Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 9.0MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

Ёшларнинг онги ва қалбини турли ёт ғоялардан асрашнинг устувор йўналишлари

Купить
Ёшларнинг онги ва қалбини турли ёт ғоялардан асрашнинг устувор йўналишлари Тинчликни са қ лаш ва муста ҳ камлаш масаласи умумбашарий муаммодир. Инсоният тара ққ иётининг барча бос қ ичларида жамиятнинг асосий масалалари, биринчи навбатда, тинчлик-тотувлик ҳ олатидагина самарали ҳ ал этилган. Шу боисдан хам юрт тинчлиги – бар қ арор тара ққ иёт гаровидир. Тинчликни са қ лаш муаммосини ў з- ў зидан кишиларнинг хохиш-истаги, орзу-умидлари билан ҳ ал б ў либ қ олмайди. Инсоният учун му қ аддас бу қ адрият доимо изчил ва қ атъий ҳ аракатлар туфайлигина эришилган. Ўз киндик қони тўкилган, ота-боболари хоки ётган она юртни дунёда тенгсиз, муқаддас Ватан деб биладиган одамнинг мақсад-муддаолари аниқ, ғурур ва ифтихори юксак бўлади. Ислом Каримов Қадимий диёримиздан етишиб чиққан Муҳаммад Мусо Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Қаффол Шоший, Абу Лайс Самарқандий, Бурҳониддин Марғиноний, Абул Муъин Насафий каби буюк аждодларимиз ўз тахаллусларини табаррук юрт номи билан атаганлари Ватанга бўлган буюк меҳр-муҳаббатнинг ўзига хос амалий ифодасидир. Мамлакатимизнинг ҳам ички, ҳам ташқи сиёсатида тинчлик ва барқарорликни таъминлашга энг устувор масала сифатида қаралиб, бу йўлда тизимли ва тадрижий равишда улкан ишлар олиб борилмоқда. Бу эса ўз навбатида давлатимиз суверенитети, тинчлиги ва барқарорлигини, сарҳадларимиз дахлсизлигини асраш, мамлакатимизда фуқаролик жамиятини қуриш ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш, умуман, барча эзгу мақсадларимизга етишнинг асосий шарти ва гарови бўлиб хизмат қилмоқда. • Юртбошимиз 2009 йил 31 августда “Шаҳидлар хотираси” хиёбонида бўлиб ўтган маросимда уламолар, маҳалла фаоллари ва зиёлилар билан бўлиб ўтган суҳбат чоғида таъкидлаганларидек: “Биз ҳаммамиз тинчликни истаймиз, тинчликни орзу қиламиз, лекин тинчлик учун курашиш керак, бу ёруғ ҳаётни, фарзандларимизнинг келажагини, уларнинг беғубор кулгисини ҳар қандай хавф-хатарлардан асрашимиз лозим. Мана шундай муҳим, бугунги кунимиз учун ғоят долзарб фикрларни одам ларга етказиш, бугунги эмин-эркин ҳаёт, тўкинлик ва фаровонлик ўз-ўзидан бўлмаётганини тушунтириш зарур”. • Айни пайтда, бугунги мураккаб замонда бизнинг ютуқларимизни кўролмасдан, осуда ҳаётимизни издан чиқаришга уринаётган ёвуз кучларнинг мавжудлигини ҳам инкор этиб бўлмайди. • Мавжуд таҳдидларнинг моҳиятини англаш ва ёшларга етказиш. Юртимизга нисбатан бундай таҳдидлар, аввало, диний экстремизм ва халқаро террорчилик, миссионерлик ҳамда “оммавий маданият” каби ҳодисалар кўринишида намоён бўлмоқда. 1-устувор йўналиш № Содир бўлган вақти Террористик актлар сони Террористик акт натижасида вафот этганлар Террористик акт натижасида жароҳатланганлар 1 1991 йилда 2 - - 2 1992 йилда 2 - - 3 1993 йилда 2 - - 4 1994 йилда 1 1 8 5 1995 йилда 2 129 415 6 1996 йилда 10 202 160 7 1997 йилда 3 18 28 8 1998 йилда 1 - 3 9 1999 йилда 5 360 1402 10 2000 йилда 8 59 149 11 2001 йилда 7 26 196 12 2002 йилда 6 152 566 13 2003 йилда 10 186 495 14 2004 йилда 6 543 1050 15 2005 йилда 2 71 227 16 2006 йилда 2 29 209 17 2007 йилда 6 157 15 18 2008 йилда 2 67 146 19 2009 йилда 2 28 95 20 2010 йилда 26 105 496 21 2011 йилда 7 80 237 Жами: 2300 Жами: 5897 Болалар ўлими: 250 • Минтақада ҳозирги кунда фаолияти Минтақада ҳозирги кунда фаолияти кузатилаётган диний экстремистик кузатилаётган диний экстремистик гуруҳлар қаторига «Туркистон ислом гуруҳлар қаторига «Туркистон ислом ҳаракати», «Ислом жиҳоди иттиҳоди» ҳаракати», «Ислом жиҳоди иттиҳоди» ва бошқа «Жиҳодчилар» жамоатлари, ва бошқа «Жиҳодчилар» жамоатлари, «Салафийлар» гуруҳлари, шунингдек, «Салафийлар» гуруҳлари, шунингдек, «Ҳизбут таҳрир», «Акромийлар», «Ҳизбут таҳрир», «Акромийлар», «Нурчилар»«Нурчилар» ва «Таблиғчилар» киради.ва «Таблиғчилар» киради. Террорчиларнинг жиноятлари « Акромийлар » 2005 йилнинг май ойида Андижон шаҳрида террорчилик ҳаракатларини амалга оширди • Дунёнинг турли нуқталарида бегуноҳ одамлар терроризм қурбони бўлмоқда • Ёшлар террористик ҳаракат қурбони бўлмоқда • Ақидапарастлар ёшларни ўқишига қарши бўлиб, турли усуллар билан уларни билим олишига йўл қўймасликка ҳаракат қилмоқда. • 2008 йил 12 ноябрь куни Қандаҳорда толибонлар дарсга бораётгани учун 15 нафар ўқувчи ва ўқитувчи устига кислота сепди. • 2008 йил декабрь ойида террорчи ўзини портлатиши оқибатида 14 нафар ўқувчи гўдаклар нобуд бўлди. • 2009 йилнинг 7 декабр куни “Ал-Қоида” ташкилоти террорчилари Ироқнинг Боғдод шаҳрида мактаб ёнида бомба портлатиши оқибатида 12 нафар одам, шу жумладан, 6 нафар 6-12 ёшли гўдак халок бўлди. • Толибонлар Покистоннинг Сват водийсининг ўзида 200 дан зиёд мактабни ёқиб юборишди. • 2010 йилнинг март-май ойларининг ўзида Афғонистонда толибонлар 5 та мактабда ўнлаб ўқувчи ва ўқитувчиларга заҳарловчи газ билан ҳужум уюштирди. • Толибонларнинг «Лахейя» номли Ҳарбий низомининг 25-бандида ўқитувчиларни дарс бермаслик ҳақида огоҳлантириш, агар у болаларни ўқитишни давом эттирса, калтаклаш ва ўлдириш лозимлиги ҳақида кўрсатма берилган. • 2010 йилнинг май ойида Афғонистонда толибонлар 24 нафар ўқитувчини ўғирлаб кетди. Ҳозир улардан 11 таси жангарилар томонидан ўлдирилди. Покистоннинг Хайбер-Пахтунхва вилоятида “толибонлар” портлатиб юборган мактаб • Террорчилар ёш гўдаклардан “тирик бомба” сифатида фойдаланмоқда. • 2007 йилнинг май ойида Афғонистонинг Ғозний вилояти Андор туманида истиқомат қилувчи 6 ёшлик Ж ума Гул исмли гўдакни террорчилар алдов йўли билан портлатиб юбормоқчи бўлган. • Бу болаларнинг онги мутаасиб ғоялар билан заҳарланиб, қурол отиш, одам ўлдириш ўргатилмоқда • Эктремистлар гўдакларнинг онгини заҳарлаб, уларни манқуртга айлантирмоқда «Ал-Қоида» террорчи ташкилоти томонидан эса Ироқда «ўз жонига қасд қилиш» амалиётини ўтказиш учун ёш болалардан иборат «Туйур ал-жанна» («Жаннат қушлари») ва аёллардан ташкил топган «Ҳарим ал-Қоида» («Ал-Қоида аёллари») гуруҳлари тузилганини алоҳида қайд этиш лозим. Аф ғонистонда 2005 йилдан буён ҳар йили 140 га яқин террорчилик ҳаракатлари ўз- ўзини портлатиш усули билан амалга оширилмоқда. Ироқда бундай террорчилик амалиёти 2005-й илда 478 марта, 2007-й илда 478 марта, 2003 йилдан буён 1700 марта амалга оширилган. • Шуни таъкидлаш керакки, бундай таҳдидларнинг асосий нишони ёшлар бўлиб қолмоқда. Бу бежиз эмас, албатта. Ёвуз кучлар мамлакатимиз аҳолисининг 60 % идан ортиғини ёшлар ташкил қилишини ва улар жуда катта куч эканини яхши билишади. Уларнинг асл мақсади фарзандни ота- онасига, фуқарони давлатга қарши қўйишдан, жамиятимизда қарор топган аҳиллик, бағрикенглик ва меҳр-оқибат муҳитига рахна солишдан иборат. “ Ҳижрат” сўзи луғатда бирор нарсадан ажраш, шариатда эса, пайғамбаримизнинг Маккани тарк этиб, Мадинага боришга қиёсан ислом дини йўлида мусулмонларнинг яшаб турган ерларини ташлаб, бошқа юртларга кўчиб кетиши назарда тутилади. Имом Бухорий ва Имом Муслимлар томонидан ривоят қилинган Пайғамбаримизнинг «Макка фатҳидан кейин ҳижрат йўқ» деган ҳадислари ҳамда Имом Бухорий, Имом Табароний ва Имом Байҳақийлар ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз жамоатни тарк қилган ва ўзидан бўлган раҳбарга итоат қилмаганнинг аҳволи қанчалик ёмон бўлишини таъкидлаганлари ҳам “ҳижрат” ғоясини илгари сураётганларнинг иддаолари ислом дини ақидасига мутлақо зид эканига етарлича далил бўла олади. “ Ҳижрат” ғоясини илгари суришдаги стратегия босқичлари: 1.Жамиятларни “Дар ул-ислам”, яъни “Ислом диёри”, ва “Дар ул- ҳарб”, яъни “Мусулмонларга қарши уруш эълон қилинган ҳудуд”га ажратиш, барча мусулмон жамиятларини “жоҳилий” деб эълон қилиш; 2.Фуқарони жамиятдан узоқлаштириш (давлат структураларида ишлаш, давлат таълим муассасаларида ўқиш, армияда хизмат қилиш, масжидларга бориш (“.... масжидларнинг барчаси куфр уясидир” – “ат-Такфир вал-ҳижра” террорчи ташкилоти ғояси) кабиларни тақиқлаш орқали); 3.Фуқарони давлатга, халқига нисбатан ишончини йўққа чиқариш, ота-онасига, қон-қариндошларига, ёру-дўстларига қарши қўйиш ва Ватанини, юртини тарк этишга мажбур қилиш; 4.Террорчилар тайёрлайдиган ҳарбий лагерларга олиб бориш, жойлаштириш. Улардан бузғунчилик, қўпорувчиликларни амалга оширадига • 2010 йили Афғонистонда аксилтерро р чи кучлар 700 жангчидан айрилди. Умуман, ҳозирга қадар халок бўлганлар сони 2300 га яқинлашди. “ Ҳижрат” ғоясини илгари суришдан мақсад Ҳозирги кунда Афғонистон ва Покистон ҳудудларида антитеррор амалиётлари олиб борилаётган бир пайтда террорчи гуруҳларнинг кўплаб аъзолари ҳалок бўлишмоқда ва уларнинг сони камайиб бормоқда. Ўз навбатида, бу йўлда улар “ҳижрат” ғоясини бузиб талқин қилиш орқали улар ўз сафларини янги тарафдорлар билан тўлдиришга интилишмоқда. Бунда энг аввало ва асосий манфаатдор бўлган - “ал- Қоида” террорчи ташкилоти бошчилигидаги ёвуз кучлардир . Миссионерликда ёшларга алоҳида эътибор берилишининг сабаблари Ёшларнинг фаол ижтимоий кучга айланиб бораётгани бугунги кунда уларнинг турли мафкуравий таъсир ва тазйиқларнинг бош объектига айланишига олиб келди. Бунда уларнинг жамиятнинг ҳали етарли тажрибага эга бўлмаган, ташқи таъсирларга тез берилувчан ва айни пайтда, энг ҳаракатчан қатлами экани инобатга олинмоқда. Миссионерликнинг таниқли назариётчиси П.Джонстоун талаба ёшларни миссионерлик фаолиятининг асосий объекти деб қараб, ўзининг “Дунё операцияси” китобида жумладан, шундай ёзади: “Бутун дунёда университет ва коллежларда 37 миллион талаба таҳсил олади. Уларнинг кўплари 20 йилдан сўнг йирик мансабларни эгаллашади”. Ушбу фикрлар миссионерларнинг жамиятнинг эртанги кунини белгилаб берадиган авлод онгини эгаллаш, назорат қилишни кўзлаб иш юритаётганини англаш имкониятини беради. “ Зарғалдоқ” инқилоблар, турли диний экстремистик ҳаракатлар, террорчилик хуружларининг асосий иштирокчилари ёшлар экани эса юқоридаги каби эътиқодий ва ғоявий таъсир ва тазйиқлар қандай оқибатларга олиб келишини, ўсиб келаётган авлодга хос фаоллик ва социал энергиядан ғайриинсоний мақсадлар йўлида нечоғлик усталик билан фойдаланиш мумкинлигини яққол намойиш этади. • “ ОММАВИЙ МАДАНИЯТ”: Маънавий ва ахло қ ий тубанлик иллатларини ўз ичига олади; Зўравонлик, индивидуализм, эгоцентризм ғ ояларини тар қ атишга хизмат қ илади; Хал қ ларнинг анъана ва қ адриятлари, турмуш тарзининг маънавий негизларига беписандликни намойиш этади, уларни қ ўпоришга қ аратилади; Ахло қ сизликни маданият деб билиш ва аксинча, асл маънавий қ адриятларни менсимасдан, эскилик сар қ ити деб қ арашни тар ғ иб қ илади. • Ёш авлод маънавий оламининг дахлсизлигини асраш йўллари : • Мустақил фикрга эга, со ғ лом негизда шаклланган дунёқараш ва мустаҳкам иродага эга шахсларни тарбиялаш; • Ёшлар қалби ва онгида со ғ лом ҳаёт тарзи, миллий ва умуммиллий қадриятларга ҳурмат-эҳтиром туй ғ усини болаликдан шакллантириш; • Мафкуравий таҳдидларга қарши доимо сергак, огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшаш; • Шарқона ахлоқ кодексига риоя қилиш; • Бундай таҳдидларга қарши ҳар томонлама чуқур ўйланган, пухта илмий асосда ташкил этилган, мунтазам ва узлуксиз равишда олиб бориладиган маънавий тарбия билан жавоб бериш. 46• Ўзбекистон деган шу азиз Ватан тинчлигини сақлаш учун ҳар биримиз масъулмиз. Хусусан, ҳалол меҳнат билан мўл ҳосил етиштирган деҳқон, илму фан тарққиёти йўлида фидойи бўлган олим, муҳташам биноларни, темир йўллару кўприкларни бунёд этаётган қурувчилар, ёш авлодга таълим-тарбия бераётган ўқитувчи- мураббийлар барқарорлик ва осуда ҳаётни мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшаётгани исбот талаб қилмайдиган ҳақиқатдир. Демак, ўз касби ва бурчига виждонан ёндашув тинчлик ва барқарорликни таъминлашнинг зарурий шарти ҳисобланади. • Юрт тақдири учун дахлдорлик туйғусини кучайтириш. • Умрининг мазмунини “Миллатнинг дардига дармон бўлишдан иборат”, деб билган Соҳибқирон Амир Темурнинг сўзларида ҳам ана шу фикр ўзининг мужассам ифодасини топган.2-устувор йўналиш Тинчликни сақлаш ҳушёрлик ва огоҳликни талаб этади. Халқимизнинг асрлар оша тўплаган тажрибасини ўзида ихчам тарзда мужассам этган мақолларда ҳам ана шу ҳақиқат ўз ифодасини топган. Жумладан, “Офат кўрмай десанг, ҳушёр бўл”, “Эҳтиётинг бўлса, эҳтиёжинг бўлмас”, “Сув пешонага чиққандан кейин пушаймондан фойда йўқ” каби мақолларда ҳушёрликнинг инсон ва жамият ҳаётидаги ўрни нақадар юқори баҳоланганини кўриш мумкин. Ҳушёрликни таъминлашда кичик, майда-чуйда нарсаларнинг ўзи бўлмайди. “Бир гугурт бир қишлоқни ёндиради”, “Бир таёқ бошни ёради” каби халқ донишмандлиги намуналарида бундай эътиборсизликнинг инсон ва жамият ҳаётида қандай оқибатларни келтириб чиқариши мумкинлиги ўзининг яққол ифодасини топган. • Дарҳақиқат, бепарволик ва беғамлик барча даврлардаги кулфат ва мусибатларнинг асосий сабаби бўлган. Президентимизнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асаридаги қуйидаги фикрларга эътибор қаратайлик: “Душманлардан қўрқма – нари борса, улар сени ўлдириши мумкин. Дўстлардан қўрқма – нари борса, улар сенга хиёнат қилиши мумкин. Бироқ, бефарқ одамлардан қўрқ – улар сени ўлдирмайди ҳам, сотмайди ҳам, фақат уларнинг жим ва бепарво қараб туриши туфайли Ер юзида хиёнат ва қотилликлар содир бўлаверади”. Чуқурроқ ўйлаб кўрилса, бу сўзлар лоқайдлик ва бефарқликдан келиб чиқадиган оқибатларнинг даҳшатини тасаввур қилиш имконини беради. • Тарих тажрибаси ҳам, бугунги ҳаёт ҳам шуни кўрсатмоқдаки, ҳар бир халқ, ҳар бир инсон учун бебаҳо неъмат, улуғ саодат ҳисобланган тинчликка ўз-ўзидан – фақат хоҳиш-истак, орзу-умид билан эришиб бўлмайди. 3-устувор йўналиш Тинчлик ва осойишталик учун доимий ва қатъий ҳаракат қилиш. Юртбошимиз таъкидлаганларидек “...ҳушёрлик, огоҳ бўлиб яшаш – бу бир кунлик ёки бир ойлик мавсумий масала эмас, балки кундалик иш, кундалик амалий ҳаракат бўлиши лозим”. • Президентимиз таъкидлаганларидек, “Агар биз аҳил бўлсак, эл-юрт манфаати йўлида бир тану бир жон бўлиб яшасак, ўзимиздан сотқин чиқмаса, ўзбек халқини ҳеч ким ҳеч қачон енга олмайди”. Демак, ҳар бир инсоннинг ўз ишини сидқидилдан амалга ошириши, лоқайдлик, бепарволикнинг олдини олиши, ён- атрофида бўлаётган воқеа-ҳодисаларга ҳушёрлик билан қараб, дахлдорлик ва масъуллик ҳиссини мустаҳкамлаб бориши, Ватан тинчлиги йўлида сергак ва огоҳ бўлиб яшаши, фарзандларимизнинг онгу қалбини жаҳолатдан, ёт ва зарарли ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш аждодларимизга армон бўлиб қолган, биз эришган мустақиллик ва тинчлик-осойишталикни кўз қорачиғидек асраб-авайлашнинг муҳим омили ҳисобланади. Буни ҳеч қачон унутмаслигимиз, тинчлик учун доимо ўзимизнинг бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этиб яшашимиз лозим. Чунки тинчлик халқимиз учун энг улуғ ва мукаррам неъмат бўлиб келган, бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР: • 1. Каримов И.А. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. 3 ж. – Т.: “Ўзбекистон”, 1996. • 2. Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: ҳавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. – Т.: “Ўзбекистон”, 1997. • 3. Каримов И.А. Оллоҳ қалбимизда, юрагимизда. – Т.: “Ўзбекистон”, 2000. • 4. Каримов И.А. Тинчлик ва хавфсизлигимиз ўз куч- қудратимизга, ҳамжиҳатлигимиз ва қатъий иродамизга боғлиқ. 12-ж. – Т.: “Ўзбекистон”, 2004. • 5. Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т.: “Маънавият”, 2008. • 6. Тинчликни асраш – муқаддас бурч. Рисола. –Т.: “Тошкент ислом университети” нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2009. • 7. Ҳидоят ортига яширинган залолат. Рисола. – Т.: “Тошкент ислом университети” нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2010. ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН ТАШАККУР!
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiyaviy ishlarni tashkil etishda pedagoglarning vazifalari
  • O`zbekistonda yosh avlod tarbiyasining dolzarb muammolari
  • Abu Ali ibn Sino ijodida oila tarbiyasi
  • Эволюция методов преподавания литературы в школе ХХ–ХХI веков
  • Abdulla Avloniyning «Tarbiya biz uchun yo hayot - yo mamot, yo najot - yo halokat, yo saodat - yo falokat masalasidir» degan g'oyasining mazmun-mohiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha