Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 8.4MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Медицина

Продавец

Bohodir Jalolov

Юқумли касалликларда шошилинч ҳолатлар

Купить
Юқумли касалликлар да шошилинч ҳолатларЮқумли ва болалар юқумли касалликлари кафедрасиТошкент Тиббиёт Академияси Маърузачи: т.ф.н., доцент Каримова М.Т. www.arxiv.uz Карахтлик  Карахтлик – бу бош мия фаолияти бузулишининг биринчи босфичи ҳисобланади. Беморларда ташқи мухитга бефарқлик, саволларга тутилиб жавоб бериш, гапларини ноаниқ чиқиши, саволларни тезда аниқ тахлил қила билиш фаолияти сусаяди. www.arxiv.uz Делерия  Делерия – карахтликка қарамақарши ўлароқ беморларда эс-хушнинг ноаниқ бўлиши, психомотор алахсираш, галюцинациялар, мавхумийлик белгилари билан намоён бўлади. Бунда асосан бош мия пўстлоқ қисми ва пўстлоқ ости қисми зарарланган бўлади. www.arxiv.uz Ступор  Ступор – хафсаласизлик, харакатсизлик холати кузатилади. Беморларда ташқи тасиротларга сезувчанлик йўқолади, аммо эс-хуши жойида бўлади. www.arxiv.uz Сопор  Сопор – прекома, боғланиб қолиш хиссиёти, нотинчлик, ярим кома холати саналади. Бунда беморлар эс-хуши ноаниқ, аммо кучли ташқи тасирларга (ёруғлик, шовқин, оғриқ ва х.к.) сезувчанлик сақланган холда бўлади. Айрим холларда оддий саволларга қийналиб жавоб беришга харакат қиладилар, ютиниши сақланган. Беихтиёрий пешоб ажралиши кузатилади. Бу холатда беморларда бошқа ички аъзолар фаолиятида кучли патологик ўзгаришлар кузатилиши мумкин бўлади. www.arxiv.uz Карахтлик (шок)  Карахтлик (шок) – бу юрак – қон томирлар фаолиятининг кескин етишмовчилиги натижасида микроциркуляциянинг бузилиши баробарида тўқима ва аъзоларнинг қон билан таминланишининг етишмовчилиги ҳисобига ички аъзолардаги деструктив ўзгаришларга олиб келиувчи ҳолатдир. www.arxiv.uz Касалликларнинг этиологияси ва патогенезига кўра карахтликнинг қуйидаги турлари фарқланади: 1) гиповолемик, 2) нейроген, 3) септик, токсик 4) кардиоген, 5) анафилактик. www.arxiv.uz Карахтликка хос клиник белгилар  артериал қон босимининг тушиб кетиши  олигурия  рухиятдаги ўзгаришлар  лактацидоз www.arxiv.uz ГИПОВОЛЕМИК КАРАХТЛИК  Унинг асоси ни қуйидагилар ташкил этади: -қон кетиши ҳисобига танада қон миқдорининг камайиши (ички аъзоларда ва теридан ташқаридаги жарохатлардан); -танадан суюқликнинг кўп миқдорда камайиши (дегидратация), бемор кўп қайт қилганида ва ич кетиши кўп бўлганида; - переферик қон томирларда қоннинг туриб қолишида. www.arxiv.uz  Юқумли касаликлар амалиётида гиповолемик карахтлик диарея синдроми билан кечадиган касалликларда (сальмонеллез, вабо, ичбуруғ ва бошқалар) кўп суюқлик кетишидан, қачонки одам танасидан 7-10% суюқлик йўқотилганда учрайди. www.arxiv.uz  Касалликнинг кечишига кўра изотоник, гипертоник ва гипотоник сувсизланишлар учрайди. Юқумли касалликлар оғир кечишида асосан изотоник ва гипертоник сувсизланишлар кузатилади. www.arxiv.uz  Клиникасида организмдан 2 литргача суюқлик йўқотилса (1- даражали сувсизланиш) беморларда умумий холсизлик, тахикардия, беморлар ётган холатида қон босими ўзгармаган холда ортостатик қон айланишнинг бузулиш белгилари кузатилади. www.arxiv.uz  Агарда организмдан 4 литргача суюқлик йўқотилса (2-даражали сувсизланиш) беморларда холсизлик кучаяди, кучли тахикардия, қон босимининг пасайиши бемор ётган холида ҳам сезиларли даражада бўлади. Карахтлик индекси 1,0 га тенглашади. www.arxiv.uz ГИПОВОЛЕМИК КАРАХТЛИК www.arxiv.uz Беморнинг ташки куриниши www.arxiv.uz  Агарда организмдан сув йўқотиш тана вазнининг 10% гача ва ундан кўпроқ (3-4 даражали сувсизланиш) давом этса беморларнинг ахволи оғирлашади, умумий кўрикда юзлари кичрайган, кўз атрофида қорамтир доғлар пайдо бўлганлиги, кўз олмасининг ичига ботганлиги ва хиралашганлиги, териси муздек тер билан қопланган, кўкаринқираганлиги, терининг қайишқоқлиги камайганлиги, оёқ- қўлларда тиришишлар кузатилади. www.arxiv.uz  Овози бўғиқ, хириллаб чиқади. Тиришишлар олдин икра мушакларидан бошланади ва кейинчалик тананинг барча мушакларига тарқалади. Юрак тонлари бўғиқ, артериал қон босими кескин пасайган, тана харорати 34,5°С га тушган бўлади. Пешоб ажралиши камаяди ёки бутунлай тўхтайди. Беморларда эс-хуши карахтликнинг терминал (охириги) босқичида ўзгариши мумкин. Агарда тезликда даволаш чоралари кўрилмаса ўлимга сабаб бўлиши мумкин. www.arxiv.uz www.arxiv.uz Вабо, сувсизланишнинг IV даражаси www.arxiv.uz Тери бурмасининг тугриланмаслиги симптоми www.arxiv.uz www.arxiv.uz Гипертоник сувсизланиш карахтлиги  Гипертоник сувсизланиш карахтлиги узоқ вақт юқори иситмалаган (ичтерлама, тошмали тиф, безгак ва х.к.), кома холатида ётган, ютиниши қийинлашган (ботулизм, стволовой энцефалитлар ва х.к.) беморларда учрайди. Бунда асосий сабаб ташқаридан кам миқдорда суюқлик тушиши, суюқликни тер ва нафас олишда кўп ажралиши бўлиши мумкин. www.arxiv.uz  Натижада кон қуюқлашади, коннинг коллоид-осмотик босими ортади. Бу ўз навбатида тўқималараро суюқликни қон томирларга сизиб келишига олиб келади. Т ўқима ва хужайраларда сувсизланиш юзага келади, гемодинамик ўзгаришлар юзага келади. Беморларда чанқаш, тери ва шиллиқ қавтларнинг қуруқлашуви, пешоб ажралишнинг камайиши, турли даражадаги энцефалопатия аломатлари кузатилади. www.arxiv.uz ДАВОЛАШ  Гипертоник дегидратацияда асосан Глюкозанинг 5% ли эритмаларидан фойдаланилади. Қуйиладиган суюқлик миқдори тана вазни оғирлигига ёки бемор қонидаги натрий миқдорига қараб белгиланади. www.arxiv.uz  Гиповолемик карахтликларда коллоид эритмалар ва аминокислотали эритмалар қуйилиши мақсадга мувофиқ эмас, чунки бу эритмалар хужайралардаги ва тўқималардаги сувни томирлар ичига сизиб киришини ва микроциркуляцияни бузулишини, буйрак каналчалари коллапсни кучайтиради ва ўткир буйрак етишмовчилигига сабаб бўлади. www.arxiv.uz ИНФЕКЦИОН-ТОКСИК КАРАХТЛИК  бу ўткир қон томирлар фаолияти етишмовчилиги натижасида тўқима ва аъзорлада учрайдиган оғир патологик холат ҳисобланади. www.arxiv.uz  ИТК асосан бактериал инфекцияларда (менингококкцемия, ичтерлама, сальмонеллез, иерсиниоз, лептоспироз ва бошқалар), гриппнинг оғир кечишида, геморрагик иситмалар, риккетсиозлар, стафилококк интоксикацияси, безгакда ва айрим замбруғлар келтириб чиқарадиган касалликларда учрайди. www.arxiv.uz Клиникаси  1-чи босқич – Карахтликнинг эрта босқичида артериал гипотония кузатилмаслиги мумкин. Беморларда интоксикация белгиларининг кучайиши, мушакларда оғриқ, қоринда оғриқ, бош оғриғининг кучайиши, холсизлик, безовталик, тахикардия, пульс босимининг камайиши кузатилади. Микроциркуляциянинг бузулиши клиник белгисидан асосийси сийдик ажралишнинг камайиши (25мл/ соат дан кам, катталарда) кузатилади. Карахтлик индекси 0,7-1,0 гача бўлади. www.arxiv.uz  2-чи босқич – Клиник белгиларнинг яққол намоён кўриниш босқичи. Артериал қон босими кескин пасаяди (90 мм симоб устунидан паст), пульс тезлашиб (100 марта/ мин. дан кеўпроқ) тўлиқлиги камаяди. Тана харорати пасаяди, териси оқаринқираган, муздек тер билан қопланади, акроцианоз, нафас олиши тезлашади. Эс- хушида тормозланиш ва апатия кузатилади. Карахтлик индекси 1,0-1,4 гача бўлади. www.arxiv.uz  3-чи босқич – Декомпенсация босқичи. Артериал қон босими янада пасайиб кетади . Тери қопламлари цианотик рангда. Умумий ахволи оғир. Нафас олиши юзаки, хансираш билан. Пульс тезлашган, тўлиқлиги ва таранглиги деярли сезилмайди. Тўқима ва аъзоларда кучли ўзгаришлар бўлганлиги учун патологик белгилар кузатилади. Пешоб ажралиши камаяди ёки тўхтайди. Айрим холларда тери ва шиллиқ қаватларда сарғайиш кузатилади. Қонда метаболик ацидоз, лактатцидемия, гипоксемия аниқланади. Карахтлик индекси 1,5 дан ортади. www.arxiv.uz  4-чи босқич - Охирги (кечки) босқич хисобланиб беморнинг умумий ахволи ўта оғир. Тана харорати пасайган (34,5-33,5 С), Тери қопламлари муздек, ер рангидаги кўринишда, йирик бўғимлар атрофида цианотик доғлар пайдо бўлиб кейинчалик бу доғлар бутун танага тарқалади. “Оқ доғлар симптоми” (терининг мармар рангига кириши) ижобий бўлади. Нафас олиши юзаки, патологик нафас, ўткир нафас етишмовчилиги белгилари кузатилади. Пульс ипсимон, деярли пальпацияда аниқланмайди. Пешоб ажралиши тўхтайди. Бемор эс-хуши сомноленция холатида бўлиб кейинчалик сопор ва кома холатига ўтиши мумкин. Аъзолар фаолияти даги ўзгаришлар қайтмас шакилда бўлиши мумкин. www.arxiv.uz ДАВОЛАШ  Метаболик ацедозни камайтириш  Патогенетик даво  Гемодинамикани ва буйраклардаги қон айланишларни яхшилаш www.arxiv.uz  Метаболик ацедозни камайтириш учун 300-400 мл 5% ли натрий гидрокарбонат эритмаси юборилади. Умумий қуйиладиган суюқликлар миқдори 4000-6000 мл гача бўлиб, улардан коллоид эритмалар 1200-1500 мл дао ошмаслиги керак (синтетик эритмалар 800-1000 мл гача). www.arxiv.uz  Патогенетик даво сифатида беморларга глюкокортикостероидлардан преднизалон 10-15 мг/кг танв вазни хисобида юборилади. Биринчи юборилганда 90-120 мг преднизолон юборилади, кейингиси карахтликнинг даражасига қараб (1-2 даражасида хар 6-8 соатда, 3-4 даражасида эса таъсир кўрсатишига қараб хар 15-20 минутда) юборилади. www.arxiv.uz  Гемодинамикани ва буйраклардаги қон айланишларни яхшилаш мақсадида допамин (50 мг 250 мл 5% ли глюкоза эритмасида минутига 18-20 томчидан) юборилади. Юрак – қон томирлар фаолиятини яхшилаш учун юрак гликозидлари, витаминлар, катта дозада аскорбин кислотаси юбориш мақсадга мувофиқ бўлади. www.arxiv.uz ЎТКИР ЖИГАР ЕТИШМОВЧИЛИГИ  Ўткир вирусли гепатитларниниг оғир шакларидан бири фульминант шакли бўлиб, ЎЖЭ ривожланади. Ҳар хил турдаги вирусли гепатитларни учраши: ВГА да 0,01%, ВГВда 25%, ВГСда 15% гача, ВГД да 30%гача, ВГЕ да хомиладорларда-30%гача учрайди. www.arxiv.uz ЎЖЕда жигардаги ўзгаришлар www.arxiv.uz  Биринчи босқич – прекома 1. Беморларда эс- хушида қисқа муддатли ноаниқлик, астенизация, эмоционал лабиллик (эйфория апатия билан алмашланиб туриши, ғамгинлик, тушкунлик кайфияти) холатлари кузатилади. Камхаракатлилик, тормозланиш (саволларга тутилиб жавоб бериш), уйқунинг бузулиши, хотиранинг сусайиши, ташқи мухитни сезувчанлик холатлари ривожланади. Вегетатив нерв фаолиятида кучли ўзгаришлар ( обморк, бош айланиш, кўз олдида “нишон” пайдо бўлиши, қулоқда шанғиллаш, хиқичоқ тутиш, эснаш, кўп терлаш каби аломатлар) фарқланади. Харакат кординацияси бузилади, ёзиш фаолияти сусаяди, бармоқларда титраш пайдо бўлади. ЭЭГ да ўзгаришлар бўлмайди. www.arxiv.uz  Иккинчи босқич прекома – 2. Беморлар эс-хуши ноаниқ, сопор холатида бўлиб бир ўзига келади ва хуши йўқолади. Хуши ўзига келган вақтда ташқи мухитга этиборлилик даражаси деярли сезилмайди. Гап сўзларида ва харакатида ноаниқлик кузатилади. Вақти-вақти билан тиришишлар пайдо бўлади, пай ва кўз қорачиғи реакцияси сусаяди. Психомотор талваса ёки уйқучанлик, “чапак чалиш” белгисининг ижобийлиги пайдо бўлади. ЭЭГ да дельта ва тета тўлқинлар кузатилади. www.arxiv.uz  Учинчи босқич Кома 1. Бемор эс- хуши йўқ, ступор холатида. Кучли таъсиротларга сезувчанлиги сақланган, оёқ-қўллар мушаклари таранглашган, мидриаз, кўз қорачиқлари “сузиб юради”, патологик рефлекслар пайдо бўлади, ичакларда атония, песоб ва нажаснинг ихтиёрсиз ажралиши, тиришишлар кузатилади. Э ЭГ да кучли дельта ва тета тўлқинлар кўзга ташланади. www.arxiv.uz  Тўртинчи босқич Кома 2. Бемор тўлиқ хушсиз, хар қандай таъсирларга сезувчанлиги йўқ. ЭЭГ да изоэлектрик тўғри чизиқ пайдо бўлишм мумкин. www.arxiv.uz МИЯ ШИШИ  мия тўқимасида кислород етишмовчилиги натижасида қон томирларидаги суюқликни мия тўқималарига сингиши, гемодинамиканинг бузилиши, сув-туз алмашинувининг бузулиши ва бошқа сабабларга кўра мия хажмининг катталашишидир. www.arxiv.uz Мия шиши www.arxiv.uz Патофизиологик механизми бўйича беш турдаги бош мия шиши фарқланади. 1. Вазоген – (қон томирларга боғлиқ) – бу гематоэнцефалитик тўсиқ фаолиятининг бузулиши натижасижа глиал тўқималарни сув ютиш хусусиятини ортишидан пайдо бўлади. Касалликнинг сабаби бўлиб артериал гипертензия, гипертермия, гиперкапния, ўсмаларни томирлар билан қоплпниш натижасида қон томирлар эпителийсидаги метаболик ўзгаришлар ҳисобланади. www.arxiv.uz 2. Гидроцефал бош мия шиши. Мия суюқлигининг қоринчалар ва каналчалар орқали ўтишини қийинлашишидан келиб чиқади. Сабаб бўлиб қоринчалардаги йирингли яллиғланишлар, қон қуйилишлар, турли ўсма ва паразитар касалликлар ҳисобланади. www.arxiv.uz 3. Осмотик бош мия шиши. Томирлар ва хужайралараро сув алмашинишни гематоэнцефалитик тўсиқни зарарланмасдан туриб бузилиши натижасида келиб чиқади. Сабаб бўлиб вазопрессинларни кўп шилаб чиқарилиши, гиперосмоляр эритмаларни томирлар орқали кўп миқдорда қуйилиши, нотўғри гемодиализ қилиш, гиперволемия, полидипсия, чучук сув хавзасида чўкиш ва х.к. www.arxiv.uz  4. Ишемик (реперфузион) бош мия шиши гипоэргоз хисобига хужайралараро Nа+, К+ ионлари - насосининг бузилиши оқибатида трансминерализация юзага келишидан хужайралар ичида сув йиғилиши пайдо бўлади. Асосий сабаб бўлиб бош мия гипоксияси, гипераммрниемия, гипогликемия ҳисобланади. www.arxiv.uz  5. Цитотоксик хужайра ичи бош шиши, хужайра митохондрияларида нафас олиш жароёнининг бузулишидан келиб чиқади. Асосий сабаб бўлиб вирусли инфекциялар, угар гази билан захарланиш, цианидлар билан захарланиш, гемоглабинлар парчаланиш махсулотлари ҳисобланади. www.arxiv.uz Талваса синдроми – нейротоксикоз, мия ичи босимининг ошиши ва мия шишишининг жуда хавфли асоратларидан бири. www.arxiv.uz  Купинча талвасалар уткир вирусли инфекциялар, менингитлар, энцефалитлар, мия кон айланиши бузилиши, коматоз холатлар ва асаб тизимининг вакцинацияга носпецифик реакцияси натижасида келиб чикади. www.arxiv.uz  Уткир нейроинфекцияларда (токсикоз, гипертермия, азотемия) талваса синдроми умуммия узгаришлар, мия ичи гипертензияси ва мия шишиши натижасида келиб чикади.  Эпилепсия, токсоплазмоз, бош мия усмаларида.  Рухий омиллар, травмалар, куйишлар, захарланишлар. www.arxiv.uz Талвасаларга сабаб булиши мумкин : Модда алмашинуви бузилишлари (гипогликемия, ацидоз, гипонатриемия, сувсизланиш) эндокрин аъзолар фаолиятининг бузилиши (буйрак усти бези етишмовчилиги, гипофиз фаолиятининг бузилиши) артериал гипертензия гипертермия www.arxiv.uz  Спазмофилияда талвасалар гипокальциемия сабабли келиб чикади.  Мияга кон куйилиши ёки склерозланувчи жараён натижаси сифатида чандиклар, глиоз ривожланиши сабабли мия тукимасининг каттиклашишидан талваса хуружлари келиб чикиши мумкин. www.arxiv.uz Клиникаси Бола тусатдан атрофдагилар билан мулокотни йукотади, нигохи маъносиз булиб колади, куз олмалари аввалига сузиб юради, сунгра юкорига ёки ён тарафга кадалади. Бошини оркага ташлайди, куллар тирсак ва кафт сохасида букилади, оёклари ёзилади, жаглари ёпилади. Тилини тишлаб олиши мумкин. Нафас олиши ва пульс секинлашади, нафас олиши тухташи мумкин. Талвасалар хар доим бемор хаёти учун хавф тугдиради. www.arxiv.uz Талвасага тайёргарлик УИИдаги токсикоз эксикоз билан Сув ва электролитларнинг йукотилиши. www.arxiv.uz Талваса синдроми келиб чикиши сабабидан катъий назар тез тиббий ёрдам умумий тадбирлардан бошланади: - Тоза хаво келишини таъминлаш, юкори нафас йулларидан шилликни тозалаш, тил оркага кетиб колишини олдини олиш, - Гипертермияда физик усуллар билан совитиш, - Юрак ва упка фаолиятини тиклаш. - Болани госпитализация килиш ва даволаш жойи хал килинади (неврология, юкумли касалликлар булими, интенсив даво палатаси). УАШ ТАКТИКАСИУАШ ТАКТИКАСИ www.arxiv.uz УАШ ТАКТИКАСИ Талваса синдромини бартараф килиш учун седуксен (реланиум, диазепам, сибазон, валиум) 10%ли глюкоза ёки натрий хлориднинг изотоник эритмасида 0,3- 0,5 мг/кг, огир холларда 2,5- 5,0 мг/кг гача хисобдан мушак орасига ёки вена ичига юборилади. Дегидратацион даво: магний сульфат 25%ли эритмаси 1 мл боланинг хар бир ёшига м/о га; лазикс (фуросемид) 3-5 мг/кг/сут в/и ёки м/о юборилади; осмодиуретиклар (маннитол, сорбитол) 5-10 мл/кг хисобидан. www.arxiv.uz Чин ёки сохта бўғма .  Ўткир ларингит (сохта бўғма) хиқилдоқ ости қаватидаги ғовак қатламларнинг кўплигига боғлиқ бўлади. Кўпинча 1-5 ёш болаларда учрайди. Сабабларидан бўлиб юқумли касалликлардан қизамиқ, скарлатина, грипп, ЎРИ ва бошқалар хисобланади. www.arxiv.uz Асосий клиник белгилари  Талваса ва безовталик, акиллаб йўталиш, нафас олишнинг қийинлашиши, бўғилишлар, юз териси ва бурун - лаб учбурчагининг кўкариши, товушнинг хириллаб чиқиши кабилар. Бўғма хуружи асосан кечаси кузатилади. Сохта бўғма чин бўғмадан хуружнинг тезда бошланиши , му р таклар ва халқумда пардалар бўлмаслиги билан фарқланади. www.arxiv.uz Чин бўғма (круп)  Леффлер таёқчаси каелтириб чиқарадиган дифтерия (бўғма) касаллигида хиқилдоқнинг зарарланишидан келиб чиқади. Сохта бўғмага ўхшаб клиник белгиларда акиллаб йўталиш, овознинг хириллаб чиқиши, нафас олишнинг қийинлашиши кузатилади. Сохта бўғмадан фарқи касаллик аста секин бошланади. Касаллик клиникасида 4 та босқич фарқланади. www.arxiv.uz  Биринчи босқич – компенсация босқичида акиллаб йўталиш, овознинг хириллаб чиқиши, интоксикация белгилари, юқори тана харорати кузатилади. Беморлар безовталанганда, жисмоний харакатларда нафас олиши қийинлашади, инспирптор нафас қисиши кузатилади. Гипокмемия клиник белгилари кузатилмайди. Касалликнинг бу босқичи бир неча соатдан 1-2 кунгача давом этиши мумкин. www.arxiv.uz  Иккинчи босқич – субкомпенсация босқичида нафас олишнинг қийинлашиши, бўғилиш, қийналиб чуқур нафас олиш, пульснинг тезлашиши, юзларининг терлаши, лабларининг кўкариши кузатилади. Кўкрак қафасида қобирғалар ораси бир оз кенгайганлиги кўзга ташланади. Бу босқич 3-5 кунгача сақланиши мумкин. Клиник белгилар доимий ёки хуружли бўлиши мумкин. www.arxiv.uz Чин б ўғма www.arxiv.uz  Учинчи босқич – декомпенсация босқичида беморнинг ахволи оғирлашади, қўрқув хиссиёт кучаяди, эс-хушида тормозланишлар кузатилади, уйқучанлик юзага келади. Товуши кескин пасаяди, аммо афония кузатилмайди. Йўтал бошида дағал бўлиб кейинчалик хиқилдоқ бўшлиғи қисилиб бориши билан юзаки ва эшитилар-эшитилмас даражада бўлади. Нафас қисиши доимий, аралаш турда, шовқинли, чезлашган, кўкрак қафаслари ва ёрдамчи мушаклар иштироки кучли. Тўш суягининг пастки қисми ичига ботган бўлади. Аускультацияда ўпкада бошланишда дағал қуруқ хириллашлар эшитилиб кейинчалик эса нафас олиши сустлашади. Юрак тонлари бўғиқ, тахикардия, нафас олганда пульс йўқолиши мумкин. www.arxiv.uz  Тўртинчи босқич – асфиксия босқичида ахволи ўта оғир, чуқур кома аломатлари, тиришишлар, тана хароратининг тушиб кетиши кузатилади. Нафас олиши тезлашган, юзаки, аритмик холатда. Юрак тонлари бўғиқ, брадикардия ва кейинчалик асистолия кузатилади. www.arxiv.uz
Купить
  • Похожие документы

  • Sog‘liqni saqlash tizimi va uning xususiyatlari
  • Rentgenologik tekshirishning umumiy, xususiy va maxsus usullari
  • Jigarda gormonlarning zararsizlantirilishi
  • Qon ivishi, qon guruhlari va rezus omili
  • Sust boruvchi neyrovirusli infeksion kasalliklar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha