Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 3.2MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Медицина

Продавец

Bohodir Jalolov

Ёшларнинг соғлом овқатланиш

Купить
Ёшлар нинг соғлом овқатланиш www.arxiv.uz Аҳолининг барча қатламларининг саломатлиги – муҳим ички омиллар мажмуи ва ташқи таассуротлар остида ўсиш ва ривожланиш даврида шаклланади. Аҳолининг ўсиб ва ҳар томонлама камол топишида, ривожланишида атроф - муҳит омиллари билан бир қаторда, сифатли овқатланиш тартиби ҳам катта аҳамиятга эга. Ёшига, жинсига , иш фаолияти ва саломатлик ҳолатига мос равишда овқатланиш тартиби нафақат ёшлар га , балки ка т та ёшдагиларнинг ҳам ишлаш қобилияти ва саломатлик ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади. www.arxiv.uz Ёшлар соғлиғига таъсир этувчи омиллар www.arxiv.uz Рационал овқатланиш  Оқилона овқатланиш соғлиқни асраб ва мустаҳкамлаб, ташқи муҳитнинг зарарли таъсирларига организмнинг қаршилигини оширади, юқори ақлий ва жисмоний меҳнат қобилиятини ҳамда фаол узоқ умр кўришни таъминлайди. www.arxiv.uz Оптимал Баланслашган Соғлом овқатланишнинг 3 та асосий ёндашуви АдекватРационал овқатланиш www.arxiv.uz Овқатланиш тартиби  Бу кун давомида неча маротаба, қанча вақт оралиғида, қанча давомийликда озуқа маҳсулотлари ва таомларини тақсимлаш ва истеъмол қилиш билан ифодаланади.  К унига 4 маротаба овқатланиш тавсия этилади : Эрталабки нонушта – 30% Тушлик – 40% Кун ярими – 10 % Кечки овқат – 20 % www.arxiv.uz Организм учун аҳамиятли бўлган моддалар Оқсил Ёғ Углевод Витамин Минерал моддалар Сув www.arxiv.uz Оқсиллар  Биз оқсилларсиз яшай олмаймиз, чунки улар ҳужайранинг асосини ташкил этиб, ҳаётий зарур моддалар таркибига киради.  Организмнинг оқсил моддаларга бўлган эҳтиёжини, асосан - гўшт, балиқ, тухум, сут, дуккакли донлар – ловия, мош ҳисобига қондирилади.  Одамнинг овқат рационадаги оқсилнинг 60 % ҳайвон оқсиллари ҳисобига қондирилиши керак.  Овкатланиш рационида бир суткада –100- 120 гр оқсил бўлиши керак. www.arxiv.uz Ёғлар Ёғ ма ҳ сулотлари организм учун энергия манбаи бўлиб ҳисобланади Ўсимлик ёғлари таркибида холестерин моддаси бўлмайди, шунинг учун енгил хазм бўлади Ҳайвон ё ғ лари таркибида юқори даражада холестерин моддаси бўлади. Овқатланиш рационида бир суткада –100-120 гр ёғлар бўлиши керак. www.arxiv.uz Углеводлар  Углеводлар - энергиянинг асосий манбаи.  Углеводга бўлган талаб қора нон, ловия, нўхат, макаронлар, ёрмалар, картошка, сабзи, қизил лавлаги, хурмо, узум, анор, ўрик ҳисобига қопланади.  Б ир суткада – 400-500 гр углевод истеъмол қилиниши керак. www.arxiv.uz Витаминлар ва минерал тузлар Биологик фаол моддалар бўлиб, моддалар алмашинуви жараёнларида иштирок этади. Минерал тузлар Минерал тузлар тўқима, тўқима суюқлиги, қон, плазма ва суякларнинг таркибий қисмини ташкил этади. www.arxiv.uz Сув  Сув инсон организмининг 70% ни ташкил этади. Сувсиз овқат ҳазм қилиш , ҳужайралардаги моддалар алмашинуви бузилади. Шу боисдан организм учун зарур миқдорда сувнинг истеъмол қилиниши инсон саломатлигининг сақлашнинг асосий шартларидан бири ҳисобланади.  Кунига сувни 1,5 – 2 литр қабул қилиш зарур. www.arxiv.uz Соғлом овқатланишнинг 12 тамойили 1.Турли-хил озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилинг 2. Кунига бир неча маҳал ҳар хил сабзавот ва мевалар истеъмол қилинг, яхшиси янги узилган маҳаллий сабзавот ва мевалар (кунига камида 400 г)жуда фойдали. www.arxiv.uz 3. Нон (250-300 гр), йирик тортилган (қора ёки 2чи навли) ун маҳсулотлари (50 г), ёрмалар (50-80 г) ва картошка (150-200 г) ҳар куни истеъмол қилиниши лозим. Соғлом овқатланишнинг 12 тамойили www.arxiv.uz Соғлом овқатланишнинг 12 тамойили 4. Тана вазнини меъёрида сақлаб туриш учун ҳар куни жисмоний ҳаракатлар қилиб туринг. 5. Ёғ истеъмол қилишни назорат қилиш, ҳайвон ёғларини ўсимлик ёғларига (20-25 г) алмаштириш боринг. www.arxiv.uz 6. Ёғли гўшт ва улардан тайёрланган маҳсулотларни дуккаклиларга, балиқ, товуқ (100 г) ёки ёғсиз гўшт (100 г)ларга алмаштиринг. Соғлом овқатланишнинг 12 тамойили www.arxiv.uz Соғлом овқатланишнинг 12 тамойили 7. Таркибида ёғ кам бўлган сут (200 мл) ва қатиқ ёки кефир (200 мл), шунингдек ёғ ва туз миқдори кам бўлган сут маҳсулотлари – творог, йогурт ва пишлоқ (60-80 г) истеъмол қилинг. 8. Таркибида қанд миқдори кам бўлган маҳсулотларни танланг ва қандни камроқ истеъмол қилинг, ширинликларнинг истеъмолини чегараланг. www.arxiv.uz Соғлом овқатланишнинг 12 тамойили 9. Тузни кам истеъмол қилинг. Кунлик овқатланиш рационидаги умумий ош тузи миқдори бир чой қошиқ, яъни 5 г дан ошмаслиги лозим. Фақат йодланган тузни истеъмол қилинг. 10. Овқатланганда чой ичманг. Чой ўрнига сабзавот ва меваларнинг табиий шарбатлари ёки оддий қайнатилган сув ичишингиз мумкин. Чойни асосий овқатланишлар орасидаги танаффусларда истеъмол қилинг. www.arxiv.uz Соғлом овқатланишнинг 12 тамойили 11. Овқат тайёрлаш жараёнида унинг хавфсизлиги таъминланиши зарур. Таомларни буғда димлаш, микроволновка ёки духовкада пишириш, қайнатиш унинг хавфсизлигини таъминлашга ва тайёрлаш жараёнида сарф қилинган, ёғ, туз ва қанд миқдорини камайтиришга ёрдам беради. 12. Чақалоқ ҳаётининг дастлабки 6 ойи мабайнида фақатгина она сути билан бо қинг. www.arxiv.uz Нотўғри овқатланиш оқибатлари Кўпчилик касалликлар бевосита нотўғри овқатланиш билан боғлиқ Камқонлик Бўқоқ касалиги Семириш Юрак – қон томир касалликлариҚандли диабет Буйрак ва жигар касалликлари www.arxiv.uz Хавфсиз озиқ – овқат маҳсулотларини истеъмол қилишнинг йўли Тозаликка риоя қилинг.Тозаликка риоя қилинг.  Озиқ-овқат махсулотларини қўлга олиш ва таом тайёрлашдан аввал қўлингизни ювинг;  Ҳожатхонадан чиққандан сўнг қўлингизни ювинг;  Овқат тайёрлаш жараёнида фойдаланиладиган барча нарсалар юзасини ва ошхона анжомларини яхшилаб ювинг ва дезинфекция қилинг;  Ошхона ва озиқ – овқат маҳсулотларини ҳашоратлар, кемирувчилар ва бошқа жониворлардан ҳимояланг. www.arxiv.uz Хом маҳсулотлар ва тайёр озиқ – Хом маҳсулотлар ва тайёр озиқ – овқатларни бир-биридан ажратинговқатларни бир-биридан ажратинг  Хом гўшт, парранда гўшти ва денгиз маҳсулотларини бошқа озиқ-овқатлардан алоҳида сақланг;  Хом маҳсулотларга ишлов бериш пайтида алоҳида ошхона анжомларидан – пичоқ, тахтакачлардан фойдаланинг;  Хом маҳсулотлар билан тайёр маҳсулотлар бир-бирига таъсир кўсатмаслиги учун уларни оғзи ёпиладиган идишларда сақланг. www.arxiv.uz Маҳсулотларни яхшилаб пиширинг ва қовуринг  Маҳсулотларни, айниқса гўшт, тухум ва денгиз махсулотларини яхшилаб қовуринг ёки узоқ вақт пиширинг;  Тайёр маҳсулотларни яхшилаб иситинг. www.arxiv.uz Маҳсулотларни хавфсиз ҳароратда сақланг  Тайёрланган овқатларни уй ҳароратида 2 соат ортиқ сақламанг;  Барча пиширилган ва тез бузиладиган озиқ – овқат маҳсулотларини совуткичда (+5 0 С даражали паст ҳароратда ) сақланг;  Тайёр таомларни дастурхонга тортгунча иссиқ ҳолда сақланг (60 0 С даражадан юқори);  Таомни ҳатто совутгичда ҳам узоқ вақт сақламанг;  Маҳсулотларни хона ҳароратида муздан тушириш тавсия қилинмайди. www.arxiv.uz Овқатланишнинг олтин қоидалари Агар бирон – бир касалликни бошингиздан кечирсангиз ёки қандайдир сурункали касалликларингиз бўлса, албатта врач маслаҳатини олинг.Овқат турларини танлашда биринчи навбатда ўз соғлиғингизни эътиборга олинг Овқат маҳсулотларининг ташқи кўриниши чиройли бўлиши, унинг ранги, хиди, кўриниши одам иштахасини очиши керак. Истеъмол қилинган овқат организмда нохушлик келтириб чиқарса, кўнгил айниш, қусиш, оғриқ ёки бошқа белгилар пайдо бўлса, врачга мурожаат қилиш зарур. www.arxiv.uz LOGO
Купить
  • Похожие документы

  • Sog‘liqni saqlash tizimi va uning xususiyatlari
  • Rentgenologik tekshirishning umumiy, xususiy va maxsus usullari
  • Bojxona imtihon savollari
  • Bojxona qoʻmitasiga ishga kirish dastlabki test
  • Стабил зўриқиш стенокардияси билан оғриган беморларда кардиоренал боғлиқликни баҳолаш, эрта профилактикаси ва даволашни мувофиқлаштириш

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha