Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 167.0KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Социология

Продавец

Bohodir Jalolov

Абдурауф Фитратнинг социологик қарашлари

Купить
Абдурауф Фитратнинг социологик қарашлари I боб. Абдурауф Фитрат социологик қарашларининг илмий-назарий асослари 1.1 Абдурауф Фитрат социологик қарашларини ўрганишнинг методологик жиҳатлари 1.2. Мутафаккир яшаган давр ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий жараёнларининг социологик таҳлили 1.3. Фитрат-маърифатпарвар адиб II боб. Абдурауф Фитратнинг социологик қарашлари Фитратнинг жамият ва ижтимоий муносабатлар моҳияти тўғрисидаги қарашлари Мутафаккир қарашларида оилани ташкил этиш асослари ва анъанавий оила муносабатлари Фитратнинг социологик қарашларида оила ахлоқи масалалари Хулоса Адабиётлар Prezentacii.com Мавзунинг долзарблиги ва ўрганилганлик даражаси. • Мамлакатимизда мустақиллик шарофати билан миллий қадриятларимизни тиклаш, ўзлигимизни англаш, буюк аждодлар маънавий меросини чуқур ўрганиш, турмуш тарзимиз, миллий манфаат қадриятларимизга, умумбашарият эътироф этган демократик мезонларга монанд қилиб қуришдек ноёб тарихий имкониятга эга бўлдик. Ўтмишда буюк мутафаккирлар, алломалар қолдирган илмий-маданий, маънавий мерос, бу борадаги ютуқ ва тажрибаларимизнинг муҳим манбаидир. Бугунги кунда аждодларимиз мероси чуқур ўрганилиб миллий тикланиш ва тараққиётнинг асослари яратилмоқда. Биз барпо этаётган жамият, ижтимоий муносабатлар характерига, давлат ва ижтимоий институтлар, жамоат ташкилотларининг ўзаро таъсирига кўра фуқаролик жамияти бўлиб, у барча ижтимоий гуруҳлар қатламлар ўртасида иж • Тадқиқотнинг мақсади. Абдурауф Фитратнинг социологик қарашларини аниқлаш ва бир тизимга келтириш ҳамда ундан таълим-тарбия жараёнида фойдаланиш юзасидан илмий- амалий тавсиялар ишлаб чиқиш. • Тадқиқот объекти. Абдурауф Фитратнинг оила ва оила муносабатларига оид социологик қарашларининг мустақил Ўзбекистон оилаларидаги тарбиявий жараёнларда тутган ўрни. • Тадқиқотнинг предмети. Абдурауф Фитрат яшаган даврдаги ижтимоий жамоалар ва жараёнлар тахлили адибнинг воқеликка объектив рационал ҳамда позитив ёндошув хусусиятларини тизимий тадқиқ этишдан иборат. • Тадқиқотнинг вазифалари. • - Муаммо мавзусига доир фалсафий-сиёсий, тарихий, илмий манбааларни тахлил қилиш орқали муаммони назарий асослаш; • -Фитратнинг жамият ва ижтимоий тузилмалар тўғрисидаги қарашларини социология фани нуқтаи назарид Тадқиқотнинг назарий ва амалий аҳамияти. • Бугунги кунда оила ва оила муносабатлари мазмунини илмий назарий жихатдан такомиллаш-тиришда Фитратнинг “Оила, ёки оила бошқариш тартиблари”, “Раҳбар нажод” каби илмий рисолаларида баён қилинган миллий ғоявий, илмий-назарий, маърифий ва услубий қарашлари билан бойитилди. Тадқиқот натижаларидан таълим муассасалари, махаллаларда фойдаланиш, унинг хулосаларидан “Оила социологияси”, “Ватан туйғуси”, “Миллий истиқлол ва маънавият асослари” ўқув фанларини ўқитишда фойдаланиш мумкин. Тадқиқотнинг методлари: Қиёсий таҳлил, тарихийлик ва мантиқийлик каби илмий-тадқиқот усуллари ташкил этади. • Ишнинг фарази: Адибнинг жамият, шахс, ижтимоий муносабатлар, ижтимоий стратификация, ижтимоий бошқарув, ижтимоий муҳит, оила, ахлоқ, фан, маданият тўғрисидаги фикр қ Абдурауф Фитрат социологик қарашларини ўрганишнинг методологик жиҳатлари • Абдурауф Фитрат XX асрда яшаб ижод этган ўзининг илғор фикрлари билан, ўз даврининг ижтимоий –сиёсий тараққиётига улкан ҳисса қўшган шоир, мутафаккир, маърифатпарварлардандир. • Фитрат XX аср ўзбек адабиёти, фани ва маданиятининг йирик вакили, қомусий билимга эга олим, адабиёт назариячиси, ўткир тилшунос, бетакрор драматург ва шоир, жанговар публицист, ношир ва журналист, талантли давлат ва жамоат арбоби сифатида ҳалққа танилган машҳур адибдир.Фитрат ана шу тарзда ўша давр учун ҳам, кейин ҳам ғоят муҳим бўлган иктисодий муаммолар бўйича тўғри фикрларни ўртага ташлайди ва тавсиялар беради. • Умуман, Абдурауф Фитрат ўзининг бутун фаолиятини инсонлар келажагига багишлади. Фитратнинг юқорида таҳлил этилган асарлари кўта Мутафаккир яшаган давр ижтимоий- иқтисодий ва маданий жараёнларининг социологик таснифи. • XIX асрнинг иккинчи ярмида Оврўпо ва Шарқ мамлакатларида рўй бераётган иқтисодий-ижтимоий, маданий ўзгаришлар турли йўллар билан Туркистон ҳаётига ҳам аста-секин кириб келди ва ўзининг айрим аломатларини кўрсата бошлади. XIX асрнинг иккинчи ярмида Оврўпо ва Шарқ мамлакатларида рўй бераётган иқтисодий-ижтимоий, маданий ўзгаришлар турли йўллар билан Туркистон ҳаётига ҳам аста-секин кириб келди ва ўзининг айрим аломатларини кўрсата бошлади. Фитратнинг тасвирича, наинки иқтисодий бойлик, балки ундан ҳам оғири, маънавий бойлик таланмоқда, ғорат қилинмоқда, Аёлларнинг юзидаги пардалари зўрлик билан йиртилди, дер экан, шоир бу ўринда “фақат паранжи-чачвонни назарда тутаётгани йўқ, албатта, у кўп асрлар даво • «Ҳинд сайёҳи»да Фитрат Туркистон ва Бухородаги иқтисодий турмушни атрофлича таҳлил этишга ўтади. Деҳқончилик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш хусусида фикр юритади. Ҳунарманд ўз маҳсулотини тайёр товар даражасига етказиб, уни сотишни ўз ихтиёрида сақлаб турмас экан, ўзи ҳам, ўзи сингарилардан ташкил топган мамлакат халқи ҳам бойимайди, бойлик чала маҳсулотни. ўмариб кетаётганлар киссасига тушади, дейди Фитрат. Юртни равнақ топтиришнинг муҳим омилларидан бири темир йўлдир. Замонавий билим ва техника талаб қилинадиган соҳаларни, масалан, саноат, мелиорацияни ривожлантиришга мутахассисларни четдан жалб этиш билан кифояланмай, ўз кишиларимизни жалб қилиш ҳақида қайғурмоқ керақ. Миллий матбуот масаласини йўлга қуйиш, тиббиёт тизимини замонавийлаштириш, тезроқ саноатни ўстириш, табиат муҳофаз Фитрат маърифатпарвар адиб • Илм олиш мақсадида кўплаб чет мамлакатларни кезган, кенг дунёқараш соҳиби сифатида ном қозонган Фитрат буюк мутафаккир Абу Али ибн Сино ижоди билан яқиндан таниш бўлган, унинг номини ўз асарларида такрор-такрор тилга олган. Жумладан, олим "Раҳбари нажот" асарида шундай ёзади: “Бир вақтлар мамлакатимиз маданият қуёшининг чиқиш жойи, маърифат дунёсининг манбаи сифатида танилган эди. Форобийлар, Бухорийлар, Абу Али Ибн Синолар, Улуғбеклар мамлакатимизни жаҳон саҳнасига чикарган эдилар. Бизнинг мамлакатимиз минглаб машҳур олимларни чор-атрофга етказиб бериб, қўшниларнинг шарафини ҳам овоза қилиб, дунёга донг таратган эди”. • "Раҳбари нажот"нинг яна бир саҳифасида Фитрат жаҳон табобатининг етук намояндаси ҳақида шундай маълумот беради: "Ибн Сино • Абдурауф Фитрат ўз таржимаи ҳолида ёзишича,1884 йил Бухорода туғилган.Фитрат-Абдурауфнинг тахаллуси бўлиб”туғма истеъдод” маъносини беради. Фитрат ўз илмий фаолиятида, публицистика, таржима, жуғрофия, риёзиёт, илми нужум, табобат, тафсир ва тасаввуф илмига оид кўплаб тадқиқотлар яратиб, ўзбек илм- фани ривожига беқиёс ҳисса қўшди. У дастлаб Бухородаги Мир Араб мадрасасида таҳсил кўриб, форс ва араб тилини, кейинчалик рус тилини мукаммал ўрганган, 17 ёшидан бошлаб жиддий илмий- ижодий иш билан шуғуллана бошлади. Аллома асарларининг 260 босма табоқдан зиёд илмий меросни ташкил этиши Фитратнинг Ибн Сино каби қомусий тафаккур ва ақл эгаси бўлганлигидан дарак беради. У Шарқ адабиёти, фалсафаси, ижтимоий- сиёсий тараққиёти ва таназзули, фанлар таснифи ҳамда тасаввуф тарихига оид манбаларни асл Фитратнинг жамият ва ижтимоий муносабатлар моҳияти тўғрисидаги қарашлари. • Фитрат кўпқиррали ва сермаҳсул ижодкордир. Адибнинг ижодий ишлари ва ижтимоий фаолияти халқни жаҳолат, турғунлик, ғафлатдан уйғотиш, илм- маърифатга чорлаш, эркин, озод, бахт саодатли ҳаётга, энг асосийси миллий мустақилликка чорлашга қаратилган эди. Фитрат ўз халқи ўзлигини таниши, ота- боболари каби улуғвор кашфиётлар қилишга, бирлашган , кучли, қудратли давлат тузишга ва дунёнинг илғор маданий мамлакатлари сингари тараққий этиши учун интилиб яшашга чорлаган. Унинг жамият, давлат, шахс тўғрисидаги ғояларининг замирида халқнинг қалб кўзини очиш, меҳнат қилиш, яратувчанлик, адолатсизликка қарши кураш, бу кураш албатта маърифат орқали амалга ошиши кераклиги муҳим аҳамиятга эга. Жумладан, адиб “Бир оз кул”, “Ишқимнин • Буюк адиб Фитрат ўз қарашларида тижорат ва бой бўлишни тағиб этади, аммо бойликка сажда қилиш, иймон-эътиқодни, инсофни йўқотишни қоралайди. “Сайёҳ ҳинди” (“Ҳинд сайёҳининг қиссаси”) асарида халқни бирлашишга, завод ва фабрикалар қуришга, тижоратни ривожлантиришга чақиради. Шунингдек, Фитрат шу мазмунда “Чин севиш” ва “Ҳинд ихтилочилари” асарини ёзади ва бу асарда инглиз босқинчиларидан Ҳиндистонни озод қилига киришган ёшларнинг жасорати кўрсатилган. “Чин севиш” адибнинг сиёсий-фалсафий йўналишидаги кучли асаридир. Фитрат тасаввуф, нақшбандийлик, яссавийлик тўғрисида рисола ва мақолалар ҳам ёзган “Чин севиш” да буларнинг таъсири сезилади. • Фитрат буюк устозлари изидан бориб, жамиятда қонун устуворлигига, адолат қарор топишига, жамиятнинг ҳар бир қатлами яратилган қонун қоидаларга хурмат Фитратнинг жамият ва ижтимоий муносабатлар моҳияти тўғрисидаги қарашлари. • Биз, шунингдек, буюк адибнинг оилада шахслараро муносабатлар масаласи борасида билдирган фикрларига тўхталсак. Бунда ота- онанинг аввало ўзлари тарбияни тўғри олганликлари, болаларга исломий қадриятлар асосида таълим-тарбия бериш, ҳурмат ва иззатда ўзлари намуна бўлишлари, ҳамфикр, иноқ, вафодор бўлишлари, энг оғир вазиятларда иродали, сабр-бардошли, болаларни ростгўй, меҳнатсевар, камтарин ва толерантлик руҳида тарбиялашлари лозимлигини уқтиради. Бундай олий фазилатлар бугунги кунда жамиятимиз оилаларида ҳам асл қиёфасини намоён қилаётганлиги билан ҳам муҳим аҳамиятга эга. • Шунингдек, адибнинг оилавий муносабатларидаги муросаю-мадора масаласига чуқур урғу бериб унинг оилавий муносабатлардаги ролига катта баҳо бер Абдурауф Фитрат қарашларида оилани ташкил этиш асослари ва анъанавий оила муносабатлари. • Бугунги кунда Абдурауф Фитрат маънавий меросини ҳар томонлама айниқса, оила масаласи нуқтаи назаридан тадқиқ қилиш долзарб масалалардан биридир. • Юқорида кўрсатилганидек, адиб ижоди мустақиллик йилларида кенг ўрганилди. Унинг филологик, адабиёт фаолияти мамлакатимизда кенг ўрганилган. Аммо, Фитратнинг социологик қарашлари бизда чуқур ўрганилмаган. Айниқса, оила ва оила муносабатлари борасидаги унинг қарашларини тадқиқ этиш бугунги кунда ўзининг додзарблиги ва янгилиги билан муҳим аҳамиятга эга. Биз асосан социологиядаги “Оила социологияси” фани ривожи учун ушбу мавзунинг муҳимлиги юзасидан муаммони чуқур таҳлил қилишга ҳаракат қилдик. Чунки, Абдурауф Фитратнинг социологик қарашларида оилага берилган Фитратнинг оила асослари ҳақидаги ғоялари қуйидагилардан иборат бўлган: • оила — бу инсон маданийлигининг ёрқин ифодаси эканлиги; • оила —- инсон манфаатлари рўёбга чиқадиган ягона ижтимоий макон; • оилани ташкил қилиш асослари тенглик, ўзаро ҳурмат, қонунлар ва ихтиёрий никоҳга кириш; • оила қуришдан мақсад—фарзанд кўриш ва унинг воситасида миллат давомийлигини сақлаш; • оилани ташкил қилишда махсус тайёргарлик ва ижтимоий шароитга мос равишда иш кўриш. • Фитратнинг анъанавий оила муносабатлари тўғрисидаги қарашларида оилада баркамол авлодни шакллантиришнинг уч асосий йўналиши асосланади. Насл поклиги ғояси, тарбияда устоз методи ва фаолиятда Ибрат тамойили. Адиб Абдурауф Фитрат ижтимоий қарашларида ҳам биз инсон учун унинг баркамоллиги учун энг зарур омилларга алоҳида эътибор қаратилганлигини кўрамиз. Фитрат тарбияда Авлоний сингари 4 омилга эътибор берган. Булар: • Замон эҳтиёжини ҳисобга олиш. • Бадан тарбияси • Фикр тарбияси • Ахлоқ тарбияси • Буюк адиб оилада фарзанд тарбияси тўғрисида фикр юритар экан, болаларнинг тарбияси,-дейди адиб Фитрат, бу фарзандни жисмонан, ақлан ва ахлоқан тарбия қилиб, камолга етказиш демакдир. Юқоридаги қиёсий таҳлиллардан шундай хулоса чиқариш мумкинки, икки адиб ҳам тарбиядаги энг олий омилларни ўз даври ижтимоий муҳитидан келиб чиқиб таҳлил қиладилар. Улар қарашларида тарбиядаги бундай қадриятли омиллар жамиятда инсонни маънан етук, жисмонан соғлом бўлиб етишишига асос бўла олади. Фитратнинг социологик қарашларида оила ахлоқи масалалари • Оилавий тарбия жараёнида «оила ахлоқи» тушунчаси мавжуд бўлиб, унда ҳар бир оиланинг ўз хулқ—одоби ва турмуш тарзи мужассам бўлган. Шу маънода Абдурауф Фитрат ҳам оила ахлоқи туғрисида сўз юритади. Фитрат тушунчасида «оила ахлоқи» оилани онгли бошқаришдан иборат. Фитратнинг фикрича, оила ахлоқи оиланинг мустаҳкам ва бахтли бўлишига асос бўлади. Бу «эр—хотиннинг гўзал яшашлари»дан бошланади: «...Коинотдаги барча зарра ва зурриётлар муҳаббатсиз бирга бўлмайдилар. Одамлар ёки ҳайвонлар ўртасидаги муносабат муҳаббат қоидасига асосланган... Эр— хотиннинг бир — бирига нисбатан дўстлиги ишқу—муҳаббат даражасига етмаса ҳам шундай илож топиш лозимки, ақлан бир — бирларидан нафрат қилмасинлар». Фитрат ўз даврининг ахлоқшуноси эди. Унинг оила ахлоқи тўғрисидаги қарашларини қуйидагича ифодалаш мумкин: • оила ахлоқи эр—хотиннинг ўзаро бир — бирига нисбатан самимий муносабатидан бошланиб, у оила фаровонлигини шакллантиришга таъсир кўрсатади; • оила ахлоқида иффат, номус, поклик, оила аъзоларининг ўзаро ҳурматли муносабати муҳим ўрин тутади; • тўғри жинсий муносабатни йўлга қўйиш оила ахлоқининг узвий қисмларидан ҳисобланади; • оилада муросаю мадора маданиятининг (толерантлик) бўлиши ахлоқдаги етукликни билдиради; • Фитратнинг оила ахлоқи масаласидаги ғоялари XX асрнинг бошларидаги шароит учун мутлақо янги фикрлар эди. Хулоса • Миллий истиқлолимизга мустаҳкам пойдевор яратган, жадидизмнинг ғоявий раҳнамоси бўлган, ёш авлод тарбиясини миллат ва ватан келажаги учун биринчи галдаги вазифа деб ҳисоблаган улуғ адиб Абдурауф Фитрат социологик қарашлари тадқиқот ишимизда ҳар томонлама мукаммал таҳлил қилинди. • Ишда Абдурауф Фитрат социологик қарашларини ўрганишнинг илмий назарий асослари, мутафаккир яшаган давр ижтимоий- иқтисодий ва маданий жараёнларнинг социологик таснифи, Фитратнинг жамият ва ижтимоий муносабатлар тўғрисидаги қарашлари, мутафаккир қарашларида оилани ташкил этиш асослари, анъанавий оила муносабатлари, шунингдек адиб маънавий меросида оила ахлоқи масалалари атрофлича ўрганилиб, қиёсий усуллар асосида таҳлил қилинди. Дарҳақиқат, адиб ўз даврининг жамиятшуноси, инсоншуноси, оилашуноси эди. Адиб • Адиб қарашларида оилада шахслараро муносабатлар, оилада муроса, бошқарув муносабатлари ва жамиятда бундай муносабатларни йўлга қўйиш барқарор ва мустаҳкам оилани барпо этишга қаратилган омиллар сифатида таҳлил қилинди. • Фитрат Туркистон оила тизими ва оилавий тарбия жараёнини таҳлил этиш билан бирга оилани замонавий талаблар асосида ислоҳ қилишга ҳаракат қилган. • Фитратнинг оилани ташкил қилиш асослари инсонинг маданийлиги, ижтимоийлиги, тенглиги, қонунийлиги, никоҳда ихтиёрийлик муносабатлари ҳозирги давр уйғунлиги билан муҳим аҳамият касб этади. • Фитрат оилани алоҳида ижтимоий гуруҳ сифатида ўрганиб оила аъзолари ўртасидаги ўзаро муносабатларни тенглик, адолат, бирдамлик, ҳамжиҳатликка асосланганлигини исботлаб берган. • Ишда оила аҳлоқи масаласи, оилавий фаровонлик, оила иффати ва Адабиётлар • Каримов.И.А. Бизнинг асосий мақсадимиз жамиятни янада демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир. — Тошкент. Ўзбекистон. 2005. 20—бет. • 2. Каримов И.А. Соғлом авлод— халқимиз келажаги. Халқ сўзи, 1999, 10 декабр • 3. Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида.-Т.: “Ўзбекистон” НМИУ, 2011, 228 бет • 4. Қосимов Б. Миллий уйғониш. — Тошкент, Маънавият, 2002, 349— 373 —6 • 5. Каримов Н. Сўнгги сўз. А.Фитрат. Танланган асарлар. 2 — жилд. — Тошкент, Маънавият, 2000. 203 — 206—6. • 6. Ғаниев И. Фитрат: Эътиқод ва ижод. — Тошкент, Камалак, 1994. Фитрат драмалари поэтикаси. Фил.фанл.докт...дисс. — Тошкент, 1998; • 7. Болтабоев Ҳ. XX аср бошлари ўзбек адабиётшунослиги ва Фитратнинг илмий мероси:фил.фанл.докт...дисс.автореферати. — Тошкент, 1996.
Купить
  • Похожие документы

  • Millatlararo munosabatlar muhitida ijtimoiy ish
  • Yoshlar subkulturasi – qiziqish yoki og‘ishlarning namoyon bo‘lishi
  • Gerontologiya fan sifatida
  • Ijtimoiy moslashuv tushunchasi va mohiyati
  • Sotsiologik tadqiqotlar metodologiyasi, metodi, texnikasi va protsedurasi tushunchalarining tavsifi

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha