Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 292.6KB
Покупки 0
Дата загрузки 22 Май 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Юриспруденция

Продавец

Bohodir Jalolov

Адвокат, тергов ва прокуратура органлари ходимлари ҳамда судьянинг касб ахлоқи

Купить
Адвокат, тергов ва прокуратура органлари ходимлари ҳамда судьянинг касб ахлоқи • Касб ахлоқи тушунчаси. Умумий ва хусусий жиҳатлар. • Адвокат риоя этадиган ахлоқий қоидалар. • Тергов ва прокуратура органлари ходимларифаолиятининг ахлоқий талаблари. • Судьялик касбида холислик, адолатпарварлик, ҳалоллик принциплари. Касб этикаси – жамият томонидан қабул қилинган ахлоқ қоидаларини кишиларнинг ихтисосларига нисбатан амалда татбиқ қилувчи аниқ касбий бурч, шаън, ор-номус, қадр-қиммат каби хатти- ҳаракатларнинг мажмуи, умумий ахлоқнинг кишилар касб-коридаги ўзига хос кўринишидир. Жамиятнинг ҳар бир касб-ҳунарга, ихтисосга берадиган ахлоқий баҳоси икки асосий омил билан белгиланади: мазкур касб-ҳунар вакилларининг жамият ривожланиши учун нималар бериши билан жамиятнинг маънавий таъсир кўрсатиш маъносида уларга нималар бериши билан белгиланади Касб этикаси талабларига риоя қилиш қуйидагилар билан белгиланади: руҳий таъсир кучи жамоат фикри инсоннинг ички ишончи виждони Касб этикаси нормалари: инсонрпарварлик, хушмуомалалик, хушфеьллилик ва одоблилик, оддийлик ва камтарлик, ҳалоллик ва ростгуийлик, инсофлилик, собитқадамлик, очиқ кўнгиллик, сахийлик ва мурувватлилик, ўзаро ҳурмат, дўстона муносабат, самиийлик, сиполик, катталарни ҳурмат қилиш ва бошқалар. Умуминсоний касб этика нормаларига зид иллатлар: ғазаб, туҳмат, ёлғон, ҳақорат, қўрқоқлик, нифоқ, зулм 6 Касб этикасининг ўзига хослиги шундаки, у одамларнинг юриш- туришини ҳаётнинг барча жабҳаларида тартибга солиб боради. 1 • Иш фаолиятида 2 • Оилада 3 • Кишилар ўртасидаги муносабатларда Касб этика нормалари • жамиятда анъаналар кучи, умумтанолинган ва барча томонидан қўллаб- қувватланадиган тартиб- интизом, жамоатчилик фикри билан қайта ишланиб бораверади. • Касб этика нормаларига риоя қилиниши жамоатчилик томонидан назорат қилинади. Ахлоқий баҳо омилларига кўра, касб ахлоқини ижтимоий ҳаётда тутган ўрни ва вазифаларига қараб бир неча турга ажратиш мумкин: • ҳуқуқни муҳофаза қилиш ихтисосига қараб – юрист этикаси; • ўқитувчилик ихтисосига қараб - педагог этикаси; • тиббиёт ихтисосига қараб - шифокор этикаси; • хизмат кўрсатиш ихтисослига қараб - хизмат кўрсатиш этикаси ва ҳаказо. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари касб этикаси бир қанча соҳаларга бўлиниб ўрганилади: 1. Суд идоралари ходимлари этикаси; 2. Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимлари этикаси; 3. Прокуратура, Ички ишлар идоралари ходимлари этикаси; 4. Юридик хизмати ходимлари этикаси; 5. Адвокатлар касб этикаси. Ўзбекистон Республикаси “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида” ги Қонунининг 2- моддасида адвокатлик фаолиятининг асосий тамойилларидан бири сифатида “касб этикаси, адвокатлик сири ва қасамёдига риоя этиш”и белгиланган. Адвокатлар риоя қилиши лозим бўлган касбий талаблар Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг II конференсиясида 2013-йил 27- сентабрда қабул қилинган “Адвокатнинг касб этикаси қоидалари” да белгилаб қўйилган. 1996-йилнинг 27-декабрида Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида” ги ҳамда 1998-йилнинг 25-декабрида эса Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари, адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида” ги қонунларининг қабул қилинди. Халқаро Юристлар Ассоциацияси адвокатлари этикасининг бош тамойилларида адвокатларнинг касбий бурчлари қуйидагича келтирилган: 1 • Адвокатлар ўзлари муносабатда бўлаётган кишилар билан ўзаро ишонч ва ҳамдардликнинг энг юқори даражасига эришиши керак; 2 • Адвокатлар суд олдидаги мажбуриятларни, одил судлов талабларини ҳамда касбий этика талабларини бажариш асосида ўз мижозларининг манфаатларига энг муҳим нарса сифатида қарашлари лозим; 3 • Адвокатлар касбий бурчини бажариш жараёнида олинган ҳар қандай мажбуриятларни улар амалга оширилмагунча ёки бекор бўлмагунча ҳурмат қилиши керак; 4 • Адвокатлар, агар уларнинг ёки бошқа мижозларининг манфаатлари мижознинг манфаатлари билан қарама-қарши бўлса таклифни қабул қилмасликлари даркор; 5 • Адвокатлар қонунда кўзда тутилган ҳолатлардан бошқа ҳолат “ Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларининг асосий вазифалари қонун устуворлигини” таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий тузумини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилишдан иборат» Ўзбекистон Республикаси “Прокуратура тўғрисида”ги қонуни 2-моддаси  Прокурор жамият манфаатларини ҳимоя қилади, давлат номидан сўзлайди, шу билан бирга судланувчининг қонуний манфаатларини, қадрини ҳимоя қилиши лозим бўлади.  Прокурор ўзининг масъулиятли бурчини бажарар экан, жамиятга хизмат қилади. Бу хизмат, қачонки унга қатьий ахлоқийлик сингдирилса, жамият ва инсон қадри қанчалик ҳимоя қилинса, шунчалик самарали бўлади.  Прокурорнинг ҳуқуқий ва ахлоқий мажбурияти объектив ва холис бўлишни талаб этади. 15Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимларининг Касб одобномаси Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2018 йил 19 декабрдаги 208-сонли буйруғи билан тасдиқланган. прокуратура органлари ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонун ҳужжатларига сўзсиз риоя этилишини, хизмат вазифаларининг ҳалол ва виждонан, масъулият ва ташаббускорлик билан бажарилишини таъминлашдан ҳамда уларни юксак маънавий ва ахлоқий фазилатларга, ватанпарварлик ва хизмат бурчига садоқат руҳида тарбиялашдан иборат.Касб одобномасининг асосий Терговнинг ахлоқий муҳити терговни олиб борувчи шахснинг ҳуқуқий ва ахлоқий нормаларга қанчалик амал қилишига боғлиқ. Терговчи фаолиятига қўйиладиган муҳим ахлоқий талаблар — ҳақиқатни излашдаги фаоллик ва принципиаллик, холислик, инсонийлик, адолат, ҳақгўйлик, хушмуомалалик, қонунийлик, ишда қатнашувчи шахсларнинг ҳуқуқ манфаатларини ҳисобга олиш. • Суд этикаси – суд процесси иштирокчилари ва бошқа шахслар ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи процессуал нормаларга риоя қилишга оид судьянинг профессионал фаолиятига асосланади. • Судьялик этикаси – бу судьянинг хизмат ва хизматдан ташқари фаолиятига оид ахлоқ қоидаларидир. 18БАНГАЛОР ПРИНЦИПЛАРИ ТАМОЙИЛЛАРИ ИНТИЛУВЧАНЛИК ХОЛИСЛИК ПОРАГА УЧМАСЛИК ҲАЛОЛЛИК ТЕНГЛИК КОМПЕТЕНТЛИК ОДОБ НОРМАЛАРИГА РИОЯ ҚИЛИШ МУСТАҚИЛЛИК «Ўзбекистон Республикаси суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, 6oшқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритади». Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 106- модда Судья ҳар қандай вазиятда • ўз шаъни ҳамда қадр-қимматини сақлаши, • одоб- ахлоқ меъёрларига риоя қилиши, • камтар, хушмуомала бўлиши, • қўпол муомалада бўлмаслиги шарт. Судья ўз мақомидан ўзи учун, қариндошлари ва бошқа шахслар учун бирон-бир манфаат, хизмат, тижорат ёки бошқа фойда олиш мақсадида фойдаланмаслиги керак. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига қўйиладиган ахлоқий талаблар: • инсонга нисбатан энг олий кадрият деб қapaш, халкаро ва давлат ҳуқуқий нормалари ва умуминсоний ахлоқ принципларига мос равишда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилиш ва ҳимоя қилиш; • ўз касбининг ва юқори профессионализмнинг ижтимоий аҳамиятини, ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизими ходими сифатида узининг жамият ва давлат олдидаги масъулиятини тушуниш талаб этилади; • ижтимоий адолат, фуқаролик бурчи, касбий ва ахлоқий бурч принципларига қатъий амал қилган ҳолда қонунда белгиланган ҳуқуқлардан оқилона ва инсонпарварлик йўлида фойдаланиш; • қарор қабул қилишда принципиаллик, жасурлик, жиноятчилик билан курашда қатъийлик, холислик; • хизматда ва турмушда шахсий хулқ-атворнинг тозалиги, ҳалоллик, касбий шаъни ҳақида қ 22КОРРУПЦИЯ инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келади ҳаёт сифатини ёмонлаштиради демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказади одамлар хавфсизлигига таҳдид соладиган уюшган жиноятчилик, терроризм ва бошқа ҳодисалар илдиз отиб, гуллаши учун шароит яратиб беради . • Кўп ҳолларда бу атама сиёсий элитадаги бюрократик аппаратга қарата ишлатилади. Коррупция кўплаб давлатларнинг жиноят ва маъмурий қонунчилиги билан ҳуқуққа қарши ҳаракат сифатида таъқиб қилинади Ушбу иллатни тадқиқ қилган бир қатор йирик мутахассислар қуйидаги факторларни коррупцияни юзага келтирувчи омиллар сифатида кўрсатишади : 1. Икки хил маънони англатувчи қонунлар . 2. Аҳоли ҳуқуқий саводхонлигининг пастлиги . 3. Мамлакатдаги сиёсий вазиятнинг нотинчлиги . 4. Ижро ҳокимиятининг бирлиги тамойилинининг бузилиши - аҳолининг давлатни назорат қилишдаги суст иштироки; - давлат секторидаги хизмат қилаётган хизматчилар даромадларининг хусусий секторда топиш мумкин бўлган даромадлардан камлиги; - иқтисодиётнинг давлат томонидан тартибга солиниши; - инфляциянинг юқори даражаси; - мамлакат юқори бошқарув органларининг аҳолидан узилиб қолганлиги. Ижро ҳокимиятининг бирлиги тамойилинининг бузилиши 25 Коррупция даражасини кескин тушириш учун нималарни қилиш керак? 1. Коррупцияга қарши тизимли ёндашиш. Бу ерда нафақат коррупционерларга жазо муқаррарлигини таъминлаш, балки коррупцияга сабаб бўлаётган тизимни ислоҳ қилиш назарда тутилади. Мамлакатдаги сиёсий вазиятнинг нотинчлиги . 2. Судларни мустақил, ошкора, қонун доирасида ишлашини таъминлаш. 3. Мувозанатни сақлайдиган тизим яратилиши ва муваффақиятли ишлаши керак. 4. Иқтисодий рағбатлар албатта, мавжуд бўлишлари шарт. Жамиятимизда коррупция, турли жиноятларни содир этиш ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатларига қарши курашиш, уларга йўл қўймаслик, жиноятга жазо, албатта, муқаррар экани тўғрисидаги қонун талабларини амалда таъминлаш бўйича қатъий чоралар кўришимиз зарур. • 2017 йил 3 январь куни “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилиниб, коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий механизми яратилди. • Унинг асосий мақсади коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатдир. Адабиётлар : • Сорокотягин И. Н., Маслеев А. Г. Профессиональная этика юриста. 3-е изд., пер. и доп. – М.: «Юрайт», 2019. 22-78 с. • Исмаилов Б.И. Юристнинг касбий этикаси. – Т.: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура Академияси, 2019. 27-65 б. • Lerman L., Schrag P., Gupta A. (2018). Ethical Problems in the Practice of Law (Supplements). Wolters Kluwer, USA. 22-58 p.
Купить
  • Похожие документы

  • Haq evaziga xizmat ko‘rsatish shartnomasi shartlarini buzganlik uchun fuqarolik-huquqiy javobgarlik asoslari
  • Davlat – fuqarolik huquqiy munosabatlar ishtirokchisi
  • Biznesda shartnoma huquqi: muhim shartlar va nizolarni hal qilish
  • Biznes huquqining huquqiy tizimdagi o'rni va rivojlanish istiqbollari
  • O'zbekiston Respublikasi kasaba uyushmalarining konstitutsiyaviy-huquqiy asoslari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha