Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 114.6KB
Покупки 0
Дата загрузки 29 Сентябрь 2019
Расширение doc
Раздел Дипломные работы
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

Ёшлар тарбиясига касбий байрамлар орқали дифференциал ёндошув мезонлари

Купить
“ Ёшлар тарбиясига касбий байрамлар орқали дифференциал ёндошув мезонлари ” М У Н Д А Р И Ж А Кириш ..................................................................................... 3 I боб. Оммавий байрам ва томошаларнинг ижтимоий- назарий асослари 1. Байрамлар назарияси ва спецификаси .................................. 14 2. Касбий байрамларнинг илмий-назарий ва амалий таснифи .................................................................................... 28 I боб бўйича хулоса ................................................................ 38 II боб. Касбий байрамларнинг умумий маданият даражасини аниқлаш – меҳнат фаолиятидаги байрам типологиясини белгилашнинг асоси 1. Ёшлар тарбиясида касбий байрамларнинг тутган ўрни ..... 41 2. Касбий байрамларга дифференциал ёндашув мезонларини аниқлаш ............................................................ 52 берадиган мутахассисларни тайёрлаш юзасидан амалий ишларни кенг йўлга қўйиш бу муаммоларни ечиш имконини бериши шубҳасиз. 1 Ислом КАРИМОВ КИРИШ Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритган дастлабки кунлардан бошлаб ҳуқуқий демократик жамият қуриш йўлидаги ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий соҳалар билан бир қаторда маънавий, маданий, маърифий ҳамда мафкуравий жабҳаларда туб сифат ўзгаришларни вужудга келтирган янги тарихий давр бошланди. Халқимизнинг миллий ўзлиги, тили, дини, қадриятлари, анъана ва урф-одатларини тиклаш, авайлаб асраш, уни келажак авлодга етказиш учун зарур шарт-шароитлар яратилди. “Бугун юртимизда демократик давлат, эркин ва фаровон ҳаёт қуриш йўлида, - деб таъкидлайди Президент И.Каримов, - амалга оширилаётган катта-катта ўзгаришларни нафақат ҳаётимизни четдан кузатадиган од “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги, “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги қатор қонун ва дастурларининг қабул қилиниши ва ўзининг ижобий натижаларини бераётганлиги муҳим аҳамият касб этмоқда. Президентимиз И.Каримовнинг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори мустақиллик йилларида олиб борилган ёшларга, хусусан уларнинг жамиятда ўз урнини топиши борасидаги ислоҳотларнинг мантиқий ва қонуний давоми сифатида бу борадаги ишларнинг янги босқичини бошлаб берди. Шу билан бирга халқимизнинг асрий анъаналарига, миллий қадриятларимизга, ривожланган давлатларнинг илғор тажрибаларидан ижодий фойдаланиб, ўзимиз танлаган тараққиёт тамой машаққатли меҳнатдан доимо ҳайратга тушаман. Бизнинг халқимизда “Илм билан шуғулланиш – игна билан қудуқ қазиш билан баробар” деган мақол бор. Ана шу игна билан қудуқ қазиётганлар бор бўлсин! Улар қўлёзмалар устида 10-20 йиллаб ва ҳатто умрбод ишлаётган инсонлардир. Бундай сабр-тоқат билан меҳнат қилаётган инсонлар қалбида буюк даҳолар меросини бутун дунёга намоён этиш истаги шунчалик кучлики, ҳеч шубҳасиз, бундай даҳоларсиз инсоният равнақ топа олмайди” 1 . Ўз навбатида халқ маънавиятини юксалтиришда ёшларнинг қалби ва онгини миллий ва умумбашарий қадриятлар уйғунлиги руҳида тарбиялаш, уларни замонавий билим ва ҳунарларни эгаллаган, ҳар томонлама ақлли, ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан баркамол қилиб тарбиялаш ҳал қилувчи вазифалардан бирига айланди. Шунинг учун ҳам истиқлол йилларида бермоқда ва уларни ҳар қадамда кўриш мумкин. Чунончи, замонавий мактаблар, лицей ва коллежлар, барча қулайликларга эга бўлган спорт иншоотлари, ёшлар марказлари ёш авлод манфаатларини рўёбга чиқариш, уларнинг ҳеч кимдан кам бўлмай вояга етиши учун хизмат қилмоқда. Шу билан бирга, ёш оилаларга кўрсатилаётган ғамхўрлик, уларнинг уй-жой қуриш, ўз рўзғорини бутлаш учун берилаётган имтиёзли кредитлар, ўқувчи ва талабалар, истеъдодли ёшлар учун очилаётган янги-янги имкониятлар ҳар бир юртдошимизни хурсанд қилмоқда. Ана шундай имкониятлар асосида ёшларимиз таълим ва илм-фан, санъат ва адабиёт, спорт соҳасида дастлабки қувончли натижаларни қўлга киритмоқда. Улар ўзларининг истеъдод ва қобилиятини рўёбга чиқариб, мустақиллик даврининг ўзига хос ютуқ ва ўзгаришлар солномасини яратишга муносиб ҳисса ҳақида гапирганда, маънавият масалаларини ҳам алоҳида тилга олади. Чунки бугунги мураккаб замонда маънавий комил инсонни тарбияламасдан туриб, ҳеч қайси жамият ўз олдига қўйган мақсадларга эришолмайди. Бинобарин, ёшларни юксак маънавиятли қилиб тарбиялаш – уларни эзгулик руҳида тарбиялаш демакдир. Бундай инсонлар эса ён-атрофида бўладиган ишларга бефарқ қараб туролмайди: яхши ишларга қўшилишга, ёмон ишларга эса қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилади. Бугунги кунда маънавий-мафкуравий ишларнинг марказида туриши лозим бўлган муҳим масалалардан бири - бу ёшларнинг бўш вақтини тўғри ташкил этиш фойдали ва қизиқарли машғулотлар билан банд қилишдан иборат. Чунки ҳаётдаги кўпгина нохушликлар бекорчиликдан, ёшларнинг ҳаётга тўғри йўлланма олмаганидан келиб чиқади. Илгарилари мактаблар қошида турли кас спорт ўйинлари олдидан бўладиган саралаш босқичлари ҳам ёшларни спортга ошно қилишда муҳим роль ўйнайди. Болаларнинг бўш вақтини банд қилишда уларнинг ҳуқуқ тартибот идоралари, турли ижодий ташкилотлар билан мулоқотини мустаҳкамлаш ҳам катта аҳамиятга эга. Бундай алоқалар аввало болаларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, ижодий қобилиятини ривожлантириш, улардаги истеъдод ва қобилиятни рўёбга чиқаришга тутки беради. Бундай соҳалар билан доимий мулоқот, етарли тайёргарлик ва малакага эга бўлган ёшлар ҳеч қачон енгил-елпи ҳаётга қизиқмайди, ҳар бир хатти-ҳаракатининг оқибатини ўйлаб қадам босадиган бўлади. Халқнинг бўш вақтини самарали ташкил қилишда байрам ва томошалар муҳим ўрин тутади. Байрам - ўйин муносабатларидан иборат маданий дам олиш амалиёти ўзининг умумий тузилиши ва ижодий ўзгарувча юзага келмоқда. Бу борада, айниқса, касбий байрамларнинг аҳамияти ортиб бориб, профессионал жамоаларнинг касбий байрамларда эришилган ютуқлари марраларини намоён этади. Мамлакатимиз миллий истиқлолга эришгач байрам ва томошалар билан боғлиқ касб байрамларини ҳам тиклаш жамият учун ҳаётий эҳтиёжлардан бирига айланди. Шу боис касб байрамларини шаклан тиклаш ва мазмунан янгилаш, байрам шароитида унинг эстетик аҳамиятини оширишнинг назарий асосларини ишлаб чиқиш муҳимдир. Ушбу тадқиқотда касбий байрамларнинг Ўзбекистон халқларининг ижтимоий ҳаётида тутган ўрни ва ёшлар тарбиясидаги аҳамияти ўрганилиб, тадқиқ этилди. Диссертация мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги: Ҳозирги кунда Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан комил инсон ва баркамол инсон тарбиясига, миллий мафкурага, қадриятлар каби ғояларни илгари суриши, бу байрамларни ҳозирги кунда ташкил қилиш долзарб масалалардан бўлиб ҳисобланади. Тадқиқот объекти ва предмети: Диссертациянинг объекти қилиб, касбий байрамлар белгиланди. Тадқиқот предмети қилиб, касбий байрамлар ва уларнинг ривожланиш тамойиллари олинди. Тадқиқот мақсади ва вазифалари: Байрамнинг маданий ўзаги, касб байрамларининг спецификасини, даражасини, ривожини аниқлаш мақсад қилиб қўйилди. Ушбу мақсаддан келиб чиқиб, қўйидаги вазифалар белгиланди:  касбий байрамларнинг мифологик асосларини ўрганиш, архитипларнинг вужудга келишини, тантаналарнинг рамзларини тадқиқ қилиш;  касбий байрамларга дифференциал ёндашувнинг мезонларини аниқлаш;  касбий байрамларнинг ёшлар тарбиясидаги аҳамиятини аниқлаш;  профессионаллар жамиятининг бир ғоя асосида мулоқот ор Мавзу бўйича қисқача адабиётлар таҳлили: Тадқиқотда оммавий байрамлар назарияси, драматургияси ва режиссураси бўйича Д.Н.Ал, Д.М.Генкин, Э.В.Вертковский, И.Туманов, Б.Петров, У.Х.Қорабоев, Б.С.Сайфуллаев, И.Бахтин, Т.Р.Апинян, С.В.Григорев, А.Д.Силин, И.Шароев, касбий байрамларнинг назарияси бўйича В.В.Алёшин, О.Родин, Р.Рютенгер уни ташкил қилиш борасида Э.Б.Воронов, С.Д.Резник, Р.Л.Кричевский, касбий байрамлардаги менеджмент шакллари бўйича М.Альберт, Дж.Грейсон, М.Х.Мексон, классик ғоялар бўйича бошқариш борасида М.Вебер, Ф.Мертон, Э.Майо, А.Файол, Г.Эмерсон, байрамларга дифференциал ёндашувнинг услублари бўйича С.Матина, А.Камолова, Ф.Аҳмедовларнинг илмий изланишларидан ва интернет маълумотларидан фойдаланилди. Тадқиқотда қўлланилган услубларнинг қисқача тавсифи: Тадқиқотда фанлараро ў  байрам билан ўйиннинг интереактив алоқаси касбий байрамларни ёрқин ҳаракатда меҳнат жараёнини кўрсатиш;  касбий байрамларга дифференциал ёндашув, ушбу байрамларнинг ёрқин шаклларини танлаш, композицион жиҳатдан мукаммал ишлаб чиқиш усуллари ишлаб чиқилди. Шунингдек тадқиқотда,  байрамларни ташкил қилиш маданияти тизимида, маънавий бойликларни асраб қолиш, ўзига хос анъаналарни тиклаш;  замонавий касбий байрамлар инсонга янги иқтисодий шароитга кўникишни, бандликнинг янги шаклларига бўлган қизиқишини кучайтириш;  касбий байрамларнинг янги шаклларини пайдо бўлиши, ёрқин шаклда меҳнатни улуғлашга имконият яратиш;  байрамона мулоқат чегарасининг кенгайиши, турли меҳнат фаолиятида иш олиб борувчи меҳнаткашларнинг фикр қилиш қобилиятини янада ривожлантиш;  байрамга этник ўзига хосликни қ  бу байрамларнинг маданий-тарихий асосларини аниқлаш;  эмоционал таъсир қилувчи рамзий-белгилар шакли (герб, эмблема, иш қуролларининг рамзи), байрамона образийлик ва эмоционал таъсир қилувчи воситалар аниқланди.  профессионал жамоада иш унумини ошишида, маънавий бойликларини янада мукаммаллашувида касбий байрамларнинг тутган ўрни очиб берилди. Диссертация таркибининг қисқача тавсифи: Диссертация учта боб, олтита параграф, хар бир боб бўйича хулосалар, умумий хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. I -БОБ. ОММАВИЙ БАЙРАМ ВА ТОМОШАЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ-НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ 1.1. Байрамлар назарияси ва спецификаси Инсоният яралибдики, унинг турмуш тарзида байрамлар алоҳида аҳамиятга эга бўлиб келмоқда. Инсоният ҳаётини байрамсиз, анъана, маросим, урф-одатларсиз тасаввур қилиб бўлмайди Бирор давлатда нишонланаётган миллий байрамлар ёки жаҳон миқёсидаги тадбирларни кузатар эканмиз, ўша давлатнинг миллийлиги, ўзига хос урф-одатларини ўрганамиз. Демакки, байрам ҳаётнинг энг нафис ва нафосатли хислатларини намойиш этувчи кўзгудир. Байрам жамиятнинг кечаси, бугуни, эртаси ҳақида далолат берувчи жонли манбадир. 1 Шарқнинг буюк олими Маҳмуд Қошғарий “Байрам-халқнинг шодлик ва хурсандчилик кунидир” 2 , деган эди. Бирор-бир муҳим ижтимоий воқеа, санани кўпчилик бўлиб, кўтаринки руҳда, хурсандчилик билан нишонлаш байрам деб тушинилади. Абу Райҳон Беруний байрамларни ҳаётдаги “энг муҳим кунлар” 3 деб уларни қуйидаги турларга бўлади: 1. Дунёвий байрамлар 2. Диний байрамлар “Кимки Наврўз куни байрам қилиб қувонса, кейинги Наврўзгача хуррам бўлади ва фароғатда яшайди”, деб таъкидлайди Байрамлар ҳам жамиятдаги ўзгаришларга қараб, маълум даражада ўзгариб боради. Янги байрамлар пайдо бўлади. Лекин бу билан байрам шодиёнаси, инсонлар хурсандчилиги ўзгармайди. Инсон байрам кунлари ўз ҳаётидаги ташвишларни унитиб, янги либослар кийишга, ўйин-кулги билан ғуборини ёзишга ҳаракат қилади. “Байрам – бу маълум вақтдаги идеал ҳаётдир” – деб таъкидлайди Мазаев И. 1 . “Байрам – ҳар бир фуқаро ва бутун жамият ҳаётини акс эттирувчи ўзига хос ижтимоий ҳодисадир” – деб таъриф берган Генкин Д. Бу фикрларини янада ойдинлаштириб шундай деб ёзади, “Байрам – бу воқелик билан санъатни уйғунлаштирувчи, у ёки бу реал ҳаётий воқеани бадиий безаб кўрсатувчи ўзига хос антиқа ҳодисадир” 2 . “Байрам дунё маданиятида йиғилган энг қимматли бойликларни ўзида уйғунлаштиради” 3 – деб фикр юритади Арнольдов нишонланадиган тантаналик кун. Ижтимоий-иқтисодий тараққиёт давомида келиб чиқиши, мазмуни, ижтимоий ҳаётда қарор топишига кўра анъанавий, диний, миллий ва бошқа байрамлар вужудга келди. Авлоддан- авлодга мерос тариқасида ўтиб келадиган байрамлар анъанавий байрамлар дейилади. Масалан: Наврўз байрами. Анъанавий байрамлар бирор халқ ёки миллатнинг айни вақтдаги ижтимоий турмуши, ҳаёт кечириш тарзи билан бевосита боғлиқ бўлмайди. Диний байрамларда ҳар бир монетистик диннинг ақидаларида белгилаб қўйилган маросимлар нишонланади” 1 . Байрам муайян кунда нишонланиб, жамият ҳаётининг таркибий қисми сифатида олдиндан белгиланади. Баъзи байрам кунлари дам олиш куни деб эълон қилинади. Мамлакатимизда йирик байрамларни нишонлаш учун 9 кун дам олиш кунлари деб белгиланган. Улар қўйидагилар:  1 январь уюштирилади ва у бевосита одамларнинг иштирокида ўтади. Театрлар, концерт заллари, телевидение кўрсатувлари, радио эшиттиришларида омма фақат томошабин, тингловчи ролини бажарса, байрамларда одамлар фаол иштирокчи сифатида қатнашади. Байрамларда ҳамма ўз қобилиятини намойиш қилиши мумкин. Кишилар байрам тадбирларини иштирокчи сифатида кузатади ва бўлган воқеларга ўз муносабатини билдира олади. Байрамларнинг ўзига хос яна бир хусусияти уларнинг бир неча (комплекс) тадбирлар синтезидан ташкил топишидир. Ҳар бир байрам кўплаб тадбирлар асосида уюштирилади. Байрамнинг ташкил қилиниши – унинг мавзуси, ғоя, йўналиши махсус шакл, тадбир ва маросимлар орқали намоён этишдир. Одатда ҳар бир оммавий (айниқса, очиқ жойлардаги) байрамнинг очилиш маросим- тадбири бўлади. Ундан сўнг, бир жойда – байрам к «Байрам» - туркча сўздан олинган бўлиб, тўй, маросим, хурсандчилик деган маъноларни билдиради. Байрам сўзининг турли талқинлари бор. Фалсафий энциклопедияда берилган «Байрам» - инсонлар хурсандчилигининг йиғиндиси», - деган талқин энг тўғриси деб ҳисобланади. Байрам ижтимоий маҳаллий ҳаётнинг энг муҳим қисмларидан бўлиб, шодиёна, хурсандчиликни вужудга келтирадиган воқеаларни нишонлайди 1 . Оммавий байрамларнинг оммабоплиги шундаки, биринчи навбатда, у амалий намойиш этилганда, ўзининг чуқур ижтимоий - психологик ва тарбиявий илдизга эга эканлиги намоён бўлиб, саҳналаштириш жараёнида тасодифий ҳол ва элементларга йўл қўйилмайди. Шуни айтиб ўтиш жоизки, оммавий байрамлар тарихи, айниқса Ўзбекистон байрамлари тарихининг келиб чиқиш генезиси, унинг турлари тўлиқ ўрганилмаган. Тарих шундай фан Унинг «Ўзбекистон байрамлари», «Ўзбек халқи байрамлари» китобларида бу мавзуга чуқур, илмий ёндашилиб, байрамларнинг келиб чиқиш тарихи тўлиқ ёритишга ҳаракат қилинган. Яқин даврларгача байрамлар тарихи умумий санъат тарихи сифатида (адабиёт ва театр) ўрганилиб келинган эди. Лекин, оммавий байрам ва томошалар ҳар бир тарихий даврда тарбия ва маърифатнинг асосий ўгити сифатида юқори ўринлардан бирини эгаллаб келган. Ўрта Осиё халқлари, жумладан, ўзбек халқининг ҳам энг қадимги даврлардан шакллана бошлаган асрлар бўйи авлоддан-авлодга ўтиб камол топиб, бебаҳо меросига айланган байрамлари кўп. Бу байрамлар энг қадимий даврларда халқ оммаси эҳтиёжи билан шакллана борган, ижтимоий зарурат асосида ривож топган ва бошқа халқлар тажрибаси билан бойиб келган. Ўзбек халқи байрамларини қуйидаги даврл миллий мафкурасига эга бўлишдек ғояларни илгари сурган . Байрамлар вақт қадрига етиш , уни эъзозлаш учун шароит яратади . Байрам инсонларнинг эстетик кечинмаларига таъсир қилиб , шахснинг маънавий дунёсини бойитадиган воситадир . Байрам ва томошаларнинг асосини миллий қадриятларга бўлган ҳурмат , эҳтиром эгаллаб , инсонларга бадиийлик , санъат орқали эстетик завқ бағишлашдек вазифалар устувор туради . Байрам ташкилотчилари , айниқса сценарист , режиссёр ишлатилаётган материалларнинг долзарблиги , ҳужжатлар , фактларнинг аниқлиги ва уларнинг бадиий услублари ёрдамида синтезлаш каби вазифалар улардан жуда ҳам катта жавобгарликни талаб қилади . Бундай тадбирлар инсонларнинг ижтимоий - пс и хологик талабларига жавоб бериб , майда гуруҳлардан оммавийликка ўтиб , шахсларнинг оммавий ҳаракатидаги жамиятнинг моддий ва маданий соҳаларидаги энг яхши томонларини кўрсатиб беради . Ўзбекистон байрамларида анъанавий халқ педагогикаси катта аҳамиятга эга бўлиб , ҳозирги кунгача бу анъаналар бизга етиб келган . Айниқса , инсонлардаги бир - бирини эъзозлаш , катталарни ҳурмат қилиш , эзгуликка интилиш , гўзалликни асраш , миллий қадриятларни қадрлаш , илм - фанга интилиш , ватанни севиш каби чуқур фалсафий ғоялар илгари сурилиб , тарбиянинг пойдевори бўлиб хизмат қилган . Замонавий байрамларимизда ҳам ана шу халқ педагогикасининг асосий ўгитлари сақланиб қолган . Генкин Д. байрам ва байрамона кайфиятни таҳлил қилиб , қуйидаги асосий компонентлар ва бирламчи ижтимоий эҳтиёжларни ажратиб кўрсатади : 1. Бирикишга бўлган эҳтиёж , воқеаларга бўлган шахсий чидамлиликни тоблаб , унга бўлган муносаб қилади. У катта майдонларни эгаллаб, ҳеч қандай узвий саҳна майдони ва чегарасига эга бўлмайди. Томоша бўлса, байрамдан фарқли, доимо аниқ саҳна майдонида ўтказилиб, узвий саҳнавий чегарага эга бўлиб, халқ оммасини иштирокчи ва томошабинга бўлади. 1 Байрамлар спецификаси бўйича бир қанча турларга бўлинади. I . Ижтимоий-сиёсий байрамлар: - 1 сентябрь – Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик куни; - 8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси қабул қилинган кун; - 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни; - 9 май - Хотира ва қадрлаш куни; - 21 октябрь – Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун. II . Миллий байрамлар: - Наврўз байрами; - Қовун сайли; - Гул сайли; - Сув сайли; - Олма сайли; - Қум сайли; - Лола сайли; - Қушлар байрами; - Она ер саҳовати байрами; - Меҳржон; - Биринчи қадам - Биринчи гул байрами; - Биринчи карвон байрами. IV . Диний байрамлар: - Қурбон ҳайит; - Рамазон ҳайит. V . Календарь-профессионал касб байрамлари: - Ўқитувчилар ва мураббийлар куни; - Радио куни; - Театр куни; - Шифокорлар куни; - Милиция ходимлари куни; - Матбуотчилар куни; - Савдо ходимлари куни; - Металлурглар куни; - Авиаторлар куни; - Темир йўлчилар куни; - Шахтёрлар куни; - Нефтчилар ку н и; - Геологлар куни; - Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги куни; - Қурувчилар куни. VI. Календарь байрамлари: - 1 январь - Янги йил байрами; - 8 март - Халқаро хотин-қизлар байрами; - 1 июнь - Халқаро болалар куни; - 1 апрель - Кулги ва ҳазил куни ва ҳ.к. 1 Маданият, санъат, фан ва таълим соҳаларини ривожлантириш, уни янги давр, янгича дунёқараш нуқтаи назаридан тараққий топтириш, бу соҳаларда ҳам ислоҳатларн истиқболининг устувор йўналишларидандир. Бундай замонавий тушунчалар, янги услублар, кашфиётлар нечоғли аҳамиятли бўлса, аждодларимизнинг бу соҳалардаги маънавий-ижодий меросининг аҳамияти ҳам ундан кам эмас. Юртимизда истиқлол йилларида улкан иқтисодий, маънавий-маърифий ислоҳатлар олиб борилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг “Ҳар қайси халқ ёки миллатнинг маънавиятини унинг тарихи, ўзига хос урф-одат ва анъаналари, ҳаётий қадриятларидан айри ҳолда тасаввур этиб бўлмайди. Бу борада, табиийки, маънавий мерос, маданий бойликлар, кўҳна тарихий ёдгорликлар энг муҳим омиллардан бири бўлиб хизмат қилади” 1 – деб таъкидлаган сўзлари, мустақиллик даврида маънавиятга, маданиятга ва санъатга бўлган эътиборнинг юксак далилидир. Шу сабаб сўнгги йилларда Республикада маданият ва санъат, шу жумладан байрамл байрамлардаги этник шаклларни, И.Хейзинг эса байрамлардаги ўйинларни таҳлил қилдилар. Таҳлил қилинаётган адабиётлар ичида рус олимлари В.И.Чечеров, В.Я.Проппларнинг изланишлари катта аҳамиятга эга бўлиб, улар байрамларнинг келиб чиқишини тавсиф этар экан, хусусан, байрам календарининг юзага келишига, асос қилиб, деҳқоннинг, ишчининг, овчининг меҳнат фаолиятини кўрсатади. Уларнинг илмий ишларида аграр байрамларнинг семантик ва этнографик аспектларининг қофияли функцияларини (меҳнат билан дам олишнинг ўзаро алмашинуви) бажарилишини кўрсатадилар. Шунга кўра, деҳқон маданиятида ярмаркаларнинг ташкил қилиниши, фаол меҳнатнинг ўзига хос кўрсаткичи сифатида намоён бўлади. Айниқса, М.М.Бахтиннинг илмий изланиши, алоҳида эътиборга моликдир. У байрамларнинг назариясини яратди. Унинг тадқиқоти эса ке Байрам маданиятини ўрганишда, олимлар, режиссёрлар, сценаристлар ва саҳналаштирувчи рассомлар томонидан яратилган тадқиқотлар катта аҳамиятга эгадир. Бу борада Д.Н.Ал, Э.В.Вертковский, Д.М.Генкин, Л.А.Дронов, А.А.Конович, И.М.Туманов, А.Д.Силин, Б.Н.Петров, О.Л.Орлов, У.Х.Қорабоев, Б.С.Сайфуллаев, Ф.Э.Аҳмедовлар илмий тадқиқотлар олиб боришган. Касбий байрамларни ўрганишда, замонавий фанда, адабиётда, корпоротив байрамнинг феноменини ўрганиш асосий ҳисобланади. Бу изланишлар корпоротив психология, ишбилармонликнинг маданияти назариясига асосланади. О.С.Виханский, А.Н.Наумов, М.Альберт, Дж.К.Грейсон, М.Х.Мексон изланишларида, Россия ва Америка менеджментига, ”инсон” факторига эътибор қаратиш, корпоротив мулоқотни йўлга қўйиш, ижтимоий нормалар ва алоқаларни яратиш, бошқариш жараёнини демокр санъаткорлари" ("Гулистон", 1940, № 4) каби бир катор жиддий мақолалари эълон қилинди. Театршунос олимларнинг аксарияти янги ўзбек театри масалалари билан шуғулланиб келди. Лекин шунга қарамасдан, томоша санъатлари тарихи бўйича яратилган фундаментал тадқиқотлар театршунослик фанининг энг катта ютуқлари сифатида баҳоланди. М.Раҳмоновнинг "Ўзбек театри (қадимий даврдан 18-асрга қадар)" (1975), "Ўзбек театри тарихи (18 асрдан 20 аср аввалигача)", (1968), М.Қодировнинг "Масхарабоз ва қизиқчилар санъати" (1971), "Ўзбек театри анъаналари" (1976), "Ўзбек халқ томоша санъати" (1978), "Узбекский традиционный театр кукол" (1979), Л.Авдееванинг "Ўзбекистон рақс санъати" (рус ва ўзбек тилида, 1963, 1966), "Ўзбек миллий рақси тари бўлмаган мулоқат ёрдамида профессионал жиҳатдан ўсиш ва иштирокчиларнинг фаоллигини ошишига туртки бўлади. Кундалик меҳнат фаолияти билан узвий боғланган инсон, жамият ривожидаги позитив жараёнларнинг ривожига туртки бўлиб, котолизаторга айланади. Лекин, замонавий илмий адабиётларда касбий байрамлар тўлиқ ўрганилмаган. ХХI аср бошидаги касбий байрамлар ХХ аср ўрталаридаги байрам воқеаларидан фарқланади. Бу нарса, байрамларнинг шакл ва масштабларининг ўзгариши, унга олдин байрам маданиятига алоқаси бўлмаган элементларни киритилиши, маросимларнинг тикланиши, шоу- бизнеснинг янгиликлари, техник воситалар ва чет эл тажрибалари таъсир қилмоқда. Касбий байрамларнинг потенциалини тўлиқ очиб бериш учун, уни назарий жиҳатдан фикр қилиб, унинг ривожланиш имкониятларини топиш мумкин. Қадимдан бизга м Меҳнат йўлининг бошланиши байрамлари орасида “Ёш ишчилар куни” ни нишонлаш тантанаси ўзининг ғоявий-бадиий моҳияти билан ажралиб туради. Ишчилар ҳаётидаги бу тантанани ҳам катта байрам сифатида ўтказиш анъанага айланган. Тантанани уюштиришдан олдин корхона ёшлари ўртасида маҳоратни эгаллаш борасида кўриклар ўтказилган. Махсус тузилган хакамлар ҳайъати маҳорат эгаллаш кўрик танловининг ғолибларини аниқлайдилар. Ёш ишчининг меҳнат йўлидаги биринчи жиддий ғалабаси унга разряд берилишидир. Бу ғалаба эса, ўз навбатида, байрам кайфиятини туғдиради. Демак, разряд топшириш тантанасини меҳнат байрами сифатида нишонлашнинг аҳамияти каттадир. Касбий байрамлар ҳар қандай меҳнат байрамлари тизимида, ҳар қандай жамоанинг профессионал байрамлари тизимида, ўз соҳасига бўлган муҳаббати, меҳнат фаолиятининг “Темирйўлчилар”, “Қурувчилар” байрамлари; октябрь ойида эса “Ўқитувчилар ва мураббийлар куни”, “Қишлоқ хўжалик меҳнаткашлари” байрамлари нишонланади. Шунингдек, мустақил Ўзбекистон заминида қуйидаги касб байрамлари-тақвими нишонланади: 26 январ - Бутунжаҳон божхона ходимлари куни 11 феврал - Аэрофлот куни 15 март - Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш куни 17 март - Бутунжаҳон денгиз куни 22 март - Бутунжаҳон сув куни 23 март - Халқаро метеорология куни 24 март - Бутунжаҳон силга қарши курашиш куни 27 март - Халқаро театр куни 1 апрел - Геологлар куни 7 апрел - Бутунжаҳон саломатлик куни 12 апрел - Бутунжаҳон авиацияси ва космонавтикаси куни 15 апрел - Илм-фан куни 18 апрел - Халқаро ёдгорлик – обидаларни ва тарихий жойларни асраб ҳимоялаш куни 23 апрел - Халқаро китобни ва муалли 15 июл - Металлурглар куни 20 июл - Олимпик югуриш куни 22 июл - Савдо ходимлари куни 5 август - Темир йўлчилар куни 11 август - Физкультурачилар куни 12 август - Қурувчилар куни 19 август - Ҳаво флоти куни 26 август - Шахтёрлар куни 27 август - Кино куни 1 сентябр - Бутунжаҳон тинчлик куни. Тинчлик учун Касаба Уюшмаларининг ҳаракати куни 2 сентябр - Нефт ва газ саноати ходимлари куни 8 сентябр - Халқаро журналистлар бирдамлиги куни 9 сентябр - Танкчилар куни 16 сентябр - Ўрмон ходимлари куни 27 сентябр - Бутунжаҳон туризм куни 29 сентябр - Тарғиботчилар куни 30 сентябр - Машинасозлар куни 1 октябр - Ўқитувчи ва мураббийлар куни 1 октябр - Халқаро мусиқа куни 1 октябр - Халқаро врачлар куни 7 октябр - Халқаро мактублар куни 14 октябр - Халқаро стандартлаш куни 16 октябр - Бутунжаҳон аллери Киши қайси соҳада меҳнат қилмасин бундай байрамлар халқнинг, ўз меҳнатига бўлган катта ҳурматини кўрсатади. Охирги йилларда касбий байрамларни нишонлаш ва ўтказиш борасида катта тажриба тўпланди. Бизнинг ҳозирги изланишимизда касбий байрамлардаги, улуғланадиган касбни, образли бадиий шакллар ёрдамида, халқни бирлаштириб турувчи мақсад ва вазифаларни очиб бера олишдек вазифа турибди. Шу билан бирга, фақатгина аниқ касбга тегишли бўлган ўзига хос хусусиятларини топишимиз лозим. Бу борада касбий байрам, маънавий-маърифий ишнинг шаклларидан бирлигини, ёшлар тарбиясида устувор аҳамиятга эга эканлигини англашимиз керак. Шунинг учун касбий байрам сценарийсида ва дастурида байрамнинг асосий ғояси ёритилиши керак. Бунда қўйидагилар акс эттирилиши лозим:  касбий байрамлар куни алоҳида олинган меҳна қиламиз. Бу байрамларни ташкил этиш ва ўтказиш борасида назарий жиҳатдан ҳам жуда муҳимдир. 1 Классификациянинг аҳамияти шундаки, у ҳар бир объект ҳақидаги маълумотни турли томондан ўрганишга, янги алоқа ва мунособатларни шакллантиришга шароит яратади. Классификация бир-бутун тизим сифатидаги билимларнинг йиғиндисидир. Унда объект билан бўлаётган мулоқат ажралиб туради, шунингдек, ҳар бир гуруҳ ўзини ажратиб турувчи йўлига эга бўлиб, уларни бир-бири билан таққослашга ҳамда ўзига хослигини кўрсатишга ёрдам беради. Ҳар қандай классификациянинг асосида ўзига хослик мавжуд бўлиб, объектларнинг бир қисмини бирлаштирувчи, бошқа объектлардан фарқлантирувчи кўриниш бўлади. Муаммони ўрганишга ёрдам бера оладиган ҳар қандай сабаб классификациянинг асосига айланиши мумкин. Меҳнат байрамларида классиф қилиш қобилиятининг шаклланиши, меҳнатдаги юқори маънавий сифатларини ривожланиши ҳақида қайғуради. Меҳнат байрамлари инсонни шахс сифатида улуғлаб, уларнинг маънавий ривожланишига озуқа бериб, фаол ҳаётий позициясининг шаклланишига ёрдам беради. Меҳнат байрамларининг тарихий шаклланишининг асосида бизнинг турмуш тарзимиз, жамият ривожи учун қилинадиган меҳнат ётади. 1 Шундай қилиб, жамоалар байрамлари асосида ётиб, меҳнат байрами классификацияни тизимлайди. Доимийлик, байрамнинг қайтарилиши ушбу байрамнинг асосий белгиси бўлиб ҳисобланади. Шундай экан, меҳнат байрамларини доимий календар байрамларига ва бирон-бир меҳнат воқеаларига бағишлаб ўтказиладиган байрамларга бўлишимиз мумкин. Шу билан бир қаторда бу байрамлар маълум белгиланган кунда ўтказиладиган ёки маълум куни белгиланмаган, ле Байрам куни яқинлашгунга қадар, шахснинг шаклланишидаги психологик тайёргарлик бошланади. Бу нарса эса, маълум фаолиятни муваффақиятли ўтказишда кучларни фаоллаштириб, психологик таъсир ўтказади. Психологик мобиллаштиришнинг мақсади-шахснинг заҳирасидаги бор кутилаётган, бажариладиган фаолиятининг руҳий шароитининг шаклланишидир. Календар меҳнат байрамлари, байрамни рисоладагидек нишонлашда инсонлар фаолиятини ошиши билан фарқланади. Инсонлар ўз меҳнатларининг самарадорлигини оширишга ҳаракат қилиб: кўзланган режани бажариш, сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришга киришадилар. Олдиндан байрам куни маълум бўлган байрамга тайёргарлик, байрам муҳитини яратиб, байрам кайфиятини шакллантиради. Календар меҳнат байрамлари ўз ичига асосий компоненталардан бўлган, мамлакатнинг иқтисодий ҳаётидаги вазифала тизимини жаҳон андозалари асосида ислоҳ қилиш, янги илм масканлари қуриш, уларни янги замонавий техника воситалари билан жиҳозлаш ишлари изчил давом эттирилмоқда. Ўқитувчилик азал-азалдан эътиборли касб ҳисобланади. Мамлакатимизда Республика Президентининг 1996 йил 9 январдаги Фармони билан 1 октябрь “Ўқитувчилар ва мураббийлар куни” деб белгиланди. Мамлакатимизда ўқитувчи ва мураббийларнинг обрў-эътиборини янада ошириш, ёшларимизнинг биздан кўра билимли, кучли ва албатта бахтли бўлишлари учун барча шароитлар яратилмоқда. Байрам кунлари ўқитувчилар қутлуғ айём билан муборакбод этилади. Оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов табриги берилади. “Ҳар қайси одамнинг ҳаётда соғлом ва комил инсон бўлиб вояга етишида ота-онаси билан бирга муаллим ва ўқитувчининг ўрни ва а Юртимизда ўқитувчи-мураббийлар байрами қўйидагича ўтади. Аввало байрам арафасида Республикамизнинг энг илғор ўқитувчи- мураббийлари давлат мукофотлари билан тақдирланади. Барча ўқув юртларида ўқитувчиларга бағишланган тадбирлар бўлиб ўтади, улар дастурхонлар ёзилади, шогирдлар устозларига ўз тилакларини изҳор этадилар. Тадбирларда ўқитувчиларга бағишланган куй ва қўшиқлар янграйди. Собиқ ўқувчилар устозларни байрам билан табриклаш учун мактабга келадилар. Меҳнат байрамлари, бошқа байрамлардан халқ томонидан эътироф этилганлиги катта аҳамиятга эга бўлиб, ижтимоий-психологик асосга эга бўлганлиги учун ҳам берилган шароит объектни (воқеани) қабул қилишдаги мезонлари аҳамиятлидир. Бу онгнинг белгиланган, баркамол қадриятларидир. Меҳнат байрамлари ўзига хос психологик йўналтирилган бўлиб, меҳна Ҳозирги кунда, касбий байрамларни ўтказиш анъаналари сақланиб, ривожланиш йўллари шакллари ўрганилди. Бу байрамларнинг меҳнат жамоаларининг бирлиги, аҳиллиги, касбга бўлган муҳаббати, касбий профессионал ривожида тутган ўрни илмий таҳлил қилиниб, шароитларини ўрганишга ҳаракат қилинди. Меҳнат билан бевосита боғлиқ бўлган Ўзбекистон байрамлари ва анъаналари ўрганилиб, бевосита касбий байрамлари таъсирида меҳнат муносабатларининг шаклланиши кўриб чиқилди. Меҳнат байрамлари, уларнинг ажралмас қисми бўлган касбий байрамлар ёшлар тарбиясида катта аҳамиятга эга эканлиги илмий ўрганилиб, таҳлил қилинди. Меҳнат байрамларининг жамият ривожидаги ўрни, меҳнат жамоалари билан ёш ишчиларнинг касбий маҳоратни эгаллашдаги аҳамиятлари кўриб чиқилди. Меҳнат байрамларнинг, касбий байрамларнинг турлари ташки II БОБ. КАСБИЙ БАЙРАМЛАРНИНГ УМУМИЙ МАДАНИЯТ ДАРАЖАСИНИ АНИҚЛАШ – МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИДАГИ БАЙРАМ ТИПОЛОГИЯСИНИ БЕЛГИЛАШНИНГ АСОСИ 2.1. Ёшлар тарбиясида касбий байрамларнинг тутган ўрни Қадимдан , инсоният пайдо бўлган замондан бошлаб , байрамлар шахснинг ҳаётдаги муваффақиятлари , орзу - умиди , воқеа , ҳодисалар , меҳнатдаги ва бошқа соҳалардаги ютуқлари , босиб ўтган йўлларини чуқур 39 англаш , ғалабалардан фахрланиш , эртанги кунга умид билан яшаш , байрам арафасида бир - бирини қутлаш , келажак ҳаёт учун яхши истаклар билдириш , ишларига омад , бахт тилаш , ўзлигини , миллатини англаш , миллий мафкурасига эга бўлишдек ғояларни илгари сурган . Байрамлар вақт қадрига етиш , уни эъзозлаш учун шароит яратади . Байрам инсонларнинг эстетик кечинмаларига таъсир қилиб , шахснинг маънавий дунёсини бойитадиган воситадир . Байрам ва томошаларнинг асосини миллий қадриятларга бўлган ҳурмат , эҳтиром эгаллаб , инсонларга бадиийлик , санъат орқали эстетик завқ бағишлашдек вазифалар устувор туради . Байрам ташкилотчилари , айниқса сценарийчи , режиссёр ишлатилаётган материалларнинг долзарблиги , ҳужжатлар , фактларнинг аниқлиги ва уларнинг бадиий услублари ёрдамида синтезлаш каби вази маданиятининг ютуқларини мустаҳкамлайди » 1 . Дарҳақиқат , байрамлар миллатнинг , жамиятнинг моддий ва маданий соҳаларидаги энг яхши томонларини кўрсатиб беради . Ўзбекистон байрамларида анъанавий халқ педагогикаси катта аҳамиятга эга бўлиб , ҳозирги кунгача бу анъаналар бизга етиб келган . Айниқса , инсонлардаги бир - бирини эъзозлаш , катталарни ҳурмат қилиш , эзгуликка интилиш , гўзалликни асраш , миллий қадриятларни қадрлаш , илм - фанга интилиш , ватанни севиш каби чуқур фалсафий ғоялар илгари сурилиб , тарбиянинг пойдевори бўлиб хизмат қилган . Замонавий байрамларимизда ҳам ана шу халқ педагогикасининг асосий ўгитлари сақланиб қолган . Оммавий байрамларни ташкил этишга бўлган эҳтиёжнинг педагогик аспекти шундаки , бу эҳтиёж , қизиқишни сценарий режиссёрлик ва ташкилотчилик фаолиятини болалар учун “Бойчечак” байрамларини ўтказишни тавсия қилди. Бу эса хайрли ишларга дебоча бўлди. Мустақилликнинг илк кунлариданоқ, халқ байрамлари кунида “Катта томошалар” кўрсатилиб, масхарабозлар, қизиқчилар, қўғирчоқбозлар, дорбозлар, полвонлар иштирокида азалий халқ томошалари намойиш этила бошлади. Бу пайтда халқ байрамларида аскиябозликлар, мушоиралар, халқ ўйинлари ўтказилиши анъанага айланди. Байрамлар халқимизга хос энг яхши урф-одатлар ва анъаналарни намойиш этадиган муҳим тарбия воситаси эканлиги, шўролар даврида халқ маросимлари, анъаналари ҳам йўқола борганлиги ва бу инсонпарварлик анъаналарини тиклаш зарурлиги ўша даврда оммавий ахборот воситаларида жиддий таъкидлана бошланди. И.А.Каримов Республика раҳбари бўлганидан кейингина 1989 йил 28 февралда унинг ташаббуси билан Ўзбек Шунингдек Давлат рамзлари қабул қилинган кунлар ҳам муҳим саналар сифатида нишонланиб келинмоқда. Умуминсоний қадриятларни тарғиб қилувчи “Янги йил байрами”, “Хотин-қизлар байрами” кабилар истиқлолга эришилгандан кейин ҳам расмий сифатда байрам қилинмоқда. Президент И.А.Каримов фармонлари асосида халқимизнинг тарихий мероси бўлган Наврўз билан бир қаторда, диний байрамлар – Рўза ҳайити ва Қурбон ҳайити ҳам расман тикланди. Ўзбекларнинг азал-азалдан тўйлари кўп бўлган. Тўйлар – орзу- умидлар ушалиши айёми сифатида ҳозир ҳам давом этмоқда. XX асрнинг сўнгги 10 йиллиги бошида ўзбек тўйлари қаторига яна бир шодиёна – республикамизнинг мустақиллик байрами куни қўшилди. 1991 йилдан бошлаб 1 сентябрь куни энг азиз, энг улуғ миллий байрам куни бўлиб қолади. 1 сентябрь мустақиллик куни сифатида мам Байрамларни инсон томонидан рухий ҳис қилиниши, эстетик рефлексининг кульминацион дақиқасини намоён этади. Айниқса, бу байрамлардаги педагогик, фалсафий ғоялар, инсонни тарбиясида етакчи ролни ўйнайди. Касбий байрамларга маданиятшунослик нуқтаи назардан қаралса, психологих ва фалсафий мавзулар, профессионал этика шахсни шаклланишига омил бўлади. Ушбу йўналишда А.А.Деркач, Э.А.Климов, О.А.Платонов, Е.С.Протанская, В.В.Парцваниялар илмий изланишлар олиб борганлар. Байрам маданияти инсон ҳаётининг барча жабхаларини қамраб олиб, маънавий бойликларни фаоллашишига имкон туғдиради. Байрам маданияти анъана ва маросимларни тарихий асосида путур етказмай ҳозирги кун талабларига мослаштира олади. Меҳнат ва турмуш билан боғлиқ бўлган маросим ва байрамларни мазмун ва моҳиятига қараб уч гуруҳга бўлиш му Меҳнат байрами кўпқиррали, пластик ва тизимли кўриниш бўлиб, инсондаги ижодий имкониятларини уйғотиб байрамга бағишланган ғоя ва қадриятларни эгаллашга шароит яратади. У профессионал жамоадаги қадриятларни шакллантириб, кундалик турмуш тарзига мослаштиради. Ушбу шароитдан келиб чиқиб, инсонларнинг профессионал фаолиятида байрам институтлардан бири бўлиб хизмат қилиб, умум- маданий меҳнат ғояларига бўйсунадиган маънавий қадриятларни инсон хулқ-атворида намоён қилади. Бугунги кунда касбий байрамларга эхтиёжи ортиб бормоқда, чунки бунга фаолликни уйғотувчи, ўз бизнеси ривожи учун ҳаракат қилувчи ишбилармонларнинг фаолияти сабаб бўлмоқда. Лекин иқтисоднинг ривожи асоси бозор эмас, балки бозор шароитида яшаётган инсон бўлиши даркор. Демак байрам, мутахассиснинг шахсига қаратилган бўлиб, професс Психологик-педагогик нуқтаи назардан меҳнат байрамлари жараёнида, халқ онгида шу байрамларнинг асоси воқеалар тикланиб, байрам-аждодлар алоқасини, ишлари ва ғоясидаги алоқани намойиш этади. Бу байрамларнинг доимийлиги ўзида аждодларнинг тарихий ғояларини мужассам этади. Бу байрамларга тарихий ёндашиш, бу ўтмиш билан ҳозирги кун ва келажакнинг алоқасидир. Бундай ёндашув тарбиявий воситани қўллашни янада кучайтиради, чунки ҳозирги кун ўтган кун билан узвий боғлиқдир. Бу эса, ғояларни омма томонидан тез қабул қилишига имконият яратади. Меҳнат байрамлари тизимида жамоалардаги воқеаларга бағишланган байрамлар ўзига хос аҳамиятга эга. Бу байрамлар календарга боғлиқ бўлмай, жамоа ҳаётидаги муҳим воқеаларга алоқадордир. Жамоадаги ҳар қандай ҳодиса ҳам байрам шароитини юзага келтира олмайди. Бу ҳод Юқорида тилга олинган меҳнат байрамлари уч гуруҳи инсоннинг меҳнатдаги шахс сифатида ривожланишининг уч этапини эгаллайди. Бу нарса бизга меҳнат жамоалардаги меҳнат байрамларининг тизимий классификациясини аниқлашга имкон беради. Ҳаётнинг ўзи меҳнат фаолиятидаги байрамларни ўтказиш тизимини тасдиқлади. Байрамлар классификациясини асос қилиб олиб, байрамларни тизимий жамоанинг меҳнат фаолиятидаги этапи ва ҳодисаларига қараб қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин: 1. Меҳнат фаолиятини бошлаган йўл, жамоага қўшилиш байрами, кўникиш байрами ва ҳ.к. 2. Маҳоратни ривожлантириш меҳнат байрамлари. 3. Меҳнатни улуғловчи байрамлар, меҳнат кишиларига ҳурмат билдириш, улуғлаш. Катта корхоналарда меҳнат байрамлари қўйидаги гуруҳларга бўлинади: 1.Меҳнат йўлини бошлаш байрамлари: Ишга қабул қилиш маъросими Бир Юбилей (жамоанинг ёки шахсий) Авлодларни улуғлаш Нафақага кузатиш маросими Амалиётнинг таққосланган таҳлили шуни кўрсатадики, меҳнат байрамларининг тизими, ҳар қандай меҳнат жамоасининг ҳаёт фаолиятини ижтимоий-маданий жиҳатдан ривожлантириб, уни бадиий безайди. Мустақилликка эришганимиздан сўнг бир қанча маданий-иқтисодий ривожланишга ҳисса қўшадиган касбларнинг байрам кунлари эълон қилиниб, нишонланиб келмоқда. Андижон вилоятининг “Асака” шаҳрида автомобил заводининг очилиши, Самарқанд шаҳрида “Исузу” автомобил корхонасининг очилиши ва бошқа иқтисодий ўзгаришлар у ерда хизмат қилаётган ишчиларнинг меҳнат байрамларини ўтказиш уларнинг касбига бўлган муносабатини ўзгартиришга ёрдам бермоқда. Баъзи режиссёрларнинг фикрича, замонавий касбий байрамларни таҳлил қилганда, касбий байрамларни ко профессионал даражадаги, ўзига жалб қилувчи саҳнавий ҳаракат вужудга келади. Ахлоқий тамойилларнинг мазмун-моҳиятини ўрганиш, ҳар томонлама таҳлил қилиш муҳим аҳамият касб этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг ҳар нутқи ва маърузалари, мақола ва асарларида юксак маънавият келажак пойдевори эканлиги қайта-қайта таъкидланмоқда. “Зеро деб уқтиради Ислом Каримов, биз жамиятимиз тараққиётини фақатгина иқтисодий, ижтимоий фаровонлик билангина эмас, халқимизнинг маънавий баркамоллиги, демократик ва инсонпарварлик тамойилларининг кишилар онгида нечоғлик чуқур илдиз отиши билан баҳолаймиз”. 1 Маълумки халқимиз тарихининг буюклиги, аввало маънавияти ва маърифатининг юксаклиги билан белгиланади. Ота-боболаримиз томонидан барпо этилган буюк салтанатлар, улар раҳнамолигида барпо букилмайди, базан уюштирилган туҳмат-у фитналар унинг руҳини тушира олмайди. Маънавий-маърифий баркамолликнинг қирралари ва мезонлари қаторига мустақиллик тафаккури ва миллий ифтихор ҳам киради. Мустақиллик тафаккурини айниқса касбий байрамларда шакллантириш ниҳоятда зарур. Токи, мустақиллик тафаккури ва миллий ифтихор, ғурур бўлмас экан, фидокорлик, ватанпарварлик, миллатпарварлик каби хислатлар жўш урмайди. Мустақиллик тафаккури кенг қамровли бўлиб, у қуйидагиларни ўз ичига олади:  Ватан истиқболи ва истиқлоли ҳақида қайғуриш;  Халқи, юрти, қадр-қиммати, ор-номусини англаш ва буни ҳимоя қилиш;  Бутун меҳнати, истеъдоди имкониятини, зарур бўлса жонини ҳам юрт истиқболи, халқ бахти учун бахшида этиш ва бошқалар. 2.2 . Касбий байрамларга дифференциал ёндашув мезонларини аниқлаш услублари Касбий байрамларга дифференциал ёндашувда кичик ва катта гуруҳлар фаолиятидаги ўзига хос ижтимоий-психологик механизмларни ишга солишни тақазо қилади. Бундай механизмлар орасида энг муҳимларидан бири ижтимоий-психологик яқинлик, ҳамфикрлик, туйғудошлик ҳиссининг пайдо бўлишидир. Касбий байрамларни ташкил этишда, дифференциал ёндашувда ана шундай руҳий ҳолат вужудга келишидаги нозикликларни тўла ва чуқур англаши, улардан усталик билан фойдалана билиш керак. Бундай маҳоратга эга бўлмай туриб касбий байрамларни ўтказишда юқори самарадорликка эришиб бўлмайди. Ёшлар ўртасида ўтказилаётган касбий байрамларда шахслараро ҳиссий мулоқот яна ҳам муҳим аҳамиятга эга, чунки бу ёшлар, байрам жараёнида бир-бирини танийди ва улар ўртасида муайян ҳиссий муносабатлар шаклланади. Шунинг учун уларда пайдо бў чегараланиш нотўғри бўлади. Шу билан бирга бу байрамни ўтказишдан иқтисодий фойда олиш мумкин дейиш ҳам нотўғри бўлади. Ёш ишчи тўғри касбни танлаганида имони комил бўлиши керак. Ёш ишчининг маънавий кўринишининг шаклланишига ишлаб чиқаришдаги жамоага катта аҳамиятга эгадир. Бу жамоага келган ёш ишчи, яширин характерга эга бўлган, хизмат муносабатларида жамоанинг тарбиявий таъсирини сеза бошлайди. Ёш ишчи меҳнат муҳитидаги бир-бирига ёрдам бериш, бир ғоя сари интилиш каби шароитни бошидан кечиради. Ишлаб чиқаришдаги илғор ишчиларга тенглашишга ҳаракат қилиб, умумий жамоанинг ишига ўз ҳиссасини қўшишга ҳаракат қилади. Ёш ишчининг жамоага келиб қўшилишидан бошлаб, мақсадли йўналтирилган тарбия бошланади.Ушбу танишув куни ёш ишчига ҳақиқий байрам кунига айланиши керак. Ёшлик юқори эмоционалли махсус нишон бугунги тантана эмблемаси. Саҳнага чап томондан директор бошчилигидаги мактаб ёки коллеж ўқитувчилари, ўнг томондан эса корхона раҳбари бошчилигидаги илғор ишчилар чиқиб келишади ва махсус белгиланган жойга ўтиришади. Мактаб ёки коллеж директорининг қисқача нутқидан сўнг, ёшларнинг ҳар бирига йўлланма топширилади. “Унда ўқув масканида олган билимларингизни ҳаётда ва меҳнатда маҳорат билан қўлланглар, чин инсон ва ҳақиқий ишчи бўлишга интилинглар!” деган каби даъват сўзлар ёзилган. Ўқув юрти маъмурияти меҳнат жамоасига янги кадрларни тантанали равишда тақдим қилади. Меҳнат жамоаси раҳбари эса ёшларни ишчилар сафига қабул қилинганлиги билан қутлайди. Ходимлар бўлимининг бошлиғи ёшларни меҳнат жамоасига қабул қилинганликлари ҳақида махсус буйруқни ўқийди. Миллий кийимдаги қизлар 5. Корхонадаги машҳур кишилар ва раҳбарлар билан мулоқат. Амалиётнинг кўрсатишича ишчи сафига қабул қилиш байрамида сақланиб қолган шакл бу театрлаштирилган митингдир. Бу байрамнинг сценарий-режиссёрлик вазифаси – бу асосий қатнашадиган гуруҳни бадиий безаш, ҳужжатли-бадиий композициядаги анъаналарни образли ҳикоя қила олишдир. Бу байрамларнинг кульминацияси тантанали сўз бериш ҳисобланади. Масалан, шахтёрлар қасамёдни қўлларига ёнаётган маъшала ушлаб, бошларида шахтёрлар каскасини кийган ҳолда амалга оширадилар. Шу ернинг ўзида қасамёд матнига ёш ишчи томонидан қўл қўйдирилиб, матннинг бир нусхаси унга топширилади. Ишчилар сафига қабул қилиш тантанасининг аҳамияти шундаки, у биринчидан, ёшларнинг қизиқишини янада оширса, иккинчидан уларнинг ўз кучига ҳамда эртанги кунига бўлган мустаҳкам меҳнат фаолиятини бошлашидан, уни моддий ва маънавий рағбатлантириб бориш лозим. Рағбатлантириш фақатгина иқтисодий эмас, балки ижтимоий муаммодир. У мураккаб ижтимоий-психологик табиатга эгадир. Ёш ишчилар биринчи кунданоқ меҳнат шароитини яхшиланиши, профессионал жиҳатдан ўсишдек даражаларни сезишлари керак. Замонавий ишлаб чиқариш тизимидаги инсон, ўзининг бой истеъдоди, онгли талаблари билан шаклланган шахс сифатида намоён бўлади. Шунинг учун ёшларнинг меҳнатнинг ижодий асосига қизиқиши, ишлаб чиқаришни бошқарувида қатнашиши, ишлаб чиқариш ривожига қўшган ҳиссасини жамоа томонидан тан олиши, билиши жуда ҳам муҳимдир. 1 Барча материалларда шахсий ва жамоа қизиқишларининг бирлиги, ҳаёт шароити ривожига хизмат қилади, деб таъкидланади. Биринчи маош бериладиган кун, цеҳда иқтисодчи, савдо уюштирилади. Моҳир ишчилар байрам корхонанинг маданият саройида ўтказилади. Маданият саройи турли-туман байроқчалар, меҳнатни улуғловчи шиорлар, плакатлар билан безатилади. Цех ва жамоалар меҳнатдаги муваффақиятлар борасида ҳисобот берадилар. Маҳорат кўрик-танловининг ғолиблари эълон қилинади. Корхона директори ёш ишчиларга кўкрак нишони тақдим этади. Байрам кульминациясида меҳнат рапорти китобида ўз варақларини очишади. Оркестр садолари остида машъалалар ёруғлигида ғолиб чиққан жамоа аъзолари китобнинг олдига чиқадилар. Жамоа аъзолари барча корхонанинг ёш ишчиларини номидан китобга ўз имзоларини қўядилар. Корхона ёшларнинг шиорлари, қўшиқчи ва санъаткорлар қутлайдилар. Байрам оммавий сайил билан давом этади. Байрамда бир ёшдаги, ишлаб чиқаришдаги бир хил мавқега эга бўлган инсонларнинг иш юқори маънавий хислатларга эга бўлган, жамиятда ҳурматга сазовор инсонлар бажарадилар. Устозликнинг мақсади, ёшларни ҳар томонлама тарбиялаш меҳнатга ўз касбига муҳаббат ўйғотиш, маҳоратни эгаллашга кўмаклашиши, жамоага қўшилиб, жамоатчилик ишларида иштирок этишга, фуқароликнинг ҳаётий позициясининг шаклланишига кўмак беришдир. Айниқса, ишлаб чиқаришда ёш ишчига тааллуқли масалалар устозсиз ҳал этилмайди. Корхоналарда Устоз куни, Ёш ишчи куни байрами билан бирга ўтказилади. Корхоналардаги тарбияга тизимли ёндашувда ота-оналар билан устознинг, корхона билан ота-оналарнинг алоқаси тарбия жараёнининг эффективлигини оширишга ёрдам беради. Ёшларнинг авлодлар билан алоқаси байрамнинг таъсирчанлигини янада оширади. Шундай қилиб, меҳнат фаолияти бошланишида ўтказиладиган байрамлар гуруҳи, иш бошла байрамларни ўрганиб, дифференциал ёндашув натижаларини илмий таҳлил қилишга ҳаракат қилдик. Дифференциал ёндашувда касбий байрамларнинг тизимини ўрганиб чиқдик. Демак касбий байрамлар тизимига қуйидагилар киради:  Ўқитувчилар ва мураббийлар куни.  Қ ишлоқ хўжалиги ходимлари куни.  Металлурглар куни.  Шифокорлар куни.  Театр куни.  Кончилар куни.  Енгил саноат ходимлари куни.  Милиция ходимлари куни.  Журналистлар куни.  Оғир саноат ходималари куни.  Геологлар куни.  Юристлар куни.  Автомобилчилар куни.  Чорвадорлар куни.  Темир йўлчилар куни.  Савдо ходимлари куни.  Ватан ҳимоячилари куни.  Танкчилар куни.  Десантчилар куни.  Артиллериячилар куни.  Ҳаво кучлари куни.  Ракетачилар куни ва ҳоказолар.  Социологлар куни.  Ижтимоий иш ходимлари куни.  Авиация куни. 58 Бу байрамларни таҳлил қилганда касбнинг хусусиятидан келиб чиқиб, шу соҳага айнан тааллуқли бўлган материаллардан фойдаланиш лозим. Сценарий яратиш даврида ушбу соҳанинг тарихидан то бугунги ривожигача бўлган йўлини ўрганиб шу асосда бадиий образийлик топилади. Юқорида тилга олинган касбий байрамлардан ташқари республикамизда “Ҳосил тўйи”, “Меҳржон” каби меҳнат байрамларида ҳам, касб улуғланади. Масалан “Ҳосил тўйи” халқимизда ҳар бир мева ёки сабзавотга бағишланган алоҳида сайиллар билан бир қаторда, уларнинг барчасига бағишлаб бир йўла ўтказиладиган байрам ҳам бўлган. У “Ҳосил байрами”, “Ҳосил тўйи” ёки “Хирмон тўйи” деб аталган. Бу байрам деҳқонларнинг меҳнат мавсуми якунланиб, уларнинг бўш пайтлари кўпайган вақтда уюштирилган. 1 “Ҳосил байрами” томоша ўйинларга жуда бой бўлганидан, кат “Тарих отаси” деб танилган юнон олими Геродот (милоддан олдинги 490-425 йилларда яшаган) Ўрта Осиёликлар “Худолардан унга отларни қурбонлик қиладилар дейди”. Абу Райҳон Беруний “Қадимий халқлардан қолган ёдгорликлар” номли асарида “Меҳржон сўзини “қуёш” ва “жон севгиси” деган маънолар билан боғлаб талқин қилади. Бу даврларда кўпгина ибтидоий халқлар қатори Ўрта Осиёликлар ҳам қуёшга сиғинишган. Бу ҳақида кўпгина қадимий халқларда қуёшга сиғиниш (кўп худолик) қарашларининг муҳим ва таркибий қисмига айланиб кетган. Туркий қавмлардан бир хунлар (гун)лар орасида ҳам кўп худолик мавжуд бўлиб, улар қуёш худоси билан бирга ой, осмон, ер, юлдузлар тангриларига ҳам сиғинишган. “Хунлар тонг саҳарлаб қуёшга сажда қилишган, тунда ойга сиғинишган, муҳим ишларни ой ва юлдузларга қараб ҳал қилишган, ой т фалакнинг икки кўзи бўлганидек, “Наврўз” ва “Меҳржон” замоннинг икки кўзидир” 1 , дейди. Маълумки, барча муҳим ҳодисаларнинг яхши ниятлар билан бошланиб, муваффақиятли якунлашиши кишиларга байрам кайфиятини бағишлайди. Кишилар табиат уйғониши, далаларда иш бошланиши “Наврўз” (йил боши) сифатида тантана қилганлар. Ўсимликлар дунёсининг ўсишдан тўхтаб, “уйқуга кетиши” ва меҳнат мавсуми якунланиши “Меҳржон” (“йил ярми”) деб нишонлаганлар. Бу байрамлар кимлардир томонидан шунчаки ўйлаб топилмаган. Қуёш ва Ер ўртасидаги муносабатлар асосида вужудга келган. Жумладан, “Наврўз” баҳорги кун-тун тенглигини қайд қилса, “Меҳржон” куздаги ўша ҳолатни таъкидлаган. “Меҳржон” байрами, бир томондан, коинот ва ерга жон ато этиб турган қуёшни қадрлашга даъват қилган, иккинчидан байрам қиш ғамини ейишга ундаг касб байрамларнинг ва уларга дифференциал ёндашув мезонларининг ўрни беқиёсдир. Дифференциал ёндашув ҳар бир байрамнинг шакли ва мазмунини тўлиқ ўрганишга, хусусиятларни тушуниб маданий-бадиийлик жиҳатларини янада ривожлантиришга ёрдам беради. Дифференциал ёндашув ҳар бир касбий байрам иштирокчисининг қалбига кириб боришга, уни тушунишга, ўз касбига қизиқишга, фидойиликка, меҳнатсеварликка, эмоционал таъсирга имкон яратади. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, касбий байрамларга дифференциал ёндашув байрамларни янда чуқурроқ ўрганиб таҳлил қилишга ёрдам беради. Касбий байрамларга дифференциал ёндашишнинг ўзига хос усуллари бор. Олимлардан С.Матина, А.Камоловалар дифференциал ёндашувни илмий таҳлил қилганлар. Олим Ф.Аҳмедов эса маданий дам олиш қатнашчиларига дифференциал ёндашув мезонларини таҳл  Иштирокчининг қизиқишлари.  Касбий фаолиятидаги нимага мойиллиги.  Бўш вақтини қандай ўтказади.  Қ айси китобларни севиб ўқийди.  Санъатнинг қайси турини кўпроқ севади.  Устоз шогирдликка бўлган муносабати.  Меҳнат анъаналарига муносабати.  Хамкасблари билан доимий мулоқатнинг касбий ривожланишига таъсири.  Иштирокчининг ижтимоий келиб чиқиши.  Иштирокчининг доимий мулоқат объекти.  Иштирокчининг касбий ривожида меҳнат жамоасининг тутган ўрни.  Иштирокчининг манънавий баркамоллигига таъсир қилувчи омиллар.  Иштирокчининг мулоқат қилувчи дўстлари доираси. Касбий байрамлар тизимида эса:  Касбий байрамнинг тарихан шакилланган, жамият потенциалини аниқлаш.  Байрам орқали ёшларни танлаган касбига яхши муносабатни шакллантириб, бу борада мусобақалашишда жамоанинг қўллашини намоён  Байрам ҳаракатида инсонлар ўйиндаги бирлик, умум қадриятларга тушуниб етишнинг омили эканлиги имкониятларини яратиш.  Касбий байрамларни ташкил этишда, жамоа ҳаётида муҳим бўлган анъана, маросим ва тарихий воқеаларни сценарийда ёритилиши.  Замонавий касбий байрамларда, рекреатив шакллар ёрдамида, ёшларни янги иқтисодий шароитга, қизиқишнинг шаклларига диққатини ривожлантиришга имкон яратиш.  Замонавий касбий байрамларни ташкил қилишда, режиссёр томонидан намойиш этиладиган томошада, инновацион технологияларни қўллаш, ёшларда шахс сифатида замонавий профессионал имкониятига бўлган қизиқишларини уйғотиш. Юқорида белгиланган дифференциянинг мезонларидан келиб чиқиб, ёшлар тарбиясида касбий байрамларни янада ривожлантиришда касбий байрам режиссураси, драматургиясида замонга мос келадиган, дунёнинг етакчи олимларининг илмий асарлари, фалсафий, педагогик, психологик, маданиятшунослик, санъатшунослик нуқтаи назарлари таққослаш услуби орқали ўрганилди. Бу байрамларнинг типологияси, шакллари аниқланиб, касбий байрамларда ёшлар тарбиясига дифференциал ёндашувнинг ижобий томонлари аниқланди. Дифференциал ёндашувдан келиб чиқиб, касбий байрам иштирокчиларига қайси мезонлар орқали таъсир қилиш, унинг бошқа усуллардан қандай афзалликлари борлиги, иш самарадорлигини оширишга таъсири ўрганилиб, амалий таклифлар берилди. Байрам маданияти ишлаб чиқариш фаолияти билан (моддий ва маънавий) бирга, жамият ҳаётининг ўзига хос бир бутунлигини ташкил этади. Файласуфларнинг фикрича, меҳнат субъекти билан объект ўртасидаги жонли алоқа бўлиб, ушбу дунё билан боғлайдиган реал кўприкдир, Илмий тадқи III БОБ. КАСБИЙ БАЙРАМЛАРДА БЕЛГИЛАНГАН ТЕНДЕНЦИЯЛАР, ИНСОННИНГ МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИДАГИ ФАОЛЛИГИГА ТАЪСИРИ 3.1 . Замонавий касбий байрамлар драматургиясида меҳнатни улуғлаш тамойиллари Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигини қўлга киритган кундан бошлаб ҳар бир соҳада туб маънода ўзгаришлар юзага келди. Иқтисодий, сиёсий ва бошқа жабҳаларда бўлганидек санъат соҳасида ҳам катта ўзгаришлар бўлди ва бўлиб келмоқда. Мустақиллигимиз мадҳини тараннум этувчи санъат асарларини яратиш ҳар бир санъат ходими, шу соҳанинг мутахассислари учун асосий вазифа этиб тайинланди. Истиқлол мадҳини куйловчи куй-қўшиқлар, жозибадор рақслар, бир-биридан ажойиб саҳна асарлари яратилди. 66 Маълумки, ўзбек халқи азал-азалдан ўзининг бой маданияти, такрорланмас санъати билан дунёни лол қолдириб келган. Ўзбек санъаткорларининг чет эл саҳналаридаги чиқишлари, бизнинг санъат асарларимизни чет эллик мухлислар диққат билан тинглаб, ўзларича хиргойи қилишлари бежиз эмас. Ўлмас сарчашмаларимиз саналмиш урф- одатларимиз, қадриятларимиз, маросим ва удумларимиз, ўлан ва ёр- ёрларимиз ўзбек халқининг нечоғлиқ маданият соҳиблари бўлганлигидан далолатдир. “Қадимдан халқ томошалари кўринишида бўлиб, театр сифатида шаклланган бу санъат доим ижтимоий ҳаётга муносабат тусини олган. Инсон турли чегараларни тузади, аммо санъат чегарани билмайди: Ғарбу Шарқда ҳам, Шимолу Жанубда ҳам у инсон манзараларини намойиш этаверади. Санъатнинг минтақаси ҳам чегарасиздир” 1 , - деб таъкидлаган эди муҳтарам бўлакдан иккинчисига ўтиш, блоклар, безаклар, матнлар тўлиқ кўрсатилади. Оммавий байрамлар режиссураси соҳасида фаолият юритаётган малакали педагог, таниқли режиссёр Ф.Э.Аҳмедов “Оммавий байрамлар режиссураси асослари” дарслигида сценарийнинг қуйидаги турларини таъкидлаб ўтади: 1. Кино сценарий: а) бадиий фильмлар сценарийси; б) ҳужжатли фильмлар сценарийси; в) илмий-оммабоп фильмлар сценарийси; г) қўғирчоқ ва мультфильмлар сценарийси. 2. Телевизион сценарийлар: а) адабий-бадиий кўрсатувлар сценарийси; б) публицистик - ахборот кўрсатувлар сценарийси; в) маънавий - маърифий кўрсатувлар сценарийси; г) ижтимоий-сиёсий кўрсатувлар сценарийси; д) ўйин-кўнгил очар кўрсатувлар сценарийси; е) телевизион фильмлар сценарийси; ж) мусиқий кўрсатувлар сценарийси ва ҳ.к. 3. Радиоэшиттиришлар сценарийси: Оммавий байрамлар сценарийси - синтетик асардир. Оммавий байрам ва томошаларда қаҳрамонларнинг масштаби жуда ҳам кенгдир. «Ҳар бир сценарийнинг бадиий даражаси, умумий драматургияда бўлганидек, эпизодларнинг драматургик тугалланганлиги, картинанинг образли якунланганлиги, томошабинга таъсир этувчи эмоционал кучларнинг бошидан охиригача ривожи, драматургия талабларига жавоб бера олиши билан белгиланади. Шундай бўлишига қарамай, оммавий байрам ва томошалар сценарийси, театр учун ёзилган пьесадан, бадиий фильмга ёзилган сценарийдан фарқ қилади. Ундаги публицистик вазифалар, аҳамиятли, ижтимоий ҳодисалар аниқ қаҳрамонларнинг шахсий қарама - қаршиликлари орқали эмас, балки ижтимоий зиддиятларни эпик принцип бўйича, яхлит намойиш этилади» 1 . Оммавий байрам ва томошалар сценарийси томошабинга эм оладиган ижодкор бўлмоғи лозим. Муаллиф пухта сценарий яратиш ва уни ташкилий гуруҳга ўз вақтида топшириш учун иш жараёнини режалаштириш лозим. Замонавий касбий байрамлар драматургиясида, ишлаб чиқариш жамоаларининг меҳнатдаги фаолиятидан келиб чиқиб сценарий яратилади. Бунинг учун биринчидан, меҳнат муаммолари атрофида жамоатчилик фикрини шакллантириб, меҳнатдаги реал қаҳрамонларининг тажрибаси сценарий-режиссёрлик ғоясида акс этиши лозим. Иккинчидан, кенг оммавий мулоқатни яратувчи ижтимоий- психологик муҳитни яратиш лозим. Меҳнат қахрамонларини фаолиятининг тарбиявий аҳамияти, театрлаштирилган ҳаракат мазмунини, ижтимоий-маданий жиҳатдан янада бойитади. Меҳнат жамоаси ҳаётидаги реал воқеалар, касбий байрамни ўтказишнинг муҳим шартидир. Бу нарсанинг йўқлиги сценарий ғоясини юзакилаштирил Касбий байрамларда ғояни очиб бериш учун қўшиқ, рақс, понтамима, бадиий ўқиш, мусиқа ва ҳ.к. санъат турларини ишлатиш мумкин. Бундан ташқари сценарийда ғоядан келиб чиқиб, тақдимий- томошавий материаллардан ҳам фойдаланиш мумкин. Лекин, усулдан тўғри фойдаланилмаса, реал қаҳрамонларнинг чиқишлари сунъий кўриниш олиб, ҳужжатди-бадиий ҳаракат бўла олмайди. Ҳ озирги кунда сценарист ва режиссёрлар бундай хатони тез-тез қайтармоқдалар. Воқеали материал билан бадиий таъсирчан воситалар бирлигини, унинг образийлигини бузиш, театрлаштирилган касбий меҳнат байрамининг тарбиявий таъсир кучини бўшаштиради. Касбий меҳнат байрамларидаги воқеавий-образли қаторни тўғри қуриш жуда ҳам муҳим бўлиб, унда ҳужжатли-бадиий материаллар ва бош қаҳрамонни топиш асосий вазифадир. Масалан, ишчи сафига қабул қилиш б ишларига қўли билан ишлаб чиқарилган мусиқа асбоблари оркестри орқали ҳал этиш мумкин. Яна бир эпизодда ўйинчоқ ишлаб чиқарадиган “Тошкент ўйинчоқ” фабрикасига бағишланган байрамда, уларга жон ато қилган усталарга миннатдорчилик билдираётган, жонланган қўғирчоқларнинг хореографик композициясини намойиш этиш мумкин. Юқорида келтирилган мисоллардан кўриниб турибдики, сценарийдаги образни туғилишига, эпизодларнинг шаклланишига, маҳсулот ишлаб чиқараётган аниқ инсонлар туртки бўладилар. Бошқачасига, меҳнат илғорларини олқишловчи бадиий композиция яратиш ҳам мумкин, лекин унда бу байрам оддий, обстракт кўринишда бўлиб, инсон меҳнати, меҳнат фаолияти иккинчи даражали бўлиб қолади. Образни топишга тўғри топилган йўл, театрлаштиришнинг асоси ҳисобланади. Агар бу нарса амалга оширилмаса, унда театр Амалиёт касбий меҳнат байрамларида, театрлаштиришнинг бир нечта типдаги образли ҳал этишни ажратиб кўрсатиш мумкин. Авваламбор, воқеадаги умумлашма образни яратишдаги, театрлаштирилган хабарлашишдаги эстафетаси, тарихий воқеанинг бўлагини намоён этиб, ҳаракат динамикасини ривожлантириб, уни алоҳида эпизодларда конкретлаштиради. Хабарлашиш оммавий байрамлар сценарийси амалиётида жуда кенг тарқалган. У бир қаторда терилиб, мамлакатимизда бўлаётган, юз бераётган воқеаларнинг рамзий акс-садоси сифатида намоён бўлади. Воқеалар, бир бутун образ бўйича, эпизодлар занжирига терилади. Лекин, ҳар бир алоҳида олинган эпизодни образли ҳал этиш, у ёки бу воқеа билан боғлиқ бўлган индивидуаллигига эга бўлади. Эпизодларнинг образли ўзига хослигини ҳужжатлар, кино-видео хроникалар, реал қахрамонларнинг чи Театрлаштирилган касбий меҳнат байрамлари методикасида информацион материални муваққиятли монтаж қилиш услублари маълум бўлиб, уларда театр қонуниятлари бўйича ҳужжатли-бадиий образни яратиш, оддий ҳикояни ёки нутқни, илюстрация ёрдамида, қайтарилмайдиган реал ҳаракатга айлантириб, воқеалар ахьротини ва санъатни органик бирлаштиради. Театр бош бўлган айнан шу синтез, касбий меҳнат байрамларини бошқаларидан ажратишга ёрдам беради. Касбий байрамлар драматургиясида театрлаштириш услубини қўллаш меҳнатини улуғлаш тамойилларини ёрқин намойиш этишга ёрдам беради. Меҳнат байрамларининг классификациясини инобатга олиб, шахснинг меҳнат фаолиятидаги тизимий босқичларда, байрамларнинг уч гуруҳини кўрсатиш мумкин. Биринчи гуруҳга меҳнат ёш ишчининг иш фаолиятини бошлашга бағишланган, ёш инсонни меҳнат Бу меҳнатни улуғловчи инсонлар ва авлодлар меҳнатидаги мувофаққиятларни улуғлашдаги театрлаштирилган байрамлардир. Театрлаштириш жамоанинг шаклланишига, ижтимоий жиҳатдан ўсишида ижоди услуб сифатида намоён бўлади. “Қурувчилар куни” касб байрами қурувчиларга жамоадаги ўз жойини ва вазифасини билишига, жамоанинг асосий мақсадини, у ердаги ҳаётнинг норма ва принципларини билишга, унинг тизимини бошқарув органларини тушунишга, жавобгарликни ҳис қилишга ўргатади. Бу байрам қурувчилар интилишидаги маънавий-психологик бирликнинг муҳитини яратиб, жамоанинг интилишларини, фикрларини, кечинмаларини, маънавий кўтаринкилигини намоён этади. Ишлаб чиқариш жамоасида театрлаштирилган меҳнат байрамлари мураккаб комплекс бўлиб, унда меҳнат фаолиятига доир бўлган воқеаларнигина кўриб қолмай, балки, меҳнат ж Театрлаштирилган касбий байрамлар ижтимоий ҳаётнинг, жамоанинг асосий функцияларини намоён этувчи шакл бўлиб ҳисобланади. 3.2. Касбий меҳнат байрамлари, халқ меҳнат маданиятининг маънавий-маданий асосидир Ҳар бир халқнинг ижтимоий-маданий ҳаётида азалий анъана, урф- одат, маросим, байрамлар алоҳида ўрин тутади. Улар кишилар турмуш тарзининг ўзига хос ҳодисаси сифатида намоён бўлади. Байрам жамият фаолиятининг ўзига хос шакли бўлиб, жамият ва шахсни маънавий ва моддий жиҳатдан қониқтиради. Бундан ташқари у, анъана, маросим, урф-одатлар билан, байрамлар кенг бўлган, “байрам маданияти” деган тушунчани ҳам англатади. Байрам – маданиятнинг бир қисмидир. У жамият билан ҳам моддий ҳам маънавий маданият орқали бирлашган. Байрам маданияти, маънавий маданиятнинг бир қисми сифатида, жамиятнинг маънав корхоналар ва жамоалар ўзларининг энг яхши иш натижалари ва эришилган мувофаққиятлар ҳамда юксак маданиятларини ҳам намойиш қиладилар. Байрам – ўзига хос, кўп томонли ижтимоий ҳодиса бўлиб, ҳар бир инсонни, жамиятнинг ҳаётини намоён этади. Унинг барча дунё халқлари орасида тарқалганлигидан, байрамларнинг инсон ва жамият учун ҳеч нарсага алмаштириб бўлмайдиган бебаҳо бойлик эканлигига амин бўламиз. “Байрам жамият ҳаётининг органик бўлаги бўлиб, шу билан бир қаторда, ҳар бир инсоннинг ҳаёти ва фаолиятини тенглаштириб, омма эркин ҳаёт фаолиятининг марказига айланиб, алоҳида олинган шахснинг эмоционал таранглигини олувчи разряд функциясини бажаради” 1 . Байрамнинг бундай ўзига хослиги, инсоннинг бўш вақтини, яққол намоён бўлувчи шахснинг характерини маданий бойликка айлантириб, бўш вақтни, инс оммавий байрамлар режиссёрларидан жамиятимиз олдида катта масъулиятни талаб қилади. Оммавий байрамлар театри бу, авваламбор, қаҳрамонона театрдир. У ўз ғояси бўйича масштабли ва монументалдир. Оммавий байрам ҳаракати театрдан фарқ қилиб, узвий кетма- кетликдан маҳрум бўлиб, унда лирик чекинишлар, воқеаларнинг қайтиши, тўхталиш, пауза, сўзли материални пластик материалга кўчиши, пластик материални-мусиқага, мусиқадан сўзга ўтиши мумкин. Агар театр режиссёри премьерадан сўнг яна спектакль устида қайта ишлаши мумкин бўлса, оммавий байрам бор йўғи бир маротаба ўтказилиб, одамларда чуқур эмоционал таассурот қолдириши лозим. Санъатнинг бу турини ривожланишига машҳур режиссёр И.М.Туманов катта ҳисса қўшган. У байрам ва томошаларни амалий ва назарий жиҳатдан исботлаб, эмоционал кучга эга бўлган ом Раққослар репетиция жараёнида кинолентага суратга олинади. Концерт давомида бу кадрлар экранда намойиш этилиб, раққослардан экрандаги ҳаракатга мос синхрон ҳаракат талаб қилинган. Бу услуб номернинг таъсирчанлигини оширишга ёрдам берган. Туманов ушбу услуб орқали иштирокчиларнинг мимикаси, ички кечинмаларини томошабинга етказишга ҳаракат қилган. И.М.Тумановдан бошлаб, янги ёрқин театрлаштирилган томошаларни саҳналаштириш анъаналари юзага келди. Ўзбекистонда ҳам бундай анъаналарга амал қилиниб, Тумановнинг бой мероси, оммавий тадбирларда узвий равишда қўлланилмоқда. Охирги йиллар тажрибаси шуни кўрсатдики, оммавий байрам ва томошалар инсонларга эмоционал таъсир қилувчи, эстетик тарбия берувчи услубга айланмоқда. Бу байрам ва томошаларда турли услуб ва шаклларда жамоа бўлиб дам олиш, тарбиял Сценарий яратиш жараёнида режиссёр томошанинг аниқ берилган шарт-шароитини: мавзу, ғоя, олий мақсадни, ўтказиладиган жойни, ижодий кучларнинг сонини, ҳужжатли материаллар ва далиллар, афсона ва ақидаларни, мана шу воқеа ва жой билан боғлиқ бўлган анъана ва маросимларни билиши, ўрганиши лозим. Сценарий байрам тайёрлашнинг асосий жараёни бўлиб ҳисобланади. Мавзу қандай бўлишидан қатъи назар, байрам ўтказиладиган масштаб ва чегаралар, унинг мазмуни қоғозда сценарий шаклида намоён бўлиши керак. Масалан, бўлажак томошанинг шакли ва стили, етакчи хатти- ҳаракати, режиссёрлик ғояси жуда ҳам қизиқ ҳал этилган, режиссёр А.А.Руббнинг Горький номидаги маданият ва истироҳат боғида саҳналаштирган “Кечки Москва” номли театрлаштирилган томошадаги услубларини кўриб чиқишимиз мумкин. Бу томоша шундай номли Республикамизда бир неча йиллардан бери ўтказилаётган байрамлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда шуни айтиш мумкинки, очиқ ҳавода ўтказиладиган байрам томошалари асосан фонограмма асосида ўтказилади. Режиссёр сценарий бўйича, обдон, аниқ танлаб олинган номерларни, байрамнинг мусиқа раҳбари ҳамда овоз режиссёри билан ҳамкорликда танлаб ёзадилар. Маълум, белгиланган вақтга томоша дастурини сиғдириш, ғоявий монтаж қилиш, театрлаштирилган парчалар, саҳналарни образли ёзиб олиш жуда ҳам машаққатли, оғир меҳнатдир. Театрлаштирилган оммавий томошаларнинг томошавийлик табиати асосини, катта хореографик мусиқали-понтомимик композициялар эгаллаб, жуда ҳам оз миқдорда матн ишлатилади. Бу матн қисқа, лўнда, образли бўлиб, поэтик руҳга эга бўлиши керак. Бундай барча шарт-шароитни сценарий яратиш жараёни Биринчи навбатда танланган жойнинг муҳити, архитектурасидан келиб чиққан ҳолда, режиссёр кўп сонли томошабинлар ва иштирокчиларни қандай жойлаштириш, иштирокчиларнинг кириб- чиқиши, кийиниши ва ҳ.к.ларни аниқлаши лозим. Режиссёр саҳна кенглигидан келиб чиққан ҳолда, горизонталь, вертикаль ёки диагональ каби асосий мизансценаларнинг услубларини ўзи учун белгилаб олади. Стадионда ёки спорт майдонида бўлиб ўтадиган томошаларни томошабинлар асосан юқоридан томоша қилади. Шунинг учун мизансцена чизгилари, анъанавий саҳнадагига қараганда бошқача бўлиши керак. Худди шу каби, томошабинларнинг горизонт, доиравий, уч томонлама, олдинда ва ҳ.к. жойлашиши, мизансцена чизгиларига таъсир қилади. Тадбир бўлиб ўтадиган жой тузилишидан ташқари, режиссёрга кўплаб, бошқа ўзига хос таъсирчан воситаларни такли Томошабинлар қирғоқда жойлашиб, томоша оролда ва сувда (кўлда) намойиш этилади. Томоша рақс-понтомимик композицияси шаклида қурилиб фонограмма ёрдамида иштирокчилар табиий шароитини ҳисобга олган ҳолда махсус қурилган саҳна майдонларида (қайиқ, сол, кўприкчалар ва ҳ.к.) ҳаракат қиладилар. 1990 йилда Тошкентнинг Роҳат кўлида ўтказилган сув сайлида (сценарий муаллифи У.Қорабоев, режиссёр Ф.Аҳмедов) ҳам томошабинлар кўлнинг қирғоғида жойлашишган. Театрлаштирилган воқеалар кўлда бўлиб ўтади. Бу томошада иссиқ иқлимда тарихан “сув – бу ҳаёт” эканлиги, сувни эъзозлаш, унинг муқаддаслигини тан олиш ғояси илгари сурилган. Томошада Хубби мард йигит қиёфасидаги сув тангриси, Миррих ёш жангчи қиёфасида уруш ва ғалаба тангриси ва ҳ.к образлари орқали фалсафий яхшилик ва ёмонлик, ёруғлик ва қоронғулик, М.Тожиев) қўйишга ҳаракат қилинган, лекин бу спектаклда ушбу жанрнинг компонентлари тўлиқ очиб берилмаган. Бунда Регистон номидан Ўзбекистон халқ артисти Ё.Аҳмедов матнларини ўқиб, бу ерда бўлиб ўтган тарихий воқеаларни ҳикоя қилиб беради. Ҳикоя давомида Регистондаги обидалар прожекторлар билан ёритиб турилади. Нурли-товушли спектакль, оммавий томошаларнинг жанри бўлиб, собиқ Иттифоқда биринчи маротаба 1975 йил Волгоград шаҳрида Ғалабанинг ўттиз йиллигига бағишлаб, маданият ва истироҳат боғида ўтказилган. Бу томоша кечки оқшом соат 19 00 да бошланиб, боғ дарвозаси очилиб, томошабинлар ичкарига қўйилади. Фонда урушдан олдинги даврга мос, тинч-осуда ҳаётни эслатадиган шўх қўшиқ, инсонларнинг хурсандчилик овозлари янграйди. Бу хурсандчиликни учиб келаётган немис бомбардимончи самолётларининг ҳаракатлантириб, душман самолётларини ёритаётгандек имитация қиладилар. Бутун боғ бўйича ҳаво ҳужуми сигналининг янграши томошабинни ҳаяжонга солади. Фонда яна Леветаннинг овози бизнинг қўшинларни чекинаётганини, ташлаб чиқилган шаҳарларни номма-ном тилга олади. Яна бир панно - “Сталинград жанги” ёритилиб, бу жангнинг мудҳиш воқеалари ҳикоя қилиниб, биринчи ғалаба эълон қилинади. Шу тариқа беш йиллик уруш воқеалари тарихи нур ва овоз ёрдамида ёритиб берилади. Томошабин боғнинг охирги ўрнатилган паннога яқинлашганда Левитаннинг овози фашист Германияси устидан қозонилган ғалабани- капитуляцияни эълон қилади. Рейхстагга ғалаба байроғини ўрнатаётган жангчи тасвирланган панно ёритилади. Фонда ғалаба тўғрисидаги қўшиқ янграб, боғ осмони узра худди ғалаба кунидек мушаклар отилади. Хуллас, томошаб уюштирилиши маънавий жиҳатдан ҳам, эстетик жиҳатдан ҳам тўғри келмайди. Тарихий обидалар ва зиёратгоҳларда ўтказиладиган томошаларнинг, томошабинга берадиган эмоцияси, таъсир кучи ниҳоятда юқоридир. Масалан, Занги ота мақбарасида ушбу улуғ зотга бағишлаб ўтказилган бадиий-публицистик томошада (режиссёр Ф.Аҳмедов) тадбир ўтаётган жой томоша ғоясини очиб беришда узвий ёрдам бериб, эмоционал-бадиий таъсирни кучайтирди. Амир Темурнинг (Ўзбекистон халқ артисти Теша Мўминов) саркардалари билан оқ отда келиб, Занги ота мақбарасига кириб, остонада тиз чўкиши томошабинларга эмоционал таъсир қилди. Томошабин ҳам ихтиёрий равишда Амир Темурнинг орқасидан эргашиб, тиз чўкиб, тиловат қилдилар. Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедовнинг “Занги ота” монологи, мусиқа ва фаришталар (раққосалар) хатти-ҳаракат ўрнатилган бўлиб, шарлар билан безатилган эди. Профессионал артистларнинг болалар билан ишлаши ўзгача жозиба бахш этган. Баъзи режиссёрлар томоша ўтадиган жой муҳитини ҳисобга олмай, тахтадан ишланган саҳна, эстрада қўйдириб ишлашни қулай, деб ҳисоблайдилар. Стадион марказига ўрнатилган бундай саҳна томошалари сценарийсида, фақатгина концерт номерларининг навбатма-навбат келишигина кўрсатилади. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, “мазмун ҳаракат ўтадиган жойни аниқлайди; мазмун ва жой томошанинг шаклини аниқлаб беради”. Замонавий театрлаштирилган байрамларда маросим ва анъаналар етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Маросим ва анъаналар миллий байрамларда, тантаналарнинг очилиш қисмларида, “Ўйин” жанридаги томошаларда композицион қурилишнинг асосини ташкил этади. Айниқса, “Наврўз” байрами, турли Келинлар саломи тугагач, улар кун давомида маҳорат билан пиширган таомларини халққа улашиб, меҳмон қиладилар. Шундан сўнг байрамнинг асосий қисми – “бешқарсак” ўйини бошланади. Ҳар йил ўйин ана шу маросимдан бошланади. Ёки байрамларнинг тантанавий қисми бўлган, анъанавий байрам байроғини кўтариш, мангу олов ёки ёдгорликлар олдига фахрий қоровул қўйиш, анъанавий машъала оловини ёқиш маросими, қурилаётган бинонинг пойдеворига рамзий тош қўйиш, боғда эсдалик учун кўчатлар ўтқазиш, аскарларнинг аскарлик қасамёдини қабул қилиши, болалар соғломлаштириш оромгоҳларидаги хайрлашув томошасида гулхан ёқиш ва ҳ.к. Меҳнат маданият тизимини, жамоадаги ҳамфикрликни, ушбу жамоа аъзоларининг меҳнатга профессионал равишда лаёқатли эканликларини расмий равишда тан олишишини намойиш этиши керак. Меҳнат байрам касбий байрамлар, инсон меҳнатини улуғловчи, шарафловчи мадхиядир. Бу хил байрамлар кишиларни мехнасеварликка чорлайди, яшаш ва ижод қилишнинг маъносини тушунтиради, инсоний фазилатларни эъзозлайди ва рағбатлантиради. Масалан, Республикамизда қишлоқ хўжалик ходимларининг байрамлари кенг қўлланилади. “Қишлоқ хўжалик ходимлари куни”, “Чорвадорлар куни”, “Пахта байрами”, “Ҳосил байрами”, “Биринчи чигит қадаш байрами”, “Биринчи карвон байрами” кабилар деҳқонларнинг касбий байрамлари ҳисобланади. Бу байрамларни ўтказиш эски бир хиллик, штампларга йўл қўйилмоқда. Ушбу касбий байрамларни ўтказишда, драматургиясида ва режиссурасида дифференциал ёндашувнинг мезонларидан фойдаланиш, деҳқонлар улуғловчи воситаларини, шакилларни топиш, бу касбга ёшларни қизиқтириш асосий вазифадир. Бу байрам сценарийс қадашишларининг бошланиши пахтакорларга кўтаринки рух, яхши кайфият ва хурсанчиликни вужудга келтиради. “Чигит экиш” тантаналарининг ижтимоий-маданияти шундан иборатки, унда деҳқонлар ҳам меҳнат, ҳам байрам қилишади. Мазкур касб байрами кишиларга янги ҳосил йилини кўтаринки кайфият ва яхши ниятлар билан бошлаш учун кўмак беради. Ҳ ар бир касб ўзига хосдир. Ҳар бир касбнинг ўзига хос хусусиятлари, ўз қадриятлари, ўз қахрамонлари бўлади. Албатта ҳар бир касбнинг ўз касбий профессионал байрамлари бўлади. Касбий байрамларини нишонлаш турғунлик йилларида вужудга келган эди. Ҳар бир байрамларнинг ўз колорити бор . Масалан, савдо ходимлари кунида, барча сотувчилар харидорларга кулиб, хушмомулада хизмат қиладилар. Касбий байрам биргаликда йиғилишнинг сабаби бўлиб, қилинган муҳим ишларни мухокама қ Ушбу бобда, Касбий байрамларнинг умумий маданиятдаги даражаси, тутган ўрни таҳлил қилиниб, меҳнат байрамидаги типлари ўрганилди. Асосан қайси касблар календар бўйича байрам қилиниши аниқланади. Бу байрамлар жамоани, халқни бир мақсад сари бирикишидаги катта аҳамияти ўрганилиб, унинг ижтимоий-педагогик, ижтимоий-психологик таъсир кучи, эффекти кўриб чиқилди. Айниқса ёшлар тарбиясида касбий байрамларнинг тутган ўрни, унга дифференциал ёндашувнинг самараси, натижалари илмий таҳлил қилиниб, бу борада олимлар тамонидан олиб борилган тадқиқотлар ўрганилиб, таққослаш услуби ёрдамида параметрлар аниқланади. Бу ёндашувга бошқа яқин бўлган фанлардаги қарашлар билан танишилда. Бу байрамларга дифференциал ёндашувнинг мезонларини аниқлаш, ушбу байрамларни илмий ўрганиш ва ўтказишдаги янги қирраларни то ХУЛОСА Мамлакатимизда истиқлолнинг биринчи кунларидан бошлаб кўпгина энг муҳим ва устувор масалалар қатори ёшлар тарбиясига, хусусан, ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишга ҳам алоҳида эътибор бериб келинмоқда. “ Биз халқимизнинг дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаслиги, фарзандларимизнинг биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлиб яшаши учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этаётган эканмиз, бу борада маънавий тарбия масаласи, ҳеч шубҳасиз, беқиёс аҳамият касб этади. Агар биз бу масалада ҳушёрлик ва сезгирлигимизни, қатъият ва масъулиятимизни йўқотсак, бу ўта муҳим 92 ишни ўз ҳолига, ўзибўларчиликка ташлаб қўядиган бўлсак, муқаддас қадриятларимизга йўғрилган ва улардан озиқланган маънавиятимиздан, тарихий хотирамиздан айрилиб, охир-оқибатда ўзимиз интилган умумбашарий тараққиёт йўлидан четга чиқиб қолишимиз мумкин” 1 . Ҳукуматимиз миллий қадриятларни тиклаш, бадиий анъаналарни тараққий эттириш, айниқса, театр санъатини ривожлантиришга алоҳида эътибор бериб, доимий раҳнамолик қилиб келмоқда. Президентимизнинг 1995 йил 20 октябрдаги “Ўзбекистонда театр ва мусиқа санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, 1998 йил 26 мартдаги “Ўзбекистон театр санъатини ривожлантириш тўғрисида”га Фармони, 1998 йил 22 майда “Ўзбектеатр ижодий ишлаб чиқариш бирлашмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармони, 2001 йил 21 сентябрда “Ҳамза номидаги Мазкур тадқиқот ҳам юқорида таъкидланган ҳужжатларда кўзда тутилган мақсад ва вазифаларни амалга оширишнинг узвий ва мантиқий давоми сифатида олиб борилди. Бу илмий ишда меҳнат байрамининг ажралмас қисми бўлган касбий байрамларнинг ижтимоий жамиятда тутган ўрни, унинг классификациясини, шахснинг комил инсон бўлиб етишишидаги ўрни, унинг тизимидаги босқичлари ўрганилди. Ҳозирги кунда, касбий байрамларни ўтказиш анъаналари сақланиб, ривожланиш йўллари шакллари ўрганилди. Бу байрамларнинг меҳнат жамоаларининг бирлиги, аҳиллиги, касбга бўлган муҳаббати, касбий профессионал ривожида тутган ўрни илмий таҳлил қилиниб, шароитларини ўрганишга ҳаракат қилинди. Меҳнат билан бевосита боғлиқ бўлган Ўзбекистон байрамлари ва анъаналари ўрганилиб, бевосита касбий байрамлари таъсирида меҳнат муносабатларин 1. Меҳнат фаолиятини бошлаган йўл, жамоага қўшилиш байрами, кўникиш байрами ва ҳ.к. 2. Маҳоратни ривожлантириш меҳнат байрамлари. 3. Меҳнатни улуғловчи байрамлар, меҳнат кишиларига ҳурмат билдириш, улуғлаш. Амалиётнинг таққосланган таҳлили шуни кўрсатадики, меҳнат байрамларининг тизими, ҳар қандай меҳнат жамоасининг ҳаёт фаолиятини ижтимоий-маданий жиҳатдан ривожлантириб, уни бадиий безайди. Мамлакатимиз корхоналарида ўтказиладиган ушбу байрам таҳлили қуйидаги компонентларни аниқлашга имкон яратди: 1. Корхона тарихи ва анъаналари билан танишиш; 6. Расмий ҳужжатларни топшириш; 7. Бир қанча табриклар; 8. Кульминацион –тантанали ваъда бериш (қасамёди); 9. Корхонадаги машҳур кишилар ва раҳбарлар билан мулоқат. Касб байрамларини таҳлил қилганда касбнинг хусусиятидан келиб чиқиб, шу соҳага айнан  Касбий фаолиятидаги нимага мойиллиги.  Бўш вақтини қандай ўтказади.  Қ айси китобларни севиб ўқийди.  Санъатнинг қайси турини кўпроқ севади.  Устоз шогирдликка бўлган муносабати.  Меҳнат анъаналарига муносабати.  Хамкасблари билан доимий мулоқатнинг касбий ривожланишига таъсири.  Иштирокчининг ижтимоий келиб чиқиши.  Иштирокчининг доимий мулоқат объекти.  Иштирокчининг касбий ривожида меҳнат жамоасининг тутган ўрни.  Иштирокчининг манънавий баркамоллигига таъсир қилувчи омиллар.  Иштирокчининг мулоқат қилувчи дўстлари доираси. Касбий байрамлар тизимида эса:  Касбий байрамнинг тарихан шакилланган, жамият потенциалини аниқлаш.  Байрам орқали ёшларни танлаган касбига яхши муносабатни шакллантириб, бу борада мусобақалашишда жамоанинг қўллашини намоён этиш.  Ёшларни шахс сифатид  Касбий байрамларни ташкил этишда, жамоа ҳаётида муҳим бўлган анъана, маросим ва тарихий воқеаларни сценарийда ёритилиши.  Замонавий касбий байрамларда, рекреатив шакллар ёрдамида, ёшларни янги иқтисодий шароитга, қизиқишнинг шаклларига диққатини ривожлантиришга имкон яратиш.  Замонавий касбий байрамларни ташкил қилишда, режиссёр томонидан намойиш этиладиган томошада, инновацион технологияларни қўллаш, ёшларда шахс сифатида замонавий профессионал имкониятига бўлган қизиқишларини уйғотиш. Юқорида белгиланган дифференциянинг мезонларидан келиб чиқиб, ёшлар тарбиясида касбий байрамларни янада ривожлантиришда касбий байрам режиссураси, драматургиясида замонга мос келадиган, услубларни, техник воситалар ва таъсирчан воситаларни кенг имкониятидан фойдаланиш талаб қилинади. Шунингдек, тадқиқот  Байрамнинг анъанавий асосларини, типологиясини, байрамнинг рамзларини, байрам орқали бериладиган маънавий қадриятлар, рекреатиф функциялар аниқланди. Шу билан бирга касбий байрамни ривожлантирувчи қуйидаги тенденциялар аниқланди:  касбий байрамларни оммалаштиришда, янгитдан вужудга келган байрамларнинг (меҳнат натижаси, маҳорат ва профессионализм) тутган ўрни;  меҳнат байрамларидаги мулоқат чегараларини кенгайтириш;  байрамларда этник, ўзига хос анъаналарни тиклаш. Маълумки, ҳар бир халқнинг маънавий-маданий камолоти муттасил давом этиб, ривожланиб, такомиллашиб борадиган узлуксиз жараён ҳисобланади. Ҳаётий воқеликнинг ў згариб, янгиланиб бориши маънавий қадриятлар тизимида ҳам муайян ў згаришларнинг юз беришига асос б ў лади. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР 1. Ўзбекистон Республикаси қонунл 4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 4 июндаги “Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори 5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 22 январдаги “Ўзбек Миллий академик драма театрининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги Қарори 3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари 1. 1998 йил 22 майдаги “Ўзбектеатр ижодий ишлаб чиқариш бирлашмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қарори 4. Ўзбекистон Республикаси Президенти асарлари 1. Каримов И.А. “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида”. Т.: “Ўзбекистон”. 2011. 2. Каримов И.А. “Адабиётга эътибор – маънавиятга, келажакка эътибор”. Т.: “Ўзбекистон”. 2009. 3. Каримов И.А. “Юксак маънавият – енгилмас куч”. Т.: “Маънавият”. 2008. 4 6. Умаров М. Эстрада ва оммавий томошалар тарихи. Т.: “Янги аср авлоди”. 2009. 7. Муҳамедов М. “Режиссура асослари”. Т.: ЎДСИ босмахонаси. 2008. 8. Абдусаматов Ҳ. “Драма назарияси”. Т.: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти. 2000. 6 . Ўқув қўлланмалар 1. Маматқосимов Ж.А. “Оммавий байрамлар режиссурасида саҳна маданияти”. Т.: “Фан ва технология”. 2009. 2. Рябков В.М. Антол ог ия форм праздничный и развлекательной културы России. Челябинск, Полиграф мастер, 2008. 3. Аҳмедов Ф.Э. “Оммавий тадбир ва байрамлар режиссураси ва актёрлик маҳорати”. Т.: “Чўлпон”. 2007. 4. Энг катта бойлигимиз - тинчлик ва барқарорликни асрайлик. Назаров Қ. муҳаррирлигида. –Тошкент: Академия, 2006. 5. Қодиров М.Х. “Ўзбек театри тарихи”. Т.: “Ижод дунёси”. 2003. 6. Шодиев Б. Наврўз байрами (тарихий йўли ва 25. Горчаков Н.М. Режиссёрские урока Станиславского. М., 1951. 26. Солиҳов М. Ўзбек театри тарихи учун материаллар. - Т.: 1935. 7. Интернет сайтлари 1. www . uza . uz – Ўзбекистон ахборот агентлиги сайти 2. ZiyoNET – Ўзбекистон таълим портали 3. http :// www . uzbekteatr . skm . uz – “Ўзбектеатр” ИИЧБ сайти 4. http :// www . teatr . uz – Ўзбек Миллий Академик драма театри сайти 5. http :// www . teatr . ru – Россия Федерациясининг “Театр афишаси” журнали сайти 6. http :// www . teatr - estrada . ru – Москва давлат эстрада театри сайти 101
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiyaviy ishlarni tashkil etishda pedagoglarning vazifalari
  • O`zbekistonda yosh avlod tarbiyasining dolzarb muammolari
  • Abu Ali ibn Sino ijodida oila tarbiyasi
  • Эволюция методов преподавания литературы в школе ХХ–ХХI веков
  • Abdulla Avloniyning «Tarbiya biz uchun yo hayot - yo mamot, yo najot - yo halokat, yo saodat - yo falokat masalasidir» degan g'oyasining mazmun-mohiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha