Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 6.2MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

Замонавий педагогика фани ўқитувчиси ва унга қўйиладиган талаблар

Купить
Замонавий педагогика фани ўқитувчиси ва унга қўйиладиган талаблар www.arxiv.uz • Ўқув жараёнида ўқитувчи раҳбарлик вазифасини бажаради. Бу умумий қоида касб таълими ўқитувчисига ҳам таалуқлидир. Касб таълимида вақтнинг қисмини ўқувчиларнинг мустақил амалий ишлари эгаллаши ўқитувчининг ролини янада оширади. Чунки ҳамма нарса ўқитувчи томонидан олдиндан пухта ўйланса ва яхши планлаштирилсагина ўқувчилар мустақил ишлай олишлари мумкин. www.arxiv.uz • Касб таълими ўқитувчиси дарсга тайёрланаётганда ҳар хил метод ва усулларни қўллаб янги материални қандай баён қилишни ўйлайди. У ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятларини, уларнинг тажрибаси, жисмоний ривожланиши ва меҳнат унумдорлигига таъсир қиладиган бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда объектларни танлайди. www.arxiv.uz • Касб таълими ўқитувчиси олдида ўқувчиларнинг ўқув-ишлаб чиқариш жамоаларини ташкил қилиш, улар орасида ишлаб чиқариш муносабатларини йўлга қўйиш масаласи пайдо бўлади. Бундан ташқари, бошқа бошқа ўқув предметларидаги каби касб таълими ўқитувчисида ўқувчиларнинг меҳнат усулларини тўғри бажаришини, олинган билимларни амалда қўллашни назорат қилиш ва уларнинг ўқув фаолияти натижаларини баҳолаш функциясини сақлаб қолади. www.arxiv.uz www.arxiv.uz • Қуйидагилар касб таълими ўқитувчисига хос бўлиши керак: 1. юқори ғоявийлик. Ўқитувчи ўсиб келаётганавлоднинг тарбиячисидир. У ўқувчиларни миллий истиқлол ғоялари руҳида тарбиялаши керак. 2. Юқори техник малака. Масалан, касб таълими жараёнида ўқувчилар ўзлари танлаган мутахассисликка оид билим ва кўникмаларни эгаллайдилар. Шу муносабат билан олий ўқув юртининг талабалари бу мутахассисликларга оид касбий билимлар асосларини эгаллашлари ҳамда кейинги амалий фаолият жараёнида ўз маҳорати даражасини узлуксиз ошира боришлари керак. www.arxiv.uz • 3. Юқори психологик-педагогик тайёргарлик. Касб таълими ўқитувчисининг ўзи билим ва малакаларни юксак савияда эгаллабгина қолмай балки ўқувчиларда ҳам маълум малакаларни таркиб топтириш учун уларга билимлар бериши керак. Билим ва малакаларни эгаллаш жараёнининг ўз қонуниятлари бор, мактабдаги таълим шу қонуниятлар асосида ташкил этилади. Касб таълими ўқитувчиси психология, дидактика ва бошқа фанларнинг ўқув жараёнига асос бўладиган муҳим қоидаларини чуқур ўзлаштириб олиши керак. www.arxiv.uz • 4. Ўз касбига муҳаббат. Ўқитувчилик касбининг ўзига хос томонларини чуқур билиш, ўз касбий фаолиятида эришган ютуқларидан завқланиши, қийинчиларни енгиб ўтиш учун куч ва имконият топа олиш касб таълими ўқитувчисининг муҳим фазилатлари қаторига киради. www.arxiv.uz www.arxiv.uz • Касб таълими ўқитувчиси олий ўқув юртидаги тайёргарлиги ҳар қанча асосли бўлса ҳам, у тугалланган ҳисобланмайди. Маълумки, ҳозирги замон ишлаб чиқариши жуда тез суръатлар билан ривожланмоқда. Меҳнат қуроллари, технологик жараёнлар узлуксиз такомиллашиб бормоқда. Бу касб таълими жараёнида ўз аксини топмоғи керак. Демак, касб таълими ўқитувчиси фан ва техника соҳасидаги тараққиётни узлуксиз кузатиб бориши, улардан ўқувчиларни тушунарли шаклда хабардор қилиб туриши керак. www.arxiv.uz • Ўқитувчилар касб таълими жараёнида фойдаланиладиган методик воситалар мажмуаси ҳам ўзгармай қолмайди. Ўз ишига ижодий ёндошувчи ўқитувчилар ўқувчиларга таъсир қилишнинг янги шаклларини, узлуксиз равишда билим, малака ва кўникмаларни шакллантиришнинг янги усулларини топадилар. Яхши тажриба умумлаштирилади ва кўпчиликнинг мулки бўлиб қолади. Шунга кўра ҳар бир ўқитувчи илғор педагогик тажриба ёритиладиган вақтли матбуотни кўзатиб бориши ва ундан ўз ишида фойдаланиши керак. www.arxiv.uz • Шундай қилиб, касб таълими ўқитувчиси ўзининг педагоглик маҳоратини такомиллаштириш устида, ўз малакаси савиясини ошириш устида ҳар доим ишлаши керак. Унга бу борада ўқитувчилар малакасини ошириш институтлари анча ёрдам беради. Бу институтларда қисқа муддатли курслар ташкил қилиниб, уларда ўқитувчилар фан ва техника соҳасидаги ютуқлар, илғор педагогик тажрибалар билан танишадилар. www.arxiv.uz • Бу курслар ҳамма ўқитувчиларни қамраб ололмайди, албатта. Шу сабабли курс тайёргарлиги билан бирга жойларда мунтазам равишда методик ишлаб олиб борилади. Бу ишда педагогика билим юртлари ва институтларнинг битирувчилари муҳим рол ўйнайди. Одатда, улар методик ишларни бошқарадилар. Бу эса уларга қўшимча маъсулият юклайди, уларнинг мустақил билим олиш борасида шунт билан ишлаб, ҳамкасблари учун намуна бўлишга мажбур қилади. www.arxiv.uz www.arxiv.uz • Педагогик фаолият ўз моҳиятига кўра ижодий характерга эга. Маълумки, инсон олдида бирор муаммо тургандагина ижодкорлигкка эҳтиёж туғилади. Ўқитувчилик фаолияти ана шундай хусусиятга эга. Педагогик ижодкорликнинг асосий моҳияти педагогик фаолиятнинг мақсади ва характери билан боғлиқ. Педагогик фаолият киши шахсини, унинг дунёқараши, эътиқоди, онги, хулқ- атворини шакллантиришдек умумий мақсадга бўйсунган сон-саноқсиз педагогик масалаларни ечиш жараёнидир. Ўқитувчи фаолиятидаги ижодкорлик ана шу масалаларни ечиш усулларида, уларни ҳал қила олиш йўлларини қидириб топа билишларида ифодаланади. www.arxiv.uz • Педагогик ижодкорлик манбаи — бу педагогик тажрибадир. П едагогик тажриба — муаммоли вазиятларга жуда бойдир. Илғор педагогик тажриба деганда биз ўқитувчининг ўз педагогик вазифасига ижодий ёндошишини, ўқувчиларнинг таълим-тарбиясида янги, самарали йўл ва воситаларни қидириб топишини тушунамиз. www.arxiv.uz • Илғор педагогик тажриба ўқитувчи томонидан қўлланиладиган иш шакли ва усуллари, услуб ва воситаларидир. Улар воситасида ўқув-тарбиявий ишларда энг юқори натижаларга эришилади. • Илғор педагогик тажрибани ўрганиш, унга асосланиб янги педагогик ҳодиса ва қонуниятларни очиш ўқув- тарбия жараёнига яхши сифатли ўзгаришлар киритади, ўқувчиларнинг билиш фаолиятини бошқариш, янги кўринишдаги ўқув жараёнини моделлаштириш муаммоларини ечишга сабаб бўлади. www.arxiv.uz www.arxiv.uz • Ижодий ишлайдиган ўқитувчи фақатгина муваффақиятли ўқитиш ва тарбиялаш, илғор ўқитувчилар иш тажрибаларини ўрганиш билангина чекланиб қолмасдан, тадқиқотчилик кўникма ва малакаларига ҳам эга бўлиши зарур. www.arxiv.uz • Ҳозирги замон фан ва техника тараққиёти ўқитувчининг ижодкор бўлишини, фаннинг муҳим муаммолари юзасидан эркин фикр юрита олиши, фан ютуқларини ўқувчиларга етказа олиши ва ниҳоят ўқувчиларни ҳам ижодий фикрлашга, тадқиқот ишларига ўргата олишини талаб қилади. Шунинг учун ўқитувчи аввало тадқиқотчилик малакаларини эгаллаши зарур. Ўқитувчи илмий-тадқиқот ишлари олиб бориш давомида омилларни тўплайди, таҳлил қилади, улар асосида хулосалар чиқаради. У фан хулосаларидан ўзининг амалий фаолиятида фойдаланиш жараёнида ҳозирги замон ўқитувчиси учун зарур бўлган жуда муҳим фазилатларни эгаллайди. www.arxiv.uz
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiyaviy ishlarni tashkil etishda pedagoglarning vazifalari
  • O`zbekistonda yosh avlod tarbiyasining dolzarb muammolari
  • Abu Ali ibn Sino ijodida oila tarbiyasi
  • Эволюция методов преподавания литературы в школе ХХ–ХХI веков
  • Abdulla Avloniyning «Tarbiya biz uchun yo hayot - yo mamot, yo najot - yo halokat, yo saodat - yo falokat masalasidir» degan g'oyasining mazmun-mohiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha