Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 47.3KB
Покупки 0
Дата загрузки 20 Февраль 2024
Расширение docx
Раздел Курсовые работы
Предмет Юриспруденция

Продавец

Bohodir Jalolov

Адолат тушунчаси ва унинг ижтимоий аҳамияти

Купить
Адолат тушунчаси ва унинг ижтимоий аҳамияти Режа: Кириш. I.Боб. Адолат инсон ҳатти- ҳаракати ва жамият тараққиётининг бош мезони. 1.1. Адолат тушунчасининг ўтмиш тарихий даврларда турлича талқин қилиниши. 1.2. Адолат ва унинг асосий мезонлари. II.Боб. Ёшлар дунёқарашини шакллантиришда ижтимоий адолатнинг ўрни. 2.1. Оила ва маҳалла адолатпарвар инсон тарбиясининг бош мактаби. 2.2. Раҳбар адолати ва етакчилик маьсулияти. Хулоса Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 2 Кириш Тадқиқот мавзуининг долзарблиги. Адолат инсонийликнинг мардлик, ҳалоллик, ва тўғрилик, оддийлик ва камтарлик, имон ва эътиқод, самимийлик ва садоқат, уятчанлик ва ор-номусдан иборат олийжаноб фазилатлар қаторида алоҳида аҳамият касб этади. Адолат бор жойда садоқат, меҳр оқибат ва барака бор. У инсонларни ғолибликка, аҳиллик ва иноқликка чорлайди. Тинчлик, осойишталикнинг, ўзаро ишонч ва ҳурматнинг замини ҳам адолатдир. Адолатсиз муҳитда эса келишмовчилик ва зиддиятлар илдиз отиб, каттадан-катта ижтимоий, иқтисодий ва маьнавий ўпирилишлар содир бўлиши мумкин. Адолат жамият, давлат ва кишилик ҳаёти учун ўта зарур ва улуғ неьмат. Шунинг учун ҳам адолат муаммоси доимо инсоннинг диққат марказида бўлиб келган. Ва у инсониятнинг ижтимоий-сиёсий онги ва ҳаётида жуда муҳим аҳамият касб этад 3 Зеро, маьнавий замин мустаҳкам, асрлар мобайнида шаклланган илғор анъаналар, тараққиётга хизмат қиладиган урф-одатлар ва қадриятлар асосига қурилган адолатпарвар сиёсатгина ҳаётийдир. Тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари. Тадқиқотнинг мақсади адолат тушунчаси ва унинг ижтимоий аҳамиятини кўрсатиб бериш ва турли жиҳатлардан ёндошган ҳолда моҳиятини очиб бериш. Ушбу мақсаддан келиб чиқадиган вазифалар қуидагича: Биринчидан: Адолат тушунчасининг тарихий даврлардаги талқинларини кўрсатиб ўтиш; Иккинчидан: Адолат тушунчасининг жамият тараққиётининг бош мезони сифатидаги ўрнини кўрсатиб беришдан иборат. Тадқиқотнинг объекти ва предмети: Тадқиқотнинг обьекти И.А.Каримов асарлари шунингдек бошқа мутақаккирлар ижодида илгари сурилган адолат тушунчасига доир қарашлар. Предмети, бугунги кундаги адола 4 I.Боб.Адолат инсон ҳатти- ҳаракати ва жамият тараққиётининг бош мезони. 1.1. Адолат тушунчасининг ўтмиш тарихий даврларда турлича талқин қилиниши. Адолат, араб тилида одиллик ва тўғрилик маьносини билдириб, у ижтимоий, фалсафий, аҳлоқий ва ҳуқуқий тушунчалар туркумига киради. Халқимизнинг энг қадимги оғзаки ижодида ҳам, ёзма манбаларда ҳам адолат тушунчаси ҳақида фикр юритилганда, у инсонлар ўртасидаги эзгулик, одамийлик, яхшилик тамойили сифатида қайд этилади. Дарҳақиқат, адолат сўзининг замирида қанча-қанча ҳикмат бор, ҳар бир инсон қалбан, жисман адолатга интилади. Чунончи, аждодларимизнинг қадим битиги бўлмиш “Авесто” да сиёсийҳуқуқий меросимиз тарихи ҳамда юртимизда яшаган эл-элатлар, афсонавий қаҳрамонлар, салтанатлар, давлат ва унинг бошқарув тизими, халқларнинг машғулотлари баён 5 Лекин минг йиллар давомида инсонга ҳамроҳ бўлиб келган ана шу адолат учун бўлган курашда инсоният мисилсиз қурбонлар ҳам берган. Адолат муаммоси қадимда ҳам, ҳозир ҳам инсониятнинг диққат марказида энг долзарб масала бўлиб келмоқда. Аввало маьнавий қадриятларимизни англатувчи адолат тушунчаси ҳар бир тарихий даврда турлича изоҳлаб келинган. Масалан, ҳукмрон синфлар ўз манфаатларига мос тартибларни ахлоқий ва ҳуқуқий меёрлар ёрдамида ёқлаб уларни адолатли деб таьрифлаганлар. Мазлум синфлар эса уларни янги, ўз манфаатларига монанд, адолатли муносабатлар билан алмаштиришни талаб қилганлар. Шу свбабдан жамиятда ҳамма вақт нима адолатли ва нима адолатсиз деган масала атрофида мунозара кетган улар адабиёт ва халқ ижодиётида ўз ифодасини топган. Жумладан ХI асрда яшаб ижод этган атоқли давлат а 6 донишмандлари ўтганки, уларнинг инсон ҳақида, ҳаёт, борлиқ, инсоний ахлоқ ва одоб, маьнавий камолот ва адолат ҳақида қолдирган мерослари, аьло фикрлари ҳозирги авлодни ҳам яхши ахлоққа тарғиб этишда, уларнинг руҳий оламини бойитиш, қалблари маьрифат нури билан сийлаш ва ёшларни адолатпарвар гўзал ахлоқли инсон қилиб тарбиялашда мислсиз аҳамият касб этиб келмоқда. Улуғ мутафаккир Алишер Навоий ҳам шоир, ҳам давлат арбоби сифатида адолатни ёқлади, бутун умри давомида уни тараннум этди. Навоийнинг адолат тўғрисидаги сиёсий қарашлари унинг ўлмас асарларида, хусусан, “Садди Искандарий” да ўз аксини топди. Улуғ шоир бу достонда адолатли шоҳ образини яратиш билан адолатли давлатга, тартибга эришишни орзу қилади. Буюк Алишер Навоийнинг замондоши, “Искандар ойнаси”, “Анвари Суҳайлий”, “Ахлоқи Мух 7 Хусусан Қодирийнинг “ Качкўли Султоний” китобида шундай бир ибратли мисол келтирилади: Жамшид ҳам Анушервал каби тўртта узук ясатиб, унинг ҳар бирига биттадан сўз ёздириб қўйган эди. Биринчи узукда “Охисталик ва чора” деган сўзлар ёзилган бўлиб, бунинг маьноси: “Шошилиш ёмон хислат, барча ишларни шошилмай, чора- тадбирини топиб қилмоқ керак” демакдир. Иккинчи узукнинг кўзига “ Одиллик ва иморат” сўзлари ёзилган эди. Бунинг мазмуни: “ Мамлакатда адолат билангина иттифоқлик ва равнақ иморатини тиклаш мумкин” дегани эди. Учинчи узук кўзига: “Ростлик ва шошилиш” сўзлари ёзилган эди. Бунинг маьноси: “ Дўстларга фақат рост сўзлаш керак дегани эди. Тўртинчи узук кўзига: “Жазо ва инсоф” сўзлари ёзилган бўлиб, бунинг маьноси: “Бировни жазога тортаётган пайтда инсоф юзасидан иш кўриш керак” дегани 8 Тарихий манбаларда келтирилишича, Амир Темур пири Тайободийга мурожаат қилиб маслаҳат сўраганида шайх унга фотиҳа бераётиб бир чиғаноқ узук ҳадя этади. Узукнинг кўзига форсча “русто-рости” сўзлари битилгандики, маьноси “ куч адолатда” демак эди. Кўҳна тарихимизнинг гувоҳлик билдиришича Соҳибқирон Амир Тумур бутун умри давомида пирининг шу ҳикматига амал қилган ҳолда ҳокимиятни бошқарган ва ҳамиша зафар қозонган. Ана шу ҳикматга ихлоси баланд бўлганлиги учун ҳам Темур уларни уч иқлимини ифодаловчи бодомсимон белгига номи билан қўшиб муҳр ясатади. Темур тамғасининг нақши “ русто- рости” бўлиб, ҳақгўй бўлсанг, нажот топасан демакдир. Унинг отларидаги тамға, танга, тиллаларига зарб бериладиган белги ҳам уч ҳалқадан иборат эди. Битикларда таькидланишича Темур беғараз, барчага бир хил жиддий в 9 томонлама ўрганишга пухта замин яратилиши ва юртбошимизнинг “Адолат, ватан ва халқ манфаати ҳар нарсадан улуғ”, “Ўзбекистон XXI аср бўсағасида”, “ Юксак маьнавият- енгилмас куч”, “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” каби асарларида адолатнинг ҳар бир ишимизда доимий ҳамроҳ ва дастуримиз эканлигини белгилаб бериши фикримизни далили бўла олади. “Ўзини адолатли деб келган, лекин ўта адолатсиз бўлган Марказ Ўзбекистонга, ўзбек халқига қанча тамға босмади, қанча маломат тошлари отилмади, дегандилар юртбошимиз Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари IX сессиясидаги маьрузаларида, лекин маҳкам туриб адолатга эришдик. Ўзбекистонни бадном қилиш ўаракатларига зарба бердик. Бугун мана шу минбардан сизларга ёруғ юз билан айтаманки, “ пахта иши” билан қамалганларнинг ҳаммас 10 1.2. Адолат ва унинг асосий мезонлари. Юртбошимиз иборалари билан айтганда, дунёда адолат қонуни мавжуд экан, уни ҳеч ким инкор этолмайди. Эртами- кечми ҳар бир инсон ана шу қонун олдида жавоб бериши муқаррар. Чунки, юқорида таькидлаганимиздек, адолат инсон хатти-ҳаракатининг бош мезони, барча фазилатларнинг энг улуғи, ҳамма нарсани ўз ўрнига қўя биладиган, инсонни севиш, ҳурмат қилишга, хақ- ҳуқуқларини поймол қилмаслик ва уни ҳимоя қилишга қаратилган, ҳақиқатни амалга оширувчи, инсон хатти- ҳаракатлари ва истакларини акс эттирувчи, элнинг осойиши, юртнинг оройиши ва дунёда энг умри боқий нарса. Адолат энг гўзал аҳлоқнинг тури бўлиб, уни жамийки камолотлар мажмуи, охиратда нажот, ёруғ жаҳонда саодатнинг боши дейиш жоиздир. Дунёнинг бирорта ишини адолатсиз тартибга солиб бўлмайди. Қанда 11 бошланиши, инсонни улуғликка чорлаш ҳам, манманликдан сақлаш ҳам, камтарлик ва оддийликдандир. Инсоннинг энг улуғ зийнати ҳам, либоси ҳам камтарликдир. Соддалик эса тарбияда, ўзини тута билишда, одамларга ҳурматда бўлишда, покизаликда ва қаноатда ўзини кўрсатадиган баланд ахлоқий маданиятдадир. Буюк Абдураҳмон Жомий шундай деганлар: Димоғингни кўтарма, бўлмайин десанг оёқ ости, Қамиш кеккайгани учун бўйра бўлди-ю, ҳамма босди. Адолат ҳалоллик ва хақгўйликни, номусли ва виждонли бўлишни талаб қилади. Инсон ақлининг пойдевори бўлган номус ҳеч қачон эгриликка тоқат қилолмайди. Айниқса, кўпчилик учун манфаатли ишга ҳар қандай вазиятда ҳам журъат эта билиш инсонлардаги чинакам номуслиликни англатади. Шунинг учун ҳам номусим зинҳор озор чекмасин деган одам энг оғир дақиқаларида ҳам адолат йўл 12 II.боб. Ёшлар дунёқарашини шакллантиришда ижтимоий адолатнинг ўрни. 2.1. Оила ва маҳалла адолатпарвар инсон тарбиясининг бош мактаби. Ҳаётнинг ҳар бир ишини адолат талабларига мослаб олиб боришда, ёшларни адолатга чорлайдиган ахлоқий хусусият ва одатларни чуқур хис этиш руҳида тарбиялашда оила ва маҳалланинг ўрни ва таьсири беқиёс каттадир. Чунки, инсоннинг энг соф ва покиза туйғулари, илк ҳаётий тушунча, адолат, ҳақиқат, тўғрилик, ҳалоллик ва инсоф ҳақидаги тасаввурлар биринчи навбатда оила ва маҳалла бағрида шаклланади. Фарзандларнинг характерини, табиати ва дунёқарашини белгилайдиган маьнавий мезон ва қарашлар одиллик ва хақиқатпарварлик, инсоф, номус ва виждон, садоқат ва олийжаноблик, меҳр-оқибат, андиша ва шарму –ҳаё, уят каби муқаддас тушунчаларнинг пойдевори оила ва маҳалла муҳи 13 Болаларни севиш, болажонлик-оилага қувонч келтиради. Аммо у меьёридан ошса, оқилона эмас, кўр-кўрона бўлса, адолатсизликка айланади. Бола оилада диққат эьтибор маркази эмас, балки оиланинг тўла ҳуқуқли аьзосидир. Болага фақат шундай ёндашиш, оила аьзоларининг ўзаро меҳрибончилиги, ўзаро бурчларини ҳис этишлари ҳақиқий адолат туйғусини уйғотади. Оиланинг “Ижтимоий онги” баландлиги ҳам муҳимдир. Оила аьзолари мамлакатда ва жаҳонда юз бераётган воқеалар ҳақида мустақил, холис ва адолатли фикр юрита олсинлар. Инсони маьнавий камолоти, ҳаётий мақсадлар оилада шаклланади. А.И.Герсен айтганидек, “Оила жамиятнинг биринчи ҳужайраси, адолатнинг биринчи ҳужайраси, адолатнинг илк боғчасидир...”. Бола ҳаётдаги дастлабки қадамлариданоқ адолат ва адолатсизликни идрок эта бошлайди. Инсон ҳаётининг энг 14 Истиқлол бизга маьрифий, маданий адолатли, инсонпарвар мустаҳкам оила ва жамият қуриш имкониятларини яратиб берди. Шарқнинг таниқли мутаффаккири Насриддин Тусий ижтимоий адолатнинг қуидаги учта талаби ҳақида шундай дегандилар: Биринчи талаби аҳоли турли табақаларининг ўзаро уйғун бўлишини таьминлаш; Иккинчидан, эл- улуснинг ҳақ-ҳуқуқи тенг таьминланган ҳолда, кишиларни хизматга таьйинлашда шахснинг салоҳияти ва имкониятларидан келиб чиқиши керак; Учинчи талаби эса, барчанинг тенг фаровонлигини ҳимоя қилиб, бу фаровонликни амалга оширишдаги хизмати ва ҳуқуқига қараб ҳар бир инсон ўз улушини олишга имкон яратиш. Демак, бу талаблар нафақат жамият, ишлаб чиқариш корхоналари, ташкилот ва муассасалар миқёсида, балки оила аьзолари ва маҳаллаларда ҳам тўлиқ амал қилмоғи лозим. Масалан, оилада ў 15 қўймаслиги керак” деганларидек, оила аьзолари ўртасида ҳам маьнавий ва моддий жиҳатдан адолатсизликка йўл қўймаслик керак. Ўз моҳияти, фаолияти, мазмуни ва шакллари билан шарқона фикрлаш, адолатли иш кўриш тарзи каби халқимизнинг ўзига хос фазилатларини акс эттирувчи маҳалла мамлакатимиз ижтимоий сиёсий ҳаётида алоҳида ўрин эгаллайди. Мустақиллик йилларида маҳаллалар фаолияти бутунлай янгича мазмун кашф этиб, Прездентимиз айтганларидек, маҳаллаларнинг ҳар қандай масалаларни ечишга қурби етадиган бўлиб қолди. Чунки энг адолатли муҳит, энг адолатли ижтимоий шароит, вазият фақат маҳаллада бўлиши мумкин. Ҳеч бир корхона, ҳеч бир идора ёки жамоат ташкилоти ҳар бир ишни адолатли хал этишда маҳалла билан тенглаша олмайди. У ерда ҳаёт тажрибаси катта, заминга яқин, кўпни кўрган, барча ишни вижд 16 ёрдам ёки белгиланаётган нафақаларнинг сўзсиз адолатли ва адресли бўлишлиги белгилаб қўйилган. Оила аьзоларининг, айниқса болаларнинг моддий фаровонлигини оширишда оила маьсулиятини ошириш, ҳар томонлама жисмоний ва маьнавий ривожланиш, билим ва ҳунар даражасини ошириш учун уларга зарур шарт-шароитлар яратиш ҳақидаги кўрсатмалар маҳаллалар томонидан оилаларни ижтимоий ҳимоя этишнинг асосий мазмунини ташкил этади. Бинобарин, барча эзгу мақсадларимизни амалга оширишнинг бош қуроли бўлган адолат ва унинг мезонларига оила ва маҳаллада қанчалик эьтибор берилса, хақсизлик, диёнатсизлик ва норозилик сояси бўлмайди. Аксинча барқарорлик, эзгу мақсадлар ва камолот учун кенг йўл очилиб, давлат қудратли, юрт обод ва халқ бахтиёр яшайди. 2.2. Раҳбар адолати ва етакчилик маьсулияти. Миллий маънавияти 17 олмайди. Одил ҳукмдор, адолатли раҳбар ғояси Фаробийдан тортиб Алишер Навоийгача ва яна бошқа кўп мутафаккирларимизнинг улуғ маьнавий ғояси бўлиб келган. Шарқда қадимдан жуда машҳур бўлган “Сиёсатнома” номли асарида подшоҳ, ҳоким, амир ва беклар, замонавий тил билан айтганда, раҳбарнинг бош вазифаси ер юзини ёмонлик қилувчилардан тозалаш, жаҳонни адолат ва осойишталик билан обод қилишдан иборатдир. Раҳбар ақлли ва билимли бўлолсагина, одоб, ахлоқ, қоидаларига риоя қила олса, ўз бурчини одиллик, ҳалоллик билан бажара олса, маьсулиятини англаб, ўзаро кенгаш билан фаолият юргизса шундагина жамият истиқболли бўлади. Илк ўрта асрнинг буюк мутафаккирларидан Абу Наср Фаробийнинг фикрича ўзида 12 туғма хислатни бирлаштирган кишиларгина ақлли ҳисобланар экан. Шулардан иккитаси адолатга таалуқлид 18 • Бошлиқ табиатан нозик ва фаросатли бўлсин, суҳбатдошининг фикрларини тез англаб олсин; • Хотиранинг кучли бўлишлиги; • Зеҳиннинг ўткирлиги, зукколик ва сезгирлик; • Ўз фикрини тиниқ ва равшан ифодалай билиш, чиройли сўз ва ибораларни қўллай билиш; • Устоз кўрган, билим ва маьрифатга хавасли бўлиш, ўқиш ва ўрганишда чарчаб қолмаслиги; • Ҳар бир соҳада нафсни тия билиш, қимор ва бошқа ўйинлардан узоқда бўлиш; • Ҳақиқатчи, одил ва тўғри одамларни ҳурмат қилиш, ёлғончилардан жирканиш; • Ўз қадрини билиш, номусли ва ориятли бўлиш, пасткашлардан юқорида туриш, туғма олий химмат, улуғ фазилатлар соҳиби бўлиш; • Молу- дунёга берилмаслик; • Табиатан одил ва адолатли бўлиш, одил одамларни севиш, барчани адолатга чақириш, таниш ва бегоналарга ҳам ҳақиқат қилувчи, ноҳақ жабрланганларга ёрдам бери 19 совет ва ҳуқуқни муҳофаза этиш органлари ва бошқа органларда ўзларини раҳбар лавозимларига тайинлашларини ўзбошимчалик қилиш учун берилган ёрлиқ деб билдилар”. Раҳбарнинг фаолиятига тўғри баҳо бериш ҳам адолатдандир. Содир бўлган барча нохуш воқеаларни фақат битта раҳбарнинг айби деб баҳолаш ёки эришилган ютуқларни ўчириб ташлаш одатлари собиқ қизил империя даврида одат тусига айланганди, айниқса Республикамизнинг биринчи раҳбари Шароф Рашидовга баҳо беришда. Раҳбарлар орасидаги хўжакўрсинчилик, дабдаба ва кўзбўямачилик, ошнаоғайнигарчилик ва фитна мустақиллигимиз арафасида авж олиб, содир бўлган иллатларни барчасини Рашидов номи билан боғлаш адолатдан эмас эди. Ўтмишнинг бундай иллатларидан покланишида Президентимиз Ислом Каримовнинг хизмати ниҳоятда катта бўлди. Ҳали мустақилликка эри 20 Донолар, уйнинг бекаси иккита бўлса ховли супургисиз қолади деганларидек, давлат ёки оилада раҳбар иккита бўлса, бундай давлат ҳам, хароб бўлади. Лекин ҳамма нарсани ўзим биламан деб кўпчилик билан кенгашмаган раҳбар ҳам тарзда омадсизликка маҳкум бўлади. Катта раҳбарнинг тақдирини уни ўзи танлаган кичик-кичик амалдорлар яратади. Бу раҳбарликнинг олтин қонунидир. Ва яна энг муҳими халқ томонидан юклатилган вазифаларни амалга оширишга виждонан ёндашувдир. Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг 92моддасида шундай дейилади: “ Ўзбекистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, республиканинг Конститутцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат беришга, Ўзбекистон Республикаси Президенти зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажаришга тант 21 масаласини ҳал этиш каби нозик масалаларида аралаша бошлайди ва натижада коррупция ва жиноятчилик, порахўрлик каби жирканч ходисалар юз беради. Ҳаёт ўз йўлида давом этаверади. Раҳбарлар келиб кетади, эл халқ қолади. Лекин ана шу раҳбар халқ кўнглидан ўзига жой топа оладими, эсда қоладиган бирон ҳайрли иш қилдими? Одамларнинг бошини қовуштириб, ўзи ибрат бўлиб, уларни улуғвор вазифаларни бажаришга сафарбар эта олдими? Ҳар бир раҳбар бу ҳақда доимо ўйлаши, ўзига ўзи савол бериб кўриши керак. Адолатпарвар раҳбарнинг ахлоқий ҳислатлари бемалол қонун ўрнини боса олади. Барча бўғинларда адолатли, инсофли, диёнатли, билимдон, тажрибали раҳбарлар бошчилик қилмас экан, мустақил мамлакатимизнинг обрўси, унинг манфаати учун мардлик, жонкуярлик билан ишламас экан ишларимиз кўнгилдагидек бўлмайди. Қ 22 Хулоса Жисмоний ва айниқса маьнавий соғлом авлодни вояга етказиш мураккаб ва узоқ давом этадиган жараёндир. Шунинг учун ҳам янги авлодни тарбиялаш биздан давлат иши, давлат фаолиятининг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолди. Албатта, жамиятда адолат ўзидан-ўзи жорий этилиб қолмайди. Адолат шиорини айтиш ёки ёзиб қўйиш билан иш ҳам битмайди. Ҳар бир инсон ўзи ҳаётида адолатни ҳимоя қилиши ва адолатсизликка қарши чиқа олиши зарур, бўлган ҳолатларга тушади. Ана шундай нозик ҳолатларда бировларнинг панд-насиҳати эмас, балки инсоннинг ички маьнавий олами гўзаллиги, софлиги ёки хунуклиги, нопоклиги ёки лоқайдлиги билиниб қолади. Бундай лаҳзаларда одам танлаган маьнавий ахлоқий йўл орқали маьнавий дунёси қандай бўлишини белгилайди. Инсон адолатпарвар бўлиши учун доимо ва фаол равишда улғайиб 23 Фойдаланилган адабиётлар рўйхати. 1. А. Шер “Ахлоқшунослик”. Т.: 2000. 2. Абу Наср Фаробий “ Фозил одамлар шаҳри”. А.Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти 1993й. 3. Амир Темур “ Ривоят ва ҳақиқат”. Тошкент, 1996 й. 4. В. Воронцов “ Тафаккур гулшани”. Ғофур Ғулом номидаги адабиёт ва саньат нашриёти, Тошкент, 1981 й. 5. Г.А. Носирхўжаева “Этика”. Т.: 2003 6. И.М. Мўминов Амир Темирнинг Ўрта Осиё тарихида тутган ўрни ва роли. «Тошкент», 1993 йил. 7. Й.Ш. Жумабоев Ўрта Осиё этикаси тарихи очерклари. Т. 1980. 8. Йўлдошев Ж., Хасанов С. Авестода ахлоқий таълимотий қарашлар. Т. 1992 й. 9. М. Имомназаров. “ Миллий маьнавиятимиз назариясига чизмалар”. Тошкент. 1998 й.
Купить
  • Похожие документы

  • Haq evaziga xizmat ko‘rsatish shartnomasi shartlarini buzganlik uchun fuqarolik-huquqiy javobgarlik asoslari
  • Davlat – fuqarolik huquqiy munosabatlar ishtirokchisi
  • Biznesda shartnoma huquqi: muhim shartlar va nizolarni hal qilish
  • Biznes huquqining huquqiy tizimdagi o'rni va rivojlanish istiqbollari
  • O'zbekiston Respublikasi kasaba uyushmalarining konstitutsiyaviy-huquqiy asoslari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha