Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 6.5MB
Покупки 0
Дата загрузки 07 Сентябрь 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Медицина

Продавец

Bohodir Jalolov

Йўғон ва тўғри ичак хирургик касалликлари

Купить
Йўғон ва тўғри ичак хирургик касалликлари Эпидемиологияси • Йўғон ичак раки онкологик касалликлар ичида биринчи ўринларни эгаллайди • МДҲ давлатларида учинчи ўринда туради • Асосан 50 ёшдан то 70 ёшгача беморлар касалланади • Эркак ва аёллар бир хил хасталанади • Рак касаллиги асосан иқтисодий ривожланган давлатларда кўп учрайди Йўғон ичак анотомик қисмлари 1 – жигар бурмаси; 2 – кўтарилувчи қисми; 3 – кўр ичак; 4 – кўндаланг чамбар ичак; 5 – талоқ бурмаси; 6 – тушувчи чамбар ичак; 7 – сигмасимон ичак; 8 – тўғри ичак. Унинг узунлиги 1,75 – 2м, бўлиб унда 2 қисм фарқланади — чамбар (1,5 – 1,75м.) ва тўғри ичак (15 – 20см.) 1 – ўрта чамбар ичак артерияси; 2 – ўнг чамбар ичак артерияси; 3 – кўндаланг чамбар ичак артерияси; 4 – пастки тутқич артерия; 5 – қирғок тармоғи; 6 – юқори тутқич артерия; 7 – чап чамбар ичак артерияси; 8 – сигмасимон ичак артерияси. Қон билан таъмирланиши Йўғон ичак фаолиятлари 1. Моторика 2. Сўрувчи 3. Чиқарувчи • Йўғон ичакда сувнинг 95% гача қисми ва электролитлар сўрилади. • Ичакдаги микроорганизмлар ҳаёт фаолияти туфайли йўғон ичак В ва К витаминлари алма-шинувида иштирок этади. Йўғон ичак тузилиши Йўғон ичак шиллиқ қават, шиллиқ ости, мушак ва сероз қаватлардан иборат. Шиллиқ қават эпителий, хусусий пластинка ва мушак пластинкасидан ташкил топган. Унинг шиллиқ қавати ҳиллпиллов-чи шокилалардан холи, аммо крипта-ларга бой. Шиллиқ қават хусусий пластинка қавати лимфоид фолликул-ларга (Пейер пилакчаси) бой. Мушак қавати кўндаланг ва бўйлама тола-лардан ташкил топган. Асосий клиник белгилар • Оғриқ –доимий, дардсимон • Орқа чиқарув тешигидан шиллиқ йирингли ажралмалар • Қон кетиши – ахлатда қон излари ёки қон томчилари • Анемия • Қабзият • Қорин дам бўлиши • Сабабсиз ич кетиб қолиши • Тенезмлар (спазм) • Ич ёки хаво тутаолмаслик Бармоқли текширув Текширув усуллари Ректоромано-аноскопия • Колоноскоп йўғон ичак ички юзаси бўйлаб 98% (агар ички юзада патологик торайиш бўлмаса) маьлумотни бера олади. • Колоносокоп ёрдамида, 60% ҳолатларда ёнбош ичакни илеоцекал қопқоқдан 20-120 см юқори қисми тўғрисида маълумот олиш эришиш мумкин. Колоноскопия Виртуал колоноскопия (КТ-колонография) Юкори маълумот берувчи рентген нур текшируви бўлиб, ноинвазив текширув усули хисобланади ва ичаклар уларнинг ташки ва ички юзалари туғрисида тўлиқ маьлумот беради. Ирригография Гиршпрунг касаллиги (кўтарилувчи чамбар ичак дилатацияси) Йўғон ичак аномалиялари ва ривожланиш нуқсонлари • Йўғон ичак дистопияси • Долихоколия • Долихосигма • Йуғон ичак стенозлари • Йуғон ичак атрезияси Гиршпрунг касаллиги Гиршпрунг касаллиги - йўғон ичак мегаколони ёки гигантизми, унинг эвакуатор фаолиятининг бузилиши билан кечувчи туғма касаллик бўлиб, қабзият ва қориннинг кескин дам бўлиши билан намоён бўлади. Туғиладиган ҳар 5000 та чақалоқдан биттасида учраши мумкин. Асосан ёш болаларда ва ўсмирларда учраб, катталарда эса жуда кам ҳолларда кузатилади. Гиршпрунг касаллиги кўпинча оилавий касаллик бўлиб ҳисобланади!!! Этиологияси Йўғон ичак мушаклараро (Ауэрбах) ва шиллиқ ости (Мейснер) ганглионар хужайраларининг камлиги ёки умуман булмаслиги Илмий тадқиқот маълумотларга кўра хомиладорлик даврида ичак қаватларини ривожланишида айнан нерв структурасида ривожланиш генларида камчиликлар кузатилади. Катта ёшдаги одамларда бу касаллик ривожланишида эса ичак девори нерв тизимида бошқа фаол моддалар кимёвий захарланишлар ёки концервантлар оқибатида зарарланиши тўғрисида хам маьлумотлар бериб келинган. Диагностикаси  Беморнинг шикоятлари  Анамнези  Ректал текширув  Ректороманоскопия  Ирригография Анатомик шакллари 1. Анал усти – тўғри ичакда ампуладан пастда жойлашган қисмда зарарланиш 2. Ректал – тўлиқ тўғри ичак бўйлаб 3. Ректосигмоид – тўлиқ тўғри ичак ва сигмасимон ичакни бир қисми ёки барча қисми 4. Субтотал – кўндаланг ичак жараёнга қўшилганида 5. Тотал – йўғон ичакни барча қисми зарарланиши. Клиник кечиши Асосий белгилари: • Қориннинг дам бўлиши • Ич келмаслиги • Қабзият, ич келишга майл йўқлиги Кўрикда: • Қорин кескин дам булиши, • Ассиметрик корин • Баъзан қабзият ич суриши билан алма-шиши (парадоксал ич суриши). • Умумий белгилар: бош оғриғи, беҳол-лик, кўнгилнинг беҳузур бўлиши, иштаҳа йўқлиги Даволаш • Гиршпрунгни даволаш катталарда ҳам болаларда хам фақат хирургик йўл билан амалга оширилади!!! • Хирургик давонинг асосий вазифаси ичакдан аганглионар қисмни олиб ташлаш ва ичак пассажини тиклашга қаратилади. • Мувофақиятли хирургик давога эришиш аганглионар қисмни радикал олаиб ташлаш зарур.Дюмел операцияси - чамбар ва тўғри ичак аганглионар қисм резекцияси, ва охир ён ретроректал колоректал анастомоз қўйишдан иборат. НОСПЕЦИФИК ЯРАЛИ КОЛИТ Бу - йўғон ва тўғри ичаклар шиллиқ қаватининг ярали-некротик ўзгариши билан кечувчи сурункали яллиғланиш касаллиги. Патогенези Организм сенсибилизацияси Аутоиммун реакция ривожланиши Ичак шиллиқ қаватида антиген- антителореакцияси Колит, яралар келиб чиқиши Иккиламчи инфекция қўшилиши Ичак нерв аппаратининг бузилиши Алиментар етишмовчиликЭтиологияси • Инфекцион наза- рия, • Аллергик жараён назарияси. Диагностика • Бемор шикоятлари • Анамнези • Ректороманоскопия • Ирригография • Колоноскопия • Аноскопия НЯКда эндоскопик кўриниш Таснифи 1. Жойлашуви бўйича: • – дистал шакли: ярали проктит ва проктосигмоидит (27–44 %); • – ярали чап томонлама колит (44 % ); • – ярали тотал колит (20 %); • – ярали регионар колит. 2. Кечиши бўйича: • – ўткир ярали колит; • – сурункали танаффуссиз кечиш; • – рецидивланувчи. Клиникаси Ўткир (яшин тезлигида кечувчи) тури (10%беморларда) жуда оғир кечади. • Ич суриши (40 мартадан кўп), • Нажас шиллиқ, қон, йиринг аралаш бўлади, • Қайт қилиш ва қоринда кучли оғриқ • Тенезмлар • Тана ҳарорати кутарилиши. • Қорин катталашган, пайпаслаганда йўғон ичак бўйлаб оғриқ • Юқори лейкоцитоз, лейкоцитар формуланинг чапга силжиши, гемоглобин, эритроцитлар сони, гематокрит камаяди . Дифференциал диагностика  Дизентерия – бирор юқумли касаллик анамнези  Проктит – аноскопия текширувида тўғри ичак яллиғланиши  Крон касаллиги – оғиз бўшлиғидан бошлаб анусгача зарарланиш кузатилади. Даволаш Консерватив даволаш (муолажа): • Пархез: Оқсилга бой, углеводлар ва сутни чекловчи • Бактериостатик препаратлар (этазол, фталазол, сульгин, энтеросептол) • Салазопиридазин гурухи препаратлари • Стероид гормонлар • Десенсибилизацияловчи ва антигистамин дори воситалари (димедрол, пипольфен, супрастин, тавегил) • Витаминлар (А, Е, С, К, В гуруҳ) Жарроҳлик усули - касалликда асоратлари юзага келганда: • Профуз кон кетганда • Ичак перфорацияси • Токсик дилятациясида Йўғон ичак дивертикуллари ва дивертикулёзи Дивертикул – бу кавак аъзода туби берк тугалланадиган халтачасимон хосилалари тушунилади Дивертикулез эса ичакда кўп сонли дивертикуллар мавжуд булганда айтилади • Учраш сони йўғон ичак касалликларида 24%, шунда, 30% беморлар 50 ёш ва 70% 75–80 ёш. • Иқтисодий ривожланган давлатларда юқори кўрасткичнинг асосий сабаблари ўсимлик махсулотларини кам истъемол қилиш ҳамда умр узайиб бориши ва психоэмоционал юкаламалар ҳсиобидан экан Йўғон ичак дивертикуллари ва дивертикулёзи • Кўпинча йўғон ичак чурра хосиласи бўлганда, ичаклар варикоз кенгайишларида, ҳамда ясси оёқ инсонларда ва Марфан синдромида бирга кечади. • Асосий ўзгариш ичак шиллиқ қавати тўқималарини дегенарацияси бўлиб хисобланади. Таснифи 1. Дивертикулез клиник белгиларсиз ⅓ беморларда тўсатдан аниқланади. 2. Клиник белгилар билан кечувчи дивертикулез, бунда қорин оғриши ва бир қанча ичак функцияларини бузилиши билан кечувчи симптомокомплексни кузатиш мумкин 3. Асоратланган дивертикулез: – дивертикулит; – перфорация; – қон кетиш; Клиникаси Дивертикулезни клиник белгилари булмайди. • Агар дивертикул асоратланса (яллигланиш билан) куйидаги белгилар юзага келиши мумкин: • Кориннинг пастки сохасида огрик • Диарея • Кунгил айниш • Иштахани сусайиши • Cубфебрил температура • Уткир аппендицит клиник белгиларига ухшаш белгилар • Агар дивертикул ёрилса, перитонит юзага келади Даволаш Консерватив: • Парҳез • Спазмолитиклар • Антибиотиклар • Сульфаниламид препаратлари • Антисептик воситали хуқналар Жарроҳлик усулида даволашга кўрсатма: • дивертикул перфорацияси • ўткир ичак тутилиши • массив қон кетиши • жуда кучли дивертикулитда медикаментоз даво наф бермаганда • ички оқмалар ривожланганда Қуйидаги жарроҳлик амалиётлари бажарилади: • Гемиколэктомия • Сигмасимон ичак резекцияси Йўғон ичак полиплари Йўғон ичак бўйлаб безсимон эпителийсини ҳаддан ташқари пролиферацияси ва уни безсимон ворсинкали шаклга айланиши оқибатида келиб чиқади. • Раколди касаллиги деб қаралади, 10-15 йилда полиплар хавфли ўсмаларга ўтиши кузатилган. • Наслдан наслга ўтади (оилавий касаллик). • Учраш частотаси ҳар 1 000 000 ахолига 13 та. • 75% тўғри ва сигмасимон ичакда учрайди. Йўғон ичак полипларининг шакллари • Ювенил • Гиперпластик • Безсимон • Безсимон-тукли • Тукли диффуз полипози учрайди. Даволаш Полипларни эндоскопик йул билан олиб ташлашга мисол (полипэктомия) Электрокоагуляция Клипса қўйиш Кўпгина текширувлар шуни кўрсатадики, йўғон ичак раки (аденокарцинома) яхши сифатли полипдан (аденомадан) ўсади. Бу - эпителиал ўсма бўлиб, ичакни кўпинча дистал қисмларини шикастлайди. Узоқ муддат симптомларсиз кечади, охирги босқичларда қон кетиш, ични қотиши, оғриқлар кузатилади. Йўғон ичак саратони (рак) I босқич – унча катта бўлмаган чегараланган ўсма, шиллиқ қават ва шиллиқ ости қаватда жойлашган. Лимфа тугунларга метастазлар йўқ. II босқич : а) катта ўлчамли ўсма, лекин ичак кўндаланг ўлчамини ярмигача етади, регионар метастазларсиз; б) ўлчамлари катта ўсма, регионар лимфа тугунларига метастазлар билан. III босқич : а) ичак кўндаланг ўлчамини ярмидан кўп қисмини эгаллаган катта ўсма, ичак барча деворларига ўсиб кирган, регионар метастазларсиз; б) ҳар-хил ўлчамли ўсма, лекин регионар лимфа тугунларига кўплаб метастазлар билан. IV босқич : катта ўлчамли ўсма, қўшни аъзоларга ўсиб кирган, регионар ва тарқалган метастазлар билан. Йўғон ичак саратонининг босқичлари Клиник кечиши Клиник кечиши: ўсмани жойлашган ўрни, ўсиш тури ўлчамлари ва асоратлари билан боғлиқ. • Ҳар - хил даражадаги оғриқлар • Ичак дискомфорти • Ичаклардан патологик оқмалар келиши • Беморни умумий аҳволини ёмонлашуви • Айрим ҳолларда ўсмани пальпация килиниши билан характерланади. Қориндаги оғриқлар • Қориндаги оқриқлар 80- 90% беморларда кузатилади • Оғриқлар яллиғланиш жараёнини қорин пардасига ўтиши билан боғлиқ • Оғриқлар интенсивлиги ҳар-хил (тўмтоқ, тортувчи), лекин ичак тутилиши юзага келганда интенсивлиги кучаяди, ҳуружсимон тус олади. Ичак дискомфорти • Иштаҳани пасайиши • Кекириш • Кўнгил айниши • Эпигастрал соҳадаги оғирлик ҳисси • Беморларда ичини қотиши • Ичини суюқ ҳолда кетиши • Қоринни қулдираши • Қоринни шишиши Патологик ажралмалар Патологик ажралмалар: нажас билан қон ва йирингни чиқиши 40-50% беморларда кузатилади. Қон ўсма парчаланганда, йиринг ва шиллиқни чиқиши ўсма атрофини яллигланишида ва қўшимча колит ривожланганда ажралади. Айрим беморларда ўсмани пайпасланиши якка симптом бўлиб ҳисобланади, кўпроқ ўсма йўғон ичакни ўнг ярмида жойлашганда кузатилади. Йўғон ичак ракини клиник шакллари Токсико-анемик Токсико-анемик шакли ҳолсизлик, тез-тез чарчаш, тана ҳароратини кўтарилиши, тери рангини оқариши анемия ҳисобига. Энтероколитик шакли Энтероколитик шакли қорин шиши, қоринни қулдираши, Ични қотиши, ични кетиши, қориндаги оғриқлар ва нажасда қон, йиринг, шиллиқ ажралиши билан характерланади. Йўғон ичак ракини клиник шакллари Диспептик шакли Иштаҳани йўқолиши, кўнгил айниши, кекириш, қайт қилиш, эпигастрал соҳадаги оғирлик ҳисси билан характерланади. Обтурацион шакли Асосий симптоми ичак тутилиши бўлиб ҳисобланади. Нажас ва ел ажралиши кузатилмайди. Сохта яллиғланишли шакли Қоринда оғриқлар бўлиши ва тана ҳароратини кўтарилиши билан характерланади. Қон тахлилида лейкоцитоз, эритроцитлар чўкиш тезлигини ошиши. Ўсма шакли Ўсмани беморни ўзи ёки шифокор текширув вақтида аниқлайди, лекин субьектив беморни хеч нарса безовта қилмаслиги мумкин. Йўғон ичак ракини клиник шакллари Йўғон ичак ўсмаларини ташхислашда TNMPG таснифи 1. Т ( tumor ): – Т 0 — бирламчи ўсма белгилари мавжуд эмас; – Тis —эпителий ичи ўсмаси; – Т 1— ўсма ичак деворини озроқ қисмини эгаллаган, шиллиқ қаватга ўсиб кирган; – Т 2 — ичак айланасини ярмини эгаллаган, мушак қаватга ўсиб кирган; – Т 3 — ўсма 2/3 қисмни ёки тўлиқ ичак айланасини эгаллаган, ичак ички юзасини торайтирган, субсероз қаватга ўсиб кирган; – Т 4 — ўсма тўлиқ ичакни эгаллаган ичак тутилиши чақиради ёки қўшни аьзога ўсиб кирган (висцерал пардага). 2. N ( nodes ): – Nx — махаллий лимфа тугунларида метастазлар тўғрисида маълумот йўқ; – N 0 — махаллий лимфа тугунларида метастазлар йўқ; – N 1, N 2, N 3— хар хил гурух лимфа тугунларида зарарланиш (1, 2, 3- тартибли коллекторлар), кенглиги ва зарарланиш характери (ягона ёки кўплаб). Асоратлари 1. Ичак тутилиши 2. Ўсма атрофидаги тўқималарни яллиғланиши 3. Ўсмани тешилиши 4. Қон кетиш 5. Йўғон ичак ва қўшни аъзолар ўртасида оқмаларни юзага келиши. Диагностикаси • Анамнез • Беморни шикоятлари • Колоноскопия • МСКТ Даволаш Даволаш: жарроҳлик усулида. Нур ва химиотерапияни йўғон ичак ракида нафи кам. Ўлим кўрстакичи: радикал жарроҳлик амалиётларидан кейин 6-8% ни ташкил қилади. Радикал жарроҳлик амалиётларидан кейин 5 йиллик умр кўриш 50% га тенг. Тугри ичак касалликлари 10000 ахолида 11 кишида учрайди. Лекин шуни айтиб утиш керакки, бирламчи курик синчиклаб утказилганда 25-30% ахолида тугри ичак касалликлари топилади. Тўғри ичак касалликлари Тўғри ичак касалликлари қадимий Миср, Юнонистон, Хиндистонда ўргана бошланган. Аноректал оқмани биринчи марта Суқрот милоддан аввалги 430 йилда қайд этган Геморройда склеротерапия биринчи марта 1869 йили амалга оширилган. Тарихий маълумотлар Тўғри ичак анатомияси 1 –Чегара чизиғи 2 – Перианал тери 3 – Орқа чиқарув тешиги - тери чегараси 4 – Тўғри ичакнинг пастки веноз тўри 5 – Паркс боғлами 6 – Тўғри ичакнинг пастки веноз тўри 7 – циркуляр мушак кавати кавати 8 – бўйлама мушак кавати кавати Тўғри ичакнинг хирургик анатомияси | Тўғри ичакнинг кўндаланг кесими ва ёпкич мушаклари Тўғри ичакнинг хирургик анатомияси Тўғри ичакнинг ёпкич мушаклари (пастдан кўриниши) Тўғри ичак артериялари Тўғри ичак веналари (VCI === vena cava inferior) = пастки ковак вена) Тўғри ичак атрофидаги ёғ қатлами билан тўлган бўшлиқлар: 1) spatium ischiorectale, 2) spatium pelvirectale, 3) spatium perianaleТўғри ичак атрофидаги ёғ қатлами • Эвакуатор • Резервуар (650-1200) • Сўриш Тўғри ичак физиологияси • Тўғри ичак ривожланиши туғма аномалиялари • Тўғри ичак ноонкологик касалликлари • Тўғри ичак онкологик касалликлари Тўғри ичак касалликлари • Hirschsprung касаллиги (аганглионар мегаколон) • Орқа чиқарув тешиги ва тўғри ичак туғма атрезияси Тўғри ичак ривожланиши туғма аномалиялари Орқа чиқарув тешиги ва тўғри ичак аномалиялари тахминан 0,2% чақалоқларда учрайди. Улар орасида кўп учрайдиганлари: • орқа чиқарув тешиги стенози, • орқа чиқарув тешиги атрезияси, • тўғри ичак атрезияси.Орқа чиқарув тешиги ва тўғри ичак атрезияси Тў Ғ ри ичак ривожланиши тугма аномалиялари: а) орка чикурув тешиги стенози б)орка чикарув тешиги атрезияси в) орка чикурув тешиги ва Тў ғ ри ичак атрезияси г) Тўғри ичак атрезияси Тў г ри ичак ривожланиши тугма аномалиялари  Орка чикарув тешигини йуклиги  Чакалок тугилгандан кейин 24-48 соат ичида ичи келмаслиги  Ошкозон –ичак рентгеноскопияси Диагностика Даволаш Орка чикарув тешиги атрезиясида ораликдан узунасига кесма оркали операция 1.Узунасига кесма оркали турги ичак епик чунтаги очилади Кесма линияси (а) ва ажратилган Тў²ри ичак (б) Орка чикарув тешиги атрезиясида ораликдан узунасига кесма оркали операция Тў²ри ичак шиллик кавти очилиб шиллик кават кирраси терига тикилади. Кундаланг кесимда чоклар(а) ва операциядан кецинги холат(б) • Геморроидал тугунлар • Орка чикарув тешиги ёриги, пектеноз, папилляр гипертрофия • Аноректал абсцесс и орка чикарув тешиги окмаси • Тўгри ичак тушиши ва сфинктер етишмовчилиги Тўғри ичак ноонкологик касалликлари Геморрой - тўғри ичак ғорсимон (каверноз) таначаларининг венулалар орқали, артерио- веноз анастомозларга эга бўлган тўғри ичак ғорсимон шиллиқ ости чигаллардан қонни оқиб чиқиб кетишининг бузилиши натижасида, уларнинг кенгайиши билан кечувчи касаллик ҳисобланади. Касаллик жуда кенг тарқалган бўлиб, катта ёшдаги ахолининг 43,7 фоизида учрайди ва тўғри ичак касалликлари билан оғриган беморлар орасида 40 фоизни ташкил этади. Эркаклар ва аёллар орасида касаллик деярли бир хил нисбатда, ўртача 30-50 ёшда учрайди . Бавосил (геморрой) Геморроидал тугунлар • Геморрой келиб чиқишини тушунтириб берувчи бир неча назариялар мавжуд – инфекцион агентлар тасири (криптоген инфекция, геморроидал флебитлар, колит ва бошқалар), нейроген ва эндокрин бузилишлар (жинсий безлар ва гипофиз патологияларида веноз система сустлиги, хомиладорлик даврида гормонал дисбаланс, каверноз чигаллар деворида нерв трофикасини бузилиши). Геморроидал тугунлар анатомияси Асосан учта позицияда: • Чап латерал • Унг орка • Унг олдинги Геморроидал тугунлар • Ички • Ташки  Биринчи давр ички гемрроидал тугунлар енгил шишган ва факат проктоскоп оркали куриш мумкин  Иккинчи даврда тугун орка чикарув тешигидан зурикканда чикади ва кейин уз жойига тушади  Учинчи даврда орка чикарув ешигидан чикан гемрроидал тугунлар мустакил уз жойига тушмайди ва факат босим остида уз жойига тушириш мумкин  Туртинчи даврда ва боисм остида хам тугунларни уз жойига тушириш иложи йук Клиник даврлари • Консерватив ( ванночкалар, геморроидал веналар тромбофлебитида медикаментоз даво ва склеротерапия ) • Хирургик - геморроидэктомия Геморрой давоси Геморроидал тугунлар склеротерапияси • 1 ва 2 даврларида эффектив • 4 йил ичида 30% гача рецидив бериши мумкин Геморроидал тугунларни резина халкалар билан боглаш (лигирлаш)  Орка чикарув тешигидан 2 см проксимал богланади  Тўғри ичак шиллик кавати некрозини ва чандикланишини чакиради ва рецидив сонини камайтиради  96% 1 – ой давомида симтомсиз (огрикларсиз) Лазер коагуляцияси усули • Бунинг учун 1,32-1,6 мкм диапазонли лазер тўлқинидан фойдаланилади. • Геммороидал тугунлар ўрнида енгил чандиқли тўқима ҳосил бўлади ва геморрой йўқолади. • Амалиёт махаллий ёки спинал анестезия остида бажарилади • Қарши кўрсатмалар: ҳомиладорлик, оғир ёндош касалликлар (юрак етишмовчилиги, миокард инфаркти, пневмония, қандли диадет, сепсис, кахексия, портал гипертензия), психик касалликлар, ўткир инефекцион касалликлар. Инфрақизил фотокоагуляция • Амалиёт амбулатор шароитда махсус инфрақизил коагулятор ускунаси ёрдамида амалга оширилади. Ишлаш принципи 100 градусгача бўлган юқори ҳароратдаги нур тутамини тўқимани куйдирувчи ҳаракатига асосланади. • Анал канал сохасига 65 мм тубусли фибротўлқин билан таьминланган аноскоп киритилади, аноскоп ички юзаси бўйлаб инфрақизил коагулятор охири киритилади ва геморроидал тугун қон томир оёқчалари сохасига ўрнатилади. • Коагуляция вақти тугун ўлчамига боғлиқ 1-3 секунд бажарилади • Даволашдан кейин ичак шиллиқ қаватида оқ-кулранг 4-6 мм чуқурликда ўчоқли ўзгариш кузатилади. Геммороидал тугунлар дезартеризацияси • Махсус ускунадан фойдаланилади HAL (hemorrhoidal artery ligation) . Ускунада аноскопга махсус датчик ўрнатилган бўлиб, тўғри ичак бўйлаб киритилганда артериал томирларни аниқлайди (ампуляр қисмдан пастда тахминан 3-10 та артерия). • Ультратовушли датчикдан тепарокда тирқиш бўлиб бу орқали томирни тикиш ва боғлиш бажарилади. • Усул II ва III босқичлар учун самарали. • Milugan Morgan операцияси. • Parks операция • Рижих операцияси Геморрой хирургик давоси Milugan Morgan операцияси Учала геморроидал тугунлар богланиб кесилади Parks операцияси Тугун ичкаридан анодермадан ва ташкаридан ички сфинктердан ажратилиб кесилади Орқа чиқарув йўли ёрилиши (анал ёриқ) — орқа чиқарув йўлидаги нуқсон. Кўпинча аёлларда учрайди. 90% холларда анал ёриқ анал сфинктернинг орқа деворида жойлашади. Орқа чиқарув йўлининг ўткир, хроник ва қайталанувчи ёрилиши фарқ қилинади. Орка чикарув тешиги ёриги • Ў ткир анал ёриқнинг асосий симптоми оғриқ ҳисобланади. • Оғриқ жуда қаттиқ, беморни кучли изтиробга солади , одатда хожатдан кейин бошланади ва бир неча соатга чўзилади. • Оғриқдан ташқари, анал сфинктернинг кучли рефлектор спазми сабабли қабзият лар пайдо бўлиб, натижада ҳар гал хожатга боришдан кейин ёриқ баттар шикастланиб туради. • Аксарият анал ёриқда хожатдан кейин қон томчилари ажралиб чиқиши кузатилади. Орқа чиқарув тешиги ёриғи Орқа чиқарув тешиги ёриғи таснифи Жойлашиши бўйича 1. Олдинги (9%) 2.Орқа (90%) 3. Ён (1%) Шиллиқдаги дефектлар сони бўйича 1. Ягона 2. Кўплаб Кечиши бўйича 1. Ўткир (1 ойгача) 2. Сурункали (1 ойдан узоқ) Даволаш • Кимёвий сфинктеротомия (ботулотоксин инъекция ) • Латерал сфинктеротомия • Анал ёриқни кесиб олиб ташлаш • Парапроктит параректал клетчаткага инфекция тушиши натижасида вужудга келади. • Параректал клетчаткага микроблар анал крипталарга очиладиган анал безлардан тушади. • Анал бездаги яллиғланиш жараёни натижасида унинг йўли бекилади ва секрет оқиб чиқиши бузилади. • Ўткир парапроктит пайдо бўлишига мойиллик туғдирадиган сабаблар орасида тўғри ичак дистал бўлими ва анал канал шиллиқ пардасидаги майда шикастлар биринчи ўринда туради. Ўткир парапроктит ва парапроктал оқма Диагностика Асосий текширув усули бу клиник белгилар ва фистулография ўтқазиш Даволаш • Замонавий давоси оқма ёки йиринглаган тўқимани олиб ташлаш ва атроф тўқималар билан ичак девори проктопластикалар бажаришдан иборат Лапароскопик технология • Лапароскопик гемиколэктомия (чап ва ўнг) • лапароскопик кўндаланг чамбар ичак резекцияси • лапароскопик сигмасимон ичак резекцияси • лапароскопик тўғри ичак резекцияси • лапароскопик ассистирланган тўғри ичак экстирпацияси Биринчи бўлиб 1991 М. Jacobs лапароскопик-ассистирланган (экстракорпорал анастомоз қўйган ҳолда) ўнг томонлама гемиколэктомия жаррохлик амалиётини бажарган, шу йилни ўзида Lahey сигмасимон ичак резекциясини, D. Flower — чап томонлама гемиколэктомия амалиётларини бажарган. Агар тугри ичак касаллиги билан касал мурожаат килса умумий амалиет шифокори кейинги муолажаларни килиши шарт: 1. Анамнезни тулик йигиш; 2. Ректороманоскопия утказиш; 3. Колоноскопия утказиш; 4. Лаборатор текширувлар утказиш; 5. Агар керак булса касални хирургик стационарга жунатиш. УАШ тактикаси
Купить
  • Похожие документы

  • Sog‘liqni saqlash tizimi va uning xususiyatlari
  • Rentgenologik tekshirishning umumiy, xususiy va maxsus usullari
  • Jigarda gormonlarning zararsizlantirilishi
  • Qon ivishi, qon guruhlari va rezus omili
  • Sust boruvchi neyrovirusli infeksion kasalliklar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha