Ўзбекистонда мустақиллик йилларида диний маърифий соҳа ривожи

Ўзбекистонда мустақиллик йилларида диний маърифий соҳа ривожи
Кириш. 
I.   Боб.   Ўзбекистонда   миллий   урф   одатлар,   анъаналар   ва   диний
қадриятларнинг  тикланиши йўлидаги дастлабки қадамлар.
I . I . Миллий ва диний қадриятлар тикланиши омиллари.
I . II . Диний маърифий соҳа ривожи ҳуқуқий асосларининг яратиши.
I . III . Milliy   урф-одатлар,байрамлар   ва   бошқа   қадриятларнинг   тиклана
бошлаши.
II .Боб.   Мустақиллик   йилларида   Ўзбекистонда   виждон   эркинлигини
таъминлашга қаратилган тадбирларнинг амалга оширилиши.
II . I .   Мамлакатда   масжидлар   фаолиятининг   тикланиши   ва   бу   соҳада   олиб
борилган бунёдкорлик ишлари.
II . II .   Ўзбекистон   мусулмонлар   идораси,   вилоятлардаги   диний   бошқармалар,
масжидларнинг диний маърифий фаолияти.
II . III . Ўзбекистонда диний матбуот тизимининг ривожланиши.
II . IV .   Диний-маърифий   асарлар   нашр   этилишининг   кенгайиб   бориши   ва
унинг диний тарғиботдаги ўрни.
III . Боб. Ўзбекистонда диний идора,масжидлар учун замонавий,етук кадрлар
тайёрлаш жараёни.
III . I . Мадрасалар ва диний мактабларнинг очилиши.
III . II . Диний олий таълим тизимининг ривожланиши.
III . III .   Исломшунослик   диний   ва   дунёвий   тадқиқот   марказларининг   ташкил
қилиниши ва уларнинг диний маърифий фаолияти.
Хулоса.
Фойдаланилган адабиётлар.     КИРИШ
Мавзунинг асосланиши ва долзарблиги. 
Ўзбекистоннинг   мустақил   ривожланиш   даври   дунёда   миллатлараро   ва
динлараро   адоват   бениҳоя   авж   олган   пайтга   тўғри   келди.   Бизнинг   кўз
ўнгимизда   бутун-бутун   давлатлар   барбод   бўлмоқдаки,   бунинг   асл   сабаби
мазкур   давлатлардаги   миллий   манфаатларнинг   тўқнашувидир.   Шу   сабабли
биз Ўзбекистоннинг энг катта ютуғи миллатлараро ҳамжиҳатлик ва тотувлик,
тинчлик   ва   барқарорлик   деганимизда,   бу   гап   шунчаки   ҳаммага   маълум
бўлган   ҳақиқатгина   бўлмай,   балки   бу   ҳозирги   нотинч   дунёдаги
республиканинг катта муваффақиятидир.
Ҳозир   дунёдаги   мамлакатларнинг   аксарияти   кўпмиллатли,   кўп
маданиятли   характерга   эга.   Таъкидлаш   жоизки,   Ўзбекистон   Республикаси
ҳам   айнан   шундай   мамлакатлар   жумласига   кириб,   ушбу   ҳол   фуқаролар
ўртасидаги   тинчлик-тотувлик   ҳамда   миллатлараро   ҳамжиҳатликни   сақлаб
қолишга тўсқинлик қилмайди. 
Жаҳон   тажрибасидан   маълумки,   давлатнинг   барқарорлиги   кўп
жиҳатдан   динлараро,   миллатлараро   муносабатлардаги   турли   муаммоларни
ҳал   этиш   қобилиятига   боғлиқдир.   Кейинги   вақтларда,   глобаллашиб
бораётган   дунёдаги   можаролар,   шу   жумладан   миллатлараро   низолар
кучаяётган  бир шароитда, бу муаммо айниқса муҳим ўринга чиқиб боряпти.
Шу   муносабат   билан   миллатлараро   тотувлик   ва   диний   толерантлик   ҳар
қандай кўпмиллатли давлат учун ҳал қилувчи омил сифатида муҳим  аҳамият
касб этмоқда. 
Одамларнинг   дунёқараш,   фикрлаш   тарзига   асосланувчи   мураккаб   ҳодиса
бўлмиш   миллатлараро   ва   динлараро   муносабатларнинг   ҳолати   ва
ривожланиши кўп жиҳатдан мамлакат аҳолисининг бағрикенглик даражасига
боғлиқдир.   Миллатлараро   ва   диний   толерантлик   унинг   устувор
жиҳатларидан   биридир.
Толерантликни   ривожлантириш   одамлар   ўртасида   доимий   мулоқотни
йўлга   қўйишни   кўзда   тутади.   Шу   сабабли   ҳозирги   глобаллашиб   бораётган
дунёда   толерантликни   оммалаштиришга,   кишиларнинг   инсонпарварлик
тафаккури   ва   феъл-атворини   такомиллаштиришга,   ўзгаларга   ёцираш   билан
қараш   (ксенофобия)га   қаршилик   қилиш   лойиҳаларини   ишлаб   чиқиш   ва
амалга   оширишга   интилувчи   турли   ноҳукумат   ташкилотлар,   фуқаро
гуруҳлари ва айрим ташаббускорлар ҳаракат қила бошладилар. ХХ асрнинг иккинчи ярмида толерантлик муаммоси халқаро тус олди,
чунки бу муаммонинг ижобий ҳал этилиши халқлар ўртасидаги ва мамлакат
ичидаги   кўпгина   можаролар   тугунини   ечиб   юбориш   имконини   беради.
Чунончи,   бир-бирига   сабр-тоқат   билан   қараш,   бир-бирининг   ўзгача   яшаш
ҳуқуқини   тан   олиш,   айрим   ижтимоий   субъектларнинг   мутлоқ   ҳақиқат
тушунчасини   тан   олиш   тўғрисидаги   фикрига   қўшилиш   соҳасида   муайян
ҳамжиҳатлик   бўлмаса,   ўзаро   можаролашувчи   томонлар   ўртасидаги
мулоқотда муросага эришиб бўлмайди.
Ўзбекистонда     миллатлараро   муносабатлар     ва   диний   толерантлик
ҳақидаги   билимларни   қарор   топшириш   мавжуд   илмий   адбиётлар   ва
замонавий назариялар ҳамда олиб борилаётган тадқиқот ишларини ўрганиш,
- бугунги давр талабидир.
Инсоният   ХХИ   асрга   қадам   қўйган   пайтда   Ер   куррасининг   турли
минтақаларида   зўравонлик   ҳаддан   ошиб,   халқаро   терроризм   кучайганлиги
ҳам   кузатилди.   Ҳозирги   пайтда   кўпинча   этник,   диний,   мафкуравий
тафовутлар   экстремистик   феъл-атвор   шакллари   учун   баҳона   бўлмоқда.   Ўз
ғаразли   мақсадларини   кўзловчи   муайян   сиёсий   кучларнинг   ғаламисликлари
эса   вазиятни   тобора   кескинлаштирмоқда.   Экстремизмнинг   кучайиши   эса
тинчликка, инсониятнинг барқарор ва хавф-хатарсиз ривожланишига таҳлика
солувчи янги хавф-хатарлар орасида олдинги ўринлардан бирига чиқиб олди.
БМТ   эълон   қилган   ғоялар,   олий   мақсадлар   ва   тамойиллар   билан   сиёсий-
миллий,   иқтисодий   ва   бошқа   мақсадларга   эришиш   мақсадида
зўравонликнинг   яшовчанлигини   кўрсатувчи   ҳақиқий   жараёнлар   орасида
катта   тафовут   борлиги   яққол   кўриниб   турибди.   Инсоният   жамият   тинч
ҳаётига   ва   халқаро   барқарорликка   таҳлика   солаётган   глобал   хавф-хатарлар
орасида   тадқиқотчилар,   аввало,   этник-миллий   можаролар   ва   диний
екстремизмни кўрсатиб ўтмоқдалар:
Муросасизлик   ҳозирги   дунёнинг   енг   катта   глобал   муаммоларидан
бирига айланди. Бунинг моҳияти айрим кишилар ва маданиятлар ўртасидаги
тафовутларни   инкор   қилиш   ва   бостиришдан   иборат.   Жамоавий,
институционал   ва   ҳатто   давлат   нуқтаи   назари   даражасига   кўтарилган
муросасизлик демократия тамойилларини қўпоради ҳамда инсоннинг шахсий
ва жамоавий ҳуқуқлари бузилишига олиб боради .
Биринчи   Президентимиз   Ислом   Каримовнинг   Ўзбекистон
Республикаси   мустақиллигининг   йигирма   икки   йиллигига   бағишланган
тантанали   маросимдаги   табрик   сўзида   бизнинг   энг   катта   бойлигимиз бўлмиш,   жамиятимизда   ҳукм   сураётган   миллатлараро   ва   динлараро
толерантликни мустаҳкамлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Миллатлараро ва динлараро толерантликни мустаҳкамлашда давлат ва
жамоат   ташкилотлари   билан   бир   қаторда   диний   идора   ва   ташкилотларнинг
маънавий-маърифий   фаолияти   ҳам   катта   аҳамиятга   эгадир.   Айниқса
мустақиллик   йилларида   ушбу   идораларнинг   бу   йўналишда   амалга   оширган
ишлари   катта   аҳамият   касб   этди.   Диний   ташкилотларнинг   диний-маърифий
фаолиятини ўрганиш ва бу фаолиятнинг мамлакатимиздаги миллий ва диний
толерантлик, сиёсий барқарорликни қарор топширишдаги аҳамиятини ёритиб
бериш   ҳозирги   даврда   тарихчилар   олдида   турган   энг   муҳим   вазифалардан
бири   ҳисобланади.   Буларнинг   барчаси   ўрганилаётган   мавзунинг
долзарблигини белгилайди
Мазкур   диссертасияда   Ўзбекистонда   мустақиллик   йилларида   диний
маърифий соҳа ривожини ёритиш кўзда тутилган.  
Ишнинг   мақсад   ва   вазифалари.   Диссертациянинг   асосий   мақсади
Ўзбекистонда   мустақиллик   йилларида   диний   маърифий   соҳа   ривожини
ёритиб беришдан иборат. 
Ишнинг   бош   мақсадидан   келиб   чиқиб   қуйидаги   вазифаларни   ҳал
қилишга асосий эътибор қаратилган: 
-Ўзбекистонда миллий урф-одатлар,   анъаналар   ва   диний
қадриятларнинг тикланиши йўлидаги дастлабки қадамларни кўриб чиқиш; 
-миллий   ва   диний   қадриятлар   тикланиши   омилларини   таҳлил   қилиш,
диний маърифий соҳа ривожи ҳуқуқий асосларининг яратилишини асослаш, 
-миллий   урф-одатлар,   байрамлар   ва   бошқа   қадриятларнинг   тиклана
бошлашини кўриб чиқиш;
-мустақиллик   йилларида   Ўзбекистонда   виждон   еркинлигини
таъминлашга   қаратилган   тадбирларнинг   амалга   оширилишини   ёритиб
бериш; 
-мамлакатда   мачитлар   фаолиятининг   тикланиши   ва   бу   соҳада   олиб
борилган бунёдкорлик ишларини таҳлил қилиш; 
-Ўзбекистон   мусулмонлари   идораси,   вилоятлардаги   диний
бошқармалар, мачитларнингдиний маърифий фаолиятини ўрганиш;  -Ўзбекистонда   диний   матбуот   тизимининг   ривожланишини   кўриб
чиқиш,   диний-маърифий   асарлар   нашр   етилишининг   кенгайиб   бориши   ва
унинг диний тарғиботдаги ўрнини аниқлаш;.
-Ўзбекистонда   диний   идора,   мачитлар   учун   замонавий,   етук   кадрлар
тайёрлаш жараёнини таҳлил қилиш;
-мадрасалар ва диний мактабларнинг очилишига еътибор қаратиш; 
-диний олий таълим тизимининг ривожланишини кўриб чиқиш; 
-исломшунослик   диний   ва   дунёвий   тадқиқот   марказларининг   ташкил
қилиниши ва уларнинг диний маъrifiy faoliyatini yoritib berish va h.k.lar.
Диссертасиянинг   назарий   ва   методологик   асослари.Ишнинг   назарий
методологик   асосини   ишлаб   чиқишда,   Respublikamiz   Prezidenti
SH.M.Mirziyoyev   hamda   Oъзбекистон   Республикаси   Биринчи   Президенти
I.A.Karimovning асарлари, маъруза   ва нутқларида илгари сурилган услубий,
илмий-назарий   кўрсатмалари   муҳим   рол   ўйнади.   Шунингдек,   мустақил
Ўзбекистон   Республикаси   миллий   истиқлол   мафкурасининг   устувор   мақсад
ва   вазифалари,   мустақиллик   йилларида   бир   қанча   олим   ва
тадқиқотчиларнинг   ушбу   мавзуга   яқин   олиб   борган   илмий   тадқиқотларида
келтирилган фикр ва мулоҳазалари ғоявий асос қилиб олинди. Ўрганилаётган
мавзуни   тўғри   ҳал   этишда   ва   уни   ёритишда   илмий   билишнинг   холислик,
тарихийлик, қиёсий ва танқидий ўрганиш, мантиқий изчиллик тамойилларига
амал қилинди. 
Мавзунинг илмий янгилиги. Диссертасиянинг илмий янгилиги шундан
иборатки,   тадқиқ   этилаётган   мавзу   Ватанимиз   тарихида   нисбатан   кам
ўрганилганлиги   уни   илмий   тадқиқот   иши   мавзуси   сифатида   танланишга
омил бўлди.
  ИЛМИЙ ЯНГИЛИК КЕНГАЙТИРИЛИШИ КЕРАК
Диссертасиянинг   амалий   аҳамияти.   Тадқиқ   этилган   мавзу   натижалари
ва   хулосалари   ўрта   мактаб,   академик   лисей   ва   ҳунар-техникакабилимюрти
ўқувчилари,   Олий   ўқув   юрти   талабалари   учун   Ўзбекистонда   мустақиллик
йилларида   диний   маърифий   соҳа   ривожига   оид   муҳим   қўлланма
ҳисобланади.   Иккинчидан,   миллий   ғояни   халқимиз   онгига   сингдириш
жараёнида   ёшларни   маънавий   билимлар   билан   қуроллантириш,   уларни
интеллектуал етук инсон бўлиб шаклланишида фойдаланиш мумкин. Ишнинг   таркибий   тузилиши.Мазкурдиссертасия   кириш,   уч   боб,   10
параграф, хулоса,  фойдаланилган манба ва адабиётлар рўйхатидан ... бетдан
иборат таркибий тузилишга эга.
                       
I . Bob . O ъзбекистонда   миллий   урф-одатлар,анъаналар     ва     диний
қадриятларнинг тикланиши йўлидаги дастлабки қадамлар.
I . I . Milliy  ва диний қадриятлар тикланиши омиллари.
Ўзбекистон   тарихан   бебахо   қадрятлари   билан   азалдан   одамларни   оламни
ўзига мафтун этиб келган мунаввар диёр.
Қадирят сўзи алоҳида эътибор ва эъзозга эга бўлган одат маъносини англатар
экан,у   бир   халқ   ичида   эмас,барча   халқлар   томонидан   эътироф   этилса,олий
мақом   касб   etadi . O ъзбекистон   заминида   яшовчи   халқларга   мансуб   каттаю
кичикка   бирдек   салом   бериш,кексаларни   эзозлаш,қўшнига
ҳурмат,қариндошга   оқибат,болапарварлик   ,меҳмонни   икром   этиш,дини   ва
миллатидан   қатЪИ   назар   бани   башер   авлодига   унинг,аввало   инсон
эканлигини   эътибордан   бағрикенг   муносабатда   бўлиш   каби   фазилатлар
асрлар   давомида   жаҳон   тамаддуни   саҳифаларига   зарҳал   харфлар   билан
битилган.
Иккинчи   жаҳон   урушида   Ўзбекистонга     кўчирилган   каттаю   кичикка
кўрсатилган   мисилсиз   меҳр   оқибат   тилларда   достон   бў lgan . Ona   халқимиз
етимларни   бағрига   босиб,улар   билан   бирга   бир   бурда   нонини   ҳам   баҳам
кўриб,минглаб   инсонларнинг   ҳаёти   ва   ҳаётдаги   муносиб   ўрнини
сақлаб,яхшиликнинг   олий   намунасини   намоён   қилгани   маълум   ва   машҳур
haqiqat . o ъша йилларда Ўзбекистонда  200 минг  бола олиб келинган эди улар
бу ерда ўз оиласини топган эди.
Ислом   дини   кўрсатмаларида   етимларга   меҳр   кўрсатиш   жаннатий   фазилат
сифатида   эътироф   etilgan . Hadisi   шарифда   Муҳаммад   s . a . v   ъмен   ва   етимга
кафиллик қилувчи , яъни етимга ғамхўрликни ўз зиммасига олувчи жаннатда
ёнма   ён   бўламизъ   дея   икки   бармоқларини   жуфтлашиб   кўрсатдилар. Қўлимиздаги   икки   бармоқ   бир   бирига   қанчалик   яқин   бўлса,етимни   бағрига
босувчилар   ҳам   оламлар   сарвари   билан   жаннатда   шунчалар   яқин   турар
эканлар.
Ислом  динининг   асрлар  даомида  башариятни  эзгуликка   ,маърифатга   чорлаб
келаётган,йиллар   давомида   ҳаётбахш   маънолари   кишилар   қалбидан   ўрин
олиб,тарихнинг   турли   мураккаб   онларида   ҳам   Беназир   ҳамдам,дилларга
малҳам   бўлиб,ҳазрат   Алишер   Навоий   таъбири   бн   айтганда   ,турмишига
рўзғор   сафолигини,дунёқарашига   ҳидоят   зиёсини   олиб   кираётган
тушунчаларни   диний   қадрятлар   деб   ataymiz . BU   қадриятлар
имон,эътиқод,виждон,диёнат,маънавият   каби   ўлмас   ва   енгилмас   туйғулар
samarasidir . Bu   қадриятлар   имон,эътиқод,виждон,диёнат,маънавият   каби
ўлмас ва енгилмас туйғулар  samarasidir . Bu  қадриятлар олий даражадаги одоб-
ахлоқ   ,билим   ва   маърифатнинг   asosidir . Ularda
тинчликсеварлик,ҳақсеварлик,инсонпарварлик,маърифатпарварлик,меҳнацев
арлик   ҳамда   бунёдкорлик   каби   умуминсоний,дея   эътироф   этилган,жаҳон
тамаддуни тараққиётига бемисл улуш қўшган анъаналар ҳосиласи мужассам .
Кези   келганда   миллий   ва   диний   қадриятларимиз   ўзаро   чамбарчас   боғланиб
кетганини,уларни   бир-биридан   ажратиш   мушкуллигини   таъкидлаш
жоиз.Айниқса,кўп асрлар мобайнида халқимиз қалбидан чуқур жой олиб,ҳаёт
маъносини   англаш,миллий   маданият,турмуш   тарзимиз,қадриятларимиз,урф-
одат ва анъаналаримизни безавол сақлашда муқаддас динимиз қудратли омил
бўлиб   kelmoqda . Zero ,инсонийлик,меҳр-оқибат,ҳалоллик,охиратни   ўйлаб
яшаш,яхшилик,меҳр-шавқат   сингари   халқимизга   мансуб   бўлган   фазилатлар
айнан ана шу заминда илдиз отади ва ривожланади.
Сир   эмаску,қадрият   масаласи   исломда   ибодат   даражасига
кўтарилган.Ибодатлар   моҳиятида   эса   қадриятларни   муҳофаза   қилиш
ётади.Масалан,Қуърони Карим ва   ҳадиси шаърифларда ота –онага яхшилик
қилиш таъ kidlangan . Bu  қадрият савоби улуғ амаллардан ҳисобланади.
Исломдаги   беш   асоснинг   моҳиятига   эътибор   қаратилса,уларнинг   барчаси
инсоният   учун   қадрият   юҳисобланган   эзгуликка   чорлаши   маълум
бўлади.Масалан   имоннинг   энг   кичик   белгиси   йўлдан   кишиларга   озор
берадиган нарсани олиб ташлаш, deyiladi . Islom   асослари инсониятни ёмон ва
бузғунчи ишлардан қайтариши қайд   etilgan . Savob   учун очлик ва ташналикни
ирода   қилсаю   ёмонликлардан   тийилмаса   ,бундай   машаққатдан   ҳеч   қандай
манфаат   йўқлиги,савоб   учун   улуғ   зиёратга   борсаю,ўзини   фисиқу   фужур
ишлардан   тиймаса,ҳатто   узоқ   давом   этган   сафарларида   ҳам   фойда
бўлмаслиги такидланган. Миллий   ва   диний   қадриятлар   тикланиши   омилларига   ўтган   асрнинг   80-90-
йиллардаги   юртимиздаги   ижтимоий   сиёсий   жароёнларни   айтишмиз   мумкин
айнан   шу     вақтда   миллий   ва   диний   қадриятлар   тикланиши   йўлидаги
дастлабки   қадамлар   tashlandi . O ъзбек   халқининг   ўзига   хос   миллий
қадриятлари   bor . O ъзбек   халқининг   шаклланиши   қанчалик   узоқ   тарихий
жароёнда содир бўлган бўлса ,унинг миллий қадриятлари ҳам шунчалик узоқ
тарихий жароён давомида шаклланган.
Қадриятлар   дастлаб   маҳаллий   мазмунда,яъни
Хоразм,Сурхондарё,Бухора,Самарқанд,Тошкент,Фарғона   ва   бошқа
ҳудудларда   яшовчи   элатларга   хос   урф   урф-одатлар,расм   –
русмлар,маросимлар   тарзда   shakllangan . So ънгра   уларнинг   яхшилари   асрлар
давомида   сараланиб   умуммилий   қадриятлар   даржасига   кў tarilgan . Turli
мамлакатларга   хос   энг   яхши   қадриятлар   сараланиб   умуминсоний
қадриятларга   aylanadi . Shu   боисдан   ҳам   ҳар   бир   инсон   учун   ўз   миллий
қадриятлари билиш ҳам фарз ҳам қарздир.
Мустақиллик   йилларида   халқимизнинг   миллий   қадриятларини   тиклаш,янги
маъно   мазмун   билан   бойитиш   йўлида   бир   қатор   хайрли   ишлар   амалга
оширилди.
1994-йил   23-апрелдаги   Призидент   Фармонлари   асосида   ташкил   этилган
Республика     “Маънавият   ва   маърифатъъ   жамоатчилик   маркази   ўзбек
халқининг   маънавий   маданий   меросини   тиклаш,миллат   келажагини
белгилайдиган   ғояларни   юзага   чиқариш,юксак   истеъдод   ва   тафаккур
соҳибларини   ақлий   ижодий   салоҳиятини   ватан   равнақи   сари   йўналтиришга
қаратилган муҳим тадбирлар кўргазмалари ташкил этиш йўлга қўйилди.
1996-йил   январда   Республика   ЪМаънавият   ва   Марифатъ   жамоатчилик
маркази   ҳузурида   ъЪОлтин   Меросъъ   халқаро   ҳайрия   жамғармаси
tuzildi .1996- yil   27-сентябрда   Республика   Вазирлар   Маҳкамасининг   ъЪОлтин
Меросъъ   хайрия   жамғармасини   қўллаб-қувватлаш   тўғрисидиги   ъъ   қарорига
биноан   мазкур   жамғарма   давлат   томонидан   моддий   қўллаб
қувватланди   .ъЪОлтин   меросъъ   хайрия   жамғармаси   ъЪХалқ   мероси
дурдоналариъъ илмий анжуманларини ,хориждан излаб топилган қўлёзмалар
,тарихий   ҳужжатлар   ,халқ   ҳунармандчилиги   амалий   саънат   намуналари   ,
ёдгорликларни   таҳлил   қилиш,кўрик   танлов   ўтказиш   билан
шуғ ullanmoqda .1996-2002- yillarda   “Олтин   мерос”жамғармаси   саъй
ҳаракатлари   натижасида   буюк   алломаларимизнинг   кўплаб   маданий   –
маънавий мерос намуналари мамлакатимиздан ва хориж давлатларидан излаб
топилди,жамланди   ҳамда   кутубхона   музейларга жойлаштирилди.Шунингдек   ,у   халқимизнинг   расм   русум   урф-
одатларини   ,маросимларини   ўрганиш   ,тиклаш   ,хақимизга
қайтариш   ,уларнинг   маъно   моҳиятини   ҳозирги   кундаги   аҳамиятини   кенг
оммага тушунтириш ишига катта ҳисса қўшмоқда.
1990-йилларда   юртимизда   халқимизнинг   ўзига   хос   минг   йиллик   қадриятига
айланган   миллий   байрамимиз   Наврўз   байрами   қайта   тикланди   халқмизга
қайтарилди.Халқимизнинг ажойиб кузги байрами бўлган Меҳрижон байрами
қайта   тикланди.Мустақиллик   йилларида   шу   бир   қатор   байрамларимиз
қадриятларимиз халқимизнинг ўзига қайтарилади.
Диний   қадриятларнинг   тикланиши   деганда   қадим   замонларда   юртимизда
диний   эркинлик   мавжуд   бўлган.Юртимизда   қадимдан
зардўштийлар,монийлар,мусулм   онлар   ва   бошқа   диний   эътиқод   вакиллари
иноқликда   яшаган   ,тенглик,эркинлик   ғояларига   амал   қилишган   .Халқимиз
маънавий   жиҳатдан   кўпгина   афзилликларга   эга   бўлган   ислом   динини
tanlashdi . Abu   Абдуллоҳ   Муҳаммад   Исмоил   ал   Бухорий   ислом   дини
таълимотида   Қуръони   Каримдан   кейинг   асосий   манба   ҳисобланувчи   “Ал-
жоме   ас   Саҳиҳ   “   номли   асар   яратиб   ислом   динини
бойитди.Бобоколонларимиз   Имон   ал   Мансур   Мотридий       Бурҳониддин     ал-
Марғиноний,  Баҳоуддин 
Нақшбанд,  Имом  ат-Термизий,  Хўжа  Аҳмад  Яссавийлар 
инсонни  маънавий  этукликка  чорловчи  диний,  ахлоқий  ва 
ҳуқуқий ҳикматлар ижодкоридирлар.  
Қарамлик  даврида  таҳқирланган  диний  қадриятларимиз 
мустақиллик 
нури 
билан 
қайта 
тикланди, 
исломшунос 
алломаларимизнинг улуғ номи ўз ўрнига қўйилди.  1993  йил  сентябрда  Бухорода  машҳур  шайх 
Баҳоуддин  Нақшбанд  таваллудининг  675  йиллиги  нишонланди. 
Юбилей  муносабати  билан  Бухородаги  Нақшбанд  номи  билан 
боғлиқ  тарихий  ёдгорликлар  қайта  тикланди,  унинг  ижодига 
бағишланган қатор рисолалар чоп этилди.  
1998  йил  23  октябрда  Самарқандда  буюк  мутафаккир 
Имом ал-Бухорий таваллудининг ҳижрий-қамарий тавқим бўйича 
1225  йиллиги  нишонланди.  Шу  куни  Хартанг  қишлоғида  Имом 
ал-Бухорий  ёдгорлик  мажмуи  очилди.  Юбилей  муносабати 
билан Имом ал-Бухорийнинг 4 жилдлик “Ал-Жомиъ Ал-Саҳиҳ” китоби 
ўзбек тилида нашр этилди.  
2000  йил  16-17  ноябр  кунлари  Марғилонда  ислом 
ҳуқуқининг  асосчиларидан  бири  Бурхониддин  ал-Марғиноний 
таваллудининг  910  йиллиги,  Самарқандда  Имом  Абу  Мансур  ал-
Мотуридий  таваллудининг  1130  йиллиги  нишонланди  ва  уларнинг 
хотирасига  бағишлаб  барпо  этилган  ёдгорлик  мажмуалари 
очилди.  Бурхониддин  ал-Марғинонийнинг  ислом  ҳуқуқига 
бағишланган “Ҳидоя” китоби нашр этилди. Шунингдек, ислом 
оламининг  таниқли  алломалари  Имом  Абу  Исо  ат-Термизийнинг 
1200  йиллиги,  Маҳмуд  аз-Замахшарийнинг  920  йиллиги, 
Нажмиддин  Кубронинг  850  йиллиги,  Хожа  Аҳрор  Валий 
таваллудининг 600 йиллиги кенг кўламда нишонланди.  
Ўзбекистон  Президентининг  1992  йил  27  мартдаги 
фармони  билан  Рўза-Рамазон  ҳайитининг  биринчи  куни  дам  олиш куни деб эълон қилинди. Республика муслмонларининг истак 
ва  ҳоҳишларига  кўра  Қурбон  ҳайити  ҳам  тикланди,  дам  олиш, 
байрам  куни  бўлиб  қолди.  Ўзбекистон  халқи  тарихида  биринчи 
марта  бевосита  ҳукумат  ҳомийлигида  ҳар  йили  Ҳаж  ва  Умра 
амалларини  адо  этиш  имкониятларига  эга  бўлдилар.  Мустақиллик 
йилларида  40  минг  ўзбекистонликлар  Макка  ва  Мадинада  Ҳаж 
сафарида  бўлди.  Юзлаб  масжидлар  мусулмонларга  қайтарилди, 
янгилари барпо этилди. Ҳозир “Ислом нури” газетаси чиқмоқда. 
Қуръони  Карим  8  марта  1  млн.  нусхада  нашр  этилди.  Бу 
тадбирлар  нафақат  диндорлар  учун  қилинган  марҳамат  бўлиб 
қолмай,  улар  аслида  халқимизнинг  қадимий  расм-русум 
удумлари,  қадриятларининг  тикланиши,  аждодлар  руҳининг  қайта 
уйғонишидир.  
Президентнинг  1992  йил  7  мартдаги  фармони  билан  Ислом 
дини  ва  унинг  маънавий  имкониятларидан  кенг  фойдаланиш 
мақсадида Республика Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида дин ишлари 
бўйича қўмита ташкил этилди. Унинг тасарруфида ислом институти 
ва 10 та мадраса фаолият кўрсатмоқда. Уларда 1000 дан ортиқ 
талаба-ёшлар  таълим  олмоқдалар.  1999  йилда  ташкил  этилган 
Тошкент  Ислом  Университетида  750  та  талаба  ўқимоқда.            
 
   
 
 
 
Мухтасар  қилиб  айтганда,  мустақиллик  йилларида  дин,  энг
аввало, ислом динининг ҳам миллий, ҳам умуминсоний қадрият 
сифатидаги мавқеи тикланди, диний уламоларнинг қадр-қиммати ўз 
жойига қўйилди.
Муаммога   киришишдан   олдин   толерантлик   сўзининг   мазмун-моҳиятини
белгилаб   олишимиз   лозим   бўлади.   Толерантлик   –   бошқаларнинг   фикрига,
қарашлари   ва   ҳаракатларига   ғайри   табиий   тарздаги   пассив   тобелик   эмас;
итоаткорона   сабр-тоқат   қилиш   эмас,   балки   фаол   маънавий   позициядир;
этнослар, ижтимоий гуруҳлар ўртасидаги ҳамжиҳатлик йўлида, ўзга маданий,
миллий,   диний   ёки   ижтимоий   муҳит   кишилари   билан   ижобий   ўзаро
муносабат йўлида бағрикенгликка руҳий тайёрликдир. Толерантлик сўзи лотинча (толерантиа) сўзидан олинган бўлиб, сабр-тоқатни
билдиради . 
Толерантлик   муаммосига   катта   аҳамият   берилаётганини   шундан   ҳам
билса   бўладики,   жаҳон   ҳамжамиятининг   бу   ҳаётий   муаммога   эътиборини
жалб қилувчи кўпгина халқаро тадбирлар ўтказила бошлади, жумладан, 1995
йилни   Бирлашган   Миллатлар   Ташкилоти   бағрикенгликка   бағишлади.   Бу
тадбирларда   толерантликни   ривожлантиришга   кўмаклашувчи   шарт-
шароитларни яратиш йўллари изланмоқда, бу муаммони ҳал этишга халақит
бераётган   омилларни   бартараф   этишга   ҳаракат   қилинмоқда.   Ҳозирги
дунёнинг глобаллашиб бораётганлиги ана шундай омиллардан биридир.
Хорижий   сўзлар   луғати   толерантлик   тушунчасининг   маъноларидан   бирини
сабр-тоқат, кимгадир, нимагадир ҳурмат-эҳтиром деб талқин этади.
Москвада   нашр   этилган   янги   энциклопедик   луғат   бу   тушунчани   учта
маъносини   баён   этади,   бу   маънолардан   бири   толерантлик   атамасини
ўзгаларнинг   фикрлари,   динлари,   феъл-атворига   сабр-тоқат   билан   қараш   деб
ифодалайди   .   Оксфорд   луғати   толерантликни   “шахс   ёки   буюмни
норозиликсиз   ёки   аралашувсиз   қабул   қилишга   тайёрлик   ва   қобиллик”   деб
таърифлайди .
Таниқли россиялик олим   V . A . Тишков бу соҳада қуйидаги таърифни беради:
“сабр-тоқат, ошкоралик ва эркин фикрлаш хислатидир. Шахсга ёки жамоатга
тегишли бўлган бу тавсиф дунё ва ижтимоий муҳит кўп қиррали эканлигини,
бинобарин   бу  дунё   ҳақидаги   қарашлар  турлича   бўлиб,   бу   турликдан  иборат
қилиб қўйилмаганлиги  ёки бирор кимсага  хизмат қилиши керак эмаслигини
билдиради” .
Ўзбекистон   Миллий   энциклопедиясида   толерантликка   қуйидагича   таъриф
берилган: “Бағрикенглик,  ўзгаларнинг турмуш тарзи, хулқ-атвори, одатлари,
ҳис-туйғулари,   фикр-мулоҳазалари   ва   ғоялари   ва   эътиқодларига   нисбатан
тоқатли бўлиш”.
Толерантлик   тамойили   шахслар   ўртасида,   турли   сивилизацияларга   мансуб
жамиятлар ўртасида, эркаклар билан аёллар ўртасида, катта ёшдагилар билан
болалар   ўртасида,   ўқитувчи   билан   ўқувчи   ўртасида   ўзаро   ҳурматни   назарда
тутади.   Турли   зиддиятлар   шароитида   толерантлик   –   атрофдагиларга   зарар
етказмаган   ҳолда   ўзини-ўзи   қарор   топтиришдир.   Толерантлик   ҳис-
туйғуларни  жиловлайдиган  онгли  сергак  нуқтаи  назардир.  Толерантликнинг
моҳиятини   ҳар   ким   ҳар   хил   тушунади,   баъзилар   уни   асосан   сабр-тоқат   деб
тушунса,   бошқалар   инсониятнинг   бирлиги,   бошқалар   ҳуқуқини   ҳурмат қилиш   ва   бошқача   бўлиш   ҳуқуқи   деб   тушунади,   яна   бошқалар   эса
толерантликни   жазаваларга,   номуайянлик   вазиятига,   можаро   вазиятига
чидамлилик деб тушунадилар. 
Шарқ мутафаккирларидан Абу Наср Фаробий ижодида бағрикенглик ғоялари
юксак   рол   ўйнаганлигини   яққол   кўришимиз   мумкин.   Унинг   “Бахт-саодатга
эришув йўллари ҳақида рисола” (“Рисола фи-т тарбиҳ ала асбоб ас-саодат”),
“Шаҳарни   бошқариш”   (“Ас   сиёсат   ан-   мадания”),   “Уруш   ва   тинч   турмуш
ҳақида китоб“ (“Китоб фи маойиш ва-л хуруб”), “Фазилатли ҳулқлар “ (“Ас-
сийрат   ал-фазила”),   "Фозил   шаҳар   одамлари   қарашлари”     сингари   асарлари
ўзининг   бой   инсонпарварлик   ва   бағрикенглик   тамойиллари
сингдирилганлиги   билан   муҳим   аҳамиятга   эгадир.   Фаробийнинг   бой   илмий
мероси шуниси билан характерлики, унда барча даврларда барча жамиятлар
интиладиган   идеал   сифатларга:   фозиллар   жамияти,   фозиллар   шаҳри   ҳамда
фозил   инсон   тушунчаси,   унинг   ўзига   хос   хусусиятларига   муҳим   аҳамият
қаратади.   Шу   билан   биргаликда   Фаробий   идеалликка   эришиш   йўлларини
ҳамда назариясини ишлаб чиққан. 
Кўпгина   йирик   ватандошларимизнинг   фалсафий-тарихий   ижодида   диний   ва
замонавий бағрикенглик анъанавий узвий боғланганлиги муҳим аҳамият касб
этади.   Динлараро   муносабатларга   тегишли   бўлган   Абу   Наср   Фаробийнинг
фалсафий қарашлари, Абу Райҳон Берунийнинг фикрлари, Имом ал Бухорий
ва   Ҳаким   ат-Термизийнинг   ҳадиси   шарифлари   ҳамда   бошқа   кўпгина
мутафаккирларнинг   асосий   ғоясини   бағрикенглик   ташкил   қилувчи   асарлари
мисол бўлади. 
Масалан, олимларнинг таъкидлашича, Абу Наср Фаробий, “улуғ хоразмлик”
Абу   Райҳон   Берунийларнинг   тарихий-фалсафий   фикрларининг   толерантлик
характери   авваламбор   турли   хил   фалсафий,   диний   ва   ирқий   табақаларга
мансуб   бўлган   кенг   кўламдагихалқларга   тушунарли   бўлганлигида   намоён
бўлади.   Агар   Фаробийнинг   илмий   меросида   қадимги   юнон
мутафаккирларидан   Платон,   Аристотел,   Гален,   Зенон,   Александр
Афродизийский   ва   бошқаларнинг   фалсафий   ва   табиий,   илмий   қарашлари
битилган   рисолалари   кенг   тарзда   кўрсатилган   бўлса,   Берунийнинг   илмий
фаолиятида   эса   ундан   ташқари,   Ҳиндистон,   Эрон,   Марказий   Осиё   ҳамда
Араб   дунёси   давлатлари   ва   бошқа   халқларнинг   фалсафий   ютуқларини
ўрганиш муаммолари кўтарилган.
Жадидлар   ижодида   бағрикенглик   ғоялари   ўз   даврига   ҳамоҳанг   тарзда   баён
қилинган   бўлиб,   бунда   таълим   соҳасига   алоҳида   урғу   берилади.   Улар
биринчи   навбатда   ҳалқнинг   саводини   чиқариш   ва   жаҳон   андозаси даражасида   бўлишини   амалга   оширишга   киришдилар.   Жадидлар   ёшларни
ўқитиш   учун   Германия,   Франция,   Туркия,   Миср   ва   бошқа   мамлакатларга
юбориш   режалари   билан   ўртага   чиқдилар.   Масалан,   бундай   таклифлар
М.Беҳбудийнинг   «Эҳтиёжи   миллат»   (1909)   ва   Чўлпоннинг   «Дўхтир
Муҳаммадиёр» (1915) сингари мақолаларида баён этилди.
Бағрикенглик,   эркинлик   ва   барча   халқларга   нисбатан   дўстона   муносабат
жадидларнинг сиёсий фаоллиги юқори босқичга кўтарилишининг бош омили
эди.   Бу   айниқса   Туркистон   мухторияти   ғоясида   яққол   намоён   бўлди.
Мухторият   жаҳон   тажрибасида   синовдан   ўтган   умуминсоний   ғояларга
асосланган миллий давлат қуриш йўлидаги илк уриниш эди.
Маълумки,   1995   йил   16   ноябрда   ЮНЕСКО   Бош   конференцияси
“Де c ларатион   оф   прин c иплес   он   толеран c е”ни   тасдиқлади.   185   давлат,   шу
жумладан  Ўзбекистон  ҳам  уни  имзолади.  Декларация  миллий,  этник,  диний
ва   лисоний   гуруҳларга   нисбатан   зўравонлик,   ёцираш   ва   камситишнинг
умумий   кучайишига   қаршилик   кўрсатмоғи   лозим.   Бу   ҳужжат   миллий   ва
халқаро   миқёсларда   экстремистик-террорчилик   кирдикорларининг   олдини
олиш,   тугатиш   ва   бартараф   этиш   учун   ғоявий-услубий   асос   бўлади   деб
ҳисоблаш мумкин.
Муқаддима   ва   олтита   моддадан   иборат   бўлган   Декларация   ижтимоий
даражадаги   толерантлик   (бағрикенглик)нинг   моҳиятини   қандай   тушуниш
кераклигини ифодалайди.
Шундай   қилиб,   толерантлик   фуқаролик   жамиятининг   қадрияти   ва
нормасидир.   Шу   маънода   у   жамият   барча   аъзоларининг   турлича   бўлиш
ҳуқуқида, динлар (конфессиялар) сиёсий, этник ва бошқа ижтимоий гуруҳлар
ўртасидаги   уйғунликни   таъминлашда,   дунёдаги   турли   маданиятлар,
сивилизациялар   ва   халқларнинг   хилма-хиллигини   ҳурмат   қилишда,   ташқи
қиёфаси, тили, эътиқодлари, урф-одатлари ва диний қарашлари бир-биридан
фарқ қиладиган кишилар билан ҳамкор ва ҳамжиҳатликка тайёрликда намоён
бўлади. 
Декларация   қабул   этилган   пайтдан   бошлаб   ҳар   йили   16   ноябр   Халқаро
толерантлик   куни   сифатида   нишонлана   бошланди,   шу   кун   доирасида   бутун
дунёда   сабр-тоқат   ва   ҳамжиҳатлик   ғояларини   оммалаштиришга   қаратилган
тадбирлар ўтказилади. 
ХХ асрнинг охирларида кўп миллатли Ўзбекистонда этник уйғониш жараёни
жуда   яққол   намоён   бўлди.   Айниқса   мамлакат   мустақилликка   эришгандан
кейин,   ижтимоий-сиёсий   жараёнларда   миллий   омилнинг   аҳамияти   ўсиб, асосий   миллатлар   (ўзбеклар,   қорақалпоқлар)дагина   эмас,   бу   ерда   яшовчи
бошқа   барча   халқларнинг   вакилларида   ҳам   ўз   тарихига,   анъанавий
маданиятига   қизиқиш   кучайди.   Бу   ҳол   объектив   равишда   миллатлараро,
динлараро   муносабат   масалаларига   эътиборни   кучайтиришни,   Республика
ҳаётида   бағрикенгликни   ривожлантиришга   кўмаклашувчи   янги   давлат
стратегиясини ишлаб чиқишни талаб қилди.
Шундай   қилиб,   мамлакатда   бағрикенгликни   шакллантириш   ва
экстремизмнинг олдини олиш соҳасидаги давлат тадбирларини ишлаб чиқиш
ва амалга ошириш комплекс вазифа бўлиб, бу иш давлат ҳокимияти, жамоат
ташкилотлари,   оммавий   ахборот   воситалари,   педагоглар,   олимларнинг   бир
ёқадан бош чиқариб ҳамкорлик қилишларини талаб этади.
Қисқача   айтганда,   бутун   инсоният   учун   ҳам,   алоҳида   шахс   учун   ҳам
бағрикенглик,   яъни   толерантлик   биринчи   даражали   аҳамиятга   эгадир,
миллатлараро муносабатлар соҳасида эса унинг аҳамияти беқиёсдир.
I . II . Diniy  маърифий соҳа ривожи ҳуқуқий асосларининг яратилиши.
Ўзбекистон  Республикасининг Конститусиясида ва  1998 йил 30 
апрелда янги таҳрирда қабул қилинган “Виждон эркинлиги ва диний 
ташкилотлар  тўғрисида”ги  давлатнинг  дин  ва  диндорлар 
вакилларига муносабати ҳуқуқий жиҳатдан аниқ белгилаб берилди.
Ўзбекистон   республикаси   мустақиллигидан   сўнг   диний   маърифий   соҳа
ривожининг   ҳуқуқий   асослари   yaratildi . Bu   соҳада   дастлаб   1991-йилда   14-
июнда   қабул   қилинган   “Виждон   эркинлиги   ва   диний   ташкилотлар
тўғрисида”ги   қонуни   Ўзбекистон   республикаси   Олий   Кенгаши   томонидан
қабул қилинган эди.
1998-йилда   Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Мажлиси   томонидан   янги
таҳрирда қабул  қилинди 1998-йил 1-май куни “Виждон эркинлиги ва диний
ташкилотлар   тўғрисида”ги   қонун   янги   таҳрирда   қабул   qilindi . Bu   қонун   23
моддадан иборат. Бу қонун 2021-йил 21-апрел   куни янги таҳрирда қабул қилинди Ўзбекистон
республикаси Олий Мажлиси томонидан.
Ўзбекистон   республикаси   прездентининг   “Ўзбекистон   республикаси
Вазирлар Маҳкамаси ҳузиридаги Дин ишлари бўйича қўмита ташкил қилиш
тўғрисида”   1992-йил   7-мартдаги   фармонига   асосан   тузилган   Ўзбекистон
республикаси   Вазирлар   Маҳкамаси   ҳузуридаги   Дин   ишлари   бўйича   қўмита
тузилди   бу   қўмитанинг   асосий   мақсади   диний   марифий   соҳа   ҳуқуқий
асосларини мустаҳкалашдан иборатдир.
Ўзбекистон Республикаси Констуциясининг  ВИИ Бобида “Шахсий ҳуқуқ ва
эркинликлар” қисмида 31-моддасида шундай дейилган.
“Ҳамма учун виждон эркинлиги   kafolatlanadi . Har   бир инсон хохлаган динига
эътиқод   қилиш   ёки   ҳеч   қайси   динга   эътиқод   қилмаслик   ҳуқуқига   ega . Diniy
қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди.”
Мана шу моддадан ҳам юртимизда диний соҳа ривожининг ҳуқуқий асослари
яратилганини кўришимиз мумкин.
Констуциямизнинг ХИИИ Бобидаги 61-моддада шундай дейилган.
Диний   ташкилотлар   ва   бирлашмалар   давлатдан   ажратилган   ҳамда   қонун
олдида  tengdirlar . Davlat  диний бирлашмаларнинг фаолиятига аралашмайди.
Янги   Ўзбекистон   диёридаги   тинчлик   ва   барқарорлик   –   давлатимизда
ўтказилаётган   оқилона   миллий   сиёсатнинг,   шунингдек,муҳтарам
Президентимиз   Sh . M . Mirziyoyevning   узоқни   кўзловчи,   вазмин   йўлининг
натижасидир.   Ўзбекистон   энг   мақбул   эволюцион,   босқичма-босқич
ўтказиладиган   иқтисодий   ва   ижтимоий-сиёсий   ислоҳотлар   йўлини   танлаб
олган.
Ўзбеклар   диёрида   яшовчи   барча   халқларнинг   ҳамжиҳатликка   ва   иноқликка
интилиши   барқарорликнинг     ўзига   хос   нишонасидир.   Ўзбекистон     ҳамиша
кўп   миллатлилик   ва   кўпдинлилик   шароитида   миллатлараро   ҳурмат   ва
тотувлик руҳи билан ажралиб келган.
Ҳуқуқий давлат барпо этиш сари бораётган жамиятимизнинг маданийлиги ва
давлатимизнинг   демократиклилик   даражаси   миллий   ва   этник   гуруҳларга
яратиб   берилган   шароит   ва   имкониятлар   билан   белгиланади.   Шу   туфайли улар маданий ўзига хосликни қарор топтириб, ўзларининг маънавий ва ақлий
салоҳиятин итўла-тўкис тарзда рўёбга чиқариб келмоқдалар.
Виждон   эркинлигини   таъминлаш,   миллатлараро   ва   динлараро
муносабатларни   уйғунлаштириш     соҳасида     ўтказилаётган   ҳар   томонлама
пухта   ўйланган   давлат   сиёсати   ўз   самарасини   бераётганлиги   билан
фахрланиш учун ҳамма асосларга эгамиз.
Ҳолбуки,   мустақилликнинг   илк   даврида   мамлакат   олдида   мазкур   соҳаларни
ҳаддан ташқари мафкуралаштириш ва сиёисийлаштиришга йўлқўймасликдан
иборат   мураккаб   вазифа   турар   эди.   Ўзбекистон   Республикаси   Биринчи
Президенти   I . A .   Каримов   ўзининг   “Ўзбекистон   ХХИ   асрбўсағасида:
хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари” номли китобида республикада
миллатлараро   ва   динлараро   муаммоларнинг   тўғри   ечимларини   топиш
муҳимлигини   уқтириб,   “…   ички   сиёсий   аҳволнинг   барқарорлиги,   миллий
хавфсизлик   ва   ижтимоий-иқтисодий   ривожланишнинг   жўшқинлиги   ана
шунга боғлиқ эканлигини” алоҳида таъкидлаган эди.
Юқорида   таъкидланган   фикр-мулоҳазалардан   шундай   қилиш   мумкинки,
мантиқий   хулосага   ҳар   қандай   кўп   миллатли   ва   кўп   динли   жамиятнинг
умуммиллий хавфсизлиги ва барқарор  тараққиёти икки энг муҳим ҳол билан
чамбарчас   боғлиқдир.   Унинг   биринчиси   –мамлакатда   яшовчи   турли   миллат
вакиллари   ўртасидаги   ўзаро   муносабатлар   бутун   мажмуасининг   уйғунлиги,
мамлакат   асосий   миллати   билан   этник         озчиликлар   ўртасидаги   ўзаро
муносабатларнинг алоҳида моҳиятини эътиборга олиш бўлса, иккинчиси эса
–   мазкур   жамиятни   ташкил     этувчи     турли   диний   конфессиялар   вакиллари
ўртасидаги ўзаро соғлом муносабатлардир.
Дин   ва   миллатпарварлик   –   ҳам   шахсий,   ҳам   жамоавий   инсоний   феъл-
атворнинг   иккита   буюк   мезонидир.   Қадим   замонлардан   бери   ибтидоий
жамиятдан   ҳозирги   давргача   ҳар   қандай  дин   одамларнинг   ижтимоий    феъл-
атворига   нисбатан,   муайян,   баъзан   жуда   қатъий   талаблар   қўйиб   келган,
муҳим   ижтимоий   тартибга   солувчи   куч   ролини   ўйнаган,   ижтимоий
муносабатларга фаол таъсир ўтказган.
Дин таъсирида шаклланадиган феъл-атвор меъёрлари дин соҳасигагина эмас,
инсоннинг   шахсий   ва   ижтимоий   турмушига   ҳам   тааллуқлидир.   Ўзига   хосус
улларда   инсоннинг   феъл-атворига   таъсир   ўтказадиган   ва   ижтимоий
меъёрларинг  алоҳида   тури  бўлган  диний  омилнинг   ноёб  характери   айни  шу
соҳада   намоён   бўлади.   Аммо,коммунистик   мафкура   айни   шу   ҳолатларни
инкор         etdi . Bu   мафкуранинг   асоссизлигини   МарказийОсиё,   шу   жумладан Ўзбекистон   тараққиётининг   70   йилдан   ортиқ   даврдаги   тарихи   ҳам   исботлаб
берган   эди.   Ўзбекистон   Республикаси   мустақиллигининг   дастлабки
кунларидан бошлабоқ, ана шу муҳим ҳолат  англаб олинганлиги  давлатнинг
миллий   омилга   муносабатини   белгилаб   берди.   Давлатнинг   динга   янгича
ёндошуви қандайдир вақтинчалик манфаатлар ёки тактик мулоҳаза ва ҳисоб-
китоблар   билан   белгиланмайди,   балки   инсон   динсиз   (ҳеч   нарсага   ишонмай)
яшай олмаслигига бўлган қатъий эътиқодга асосланади.
Суверен   Ўзбекистон   ўз   тарихи,   мамлакатнинг   табиати   ва   жуғрофий-сиёсий
ҳолати   хусусиятларини,демографик   вазият,   ўзбек   халқининг   менталитетини
эътиборга   олиб,   ижтимоий-иқтисодий   ва   сиёсий   ривожланиш   соҳасида   ўз
йўлини   танлаб   олди.   Мустақил     ривожланиш   йўлини   танлашда
республиканинг   кўп   миллатлилигига   катта   аҳамият   берилади,   чунки   гап
Ўзбекистонда     яшовчи   турли   миллатларга   мансуб   юзминглаб   кишиларнинг
тақдир   иҳақида,   уларнинг   ўз   мамлакати   равнақи   йўлидаги   жипслашган
бунёдкорлик   иши   ҳақида   боради.   Республикада   яшовчи   турли-туман
аҳолининг кўпчилиг иучун Ўзбекистон  қадрдон Ватан бўлиб қолган.
I . III . Milliy   урф-одатлар,байрамлар   ва   бошқа   қадриятларнинг   тиклана
бошлаши.
Юртимизда   мустақилликдан   сўнг   халқимизнинг   минг   йиллик   урф   одатлари
байрамлари қадриятлари қайта тиклана бошлади.
  Ўзбекистон   республикаси   аҳолиси   турмуш   тарзида   қадимий   фалсафий,
диний, тақвимий тасаввурлари ҳамда хўжалик анъаналари билан боғлиқ урф-
одат,   маросим   ва   байрамлар   мавжуд.   Жамоавий   ҳаёт   ўзида   турли
анъаналарни   мужассам   этган.   Улар   асрлар   мобайнида   аждодлардан
авлодларга   мерос   бўлиб   келмоқда.   Мазкур   урф-одат   ва   маросимларни
тақвимий, меҳнат,  оилавий  ва  диний каби  гуруҳларга  бўлиш  мумкин. Ушбу
қадимий   анъаналар   ўзида   янгича   кўринишларни   ҳам   мужассам   этган   ҳолда
халқимиз   турмуш   тарзида   ҳозирга   қадар   яшаб   келаётган   бўлиб,   улар
қуйидагилардан иборат: Наврўз, Меҳржон, лола сайли, бойчечак сайли, сунбула сайли, гул байрами,
сув сайли, қум сайли, қор хат, ерга уруғ қадаш, обло барака, ҳосил байрами,
узум   сайли,   қовун   сайли,   чорвани   яйловга   ҳайдаш,   жун   қирқими,   чорвани
қишловга қайтариш, тўл олиш, бешик тўйи, соч олиш, биринчи қадам, суннат
тўйи,   мучал   тўйи,   никоҳ   тўйи,     Биби   Mushkulkushod ... Mazkur   урф-одат   ва
маросимлар   ўзбек   халқи   этномаданиятида   муҳим   ўрин   тутади.   Уларнинг
тарихий   илдизлари   қадимги   даврларга   бориб   тақалиб,   тарихнинг   турли
босқичларида   баъзан   тазйиқларга   учраб,   баъзан   янгича   кўриниш   олиб,
ҳозирга   қадар   етиб   келган.   Бунга   мисол   тариқасида   Наврўз,   Меҳржон,
Дарвешона   кабиларни   олишимиз   мумкин.   Қўш   чиқариш   Чигит   экиш,
Меҳржон Ҳосил байрами, Биринчи чаноқ кабилар билан алмашган.
Наврўз удумлари ва урф-одатлари
Халқимизнинг   турмуш   тарзида   йил   тақвими   билан   боғлиқ   турли   хил
удумлар,   урф-одат   ва   маросимлар   мавжуд   бўлиб,   уларнинг   барчаси   Шарқ
халқларининг   қуёш   тақвимидаги   биринчи   кун   бўлмиш   Наврўз   (Нав-Янги,
Рўз-кун)   байрамидан   бошланади.   Биз   катта   тантаналар   билан   нишонлаётган
улуғ айём, баҳор байрами - Наврўзни аждодларимиз табаррук кун деб билиб,
уни   катта   қувонч   ва   хурсандчилик   билан   ўтказишга   ҳаракат   қилганлар.
Наврўз   Ер   ҳақидаги   дастлабки   илмий-географик   тасаввурлар   пайдо   бўлган
замонлардан   бошлаб   шаклланган   бўлиб,   дастлаб   ушбу   байрамни   ўтказиш
ўтроқ деҳқонларда, сўнгра ярим ўтроқ ва кўчманчи туркий халқларнинг ҳам
урф-одатларига   айланган.   Ўрта   аср   муаррихлари   унинг   вужудга   келиш
тарихини   бундан   уч,   уч   ярим   минг   йил   олдин   бўлган   деб   ёзган   бўлсалар,
замонамиз тарихчилари Наврўзнинг тарихий илдизларини тош асри( er . av .10-
5 минг йиллар)га бориб тақалади, деган хулосани билдирадилар.
Тарихий илдизлари жуда чуқур бўлган ушбу байрам Марказий Осиё ва Ўрта
Шарқ мамлакатларида анча қадим  даврлардан таркиб топган тантана бўлиб,
унинг қадимий анъана эканлигини исботловчи қатор тарихий ёзма манбалар
ва   тарихий   асарлар   мавжуд.   Жумладан,   Абу   Райҳон   Беруний,   Абу   Мансур
Салабий,   Умар   Ҳайём   сингари   адибларнинг   тарихий,   илмий   ва   адабий
асарларида   Наврўзнинг   келиб   чиқиши,   унинг   ўзига   хос   қадимий   расм-
русумлари ва маросимлари тўғрисида қизиқарли маълумотлар мавжуд. Ўрта
асрларнинг машҳур қомусий олимлари асарларида Наврўзнинг келиб чиқиш
тарихи   афсонавий   шоҳлар   Қаюмарс,   Жамшид   ва   Сулаймон   билан   боғлаб
талқин   қилинади.   Наврўз   байрам   тарзида   нишонлана   бошлангандан   бери
ўтган   турли   ҳукмдорлар   ва   давлат   хизматида   бўлган   юқори   мартабали
тарихий   шахслар   ҳам   ушбу   байрамни   нишонлашга   турфа   хил   муносабат билдирганлар. Замонамизда эса мазкур миллий байрамга жуда катта эътибор
берилиб,   турли   ҳудудларда   ўзига   хос   тарзда   нишонланмоқда.   Жумладан,
Наманган вилоятининг барча туманларида ҳам баҳор келиши билан ёшу-қари
ушбу   байрамни   интиқлик   билан   кутадилар   ва   унга   тайёргарлик   кўрадилар.
Наврўз   билан   боғлиқ   удумларни   иккига:   байрамдан   олдин   ва   байрамдан
кейин ўтказиладиганга бўлиш мумкин. Байрамгача бўлган тадбирларга экин-
тикин   ишларига   тайёргарлик   кўриш,   ўчалар,   ҳовли-жойлар,   зиёратгоҳ   ва
мозорларни тозалаш, байрам таомларини пишириш кабилар киради.
Наврўз   олдидан   вилоятимизнинг   барча   туманларида   кўчалар,   қишлоқ
қабристонлари,   атроф-муҳит   тозаланиб,   янги   йилнинг   барча   учун   хайрли
келишини   Оллоҳдан   сўраб   "худойи",   "дарвешона"   каби   маросимлар
ўтказилади.   Одамларнинг   ўзлари   ҳам   янги   йилни   покланган   ҳолда   кутиб
олишга ҳаракат қиладилар. Шу билан биргаликда барча суғориш тармоқлари
лойқадан   ҳашар   усулида   тозаланиб,   сув   йўллари   равон   қилинади.
Аждодларимиз   қадимдан   эрта   баҳорда   янги   йилда   сувнинг   мўл-кўл
бўлишини   ният   қилишиб,   қурбонлик   маросимларини   ўтказиб   келганлар.
Мазкур   анъаналари   ҳозирга   қадар   ўз   аҳамиятини   йўқотган   эмас.
Халқимизнинг   қадимий   анъанасига   кўра,   Наврўз   байрами   ҳут   ойининг
охирги   кечаси   оила   даврасида   ўтказиладиган   "қозон   тўлди"   удуми   билан
бошланган.   У   соф   оилавий   удум   бўлиб,   ҳар   бир   хонадон   ўз   имконияти
доирасида   тансиқ   таомлар   тайёрлаб,   ўтган   аждодлар   руҳига   "ис"
чиқарадилар.   "Қозон   тўлди"   оқшомида   барча   идишлар   сувга   тўлдириб
қўйилган.   Халқ   қарашларига   кўра,   сув   тўлдирилган   идишларга   тангрининг
марҳамати билан қут-барака тўлади деб тасаввур қилинган.
"Қозон   тўлди"   оқшомида   ҳар   бир   хонадон   қозонларини   тўлдириб   бирор
лаззатли таом  тайёрласа,  келаётган  йилда ҳосил мўл бўлади деган қарашлар
мавжуд   бўлиб,   унинг   тарихий   асослари   "Авесто"да   қайд   қилинган
"Хамаспаета"   байрами   билан   боғланади.   Қадимда   бу   удум   эзгу   руҳларнинг
янги   йил   арафасида   ўзлари   яшаган   хонадонга   ташриф   буюриши   билан
алоқадор   маросим   сифатида   ўтказиб   келинган.   Байрам   дастурхонларининг
безатилиши   хўжалик   машғулотлари   билан   ҳам   боғлиқ   бўлган.   Масалан,
деҳқонларнинг   дастурхони   зироатчилик   неъматлари   билан   тўлса,
чорвадорларнинг   дастурхонида   гўшт   ва   сут-қатиқ   маҳсулотлари   кўпроқ
бў lgan . Uy  бекалари ушбу кунда ҳар йилги одатларига кўра "уй кўтарадилар".
Яъни   уйдаги   гилам,   кигизларни   ташқарига   олиб   чиқиб   ёядилар,   ҳаммаёқни
супуриб-сидирадилар,   қиши   билан   исинган   сандалларни   олиб   ташлаб,
ўрнини тупроқ билан кўмиб, текислайдилар. Шу куни танадаги бодни қувиб
чиқариш   учун   маросимий   ўрик   туршагидан   тайёрланган   шарбат   ичилади. ХИХ асрда Қўқон хонлигида янги йил байрами - "Сари-сол"да хон ҳарамига
ўрик   туршагидан   тайёрланадиган   шарбат   учун   маълум   миқдорда   шакар   ва
ўрик   туршаги   ажратилиши   тўғрисидаги   маълумот   ҳам   фикримизни
исботлайди.
Миришкор   деҳқонлар   Наврўз   арафасида   етти   тахтача   устига   буғдой,   арпа,
шоли, жўҳори, тариқ, жавдар, мош каби донли экинларнинг уруғларини ёйиб
қўйиб, ҳар куни сув сепиб турганлар. "Қозон тўлди" куни ана шу донларнинг
унишига   қараб,   келаётган   мавсумда   қайси   экиндан   мўл   ҳосил   олиш
мумкинлигини   чамалаганлар.   Ушбу   одат   дастлаб   сосонийлар   даврида   шоҳ
саройида ўтказилган бўлиб, янги йилнинг қандай келишини олдиндан тахмин
қилганлар.   Булардан   ташқари   Наврўз   байрами   бошланадиган   кун   -   21
мартнинг ҳафтанинг қайси кунига ва қайси мучал ҳайвонига тўғри келишига
қараб ҳам келгуси йил тўғрисида турли таҳмин, башоратлар қилинган.
Фарғона   водийсида   табиатда   бўлаётган   ўзгаришларга   алоҳида   эътибор
берувчи   синчилар   -   синчков   кишилар   табиат   аломатлари   ҳамда   узоқ
ўлкаларга   учиб   кетган   қушларнинг   қайтиб   келиш   вақти   ва   уларнинг   ташқи
кўринишларини   кузатиб   янги   йилда   об-ҳавонинг   қандай   бўлиши   тўғрисида
турли   тахминларни   билдирадилар.   Шу   билан   биргаликда   Янги   йилнинг
дастлабки кунлари ҳам янги йилнинг қандай келишини билдирган. Масалан,
озарбайжонларда   Наврўзнинг   биринчи   куни   баҳорни,   иккинчи   куни   ёзни,
учинчи   куни   кузни,   тўртинчи   кунги   об-ҳаво   эса   қишнинг   қандай   келишини
билдиради.   Ҳар   йили   Наврўз   байрамида   дошқозонларда   сумалак,   ҳалим   ва
бошқа баҳорий таомлар пиширилади.
Ушбу   таомлар   ичида   энг   кенг   тарқалгани   сумалак   бўлиб,   бу   таомни
тайёрлашнинг   ўзи   алоҳида   бир   маросим   ҳисобланади.   "Сумалак"   калимаси
"шарбат   учун   ундирилган   арпа"   ёки   буғдой   маъноларини   англатувчи
қадимий туркий сўз "сума"дан келиб чиққан. Муҳаммад Ҳусайн Бурхоннинг
"Бурхони қотъи" асарида (1650 й) "саману - ҳолвайтарга ўхшаган нарса, уни
кўклаган   буғдой   ўсимталарининг   ширасидан   тайёрланади",   деб   изоҳланади.
Сумалак   пишириш   ишларига   ёши   улуғ,   кўп   фарзандли,   халқ   орасида   катта
ҳурмат қозонган аёллар етакчилик қилиши ва сумалак ўчоғидан одамлардаги
шамоллашни   ҳайдовчи   восита   сифатида   фойдаланиб,   фарзанд   кўрмаётган
жувонларнинг сумалак ўчоғига кириб ўтиришлари сумалакнинг ҳосилдорлик
култи   билан   боғлиқ   эканлигини   тасдиқлайди.   Улкан   қозонлар   қадимдан
муқаддас  саналиб, уларда тангрилар шарафига махсус таомлар пиширилган.
Серҳосиллик   тимсоли   ҳисобланган   бундай   қозонларда   пиширилган
сумалакдан   тановул   қилган   кишига   йил   бўйи   омад,   қут-барака   ёр   бўлади деган   қарашлар   мавжуд   бўлган.   Бир   идишда   таом   истеъмол   қилиш
одамларни ўзаро яқинлаштиради деган қадимий қарашларга  ҳамоҳанг ҳолда
битта қозонда байрам таомларини тайёрлаш ҳам кишиларни ғоявий жиҳатдан
бирлаштиради дейишимиз мумкин.
Поп   тумани   Тепақўрғон   қишлоғида   21   март   куни   бир   синфда   ўқиган
тенгқурларнинг барчаси бирор хонадонда тўпланиб, сумалак пиширадилар ва
тонггача   ўйин-кулги   қиладилар.   Сумалак   пиширилаётган   бошқа   жойларга
ҳам ташриф буюришиб, ҳамқишлоқларини байрам билан табриклайдилар. Бу
каби   одатлар   ҳамқишлоқлар   ўртасидаги   ўзаро   меҳр-оқибатни   янада
кучайтиради.   Наврўз   байрами   куни   кишиларнинг   бирор   бир   меҳнат   тури
билан   шуғулланиши   маъқулланмаганлиги   боис   ёшу-қари   бу   кунни   байрам
тарзида,   хурсандчилик   билан   нишонлашга   ҳаракат   қилган.   Бутун   дунё
халқларида   мавжуд   бўлган   "биринчи   кун   магияси"га   кўра   янги   йилнинг
биринчи куни қандай кутиб олинса, йил бўйи ўша кайфият одамларга ҳамроҳ
бўлади деган қарашлар мавжуд. Байрам куни эрта тонгдан одамлар оламдан
ўтган   аждодларини   хотирлаганлар,   муқаддас   жойлар-мозорларни,   ота-
оналари, қариндош-уруғларини зиёрат қилганлар. Сўнгра байрам сайлгоҳига
борадилар. У ерда турли томошалар: улоқ, кураш, дорбозлик ўйинлари кечга
қадар давом этган. Болалар турли рангларга бўялган тухумларни уриштириб,
варрак учириш мусобақаларини ўтказишган. Байрамда ўргатилган хўроз, ит,
қўчқор,   туяларни   ўзаро   уриштириш   каби   томошалар   бўлган.   Қадимдан
одамлар   урушаётган   ҳайвонларни   ҳосиятли   ва   ҳосияцизга   бўлишиб,
уларнинг   қайси   бири   ютиб   чиқишига   қараб   янги   йилнинг   "хосиятли"   ва
"хосияциз" келишини таҳмин қилганлар. Қиз-жувонлар эса қишлоқ четидаги
боғларда қадимий одатлардан бўлган арғимчоқ-ҳалинчак учганлар. Арғимчоқ
учиш   дунёнинг   бошқа   халқларида   ҳам   мавжуд   бўлиб,   балоғатга   етганлик
рамзи   ҳисобланади.   Наманган   вилоятида   арғимчоқ   арқонлари   асосан   ўрик
дарахти шоҳларига боғланиб, ҳалинчак учаётганлар иложи борича баландроқ
учиб,   энг   баланд   шоҳчадаги   ўрик   гули   ёки   ғўра(довучча)ни   узиб   олишга
ҳаракат   қилганлар.   Кимки   бунга   эришса   унинг   барча   истаклари   рўёбга
чиқади,   деб   қаралган.   Қадимдан   Наврўз   байрами   қишлоқ   жойларда   далага
қўш   чиқариб,   уруғлик   дон   сепиш   билан   якунланган.   Ушбу   маросимлар   ҳам
бир неча босқичлардан иборат бўлиб, "шоҳмойлар", "уруғ сепиш", "қўш оши"
кабиларни   қамраб   олади.   Мазкур   маросимларнинг   тарихий   илдизлари   мил.
ав. ИИИ минг йиллик охири ИИ минг йиллик бошларига бориб тақалади ва
қадимий эътиқодлар билан боғлиқ бўлиб, ҳафтанинг белгиланган кунларида
ўтказилган. Далага   биринчи   қўш   чиқарилган   куни   Бувойи   Деҳқонга   атаб   бирор   бир
ҳайвон,   кўпинча   қўчқор   сўйилган   ва   маросимий   таом   тарзида   "қўш   оши",
"қўш   гўжа",   "худойи   шўрва"   пиширилган.   Наманган   вилояти   Мингбулоқ
тумани   Қайроғочовул   қишлоғидаги   қорақалпоқлар   орасида   эса   ерга   уруғ
қадашдан олдин дала бошида жонлиқ (одатда хўроз) сўйилади. Йил баракали,
унумли келсин деган ниятда бу ишни бўйдоқ ўспиринга бажартирганлар. Энг
кекса уста деҳқон фотиҳа берганидан сўнггина худодан мўл-кўл ҳосил сўраб,
яхши   ниятлар   қилишиб   ишга   киришилган.   Қурбонлик   ҳайвон   гўштидан
палов   ёки   шўрва   каби   таомлардан   бири   тайёрланган.   "Қозон   тўлди"   кунги
"ис"   ёғига   бўғирсоқ,   ўйма-қатлама   пиширилган   ёғ   билан   ҳўкиз   шохларини,
бўйинларини   ҳамда   бўйинтуруқни   мойлаганлар.   Кексаларнинг   айтишича,
шундай   қилинса   ҳўкиз   мугузлари   бақувват,   бўйнини   бўйинтуруқ   яра
қилмайдиган, ҳўкизларнинг ўзи эса меҳнатдан чарчамайдиган бўлади.
Замонамизда  ҳам  янги йилдаги  биринчи иш кунида далаларда  ёки муқаддас
ҳисобланган   озор   ва   зиёратгоҳларда   худойи   қилиш   одати   мавжуд   бўлиб,
Косонсой   туманидаги   Сад   пири   комил,   Чуст   туманидаги   Буонамозор
мозорлари   шулар   жумласидандир.   Шунингдек,   жойлардаги   машина   трактор
паркларида ҳам йил бўйи қишлоқ хўжалиги техникасининг соз ишлаши учун
"темирчилик   пири"   ҳисобланган   Довуд   пайғамбарга   атаб   қурбонликлар
қилинмоқда.   Биринчи   қўшни   қишлоқнинг   кекса,   ҳурматли,   пиру-бадавлат
оқсоқолларидан   бири   солган.   Умуман   олганда,   деҳқончиликда   ҳар   қандай
ишнинг бошида Бободеҳқон рамзидаги кекса кишилар турган. Оқсоқол кучи
етишига қараб бир, уч ёки беш марта, умуман тоқ марта бориб келган, сўнгра
ҳўкизлар   толиқишининг   олдини   олиш   мақсадида   биринчи   ҳайдов   куни
тугатилган.   Маросимдан   сўнг   барча   деҳқонлар   ҳўкизларини   етаклаб   ўз
уйларига қайтганлар ва байрамни давом эттирганлар.
Умуман   олганда   "қўш   чиқариш",   "шоҳ   мойлар",   "қўш   оши",   "уруғ   сепиш"
номлари билан айтилувчи маросимлар деҳқонларнинг янги йилдаги биринчи
иш   куни   бўлиб,   "биринчи   кун   магияси"   билан   боғлиқ   ҳолда   иложи   борича
хурсандчилик   билан   кутиб   олишга   ҳаракат   қилинган.   Неча   минг   йиллик
тарихга эга бўлган Наврўз байрамини таҳлил қилар эканмиз, у билан боғлиқ
маросимлар орасида қуйидаги умумийликни кўришимиз мумкин: олов ёқиш;
бир-бирларига   сув   сепиш   ёки   чўмилиш;   башорат   қилиш;   ўрик   туршаги
сувини ёки афсун, дуо ўқилган сув ичиш; "қозон тўлди" маросими; пишириб,
турли   рангларга   бўялган   тухумлар   билан   боғлиқ   одатлар;   баланд   жойлар-
тепаликларга,   мозорларга,   муқаддас   жойларга   чиқиш,   зиёрат   қилиш;   бир-
бирларини   ва   ота-оналарни   йўқлаш;   қиз-жувонларнинг   арғимчоқ   учишлари;
шаҳардан ташқарида сайл, улоқ, кураш уюштириш... кабилар. Юқорида   келтирилган   Наврўз   билан   боғлиқ   барча   одатлар   замирида
халқнинг   ягона   эзгу   нияти   -   янги   йил   ҳосилдорлик,   мўл-кўлчилик   йили
бўлсин,   деган   умид-истаги   ётади.   Қадимги   аждодларимизнинг   дунёқараши,
маънавий   савиясининг   ёрқин   наъмунаси   бўлган   Наврўз   табиат   ва   ҳаётнинг
қайта   туғилиши   билан   бирга,   поклик   ва   шодлик,   маънавият   ва   бирдамлик,
миллий   ифтихор,   ўзликни   англаш   ва   ҳамжиҳатлик   рамзи   ҳисобланиб,
баҳорий маросимларни бошлаб беради ва бутун бир фаслни ўз ичига қамраб
олади.
Гул сайиллари
Навбатдаги   баҳорги   маросимлар,   яъни   табиатни   улуғлаш   ва   ўсимликлар
култи билан боғлиқ анъаналар  замирида "ҳаёт  дарахти",  "табиатнинг  ўлиши
ва   қайта   жонланиши"   билан   боғлиқ   қарашлар   ётади.   Айнан   мазкур
қарашларда   табиатнинг   уйғониши,   тоғ   ва   қир-адирларда   турли   гулларнинг
очилиши   муносабати   билан   ўзига   хос   фенологик   тақвим   шаклида   ўтадиган
турли сайилларда намоён бўлади.
Гул   билан   боғлиқ   шу   каби   сайиллар   қадимдан   халқ   орасида   нишонланиб
келинган.   Улар   жумласига   бойчечак,   лола,   сумбула   сайли   кабиларни
киритишимиз   мумкин.   Мазкур   сайилларнинг   барчаси   шаҳардан   ташқарида,
табиат   қўйнида   бўлиб   ўтган.   Рус   тадқиқотчиси   V . P .   Наливкиннинг   ёзиб
қолдирган   маълумотларига   кўра,   Наманганда   ХИХ   аср   охирида   март,   апрел
ойларида   қаторасига   уч   ёки   тўрт   жума   шаҳар   аҳолиси   шаҳардан   ташқарига
сайил   учун   чиққанлар.   Мазкур   сайилларда   кўчма   савдо   дўконлари,   озиқ-
овқат, нон, чой ва ширинлик расталари фаолият юритган. Аёллар ва эркаклар
алоҳида алоҳида жойларда ҳордиқ чиқарганлар.
Баҳор   даракчиси   бўлган   -   бойчечак,   лола   билан   боғлиқ   маросимлар   Чуст,
Янгиқўрғон, Косонсой ва Тўрақўрғон туманларида ҳозирга қадар ўтказилади.
Болалар бойчечакни аввал кекса ёшдаги қарияларга беришади. Чунки, бу гул
улар   учун   қадрли   бўлиб,   қишдан   эсон-омон   чиққанлигидан,   яна   баҳор
келганидан,   янги   ҳаёт   бошланганидан   дарак   берган.   Наманган   шаҳри   ва
унинг   атрофларидаги   қишлоқларда   ҳам   болалар   қир,   адирлардан   бойчечак
теришиб,   белбоғ   ёки   рўмолга   солишиб   қишлоқ   хонадонларини   айланганлар
ва:
Бока-бока бой, бой тилла,
Уйингизга тош тилла, Худойим ўғил берсин,
Каттасини оти Раҳматилла,
Кичигини оти Исматилла, - деб қўшиқ айтганлар. Қайси хонадонга боришса,
уй   эгалари   бойчечакни   юз-кўзларига   суртиб,   "Омонлик-омонлик,   ҳеч
кўрмайлик   ёмонлик,   янаги   йил   шу   кунларга   эсон-омон   этайлик",-   деб   яхши
ният   қилганлар   ва   болаларга   мева-чева   ҳамда   турли   ширинликлар   ҳадя
қилганлар.
Мазкур   одатлар   ҳаётнинг   давомийлиги   ва   замон   чархпалагининг   айланиши
рамзи   ҳисобланган.   Баҳорги   сайиллардан   яна   бири   "Сунбула   сайли"   Чуст
туманидан   бошқа   ҳудудларда   учрамайди.   Исломий   қарашларга   асосланган
мазкур   сайил   эрта   баҳордан   бошланган.   Сунбул   сайли   ислом   оламида
машҳур   бўлган   саҳобалардан   бири   Хожа   Абдураҳмон   ибн   Авф   номи   билан
боғлиқ зиёратгоҳдан бошланиб, Сунбул ғорида ниҳоясига етади. ХХ асрнинг
80-   йилларидан   бошлаб   ушбу   сайилга   алоҳида   эътибор   берилган.   Асосий
сайил   май   ойида   бўлиб   ўтади.   Сайил   иштирокчилари   деҳқонлар,
ҳунармандлар,   чорвадорлар   ҳамда   савдогарлардан   иборат   бўлган.   Бундай
сайиллар   баҳорий   маросимларнинг   ҳаётнинг   давомийлиги,   табиатнинг
ўлиши   ва   қайта   жонланиши   култи   билан   бевосита   боғлиқ   бўлиб,   ўзида
қадимги   аждодларимизнинг   дунё   тўғрисидаги   фалсафий   қарашларини
мужассамлаштирган.   Трансформасияга   учраб,   бизнинг   замонамизга   қадар
ривожланиб   кенг   халқ   оммаси   томонидан   кенг   кўламда   нишонланиб
келаётган   маросимлардан   бири   "Гул   байрами"   ҳисобланади.   Мазкур   гул
байрами   Ўзбекистонда   машҳур   бўлиб,   республиканинг   бошқа   ҳудудларида
бу  каби маросим  ўтказилмаган.  Ушбу  байрам   илк  маротаба  ХХ  асрнинг  60-
йилларида   ўтказилган.   Унда   ҳаваскор   гулчилар   маҳаллий   нашрлар,   радио,
маданий-маърифий   учрашувлар   орқали   шаҳар   аҳолисини   ҳовли   ва   шаҳар
кўчаларини   чиройли   гуллар   билан   безатишга   чақирганлар.   Тезда
"Наманганни   гуллар   шаҳрига   айлантирамиз"   шиори   остида   кенг   кўламдаги
ишлар бошланиб кетган. Намангандаги А. С. Пушкин (ҳозирги Бобур) номли
истироҳат   боғида   энг   яхши   гул   етиштириш   мусобақаси   ўтказилиши   эълон
қилинган. 1961 йили унда 16 нафар гулчилар иштирок этган.
Ҳозирда   яхши   бир   анъанага   айланиб   улгурган   ушбу   байрам   кунлари
(кўпинча август ойининг иккинчи ярмида 2 кун - шанба ва якшанба кунлари)
истироҳат   боғида   гулчиларнинг   фотокўргазмалари,   ҳаваскор   гулчиларга
маслаҳат   берувчи   навбатчи   мутахассис   гулчилар   ташкил   этилади.   Мазкур
байрам вилоят, водий, ҳатто Республика меҳнаткаш аҳолиси томонидан узоқ вақт   кутилувчи   байрамлардан   ҳисобланиб,   одамлар   ўз   оилалари   билан
иштирок этадилар.
Гул  байрами  аҳолининг   эстетик  эҳтиёжини  қондириш  билан  бирга   шаҳарни
яхшиликка буркаши билан ҳам катта аҳамиятга эга ҳисобланади. Шунингдек,
мазкур   байрам   баҳорий   маросимлар   сингари   ўзининг   этноекологик
жиҳатлари   билан   ҳам   ажралиб   туради.   Чунки,   байрамга   тайёргарлик   бир-
икки   ҳафта   олдин   бошланиб,   унда   шаҳар   кўчалари   тозаланади.   Булар   эса
табиатни   асраш   билан   боғлиқ   анъанавий   қадриятларнинг   ҳамон   давом
этаётганлигини  кўрсатиши билан бирга  эзгуликнинг  ёвузлик устидан  ғалаба
қозонишида одамлар томонидан унга қувват бериш каби рамзий маъноларга
ҳам эгадир.
Наманганда   ҳозирга   қадар   давом   этиб   келаётган   "гул   байрами"   тақвимий
урф-одат   ва   маросимлар   таркибидаги   гул   билан   алоқадор   сайилларнинг
трансформасияга   учраб,   янгича   шакл   олган   кўринишларидан   бўлиб,   ўзбек
халқи   маънавиятини   ўзига   хос   тарзда   намоён   қилади.   Миллий   маънавиятни
ҳар томонлама юксалтириш масаласи асосий вазифа қилиб қўйилган бугунги
кунда маънавиятимизни шакллантирадиган ва унга таъсир ўтказадиган барча
омил ва мезонларни чуқур таҳлил қилиш жараёнида бу каби байрамларнинг
кенг тарғиб қилиниши мақсадга мувофиқдир.
Тут сайли
Баҳорнинг   охирларида   нишонланувчи   тақвимий   маросимлардан   яна   бири
"Тут   сайли"   ҳисобланади.   Ўрта   Осиё   халқлари   қадимдан   тутни   ниҳоятда
эъзозлаб,   қадрлаб,   уни   муқаддас   ҳисоблаганлар   ҳамда   тут   дарахти   ўсган
ҳовли файзли, баракали ва омадли саналган. Тут дарахти ва унинг мевасини
қадрлашга бағишланган энг катта тадбир - тут сайли деб аталган ва у асосан
катта   тутзорлари   бор   жойларда   ўтказилган.   Бу   сайилни   ўтказишнинг   барча
жойларда   бирдай   амал   қилинадиган   қатъий   тартиблари   ҳам   мавжуд   эмас.
Одамларнинг   ўз   боғларидаги   тут   мевасини   териб   ейиш   оддий   ҳол   бўлса,
теварак-атрофдаги   тутзорларга   оммавий   чиқиш   -   "Тут   сайли",   яъни   катта
байрам ҳисобланади.
Эр-хотин   Наливкинларнинг   маълумотларига   кўра,   водийнинг   тоғли
ҳудудларида,   масалан,   Чуст   уезди   аҳолиси   тут   дарахти   меваларини   териб
олишиб, шинни ва тут толқон тайёрлаганлар.
Мазкур   сайил   оила   ёки   бир   неча   қўни-қўшнилар   иштирокида   уюштирилган
бўлса-да,   ўзига   хос   хурсандчилик   билан   нишонланган.   Сайил   давомида
марварак,   балх   тути   каби   ширин   ва   йирик   тут   мевалари   қоқилиб,   шинни   ва қоқи   тайёрланган.   Мазкур   сайилда   асосан   аёллар   ва   болалар   иштирок
этганлар.   "Тут   сайли"ни   ўтказиш   давомида   одамлар   қиш   учун   керакли
озиқлик   ҳозирлаганлар,   шунингдек,   ўйин-кулги   қилишиб,   дам   олганлар,
томошалар   ва   мусобақалар   уюштирганлар.   Хуллас,   тут   сайли   кишиларга
моддий ва маънавий фойда келтирган.
Қовун сайли
Ҳосилни   йиғиштириб   олиш   билан   боғлиқ   маросимлар   турли   туман   бўлиб,
улардан   бири   -   "қовун   сайли"дир.   Қовун   сайли   ўрта   асрларда   катта
тантаналар   билан   ўтказилган.   Полиз   маҳсулотлари   пиша   бошлаган   вақтда
деҳқонлар   қишлоқ   оқсоқоллари,  қўни-қўшни   ва  ёру   биродарларини   бир   кун
олдин:
"Эртага   фалон   вақтга   пайкалга   қовун   сайлига   боринглар",   -   деб   таклиф
қилган. Бунга олдиндан тайёргарлик кўрилган. Саҳарда кун исиб кетмасидан
олдин   деҳқонлар   энг   сара,   банд   берган   қовунлардан   узиб   салқин   жойларга
олиб   қўйилган.   Шунингдек,   келган   меҳмонлар   учун   бирор   мазали   таом   ҳам
пиширилган.   Сайилга   оқсоқоллар,   болалар,   барча   таклиф   этилган.   Сайилда
эркаклар аския айтишиб, суҳбатлашиб ўтирганлар. Таомдан сўнг оқсоқоллар
деҳқоннинг ҳосилига барака тилаб дуо қиладилар ва ҳосил йиғимига рухсат
берадилар.   Сайил   иштирокчилари   энг   ширин   қовунлар   билан   меҳмон
қилинган.
Боғдорчиликка ихтисослашган ҳудудларда "олма сайли", "узум сайли", "анор
сайли",   "анжир   сайли"   каби   байрам   сайиллари   ўтказилади.   Бу   каби
сайилларнинг қадимги хоразм  ва сўғдликларда ҳам  ўтказилганлиги  Беруний
маълумотларида қайд этилган бўлиб, унга кўра қадимда "қовоқ байрами" ва
узум билан боғлиқ байрамлар нишонланган.
Меҳржон
Ўзбеклар орасида кузги тенгкунликда ўтказилувчи қадимий тақвимий байрам
"Меҳржон"   деҳқон   ва   чорвадорларнинг   энг   тантанали   равишда   ўтадиган
байрамларидан бири саналган. Абу Райҳон Беруний ўз асарларида "Қуёш ва
ой   фалакнинг   икки   кўзи   бўлганидек,   Наврўз   ва   Меҳржон   замоннинг   икки
кўзидир", - деб бежиз таъкидламаган.
Мазкур   байрам   қадимий   форслар   тақвимидаги   еттинчи   ойнинг   номидан
олинган   бўлиб,   23   сентябрдан   22   октябргача   бўлган   даврни   ўз   ичига   олган.
Берунийнинг   "Қадимги   халқлардан   қолган   ёдгорликлар"   асарида   ёзилишича
"..."меҳр"   -   Қуёш   номи,   Қуёш   шу   куни   оламга   зоҳир   бўлиб,   (байрам)   унинг номи билан аталган".  Берунийнинг таъкидлашича  "Зардушт Меҳржон билан
ромрўз (ушбу ойнинг 21 куни)ни бирга ҳайит қилишни буюрган. Кейинчалик
мазкур байрам ҳудди Наврўздаги сингари бир ой давомида аҳолининг турли
табақалари   ўртасида   беш   кундан   байрам   қилинган".   Демак,   қадимдан
"Наврўз"   янги   йил   ва   янги   иш   мавсумининг   бошланиши   сифатида   тантана
қилинган бўлса, "Меҳржон" ўсимликлар дунёсининг ўсишдан тўхтаб, "уйқуга
кетиши"   ва   меҳнат   мавсумининг   якунланиши   сифатида   байрам   қилинган.
Ҳозирда   эса   "Меҳржон"   ўзининг   асл   маъносини   йўқотиб,   "биринчи   чаноқ",
"пахта байрами" ва ҳосил байрамларига бўлинган ҳолда давом этмоқда.
         Халқимизда ҳар бир мева ёки сабзавотга бағишланган алоҳида сайиллар
билан   бир   қаторда,   уларнинг   барчасига   бағишлаб   бир   йўла   ўтказиладиган
байрам ҳам бўлган. У "Ҳосил байрами", "Ҳосил тўйи" ёки "Хирмон тўйи" деб
аталган.   Бу   байрамлар   меҳнат   мавсумлари   якунланиб,   деҳқонларнинг   бўш
вақтларида   уюштирилган.   "Ҳосил   байрами"   томоша   -   ўйинларга   жуда   бой
бўлганидан, катта сайилга айланиб кетган. Ҳозирги даврда бундай байрамлар
туман   марказларида   ўтказилиб,   уларда   карнай-сурнайчилар,   полвонлар,
дорбозлар,   турли   ансамбллар   иштирок   этадилар.   Шунингдек,   бу   каби
байрамларда ўзбек халқи анъанавий ўйинларидан бўлган улоқ - кўпкарининг
ўтказилиши  одамларга  ўзига  хос  хурсандчилик  бахш  этади.   Ҳозирги   даврда
олдига қўйган режаларини амалда бажара олган туманларда ҳар йили меҳнат
мавсуми якунланганидан сўнг навбати билан "Ҳосил байрам"лари ўтказилиб
келинмоқда.   Ҳосил   йиғими   олдидан   ўтказилиб   келинадиган   маросимлар
замирида   шукроналикка   хос   кўринишлар   мавжуд   бўлиши   билан   бирга
ҳосилни магик ҳимоялаш ёки унга қўйилган табуни олиб ташлаш каби ғоялар
ҳам етакчилик қилади.
Қор хат
Дунёнинг қор ёғувчи барча ҳудудларида биринчи қор ёққанида хурсандчилик
билан   "қор   бўрон"   ўйинлари   бошланган.   Бундай   ўйинлар   ўзбекларнинг
тақвимий   маросимлари   таркибида   ҳам   мавжуд.   Бундан   ташқари,   биринчи
марта   қор   ёғиши   билан   боғлиқ   бўлган   "Биринчи   қор"   номли   одат   кенг
тарқалган.   "Қор   хат"   одати   қадимдан   кенг   тарқалган   анъана   бўлиб,   ҳозирга
қадар   давом   этиб   келмоқда.   Одамлар   белгиланган   шартларга   кўра,   "қор
хат"ни ўзига яқин кишилардан, яъни дўстлари ёки қариндошларидан бирига
ёзадилар   ва   сездирмасдан   уларнинг   қўлига   беришлари   ёки   чўнтагига   солиб
қўйишлари   керак.   Хатни   муаллифнинг   ўзи   ёки   бошқа   бирор   одамни   ёллаб
етказиши   мумкин,   фақат   хатни   берганидан   сўнг   борган   ҳовлисининг
чегарасидан   чиқиб   олгунига   қадар   қўлга   тушмай,   қочиб   кетиши   керак.   Акс ҳолда,   у   кулгили   кўринишдаги   кўнгилсизликларга   учраши   мумкин,   яъни
қўйилган   шартни   ўзи   бажаришига   тўғри   келади.   Мактубни   "билмай"   қабул
қилган   киши   хатни   олиб   келган   одамни   ҳовлисининг   чегарасидан   чиқмай
туриб   ушлаб   олиб,   хатни   унинг   қўлига   қайтара   олмаса,   хатда   ёзилган
шартларни   ўзи   бажаришга   мажбур   бўлади.   Агар   "қор   хат"   муаллифга
қайтарилса,   унда   кўрсатилган   шартларни   мактуб   эгасининг   ўзи   бажариши
керак.   Водийнинг   Чуст   тумани   қишлоқларида   "қор   хат"   олиб   келадиган
одамнинг   мақсадини   хонадон   эгаси   сезиб   қолса,   олдиндан   унинг   йўлига
пойлоқчи   қўйган   ва   хат   олиб   келган   кишини   қайтишда   ушлаб   олиб,   қор
билан   юзларига   ишқалаб,   қийнаганлар   ва   унинг   ўзини   зиёфат   беришга
мажбур   қилганлар.   Қор   хат   ёзишдан   асосий   мақсад   "рақиб"ни   зиёфатга
тушириш   бўлганлиги   учун   хатда   зиёфат   қачон,   қаерда,   неча   кишига
берилиши лозимлиги албатта кўрсатилган. Шунингдек, одатга кўра зиёфатга
қандай   таомлар   ва   нозу   неъматлар   тайёрлаш   шарти   айтилиб,   унга   хат
муаллифи   билан   бирга   борувчи   меҳмонларнинг   номлари   ҳам   маълум
қилинган.   Бундай   услубдаги   "қор   хат"лар   водийнинг   деярли   барча
ҳудудларида яқин вақтларгача ўтказилиб келинган. Энг муҳими, биринчи қор
ёққан куни қилинган зиёфат туфайли гиналар, хафагарчиликлар унутилиши,
унда   суҳбат,   ялла,   қаҳ-қаҳа   авжига   чиқиши   лозим   эканлиги   таъкидланган.
Фарғона   водийсида   олиб   борилган   дала   тадқиқотларига   кўра,   бизнинг
давримизда ёзилган "қор хат"ларда зиёфат эмас, балки бирор бир буюм олиб
бериш   ёки   бирор   кўнгилочар   сайилгоҳларга   олиб   бориш   каби   шартлар
кўрсатилмоқда.   Ўйин   тарзида   ўтказилувчи   мазкур   маросимдан   кўзланган
асосий   мақсад   аслида   келгуси   йил   ҳосилининг   мўл   бўлишида   муҳим
аҳамиятга   эга   бўлган   қорнинг   биринчи   бор   ёғишини   тантанали   равишда
нишонлаш,  шунингдек,   зиёфат  учун тузалган   дастурхон  аслида  шукроналик
тарзидаги пиширилган қурбонлик, ҳадя тимсолини билдирган.
Мустақиллик   йилларида   халқимизнинг   миллий   байрами   бўлган   улоқ   чопиш
байрами   қайта   тикланди   халқ   ўйинлари   қаторига   kiritildi . Har   қиш   куз   баҳор
мавсумида оммавий тарзда ўтказилади.
Юртимизда   ҳар   йили   1-сентябр   мустақиллик   куни   сифатида   кенг
nishonlanadi . Har   йили   шу   байрам   халқимиз   томонидан   оммавий   тарзда
нишонланади.
14-январ   ватан   ҳимоячилари   куни  сифатида   кенг   нишонланади   1992-йилдан
бошлаб ҳар йили.