Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 120.7KB
Покупки 0
Дата загрузки 07 Сентябрь 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Медицина

Продавец

Bohodir Jalolov

Юрак қон томир касалликларида ҳамширалик парвариши ва маслаҳатлар бериш

Купить
Юрак қон томир касалликларида ҳамширалик парвариши ва маслаҳатлар бериш Юрак қон-томир тизими касалликлари мавжуд беморларда ҳамширалик парвариши  АГ да қон босим кун давомида бир неча марта ўлчанади, сабаби:  АБ кўрсаткичи кун давомида ўзгариши мумкин:  Врач қабули вақтидаги безовталикда,  хавотир ёки жахл ҳисларида,  Баъзиларда тиббий муассасаларда ташвишланиш сабаб бўлади – бу «оқ халат гипертонияси» деб аталади.  Ҳамшира парваришда беморга қуйидагиларни тушунтириши керак  Ҳамшира ҳар бир АГси бор бемор уйда қон босимини мунтазам равишда ўлчаб туришини ва ўзида ўлчовчи асбоб бўлишини,  Бу симобли, монометрли ёки электрон ўлчовчи асбоб бўлишини,  Артериал босимни меъёрий шароитда эрталаб ва кечкурун ўлчаш лозимгини тушунтиради. 3 Қон босимни ўлчашга кўрсатма  Беморга куйидаги холатларда қон босимини ўлчаш тавсия қилинади:  бош огриганда,  ахволи ёмонлашганда,  холсизлик безовта қилганда. 4 Врач тавсиясига кўра буюрилган дори дармонлар назорати  Ҳамшира қуйидагиларни бажариши лозим:  Беморга тавсия қилинган дори воситалар қабул қилинишини,  Беморда дори воситалари қабулидан куйидаги ножўя таъсирлар келиб чиқса, врачни хабардор қилишни:  уйқучанлик,  буйрак соҳасида оғриқ,  қуруқ йўтал,  бош айланиши, ҳушдан кетиш,  теридаги тошмалар. ЮИК мавжуд беморларда ҳамширалик парвариши:  чекишни ташлашни, меъёрий парҳезга риоя қилишни ва жисмоний машқларни бажаришни маслаҳат бериш.  ЮИК хавфи юқори бўлган беморларга, касалликни олдини олиш бўйича маълумот бериш.  Асоратлардан эҳтиёт бўлиш ва касаллик зўрайишини олдини олиш.  МИ беморларга реабилитация (қайта тикланишда) даврида ёрдам бериш. 6  Парҳез  Овқатдаги туз миқдорини 5 г гача камайтириш ва 400 г мева ва сабзавотларни ҳар куни истеъмол қилиш.  Алкоголь, яъни спиртли ичимликларни чеклаш  ЮИК бор беморлар спиртли ичимликларни истеъмол қилиши ман этилади.  Чекишдан воз кечиш  Чекиш стенокардия, МИ ва инсультнинг юқори хавфининг сабаби. У яна ўпка касалликлари хавфини ҳам оширади.  Кофеинни камайтириш  Беморлар кофе, чой ва бошқа кофеинли ичимликлар истеъмолини камайтириш, чунки улар АБ оширадилар  Вазнни меъёрда ушлаш ЮИКда кўкрак қафасидаги оғриқда ҳамширалик парвариши  Кўкрагида оғриқ бўлган беморнинг аҳволини тез баҳолаш,  Агар оғриқ юракка хос бўлса, беморга тез ёрдам бериш,  Беморга ҳар томонлама ёрдам кўрсатилиш,  Беморни ярим-ўтирган ҳолатдан ётқизиш,  Имкони борича муҳим ҳаётий кўрсаткичларни баҳолаш (ҳарорат, пульс, нафас олишлар сони, ҚБ) ва ЭКГ қилиш,  Барча натижаларни зудлик билан қайд қилиш ва врачга кўрсатиш зарур. Ҳамшира оғриқни баҳолаши ва қайд қилиши:  Ҳуруж вақти,  Оғриқнинг жойлашиши,  Оғриқ табиати,  Оғриқ кучи,  Оғриқ давомийлиги,  Оғриқ ҳуружларининг мароми,  Оғриқда беморнинг ҳаракатлари,  Енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи омилларни аниқлаш. 9 Оғриқда ҳамшира парвариши:  Ҳамшира бемордаги оғриқ табиатини аниқлаш (санчувчи, босувчи, ўткир, куйдирувчи ва б),  Оғриқ табиати ўзгаришини,  Оғриқнинг жойлашишини,  Оғриқ жойлашган жойни ва унинг узатилишини?  Олдин беморни юракдаги оғриқ безовта қилганми йўқми шуни аниқлайди. 10 Қўшимча симптомларни белгилаш  Кўнгил айниши ва/ёки қайт қилиш,  Энтикиб нафас олиш,  Йўтал,  Юрак уришининг тезлашиши,  Терлаш,  Бош айланиши,  Тери ранги, рангпар ёки кўкимтир рангда бўлиши. 11 ЮҚТК мавжуд беморларга овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи бўйича маслаҳат бериш  Касалликларнинг ўткир босқичида, паст калорияли, енгил ҳазм бўладиган овқатни тавсия этиш,  Беморга овқатни оз миқдорда, тез- тез бериш,  Чекувчи беморларга чекишни ташлашни тарғиб қилиш,  Жисмоний машқларнинг аҳамиятини тушунтириш  Алкогольни истеъмол қилмасликни тушунтириш,  Руҳий хотиржамликни таъминлаш,  Ортиқча вазн ва семизликдан сақланиш, 12 Беморга ҳаёт тарзини ўзгартириш бўйича тавсиялар бериш:  Туз истеъмолини кунига 5 грамгача камайтириш,  Мева ва сабзавотларни кўп истемол қилиш,  Жисмоний фаолликка ахамият бериш,  Спиртли ичимликлар истеъмолини камайтириш,  Чекишни ташлаш,  Вазнни камайтириш,  Кофе, кола каби кофеинли ичимликлар истеъмолини камайтириш,  Асабга номедикаментоз даво олиб бориш (яъни йога, медитация). 13 Беморга тушунтириш ишларини олиб бориш:  Қанчалик соғлом турмуш тарзига риоя қилинса, шунча артериал босимни пасайтириш имкони бўлишини,  Соғлом турмуш тарзига риоя қилган одамларда, дори воситаларини қабул қилишга эҳтиёж қолмаслигини тушунтириши керак. 14 ЁТОҚ ЯРАЛАРИ ҲАҚИДА ТУШУНЧА  Ётоқ яралар – бу тери ва ички тўқималарнинг шикастланиш ҳолати.  Агар, ётоқ яралар парвариш қиланмаса нафақат тери, балки тери ости тўқимасининг ёғ қавати ҳам шикастланиши мумкин.  Бу ҳолат оғриқли бўлиб узоқ муддат касалхонада даволанишга сабаб бўлиши мумкин.  Инфекция тушиб қон заҳарланиши ва суяк касалланишигача олиб бориши мумкин.  Ўта оғир ҳолатларда, ётоқ яралар ҳаётга хавф солиши мумкин. Ҳамшира ётоқ яраларида қуйидагиларни бажариши керак:  Беморда ётоқ яралар ривожланишига олиб келадиган хавф омилларини баҳолаш ва уларни ўз вақтида бартараф этишни,  Бемор тана ҳолатини ўзгартиришни,  Кийим ва каравотни тўғирлашни,  Врач билан бирга зарур ва керакли муолажалларни қўллашни. 16 Ётоқ яралар ривожланишида қуйидаги хавф омиллари таъсир этиши мумкин:  Ҳаракатнинг пасайиши ёки йўқолиши,  Сезувчанлиги йўқолса,  Оғир ҳолатда,  Эс ҳуш бузилиш,  Кекса ёш. 17 Ҳамшира беморнинг қуйидаги аъзолар терисини доимо баҳолаб туриши керак  товонлар, умуртқанинг думғаза қисми,  қуймуч тугунчасини,  пайпоқларнинг тиғиз тасмаси таъсир этувчи тана қисмлари, сонларни,  ишқаланиш ёки қийшайишга учровчи тана қисмларини,  мослама ва кийимлардан ташқи таъсирга учровчи тана қисмларини,  тирсаклар, куракларни,  бошнинг чакка қисмларини,  бошнинг энса қисми ва асосини. Ҳамшира, ётоқ яраларини қуйидаги белгиларни билиши керак:  Терининг қизариши ёки гиперемияси,  Терининг турғун қизариши/эритемани,  Қавариқларни,  Маҳалий ҳароратни,  Маҳалий шишни,  Маҳалий зичлашиш белгиларини . 19 Ҳамшира ётоқ яраларни врач кўрсатмаси асосида парваришлаши керак:  нам терини артиб, шамоллатиш,  мос воситалар билан ярани тозалаш,  оғриқни камайтириш,  Қўшимча даволаш усуллари - ётоқ яраларни манфий босим ёрдамида вакуум-даволаш, электр-қўзғатиш ва бошқалар. 20 Ҳамшира ётоқ яраларни олдини олишни билиши керак:  Тери ифлосланганда илиқ сув билан уни тозалаш.  Қуруқ терига юмшатувчи воситаларни ишлатиш.  Суяк дўнгликларини қаттиқ ишқаламаслик.  Бемор сийдик ёки ахлат тута олмаса, ҳимояловчи, сув ўтказмайдиган воситаларни ёки сўриб олувчи тагликларни тавсия қилиш.  Беморни бошқа ёнга айлантираётганда терини ишқаланишини олдини олиш учун, мойловчи воситалар, ҳимоя кийимларидан фойдаланиш.  Бемор терисига чўмилгандан кейин лосьон ишлатиш. “ Соғлом юрак” парҳезига риоя қилиш  Ош тузи миқдорини, шу жумладан, тайёр овқатлар ва бошқа ҳар қандай маҳсулотлар таркибидаги туз миқдорини кунига 5 граммгача (1 чой қошиғида) чеклаш,  Таркибида ош тузи миқдори юқори бўлган тайёр маҳсулотлар ва ярим тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари (колбаса, қурт, сузма, пишлоқ, дудланган маҳсулотлар, чипслар, қуритилган нон, маринадлар, сосискалар, қази ва бошқалар) истеъмол қилишни чеклаш. 22  Мева ва сабзавотлар  Кунига мавсумий мева ва сабзавотларнинг 5 порциясини (400- 500 грамм) истеъмол қилиш: 1 порция 1 ўртача катталикдаги шафтоли, апельсин, олма, 3-4 ўрик, бир ҳовуч узум, анор ва 3 ош қошиғидаги янги ва қайнатилган сабзавотларга (қайнатилган картошка бундан истисно) тенг  Ёғли овқат  Ёғли гўшт истеъмол қилишни чеклаш, бошқа турдаги гўштларни парранда гўшти (терисиз) билан алмаштириш 23  Таркибида ёғ ва маргарин миқдори юқори бўлган сутли маҳсулотларни истеъмол қилишни чеклаш (икки ош қошиғидан кам).  Рациондан мол ёғини чиқариб ташлаш  Пальма ва кокос ёғларини истеъмол қилмаслик. Зайтун, рапс, сояли, писта, маккажўхори, кунжут, пахта ёғларидан фойдаланиш Балиқ  Асосан ёғли денгиз балиғини истеъмол қилишни кўпайтириш тавсия қилинади 24
Купить
  • Похожие документы

  • Sog‘liqni saqlash tizimi va uning xususiyatlari
  • Rentgenologik tekshirishning umumiy, xususiy va maxsus usullari
  • Jigarda gormonlarning zararsizlantirilishi
  • Qon ivishi, qon guruhlari va rezus omili
  • Sust boruvchi neyrovirusli infeksion kasalliklar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha