Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 364.5KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

Ёшлар тарбиясида энг юксак кадрият – меҳр-мурувватнинг ўрни ва аҳамияти

Купить
Ёшлар тарбиясида энг юксак кадрият – меҳр-мурувватнинг ўрни ва аҳамияти Мамлакатимизда истиклолнинг дастлабки йиллариданок ёш авлод тарбиясига, унинг маънавиятли, жисмоний бакувват, руҳан пок ва соғлом қилиб вояга етказиш ишига алоҳида эътибор бериб келинмокца. Соглом авлод тарбияси иши таълим тизимида тобора муҳим ўринни эгапглаб бераётир. Ўсиб келаётган баркамол ёшлар тарбияси билан ҳамма - ота-оналар, кариидош-уруғлар, кўни-кўшнилар, қолаверса, бутун маҳалла-кўй, жамият, даапат баб-баравар шуғулланмокда. Соғлом авлодни вояга етказишда жисмоний тарбия билан бир каторда маънавий тарбиянинг ҳам ўзига хос ўрни бор. Ёшларни асрлар давомида сайқал топиб келаётган миллий қадриятлар, эзгу туйгулар -камгаринлик, ҳалоллик ва поклик, одамийлик ва инсонпарварлик, ростгўйлик, раҳм- шафқат, самимийлик, багрикенглик, меҳр-оқибат руҳида тарбиялаш ҳар жиҳатдан катта аҳамиятга эга. Таъкидлаш жоизки, меҳр-мурувват қадриятларимизнинг узвий бир қисми сифатида халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган. Меҳрли, мурувватли бўлиш, саҳоватпешалик, сахийлик, хайр-эҳсон қилиш, олийҳимматлилик, одамохунлик, одамгарчилик ота- боболаримиздан бизга мерос бўлиб қолган миллий хислатлардандир. Инсонийликнинг олий намунаси, халқимизнинг энг эзгу фазилати -меҳэ ва мурувват хусусида "Қуръони карим" ва "Хадис"ларда пурмаъно фикрлар баён этилган. Чунончи, Ҳадисда саҳоват, сахийлик, эҳсон ҳақида шундай дейилади: "Саҳоват йўлини беркитмагил, Оллоҳ таоло ҳам сенинг учун саҳоват йўлини беркитмагайдур", "Сахий одам фосиқ бўлса ҳам, Оллоҳнинг дўстидур ва бахил одам зоҳид бўлса ҳам, Оллоҳнинг душманидур. Дил қуши саҳовату карам билан овланур, икки дунё саодатига эришмоклик саҳовату карам билан муяссар бўлур", "Мол-дунёсини мискин, етим ва мусофирларга садақа қилиб, сўнг у дунёга рихлат айлайдирган мусулмон қандог ҳам яхшидур", "Мусулмон бўлмоқдек бир буюк бахт соҳибининг Оллоҳ таоло ўзига ато этган ҳалол бойликлардан мискинлар, етим- есирлар ва му Мақоллар, ҳикматли сўзлар - халқ ақт-заковатининг бетакрор, гўзап намунаси. Мазмун, моҳият эътибори билан маколларда ҳам меҳр-мурувват тўғрисида теран мулохазалар қайд этилган. "Мурувватли, адодатли кишини эл севар доим", "Мурувват - меҳрнинг тузоғи", "Мурувват қил, кўнгилни овла", "Мурувват тошқини дарёдан кучли", "Меҳр-кўзда", "Мурувват эгаси зулм қилишни истамайди", "Меҳр билмас кариндошдан меҳр билган ёт яхши", "Одам одамга қувват", "Одам одамга дўст, гамхўр", "Одам одамнинг кунига ярайди", "Сахий булут боққа ёмғир қуяди", "Сахийлар ҳаргиз хор бўлмас", "Сахийнинг қўли очиқ, қўли ОЧИКНИНГ йўли очиқ" сингари ҳикматга бой иборалар шулар жум. пеидандир. Турмуш тажрибалари асосида юзага к Халқимизнинг меҳр-мурувват борасидаги қарашлари, истак-ХОҲИШлари, орзу-умидлари киши номлари - антропонимларда ҳам ўз ифоДЙСИНИ ГОПГан. Исм берувчилар фарзандларини меҳрибон, ғ&мхўр, олиханоб, КОНГ кўпшл, сахий, саҳоватли инсон бўлиб улғайишини орзу қилган ЦОЛДа уларга Мсҳри, Меҳрибон, Меҳржон, Меҳрихон, Меҳрия, МеҳриниСО, Мвҳрали, Окибат, Оқибатхон, Соҳибой, Эҳсон, Эҳсонбой, Танти, Тантибой, Ҳотам, Ҳотамтой, Ҳотамхон, Иноят, Иноятхон деб ном берганлар. Мамлакатимиз - фозиллар юрти. Ўлкамиздан етишиб чиқкан буюк шоирлар, алломалар, азиз-авлиёлар халқимиз орасида мехр-мурувват, саҳоватпешаликни тарғиб ва ташвик. қилганлар. Масалан, улуғ аждодларимиздан Абу Наср Фаробий: "Меҳр-муруввэт, дўстлик, иноқлик, меҳнаткашлик бўлса, давлат обод бўлади", - деган. Ҳофиз Шерозий: "Меҳр уруғин экмаган термас яхшилик гулин", - дейди. Аҳмад Югнакий мурувват, саҳоват, ҳимматни инсоннинг энг яхши фазилати сифатида баҳолаган. Карамсиз, шафқатсиз кишини мевасиз дарахтга ўхшатган. Мақтамоқчи бўлсанг, сахийларни мақта дея уқтирган. Шоир яна сахийлик таърифида мана бу фикрларни баён этган: "Барча тилларда сахийнинг мадҳияси айтилади, сахийлик кишининг бутун кирини ювади. Сахий бўл, сенга ҳақорат сўзи тегмасин, сахийлик ҳақорат йўлини тўсади. Алишер Навоий "Маҳбуб-ул-кулуб" асарининг III қисмида мурувват ва вафо, саҳоват ва ҳиммат сингари масалаларга тўхталиб ўтган. Хусусан, саҳоватни таърифлаб, бундай деган: "Саҳоват инсоният боғининг борвар шажаридур (мевали дарахтидир), балки ул шажарни муфид самаридур (фойдали мевасидир), одамий кишварининг баҳри мавжвари, балки ул мавж баҳрининг симин гавҳари. Саҳоватсиз киши ёгинсиз абри баҳор ва ройиҳасиз (ҳидсиз) мушки тотор Бир ўтмакни икки бўлуб ёрмин бир очка берганни сахий де, ўзи емай борини мухтожқа берганни ахий де". Маърифат жарчиси Абдулла Авлоний асарларида мурувват, химмат борасида кўплаб фикрлар баён этилган. Чунончи, унинг "Туркий гулистон ёхуд ахлоқ" китобида шундай сатрлар бор: "Ҳиммат шундай бир олижаноб фазилатдурки, инсониятнинг кони яхши ку Умумтаълим мактаблари, лицейлар, касб-хунар коллежлари ва олий ўкув юртлари ўқувчилари ва тадабаларига қадриятларимизнинг ажралмас бир кисми бўлмиш меҳр- мурувват, саҳоват ҳақида кенг тушунча ва билимлар бериб бориш шу куннинг муҳим вазифаси, давр талабидир. Бу ўринда маънавият кунларида, гуруҳ йигилишларида ёшлар ўртасида "Меҳр-мурувват - инсонпарварликнинг амалий ифодаси", "Меҳр - кўзда, акл - сўзда", "Инсон меҳрининг тафти - боқий", "М!еҳр ва мурувват -эгнзак", "Меҳр бор жойда, мурувват бор", "Меҳри борнинг сеҳри бор", "Ҳиммат - инсон камологи" сингари мавзуларда маъруза ва суҳбатлар уюштириш яхши натижа беради. Шунингдек, талабалар даврасида "Мумточ адибларимиз - меҳр-мурувват тўғрисида", "Алишер Навоийнинг саҳоват ва Энг муҳими, меҳр-мурувват туйғуси ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини юзага келтиради, уларни мустақил ҳаётга тайёрлашда катта аҳамият касб этади.
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiyaviy ishlarni tashkil etishda pedagoglarning vazifalari
  • O`zbekistonda yosh avlod tarbiyasining dolzarb muammolari
  • Abu Ali ibn Sino ijodida oila tarbiyasi
  • Эволюция методов преподавания литературы в школе ХХ–ХХI веков
  • Abdulla Avloniyning «Tarbiya biz uchun yo hayot - yo mamot, yo najot - yo halokat, yo saodat - yo falokat masalasidir» degan g'oyasining mazmun-mohiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha