу   давр   бадиий   асарларининг   лингвистик
хусусиятларини аниқлашдаги энг муҳим масалалардан бири, аввало, тарихий,
сиёсий   ва   ижтимоий   жараённинг   ижодкорлар   онгу   тафаккури,   уларнинг
дунёқараши   ҳамда   тил   ва   услубига   қай   даражада   таъсир   кўрсатиши
масаласидир. Адабиётнинг ушбу босқичида, ҳатто анъанавий лирик жанр ва
шаклларда   ҳам   асосий   масала   маърифатпарварлик,   ҳурфикрлик,   илм-фан,
озодлик,   дунёвий   ақл   заковат,   миллатпарварлик,   ватандўстлик   тўғрисида
бевосита   баҳс-мунозаралар   юритилади.   Ҳурфикрлик,   эрк,   ижтимоий   адолат,
қонун  устуворлиги,  жамиятда   ҳуқуқий  тенглик,   тамаддун  ва   тараққиёт  каби
турли   хил   янги   мавзуларнинг   такомиллашуви   бадий   ижод   моҳиятининг
220 ўзгаришида   муҳим   рол   ўйнади.   Ушбу   таъсирланиш   халқ   ва   миллатни
ижтимоий   тараққиёт   сари   етаклади.   Адабиёт   ушбу   босқичда   реал   ҳаётнинг
муҳим   ижтимоий   ва   ҳуқуқий   ҳодисаларига   юзланди,   умумбашарий
муаммолар   моҳиятини   очишга,   инсониятнинг   миллий-маънавий
эҳтиёжларини   қондиришга   қаратилди   ва   тарихий   қадриятларни   акс
эттиришда   муҳим   ҳисса   қўшди.   “Бинобарин,   бу   давр   шеъриятига
ҳартомонлама   чекланган   жамиятнинг   муайян   гуруҳга   йўналтирилган
мушаххас   ҳиссий   туйғулар   мажмуаси   сифатида   эмас,   балки   жамиятнинг
катта бир гуруҳига тегишли ижтимоий ҳодиса, халқ ва миллатга, таъбир жоиз
бўлса бўлса, бутун Ислом дунёсига маънавий, ахлоқий, фалсафий ва шаръий
мурожаат   минбари   сифатида   қараш   керак   ва   бу   минбар   орқали   турли   хил
воситалар билан сарой доирасидаги адабиётдан четга чиқиш ва бевосита дунё
сиёсий   ва   инқилобий   майдонларига   юзланиш   талқин   этилади”   [300,300].
Лингвистик   ва   лингвопо э тик   хусусиятлар   нуқтаи   назаридан   ушбу   давр
шеърияти   бир-бирига   қарама-қарши   бўлган   икки   хил   йўналишдан   борди.
Юқорида айтиб ўтгани миз дек, биринчи ёндашув азалий аруз вазни ва мумтоз
шеърият   мусиқийлигига   асосланган   анъаналарга   ва   иккинчи   ёндашув
халқона “кўча-бозор” тили ёки “мусталиҳотулу р фий” унсурларга таянадиган
шеърий   услуб   асосида   шаклланди.   Ҳар   ҳолда,   халқ   тилига   бўлган   ўзгача
ижодий   ёндашув   тадрижий   равишда   юксалиб   борди   ва   шу   йўналишдаги
шоирлар шеъриятида иқтибосий, хорижий, замонавий-техник ва ғайриоддий
неологизмлар кўпроқ мавқега эга бўлди .
Дарҳақиқат,   ғоя   ва   мафкура   ушбу   давр   адабиётининг   ривожланиш   ва
тадрижий   такомилининг   энг   муҳим   жиҳатларидан   биридир.
В.Г.Белинскийнинг   таъкидлашича:   “Гўзалларнинг   кулгусида   ҳам,
болажонларнинг   йиғисида   ҳам,   дарёнинг   шарқираб   оқиши   ва   унинг
тошқинида   ҳам   ва   ҳатто   шернинг   ғуриллашида   ҳам   муайян   ғоя   бўлиши
керак”   [81,3;103].   Ғояни   аниқлагандан   сўнг,   ижодкор   уни   ўқувчиларга
етказиш   усули   ҳақида   ўйлайди   ва   ундан   сўнг   асарнинг   шакл   ва   тузилиши
ҳақида   бош   қотиради.   Асарнинг   поэтик   хусусиятлари   ғояни   чиройли   ва
221 қизиқарли   ифодалаш   учун   муҳим   восита   сифатида   хизмат   қилади.   Завқ   ва
шавққа   тўла,   чиройли   ва   жозибали   фикр   муносиб   шаклда   ифодалансагина,
хотирада   абадий   сақланиб   қолади.   Албатта,   бадиий   асар   учун   турли   хил
мавзуларни   танлаш   муҳим,   аммо   унга   муносиб   ва   чиройли   бадиий   либос
кийдирилмаса,   тегишли   шакл   тақозо   этилмаса,   у   абадиятга   даъво   қила
олмайди.   Демак,   поэтика-ғоянинг   жозибаси   ва   гўзаллигини   ифодаловчи
фавқулодда   муҳим   омил.   Бадиий   воситаларсиз   адабиётнинг   адабиётлиги,
шеърда   поэтик   чизгиларнинг   аҳамияти   қолмайди   ва   бу   шеър   аслида   шеър
ҳам эмас.  Бу қоида тадқиқ этилган давр адабиёти ёки айрим олинган адиблар
ижоди,   асарлари   мисолида   тўғри   эканлигига   шубҳа   йўқ.   Аммо   бу   хусусий
ҳол бўлиб, давр адабий жараёнининг хусусияти бўла олмайди. 
Поэтика алоҳида категория бўлса-да, лекин уни ташкил   этувчи   муайян
ва   алоҳида   жузъий   унсурлар   ҳам   мавжуд .   Чунки   поэтиканинг   таркибий
қисмлари   сюжет,   компози ция,   жанр,   зиддият,   тил,   бадиийлик ,   тимсоллар
туркуми   ва   бадиий  тасвир   воситалар и , хуллас,  барча   “ шакл ий   унсур лар ”дан
иборат .   Ушбу   унсурларсиз   бадиий   асарларнинг   поэтик   томонларини   таҳлил
қилиш мумкин эмас.
Асарнинг   поэтик   қиймати   поэзиянинг   маълум   бир   тизими   воситасида
ўрганилади.   Адабиётшунос   В.Виноградов   поэтикани   бадиий   асарнинг
муайян   тузилиш   шакли,   унинг   турли   воситалари   ва   усуллари,   бадиий
асарларининг   структураси   ва   адабий   жанр лар   тизими   ҳақидаги   алоҳида
мукаммал   илм   сифатида   талқин   қилади .   Л.Тимофеевнинг   таъкидлашича,
“ поэтика   тушунчаси   бадиий   ифода   воситаларининг   мажмуасидир .   Айнан
шулар   орқали   ёзувчи   мукаммал   ва   мушаххас   бадиий   шакл   яратади   ва   асар
мазмун -моҳиятини  очиб беришга муваффақ бўлади ”  [ 170 ,14].
Давр   шеъриятининг   тили ,   унинг   лексик   хусусиятлари   ўзгариши ,
бадиий   асарнинг   жанрий   хоссалари   ва   уларнинг   консерватив   меъёрлари
ҳамда   тарихий- генетик   хусусиятларига   боғлиқ.   Зеро   ХХ   аср   бошлари
адаби ётининг   анъанавий   жанрлар   қолипига   миллий   матбуот   воситасида
кириб келган   янги ғарбона,   сиёсий, ижтимоий, тарихий , илмий ва замонавий
222 техник соҳага хос  сўз ва истилоҳларни киритиш осон  кечмаган .  Зеро бу каби
ҳодиса негизида ё асардаги бадиийлик заифлашади , ёки тасвир услуби қуруқ
бўлади   ва   ёки   баён   тарзи   ижодкорнинг   асл   мақсад   ва   муддаосига   мос
келмаслиги   мумкин   эди.   Кўпчилик   назариётчиларнинг   таъкидлашича,
анъанавий   лирик   жанрлар   ифода   имконияти   ва   лексик   қатламларининг
доираси муайян даражада чекланган. Анъанавий жанрлар лексикасида фақат
мукаммал ва барқарор мақомга эга бўлган, халқ тилида кенг қўлланиладиган,
ўз   моҳияти   ва   табиатига   кўра   ўша   анъанавий   жанрларга   мос   келадиган
истилоҳларни учратиш мумкин. Шунинг учун лирик турларда маъмулий халқ
шеваларига   хос   бўлган,   урфиётга   кирган   -   “кўча-бозор”   сўзлашув   нутқи,
ғарбона   тимсоллар   ва   даврий   нашрларда   муттасил   қўлланадиган   сўзлар
миқдори муайян муаммолар туғдирган. Бу ҳам табиий ҳолат эди. Зеро, ушбу
босқичда   шеър   оддий   одамлар   ҳаётининг   жузъий   муаммолари,   унинг   барча
тафсилотлари тасвир манбасига айланди. Унинг асосий мақсади жамиятнинг
қуйи   табақасига   мансуб   бўлган   оддий   халқ   нигоҳини   янги   олам
манзараларига   қаратиш,   унинг   дунёқарашини   шакллантириш,   тараққиёт   ва
тамаддунга   йўл   очиш,   асар   мазмунининг   жамиятга   таъсир   кучини   ошириш
эди.   Шунинг   учун   шаҳар   ва   кўча-бозор   муҳитининг   тили   қисман   давр
шеъриятининг   асосий   тили   сифатида   қабул   қилинди.   Ғарбона   ва   хорижий
истилоҳларнинг   бадиий   асар   тилига   мослашув   сатҳи,   шева   сўзларининг
бадиий   асар   тили   сифатида   мунтазам   қўлланилиши   адабий   тилнинг
синтактик ва структруал хусусиятларини такомиллаштириш борасида муҳим
пойдевор яратди.
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, “тил поэтикаси”, “ҳарф поэтикаси”, “сўз
поэтикаси”   истилоҳлари   Ғарб   давлатларида   ёки   Шарқнинг   айрим
мамлакатлари,   масалан,   Ҳиндистон,   Покистон,   Эрон   ва   Миср
адабиётшунослигида   маъмулдир.   Аслида,   миллий   адабиётшуносликда
бундай таркиблар,  фраза ва ёки  гипотезаларга  жиддий аҳамият  берилмайди.
Бироқ, “сўз”, “калом”, “лафз”, “вожа” шеъриятнинг асосий рукнларидан бири
бўлиб,   мумтоз   поэтика   назариясининг   лингвостилистик   жиҳатларини
223 мустаҳкамлайди.   Зеро,   ҳарф,   бўғин,   сўз   ва   ибораларнинг   рамзий-мажозий
моҳиятини   ёритиш   асосида   шеъриятнинг   асл   бадиий   қиймати   аниқланади.
Бизнингча,   янги   ғарбча   ва   бегона   сўзлар,   лаҳжага   хос   бўлган   сўз   ва
истилоҳларнинг бадий асар тилига кириб келиш тамойиллари, йўналишлари
ва даражасини кўрсатиш, уларни муайян гуруҳларга таснифлаш шеъриятнинг
лисоний   хусусиятларини   аниқлашнинг   асосий   мезони   ва   илмий   усули   ҳам
эмас. Ҳар бир тарихий даврда бу хусусиятлар шеърият тилига тегишли эди ва
шундай бўлиб қолади ҳам. Шеърият тилини ўрганиш энг содда, кўз илғамас
рамзиётлар   ва   шеърий   бирликлар   символикаси   моҳиятини   очиш,   тадқиқ
этишдан   бошланади   ва   унда   мужассам   этилган   маънолар   олами,   энг   муҳим
лингвистик   ва   лингвопоэтик   хусусиятлари   шеърнинг   умумий   матн
контекстида,   мисралараро   махсус   қўлланилган   истилоҳларнинг   ўзаро
таносубий   қонуниятлари   асосида   юзага   келади.   Зеро   алоҳида   бир   сўз   ёки
истилоҳнинг   мазмун   ва   маъносини   изоҳлаш,   таснифлаш,   тақсимлаш
тамойили,   энг   аввало,   маъно   кўламининг   динамик   ҳолатинии   бузса,   бошқа
ўринда   назмий   асарлар   тилнинг   ижодий   ва   бунёдкорлик   руҳиятини   ҳам
синдиради”   [144,17].   Айниқса,   маърифатпарварлик   ва   жадид   шеъриятининг
лингвопоэтик   хусусиятларини   аниқлаш   учун   ҳар   бир   сўзнинг   ўрни,   унинг
мантиқий   мавқеини   билиш,   унинг   поэтик   структурадаги   мақомини   англаш,
муайян   ва   махсус   ишлатилган   таркибларнинг   маънолар   жилосини   аниқлаш,
мажозий   ва   киноявий   символларнинг   ғоявий   функ циясини   белгилаш
муҳимроқдир.   Бугунги   кунда   Шарқ   адабиётшунослари,   шеър   поэтик
тузилмасининг   марказий   сўз   ва   бирикмаларини   аниқлаш,   “калит   сўз”   ва
унинг   мутаносиб   қариналарнинг   рамзий   маъносини   очиш   орқали   байтнинг
асл мукаммал ва тугал ғоявий маъноси, шеърдан назарда тутилган ҳаётий ва
мажозий   маънолар   кўламини   ҳамда   бадиий   асарнинг   таъсирчанлик
даражасини   янада   чуқурроқ   аниқлаш   мумкинлигини   таъкидлайдилар.   Олам
мўжизаларини идрок этиш ёки бадиий санъатлар рамзий сифатларини кашф
қилиш,   айнан   шу   услуб   орқали   татбиқ   этилади.   Н.Нуров   фикрича:
“Шеъриятда   бирон   бир   нарсанинг   рамзийлиги   ва   метафорик   хусусиятга
224 эгалиги,   ашёнинг   сирлигича   қолиши   унинг   ёритилмаганлигига   асосланган
ифода   услуби   бадииятнинг   асосий   шартларидандир”   [300,272].   Бу
масаланинг жуда муҳим томонидир. Аслида ҳам, шеърият тили бошқа адабий
тил   қатламларидан   ўзининг   грамматик   хусусиятлари,   метафорик,   лексик
имтиёзлари,   фонетик   ва   мантиқий   маъно   мавқеи   нуқтаи   назаридан   ажралиб
туради,   зеро   шеърият   тили   бир   жиҳатдан   бадиий   асар   композицион
тузилишининг   муҳим   ва   барқарор   қисми   бўлса,   бошқа   томондан   тасвир
воситаси   ва   бадиият   оламининг   инъкоси,   яширин   рамзиётларнинг   маъно
жилолари айнан тил орқали ошкор этилади. 
Поэзия   тилида   сўзнинг   сифат   ва   моҳият   жиҳатидан   муттасил
ўзгаришлари,   унинг   морфологик   эврилиш   белгилари   маърифатпарварлик   ва
жадид   шеърияти   тилининг   ўзига   хос   хусусиятларини   аниқлай   олмайди.
Шеърият тили, ўзининг зоҳирий кўринишидан қатъий назар, насрий асарлар
тилидан   жиддий   фарқ   қилади   ва   ўзига   хос   хусусиятларга   эга.   Ҳар   бир
тарихий   босқичда   назмий   асар   тили,   ички   тузилишига,   мисраларнинг
геометрик параметрлари, унли ва унсиз товушларнинг жойлашуви, товушлар
ҳамда   образларнинг   уйғунлиги   жиҳатидан   фавқулодда   ва   ғайриоддий
ҳақиқатни   очиб   берадиган   мураккаб   ва   тизимли   нақшдир.   Шу   маънода
Ю.Н.Тинянов   шундай   деган   эди:   “Шоир   ижодий   услубини   ўрганишда   энг
муҳим нуқта шоирона истилоҳ (сўз ёки таркиб)нинг мавзу, мантиқий маъно
ва   мазмунини   теран   англашдир”   [171,22].   Ёки   Ш.Каримов   шу   маънога
яқинроқ   фразани   илгари   суради:   “Агар   сўз   ва   иборалардан   фойдаланиш
тушунчаси   ва   уларнинг   шеърий   образларни   яратишда   тутган   ўрни,
шунингдек,   шоир   назарда   тутган   муҳим   нукталарни   эътиборга   олсак,
шеърият   тилини   тадқиқ   этишдан   мақсад   ва   муддао   янада   аниқроқ   бўлади
[100,11].   Дарҳақиқат,   шеърнинг   ўзига   хос   лисоний   жиҳати   сўз   ва
ибораларнинг моҳияти ва рамзий маъно кўламининг байтлар ва мисралараро
ўрни, мавқеи ва мақомини аниқлаш орқали белгиланади. Шунингдек, маълум
бир   тарихий   давр   шеърияти   тилига   хос   бўлган   хусусиятлар   бошқа   тарихий
225 даврга   таллуқли   бўлмаслиги   ва   татбиқ   этилмаслиги   ҳам   мумкин.   Бунга,   энг
аввало, шоирнинг ғоявий мақсадлари туртки бўлади.
Ҳозиргача   XIX   асрнинг   иккинчи   ярми   ва   ХХ   аср   бошлари   тожик
адабиёти   прозаси   ва   поэзиясининг   лисоний   ва   услубий   хусусиятлари
Н.Маъсумий, А.Мирзоев, С.Сабзаев, С.Хожиев, С.Қаландаровлар томонидан
ўрганилган.   Ушбу   тадқиқотларда   Ўрта   Осиё   халқлари   цивилизацияси
тарихида   маърифатпарвар   шоирларнинг   мақоми   аниқланган   ва   муайян
тартибда   ўрнатилган,   уларнинг   тожик   адабий   тилини   ривожлантиришдаги
роли,   адабий-китобий   тилни   соддалаштириш   ва   шеърият   тилини   тожик
миллий   оммавий-муҳовара   тилига   мослаштиришга   қаратилган   саъй-
ҳаракатлари   қўллаб-қувватланган.   Мазкур   тадқиқотларда   келтирилган
дастурий   кўрсатмалар   ва   тамойилларнинг   тўғрилиги,   аниқлиги   ҳамда
тугалланганлик масаласини очиқ қолдириб, бу борадаги айрим мушоҳадала-
римизни   билдиришга   азм   қилдик.   Шубҳасиз,   адабий-илмий   тил   ва   ижодий
услубни   соддалаштириш   давр   адабий   жараёнининг   ривожланиши   ва   янги
йўналиш   касб   этиши   борасида   алоҳида   аҳамият   касб   этиши   тайин.   Аммо
маърифатпарвар   ва   жадид   ҳамда   Эрон   машрутият   даври   шеъриятининг
лингвопоэтик   ва   лингвостилистик   хусусиятларини   аниқлаш   учун,   аввало,
байт   ва   мисралараро   махсус   бадиий   тимсолларнинг   қўлланилиши,   ҳар   бир
сўз   ва   бирикманинг   замон   руҳиятига   мос   равишда   талқин   этилиши,   унинг
замоний,   фазовий   ва   маконий   хоссаларини   инобатга   олиш,   давр
воқеийлигидан   келиб   чиқиб   ҳаётнинг   ҳаққоний   ва   ҳақиқий   ҳолатни   талқин
қилиш,   жамият   руҳиятини   эътиборга   олиш   энг   муҳим   шартлардан
ҳисобланади.   Акс   ҳолда,   буларнинг   барчаси   эскича   анъанавий   сўз   ва
бирикмаларнинг   эквивалентларининг   ўзидир   ва   юқоридаги   прин ципларсиз
маърифатпарварлик шеърнинг асл моҳияти ва маъносини англашга ожизлик
қиламиз,   шоирнинг   ижодий   руҳияти,   ғоявий   ва   мафкуравий   мақсадлари
тўлиқ ёритилмайди.  Маърифатпарварлик  жараёнининг пайдо бўлиши, тилда
демократик   тенденцияларнинг   босқичма-босқич   жорий   этилиши,   адабий-
китобий   тилнинг   халқ   тилига   яқинлаштирилиши,   тил   ва   ифода   услубини
226 соддалаштиршга   уринишларни   ҳисобга   олган   ҳолда,   XIX   аср   охири   ва   ХХ
аср   бошлари   адабиётини   мумтоз   адабиётдан   янги   давр   адабиётига   ўтиш
босқичи   ва   ХХ   асрнинг   бошлари   жадидчилик   даврини   эса   ҳозирги   тожик
адабий   тили   шаклланишининг   ибтидоси   сифатида   талқин   қилиш   мумкин.
Маълумки,   форс-тожик   тили   ва   адабиётининг   ривожланиши   унинг   минг
йиллик тарихи давомида бир хил сатҳ ва даражада кечмаган ва бу ижтимоий-
иқтисодий   ўзгаришлар   билан   чамбарчас   боғлиқ.   Тарихий   ва   ижтимоий
ҳодисаларни   қамраб   олиш,   адабий   тилининг   лексик   қатламлари,   уларнинг
семантик   хусусиятлари,   махсус   сўзликлар,   таркиблар,   бирикма   ва
жумлаларнинг   морфологик,   синтактик   ва   услубий   хусусиятлари   нуқтаи
назаридан   XIX   аср   охири   ва   ХХ   аср   бошлари   адабиёти   тожик   адабий   тили
тарихида   алоҳида   ўрин   тутади.   Зеро   “Маърифатпарварлар   Ўрта   Осиёда
давлат   ва   жамият   тузилиши,   сиёсий   вазият   ва   иқтисодий   ҳолатини   ислоҳ
қилиш   борасида   бир   қатор   жиддий   таклифлар   билан   чиқди   ва   адабиёт,
санъат,   маданиятни   ривожлантириш,   адабий-китобий   тилни   демократлаш-
тириш,   ижодий   услубни   ҳаётга   яқинлаштириш   борасида   катта   кўламли
ишларни   амалга   оширдилар”   [152,3].   Таъкидлаганимиздек,   адабиётнинг
мазкур жиҳатини тадқиқ этишдан мақсадимиз  маърифатпарварлик  ва жадид
шеъриятининг   сарфий   ва   наҳвий   хусусиятлари   ёки   лексик-семантик
жиҳатларига   дахолат   қилиш   эмас.   Зеро,   тилшунослик   тарихида   олиб
борилган   тадқиқотлар   ва   изланишларда   бу   масала   етарли   даражада   ҳал
қилинган.   Ушбу   тадқиқотларда   давр   ижодкорларининг   мураккабликка
интилиши,   анъанавийлик,   тақлидий   сўз   ўйини,   мавридсиз   ва   бемаъни
мақтовлар, ўта мураккаб арабча сўз ва иборалардан фойдаланиш, сунъийлик,
шеъриятда   такллуфбозлик,   бадиий   тасвир   ва   маъно   ифодаланишдаги
мантиқий зиддиятлар, ғайритабиий тасвир тарзи каби маслалар мунаққидлар
нигоҳида   бўлган.   Дарҳақиқат,   давр   маърифатпарварлари   тилнинг   кураш,
ислоҳот ва тараққиётнинг асосий қуроли сифатида, жамиятда фикр алмашиш
воситаси   бўлиб   хизмат   қилиши   кераклигини   чуқур   ҳис   қилдилар.
Жамиятнинг   барча   қатламларига   тегишли   бўлган   вазиятда   тилнинг
227 самарадорлиги   ва   унинг   ижтимоий   табақлараро   мувозанати   ҳам   ҳисобга
олиниши керак. Шу маънода Мирзо Сирож таъкидалайди: “Мен қофиябозлик
ва  иборасозликка   эътибор   бермай,  асл  мақсад  ва  муддаойимни  ортиқча   гап-
сўзларсиз,  содда   тилда,  беғубор,   ғаразларсиз,   ҳашву  лағвлардан  холи тарзда
ифода   этаман”   [31,23-24].   Аммо   буларнинг   барчасига   қарамай,   “бир   гуруҳ
ёзувчиларнинг   бадиий   тилни   мураккаблаштиришга   бўлган   қатъий   саъй-
ҳаракатларидан қатъий назар, адабиёт ва шеърият тили, ХХ аср бошларидаги
тарихий   ва   ижтимоий   шароитларга   мутаносиб   равишда   тадрижий   тарзда
ривожланиб борди. Такомиллашув жараёни, янги фазилатларни касб этиш ва
адабий тил ҳисобига унинг услуби ҳаёт ҳақиқатлари тасвирига мослашди ва
ўзгача тарзда давом этди” [112,122].
Шунинг   учун   ушбу   фаслда   лирик   асар лар нинг   бадиий-ғоявий
аҳамиятини аниқлаш, калидий сўзларнинг шеърият  тилидаги асосий ўрни ни
белгилаш,   ёки   шеъриятнинг   лингвопоэтик   хусусиятлари,   яъни   ҳарф,   бўғин,
сўз   ва   таркиб лар   бадиийятга   дахлдорлиги   ҳисобга   олинади.   Француз   олими
Светан Тодоровнинг фикрича, “... ҳар қандай бадиий асар, аввало, сўзлардан
иборат   ёки   бошқача   қилиб   айтганда,   сўзлар   замирида   яратилган”   [300,55].
Шунинг   учун   у   адабиётни   биринчи   навбатда   тил   маҳсули   деб   билади.   Бу
маъно   таниқли   эронлик   олим   Шафеъ   Кадканий   томонидан   ҳам   ўхашаш
оҳангда такрорланади: “Шеърият - бу тилда содир бўладиган муайян адабий
ҳодиса,   ўқувчи   ўз   кундалик   ҳаётий   нутқи  ва   шеърият   тили   ўртасидаги   аниқ
фарқни   ҳис   қилиши   лозим”   [96,4].   Демак,   барча   тарихий   босқичлар   қатори
маърифатпарварлик ва жадид адабиёти шеърияти тили ва услубини айнан шу
мезон   ва   категориялар   асосида   тадқиқ   этиш   ҳартомонлама   тўғри
ҳисобланади.
Бу   жараёнда   биз   танлаган   асосий   тамойил   маърифатпарвар   ва   жадид
шоирлари   ижодиётида   махсус   қўлланилган   сўз   ва   таркиблар   мавқеини
белгилаш   воситасида   ушбу   давр   шеъриятининг   бадиий-поэтик   қиймати,
унинг   тил   ва   услубий   хусусиятларини   аниқлашдир.   Чунки   асл
маърифатпарварлик   шеъриятда   “сўз”,   ёки   “сўзлар   мажмуаси”   ушбу   аҳд
228 поэзиясининг   ўзига   хос   тамойилларини,   маънолар   кўламини,   рамзий   ва
метафорик   хусусиятларини   ташкил   этади   ва   адабий   жараёнда   махсус
мақомга   эга.  Аммо  улар   алоҳида  ва  айро  ҳолда   лирик  қаҳрамоннинг  ғоявий
ва   мафкуравий   позицияни   белгилашда   аҳамиятга   молик   эмас   ва   аниқ
мантиқий-идеологик   асосга   эга   бўлмаслиги   ва   қуруқ   сўздан   иборат   бўлиб
қолиши ҳам мумкин. 
Шу асосда, шеърият талаб ва мезонларига тўлиқ жавоб бера оладиган,
бадиий жиҳатдан етук, мавзу, мазмун, ғоя ва ижодкор танлаган услубга тўлиқ
мос   келадиган   шеърларни   поэтик   намуна   деб   ҳисоблаш   мумкин.   Мумтоз
поэтик   меъёрлар   асосида   яратилган   бундай   шеърлар   ўрганилаётган   даврда
жуда   кам   учрайди.   Ҳар   ҳолда   ушбу   давр   адабиётида   ҳам   айрим   шоирлар
ижодиётида   бадиий   тимсоллар   яратиш,   мумтоз   адабиётнинг   айрим   асосий
параметрларини   тадрижий   ўзгартириш   ва   такомиллаштириш   борасида
муайян   ютуқларга   эришилди   ва   бу   борада   янги   тенденцияларни   яратиш
имконияти   туғилди.   Шу   нуқтаи   назардан   маърифатпарварлик   ва   жадид
шоирлари   шеърияти   таҳлили   ва   тадқиқи   жараёнида   барча   йўналишлар   ва
соҳаларда “табдил-конверция” тушунчасини татбиқ этиш мақбулроқдир.
Жадид   шеъриятининг   поэтик   хусусиятларини   аниқлаш   учун   дастлаб
махсус   бадиий   тимсолларнинг   бутун   тизимини   ўрганиш,   уларнинг   асар
бадииятини   таъминлашдаги   роли,   ғоявий-мафкуравий   қиймати   жиҳатидан
таснифлаш   ва   табақалаштириш   усули   энг   самарали   усул   сифатида
белгиланди. Бадиий тимсоллар тизимини таснифлаш масаласида тадқиқотчи
учун ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас. Шу жиҳатдан, у адабий жараённинг
хусусиятлари,   табиати,   характери,   давр   умумий   адабий   оқимининг
талабларига,   ҳаётнинг   ижтимоий-эстетик   меъёрлари   ва   мезонларига   ҳамда
муайян   йўналишдаги   ижодкорларнинг   умумэътирофий-устувор   ва   барқарор
тамоилларига   мувофиқ   тарзда   амал   қилади.   Шунинг   учун   XIX   асрнинг
иккинчи   ярми   ва   ХХ   аср   бошлари   шеъриятининг   ғоявий-тематик
мундарижавий-мазмуний   тамоиллари   асосида   бадиий   тимсоллар   тизимини
қуйидагича таснифлашга қарор қилдик:
229 а)   мумтоз   адабиётга   хос   бўлган   анъанавий   ва   бадиий-мажозий
тимсоллар :  ёр, маҳбуб, маъшуқ, ошиқ, ишқ, фалак, гардун, ағёр, сайёд, сайд,
рақиб,   ҳажр,   фироқ,   зулф,   гесў,   чашм,   абрў,   қад,   сарв,   моҳ,   офтоб,   нур,
зулмот ва б.;
б)   тасаввуф   адабиётига   хос   бадиий   тимсоллар:   ишқ,   зулф,   чашм,
гесў,   пир,   муршид,   май,   маст,   харобот,   мадҳуш,   роз,   асрор,   парда,   ирфон,
роҳ, тариқ, маслак, ошиқ, маҳбуб, ёр, мазҳаб, ҳақ, ризқ, фасод, риё ва б. ; 
в)   халқ   шевасига   хос   маиший,   мубодилот   нутқи   ҳамда   кундалик
турмушга   оид   сўз   ва   рамзиётларнинг   фаоллашуви:   пул,   таомлар,
пулсизлик, қарз, мошоба, даҳяк, бозор, қанд, палов, нон, харбуза, ош, шўъла,
об, тўъма, гипо, калла-поча, қарқот, чой, чойжўш   ва б .;
д)   шеърият   тилидаги   янги   истилоҳлар   ва   сўзларнинг   зуҳур
топиши,   давр   лирик   шеъриятида   маърифатпарварлик   ва   жадидийлик
тамойилларига   хос   бўлган   махсус   истилоҳлар:   маориф,   Ватан,   мардум,
миллат, рууннат, ислоҳот, ҳуррият, иршод, машрута, дарс, мактаб, ирфон,
китоб, илм, толибилм, ислоҳ, ғафлат, хоб, тағаллуб, фитна, зулмот, жаҳл,
фақир,   такаббур,   боғбон,   ижтиҳод,   иттифоқ,   иттиҳод,   мужидд,   саъй,
тарддуд, муддао, субҳи умед, коғаз, чашми шавқ   ва б.; 
е) янги технологик ва айрим атоқли от туркумига мансуб хорижий
сўз   ва   бирикмаларнинг   шеърият   тилига   кўчиши:   Пориж,   Маскав,
Воршав,   Ботум,   Тиблис,   тиргав,   чиркав,   загоранич,   газета,   вогун,   релс,
громофун, мошин, пудрат, полис, фонус, хаффор  ва б.; 
ё)   шеърият   тилилда   муайян   мантиқий   ва   мафкуравий   юк   олган
буйруқ феъллари:  хез, саъй, хон, тараддуд, бубин, кушо, бинмо, хон, бархез,
баргўй, зан, рав, боз о ва б.
Давр   шеъриятининг   марказий   нуқталаридан   ўрин   олган   шеърий
рамзлардан   бири   бу   “маъшуқ”-“маҳбуб”   ва   ёки   “ёр”   образидир.
Маърифатпарвар ва жадид шоири учун ёр ва маҳбуб тимсоли қалбан ва руҳан
ошиқ   билан   ҳамрозу   ҳамдам,   маслак   ва   муддаоси   муштарак   бўлган,   илм-
маърифатдан   тўйинган   шахсдир,   маърифатга   ошно   бўлмаган,
230 интилувчанлиги йўқ, бепарво ва бефарқ киши бу жамиятга киритилмайди ва
“ишқ”   тушунчасининг   моҳияти   ва   мантиғи   ҳам   худди   шу   меъёр   ва   мезонда
ўлчанади:
Маъшуқ  шуд аз шумо рамида.
Бифтода кунун ба дасти  ағёр.  
Мирзо   Сирожнинг   бу  байтида   қўлланилган   “маъшуқ”  тимсоли  кўпроқ
ижтимоий   характерга   эга   бўлиб,   маъмулий-анъанавий   семантик   маънолар
кўламидан   йироқдир.   Ушбу   қарама-қарши   туйғу   туфайли   “ағёр-рақиб”
сўзининг маъноси ҳам ўзгарган ва такомил топган. “Маъшуқ”дан мурод халқ,
миллат   бўлиб,   бадиий   ижодда   унга   муттасил   тазодий   тенг   кўриладиган
“ағёр”   сўзи   ўзининг   азалий   мантиқий   маънолари   кўламидан   йироқлашиб,
“халқ   ва   миллат   душмани”   эквиваленти,   “ажнабий   рақиб”   маъносига   эга
бўлди. 
Ба шохи ҳар дарахтам доми  сайёде  бувад, А зий,ҷ
Аз он к-аз ҳар нигоҳ рам хўрдаам, сан обро монам.	
ҷ
Маърифатпарварлик   ва   жадид   даври   шеъриятининг   муҳим   лингво-
поэтик   хусусиятларидан   бири   шундаки,   зоҳирий   қарашда   унда   мумтоз
адабиёт   меъёрий   поэтикасининг   ўзига   хос   тенденциялари   сақланиб
қолингандек   гўё.   Аммо   чуқурроқ   назар   ташланса,   бадиий   тимсолларнинг
муайян   маъновий   ва   мантиқий   табаддулоти,   бадиий   нукта   ва   моҳятни
ифодаловчи фикрларнинг ижтимоийлашуви ва мафкуравийлашув жараёнини
кузатишин-гиз   мумкин.   Ушбу   мисра   бадиий   мувозанат   ва   маънавий   мантиқ
сақланганлиги жиҳатидан мумтоз лирик шеъриятдан жиддий фарқ қилмайди.
Зеро   унда   келтирилган   “сайд”   ва   “сайёд”нинг   ўзаро   маъновий   таносуби
мукаммал   тарзда   сақланган.   Аммо   бу   махсус   истилоҳларнинг   ижтимоий
моҳияти   уларнинг   анъанавий   мажозий   ва   рамзий   маъноларидан   кўра
чуқурроқ,   янада   воқеийроқ   ҳамда   уларнинг   ҳаётий   ва   сиёсий   мазмун   касб
этганлиги   яққол   сезилади.   Агар   ушбу   истилоҳларнинг   шарҳу   тафсири
даврнинг   сиёсий,   ижтимоий   ва   тарихий   ҳодисаларига   боғлиқ   ҳолда   кўриб
чиқилса,   “сайд”   нима   ва   “сайёд”   ким   эканлиги   аниқ   бўлади.   Байтнинг
умумий   маъносидан,   лирик   қаҳрамон   “сайёд”   сўзининг   рамзий   маъносидан
231 мантиқий равишда келиб чиқадиган руҳоний, ички ва ташқи тазйиқлар ҳамда
таъқиблар   туфайли   тушкунликка   мубтало   бўлган.   Ушбу   мўъжазгина   тасвир
ва   татбиқ   жадид   шоирларининг   қай   даражадаги   маҳорат   ва   ҳунар   соҳиби
эканлигидан   ҳам   далолат   беради.   Анъанавий   шеъриятнинг   энг   машҳур
образлари   қаторига   кирувчи   “меҳроб”,   “хам   шудан”   (таъзимда   бўлиш,   бош
эгиш, сажда қилиш), “санжоб” (олмахон), “рам” (ҳуркиш) ва “сайёд” сингари
анъанавий мумтоз поэзия, хусусан, бедилий (ҳиндий) сабк ва услубда маълум
ва   машҳур   бўлган   сўз   ва   таркиблардан   фойдаланган   ҳолда   даврнинг
таҳликали   ва   ташвишли   ижтимоий   вазиятини   ва   шу   билан   бирга   ҳаётий
ҳақиқатларни   тасвирлашга   уринган.   Шунингдек   нафақат   тожик
маърифатпарварлик   ва   жадид   адабиёти   поэзияси   ва   прозасида,   балки   бутун
Шарқ   халқларининг   маърифатпарварлик   адабиётида   “сайд”,   “сайёд”,   “дом”,
“дад”   каби   тимсолларнинг   кенг   тарқалганлигини   ҳам   кузатиш   мумкин.
Хусусан,   эронлик   шоир   Фаррух   Яздий   девонидаги   бир   байт   этиборга
моликдир:
То чанд чу сайде гирифтори дуду дом,
Аз дом бурун омада сайёд бигиред   [43,120].
Иҳом   санъати  орқали  шоир кетма-кет  икки  мисрада   “сайд”  ва  “сайёд”
сўзларини   янги   замон   мафкурасига   мувофиқ   тарзда   мослаштирган.   Бу
шеърда   интибоҳ,   тарғибот   ва   ташвиқий   мотив   кучлироқ,   шоир   жамиятни
маънавий   қамалдан   чиқишга   ундайди,   унинг   мазҳаб   ва   маслаги   эркинлик
ҳамда   озодликдир.   Иккинчи   мисрада   “сайёд”   сўзи   икки   маънода
қўлланилган.   Биринчиси,   “сайёд”   -   овчиликни   ҳаракат,   фаоллик   билан   касб
этмоқ,  иккинчиси   “саъй”-   “ҳаракат”,   “тараддуд”   ила   “саъй”   ни   “ўрганмоқ”,
яъни “саъй+йод+гир” қўшимчалари орқали шоир мунтазам ҳаракатда кашфу
мукошафада   бўлишни   талқин   қилмоқда.   Ушбу   аҳд   шеърларида   ўзининг
семантик ва лисоний хусусиятлари  билан мукаммал тарзда  қўлланилган  яна
бир   истилоҳ   -   “меҳмон”,   аниқроғи,   “кутилмаган   меҳмон”дир.   Миллий   ва
тарихий ўзликни англаш контекстида шоирлар маҳаллий халқларнинг сиёсий
истисмори-эксплутациясини   худди   шу   тарзда   ифодалашган   ва   бу   образ   ҳам
“сайёд” образининг синонимидир. Масалан, Эроннинг машҳур шоирларидан
232 бири   Мирзода   Ишқий   модерн   ва   миллий   шеърият   намуналаридан   бирида
мустамлакачи инглизларни миллий мумтоз адабиётнинг кучли анъаналарига
таянган   ҳолда,   хусусан,   Убайд   Законий   асарларининг   ҳажвий   сатирик
мотивларидан фойдаланиб, истеҳзоли тарзда танқид қилади:
Вой аз ин меҳмон, ки по дар хона нанҳода ҳанўз,
Соҳибони хонаро аз хона берун мекунад?
Достони мушу гурба, аҳди мову ингилис
Мушро гар гурба баргирад, раҳо чун мекунад?! ...  [22,70-71].  
Яъни,   бу   меҳмон   дастидан   дод,   ҳали   ичкарига   оёқ   қўймасдан   уй
эгаларини ташқарига ҳайдамоқда,  мушук ва сичқон  достони,  бизнинг аҳдда
биз   билан   инглизлар   тимсоли,   агар   сичқон   қўлга   киритилса,   уни   мушук
қўлидан қандай халос этиш мумкин!?!  
Маърифатпарварлик   ва   жадид   шеърияти   лексикасида   истеҳзо   ва
рамзийликнинг   илмоқли   жиҳатлари,   пурвиқор   нутқ   оҳанги   тадрижий
равишда   ривожланди.   “Бухорои   шариф”   газетасининг   1912   йил   19   майдаги
59-сонида шоир Саид Мансур номидан шундай шеър битилган:
Замона гарчи чу гулшан зи илм хушранг аст,
Барои пайрав , афсўс, пойи мо ланг аст.ӣ
Ба мағзи калла чунон гашта  ҷ аҳл мустаҳкам,
Ки унси мову  маориф  чу шишаву санг аст…   [322,4]
Шеър оҳангидан унинг риторик маъноси яққол кўриниб туради. Унинг
байтларида   “замона”,   “илм”,   “пайрав”,   “пойи   ланг”,   “мағзи   калла”,   “жаҳл”,
“маориф”,   “шиша”,   “санг”   сўзлари   муайян   маъновий   ва   мафкуравий   юк
олган.   Байтда   “даврнинг   қувончли   онлари   илмдан”   эканлиги,   аммо
“анъаналарга   пайравлик   қилиш   учун   чўлоқлигимиз”,   “мияда   жоҳилликнинг
куч-қудрати”   тазодий   парадоксиал   -   “бизнинг   таълимга   бўлган
унсиятимиз”   “тош   ва   ойна” нинг   ҳақиқат   нисбатидаги   тенглиги
метафораси   асосида   тасвирланган.   Янги   давр   шеърияти   панд-насиҳатларга
йўғрилган, мазмуни ҳам ўзига хос мотивларга эга бўлиб, ҳаётнинг воқеий асл
моҳиятига   услубий   жиҳатдан   мослаштирилган.   Мирзо   Азим   Сомийнинг
“андеша   кун”   ( “андиша   қил”)   радифли   бир   шеъри   бор,   бу   шеър   мисолида
шоирнинг   сиёсий   ва   ижтимоий   онги   такомиллашганлигини   ва   бадиий
тафаккур   тадрижини   ҳам   англаш   мумкин.   Умуман   олганда,   жаҳолат,
маънавий   зулмат   ва   жоҳилликни   инкор   этиш   бу   даврда   ижодкорлар
233 томонидан танланган шеъриятнинг энг муҳим тамойилларидан биридир. Шу
муносабат   билан   шеърият   тилида   “ғафлатда   қолиш”,   “бепарволик”,
“бехабарлик”,   “ғофиллик”,   “жоҳиллик”,   “ижтиҳод”,   “ажабланиш”   ва   бошқа
шу   типдаги   кўплаб   сўзлар   пайдо   бўлди.   Қуйидаги   байт   бунинг   яққол
намунасидир:
Чун хаёлу хоб ҳа ру васл яксар бигзарад,ҷ
Ин ҳама ҳе  аст, эй ғафлатшиор, андеша кун 	
ҷ [69,231].
Бу   давр   шеъриятининг   яна   бир   муҳим   жиҳати   -   уларда   буйруқ
феълларининг   мустаҳкам   ва   устувор   ўрин   эгаллашидир.   Шунинг   учун
хитобатлар ва  шеърнинг риторик оҳанглари  шиддатлироқ.  Бу хислат  аслида
ҳам   маърифатпарварлик   ва   жадид   шеъриятининг   табиатига   хос   бўлиб,
шиддатли ва зиддиятли ҳаёт ҳақиқатларини акс эттириш зарурати, шеър тили
ва   оҳангида   жиддий   руҳий   вазият   юзага   келганлиги   билан   ҳам   боғлиқ.
Эҳтимол,   Н.Маъсумий   шу   маънода   “ХХ   аср   бошидаги   етакчи   адиблар   ўз
даврининг   зиёлилари   сифатида   ҳаётга   янги   дунёқараш   асосида   муносабатда
бўлдилар,  жамоат  ҳаётидаги  ўзгаришларни   илмий  жиҳатдан  тушунишган  ва
айнан тил воситасида воқеий ҳаётга кириб келганлар [112,124] дейди. Ушбу
давр шеъриятида шоир сокин ва хотиржамлик билан гапира олмайди, чунки
унинг   учун   ҳис-туйғулар,   ҳаяжон   шиддати   ва   сўзларининг   залворли   оҳанги
муҳимроқ.   Шу   нуқтаи   назардан,   лирик   шоирларнинг   аксарият   асарларида
ҳиссиёт ва туйғулар ақл ва идрокдан юқорироқдир. 
Маърифатпарварлик   ва   жадид   шоирларининг   асосий   мақсади   халқни
жаҳолат   ва   маърифатдан   чиқариб   олиш   ва   уларнинг   аждодий   ва   миллий
ўзлигини,   унинг   ўзига   хослигини   таништириш,   англатиш   бўлган.   Улар
шеъриятда   янги   маъно   ва   мазмунларни   ифодалашда   мантиқий   узвийлик   ва
гоҳида   эса,   муболағалаи   ҳамда   зиддиятли   бадиий   мувозанатни   юзага
келтирганликлари   ҳам   муҳим   жиҳат   ҳисобланади.   Жумладан,   Ажзий
таркиббандларида давр шоири дунёқарашидаги тадрижий такомил тўлақонли
намоён   бўлгани   кузатилади.   Шоир   тараққиётга   тўсиқ   бўлаётган
жаҳолатпарастлик   ҳамда   жамиятнинг   маданий   ва   иқтисодий   қолоқлигини
қаламга олади:
234 Бинам тамоми халқи  аҳонрост чашм чор,ҷ
Ду дасту ҳашт по ҳама дар иштиғоли кор,
Моро  ду пои лангу  ду дасти шикаста,
Ғафлат фишонда,  пеши назарҳои мо ғубор .
Ҳар чашми он  амоа ба сад кор дар назар,	
ҷ
Ҳар дасташон ҳазор ҳунар карда ошкор.
Ҳар по ҳазор кўчаи олам намуда сайр,
Ҳар як тан аз ҳазор фунун дода иштиҳор.
Исломиён аз ин ҳама маҳруму  бенасиб ,
Бо он ки  шаръ монеъи он нест, ҳуш дор!
Мо дар  буни ниҳоли тараққий   табар занем ,
Дар  саъи он ки илму фан аз бех бар занем   [239,8].
Шоирнинг   ижтимоий-фалсафий   фикрлари   замонга   муносиб   равишда
юксалиб,   воқеийликка   ёндашуви   ўзгаргани   кузатилади.   Шеър   мазмуни   реал
ҳаётдан   олинган.   Шоирнинг   мақсади   мутараққий   давлатлар   маданияти   ва
халқ   тамаддунининг   ҳолатини,   ислом   миллатининг   бидъат   ва   хурофотларга
берилиши   оқибатида   турғунлик   ва   маънавий   қолоқлик   юзага   келганини
қиёсий   таҳлилда   кўрсатишдир.   Шоир   Ғарб   халқларининг   цивилизация   ва
тараққиётга   бўлган   ҳарислиги   ва  уларнинг   бу   борада   икки  қўли   ва  саккизта
оёғи   муттасил   ҳаракатда   эканлигини   киноявий   тарзда   келтиради,   аммо
аксинча   Шарқ   мусулмон   халқининг   тараққиёт   йўлини   босиб   ўтиши   ва
тамаддунга   интилиш   борасида   “иккита   чўлоқ   оёқ   ва   битта   синган   қўл”и
мавжудлигидан   афсусланади.   Шеърда   “ҳазор   ҳунар   ошкор   намудани   ҳар
даст” (“ҳар бир қўлда мингта ҳунар кашф этиш”), “ҳар пой ҳазор кўчаро сайр
кардан”,   (“ҳар   оёқда   мингта   кўчада   сайр   этиш”),   “ҳар   тан   аз   ҳазор   фунун
иштиҳор (шўҳратёр)” (ҳар бир таннинг минг хил фандан шўҳратёр эканлиги),
“ҳар   мингта   кулгидан   фахрланиш”   ва   боз   устига   “омадсиз”,   “бепарво”   каби
сўзлар  келтирилган  ва шоир  “шаръ-шариатнинг  тараққиётга   ғов  эмаслигини
ва буни эслаб қолиш!”ни таъкидлайди ва аксинча “тараққиёт илдизига болта
уриш”, “илму фан тараққиётини илдизидан суғуриб олиш” каби иллатлардан
ҳазар қилиш лозимлигини ўқтиради. 
  Ажзий   шеърияти   танқиди   асносида   Садриддин   Айний   айнан   шу
жиҳатни эътиборга  олган эди. Аслида ҳам  ушбу давр шеъриятининг  бадиий
услуби ва  лингвистик  хусусиятлари  айнан  шу мезондан  кўздан  кечирилиши
235 лозим. Зеро ўрганилаётган давр шеъриятининг асосий фарқли жиҳатларидан
ва   муҳим   фазилатларидан   бири   бу   нутқ   услуби,   ифода   оҳанги,   янги   мазмун
ва мавзуни изчиллик билан ифода этиш йўл-йўриқларидир. Худди шу маъно
жадид   шеъриятида   “саъй”   (ҳаракат),   “тараддуд”,   “интилиш”,   “жидду-жаҳд”,
“шитоб”   истилоҳлари   воситасида   мужассам   этилган.   Ушбу   сўз   ва   унинг
жадид   шеъриятидаги   мақоми   борасида   ишимизнинг   олдинги   фаслларида
кўплаб   мисоллар   келтирилганлиги   сабабли,   бу   ўринда   фақат   икки   байт
шарҳини қисқача тарзда келтирамиз:
В-эй монда пеши чашми ту сирри  аҳон нуҳуфт.ҷ
Дон , ки даҳр маърази саъй асту 	
ӣ и тиҳод	ҷ .
Ёки : 
Овони саъю гаҳи талаб, вақти ғайр  аст, 
они азиз сарфи 	
Ҷ раҳи муддаъо  кунед  [69,384].
Шоир   миллий   ва   тарихий   ўзликни   англаш   мавқеидан   гапиради   ва
тараққиёт йўлида саъй ва ҳаракатда бўлиш, интилиш, жазму иродат, тараддуд
ва   энг   муҳими   ижтиҳод   қилишга   чақиради.   Шоир   қарашларидан   интилиш
“раҳи   муддао”га   етказиши,   яъни   жадидлар   учун   тараққиёт   манзилидаги   энг
“муқаддас йўл”, “янги услуб”, “эрк”, “ҳуррият”, “озодлик”, “ўзликни англаш”
ва алалоқибат “истиқлолият” га етказиши тайин. 
Мазкур   давр   шеъриятида   энг   муҳим   янгилик   хорижий-ғарбона
истилоҳларнинг   шеърият   тилига   фаол   тарзда   кириб   келишидир.   Яъни,
сиёсий,   ижтимоий,   иқтисодий   ҳаётдаги   ишлаб   чиқариш   соҳасидаги   муҳим
ўзгаришлар,   турли   саноат   корхоналарининг   барпо   этилиши,   иқтисодий
табаддулотлар,   йирик   иқтисодий   объектларни   қуриш   билан   бир   қаторда,
санъат ва маданият соҳасида ва умуман адабий жараёнда лексик ва тематик
янгиланиш   жараёнини   кузатиш   мумкин.   Дунё   янгиликларидан   бохабар
бўлган   ёш  шоирлар   шеъриятида   жиддий   лисоний  таркибсозлик   ҳодисаси   ва
уларнинг   мундарижасида   туб   ўзгариш   ва   янгиликлар   амалга   оширилди.
Шеърият   лисоний   ва   услубий   хусусиятларидаги   бу   жиддий   ўзгаришларни
“таркибсозлик”   деб   аташ   ҳам   мумкин.   Зеро,   агар   ғарбона-хорижий
истилоҳларнинг   давр   поэзиясига   фаол   тарзда   киритилиши,   аввало,   жадид
236 шоирларининг   адабий-эстетик,   танқидий   ва   назарий   қарашлар   бобидаги
муҳим   изланишлари   ҳамда   новаторлигидан   бир   нишона   бўлса,   бошқа
томондан шеъриятнинг лисоний хусусиятлари ва ижодий услубида янги бир
жараён   ёхуд   йўналиш   вужудга   келганини   ҳам   исботлайди.   Масалан,   Ажзий
Самарқандий,   Саидаҳмад   Васлий,   Асирий   Хужандий,   Аҳмаджон   Махдум
Ҳамдий,   Абдулвоҳид   Мунзим,   Фитрат,   Хатоий   Самарқандий,   Айний   каби
шоирлар   шеъриятида   хорижий-аврупоча   сўзликлар,   истилоҳлар,   ибора   ва
таркибларининг   янги   адабий   ва   ҳаётий   жараён   билан   боғлиқ   ҳолда
ишлатилагнилигини кузатиш мумкин. ХIX асрнинг иккинчи ярми ва ХХ аср
бошларида   Ғарб   адабиётига   мурожаат   қилиш   тенденцияси   ва   унинг   ташқи
муҳитга   таъсирини,   биринчи   навбатда   Аҳмад   Дониш   адабий   асарларида
кўриш   мумкин.   Шоирнинг   “Асарҳои   мунтахаб”   ва   “Гулшани   адаб”нинг
бешинчи   жилдида   “Ба   Аделина   Патий”   (“Аделина   Патига”)   номли   шеъри
киритилган.   Эҳтимол,   тожик   адабиёти   тарихида   ушбу   шеър   Ғарб   аёлининг
бадиий   тимсоли   ва   адабий-эстетик   қиёфасининг   илк   намунаси   ва   ё
тавсифномасидир. Шеърда қуйидаги сатрлар мавжуд:
Потии порис , он сарвқади зўҳра абин, ӣ ҷ
Дар табассум сўи доман зи даҳан гул мерехт.
Зулфи пурчини хам андар хами ў дар буни гўш,
Обрўи тар  аз  абҳаи сунбул мерехт...	
ӣ ҷ
Аз Фетербург азимат чу ба Амрико кард,
Нолаҳо аз сару аз по ҳама ғулғул мерехт  [14,222] .
Ушбу   йўналишда   шеър   ва   образ   яратиш   услуби   анъанавий,   аммо
тасвир объекти, шоирнинг мақсад-муддаоси янгидир. Бундан ташқари, ушбу
шеърий   парчада   Пориж,   Санкт-Петербург,   Америка   ҳақида   сўз   юритилган.
Эндиликда   Шарқ   шоири   тасвир   макони   ва   унинг   услуб   баёни   кўлами   Ғарб
чегараларини кесиб ўтиб, анъанавий қолипларни бузган ҳолда, янгича тасвир
йўналишига эга бўлади. Бу ҳодисани Аҳмад Донишнинг Ғарб мамлакатлари,
хусусан,   Россияга   қилган   саёҳатларига   боғлаш   ва   айнан   мазкур   омил
таъсирида   юзага   келганлигини   қайд   этиш   мумкин.   Янги   давр   тожик
шеъриятидаги   айнан   шу   талқин   тарзи   аллақачон   услубнинг   тадрижий
ўзгариши ва эволюциясининг ибтидоси ҳисобланади.
237 Шамсиддин   Шоҳиннинг   амир   мажлисидан   кеч   қолганлиги   боис,
маъзарат (ўзр сўраш) маъносидаги бир қасидси мавжуд. Ушбу шеър охирида
шоир   ҳазл   ва   ҳажв   тариқасида   қуйидаги   байтни   шоирга   амир   томонидан
тақдим этилган заиф ва ориқ бир от тавсифида келтиради:
Бохабар шав зи ла омаш, ки агар суст ниҳ ,ҷ ӣ
Натавон ёфт суроғи ту магар аз Маскав  [55,246].
XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб шеърий образлар тизилмаси ёки
унинг   истилоҳий   тимсоллар   кўлами   ҳамда   географик   қутблари   Шарқнинг
анъанавий   ҳудудлари   (Ҳиндистон,   Хитой,   Табриз,   Хутан,   Тўс,   Балх,
Самарқанд,   Бухоро,   Марв,   Шош   ва   Кеш)дан   ўтиб,   минтақалар   оша   Ғарбий
Европа мамлакатлари (Москва, Санкт-Петербург, Париж, Варшава, Болгария,
Сербия,   Болқон,   Америка,   Япония)гача   бўй   кўрсатди.   Шу   сабаб,   шоирлар
томонидан   муттасил   татбиқ   этилган   сиёсий-ижтимоий   мазмун   ва   ғоялар
ҳамда   жамият   ҳаётидаги   янгиланишлар   тасвирига   содиқлик   уларнинг
шеъриятида   мутлақо   янгича   услуб   яратилишига   замин   бўлди.   Замонавий
филологик   тадқиқотлар   нуқтаи   назаридан,   бугунги   кунда   шеъриятда   бир
нечта хорижий сўз ва ибораларнинг қўлланилиши маъмулий, одатий ҳолат ва
ҳатто   ўз   қобиғи   ва   чиғириғидаги   манфий   ва   жўнгина   адабий   ҳодисадир.
Аммо шоир сўзма-сўз, қадамба-қадам  миллатни жаҳон ва олам  кавну  макон
тамаддуни   ва   тарақиётидан   хабардор   қилишга   интилиши,   унинг   онгу
тафаккури,   дунёқараши   ва   тушунчаларини   такомиллаштириб   бориши
хорижий   сўз   ва   таркиблар   воситасида   халқ   ва   миллат   тасаввурлар   оламини
кенгайтириши,   айнан,   ХХ   аср   бошларида   алоҳида   муҳим   масала
ҳисобланади. Қолаверса, шеъриятда халқона оҳанглар ва мотивларнинг изчил
такомиллашуви   давр   адиблари   ижодиётида   типологик   ҳодиса   бўлиб,
поэзияда бу ҳодисанинг намуналарини кўплаб ҳолларда учратиш мумкин ва
бу   йўналиш   негизида   шоирлар   ғоявий   мақсадларини   оддий   тарзда   ифода
этиш,   шеърият   тилини   оддий   одамлар   тушунчасига   яқинлаштириш   учун
фойдаланганлар. Бу ҳолатда, айрим адабиёт вакиллари ва жамиятнинг зиёли
табақалари   бундай   шеърларга   нисбатан   “янги   шеър”   ёки   “тоза   услубдаги
ғазал”,   “рангин   ғазал”,   “янги   услубли   ғазал”   каби   қўшма   истилоҳларни
238 қўллашган.   Хусусан,   Садри   Зиёнинг   “Тазкори   ашъор”   асарида   қуйидаги
сатрларни ўқиймиз: “бу янги услубдаги рангин ва жадид тарзидаги ғазал ибн
Абўсаъид табъидин яралган (Аҳмаджон - Маҳдуми Абу Саъидзода Ҳамдий -
С.Х.)” ва ушбу ғазалдан намуна:
Рўи чаманат хандазани Порижу Москав,
Мўи зақанат таънадеҳи Ботуму Варшав.
Дар тозаг , эй рашки бутони загоранич,ӣ
Дар чобук , эй ибрати хубони Фаронсав
ӣ   [192, 115 ] .
Ушбу   ғазалнинг   мазмун   ва   ғоявий   мундарижаси   таҳлил   ва   тадқиқи
Муҳаммаджон Шакурийнинг “Садри  Бухоро” номли китобида мавжуд (115-
116 б.). Ғазал қолипида битилган бу шеърда ижтимоий ҳаётидаги маданий ва
маърифий мазмундорлик уйғун ва ундаги энг муҳим янгилик ғазалнинг тили
ва услубида мавжуд. Ғайриоддий таркиб ва сўзлар  “загоранич”, “Фаронсав”,
“тиргав”,   “чиркав”   кабилар   халқнинг   янги   ижтимоий,   сиёсий   ва   маданий
ҳаётининг   барча   рамзий   белгиларини   ифодалайди.   Бошқа   кўплаб   шакл   ва
мазмун   унсурларининг   янгилиги   баробарида   шеърда   “Москав”,   “Воршав”,
“францав”,   “тиргав”,   “чиркав”,   “Буритислав”,   “парастўй”,   “фалшав”,
“сайлав”   каби   мутлақо   бегона   сўз   ва   истилоҳлрнинг   қофия   сифатида
танлангани   ҳам   алоҳида   эътиборга   молик.   Шунингдек,   мисралар   таркибида
хорижий   иқтибосий   сўзлардан   унумли   фойдаланиш,   масалан,   “сайёз”-съезд,
“контўр”-контора,   “заказ”   кабилар   янги   ижтимоий   ҳаёт   рамзиётлари,   ўзига
хос   ғарбона   маданий,   иқтисодий,   сиёсий   ва   ижтимоий   муносабатларнинг
муайян   бир  кўринишидир.   Мазмун  ва  мундарижанинг  янгилиги  ва  тозалиги
поэтик  тимсоллар,   шеърий  услуб   ва   лисоний   хусусиятларининг   такомилини
таъминлаган.   Ҳамдий   ифода   этишнинг   янги   усулларига   амал   қилиш   ва   уни
татбиқ этиш йўлида мазмун уйғунлигини таъминлаш учун шеърнинг шаклий
унсурлари, баён услуби, маъно ва мантиқ тозалигини бўртиришга интилади.
Анъанавий  жанрда   ишлатилган   мутлақо   янги  қофия  шеърнинг   ўзгача  қиёфа
касб   этишини   таъминлайди.   Айнан   шу   таркиб   ва   сўзлар   воситасида
шеъриятда   бадиий   тасвирлашнинг   янги   систем   усулларини   тақдим   этган.
Хусусан,   “хандазани   Пориж   ва   Москав”,   “таънадеҳи   Ботуму   Воршав”,
239 “рашки   бутони   загоранич   (хорижий)”,   “ибрати   хубони   Фаронсав”,   “дар
маҳкамаи қаҳр ба тиргав афтидан”, “ошўби чалипо будани гесў дар чиркав”
махсус   истиоравий   ва   метафорик   ибораларнинг   ғазал   жанридаги   янги
шеърий образлар такомиллашувидан бир намунадир. 
Садриддин   Айнийнинг   “Намунаи   адабиёти   тожик”   тазкирасида
Ҳамдий   асарларидан   яна   бир   ғазал   худди   шу   услуб   ва   тузилишда   зикр
этилган.   Ғазал   бошдан   оёқ   тавсифий   шеър   бўлиб,   унинг   биринчи   қисмида
шоир   ўз   маъшуқасининг   миллийлиги,   асл   жозибадорлигини   ифодалаш
мақсадида тавсифий сўз йўналишини тадрижий равишда Ғарб томон буради:
Рўят ба маризи ишқ  духтур,
Мўят ба арўси мушк духтар,
Ҳам лашкари нозро ту сардор,
Ҳам аскари ҳуснро ту  афицар.
Рамзе зи лаби ту як  вагон  қанд,
Ҳарфе зи ту як сарой шаккар.
Чашмони ту  искалоди вино,
Зулфони ту  фабрикони анбар.
Ҳафтод карат гарат гарав бурд,
Аз докаи шастучори  ламбар  [69,191].
Маълумки,   ушбу   шеърий   парчада   келтирилган   духтур,   афитсар,
вагон,   искалод,   вино,   фабрик,   ламбар   сўзлар   давр   шеърияти   тилида
лингвопоэтик табиати жиҳатидан ҳам, ифода услуби ва замонавийлик нуқтаи
назаридан   ҳам   мутлақо   янги.   Бу   ерда   поэтик   нуқтаи   назардан   юқоридаги
сўзлар   махсус   ғоявий   ва   мантиқий   юк   олган   ва   шоир   бу   сўзларни   сунъий,
ғайритабиий тарзда ишлатган. Агар эътибор берилса, “маризи ишқи  духтур ”
(шифокор   ишқидан   беморлик)   метафорик   таркиби   (шу   пайтгача   Шарқ
тамаддунида   “табиб”   сўзи   кенг   тарқалган   эди),   “аскари   ҳуснро   афитсар ”
(ҳусн   аскарига   афитсар),   “як   вагон   қанд”(бир   вагон   қанд)   муболағаси,
“ искалоди   вино”, “ фабрикои   анбар ” каби ташбиҳлар шу давргача яратилган
мумтоз   форс-тожик   адабиётида   бўлмаган   ва   буларнинг   барчаси   шоирнинг
новаторлигидан ва тасвир услубининг янгилигидан далолат беради.
Шеърларида   янги   ғарбона   ва   иқтибосий   сўзларни   муттасил   қўллаган
шоирлар   қаторида   Тошхожа   Хўжандии   Асирийни   ҳам   киритиш   мумкин.
240 Хусусан,   унинг   “Тимсол”   маснавийси   ғоявий   мазмуни   ва   замонавий
услубидан   қатъий   назар,   умумий   мундарижа   ва   тузилиш   жиҳатидан   янги
типда яратилган асар ҳисобланади. Зеро “Дар мазаммати фақр” (қашшоқлик-
ни   қоралаш   бобида)   келтирилган   маснавийнинг   бешинчи   манзумасида
реалистик тасвир услубга хос бўлган янгича ёндашувни кузатамиз. Худди шу
байтда   шоир   Бекобод   каналининг   қозилиши   жараёнини   тасвирлайди   ва   бу
тарихий   ҳодиса   ўша   йилларда   ишлов   берилмаган   ерлар   ва   қурғоқчиликда
қолган   даштларни   обод   қилишдаги   жиддий   уриниш   бўлганлиги   ва   бу
воқеани   тасвирлашда   қатъий   инкор   этилмайдиган   факт   ва   рақамлардан
фойдаланганлиги аён бўлади:
... Ҳозору нўҳсаду ду соли  мелод,
Ба ҳафри  ҷ адвале шуд  пудратиршод,
Зи истеъмоли  мошинҳои ҳаффор ,
Ба шуғли кофтан гардид тайёр.
Ба пан ҷ ум  уктобир  расми кушодаш,
Шуда  ҷ ор  об андар ниҳодаш…ӣ
Бараш ҳаштод  олчин  дар таориф  [12, 16 ] .
Ушбу   тасвир   услуби   ва   сўзлашув   тарзи   м аснавий   жанридаги   жиддий
янгилик   бўлиб,   уни   бошқа   маснавийлардан,   шу   жумладан ,   Ажзи й нинг
“ Миръоти   ибрат ”   ва   “Анжумани   арвоҳ”   асарлари дан   ажра т иб   туради.
Келтирилган   парчада   айрим   янги   истилоҳлар ,   масалан,   “ пудратиршод ” ,
“ мошини   ҳаффор ”   (экскаватор),   “ уктобир ”   (мелод ий   ой   номи )   ва   бошқалар
асар   услуби   ва   тили га   янгича   тароват   бағишлади   ва   бу   каби   тасвирлаш
услуби   маърифатпарварлик   реализм   услубининг   киччик   унсурларидир.
Шоирнинг   ҳаётий   воқеийликка   бўлган ўзгача муносабати , унинг реал ҳаётга
янгича  тарзда  қарашлари,  асардаги  мавзу  ва мундарижанинг такомиллашуви,
унинг тарғибий  моҳият  касб этиши , асарнинг умумий  характери , тил ва услуб
янгилигини таъминлаган.  Худди шу ҳолатни Абдуррауф Фитратнинг  “Жанги
Болқон”   (“ Болқон   уруши ”) ,   Ажзи й нинг   “Муборизаи   халқи   Серб”   (“ Серб
халқи нинг   кураши ”) ,   Хатоий   Самарқанд ий нинг   “Саёҳати   фохта”   ва
Асири й нинг  “Гиромофун” манзумаларида  ҳам кузатиш мумкин.
241 Ушбу   ҳодиса   форс ,   турк ,   афғон ,   араб   шоирлари   ижодиётида   шеърият
тилида   асл   ғарбона   ва   е вропа ча   истилоҳларнинг   зуҳур   топиши   ҳодисаси
моҳиятан   типологик   характерга   эга .   Эрон   машрутият   даври   шоирлари   катта
жасорат   ва   журъат   билан   Европа   халқлари   тилига   хос   бўлган   сўз   ва
бирикмаларни   анъанавий   шеър иятнинг   лексик   тизимига   кирит а   бошлашган .
Шу ўринда , Ориф Қазвини й нинг асарларидан бир мисол:
Полис- махфию набуд мўтасиб ба қамар,
Ба хоб шаҳна, асас маст, дузд дар кор аст  [303,9].
Яъни   шоир   замонавий   “полис”   (поли ция )   тимсолига   қарама-қарши
равишда “шаҳна”, “асас” тимсолларини қўймоқда. Демак, “новаторлик”нинг
илк нишоналари ҳам форс машрутият даври шоирлари шеъриятининг лексик
ва   лингвистик   қатламларида   пайдо   бўлган.   Айниқса,   лирик   асар   сиёсий,
тарихий   ва   ижтимоий   мавзуларга   бағишланган   бўлиб,   ташвиқий   ҳамда
тарғибий характерга эга бўлса. Шу жумладан, Асирийнинг грамофонни мадҳ
этувчи,   айнан   “громофун”   радифли   манзумаси   бор   ва   у   шундай   матлалар
билан бошланади:
Ба гўшам мерасад сози фусунсози гиромофун,
Диҳад дар пайкарам  он сўзи овози гиромофун ҷ [12,152].
Кўриб   турганимиздек,   янги   замон   шоирлари   ва   умуман   адабий
жараёнга   боғлиқ   киши   ҳаётнинг   бундай   янгилиги   ва   санъат   мўжизалари
жилосидан   ҳайратланмаслиги   мумкин   эмасди.   Шу   маънода,   дунё
цивилизациясидан  эндигина хабардор бўлаётган ва тараққиёт йўлида зийрак
боқаётган одамлар назарида ҳаётнинг ҳар бир мўъжизаси фавқулотда ҳодиса
бўлиб   туюлди.   “Громофун”   шеъри   ҳам   худди   шундай   ҳайратланиш
туйғусининг   маҳсулидир.  Ҳатто   таъсирланиш   шу   даражадаким,   шоир   айнан
унинг   номини   шеърнинг   радифи   сифатида   танлаб,   мазмуннинг   барча
мантиқий   юкини   ушбу   истилоҳга   юклайди   ва   бу   мўъжизавий   асбоб   ҳақида
одамларга хабар беради. 
  Ушбу   масала   бўйича   олиб   борилган   тадқиқотлардан   аён   бўлишича,
давр шеъриятида хорижий рамзиётлар ёки истилоҳларининг ифодаси миқдор
жиҳатидан   тобора   кўпайиб   бораётганлигига   қарамай,   давр   шоирлари   ҳар
242 қандай анъанавий лирик жанрнинг матрицаси ва унинг мумтоз адабиётга хос
бўлган   композицион   моделини   сақлаб   қолишган.   Ушбу   босқичда   бадиий
поэтик восита тизилмаси жиддий ўзгаришларсиз қолди ва энг муҳими, поэзия
яратишда   классик   тажрибалари   сақланиб   қолди.   Давр   шоирлари   шеъриятда
янги   услуб   ва   махсус   бадиий   ифода   йўналишларини   амалга   татбиқ   этишга
интилдилар   ва   бу   ҳолат   замонавий,   воқеий,   тарихий,   ижтимоий   ҳамда
маданий-маърифий ҳодисаларни изоҳлашга асос бўлди. 
Европача   истилоҳлар   ва   хорижий   сўзларининг   поэзия   тилига
киритилиши давр шеъриятининг ривожланиши ва такомиллашуви ва бадиий
асар   лексик   таркибининг   кенгайиши,   янги   фразеологизмларнинг   пайдо
бўлиши   учун   ҳам   муҳим   замин   яратди.   Бу   ҳодиса   бир   томондан   шеър
лексикаси такомиллашуви ва юксалиши учун ўзига хос шарт-шароит яратган
бўлса,   бошқа   томондан   бу   давр   адабий   жараёнида   ноодатий   ҳолат   бўлиб,
унинг   замирида   янгича   тасвир   воситалари,   махсус   замонавий   метафорик
бирикмалар,   бадиий   тимсоллар   силсиласи   ва   янги   таркиб   ҳамда   иборалар
туркуми   пайдо   бўлди.   Ушбу   анъана   шеъриятнинг   кейинги   даврларда
шаклланиши ва такомиллашуви учун муайян замин яратди. 
Демак,   маърифатпарварлик   ва   жадидизм   даври   поэзиясининг   муҳим
лингвопоэтик   хусусиятларидан   бири   шундаки,   давр   шоирлари   зоҳиран
мумтоз   адабиёт   меъёрий   поэтикасининг   ўзига   хос   ижодий   тамойилларини
сақлаб   қолишди,   аммо   чуқурроқ   разм   солинса,   мазкур   давр   миллий
шеъриятида   бадиий   тимсоллар   тизилмасининг   мукаммал   эволюцияси,
бадиий   нукталар   ва   шарҳлар   тажаддуди,   ифода   ва   баён   услубидаги   кескин
ўзгаришлар   юзага   келтирилди.   Маърифатпарварлик   ва   жадид   шеърияти
тилида   истеҳзоли   киноялар,   махсус   метафорик   бирикмалар   ва   рамзий
маънолар силсиласининг тадрижий ривожланиш жараёни юзага келди, унинг
услубида шиддатли риторик мотивлар, кескин ҳамда виқорли нутқ уйғунлиги
кузатилади.   Янги   давр   шеъриятидаги   панд-насиҳатга   йўғрилган   мазмун   ҳам
ўзига   хос   жилолар   ва   махсус   мотивларга   эга   бўлиб,   ҳаётнинг   асл   воқеий
моҳиятига услубий равишда мослаштирилди.
243 Бобнинг қисқача хулосалари:
1. Жадидизм даврида шеъриятнинг адабий-эстетик фазилатларини рўёб
қилиш,   унинг   асл   ҳаётий   моҳиятига   изоҳ   бериш,   тушуниш,   танқид   қилиш
XIX   асрнинг   иккинчи   ярмида   вужудга   келган   адабий-эстетик   қарашларга
нисбатан   янада   ривожланди,   юксалди,   такомиллашди   ва   муайян   даражада
илмий-назарий  хусусиятга  молик  бўлди.  Агар   XIX   асрнинг  иккинчи  ярмида
Аҳмад   Дониш   ва   унинг   издошлари   шеърият   ва   умуман   адабиётнинг   қадр-
қийматини сиёсий ва тарихий вазият тақозоси билан сарой аҳли эътиборини
қозониш   ва   ижодкорнинг   сарой   адабиётидаги   мавқеи,   бадиий   асарнинг
танқидий,   тарихий   ва   ижтимоий   моҳияти   нуқтаи   назаридан   баҳо   беришган
бўлишса,   ХХ   аср   бошларида   жадидлар   учун   бадиий   асар   қиймати,   унинг
ғоявийлиги,   мафкуравийлиги,   тарихий   анъаналар   ва   миллий   қадриятларга
мутаносиблиги,  жамиятни   тамаддун  сари   етаклашдаги   имкониятлари,   унинг
прагматик моҳияти нуқтаи назаридан ўлчанди.
2.   Адабиёт   намояндаларининг   бадиий   тафаккур   тадрижи,   уларнинг
ижодий   ёндашувлари,   адабий-танқидий   ва   эстетик   қарашларидаги   эврилиш
адабиётнинг янги мазмун ва ғояларга эга бўлишини таъминлади ва тадрижий
ўзгаришлар   замирида,   шеъриятнинг   мафкуравийлиги,   унинг   ўзига   хос
миллий   аспектлари   ривожланди.   Янги   тарихий   даврда   адабий-эстетик
тамойилларнинг   ўзгариши,   минг   йилдан   зиёд   тарихий   даврга   эга   бўлган
мумтоз   адабиётнинг   шакл   ва   мазмун   унсурларидаги   изчил   янгиланиш
жараёни, адабий анъаналарга бўлган ўзгача муносабатлар асосида мазмун ва
сифат   жиҳатидан   янги   типдаги   шеърият,   адабий   жанрлар   такомили   ва
табаддулотини,   адабий   йўналишларнинг   жиддий   эволю ц иясини   юзага
келтирди.
3.   Адабиётнинг   шаклий   унсурларидаги   тизимли   ўзгаришлар,   унинг
мазмун ва мундарижасидаги  тадрижий такомил, асосан,  маърифатпарварлик
ва   жадидчилик   ҳаракатининг   ижтимоий   инқилобларига   ва   бу   инқилобий
табаддулотларнинг   бутун   адабиётга   таъсир   этишига   боғлиқ.   Шунинг   учун
бадиий   асарнинг   шаклий   унсурлар   тузилмасидаги   таркибий   ва   сифат
244 ўзгаришлари,   баъзида   эса   мумтоз   поэтиканинг   меъёрий   қолипларига   риоя
этмаслик тасоддифий ҳодиса тариқасида  эмас, балки янги ижтимоий ғоявий
мазмун   ва   объектив   зарурат   талабига   кўра,   унинг   ижодий   фаолиятда
шартлилиги   ва   ҳақиқий   буюртма   сифатида   бадиий   ифодаланишга
мутаносиблигидан вужудга келди.
4.   Ушбу   давр   шеъриятининг   яна   бир   муҳим   жиҳати   унинг
лингвостилистик   хусусиятлари,   бадиий   асар   тилини   соддалаштиришга
уриниш,   уни   халқ   оммавий   тилига   яқинлаштириш,   шеърият   тилига   янги
атамалар ва хорижий истилоҳларнинг киритилишидир. Бу хислат ва фазилат
маърифатпарварлик   ва   жадид   даври   шеъриятининг   табиатига   хос   бўлиб,
поэзия  тилини  модернизациялаш,   замонавийлаштиришга   уриниш,  шиддатли
ва   зиддиятли   ҳаёт   ҳақиқатларини   акс   эттириш   зарурати,   шеър   тили   ва
оҳангида   жиддий   психологик   вазиятнинг   юзага   келганлиги   билан
изоҳланади. Ушбу давр шеъриятида ижодкор шахс сокин ва хотиржам гапира
олмайди,   чунки   унинг   учун   ҳис-туйғулар,   ҳаяжон   шиддати   ва   сўзнинг
таъсирли   куч-қудрати,   залворли   оҳанги   муҳимроқ.   Шу   нуқтаи   назардан,
лирик   шоирлар   асарларида   ҳиссиёт   ва   ички   туйғулар   ақл   ва   идрокдан
юқорироқдир.
5. Ушбу давр шеърияти тилидаги энг муҳим новаторлик янги хорижий
истилоҳларнинг   поэзия   тили   ва   услубига   изчил   тарзда   киритилиши   билан
боғлиқ. Бу давр адабий жараёнда бадиий асар тили ва унинг лингвостилистик
таркибларида   янги   тузилмаларнинг   вужудга   келишини   кузатиш   мумкин.
Тожик маърифатпарварлик ва жадид шеърияти тилининг алоҳида хусусияти
сифатида   “таркибсозлик”   ҳодисасини   қайд   этиш   зарур.   Зеро   хорижий   янги
сўзлар   ва   истилоҳларининг   шеърият   тилига   киритилиши   ижодий
имкониятларнинг   кенгайишини,   бу   борадаги   изланишларнинг   кўлами,
мазмуннинг ишончлилигини, давр шоирларининг новаторлигини исботловчи
муҳим омил бўлса, бошқа томондан шеърият тили ва услубини ўзгартиришга
бўлган замонавий ёндашувлар ва ижодий жараёндаги янгиликларнинг зуҳур
топганлигидан ҳам далолатдир.
245 Х У Л О С А
Тадқиқотда   мавзу   бўйича   мушоҳадалар,   шарҳлар   ва   илмий
кузатишларни умумлаштирган ҳолда қуйидаги хулосаларга келинди:
1. XIX асрнинг иккинчи ярми адабиёти замонавий тожик адабиётининг
ўзига хос янги ривожланиш босқичи ҳисобланади. Маърифатпарварлик аҳди
ва   миллий-озодлик   ҳаракати   Ўрта   Осиё   маҳаллий   халқларининг   сиёсий,
иқтисодий   ва   маданий   ҳаётидаги   муҳим   тарихий   воқеа   эди.   Ушбу   му ҳ им
тарихий   ва   сиёсий   воқеъликлардан   кейин   ҳам   Ўрта   Осиё   давомий   феодал
тузумдан   тўлиқ   халос   бўлмаган   бўлса-да,   ривожланган   ва   тараққий   этган
жаҳон   тамаддуни   билан   алоқа   ўрната   олди.   Мазкур   давр   тожик   адабиёти,
илм-фани,   маданияти   қисман   мана   шундай   тарихий   вазият   таъсирида
шакллана бошлади.
2. Маърифатпарварлик   ва   жадид   адабиёти-ўзига   хос   адабий   қайтиш
ҳодисаси, янги  адабий  сабк (ижодий услуб), тасвир  ва ифода тарзи,  ижодий
йўналишга   юзланиш,   бадиий   асарларнинг   мазмун-моҳиятини   маҳаллий
халқнинг   реал   ҳаётий   муаммолари   тасвирига,   ижтимоий   ва   маиший
масалалар   инъикосига   мослаштириш   борасидаги   саъй-ҳарактлар   давридир.
Адабиётнинг   ушбу   тарихий   босқичи   ўз   мазмун   ва   ғоявий   мундарижасига
кўра   аслиятга   қайтиш,   сифат   ва   моҳият   жиҳатидан   янги   тарихий   босқичга
ўтиш,   замонавий-модерн   адабиётининг   ибтидоси   сифатида   тожик   адабиёти
тарихининг   умумий   жараёнида   алоҳида   ўрин   тутади.   Ўрта   Осиё   маҳаллий
халқларининг   мустақиллик   ва   озодликка   интилиши,   ислоҳотпарварлик   ва
маърифатпарварлик   руҳияти,   аввало,   уларнинг   маънавий,   тарихий,   ирсий
ҳамда   миллий   этногнезиси   асосида   ривожланиб,   ўтиш   даврида   ижтимоий
адабиёт   концепцияси   асосида   ўзликни   англаш,   миллий   ва   тарихий   ифтихор
ғоялари   замирида   жамиятнинг   ҳукмрон   табақаси   ва   жаҳолат   аҳлига   қарши
кураш аслаҳаси ва минабари сифатида бўй кўрсатди.
3. Бу   даврда   эстетик   тенден ц ияларнинг   ўзгариши,   адабий   жараённинг
янгиланиши   ва   шаклланиши   табиий   ҳолат   бўлиб,   бу   ўзгаришлар   кўпроқ
ижодкорнинг   ҳаётий   эҳтиёжлари,   ижтимоий   онгнинг   ривожланиши,   бадиий
246 тафаккур   тадрижи,   фалсафий   ва   эстетик   ғояларнинг   уйғунлашуви,   шахс
дунёқарашидаги   юксалишлар   билан   бирга   вужудга   келди.   Шу   асосда   ғазал,
қасида,   маснавий,   қитъа,   таржибанд,   таркиббанд,   мусаммат   турлари   ва
мустазод  жанрининг   мазмун ва шакл жиҳатдан ўзгариши ва янги ижтимоий
ғоявий юк олиши мазкур жанрларнинг терминологик ва мазмуний жиҳатдан
янгиланиш   омили   ҳисобланмасдан,   балки   уларнинг   адабий   жараёндаги
муттасил   ўзгаришиларининг   муҳим   заминасидир.   Бунда   жанр   турғун
тарихий   категория   сифатида   эмас,   балки   адабий   турларнинг   ривожланиш
прин циплари   ва   динамикасини   ўзида   мужассам   этган   ҳолда,   ўзаро   узвий
алоқалар замирида адабий жараённинг умумий йўналишини белгилайди.
4. Ушбу   босқичда   адабий   қайтиш   ҳодисаси,   адабий   жараёндаги   ички
қонуниятларининг   ўзгариши,   адабий   жанрлар   функ ц ияларининг   тадрижий
такомили,   мумтоз   анъанавий   шеърий   шаклларнинг   қайта   жонланиши   ва
эволюциясини,   давр   адибларнинг   назарий   ва   эстетик   ақидалари,   иқтисодий,
ижтимоий   ва   маданий   ҳаётдаги   ўзгаришлар,   Европа   адабиёти   жанрлари   ва
мумтоз   адабиёт   анъанавий   жанрларидаги   шаклий   унсурларнинг   синтези,
минтақавий ва хорижий адабий алоқалар, рус, татар, турк, озар, форс, араб ва
афғон   маърифатпарвар   адабиётининг   типологик   хусусиятлари,
маърифатпарвар   ва   танқидий   реализм   унсурларининг   назм   ва   насрдаги
мақоми   ва   умуман   ижодий   услубни   тубдан   ўзгартириш   каби   муҳим   адабий
ҳодисалар, нафақат лирик жанрлар мазмуни, балки шакл унсурлари ва унинг
конструктив   тузилишини   ҳам   ўзгартиришга   қодир   бўлган   муҳим   омиллар
сирасига киради.
5. Лирик жанрлар тизимида  ғазал  ва маснавий жанрлари ижодкорнинг
асосий   ғоя   ва   мақсадларини   ифодалаш   учун   ҳартомонлама   мос   келди.   Ҳаёт
ҳақиқатларини   тасвирлаш   ва   маиший   турмуш   унсурларини   тавсифлаш,
адабий   жараёнда   сиёсий   мотивларнинг   кучайиши   адабиётда   мазкур
анъанавий   жанрларнинг   мавзу   ва   мазмунининг   ўзгаришини   таъминлади.
Давр   шоирлари   ғазал   ва   маснавий   жанлари   доирасида   маълум   даражада
мумтоз   поэтика   мезонларидан   чиқиб,   уларда   нафақат   романтик   чизгилар,
247 балки   фалсафий-ахлоқий,   тарихий   ўзликни   англаш,   истиқлол,   миллий
тикланиш,   эркинлик   ва   фаровонлик,   уруш   ва   унинг   салбий   оқибатлари,
ҳуррият, замонавий илм-маърифат тарғиби, мактаб ва таълим тарзини ислоҳ
этиш   ва   янги   ислоҳотларни   жорий   қилиш   каби   муҳим   ижтимоий
мазмунларни ифода этиш учун ҳам фойдаландилар.
6. Қасида   сарой   адабиётида   мадҳий   мазмунни   ифодаловчи   муҳим
анъанавий адабий жанр бўлиб, янги тарихий шароитда Бухоро, Самарқанд ва
Хўжанд   адабий   муҳитида,   форс   машрутият   даври   адабиёти,   афғон
рўшанфикрлик   поэзияси   ва   бир   қатор   араб   халқларининг   замонавий
адабиётларидан   фарқли   ўлароқ,   тожик   маърифатпарварлик   ва   жадид
адабиётида   равнақ   топди.   Давр   шоирлари   ушбу   жанрнинг   ҳасби   ҳол   ва
шиквоий   турлари   воситасида   ўзларининг   миллий   руҳдаги   туйғулари,
танқидий-сиёсий,   фалсафий,   ижтимоий-ахлоқий   ғояларини   ифода   этдилар.
Қасиданинг   баён   услубида   янги   халқона   мотивлар   пайдо   бўлди.   Мумтоз
адабиётнинг ушбу қадимий жанри ҳам мазмун жиҳатидан, ҳам шакл ва услуб
жиҳатидан   янгиланди.   Ундаги   айрим   компози цион   тузилишидаги
етишмовчиликлардан   қатъий   назар,   янги   давр   ғоялари   ва   ижодкор
мақсадларини ифода этишга мослаштирилди.
7. Уйғониш   даври   мутафаккирлари   ақидаларига   кўра   шеъриятнинг
мумтоз адабиёт анъаналарига мутаносиблиги, эквивалентлиги, улардаги сабк
ва услубнинг эскилиги, ифода ва баён тарзи, анъанавий штампли қолипларга
таяниш,   қофия,   вазн,   радиф   каби   шаклий   унсурларига   риоя   қилиш,   шеърий
ўлчов бирликлари-мисра, байт, банд ҳамда лафзий ва маънавий санъатлардан
фойдаланиш янги давр шеъриятининг аҳамиятини ҳеч қачон камайтирмайди,
аксинча, мумтоз адабиётнинг анъанавий услубларидан оқилона фойдаланиш
асосида   янги   ҳаётий   воқеаларни   классик   қолипларда   тасвирлаш   уларнинг
қайта   таҳаввул   топишини   таъминлайди.   Демак,   жадидизм   шеъриятидаги
анъанавийлик   масаласи-ҳарф,   бўғин,   калом,   сўз,   қолип   ва   истилоҳ   зоҳиран
асл   ҳолича   сақланган,   аммо   шеърдаги   мақсад,   маром,   ғоя,   мафкура   янги,
шеърнинг табиати тоза ва моҳияти ўзгача.
248 8. Бу   давр   лирик   шеърлар   тизимида   мафкуравийлик   устувор.   Давр
шеъриятида   ижодкорнинг   мантиқий   ва   ҳаётий   тафаккур   уйғунлиги   юқори
мавқега эга. Бу даврда шеърият халқ, миллат ва жамиятга юзланди, мурожаат
минбари   сифатида   қадрланди.   Шеърда   сўз   ва   оҳанг   таҳаввул   ва   тажаддудга
учради.   Шеърнинг   маъмулий   қолиплари   замонавий   ғоялар   ифодасига
мослаштирилди   ва   бу   ҳодиса   замирида   Ғарб   тамаддуни   таъсири ,
ижодкорнинг   санъат   ва   адабиёт   ҳақидаги   тасаввурларининг   кенгайиши,
миллий мафкура ва ижтимоий онг такомили асосида адабиётда “янги шеър”
ва   ё   “сарбаст   шеър”   типидаги   туркумларнинг   вужудга   келишига   замин
яратди.
9. Маърифатпарварлик   даври   адабиётида   бадиий   тимсоллар,   бадиий
тасвир воситалари ва ижодкорнинг мумтоз поэтик меъёрларга бўлган ўзгача
муносабати   кузатилади.   Мазкур   даврда   ишқий   романтик   шеърият   ўрнини
миллий   руҳдаги   қатъий   хитобат,   интибоҳий-танқидий   характердаги   миллий
шеърий   намуналар   эгаллади.   Жадид   шоири   хаёлий   маъшуқ   ва   ишқий
туйғулар   таъсиридан   йироқдир   ва   унинг   учун   мавҳум   рамзий   тасвирлар
муҳим   эмас.   Жадид   шеъриятининг   асосий   бадиий   тимсоллари   фалсафий-
ирфоний   ва   диний   таълимотнинг   мураккаб,   рамзиётлари   ва   бедилона
ташбеҳларидан   озоддир.   У   воқеий   ҳаётга   яқинроқ   ва   айни   пайтда   аниқ
маърифий,   мафкуравий   ва   муайян   ғоявий   мақсадга   йўналтирилган.   Давр
шеъриятининг рисолати унинг қудратли прагматик жиҳатларида намоёндир.
Инсоннинг   ижтимоий   мавқеини   тан   олиш   фалсафаси,   ҳуқуқий
мажбуриятларини   қатъий   белгилаш   ҳамда   мавжуд   ҳаётий   муаммолар
ечимиини   топиш,   шахснинг   маънавий   дунёси   ва   ижтимоий   онгини
кенгайтириш бу давр ижодкори учун муҳимроқ ва катта шарафдир. 
10. XIX   асрнинг   иккинчи   ярми   ва   ХХ   аср   бошларидаги   шоирлар
шеърияти   тизимидаги   мазмун,   ғоявий   мундарижа,   шакл   ва   услубий
ўзгаришлар   адабий   жараёнга   нисбатан   турли   хил   янгича   ёндашувлар   ва
бадиий тафаккурнинг такомиллашишига олиб келди. Бу даврда янги туркум
поэтик   тимсолларнинг   вужудга   келиши,   шеъриятда   тизимли   бадиий   ифода
249 тарзи,   қофияланиш   комбинацияларидаги   ўзгаришлар,   мумтоз   анъанавий
жанрлар   ва   адабий   турлардаги   синкретик   ҳолатлар   маънавий   ва   лафзий
санъатлардан   фойдаланиш   услуби,   “янги   шеърият”нинг   пайдо   бўлиши,
“миллий   шеърият”ни   “ишқий   шеърият”га   нисбатан   афзал   кўрилиши,
шеъриятнинг маънавий ва мафкуравий томонлари кучайиши, ундаги хаёлий,
мажозий   ва   рамзий   тимсолларга   нисбатан   реал-ҳаётий   образлар   мавқеининг
юксалиши,   поэзияда   танқидий   ва   риторик   мазмунларнинг   шаклланиши
адабий жараённинг жиддий янгиликларидан ҳисобланади.
11. Мазкур   давр   умумий   адабий   жараёнида   ягона   ва   махсус   ижодий
услуб   кузатилмайди.   Хусусан,   жадид   шеърияти   ўрта   асрлар   адабиётида
мавжуд анъанавий услубларининг турли хил хусусиятларини ўзида мужассам
этган.   Поэзиянинг   лисоний   хусусиятлари,   сабк   ва   услуби   жиҳатидан   шоир
гоҳ эзопий ҳиндий услубга пайравлик ва тақлид қилса, гоҳида анъанавий ва
азалий   Хуросон   услуби   билан   рақобатлашади   ва   баъзида   буларнинг
барчасидан   воз   кечиб,   ғарбона   мотивлар   ва   савтиётларга   эргашади,   баъзан
эса ўзига хосликка қайтиб, халқ шеърияти тилидан ҳимоя излайди. 
Умуман   олганда,   адабий   тур   ва   жанрларнинг   эволюцияси,   XIX   аср
охири   ва   XX   аср   бошлари   адабиёти   янги   тарихий   шароитлар,   сиёсий   ва
ижтимоий ҳамда реал ҳаётнинг турли соҳаларидаги туб ўзгаришлар, айниқса,
адабий   жараёнининг   кенгайиши   ва   ривожланишининг   асослари   Марказий
Осиёдаги маҳаллий халқларнинг янги тарихий даврига тўғри келади. Адабиёт
ва   шеъриятга   янги   ижтимоий   маъноларнинг   киритилиши   тараққиёт   ва
тамаддун   сари   олдинга   силжиш   учун   жиддий   қадам   бўлди   ва   бу   ҳодисалар
замирида   турли   хил   ёндашувлар   асосида   мутлақо   янги   адабиётнинг   пайдо
бўлиши   учун   муҳим   замин   яратилди.   Маърифатпарварлик   ва   жадид
адабиётининг   анъанавий   лирик   жанрлар   тизими   бўйича   олиб   борган
тадқиқотларимиз   шуни   кўрсатдики,   бу   тизимни   синхрон   ва   диахрон   тарзда
ўрганиш   эндигина   бошланмоқда   ва   бу   муаммони   типологик   тамойиллар
асосида   ҳал   қилиш   миллий   адабиётшуносликнинг   муҳим   вазифаларидан
биридир. 
250 ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:
I. Ижтимоий ва сиёсий адабиётлар:
1. Мирзиёев   Ш.М.   Эркин   ва   фаровон   демократик   Ўзбекистон
давлатини биргаликда барпо этамиз. - Тошкент: “Ўзбекистон” НМИУ, 2017.  -
29 б.
2. Мирзиёев   Ш.М.   Қонун   устуворлиги   ва   инсон   манфаатларини
таъминлаш   юрт   тараққиёти   ва   халқ   фаровонлигининг   гарови.   -Тошкент:
“Ўзбекистон” НМИУ, 2017.  -  47 б.
3. Мирзиёев   Ш.М.   Буюк   келажагимизни   мард   ва   олижаноб   халқимиз
билан бирга қурамиз. -Тошкент: “Ўзбекистон” НМИУ, 2017.  -  485 б.
4. Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   2017   йил   7   февралдаги
“Ўзбекистон   Республикасини   янада   ривожлантириш   бўйича   ҳаракатлар
стратегияси   тўғрисида”ги   ПФ-4947-сонли   Фармони. ,   2017   й.,   6-сон,   70-
модда.
5. Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   Шавкат   Мирзиёевнинг   Олий
Мажлисга   мурожаатномаси.   https://uza.uz/uz/posts/25-01-2020    /   .   2020   йил   24
январь. -  42  Б.
6.   Ўзбекистон Республикаси Президенти  Шавкат Мирзиёевнинг  Олий
Мажлисга Мурожаатномаси .  https://president.uz/uz/lists/view/4057 . 29.12.2020 .
II .  Манбалар ва адабий адабиётлар:
7. Абдулло Хо аи Абд . Тазкират-уш-шуаро. Бо тасҳеҳ ва муқаддимаиҷ ӣ
Асғари  онфидо. - Душанбе: Дониш, 1983. - 281 саҳ. 	
Ҷ
8. Абдураҳмон   Тамкин.   Ашъори   мунтахаб.   -Душанбе:   Дониш,   1974.   -
146 саҳ.
9. Авлоний. Танланган асарлар. 2 жилдлик. 1- илд. Шеърлар, ибратлар.	
ҷ
-Тошкент: Маънавият, 2006. - 270 б.
10. Айн  С. Куллиёт, 	
ӣ ҷ .7. - Душанбе: Нашр д ав т о .,	ҷ  1962. - 646  саҳ.
11. Айн  С. Куллиёт, 	
ӣ ҷ .8.- Душанбе: Ирфон, 1981. - 52 2   саҳ.
12. Асир   Тошхо
ӣ ҷ а.   Ашъори   мунтахаб.   -   Душанбе:   Адиб,   1987.   -   19 0
саҳ.
251 13. Ахтарони адаб.  илди 38. Ғазалистон. - Душанбе: Адиб, 2018. - 480Ҷ
саҳ.
14. Аҳмади   Дониш.   Наводир-ул-вақоеъ.   Муҳаррирони   масъул:
Р.Ҳодизода,   А.Девонақулов.   Иборат   аз   ду   китоб.   Китоби   якум.   -   Душанбе:
Дониш, 1988.- 286  саҳ. ; Китоби дуввум. - Душанбе: Дониш, 1989. - 370  саҳ.
15. Аҳмад   Махдуми   Дониш.   Рисола   ё   мухтасаре   аз   таърихи   салтанати
хонадони манғития. //Таҳияи Далер. - Душанбе: Сарват, 1992. - 98  саҳ.
16. А ҷ з .   Миръоти   ибрат.   //Ниг.   Айн   С.   Намунаи   адабиёти   то	
ӣ ӣ ҷ ик.   -
Маскав:   Чопхонаи   марказ ,   1926.   -   С.   545   -   556.	
ӣ ,   А ҷ з .   Миръоти   ибрат.   -	ӣ
Самарқанд:   нашрияи   Шакурии   Самарқанд ,   Дастнависи   рақами   390787.	
ӣ
Ган ҷ инаи   дастхатҳои   китобхонаи   ба   номи   А. Ҷ омии   ДДС,   1914.   -   22   саҳ.,
Сиддиқии А ҷ з . Миръоти ибрат. //Садои Шарқ, 1987, - №1 .- С. 38- 53. 	
ӣ
17. А ҷ з . Ан
ӣ ҷ умани арвоҳ. - Самарқанд: Зарафшон, Дастнависи рақами
390789. Ган ҷ инаи дастхатҳои  китобхонаи ба номи А. Ҷ омии ДДС,  1914. - 36
саҳ.
18.   Возеҳ   Қор   Раҳматуллоҳ.   Тўҳфат-ул-аҳбоб-фи-тазкират-ул-асҳоб.-	
ӣ
КЛ   06016.   Матни   интқод   бо   муқаддима   ва   тасҳеҳи   Асғари   онфидо.   -	
ӣ Ҷ
Душанбе: Дониш, 1977.- 212 саҳ. 12 саҳифа феҳрист. 
19. Возеҳ   Қор   Раҳматуллоҳ.   “Савонеҳ-ул-масолик   ва   фаросих-ул-	
ӣ
мамолик”.   Дастнависи   рақами   826.   Ган инаи   дастхатҳои   Институти	
ҷ
шарқшинос  ва мероси хаттии А.Ф.То икистон.	
ӣ ҷ
20. Гулшани адаб. Намунаҳои назми то ик. Асрҳои XVIII ибтидои асри	
ҷ
ХХ.  илди V. -Душанбе: Ирфон, 1980. - 460 саҳ. 	
Ҷ
21. Гаспирински И. Мусалмонони Дорурроҳат. Мутар им: Абдуррауфи	
ҷ
Фитрати   Бухоро .   (Бо   саъю   эҳтимом,   сарсухан,   таҳия,   танзим,   тавзеҳот   ва	
ӣ
феҳристҳои   Абдулҳай   Маҳмадаминов).   -   Душанбе:   Диловар,   ДДМТ,   2002.   -
173 саҳ.
22. Ишқ  Мирзода. Куллиёти мусаввараи Мирзодаи Ишқ ; бо кўшиши	
ӣ ӣ
Саидҳодии Ҳойир . - Теҳрон: Чопи дуввум.1375 ҳ.ш. - 740 саҳ.	
ӣ
23. Ишқ  Мирзода. Мунтахабот. - Теҳрон: 1306 ҳ.ш. - 220 саҳ.	
ӣ
252 24. Ибрат.   Ажзий.   Сўфизода.   Танланган   асарлар.   -   Тошкент:
Маънавият, 1999. -143 б.
25. Лоҳут   Абулқосим.   Куллиёт.   Иб.   Аз   7   .   илди   I.   (1899-1925).   -ӣ ҷ Ҷ
Душанбе: Адиб, 2014. - 408 саҳ.
26. Мароға  Зайнулобиддин. Саёҳатномаи Иброҳибек ё балои таассуби
ӣ
ў. -Душанбе: Адиб, 1991. - 340 саҳ.
27. Мероси   Оли   Сомон.   (Фароҳамоварандаи   матн,   муаллифи
муқаддима,   таълиқот   ва   ҳавош   Носир он   Салимов).   -   Ху анд:   Нури	
ӣ ҷ ҷ
маърифат, 2001. -554 саҳ. 
28. Мероси   адабии   шоирони   Ҳисор.   (Матни   танқид ,   муқаддима   ва	
ӣ
тавзеҳоти Амирбек Ҳабибов). - Душанбе: Дониш, 1974. - 237 саҳ.
29. Мирзо Сиро ҷ и Ҳаким. Лузуми қироатхона ва китобхона. //Бухорои
шариф, 1912, 4 апрел. - С. 4.
30. Мирзо Сиро ҷ и Ҳаким. Ёд бод! //Ойина. - Самарқанд: 1913, № 2. - С.
3.; Рўзномаи  “ Омўзгор ” , 14 августи соли 1990.
31. Мирзо Сиро ҷ иддин Ҳаким. Туҳафи аҳли Бухоро. - Душанбе: Адиб,
1992. - 269  саҳ.
32. Мирзо  алол Юсуфзода. Тартиб лозим аст. //Бухорои шариф, 1912,	
Ҷ
- № 5. - С. 3.
33. Мирзо  алол Юсуфзода. Вақт азиз аст. //Бухорои шариф, 1912, - №
Ҷ
42 - 43.-  С. 4.
34. Мирзо   Ҷ алол   Юсуфзода.   Муаллим   ва   таълим.   //Бухорои   шариф,
1912, - № 100 - 102. - С. 4.
35. Муаллифон. Ган ҷ и Зарафшон. - Душанбе: Адиб, 1991. - 544  саҳ.
36. Муҳаммадтақ   Маликушшуаро   Баҳор.   Девони   ашъор.   -   Теҳрон:	
ӣ
Илм. 1381 ҳ.ш. -1200 саҳ.
37. Насими Шамол Саидашрафиддин. Девон. -Теҳрон, Нашри матбуоти
Ҳусайн , 1370. - 247 саҳ.	
ӣ
38. Нақибхон Туғрал. Гиёҳи меҳр. -Душанбе: Ирфон, 1986. - 352 саҳ.
39. Обид Исмат . Сабзаи Навхез. -Тошканд-Сталинобод: 1930. - 40 саҳ.	
ӣ
253 40. Савдо.   Мунтахабот.   ( амъкунанда   ва   тартибдиҳанда   ГулсумҶ
Галимова.   Дар   зери   таҳрири   Абдулған   Мирзоев)   -   Сталинобод:	
ӣ
Нашрдавто .,1958. -150 саҳ.	
ҷ
41. Тошходжа   Асири   Худжанди.   Избранные   произведения.
Составление   текста,   вступательная   статья   и   примечения   Саадулло
Асадуллоева. - Москва: Наука, 1982. - 170  саҳ.
42. Фаррухи Язд  Дар талаби озод . -Душанбе: Ирфон, 1980. - 93 саҳ. 	
ӣ ӣ
43. Фаррухи   Язд .   Девон.   Бо   иттиҳоми   Ҳусайн   Мак .   -   Теҳрон:
ӣ ӣ
Интишороти Сипеҳр. 1369 ҳ. -345 саҳ.
44. Фарҳанги забони то ҷ ик	
ӣ . Иборат аз ду  илд.  . 2. -	ҷ Ҷ   Москва :   1969. -
949  саҳ.
45. Фитрат   (Абдуррауф).   Фарёд!   //Бухорои   шариф,   29   июн-   3   июл   (7
июл) -и 1912. - С. 4.
46. Фитрат   А.   Шўриши   Восеъ.   (Ношир   Гулмуроди   Пайванд)   -
Душанбе: УДТ, 1992. - 62  саҳ.
47. Фитрат А. Мунозараи мударриси бухоро ӣ   бо як нафар фаранг ӣ   дар
Ҳинд у стон   дар   бораи   макотиби   ҷ адида.   Ҳақиқат   нати ҷ аи   тасоддими   афкор
аст.   Табъи   аввал.   -   Истанбул:   Матба а и   исломияи   Ҳикмат,   1327   /   1911.-   68
саҳ. ; - Душанбе: ТГУ, 1992. - 55  саҳ. ; // - Душанбе: УДТ, 1992 .  -55  саҳ.
48. Фитрат А. (Абду-р-рауф.) Баёноти сайёҳи ҳинд . Дору-л-хилофот. -	
ӣ
Истанбул:   Матб а аи   исломияи   Ҳикмат,   1330/1912.   -   128   саҳ. ;   //Садои   Шарқ,
1988, -№6. -С.14-89; 
49. Фитрат   А.   Танланган   асарлар,   4   жилдда.   Дарслик   ва   ўқув
қўлланмалари,   Илмий   мақола   ва   тадқиқотлар.   (Сўз   боши   ва   изоҳлар
муаллифи Ҳ.Болтабоев). -Тошкент: Маънавият, 2000. - Б. 98 - 179.
50. Фитрат А. Адабиёт қоидалари. - Тошкент: Ўқитувчи, 1995. - 46 б. 
51. Фитрат   Абдуррауф.   Тавофи   ватан.   (Бо   пешгуфтор   ва   таҳияи
луғатнома   ва   тавзеҳоти   Муҳаммадюсуф   Имомов   ва   Масрур   Абдуллоев).   -
Душанбе: Шарқи Озод, 2013. - 46 саҳ.
254 52.   Фитрат А. Сайҳа. Шеърҳои милл . - Истанбул: 1329 ҳ / 1911м. - 16ӣ
б. 
53. Шайх   Абдулқодир   Кароматуллоҳи   Бухор .   Тазкираи   саббоқ.   Бо	
ӣ
сарсухан ва тавзеҳоти М.Отахонзода. -Тошкент: Фан, 2007. -200 саҳ.
54. Шариф он Махдуми Садри Зиё. Тазкори Ашъор. - Теҳрон, Суруш,	
ҷ
1380 ҳи р , мутобиқи соли 2001 - и мелод . - 428 саҳ.	
ҷ ӣ ӣ
55. Шоҳин. Куллиёт. - Душанбе: Адиб, 2006. - 640 саҳ. 
56. Шоҳин. Ашъори мунтахаб. - Сталинобод: Нашрдавто ., 1960. - 366	
ҷ
саҳ.
57. Ҳайрат. Ашъори мунтахаб. -Душанбе: Нашрдавто .,1964. - 234 саҳ.	
ҷ
58. Ҳаёт Неъмат. Сипеҳри орзу. (Намунаи адабиёти то ики Самарқанд	
ҷ
дар асри 20 ва ибтидои асри 21). - Душанбе: 2019. - 400 саҳ. 
59. Ҳашмат. Тазкират уш шуаро. Нусхаи № 2729 (Тошкент). В. 91б-92б
60. Ҳо и   Неъматуллоҳи   Мўҳтарам.   Тазкират-уш-шуаро.   Бо   тасҳеҳ   ва	
ҷ
муқаддимаи   Асғари   онфидо.   -   Душанбе:   Дониш,   1975.  -   370   саҳ.   6  саҳифа	
Ҷ
феҳрист.
I II. Илмий-назарий адабиётлар :
61. Абдуллоев   Ш.   Маорифпарвар   ва   озодфикр .   (Афкори   динию	
ӣ ӣ
фалсаф  ва ислоҳотии Аҳмади Дониш). - Душанбе: АФТ. Институти фалсафа	
ӣ
ва ҳуқуқ, 1994. 151 саҳ.
62. Абибов А.  Аз таърихи адабиёти то ик дар Бадахшон. - Душанбе:	
ҷ
Дониш, 1971. - 199  саҳ.
63. Абрамович   Г.Л.   и   др.   Теория   литературы.   Том   2.   Основные
проблемы в историческом освещении. Роды и жанры литературы . -   М осква :
Наука, 1964.  -  486 с т .
64. Адабий турлар ва жанрлар. (Тарихи ва назариясига оид.) 3  ж илдлик,
2   ж илд.   Лирика .   Масъул   муҳаррирлар:   филология   фанлари   докторлари
Э.Каримов, Б.Саримсоқов. - Тошкент: Фан, 199 2 . - 24 6  б.
65. Азизқулов   Ҷ .   Ҳамд ,   Аҳмад	
ӣ ҷ он.   //Энциклопедияи   адабиёт   ва
санъати то ҷ ик,  ҷ .3. - Душанбе: СИЭМТ, 2004. - С. 451.
255 66. Азизқулов   Ҷ . Абдулқодирхо ҷ аи Савдо. - Сталинобод:   Нашрдавтоҷ ,
1960.- 12  саҳ.  
67. Алиасғар   Шеърдўст.   Чашмандози   шеъри   имрўзи   то ик.   -Душанбе:	
ҷ
Адиб, 1997. 267 саҳ.
68. Ал   Шариат .   Мо   ва   Иқбол.   Ма мўаи   Осор.   -Теҳрон:   Ҳусейнияи	
ӣ ӣ ҷ
сулшор. 1357. -179 саҳ..
69. Айн  С. Намунаи адабиёти то
ӣ ҷ ик. - Душанбе: Адиб. - 2010.- 447  с аҳ .
70. Айн  С. Таърихи инқилоби Бухоро. - Душанбе: Адиб, 1987.-239 саҳ.
ӣ
71. Амирқулов С. Такомили адабиёти то ик дар нимаи якуми асри 	
ҷ XIX .
- Душанбе: Дониш, 1997. - 182 саҳ.
72. Амирқулов   С.   Нигоҳе   ба   инкишофи   таърихи   адабиёти   то ик   дар	
ҷ
Мовароуннаҳр (Қарни  XIX ). - Душанбе: Ирфон, 2010. - 232 саҳ.
73. Асозода   Х.   Адабиёти   то ик   дар   садаи   XX.   -   Душанбе:   Маориф,	
ҷ
1999. - 448 саҳ.
74. Афоқова   Н.   Жадид   лирикасида   мусаммат.-Тошкент:   Фан,   2005.-24
б. 
75. Афоқова   Н.   Жадид   шеърияти   поэтикаси.-Тошкент:   Фан,   2005.-140
б.
76. Афоқова Н. Жадид ғазалиёти. - Тошкент: Фан, 2005. -34 б. 
77. Афоқова   Н.   Ражабзода   М.   Шеърият   ва   сабабият.   -   Тошкент:
Академнашр, 2012. - 54 б.
78. Балдуф Ингеборг. ХХ аср ўзбек адабиётига оид чизгилар. -Тошкент:
Маънавият, 2001. -70 б. 
79. Баранов   В.И.,   Бочаров   А.Г.   Суровцев   Ю.И.   Литературно-
художественная критика. - Москва: Наука, 1982. - 189 с т .
80. Бертельс Е.Э. История персидско-таджиской литературы. - Москва:
Издательство восточной литературы, 1960. - 556 с т .
81. Белинскй В.Г. Полное собрание сочиенений. В 13 - ти т. Том.   III . -
Москва, 1954. - 684 с т .
256 82. Бобокалонова   .   Назаре   ба   таърихи   танқиди   адаб .   -Душанбе:Ҷ ӣ
Ирфон, 2003. -360 саҳ.
83.   Болтабоев Ҳ. Фитрат ва жадидчилик. //Илмий тадқиқий мақолалар.
-   Тошкент:   Алишер   Навоий   номидаги   Ўзбекистон   Миллий   кутубхонаси
нашриёти, 2007. - 284 б.
84. Болтабоев   Ҳ.   Абдуррауф   Фитрат   -   адабиётшунос.   -   Тошкент:
Ёзувчи, 1996. -118 б. 
85. Валихўжаев   Б.   Ўзбек   адабиётшунослиги   тарихи.   -   Тошкент:
Ўзбекистон, 1993. - 193 б. 
86. Гегель.   Эстетика.   В   четырех   томах.   Том   3.   -   Москва:   Искусство,
1971. - 357 с т .
87. Гафаров Н.У.  История  культурно  -  просветительской  деятельности
джадидов в Бухарском эмирате. - Худжанд: ХГУ, 2000. - 102 с т .
88. Гулмуродзода   П.   М орифпарварони   то ҷ ик   ва   матбуот.   //
Журналистика ва  ҷ омеа. - Душанбе: Э ҷ од, 1999. - 59  саҳ.
89. Гулмуродзода   П.   Фитрат   и   возникновение   таджикской   печати.   //
Сабт аст бар   ҷ а р идаи олам давоми мо. Ма мўаи мақолаҳо. - Душанбе: ДМТ,	
ҷ
2003 .  - 120  саҳ.  
90. Ғаниев   И.   Афоқова   Н.   Жадид   адабиёти   ва   адабиётшунослиги
библиографияси. -Тошкент: Академнашр, 2012. - 324 б.
91. Жирмунскй В.М. Теория литературы. - Москва: Наука, 1997.-407 с т .
92. Имронов С. Доир ба хусусияти жанри ду шеъри Шамсиддин Шоҳин
//Образ   ва   маҳорати   баде .   Масъалаҳои   адабиёти   классикии   то ик.   -	
ӣ ҷ
Душанбе, 1980. - 80  саҳ.
93. Иномхўжаев   Р.   Афғонистон   маърифатпарварлик   адабиёти
очерклари. - Тошкент: ТошДШИ, 1999. -189 б.
94. Иномхўжаев   Р.   Маҳмуд   Тарзий   ва   афғон   маърифатпарварлик
адабиёти. – Тошкент: ТДШИ, 2004. -164 б.
257 95. Иржи   Бечка.   Адабиёти   форс   дар   Тоӣ ҷ икистон   (Мутар ҷ имон,
Маҳмуди   Ибодиён,   Саъид   Абонажоди   Ҳи ҷ рондўст).   -   Теҳрон:   Чопхонаи
ширкати илм  ва фарҳанг , 1372 ҳ. - 476 	
ӣ ӣ саҳ.
96. Кадкан  М. Адвори шеъри форс  аз машрута то суқути салтанат. -	
ӣ ӣ
Теҳрон, 1383. -175 саҳ.
97. Каримов   Ғ.   Ўзбек   адабиёти   таърихи.   (XIX   асрнинг   иккинчи
ярмидан XX аср бошларигача) 3 - китоб. - Тошкент: Ўқитувчи, 1976. - 326 б.
98. Каримов   Н.   ХХ   аср   ўзбек   адабиёти   тарихи.   -   Тошкент:   Ўқитувчи,
1999. - 432 б. 
99. Каримов   Н.   ХХ   аср   адабиёти   манзаралари.   Биринчи   китоб.   -
Тошкент:  Ў збекистон, 2008. - 533 б.
100. Каримов   Ш.   Семантикаи   воҳидҳои   луғавии   ғазалиёти   Ҳофизи
Шероз . -Душанбе: ДМТ. 1993. -144 саҳ.	
ӣ
101. Коллинз   Джон-Энтони   //   Энциклопедическй   словарь   Брокгауза   и
Ефрона : в 86 т. (82 т. и 4 доп.).   -   СПб. , 1890  -  1907 .
102. Конрад И. Запад и Восток. Сатат ьи. - Москва: Наука, 1966. -520 ст.
103. Қосимов Б. Жадидчилик. //Миллий уйғониш ва ўзбек филологияси
масалалари. Илмий мақолалар мажмуаси. - Тошкент: Маънавият, 1993. - 397
б.
104. Қосимов   Б.   Миллий   уйғониш.   Жасорат,   маърифат,   фидоийлик.   -
Тошкент: Маънавият, 2002. - 397 б. 
105. Қосимов Б. Маслакдошлар. - Тошкент: Шарқ, 1994. - 156 б.
106. Қосимов   Б.,   Юсупов   Ш.,   Долимов   У.,   Ризаев   Ш.,   Аҳмедов   С.
Миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти. - Тошкент: Маънавият, 2004. - 461 б.
107. Лихачёв   Д.С.   Поэтика   древнерусской   литературы.   -   Москва:
Наука, 1979. - 352 с т . 
108. Лотман   Ю.М.   Анализ   поэтического   текста.   Структура   стиха.   -
Ленинград: Просвещение, 1972. - 271 с т .
109. Логофет Д .   Н .   Бухарское ханство под русским протекторатом  : Т.
1-2 / - СПб., 1911. - 2 т.  -357 ст. 
258 110. Манниёзов   А.М.   Публицистика   ва   назми   устод   Айн .   -ӣ
Сталинобод: Нашрдавто ҷ , 1958. - 150  саҳ.
111. Маштакова Е.И. Тур ецкая литература конца   XVII   -   начало   XIX   в.
К типологии переходного периода. - Москва: Наука. 1984. -207 ст.
112. Маъсум  Н. Асарҳои мунтахаб.  илди II. Забоншинос  - Душанбе:	
ӣ Ҷ ӣ
Ирфон, 1980. - 349 саҳ.
113. Маъсум   Н.   Туғрал   ва   муҳити   адабии   ў.   //Муқаддимаи
ӣ
“Мунтахаботи ашъор”-и Туғрал. - Душанбе: Ирфон, 1964. - 310 саҳ.
114. Ма х диев   С.   Из   истории   прозы   таджикско   -   персидской
литературы. - Педжикент: Иршод, 2000 .  - 399 с т . 
115. Маҳмадаминов   А.   Оид   ба   таърихи   таълиф   ва   табъу   нашри
“ Заруриёти   диния ” .   // усту ўҳои   адаб ,  	
Ҷ ҷ ӣ ҷ .   V .   -   Душанбе:   ДМТ,   2000.   -   126
саҳ.
116. Маҳмудова М. Жадидизм  ва Туркистонда ахлоқий - эстетик фикр
тараққиёти. - Тошкент: Давр Пресс, 2006. -116 б. 
117. Маҳмудов   Ғ.   Жадид   адабиётида   миллий   истиқлол   мавзуси.   -
Тошкент: Ўзбекистон, 1999. - 106 б.
118. Мирзозода  Х.  Мирзо  Сиро .   //Энциклопедияи  адабиёт  ва   санъати	
ҷ
то ик, Иборат аз 3  илд,  . 2. - С. 266. - Душанбе: СИЭСТ, 1989. -559 саҳ.	
ҷ ҷ ҷ
119. Мирзозода Х. Афкори рангин. - Душанбе: Ирфон, 1982. - 349  саҳ.
120. Мирзозода Х. Адабиёт аз нуқтаи назари ҳаёт. (Ма мўаи мақолаҳо).	
ҷ
- Душанбе: Ирфон, 1973. - 272 саҳ.
121. Мирзозода   Х.   Материалҳо   аз   таърихи   адабиёти   то ҷ ик.   (Асрҳои
XVI  -  XIX   ва ибтидои асри ХХ).  - Д ушанбе:  1962;  - 302 с. 
122. Мирзозода   Х.,   Сайфуллоев   А.,   Абдуманнонов   А.   Таърихи
адабиёти   советии   то ик.   Инкишофи   жанрҳо.   Иборат   аз   шаш   илд.   .   1.	
ҷ ҷ Ҷ
Назму насри солҳои 20. - Душанбе: Дониш, 1984. - 353 саҳ. 
123. Мирзоев   С.,   Шермуҳаммедов   С.   Ҳозирги   замон   ўзбек   адабиёти
тарихи. - Тошкент: Ўзбекистон, 1993. - 421 б.
259 124. Мирзоев   С.   ХХ   аср   ўзбек   адабиёти.   -Тошкент:   Yangi   asr   avlodi,
2005. -416 б. 
125. Муминов   И.   Из   истории   общественной   и   философской   мысли
Узбекистана   конца   XIX   и   начала   XX   века   [Текст]   /   И.   Муминов,   чл.-кор.
Акад. наук УзССР. Самарканд: изд. и тип. УзГУ, 1949 . - 72 с т .
126. Мусулмонқулов Р. Асрори сухан.- Душанбе: Ирфон, 1980.-114 саҳ.
127. Мусулмониён   Р.   Назарияи   инсҳо   ва   жанрҳои   адаб .   -   Душанбе:ҷ ӣ
Маориф, 1987. - 87 саҳ.
128. Мусулмониён   Р.   Назарияи   адабиёт.-Душанбе:   Маориф,   1990.-334
с.
129. Набав  А. Нахустин рўзномаи то ик  ва фарҳанги рўзноманигор .	
ӣ ҷ ӣ ӣ
( “ Бухорои шариф ” ,  “ Самарқанд ” ,  “ Ойина ” ). - Душанбе: Э од, 2007. - 62 саҳ.	
ҷ
130. Набав  А.  усторҳо ва ибтикорот дар наср. - Душанбе: Адиб, - 311	
ӣ Ҷ
саҳ.   Набиев   А.   Нақди   адаб   дар   нашрияҳои   Маҳмудхо аи   Беҳбуд .   //   Дар	
ӣ ҷ ӣ
ма мўаи “ усту ўҳои адаб ”. Китоби II-Душанбе: 1996. -78 	
ҷ Ҷ ҷ ӣ саҳ.
131. Неъматзода Т. Возеҳ. - Душанбе: Ирфон, 1967. - 227 саҳ.
132. Неупокоева   И . Г .   История   всемирной   литературы.   Проблемы
системного и сравнительного анализа ;   Акад. наук СССР,  Ин-т мировой лит.
им. А. М. Горького. - Москва: Наука, 1976. - 357   с т .
133. Нурзод   Н .   Султони   авранги   сухан.   (На қ ду   баррасии   ашъори
На қ ибхон Ту ғ рали А ҳ рор ӣ ).   -  Ху ҷ анд: Ношир, 2015.  -  300  саҳ.
134. Нурзод Н. Аз Бедил то имрўз.  //  Ма мўи мақолаҳо ро еъ ба шеъру	
ҷ ҷ
андеша, сабки сухани Бедил ва бедилшинос .–Ху анд: Нури маърифат, 2020.	
ӣ ҷ
296 саҳ. 
135. Орзибеков Р. Ўзбек лирик шеърияти жанрлари. - Тошкент: ЎзФА.
Фан, 2006. - 352 б. 
136. Отахонова   Х.   Таком у ли   жанри   достон   дар   адабиёти   муосир.   -
Душанбе: Дониш, 1983. - 263  саҳ.
137. Поспелов Г.Н. Вопросы методологии и поэтики: Сборник статей. -
Москва: МГУ, 1983. - 336 с т .
260 138. Раджабов   З.   Из   истории   об ш ественно-политической   мысли
таджикского народа во второй половине XIX и начале XX вв. - Сталинабад:
Таджикгосизд . , 1957.- 459 с т.
139. Радлов   В.В.   Средняя   Зерафшанская   долина   //   Записки
Императорского   Русского   географического   общества   по   отделению
этнографии. Т. 6. СПб, 1880 .  - 94 ст.
140. Раҳмонов Ш. Сухане чанд  аз лирикаи форсии то ҷ ик . - Душанбе:ӣ
Шарқи озод, 1999. - 133  саҳ.  
141. Раҳмонов Ш. Шеър ва Айн . Дигаргуниҳои сифатию созмон  дар	
ӣ ӣ
лирикаи муосири то ҷ ик. - Душанбе: Маориф, 1994. - 64 с. 
142. Раҳмонов Ш. Таҳқиқ ва нақд. - Душанбе: Адиб, 2005. - 258 с.
143. Раҳмонов   Ш.   Мусаммат.   Ташаккул   ва   такомили   он.   -   Душанбе:
Дониш, 1987. - 170 саҳ.
144. Раҳмонов Ш. Такомили воҳидҳои лирик . - Душанбе: Адиб, 1988.	
ӣ
-144 саҳ.
145. Раҳмонов Ш. Се кори муҳими бахайри устод С.Айн . - Душанбе:	
ӣ
Деваштич, 2007. - 64 саҳ.
146. Ра ҷ абов   З.   Ма орифпарвар   Аҳмади   Дониш.   -   Душанбе:   Ирфон,
1964. -  308   саҳ.
147. Ра абов   З.   А з   ва   Асир .   -Сталинобод:   Нашрдавто .,   1951.   -50	
ҷ ҷ ӣ ӣ ҷ
саҳ.
148. Ра ҷ абов М. Ислом:  ҷ адидия ва инқилоб. - Душанбе: Дониш, 1997. -
24 5   саҳ.
149. Ра аб   М.   Таърихи   танқид   ва   адабиётшинос .   Душанбе,   1997.   -
ҷ ӣ ӣ
206  саҳ.
150. Ра ҷ аб  М. Ба фикри ман. - Душанбе: Деваштич, 2003. - 213 	
ӣ саҳ.
151. Ризаев Ш. Жадид драмаси. - Тошкент: Шарқ, 1997. - 320 б.
152. Сабзаев   М.   Забон   ва   услуби   шоирони   ма орифпарвар .   -   Душанбе:
Маориф, 1991. - 80  саҳ.
261 153. Сайфиев   Н.   Таърихи   адабиёти   то ик.   -   Душанбе:   ДДОТ,   2009.   -ҷ
188 саҳ.
154. Салимзода   О.   Публи тс истикаи   Мирзо   Ҷ алол   Юсуфзода.   -
Душанбе: Ирфон, 2003. - 138  саҳ.
155. Самад Вал . Тўшаи ҳамдил . - Душанбе: Адиб, 1989. - 208 саҳ.	
ӣ ӣ
156. Самад   Вал .   Аз   қаъри   Хазар   то   ав и   Зуҳал.   -   Душанбе:   Маориф,
ӣ ҷ
1992. -224  саҳ.
157. Сафаров   О.   Бухоро   адабий   ҳарактчилиги   тарихидан   лавҳалар.
(Мақола ва рисолалар). -Бухоро: Дурдона, 2015. -581 б. 
158. Сафаров   Ш.   Семантика.   -   Тошкент:   Ўзбекистон   миллий
эн циклопедияси , 2013. - 344 б.
159. Саъдиев   С.   Мазмун   ва   шакли   асари   баде .   -   Душанбе:   Ирфон,	
ӣ
1976. - 45  саҳ.
160. Саъдиев С. Поэтикаи ашъори шоирони Мовароуннаҳр. - Душанбе:
Дониш, 1980. -136 саҳ. 
161. Саъдиев С. Самадов А. Адабиёт. //Китоби дарс  барои синфи Х. -	
ӣ
Тошкент: Ўзбекистон, 2005. - 438  саҳ.
162. Саъдиев С. Гулчини мақолот. - Самарқанд: СамДУ, 2007. -162 саҳ.
163. Саъдиев   С.   Маркази   адабии   Самарқанд   дар   шоҳроҳи   таърих.   -
Тошкент: Ўзбекистон миллий эн циклопедияси, 2012. -398  саҳ.
164. Султон   Иззат.   Адабиёт   назарияси.   -   Тошкент:   Ўқитувчи,   1986   .   -
391 б.
165. Табаров С. Мунзим. - Душанбе: Ирфон, 1991. - 148  саҳ.
166. Табаров   С.   “ Баёноти   сайёҳи   ҳинд	
ӣ ” -и   Фитрат.   -   Душанбе:
Деваштич, 1993. - 52  саҳ.
167. Табаров   С.   “ Мунозара ” -и   Абдуррауфи   Фитрат.   -   Душанбе:
Деваштич, 1997. - 46  саҳ.
168. Табаров   С.   аҳони   андешаҳои   Абдуррауфи   Фитрат.   илди   I   -	
Ҷ Ҷ
Душанбе: Дониш, 2008. - 714 саҳ.
262 169. Табаров   С.   аҳони   андешаҳои   Фитрат.   илди  Ҷ Ҷ II   -   Душанбе:
Дониш, 2009. -500 саҳ.
170. Тимофеев   Л.И.   Основы   теории   литературы.   //5-е   изд.,
исправленное, допол. - Москва: Просвешение, 1976. - 446 с т .
171. Тынянов   Ю.Н.   Проблема   стихотворного   язы ка.   -   Москва:   Сов.
Писатель. 1965. - 361 ст. 
172. Умуров Ҳ. Адабиёт назарияси. - Тошкент: Шарқ, 2002. -  252  б. 
173. Хади-заде   Р.   Источники   к   изучению   таджикской   литературы
второй половины  XIX  века. - Сталинобод. Нашрдавто .	
ҷ , 1966. - 139 с т .
174. Ҳалимов   С.   XIX   асрнинг   иккинчи   ярми   ва   XX   асрнинг   бошлари
ўзбек ва то ҷ ик адабий алоқалари. - Самарқанд: СамДУ, 1978. - 81б.
175. Ҳамроев  . Таърихи танқиди адаб . - Душанбе: Ирфон, 2006. - 434	
Ҷ ӣ
саҳ.
176. Ҳамроев  . Таърихи адабиёти навин. - Тошкент: Тамаддун, 2015. -
Ҷ
544 саҳ.
177. Ҳамроев   ,   Эмомали   С.   Назарияи   адабиёт.   -   Душанбе:   МДМТ,
Ҷ
2020. - 312 саҳ.
178. Ҳодизода Р ва дигарон. Адабиёти асри XII. Адабиёти форсу то ик	
ҷ
дар асрҳои XII-XIV, қисми якум. - Душанбе: Дониш, 1976. - 344 саҳ.
179. Ҳодизода Р. Аҳмади Дониш. Тар имаи ҳол ва мероси илм  адаб .	
ҷ ӣ ӣ
- Душанбе: Ирфон, 1976. - 293 саҳ.
180. Ҳодизода Р. Шоҳин. - Душанбе: Дониш, 1974. -144 саҳ.
181. Ҳодизода   Р.   Адабиёти   то ик   дар   нимаи   дуввуми   асри   XIX.   -	
ҷ
Душанбе: Дониш, 1968. - 294 саҳ.
182. Ҳодизода Р. Каримов У. Саъдиев С. Адабиёти то ҷ ик. Асрҳои Х VI  -
XIX ва ибтидои асри XX. - Душанбе: Маориф, 1988. - 416  саҳ.
183. Ҳошим   Раҳим.   Сухан   аз   устодон   ва   дўстон.   -   Душанбе:   Ирфон,
1983. - 345  саҳ.
184. Ҳошим Раҳим. Солҳо дар саҳифаҳо. - Душанбе: Адиб, 1988. - 320
саҳ.
263 185. Ҳо иев С. Забони адабии то ик дар ибтидои асри ХХ. - Душанбе:ҷ ҷ
Дониш, 1987. -168 саҳ.
186. Ҳусайн   Разм ҷ ў.   Анвои   адаб   ва   осори   он   дар   забони   форс .   -	
ӣ ӣ
Машҳад, 1370 ҳ. - 350  саҳ.
187. Чернец Л.В. Литературные жанры. - Москва: МГУ, 1982 . - 192 с т .
188. Шакур   М.   (Шукуров  	
ӣ М ).   Насри   реалист   ва   таком	ӣ у ли   шуури
эстетик . - Душанбе: Ирфон, 1987. - 452 	
ӣ саҳ.
189. Шакур   М.   (Шукуров   М).   Истиқлол   ва   худшиносии   и	
ӣ ҷ тимоиву
маънав . - Душанбе: Бунёди Оли Сомон, 1999. - 247 	
ӣ саҳ.
190. Шакур   М.   (Шукуров   М).  	
ӣ Паҳлўҳои   тадқиқи   баде .   Баъзе	ӣ
масъалаҳои адабиёти ҳозираи то ик. - Душанбе: Ирфон, 1976. -272 с.	
ҷ
191. Шакур  М. (Шукуров М). Садриддин Айн  - равшангари бузурги	
ӣ ӣ
таърихи то икон. - Ху анд: Нури маърифат, 2001. - 106 саҳ.	
ҷ ҷ
192. Шакур  М. (Шукуров М). Садри Бухоро. Чопи дуввум. - Душанбе:	
ӣ
Деваштич, 2005. - 327  саҳ.
193. Шарифов   Х.   Шоир   ва   шеър   (Ма мўаи   мақолаҳо).   //Мазмун   ва	
ҷ
шакл дар шеъри имрўзаи мо. - Душанбе: Адиб, 1998. - 216  саҳ.
194. Шукуров   Н.   Услублар   ва   жанрлар.   -Тошкент:   Адабиёт   ва   санъат,
1973. -169 б.
195. Шукуров   М.   Хуросон   аст   ин   ҷ о.   -   Душанбе:   Оли   Сомон,   1996.   -
326  саҳ.
196. Шукуров   М.   Нигоҳе   ба   адабиёти   то ҷ икии   садаи   XX.   -Душанбе:
Пайванд, 2006.  -  455  саҳ.
197. Энсиклопедияи   адабиёт   ва  санъати   то ик.   Иборат   аз   се   илд.   .I.	
ҷ ҷ Ҷ
СИЭСТ. -Душанбе: 1988. -544 саҳ.
198. Энсиклопедияи адабиёт ва санъати то ик. Иборат аз се  илд.  .II.
ҷ ҷ Ҷ
СИЭСТ. -Душанбе: 1989. -560 саҳ.
199. Энсиклопедияи адабиёт ва санъати то ик. Иборат аз се  илд.  .III.
ҷ ҷ Ҷ
СИЭСТ. -Душанбе: 2003. -518 саҳ.
264 200. Эшонқулов   И.   Ҳашмати   Бухоро   ва   тазкираҳои   ў.   -   Тошканд:ӣ
Тўрон-иқбол, 2019. -198 саҳ.
201. Юнусзода   З.   Жанри   сафарнома   дар   адабиёти   маорифпарварии
то ик. -Тошкент: Фан, 2014. - 155 саҳ.	
ҷ
202. Юсупов   Ш.   Фурқат   йўлларида.   //Адабий-танқидий   мақолалар.   -
Тошкент: Адабиёт ва санъат, 1984. - 224 б.
203. Edward   A.   Allworth.   The   Modern   Uzbeks.   From   the   Fourteenth
Centuri   to   the   present.   A   Cultura   History.   -California:   Hoover   Institution   Press
Stanford Universiti, 1990. - P. 144.
204. Hopkirik P. The Great Geme: The Struggle for Empire in Central Asia.
Oxford ,  2001 .  -P.  564 .  
205. Kunits   J.   Dawn   over   Samarkand.   The   rebirth   of   Central   Asia.   -   New
York. 1935. P.23
206. Ricu. Ch. Catalogue of the turkish manuseripts in the British muzeum,
vol. III. - London, 1981. - Р . 136 
207. Wheeler   G.   The   modern   histori   of   Soviet   Central   Asia.   -   London:
Weidenffeld and Nicolson, 1966.  - P. 43
208. Holdsworth. M. Turkestan in the nineteenth centure.  A brief History of
the khanatos of Bukhara, Kokand and Khiva. Oxford , 1959. -P.10
IV .  Илмий  т ў плам, журнал ва газета мақолалари:
209. Абдуллоҳ   М.   Адабиёти   ҷ адидия   ва   худшиносии   милл .   //Гули	
ӣ
мурод. - Душанбе: 1997.- № 1-3. -   С. 59-62
210. Абду ҷ аббор Раҳмонзода. Бозтоби масъалаҳои и ҷ тимо  ва ахлоқ	
ӣ ӣ
дар осори Шамсиддин Шо ҳ ин . //  Суханшинос , 	
ӣ АФТ.  №3 2018.  -   С. 5-25.
211. Адашев   М.   Чанд   мулоҳиза   доир   ба   таносуби   шаклу   мазмун   дар
адабиёти маърифатпарварии то ик. //Масъалаи филологияи то ик. Мақола ва	
ҷ ҷ
гузоришоти илм .- Самарқанд, УДС, 1997. - С. 83 -100.	
ӣ
212. Алидод   Р.   Ғазал   ва   мавқеи   он   дар   адабиёти   солҳои   80   қарни   ХХ
Эрон.   //Ахбори   ДДҲБСТ.   Ма аллаи   илм -назар .   №2.   -Душанбе:   2017.   С.   -	
ҷ ӣ ӣ
78-86. 
265 213. Алидод  Р.  Даврабандии   ғазали  форсии садаи   ХХ и  Эрон. Ахбори
ДДҲБСТ. Ма аллаи илм -назар . №3. -Душанбе: 2017. -С. 66-74. ҷ ӣ ӣ
214. Амирзод   С.   Та диди   назар   ба   усули   омўзиши   мактаби   адабии	
ҷ
Аҳмади  Дониш. //  Адаб.  Ма аллаи  илм , адаб  ва таълимию  маъриф . №  4	
ҷ ӣ ӣ ӣ
(48). 2018. -С. 9-14.
215. Амирзод   С.   Фирдавс   ва   Шамсиддин   Шоҳин.   //   Суханшинос .   -	
ӣ ӣ
Душанбе: АФТ. №3, 2018. - С. 55-72. 
216. Асланова Н. Сарчашмаҳои андешаҳои адаб -эстетикии Садриддин	
ӣ
Айн . //  Паёми донишгоҳи миллии То икистон. №7 (63). Бахши филология.	
ӣ ҷ
(Қисми II). - Душанбе: Сино, 2010. -С. 150-153.
217. Ашуров Г. О некоторых методич еских вопросах просветительства
в   социално-философской   мысли   таджикского   народа.   Известия   АН
Таджикиской ССР, серия: филососфии. 1986.   № 1.  -  Ст. 9  -15
218. Афоқова Н. Фитрат ва бадиий санъатлар. //Ўзбек тили ва адабиёти.
- Тошкент: 2000, №3. - Б. 36-37.
219. Байром   Д.   А з   адиби   маърифатпарвар.   //   Паёми   донишгоҳи	
ӣ ҷ ӣ
миллии   То икистон.   №7   (63).   Бахши   филология.   (Қисми   II).   -   Душанбе:	
ҷ
Сино, 2010. -С. 174-178.
220. Бароҳан  Зиё. Дар шеър ва шоир . //Омўзгор, 16 апрели 1991.- С.3.	
ӣ ӣ
221. Бейронванд М. Мавзўи “Ватан” ва “ватандўст ” аз нигоҳи шуарои	
ӣ
машрутаи   Эрон   ва   адидияи   То икистон.   //   Паёми   Донишгоҳи   миллии	
ҷ ҷ
То икистон. № 5(69). - Душанбе: Сино, 2011. -С. 307-311.	
ҷ
222. Брагинскй   И.С.   О   природе   среднеазиатского   джадидизма   и   его
эволюция   в   период   Октябрьской   революции.   //История   СССР.   -   Москва:
1963, -   №.2.  - С т . 34 - 42.
223. Вахабов   М.Г.   О   социальной   природе   среднеазиатского
джадидизма   и   его   эволюция   в   период   Великой   Октябрьской   революции.   //
История СССР. - Москва: 1963, №   2.  - С т . 48 - 53.
224. Гулмуродзода   П.   “ Джадидская   школа ”   и   просветительское
движение в Бухаре. //Гули мурод. - Душанбе: 1997,  - № 1-3. - С т . 48-59 .
266 225. Додобоев   М.   Маснавии   “Тимсол”   ва   мавқеи   он   дар   э одиётиҷ
Тошхо а   Асирии   Хў анд .   //Масъалаи   филологияи   то ик.   Мақола   ва	
ҷ ҷ ӣ ҷ
гузоришоти илм . - Самарқанд: УДС, 1997. - С. 119-127 .	
ӣ
226. Ёрмуҳаммадов А. Аввалин нашрияҳои кишвари Туркистон. //Гули
мурод. - Душанбе: 2000. -№.1- 6. - С. 83 - 87. 
227. Жалолов А. Жадид адабиёти миллий озодлик ва истиқлол ғоялари.
//Ўзбек тили ва адабиёти. - Тошкент: 1996, -№ 4. - С. 16 - 24 .
228. Иномхўжаев   Р.   Маҳмуд   Тарзий   ва   Афғонистон
маърифатпарварлик ҳаракати // Шарқ машъали. – Тошкент, 1996. –№ 1 – 2.-
Б. 28 – 30.
229. Иномхўжаев   Р.   Саййид   Жамолуддин   ал-Афғоний   ва
афғонларнинг   Миллий   Уйғониш   ҳаракати   //   Имом   ал-Бухорий   сабоқлари.   –
Тошкент, 2003.   -№ 4.- Б. 218 – 220.
230. Исроилзода   Ф.У.   Масъалаҳои   пешрафти   фарҳанг   аз   нигоҳи	
ӣ
Аҳмади Дониш. // Паёми донишгоҳи миллии То икистон. - Душанбе:  Сино,	
ҷ
№6. 2018. - С. 214-220. 
231. Кўчаров   А.   Шамсиддин   Шоҳин   дар   шинохти   устод   Айн  	
ӣ //
Суханшинос . - Душанбе: АФТ. № 3, 2018. - С.47-55	
ӣ
232. Маниёзов   А.М.   Марҳилаҳои   такомули   шеъри   С.Айн .	
ӣ
// ашнномаи Айн ,  . IХ. - Душанбе: Дониш, 2002. - С. 69-87.	
Ҷ ӣ ҷ
233. Маҳмуд   В.   Муаллим   Абдулқодири   Шакур .   -Душанбе:   “Садои	
ӣ ӣ
Шарқ”, 1990, -№ 8, -С. 27-33.
234. Мирзоев А. Забони адабиёти классик  ва муносибати он ба забони	
ӣ
ҳозираи то ик. // Шарқи Сурх, 1949, -№4. - С.7-14.	
ҷ
235. Мирзоев   А.М.   К   вопросу   об   изучениии   таджикской   литератур ы
Х VI - XIX   вв.   –   “ Материалы   первой   Всесоюзной   научной   конференции
востоковедов в г. Ташкенте ” . - Ташкент :  1958.  - С т . 718-728. 
236. Мирзозода Х. Адабиёти  адидаи демократ . // Садои Шарқ, 1969,	
ҷ ӣ
--№ 9. - С. 76 - 84.
267 237.   Мирзозода   Х.   Абдуррауф   Фитрати   Бухоро .   //Чанд   мулоҳизаиӣ
адаб . - Душанбе: ИПД, 1974. - С. 23-31.	
ӣ
238. Мирзозода   Х.   Муносибати   баъзе   ақидаҳои   Аҳмади   Дониш   ва
маърифатпарварони асри XX. //Аз таърихи афкори адаби халқи то ик,  узъи	
ҷ ҷ
10. - Душанбе: Маориф, 1977. - С. 134 - 145.
239. Мирзозода   Х.   Осиёи   осмон   то   чанд   гардонам   ба   сар.   (Назаре   ба
аҳвол   ва   шеърияти   шоир   ва   омўзгор   Сиддиқии   А з ).   //   Омўзгор.   -№   7.	
ҷ ӣ
Августи соли 1990. - С.8-9.
240. Мирзо   М.   Халқияти   осори   Шамсиддин   Шоҳин.   //   Суханшинос ,	
ӣ
АФТ- №3, 2018.  - С. 39-47.
241. Нурзод   Н.   Шамсиддин   Шоҳин   -   шоире   аз   мактаби   пайравони
Бедил.  //  Суханшинос , 	
ӣ АФТ - №3, 2018.  - С. 94-105.
242. Олими   М.   Баҳор   -   шоири   озодисаро   //   Паёми   донишгоҳи   миллии
То икистон (Ма алаи илм ) 7 (63). -Душанбе: Сино, 2010. -С. 18 - 24. 	
ҷ ҷ ӣ
243. Поляков   М.   Мир   идей   и   образов.   Историческая   поэтика   и   теория
жанров. - Москва: Советскй писатель, 1983. - С. 342 - 348.
244. Расулиён   Қ.   Аз   “ Бухорои   шариф ”   то   “ Иди   то ҷ ик ” .   -   Душанбе:
Пайк, 2003. - С. 8 - 14.
245. Ра ҷ абов   М.   Андаке   дар   бораи   “ душманони   халқ ” .   // Ҷ авонони
То ҷ икистон. 19 декабри  соли  1990 .  - № 147. -   С. 1 - 4. 
246. Саидзод   Ҷ .   Таассури   Шоҳин   аз   пешиниён   ва   ҳамзамонони   ў .   //
Суханшинос , 	
ӣ АФТ - №3, 2018.  -  С. 73-94
247. Самад   Вал .   Равобити   адабии   то	
ӣ ҷ ику   озарбой ҷ он.
//Энсиклопедияи адабиёт ва санъати то ҷ ик. Иборат аз 3  илд. 	
ҷ ҷ .3. - Душанбе:
СИЭМТ, 2004. - С. 9 -10.
248. Самойлович   А.   Драматическая   литература   сартов.   //Вестник
императорского общества Востоковедения. - Москва: 1916, - № 5. - С т . 4.
249. Саъдиев   С.   Типологияи   адабиёти   маърифатпарварии   то ҷ ик   ва
Эрон   дар   нимаи   дуюми   асри   XIX   ва   ибтидои   асри   XX.   //Масъалаҳои
268 адабиёти   маърифатпарварии   то ҷ ик.   Ма ҷ мўи   мақолаҳо.   -   Самарқанд:   ДДС,
1995. - С. 20 - 27.
250. Саъдиев   С.   Жанри   сафарнома   дар   адабиёти   то ҷ ику   Эрон.
//Масъалаҳои  филологияи  то ҷ ик. Мақола  ва  гузоришоти  илм .  -  Самарқанд,ӣ
1997.   - С. 32- 41.
251. Табаров С. Сафарномаи нависанда. //Шарқи сурх, 1960 .   - № 2.- С.
53-61.
252. Табаров   С.   Таҳзиб-ус-сибён.   //Энциклопедияи   адабиёт   ва   санъати
то ҷ ик. Иборат аз 3  илд. 	
ҷ ҷ . 3. - Душанбе: СИЭМТ, 2004. - С.185 - 186.
253. Томас   Лой.   Мулоҳизаи   кўтоҳ   дар   бораи   Абдуррауфи   Фитрат.
// устучўҳои адаб , қисми V. - Душанбе: ДМТ, 2000. - С. 67 - 81. 	
Ҷ ӣ
254. Фитрат   Абдуррауф.   Ду   мақола   (“Ҳаёт   ва   ғояи   ҳаёт”   ва
“Манфиат”).   Дар   таҳия   ва   бо   пешгуфтори   С.Табаров.   //Садои   Шарқ,   1999,   -
№ 6.-  С.  76   -   83.
255. Хадизаде   Р.   Саадиев   С.   Реалистические   элемент ы   и
просветительскй  реализм  в  таджикской   литературе.  //Истоки,  формиравание
и развитие социалистического реализма в литературах советского Востока. -
Ташкент: Фан, 1976. - С. 189-191. 
256. Хонлар   Парвиз   Нотил.   Пасту   баланди   шеъри   нав.   -   Теҳрон:	
ӣ
“Сухан”, давраи сездаҳум, 1341, - №2. - С. 142 - 153.
257. Хо имуродов   О.   Мирзодаи   Ишқ   -   шоири   инқилоб   ва	
ҷ ӣ ӣ
навпардоз.   //   Паёми   донишгоҳи   миллии   То икистон.   -   Душанбе:   Сино,   №8.	
ҷ
Қисми  I.  2018. - С. 99-104. 
258. Ҳалимов   С.   Баъзе   масъалаҳои   шакл   ва   мазмун   дар   адабиёти
маорифпарварии   то ик.   //Масъалаҳои   адабиёти   маорифпарварии   то ик.	
ҷ ҷ
Ма мўи мақолаҳо. - Самарқанд: ДДС, 1995. - С. 27 - 40.	
ҷ
259. Ҳодизода Р. Афкори маорифпарвар  дар ашъори А з . Фаслномаи	
ӣ ҷ ӣ
“Рўдак ”. Соли ҳаштум. - № 16. Тирамоҳи соли 2007. - С. 149-157 	
ӣ
260. Ҳодизода   Р.   Як   симои   фаромўшшудаи   фарҳангу   адаби   мо.   //Гули
мурод. - Душанбе: 1998. - №7-12. - С. 65-69.
269 261. Ҳодизода   Р.   Реализми   маорифпарвар .   //Энциклопедияи   адабиётӣ
ва санъати то ик. Иборат аз 3  илд.  .3. - Душанбе: СИЭМТ, 2004. - С. 52-53.	
ҷ ҷ ҷ
262. Ҳодизода   Р.   Фитрат.   //Энциклопедияи   адабиёт   ва   санъати   то ик.	
ҷ
Иборат аз 3  илд. 	
ҷ ҷ .3. - Душанбе: СИЭМТ, 2004. - С. 288.
263. Ҳодизода Р. Насри бадеии Аҳмади Дониш. //Аз гузашта ва ҳозираи
адабиёти то ҷ ик (Ма мўаи мақолаҳо). - Душанбе: Ирфон, 1974. - С. 60 - 81.	
ҷ
264. Ҳумоюни   Ҳиммат .   Рўшанфикр   кист?   Рўшангар   чист?	
ӣ ӣ
//Ма ҷ аллаи Кайҳони фарҳанг . - Теҳрон: 2000, сентябр	
ӣ . -№  167 .  - С. 36-41.
265. Ҷ адидия   ва   дурнамои   таърих.   Сўҳбати   даври   миз.   //Садои   Шарқ,
1990 ,-  № 3. - С. 87-98.
266. ўразода  . Омўзиши таърихи сиёсии аморати Бухоро дар давраи	
Ҷ Ҷ
шўрав  ва пасошўрав . // Номаи донишгоҳ. - Хў анд. - №2 (51) 2017. -С. 46-	
ӣ ӣ ҷ
60 
267. Шакур   М.   (Шукуров   М).   Навиштаҳои   Садри   Зиё   ва   аҳамияти	
ӣ
таърихии онҳо. //Гули мурод, 1997, - № 4-6 (2). - С. 23-28.
268. Шукуров М. Шаммае аз рўзгори Садри Зиё. //Садои Шарқ, 1989 .   -
№1. - С. 101-113.
269. Шакур   М.   (Шукуров   М).   Сайри   адабии   Садриддин   Айн   ва
ӣ ӣ
марҳилаҳои он.  Ҷ ашнномаи Айн , 	
ӣ ҷ .9. - Душанбе: Дониш, 2002. - С. 43-68.
270. Шакур  М. (Шукуров М). Садри Зиё. //Энциклопедияи адабиёт ва	
ӣ
санъати то ик. Иборат аз 3  илд.  .3. - Душанбе: СИЭМТ, 2004. - С. 81.	
ҷ ҷ ҷ
271. Шукуров   Ш.   Маърифатпарвар   адибнинг   бир   табаррук   дастхати
ҳақида. - Бухоро: 2006, - № 4. - С. 11-12. 
272. Шехов А. Осори манзум дар ма аллаи “Оина”. // Номаи донишгоҳ.	
ҷ
-Душанбе: 2015. №4 (45). - С.134-139
273. Эймонтова Р.Г. Оиди маорифпарвар .  //История  СССР.  -  Москва:	
ӣ
1988. - № 6. - С. 38-42.
274. Юнусзода   З.   Ҳу ҷҷ ати   муҳим   ва   манбаи   бебаҳо.   //   Гули   мурод.-
№1- 6 (9). - Душанбе: 2000.  - С.  53-57.
270 275. Юнусзода   З.  Оиди  хусусиятҳои   жанрии  ҳикояти   сафарии  Аҳмади
Дониш.   //   Масъалаҳои   филология   (Ма ҷ мўи   мақолаҳои   илм ).   -   Самарқанд:ӣ
ДДС, 2003. - С. 53 - 62.
276. Юнусзода   З.   Баъзе   хусусиятҳои   жанрии   “ Савонеҳ-ул-масолик ” -и
Возеҳ.   //Филологик   изланишлар   (Илмий   мақолалар   тўплами).   -   Самарқанд:
СамДУ, 2003. -Б. 56 - 62.
277. Юнусзода  З.  Синтези  сафарнома ва  ёддошт  (дар  мисоли   “ Бадоеъ-
ул-вақоеъ ” -и   Восиф .   //Ахбори   Академияи   илмҳои   То	
ӣ ҷ икистон,   шўъбаи
илмҳои  ҷ амъиятшинос . - Душанбе: Дониш, 2005	
ӣ .  -№ 1. - С. 64 - 67.
278. Baldauf   Ingeborg.   Some   Thoughts   on   the   Making   of   the   Uzbek
Nation. //Cahiers du Monde russe et sovietique.   Berlin : 1991.   Vol . 32.   No   1. -   P .
79-96.
279. Komatsu H. Fitrat’in Munozara’si Uzerine Notlar. //Dogu Dilleri. 1981.
Cild 2. Sayy 4. - S. 157 -168.
280. Ethe. Ucber persighe Tenzonen Neupersische Litteratur .  -  Р . 226-229.
V.  Диссертация ва авторефератлар :
281. Али   Асғар   Буванд   Шаҳриёр .   Становление  	
ӣ “ новых   стихов ”   в
таджикской поэзии. АКД. - Душанбе: ДМТ, 2002.-  2 2 с т .
282. Арзибеков   Р.   Поэтика   и   пути   развития   лирических   жанров
узбекской классической поэзии. АДД. - Ташкент, 1983. 53 б.
283. Афоқова Н. Ўзбек жадид адабиётида  шеърий шакллар тараққиёти
тамойиллари. ДДА. - Тошкент: ЎзФА Тил ва Адабиёт Институти, 2005.- 52 б.
284. Бейронванд   Мухаммад.   Поэзия   литератур ы   период
просветительства в Иране Таджикистане (конец XIX  и начало ХХ вв. )  АКД. -
Душанбе: 2012. - 24 ст.
285. Богоутдинов   А.М.   Из   истории   об ш ественно-политической   мысли
таджикского народа второй половины XIX и начала XX вв. АДД.  - Москва:
МГУ, 1950. - 53 с т .
286. Бобоёрова   Л.   Айни   и   таджикская   просветител ьская   литература.
АКД. - Душанбе: 2010. - 22 ст.  
271 287. Болтабоев   Ҳ.   ХХ   аср   бошлари   ўзбек   адабиётшунослиги   ва
Фитратнинг илмий мероси. ДДА. - Тошкент: 1996. -53 б.
288. Боқиев   Х.   Творческй   путь   и   просветительские   взгляды   Мирзо
Сироджа Хакима. АКД. - Душанбе: ТГПУ, 2000. - 19 с т .
289. Даргахи   Кафшгар   Колаи   Зейналобиедин.   Персидская   социальная
поэзия после Исламской революции. АКД. - Душанбе: 2010. - 25 ст.
290. Долимов   У.   Жадид   мактаблари:   Уларда   Она   тили   ва   адабиёт
ўқитишнинг илмий назарий асослари. ДДА. - Тошкент: 2008. - 42 б.
291. Гафаров Н.   Культурно - просветительская  деятельность джадидов
в Бухарском эмирате (начало XX в.). АКД. - Душанбе: ТГНУ, 1999. - 23 с т .
292. Ғ аниев   И.   Фитрат   драмалари   поэтикаси.   АКД.   -   Тошкент:   ЎзМУ,
1988. - 22  б .
293. Иномхўжаев   Р .   Факторы   формирования   и   идейно-эстетические
основы афганской просветительской литературы.  АДД. -Ташкент,   2004. - 51 б.
294. Кариева Н. Трансформация жанров ых конвенций автобиографии и
детектива в прозе амерканского постмодернизма.  АДД. - Москва: 2011.-47 ст.
295. Жабборов   Н.   Фурқатнинг   хориждаги   ҳаёти   ва   ижодий   мероси:
манбалари, матний тадқиқи,  поэтикаси.  ДДА .  -  Т ошкент , 2004 .   - 45 б.
296.   Муллоев   Ш.Б.   Русская   культура   и   литература   в   контексте
таджикского просветительства конца XIX начала XX веков. АКД. - Душанбе:
РТ(С)У, 2002. - 21 с т .
297. Муҳаммадиев   А.   Муҳийнинг   туркй   ва   форсий   девони   поэтикаси.
НДА. - Самарқанд: 2008. - 24 б.
298. Мухитдинова Б. Саидаҳмад Васлий Самарқандий мероси ва унинг
адабий муҳитдаги ўрни. НДА. - Самарқанд: 2009. - 26 б.
299. Нишонова   Г.   Ўзбек   публицистикасининг   шаклланиши   ҳамда
ривожланишида   “Ойина”   журналининг   ўрни   ва   аҳамияти.   НДА.   -   Тошкент:
ЎзМУ, 2008. - 24 б.
300. Нуров Н. Поэтикаи ғазалиёти  Мирзо  Абдулқодири  Бедил. АДН.  -
Душанбе: 2019. - 418 с. 
272 301. Охун онова   Н.   Поэтикаи   шеърияти   шоирони   ҳавзаи   адабииҷ
Хуқанд. Автореферати рисола барои дарёфти дара аи илмии номзади илмҳои	
ҷ
филолог . - Хў анд: 2018.- 22 с.	
ӣ ҷ
302. ўраев К. .  адидия-рамзи марҳилаи нави рушди маорифпарвар	
Ҷ Ҷ Ҷ ӣ
дар нимаи аввали асри ХХ.  АДН . - Душанбе: 2019. - 30 с.
303.   Расулов   А.   Персидская   гезел ь   в   ХХ   веке.   АДД.   Диссертация   на
соискание ученой степени доктора филологических наук. - Душанбе: 2009. -
326 ст.
304. Салимов   О.   Публицистика   Мирзо   Джалола   Юсуфзода.   //АКД.   -
Душанбе: ТГНУ, 2003. - 24 с т .
305. Сафаров   У.   Персидская   поэзия   ХХ   века   (эволюция   содержания   и
форм ы ).   Диссертация на соискание ученой степени доктора филологических
наук. - Душанбе: 2006. - 366 ст. 
306. Сўфиёни   .   Таҳқиқи   анбаи   и тимоии   шеърияти   Халилуллоҳи	
Ҷ ҷ ҷ
Халил . АДН. - Душанбе: 2018. - 30 с.	
ӣ
307. Тожибоева   М.   Жадид   адиблари   ижодида   мумтоз   адабиёт
анъаналари. ДДА. - Тошкент: 2018. - 30 б.
308. Хади-заде   Р.   Ахмад   Дониш   и   таджикская   просветительская
литература. //АДД. - Москва: МГУ, 1968. - 55 с т .
309. Хасанова М.  XV  аср туркй шеъриятида қасида жанри. НДА (PhD).
-  Самар қ анд : 2018. - 48 б.
310. Худойдодов А. Холик Мирзозода и таджикское литературоведение
ХХ века. АДД. - Душанбе: 2014. - 46 ст.
311. Ҳамдамов   У.   ХХ   аср   шеърияти   бадиий   тафаккур   тадрижининг
ижтимоий - психологик хусусиятлари. ДДА. - Тошкент: 2017. - 67 б. 
312. Юнусзода   З.   То ик   маърифатпарварлик   адабиётида   сафарнома	
ҷ
жанри. НДА. - Самарқанд: 2009. - 24 б.
V I.  Интернет сайтлари:
313.   http://www.hum.vestnik.tj/ru/arhiv/arhiv2017/item/azal-va-mav-ei-on-
dar-        abijoti-sol-oi-80-arni-xx-eron.html   
273 314.   http://www.hum.vestnik.tj/ru/arhiv/arhiv2017/item/davrabandii-azali-
forsii-sadai-ХХ-i-eron.html
315.   https://pressa.tj/tajikistan/buhoroi-sharif-poyaguzori-adabiyoti-navin/  
316.   https://www.azon.uz/content/views/jadid-mutafakkiri-saidahmad-
siddiqiy-ajz
317.   https://ziyouz.uz/ru/2012-09-02-11-32-08/54-2012-09-02-11-19-
56/165--1886-1938
318.   https://ziyouz.uz/ilm-va-fan/adabiyot/milliy-uygonish/begali-qosimov-
abdurauf-fitrat-1886-1938/
319.   https://tg.wikipedia.org/wiki/
320.   https://ziyouz.uz/ilm-va-fan/adabiyot/milliy-uygonish/begali-qosimov-nurboy-
jabborov-furqat-1859-1909/  
321.   http://www.kmt.tj/content/
322.   https://toj.today.tj/tajikistan/culture/1256-150-solagii-o-usayni-hatlon-
dar-boi-farangu-faroatii-mavzei-kangurt-talil-gardid.html
323.   http://library.ziyonet.uz/ru/book/109694
324.   http://komron.info/cr/maorifparvarii_adabiyot/
325. http://gerbisherdor.blogspot.com/ Qori Masehoi Tamhid   
326. https://www.dissercat.com/content/sotsialno-istoricheskie-idei-   
tadzhikskikh-prosvetitelei-kontsa-xix-nachala-xx-v  
327. https://www.dissercat.com/content/dzhadidizm-v-srednei-azii-v-kontse-   
khix-v-nachale-xx-v
 
274

XIX асрнинг иккинчи ярми ва хх аср бошлари тожик адабиётида лирик жанрларнинг тадрижий такомил тамойиллари