Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 127.4KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Социология

Продавец

Bohodir Jalolov

Аҳолининг турмуш даражаси статистикаси

Купить
1. Аҳолининг турмуш даражаси тушунчаси. 2. Аҳоли турмуш даражасини ифодаловчи кўрсаткичлари тизими. 3. Аҳоли турмуш даражасини умумлаштириб баҳолаш. Аҳолининг турмуш даражаси статистикаси Аҳолининг турмуш даражаси тушунчаси Аҳоли турмуш даражаси дейилганда аҳолининг зарур моддий неъматлар ва хизматлар билан таъминланганлиги, аҳоли истеъмоли ва эҳтиёжларининг қондирилганлик даражаси тушунилади. Аҳолининг турмуш даражаси тушунчаси Уй хўжаликлари томонидан муайян вақт оралиғида ҳақиқатда истеъмол қилинган моддий неъматлар ва хизматларнинг ўртача баҳоси турмуш қийматини акс эттиради. Аҳолининг турмуш даражаси тушунчаси Кенг маънода «аҳоли турмуш даражаси» тушунчаси аҳолининг яшаш, меҳнат қилиш ва бандлик, дам олиш, соғлиқни сақлаш, маълумот олиш ва ҳакозаларни ҳам ўз ичига олади. Бу ҳолатда кўпинча «турмуш сифати» атамаси қўлланилади. Аҳолининг турмуш даражаси тушунчаси Аҳоли турмуш даражасини қуйидаги тўрт даражага бўлиш мумкин:  Фаровонлик (инсоннинг ҳар томонлама ривожланишини таъминлаб берувчи неъматлардан фойдаланиш);  Меъёрий даража (инсоннинг жисмоний ва интеллектуал имкониятларини такрор тиклаб беришни таъминловчи илмий асосланган меъёрлар доирасидаги рационал истеъмол);  Камбағаллик (неъматлардан ишчи кучини такрор ишлаб чиқаришнинг қуйи чегараси доирасида фойдаланиш);  Қ ашшоқлик (неъматлардан биологик мезонлар бўйича минимал даражада фойдаланиш). Аҳолининг турмуш даражаси тушунчаси Аҳоли турмуш даражасининг таркибий қисмлари:  аҳоли даромадлари ва ижтимоий таъминот;  моддий нематлар ва хизматлар истеъмоли;  бўш вақт ва ундан фойдаланиш;  турмуш шароитлари:  яшаш шароити;  меҳнат шароити. Аҳолининг турмуш даражаси тушунчаси Яшаш шароити – бу аҳолининг уй-жой билан таъминланганлиги ва унинг сифати, маиший хизматлар, савдо, жамоат транспорти, умумий овқатланиш медицина хизматлари ривожланган ҳудудда яшаши. Меҳнат шароити – иш жойининг санитар-гигиеник, ижтимоий-психологик, хавсизлик шароитлари. Аҳолининг турмуш даражаси тушунчаси Аҳоли турмуш даражасининг статистик ўрганиш йўналишларини учга бўлиш мумкин:  барча аҳолига нисбатан;  алоҳида ижтимоий гуруҳларига нисбатан;  турли миқдордаги даромадга эга уй хўжаликларига нисбатан. Аҳолининг турмуш даражаси тушунчаси Ижтимоий стандартлар - бу жамиятнинг ривожланиши учун зарур бўлган моддий, интеллектуал ва ижтимоий эҳтиёжларни қондиришнинг илмий асосланган ва жамият томонидан тан олинган даражасидир. Ижтимоий стандартлар давлатнинг фуқоролар олдидаги мажбурияти бўлган минимал ижтимоий кафолатларни , турмуш кечиришнинг минимал қийматини акс эттиради. Аҳолининг турмуш даражаси тушунчаси Ижтимоий стандартлар таркибига қуйидагилар киради:  иш ҳақи ва ёшга доир пенсиянинг минимал миқдори;  ижтимоий нафақа олиш ҳуқуқи;  таълим, соғлиқни сақлаш ва маданият соҳасидаги бепул кўрсатиладиган ижтимоий хизматларнинг минимал мажмуаси. Аҳолининг турмуш даражаси тушунчаси Аҳоли турмуш даражаси статистикасининг вазифалари :  аҳоли фаровонлигининг ўзгариш қонуниятларини аниқлаш;  аҳоли турмуш даражаси кўрсаткичларининг таркиби, динамикаси ва ўзгариш суръатларини комплекс ўрганиш;  аҳолининг даромадлар жиҳатидан табақалашуви ва унга турли социал-иқтисодий омилларнинг таъсирини таҳлил этиш;  аҳолининг моддий неъматлар ва хизматлар билан таъминланганлик даражасини баҳолаш ва унинг асосида аҳоли турмуш даражасининг умумий кўрсаткичларини ишлаб чиқиш . Аҳоли турмуш даражасини ифодаловчи кўрсаткичлари тизими. БМТ халқаро статистикаси томонидан 1978 йилда ишлаб чиқилган кўрсаткичлар тизими:  Аҳолининг туғилиш, ўлиш ва бошқа демографик тавсифи.  Санитария-гигиеник шароитлар.  Озиқ-овқат товарлари истеъмоли.  Уй-жой шароитлари.  Маълумот ва маданият.  Меҳнат ва бандлик шароитлари.  Аҳоли даромадлари ва харажатлари.  Ҳаёт қиймати ва истеъмол баҳолари.  Транспорт воситалари.  Дам олишни ташкил этиш.  Ижтимоий таъминот.  Инсон эркинлиги. Аҳоли турмуш даражасини ифодаловчи кўрсаткичлари тизими. Кейинчалик БМТ статистика комиссияси бу кўрсаткичлар таркибига қуйидагиларни киритишди:  аҳоли жон бошига ЯИМ ва МД, уларнинг ўртача йиллик ўсиши суръати;  ижтимоий хизматлар ҳажми ва шакллари;  аҳолининг шахсий истеъмол харажатлари ва унинг таркибий тузилиши;  аҳоли зичлиги;  аҳолига транспорт, алоқа ва полиграфия хизматларини кўрсатиш. Аҳоли турмуш даражасини ифодаловчи кўрсаткичлари тизими. АҚШ да турмуш даражасини ифодаловчи кўрсаткичлар тизими:  таълим;  уй-жой шароити;  маданият, дам олиш;  транспорт таъминоти;  миллий мудофаа ва тартибни сақлаш;  фуқороларнинг ҳуқуқий ҳимояси. атроф муҳит;  демографик ҳолат;  бандлик;  меҳнат шароити;  яшаш шароити;  ижтимоий таъминот;  соғлиқни сақлаш; Аҳоли турмуш даражасини ифодаловчи кўрсаткичлари тизими. Франция Статистика ва иқтисодий тадқиқотлар миллий институти томонидан ишлаб чиқилган ижтимоий статистика кўрсаткичлар тизими 4 гуруҳга бўлинади: 1. Аҳоли сони ва таркиби, меҳнат ресурслари ва меҳнат шароитлари. 2. Даромадларнинг тақсимланиши, қайта тақсимланиши ва улардан фойдаланиш. 3. Турмуш шароитлари. 4. Турмуш даражасининг ижтимоий жиҳатлари. Аҳоли турмуш даражасини ифодаловчи кўрсаткичлари тизими. Россияда аҳолининг турмуш даражасини таҳлил қилишда қўлланиладиган энг муҳим кўрсаткичлар:  Ишчиларнинг ўртача иш ҳақи;  Ўртача иш ҳақи ва пенсиянинг харид қилиш қобилияти;  Аҳолининг минимал истеъмол бюджети ва яшаш минимуми;  Ўртача даромадлари минимал истеъмол бюджети ва яшаш минимумидан паст бўлган аҳоли сони ва улуши;  Уй хўжаликларининг озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмоли;  Аҳолининг даромадлари ва харажатлари;  Аҳоли табақалашуви кўрсаткичлари (дециль коэффициенти, Джини индекси). Аҳоли турмуш даражасини умумлаштириб баҳолаш. Аҳоли турмуш даражасини ифодаловчи кўрсаткичларнинг кўплиги, уларнинг даражалари эса турлича бўлиши аҳоли турмуш даражасини умумлаштириб баҳолаш заруратини келтириб чиқаради. Аҳоли турмуш даражасини умумлаштириб баҳолашда интеграл кўрсаткичлардан фойдаланилади. Аҳоли турмуш даражасини умумлаштириб баҳолаш. Аҳоли турмуш даражасини умумлаштириб ифодаловчи кўрсаткчилар :  жон бошига тўғри келган соф миллий даромад;  номинал ва реал даромад индекслари;  турмуш сифати индекси;  инсон тараққиёти индекси;  қашшоқлик индекси;  аҳоли пул даромадлари ва харажатлари баланси;  яшаш минимуми ва бошқалар. Кўпинча умумлаштирувчи кўрсаткичларни ҳисоблашда синтетик индекслардан фойдаланилади. Синтетик индексларни ҳисоблашда алоҳида кўрсаткичларнинг стандартлаштирилган қийматларининг ўрта арифметиги аниқланади. Аҳоли турмуш даражасини умумлаштириб баҳолаш. :Синтетик индекс   n i i s y nI 1 1 : бу ерда y i – i кўрсаткичнинг стандартлаштирилган қиймати; n – кўрсаткичлар сони.Аҳоли турмуш даражасини умумлаштириб баҳолаш. :бу ерда x i – i кўрсаткичнинг ҳақиқий қиймати min x – i кўрсаткичнинг минимал қиймати max x – i кўрсаткичнинг максималқиймати ii ii i xx xx y minmax min  i кўрсаткичнинг стандартлаштирилган қиймати:Аҳоли турмуш даражасини умумлаштириб баҳолаш. Синтетик индексларнинг алоҳида шакллари сифатида БМТ тараққиёт дастури доирасида ишлаб чиқилган “инсон тараққиёти” ва “турмуш сифати” индексларини мисол келтириш мумкин. Инсон тараққиёти индексининг таркибий қисмлари: • кутилаётган умр давомийлиги; • таълим даражаси; • валютанинг харид қобилияти паритети бўйича ЯИМнинг жон бошига тўғри келиши. Аҳоли турмуш даражасини умумлаштириб баҳолаш. Турмуш сифати индексининг таркибий қисмлари: • аҳоли бандлиги; • кутилаётган умр давомийлиги; • соғлиқни сақлаш ва таълимнинг ривожланиш даражаси; • харид қобилияти паритети; • сиёсий ҳаёт. Аҳоли турмуш даражасини умумлаштириб баҳолаш. Аҳоли турмуш даражаси умумлаштириб ифодалашда “ўртача ранг” кўрсаткичидан ҳам фойдаланилади. Бу кўрсаткич одатда турли мамлакатлар аҳолиси турмуш даражаларига қиёсий баҳо берилаётганда қўлланилади, шунинг учун ҳам ушбу кўрсаткич “мамлакатнинг ўртача ранги” номи билан ҳам аталади.Аҳоли турмуш даражасини умумлаштириб баҳолаш. Мамлакатнинг ўртача ранги ҳар бир алоҳида кўрсаткич бўйича ранглар йиғиндисининг кўрсаткичлар сонига нисбатига тенг: Аҳоли турмуш даражасини умумлаштириб баҳолаш.  n i ijj R n R 1 бу ерда: – j - мамлакатнинг i - кўрсаткич бўйича эгаллаган ўрни; – кўрсаткичлар сони.ijR n
Купить
  • Похожие документы

  • Millatlararo munosabatlar muhitida ijtimoiy ish
  • Yoshlar subkulturasi – qiziqish yoki og‘ishlarning namoyon bo‘lishi
  • Gerontologiya fan sifatida
  • Ijtimoiy moslashuv tushunchasi va mohiyati
  • Sotsiologik tadqiqotlar metodologiyasi, metodi, texnikasi va protsedurasi tushunchalarining tavsifi

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha