Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 506.8KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

Yuqori sinf o`quvchilari bilan olib boriladigan ishlar

Купить
REJA: 1 ТАЪЛИМ ТАРБИЯ ЖАРАЁНИДА ЎҚУВЧИЛАРГА ИНДИВИДУАЛ ЁНДАШУВ 2 МАКТАБГА ҚАНДАЙ ПСИХОЛОГ КЕРАК 3 ПСИХОЛОГ ПОЗИЦИЯСИНИНГ АСОСИЙ КОМПОНЕНТЛАРИ Mavzu:Yuqori sinf o`quvchilari bilan olib boriladigan ishlar. 070108 15 12 24011F 0920  Таълим тарбия жараёнида ўқувчиларга индивидуал ёндашув зарурлиги ҳамма томонидан тан олинган, лекин ундан амалда фойдаланиш асосан иш эмас. Бунга мактабда ўқитувчиларнинг бола ҳақида кўп гапиришлари далил бўлади. Чунки мактабда ўқувчининг қобилиятлари, шахснинг асосий хислатлари ҳақида чуқур ва ҳар томонлама маълумот берадиган мутахассис йўқ.  Таълим тарбиядаги индивидуал ёндашув, болани бошқалардан ажратиб индивидуал ўқитишни билдирмайди, балки шахснинг у ёки бу хислатларининг шаклланишида махсус шароитларни ҳисобга олиш, ҳар бир ўқувчининг индивидуал психологик хусусиятларини илмий асосда тушунишни англатади. ТАЪЛИМ ТАРБИЯ ЖАРАЁНИДА ЎҚУВЧИЛАРГА ИНДИВИДУАЛ ЁНДАШУВ  Психологияда шахснинг индивидуал хусусиятлари деганда бир шахсни иккинчи шахсдан фарқлайдиган хусусиятлар тушунилади.  Индивидуал ёндашувнинг вазифаси – ривожланишнинг индивидуал усулларини аниқлаш, боланинг имкониятларини ҳар бир шахснинг фаоллигини таъминлашдан иборат. Бу нуқтаи назардан олганда индивидуал ёндашув фақатгина «тарбияси қийин» болаларга эмас, барча ўқувчиларга ҳам зарурлиги тушунарли бўлади. Коллеж психологлари бу усулни у ёки бу шаклда қўллайдилар, чунки бу кўзга ташланиб турган қийинчиликлар билан биргаликда, бола шахсий тараққиётининг баъзи яширин нуқсонларини ҳам топишга ёрдам беради.  диагностик ишининг асосий мақсади - ўқувчи психик тараққиётининг умумий ҳолатини билишдан иборат. Бундай кўп қиррали ва тўлиқ диагностика натижалари психолог учун ҳам, ота-оналар, ўқувчилар учун ҳам «тарбияси қийин» бола билан олиб бориладиган тузатиш ва ривожлантириш ишларининг йўлларини аниқлаш имконини беради. Бу усул ютуқлар билан бирга, камчиликларга ҳам эга.  Биринчидан, бу усулни қўллаш жуда кўп вақтни олганлиги учун, уни амалга оширишнинг ҳар доим ҳам иложи бўлмайди. Бу усул кўп вақтни талаб қилганлиги учун фақатгина психолог эмас, «тарбияси қийин» ўқувчи ҳам чарчайди, текширувда иштирок этишдан бош тортади, топшириқларни ўзи сезмаган ҳолда номига бажаради. Тажрибадан маълум бўлишича, айниқса оғзаки методикалар қанчалик тўлиқ бўлмасин, қийинчилик туғдиради. Бундан ташқари бундай  Назарий психологиядан амалий психологиягача бир қадам, лекин уни амалга ошириш жуда қийин.  ( Икки назарий психологларнинг суҳбатидан).   Ҳақиқатдан ҳам, мактабга қандай психолог керак? Қизиқ савол. «Ҳар-хил» психологлар мавжудми?  Ҳа албатта! Ҳар ҳил касблар, уларга мос ҳар хил психологлар мавжуд. Мактабда ўзларини психолог деб ҳисоблайдиган инсонлар билан учрашганингизда, ҳар- хил инсонларни кўришингиз мумкин. Сизнинг кўз олдингизда кам гап ҳеч билан қўшилмайдиган, унча ўзига тортмайдиган инсон кўриниши мумкин. Шу билан бирга, ҳамма билан чиқишиб кетадиган, хушчақчақ, сергап, чиройли инсон кўриниши ҳам мумкин. Натижада сиз ҳар-хил таассурот оласиз. Кутилмаган ва энг ёқимли таасуротлар олишингиз мумкин. МАКТАБГА ҚАНДАЙ ПСИХОЛОГ КЕРАК  барча инсонлар ҳар-хил касбга, ҳар-хил билимга ва ҳар- хил касбий хулқ - атвор усулларига эга бўлсалар- да,ўзларини психолог деб санайдилар. Баъзан «қанча инсонлар мавжуд бўлса, шунча психологлар мавжуд», - деб ҳам айтишади. Психология - муаллиф касби бўлиб, унда инсоннинг индивудуаллиги, ички руҳий дунёсини трансляция қилиш қобилияти намоён бўлади.  Булардан ташқари, ҳар бир психологнинг индивидуал касбий стилистика муаммоси мавжуд. У қандай мавзуни танлайди? Касбидаги унинг қизиқишлари қандай? Умуман, у нима учун психологияга келган? У нима билан шуғулланишни истайди. Ишда қандай усулни афзал кўради? Қайси ёшдаги мижозлар билан ишлаш афзал?  Ҳар-хил психологларнинг ишдаги фарқи, нафақат ҳар- хил психологларнинг шахсий хусусиятлари билан боғлиқ бўлиб қолмай, «психология» деб номланган  Назарий психологияда амалий психология билан боғлиқ бўлмаган фикрлар кураши давом этади: эски назарияларнинг барбод бўлиши ва янгиларининг шаклланиши ғоялар, илмий мактаблар ва йўналишларнинг бир-бирига қарши чиқиши, тафаккурнинг янги усуллари ва мантиқнинг вужудга келиши, тараққиётнинг эски қонунлари очилиши. Назарий психологияда инсон психикаси анотомик кесимларда ўрганилади, яъни психологик кўринишининг жараёнлари, функциялари турлари сифатида ўрганилади.  Назарий психология мактаб амалиёти эҳтиёжларини қондиришга бевосита хизмат қилмасада, у жамиятга шунинг учун керакки, унда инсон тафаккури кучларининг ўзига хос ўйини содир бўлади. Назарий психология мактабга тўғридан- тўғри таъсир кўрсатмаса-да, «мактаб ғоялари» нинг шаклланишига таъсир кўрсатади: ўқувчига муносабат, таълим ва тар  Психолог позициясининг асосий компонентлари қуйидагилардан иборат:  а) педагог билан бўлган муносабатга установка;  б) педагогларни қандай бўлса шундайлигича қабул қилишга установка.  в) субъект - субъект муносабатларидан иборат тенглик ва ҳамкорлик характеридаги муносабатларга установка. ПСИХОЛОГ ПОЗИЦИЯСИНИНГ АСОСИЙ КОМПОНЕНТЛАРИ  Мана шундай позиция педагоглар билан бўлган конструктив ҳамкорликни таъминлай олади.  Дастлабки кезларда психолог ўқитувчиларга ўз ёрдамини ҳаддан ташқари фаоллик билан тиқиштирмаслиги зарур. Камтарона равишда, агар зарур бўлса, ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилса, шунинг ўзи кифоя. Кимдир дарров ҳамкорликка шошилади кимдир бироздан сўнг кимгадир умуман психолог ёрдами керак бўлмайди. Ўқитувчилар билан ишлашда болада рўй бераётган ижобий ўзгаришларга асосан ўқитувчи сабабчи бўлаётганини таъкидлаб туриши керак. Психологнинг иши «сояда» қолиши керак. Шунда у педагоглар орасида тан олинади. Ўқитувчилар билан олиб бориладиган индивидуал ишлардан ташқари улар билан семинарлар шаклида психологик тарғибот ишларини олиб бориш мақсадга мувовиқдир. Ҳар қайси мактаб психологи олдидаги савол шуки «Ўзим ёрдамимни таклиф қилайми ёки ўқитувчилар мурожаат қилишини кутайми?» Майли бу саволга ҳар ким ўз вазиятидан келиб чиқиб жавоб бера қолсин. Лекин психолог бир нарсани унутмасинки, ўқитувчиларнинг унга мурожат қилиши уларнинг педагогик стажи ва тажрибасига боғлиқ эмас. Бу кўпроқ уларнинг шахсий фазилатларига: мулоқатга киришувчанлик даражаси, хавотирланувчанлик, қизиқувчанлиги янгиликка очиқлиги ва бошқаларга боғлиқ. Ўқитувчилар болалар ҳақида ҳар қандай узоқ муддатли психологик тадқиқотлар натижаларидан кўра кўпроқ нарса билади. Улар болалар билан ҳар куни мулоқатга киришадилар ва табиийки, уларга таъсир этиш учун кўпроқ имкониятга эгалар  Бас шундай экан, психолог ўқитувчининг яқин ҳамкори ва ёрдамчиси бўлиши керак. Психологлар шуни унутмасинларки, мактаб ҳаётини ўзига хос саҳна асари деб тасаввур қилсак, ундаги роллар қуйидагича тақсимланган бўлади:  Болалар  Ўқитувчи  Психолог  Ҳисобчи  Ошпаз Ҳурматли психологларга биринчи роль ажратилган.01 22 0B11 26 18 11 0802 01 22 01 3F11 01 26 01 31 01 4116 311209 02 ПСИХОЛОГНИНГ МАСЛАҲАТ БЕРИШЛАРИ  Психологик хизмат фаолияти ўқувчилар ақлий таракқиёти ва шахсий хусусиятларини диагностика қилишга, таълим тарбиядаги бузилишларнинг психологик сабабларини аниқлашга қаратилмасдан, балки бундай бузилишларни йўқотиш ва олдини олишга қаратилади. Бундай психологнинг аниқланган четлашишларни коррекция қилишда фаол иштирок этиш зарурлиги келиб чиқади.  Психологик хизмат фаолиятини болалар, ёш ва педагогик психология, психокоррекция, психологик маслаҳат соҳасида умумий психологик ва махсус психологик билимлар олган мутахассислар томонидан амалга оширилади. Психологик хизматга жалб қилинган педагоглар бу мутахассисликни олиш учун махсус қайта тайёргарликдан ўтишлари лозим. Психолог маслаҳат бериш ишларида қуйидаги ишларни олиб боради:  Болалар, ўқитувчилар, талабалар таълим ва тарбияси билан шуғулланувчи барча шахсларга, жумладан маъмурият /директор, ректор, мудир/ ўқитувчилар, мураббийлар, ота- оналар, ижтимоий ва жамоатчилик ташкилотлари, ходимларига аниқ, яққол маслаҳатлар бериш.  Таълим, тараққиёт, тарбия, касб танлаш ва турмуш қуриш, ўзаро муносабат, муомала ва мулоқот сирлари, тенгдошлар ва вояга етмаганлар муносабати, масалан, дунёқараш, қобилият, иқтидор муаммолари юзасидан индивидуал, гуруҳий, жамоавий тарзда маслаҳатлар уюштириш 3. Маъмуриятга, болалар, ўқувчилар, талабаларга (ётоқхонада, клубларда, кутубхоналарда) қизиқтирувчи масалалар бўйича болалар, ўқувчилар, талабаларнинг психик ўсиши хусусиятларига оид маълумот бериши, ўғил ва қизларни асраб олиш, оналик ва оталикдан маҳрум қилиш, ташкилотларни ғамхўрлик ва васийлик тўғрисидаги қабул қилган қарорга муносабати, шахс тақдирини ҳал қилишда қатнашиши ва маслаҳатли фикр бериши лозим  4. Ота оналарга боланинг психик ривожланиши хусусиятларини шахс сифатида шаклланиши, ўзаро муносабат мақомлари, бунда фарзандларнинг ёши, жинси, индивидуал- типологик хусусиятлари муаммоси бўйича илмий-амалий маслаҳатлар беради.  5. Янги типдаги мактабларга ўрта- махсус ва касб-ҳунар коллежи ўқувчилари, академик лицей талабаларига уларнинг имконияти, истиқболи тўғрисида илмий – ам Мазкур ишлар ўқувчиларни мактабда, коллежда ва лицейларда ўқитиш давомида психологик-педагогик жиҳатдан чуқурроқ ўрганишга йўналтирилган бўлиб, уларнинг индивидуал хусусиятларини, таълим тарбиядаги нуқсонларнинг сабабларини аниқлашга мўлжаллангандир. Диагностик ишлар гуруҳий ёки индивидуал тарзда ўтказилади. Бу аснода амалий психолог қуйидаги вазифаларни бажаради.  Ёш давр тараққиёти мезонларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида психолог болалар, ўқувчилар, махсус мактаб, ўқувчиларини, акдемик лицей ва касб- ҳунар коллежлари, олий ўқув юрти талабаларини психологик текширувдан ўтказади, уларнинг даражаларини белгилайди. Ўқувчиларнинг касбий яроқлилигини диагностика қилади, уларнинг шахс хислатлар, иродавий сифатлари, ҳис-туйғулари, ўз- ўзини бошқариш имконияти, интеллектуал даражасини текшир Маслаҳат бериш ишлари-амалиётчи психологнинг асосий фаолият турларидан биридир.  Маслаҳат бериш ишлари ўқитувчилар, ўқувчилар, ота-оналар учун олиб борилади. Маслаҳат бериш ишлари индивидуал ва гуруҳий бўлиши мумкин. Амалиётчи психологлар иш тажрибасини умумлаштириш шуни кўрсатадики, ўқитувчилар кўпинча психологга қуйидаги муаммолар бўйича мурожаат қиладилар: турли фанлар бўйича ўқувчиларнинг ўзлаштиришдаги қийинчиликлар, болаларнинг ўқий олмаслиги ва истамаслиги, гуруҳда низоли вазиятлар, шахсий педагогик таъсирнинг натижа бермаслиги, ҳар хил ёшдаги болаларнинг тенгдошлари оила мулоқати ва болалар жамоасининг шаклланиши, касбий малакаларини ошириш йўллари, ўқувчиларнинг қобилиятлари, лаёқатлари, қизиқишларини аниқлаш ва ривожлантириш йўллари, ўқувчилар билан касбга йўналтириш ишларини ол Амалиётчи психологга ўқитувчилар ҳам мурожаат қиладилар:  Катталар ва тенгдошлари билан ўзаро муносабатни яхшилаш масалалари, ўз- ўзини тарбиялаш, касбий ва шахсий ўз- ўзини билиш, ақлий меҳнат ва хулқ- атвор маданияти ва бошқа муаммолар бўйича мурожаат қиладилар.  Психолог ўқувчилар билан бевосита алоқада уларда вужудга келган муаммоларни ҳал қиладилар. Бу тўғридан тўғри маслаҳат бериш деб аталади. Баъзан ўқувчиларга ва ота- оналарга ўқитувчиларнинг у ёки бу муаммолари бўйича маслаҳат беради, бу бавосита маслаҳат беришдир, бунда маълум қоидаларга амал қилишга тўғри келади. . Бунда психолог – маслаҳат берувчи, ўкитувчи, ота-она – маслаҳат берилувчи, ўқувчи мижоз ролида бўлади  Маслаҳат бериш – психологик хизматнинг асосий йўналишларидан биридир. Лекин психологик маслаҳат ўзи нималиги ҳақида ягона тушунча йўқ. Коллежлардаги ёки академик лицейлардаги психолог иши бир- биридан тубдан фарқ қилади. Психолог аниқ ўқув муассасасидаги ўқитувчилар ва ўқувчилар орасидаги муносабатнинг ижобий ва салбий томонларининг, ривожланадиган ижтимоий муҳитнинг ичида бўлади. У ҳар бир ўқувчи ёки ўқитувчининг ўзинигина эмас, шахслараро муносабатнинг мураккаб системасини ҳам кўради, бошқа иш турлари билан биргаликда вазиятни ҳал қилади. Маслаҳат бериш ишини қуйидагича схематик тасвирлаш мумкин.  Психолог маслаҳат Ўқитувчи муаммолар  Сабабларни бола билан ишлаш аниқлаш Ўқувчи Юқоридаги усулда иш олиб борганда психолог ва ўқитувчи ўз соҳасини яхши билувчи мутахассислар сифатида намоён бўлади.  1. Ўқувчи муаммолари бўйича уларнинг ҳамкорлиги билимларининг бирикувига имкон беради ва муаммоларни ҳал қилиш учун кенг ижодий имкониятлар яратади. Маслаҳат беришнинг асосий аҳамияти ана шунда.  2. Психолог ўқувчилар ва талабаларнинг психологик хусусиятлари, уларнинг қизиқиши, майли, илк иқтидори кабиларни ўрганади, мутахассис ва етук шахс сифатида шаклланишига ёрдам кўрсатади. 3. Мактабгача ёшдаги болалар, ўқувчилар, ҳунар билим юрти тингловчилари янги типдаги мактаб, олий ўқув юрти талабаларида учрайдиган ўқув малакалари ва кўникмаларини эгаллашдаги нуқсонлар хулқ-атвордаги камчиликлар, интеллектуал тараққиёт ва шахс фазилатларидаги бузилишларни диагностика қилади.  4. Бошқа соҳанинг мутахассислари билан биргаликда психик ривожланишдаги нуқсонлар хилма-хиллигини ҳисобга олган ҳолда дифференциал диагностикани амалга оширади. Нуқсонларнинг тиббий ва дефектологик табиатини аниқлайди. Ассоциал хулқ-атвор сабабларини ва шаклларини белгилайди. Гиёҳвандлик ва таксикоманлик, алкоголизм, ўғрилик, дайдиликнинг ижтимоий психологик илдизларини текширади, омилларни таҳлил қилади.  5. Иқтидорли талабалар, ёш мутахассисларни танлашда иштирок қилиш илмий психологик тавсияла Психологик хизматнинг хорижда ривожланиши Психологик хизмат АҚШда 1800 йиллардан бошлаб ривожлана бошлади. АҚШ нинг биринчи амалиётчи психологлари ўз-ўзини тарбиялаш муаммосини ўрганган экспериментал психологлар эдилар. Америка мактабларида ақлий тараққиёт коэффицентини аниқлаш кенг тарқалиб, кейинчалик «Гайденс» хизматининг ривожланишига олиб келди. • Француз мактаб психологиясининг отаси Альфред Бине бўлиб, у бу соҳада 1894 йилдан бошлаб иш бошлаган. 1905 йилда Франция таълим вазирлиги Бинега умумий дастур бўйича ўқий олмайдиган болаларни текшириш муаммоси билан мурожаат қилади ва шу тариқа ақлий тараққиётда орқада қолган болаларни ажратадиган Бине-Симон тести яратилди.  1990 йилда Францияда мактаб психологик хизмати ташкил этилади. 1970 йилда Францияда психологик- педагогик ёрдам гуруҳлари психологик хизматнинг асосий турини ташкил этади. Бундай гуруҳлар мактаб психологияси бўйича бир мутахассис, таълим психологияси бўйича бир мутахассис, психомотор ривожланиш бўйича бир мутахассисни ўз ичига олади. Бундай бригада 800-1000 ўқувчига хизмат қилади, бир мактабда жойлашиб, бир неча мактабга хизмат қилиши мумкин.  1985 йилда Франция педагогик психологларининг функциялари аниқлаб берилди. Педагогик психолог шахснинг ҳар томонлама ривожланиши учун қўлидан келган барча ишларни қилиши керак, бунда у бу ишларга ўқитувчиларни ва ота-оналарни ҳам жалб этиши мумкин. Педагогик психолог ўз ишида лозим топса, мактаб ва оила тарбиясига қарши чиқиши мумкин, деб махсус т  Кўпчилик Шарқий Европа мамлакатларида мактаб психологик хизмати туман ёки вилоят психологик- педагогик марказлари шаклида ташкил этилган. Масалан, 1980 йилда Чехославакияда тарбия масалалари бўйича модда мактаб тўғрисидаги қонунга киритилди. Психологик хизматнинг асосий мазмуни - соғлом шахснинг ўсишини таъминлаш, шахс ривожланишидаги турли қийинчиликларни коррекция қилиш, касб танлаш муаммоларидир.  Чехославакиядаги психолог маслаҳатчининг асосий функцияси психодиагностик фаолиятдан иборатдир.  Собиқ совет психологиясида болалар тарбияси ва таълимида психологиядан фойдаланиш борасида уринишлар педология доирасида вужудга келди. Педология ривожланаётган ва ўсаётган шахснинг барча биологик ва ижтимоий хусусиятларини қамраб олувчи фандир. 1936 йилда педологик қарашларини тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилинди, шу билан бирга рус психологлари амалга ошираётган бола психологиясидаги ижобий изланишлар ҳам тўхтаб қолди. Фақат 60 йилларнинг охирига келиб, психологларнинг мактаб ишида амалий иштирок этиши қайта тикланди.  Эстон психологлари «тарбияси қийин» ўсмирлар учун махсус мактабларда иш олиб бордилар. 1984 йилда Москвада СССР ФА психология институтида «СССР да психологик хизмат муаммолари бўйича I умумиттифоқ анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда мактабда психологик хизмат секцияси ҳам иш  Сўнгги йилларда мактабгача тарбия муассасаларимизда психологик хизмат оммалашиб бормоқда. Айни вақтда махсус мактабгача тарбия муассасаларида мини- лицей ёки лицей боғчаларда, балки оддий туман болалар боғчаларида ҳам амалий психологлар фаолият кўрсатмоқдалар. Юртбошимизнинг ташаббуси билан ишлаб чиқилган «Соғлом авлод давлат дастури» да 1 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш тарбиясини тўғри ташкил қилиш масаласига кўпроқ аҳамият бериш зарурлигининг таъкидланиши мактабгача тарбия муассасаларида психологнинг аҳамиятини оширади. Зеро, саломатлик тушунчаси нафақат жисмоний, балки айни бир вақтда руҳий саломатлик бирлигини англатади. Президентимиз И.А. Каримов таъкидлаганларидек, «Соғлом авлод деганда шахсан мен, энг аввало, соғлом наслни, нафақат жисмонан бақувват ш ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН Р А Ҳ М А Т
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiyaviy ishlarni tashkil etishda pedagoglarning vazifalari
  • O`zbekistonda yosh avlod tarbiyasining dolzarb muammolari
  • Abu Ali ibn Sino ijodida oila tarbiyasi
  • Эволюция методов преподавания литературы в школе ХХ–ХХI веков
  • Abdulla Avloniyning «Tarbiya biz uchun yo hayot - yo mamot, yo najot - yo halokat, yo saodat - yo falokat masalasidir» degan g'oyasining mazmun-mohiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha