Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 182.6KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Философия

Продавец

Bohodir Jalolov

Ахборот ва ахборотлашувнинг фалсафий асослари

Купить
1Ахборот ва ахборотлашувнинг фалсафий асослари . 2АХБОРОТ Сўнгги йилларда «ахборот», «инвариантлик», «номуайянлик» каби умумилмий тушунчалар фалсафий таҳлил предметига айланди. Билимнинг у ёки бу тармоқларида юзага келган ва илмий билишнинг мантиқий-методологик воситалари даражасига кўтарилган бу тушунчалар нафақат объектлар ва жараёнларни кўришнинг умумий усуллари, балки ривожланаётган билимни таҳлил қилиш шакллари ҳамдир 3Информацион вазият Ахборот коммуникатив жараёнга қўшилиб, билим муайян шахснинг бойлигига айланишига имконият яратади. Билим – субъект онгининг мазмуни, билиш фаолиятининг натижаси, амалда мавжуд предметларга боғланган билиш образлари мажмуи. Муайян субъект билимининг мазмуни ҳеч қачон идрок этилган ахборот мазмуни билангина чекланмайди. Идрок этиш билимнинг алоҳида тури сифатида олинган ахборотни англаб етиш, тушуниш, талқин қилишни назарда тутади.Бутун ахборот жараёни майдонини ифода этади. Шу сабабли ахборотнинг ўзи эмас, балки у амалда ўз аксини топган фаолият ёки хулқ-атворни бошқариш тизимидаги алоқалар, функциялар ва механизмлар ўрганиш предметини ташкил этади. 4Ижтимоий ахборот Ижтимоий ахборот табиатини тушунтиришда ахборот жараёни турларидан бири ижтимоий-коммуникатив жараён муҳим аҳамиятга эга. Ижтимоий ахборот – билимнинг шундай бир қисмики, у маълум моддий жисмларда қайд этилган ва белгилар тизимида ифодаланган ҳолда ижтимоий-коммуни- катив, субъектлараро жараёнга қўшилиб идрок этилади ва олимнинг билим даражасини ўзгартиради, шунингдек унинг ўзи ҳам ўзгартирилиб, ундан фаолиятнинг турли жабҳа- ларида фойдаланилади. Шу маънода билим тушунчаси олим нинг билим жараёнини гносеологик томондан, ахборот тушун- часи эса, асосан коммуникатив томондан тавсифлайди, деб айтиш мумкин. 5Илмий ахборот - ижтимоий ахборотнинг билиш фаолиятида фойдала- ниладиган алоҳида тури. Илмий ахборот – илмий билиш жараёнида олинган, тушунчалар, муло- ҳазалар, хулосалар, назариялар ва гипотезалар тизимида қайд этил- ган, табиий ёки сунъий белгилар тизими ёрдамида ифодаланган, объек- тив борлиқни олимнинг маънавий фаолияти натижалари орқали аниқ акс эттирадиган ва ижтимоий-тарихий амалиётда фойдаланиладиган ижтимоий аҳамиятга молик ва мантиқий жиҳатдан (шаклан) умумийлаш- тирилган ахборот. Олимнинг илмий билиш фаолияти ўзини қуршаган дунё ҳақида янги би- лим олишга қаратилади. Билимнинг янгилик даражасини текшириш учун уни айрим шахс эмас, балки бутун жамият ривожланишининг муайян тарихий босқичида шаклланган билим билан солиштириш лозим, чунки бир шахс учун ҳисобланган ахборот бошқа шах 6 Ахборотлашган жамияти концепцияси У индустриал ва постиндустриал жамият концепцияси ўрнини эгаллаган бўлиб, информатика ва ахборот технологияси жамиятнинг ижтимоий тузилишини, ишлаб чиқариш кучларини ўзгартириш, яхлит ахборот сано- атини вужудга келтириш воситаси бўлиб хизмат қилади. Айрим ривож- ланган мамлакатларда ахборотлашган жамиятни қуриш давлат дастур- лари қабул қилинган. Бундай дастур, масалан, Японияда қабул қилинган. Уни япон олими Е. Масуда ўзининг «Ахборотдан дунё миқёсида фойда- ланишнинг янги даври» ва «Ахборотлашган жамият – постиндустриал жамият» асарларида баён этган. 7Информатика ХХ юз йилликда инсоният ривожланишининг муҳим хусусиятлари қаторида аввало компьютерларнинг пайдо бўлиши ва ахборот жамиятларининг шакллана бошлашини қайд этиш лозим. Компьютерлаштириш ва ахборотлаштириш жараёни турли мамлакат- лар ва минтақаларда нотекис кечмоқда, бироқ у ўз ривожланишининг шундай бир бос- қичига етдики, баъзи бир натижаларни кўриб чиқиш ва келажакка назар ташлаш мумкин. Инсон фаолиятининг барча жабҳаларини компьютерлаштириш бугунги кунда жамият- нинг муҳим вазифаси ва ижтимоий тараққиёт омилидир. Бу вазифани ечмасдан ижти- моий ўзгаришларни амалга ошириш, ўзининг барча фуқароларига муносиб турмуш да- ражасини таъминлашга қодир жамиятнинг иқтисодий ривожланиши мумкин эмас. Сўнг- ги йилларда эълон қилинган илмий асарларда информатиканинг фалсафий муаммо- лариг 8ИНФОРМАТИКА Меҳнат ижтимоий ёки шахсий заруриятга қараб ўзгарувчи жўшқин хусусият касб этадики, бу стандартлаштирил- ган оммавий ишлаб чиқаришдан мослашувчан, яъни кўп ўзгарувчи, истеъмолчиларнинг оммавий эҳтиёжларига йўналтирилган ишлаб чиқаришга ўтишда муҳим аҳамиятга эгадир.Инсон шахсининг ўзига хосликларини намоён этиш учун шарт-шароит ва ижтимоий эркинликни Ривожлантириш учун имконият яратилади. Ишлаб чиқаришни ахборотлаштириш ва автоматлаштириш ишчилар ва хизматчиларга турли талаблар қўйиб, уларни бевосита ишлаб чиқариш жараёнидан олиб чиқади ва мазкур жараён билан бир қаторда турувчи субъектларга айлантиради. Бир касбий фаолиятдан бошқа касбий фаолиятга ўтиш учун қўшимча имкониятлар пайдо бўлади. 9ИНФОРМАТИКА Информатика фалсафий билимнинг ўзига хос соҳаси – техника фалсафасининг жадал ривожланишини белгилаб берди. Техника фалсафасида кучайиб бораётган техника, унинг ривожланиш қонунлари ҳақидаги билимни техниканинг ижтимоий функцияларини тушуниш, уни амалда қўллаш оқибатлари билан бирлаштиришга уриниш техника фалсафасидан технософияга – техника фалсафасининг ривожланишидаги сифат жиҳатидан янги босқичга ўтиш масаласини кўтариш имконини беради. 10ХУЛОСА 1. Ишлаб чиқаришни ахборотлаштириш ва автоматлаштириш ишчилар ва хизматчиларга турли талаблар қўйиб, уларни бевосита ишлаб чиқариш жараёнидан олиб чиқади ва мазкур жараён билан бир қаторда турувчи субъектларга айлантиради. 2. Инсон шахсининг ўзига хосликларини намоён этиш учун шарт-шароит ва ижтимоий эркинликни ривожлантириш учун имконият яратилади. Бир касбий фаолиятдан бошқа касбий фаолиятга ўтиш учун қўшимча имконият- лар пайдо бўлади. 3. Меҳнат ижтимоий ёки шахсий заруриятга қараб ўзгарувчи жўшқин хусусият касб этадики, бу стандартлаштирилган оммавий ишлаб чиқаришдан мос- лашувчан, яъни кўп ўзгарувчи, истеъмолчиларнинг оммавий эҳтиёжларига йўналтирилган ишлаб чиқаришга ўтишда муҳим аҳамиятга эгадир.
Купить
  • Похожие документы

  • Argumentlarda qadriyatlarning o‘rni
  • O‘zbek etnomadaniyatining milliy g‘oya va qadriyatlar tizimidagi funksiyalari
  • Lyudvig Feyerbaxning antropologik falsafasi
  • O’zbekiston hayoti va taraqqiyotiga g’oyaviy tahdidlar, ularning ko’rinishlari va namoyon bo’lish xususiyatlari
  • Abu Xomid G'azzoliy munozara o'tqazish haqida

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha